АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ЎЗГА ЯРАТУВЧИНИ ТОПОЛМАЙСАН.
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Ахир қандай қилиб киши Аллоҳ таолони инкор қилиб: Ушбу барча борлиқнинг Роббиси йўқ. Махлуқотлар Яратувчисиз ўзи шундай вужудга келган, деб айта олади?! Агар бирор яратувчи вужудга келтирган бўлса, унда Аллоҳ жалла ва аладан Ўзга ўша яратувчи ким эканини айт менга! Аллоҳ таолодан Ўзга Яратувчини тополмайсан ҳам. Ё улар (Аллоҳ) яратгани каби ярата оладиган бутларни Аллоҳга шерик қилишиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсаларни Аллоҳ яратганми ёки сиғинаётган бутлари яратганми номаълум бўлиб қолдими?
Аллоҳ таоло айтади:
قُلْ مَن رَّبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ قُلِ اللهُ قُلْ أَفَاتَّخَذْتُم مِّن دُونِهِ أَوْلِيَاءَ لَا يَمْلِكُونَ لِأَنفُسِهِمْ نَفْعًا وَلَا ضَرًّا قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الْأَعْمَىٰ وَالْبَصِيرُ أَمْ هَلْ تَسْتَوِي الظُّلُمَاتُ وَالنُّورُ أَمْ جَعَلُوا لِلَّهِ شُرَكَاءَ خَلَقُوا كَخَلْقِهِ فَتَشَابَهَ الْخَلْقُ عَلَيْهِمْ قُلِ اللهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ وَهُوَ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ
Эй Пайғамбар, мушрикларга айтинг: Осмонлару ернинг холиқи ва уларни бошқариб турувчиси ким?! Айтинг: Уларни яратган ва бошқараётган Зот Аллоҳдир, сизлар ўзингиз ҳам бунга иқрорсиз. Кейин далил-ҳужжат билан уларни мулзам қилиб, шундай денг: Сизлар Ундан бошқаларни ўзингизга маъбуд қилиб олдингизми?! Ҳолбуки, улар сизларга фойда ё зарар етказиш у ёқда турсин, ўзларига ҳам бирон фойда ё зарар етказишга қодир эмаслар. Сизлар ўшаларни ўзингизга маъбуд қилиб, уларнинг Эгасига ибодатни тарк қилдингизми?! Эй Пайғамбар, уларга айтинг: Сизларнинг наздингизда кўр билан кўзи очиқ, яъни, кофир билан мўмин баробарми?! Ёки сизларнинг наздингизда зулматлар янглиғ куфр билан нур янглиғ иймон баробарми?! Ё уларнинг Аллоҳга шерик қилган ўша илоҳлари худди Аллоҳ яратганидек нарсаларни яратиб, уларнинг яратган нарсалари Аллоҳнинг яратган нарсаларига ўхшаб кетиб, шу билан улар ўша илоҳларини ибодатга лойиқ деб эътиқод қилиб қолдиларми?! Эй Пайғамбар, уларга айтинг: Аллоҳ бутун мавжудотни йўқдан бор қилган, ибодатга ҳам фақат Унинг Ўзи лойиқдир. На зарар ва на фойда етказа оладиган бут-санамлар эмас, балки ягона Қаҳҳор Зот бўлмиш Унинг Ўзигина илоҳликка ва ибодатга сазовордир.
(Раъд сураси, 16-оят).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган ваҳийдан иборат тиловат қилинадиган, Қуръон оятлари. Ушбу кавний-борлиқдаги ва Қуръоний оятларнинг бари Аллоҳ таолонинг бор ва мукаммал Зот эканига, ҳамда исм ва сифатларига, шериксиз ёлғиз Ўзи ибодатга ҳақли-лойиқ эканига далолат қилади. Кавний оятлар ўзининг Холиқи, вужудга келтирувчиси ва бошқарувчисига далолат қилса, Қуръон оятларида эса Аллоҳга ибодат қилишга бўлган буйруқ, рубубият тавҳидини қайдлаб ўтиб, уни улуҳият тавҳидига далил қилиб келтириш ва Аллоҳ таолога ибодат қилишга бўлган буйруқ бордир. Қуръоннинг бари ана шу маъно атрофида айланиб, ушбу маъно сабабидан нозил қилинган. Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг оят-аломатларидан. Булар Аллоҳ таолонинг энг улкан оят-аломатларидандир. Ушбу борлиқни ўраб-қоплаб оладиган зулуматли тун ва коинотни ёритиб борадиган нур таратувчи кундуз. Натижада одамлар ўз ишлари сари отланадилар.
Аллоҳ таоло айтади:
وَمِن رَّحْمَتِهِ جَعَلَ لَكُمُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ لِتَسْكُنُوا فِيهِ وَلِتَبْتَغُوا مِن فَضْلِهِ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
Эй одамлар, Унинг сизларга яна бир меҳрибонлиги шуки, сизлар учун кеча ва кундузни яратиб, уларни алмашиб турадиган қилиб қўйди. Дам олиб, баданларингиз ором олиши учун тунни қоронғи қилди. Тирикчилик қилишингиз ва Аллоҳнинг сизларга берган бу неъматларига шукр қилишингиз учун кундузни ёруғ қилди.
(Қасас сураси, 73-оят).
Ушбу кеча ва кундуз Аллоҳ таолонинг энг улкан оят-аломатларидандир. Вақтнинг ҳаммаси кеча ёки вақтнинг бари кундуз ҳам эмас. Агар шундай бўлганида бандаларнинг манфаатлари чиппакка чиқиб, ўзлари ҳам машаққатга юз тутишарди.
@muminalarga