Yo'lovchi @umidaaziz Channel on Telegram

Yo'lovchi

@umidaaziz


Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий блоги.

Yo'lovchi (Uzbek)

Yo'lovchi Telegram kanali, Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий blogi. Bu kanal Umida Azizning o'ziga xos fikrlarini, hodisalarini, va yangiliklarini ulashishi uchun yaratilgan. Umida Adiz - tanqidiy fikrlariga, yangi g'oyalariga va ijodiy yangiliklariga ega bo'lgan mashhur jurnalist va ijodkor. Bu kanal orqali, uning so'nggi maqolalarini, tarjimalarini va mulohazalarini o'qish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Agar siz Umida Azizning so'nggi yangiliklaridan xabardor bo'lishni istasangiz, Yo'lovchi kanaliga obuna bo'ling va uning eng so'nggi maqolalaridan birinchi bo'lib bilib oling!

Yo'lovchi

23 Jan, 19:38


Қачонки, Аллоҳ менга берган неъматларни санасам, сени икки бор санайман...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

23 Jan, 17:30


Нимайди бунинг номи серотонинми, ҳани, шу бахт гормонларими нимадир, дейчийди-қў, ўшами бу?

@umidaaziz

Yo'lovchi

23 Jan, 16:37


#ўзимга_насиҳат

Аллоҳ бермайдиган неъматидан умидвор қилмайди.
Ҳақ таоло чала-ярим иш қилмайди.
Аллоҳ найларса, гўзал айлар, дейсан-у, бу гўзаллик олдида умидни ноумид қўяди деб ўйлайсанми?..

@umidaaziz

Yo'lovchi

23 Jan, 14:01


Чунки қалбингдаги гўзалликларни асраб-авайлашинг керак.
Сенинг улардан фарқинг бўлсин...


✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

22 Jan, 15:07


Сен тарафларни билмадимку, мен томонлар бироз муштоқлик, бироз соғинч ҳиди уфуради.
Борлиқнинг ҳиди сенга айланган, сенинг ифоринг таралади...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

22 Jan, 14:23


Иложи бўлса айрим инсонлар билан муносабатларимиз ёмонлигича қолаверсин...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

22 Jan, 14:02


Ўша гап: Худо жонимни олмасин, нима қилиб бир исломий сайтида мақола муҳокамасидаги изоҳларни ўқиб чиқибман.

Бошни орқа қисми пичоқ урилгандек санчиб, оғриқ бутун каллага тарқалса, асабийлашиш туфайли бош оғриқ бўлами шунда?

Нимага булар мусулмон деган сўзни "ақлсиз", "миясиз", "илмсиз", "жоҳил" деган сўзларга синоним қилиб қўяяпти!? 😭

Савод десангиз расвои радди бало, икки қатор сўзда 23та хато 🤦‍♀️
Нима дейишини ҳам билмайди, одам. Бекаллалигига куясанми, бемайналигигами, ё бефорасатлигигами, одамни нафас олгиси келмайди...😐

Yo'lovchi

21 Jan, 19:26


Кечаси уйқумни қочирган жумла:

"Биз яхши инсон, деб ўйлаган кишиларимиз аслида ёмонлик қилиш имконияти қўлига ўтмаган одамлар эди..."

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

21 Jan, 10:15


Тан олиш, ҳолатни қабул қилиш — ҳамма дардимизнинг давоси, аслида. Ўз ҳолича қабул қилган ҳамма нарса юрагимизга юкланишдан соқит бўлади. Айрилиқ оғирлик қиляптими? Айрилганингиз, йўқотганингизни қабул қилинг, бўлди. Сиз учун неъмат туюлган нарса сизга насиб қилмаяптими? Насиб қилмаганининг хайрига ишонинг. Кўзлаган манзилингизга етиб бормасликни Аллоҳнинг муҳофазаси ўлароқ қаранг.
Бўлгани, бўлмаганига розилик кишини залворли ва машаққатли юклар остида эзилишдан асрайди.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

21 Jan, 09:49


#ўзимга_насиҳат

Ўчирилиши керак жумлаларни ўчиришда ўчирғичга аччиқ қилма, жон...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

20 Jan, 16:04


Айрим одамлар сизни ҳеч қачон яхши кўролмайди. Чунки сизнинг руҳ (маънавият)ингиз уларнинг шайтонини безовта қилади.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

20 Jan, 13:54


Ҳеч қачон сен тараф бўлмайман.
Қудаларимга айб қўймайман.
Эрингни айбдор қилмайман.
Аразлаб келмагин жон қизим.


Дугонам шу шиғирни жўнатди. Бир брошюрага сиғадиган катта шиғир ўзи. Ҳаммасини ўқиёлмадим, шу бандига кўзим тушди.

Шу шиғирдақа фикрлайдиган аёллар, илоҳим сизларга қиз фарзанд бермасин Аллоҳ. Қиз фарзанд увол бунақа аёлларга.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

20 Jan, 13:34


Келин ўғлини тортиб олмаслиги учун сўнги нафасигача курашаётган (ДУШМАНГА РАВО) қайнона....

Қайноналарга юборгулик пост. 😁

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

20 Jan, 13:17


... хуллас, узуууууууун пост ёздиму...
Эй, кимга нима фойда деб ўчириб ташладим...

"Кимга нима фойда" деб ёзмаган мақолаларим, ҳикояларим, китобларим мени кечиринг... 😔

Тузатиш*

РОСТДАН КИМГА НИМА ФОЙДА!?

Yo'lovchi

20 Jan, 11:50


Одатда, закий кишиларнинг бирдан ортиқ дўсти бўлмайди. Ақл-заковат ривожлангани сари одам танлашда инжиқ бўлиб қолади киши...

@umidaaziz

Yo'lovchi

19 Jan, 12:55


Бизани маҳаллани баққолида бунча маҳсулот йўқ 😁

Энди бир тавақ макарон пишириш учун бу хотин подвалдаги омборига тушиб чиқадими?

@umidaaziz

Yo'lovchi

19 Jan, 11:12


Аллоҳдан уй сўраб дуо қилаётганда, икки-уч хонали квартира эмас, камида мана шундай денгиз ёқасидаги вилла, кўшклардан сўраш керак. Дуода детал ва тафсилот муҳим, ўргилай. "Аллоҳим менга шинам уй насиб қил" деганда бир хонали уй ҳам шинам бўла оладида. Ашинга, қўрқмай, тортинмай, АНИҚ ИШОНЧ билан "Аллоҳим, менга ойналари соҳилга очилган, айвонининг девор ва томи ойнаванд қаср вилла насиб эт. Деразамдан Сен яратган мўъжизаларни томоша қилиб, Сени улуғлаб, ҳамд айтайин" денг.

Пулини, қаердан келиши ва қандай қилиб денгизи бор юртлардан мулк олишни ўйламанг. Буёғи Аллоҳнинг иши ❤️😊

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

19 Jan, 10:05


Сиз билан бирга чиққан йўлда, сизни кемтик қўймай, камингизни бутун қила оладиган кишини учратганингизда бутун машаққату ғамларга бепарво қўл силтайсиз.
Чунки инсонни қийинчиликлар эмас, бу қийинчиликларни бир ўзи, якка бошига ортмоқлаши ҳолдан тойдиради...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

19 Jan, 08:42


Суҳбати шифо бўладиган одамлардан узоқлашиш экан кишининг асл имтиҳони...
Ичган ҳар қултум чойингда исмларини бир-бир эслаш экан синови.
Айрилиқларнинг охири дийдор бўлсин фақат. Учрашуви кўп, соғинчи енгил айрилиқлар бўлсин. Соғинганини ёнгинасида кўра олишдан комил ишонч хотиржамлиги ошно бўлсин қалбига. Чойининг қултумлари бўғзига қадалмаган, сўрашдан тортинмаган дуолари мудом тилида бўлсин.
Дийдор имкони бўлса, бор, югур ва бағрингга бос ҳамон. Фурсатинг борида суй ҳозир, суйганига қўли етмаслигини билиб яхши кўриш одамзоднинг энг улкан юкидир эҳтимол...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

18 Jan, 16:35


#ўзимга_эслатма

Ўзингни кўп қийнама, жон. Табиатда тўрт фасл, ўн икки ой, 365 кун очилиб турадиган гул йўқ...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

18 Jan, 12:25


Сиз ҳам эдингиз биздек, биз ҳам бўлурмиз сиздек...

@umidaaziz

Yo'lovchi

18 Jan, 09:42


"Майли-да, у сенинг амакинг, амманг... Катталарга ҳурматда бўл, улар нима деса ҳам сен бошингни қуйи солиб ўтир" деган гаплар билан катта бўлдик. Камига "Сенга тош отганга гул от, болам. Яхшилар ҳар доим ютади" жумлалари билан "дух"имизни синдириб келишди. Шу тариқа давом этдик ва эндиликда ҳеч кимга "йўқ" деёлмайдиган, ўзининг чегараларини чизолмайдиган одамлар бўлдик.
Кошки бизга шундай десалар эди:
"Ҳақ бўлсанг, сен биланман, бошингни тик тут болам. Сенга тош отганга гул отма! Лекин тош ҳам отма, чегарангни қўйиб, ҳимоя қил! Чегараларини ҳимоя қилган, ўзини эздирмаган ЯХШИ инсонлар ҳар доим ғолиб бўлади." Ва ҳаммасидан ҳам муҳими "Қариндошлик ёки ёши сендан катталиги кишининг атрофидагилар ва ўзидан кичикларга беҳурматлик қилиш ҳуқуқини бермайди." дея олсалар эди. Эҳтимол ана шунда чегараларини қўя оладиган, ўзини эздириб қўймайдиган, ўзи ва атрофидагиларни ҳурмат қиладиган шахслар бўлиб етишармидик...

Бу твитни роса яхши кўрдим.
Айни кўнглимдаги гаплар бўлди.


✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

17 Jan, 14:05


#кўзлар_гўзаллик_кўрсин

@umidaaziz

Yo'lovchi

17 Jan, 12:21


"Шунча дуо қиляпман, ёлвориб, илтижо қиляпман, мингларча истиғфор айтдим, ҳеч бирига жавоб йўқми, Аллоҳим? Мени шунчалик ўз ҳолимга ташлаб қўйдингми?!" дея ситам билан ўкириб йиғлаётган эди, ногоҳ бир кишининг қўлини елкасида ҳис этиб, сесканиб қаради:
— Ўғлим, қандай дардинг борлигини, нега бунча ўксиниб йиғлаётганингни билмайман. Лекин шундан аминманки: "Яратган зот Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У дақиқларгача билувчи ва хабардордир." ("Мулк", 14)
Амаки шундай дея қандай пайдо бўлган бўлса, шундай сўзсизгина юриб масжидга кириб кетди.
У эса энди табассум билан йиғлаётганди: "Роббим, инсонлигим, исёндалигим, унутутувчанлигимга қарамай ЖАВОБ йўллаганинг учун Сенга беҳад ҳамду санолар бўлсин!"...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

17 Jan, 09:45


#камина_ҳақинда

Жон томирим босилмагунча гапирмайман. Гапираётган бўлсам, демак жон-жонимдан ўтиб кетган бўлади. Акс ҳолда, бир неча кун овозим чиқмай юравераман.
Негадир одамлар индамаслик, гапирмасликни араз, гина, хафалик деб тушунишади. Гапирмасликдай яхши машғулот йўқ дунёда 😊

Yo'lovchi

16 Jan, 10:01


Кунлар ўтиб кетди, деманг. Кунлар тешиб ўтди...

🖊 Исмат Ўзал

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

16 Jan, 09:11


#шунчаки_(эмас!)

Аланга олиб ёниб турган уйда туғилиб ўсганинг учун сенга бутун дунё олов ичида қолгандек туюлади. Лекин аслида ундай эмас...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

12 Jan, 11:57


Паркда ўтирган холанинг "Бошим одамларга тоқат қилолмайди, қизим" деган ҳолатига мен ўттиз беш йил олдин тушдим...

@umidaaziz

Yo'lovchi

11 Jan, 13:01


Энг яқин кишинг бўлса ҳам одамларнинг танловидан сен масъул эмассан. Ҳар хатони ислоҳ қилишга уриниш, вой, яхши бўлишсин-да, ишқилиб бир кор-ҳол бўлмасин деб, давомли тикон устида ўтириш фақат ўзингни ҳолдан тойдиради, холос. Ҳамма танловидан ўзи масъул. Ё абадий бадал ўтаб ўтади, ё сабоқ чиқаради. Танлови ҳар бир кишининг таълими бўлади, ўзингни бунча койитма, қурбоним...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

11 Jan, 11:54


Ўзига муносиб кишини учатган киши унинг ёнида аввалдан, бир маромда яшаб келаётгандек ҳис қилади ўзини. Болалигига қайтгандек, болага айланиб қолгандек бўлади. Худди бир умр уни излагандек, излаганини топгандек. Шунча йилдан бери бирга, баробар бўлса ҳам унга интиқ яшагандек. Кемтиги тўкис бўлгандек. Манзилига етиб боргандек.
Ҳаётини бошдан бошлагандек бўлади...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

11 Jan, 07:32


Айрим нарсалар ҳали ҳам бўлиши мумкин, лекин энди муҳим эмас...

@umidaaziz

Yo'lovchi

10 Jan, 17:41


Орзуимдаги пишик...

@umidaaziz

Yo'lovchi

10 Jan, 15:41


Ўзингга муносиб жойни топишинг учун баъзан адашмоғинг керак...


@umidaaziz

Yo'lovchi

10 Jan, 08:58


Роббимиз "Шарҳ" сурасида "Қийинчилик билан бирга енгиллик бор" дейди. Сўнг яна бир бор огоҳлантирадики: "Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик бор". Ҳар туннинг ортидан тонг, ҳар қишнинг ортидан баҳор келади.
Уруғ сиқилади ки, ёрилиб гулласин. Роббим шундай умид берадики, ундан келадиган ҳар дардни севаман.
Биламанки, Ундан келадиган ҳар бир дардда даъво яширинган.

Хайрли, ҳузурли, ибодатларининг ажри буюк кун бўлсин..

@umidaaziz

Yo'lovchi

07 Jan, 15:11


Ҳамма нарсани чиқитга ташлаб юбориб, чиқиндини ташлаб юборишга қўлим бормаганини уларга тушунтиролмадим, қурбоним...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

07 Jan, 11:29


Ҳаётда айрим нарсалар биз учун хайрли бўлмаслиги, лекин бошқалар бу неъматлардан баҳраманд бўлиб, биз маҳрум қолаётганимизни ўйлаб ўкинамиз. Қайта-қайта дуолар қилинади. Дуо қилиш тартибига риоялар, таҳажжудлар, нафл рўза, садақалар билан дуоларимизни қўллаб-қувватлаш, ухлаб ётгунимизгача Аллоҳдан сўраш, уйқудан кўз очган заҳоти дуоимизни такрорлаш.
Аллоҳ ўзига ўкинч билан, умид билан, ишониб чўзилган қўлни бўй қайтаришдан ҳаё қилади, албатта. Ва биз неъмат ўлароқ кўрган аслида аёвсиз имтиҳонимиз бўлган истаганимиз бизга берилади.
Бу имтиҳон баъзан дардманд, хаста ёки ақлсиз, ноқобил фарзанд ўлароқ, гоҳида эса душманга ҳам раво кўрилмайдиган турмуш ўртоқ, кимгадир бир сўми хотиржамликда сарфланмайдиган бойлик, яна бировга ичида бир кун ҳам ҳаловат билан ўтирилмайдиган уй шаклида келади. Кечаю кундуз кўзимизда ёш, кўнглимиз синиқ қилган дуоимиз ижобат бўлгану, кўнглимизда зарра сакийнат йўқ. "Бўлмагани яхшироқ эди-ку" деймиз, кўнглимиздан ўтган ўйни Аллоҳ билишидан хижолат чекиб. Қўлимиз-қанотимиз синади. "Аллоҳим, мен бу неъматга эришсам бахтиёр бўламан деб ўйлагандим..." деймиз маҳзун бўлиб. "Шоядки, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз билмассиз." дейди Роббимиз.
Аллоҳга дуо қилиб бир нарса истаганда, сўраган неъмати хайрлиси, енгили, ҳаловат ва хотиржамлик билан бирга келишини сўраш кераклигини билардим. Шу кунларда берилмаган нарсани исрор билан қайта-қайта, оёқ тираб, мажбурлаб сўраш ҳам яхши эмас экан, берилмаган неъматни ҳикмат ўлароқ қабул қилиб, "Сен мен учун энг яхшисини биласан, Аллоҳим" демоқ ҳам баркамоллик аломати экан, деган ўйда тўхтадим.
"Ижобат бўлган дуо пушаймонлигидан асра, Аллоҳим!" деган дуога кўзим тушди-да бугун твиттерда. Бу мулоҳазалар шундан кейин уйғонди.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

06 Jan, 17:38


Ўзи билан ғавғоли, ўзи билан келишолмайдиган киши ҳеч ким билан келишиб, ярашиб яшолмайди...

Шу жумла мени қаттиқ таъсирлантирди.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

06 Jan, 14:07


Авваллари ёши улуғларимиз: "Бир ер, бири боқар, қиёмат шундай қўпар" дердилар. Одамларнинг кўз олдида баҳам кўрилмасдан бирор нарса ейилмасди. Энди ўша катталардан туғилган, тарбиясини аввалгилардан олганларга нима бўлди, худо билади. Деярли ҳаммамиз еган-ичганимизни одамларга кўз-кўз қилишга кўникиб кетдик. Чиройли идишлардаги таомлар, кўз қамаштирадиган финжонларда қаҳвалар...
Биз улашиш, баҳам кўришни янглиш тушундик, чоғи? Нонимизни бир-биримиз билан баҳам кўриш ўрнига, интернетда оч-у тўққа баробар виртуал улашишни ўргандик.
Кўп нарсаларни хато тушундик, моҳиятини ўзгартириб юбордигу, бу ўзгаришлар тагида ўзимиз ҳам эзилиб, белимиз букилиб қолаётир...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

06 Jan, 13:37


Мен энди марсия айтсамми, шеър ўқисамми, оҳ-у фиғон қилсамми? Ёхуд ҳар кеча ўзимга бир эртак сўйласамми? Ҳаммаси ўз йўлида равон бўлган йўл қаерда? Ҳамма нарса ўз қўлимизда бўлса, менинг қўлим қайда!?..

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

06 Jan, 09:30


Қиз фарзандлар ҳақида гапирилган экан. Эшитиб, томоғимни аччиқ тугун тўсиб қўйди. Таржимага вақтим бўлмади. Икки-уч марта кўрсангиз, тушуниб оласиз.


@umidaaziz

Yo'lovchi

06 Jan, 09:14


Ўз вақтида келмаган нарсаларнинг аҳамияти йўқ. Қабр гул-у чечак қадрини қайдан билсин..?

@umidaaziz

Yo'lovchi

05 Jan, 19:00


Дунёда биттагина ўзбек тирик қолсаям бу номаъқулчиликни еёлмайсизлар.

Yo'lovchi

05 Jan, 16:28


Туркча тушунадиганлар шу комедияни томоша қилсинлар. Тушунмайдиганлар ҳам кўрса бўлаверади, жааа тушунмайдиган даражада илмий сўзлар йўқ. КУЛГУНИНГ МИЛЛАТИ, ТИЛИ БЎЛМАЙДИ.

Yo'lovchi

05 Jan, 13:18


Бир жойда шундай мулоҳазани ўқидим:
"Бувим хуфтон намозига азон ўқилди, деган хаёлда намозини ўқиб, тасбеҳ ўгираётганди, азонни эшитди. Мен бўлсам "Нималар қилиб қўйдим?" деб аҳволни фожиага айлантирардим. Бувим бўлса: "Аллоҳим, ҳикматингга тасаддуқ, мени Ҳузуринга икки бор чақирдинг!" деди..."

Нақадар мукаммал ва муҳаташам нуқтаи назар, шундай эмасми?

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

05 Jan, 10:32


Дейдиларки, "Бир нарса насибанг бўлса аввал имтиҳонинг бўлур..."

Имтиҳонимизни енгил, насибамизни бохайр қил Аллоҳим.

@umidaaziz

Yo'lovchi

05 Jan, 05:09


Тоқат шарт, соғинч бутунлай безбетлашди...

@umidaaziz

Yo'lovchi

04 Jan, 11:37


Бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси мусҳафи ёнига қаҳва тўла финжонни қўйиб, суратга олибди ва "Юрагинг сиқилиб, кўнглинг ғаш бўлса, руҳинг Қуръонга ва намозга очу муҳтож" дея ёзиб улашибди.
Бу қанақа мутаассиблик, оғайни!? Қилманглар бунақа сафсатавозликни! Одамларга айбдорлик, етарсизлик ҳисларини юклаб, диндан совутмангларэй. Ибодат банда билан Аллоҳ орасидаги вазифа. Бировнинг ибодатидан сизга на зарар, на фойда. Ўзингизни билинг, бугун Қуръон билан кофе улашиб тақводор бўлиб қолдингизми? Аслингизни суриштирса, дин ҳақида тушунчангиз ё телеграмдан, ё фейсбук, ёки инстаграмдан туғилгани ўртага чиқади. Диндор режимини ёқиб олиб, одамларни ибодатидан "нишонга олишга" ҳақимиз йўқ, биродар-у биродаркалар! Инсонмиз, бандамиз, одаммиз, Аллоҳ таоло инсонга берган ғам -қайғуни бироз қисмини тоғларга берганди, тоғлар уваланиб-уқаланиб кетди, дейилади ривоятларда. Бандаликнинг, инсонликнинг юки осон эмас! Инстаграмда рўмолини шайдойи ташлаб олган "устоза"(!!!)лардан динни ўрганволиб, кайфияти йўқ кишини маҳзун кўрсангиз "Тавба намозлари ўқи, гуноҳларинг кўпайган шундан маҳзунсан!" дейсиз. Юраги сиқилган кишини кўрсангиз "истиғфор айт, гуноҳлар кўпайса, юрак сиқиладиган бўлади" дейсиз. Нима гап, ўзи ёҳу!? Сиз киромин котибинликка тайинландингизу бизми бехабар қолдик?! Сизга нима бировнинг гуноҳидан, Роббим сатр қилмаса, ёнингиздан ўтган киши гуноҳларингиз ҳидидан кўнгли ағдарилиб, ўлгудай бўлади. Ўзингизни қўйиб, бир синиқ кўнгилни бадтар яралашга нима ҳаққингиз бор? Пайғамбар алайҳиссалом ҳечми тушкунликка тушмадилар? Аллоҳ Он ҳазратлари соллаллоҳу алайҳи васалламга: "дилинг сиқилишини яхши билурмиз", "уларнинг гап-сўзлари сени хафа қилмасин", "албатта бир қийинчилик билан бир енгиллик бор" каби оятларни нозил қилмадими?! Иймонли, солиҳ, намозхон, Қуръонхонлар хафа бўлмайди, юраги сиқилмайди, ҳиссиз, роботга айланадими?! Ёки иймон одамни тошбағир, бетаъсир қилиб қўядими?!
Мен сизга айтсам, иймон, намоз, Қуръон киши тушкунликка тушганида, умидсизлик, маҳзунликка асир бўлганида бу ҳолати туфайли гуноҳ ишларга қўл урмасликдан, ароқ ичиш, зино қилиш, ўз жонига қасд қилишдан асрайди. Яъни, иймонли киши ҳам ИНСОН, унинг қалби бошқаларникидан кўра ҳассос, уям хафа бўлади, қувонади, кутганларига эришмаса ҳафсаласи пир бўлади, атрофидагилардан ранжийди, омадсизликдан ўкинади ва ҳоказо. Сал нарсага "сен тавба қил, сен истиғфор айт, сен Қуръон ўқимайсан, сенинг намозинг нуқсонли" деб отин ойию домуллога айланманг бошимизга.
Бир солиҳа, қория, олима опамиз оилавий масалалар туфайли тез-тез тушкунликка тушадилар. "Кун бўйи йиғлаб ётдим. Азон ўқилганида намозга турдим, кунлик вирдларимни адо этдим. Емай-ичмай йиғлаб ётдим фақат" дейдилар. Яъни, инсон Қуръон ўқиса, намозини тўкис бажарса, ҳар лаҳза Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлсаям маҳзун бўлади, умидсизликка тушади, қайғуради. Фақат бошқаларга нисбатан, бу маҳзунлик, бу қайғу василасида Роббининг олдида покланаётганига ишониб туради.
Маҳзун, умидсиз, ғамгин кишини кўрганда қози бўлиб гуноҳ-савобини муҳокама қилгандан кўра, ундан дуо олиб қолишга улгуринг. Чунки агар одамларга насиҳат қиладиган даражада олим бўлсангиз, дили синиқ кишининг дуоси Аллоҳ даргоҳида қийматли эканини билишингиз керак!


✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

04 Jan, 11:03


Зулмга йўлиққанларнинг қуруқшаган лабларига айтинг, табассум қилсин. Бир куни албатта, золимларнинг тишлари тўкилади..!

🕯 Саъдий Шерозий

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

03 Jan, 18:01


"Жавоблар топилганида саволлар ўзгаради", дейди Коэло Пауло. Дарҳақиқат, ёшинг катта бўлгани сари ҳақиқат битта бўлмаслигини, ҳеч қачон тўкис-тугал бўлдим, деёлмаслигини англайсан киши. Одам боласи умрининг охирги лаҳзасигача ўрганишга, янги кашфиётлар, англашларга очиқ сафарий (мусофир)дир...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

03 Jan, 13:39


Вақт-вақти билан қалбларингизга дам беринг. Чунки қалб ўзига ёқмаган нарсаларини бажаришга мажбур қолгани сари сўқирлашади...

🕯Имом Ғаззолий ҳазратлари

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

03 Jan, 11:06


Кўнглинг хотиржам бўлмайдиган ҳар бекат ғурбат, бегона туюлади.
Бир кўнгилда топишмоқ қандай гўзал ҳаловат...

@umidaaziz

Yo'lovchi

03 Jan, 09:06


#duo

Аллоҳим!
Ҳузурингда қиймати бўлмаганларни кўнглимда қийматли қилмагин! Кўнглимдагиларни ва мени ҳузурингда қиймати баландлардан қилгин!..

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

02 Jan, 15:33


На ўлимнинг қайғуси қолди, на-да ҳаётнинг завқи.
Бепарволик билан сўралган "Қандайсан?" ва ўзимиз ҳам ишонмайдиган "Яхшиман..." ёлғонлари аро ўтиб кетмоқдамиз...

(Байбаёёёввв! Таржимага посмотри! Қўл-кўзим дард кўрмасин!)

✍️@umidaaziz — ҳаловат маскани

Yo'lovchi

02 Jan, 09:56


Мен ўксиниб-ўксиниб йиғладим бу расмга. Кулганларнинг İQсига қойилларим...

Yo'lovchi

02 Jan, 09:22


#тушунган_тушунди

Олдингидан мустаҳкам, лекин ўзига ўхшамайдиган нарсага айланди...

@umidaaziz

Yo'lovchi

02 Jan, 08:04


Сунъий интелектдан "Сакаряда қаердан сув ичилади?" деб сўралибди. Жавоб: Сакаряда сувлар табиий манбалардан олинади, жўмракдан бемалол ичса бўлаверади, деб жавоб берибди.

Айланиб келсангизлар сувга пул сарфлаб ўтирмайдиган бўлдингиз 😁

@umidaaziz

Yo'lovchi

02 Jan, 03:55


Баъзи эшиклар ичкаридан очилади.
Чақирилмаган эшик ортида кутма.

🖊 Камол Саяр

@umidaaziz

Yo'lovchi

01 Jan, 14:42


Бир томондан ҳаммаси учун кеч бўлгандек, бир қарасанг, ҳаммаси энди бошланаётгандек.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

01 Jan, 13:20


Кеча ёнбошлаб олиб каналимдаги хештеглар орқали постларимни улашган каналларни кузатдим. Инсоф, мусулмонлар, инсоф! Уялмайсизларми бир кишининг меҳнати орқасидан обрў қозонмоқчи бўлиб?! Постларни улашадиган бўлсангиз каналдан репост қилинг ёки манба: @umidaaziz дебкўрсатинг. "umidaaziz", "Умида Азиз" кабилар манбани кўрсатишга кирмайди менинг наздимда! Мен яхши бўлсам, чумчуқдай беозор яхши бўламан, ёмон бўлсам заррача раҳм-шафқатсиз ёвузга айланаман. Каналимдан пост улашмоқчи бўлганлар репост қилади ёки манба: ✍️@umidaaziz деб кўрсатади! Йўқса, РОЗИ ЭМАСМАН! ОХИРАТДА КЕКИРДАГИНГИЗГА ЁПИШИБ МАЙДА-ЧУЙДА САВОБЛАРИНГИЗГАЧА СУПУРИБ ОЛАМАН!
Мен баъзи бир канал админларидек ўтирволиб фалон жойда келин туғибди, писмадон жойда куёв болалабди деган видеоларни тарқатиб ўтирмайман. Баъзан илҳом келмайди, икки қатор нарса ёзолмай кунларча каналга беҳуда кириб-чиқаман, ҳатто олдинги йиллардаги постларни улашаман. Бироз инсоф!
Гап шу, улашсангиз репост қилинг ёки манбани тўлиқ кўрсатинг. Чала чулпа бу фалончининг пости деб тарқатсангиз ҳаром заққум бўлади!

Yo'lovchi

01 Jan, 11:45


Ҳамма нарса учун бағрида умидни аллалаган эрталар бор...

@umidaaziz

Yo'lovchi

01 Jan, 10:49


Терапеядек муҳит. Чойингни, кофеингни дамла, печенье, майиз-ёнғоқларни паднисга қўй, яхши кўрган фильмингни қўйиб, дунёнинг овозини ўчир...

@umidaaziz

Yo'lovchi

01 Jan, 05:00


Ҳамма ўзи танлаган эҳтимолларда бахтли бўлсин. Биз кимнинг амали гуноҳ, кимнинг амали савоблигининг муҳокамасини Аллоҳга қўйиб, тўғри йўл узра саодатли бўламиз...

@umidaaziz

Yo'lovchi

31 Dec, 19:26


Кундузи бир постни икки марта қўйган эканман, гапирмайсизлар ҳам 🙄☺️

Yo'lovchi

31 Dec, 17:48


"Кемтилмасдан бирга кексайиш нақадар гўзал..." дейди Нозим Ҳикмат.

Кемтиксиз кексаядиган йилларимиз кўп бўлсин...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

04 Dec, 17:57


#камина_ҳаққинда

Осонгина йўқотилмайдиган, йўқотилганда эса асло етиб бўлмайдиган инсонман.
Ҳаддан ортиқ фидоий кишиларнинг тугаши кескин бўлади.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

03 Dec, 17:12


Баъзи кўчалардан соғинч ҳиди таралади. Қўл билан тутолмайсан, кўз билан кўролмайсан. Кечинмаларини, бошдан ўтганларини қалбинг билан ҳис қиласан...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

03 Dec, 09:16


Шундай хонадон ва шу манзара менга кифоя.
Қолгани ҳал бўлади 😊

@umidaaziz

Yo'lovchi

03 Dec, 09:08


Грип қургур мутацияга учраганми ўртоқлар, юз-кўзим соппа соғдек, овозим жаранглаб ётибдию, суякланим зирқирраб, жойимдан туролмаяпман 🙄 Мен одатда чой таъми оғзимга ёқмаса грипп бўлганимни биламан. Бу бояги кўршапалакдан чиққан касалликмикан 🙄😳

Yo'lovchi

02 Dec, 10:09


Кечикиш, кечга қолиш деган нарса йўқ. Ҳаёт бировларнинг ҳаёти билан таққосланмайдиган даражада гўзал. Шунинг учун ҳам нима бўлса бўлсин, қачон муваффақ бўлиб, қачон ютқизилса ҳам ўз вақтида, Аллоҳ хоҳлаган замонда бўлганига ишонч ҳосил қилиш керак. Эрта ё кеч бутун биз билан боғлиқ ҳолатлар шахсий тақвимларимизга қараб бошланади ва тугайди. Бизнинг вазифамиз эса ҳар бир ҳолатни шукр билан қаршилаб, ҳусну қабул билан рози бўлиш...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

02 Dec, 08:15


Хоҳласам тузатаман, қўлимдан келганини ҳам қиламан. Лекин яна бир марта фақат менинг ғайратим билан йўлига тушган нарсаларни кўргани тоқатим қолмади...

@umidaaziz

Yo'lovchi

02 Dec, 04:52


Подшоҳ тўнини кийиб "Кибр ёмон" деймиз. Бандага бўйинсуниб "Аллоҳ Буюк" деймиз...😔

@umidaaziz

Yo'lovchi

01 Dec, 14:17


#ўзимга_насиҳат
Одамларни ортидан айбу нуқсони, камчиликлари билан эслайдиган кишидан сени яхши гаплар билан эслашини кутма...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

01 Dec, 11:23


Бир яқинининг юзидаги ҳорғинликни, кўзларидаги маъюсликни пайқаш, бир сўз билан айтганда бир ёрдамга елка тутиш улкан фазилатдир. Бир қалбнинг юкини енгиллатиш ҳаммагаям насиб бўлмайдиган қалб жавҳари. Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайман деса ҳам, ҳар бир киши чин кўнгилдан кўрсатилган эътиборга интиқ бўлади...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

01 Dec, 10:05


"Сетора" қизлари яна бирлашиб, тўлиқ таркиб саҳнага чиқишаётган экан. Роса хурсанд бўлдим. Омадингларни берсин, қизлар. Ферузабону, Лайлош, Комила ёшлигимизнинг бир парчасига айланган дугоналаримиз ❤️ Бу қизлар ҳақиқатдан ҳам афсонага айланганди. Қўшиқчилик санъатига кимлар келиб кимлар кетди, эслолмайман ҳам. Лекин ўзбекча қўшиқ эшитадиган бўлсам албатта "Сетора"ни қидириб қоламан. Бу қизларнинг кийинишю, походкалари ҳам афсонага айланган ҳатто.😁 Мен ҳалиям рўмол устидан вандамка боғлаб олсам Ферузани эслайман.😊 Бизнинг авлод "Сетора"га ана шундай мухлис эди. Қизларга омад тилаймиз.

Yo'lovchi

01 Dec, 06:09


Орзуларинг Юсуф тушган қудуққа тушиб кетган бўлса-да, карвон келишидан ишончинг комил бўлсин...

@umidaaziz

Yo'lovchi

30 Nov, 19:41


Тирамоҳ - туманли, ёмғирли рўё,
Ниҳоят фош бўлди сен яширган сир.
Ахир оний экан кузакли дунё -
Ассалом, биринчи декабрь!


Воҳид Луқмон

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

30 Nov, 16:58


Нега қизлар маҳрни каттароқ сўраши керак?

Биринчидан, "аёл эркакка бўйсунади, аёл уйда ўтиради, ишламайди, эркак боқади" дейдиган ўспирин бақироқларга яхши дарс бўлади. Сал ҳаётни тушунишади. Индамасанг, дин, одоб-ахлоқ баҳона ҳаётини амриконский кино қиворганлари кўпайиб кетяпти — иккита уйланади, учта уйланади, ёқмаса ажрашворади, интернетда рижоллик қилиб, ҳаётда алиментдан қочиб юради, жоизмас деб.

Иккинчидан, маҳр қиз болани хурсанд қилиб қўядиган эрмак эмас, конкрет бутун умрга ижтимоий ҳимоя. Эри ўлса, ташлаб кетса, ажрашса, ўзини ва болаларини таъминлашга етарли бир нарса бўлиши керак. Кўп қизлар дўкон ёки ер сўраб, шунинг фойдасидан яшаб турган, масалан.

Бу ҳаётда қашшағларам бору (жуда кўп), улар нима қилсин дерсиз. Қисиб юрсин, интернетда карилламай, "ўзимбоқаман"лик қилмай. Ўқимишли, ишли қизларга уйлансин, эр-хотин бирга ишлаб, бирга ҳаётини қурсин.

Yo'lovchi

30 Nov, 14:44


#kuzga_vido
#Mohim

Куз маҳзун фасл. Аммо ҳечқиси йўқ, мен бу мавсумни маъюслигию шодлиги билан яхши кўраман. Айниқса сарғайган баргларнинг тушишини томоша қилиш ўзгача ҳузун ва қувонч бағишлайди менга.
Қанақасига, деманг. Мен шунақаман ўзи. Ичида бирозгина ҳузуни бўлмаган ҳеч нарсани яхши кўролмайман.
Изтироб, қайғу ва маъюслик билан тўла бу дунёда мендан саодатлисини тополмайсиз аслида!
Биргина қайғуим кузнинг баҳор каби бир пасда ўтиб кетиши. Кузнинг тугаши бўлмаса "Яна бир йилни яшадим" деёлмайман.
Кузнинг ҳузунини тўйиб ҳис қилмай туриб қишни қор ва изғирини билан бирга кутиб олиш унчалик ёқимли бўлмаса керак.
Билмайман. Нима бўлса бўлсин, мен кузнинг ҳузунини суяман. Чунки куз маҳзунлик куйида қувончни аллалайди. Мен кузги зиқлик, кузги тушкунлик, кузги витаминсизлик кабиларни тушунмайман. Йил бўйи зиқлигим, тушкунлигимни кузда сариқ япроқлар шивирида ёмғирларга сўйлаб, оқизиб юбораман. Кузнинг заиф аммо қатъиятли қуёши остида бир йилга етгулик витаминни йиғаман. Сўнг умидим иккимиз тасбеҳ ўгирганча деразадан қишни томоша қиламиз. Тасбеҳим таваккулдан шеър ўқийди қулоқғимга. Умидим юрагимга қувват бўлади.
Сўнг яна кузни кутиб овутамиз бир-биримизни...
Фасллар алмашинуви кўнглимиздаги яралар пайдо қилмасин. Қайғулар абадий эмас. Тақдирга бўйин эгиш, таваккулга таслим бўлиб, бўлганнинг хайри, бўлмаганининг ҳикматини кўра олиш бандалик саодатидир.
Фасллар ўткинчи, саодатимиз абадий бўлсин...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

30 Nov, 13:57


Бугун шунақа бўла қосин энни...

@umidaaziz

Yo'lovchi

26 Nov, 13:47


... ва сўнг эсладиму дедимки: "Иккимизнинг оташин меҳримиз иситган хонадонни қай изғирин совута олар!?..."

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

26 Nov, 11:56


Шунақа қор ва совуууууқда, ташқаридан изғирин бўрон увиллаётганини эшитиб, қайноқ қаҳва, ёнида апелсин, мандарин кесиб, чипсларни очиб ҳўўў бобом замонидаги киноларни томоша қилиш ...

@umidaaziz

Yo'lovchi

26 Nov, 10:28


Бу мавзуда анчадан бери ёзмоқчи бўлиб юргандим ўзи. Бугун мавриди келибди.
Ҳозир бир каналнинг изоҳида бир киши аёлининг вафот этгани, болалари билан қабр зиёратига бориб, дуои фотиҳа қилгани ҳақида кечинмаларини ёзган экан. Изоҳга ёзилган жавоблардан бири энсамни қотирди. Профил суратига катта рўмолни ўраб тескари қараб турган аёл (🙄😏) сурати қўйилган қизми аёлми, хуллас фойдаланувчи дарров эркакка боласига Қуръон ўргатишни, Қуръон ва Аллоҳ унинг болаларига ҳамма нарсани ўргатишини 🙄 айтиб узундан узоқ насиҳат ёзибди.
Йўқ, мен тушунмайман, нега одамларнинг эътиқоди, виждон эркинлигига нуқул аралашиб юрамиз-а?! Секуляр-замонавийлар "Кўриб юрибмиз муллаларниям, рўмолликларниям" деб диндор қатламни камситади, кеча телеграмдан дин ҳақида пост (!) ўқиб, ник исмларига абу ва умму куняларини қўйиб олганлар бира тўла ҳаммага диний даъватчи бўлиб олади. (Ҳақиқий тақводор, иймон эгаси, солиҳ мусулмонларга бу мулоҳазалар тааллуқли эмас! Улар ҳамманинг ҳақига дуо қилади ва амали билан динга даъват этади!) Ақлли одам ақл ўргатмайди, айниқса, кишиларнинг шахсий танлови, эътиқод масалаларида насиҳат қилишдан тийилади. Насиҳат қилишнинг ҳам одоблари, мезонлари бор. Шундоқ ҳам босим остида яшаяпмиз. Шундоқ ҳам одамларнинг сабр косаси тўлган. Сўзимиз эмас, амалимиз насиҳат бўлсин. Ҳеч бўлмаганда, инсонларнинг шахсий қарорлари, фикрлари, эътиқод ва виждон эркинлигига ҳурмат билан муносабатда бўлайлик.
Эҳтимол, ниятингиз яхшидир. Ки дарҳақиқат шундай. Лекин табиатан одамзод биров босим билан фалон ишни қил деса ўша ишдан безиб, нафратланади! Қайсарлиги тутиб, қиладиган бўлсаям қилмайди! Ҳамма ўзи изланиб, ўзи англаб, моддий-маънавий муаммоларига ечим топиш билан ҳақиқатга етса, ана унда анлаганлари унинг учун ҳикмат бўлади. Қолаверса, замон 7 аср эмас, битта-битта, сўз билан тушунтириб даъват қилсангиз. Аллоҳни таниб, ўзини англамоқчи бўлган инсонлар учун ҳар сония даъват, ҳар бир дунё неъмати мўъжиза ҳукмида...
Нима дедингиз?

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

26 Nov, 09:35


Бир дунёга қарадим, бир дардимга қарадим. Дунёга қараб бир уялдим, дардимга қараб минг уялдим...

Бу мужодала бир қошиқ егулик учун...

Ғазо... Одамийлик қонга буланиб ўлиб ётган жой...

Дарвоқе, сиз боя нимани дард билиб қайғураётгандингиз?..

@umidaaziz

Yo'lovchi

25 Nov, 12:51


#камина_ҳаққинда

Тадқиқотларга кўра (ким тадқиқот қилибди деб сўраб ўтирмай тасдиқладим.) кишининг ақл-заковати юксак даражада эканини кўрсатадиган алмоатлар бештамиш:
1) Кеч ухлаш
2) ўз-ўзига гапириш (нафақат гапириш, ўтириб чой ичиб гурунг қилааман ўзим билан)
3) Хаёл суриш
4) Фаромушхотирлик (Ҳар доим ҳам эмас лекин. Ёмон хотиралар асло унутилмайди🙄)
5) Ёлғизликка мойиллик

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

25 Nov, 09:53


#ўзимга_насиҳат

Бу ёшингни қайта тополмайсан. Қайғурма, бахтли бўл....

@umidaaziz

Yo'lovchi

25 Nov, 09:05


Дунёнинг энг хотиржам қилгувчи жумласи: "Бордир албат бунинг ҳам бир хайри..."

#дуо
Аллоҳим, мени синовларинг ҳикматини илғай оладиган фаросат билан сийла...


✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

24 Nov, 13:22


Кутаётирман.
Шундай ҳавода келгин ки,
Воз кечишнинг имкони бўлмасин...


🖊 Ўрхон Вали


✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

24 Nov, 12:17


Улғаймоқ — каттариш, қариш, ёш олишдан ортиқ ҳолат. Ҳақиқий маънода камолотга етиш, ҳаётий мужодаланг ва муваффақиятларингни эътироф эта олиш, шу билан бирга барча ютқизиқларингни ҳам тан олишдир. Бўлгану бўлмаганга, эришиб, эришолмаганларинга бирдек улуғлик билан пешвоз чиқа олишдир.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

23 Nov, 17:24


Қишнинг харизмаси бошқача. Эгнинга палто кийиб (айниқса, ёқаси мўйнали) виқор билан вазмин қадамлар ташлаб юрасан. Ёзда оддий пахтали матодан қилинган кийимда ҳам терга ботиб, шўрлаб юрасан. Қишда юмшоқ кўрпага ўраниб ётасан, ёзда ўрнингда буришиб, бўғилиб уёқдан буёққа ағдаралиб уйқу лаззатини ҳам ҳис қилмайсан. Қишда уй ҳароратини мўътадил қилсанг шамолламайсан. Башарти, шамолласанг, иссиқ шўрвага қалампир қўшиб, компотлар, C витаминга бой қиш меваларини еб дарҳол аҳволинг ўнгланади. Ёзда жазирамада ёниб холодилникдан муздай сув ичсанг, ўлдинг, нақ икки ойсиз тузалмайсан. Камига кондинционер ҳавоси урса, худо асрасин, сурункали дард ортириб олишинг ҳам ҳеч гап эмас.

Хуллас, азизим, қиш ҚИШдир! Қиш — неъматдир.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

23 Nov, 15:10


Нега шуни биз жамият ўлароқ ўзгартира олмаймиз? Келинглар, бугундан бошлаб ўзимизни ВАТАНДОШ дейлик!

Salim Ayyubiy ёзяитилар.

Буни олдин ҳам ёзгандим, кейин яна ёздим, бугун яна ёзаман, то тирик эканмиз, миллатимиз шаъни учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз...

*

Россияда гражданин ибораси рус тилидаги "горожан", "житель города" сўзларидан олинган.

Туркларда "Vatandaş", озарбайжонда "Vətəndaş" арабларда مواطن(ватан сўзидан олинган бўлиб, турклардаги "ватандош"га жуда яқин маънони англатади) дейилади. Ён қўшнимиз Қозоғистонда "Азамат", шунинг учун ҳам ахолиси азамат бўлиб юрибди. Бизда, Ўзбекистонда "Фуқаро" деб номланади ва табиийки, маъноси ҳаммага маълум, фақирлик тушунилади.

Энди ён қўшниларимизда фуқаролик қандай номланади, шуни кўриб чиқсак:

1. Қирғизистон - Киргизистан жараны.

2. Туркманистон – Türkmenistanyň raýaty(раъият сўзидан олинган.

3. Тожикистон – Шаҳрванди Ҷумҳурии Тоҷикистон(шаҳар сўзидан олинган).

4. Қозоғистон – Қазақстан Республикасының азаматы(азамат таржимага муҳтож эмас).

Ҳар бир мамлакатда бу атамалар расмий ҳуқуқий ҳужжатларда ана шу тарзда қўлланилади.

Энди, интернет маълумотлари асосида баъзи давлатларни ҳам кўриб чиқдим, ишқилиб, адашмаган бўлай.

Хитой- гунмин(жамият кишиси, қонун ҳимоясидаги одам маъноларида).

Ҳиндистон- citizen of India, नागरिक( шаҳарлик), குடிமகன்( давлатга тегишли одам) маъноларида.

Афғонистон - шаҳриванд(шаҳарлик).

Булар ўзим гувоҳ бўлмаган, ижтимоий тармоқлардан олинган маълумот эди.

Хуллас, бирортасида камбағал ва ялангоёқликни эслатмайди. Бизда эса...

НИЯТГА ЯРАША ҲАЁТ...

@MubashshirAhmad

Yo'lovchi

23 Nov, 14:40


Парво қилма сен дунёнинг бузилган рафторига. Гулдан гўзал, чечакдан нозик қалбимиз бор бизнинг...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

23 Nov, 14:07


Омонлик омонлик, ҳеч кўрмайлик ёмонлик , дейилармиди ..😊 Сакарямизда биринчи қор ёғмоқда.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

21 Nov, 12:18


Жим туриб, сукут қилганимиз у нарсадан рози эканимизни англатмайди. Гапириш бефойда бўлгани учун шундай қилдик.

Манба: @arabicuz

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

21 Nov, 10:14


— ... сочингда оқ толалар кўп экан,- деди.
— Бошимда бадали тўланмаган тола йўқдир,- дедим...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

21 Nov, 05:21


Бугун тонгда шу манзарага кўз очдик. Саҳарда хоналар худди чироқ ёқилгандек осмон шуъласидан ёришди...

@umidaaziz

Yo'lovchi

19 Nov, 16:44


... чунки ҳамманинг хонадони кўксида кўтариб юрган кишисининг қабатида...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

19 Nov, 13:45


Бир тирамоҳ оқшоми сайри...

@umidaaziz

Yo'lovchi

19 Nov, 11:24


Бир қанча хасталиклар, руҳий зиқлик каби депрессия касалликлар одатда мулоҳазали, бошқаларни ранжитиб қўймаслик андишасида тикан устида юрадиган одамларда учрайди. Қўпол кишилар ундай эмас. Бировни ранжитиш-ранжитмаслик, қалби синиши парволарига келмайди. Оғизларига келган гапни қайтармай айтишади. Дунё кўнгилчан ва мулоҳазали кишиларнинг елкасига юк. Бу инсонларнинг абадий юртлари мукофотларга тўла бўлсин.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

19 Nov, 10:00


Яхшиман десам ёлғон бўлади, ёмонман десам эътиқодимга путур етади. Маъқули шукрга ўргатай тилимни, балки шунда нажот топар қалбим...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

18 Nov, 13:21


Ҳаммага ўхшашнинг иложи йўқ. Ҳамммага ўхшаш — аслида бўлмасликдек гап.

🖊Сезаи Каракоч

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

18 Nov, 12:12


Китобхонлар орзусидаги поезд😊

@umidaaziz

Yo'lovchi

18 Nov, 10:15


Яқинларинг учун мураккаб, қўл етмас одам бўлмаслик учун шунчалик жўн кишига айланасанки, алал-оқибат сени қадр-қийматга ҳам муносиб кўришмайди...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

18 Nov, 07:37


Кишиларни фикр айролиги эмас, ҳис айролиги, вазиятини тушунмаслик, юз-кўзидан кайфиятини илғамаслик, ҳамдард бўлмаслик, кўнгил сўрамаслик бир-биридан узоқлаштиради...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

17 Nov, 12:59


Билдимки, беҳудамиш ортиқча тадбир айламоқ,
Банданинг кори эмасдир тақдирни табдил айламоқ...

* Табдил — ўзгартириш

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

17 Nov, 11:08


Насибанг бўлмаса, тумшуғининг тагидаги ҳам ғурбатдир кишига...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

16 Nov, 13:05


#англаш

... ва мен хуржунимдагиларнинг бари бир чақага арзимаслигини йўл охирида англаб етдим...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

16 Nov, 09:29


Мен нима қилиб бўлса ҳам жилмайиш, ўзини мамнун кўрсатишнинг бир йўлини топганим учун бўлса керак ташвишимни қилиб, ҳол-аҳвол сўраган киши бўлмади...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

15 Nov, 18:45


ЭНГ УЛКАН ҚАМОҚХОНА

Чолини гулпечакли уйларнинг зинапояларида кўргибоқ бақир-чақирни бошлади:
- Ҳаҳ, ишингиз қурсин, чол, менга бойчечак олмадингизми? Ўзим шаҳарга туша олсам, шу бемажол оёқларим билан юра олсам, нима қилишни яхши билардим...- дея изилларди. Чоли уйга киргандан жанжални қўйиб юборди. Жаҳлдан оғзига келганини қайтармас, тинимсиз таъна-маломатлар ёғдирарди.
- Ёшлик ўтди-ю, севги-муҳаббат, ҳурмат ҳам тугадими?- дея заҳрини сочди Ҳожар хоним.
Ҳар гал шаҳарга тушганида чоли Низомиддин бейга севган чечакларининг кўчатларидан олиб келишини айтарди. Лекин чоли унинг хафалигидан шод бўладигандек, шугина истагини ҳам бажо келтирмайди. Ҳолбуки, ёшлик йилларида қачон шаҳарга тушгса ҳар хил гулу чечакларнинг кўчатидан олиб келарди. Энди уй аёлга катта қамоқхонадек туюларди. Бу оқшом ҳам Ҳожар хоним бақирди, Низомиддин бей эшитди...
Орадан бир неча кун ўтиб, Низомиддин бей боғга ишлагани кетаётганида амакини машина уриб кетди. Қўни -қўшни шўрлик қарияни дарҳол касалхонага етказишди. Ҳожар хоним бошига тушган фалокатни эшитиб, қўшниси Ҳасандан ёрдам сўради ва унинг машинасида дарров касалхонага етиб борди. Чоли касалхонада беҳуш ётган эди. Оғриқдан аранг ерга босадиган оёқлари билан зўрға чолининг ётоғигача борди. Шу пайт доктор ичкарига кирди. Ҳожар хонимга Низомиддин бейнинг аҳволи яхши эканини, фақат танасида бироз жароҳати борлигини айтди.
- Ўзингиз яхшимисиз, холажон. Мени эсладингизми? Ўтган йили амаким билан даволанишга келгандингиз. Ишқилиб, гуллардан узоқ юргандирсиз? Низомиддин бей амаким ҳар ҳафта шаҳарга тушганида қабулимга келадилар. "Холанг бойчечакларни яхши кўради. Бир дона олиб борсам, зарар қиладими?" дея сўрайдилар. Лекин мен астма касаллигингиз туфайли сизга гуллар зарарли эканлигини уқтираман. Ҳа, яна чакка томирларингиз фаолиятида сустлик бор эди. Томир ёрилиши дейди буни. Шунинг учун бироз кўпроқ гапиришингиз фойдали бўларди. Низомиддин амаким ҳар келганида буни ҳам эслатаман. "Холамни кўпроқ гапиртиринг" дейман,-деди.
Ҳожар хоним ҳаммасини унга яхши бўлсин деб қилган чолига узоқ термулиб қолди. "Демак, гулларни менга яхши бўлсин деб олмас экан. Тортишув чиқсин ва кўпроқ гапирсин" дея, менга буларни сездирмас ҳам экан" дея хаёлидан кечирди. Меҳр билан севимли жуфти ҳалолининг қўлларидан тутди. Бир неча йил ўзини уйда қамоқхонада яшаётгандек ҳис қилганини ўйлади. Низомиддин бейнинг ўзига келишини кутиб бош устида ўтирар экан, энг улкан қамоқхона— кишининг нохуш хаёллари, шубҳа-гумонларилига иқрор эди. Севимли, меҳрибон ва фидоий эри ҳақида ёмон хаёлларга боргани учун пушаймон бўлиб, кўзларига ёш келди...

Суат Ўзге

Таржимон:
Умида Адизова

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

15 Nov, 17:56


Одам боласи ўзи тортмаган оғриқлар, дуч келмаган синовлар ҳақида катта-катта гапириши, ҳеч қачон имтиҳонга тобеъ тутилмайдигандек ҳукм бериши осон. Жоҳид Зарифўғли "Биз ўзимиз ҳақимизда ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмайман деб ўйлаб, дунёни бошқа одамлар учун имтиҳонхона ҳисоблаймиз" дейди...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

15 Nov, 09:44


#ўзимга_насиҳат

Шундай чиройли сабр қилки, дардинг сабринга лол бўлсин, жон...

@umidaaziz

Yo'lovchi

15 Nov, 04:40


Тоғ бўлса уваланиб кетар, тош бўлса ёриларди. Мен ҳар сафар ҳаётдан зарба олганимда чиройли финжонда чой қуйиб ичдим...

@umidaaziz

Yo'lovchi

14 Nov, 09:57


Начора, тошни суғориб, гул унишини кутиш бўлсин менинг нуқсоним...

@umidaaziz

Yo'lovchi

14 Nov, 08:20


Шундай люкс поездда, шундай манзарани томоша қилиб саёҳатга чиқсак ... демоқчи бўлган кишингизга жўнатинг.

@umidaaziz

Yo'lovchi

13 Nov, 13:06


“Қандай бўлса бўлсин-да, бўлса етар!" деганлари оёғингга кишан бўлиб, устма-уст синовларга дуч келаверганида одамзод бир қадам нарисини тасаввур қилишдан, оқибатини мўлжаллашдан ожизлигини англаб етасан. "Мен қўлимдан келганини қилдим, қолганини энг яхши ва енгил ҳолатда умримга қўшишни Ўзингга қўйиб бердим, Аллоҳим!" дея олишнинг хотиржамлиги ўзгача бўлар экан.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

13 Nov, 10:57


Сен ташимга қарама, бу дунё ташвиши.
Мен кўнглимдаги ҳузунга кафилман...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

13 Nov, 08:51


Эрга тегиш шукронасига тўйида шеър-қўшиқ айтиш урфга кирмасдан турмушга чиқиб кетишга улгурибман, шукр. Йўқса, мен қўшиқ айтмоқчи бўлсам, овозим роса дабдалада. Ўйи ҳам ёмон, юрагим увишиб кетди.

Yo'lovchi

13 Nov, 08:25


Қайноналар бўлажак келинникига совчиликка борганда "Келинимиз тўйда шеър ўқимасинлар, қўшиқ айтмасинлар" деб шарт қўйиб унаштиринглар...


Тузатиш: Куёв бот-бот кошки худо инсоф бериб бас қилса, деб мўлтираб қараб қўяпти.


@umidaaziz

Yo'lovchi

13 Nov, 07:57


Твиттердан: "Йиғлаб-йиғлаб овқатланиш расво ҳолат. Еганинг томоғингга тиқилади, луқмани олаётганингда қошиқ тутган қўлинг титрайди. Уфф, нафратланасан..."

Нимага кирдим твиттерга, ўқиган постимни қара. Кайфиятимни расво қилди 😒

@umidaaziz

Yo'lovchi

12 Nov, 11:57


Кўчага чиқиб ноябрни томоша қилдик. Баргларнинг тушиши бирам чиройлики...

@umidaaziz

Yo'lovchi

12 Nov, 08:38


"Ёр ифоридан аввал чой ифори даводир жонга..." десам ҳам, ёр ифори ҳам шифодир қалбга...😊

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

11 Nov, 13:45


БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.

Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.

Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!

Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!

Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.

Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?

Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.

Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

©️Bahodir Iskandarov

Library @centerasia_library

Yo'lovchi

11 Nov, 10:12


Yo'lovchi pinned «Шахсияти ривожланмаган кишига камтарлик қилинмайди, ҳадди билдирилади. Ҳаддини билдириш эса тортишиш, бақир-чақир қилиш эмас, узоқлашиш, тенг бўлмаслик бўлади... @umidaaziz»

Yo'lovchi

11 Nov, 09:05


"Шунча бойлик билан бахтсиз бўлишга уяламан. Моддий нарсалар ҳақида гапирмаяпман. Яқинда кучли зилзилани бошдан ўтказдик. Ёнгинамизда уруш бўляпти. Одамлар ухлаш учун тошга бош қўймоқда. Бекаму кўс бой бўла туриб, бирдан бир пиёла сувга зор бўлишди. Чодирларда тунашяпти. Одамлар ялангоёқ юришига тўғри келяпти. Эътиқодимга кўра, ҳамма нарсам тўкис, Аллоҳ менга лутф этган неъматларга ғарқ бўлиб яшар эканман, музлаткичимни очганимда егулик, банкада сарфлай олишим учун пулларим, кийим жавонимда ўнларча кийимим бўла туриб хафа бўлиш менга уят туюлади."

"Саъди Худойи ҳазратлари" ҳаётда ҳам Саъди Худойидек эканми? 😊

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

11 Nov, 08:51


Шахсияти ривожланмаган кишига камтарлик қилинмайди, ҳадди билдирилади. Ҳаддини билдириш эса тортишиш, бақир-чақир қилиш эмас, узоқлашиш, тенг бўлмаслик бўлади...

@umidaaziz

Yo'lovchi

11 Nov, 05:02


Аллоҳ амалга ошмайдиган нарсани тилингга ҳам келтирмайди, дуосини ҳам қилдирмайди.
Сен умидингни тетик тут, насибанг сен томон ошиқаётир...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

10 Nov, 16:38


Осмон бўлсанг сени тоғ каби севсам.
Ҳар лаҳзангни янги давр каби севсам.
Ошиққа ўлим йўқ оламда,
Ўлсам ҳам сени ҳаётдек севсам...


✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

10 Nov, 12:07


Бугун бир кузатувчимиз билан суҳбатдан кейин миямда айланиб юрган саволлар:
Эркаксиз (турмуш ўртоқ назарда тутилмоқда) яшаш қачондан бери хотиржамлик бўлиб қолди? Қачондан бери моддий тўкинлик оилани пароканда қилиш, эрдан қутулиб (!!!) тинчгина (!🙄) яшаш учун восита бўлиб қолди?
Ва қачондан бери эрни севиш айб бўлиб қолди?
Аёл киши учун жуфти ҳалолининг муҳаббатидан ортиқ мукофот, турмуш ўртоғининг илтифотидан зиёд давлат бўладими?
Ва юрагимни зирқирратган сўров: Аёл ўзини ҳурмат қилиши, ўзини эздириб, шаънини поймол қилиб қўймаслиги учун турмушидан ажрашиши керакми?
Қайга қараб кетмоқдамиз?

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

10 Nov, 08:37


Ҳамма нарсадан совуб, ҳаммаси ўз йўлида кетаётгандек яшаш...

Кўзинг тушганида асабинг эговланадиган кишига яхши муомала қилиш...

Ва юрагингда ҳисларинг остин-устун бўлиб улгургану, сен бахтдан осмонга учаётгандек ўзингни тутиш...

Камолга етганлик аломатимикин?

@umidaaziz

Yo'lovchi

10 Nov, 07:29


Бугун Туркия Жумҳуриятининг илк тамал тошларини қўйган Мустафо Камол Отатурк вафот этган сана.

Ҳар йили 10 ноябрь соат 09:05да Туркия бўйлаб сирень чалинади ва халқ бир дақиқалик сукут сақлайди.

@umidaaziz

Yo'lovchi

09 Nov, 13:53


#noyabr

#mohim

Маъюс кузнинг финал нуқтасидир ноябрь. Яшил ва кўкка доир барча ранглар заъфарон қиличи остида мағлуб бўлади. Ноябрь аёзи ёздан қолган умидни асирга олади. Меҳр тўла қайноқ қалбга паналаш билан тасалли топамиз.
Сўнг шукр билан ҳўплаймиз иссиқ чойимизни: "Мени яратган Аллоҳ, албатта йўлимни кўрсатади" деймиз таваккул ҳирқасини ёпиниб...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

09 Nov, 10:11


Одамзод умрининг бир қисмида "кошки" дейди, бир қисмида эса "балки" деб чуқур тин олади. Мудом бошқа йўллар кўзимизга қуёшли, чароғон кўринаверади. Қўл етмаган, тажрибадан ўтмаган ҳар бир танлов ўзига жалб этаверади. Ваҳоланки, барча йўлларда бир-бирига ўхшаган бекатлар бор. Ҳузун бекати ҳам, шодлик бекати ҳам, қай бирини танласак, бизни кутиб турган бўлади. Одамзоднинг насибасига "яхшиям, ҳаётимда сени учратдим" демоқ ҳам, қалбига тоғдай залворли юк бўлгувчи кимсаларга йўлиқиш ҳам тушади.

Бир-биримизга "Яхшиям сени учратдим, Аллоҳ берган неъматимсан!" дейиш насиб этсин!..

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

03 Nov, 03:31


#noyabr

#mohim

Ҳамманинг ўзига хос ноябри бўлади. Сариқ баргларга ўралган муҳаббат мисоли. Дафтар саҳифасида қуритилган гул ҳикоясидек самимий ва қайноқ...

Эҳтимол бу ноябрда муҳаббат сенинг қулоғингга шивирлар ишқ нашидасин...

@umidaaziz

Yo'lovchi

02 Nov, 15:25


Ҳаёт манзараси😊😊😊

Умрлар ўтади, кексайиш они,
Келади, ҳассага таянар жусса.
Лиммо лим тўлганда бу ҳаёт жоми,
Англайсиз, тушунмас экан ҳеч кимса...

Ишонинг ҳатто шу лаҳзаларда ҳам,
Сиздан норизолар топилар албат.
Қоришиб кетади еру самога,
Бир ён... билмадим, лек бир ён муҳаббат...

Севинг, юзингизга тушган ажинни,
Меҳр беринг сочга қўнган қировга.
Буларга сабабчи бўлган кимсани,
Севингу... ҳеч қачон айтманг бировга...

Юзларимизга ажин туширган, сочларимизга оқ оралашига сабаб бўлган яқинларимизга меҳр билан юбориб қўямиз😉)

🖊Шерзод Абдусамад

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

02 Nov, 14:04


Одамни ўқиган-ўрганганларидан кўра юрган йўли кўпроқ тарбиялайди. Турмуш йўлларидан ўтаётиб, авваллари эътибор бермай ўтган ҳақиқатларингни англаб бораверасан. Бутун ожизликларининг чархлаган, нигоҳларни тиниқ қилиб, идрокни орттирган ва сени ҳаётга тайёрлаган сен қийин деган йўллар бўлади. Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга шундай деган эди: "... Бас, Биз сени ғамдан қутқардик ва турли синовлар ила синадик.”

Имтиҳон одамни улғайтириб, камолга етказадиган аччиқ аммо асл ҳақиқатдир.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

02 Nov, 13:10


Қаҳвамнинг ҳовурига бурканган энг гўзал хаёлларим, юрагимдан юлишга қиймаган баҳорим, ҳовучларимни очиб тўккан кўз ёшларим, кўкка ёлворган дуоларим ва сен.
Кўнглимга ҳаммадан ортиқ муносибсан!...

Ошхонадан балконга келгунимча қаҳва тўкилди.


✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

02 Nov, 12:45


Эр тараф қариндошларни ўтказадиган кўприк эканми...

@umidaaziz

Yo'lovchi

01 Nov, 13:36


Ноябрь… олтиндек товланар олам,
Хазонлар пойимга ҳисларин тўшар.
Қайдадир… кўзларим соғинган одам,
Кўзларим соғинмай, жимгина яшар…

Баъзан англолмайман рўёни,
Хазонлардек умидларим тўкилар.
Остун-устун қилиб бутун дунёмни,
Куз оқшоми хаёлларим титкилар…

Шивирлаб айтади лаблар исмингиз,
Соғинчлар тўкилар кузги боғларга.
Шунча олисмиди туйғуларингиз?!
Босай десам кўнглимдаги доғларга…

Умр айланади эски чархпалак,
Йиллар ариқларда оқади сувдек.
Орзум бир кун яшолмаган капалак,
Саҳифада қолган қовжираб гулдек…

Юрак ҳали бери тан олмас буни,
Ҳижронларсиз бу ишқимиз яшамас.
Йўқдир умримизнинг шундай бир куни,
Иккимизга кўришмоқлик ярашмас…

Алломахон Хакимова.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

01 Nov, 12:31


Сочингиздаги оқлар, юзингиздаги ажинлар ва кўнглингиздаги синиқларни ҳам севинг. Лекин уларга сабаб бўлганларни унутманг...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

01 Nov, 09:15


Ноябрь йўқликми?! Ёки ёлғизликми?!
Ноябрь сукутми ёхуд ҳузунми?!
Маҳзунликми ва ё ҳиссизлик…
Ноябрь сенсизлик, ноябрь менсизлик,  ноябрь бизсизлик…
Дунёнинг қувончини олган, қалбни ҳасратга солган, кўнгил кўзини ёпган ҳам айнан шу ноябрь…
Тонгларни мавҳумликка ўраган, оқшомларни ҳазин қилиб рутубатли шомга узатган, тунларни янада қорайтирган ҳам ноябрь… Сўзларни қирққан, дилларни майиб қилган, кўзларни мажруҳ қилиб нигоҳларга ғамдан соя - парда тортган ҳам ноябрь…
Ноябрь озор…
Ноябрь меҳрсизлик….
Ноябрь унсизлик…
Ноябрь ҳаммани аврайди, алдайди… Кўнгилларни аллалайдию қаҳратонга бериб юборади… балки совуқда, аёзда нобуд бўлмаслиги учун тоблар эҳтимол…

Алломахон Хакимова

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

01 Nov, 08:54


#талабларга_биноан
Ноябр. Кузнинг интиҳоси, қишнинг ибтидоси. Изғирин шамоллар, совуқ ёмғирлар. Соғинчнинг ичикиш, интиқиш ва ҳароратли кўриниши — ноябр. Дарахтлар яланғоч. Чеҳралар маъюс. Япроқлар асфалтни ўпади, бекатларда дийдираб автобус кутар йўловчилар. Ноябрда совқотган қўлларни қўлқоп эмас, меҳр тафти уфураётган қўл иситади.
Кетаётир ноябр. Тонги баҳорни, пешини ёзни, оқшоми куз, туни қишни қучган ноябр кетаётир...

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

31 Oct, 13:48


Кимнидир дўстим, дея олиш учун у билан ёлғизлигимдан кўра кўпроқ иноқ бўлишим керак ...

@umidaaziz

Yo'lovchi

31 Oct, 12:38


Ўз вақтида қилинмаган вафо, мушкул пайтларда дариғ тутилган дастак, фурсат борлигида сўралмаган узр-маъзур, муносиб вақтда қизғанилган эътибор-эътироф, билдирилмаган меҳр, кўрсатилмаган ғамхўрлик...

Хуллас, илинжу умиднинг аҳамияти қолмагани, учма уч боғланган ришта узилганида ислоҳ қилиш, ўрнини тўлдириш мумкин бўлмай қолади.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

31 Oct, 09:55


Шунчаки айланиб юргандим. Хомуш, вазмин. Атрофни кузатишга толиб кетган эканман. Бир онахон келди, "Қизим, рангу рўйинг сўлғин, лекин ақрабга парво қилмай барқ уриб очилган гулдек. Кузнинг ҳорғинлиги, чоғи" деди. Жилмайиб ерга қарадим. Қайдан билсин холам, мен мудом куз бўлдим, мен ҳар доим октябрь эдим...

@umidaaziz

Yo'lovchi

26 Oct, 13:48


Одамлар қарорларингизни айблаши мумкин, лекин қандай танлов имкониятларига эгалигингизни билмайди. Ҳамманинг ортида бир тарих бор. Ҳамманинг уни ҳозир шу ҳолатга келтирган сабаби бор. Оқил инсон бирор бир киши ҳақида узил-кесил ҳукм беришдан олдин буни мулоҳаза қилади...

@umidaaziz

Yo'lovchi

26 Oct, 12:21


Мен ҳалиям ҳамма нарсани сенга айтиб берадигандек йиғиб юрибман...

@umidaaziz

Yo'lovchi

26 Oct, 08:38


— Момо,- дедим,- сиз таърифлагандек мукаммал эмас экан, раҳматли.
Жилмайиб жавоб қилди:
— Қусурсизни севишнинг нимаси, муҳаббат, қизим, нуқсонлари билан севмоқдир маърифат!..


@umidaaziz

Yo'lovchi

26 Oct, 06:37


Борлиги сени мамнун қиладиган ҳамма нарса бойлигингдир.

Бойлигимиз баракотли бўлсин.

@umidaaziz

Yo'lovchi

25 Oct, 16:56


Табиатнинг соҳир оҳанги...

@umidaaziz

Yo'lovchi

25 Oct, 16:12


Саодатга етишга неча километр қолгани ҳеч қайси йўл белгиларида ёзилмайди. Лекин барибир йўлга чиқиш керак...

@umidaaziz

Yo'lovchi

25 Oct, 11:10


#ўзимга_насиҳат

"Фақат мен билан" дея бошланадиган ўйларни руҳингдан юлиб ташла.

Ҳеч кимни ранжитмасликка ҳаракат қил. Бировнинг бошига тушган ҳар қандай ҳолат сенинг ҳам бошинга тушиши мумкин.

Ҳеч кимнинг моддий ва маънавий муҳтожлигидан фойдаланма! Қадр-қийматини ўйин қилма!

Ташвишларингни баҳона қилиб инсонларнинг ҳис-туйғуларини суиистеъмол қилма. Нима қилсанг ҳам, қаерга борсанг ҳам қоча олмайсан, берган зараринг, олган қарғишларинг ўзингга азоб ва мусибат бўлиб қайтади.

Ҳеч кимни гуноҳи, хатоларини маломат қилиб муҳокама қилма! Мазах қилма. Сўзларинг синовинг, кулгуинг кўз ёшларингга айланади.

Сенга келадиган яхшиликни Аллоҳдан, ёмонликни ўз қилмишларинг ва феълингдан бил.


@umidaaziz

Yo'lovchi

25 Oct, 10:41


Инсон қаҳва билан ўзини, чой билан бутун борлиқни севишни ўрганади...

@umidaaziz

Yo'lovchi

25 Oct, 09:24


Лаззат нималигини биладиган кишининг товоғи... 😋

@umidaaziz

Yo'lovchi

23 Oct, 16:39


Ҳаддан ортиқ яхши инсон бўлишингиз сизни яхши кўришларига эмас, сиздан ФОЙДАЛАНИШЛАРИга сабаб бўлади...

@umidaaziz

Yo'lovchi

23 Oct, 12:58


Юрагингни ғаш қилган ҳар бир кечикиш ортида бир хайр бор.
Ўкинма...

@umidaaziz

Yo'lovchi

23 Oct, 10:39


“Асабийлашяпман!… Қайғудаман…”

“Имтиҳондан ўта олармиканман?”

“Ишга кира олармиканман?”

“Рисоладагидек турмуш қура олармиканман?”

“Ҳаётим яхшиланармикан?”

“Муваффақият қозонармиканман?”

“Яшаш қийинлашиб боряпти кундан кунга”.

“Бу дардга қандай сабр қиламан?!”

“Руҳан носоғлом одам билан яна қанча яшайман?”

“Бу азоблар яна қанча давом этади?”

Азизим, Аллоҳ сенга меҳрибон бўлсин, раҳмат назари билан қарасин! Аллоҳнинг ҳаёт аталмиш бу кемасига бирга чиқдик, дарду муаммоларимиз ҳамон елкамиздами? Бу муаммоларни орқангдан ирғитиб юбор! Ёз ва қишни ожиз бир чумчуқдай қаршилаганингни ўйла. Бошимизга нима келса Аллоҳдан келади. Хавотир ва изтироб чекиш бугунгача нимани ўзгартирди? Сен қилишинг керак бўлган ишни қиляпсанми? Яъни:

*Кўнглинг тозами, ниятинг холисми?

*Қўлингдан келганича ҳаракат қиляпсанми?

*Кучинг етганича дуо қиляпсанми?


Шунинг ўзи катта иш!
Дангаса, тамбал бўлсанг, ҳаромларга илакишган, шайтоннинг ортидан эргашган бўлсанг, йиғлай олгунингча йиғлагин! Агар бундай бўлмасанг, юқоридаги уч нарсадан ортиғи ҳеч кимнинг қўлидан келмайди! Буюк Роббимизнинг тақдирига таслим бўлайлик. Ислом — таслим бўлиш, демакдир. Юкингизни ирғитинг. Андиша ва дарду муаммоларнинг устига ўтириб, хотиржам нафас олинг ва АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг. Қолгани, Аллоҳимизнинг изни ихтиёрида…


✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

23 Oct, 05:28


Ҳар фаслнинг ўз гашту таровати бор, лек кузнинг бесабаб кўнгилга чўкадиган маҳзунлигию, кишини ёлғизликда тафаккурга чорловчи донишмандлигини таърифлашга сўз ожиз...

Хушвақтлик ва ҳаловат ҳамроҳ бўлсин!

@umidaaziz

Yo'lovchi

22 Oct, 12:16


Лим-лим гўзаллик ва ҳузур тўла видео...

@umidaaziz

Yo'lovchi

22 Oct, 11:33


Жўн одамлар ҳамиша эътибор марказида бўлишади, нодир инсонлар мудом ёлғиздирлар. Ҳаёт бу, арзон молнинг харидори кўп бўлади.

🖊Нажиб Фозил Қисакурак


@umidaaziz

Yo'lovchi

22 Oct, 09:08


Бир мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди.
Ўқувчиларга нимани мўъжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифаси топширилди.
Ҳамма дафтарларини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи: “Сенга кўмаклашиб юборайми, қизим?” деб сўради ундан. Қизча: “Дунёда мўъжизалар шунақанги кўплигидан қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди. Шунда устози: “Қани, танлаганларингни ўқиб берчи”, деди унга. Қизча бирмунча вақт иккиланиб турди-да, сўнг ўқишга киришди:
“Мен учун дунёнинг етти мўъжизаси:
1. Кўриш.
2. Эшитиш.
3. Ҳаракатланиш.
4. Англаш.
5. Ҳис қилиш.
6. Кулиш.
7. Яхши кўриш.

Синфга сукунат чўкди.

Интернет сарҳадларидан

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

21 Oct, 11:55


#ўзимга_насиҳат

Ҳар бир қилган ишинг кутилмаганда ўзингга қайтади. Ўзингга қайтганида муаммо бўлмайдиган ишларни қил. Бир ишга қўл уришдан олдин икки бор ўйлагин.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

21 Oct, 10:18


Шукр, бугун олдимдан фақат яхши нарсалар чиқяпти😍😊

@umidaaziz

Yo'lovchi

21 Oct, 09:01


Одамзод бу дунёдан йиғиб-терганларини эмас, улашгани, тарқатганларини ўзи билан олиб кетади. Ниманики баҳам кўрсанг, ўша нарса қўлингда қолади...

@umidaaziz

Yo'lovchi

21 Oct, 07:49


Бу ер Афёнкараҳисар, Куюли жоме кўчаси экан.
Манзаранинг виқорини қаранг ...

@umidaaziz

Yo'lovchi

21 Oct, 07:08


Аҳли ирфондан насиҳат:

Инсон дармон бўлиш билан даволанади, ёрдам бераётиб ёрдам кўради, қўлини узатса унга ҳам бошқа қўл узатилади, дуо қилиб сўраса, жавоб келиб, ижобат бўлади..
.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

21 Oct, 04:04


Шу атмосферанинг ҳузурини соғиндим.
Бир камгап суҳбатдош кифоя. Менга-ку суҳбатдошнинг кераги йўқ, каппучино увол-да, ўлай.
Хуллас, соатларча ўтирсанг зерикмайдиган, сиқилмайдиган, тафаккурга толиб, кўнгил ёзадиган муҳит.

Аллоҳ насиб қилсин.

@umidaaziz

Yo'lovchi

20 Oct, 16:23


Не бугун олдимдан нуқул жинни санғи нарсалар чиқяпти, бомдодни қазо қимовдимку 🙄

@umidaaziz

Yo'lovchi

20 Oct, 13:27


Ўзидан кўп, бошқалардан оз кутадиган киши ўзини ёмонликлардан узоқ тутади.
Ҳамма нарсани бошқалардан кутаверманг. Инсонлардан нима кутсангиз, аввало сизда ҳам шу нарса бўлиши кераклигини ҳисобга олинг. Чунки жуда камдан кам киши (гарчи яқинларингиз бўлса ҳам) сиз учун бир нималар қилишга ҳаракат қилади. Шунинг учун, нимадир қилиш керак бўлса, буни сиз ўзингиз учун қилишингиз керак бўлади.

Оқшом хайрли бўлсин, азизлар.

✍️@umidaaziz

Yo'lovchi

20 Oct, 11:39


Нима ҳам деймиз, болалар қўлдан бой берилибди аллақачон.
Ҳозир яна яхши гумончилар югуриб келади, биттаси шунақа деб ҳаммани ёмон деёлмайсиз, дея. Биттаси кўриниб қолди, кўринмаганлари қанчалигини тасаввур ҳам қилолмайсиз!

Yo'lovchi

20 Oct, 11:25


Сардала оролчаси, Жаннат ҳовузи.

Сакаря.

@gezengazeteci