Неча кунки юрак минг пора.
Жабрларда жонимдан тўйдим.
Ишқ қадрсиз шум дунё ора.
Мен "сиз" имни йўқотиб қўйдим.
Фойда бермас шароб, май, қимиз.
Тақдиримга чўкким келмас тиз.
Икки ёқда иккимиз ёлғиз.
Мен "биз" имни йўқотиб қўйдим.
Хаёлларга қўйиб бўлмас чек.
Бечора йўқ тўрт ёнда мендек.
Олдингизга борсам дейман, лек.
Мен "из" имни йўқотиб қўйдим.
Кўксим ковлар соғинч дер бигиз.
Қайлардасиз юзлари қирмиз.
Сизли кўклам, ёз ўтди сизсиз.
Мен "куз" имни йўқотиб қўйдим.
Бўлинг бахтли, ишқда панд емас.
Мен бахтсизни йўқлаш шарт эмас.
Нафасим жим, юрак ғинг демас.
Мен "жиз" имни йўқотиб қўйдим.
Неча тунки бағрим минг пора.
Аламларда жонимдан тўйдим.
Ишқи ёлғон шум дунё ора.
Мен "сиз" имни йўқотиб қўйдим.
Ғуломжон Нормат. 1/03/2024-й
https://t.me/GulomjonNormat