Чет элдан келган одам Навоийдан бошқа одам чиқмаган бўлса керак деб ўйласа керак тарихимизни билмаса. Нега Фаробий метро бекати, Мангуберди катта шох кўчаси йўқ. Нега Шайбонийхон номини деярли учратмаймиз? Балки бор бўла туриб Алишер Навоий соясида қолиб кетгандир?
Ҳозир айтишади сан қиз Навоийни ўқимагансан шекилли деб. Тан оламан кам ўқигандирман Навоийни айтайми сабабини? Бешинчи синф дарслигидан Навоийни ўқиймиз. У хақида иншо, диктант.. Мободо Навоий номидаги университетга кириб қолсак тамом 4 йил Худо беради. Ўша ерда ўқийдиган танишларим мавзулари фақат Навоий эканини кўп айтишади.
Битта нарса-да, агар кимдир ҳақида эзмаланиб гапираверсак ҳам у ҳақида кўпчилик қизиқишини йўқотади. Албатта биздан фақат Навоий чиқмаган ва улар ҳам бирдек улуғланиши керак.
Ps: Бу пост учун университетдаги Адабиёт устозимдан яҳшигина гап эшитардим балки.
@tegibketmasiin