Сеҳрга бепарво юриш яхшиликка олиб келмайди.
Ассалому алайкум.
Мени оиламга сеҳр кўп йиллардан бери сеҳр қилинаётган эди, бунга унчалик эътибор бермай келардим. Ғалати туюлганди. Расмларимизга кимдир шам ёқиб устидан қўярди. Танишлар инстаграмда кўрдик деса, кимдир ҳазил қиляпти, майнабозчилик-ку деб ўйлардим. Фарзандларим касал бўлишни бошлади. Ўзим жуда хунук тушлар кўриб қийналадиган бўлдим. Шу зайлда икки йилдан ошиқ вақт ўтди. Орада уйда аёлим Қуръон қўйса фарзандларим жим ухлайдиган бўлди. Ман нима иш бошласам бир муддат яхши бўлади кейин орқага кетади. Охирги бир ярим йилдан бери ҳаммаси дабдала бўлиб кетди. Мен орада инстаграмда яна ўзим оилавий расмларимни кўп кўрдим. Аёлим уйқуда оёқлари силтаниб бир нарсалар деб қоладиган, қўрқиб чўчидиган бўлди. Бир икки уйғотиб олиб, "нима бўляпти" десам билмадим деган жавоб, лекин қанақадир юзида қўрқув бўларди. Мен ўзим ҳам, уйга киргим келмайди. Мен имкон қадар беш вақт жамоат намозларида бўлиб юрдим. Олдинги йил шу кунлардан бошлаб аёлим билан муносабатларимиз жуда оғирлашиб кетди. Бир биримизга ғазаб қиладиган бўлиб қолдик. Орада мен сеҳр нималигини тушуниб қолгандим. Фарзандларимга Қуръон ўқиб дам солишни бошладим. Бу лаънати сеҳргарниям излашни бошлагандим. Инстаграмдан хийла ишлатиб ёнига бормоқчи бўлиб роса уриндим "онлайн ишлиман" деб ёнига йўлатмади. Аёлим билан муносабатимиз жуда оғир аҳволга келиб бўлганди. Хушбўй мушк-анбарлар обордим, болаларимгаям суртардим аёлимгаям охири аёлим мен узоқроқда эдим вақтли тел қилиб яхшимисиз деб кўп гаплашди. "Тинчлими" десам туш кўрвоман деб нима тушлигини айтмади. Шу ҳолат такрор такрор бўлди. Чамаси бир икки ой ичида расво бўлди. Ўтган рамазон ҳайитидан бери алоҳидамиз. Муносабатларни тиклай олмаяпсиз. Мени ўзимда касалликлар пайдо бўлди, аёлим арзимаган сабаб билан оёғи синиб ётиб қолибти. Мен ёзни ўрталарида ўзимни қўлга олиб Шариатдамизда кўрсатилгани бўйича муолажа бошладим. Озгина вақт ўтиб муносабатларимиз тикланди деб тургандим. Ўзим ҳам яхшиланаётган эдим яна бошланди. Ҳовлимиздан кафанланган, устидан қулф осилган иккита қўғирчоқ топилди. Масжида олиб чиқиб очдик. Ичидан оилавий расмларимиз, тупроқ расмларга мих қадалган чиқди.
@ruqiya_shariy