Ar-Roshidoniy @rishtonimomlari Channel on Telegram

Ar-Roshidoniy

@rishtonimomlari


Siz bu kanalda Farg'ona viloyati Rishton tumanidagi imom domlalarning diniy sohadagi olib borayotgan faoliyati borasida batafsil malumot olishingiz mumkin.

Ar-Roshidoniy (Uzbek)

Ar-Roshidoniy kanalida Farg'ona viloyati Rishton tumanidagi imom domlalarning diniy sohadagi olib borayotgan faoliyati haqida batafsil malumot olishingiz mumkin. Bu kanal Rishton tumanidagi diniy faoliyatlar, masjidlar, maqbaralar va diniy bayramlar haqida eng so'nggi yangiliklar va maqolalar bilan ta’minlangan. Rishton tumanidagi diniy muassasalar va ularning faoliyatlarini o'rganish, insonlarga din va diniy amallar bo’yicha yaxshi o’qish va bilishlarni yaxshilashga yordam beradi. Kanal a'zolari diniy bilimlardan o'zlarini malomatdor qilishlari va tarbiyalashlari uchun muhim ma'lumotlarni olishlari mumkin. Ar-Roshidoniy kanali dindor insonlar uchun foydali va ma'qul malumotlar bilan ta’minlangan, ularning din va diniy faoliyatlari bilan doimiy ravishda yaqinroq bo'lishlari uchun yordam beradi.

Ar-Roshidoniy

02 Feb, 02:50


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

               31                  ЯНВАРДАН
                7                  ФЕВРАЛГАЧА


Бомдод                      06:35
Пешин                       12:45
Аср                             16:10
Шом                           17:50
Хуфтон                       19:20
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga m
urojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

02 Feb, 02:49


​​“Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”

Шайх Солиҳ Муғомисий ҳафизаҳуллоҳ айтади: "Бир куни очиқ юрак жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Aмалиётдан бир кун кейин жонлантириш хонасида ётар эканман, бир ҳамшира аҳволимдан хабар олгани келди. Ҳолатимни назорат қилиб турадиган жиҳозларни кўздан кечирар экан, бирдан саросимага тушиб қолди. Бошқа ҳамширани ҳам чақирди. Кейин шифокорни... Мен нима бўлаётганини билмасдим-у, лекин жиддий нимадир юз берганини ҳис қилиб турар эдим. Озгина вақт ўтиши билан атрофимда ўндан ортиқ шифокор ва ҳамширалар йиғилишди. Сўнг бош шифокорнинг зудлик билан етиб келиши кераклигини айтиб, уни ҳам чақиртиришди. У ҳам аввалгилари сингари қурилмаларни синчиклаб текшириб, ҳамкасблари билан бир нималарни маслаҳатлашишди. Кейин менга: “Эй Шайх Солиҳ! Юрагингизда қон йиғилиб қолган. Уни олиб ташлаш керак. Шунинг учун сизда яна бир бор жарроҳлик амалиёти ўтказишга мажбурмиз”, деди. Мен: “Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман!" дедим-да, бошим билан розилик ишорасини бердим. Жарроҳ шошиб жарроҳлик амалиёти хонасига тушиб кетди. Ҳамширалар мени амалиётга тайёрлай бошлашди. Шу пайт бир ливанлик ҳамшира аёл: “Эй Солиҳ! Пайғамбаримизга салавот айтинг! Aлбатта Роббингиз сизга нажот беради!” деб қолди. Унинг сўзлари қалбимга муҳрланиб қолди. Шунинг учун мен: “Aллоҳим, Пайғамбар ва унинг оиласига раҳматингни ёғдир”, дея тилим айлана бошлади. Шу пайт қон оқиб, қурилмаларнинг бирига ажиб тарзда қон кела бошлади. Мени назорат қилаётганлар бўлаётган ҳодисалардан ҳайрон эдилар. Бу ҳолатни бош шифокорга кўрсатиш учун зудлик билан чақиришди. Мендан олдин амалиёт хонасига тушиб кетган шифокор қайтиб келиб, аҳволимни ўрганиб, “Эй Шайх Солиҳ! Биз сизни қутқаришга ҳаракат қилар эканмиз, Aллоҳнинг Ўзи сизни қутқариб қўйди!” деди. Ҳозир ўшанда бўлиб ўтган ишлардан ҳайрон қоламан. Менга: “Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”, деган ливанлик ҳамшира аёлни кимдир кўрса, бу Aллоҳни умуман танимаса керак, деб ўйлайди. Лекин ана шу аёл менга қийин дамларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан мусибатлардан қутулиш эшигини очган эди.

"Қизлар ўз маҳзунлигини кимга айтадилар?" китобидан.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

02 Feb, 02:41


​​ҲАДЯНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТЎҒРИМИ?

CАВОЛ:
Одамлар ўртасида доим совға-салом алмашиш бўлиб туради. Баъзи одамлар турли сабабларга кўра берган совғаларини қайтариб олишади, шу иш тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Берган ҳадясини қайтариб олиш ҳадя олганнинг розилиги билан жоиз бўлади. Лекин ҳадясини қайтариб олувчи гуноҳкор бўлади. Чунки ҳадиси шарифда берган ҳадясини қайтариб олиш, ит ўзининг қайт қилган нарсасини қайтариб олишига ўхшатилган. Энди ҳадя олувчи норози бўлса, ҳадяни қайтариб олиш ўзганинг мулкини ноҳақ олишдир ва бу асло жоиз эмас.
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобида шундай дейилган:
وإذا وهب هبة لأجنبي فله الرجوع فيها إلا أن يعوضه عنها أو تزيد زيادة متصلة أو يموت أحد المتعاقدين أو تخرج الهبة من ملك الموهوب له وإن وهب هبة لذي رحم محرم منه فلا رجوع فيها وكذلك ما وهب أحد الزوجين لآخر
"Бегона кишига ҳадя қилса, ундан қайтиши жоиз (лекин макруҳ бўлади), қуйидаги ҳолатларда эса ҳадяни қайтариб олиш дуруст эмас:
- Ҳадя эвазига бирор нарса олган бўлса;
- Ҳадя қилинган нарсага ажратиб бўлмайдиган зиёдалик қўшилган бўлса;
- Ҳадя берувчи ёки олувчидан бири вафот этган бўлса;
- Ҳадя қилинган нарса уни олган кишининг мулкидан чиқиб кетган бўлса;
- Маҳрам қариндошига ҳадя қилган бўлса;
- Эр-хотин ўртасидаги ҳадяларда ҳам, ундан қайтиш йўқ".
Демак, ушбу олтита ҳолатда ҳеч ҳам ҳадяни қайтариб олиб бўлмайди.
Шуни таъкидлаш керакки, кўп ўринларда садақа қилиш ҳадянинг ҳукмида бўлади. Масалан садақа ҳам қабз (қўлга олиш) билан охирига етади. Лекин фарқли томони, садақадани ҳеч қачон қайтариб олиш жоиз эмас.
Бойга берилган садақа ҳадя деб ҳисобланади, камбағалга берилган ҳадя эса садақа бўлади. Камбағал кишига берилган совға ва ҳадяларни қайтариб олиб бўлмайди. Ҳатто камбағалга майда пул деб ўйлаб адашиб, қиймати катта пулни бериб қўйса ҳам уни қайтариб олмайди.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

02 Feb, 02:36


АЗОН ДУОСИ
 
Abu Said Xudriy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:
«Azonni eshitganinglarda muazzin nima desa, o'shani aytinglar», dedilar. Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.

Azonning hammasini eshitib bo'lganidan keyin Rasulullohga salovot aytib, ortidan mana bu duoni o'qiydi: Jobir roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Kim azonni eshitgan paytida

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«Allohumma robba hazihid da'vatit tammah vassolatil qoimah, ati Muhammadanil vasiylata val faziylah vab'as'hu maqomam mahmudanillaziy va'adtah», deb aytsa, Qiyomat kuni unga shafoat bo'ladi”, dedilar.

(Ma'nosi:)
Ey bu komil duoning va qoim bo'lgan namozning egasi - Allohim, Muhammadga vasila va fazilat ber, u zotni va'da qilganing maqtovli maqomda tiriltir), deb so'ngra xohlaganicha dunyoviy va uxroviy duolarni qilaveradi.) Abu Dovud rivoyatlari
@Rishtonimomlari.

Ar-Roshidoniy

02 Feb, 02:33


​​ҚЎЛҚОП КИЙИБ НАМОЗ ЎҚИШ

CАВОЛ:
Биз ишлайдиган жойда совуқ қаттиқ бўлади. Гоҳида ташқарида намоз ўқишга тўғри келиб қолади. Шундай пайтда қўлқоп кийиб намоз ўқисак бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар намозда қулоқ қоқиш вақтида қўллар очиқ туришини мустаҳаб дейишган. Яъни қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган амал. Шу сабабли совуқ кучайиб кетган вақтларда қўлқоп кийиб намоз ўқишнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиш кунларида, ҳаво совуқ бўлган пайтларда эгниларига катта мато кийиб, қўлларини ичига киргизиб намоз ўқиганлари ривоятларда келган. Намозга кириш учун такбир айтиш вақтида кийим остидан қўлларини чиқариб, такбир айтиб, яна қўлларини киргизиб олганлар (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

02 Feb, 02:31


Бир ҳаким зотдан сўрашди:

- Инсон қандай қилиб сабр қилиши мумкин?
У шундай жавоб берди:
- Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг гўзали! Нимаики бўлса, қабул этиб, сабр қиласиз. Бу - энг тўғриси! Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг қийини! Яна биттаси бор: барчасини Яратганнинг ҳукмига ҳавола айлаб, сабр қиласиз. Бу эса - сабрнинг энг каттасидир...».

📚 «Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

02 Feb, 02:29


XXI АСР МУСУЛМОН ИХТИРОЛАРИ

You tube платформаси дунёдаги энг катта видео-омбори ҳисобладани. Бутун дунёдан миллионлаб фойдаланувчилар ундан ҳар куни фойдаланади. Ушбу платформани бангладешлик Жавед Карим яратган. Платформадаги биринчи видео Карим томонидан 2005 йил 23 апрелда You tube каналига юкланган “Мен ҳайвонот боғида” видеоси бўлди.

Дунёдаги энг йирик видеоплатформа сифатида You tube жаҳон воқеаларини, турли фойдали видеоларни шакллантириш ҳамда кенгроқ аудиторияни қамраб олиб кўплаб соҳалар ривожига ўз таъсирини ўтказди. Бугунга келиб дастур орқали хорижий тиллар ва замонавий касбларни уйда ўтирган ҳолда бепул ўрганса бўлади.

Танганинг иккинчи тарафи бўлганидек, кўнгилочар видеоларни томоша қилиб вақтимизни зое қилишимиз хам мумкин. Болаларимиз қандай мақсадда фойдаланаётганига эътиборли бўлайлик. Танлов ўз қўлимизда.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

02 Feb, 02:26


Аллоҳ таолодан қўрқишнинг самаралари

Банда ҳар бир лаҳзада, ошкор ва махфий ҳолда Аллоҳ таолонинг муроқабасини ҳис этиб туради. Қалбда бу қўрқув мустаҳкамланиб бораркан, инсон Аллоҳ таолога итоатлироқ, содиқроқ ва амали яхшироқ бўлади.

1. Ҳидоят ва салоҳият.
Аллоҳ таоло айтади: “...ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар”, Тавба сураси, 18-оят.

2. Ютуқ ва муваффақият.
Аллоҳ таоло айтади: “Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшалар – ўзлари ютуққа эришувчилардир”, Нур сураси, 52-оят.

3. Мағфират ва улуғ ажр.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, ўз Роббларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир", Мулк сураси, 12-оят.

4. Аллоҳ азза ва жалланинг розилиги ва жаннатга кириш.
Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Бу Роббидан қўрққанлар учундир”, Баййина сураси, 8-оят.

Энди кимки Аллоҳ таолодан қўрқмас ва тақво қилмас экан, Аллоҳ ундан илм нурини ва басиратни тўсиб қўяди. У энди қалбида ваҳшат, кўксида торлик, ишларида қийинчилик ва тавфиқдан маҳрумлик, ризқда, умрда бараканинг кетишини ҳис этади. Шунингдек, одамларнинг қалбида уни ёмон кўриш, душман тутиш пайдо бўлади. Наъузу биллаҳи мин залик!

Изоҳ: Қуръондаги, умуман, Ислом динидаги бир тушунча, яъни Аллоҳ таолодан қўрқиш маъноси бизнинг тушунчамиздаги қўрқоқликдан тубдан фарқ қилади. Дунёвий қўрқоқлик мусулмонга хос нарса эмаслиги оят ва ҳадисларда таъкидлаб айтилган.
Аллоҳ таолодан қўрқиш эса Уни улуғлаш билан бўлади. Бу қўрқув бандаларни катта гуноҳлардан қайтаради. Бу қўрқоқлик кишига уни назорат қилувчи Зот борлигини эслатиб туради ва унинг охирати учун улуғ бир неъмат тайёрлайди.
Бу дунёдаги зоҳирий қўрқоқлик охират иши учун бўлган ботиний қўрқоқликка сира-сира тенглаштирилмайди.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

02 Feb, 02:22


РАМАЗОНГА ЭЛТУВЧИ ОЙ – ШАЪБОН ОЙИНИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!".

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

26 Jan, 15:23


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

               24                  ЯНВАРДАН
               31                  ЯНВАРГАЧА


Бомдод                      06:40
Пешин                       12:45
Аср                             16:05
Шом                           17:40
Хуфтон                       19:15
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga m
urojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
РИШТОН ТУМАНИ УЧУН
27 - ЯНВАРЬ ДУШАНБА КУНИ

САҲАРЛИК ВАҚТИ
СОАТ   06:03    ГАЧА

ИФТОРЛИК ВАҚТИ
СОАТ   17:34   ДА

Ar-Roshidoniy

26 Jan, 02:22


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

               24                  ЯНВАРДАН
               31                  ЯНВАРГАЧА


Бомдод                      06:40
Пешин                       12:45
Аср                             16:05
Шом                           17:40
Хуфтон                       19:15
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga m
urojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
РИШТОН ТУМАНИ УЧУН
26 - ЯНВАРЬ ЯКШАНБА КУНИ

САҲАРЛИК ВАҚТИ
СОАТ   06:04    ГАЧА

ИФТОРЛИК ВАҚТИ
СОАТ   17:33   ДА

Ar-Roshidoniy

26 Jan, 02:17


Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Дўстим Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга уч нарса:
1. Ҳар ойда уч кун рўза тутиш;
2. Икки ракаат зуҳо (чошгоҳ) намозини ўқиш;
3. Ухлашдан олдин витр намозини ўқишни васият қилдилар”, деди.

📚 Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

26 Jan, 02:12


– 12-рабиул аввал (Жобир ва Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳумлар қавли);

– 17-рабиул аввал (Ибн Умар, Оиша, Умму Салама ва Умму Ҳони розийаллоҳу анҳумлар қавли);

– 27-рабиул аввал (Ҳофиз Иброҳим Ҳарбий қавли);

– Ражаб ойининг биринчи жума кечаси[6] (ровийи номаълум);

– 10-ражаб (Қайс ибн Аббод ривояти);

– 25-ражаб (ровийи номаълум);

– 27-ражаб (Қосим ибн Муҳаммад ривояти);

– 17-рамазон (Ибн Саййидиннас нақли);

– 29-рамазон (ровийи номаълум).

Таҳқиқ (ҳақиқатини аниқлаш)

Исро ва Меърож ҳодисасининг қачон юз бергани ҳақида бирорта ҳам саҳиҳ ҳадис ёки саҳобалардан саҳиҳ асар йўқлигини, шу сабабли муҳаққиқ уламоларимиз кўп ва хўб баҳслар олиб боришганини, натижада, маълумотларни «таржиҳ»[7] қилишганини (яъни, ҳақиқатга яқинини аниқлашганини) айтиб ўтмоқчимиз.

Шайх Сафийюр Раҳмон Муборакфурий: «Саҳиҳ қавлга кўра[8] Абу Толиб пайғамбарликнинг ўнинчи йили ражаб ойида, Хадича розийаллоҳу анҳо ҳам шу йили рамазон ойида вафот этишган. Бу пайтда ҳали беш вақт намоз фарз қилинмаган эди. Ислом уммати беш вақт намоз Исро кечаси фарз қилингани хусусида ижмоъ қилган. Исро сурасининг сиёқи-оқими Исро ҳодисасининг жуда кеч (яъни, Макка даврининг охирги йилларида) юз берганига далолат қилади. Натижада, биз Исро ҳодисаси (пайғамбарликнинг 12-йили, ҳаж мавсумида бўлиб ўтган) «Биринчи ақаба байъати»дан сал олдинроқ бўлган ёки (биринчи ақаба байъати билан пайғамбарликнинг 13-йили, ҳаж мавсумида бўлган) «Иккинчи ақаба байъати» орасида бўлган, деган фикрга келдик, яна Аллоҳ билувчироқ» деган[9].
Ҳофиз Ибн Форис Асбиҳоний Исро воқеасининг ҳижратдан бир йилу уч ой олдин, зулҳижжа ойида бўлганига жазм қилган (ишонч ҳосил қилган ва бир тўхтамга келган эди)[10].

Шайх Муҳаммад Абу Заҳра: «Исро ва Меърож ҳодисаси йигирма еттинчи ражабда бўлган, деган фикр саҳиҳ бўлмаган хабар ила келгандир. Баъзи одамлар бу ой-кунни рост-тўғри деб қабул қилишганининг гувоҳи бўлдик. Биз буни аниқ ишонч ҳосил қилмаган ва бир тўхтамга келмаган ҳолдагина қабул қиламиз. Сабаби, ровийлар яна Исро ва Меърож ҳодисасининг ҳижратдан бир йил олдин рабиул аввал ойида бўлганига иттифоқ қилишган», дейди.[11]

Имом Нававий бу хусусда икки хил фикрни келтирган. «Равзатут толибин» китобида: «Исро ва Меърож ҳодисаси ражаб ойининг йигирма еттинчи кечаси бўлган», деса, «Фатово»китобида[12]: «Рабиул аввал ойида бўлган», дейди.

Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечаси бўлгани ҳақидаги ривоятни Абдул Ғаний Мақдисий ихтиёр қилган. Аммо ҳофиз Абу Исҳоқ Иброҳим Ҳарбий уни инкор этгандир[13], қолаверса, барча муҳаддис уламолар ривоятнинг саҳиҳ эмаслигини бир овоздан таъкидлашган.

Аллома Абу Шома Мақдисий[14], имом Абул Хаттоб Умар ибн Диҳя[15] каби олимлар: «Исро ва Меърож ҳодисаси ражаб ойида бўлгани ҳақидаги ривоят таъдил ва таржиҳ уламолари наздида кизбдир», дейишган.

Ражаб ойининг биринчи жума кечаси бўлгани ҳақидаги ривоятни аллома Ибн Касир: «Асли-асоси йўқ», деган[16].

Хулоса

Жобир билан Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳумдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рабиул аввал ойининг душанба куни ҳам туғилганлар, ҳам ваҳий у зотга рост туш орқали кела бошлаган, ҳам Меърожга чиққанлар, ҳам Мадинага ҳижрат қилганлар, ҳам вафот этганлар»[17].

«Ибн Асийр Жазарий: «Исро воқеасининг душанба куни бўлгани менинг назаримда саҳиҳдир», деган. Ибн Мунир ушбу гапни ихтиёр қилгандир»[18].

Абул Баракот Насафий: «Исро ҳижратдан бир йил олдин (рабиул аввал ойида) бўлган», дейди[19].

Шайх Алоуддин Мансур: «Исро Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилишларидан бир йил илгари воқе бўлган», дейди[20].

Доктор Аҳмад Абу Зайд[21] билан доктор Абдул Азиз Усмон Тувайжирий[22]: «Аржаҳ (ҳақиқатга яқинроқ) сўзга кўра, беш вақт намоз ҳижратдан бир йил олдин (рабиул аввал ойида) Исро ва Меърож кечаси фарз қилинган», дейишади.

Мулла Али қори ибн Муҳаммад Султон Ҳанафий: «Исро ҳижратдан бир йил олдин рабиул аввал ойида бўлган. Ибн Асийр: «Мана шу саҳиҳдир», деган», дейди[23].

Ar-Roshidoniy

26 Jan, 02:12


Шайх Али Нойиф Шаҳҳуд: «Исро ва Меърож ҳодисаси кўпчилик ва муҳаққиқ уламоларнинг сўзларига кўра, ҳижратдан бир йил олдин рабиул аввал ойида бўлган. Тадқиқот ва мушоҳада қилинса ҳам, Исро ва Меърож ҳодисаси рабиул аввалда бўлганига ишонса бўлади», дейди[24].

Қози Иёз: «Бир эмас, бир қанча олим Исро ҳодисаси ҳижратдан бир йил олдин (рабиул аввал ойида) юз берганини айтган», дейди[25].

Аллома Бадриддин Айний Ҳанафий: «Исро ҳодисаси ҳижратдан бир йил олдин рабиул аввал ойида бўлган. Бу кўпчилик уламоларнинг сўзидир. Ҳатто Ибн Ҳазм бу борада муболаға қилиб, ижмоъни нақл қилган», дейди[26].

Имом Бағавий: «Меърож ҳижратдан бир йил олдин (рабиул аввал ойида) бўлганига илм аҳли иттифоқ қилган», дейди[27].

Демак, Исро ва Меърож воқеаси ҳижратдан бир йил олдин, пайғамбарликнинг 13-йили рабиул аввал ойида, душанба куни бўлгани «рожиҳ» (ҳақиқатга яқин)дир. Бу вақт милодий 621 йилнинг сентябрь ёки октябрь ойига тўғри келади.

Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 52 ёшга тўлган эдилар.

Аллоҳ таоло Ўзининг буюк ҳикмати ила бу ҳодисанинг аниқ вақтини Қадр кечаси каби унуттирди!

Аллома Бадриддин Айний Ҳанафий: «Исро кечасида «рағоиб» намозини ўқиш ўйлаб топилган бўлиб, унинг асли-асоси йўқ», дейди[28].

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари: «Исро кечаси тўпланиб, илмий суҳбатлар ўтказиш кейинги даврларда юзага чиққан. Баъзи аҳли илмлар мазкур улуғ ҳодисани ёдга олиш билан бирга кўпчиликка унинг аҳамиятини эслатиш ва дину диёнат йўлида ваъзлар қилишни мусулмонлар учун фойдали деб бу ишни ўтказишган. Исро кечасидаги алоҳида намозлар ва бошқа нарсалар ҳужжатсиз ишлардир», дейдилар[29].

Абдул Азим Зиёуддин
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

26 Jan, 02:11


Исро ва Меърож ҳодисаси қачон юз берган?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Исро» (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.

«Меърож» (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.

Маълумки, бутун оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан олий, устун ва юксакдир.

Ҳикмати

Бу мўъжизавий сафарнинг ҳикматлари кўп бўлиб, бу ҳақда Аллоҳ таоло Исро сурасининг 1-оятида:

(لِنُرِيَهُ مِنْ أَيَاتِنَا)

«...унга (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломга) Ўз мўъжизаларимизни кўрсатиш учун...»[1] деб, марҳамат қилган.

Шундай ҳам бўлди:

(لَقَدْ رَأَى مِنْ آيَاتِ رَبِّهِ الْكُبْرَى)

«Дарҳақиқат, у (Муҳаммад алайҳиссалом) Парвардигорининг буюк мўъжизаларини кўрди» (Нажм сураси, 18-оят).

Аллоҳнинг ҳузурида «меҳмон» бўлиш мушрикларнинг азиятлари чўққига чиққан бир пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга катта тасалли бўлди. Бу иш туфайли у зотнинг кўнгилларидан тушкун кайфият ариди, умид ниҳоли гуркиради.

Айни чоқда, бу воқеа мусулмону кофир учун синов имтиҳони ҳам бўлди. Бу имтиҳондан барча саҳобалар ўтишди, кофир, мушриклар эса яна доғда қолишди.

Тафсилоти

Жумҳур аҳли сунна вал жамоа уламолари Исро ва Меърож ҳодисасининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлганларидан кейин, Макка даврида, ҳижратдан сал олдин, ислом даъвати қувғин билан муваффақият ўртасида турган бир пайтда, уйғоқ ҳолларида, руҳ ва таналари билан, Жаброил фаришта ҳамроҳлигида, Буроқ номли мўъжизавий уловда, кечанинг бир бўлагида, бир марта юз берганига иттифоқ қилишган.

Беш вақт намоз Исро кечаси Меърожда фарз қилинганига барча уламолар якдилдирлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижратлари пайғамбарликнинг 14-йили, рабиул аввал ойининг бошида, у зот қамарий ҳисобда 53 ёшга тўлганларида (милодий 622 йил сентябр ойи ўрталарида) бўлганига ҳам барча уламолар иттифоқ қилишган.

Вақти

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Қуйида уларни бирма-бир кўриб чиқамиз:

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин (бу ривоят шозз[3] бўлиб, Шарик ибн Абу Намир тарафидан содир этилган хато эканига барча муҳаддислар иттифоқ қилишган[4]);

– пайғамбарликнинг биринчи йили (имом Табарий ихтиёр қилган);

– пайғамбарлик келганидан бир йилу олти ой кейин (имом Заҳабийнинг ушбу қавли ҳақида Абу Умар ибн Абдул Барр: «Мен Заҳабийдан бошқа бу гапни айтган бирорта сийрат олимини билмайман», деган[5]);

– пайғамбарлик келганидан беш йил ўтиб (қози Иёз нақли);

– пайғамбарлик келганидан етти йил кейин (Зуҳрийнинг бир қавли);

– пайғамбарликнинг ўнинчи йили (Муҳаммад Сулаймон Мансурфурий ихтиёр қилган);

– ҳижратдан уч йил олдин (Ибн Асийр нақли);

– ҳижратдан бир йилу олти ой олдин, рамазон ойида (Воқидий ривояти);

– ҳижратдан бир йилу беш ой олдин, шаввол ойида (Мовардий қавли ҳамда, Суддийдан Табарий ва Байҳақийлар ривоят қилишган);

– ҳижратдан бир йилу тўрт ой олдин, зулқаъда ойида (Суддий ва Муқотилларнинг бир қавли);

– ҳижратдан бир йилу уч ой олдин, зулҳижжа ойида (Ибн Форис нақли);

– ҳижратдан бир йилу икки ой олдин, муҳаррам ойида (Ибн Абдул Барр нақли);

– ҳижратдан бир йил олдин, рабиул аввал ойида (кўпчилик ровийлар ривояти, жумладан: Ибн Аббос, Ибн Масъуд, Ибн Умар, Анас, Жобир, Оиша, Умму Салама, Умму Ҳонилардан ривоят қилинган (Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин). Қатода, Урва ибн Зубайр, Мусо ибн Уқба, Ибн Қутайба, Байҳақий, Ибн Саъд, Ибн Асокир, Ибн Мардавайҳ, Ҳофиз Иброҳим Ҳарбийлар ривоят қилишган (Аллоҳ ҳаммаларини раҳматига олсин). Муқотил ва Зуҳрийларнинг бир қавли);

– ҳижратдан саккиз ой олдин, ражаб ойида (Абул Фараж ибн Жавзий нақли);

– ҳижратдан олти ой олдин, рамазон ойида (Ҳофиз Абу Рабиъ ибн Солим нақли).

Қайси кунда рўй бергани хусусидаги фикрлар ҳам хилма-хилдир

Ar-Roshidoniy

26 Jan, 02:07


ҳадиси
Исро ва Меърож кечаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Сўнгра қисқартирилиб, беш вақтга келтирилди. Кейин эса:

«Эй Муҳаммад, албатта, Менинг ҳузуримда сўз ўзгартирилмайди. Албатта, сенга ушбу бештада элликтанинг (ажри) бор», деб нидо қилинди».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

«Исро» сўзининг луғавий маъноси «кечаси сафар қилиш»дир.

Шариатда эса Аллоҳ таолонинг амри ила Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси Буроққа миниб, бир зумда Маккаи Мукаррамадан Байтул Мақдисга сафар қилганликлари тушунилади.

Баъзи Ҳанафий мазҳаби уламоларининг таҳқиқ қилишларича, бу ҳодиса ҳижратдан бир ярим йил олдин, Рамазон ойининг ўн еттинчи куни содир бўлган.

Ўша куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтул Мақдисдан осмонга, Меърожга олиб чиқилганлар. Ва у ерда Аллоҳ таоло билан суҳбат бўлган ва кунига эллик вақт намоз фарз қилинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтаётганларида Мусо алайҳиссаломга дуч келганлар ва у киши:

«Аллоҳ сенинг умматингга нимани фарз қилди?» деб сўраганлар.

У зот:

«Эллик вақт намозни», деганлар.

Мусо алайҳиссалом:

«Роббингга қайт. Умматинг бунга тоқат қила олмайди», деганлар.

Сўнгра Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтиб, намозни камайтиришни сўраганлар. Аллоҳ таоло бир оз камайтирган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига қайтганларида у киши яна олдинги гапларини айтганлар. Шундай қилиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча марта бориб, қайтганларидан сўнг Аллоҳ таоло намозни беш вақтга туширган ва:

«Эй Муҳаммад, албатта, Менинг ҳузуримда сўз ўзгартирилмайди. Албатта, сенга ушбу бештада элликтанинг (ажри) бор», деб марҳамат қилган.

Мусо алайҳиссалом яна қайтишни таклиф қилганларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Роббимдан уяламан», деб, қайтмаганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Намознинг Аллоҳ таоло томонидан фарз қилинганлиги.

2. Намознинг Исро кечасида фарз қилинганлиги.

3. Намозни дастлаб эллик вақт ўқиш фарз қилиниб, кейин беш вақтга туширилганлиги.

4. Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги сўз ўзгартирилмаслиги.

5. Аллоҳ таоло меҳр кўрсатиб, Ислом умматига беш вақт намоз учун эллик вақт намознинг ажрини бериши.

6. Ислом осонлик дини эканлиги. Аввал эллик вақт намоз фарз қилиниб, кейин беш вақтга қисқартирилиши ана ўша осонликни бандаларга эслатиб туриш учундир.

Демак, беш вақт намозни янада чин ихлос билан ўқимоғимиз керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

26 Jan, 02:03


— Ўзинг ўйла: бир одам Аллоҳнинг ҳузурида, ўлим фариштаси боши устида, жаҳаннам сўлида ва сирот кўприги оёқлари остида бўлса, бу одам арзимаган ари чақиши каби нарсаларни ҳис қилиши мумкинми?
Амр ибн Зар (Амр ибн Зар - Муҳаммад с.а.в.нинг эътиқоди маҳкам машҳур саҳобаларидан)нинг қўлига бир яра чиққанди. Табиблар қўли кесилиши кераклигини айтишди. У ҳам: «Кесинг!» -деди. Табиблар: «Сени чивиқ билан боғлаб қўйиб, сўнг кесишимиз мумкин!» - дейишганда, Амр ибн Зар:
— Бунга ҳожати йўқ, мен намоз ўқиётганимда бемалол кесаверишингиз мумкин, - деди. Амр ибн Зар намозга турганда қўлини кесдилар, у буни ҳис этмади ҳам.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

26 Jan, 02:02


Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар! Улар намозларида хушу ва тавозу билан бўйин эгувчи кишилардир".
Олимларимизнинг баъзилари хушу қалбнинг қўрқувга ўхшаш феълларидан деб ҳисоблайдилар. Баъзилари эса, аъзонинг феълларидан, деб қабул қиладилар, яъни намозни қимирламасдан, ўнгга-сўлга чайқалмасдан ва бошқа беҳуда ҳаракатлар қилмасдан ўқиш, деб тушунадилар.
Хушунинг намоз фарзлариданми, йўқса фазилатлариданми эканлиги борасида ҳам фикрлар хилма-хилдир. Баъзилар, фарзларидан, дейишади ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг «Одамнинг намозидан фақат маъқул бўлгани хушули намоздир» мазмунидаги ҳадисини ва «Менгагина ибодат қил ва Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!» (Тоҳа сураси, 14-оятнинг сўнги.) мазмунидаги оятни далил қилиб келтирадилар. Ғафлат зикрга зиддир. Шунингучун Аллоҳ буюради:
— Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю-кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг! (Аъроф сураси, 205-оят.)
Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг намоз ҳақидаги бир ҳадиси шу мазмундадир:
— Уйингиз олдида лим-лим тўлиб оқаётган дарё ва бу дарёда кунда беш марта ювинувчи уй эгаси қандай бўлса, кунда беш маҳал намоз ўқувчи киши ҳам шундайдир. Кунда беш марта ювинган одамнинг вужудида кир қоладими?
Бу ҳадисни шундай изоҳлаш мумкин:
— Сув инсон вужудини моддий кирлардан тозалайди. Намоз эса инсон вужудини маънавий кирлардан, яъни ёмон феъл-атворлардан ва катта гуноҳлар сирасига кирмайдиган гуноҳлардан тозалайди. Фақат намоз хушу билан ва бажонудил ўқилгандагина шундай натижага эришилади. Хушу ила ва бажонудил ўқилмаган намозлар қабул бўлмайди, фойдасиздир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрадилар:
—Ким бугун дунёвий фикрлардан қугулиб, бажонидил икки ракъат намоз ўқиса, барча ўтган гуноҳлари кечирилади.
—Намоз фарз қилинди, ҳақ ва тавоф қилиш амр этилди ва бошқа ибодат асослари нозил бўлди. ва буларнинг бари Аллоҳни зикр этиш учундир.
Агар намоз ўқиётган одамнинг қалбида - модомики нияти ва мақсади Аллоҳни зикр этиш экан — Аллоҳнинг маҳобати ва қудрати сезилиб турмаса, у ҳолда зикр этишнинг нима аҳамияти бор?
Пайғамбаримиз (с.а.в.) билдирдиларки:
— Агар ўқилган намоз кишини чиркин ҳаракатлардан ва ёмон феъл-атворлардан қайтара олмаса, намоз унинг Аллоҳдан узоқлигини орттиришдан бошқа нарсага ярамайди.
Бакир ибн Абдуллоҳ (Бакир ибн Абдуллоҳ - тахм. ҳижрий ИИ асрда яшаган фақиҳлардан.) бир кун шундай деди:
— Эй Одамзот, сен агар рухсатсиз Раббингнинг ҳузурига кирмоқчи ва у билан таржиймонсиз гаплашмоқчи бўлсанг, марҳамат, кираверишинг мумкин.
Сўрадилар:
—Бунинг йўли қандай?
Жавоб берди:
— Камчиликсиз таҳорат ол, бажонудил намозга тур. Ана шу ондан эътиборан сен Аллоҳнинг ҳузуридасан. Таржиймонсиз гаплаша оласан.
Ҳз. Ойшадан (Ҳз. Ойша - Ҳз. Муҳаммад с.а.внинг хотини, биринчи халифа Абу Бакрнинг қизи. Ҳижратдан 9 йил олдин туғилган (мил. 613 й.), ўлими 57/678 й.) — Аллоҳ ундан рози бўлсин — ривоят қилинади. Ойша дерки:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) билан гаплашиб ўтирардик. У бизга бир нарсаларни тушунтирар, биз ҳам унга алланималарни айтардик. Лекин намоз вақти келдими, вассалом, унинг бутун фикриёди Аллоҳнинг қудрати ва маҳобатида бўларди, бамисоли У бизни танимас, биз ҳам уни танимасдик.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладиларки:
- Кишининг қалби ва жисми ҳамжиҳат бўлиб намозда шай бўлмагунча Аллоҳ у намозга қарамайди.
Аллоҳнинг дўсти Ҳз. Иброҳим намоз ўқиётганда, унинг юрак уришлари икки чақирим наридан эшитиларди.
Тануҳий (Тануҳий - тўла исми Абу Али ал-Муҳассин ал-Тануҳийдир. 329/940 йилда Басрада туғилиб, 384/994 йилда Бағдодда вафот этган бир араб муаллимидир.) намоз ўқиётган вақтларида ёноқларидан соқолига оқиб тушаётган кўз ёшлари шашқатор бўлар эди...

Ar-Roshidoniy

26 Jan, 02:01


NAMOZNI TAVOZU VA XUShU BILAN ADO ETISh

Бир дафъа Пайғамбаримиз (с.а.в.) намоз ўқиётган бир одам соқолини ўйнаётганини кўрдилар ва шундай дедилар:
-Агар бу одамнинг юрагида хушу бўлса эди, аъзосида ҳам бўлар эди.
Ҳикоя қиладиларки:
-Намоз вақти келганда Ҳз. Али титрар ва ранг рўйи ўзгара бошларди. Ундан: «Эй мўминларнинг амири, сенга нима бўлди?» - деб сўраган чоғларида, шундай дерди:
-Аллоҳ еру кўкларга фарзларини омонатга бермоқчи бўлганида улар қўрқиб олмаган эдилар, мен қабул қилганман... Энди ОМОНАТ (намоз) пайти келди...
Яна Ҳз. Ҳусайн (Ҳз.Ҳусайн - тўртинчи халифа Ҳз. Алининг ўғли. 56 ёшида 61/680 йилда шаҳид этилган.) таҳорат олаётганда афти-ангори сап-сариқ бўлиб кетарди. Оила аъзолари ундан бунинг сабабини сўраганларида, у шу жавобни берарди:
-Кимнинг олдида тик туриш учун ҳозирлик кўраётганимни биласизми?
Ҳотам Асомдан намозни қандай ўқишини сўрайдилар. У шундай жавоб беради:
-Намоз вақти яқинлашганда бекаму кўст таҳорат олиб, намоз ўқийдиган еримга келаман. Аъзоларим тинчланиши учун бир оз ўтираман. Сўнгра намозни бошлаш учун ўрнимдан тураман. Каъбани икки қошим орасига, сирот кўпригини оёқларим остига, жаннатни ўнгимга, жаҳаннамни сўлимга, ўлим фариштасини орқамга оламан ва умримнинг энг сўнгги намозини ўқиётирман деган хаёл билан, қўрқув ва умид орасидаги бир руҳий ҳолат қучоғида намоз ўқишни бошлайман. Такбирни хушу билан айтаман. Сура ёки оятларни секин-секин, эҳтиёт бўлиб ўқийман, рукуларни тавозу билан, саждаларни хушу билан қиламан. Сўл оёғимнинг қаттиқ қисмини ерга кўндаланг ётқизаман, сўл оёғимга ўтираман. Ҳамда буларнингбарчасини ихлос билан адо этаман, фақат намозим қабул бўлган-бўлмаганини билмайман.
Ибн Аббос (Ибн Аббос - Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг амакиваччаси. Ҳз. Усмон ва Ҳз. Али халифалиги даврида бир муддат Басра валийси бўлган арбоблардан. Тўла исми Абдуллоҳ ибн Аббосдир. Фиқҳ соҳасида маълумоти юксак ва илғор дунёқарашли киши, машҳур ҳадис ровийларидан эди. Вафоти м. 688 йил.) дерки:
— Кўп чўзмасдан ва кўп калта ҳам қилмасдан бажонудил ўқилган икки ракъат намоз юрак хатоларга тўла ҳолда бир кеча ўқилган намоздан хайрлироқдир.
Пайғамбаригииз (с.а.в.) нинг бир ҳадиси шундай мазмундадир:
— Охир замонда умматимнинг шундай бир қисм кишилари бўладики, улар жомеъ ва масжидларга келиб, давра қуриб ўтирадилар. Бутун зикрлари ва ўйлаганлари дунё бўлади.
Ва дунё севгиси бўлади. Асло улар билан ўтирманг. Аллоҳнинг улар билан иши йўқ.
Бир кун Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар:
—Сизларга ўғриларнинг энг каттаси кимлигини айтайми?
Саҳоба сўради:
—Ким у, эй, Аллоҳнинг Расули?
Расул (с.а.в.) айтдилар:
—Намозидан ўғрилик қилган.
Саҳоба сўради:
—Намоздан қандай ўғрилик қилиш мумкин?
Расул (с.а.в.) жавоб бердилар:
—Бундай ўғрилар руку ва саждаларни тўла қилмайдилар. Яна, намоз тўғрисида айтилган бир ҳадис шу мазмундадир:
—Қиёмат куни одамлар энг олдин намоздан ҳисоб берадилар. Агар инсон ҳақиқатан намозини ўз вақтида ва тўла-тўкис адо этган бўлса, бундан кейинги ҳисоботи осонлашади. Йўқ, агар ўқиган намозлари нуқсонли ва қусурли бўлса, Аллоҳ малакларга шундай буюради:
—Бандамнинг бундан бошқа нофила (қўшимча) ибодатлари борми? Бор бўлса, улар билан нуқсонлар ўрнини қопланг!
Намоз борасида айтилган бошқа бир ҳадис эса шундайдир:
— Кишига тўла-тўкис икки ракъат намоз ўқиган чоғида берилган савобдан хайрлироқ ҳеч нима берилмайди.
Ҳз. Умар намоз ўқишни ният қилган чоғида ҳурпаяр, тишлари такилларди. Ундан бунинг сабаби сўралганда:
— Омонатни адо этиш ва фарзни ўрнига қўйиш пайти келди, аммо мен буни қандай адо этажагимни билмайман,- дерди у.
Бир кун Холаф ибн Айюб (Холаф ибн Айюб - Ҳз. Муҳаммад с.а.в.нинг атоқли саҳобаларидан.) намоз ўқиётганда, уни ари чақиб олди, вужудидан қон чиқса-да, у буни ҳеч ҳис этмади. Ибн Саид буни кўриб турганди. Намоздан кейин унга: «Сени ари чақиб, терингдан қон оқди-ю, хабаринг бўлма-ди!» деганда Ибн Айюб шундай деди:

Ar-Roshidoniy

24 Jan, 03:40


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

               24                  ЯНВАРДАН
               31                  ЯНВАРГАЧА


Бомдод                      06:40
Пешин                       12:45
Аср                             16:05
Шом                           17:40
Хуфтон                       19:15
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga m
urojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
24 - ЯНВАРЬ ЖУМА КУНИ

САҲАРЛИК ВАҚТИ
СОАТ   06:05    ГАЧА

ИФТОРЛИК ВАҚТИ
СОАТ   17:28   ДА

Ar-Roshidoniy

16 Jan, 18:03


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

               17                  ЯНВАРДАН
               24                  ЯНВАРГАЧА


Бомдод                      06:40
Пешин                       12:45
Аср                             15:55
Шом                           17:30
Хуфтон                       19:05
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga m
urojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

13 Jan, 16:05


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

               10                 ЯНВАРДАН
               17                  ЯНВАРГАЧА


Бомдод                      06:45
Пешин                       12:45
Аср                             15:50
Шом                           17:25
Хуфтон                       19:00
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga m
urojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷

#ЭСЛАТМА;

РИШТОН ТУМАНИ УЧУН

14 - январь СЕШАНБА куни
Ражаб ойи рўзаси учун

6:09 гача саҳарлик вақти
17:18 да оғиз очиш вақти

НИЯТИ:
Ражаб ойи нафл рўзасини холс Аллоҳ учун ният килдим.

Ar-Roshidoniy

13 Jan, 03:02


РИШТОН ТУМАНИДА РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ УЧУН

Ar-Roshidoniy

13 Jan, 03:00


РИШТОН ТУМАНИДА РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ УЧУН

Ar-Roshidoniy

13 Jan, 02:58


РИШТОН ТУМАНИДА РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ УЧУН

Ar-Roshidoniy

12 Jan, 16:36


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

               10                 ЯНВАРДАН
               17                  ЯНВАРГАЧА


Бомдод                      06:45
Пешин                       12:45
Аср                             15:50
Шом                           17:25
Хуфтон                       19:00
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga m
urojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷

#ЭСЛАТМА;

13 - январь ДУШАНБА куни
Ражаб ойи рўзаси учун

6:10 гача саҳарлик вақти
17:17 да оғиз очиш вақти

НИЯТИ:
Ражаб ойи нафл рўзасини холс Аллоҳ учун ният килдим.

Ar-Roshidoniy

12 Jan, 16:29


​​ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ САЛОМНИНГ КЎРИНИШИ


CАВОЛ:
Умрага борганда икки муқаддас масжиддаги жанозаларда имом бир томонга салом беришига гувоҳ бўлдик. Шу ҳолатда биз қандай йўл тутамиз? Биз икки томонга салом бераверамизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саудияда асосан Ҳанбалий мазҳабига амал қилинади. Бу мазҳабга кўра жаноза намозида фақат ўнг томонга салом берилади. Биз амал қиладиган Ҳанафий мазҳабига кўра эса икки томонга салом берилади. Шу сабабли биз қаерда бўлса ҳам жаноза намозида икки томонга салом берамиз. Икки ҳарамда ҳам имом бир томонга салом берса, биз иккинчи томонга ҳам салом бериб қўямиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

12 Jan, 15:35


​​УМРА ЁКИ ҲАЖДАГИ ХАТОЛАР УЧУН БЕРИЛАДИГАН САДАҚА ФАҚАТ МАККАДА БЕРИЛИШИ КЕРАКМИ?

CАВОЛ:
Умра ёки ҳаж амалларида йўл қўйилган айрим хатолар учун садақа бериш лозим бўлар экан. Шу садақани Маккадан бошқа жойда, масалан, юртимизга келиб берса ҳам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожи ёки умра қилувчининг зиммасига садақа қилиш лозим бўлган бўлса, уни ҳарам ҳудудида ҳам, бошқа жойларда ҳам қилиш дуруст. Бундай садақалар ҳарам ҳудудига хосланган бўлмасада, Маккалик муҳтожларга бериш афзал саналади.
   Лекин ҳожи ёки умра қилувчининг зиммасига жонлиқ сўйиш лозим бўлган бўлса, у фақат ҳарам ҳудудида сўйилади. Бошқа жойда сўйилса, зиммадан соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

12 Jan, 15:33


РАЖАБ ОЙИ УЧУН ЖОНЛИҚ СЎЙИШ МАЖБУРИЙМИ?


CАВОЛ:
Биз томонларда "Моҳи Ражаб" деган маросим бор, қўй сўйиб эҳсон қилинади, шу эҳсон динимизда мажбурийми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу номдаги эҳсон мажбурий эмас. Динимизда жонлиқ сўйиш фақат Аллоҳнинг йўлида, Аллоҳ учун бўлади. Жонлиқ Ражаб ойини улуғлаш учун сўйилмаслиги керак.
   Жоҳилият даври ва исломнинг дастлабки даврида Ражаб ойини улуғлаш учун “Атийра” жонлиғи сўйилган. Кейинчалик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган қурбонлик вожиб бўлгач, Атийра жонлиғини сўйиш бекор қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

26 Dec, 15:09


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

               27                  ДЕКАБРДАН
                3                  ЯНВАРГАЧА


Бомдод                      06:55
Пешин                       12:45
Аср                             15:35
Шом                           17:10
Хуфтон                       18:50
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

25 Dec, 13:37


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

               20                  ДЕКАБРДАН
               27                  ДЕКАБРГАЧА


Бомдод                      06:55
Пешин                       12:45
Аср                             15:30
Шом                           17:05
Хуфтон                       18:45
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

25 Dec, 11:06


Пайғамбарлар Султонига мадҳ

Коинотни мунаввар қилган, Саййид ул-мурсалин ва Хотам ун-набиййин, икки олам сарвари Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га салот-у саломлар бўлсин.
Пайғамбарларнинг охиргиси, муҳри, ўзидан аввал ўтган пайғамбарларнинг фахри.
Унинг улуғвор меърожига етти қават осмон зинапоя бўлди. Анбиёлар ҳам, авлиёлар ҳам унинг шафоатига муҳтождир. Аллоҳ у зотни бутун оламларга раҳмат бўлсин дея яратди. Рўйи замин унинг учун масжид қилинди.
Ҳазрати Абу Бакр ила Ҳазрати Умар унинг содиқ дўсти бўлди. Ой эса унинг бармоқ ишоратлари билан иккига айрилди. Ҳазрати Абу Бакр унинг ғор рафиқи, Ҳазрати Умар эса валийлар қўмондони бўлди. Ҳазрати Усмон ила Ҳазрати Али ҳам дўсти, ҳам халифаси бўлдилар. Ҳазрати Усмон ўта ҳаёли, ҳалим ва мутавозе зот эди. Ҳазрати Али эса илм шаҳрининг дарвозаси бўлди. Хулқ-атвори ва софдиллиги билан юксалган Ҳазрати Ҳамза ва Ҳазрати Аббос, инсонларнинг энг хайрлиси, мўътабари Расули Акрамнинг амакилари эди.
Ҳар он, ҳар лаҳза ул зотга, оиласига ва асҳобига юзлаб салот, юзлаб салом бўлсин!

Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳунинг «Панднома» асаридан
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

25 Dec, 10:58


ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҚАБРЛАРИ ТАЙИНДИР

Аллоҳ таоло бу умматни улуғлаб, қолганлардан ажратган яна бир жиҳат шуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари очиқ-ойдин ва мутавотир даражада аниқдир. Бунда бирон шак-шубҳа ва иккиланиш йўқ! Одамлар доим сафар қилиб борса, қалбларидаги аниқ ишонч билан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу маконда ётибдилар, бу у зотнинг хоналари, бу эса у зотнинг аёлларининг уйлари, бу эса Равзаи мутоҳҳара» деб айта олади.

Бу шараф, бу фазл Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа бирор пайғамбарга, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматидан бошқа бирор умматга муяссар бўлмаган.

Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай деганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларидан бошқа (бирорта пайғамбар дафн қилинган) қабрларнинг қаерда эканини аниқ билмайсан».

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ халифа Маҳдийга: «Эй мўминларнинг амири! Сиз ҳозир Мадинага кирасиз, ўнг ва чап томондаги одамлар орасидан ўтасиз. Улар муҳожирларнинг фарзандларидирлар. Уларга салом беринг, чунки ер юзида Мадина аҳлидан афзал қавм йўқ, Мадинадан афзал жой ҳам йўқ!» деди. Халифа: «Нимага асосан бундай деяпсиз, эй Абу Абдуллоҳ?» деб сўраган эди, у: «Чунки ер юзида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрини биладиган улардан бошқа одам йўқ. У зотнинг қабрлари уларнинг юртидадир. Уларнинг бошқалардан афзалликларини билиш лозим», деб жавоб қилди («Мадорик» номли китобда ҳам шундай келган).

Бу улуғ қабр илоҳий раҳмат нозил бўлиб турадиган жойдир. Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Бирор тонг йўқки, етмиш минг фаришта тушиб, қабр атрофини ўраб олмаса, қанотларини унинг устига қўйиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмаса. Кеч киргач, улар кўтарилиб кетиб, ўринларига яна етмиш минг фаришта тушиб, қабр атрофини ўраб олади ва қанотларини унинг устига қўйиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Кечаси етмиш минг марта, кундузи етмиш минг марта» (Ҳофиз Исмоил Қози ўз китобининг «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш» жузида ривоят қилган).

“Энг шарафли уммат” китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

25 Dec, 10:52


​​ДАЛЛОЛЛИК ҲАҚИДА

Савол;
Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.

Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

25 Dec, 02:56


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

               20                 ДЕКАБРДАН
               27                  ДЕКАБРГАЧА


Бомдод                      06:55
Пешин                       12:45
Аср                             15:30
Шом                           17:05
Хуфтон                       18:45
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

25 Dec, 02:54


🌙 МАЛАУЛ АЪЛО ВА ВАСИЙЛА САЛАВОТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمَلَاءِ الْأَعْلَىٰ إِلَى يَوْمِ الدِّينِ اَللّهُمَ أَعْطِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالْفَضيلَةَ وَ الشَّرَفَ وَ الدَّرَجَةَ الْكَبِيرَةَ

Ўқилиши: Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин фил аввалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил ахирийна ва солли ъала Муҳаммадин фин набиййийна ва солли ъала Муҳаммадин фил мурсалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил малаил аъла ила явмиддийн. Аллоҳумма аъти Муҳаммаданил васийлата вал фазийлата вaш шapoфa вaд дapожатал кабийрота!

Маъноси: Аллоҳим! Аввалгилар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, кейингилар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, набий (пайғамбар)лар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, мурсал элчи расуллар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, малаул аълода энг олий, шарафли зотлар орасида то қиёмат кунигача ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир! Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга васийла (жаннатдаги энг олий мақом), фазилат, шараф ва улуғ даража ато қил! («Ал-адъийатул-воридаҳ», 64-с).

🌙 Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтадилар: «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Васийла жаннатдаги энг юксак бир мақомдирки, унга фақат бир киши эришади. Умид қиламанки, ўша киши мен бўламан».

📿 Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз амрларига мувофиқ ул зотга васийла тилангани учун бу салавот ҳам жуда савоблидир.

📚 «Энг гўзал салавотлар» рисоласидан
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

25 Dec, 02:51


​​БЕГОНА АЁЛНИНГ ЎРНИГА ЎТИРИБ БЎЛМАЙДИМИ?

CАВОЛ:
Аёл киши жамоат транспортида ўтириб, туриб кетган ўрни совимасдан ўша жойга номаҳрам эркак киши ёки эркак киши ўтирган жойга номаҳрам аёл киши ўтириши мумкин эмасми? Мен буни жуфтига хиёнат, деб эшитдим. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган ҳолатдаги вазиятда эркак ўрнига аёл ёки аёл ўрнига эркак ўтириши жоиз. Айрим манбаларда бундан қайтарилган бўлсада, лекин уни кўпчилик уламолар эътиборга олишмаган.
Қолаверса, айрим ҳолларда оммавий транспорт воситаларида ҳомиладор, бемор ёки қариялар ўтиришига зарурат юзага келиб қолиши мумкин. У кабиларни бундан кескин қайтариш қаттиқ қийинчиликка олиб келади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, баъзи манбалардаги хос кўрсатмага амал қилиб, тақво йўлини тутиши, ўзини эҳтиётини қилиши ҳар кимнинг шахсий иши. Лекин уни оммага мажбурий киритиш ва бу масала юзасидан оммани қийин ҳолатга туширадиган фатво бериш динимизнинг енгиллик ва қулайлик каби тамойилларига зиддир.
Бегонанинг ўрнига ўтиришни хиёнат деб баҳолаш катта хатодир. Чунки бу иш аввал айтиб ўтганимиздек, динимизда қайтарилмаган, жоиз амал. Ислом динида эса, мумкин бўлган ишни қилган шахснинг хатти-ҳаракати асло хиёнат деб қаралмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

25 Dec, 02:46


ШИФО ОЯТЛАРИНИ ЎҚИНГ!

Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Қатода розияллоҳу анҳунинг ҳаққига бундай дуо қилганлар: “Аллоҳим, унинг юзини янада гўзал қилгин, сочлари ва танасини қувватли қилгин”. Қатода розияллоҳу анҳу 75 ёшида вафот этганида гўё ўн беш ёшли йигитга ўхшарди.
Бир куни Имом Қосим Кушайрий раҳимаҳуллоҳнинг ўғли касал бўлиб қолди. Ота фарзандининг касаллигидан қаттиқ ғамга ботди. Кунларнинг бирида тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўради ва ўғлига шифо тилаб дуо сўрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ўғлингга шифо оятларини ўқи”, дейдилар. Қосим Қушайрий раҳматуллоҳи алайҳи уларни ўқийди ва ўғли тузалиб кетади.

Шифо оятларига қуйидагилар киради:

وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ
“(Аллоҳ) мўминлар қавми қалбларига шифо беради” (Тавба сураси, 14-оят).

يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
“Эй, одамлар! Сизларга Роббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди” (Юнус сураси, 57-оят).

يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَةً لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
“Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир” (Наҳл сураси, 69-оят).

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآَنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
“(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз” (Исро сураси, 82-оят).

وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
“Касал бўлганимда, Унинг Ўзи менга шифо берур” (Шуаро сураси, 80-оят).

قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ
Айтинг: “(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир” (Фуссилат сураси, 44-оят).
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

25 Dec, 02:45


#шайтон_найранги

Айтишларича, бир деҳқон эшагини дарахтга боғлаб қўйган эди. Буни кўрган шайтон келиб эшакнинг арқонини ечиб юборди. Эшак эса, ипи ечилганидан хурсанд бўлиб, у ёқ - бу ёққа югурдида, қўшнининг ерига кириб ҳўлу қуруқ экинларини пайҳон қила бошлади. Бир пайт буни қўшнининг хотини кўриб қолди. Ғазаб отига минган аёл уйдаги милтиғини олиб чиқиб эшакни отди. Ўқ овозини эшитиб эшакнинг эгаси деҳқон уйидан югуриб чиқди. Қараса эшаги ўлиб ётибди.

Деҳқоннинг ғазаби қайнади. Бу ишни қўшнининг аёли қилганини билди ва у ҳам уйидаги қуролни олиб чиқиб аёлни отди. Қишлоқда ғала-ғовур бошланди. Ҳаяжон билан уйига қайтган эр хотинининг ўлиб ётганини кўрди. Бу ишни қўшниси қилганини билгач бориб уни ўлдирди...

Хуллас, ҳамма жой остин-устин бўлиб кетди. Шайтонваччалар бу ишнинг бошида турган шайтондан: "Сен қандай қилиб бунга эришдинг" деб сўраганларида, у ўта маъсумлик ва камтарлик билан "Мен ҳеч нарса қилмадим. Фақат эшакка озодлик бердим, уни озод қилиб қўйиб юбордим холос" деган экан.

Азизлар, жамият ичида ўзаро нафрат, фирибгарлик, билимсизлик ва нотинчликка сабаб бўлаётган қанчадан қанча "эшаклар" ва уларнинг тизгинини қўйиб юборган кўплаб шайтонлар бор. Ҳозирги фитнали замонда "эшак"ни ва унинг боғичини ечган "шайтон"ни таниш ўта муҳим. Йўқса, биримиз икки бўлмай, заволга юз тутамиз. Ҳақни билиш ва у йўлда юриш учун эса устозларимиздан айрилмайлик!

Муаллиф: Устоз Улуғбек Бухорий
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

25 Dec, 02:40


Дунёда берилган энг яхши неъмат

Буюк ватандошимиз Ҳаким Термизий “Наводирул усул фи аҳодисир Расул” номли китобида қандай аёл яхши экани ҳақида алоҳида фасл ажратиб, далил сифатида ушбу ҳадисни келтиради:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бандага дунёда берилган неъматлар ичида энг яхшиси, унинг имонини мустаҳкамлашига кўмаклашадиган мўмина хотиндир”».

Луқмон алайҳиссалом айтади: “Солиҳа аёл бамисоли подшоҳ бошидаги тождир. Ёмон аёл бамисоли мункиллаган чол устига ортилган оғир юкдир”.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

05 Dec, 14:12


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                6                  ДЕКАБРДАН
               12                  ДЕКАБРГАЧА


Бомдод                      06:50
Пешин                       12:45
Аср                             15:25
Шом                           17:00
Хуфтон                       18:40
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

05 Dec, 14:02


Роббим мендан сўрагайдур!

Халифа Сулаймон ибн Абдумалик вафот этди. Унинг жанозасидан фориғ бўлишганларидан сўнг Умар ибн Абдулазиз ғамнок ҳолда уйига қайтди. Бу ҳолни кўриб унинг мавлоси:

Нечук ғамноксиз? – деб сўради. Умар ибн Абдулазизи жавоб берди:

–Қандоқ ҳам ғамга чўкмай? Ҳолбуки, бутун умматнинг ҳаққини адо этиш масъулиятини ўз зиммамга олишга рози бўлган бўлсам!

Сўнг йиғлаб юборган эди, аёли кириб йиғининг сабабини сўради.

–Мен бу умматнинг барча ишлари учун раҳбар бўлдим. Менинг тасарруфимдаги қишлоғу-шаҳарлардаги барча фақирлар, очлар, хаста-беморлар, чорасиз қарздорлар, ўксик етимлар, бева қолган туллар, жабрдийда мазлумлар, ғариблар, асирлар, мункиллаган қариялар, камбағал аёлвандлар ва шу кабилар ҳақида тафаккур қилиб билдимки, Аллоҳ таоло қиёмат кунда мендан улар ҳақида албатта сўрагайдур! Шунга йиғламоқдаман, – жавоб берди Умар ибн Абдулазиз.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

05 Dec, 13:56


🧎‍♂️БАНДАМ ҲУЗУРИМГА ЕР ЮЗИНИ ГУНОҲГА ТЎЛДИРИБ КЕЛСА ҲАМ...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Эй бандаларим, тун-у кун гуноҳ иш қилсангиз ҳам Мен барча гуноҳларни кечириб юбораман. Мендан мағфират сўранг, мағфират қиламан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Аллоҳ таоло Ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилган: "Иззатим ва Жалолимга қасамки, Агар бандам тунда тавба қилса қабул қиламан, кундузи тавба қилса ҳам қабул қиламан. Агар бандам Мен томон бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашман. Агар бандам Мен томон бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Бандам мен томонга юриб келса, Мен унга югуриб бораман. Истиғфор айтса, кечираман. Айбларини беркитишимни истаса, яшираман. Тавба қилса, тавбасини қабул қиламан. Ким Мен учун бир нарсани тарк этса, унинг эвазига ундан афзалини бераман. Ким Менинг куч-қудратим билан ҳаракат қилса, унга темирни ҳам юшмоқ қилиб қўяман. Агар Мен истаган нарсани истаса, Мен ҳам у истаган нарсани истайман. Мени зикр қилувчилар Мен яхши кўрганларимдир. Менга шукр қилувчилар Мен уларга зиёда қилиб берувчиларимдир. Менга итоатсизлик қилганларни ҳам Раҳматимдан ноумид қўймайман. Агар тавба қилсалар, Мен уларнинг Ҳабибидирман. Агар тавба қилмасалар, Мен уларнинг Табибидирман. Мен тавба қилувчиларни, доимо покланиб юрувчиларни яхши кўраман. Уларни гуноҳ ва маъсиятлардан поклаш учун мусибатлар билан синайман. Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар ёки ундан ҳам зиёда қилиб яхшиликлар бераман. Борди-ю ким бир гуноҳ иш қилса, ўша ёмон иши учун бир жазо бераман ёки кечиб юбораман. Бандаларимга онанинг фарзандига бўлган меҳр-шафқатидан ҳам кўра меҳрибонроқман".

Юрак уриб турар, ҳаёт давом этар экан тавба қилишга шошилайлик.

📝 Даврон НУРМУҲАММАД
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

05 Dec, 13:49


ҲАДЯГА КЕЛГАН НАРСАНИ ҲАДЯ ҚИЛИШ

CАВОЛ:
Менга бир киши кийим ҳадя қилган эди. Мен у кийимни анча кийиб фойдаландим. Энди шу кийимни мен ҳам кимгадир ҳадя қилиб берсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ҳа, ҳадя сифатида келган нарсаларни ўзгаларга ҳадя қилиш дуруст. Чунки ҳадя қилинган нарсани қўлга олиш ёки олишга тўлиқ имконият берилиши билан совға олувчининг мулкига ўтади. Кейин киши ўз мулкини хоҳлаганидек ишлата олади.
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобида шундай дейилган:
الهبة : تصح بالإيجاب والقبول وتتم بالقبض فإذا قبض الموهوب له في المجلس بغير أمر الواهب جاز وإن قبض بعد الافتراق لم تصح إلا أن يأذن له الواهب في القبض
“Ҳадя ижоб (“сенга фалон нарсани ҳадя қилдим”, дейиш) ва қабул (“қабул қилдим”, дейиш) билан дуруст бўлади ва қўлга олиш билан охирига етади”. Қўлга киритиш кўчадиган мулкларда уларга муносиб кўринишда, кўчмас мулкларда эса калитларни олиш ва уйнинг бўшатиб қўйилиши билан бўлади.
Ҳадяда “сенга фалон нарсани ҳадя қилдим” ва “қабул қилдим”, деган сўзларни талаффуз қилиш шарт қилинмайди. Балки берилган нарса ҳадя эканига далолат қилувчи ишлар кифоя қилади. Масалан бир фақирга кийим берса ва у индамай олса ҳам, ҳадя бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

05 Dec, 13:47


Тасаввур қил, Аллоҳ сени Ўзининг азамати ила яхши кўрса қандоқ бўларкин?!

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса, Жаброилга: «Аллоҳ фалончини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўргин!» дея нидо қилади. Кейин Жаброил ҳам уни яхши кўради ва осмон аҳли ичида: «Албатта, Аллоҳ таоло фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар!» деб нидо қилади. Кейин осмон аҳли ҳам уни яхши кўради. Сўнгра унга нисбатан ерда мақбуллик (яъни, розилик ва муҳаббат) ўрнатилади», дедилар.

📚 Имом Бухорий ривояти.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

01 Dec, 02:21


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                29                 НОЯБРДАН
                 6                  ДЕКАБРГАЧА


Бомдод                      06:40
Пешин                       12:45
Аср                             15:25
Шом                           17:00
Хуфтон                       18:40
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

01 Dec, 02:17


​​ҲАЁТИЙ ҚИССА
(Албатта ўқинг!)

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални  то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»
🍃🌹🌱🌹🍀🌹🌿
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.
🍃🌹🌱🌹🍀🌹🌿
Қиссадан таъсирланган бўлсангиз:
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва али Муҳаммад» деб айтинг!

Умму Амина таржимаси.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

01 Dec, 02:16


БОШҚА МАЗҲАБДАГИ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ ?

Савол: Ассалому алайкум!
Мен Озарбайжонда санаторияда даволанаётган эдим. Жума куни жума намозини ўкиш учун масжидга борган эдим. Моликий мазҳабдагилар жума намозини ўқиётган экан. Шубҳаланиб қолдим. Ўқиган жумам тўғри бўлганми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.
   Шу сабабли бир мазҳабдаги киши бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиши жоиз. Лекин агар муқтадий киши имомда ўз мазҳаби бўйича намоз ва таҳоратни бузадиган амални кўрса, иқтидо қилмайди. Масалан, бадандан қон чиқиши ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратни бузади. Моликий мазҳабида бузилмайди. Ҳанафий мазҳаби вакили моликий имомни қон чиқишига қарамай намоз ўқиётганини аниқ билса, иқтидо қилмайди. Билмаса, иқтидо қилади.
   Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:
خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة
   “Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату расоили Мулла Али Қори" китоби).
   Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши моликий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

23 Nov, 15:42


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                22                  НОЯБРДАН
                29                  НОЯБРГАЧА


Бомдод                      06:30
Пешин                       12:45
Аср                             15:25
Шом                           17:00
Хуфтон                       18:40
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

23 Nov, 15:30


Аёллар учун ҳомиладорлик даврида ўқиладиган дуолар
🍂🌹
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Бизларни Одам зурриётидан қилиб яратган ва Ўзига қиладиган дуоларимизни Ўзининг буюк каломида очиқ ойдин баёнини қилиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин.
Болаларга бўлган гўзал муомалалари билан бутун умматга ўрнак бўлган Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин.
🍂🌹
Ҳар бир мусулмон йигит ва муслима қиз турмуш қуриш ёшига етганда, албатта, гўзал оила ҳақида орзу-умидлар билан яшайди. Ана шундай орзу-умидларнинг ажралмас қисмини эса солиҳ ва солиҳа фарзандлар ташкил этади. Қуйида сизларга Қуръони Каримда келган ана шундай солиҳ ва солиҳа фарзандлар сўраб қилинадиган дуоларни келтириб ўтамиз.
1. Яхши зурриёт(Оли Имрон сураси 38 – оят) :
**
رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء

<<Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан>>.
2. Bорис(Анбиё сураси 89 – оят)

رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

<<Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан>>.
3. Кўз қувончи (Фурқон сураси 74 – оят):

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَاماً

<<Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил>>.
🍂🌹
4. Мусулмон фарзанд  (Бақара сураси 128 – оят):

رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُّسْلِمَةً لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَآ إِنَّكَ أَنتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

<<Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан >>.
🍂🌹
5. Солиҳ ва солиҳа зурриёт :

رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ

<<Роббим, менга солиҳлардан ато эт>> (Соффаат сураси 100 – оят)
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

23 Nov, 02:50


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                22                  НОЯБРДАН
                29                  НОЯБРГАЧА


Бомдод                      06:30
Пешин                       12:45
Аср                             15:25
Шом                           17:00
Хуфтон                       18:40
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

23 Nov, 02:48


“СОЛАТУН-НОРИЯ” ҳақида маълумот берсангиз... Ҳақиқатда ҳам ишларнинг юришишида унинг ижобий таъсири борми?

Араб тилида “нор” – “олов”, “аланга” деган маъноларни англатади. Шундан “солатун-нория” – “оловга оид салавот”, деган маънони ифодалайди. Ушбу саловотни бундай номланишининг сабабини баъзи илм аҳллари: “Солатун-нория кўп ўқилиши фитна оловларини ўчириши” билан изоҳлайдилар.

Умумий маънода Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш дуоларнинг ижобат бўлиши, мушкулларнинг кушойиш этилишига сабаб экани борасида кўплаб саҳиҳ ривоятлар бор. Жумладан:

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رضي الله عنه قَالَ : ” إِنَّ الدُّعَاءَ مَوْقُوفٌ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ ، لا يَصْعَدُ مِنْهُ شَيْءٌ حَتَّى تُصَلِّيَ عَلَى نَبِيِّكَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ” (رواه الترمذي ، قال ابن كثير : إسناده جيد)

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: “Набиййинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот айтмас экансан қилган дуойинг ер ва осмонда тўхтаб туради, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деганлар (Имом Термизий ривоят қилган. Ибн Касир: “Бу ривоятнинг исноди яхши”, деган).

Машҳур муҳаддис олим Зайниддин Ироқий: “Ушбу ривоят гарчи Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлсада одатда бу каби хабарлар кишининг фикридан келиб чиқиб айтилмаслиги жиҳатидан марфуъ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари ҳукмидадир”, деган.

Ҳиббон ибн Мунқиз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳидисда шундай дейилади: “Бир киши “Эй Аллоҳнинг Расули, дуойимни учдан бирини сизга саловот айтиш учун ажратайинми?”, деди. У зот: “Агар хоҳласанг, майли”, дедилар.
– “Учдан иккисини ажратсамчи?”, деди.
– “Майли”, дедилар.
– “Ҳаммасини ажратсамчи?”, деди.
– “Унда дунё ва охиратингдаги ғам-ташвишингга Аллоҳ кифоя қилади”, дедилар. (Имом Табароний “ал-Муъжам ал-кабир” да ривоят қилган).

“Солатун-нория” ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтиладиган салавотлардан биридир. Лекин у бирор-бир саҳиҳ ёки заиф ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом ёки саҳобалардан ривоят қилинган эмас. У машҳур тариқат пешвоси Шайх Аҳмад Рифоий қуддиса сирруҳудан нақл қилинган бўлиб, у зотнинг тавсиялари асосида баъзи ихлосмандлар томонидан ҳозирга қадар ўқиб келинади. Айниқса, уни 4444 марта ўқилиши натижасида Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳожатларнинг бароридан келиши, дуолар ижобат бўлиши тажрибадан ўтганлиги кўпчилик томонидан эътироф этилган.
“Солатун-нория” матни қуйидагичадир:
مُحَمَّدٍ الَّذِى تَنْحَلُّ بِهِ الْعُقَدُ، وَتَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ، وَتُقْضٰى بِهِ الْحَوَآئِجُ، وَتُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ، وَحُسْنُ الْخَوَاتِمِ، وَيُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيْمِ، وَعَلٰى اٰلِهِ وَ صَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَنَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُوْمٍ لَّكَ

Транскрипцияси: “Аллаҳумма солли солатан каамилатан, ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқад, ва танфарижу биҳил кураб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-рағооиб ва ҳуснул-ҳаватим. Ва юстасқол ғамам би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би-аъдади кулли маълуммил-лак”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

23 Nov, 02:46


ҲАЗРАТИ ИБРОҲИМ ИБН АДҲАМ
Қуддиса сирруҳу зикри


Жунайд (Бағдодий) айтди: «Бу тоифа (тусаввуф аҳли) илимларининг калити Иброҳим Адҳамнинг қўлидадир».

****

Бир куни Иброҳим ибн Адҳам, Имоми Аъзамнинг ҳузурига келганда, Имомнинг ёронлари унга таҳқир кўзи билан қарадилар. Шунда Абу Ҳанифа: «Саййидуна Иброҳим Адҳам» – «Бизнинг саййидимиз Иброҳим Адҳамдир», – деди.
« У Саййидликни нимадан топди?» – дейишди.
Имоми Аъзам:
- Доим Ҳақ билан машғул бўлмоқдан топди. Биз эса бошқа ишлар билан машғулдирмиз», - деб жавоб берди.

****

Иброҳим ибн Адҳам ҳазратлари бир кеча тушида фаришта Жаброил алайҳиссаломни кўрди, унинг қўлида қалам ва довот бор эди. «Бу не иш учундир?» – деб сўради. «Ер юзидаги авлиёларни ёзурман», деди. «Мени ҳам ёз», – деган эди. «Сенинг учун амри Илоҳий йўқ», – деди. Иброҳим ибн Адҳам: «Мен авлиё бўлмасам ҳам, уларни севаман», – деган эди, бир муддат сукут сақланди. Сўнг Жаброил алайҳиссалом марҳамат этдики: «Фармони Илоҳий келди, дафтарнинг бошига сенинг исмингни ёзгайман», – деди.

****

Иброҳим ибн Адҳам ҳазратларининг ҳикматли сўзларидан

****

«Мўъмин кишининг белгиси булардирким, сукути фикр бўлур; қараши ибрат бўлур; юргани тоат бўлур».

****

«Бир инсон уч пардани кўнглидан чиқармагунича унга маънавий давлат эшиги очилмас:

биринчи – унга бу дунёнинг ҳаммаси берилса ҳам, севинмаслик, агар севинса, ул ҳарисдир, ҳарис эса тилакдан маҳрумдир;

иккинчи – кавсари дунёни ўзига бериб, яна қайтиб олсалар, мутаассир бўлмаслик (ғам чекмасликдир);

учинчи – мақталган чоғида мамнун бўлмаслик, ёмонланган чоғида ҳам қайғурмасликдир».

****

«Ҳар ким валийлар мартабасига восил бўлмоқ истаса, фақат ёлғиз Ҳақ таъолога қалбини бериб, ҳалол луқма есин».

“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

23 Nov, 02:43


ИСЛОМНИНГ АДОЛАТИ

Андалус давлатида бир роҳиб бор эди. У ўзи хизмат қиладиган черков томида ноёб бир гул ўстираётган эди. Роҳибнинг бир эчкиси ҳам бор эди. Эчкиси ҳар-ҳар замон черков томига чиқар эди.

Роҳиб бир куни гулга қараш учун томга чиққанида гулнинг узилганини кўрди. Бундан ниҳоятда дарғазаб бўлди. Шу вақтда черков томида эчки кўриниб қолди. Гулни шу эчки еган деб ўйлади. Жаҳл устида эчкини тутиб олиб томдан пастга улоқтирди. Бечора эчки тап этиб ерга тушди-ю тил тортмай ўлиб қолди.

Бу ҳолни кўрган қўшнилар ҳайвонга нисбатан шафқатсизлик қилганликда айблаб, роҳибни қозига олиб бордилар. Қози:

– Ҳайвонлар қилган ишлари учун жавобгар эмасликларини билмайсанми? Ўзи у гулни эчки еганинини қаердан билдинг? Кўзинг билан кўрдингми ёки сенга эчкининг еганини бирор киши айтдими? – деб сўради.

Pоҳиб:
– Йўқ, кўрмадим, кўрган киши ҳам йўқ. Бироқ у томга мендан бошқа ҳеч ким чиқмайди. Эчкини у ерда кўрганим заҳоти у еган деб ўйладим. Унга ғазаб қилдим, жазо беришимда ҳақсизлик йўқ, – деб ўзини ҳимоя қилди.

Қози эса:

– Исломда бароати зиммат асосдир. Бир кишининг жиноят қилганига гувоҳ бўлмаса, уни жиноятда айблаб бўлмайди. Боз устига ҳайвонлар қилган ишларига масъул ҳам эмасдир, Унга бундай жазо беришинг зулмдир, – деди. Сўнгра роҳибга ҳайвонга нисбатан шафқатсизлик қилгани учун таъзир жазосини берди.

Роҳиб қозининг бу ҳукмини ҳақсизлик деб ўйлаб норози бўлиб юрди. Унинг тушунчасига кўра, эчкиси айбдор эди ва уни ўзи истаганидек жазолашга ҳақли эди.

Орадан қанчадир вақт ўтди. Бир куни роҳиб кимсасиз йўлакдан ёлғиз келаётган эди, қаршисидан гандираклаб келаётган одамнинг йиқилиб тушганини кўрди. Унга ёрдам қиламан деб югуриб борди ва у одамнинг орқасига ханжар санчилганига кўзи тушди. Ханжарни тортиб чиқармоқчи бўлаётган чоқда шаҳар муҳофизлари келиб қолди ва уни одамни ўлдирганликда гумон қилиб, тутиб олдилар.

Маҳкамага чиқардилар ва:

– Тақсир, у ерда роҳибдан бошқа ҳеч ким йўқ эди, шунинг учун у ўлдирган деб ўйлаяпмиз, – дедилар.

Роҳиб бўлган воқеани қандай бўлса, ўшандай қилиб гапириб берди ва ўзининг айбдор эмаслигини айтди.

– Воқеа содир бўлган жойда сендан бошқа кимса бўлмаса-да, у одамни сен ўлдирганингни кўрган бирорта гувоҳ йўқ. Шу сабабли Ислом таълимотига кўра, сени айблашга ҳаққимиз йўқ, – деди. Сўнг қози унга ўтмишда кўрган бир даъвони хотирлатиб:
– Ўшанда сен эчкининг гулни еганини кўрмасдан туриб, унга жазо берган эдинг. Агар ҳозир мен ҳам сен каби хулоса қилсам, сени қотилликда айблаган бўлар эдим. Аммо Исломда айби исбот этилгунга қадар ҳар қандай инсон айбсиз саналади. Энди Ислом адолатининг тўғри эканини тушундингми? – деди.

Роҳиб бир ғайримуслим бўлишига қарамасдан, уни айблашдан кўра оқлашга мойил бўлиб турган мусулмон қозига:

– Сиз ҳақсиз, сизнинг адолатингиз устундир, – демоқдан бошқа чора топа олмади.

Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

23 Nov, 02:36


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар:
-“Мени кўриб имон келтирган кимсага жаннат хушхабари бўлсин!
Мени кўрмасдан менга имон келтирганларга эса етти марта жаннат хушхабари бўлсин!” (Табароний, “ал-Мўъжам ал-кабир”, 8/8009).
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

22 Nov, 12:01


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                22                  НОЯБРДАН
                29                  НОЯБРГАЧА


Бомдод                      06:30
Пешин                       12:45
Аср                             15:25
Шом                           17:00
Хуфтон                       18:40
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

22 Nov, 02:12


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                22                  НОЯБРДАН
                29                  НОЯБРГАЧА


Бомдод                      06:30
Пешин                       12:45
Аср                             15:25
Шом                           17:00
Хуфтон                       18:40
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

22 Nov, 02:11


Қарғанинг заковати

Агар қарға касалликка чалинса, чумолилар инига ҳужум қилиб, уни кавлайди. Сўнг қанотларини ёйиб, ҳаракатланмай туради ва чумолиларнинг ўзига ҳужум қилишига имкон беради.

Бу ҳужумда чумолилар қарғага “чумоли кислотаси” деб аталган суюқлик сепадилар. Ушбу кислота замбуруғ ва бактерияларни йўқ қилишда дихлофос каби вазифани ўтайди. Натижада қарға касалликка олиб келиши мумкин бўлган микроорганизм ва паразитлардан қутилади.

Хулоса: Буни қарғага ким ўргатди деб ўйлайсиз?!
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

22 Nov, 02:10


Маошимда барака йўқ эди

Бир киши ҳикоя қилади: яхшигина ишда ишлар эдим, маошим ҳам анча яхши эди, бироқ баракаси йўқ эди, ҳатто маошимнинг қаёққа кетаётганини ҳам билмас эдим. Бир куни етими бор бир хонадонни зиёрат қилдим ва у болакайни ўз қаромоғимга олишга қарор қилдим, уни севган ва Аллоҳдан ажр умид қилган ҳолда. Шундан кўп вақт ўтмай, харажатларим олдингидан ҳам кўп бўлишига қарамасдан, ишларимда ва маошимда ажойиб баракани кўрдим. Аллоҳга қасамки, кўнглим ёришиб, қалбимга ҳам хотиржамлик кирди, дейди.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

22 Nov, 02:02


📚📖📚ЖУМА КУНИДАГИ БАРҚАРОР СУННАТ АМАЛЛАР

📚📖📚Аллоҳ таоло барча иймонли бандаларининг ҳар икки оламда бахтли бўлишларини истайди. Илло, ўша бахтга сазовор бўлишлари учун қандай ҳаракат қилишлари лозимлигини шариатда аниқ белгилаб ҳам қўйган.

📚📖📚АЛЛОҲ ТАОЛО ЖУМА КУНИНИ БАРАКАЛИ-МУБОРАК ҚИЛИБ ҚЎЙГАН. ИЛЛО, дуолар аниқ қабул бўладиган бир соатни топишлари учун МЎМИНЛАРГА БУ КУННИ КЎПРОҚ ЗИКР ВА ДУОЛАР–ИБОДАТЛАР БИЛАН ЎТКАЗИШНИ БУЮРГАН.

📚📖📚Жума кунининг фазли ва унда қилинадиган амаллар ҳақида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилинган.

Уларнинг барчасини ўрганиб чиққан уламоларимиз энг фазилатли суннат амаллар сифатида қуйидагиларни
тавсия қилишади:

– ғусл қилиш;
– хушбўй сепиб, безаниш;
– мисвок ишлатиш;
– энг яхши либосларини кийиш;
– масжидга барвақт бориш;
– масжидга пиёда бориш
(ҳар қадам учун савоб умидида);
– масжидда бошқаларни сиқиб қўймаслик, одамларнинг елкасидан ошиб ўтиб, озор бермаслик;
– таҳиййатул масжид намозини ўқиш;
– имомга қараб, уни тинглаб ўтириш;
– хутба пайтида жим туриш;
– садақани кўпайтириш;
– "Каҳф" сурасини ўқиш;
– дуо ижобат бўладиган фурсатни қидириш;
– Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш!


ЖУМА КУНИ ЭНГ ФАЗИЛАТЛИ АМАЛ–БАРЧА МЎМИН-МУСУЛМОНЛАР ҲАҚҚИГА КЎП-КЎП ДУО ҚИЛИШДИР!

÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
///////////////////////////////////////////////////////

📚📖📚JUMA KUNIDAGI BARQAROR SUNNAT AMALLAR

📚📖📚Alloh taolo barcha iymonli bandalarining har ikki olamda baxtli bo‘lishlarini istaydi. Illo, o‘sha baxtga sazovor bo‘lishlari uchun qanday harakat qilishlari lozimligini shariatda aniq belgilab ham qo’ygan.

📚📖📚ALLOH TAOLO JUMA KUNINI BARAKALI-MUBORAK QILIB QO‘YGAN. ILLO, duolar aniq qabul bo‘ladigan bir soatni topishlari uchun MO‘MINLARGA BU KUNNI KO‘PROQ ZIKR VA DUOLAR–IBODATLAR BILAN O‘TKAZISHNI BUYURGAN.

📚📖📚Juma kunining fazli va unda qilinadigan amallar haqida esa Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan ko‘plab hadislar rivoyat qilingan.

Ularning barchasini o‘rganib chiqqan ulamolarimiz eng fazilatli sunnat amallar sifatida quyidagilarni
tavsiya qilishadi:

– g‘usl qilish;
– xushbo‘y sepib, bezanish;
– misvok ishlatish;
– eng yaxshi liboslarini kiyish;
– masjidga barvaqt borish;
– masjidga piyoda borish
(har qadam uchun savob umidida);
– masjidda boshqalarni siqib qo‘ymaslik, odamlarning yelkasidan oshib o‘tib, ozor bermaslik;
– tahiyyatul masjid namozini o‘qish;
– imomga qarab, uni tinglab o‘tirish;
– xutba paytida jim turish;
– sadaqani ko‘paytirish;
– "Kahf" surasini o‘qish;
– duo ijobat bo‘ladigan fursatni qidirish;
– Nabiy sollallohu alayhi vasallamga ko‘p salovot aytish!

–JUMA KUNI ENG FAZILATLI AMAL–BARCHA MO'MIN -MUSULMONLAR HAQQIGA KO'P-KO‘P DUO QILISHDIR!
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

22 Nov, 01:58


Таом одобларидан

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирор таомни айбламасдилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар”.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Бу таом ва таомланишда таъкидланган одоблардан бўлиб, “шўр бўлибди”, “тузи кам бўлибди”, “тахир бўлибди”, “бўш бўлибди”, “қаттиқ бўлибди” ва “яхши пишмабди” каби таомни айблаш кабилардан сақланишга чақиради.

Имом Нававийнинг “Шарҳи Муслим” асаридан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

22 Nov, 01:57


#Мулохаза

Бир Мулохаза Қилайлик

Тасаввур қилайлик сиз 60 йил умр кўрсангиз,

Агар кунига 8 соатдан ухласангиз 60 йилда
20 йил ухлаган бўласиз.

Тирикчилик учун ҳам 8 соатдан кетса 20 йил ишлаган бўласиз.

Ёшлигиз учун 15 йил кетган бўлса.

Агар бир кунда икки бор дастурхон устида ярим соатдан ўтказсангиз,
умрингиздан 3 йили таомланиш учун сарфлабсиз.

Уйқу 20 йил,
тирикчилик 20 йил,
ёшлик даври 15 йил,
таомланиш 3 йил,
жами=58 йил буни
60 йилдан айрсак
2 йил қолади ҳолос.

Эй биродар ибодат учун канча вакт сарф этдингиз.
Хисоб китоб кунида Аллоҳ таолога умрингизни нимага сарф қилганиз хақида нима деб жавоб берасиз?

Куръони карим 600 бетдан иборат,
Хар кунга 5 вақт намоздан сўнг 4 бетдан Куръон ўқисак бир ойда хатм қилар эканмиз.

Аллоҳ таоло барчамизни умримизга барокот берсин.
Вақтдан унумлик фойдаланиб хисоб кунида нажот топувчи
ихлослик солиҳлардан Қилсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
(Ижтимоий тармоқлардаги)
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

21 Nov, 16:39


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                22                  НОЯБРДАН
                29                  НОЯБРГАЧА


Бомдод                      06:30
Пешин                       12:45
Аср                             15:25
Шом                           17:00
Хуфтон                       18:40
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

21 Nov, 16:37


​​Фалокатнинг ҳам ҳикмати бордир...

Ўтган замонда Аллоҳ таолонинг севимли бандаларидан бирининг боғида бир булбул яшар эди.
Булбул ҳар тонгда Аллоҳнинг минг бир исмини тараннум этарди. Кунларнинг бирида шиддатли бўрон бўлиб унинг уясини ер билан яксон қилди. Ўша кундан бошлаб булбул ғамгин бўлиб қолди.
Аллоҳнинг дўсти бир куни булбулдан нега сайрамаётганини сўради.
Булбул:
– Менинг жуда ҳам чиройли уям бор эди. Унинг ичига чиройли тухумлар қўйган эдим. Бахтли ва шодон яшаётган чоғимда Раббим бир бўрон юборди. Уйим-жойим йиқилди, тухумларим нобуд бўлди. Унинг қайғусидан сайрамас бўлдим¬, – деди.

Қушчанинг дардини эшитган валийуллоҳ кулбасига қайтиб бу ҳикоятнинг ҳақиқатини билиш учун муроқабага ўтирди. Важдда ўтираркан, Раббил оламийн унинг кўнглига шуларни илҳом этди.
– Булбулга айтгинки, агар бўрон юбориб уясини йиқитмасак эди, япроқлар орасидан унга яқинлашиб қолган катта илон уни ютиб юборар эди.

Аллоҳнинг дўсти булбулга бу гапни сўзлаб берганидан сўнг булбул йиғлади ва истиғфор айтди. Яна Раббимизнинг минг бир исмини тараннум эта бошлади.

Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадики:
“Туя эгаси туясининг ярасини микроб тушмасин дея доғлар экан, туянинг жони оғрийди.
Туя нега азоб тортаётганини билмайди, туянинг эгаси эса бу ишни нима учун қилаётганини туяга айтмайди. Чунки сўйлагани билан туя уни англай олмайди”.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

03 Nov, 07:19


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                 1                  НОЯБРДАН
                 8                  НОЯБРГАЧА


Бомдод                      06:05
Пешин                       12:45
Аср                             15:45
Шом                           17:15
Хуфтон                       18:50
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

03 Nov, 07:18


#КУН_ҲАДИСИ

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саййидул-истиғфор – “Аллоҳумма анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний, ва ана ъабдука, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъузубика мин шарри маа сонаъту, абуу’у лака бинеъматика ъалаййя, ва абуу’у лака бизанбий, фағфирлий, фа-иннаҳу лаа яғфируз-зунууба иллаа анта” (Маъноси: “Эй Аллоҳ, Сен менинг Роббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Мени Сен яратгансан. Мен Сенинг бандангман. Мен кучим етганича, Сен билан аҳдлашган ва ваъдалашган сўзимда тураман. Қилган гуноҳларим ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Менга берган неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қилгин. Зеро, Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилувчи зот йўқдир”), деб айтишингдир”, дедилар ва: “ким буни кундузи ишонч билан айтса ва шу куни кеч киришидан олдин вафот этса, у жаннат аҳлидан бўлади. Ким буни тунда ишонч билан айтса ва тонг отишидан олдин вафот этса, у жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар”.

Имом Бухорий ривояти
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

03 Nov, 07:15


* * *
Ғами токим дилимда тутди маъво,
Бошимга зулфи янглиғ тушди савдо.
Унинг ўтдек лаби оби ҳаётдир,
Бўлибдир ул олов бағрим аро жо.
Қачонлардан бери ҳиммат қушига
Бўлибдир ул қади раъно таманно.
Баланд қаддига мен бўлганман ошиқ —
Мудом ошиқ иши гоксак ва аъло.
Оқар ёш гавҳари кўз дарёсидан,
Дуру марварид ила тўлди дунё.
Сочар анбар исин тонг ели бу кун,
Магар ёрим қилибдур сайри саҳро?
Мудом Ҳофиз тили, эй сарви нозим,
Қадинг мақтовида бурро ва гўё.

Ҳофиз Шерозий
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

03 Nov, 07:12


​​#КУН_ҲИКОЯСИ

45 ДАҚИҚАЛИК САЖДА.

Харамда эдим. Тавоф қилаётганлардан баъзилари ёнимга келишди, улар учта ёш йигитлар эди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:
- Шу биродаримизнинг хаққига дуо қилиб қўйсангиз, - деди.
- Тинчликми? - сўрадим мен.
- Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради. Тил саратони бўлган экан, бунинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган экан. Операциядан беш фоиз умид бор экан, холос.
Мен беморнинг ўзига юзландим:
- Сенга бу дардни ким берди?
- Аллох.
- Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?
- ...
- Мусибат ё гунох сабабидан тушади ёки Аллох ўзи суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллох сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди.  Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?
- Эслолмадим бир дақиқага бормайди.
- Докторга қанча сажда қиласан? Сўзимга нотўғри тушунма, сажда хокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав хокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?
- Ноилож кутаман.
- Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллохга эса бир минут хам сажда қилмайсан...
Нотиқ шу ерда хикояни тўхтатиб, бошқа ходисани баёнига ўтади. 
Бир кун бу воқеани масжидда одамларга айтиб бераётиб, уларга савол бердим: Орангизда беш минут сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш минут сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин.
Хеч ким кўтармади. Умрида икки минут сажда қилганлар бўлса бехижолат қўлини кўтарсин, дедим. Хамма ерга қаради. Хеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ха, ўта тез айтилган “Субхана Роббиял аъла“ тасбехи бизнинг уч ёки беш секунд вақтимизни олади, деярли хаммамиз сажда учун 5 ё 10 секунд ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл хикоясига қайтади.
- Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: "Банданинг Аллохга энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар“ деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллохга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда бироз намоз ўқиди. Харамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Тахоратга чиқиб келай“ деб чиқиб кетди. Шу-шу у билан кўришмадим. 
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг холини сўрадим.
“Ўша куни тахоратга чиқиб кетган шеригимиз ха деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, хануз ундан дарак йўқ эди. Хар хил хаёлга бордик, нахот адашган бўлса. Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни қидиргани чиқиб кетдим, тахоратхонага бордим у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда хам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен хам икки ракаат намоз ўқидим.  Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у хамон саждада экан. Беш дақиа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Роппа роса қирқ беш минут деганда саждадан бошини кўтарди.
Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар. 
- "Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак", деди. Хамширалар хар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор хайратланиб "бўлиши мумкин эмас" дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

03 Nov, 07:07


​​АЛҚАМА

Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди.
– Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар:
– Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар.
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди:
– Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди.
У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
– Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай?
– У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она.
– Сизга муомаласи қандай?
– Мен ундан қаттиқ хафаман!
– Нима учун?
– У хотинини мендан устун қўяди.
Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар.
– Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар.
– Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она.
Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?..
– Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман!
Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди:
– Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар:
– Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир?
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар:
– Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

01 Nov, 07:39


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                 1                  НОЯБРДАН
                 8                  НОЯБРГАЧА


Бомдод                      06:05
Пешин                       12:45
Аср                             15:45
Шом                           17:15
Хуфтон                       18:50
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

01 Nov, 07:38


Муаззам ибодат

Имом Абу Ҳомид  Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Баъзи амаллар ибодат шаклида бўлмаса ҳам, савоби жуда кўпдир». Масалан, намоз шаклий ибодат саналади: таҳорат олиб қиблага юзланамиз, "Аллоҳу акбар" деб бошлаймиз, руку, сажда қиламиз ва эвазига савобга эришамиз. Аммо маънавий ибодат ҳам борки, у зоҳиран қадрсиздай, аҳамиятсиздай туюлса ҳам, аслида у динда муаззам бир савоб, муаззам бир ибодатдир. Бу мусулмонлар биродарлигидир».

Абу Ҳомид  Ғаззолий, «Иҳёу улумид дин».
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

01 Nov, 07:33


​​НАЖОТ БЕРУВЧИ 7 КАЛИМА!

Ким ушбу 7 калимани ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради, агарчи денгизнинг кўпигидек бўлса ҳам.
Тоатнинг ҳаловатини топади, ҳаёти ҳам, мамоти ҳам яхши ҳолда бўлади.

🍀Ҳар ишни «БИСМИЛЛАҲ» билан бошласа!

🍀Ҳар нарсани қилиб бўлгандан кейин «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» деса!

🍀Агар тилига озми кўпми лағв келса ёки ёмон амал қилса, ўшандан кейин «АСТАҒФИРУЛЛОҲ» деса!

🍀Агар бу ишни эртага қиламан деса, кетидан «ИН ШАА АЛЛОҲ» сўзини айтса!

🍀Агар унга ёмон иш рўбарў бўлса, «ЛА ҲАВЛА ВА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЪЗИМ» деса!

🍀Ўзига ва молига кўпми ёки камми бир мусибат етса, «ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН» деса!

🍀Ва кеча-ю кундуз тилидан «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» калимаси тушмаса!
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

01 Nov, 07:28


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                 1                  НОЯБРДАН
                 8                  НОЯБРГАЧА


Бомдод                      06:05
Пешин                       12:45
Аср                             15:45
Шом                           17:15
Хуфтон                       18:50
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

23 Oct, 06:45


Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғли, лақаби "Абу Валид". 1994 йил 27 сентябрда туғилган миллати ўзбек, Риштон тумани, Тўрабод МФЙ, Мустақилликнинг 22-йиллиги кўчаси 24-уйда яшаган, маълумоти ўрта, уйланмаган, ҳозирда қидирувда.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 1-қисми ва 223-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган ҳолда қидирув эълон қилинган.

Ҳозирги кунда Худоёр Нуриддинов Сурия араб республикасининг Идлиб шаҳрида «Тавҳид ва жиҳод» халқаро террорчилик ташкилотининг медиа маркази бўлган «Тавҳид  медиа” раҳбари лавозимида ишлаб, “Youtube” саҳифасида  “MUHOJIR UZ”канали ва “Аbu Valid” номли профили орқали, Диний экстремистик ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келмоқда.
#QIDIRUV

Ar-Roshidoniy

19 Oct, 13:35


Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                 18                  ОКТЯБРДАН
                 25                  ОКТЯБРГАЧА


Бомдод                      05:55
Пешин                       12:45
Аср                             16:05
Шом                           17:35
Хуфтон                       19:15
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

19 Oct, 13:29


Саховат

Қайс ибн Саъд ибн Убода бетоб бўлиб қолди. Биродарлари уни кўргани келмадилар. Қайс биродарлари ҳақида сўраб-суриштирди.

– Улар сиздан қарздор бўлганлари боис олдингизга келишдан уялмоқдалар, дейишди.

– Биродарларни зиёратдан тўсадиган бундай мол-давлатни Аллоҳ хор этсин!Чиқиб жар солинг: Ким мендан қарздор бўлса, унинг қарзидан кечдим!

Шундан сўнг уни кўргани жуда кўпчилик келди. Келувчиларнинг кўплигидан Қайснинг остонаси ўйилиб кетди.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

19 Oct, 13:22


QABRISTONDA TAOM PISHIRIB YEYISH JOIZMI?
#janoza

SAVOL:
Qabristonda taom pishirib yeyish mumkinmi? Bizda mahalla yig‘ilib erta bahor hashar qilib, jonliq so‘yib taom pishirib yeyiladi. Shu joizmi?

JAVOB:
Bismillahir Rohmanir Rohim. Qabristonga borgan kishi o‘sha joyda yotganlarning holidan va o‘zi ham bir kun kelib ularning qatoriga qo‘shilishidan ibratlanishi lozimdir. Ularning haqlariga duoyi xayrlar qilishi, istig‘for aytishi maqsadga muvofiqdir. Qabriston yeb-ichadigan, o‘yin- kulgi qiladigan, joy emas. Hatto u yerda baland ovozda gapirishdan ham qaytarilgan. Ammo favqulodda, qabristonda biror narsa yeyish yoki ichish zarurati tug‘ilsa, bu joizdir. Ammo odamlar to‘planib, jamoa bo‘lib, ziyofat uyushtirishlar mumkin emas. Burayda roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Payg‘ambarimiz alayhissalom:
إني كنتُ نَهيتكم عن زيارة القبور، فزوروها؛ فإنها تُذكِّركم الآخرة وفي رواية: ولا تَقولوا هُجْرًا
ya’ni: “Albatta men sizlarni qabrlarni ziyorat qilishdan qaytargan edim. Endi ziyorat qilaveringlar. Zero u sizlarga oxiratni eslatadi!”. Yana bir rivoyatda: "Botil gap gapirmanglar!” – deganlar. (Imom Muslim va Imom Termiziy rivoyatlari).
Muhammad al-Xodimiy al-Hanafiy “Bariqatul Mahmudiya” kitobida aytadilar:
ويكره الأكل عند المقابر والضحك أيضاً عندها، لأن مثل هذا محل اعتبار وتذكر الآخرة والأكل والضحك منافٍ لهما.
ya’ni: “Qabrlar oldida yeb-ichish makruh hisoblanadi. Shuningdek kulish ham makruh. Chunki bu kabi joylar ibratlanish, oxiratni eslash o‘rnidir. (Qabristonda) yeyish va kulish esa oxiratni eslashga zid keladi”. Vallohu a’lam.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Fatvo markazi.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

19 Oct, 13:13


Узоқ муддатли ижара шартнома доирасида ижара ҳақи белгилаш

Маълумки, узоқ муддатли ижара шартномаси тузилган пайтда томонлар нархлар ўзгариши билан боғлиқ хатарларни камайтиришга ҳаракат қилишади. Бу ҳолатда хатарлар деганда ижара нархлари тушиб кетиши ёки кўтарилиб кетиши назарда тутилади, чунки бирида ижара берувчи, иккинчисида ижарачи зарар кўриши мумкин.
Хўш, бундай хатар даражасини қандай қилиб камайтириш мумкин? Албатта нархларни мувофиқлаштириш орқали. Лекин буни шариат талаблари доирасида амалга оширилиш талаб этилади.

Ислом молияси тамойилларига кўра, ижара ҳақи шартнома тузилаётган вақтда бутун ижара муддати учун белгиланиши керак. Шу билан бирга, ижара муддатининг турли даврлари учун турли миқдорда ижара ҳақи белгиланиши жоиз, шарт шуки, ҳар бир давр учун ижара ҳақлари ижара бошиданоқ белгиланган бўлиши керак. Агар ижара муддатининг кейинги даврлари учун маълум ижара ҳаққи (миқдор) белгиланмаган бўлса ёки мулк эгаси ихтиёрига қолдирилган бўлса, бундай шартнома кучда эмас (яроқсиз) деб ҳисобланади.

Биринчи мисол: А ўз уйини Б га 5 йил муддатга ижарага берди. Ижара тўлови биринчи йил учун ойига 1000 доллар деб белгиланди ва кейинги йилдан ҳар йили ўзидан аввалги йилдан кўра 10% кўп бўлишига келишилди. Мазкур ижара жоиз (шаръий, яроқли) ҳисобланади.

Иккинчи мисол: Юқоридаги мисолдаги каби А биринчи йил учун ижара ҳаққини 1000 доллар деб белгилади. Кейинги йиллар учун ижара тўлови миқдори эса белгиланмади ва мулк эгаси (А) ихтиёрига берилди. Шартнома яроқли эмас, зеро, ижара тўлови миқдори белгиланмаган.

📖 Муфтий Муҳаммад Тақий Усмонийнинг "Ислом молиясига кириш" китоби асосида тайёрланди.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

19 Oct, 13:11


#эслатма

“Фойда келтирган ҳар қандай қарз рибодир”
Бу динимиздаги муомалотга оид энг муҳим қоидалардан биридир!
Қарз берганда одамларга ёрдам бериш, уларнинг ҳаётини енгиллаштириш ирода қилинади. Шариатимиз қарзни фойда келтирувчи манба қилиб олишдан қайтарган. Шунинг учун қарз берувчи ўзи берган қарзнинг айнан мислини (яъни ўзини ёки ўзи кабисини) олишгагина ҳақли бўлади. Агар қарз беришда бирор фойда шарт қилинса ёки шарт қилинмаса ҳам, бирор фойда қўшиб бериш урфга кириб қолган бўлса, олинган фойда ҳаром ҳисобланади.

Масалан, “Фалон сўм қарз берсангиз, уйимдан ижарага фойдаланиб турасиз”, “Ҳозир шу машинангни қарзга бериб турсанг, йилнинг фалон вақтида сенга янги машина олиб бераман”, “Мен сизга қарз бериб тураман, сиз эса менга молингизни бозор нархидан арзонроққа сотасиз”, “Сиз менга қарз бериб турсангиз, мен сизга бошқалардан кўра арзонроқ нархда хизмат кўрсатаман” каби шартлар асосида қарз бериб/олиб, бирор қўшимча манфаат олиш/бериш ҳаром ҳисобланади.
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

19 Oct, 13:08


⚡️Умра фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш борасида
РАСМИЙ ХАБАР

📃 “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 12.10.2024 йилдаги 668-сон Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Ушбу Қарорнинг мақсади, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олиш талабларини белгилаш, зиёратчиларга амалларни муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, сифатли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлашга қаратилган.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 935-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди.

Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензия якка тартибдаги лицензия тури ҳисобланади ҳамда лицензияларни бериш танлов асосида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан 2024 йил октябр ойидан амалга оширилади.

Қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

* Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;

* штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

* вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

* 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;

* ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;

* зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;

* Бунда, "Умра" визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.

* “Умра” хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;

* зиёратчиларга “Умра” амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли “Умра” хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

* халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;

* зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;

* “Умра” хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;

* “Умра” хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик;

Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.

🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

19 Oct, 13:02


​​​​ИСТИҒФОР ҲАҚИДА

Зикр билан инсоннинг қалбидаги моғори кетади, покланади. Шунинг учун руҳий тарбия машойихлари бирорта одам олдиларига келиб, ўзларига шогирд тушиб, “Мени шогирдликка олинг. Ибодатни ўргатинг. Қалбимни поклай. Руҳим енгил бўлсин. Аллоҳга яқин бўлай” деса, тавба қил дейдилар. Тавбадан кейин “Астағфируллоҳ”ни тинмай айтасан деган вазифа берадилар. “Астағфируллоҳ” Аллоҳнинг зикрларидан бир зикр. Аллоҳдан мағфират сўрайман, гуноҳимнинг кечирилишини сўрайман дегани. Ана ўшани вазифа қилиб олиб, мурид тинмай “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ” деб айтаверади. Шу “Астағфируллоҳ”ни ният ва ихлос билан айтавериш қалбни покловчи омилдир. Инсон ният қилиб, баданини таҳорат билан, сув билан поклайди. Қалбни ювай деса, ичкарини сув билан ювиб бўлмайди. Уни ювадиган нарса “Астағфируллоҳ”дир. Ҳар “Астағфируллоҳ”ни айтганда қалбда жойлашиб олган моғор нуқталаридан бир нуқта кўчади. Секин-секин, кўчиб-кўчиб, тушиб-тушиб, покланиб-покланиб, ярқ этади-да, пок қалбнинг эгаси нима зикр қилса, ўзига ботадиган бўлади. Шунинг учун қалбни поклаш зикр билан бўлади. 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
@Rishtonimomlari

Ar-Roshidoniy

19 Oct, 12:57


​​ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИ

Эй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир.

Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл.

Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсийдан.
@Rishtonimomlari