YAXSHILAR @yaxshiilar Channel on Telegram

YAXSHILAR

@yaxshiilar


YAXSHILAR kanali YAHSHILAR uchun. 🙃
Postlar kanal nomisiz tarqatilsa rozi emasmiz.

YAXSHILAR (Uzbek)

YAXSHILAR kanali YAHSHILAR uchun. 🙃nnYAXSHILAR kanali, YAHSHILAR uchun yaratilgan bir Telegram kanalidir. Bu kanalda sizni musiqiy, filmlar, kitoblar va boshqa turdagi ma'lumotlar bilan ta'minlovchi postlar kuzatib boriladi. Kanal nomisiz postlar tarqatilsa, adminlar sizni o'tkazsalar, lekin boy postlarni siz o'qiy olasiz. Bu kanalda siz boshqa ishlar tufayli o'takchilarmizga yordam bera olasiz, ya'ni "YAXSHILAR"dan oqilgan oddiy vaqtingizni foydalantirib yordam so'ray olasiz. Asosiy maqsad - insonlarga yordam, yordam berish va yaratish. Siz ham "YAXSHILAR"ning jamoasiga qo'shilin va ma'nolarga ega bo'ling!
Postlar kanal nomisiz tarqatilsa rozi emasmiz.

YAXSHILAR

14 Jan, 08:05


Жамиятдаги бирор иллат ҳақида гапирилса баъзилар дарров — ҳамма эмас, беш қўл баробар эмас — деган сийқаси чиққан гапни айтишади.

Мен ҳам баъзи муаммолар бўйича доимий нолийдиганларга шундай демоқчиман.

Радардан нолийсизлар, лекин радар йўқ жойлар ҳам кўп , Ўзбекистоннинг 5% ҳудудини ҳам эгалламаган радар.

Коррупциядан нолийсизлар, лекин беш қўл баробар эмас, ҳалол одамлар ҳам кўп.

Электр ўчади дейсизлар,ўчмаётган жойлар ҳам кўп, ҳаммада бирдек ўчмайди.

Ҳаво ифлос дейсизлар , ҳамма жойда эмас, ҳавоси тоза жойлар ҳам кўп.

Қимматчилик дейсизлар, арзон нарсалар ҳам кўп, дунёдаги кўп давлатлардан арзон барибир.

Хуллас мана шундай давом этиш мумкин.
Бирор муаммо гапирилганда дарров унинг аҳамиятини пасайтириш учун ҳамма ундаймас, беш қўл баробар эмас деган картани ишлатишни бас қилинглар. Ҳар қандай иллат ёки муаммо 100% эмас, ҳаммага тегишли эмас аммо барибир иллат.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

13 Jan, 10:50


Бир киши донишманддан: "Мен бахт истайман", дебди.
Донишманд: Ундай бўлса, сен аввало "мен" сўзидан халос бўл! Чунки "мен" сўзи - худбинлик ва такаббурликнинг асосидир. Сўнг "истайман" сўзидан халос бўл! Чунки "истайман" сўзи - ўткинчи шаҳват асосидир. Шунда, сенга "БАХТ" ўзи қолади, деб жавоб берган экан.

(c)

YAXSHILAR

13 Jan, 10:49


Ҳаётда бахтли бўлмоқчимисиз, " муваффақиятли"ми ёки кучли бўлмоқчимисиз шуни аниқлаб олинг. Ҳаммаси бирдек бўлиши амри маҳол. Бахтли бўлиш учун жуда оз нарса керак холос. Менимча аксарият одамлар бахтли бўлишни истамайди, бахт арзимас нарса, ўлағосинда дейди бахтга қараб.

Бахт бу ўнғиган халатда қимтиниб нонга навбатда турган кўримсиз тул аёлга ўхшайди. Бахтни ҳечким менсимайди чунки бахт зоҳиран инсонга ҳеч нарса бермайди.

Одамлар бахтни ўзидан итаради, бахт қуши бошига қўнади аммо улар уни қадрламайди, учириб юборади.

Шунинг учун бахтсизларга ачинманг, улар бахтни эмас бошқа нарсани қидирмоқда.

Бахтни чиндан истаганда эди оз билан қаноатланиб хотиржамликда яшаган бўларди. Улар учун зоҳирий кўриниш муҳим, шу йўлда ўзларига безовталик ва стрессли турмуш тарзини сотиб олишади.

Хотиржамлик ниҳоятда қадрсиз неъмат. Одамлар безовталик ортидан қувади, хотиржамлигини арзонга сотади.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

13 Jan, 10:47


Ўзбекона тарбия гўёки энг зўр тарбиядек гапирилади аммо камчиликлари жуда кўп.

Тепамизда турганлар ҳаммаси ўзбекча тарбия кўрган, ҳаммаси ўзбек.

Кўчада йўл қоидасига амал қилмайдиганлар ўзбекча тарбия кўрган.

Откатчилар ва схемачилар ўзбекча тарбия кўрган.

Хуллас узоқ давом эттирса бўлади.

Ҳозирги умумий аҳволга тушиб қолишимизга ҳам ўзбекча тарбия сабабчи.

Жим юр, оч қорним тинч қулоғим , ўзингни бил ўзгани қўй каби ўгитлар қонимизга сингиб кетган.

Маккорликни, бошқаларни тирсак билан итариб олдинга ўтиб кетишни шустрийлик деб ўргатамиз. Хуллас ўзбекча тарбия ҳавас қилинадиган тарбия эмас.

Исломий тарбияни намуна қилиб олиш керак, нималигини ҳеч ким аниқ белгилаб беролмайдиган мавҳум ўзбекча тарбияни эмас.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

12 Jan, 05:39


Давлат ходимларини ичида инсоф-у диёнатли, халқпарвар одамлар бор.

Октябрь ойида Ангренга бориб, йигирмага яқин оилани яшаш шароитини ўрганиб қайтдим. Ўшанда бир уйда ўн тўрт ёшли қизни учратдим, ҳол-аҳвол сўрдим. Холасини айтишича ўша кунларда ўсмир қиз уйдан қочиб кетмоқчи экан. Қизни отаси гўдаклик пайтидаёқ ташлаб кетган, онаси саккиз йил олдин (2016) Россияга ишлагани кетган. Ўша ерда паспортини йўқотиб қўйган ва шу кунгача полисдан беркиниб яшаб келган. Консулликка бориш, паспорт олишга полисдан бўлган қўрқув йўл қўймаган. Қўлга тушсам қамаб қўяди ва депорт қилади деб ўйлаган.
Ўсмир қизи саккиз йилдан бери холани уйида яшайди ва поччани босими (зардаси)га чидашга мажбур.
Жонидан ўтиб кетган пайт уйдан қочишга харакат қилади.
- Икки ой ичида Ойинг ёнингда бўлади. Унгача сен яхши кайфиятда юр! - дея ваъда бердим. Сўнг тегишли идорага илтимос билан чиқдим. Холатни кўрган (билган) консуллик ходимлари тезкор харакат қилиб, Ватанга қайтиш учун гувоҳнома беришди. Ва бу аёл (она) бугун Тошкентга учиб келди. Аэропортда кутиб олиб ва Ангренга обориб қўйишди.
Алҳамдулиллоҳ, вазифа бажарилди!

Ўша ходимлар юқорида ўтирса ҳаётимиз ўнгланади, биизниллаҳ...

YAXSHILAR

11 Jan, 19:25


Лoс Анжелесда бўлаётган улкан ёнғинни биринчи президентимиз Ислом Каримовни қизи Лола Каримова (Тиллаева) билганми дейман, ўтган йили Лос Анжелесдаги Беверлий Ҳиллс даҳасидаги “Le Palais” деб номланган ўша даҳадаги энг катта уйини $36 миллион долларга сотиб юборган экан.

Интернет манбаларини ёзишича, ҳеч қачон оммавий сотувга қўйилмаган ва ноъмалум сотувчига сотилган бу уй 2013-йил 32,75 миллион долларга, модельерлар Белла ва Гиги Ҳадидни отаси, реал эстате магнати Моҳаммад Ҳадиддан сотиб олинган…

Уйда 10-12 автомобил учун гараж, турк ҳаммоми, 18 метрлик ташқи бассейн, ички ҳовуз жами 7та ётоқхона, умумий 11 ҳаммом ва ҳожатхона ва қўшимча 2та алоҳида ҳожатхона бўлган.
Аваз Оҳун айтгандай, нима бало булар отравления бўлганми, бунча хожатхона нима керак, деб.
Халқни пулини еявериб, тешиб чиққан бўлса, “тешик” топиш осон бўлсин дегандир-да…

Ислом Каримовни қизлари ҳам ўзи каби «халқни ўйлаб», қайғуриб, халқни пули ёниб кетмасин деб, бундан ташқари Лос Анжелесда яна 3та уйини сотувга қўйган. Уйлар юқоридаги уйга нисбатан бир мунча арзонроқ, 6 миллиондан бошланади…

Яна бир “десерт” 2017 йил Абу Саҳий бошқа “хўжайинга” ўтгандан кейин, 127 миллион доллар офшоре банклар орқали Бирлашган Араб Амирлигига ва Швецария банкига олиб чиқиб кетилган экан…
Қўрқманглар, бизни ҳамма пулимиз “оборотда” турибди…

#Shoxruh Mirzo

@yaxshiilar

YAXSHILAR

11 Jan, 12:55


Ҳозирги пайтда энг қийин иш диққатни жамлаш қунт қилиш бўлиб қолди. Қунт қилганлар, диққатини жамлай олганлар ютадиган давр келди. Диққат энг қиммат ресурсга айланди. Ҳамма сизнинг диққатингизни ўғирлаш учун курашмоқда. Диққатини жамлай олган инсон учун ўрганишга ҳамма имкониятлар бор,илм олиш мислсиз даражада осон бўлиб қолган даврда яшаяпмиз.

Яна бир нарсани тушуниб етдим. Болани ёшлигидан ижтимоий маҳоратларга кўниктириб мулоқот ва муомала маҳоратларини ривожлантириб бориш керак экан. Интровертда деб бепарво бўлмаслик керак экан. Одамлар билан муомала қилоладиган, мулоқотдан қочмайдиган, қийин гаплашиб олишларни мардонавор қаршилайдиганлар ҳаётда иншааллоҳ қийналмайди.

Зўр мутахассис бўлинг аммо ижтимоий ва мулоқот қилиш малакаларингиз суст бўлса, жамоа билан ишлолмасангиз қолиб кетаверасиз.

Ҳатто салом беришга ярамайдиган одамови авлод етишиб келмоқда. Булар ўзининг оддий эҳтиёжларини айтолмайди, ҳиссиётларини сокин изҳор қилишни қўяверинг. Булар оилавий муносабатларда ҳам жуда қийналса керак. Бир тузук яшаб юрганди нима жин урди ҳайронман деган вазиятлар кўп бўлса керак ҳали.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

11 Jan, 08:53


Фарз, вожиб,суннат ва умуман хайрли савобли ва солиҳ амаллиги аниқ бўлган ишлар учун истихора қилинмайди.

Масалан, дунё ва Охиратим учун хайрли бўлса Аллоҳ мени беш вақт намоз ўқишга муваффақ қилсин дейилмайди.

Дунё ва Охиратим учун хайрли бўлса оиламни таъминлашга муваффақ қилсин дейилмайди.

Ота-онамга яхшилик қилишим дунё ва Охиратим учун хайрли бўлса шунга йўлласин дейилмайди.

Ҳаромдан тийилиш ва иффатимни сақлаш учун никоҳ қилиш дунё ва Охиратим учун хайрлими йўқми билмайман, Аллоҳ хайрлисига бошласин дейилмайди.

Муайян шахс билан никоҳ қилиш учун истихора қилинади умуман оила қуриш учун истихора қилиш шартмас чунки уйланиш ва турмуш қуриш фақат яхшилик, бунга иттифоқ қилинган. Дунё ва Охиратимга хайрли бўлса уйланай дейилмайди, тўғридан тўғри солиҳа жуфт, солиҳ зурриётлар ва исломий оила сўраб қатъият билан ҳаракат қилинади. Чунки солиҳа жуфт, солиҳ зурриётлар ва гўзал исломий оила дунё ва Охиратингиз учун ёмонлик бўлиши мумкин эмас, бундай дейиш ғирт нодонлик бўлади.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

09 Jan, 17:21


Ҳозирги кунда Лос-Анжелесда давом этаётган ёнғинлар катта талафотлар ва йўқотишларга олиб келмоқда.

AccuWeather маълумотларига кўра, умумий зарар ва иқтисодий йўқотишлар тахминан 52 миллиард доллардан 57 миллиард долларгача баҳоланмоқда.

Маълумот учун, 2023 йил октябридан бери АҚШ Исроилга Фаластинни вайрон қилиш учун 17,9 миллиард доллар қийматдан ортиқ ҳарбий ёрдам ва қурол-яроғ етказиб берган.

Ҳозирда, Palisades ёнғини ўта ҳалокатли бўлиб, 1,000 дан ортиқ бинони, жумладан, уйлар, мактаблар ва маданий мерос объектларини йўқ қилди. Бу ёнғин Лос-Анжелес тарихидаги энг ҳалокатли ёнғин ҳисобланади.

Бундан ташқари, 100,000 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.

Бу ёнғинларнинг молиявий зарари улкан бўлиб, уни АҚШ тарихидаги энг фалокатли табиий офатлардан бири сифатида баҳолаш мумкин.

#Саид Комил

@yaxshiilar

YAXSHILAR

09 Jan, 04:20


Birgina Toshkent shahrida 300 ta avtoyuvish shoxobchasi va bu onlayn xaritalarda roʻyxatdan oʻtganlari holos!
Og'ir va xavfli kimyoviy moddalar bilan ishlatilgan suv qayerga oqizilishi haqida o'ylab ko'rganmisiz?! Ishonchim komilki, ushbu avtoyuvishlarning hech birida suvni qayta ishlash tizimi mavjud emas!
Har safar mashinamni yuvishga borganimda vijdonim qiynaladi!
Suv taqchilligi va atrof-muhitning ifloslanishi kundan-kunga yomonlashib borayotgan O'zbekiston kabi mamlakatlarda suvni resurslarini boshqarish #ESG tizimini rivojlantirishning muhim qismidir!
Ishonchim komilki, bu sohada va uning atrofida juda muvaffaqiyatli bizneslar tashkil etilishi mumkin - ekologik tadbirkorlik!
Oramizda shunday startap boshlagan yoki g'oyaga ega odamlar bormi?

#Ойбек Шавкатўғли

YAXSHILAR

08 Jan, 11:31


Камбағал камбағаллиги учун ўзининг ҳам айби бўларкан, Англияда паст табақа халқни кузатиб шундай хулосага келаман.

Ҳеч қаерда ишламайди, бутунлай давлат ҳисобига яшайди, ҳеч қандай солиқ тўламайди, тўлиқ дотацияда яшайди.

Ғирт бекорчи бўлганига яраша кутубхонага бориб китоб ўқимайди,паркка бориб сайр қилмайди, душга кириб ювинмайди, уйини тозаламайди ёки бемалол ошхонада овқат пиширмайди.

Давлат уй ижарасини тўлайди, еб ичишига етарли нафақа беради.

Аммо булар бор пулини ичкиликка ва накотикага сарфлайди. Нафақаси етмаса ўғирлик қилиб пул топади, аёллари фоҳишалик қилади.

Масалан пули кечаси 00:01да банк ҳисобига тушса ўша пайтга банкоматга бориб туради, тушиши билан ечиб олади, наркотик сотувчидан қарзи бўлади ўшани тўлайди.

Агар саранжом яшаса давлат берган нафақа бемалол етади аммо улар пулни совуриб ташлайди. Ярим кечаси ҳамма дўконлар берк бўлади , ўша пайтда битта нон ва сут олиш учун таксида заправкадаги дўконга боради.

Кўриб туриб одам шунчалик аҳмоқ бўладими дейсиз. Бундайларни таъмилайман деб давлат банкрот бўлиб кетмаганига ҳайронман. Инсон ўз ҳаёти учун масъулиятни олмаса уни миллиард доллар билан ҳам қондириб бўлмас экан. Бечора давлатга раҳмим келади. Ўн минглаб балки юз минглаб ғирт текинхўрларни боқишга мажбур.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

07 Jan, 13:51


Эркак киши бораётган манзилдаги уни кутиб олувчи одам қўнғироқ қилганида:

—Ало, бўлди ака мана етиб қолдим хозир 10 минутда кўришамиз.

* * * * * * * * *

Аёл киши бораётган манзилдаги уни кутиб олувчи одам қўнғироқ қилганида:

—Ало Мохиропа, ало эшитяпсими, ҳи хозир мана боряпмиз, монови, қизил запрапками нимеди бу ер ҳа ўшатдан ўтяпмиз, Ҳи қизиз биланмисиз? Онгқаранг, катта қизизми? Ҳа яхши, сизиям қизлариз яхши, сизга меҳрибон. Ҳаа шуда, қизниям ўғилниям бўгани яхшиканда опа. Ҳи, ҳии шунга айтаманда, ҳии ашида, кеча мениям кичик қизим кеганди, уларам яқинда кўпайишган, учинчи боласини кўрди. Ҳа раҳмат, раҳмат опа, илойим айтканиз кесин. Шунга яқинда боласини қирқи чиқди ўшанга моно жума куни кеганакан, икки кун ётиб кеча кетди кейин, ҳии куёвим ўзи опкетди. Кўз тегмасин куёвларим яхши, ҳаммаси ориятли боллар, ўшанга 2-3 кун қизим билан овора бўлиб кеча бозоргаям боролмадим. Ҳи бозорга бориб моно қишга ўзимга битта яхши шуба олмоқчидим. Энди кейинги бозорга борармиз насиб бўлса. Нима дийсиз опа? Ало, ҳии гапироринг эшитиляпти энди. Қайси бозорда? Ҳии эски шаҳардаги халиги Turkish деган дўконни айтяпсизми? Хитойдан? Нархлари қанақекан? Бир бориб кўрсак бўларкан бизам. Ие қани, ўтиб кетдикми? Қанисиз, ҳии анави бизга қўл кўтарган қизизмиди? кўрмабмиз сизи мана хозир қайтамиз.— Ўғлим орқага бур ўтиб кетибмиз.

#Xurshid Usmon

@yaxshiilar

YAXSHILAR

07 Jan, 03:15


Аёллар психологияси.

Ижарада яшаётган аёл — эрининг шахсий уй ололмаётганидан, қачонки оиланинг шахсий уйи бўлсагина ўзини бахтли хис қилишини айтиб шикоят қиларкан.

Ўз уйи, ҳаминқадар рўзғори бор аёл, бошқалардек тўкин-сочинликда, молиявий эркинликда яшамаётганидан ва улардек бахтли бўлолмаётганидан шикоят қиларкан.

Молиявий эркин, тўкин-сочинликда яшаётган аёл, эрининг унга мехр ва эътибор бермаётганидан шикоят қиларкан.

Тўкин сочинликда, хашаматли ҳаётда яшаётган ва мехр эътибор кўрсатилаётган аёл—эрининг унга етарли ва лозим даражада мехр-мухаббат кўрсата олмаётгани, хеч бўлмаса хавтада бир бўлса ҳам айнан унинг учун аталган чиройли гулдаста ёки «Raffaello» шоколади кўтариб келмаётгани, бошқалардек ҳар куни бўлмасаям 3-4 кунда бир ресторан-кафеларга биргаликда романтик кечки овқат танаввул қилишга бормаётганидан шикоят қиларкан.

Хотинни рози қилишга уринавериб чарчаган эр охир оқибат юрак хуружидан вақтлироқ вафот этиб қолса, "арслонимдан айрилиб қолдим, эримни қайтариб беринглар" деб шикоят қиларкан.

#Xurshid Usmon

@yaxshiilar

YAXSHILAR

06 Jan, 17:00


Totalizatorni muammosini aytar ekanmizku, lekin undan kam boʻlmagan kredit muammosini unutib qoʻyar ekanmiz.

Bugun bitta xola dardini aytayabdi. Oʻgʻli va oʻrtogʻi bitta passportga rassrochkaga 2 ta telefon olgan ekan. Toʻlay olmagan, qarz esa penya va jarimalar bilan MIB ga oʻtib 78 mln boʻlib ketgan. Bu pulni toʻlash uchun, va yana qoʻshimcha ish qilaman deb 200 mln qarz olingan. U ishi oʻxshamagach, deyarli 20 koʻkatni toʻlash uchun uyini sotmoqchi.

Yolgʻon gapirishga sabab koʻrmadim, mandan qarz yoki yordam soʻramadi.

#Hojiakbar Rajab

YAXSHILAR

06 Jan, 14:08


Advokat, jurnalist va blogerlar “metan gaz” voqeasi bilan tanilib sudlangan Gʻayrat Do‘stovga xalq tomonidan yig‘ilgan jami 101 mln 504 ming so’m pul mablag‘larini topshirishdi.

Qolgan tafsilotlar videoda.

📹 https://youtu.be/vuAutiDUB2A

@haqiqatdaIlyos

YAXSHILAR

06 Jan, 12:30


МЕТАПНЕВМОВИРУС ХАҚИДА

Бугун ҳаммани ваҳимага солаётган Хитойда топилган янги ва ўта дахшатли деб таърифланаётган "Метапневмовирус" хақида нималарни биласиз?

Ваҳимачиларни озгина ховуридан тушириб тинчлантирмоқчиман.
Метапневмовирус янги вирус эмас!

У 1958 йилдан бери мавжуд ва бутун дунёда учрайди. Ўткир респираторли инфекциялари бўлган беморлардан олинган қон зардоби намуналарини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, вирус одамлар орасида камида 1950-йилларнинг охиридан бери тарқалиб келмоқда.
Аллақачон юртимизга ҳам ташриф буюрган мавсумий меҳмон десак ҳам бўлади.

Вирус ҳаво томчилари (асосий йўл) орқали юқади.

Ўзбекистонда метапневмовирусли этиологияли ЎРВИ нинг иккита эпидемия мавсуми мавжуд: ноябрда (қиш охиригача давом этади) ва май ойида. Эпидемия бошланганидан кейин метапневмовирус аста-секин ўзимизнинг қадрдон грипжон ва унинг қариндош -уруғлари билан ўрин алмашишади.

10 ёшгача бўлган барча болалар ушбу вирусга қарши иммунитетга эга. Такрорий касалликлар организмнинг заифлашган ҳолати ёки вирусга қарши иммунитетнинг пасайиши ёки вируснинг янги штамми туфайли юзага келади.

Яъни "грип" юқтириб шунча дори ичса ҳам харорати тушмаётган беморлар иммунитети заиф беморлардир.

Фақат бизда аниқ диагностика халиям оқсаётгани учун метапневмовирус ташхиси қўйилмай, "корона вирус", ёки мавсумий "грип" деб муолажалар буюрилади.
Хавотир олманг, грипп
вирусига қарши антивирус препаратлар метапневмовирусга ҳам қарши тура олади.

Фақат юқорида айтганимдек иммунитет заиф бўлса, қайта-қайта юқиши мумкин.

Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси 2025-йилнинг 5-январида мамлакатда инсон метапневмовируси авж олгани ҳақида хабар берди.
Яъни 50- йилларнинг охиридан бери мавжуд бўлган вирус яна қўзголон кўтарди.
Тайваннинг "Money UDH" нашри вирусдан ўлим даражаси 43% га етиши мумкинлигини таъкидламоқда, аммо Хитой расмийлари томонидан бу маълумот расмий тасдиқланмаган.

Метапневмовирус кимларга ҳамла қилиши мумкин?

Метапневмовирус инфекцияси болаларга ҳам, катталарга ҳам ҳамла қилиши мумкин.
У асосан бир ёшгача бўлган гўдакларга ёпишишни яхши кўради. Асосий белгилари: йўтал, бурун оқиши, нафас қисилиши, иситма, бош оғриғи ва беморларнинг бешдан бирида қусиш ёки диарея (ичкетар) кузатилиши мумкин. Кўпгина ҳолларда клиник белгилари назофарингит ва бронхит каби бўлиши мумкин.

Катталарда кечадиган метапневмовирус енгил ўткир респиратор вирусли инфекцияни келтириб чиқаради.
Чақалоқлар, қариялар ва иммунитет танқислиги бўлган одамларда касаллик оғир ёки ўртача даражада кечиши мумкин.

Хуллас , метапневмовирус тарқалиб бўлган. Ваҳимага берилманг!
Вирусни юқтирмасликнинг йўллари : ниқоб тақинг ва жамоат жойларида камроқ бўлинг!

Жамоат жойлари, ташкилотлар ва ўқув муассаларида карантин чоралари кўриладими? Менимча йўқ.
Чунки октябрь ноябрь ойлари вирус роса жазавага тушганида ҳам ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ. Ўқишлар тўхтатилмади. Юзлаб, минглаб одамлар йигилган тадбирлар, боғча, мактаблар фаолияти давом этди. Минглаб инсонлар вирусни юқтириб бўлган.

Хуллас, ваҳимага берилманг ва ўзингизни ўзингиз ҳимоя қилинг!

#Муаззам Иброҳимова

@yaxshiilar

YAXSHILAR

06 Jan, 04:14


Саҳар вақти  юрак йиғлар...

Бир оилани  далолат қилиш,  ундаги  муаммони  ёритиш  қалб амри билан  бўлиши (юракдан отилиб  чиқиши)  керак. Кеча бир мурожаат  тушди: Жамоатчилик фаоли Муаззам  Иброҳимова  ҳимоясидаги бемор Сўпиева  Марҳабо  вафот  этибди. Аввалроқ эри ҳам вафот этган, уларнинг ортидан ёлғиз фарзанд қолган (Зилола, 19 ёш).  Марҳумни  якшанба куни (5/01) бомдодга чиқаришган,  жанозадан  бироз  ўтиб  бир қўшни  қуйидаги тилхатни  кўрсатган. Унда  ёзилишича  марҳум:  Агар  қарзимни  уза олмай  вафот  этсам  уйим  сенга  ўтади - дейилган. Гарчи бу юридик  кучга эга бўлмаган  бир парча  қоғоз  бўлса  ҳам марҳумни қизи шокка тушган.  Онасидан  айрилган  қиз энди уйидан  айрилиш  хавфи  мияни  фалаж  қилар даражага  етган,  қаттиқ  қўрқиб  кетган... Бундан  ташқари  дорихонадан ҳам қарзи  (5 млн сўм)  бор экан.

Биз ҳар иккала қарзни тўлаб,  барча коммунал  тўловларни жойига қўйиб,  уйни нотариал идора орқали  Зилолага  ўтказиб беришни  зиммамизга  олдик. Ойлик  маиший  харажатлари ва турмушга  узатиш  ҳам...

Бу қизни ота-онаси детдомда катта бўлишган, Зилолани ҳимоя қиладиган амаки-тоға ва аммалари йўқ, ёлғиз ўзи қолди. Фақат Муаззам опа хабар олиб туради. Бир қизни солиҳа қилиб тарбиялаб, "эгасига топшириш" учун нима ваъда қилинган эди?

5614682023945357
Abdazimova Zilola

( бу қизни яшаш манзили ва бошқа маълумотлар фақат ишончли одамларга берилади.
Сабаби Сизга маълум...)

YAXSHILAR

05 Jan, 12:16


Sovuq kunlarda ibodatli insonlar uchun muhim eslatma

Sovuq kunlarda tahorat olish biroz qiyinlashishi mumkin. Shu sababli imkon qadar odamlarga quyidagilarni tushuntirishimiz maqsadga muvofiq:

Agar hojatxonaga borish zarurati bo‘lmasa yoki badan va kiyimda najosat bo‘lmasa, tahoratni qo‘lni yuvishdan boshlash mumkin.

Shariatda tahoratni xalq tilidagi "mustahab" amallardan boshlash kerak, degan talab yo‘q. Ayrim ulamolar bizda shaklllangan odatni i bid’at deb hisoblashgan.

Tahoratda yuz va qo‘llarni yuvib bo‘lgach, ularni quritib, keyin oyoqlarni yuvsa bo‘ladi. Hattoki bir qo‘lni yuvib, uni quritib, keyin ikkinchisini yuvish yoki bir oyoqni yuvib, quritib bo‘lgach, ikkinchi oyoqni yuvish ham mumkin. Bu usul sovuq kunlarda tahorat olishni yengillashtiradi.

G‘uslda ham avval boshni yuvib, quritib olgach, hatto biroz uxlab, keyin uyg‘onib qolgan a’zolarni yuvish mumkin. Albatta, bu orada g‘uslni yana shart qiladigan holat sodir bo‘lmasligi kerak. Sovuq kunlarda bu usul ancha yengillik beradi.

Ko‘pchilik bu masalalardan bexabar bo‘lgani uchun sovuq kunlarda qiynalib qolishi mumkin. Shu sababli bu yengilliklarni boshqalarga yetkazish foydali ishdir.

#Hojiakbar Rajab

@yaxshiilar

YAXSHILAR

05 Jan, 10:09


Barchaga Eslatish!!!

2025 yildan, onlayn qimorlar qonuniylashtirildi. Endilikda siz noqonuniy deb shikoyat qila olmaysiz. Oshkora reklamalar koʻpayadi. Reklamalar ong ostiga taʼsir qilishidan, qiziqib oʻynashlar koʻpayadi.

Shuni unutmangki, azart oʻyinlariga tugʻma stop boʻlmaydi. Yaʼni odam oʻziga yetare deya olmaydi, xonavayron boʻlguncha oʻynaydi. Shu sababli yaqinlaringizni qayta qayta ogohlantiring. Molbet singari platformalar juda katta pul tashlashadi.

Qarzga oʻtkazib narkokurerlik qildirishi ham mumkin. Hozir qoradori biznesi ham yurib qolgan.

2000 yillarda "Oʻyin" filmi, 1990 yillardagi "Changak" filmi juda zoʻr ochib bergan. Qayta qayta koʻrishni tavsiya qilaman.

#Hojiakbar Rajab

@yaxshiilar

YAXSHILAR

04 Jan, 19:02


Кеча Маккайи мукаррамада устоз Абдулҳаким қори домлани зиёрат қилган эдик, суҳбат асносида бир гап айтдилар:
— Шайх ҳазратлари кўп шундай дер эдилар, “онаси илм учун етаклаб келган болалар одатда, олим бўлиб етишади, энг озида, қори бўлмай қолмайди”.
Бунга мисол қилиб, ўзларига онаси етаклаб келган, ўзлари ўқитган кишиларни ва бунинг исботи аслида тарихда имом Бухорий, имом Молик, имом Аҳмадларнинг мисолида ўз тасдиғини топганини эсладилар.

Ҳа, бу гапни кўп эшитганмиз. Аммо бу гапни такарор ва такрор эшитиб туравериш керак экан. Айниқса, ҳаётда ўзлари бунга гувоҳ бўлган улуғ устозлардан эшитиб, сир-синоатини сўраб туриш керак. Ўзим ҳам олдиндан онаси илмга ихлос қилган, боласининг одоби, илми учун куйиниб юрган оналарни кўрсам, ўша болалардан катта яхшиликлар умид қиламан.

Азиз оналар — опа-сингиллар, сизларда гап кўп. Бугунги фитналарга, турли макр-ҳийлаларга чалғиманг, алданманг.
Сизлар тепратаётган бешикда, сизлар ювиб-тараётган ўша кир устибошнинг ичида буюк инсонлар ўсаяпти аслида. Уларнинг буюклиги сиз билан! Сизнинг ихлосингиз, иффатингиз, сабр-матонатингиз, қаноатингиз ва ғайратингиз билан!

#Ikrom Sharif

@yaxshiilar

YAXSHILAR

04 Jan, 13:37


ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА ОГОҲ БЎЛИНГ

Биз яқинда Тошкентдаги хусусий клиникага мурожаат қилдик. Боришдан аввал дўхтирдан даволов нархини сўраганимизда овқат ва дорилар билан кунлик харажат 1.5 миллион атрофида бўлишини айтганди. Бу нарх ҳамёнбоплиги сабаб, шу жойни танлагандик.

Бироқ клиникадан кетар пайтимиз бизга берилган ҳисоб кутганимиздан икки ҳисса кўпроқ чиқди. Балки беморнинг ҳолати дўхтир кутганидан анча ёмонроқ бўлиб, кўп дори ишлатишга тўғри келгандир. Шунга қарамай, ўз дорисини сотадиган клиникалардан эҳтиёт бўлишни маслаҳат берардим.

Биринчидан, рўйхатда кўрсатилган дориларнинг баъзиларини бошқа жойлардан ярим нархда харид қилиш мумкин эди. Иккинчидан, 3 кунлик муолажа учун 155 та шприц ишлатилганига ишонишим қийин бўлди.

Upd. Клиника номини сўраганлар учун - Era Med.

(c)

P. S. Бемор ёши катта отахон инсульт билан ётқизилибди ва вафот этибдилар. Бундан шифокорларни айби йўқ албатта. Аммо беморни холатини кўриб туриб яқинларини чув тушуришгани ноҳақлик. Ҳалиги "Габбар" деган ҳинд фильмни эслатворди.

@yaxshiilar

YAXSHILAR

04 Jan, 10:54


БОЛАЛАРИНГИЗНИ КЎРИНМАС БАЛОДАН АСРАНГ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бугун, яқинда 5 га кирадиган ўғлимни болалар майдончасига ўйнатишга олиб чиқдим. Битта дўсти ҳам ўша ерда экан. Қўлида "Нинтендо" деган ўйин ўйнайдиган, компютердан кичикроқ, телефондан каттароқ матоҳ. Бизни болалигимизда "Тетрис", "Сега" деган ўйинлар бўлар эди. Шуни замонавий варианти. Бояги бола бир четга ўтириб олиб ўйин ўйнаябди. Ўйинга муккасидан кетганларни кузатсангиз, нафақат қўллари билан оғзининг ҳам бир тарафи қийшайиб ҳаракатга келиб кетади😁 Ота-онаси олишга олиб бериб, энди қайтара олмаётган экан.

Шуларни эшитиб болалигим эсимга тушди. Бизнинг болалигимизда "Сега" деган ўйинлар оммалашган эди. Бўшаган шиша, баклашка ёки пул олиб бориб ўйнасангиз бўлар эди. Ўйнашга қизиқардик. Аммо, ота-онамизнинг жиддий қаршилиги сабабли муккасидан кетмадик. Бола бўлиб хафа бўлганмиз. Аммо, ҳозир раҳмат айтаман. Раҳмат аяжон, раҳмат дадажон.

У ўйинларга муккасидан кетиш ёмон-да. Бир синфдошимиз бўлар эди. Математика, физикадан жуда ҳам кучли эди. Ҳамма синфдошлар ўша боладан кўчирар эди. "Арақ еди, сeни арақ" дегандек, шу компютер ўйинлари еди шу болани ҳам. Дарсдан қочиб компютерхонага кетарди. Овқат емаса емасди, компютер ўйинларига кетарди. У бола йўқолиб қолса изланадиган биринчи манзил- подвалдаги компютерхона эди. Хуллас, 2 йил олдин ўша синфдошимни учратиб қолдим. Бир ишни бошини тутмаган. Бир тутуруқли оила қилмаган, жамиятнинг энг қуйи поғонасидаги одам бўлиб қолибди. Жуда ачиндим. Чунки, синфда анча-бунчадан иқтидорли эди. Ота-онасини ҳам топиш-тутиши яхши эди. Энг ачинарлиси, ҳозир ҳам борар манзили "Плей стешн" бўлиб қолибди.

Ҳикояга ечим берадиган бўлсак, Япониядаги шу ҳолатни ўрганиб чиқдим. Мутахасислар, Японияда ўйинларга муккасидан кетишлик- Алкоголизм ва гиёҳвандликданда ёмонроқ аҳволда деб бахо беришибди. 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган бўлган болаларда телефон, онлайн ўйинлар, компютер ўйинларига муккасидан кетиш- келажагининг 80% ни йўқотиш деб хулоса беришибди. Муаммога ечимни эса, 7-8 та олим деярли бир хил фикр берган: ЧЕКЛАШ, Болаларни спорт билан қўшимча дарслар банд қилиш, болаларга кўпроқ вақт ажратиш ва уларни ташқаридаги машғулотларга жалб қилиш!

Хурматли ота-оналар, болаларингизни кўринмас вируслардан асранг. Фақат "Телефон ёмон, компютер ёмон" деб 21 асрда қолоқ бола қилиб қўйманг-да) Нимаси ёмонлигини тушунтириб, чеклаш мақсадга мувофиқ бўлса керак. Кейин, болага наъмуна ҳам бўлинг-да. Ўзингизни уриб кетган бўлиб, болага Амриш Пурини бидиш-бидиш деган қарашидан қилиб: "Қилма" дейишлик ҳам иш бермайди. Вақт ажратиб дин-у диёнатдан, одоб-аҳлоқдан ҳам ўргатиб туринг-да)

#Bahodir Iskandarov

@yaxshiilar

YAXSHILAR

04 Jan, 03:30


Одатда жума намозига пиёда бораман, биринчидан масжид атрофига мошина қўйиш ва намоздан сўнг чиқиб кетиш ўта ноқулай, иккинчидан уйимдан масжидгача 20 - 25 минутда пиёда етиб бораман, (кўпинча йўловчи мошиналар тўхтаб "ака ўтиринг масжидга бирга борамиз" деб таклиф қилиб ҳам қолишади).

Бугун бир ажойиб иш бўлди. Уйдан чиқиб эндигина йўлга отлангандим мендан 20 - 30 метрлар нарироқдан келаётган она ва болага кўзим тушди, кўринишлари ўта ночор холатда, она ва қизи рўпарамга етиб келишди ва аста салом бериб ўтиб кета бошлашди, аммо она нимадир демоқчидай менга қарадида яна йўлида давом эта бошлади.

Онанинг кўзларидаги қийинчиликдан толган "муҳрни" илғаш қийин эмасди, ёнидаги қизчанинг эса тақиб олган кўзойнак ойналарини "лупага" ўхшаб қалинлигидан қизда кўриш муаммоси борлигини сездим:

- "бир минутга тўхтанг опа" дедим.

Опа тўхтаб мен томонга қаради:

- "менга айтаяпсизми?" деди.

- "ҳа, сизга, қизингизга нима бўлган?

Она бир оз иккилангандай қўлидаги қора елим пакетга солинган қалингина китоб шаклидаги касаллик тарихи ёзилган дафтар орасидан бир варақ тиббий йўлланмани қўлимга берди:

- шу қизимни эртага "ирвадон" болалар шифохонасига ётқизаётгандим, пластигимиздаги пулларимизни анализларга ишлатиб қўйдик, шунга сизни кўриб қолиб ёрдам сўрамоқчи бўлгандим аммо жумага кетаётган бўлсангиз деб сўрашга хижолат қилдим.

- оилавий шароитингиз қандай?

- тўртта қизимни турмушга берганман, бу кенжа қизим, кўзида нуқсони бор, ёши ўн тўрт ёшда, алхамдулиллах қизларим теккан жойида ўзидан тинчиб ўтиришибди.

- хўжайинингиз қаерда ишлайдилар?

- тўрт йил бўлди, вафот этганлар, агар имконингиз бўлса шу қизимга икки дона уколига ёрдам қилсангиз, икки кундан кейин пластигимгаям пул тушиб қолади.

- қанақа дори олиш керак?

- "ретиналамин" укол, "ирвадон" баннисани аптекасида 150 минг туради, битта олиб берсангиз ҳам майли, баннисада ётишимиз бепул.

- хўп, қани юрингчи аптекадан сўрайликчи, ёки пулини берайми?

- аптекада бўлса олиб берганингиз яхшироқ, аммо бу ерда нечпуллигини билмайман.

Аптекага кирдик, айтган "уколлари" бор экан.

- ука шу дорингиз донаси неч пулдан?

Аптекачи йигит ортимдаги она ва қизига зимдан назар солдида:

- "ўзи 127 минг сўмдан сотаяпмиз, сиз қўшнимизсиз, "қўшнининг еттидан бир хаққи бор", қолаверса буларни ҳам бизда хаққилари бор" дея ортимдаги она болаларга ишора қилди, "шу сабабдан донасини юз минг сўмдан бераман"

- яхши, унда ўн дона беринг.

"ўн дона" деганимни эшитган она шошиб:

- "йўқ - йўқ, ўн дона бизга кўплик қилади, бештаси етади" деди.

Беш донани олиб онани қўлига бердим:

- "мана ишингиз битди, қўлимда бир кишининг сизларга атаган омонатлари бор эди, ортган 500 минг ҳам сизга насиб қилган экан" дея қўлимдаги 500 минг сўмни аёлга узатдим.

- "йўқ, буни ололмайман, шундоқ ҳам бизга етарли дорини олиб бердингиз, бу пулларни бошқа бирор мухтожга беринг"

Онанинг бу сўзларини самимийлигини кўзларидеги қувончдан сезиш қийин эмасди, аммо мен пулларни олишга кўндирмоқчи бўлдим.

Йўқ, олишга кўнмади, гапларимни охиригача эшитишниям хохламади:

- "умрингиздан барака топинг, барибир ололмайман, жумадан кеч қолаяпсиз, намозларингизда шу қизимниям дуо қилинг ака" дедида она ва қиз аптекадан чиқиб кетишди.

Бизни кузатиб турган аптекачи йигит ва икки нафар мижозлар:

- "машааллоҳ, шунақа ўзлари мухтож бўлса ҳам "кўзи тўқ" инсонлар ҳам бор эканда, Аллоҳ қизларига комил шифо берсин " дея дуо қилиб туришарди.

Шошилганимдан шу она - боланинг манзиллариниям ёзиб олмабман, аммо эҳсон ўз "эгаларини топганидан кўнглим жойига тушди.

Қўлимдаги 500 мингни жума намоўидан сўнг дадалари қамалиб қолган 4 фарзанли оилани светини ёқишга тўлов қилиб бердик.

Алхамдулиллах, елкамдаги "юкдан" ҳалос бўлиб анча енгил тортдим.

Саломат бўлинглар.

(расмларни кузатув камерасидан олиб қўйилди)

#Muhammad Ikrom

@yaxshiilar

YAXSHILAR

03 Jan, 19:17


Ғайрат Дўстов озод бўлди. Тўғри, бу адолат тантанаси эмас, ночорликдан чиқарилган қарор. Чунки судя ҳуқуқбузурликда айбланган инсоннинг нега "Панелний"дан эмас, Тошкент шаҳар ИИББдан олиб келинганига ҳуқуқий баҳо бермади; унинг ҳақли танқид ортидан қамалганини айб деб билди ва "Қилмишингиздан пушаймонмисиз?" – деб сўради. Охирида эса Ғайрат Дўстовни оқламай, шунчаки, бугунгача қамоқда ўтирган 8 кунини унга ҳукм санаб, қолган 7 кунни ўташдан озод қилиб юборди.

Майли, бу ҳолатларни қачондир судялик ўрнига ҳақиқатда лойиқ бўлган инсонлар ўрганиб, ўз баҳосини берар.

Энди Ғайрат Дўстов қамоқдалигида ундан олабўжи ясаган, эркин сўзи учун қамалганини била туриб, уни оиласи орқали бадном қилишга зўр бериб чиранган ёлланма шахслар – блогер ва лўттивозлар, нашрлар – турли Телеграм каналларни бир рўйхатга тизиб қўйиш керак. Чунки булар буюртма берилса, исталган инсонни балчиққа белашга тайёр бўлган, "Бос!" – деса, олкишлаб югурадиган лайчалар тўдасидир.

Кимнинг ким эканлигини билиб олсак, шунга қараб тадоригимизни кўрамиз. Қолаверса, халқ ҳам ўз "қаҳрамонлари"ни билишга ҳақли.

#Musannif Adham

@yaxshiilar

YAXSHILAR

03 Jan, 17:22


#УСТОЗ

Форобий тафаккур ва ақлий хулосаларининг жуда кўп жойида Аристотелнинг фикрларига қарши чиқади. Бироқ, шунга қарамасдан, Форобий ўз асарларида Аристотелни "устозимиз" деб улуғлайди.
Дарҳақиқат, Аристотель фикрларининг жуда кўп қисми бугунги кунда ўз қийматини йўқотган. Айрим жиҳатлари эса ҳатто хато бўлиб чиққан. Шунга қарамай, Аристотель дунё илм-фанида "Биринчи устоз" унвонига сазовор бўлган.

Нима учун?
Чунки Аристотель ўзидан кейингиларга ақлни ишлатиш санъатини ва мантиқ қоидаларини ўргатиб кетган. Олимлар унинг хулосаларини эмас, ақл юритиш ва фикрлар санъатини ўрганганлар. Шу жиҳатдан у олимларга биринчи устоз ҳисобланади.

Форобий ҳам ўз даврида Аристотелнинг мантиқ санъатини, аввл ислом оламига, сўнг зулмат ичидаги Ғарб оламига таништиргани ва тушунтириб бергани учун ҳам "Аристотелдан кейинги иккинчи устоз" унвонига сабаб бўлади.

Фиқҳ оламида ҳам, Абу Юсуф ва Шайбоний баъзи масалаларда устози Абу Ҳанифадан (раҳималлоҳу анҳум) ўзгача хулосаларни чиқарган бўлсалар-да, айнан Абу Ҳанифа асос солган фиқҳ санъати уларга машъала вазифасини ўтаган. Шунинг учун ҳам улар Имоми Ағзам Абу Ҳанифа мазҳабларидан бошқа мазҳабни даъво қилмаганлар.

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, устозлар 2+2 нинг орқасига =4 деб ёзиб бергани учун эмас, балки ҳисоблаш, ақл ишлатиш ёки ҳунарни ўргатганлари учун ҳам устоз бўладилар.

Вақт ўтиб сиз бу ҳунар орқали устозингиздан ўзиб кетишингиз ёки ундан ўзгача хулосаларга келсангизда, сизга айнан илмни ва ақл юритишни ўргатгани учун ҳам устоз мақомида қолаверадилар.
Шунинг учун ҳам устозларни устоз деб эҳтиром қилиш керак.

#Саид Комил

@yaxshiilar

YAXSHILAR

03 Jan, 17:11


G'ayrat Do'stovni 1 emas 2 emas naqd 12 ta advokat fisabilillah bepul qatnashib himoya qilishibdi. Alloh ulardan rozi bo'lsin. Mana shunday advokatlar ko'paysin. Yaxshilar ko'paysin.

(c)

YAXSHILAR

03 Jan, 16:58


Қозини гапини қаренглар:
-Қилган ишиздан пушаймон бўлдизми?! (Дағдаға билан)
Мана, шундай совуғлар, панелни деган жойлад… арзирмикан шу жанжалга…?! Кўрдиз совуғни, арзирмикан шунга?!
Бу нима демоқчи шунда?! Агар яна жанжал қилсаларинг, панелнида совуғидан йисан, совуқда қисиб юр демоқчими?!
Нима эмиш, енгиллик беришини сўрайсиз!
Сен сўрагин, биз берамиз демоқчи…
Кечирим сўрисан, айбдормисан, айдормасмисан, тавбангга таянасан, агар хабар оммалашиб орқандгда халқ турмаганда, кўрардинг дегандек бўлибди…

#Shoxruh Mirzo

@yaxshiilar

YAXSHILAR

03 Jan, 16:05


Ҳаммангизни табриклайман!
Озод қилинишининг сабаб айнан сизсиз!
Сиз қўрқмадингиз, сиз қўлладингиз. Сиз мақола ёздингиз, сиз видео тарқатдингиз. Сиз изоҳ ва лайк билан фаол бўлдингиз! Сиз фидокорлик қилиб пул билан қўлладингиз. Дуода ҳам бўлдингиз.
Сизнинг фаоллигингиз томчидан денгизга, шамолдан тўлқинга айланди! Тепадагилар шундан қўрқди. Сиз бефарқ эмаслигингиз, бир тан-у бир жон бўлганингиз учун озод қилинди!
Адолат бўлса эди, Энергетика вазири, Ички Ишлар Вазири ва ҳукм қилган судя ишдан олинарди. Йўқ, адолат учун эмас, сизнинг фаоллигингиз учун озод қилинди!
Сизни табриклайман! Раҳмат сизга!

#Sanjar Xo'ja

@yaxshiilar

YAXSHILAR

03 Jan, 15:50


G‘ayrat Do‘stov sud zalidan ozod qilindi

@Hamid_Sodiq

YAXSHILAR

03 Jan, 13:53


Sud qisqa tanaffusdan soʻng ishini davom ettirmoqda

@daryo_live

YAXSHILAR

03 Jan, 12:53


Ғайрат Дўстов "Нима бўлганда ҳам Ватанга хиёнат қилмадим, хиёнатчи эмасман" -деб қайта қайта такрорлаётганини етказишди.

Демак уни ичкарида Ватанга хиёнат қилганликда тинимсиз айблашган, руҳий босим ўтказишган кўринади. Буни айтаётган биринчи одам Ғайрат эмас...

#Farrukh Samarqandi

@yaxshiilar

YAXSHILAR

03 Jan, 12:51


Tez yordam hali ham yetib kelmadi

G‘ayrat Do‘stov 17:12 da hushidan ketgandi.


Rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH

YAXSHILAR

03 Jan, 12:36


Ғайрат Дўстов устидан апелляция судида унинг тоби қочгани сабаб танаффус эълон қилинди

Метан-шохобчадаги мурожаати ортидан майда безориликда айбланиб 26 декабр куни 15 суткага қамалган Damas ҳайдовчиси Ғайрат Дўстов устидан бугун, 3 январ куни апелляция суди бўлиб ўтди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, аввалига суд Дўстовнинг иштирокисиз бошланган, адвокатларнинг талабидан кейингина уни судга олиб келишган. Лекин суд процессида жавобгарнинг тоби қочгани сабаб, судя ишни кўришда танаффус эълон қилган.

Kun.uz расмий канали

YAXSHILAR

04 Dec, 10:27


Одамлар ажойибда. Лондонлик асли Сомалидан бўлган ҳамкасб билан гаплашиб ўтирибмиз. Қаерлик эдинг деб сўради:
------ Ўзбекистон
------ Эҳаа бўлди, эшитганман, роса камбағал давлат-а?
------ Ҳмм, тўғри лекин жуда Сомаличалик бўлмаса керак.

#Faiziddin Mo'min

YAXSHILAR

04 Dec, 09:45


Уйланиш масаласида ўша " диндорига уйлан" деган набавий тавсия қанчалар ҳақ эканига умрим ўтган сари, ҳаётни чуқурроқ тушунганим сари кўпроқ амин бўляпман.

Диндор деганда фақат юзаки намоз ўқиб рўза тутиб ҳижоб ўраган эмас балки руҳий тарбия топган, ахлоқ- одоби сайқалланган шахс тушунилар экан. Руҳий тарбия топган, сабр шукр, қаноат, юраги кенглик, кечирувчанлик, вафодорлик каби сифатларни ўзида мужассам қилган аёл ҳатто ногирон бўлса ҳам сизни бахтли қилоларкан, ҳусн аҳамиятини йўқотаркан. Чунки кўз кўникувчан, дунё гўзалига ҳам кўз ўрганиб қолади , янгилигидаги қизиғи қолмайди.

Аммо биздаги " диндорлик", тушунчаси жуда саёз. Ҳадисда назарда тутилганидек чин диндор бўлолганимизда ҳаётимиз ўзгариб кетган бўларди.

Илм олиш муҳим аммо унинг ўзи етарлимас экан, албатта руҳий тарбия зарур. Илмлилар илмига амал қилмаслигининг сабаби ҳам руҳий тарбиянинг йўқлигида ёки сустлигидан бўларкан.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

04 Dec, 02:31


Сут айниса қаймоққа айланади. Қаймоқнинг қиймати сутдан баланд. Қаймоқ ачиса пишлоқ бўлади. Пишлоқнинг қиймати эса, қаймоқдан ҳам юқори. Узумнинг шарбати ачиса набийзга айланади. Набийз узумнинг шарбатидан қиммат туради.
Сиз хато қилганингиз сабабли ёмон одам бўлиб қолмайсиз. Аксинча, хатолар сизни шахс сифатида қийматингиз ортишига олиб борувчи тажрибалардир. Христофор Колумбнинг денгизда йўналишни танлашда хатога йўл қўйиши Американи кашф этилишига сабаб бўлди. Александр Флемингнинг хатоси эса, тиббиётда энг муҳим антибиотик восита саналмиш пенициллинни кашф бўлишига олиб келди.
Иш давомида йўл қўйган хатоларингиз сизни ноумидлик ва тушкунликка солмасин. Фақатгина урунишнинг ўзигина муваффақиятларга эриштирмайди, балки урунишлар асносида йўл қўйилган хатолардан кўплаб тажриба ҳосил бўлади. Бас, хато қилишдан ҳеч қачон қўрқманг. Сизни катта ишлар кутмоқда, олға қадам ташлашда давом этинг.

(с)

@yaxshiilar

YAXSHILAR

02 Dec, 16:56


Инсонларга баҳо беришда кўпинча инсоний ва диний ўлчовларни аралаштириб юборамиз. Бу эса орамиздаги ихтилофларни янада кенгайтириб, қарашларимизни чалкаштиради.

Бир инсон адолатли, тўғрисўз, раҳмдил бўлиши мумкин. Бу унинг инсоний сифати. Шу билан бирга ғайридин ёки динсиз бўлиши хам мумкин. Бу унинг диний мақоми.
Биз унинг инсоний фазилатларини эътироф этамиз ва диний мақомини баён этамиз. Бунда инсоний фазилатини мақташда диний мақомини аралаштириб ана ғайридинлар тўғрисўз деб мақтамаймиз. Худди шунингдек ғайридин бўлгани учун унга туҳмат қилиб, инсоний фазилатларини инкор хам қилмаймиз. Унга ҳидоят тилаймиз. Мўмин биродаримиз билан тенг билмаймиз.

Ва бунинг акси хам.
Бир мусулмон биродаримизни диний мақомини эътироф этамиз ва инсоний камчиликларини тан оламиз. Мусулмон бўлгани учун хатоларига кўз юммаймиз. Хатосини ислоҳ қилишига ёрдам берамиз. Унга тавфиқ сўраймиз. Ғайридин билан тенг билмаймиз.

Аллоҳ хоҳласа динига ғайридинлар қўли билан хам ёрдам бераверади.

Абу Толибни бугун хеч ким ёмон одам деб эсламайди. Уни исломга, Росулуллоҳ алайҳиссаломга хизматини инкор этолмайди. Шунингдек уни мўминлар билан бир сафга хам қўймайди.

Бугун хам инсоний фазилатларини сақлаб қолганларга ҳидоят сўраймиз. Мисоли Абу Толиб бўлмаса унинг зурриёдларидан забардаст мўминлар чиққанидек умид қиламиз.

#Қудратуллоҳ Аҳмад

@yaxshiilar

YAXSHILAR

01 Dec, 10:19


55 ёшлардаги бир инглиз аёл айтяпти:

-- Эрим билан бир ўғил бир қизни катта қилдик. Ўзим оилада олтинчи фарзандман, тўртта опам бор. Ўшалардан учтаси ўз ихтиёри билан бола кўрмади. Шундай одамларни тушунмайман. Мана энди пенсияга чиққанда бу қароридан афсусда. Роса ўзига тўқ, жаррроҳ бўлиб ишлаган, пулни босиб ташлаган. ...

Шу жойига келганда мен -- ҳаётидаги бўшлиқдан қийналаётган бўлса керак а? -- деб инглизча emptiness сўзини ишлатсам , у аёл not just emptiness , they struggle with empty nest " ўзларидан кейин бўм-бўш қолаётган қуш ини уларни қийнайди" деб кулди.

Инглизлар аксарияти боласига мерос қолдиради. Барибир насл қолдириш ва наслга ўзидан нимадир қолдириб кетиш инсон ғаризасида бор эканда.

Бир куни 40 ёшлардаги яхши даромадли бир инглиз йигит билан гаплашиб қолдим. У айтяпти:
-- Мен бола кўришни истамагандим, хотиним учун иккита бола кўрдим. Кейин хотиним учинчи фарзанд хоҳлади. Ўшанда жиддий гаплашиб олдик, тортишдик. Менга айтгин, сенга нима учун яна бола керак деб сўрадим. У эса шунчаки жудаям хоҳлаяпман деди. Майли деб ноилож рози бўлдим. Учинчи фарзандимиз туғилгандан кейин хотинимдан яширинча жарроҳга бордимда, бошқа фарзанд кўролмайдиган қилиб ўзимни операция қилдирдим. Эртароқ қилдирсам бўларкан. Болаларимни севаман, лекин улар билан ўтказадиган 20% вақтим ёқимли, қолгани ёқимсиз. Оталик вазифасини ёқтирмайман. Шунинг учун улар билан доим хотиним шуғулланади. Уни қилма буни қил деб буйруқ беришни ёмон кўраман.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

01 Dec, 07:37


Одатда бир соатлик суҳбатни ниҳоятда сиқиб ярим бетлик қилиб ёзаман, ўзимнинг саволларимни ва гаплармни ёзмайман қисқа бўлсин учун. Олдинги постимдаги поляк аёлнинг аҳволи нақадар аянчли эканини, иймонсиз қалб жуда заиф ва мўрт бўлишини кўрсатувчи тафсилотлар бор. Айтмоқда:

— Ишимни роса ёқтирардим, аэропортда йўловчиларни ва юкларини текширадиган security бўлиб ишлардим, ойлигим етарди, моддий томондан ҳамма нарсам бор эди. Эримдан ажрашгандан кейин бир инглиз эркак билан илакишиб қолдим, у мени роса урарди, сўкарди, умримда бундай ёмон муомала кўрмаганман. Ковидда ишламасак ҳам ойлигимизни тўлади, ҳамма қийналаётганда мен гўё мазза қилаётгандек эдим, шуни ўйлаб айбдор бўлардим. Кейин итимиз ўлди, секин-аста депрессияга шўнғидим. Ҳозир ҳам мана иссиқ уйим бор, давлат ёрдам беради, совутгичим тўла озиқ овқат, ит-мушукларимга ҳам яхши едираман, газ электр сув доим бор, лекин ҳаётимдан ҳеч қандай маъно йўқ, ҳеч нарсадан лаззат олмайман умуман қизиғи қолмаган, ҳаёт тириклик мен учун энг катта жазо бўлса керак,ўлсам бу руҳий азобдан қутуламан, яқинларим билан ҳам алоқани узганман, ҳечким билан кўришишга гаплашишга тоқатим йўқ antisocial - одамови бўлиб қолганман, билмадим нима бўлади, ҳозир аппаратга тушаман қандай диагноз қўйишади ҳайронман.
———
Энди шу ҳолатни дунёнинг баъзи жойларида бомбаланаётган, бутун оиласи ўлиб кетаётган, гўдаги кўз олдида мажақланиб кетаётган, бугунлик таоми ва суви қаердан келиши номаълум бўлган аммо шунда ҳам матонат билан яшаётганларга солиштиринг. Иймон нақадар катта неъмат эканини, инсон руҳиятдан иборат эканини, моддий фаровонлик ҳеч нарса эмаслигини тушунасиз.

#Faiziddin Mo'min

YAXSHILAR

01 Dec, 07:33


Британияда матбуотни ўқисангиз одамлар билан гаплашсангиз гўёки энг ёмон давлат энг расво ҳукумат шу ерда бўлса керак деб ўйлайсиз.

Аммо ҳаётга қарасангиз ҳамма нарса ўз маромида кетмоқда.Бутун давлат бўйича свет-газ ўчмайди таъминот 100% , канализация 100%, тоза сув таъминоти 100%, энг узоқ ноқулай жойда бўлсангиз ҳам тез ёрдам чақирсангиз етиб келади, полиция ишламоқда, шифохоналар ишламоқда, дори- дармонлар етарли, супермаркетларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ, мабодо ишсиз бўлиб қолсангиз давлатдан ёрдам олиш мумкин, тизим йўлга қўйилган.
Бир танишнинг боласи тўсатдан оғир касал бўлиб қолди. Ўзига бириктирилган оилавий докторга борганди симптомлари жиддийлигини кўриб шифохонага жўнатди, улар олиб қолди, Лондондаги ихтисослашган шифохонага текширувга бориш учун такси чақириб пулини ҳам шифохона тўлайди, бемор оиласи бир сўм сарфламайди . Шу таниш Ўзбекистонда бўлганда билмадим нима қиларди чунки бор будини сотса ҳам даволанишга етмаса керак. Аллоҳ тезкор ва комил шифо берсин.

Яхши шароитда яшаётганлар янада яхшироқ бўлишини истайди. Тез-тез четга чиқиб бошқача шароитни ҳам кўриб юрганларга фарқи сезилади. Бўлмаса нолийверади.

#Faiziddin Mo'min

YAXSHILAR

30 Nov, 11:37


ЯПОНИЯДА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛАЁТГАНЛАР!

Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. Эрталабдан мудҳиш воқеага гувоҳ бўлиб қолдим. Болалигингизда, "Ҳозир уйга бориб, мазза қилиб овқатланаманда, кейин чиқиб дўстларим билан ўйнайман" деган беғубор ҳаёллар билан мактабдан қайтаябсиз. Маҳаллангизнинг бошига етганда не кўз билан кўрингки, дарвозахонангизнинг олдида бир "Тиличка" ғўзапоя ёки сомон тўкилган турибди-ку. Бу дегани сен бугун кийимингни алмаштириб, кечгача итдек ишлайсан дегани) Яхши кайфият ҳам бир тийин бўлади.

Бугун менда шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Орзу-ҳаваслар билан, муҳаббатга тўлиб ишга кетаётган эдим. Тақ этган овоз чиқди-ю, поезд тўсатдан тўхтади. Поезднинг биринчи вагонида, деразага яқин жойда ўтирган эдим. Менга жуда тиниқ кўринди. Бир Япон поездни тагига ўзини ташлади.

Вагонда минглаган одам ўтирибди. Ҳеч ким ваҳима қилгани йўқ. Чунки, Японлар кўникиб кетишган. У ерда одамни ўлганидан кўра, ишга кечга қолишни ўйлаган одам кўпроқ эди. Ҳамма ишга, ўқишга , бошқа юмушларга шошаябди. Метро ичида Японлар бир нарсалар деябди. Бир аёлнинг гапи диққатимни тортди: "Ўлмай ўлиб кетгур. Жа ўлгинг келса, бизга халақит бермай тинчгина ўлсанг бўлмайдими?" дейди))

Ростанамда, ўзи ўлмоқчисан нима кераги бор 10 мингдан ошиқ одамга бош оғриқ бўлиб) Индамайгина, Бошқа Японларга ўхшаб, маданият билан АОКИГАҲАРА ( Фужи тоғи яқинидаги қалин ўрмон. Кўпчилик у ўрмонни ўзини ўлдирадиганлар ўрмони дейишади) ўрмонига бориб ўлиб келсанг бўлмайдими дегинг келади. Аммо, энди у одам эшитмайди.

Японияда поездни тагига ўзини ташлаш ниҳоятда авж олган. Деярли ҳар куни кимдир поезд остига ўзига ташлайди. Бу шу даражада оммалашганки, "Бугун ҳаво яхши экан" деган гапдек. Ҳеч қандай ҳиссиёт бермайди. Ҳудди, кундалик одатга айланиб қолгандек! Ўз жонига қасд қилиш бўйича Японлар етакчи ўринда туришади. Ҳукумат бераётган маълумотларга кўра, бир йилда 30 мингдан ошиқ одам ўз жонига қасд қиларкан.

Ўтган сафар шу мавзуда ёзганимда "Ҳа, бизда ҳам кўп. Японлардан қолишмаймиз" дейдиганлар бўлди. "Яғ-бияғингизга" қараб гапирингеe. Биз-ку биз, бутун марказий осиё бирлашсак ҳам, суицид масаласида етолмаймиз Япон-Корейсларга.

Япониядаги ўз жонига қасд қилаётганларни сабабини ўргангандек бўлдим. Қимордан ютқазиб қўйиш, ишдан ҳайдалиш, дўст топа олмаслик, моддий қийинчиликка учраш кабилар экан. Менимча, асосий сабаб- Худосизлик. Нариги дунё борлигига ишонмаслик. Бошқа сабабларидан бири ёлғизлик. Ака-ука, дўст, қўни-қўшни, қариндош уруғчиликни йўқлигида. Японларни бошига бир синов келса, ёлғизликдан жуда қийналишади. Дардини бировга айтолмайди, айтмайди. Натижада, қаттиқ стрессга дуч келади.
Хулосолог сифатида хулоса қиладиган бўлсам, келажакда қандай ривожланишга эришмайлик. ДИНИМИЗ, ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ, МЕҲР-ОҚИБАТИМИЗ билан бирга ривожланишимиз лозим-у лобуд.

Шунақа гаплар. Мурдани тозалаб ташлашди. Кетган вақт оралиғида сизларга ушбу постни армуғон этдим. Ҳозир поезд қўзғалади. Мени бир дунё иш кутиб турибди. Бир "Тиличка" ғўзапояни ташишим керак) Барчаларингизга икки дунё саодатини тилаб қоламан!

© #Bahodir Iskandarov

@yaxshiilar

YAXSHILAR

30 Nov, 11:34


Кеча бир поляк аёл билан гаплашиб қолдим, сочлари тўзиган, кўринишидан депрессиядалиги маълум эди. Шифохонага текширувга кетаётган экан, яқинда инсульт бўлибди, тутқаноқ бўлаётган экан. Кўринишидаги 50дан ошганга ўхшайди, 43 ёш экан.

Суҳбат мазмуни шундай бўлди:

— 12 йиллик муносабатдан ажрашдим, у ҳам поляк эди. Бола кўролмадик ит сақлаб олдик. У яхши одам эди аммо чиқишолмай қолдик. 7 йилдан бери бирга бўлган иккита итимиз бирин кетин касал бўлиб ўлди бу менга қаттиқ таъсир қилди. Уни айблаб кўп жанжаллашиб қолардик, у ҳам ичидан сиқилган экан ўйласам. Иккала итимнинг кулини ҳовлига кўмганман шунинг учун кўчгим келмайди. Бир биримизга сўз билан кўп жароҳат бердик охири бўлмади ажрашдик. Ундан ташқари ковид пайтида одамлар ўлишини кўриб ўзимни айбдор ҳис қилардим. Ниҳоятда озиб кетдим, ишга ҳам боролмай қолдим. Ўзимни ўлдиргим келади аммо онамга ачинаман, ҳозир иккита мушугим битта итим бор, уларни ўйлайман. Аммо ўлим мен учун бу азоблардан қутулиш йўли бўлса керак, мени ҳеч нарса хурсанд қилолмайди , ҳаётим маъносиз, кераксиз одамман. Соғлиғим борган сари ёмонлашиб кетмоқда, мен тирикман холос, аммо ичим бўм бўш, тезроқ ўлсам дейман.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

29 Nov, 11:53


Туркияда қимматчилик , яшаш қийинлашиб кетди дейишади аммо ахлат қутидаги ташлаб юборилаётган озиқ-овқатларни кўриб ҳайрон қоласиз. Йилига 18 миллион тонна исроф бўларкан, умумий истеъмолнинг 20% экан.

Ўзбекистонда ҳам шундай, ҳамма нолийди аммо исроф тўйлар камайгани йўқ. Бир марта ейишли тез ачиб қоладиган таомлар ейилмай ахлатга ташланади.

Саудия каби давлатларда ҳам исроф кўп аммо булар тўйда битта таом беради, юз хил нарса қўймайди дастурхонга.

#Faiziddin Mo'min.

@yaxshiilar

YAXSHILAR

28 Nov, 07:11


Мадинада Фаластиклик Толиб билан танишиб қолдим. Ҳамма таксистлар клиент чақириш учун бақир-чақир қилса, бу киши Китоб ўқиб ўтирган экан. Фаластинда масжид имоми бўлган экан. "Оиламда етти киши шаҳид бўлган"- деди. Аёли, болалари вафот этгач у ерни тарк этибди.
Бўғзимга нимадир тиқилди...

#Abduvohid Atametov

@yaxshiilar

YAXSHILAR

27 Nov, 17:21


Бошқа миллатлар билан оила қурганда майда-чуйда нарсалардаги фарқлар кўзга кўринади.

Масалан, Покистонликка уйланган бир ўзбек айтмоқда:

— Бошим ва юзим учун алоҳида сочиқ, баданим учун алоҳида ва оёғим учун алоҳида сочиқ тутаман. Бир куни қарасам хотиним юзимга ишлатадиган сочиққа оёғини артяпти. Ундай қилма бунга юзимни артаман десам, нима фарқи бор, юзим ва оёғим битта танаку дейди, битта тана бўлса ўзингнинг сочиғингга арт, меникига эмас дедим.

Исломни қабул қилган, анча йиллардан бери мусулмон бўлиб яшаётган инглиз муслимага уйланган ўзбек йигит айтмоқда:

— Янги уйланганимда бир куни қайнонамникига бордик. Ошхонада стол атрофида учта стул бор эди, қайнонам, хотиним ва қайноғам ўтирди, мен тикка туриб қолдим, бирортаси ийе куёв бола бу ёққа ўтиринг деб жой бўшатмади.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

27 Nov, 03:17


Ғазна бўшаб қолган. Теги тешик. Ночор аҳволда.

Юқоридан четтан олинган қарзларни фойизи билан тўлаш учун ҳар қандай йўл билан пул еғиш буюрилган.

Экспорт расво.. Валюта кирими салбий кўрсаткичдан кўтарилмади. Кўтарилмайди ҳам. Ишлаб чиқариш ва шу махсулотларни экспорт қилиш учун олинган миллиардлаб долларлар еворилди. Инновация ва бало-баттарларни деб пулларни олиб еворишди.

Бир тарафдан "бюджетник"лар давлат ғазна пулини откат қилиб еб ётибди, иккинчи тарафдан чет элдан олинган инвесторлар пулларини сўраб ётибди....

Солиқлар, жарималар, комунал тўловлар, сув , электр, газ ва хо казолар ошгандан ошаверади.

Энди гал "бюджетник"ларни оддий рядовойлар ойлигини кесишга ўтишади. Пенсионерларни ҳам пенсиясини кесишади...
Болалар пули ва ногиронлар пулини ҳам кесгандан кесишади..

Бундай "дунё қарашга" эга жамиятга ва ҳукуматга инвесторларни алдаб, четдан катта-катта инвестицияларни жалб қилиш жуда катта хато эди. Мана резултат...

Хуллас Карл, ҳаммаси яхши, фақат чўкябмиз!

#Миркомил Зокиров

@yaxshiilar

YAXSHILAR

25 Nov, 13:45


Ҳеч қачон ота-онангизни кексайганда
Қўлларига жомодон тутқазиб умра ёки ҳажга юборманг!
Ўзингиз олиб уларга ҳамроҳ бўлиб олиб боринг.
Жуда кўп кекса одамлар сафарда бетоб бўлиб қийналиб қоладилар, уларга жамоатдошлари ёрдамлашиб, кўпчиликлашиб елиб югуришга тўғри келиб қолади.
Ўзга юртларда адашиб қолаётган онахонлар қанча, ўзим гувоҳи бўлдим.
Хатто телефон ишлатишни билишмас экан ёки кўзлари заифлашиб қолган.
Қандай қилиб бемалол чет давлатга машаққатли сафарга жўнатиб юборишаркин лолман.

#Kamoliddin Muhammad

@yaxshiilar

YAXSHILAR

24 Nov, 11:48


Кун.уз ёзмоқда.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Мингтут маҳалласида яшовчи табиб Иқболжон Солиевнинг уйига мухбирлар боргани видеолавҳаси эълон қилинди. Лавҳадан кўринишича, “Севимли” канали мухбирлари табиб яшаётган маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғайратжон Тошпўлатов билан учрашиб, Солиевнинг фаолияти ҳақида маълумот олган. Раис табибнинг олдин қўшиқчи бўлгани, катта стадионларда концертлар берганини айтиб, унинг табиблик фаолияти одамларга фойда келтиришини қўшимча қилган. “Табиб бу ерда фаолият кўрсатаётган маҳалла фуқаролар йиғинига манфаат келтирмас. Бироқ яқин орада яшовчиларга манфаат келтиряпти. Энг катта манфаат халқ манфаатидир. Меҳмон уйи ташкил қилишган. “Перашки” пиширишади, мана, тушуняпсизми, савдолар юради. Мен шу томони бизга энг катта ютуқ деб ўйлайман”, – деган у мухбир билан суҳбатда.

____

2004 йилда биринчи бор хорижга чиққанимда, (у вақтда 21 ёшда эдим) у ердаги дўстларим "Бу ердаги бегона ўзбеклардан эҳтиёт бўл", деб огоҳлантирган эди. "Ўзининг миллатини-я?!", деб ҳайрон бўлгандим.

Кейинчалик бир қанча шундай "миллатдошларим"га дуч келдим. Охиргиси келиб: "Ока, яқинда қайтиб кетар экансиз, картангизга 30000 фунт (ўғриланган) пул туширамиз. Ярми сизга, ярми бизга. Кейин чиқиб кетаверасиз", деган таклиф берганди. Бу таклифнинг қанчалик "яхшилик" эканини айтиб ўтирмайман. Лекин, ўша одамларнинг фикри ҳудди тепада ёзилган раис бованинг фикрига ўхшаш: "Зато, даромад қиляпман, бола-чақамга манфаатим тегяпти", эди.

____

Қўқонлик табибнинг ишида фақатгина табиб оферист эмас, раис буванинг ўзи ҳам, маҳаллада меҳмон уйи очган одамлар ҳам, "пиражки-миражки" сотаётган одамлар ҳам ҳаммаси иштирокчи.

Табиб фириб йўли билан даромад қилаётган бўлса, маҳалла ўша фирибга хизмат қилиб даромад қиляпти. Маҳалла раиси эса, бошқа ватандошларини алдаш йўли билан бўлса ҳам ўз маҳалласининг даромад қилиб қолиши, ва манфаат кўришини тўғри деб ўйлаяпти.

Бу бизда миллат тушунчасининг тўлиқ шаклланмаганини кўрсатади.

Иккинчидан, бизда одамларни иш билан таъминлаш, тушунчасининг қинғир шаклланганини ҳам кўрсатади.

Бундай дунёқараш юқорига кўтарилгани сари, ҳавфлилашиб бораверади. Одамларни иш билан таъминлаш учун ҳар қандай қинғир, фириб ва фаҳш йўллари легаллаштириб борилади.

Баҳона: "Одамлар шундай манфаатланяпти".

Бироқ бундай қинғир ва тақиқланган ишлар баъзи одамларга манфаат келтирсада, кўпчиликка зиён келтиради.

Бундай ҳавфнинг олдини фақат одоб-ахлоқ ва яхши-ёмон каби қадриятлар тўхтатиб туради.

Шунинг учун ҳам раҳбар-сиёсатчилар қадриятли ва қадриятида принципли бўлиши керак.

Бу ерда раҳбар деганимда, оила, маҳалла, туман, шаҳар, ишхона... барчаси назарда тутилади.

#Саид Комил Муҳаммад

@yaxshiilar

YAXSHILAR

24 Nov, 09:11


Аллоҳ ҳаммага ҳар хил қобилият беради. Баъзиларда хотира жуда кучли бўлса, баъзиларда фаҳмлаш кучли бўлади, хотираси ва фаҳми бирдек кучли бўлган нодир шахслар ҳам бўлади.

Тафсирул Жалолайннинг икки муаллифидан бири Жалолиддин Маҳаллийнинг ёдлаш қобилияти сустроқ бўлган экан, ёдлашга қийналаркан, аммо фаҳмлаши ниҳоятда кучли бўлган экан.

Баъзи ўзбек устозларни тинглаб, уларда ёдлаш ва фаҳмлаш бирдек кучли эканига гувоҳ бўлдим. Бир бошдан методик тарзда илм олгани яққол сезилади. Миясида маълумотлар худди файллардек жойланганга ўхшайди, файлни чертасиз бир нечта файллар очилади, улардан бирини чертасиз яна бир нечта файллар очилади. Ўша пухта тартиб билан навбатма навбат китобларни устоз билан ўргангани билинади.

Савол берсангиз аниқ лўнда жавоб беради.

Болалигидан Қуръонни пухта ёдлаган кейин араб тилини 10тача фани билан ўрганган, шаръий фанларнинг ҳар бири бўйича илмий матнларни ёдлаб уларнинг шарҳини устоз билан ўқиган.

Ўқиш билан бирга бошқаларга ўргатгани учун илми мустаҳкам бўлиб кетган.

Шуларни кўриб ўзимни нақадар илмсиз эканимни ҳис қиляпман.

Россия , Қозоғистон, Афғонистон ва бошқа кўплаб давлатларга солиштирганда Ўзбекистонда шариатни яхши биладиган устозлар кўпроқ чиққан, Россияда пичоққа илинадиган бирорта олим чиққанини эшитмаганман. Ўзбекистон халқи ўзидан чиққан аҳли илмларнинг қадрига етиши керак, бу даражага етиш осон эмас. Қадрига етиш деганда уларни аввало ҳурмат қилиши, уларга адоват қилмаслиги, қўлидан келса ёрдам бериши ва илмидан фойдаланиши назарда тутилади.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

24 Nov, 02:46


Бугун яшаётган районимиз соғлик марказидан уйимизга иккита ҳамшира келибди. Эшикни мен очгандим, болангизни нима учун эмлатмаяпсиз деб тўғридан тўғри саволга тутди. (Буларда ёши каатта бўлиб турмуш қуриш одатий хол бўлганига бола меники деб ўйлади чоғи) Хуллас боланинг онаси мен эмасман дедим, кейин чақалоғимизнинг эмланишини нима учун кечиктирганимиз ҳақида суриштирди. Сабабини айтдим.

Кейин қизимиздан ёшини сўради. 22 ёшдаман дейиши билан ; шу ёшда иккита болалик бўлиб олдингми, қаёққа шошасан…. ва ҳоказо гапларни гапира кетди. Гапираётиб ҳудди ҳаммасига мен айбдордек манга кўзини олайтириб қараб ҳам қўйди)) кулиб қўявердим.

Яқинда катта келиним поликлинакага чиққанида ҳам дўхтирлар шунга ўхшаш бир тўда гап қилган экан. Буларнинг топиб олган гапи нега бунақа эрта турмушга чиқдинг, ўйнаб олсанг бўлмайдими, ўзинг хали боласан, болалик бўлиб олганингни қара…каби аҳмоқона гаплар.

Қизларга; бундай гапларга парво қилманглар, ҳозир сизларни айни турмуш қуриб, болалик бўладиган вақтларинг, қийинчиликларда ўзим қўлимдан келганча ёрдамчи бўламан, 3-5 йилдан кейин бемалол ўйнаб кулишга ҳам , ўқишга ҳам , ҳаммасига вақт топилади ва аслида айни мавриди ҳам бўлади, ҳозирча имконларинг ва тоқатларинг етганча ўқиб тураверинглар, муҳими тўхтаб қолмаслик деб таскин бердим.

Қизлар; “Бизга ҳеч қандай ноодатий эмас ҳолатимиз. Ҳозирги аҳводимиздан норози ҳам эмасмиз. Катта бўлганда фарзанд кўриш роса қийин бўларкан, туғруқхонада кўпларни кўрдик”….дейишди.

Илм олиш ҳам ёш улғайган сари янада осонлашадигандек туюлади манга.

#Akila Abdulazim

(Муаллиф Туркияда яшайди)

@yaxshiilar

YAXSHILAR

23 Nov, 19:48


#ҚИЛМАСА_БЎЛМАЙДИДА😥.

Икки ёш бир - бири билан кўришди, бир - бирларига маъқул келишди, энди бу ёғи тўй.

Иккови тарафни молиявий холати 50 - 60 нафар меҳмонларни чақириб ўртача холда зиёфат беришга, фарзандларига ўртача тўй либосларини олиб беришга имкониятлари бор оила.

Аммо, ҳа, айнан аммо тўйни аёллар бошқаришлиги ҳамма режаларни барбод қилиб юборди, аёлларнинг бир "сеҳрли" сўзи бор биласизларми?

Бу "сеҳрли" сўз жудаям қийин сўз эмас, бу "қилмаса бўлмайдида дадаси" деган сўздир.

Икки тараф ҳам тўйга танигану - танимаган, кўчада бирров кўришган танишларини тўйга таклиф қилишди, жаъми ҳар бир тараф 400 - 500 та хат тарқатишди, бу эркаклар тарқатган тўйхати эди.

Аёллар ҳам ҳар икки тараф алоҳидадан 200 - 300 та хат тарқатишди.

Қизга камида 30 та куйлак, 20 та пойабзал ва шунча рўмол қилиш керак экан, эр эътироз билдирса аёл - "дадаси сиз тушунмайсизда, ахир жувон эмас қиз бераяпмизку, ҚИЛМАСА БЎЛМАЙДИДА" дея эрини "сеҳрлади".

Қудаларгаям ашинча сарпо, эр яна эътироз билдирди, -" хўп, қизимизгаку "қилмаса бўлмайди" деяпсан, қудаларнинг уруғ - аймоғига шунча латта - лутталарни нима хожати бор?

Хотин қошини чимирди ва: - "вой сиз хотинларни ишига аралашманг, ҚИЛМАСА БЎЛМАЙДИДА, сиз эркаклар қаерданам тушунардинглар."

Куёв тарафда ҳам шу ахвол, "ҚИЛМАСА БЎЛМАЙДИДА".

Тўй ҳам ўтди, тўйдан бир хафта ўтар ўтмас икки тарафни эркак қудалари тўйни қарзини узиш учун узоқ ва совуқ бўлган россия аталмиш мамлакатга ишлаш учун жўнаб кетишди.

Россияда ишлашни ўзи бўлмайди, айниқса қарз узиш учун ишлаётган эркак касал бўлишга хаққи йўқ, касал бўлдими, тамом, иш ҳам тўхтайди, пул ҳам тугайди.

Тўрт - беш ой ишлаб қарзлардан бир оз енгиллагандай бўлишганда хотинлар (куёв тараф ҳам,келин тараф ҳам) "хушхабар" жўнатади.

"дадаси, суюнчи беринг, яқин кунларда набирали бўлар эканмиз"

Қудалар хурсанд, "алхамдулиллах, жуда яхши хабарку, қарзлар ҳам анча енгиллаб қолди, набирамиз туғилгунига қадар етиб бораман хотин"

Хотин:

- оввора бўлиб келиб юрманг дадаси, ундан кўра яхшироқ ишланг, ахир "туғилди тўй" қиламиза, куёвга ва уруғ аймоғига сарпо, неварага болалар мебелию, сарполар дегандай.

Эр:

- шунча дабдаба шартми хотин, қизимизни кийимлари яна беш - ўн йилга етадику, қудаларникиям оз эмасдику. Мен ҳам чарчаяпман, иш ҳам жаа кўп эмас, совуқнику гапирмай қўявер, белим ҳам оғрияпти.

Хотин:

- вой бу нима деганингиз, куёвимиз ҳам дадасини ёнига ишлагани кетди, улар ҳам бизга сарпо - суруқлар қиладида, белингизга белга тақадиган иссиқ белбоқ боғлаб олинг, тузалиб кетади, ахир ҚИЛМАСА БЎЛМАЙДИДА.

Эр хотинининг ёзганларини ўқиб ҳаёлга ботган холда ишлаётган қурилиш биноси деразасидан пастга қаради. Пастда бир ресторандан янги келин куёв ва атрофида 20 нафар дўстлари билан тўй базмини нишонлаб уйларига тарқалишмоқда.

"эҳҳ, ўрисларда матриархиат (оилани аёл бошқариши) дейишадию, асл матриархиат бизда шекилли дея ўйлаб қолди, ҳаёлини яна телефондан келган смс тўзғитиб юборди.

" дадаси астойдил бўлинг, бепарво бўлманг, мен айтганларимни ҚИЛМАСАК БЎЛМАЙДИ"

Эр ҳам майда харфлар билан "хўп онаси, хотиржам бўл, ўлмасам ҳаммасини қилиб бераман" деб смс жўнатиб қўйди.

Хотинлар эса эрларини пул жўнатиши аниқ эканига ишониб яна бозорлардаги "насиячи" савдогарлардан савдо қилиш учун паспортларини олиб бозор томон йўрғалаб йўл олишди.

Ҳикоямиз ҳаёлийми ёки ҳаётийми буни "туғилди тўй"да кўришганда билиб оламиз.

Тугади.

#Muhammad Ikrom

@yaxshiilar

YAXSHILAR

23 Nov, 19:31


10 daqiqa..

@yaxshiilar

YAXSHILAR

23 Nov, 19:24


Ғаммома масжиди.

Мадинаи Мунавваранинг мўътабар жойларидан бири - Ғамома масжидидир. Росулуллоҳ (сав) бу масжидда кўп намоз ўқир эдилар. Масжиднинг "Ғамома" деб аталишига сабаб Росулуллоҳ (сав) бу масжидда истисқо намозини ўқир эдилар. Бир сафар истисқо намозидан сўнг қуёшни булут тўсди ва дарҳол ёмғир ёғди. Шундан бу масжид "ғамома" яъни "булут" деб ном олди. Бу масжид бугунги кунга қадар очиқ, маҳаллий халқ ва зиёратчилар Пайғамбаримиз (сав) ҳ сўнгги ҳайит намозини шу масжидда ўқиган эдилар.

Ғамома масжиди Масжиди набавийядан жанубий ғарбда, Бобус Салом эшигидан тахминан 500 м узоқликда жойлашган. Бу масжид қорамтир тошлар билан қурилган. Вақти вақти билан махсус кишилар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ғамома масжидини яқин атрофида кичик ҳажмда қурилган Абубакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) ва Али ибн Абутолиб (розияллоҳу анҳу) номли масжидлир ҳам бор.
Бугунги кунда ҳам эътиборли жиҳатларидан бири масжид атрофида кабутарлар ниҳоятда кўп...
Барчамизни шундай муборак жойларга бориб зиёрат қилиш бахтига муяссар қилсин.

Муаллиф: #Авлоқул Қодиров.
Сурат муаллифи: #Хожиакбар Ражаб.

@yaxshiilar

YAXSHILAR

23 Nov, 19:22


Умра-2024.

Аллоҳнинг фазли билан Мадинадаман. Бор-йўғи уч кун туриб Маккага кетамиз. Шу қисқа вақтдан унумли фойдаланиш учун маслаҳат:
Жамоадан ажралиш, хилватга интилиш, вақтли ухлаш, кун давомида енгил мизғиб олиш, бирор мазали таом ёки совға-салом излаб вақт йўқотмаслик. Дуолар китобини юклаб олиш...

Кун тартиби:
1) Соат 03:00да уйғониш;
2) Биринчи азонгача (04:20) Харамда бўлиш, таҳажжуд;
3) Иккинчи азонгача (05:20) нафл, зикр, тиловат;
4) Қуёш чиққач ишроқ намози ўқиш: 07:15. Бунгача тонгги зикрлар...
5) Сўнг салом учун Равзага;
6) Сўнг Бақеъ қабристонига;
7) Сўнг отелда нонушта 8:30
8) Сўнг икки соат мизғиб олиш;
10) Харамда пешин 12:10
11) Харамда аср 15:10. Пешин ва аср орасида таом ва хордиқ;
12) Харамда шом: 17:30. Тунгги зикрлар.
13) Харамда хуфтон: 19:00
Асрдан хуфтонгача Харамда, уни атрофида бўлиш; Салом дарвозадан кириш.

- Ҳамма жамоа бўлиб юришга тарғиб қилса сен алоҳида юришга тарғиб қиласанми?
- Дуч келган жойда мизғиш, таом ва ибодат учун ҳечким халақит бермагани яхши. Айниқса Равзани кўрганда кўз ёшингни биров кўрмагани маъқул.
Валлоҳу аълам.

#Abduvohid Atametov

@yaxshiilar

YAXSHILAR

23 Nov, 11:55


Тўй қилиш халқимизнинг ДНКсида бор.

Маҳалламизда эри оғир касалликдан вафот этиб учта боласи билан бева қолган аёл ўғлига хатна тўйи қилди, тўйхонада икки кун тўй берди.

Тўй ҳаражатларини ҳаммасини ўзининг ота-онаси кўтарди.

Шу аёлга тўй қилиш шартмиди? Ўша пулни етимларини яхшироқ едириб кийдириш ва ўқитишга ишлатса бўлмасмиди?

Йўқ бўлмайди, қилиши шарт. Чунки ўша ўғли менга тўй қилмагансизлар, ҳамма ўртоқларимнинг тўйи бўлди менга ҳам қилинглар деб тихирлик қилаверган.

Иккинчидан эл-юртнинг тўйини еган, шунинг учун қилиши керак, элдан қолмаслик лозим.
Хуллас, одамларимиз ўзларига ўзлари беҳуда нарсаларни фарз қилиб олган, Аллоҳнинг фарзи бир четда қолиб ўзларининг фарзини бажаришга чиранади. Буни ўзлари тушуниб етмагунча тушунтириб бўлмайди.

Ҳа, инсон ўзига ўзи зулм қилади .

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

23 Nov, 11:20


#ЯНГИСИ🫣.

- ассалому алайкум яхшимисиз ака?

- ваалейкум ассалому, алхамдулиллах яхшимиз.

- укам тўй қилаётганди, шунга 400 дона таклифнома ёздириб беролмайсизми, дуво қилардим.

- қанақа тўй, қаерда, қачон?

- ўғлини уйлантираяптида, тўй 15 - га эди. Ўзи сўрагани хижолат қиладида.

- узр, сизни танимадим?

- хўў карантинда ёрдам қилгандингиз, ўша аёлман, танимадингизми, уйимиз фалон жойда, эрим ўлиб кетганла, ўшанда 14 ва 15 ёш ўғилларим билан қолгандим.

- ҳмм, демак ҳозир ўша ўғилларингиз 19 ва 20 ёш бўлиб катта йигитлар бўлиб қолишибдида а?

- ҳа, шунақа, укам камбағалроқда, шунга тўй хатини ёздириб берсангиз савоб бўларди.

- камбағал бўлса тўйга 400 та одам айтадими, 100 та одам айтса бўлмайдими?

- энди биринчи тўйидаа, укам ҳам ҳаммани тўйига бориб ошини еб юрган, ёрдам қиласизми?

- битта маслаҳат бераман, укангиз ҳозир тўй қилмасин, ўзи, ўғли ва сизни ўғилларингиз яна икки йил ишлаб кўпроқ пул тўплаб кейин тўй қилишсин, шунда зўр қилиб тўйни қарзсиз ўтказиб олишади, шунда сиз ҳам тарихда бўлмаган ишни қилишга мажбур бўлмайсиз. Энди биз тўйхати ёздириб беришимиз қолувди. Бошқалардан ҳам бундай "ёрдам" сўраб кулгуга қолиб юрманг.

- вой, бу нима деганингиз, "ҳа" ёки "йўқ" десангиз бўлардику, шу арзимаган нарсани сўраганимга шуунча гапми, товба қилдимей. Шунақаям одам бўладими, керакмас ёрдамингиз.

Опа телефонни қизил тугмасини босишлари эсларидан чиқиб қолди шекилли, икки минутча ёнларидаги кимгадир росса мени маломатлаб жаврадилар.

Мен ҳам индамай телефонни қизил тугмасини босдимда рўпарамда мўлтираб қараб турган мушугимга қараб, " эҳҳее не кунларга қолдига қоравой " дедим, мушук мени тушунди шекилли кўзларини пирпиратиб аста печкани ёнига бориб ётиб олди.

Ашнақасиям бўлиб туради😊

#Muhammad Ikrom

@yaxshiilar

YAXSHILAR

22 Nov, 10:48


Бир нарса ўйлантиради:
Кексайиб қолган ота-онани ҳаж ёки умрага ўзларини жўнатиб юбориш учун фарзандларни масъулияти йўқми?
Ёки нега мени онамни аёлим тавофда аравачада айланитириб юриши керак?

Гала-гала нуроний ўзбек аёллар тавофда қийналиб юришибди.
Жуда озчилик эри ёки ўғли билан келган.
Отахонлар ҳам кексайган ёлғиз.
Йўл машаққати катта рукнларни бажариш ҳам енгил эмас.
Бундай сафарларни навқиронликда қилиб олиш яхши.
Фарзанларимиз ёшлигида барча ибодатларини амалга ошириб олиши учун ўзимиз ҳам ёш пайтимиз уруниб улгуриб олишимиз керак.
Фарзандларга навқирон пайтида ибодатларга рағбат қилиш керак, майли хотинини етаклаб борсин, елкасига боласини ўтказиб тавоф қилсин.

Нуроний ота-онасини кўнглидан ўта олмай ўзи ҳам бормай юрганлар қанча.
Мункиллаб юра олмайман деб фарзандини ўзини ҳам боришга даъват қилинмайди.
Фарзандлар ҳам кўпинча истиҳола қилиб индамай юраверади.

Галалашиб қанча ўзбек онахонлар ёки отахонлар юришибти, бирон навқирон ўзбек йигити елкасига жажжи фарзандини опичлаб аёли қизини етаклаб юрганига кўзим тушмади.

Чиройли ҳикмат фазилат бирла қариш насиб қилсин деб қўйдим.
Ҳикмат фазилатли кексайишни қаттиқ сўраб дуо қиламан.
Чунки буни аксини кўп кўриб келяпман жамиятда.

#Kamoliddin Muhammad

P. S.
Қўшимча қиламан!
Фарзандлар ҳам ёши кексайиб қолган ота-онасини ўзлигини юборишвотти. Худдики ота-онам учун планим тўлди, уларни хаққини адо қилдим дегандек хотиржам бўлиб қовотти. Хаж ёки умрада қуввати етмий ибодат қиломиётган кексайиб қариб қолган ота-оналани кўрвомман.

Этмоқчи бўлганим Ҳаж ёки умрага ота-онангни моддиятдан қодирлигинда навқиронли пайтида юбориб дуоларини ол ёки қариган пайтида ўзинам улар билан бирга бориб уларга елкадош бўлиб хотиржам ибодат қилишлари учун дуоларни олиб хизматларида бўл.

@yaxshiilar

YAXSHILAR

22 Nov, 10:18


Икки кун аввал дўстларим билан маҳалламиз яқинидаги шашликҳонага боргандик шашлик егани.
Шашликҳонага кираверишда 3-4 та ойнали ичи кўринадиган музлаткич туради.
Ичида сок, напитка ва кампотлар тахланган бўлади.
Ўша музлаткичлардан бири бўшатилган ва ичида 4-5 та бутилка ароқ турибди.
Кассир йигитга:
- Ия, ока сизларда спиртной мумкинмас эдику, нега қўйдинглар дедик.
- Ока, 2-3 таси келиб, мажбурлаб қўйдириб кетишди. Спиртной қўймасанг шашликҳонангни ёптирамиз, дейишди деди кассир йигит.
Бир неча кун спиртнойни музлатгичга кўринадиган қилиб қўйдим. Ҳеч ким ичмаслиги учун нархини ҳам ўн баравар қиммат қилиб қўдим.
Кеча ҳаммасини музлаткичдан олиб, кўринмайдиган жойга қўйиб қўйгандим, ҳар куни бир-иккита қулоқ кириб текшириб кетар экан.
Бугун эрталаб келиб, шу ерда кўриниб турсин ароқлар ва нархини ўз нархида сотгин, деб кетишди деди кассир йигит.
Ҳа, яна эски давр қайтибдида, дедик.

(с)

YAXSHILAR

21 Nov, 13:37


Ушбу мақолани ўқиб чиқиш шарт экан. Ҳар бир ўзини «эр»ман деган зотлар учун

Мақоланинг аввалида келтирилган: «Мана сиз сабабли бегона юртларни кезиб, номаҳрам эркаклар орасида ишлаб юрибман...» жумласи борадиган жойига борибди.

Аллоҳ таоло Ўзи бизларга аҳлига чиройли нафақа қиладиганлардан қилсин. Парвардигоро, аҳлини ишлашига муҳтож бўладиган, уларнинг қўлига қараб қоладиган шуниндек қарзга ботишдан, одамлардан таъма қилишдан Сендан паноҳ сўраймиз!

Мақола:
👇
https://blog.xabar.uz/post/iffatga-qo-yilgan-haykal-yoxud-jo-natilmagan-maktub

@yaxshiilar

YAXSHILAR

20 Nov, 13:17


Шифо нур клиникаси. Юнусобод. Жарроҳлик амалиёти жараёни. Аср ўқиб олиш учун жой сўрайсан. Афсуски, шундай катта клиникада бир квадрад жой топилмайди. Важлари "Таъқиқлаб қўйишган". Миллионлаб одамларимиз ўз иш ўринларини ташлаб кетолмайдиган соҳаларда фаолият олиб боришади. Ибодат вақтларида нима қилишади?! Табиийки, кўпчилиги иш жойида ўқишади. Бундай олиб қарасанг, бу ўша таъқиқни бузиш ҳисобланади. Қонунларни бузиш эса жиноят. Лекин баъзи қонунлар инсон ҳуқуларига зид бўлса, қайсини танлаймиз: Ҳуқуқимиздан фойдаланиб қонун бузамизми ё қонунга буйсуниб ҳуқуқимизни топтаймизми?! Қайсини қилайлик?
Кимдир ўша қонуннинг айнан матнини келтира оладими? Ё бу ҳукуматга нисбатан асоссиз айбловми? Ёқилғи шаҳобчаларининг деярли ҳар бирида намозхоналар ташкил этилиб йўловчиларга қулайлик қилинганди, ҳозир аксари ёпилган. Сабаби юқоридаги қонун.
Қизиғини айтайми, таълим ва тиббиёт масканлари шу қонунни ижро этишади, бозордаги тижоратчиларга фарқи йўқ, хоҳласа дўконининг ичида, хоҳласа ташқарисида ибодатини қилиб олаверади, сизгаям жой топиб беришади...
Бу гапларни ўзимнинг манфаатим учун ёзаётганим йўқ. Дунёнинг бир бурчагида мусулмонлар сони аҳолисининг ҳатто 10% ини ташкил қилмайдиган давлатлар институтлар, аэропортлар, касалхоналар, катта маркетларда ташкил этган намозхоналарга ҳайратланаман. Хорижда юрган талабаларимиз ўқув даргоҳларини кўрсатишаркан, "Мусулмон талабалар учун ибодатхона" деб алоҳида таъкидлаб ўтишади. Ёки ишхоналаридаги шунақа хоналарни кўрсатишади. Сизларни билмадим—у, мен шу каби имкониятларни кўрсам, бефарзанд аёлнинг болали аёлга ҳаваси келгандай қарайман. Ҳавасим келади...

#Nodira Muallim (Ummu Amina)

YAXSHILAR

20 Nov, 07:10


Қирқ йил ўқитувчилик қилиб пенсияга чиққан аммамга телфон қилдим кеча. Анча қариб қолган, йигирма йилдан бери қанд касаллигидан оғрийди, яна бошқа касалликлари кўп.
Қалай совуқда қийналмаяпсизми десам Худога шукр бу пенсиямга ўтин оволдим, энди иншааллоҳ кейингисига кўмир оламан дейди.
Ўзимча ўйлаб қолдим. Нақ икки ойлик маошимни фақат ўтин ва кўмирга сарфласам яшай олармидим? Йўқ фақатгина бир ойлик маошимни ўтинга сарфласам ҳам яшай олмас эканман.

Нақадар даҳшат, нақадар қашшоқлик. Йигирма биринчи асрда фақат ўтин учун ишлаш. Ҳали озиқ-овқатни, дори дармонни ,кийим-кечакни қўйиб туринг. Яхшиям ўзбеклар оилавий яшайди. Агар бошқа миллатлар каби қариялар ёлғиз яшаса совуқдан қирилиб кетарканда.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

13 Nov, 08:22


ОИЛА
Ҳозирда кўплаб оилали аёлларда Instagram ва шу каби бир қанча ижтимоий алоқа воситалари мавжуд.

Шундай аёллардан бири тармоқда пост ёки сурат жойлаганида:

“Сиз жуда гўзалсиз”, “Кўз тeгмасин”, “Ажойибсиз”, “Ой юзлисиз” каби ҳушомадли изоҳларга дуч кeлади.

Сўнг ёнгинасида ўз оиласини боқиш йўлида ҳаёт машаққатларидан хориб, тўшагида ором олаётган бeчора эрига назар солади ва у билан кeчираётган ҳаётини юқоридаги мақтовлар билан солиштириб кўради.

Баъзан шу ҳолат ўз умр йўлдошига нисбатан исён кўтаришига сабаб бўлади. Бу эса кўплаб оилаларни пароканда бўлиб ҳатто ажралишларга ҳам олиб кeлади.

Муҳтарама аёллар!
Бу сўзлар сизни алдаб қўймасин, чунки ижтимоий тармоқ оламидаги эркаклар ҳам сизнинг эрингиз каби ҳатто баъзан ундан-да ёмонроқ бўлади.

Оилангиз ва фарзандларингизни асранг. Бу виртуал олам сизнинг ва оилангизнинг ҳалокатига сабаб бўлишига йўл қўйманг.

Энг муҳими, поклигингиз ва шарафигизни сақланг. Бир кун кeлиб Аллоҳ олдига қайтиш куни борлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Ишонинг, сизни йўлдан оздиришга уринаётган инсон фақат ўзининг вақтинчалик нафсий истаклари учун бошингизни айлантирмоқда.

Сизни ўз аёли дeб қабул қилган жуфту ҳалолингизни кўз қорачиғидeк ардоқланг. Унинг ор-номусини, ғурурини сақлай билинг.

Оилавий шароитингиз қандай бўлишидан қат’ий назар, сизни ҳимоя қиладиган ягона инсон – бу сизнинг эрингиздир.

Эрингизнинг муносабатларидан ранжиманг. Чунки сиз унинг ҳаёт аччиқларини ичга ютиб, бир бурда нон топиш учун қандай курашаётганини, сиз ва фарзандлари учун қанча қийинчилик ва тахқирларга чидаётганини яхши билмайсиз. Шундай экан, оилангизни тахқирлардан ва хорликлардан ҳимоя қилиш учун унинг бу фидойилигини қадрланг.

Абдулбоқи Увайс

#таржима
#Jasur Hasan

@yaxshiilar

YAXSHILAR

12 Nov, 13:36


18+ ЯПОНИЯДА ОИЛА ТАНАЗЗУЛИ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлару, хурматли туғарманлар!
18+ белгисини кўриб, "Ҳа, бу постни 18 кишидан кўп бўлиб, ҳамма билан бирга ўқиш керак экан. Яна 17 кишини қаердан топаман?" деб ўқимай кетиб қолманг, тағин)
Шу ўринда сизга бир саволим бор: 30 га яқинлашиб қолган ўғлингиз "Дадажон, уйланмоқчиман!" деса, сиз ҳам "Э Худога шукур. Бу бола касал-пасалмасмикан деб хавотир ола бошлагандим" деб хурсанд бўлсангиз-у, анави шўртумшуқ ўғлингиз "Одам эмас, қўғирчоққа уйланмоқчиман" деса. Нима қилардингиз?

Мен тасаввур қилиб кўрдим. Дадамларга шундай десам. Буни ичига жин кириб олибди деб, қўшни қишлоқдаги Ўзбекхон домлага ўқитишга олиб борардилар. Ёки, қўни-қўшни маҳалла-куйга билдирмай, Ургутдаги жиннихонага олиб борардилар)
Тўғрисиямда. Худди сиздек соғлом, ақлли инсон буни қабул қилолмайди. Аммо, инсоният диндан узоқлашса, илм-маърифатдан узоқлашса, бундан ҳам жирканч ишларни қиладиган мавжудот ҳисобланади. Шунинг учун одамзодга тийиб турувчи омиллар жуда муҳим.

Сиз расмда кўриб турган мана бу Япон йигитни исми Акиҳико Кондо. Бу жигит тушмагур қўғирчоқни севиб қолиб, шу қўғирчоққа уйланаман деб туриб олибди-да. Ахмоқчиликни чегараси йўқ. Жинни-пиннидирда дерсиз. Ҳай, бу йигит жиннидир. Аммо, расмдаги бу иккисини тўйига борган 100 лаб одамларга нима дейсиз?
У Япон йигити 2018 йилда шу қўғирчоққа уйланди. Ажиб қилиб тўй қилди. Ҳаттоки, қўғирчоқни ичига гапирадиган мослама қўйиб, "Менга тегишга розимисан?" деганда, "Ҳа, розиман, Кондожон ака" деган овоз ҳам чиқаришди. Машхурлик учун, ПИАР учун қилмади. Ростдан ҳам уйланди. Интернетдан тўй видеолари, бирга яшаётган видеоларини қидириб кўринг. Амин бўласиз!

"Ия, қўғирчоқ билан қандай қилиб яшайди? У билан қандай гаплашади? Ҳалиги "Вачач" масалаларичи?" деб ҳайрон бўлаябсизми? Бўлманг. Ҳаммасини ўша қўғирчоқ билан қилаябди. Ҳаттоки, ўтган ҳафта тўйларини 6 йиллигини нишонлаб, сиз расмда кўриб турган кактус ўйинчоғини боламиз деб юборди😁
Ана шу 6 йиллигини нишонлашгандан кейин, мен билан бирга яшайдиган 10 нафар Япон эркакдан кичик сўровнома ўтказдим. "Мана шу қўғирчоққа уйланган эркакка муносабатингиз қандай?" деган саволимга ҳаммаси позитив жавоб беришди. Тўғри қилган, нима керак "Урусаи"( Урушиб берадиган) хотин. Нима керак "Мендоукусаи" (Бош оғриқ, ташвиш) бола. Ҳукумат "Аёллар ҳуқуқлари", "Фалон ҳуқуқлари", бир нарса-нарсалар деб аёлларни ҳуқуқларини керагидан ошиқ кўтариб юборган. Натижада, эркаклар уйланишдан қочмоқдалар. Аёллар эркаклардан қочмоқдалар. Аҳоли йилдан-йилга камайиб кетаябди.

Японлардек ақлли, матонатли миллат "Аҳоли камайиши" масаласига ечим топа олмай турган бир пайтда, бир чиройли оила институтимизга зарба бермоқчи бўлаётган қўғирчоқсеварлар марҳамат, қўғирчоқлар билан бахтли бўлинг. Аммо, бизнинг қадриятларга бурунчангизни тиқманг!

Хулоса қиладиган бўлсак, "Бир одам жуда тез фикрлайман" деб мақтанибди-да. Уни эшитган ёнидаги одам: "Унда 128 ни 445 га кўпайтирсак неччи?" дебди. Бояги одам: "15" дебди. "Жавоб нотўғри-ку" деса, "Мен тўғри фикрлайман демадим, тез фикрлайман дедим" деган экан. Шунга ўхшаб, мен ҳам хулосани қаттиқ қиламан)

Барчаларингизга соғлом муносабатлар, бахтли оила ва қўша-қўша фарзандлар тилайман.

Хурмат билан, хулосология фанлари доктори, хулосолог, #Bahodir Ниппоний)😁

@yaxshiilar

YAXSHILAR

12 Nov, 10:19


Ҳаётимда ҳеч қачон, болаларимни олдида ҳам эримни танқид қилмаганман. Ҳатто унинг фикрига умуман қўшилмасам ҳам болаларимга: "Отанг — энг яхши. Отанг — ажойиб инсон. Отанг доим нимани қандай қилишни яхши билади!" - дейман.

#Лариса Гузеева

#Таржима

@yaxshiilar

YAXSHILAR

12 Nov, 08:46


Ақлли аёл билан доно аёлнинг фарқи:

Ақлли аёл ким ҳақ бўлса, ўша бахтли деб ўйлайди. Доно аёл эса ким бахтли бўлса, ўша ҳақ деб…

@yaxshiilar

YAXSHILAR

10 Nov, 03:09


⚠️"Севимли ТВ" дан:

-Адаси қизингиз эртага бизни йигити билан таништирар экан.

Пинаги ҳам бузилмаган отанинг жавоби:
-Кимакан у йигит? Танишсак танишаверамизда...

Улар бизга нимани беришса шуни оладиган халқ бўлдик, динимиз қайтариқларини унутдик, ўзимизни ва бутун оиламизни бадном қилишларига эътиборсиз бўлдик ва натижада ор-номусимизни, шарафимизни, иймонимизни тортиб олишди..

YAXSHILAR

09 Nov, 18:41


ВОЙДОД, АФҒОНИСТОН БЎЛИБ КЕТДИ.

Ассалому алайкум, тутуруқли оиладан чиққан, тутуруқли ўқирманлар. Яқинда Самарқандда автобусда аёллар ва эркакларни жойини алоҳида қилган ҳайдовчи ҳақидаги воқеани кузатдим. Айнан шу мавзуда анча олдин ёзган эдим. Шу ҳикояни яна бир улашай.

Японияга янги келган пайтларим эди. Уйдан ўқишимгача метрода 45 дақиқача вақт кетади. Ҳар куни бир хил йўлдан қатнайман. Бир куни шошилиб, югуриб метрога чиқдим. Япон метролари эрталаб шунақа тирбанд бўладики, манзилингизга етиб олгунча ўзингизни қамалиб чиққан маҳбусдек ҳис қилиб юборасиз.

Хуллас, шошилиб катта тезликда чиқиб олдим. Бир чеккароғига бордим, суяниб тик-турган ҳолда кетаябман. Тўсатдан кўзим рўпарамдаги битта қизга тушди. Менга шунақа меҳр билан тикилаябди-ки, одамни ҳижолат қилиб юборадиган даражада. Секин телефонимга қараган киши бўлиб, кўзимни олиб қочдим. Бу Япон қизлари ғалати эканку, бизни Ўзбек қизларига сал кўпроқ қараб қўйсангиз уялиб ерга кириб кетади. Булар сизни ерга тиқворар экан. Шунақа ҳаёллар миямда ғужғон айланиб турган пайтда, секиииинннн кўзимни телефондан кўтариб қарасам, у қиз ҳали ҳам тикилиб ўтирибди. У қизга ёнидаги яна битта қиз қўшилди. Кейин ёнидаги 1-2 та жувонлар ҳам қўшилишди. Ҳаммасини кўзи менда. Энди, «Вапшим» тамом бўлдим. Энди телефонни орқасига яшиниб бўлмайди. Энди каттароқ нарса керак деб, сумкамдан китобимни олиб, юзимни беркитадиган даражада кўзимни олдига олиб келиб, ўқий бошладим. Ўқиш қайда, мия ҳар доимгидан 10 баробар кўпроқ ишлай бошлади. Ҳаёлда минг хил фикрлар.

Аям ҳар доим мани ўғлим дунёдаги энг келишган йигит, истарали йигит, ким кўрса ёқтириб қолади, одамларни қизига совчи келса, мани ўғлимга совчи келаябди деб мақтаниб юрардилар. Ўша пайтлари типратикан ҳам боласини юмшоғим деганидек, аямларга шундай кўринсам керак деб ўйлар эдим. Аммо, бу Япон қизларининг менга бу даражада меҳр-муҳаббат билан қарашига қараганда аям ҳақ эканлар. Ҳақиқатдан ҳам фавқулотда «Черезчур» келишган йигит эканман деб ўйлаб турсам, бир қиз мен томонга қараб келаябди. Кўзларида меҳр мужассам. Ҳудди «Тўрт қадам қолади, етишга сенга» деб романтик қўшиқ айтиб келаётгандай. Ниҳоят етиб келди: «Сумимасен, кочирава жосеи сенёуша нан десукедо» ( Кечирасиз, бу фақат аёллар минадиган жой) деб қолдику. Ҳаммаси тамом бўлди. Келишган йигитлигим ҳам бир тийин бўлиб, келишолмай қолди))
Қарасам катта қилиб ёзиб қўйилган экан: «Фақат аёллар учун» деб. Узр сўрадим-у, шунақа катта тезликда қочдимки, шу билан у аёллар бошқа кўришмади мени))

Хуллас, Японияда тирбандлик пайтида аёлларга тегажоғлик бўлмасин, ноқулайлик бўлмасин, эркаклар билан ёпишиб тиқилиб кетмасин деб фақат аёллар миниши учун алоҳида «Вагон»лар ташкил этишган. Поезд, метроларда шунақа шилқимлик, тегажоғлик бўлганки шуни йўлга қўйишган. Ҳаттоки, атайдан аёлларга тиқилиб, ҳамма жойига ишқаланган Япон эркаклари кўпайгани учун ҳам шунақа қилишган. Энг қизиғи, бизда энди бошланган "Аёллар ҳуқулари" деган нарса, Японларда анча олдин бошланган. Ривожланиб-ривожланиб, чўққисига етганда, "Аёллар учун алоҳида вагонлар" талаб қилишни бошлашган. Кўраябсизми? Сиз чўққига етганда талаб қиладиган ҳуқуқингизни биз ҳозирдан таклиф қилаябмиз))

Шунинг учун ўзимизда бўлган воқеадан диний фон ясаб, тўғрими нотўғрими мусулмонларга қарши чиқсам бўлди деб, «Войдод Афғонистон бўлиб кетди, Сурия бўлиб кетди» демасдан оддий қабул қилаверинг. Зеро, тиқилиб, ишқаланиб, ғашингизга тегадиган, атай шунақа пайтларни пойлаб юрадиган «Моняк»лардан дан ҳалос бўласиз. Бу мавзуга қаши чиқаётган аёллар, нима бўлопти сизга? Майнангиз жойигами? Сизга автобус, поездда, шилқимлик қилишса ёқоптими? Булли қилингеeе😁
Мабодо, бизда ҳам Транспорт вазирлиги уйғониб, шу тизимни жорий қилишса, фавқулотда келишган эркаклар ва «черезчур» гўзал аёллар эҳтиёт бўлинг! Манга ўхшаб адашиб миниб олиб куйиб юрманглар))

#Bahodir Iskandarov

💎 @yaxshiilar

YAXSHILAR

09 Nov, 06:01


Яшаш қийинлашиб боряпти. Одамлар бир-бирини аямаяпти.

Бир ошнам фармацевтикада ишлайди, қолгани унинг тилидан:

“Оддий цефтриаксон бор, кейин сал кучлиси бор: цефтриаксон сульбактам. Бизни тармоқ кучлисини сотади. Дўхтирлар билан келишамиз. Оддий цефтриаксон керак жойига ҳам кучлисини ёзаверади. Унга фарқи йўқ. Кейин агент дегани бор: у дориларни “ўтказади”. Ойига ўртача 15-30 млн бонус оладиган агентлар бор. Мени ишимам шунга яқин”.

Қолганини ёзмайман, ҳамма билади чунки.
Расмда битта акага оддий шамоллаш учун ёзиб берилган дорилар

*дўхтир аввалдан танишингиз бўлсагина боринг ёки одамлар орасида ҳурмати бор (фейсбукдаги айрим дўхтир акалар) одамларга учранг. Шунчаки клиникадаги дўхтирга борманг

Қолганига бориб ўтирманг. Калласига келганини, агент бериб кетганини ёзаверади.

Россияда шамоллаб дўхтирга борганимда “Бориб яхши овқатлан, ўтиб кетади” деб жўнатиб юборган.

#Nurdek Yuldoshev

✔️ @yaxshiilar

YAXSHILAR

06 Nov, 06:03


"Бола учун алоҳида ўзининг хонаси бўлиши унда ижодкорликни ривожлантиради" деган гап билан воқеъликни солиштираман. Ўзининг мустақил хонасида ўйинчоқларга кўмилиб яшаган миллионлаб Ғарбликларининг етиб борган жойи худбинлик, одамовилик, бургерни ағдариб турувчи, пештахта тўлдирувчи, телфонга жавоб берувчи касблар бўлди. Ҳеч қанақасига шахсиятини ривожлантирмади аксинча ўта худбин қилиб қўйди.

Ота-оналар аҳмоқ бўлиб ўзини қийнаб уйини кенгайтиради, кошки бу ношукр арзандалар бунинг қадрига етса.

#Faizddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

06 Nov, 05:57


Keyingi yil otarchilar va sportga 7.1 trillion, ilm fanga esa 2.3 trillion so'm ajratilar ekan. Ilm fanga 3 baravar kam pul ajratilyapdi. Mana qoloqlikning asl sababi...

https://youtu.be/DOV5S4HppSo?si=yYLh4N2mxPxWV8o9

@yaxshiilar

YAXSHILAR

30 Oct, 04:02


БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.

Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.

Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!

Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!

Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.

Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?

Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.

Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

#Bahodir Iskandarov

@yaxshiilar

YAXSHILAR

24 Oct, 12:11


18+ ЯПОНИЯНИНГ ОИЛА ИНҚИРОЗИ!

Ассалому алайкум, мен учун қадрли ўқирманлар! Сизлардан шу пайтгача ЁҚТИРМАДАН бошқа нарса сўрамабман. Бундан кейин ҳам сўраш ниятим йўқ. Ўзларингиздан билиб бир нарсаларни босиб қўйинг, ахир)) Бугун даврани ёндирадиганидан айтиб бераман. Хорғин, хафа кайфиятингизни менга бериб туринг, 3 дақиқада зўр қилиб қайтиб бераман. Қани кетдик бўлмаса...

Шу десангиз, душанба куни биз билан ишлайдиган иккита севишган, асал ойидан қайтиб, таътилларини тугатиб ишга қайтиб келди. Эри-хотин ҳам биз билан ишлайди. Уларни тўйига асосий сабабчи ўзимман. Қиз билан юриб-юриб, "Ҳа, зўр қиз, уйлан ўртоқ" деб болага тиқиштирмаганман. Тўғри маслаҳатлар бериб, икала ёшни ували-жували қилдим))

У шалпанқулоқ, Сужо деган Япон йигит билан Японияга келганимдан бери танишман. У болани "Уйлан, уйлан" деб қулоқ миясини еб битирганман. Уйлан десам, "Мендокусаи" ( Бош оғриқ)ни нима қиламан. Бир ўзим мазза қилиб яшаб юравераман дейди. Бола зоти умуман керакмас дерди. 80% Япон ёшлари шу фикрда. Оила қуриш, маъсулиятни бўйнига олишдан қўрқишади.

Хуллас, у болага "Сени ҳам ота-онанг, бизга бола керакмас, биз оила қурмаймиз" деб сенга ўхшаб фикрлаганда сен ҳозир бу дунёда бўлмасдинг. Японияни аҳолиси 100 йилдан кейин йўқ бўлиб кетади. Оила қуриш мазза, хотинчанг билан вачач десам, "Хотинча билан вачач бўлиш учун уйланиш шартми?" дейди. Ростанамда, уйланмаса ҳам уйланганларни ишини қилиб юрса, уйлангиси келармиди. ЯПОНЛАРНИНГ ОИЛА ҚУРМАСЛИГИНИ, АҲОЛИ СОНИНИ КАМАЙИБ КЕТИШИНИ АСОСИЙ САБАБЛАРИДАН БИРИ ана ўша "Вачач"ни очиқ-ойдинлиги, дехқончилик бўлиб ётгани бўлса керак! ШУНИНГ УЧУН БИЗДАГИ ШАРМ ҲАЁНИ САҚЛАБ, УНАҚА ВАЧАЧЛАРНИ БЕМАЛОЛ, ДЕХҚОНЧҲИЛИК ҚИЛИБ ЮБОРМАСЛИК КЕРАК. ЙИГИТ ҲАМ ҚИЗ ҲАМ ТЎЙ КУНИ КЎРСИН КЎРАДИГАНИНИ!

Хуллас, бояги йигитни жавраб-жавраб, оила қуришга кўндирдим. Уйланди, асал ойларни тугатиб, эри хотин ишхонага келди. Ҳамма ҳамкасблар оила қуришнинг яхши томонларини, таасуротларини сўраябди. Бояги қиз шу пайтгача юраверган эканман. Эрга тегиш яхши нарса экан, бахт-тахтлар ҳақида гапириб, қолганларга ҳам эрга тегинглар мазмунида маслаҳатлар берди.

Шуларни эшитиб, бир латифа ёдимга келди. Иккита дугона бўлган экан. Икаласи ҳам эркаклардан нафратланар экан. Эркакларни пайпоғи ҳидланади, кечаси хуррак отади, бошида яхши гапириб, кейин азоб беради. Фалон-фалон, фустон-фустон деган хулосачаларни йиғиб, икаласи бу дунёдан роҳибалардек пок ўтишга келишиб олишибди. Икаласи битта уйга кўчиб ўтишиб, ёнларига битта эрга тегмаган мушукчани ҳам қўшиб олишибди. Тарки дунё! Бир йил ўтибди, икки йил ўтибди. Ўн йил ўтибди! Қизлардан биттаси ахдини бузиб, секин эрга тегиб кетиб қолибди-да. Битта қиз битта мушук уйда ёлғиз қолиб кетишибди. Қиз бир аҳвол, мушук бир аҳвол эмиш. Учрашувга чиққиси келган мушукни овозини биласиз а? одамга ўхшаб гапириб миёвлайди. Мёвеаяяай деб серенада айтиб юборади)) Орадан бир ой ўтиб, бояги аҳдини бузиб, эрга тегиб кетган қиз, нариги қизга телефон қилибди. "Ҳа, эрга тегиш қандай экан?" деса,
"Энди, дугона, ўз ҳаётингни ўзинг ҳал қил. Аммо, мушукни қўйвор. Мушук бу дунёнинг лаззатларини ҳис қилиши керак" деган экан))

Хулосайи калом, "Оила қурма, ажраш, эркин яша" деб, бизнинг оила институтимизга зимдан зарба бермоқчи бўлаётган роҳибаларга парво қилманг! Оиласиз фарзандсиз ҳаёт ҳаёт эмас. Ишонмасангиз, мушукдан сўраб кўринг)

© #Bahodır Iskandarov

@yaxshiilar

YAXSHILAR

23 Oct, 07:04


- ижара тўловидан қийналдим, эртагача тўламасам чиқариб юборишади, кўчада қоламан, етти миллион сўм қарзим ҳам бор, ёрдам беринг илтимос.

- ижара тўлови қанча?

- 250 $

- арзон жойлар борку, бизни шаҳар худудида эрлик хотинлар ҳам бунчалик қиммат ижарада туришмайдику, сиз ҳеч қаерда ишламасангиз, ижарага олишдан аввал ўуни ўйламадингизми?(жавоб йўқ).

- эрингиз вафот этган экан, эрингизни асл манзилини бера оласизми?

- мен иккинчи хотин эдим, тўчний адрисларини билмайман.

- фамилиясини ва аниқ бўлмаса ҳам яқинроқ манзилини биласизми?

- йўқ, фамилиялариниям билмайман.

- ишонишим қийин бўлаяпти, наҳотки биргаликда 6 йил яшаган эрингизни биринчи хотини билан яшаётган манзилини билмасангиз, фамилиясиниям билмасангиз?.(жавоб йўқ)

- хўп, эрингизни вафот этгани ҳақидаги гувоҳнома сизда йўқ экан, ҳеч бўлмаса болаларингизни туғилганлиги ҳақида гувоҳномасини кўрсатингчи, шунда эрингизни фамилияси ёзилгандир?

- болаларимни "мат одиночка" деб ёздириб туғилганлик хақида гувоҳнома олганман.

- бўпти, ўша гувоҳномани кўрсатингчи.

- йўқотиб қўйганман, нима менга ишонмаяпсизми?

Биздан хафа бўлманг, чунки биздан ёрдам сўровчилар орасида тирик эрини ўлдига чиқариб пул ёки уй ундиришга ҳаракат қилганлар, соғлом боласини оғир касал дея баҳона қилиб пул ундирмоқчи бўлган фирибгарларни кўпини кўрдик, шунинг учун дийдамиз қотиб қолгандай туюлиши мумкин, аммо суриштирмай кўз ёшларига ишониб алданмаслигимиз учун мурожаатни ўрганиб аниқлик киритиб олишга мажбурмиз.

Мана сиз ҳам саволларимизни жавобсиз қолдираяпсиз, ҳозир сиз сўраган уч миллион сўмга яқин ижара пули, етти миллион сўм қарзингизни узишингиз учун пул ва рўзғорингиз учун яна бир миллион сўмни асоссиз қўлингизга бериб кетолмаймиз.

Болангизни ёши олтига тўлибди, сиз эса ишламасангиз, қандай қилиб сизни йиллаб таъминотингизни қила оламиз?

Сизга маслаҳатим, ёш экансиз (аёлни ёши 30 ёшда), аёли билан ажрашган ёки аёли вафот этган бирорта эркакка турмушга чиқинг, иншааллох, шундагина барча ташвишлардан қутуласиз.

- "ҳмм, кўп гапирар экансиз, мен ёрдам сўрадим, эр топиб беринг демадим шекилли" дегандай эгсалари қотган ҳолда бизни кузатиб қўйган аёл билан хайрлашиб ташқарига чиқдик.

Мошинага ўтирар эканмиз:

- "хақиқатдан ҳам кўп гапириб юбордим шекилли а, онаси" дея аёлимдан сўрадим.

- "мен ҳам бу аёлни гапларига ишонмадим, керакли саволларингизга қониқарли жавоб бермадила, майли, Аллоҳ билгувчироқдир, Ўзи ҳаммамизни тўғри йўлдан адаштирмасин, пешин маҳал бўлди, уйга кетдик" деган жавобдан сал енгил тортдим.

Саволларим ва жавоблар ҳақида сиз азизлардан фикрларингизни кутиб қоламан, хатоси бўлса албатта тўғри хулоса чиқариб оламиз.

Саломат бўлинглар.

#Muhammad Ikrom

@yaxshiilar

YAXSHILAR

23 Oct, 06:32


Ўзбекзабон жамиятда жамоат фаоли, блогер ўзи гувоҳ бўлган ҳолат ҳақида ёзмоқда:

Мени синглимни қизи тез тез келиб қолади уйидан. Жанжалларнинг асосий ва қайталанадиган мавзуси СИНГЛИМ НЕВАРАНИНГ 1 ЁШГА КИРГАН ТУҒИЛГАН КУНИГА ПОДАРКАЛАР ОЛГАН, ЛЕКИН ИЧИДА ТОРТ ЙЎҚ ЭДИКАН. 1 ТА ТОРТ КИМНИНГ ОТАСИНИ ЎЛДИРИБДИ, ТОРТ ҚИЛИБ ҚЎЙСА БЎЛМАСМИДИ ПАСТЛАШМАЙ деган тема. Мен ўзим бир марта келиштириб қўяй деб қудаларникига бордим, ТОРТ деган сўз 50 мартадан зиёд тилга олинди. Эркак қудага охири СИЗЛАР ХУРМАТНИ ТОРТ БИЛАН ЎЛЧАЙСИЗЛАРМИ деганимда кейин хотинига БЎЛДИ , ТОРТНИ ХАДЕБ ГАПИРАВЕРМА деяпти.

Амакимни қизи келиб ўтирибди. Қайнона уришаверди, амаким разборга борса ТУАЛЕТНЫЙ БУМАГАНИ 3 ТАХЛАБ КЎП ИШЛАТАДИ, КЕЛГАНДАН БЕРИ УЙИМДАН БАРАКА ҚОЧДИ дебди. Қайнона рак бўлиб ўлди , куёв ярашиб келинни опкетди, энди яхши яшаса керак десак, йўқ. Келин мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди (ажрашганда кирган ишга) . Куёв хамма ойлигини олволаркан, рўзғор битта, эр хотин қўш хўкиз деб . Амаким куёв билан гаплашса ХОТИНИМГА ИШГА КЕТАЁТКАНДА КУНДА 60 СОМ ( 0.7$) БЕРАМАН, ЎТКАН КУНИ 100 СОМ (1.17$) ИШЛАТИБ ҚЎЙИБДИ дебди. Куёвнинг ошнаси менга чиқиб яраштириб қўйинг деганди, шунақа хотинни ойлигини олволаркану десам, ха шунақа деди. Мен унақа пасткашлар билан гаплашмайман дедим. Яна айтсам бошқа қариндошлар билан боғлиқ уят холатлар бор, уларни оиласи бузилмасин, ёзмай қўяверай.....

(с)

P. S. Бу холат Ошдаги ўзбек оилаларда...

@yaxshiilar

YAXSHILAR

22 Oct, 19:15


Ўзбекистон бозорларини нафақат Хитой маҳсулотлари, балки, ёппасига хитойликлар эгаллаяпти. Хитойликлар дўконларида ишлаётган ўзбеклар уларга ҳудди Раҳбари Олийдек муомала қилаётганини кўраяпман. Ўз юртингда қулдек бир дўкон соҳибига ялтоқлангандан кўра, ҳар бало бўл, дегинг келади.
Иқтисод қўлдан кетса, сиёсатгаям таъсирини ўтказабошлайди. Ўзимиз омон қолармиз, авлодимизчи? Уйғурлар куни бошимизга келмасин. Ҳозир хитойликлар ўзлари мол олиб келиб сотса, халққа яхши бўлар, аммо бунинг оқибати нима бўлади? Тепадагилар нега ўйлашмаяпти? Хитой қаерга борса, қайтиб чиқмаётганини кўрмаяпмизми?
Ўзбекистоннинг бир қарич ериниям шуларга беришни истамайман.
Сизларни билмадим—у, мен бунда хайр кўрмаяпман.

#Nodira Muallim.

@yaxshiilar

YAXSHILAR

22 Oct, 19:10


Сизлар ҳам сезяпсизларми, одамлар ҳаддидан ошиб кетишмоқда?! Айниқса овқат борасида…
Бир видеода моши йўқ, тўла гўш бўлган мошикичрага, бўйин гўштини майдалаб солди, устига, қазини тўғради, кейин лаганга солиб, четига қази, тил, яҳна гўшт билан зеб бериб, дастурҳонга тортишмоқда…

Барака топгурлар, нима бўляпти?! Шу мошидан гўшти кўп, мошкичрани ичидаги гўштни ўзи етмайдими?!

Эътибор беряпсизларми?! Шу нарсаларни ҳаммаси одамларни ҳайрон қолдириш учун, бундан бошқа эмас!!!

Биттаси бошқача ҳайрон қолдириш учун, ёғоч лаганга сузса, биттаси тиллага безаб келяпти, бошқаси, ошпазни ўзини саҳнага олиб чиқиб, олов билан овқатни солиб берса, яна бошқаси белкурак билан овқат солаяпти…

Қатга қараб кетяпмиз?!
Абдуллоҳ домлани бир гапи бор эди:
-Ҳамма бидъатларни бойлар ўйлаб топади деган.

Нафақат овқат борасида, бошқа ишларда ҳам. Бир куни бир окамизи танишлиги умрадан келган экан:
-Эшигини тегида кичкина ёш қизлар, нашида айтиб кутиб олди, жуда чиройли кўринаркан. Ман ҳам ойимлар келса, шунақа қиламан дейдилар.

-Ока, ҳафа бўлманг, ҳамма шунақа ким-кимдан зўр ишлар Тошкендан чиқади биласми дедим.
-Нимага?
-Ҳозир сиз қилас уладан кўриб, кейин Эшмат қилади, ундан кейин Тошмат ҳам қилгиси келади…қарабсизки, кейин шунақа қилиш керак экан деган тушунчалар шаклланади…
Нима кераги бор, бир динни билмаган жоҳил одам бўлсез экан тушунса, дуппа дуруст диндан ҳабариз бўлиб, сиз қимен шу ишни барака топгур дедим…

Кейин қилдилами йўқми билмиман, ман Америкага қайтгандим. Манимча қилмаганлар…

Ёшлигимизда шакар чойга нонни ботириб еб кетаверар эдик… ўлмадик, яшамоқдамиз, бундан кейин ҳам яшаймиз… ҳаддимиздан ошмайлик…

#Shoxrux Mirzo

Yaxshilar kanali:
➡️ @yaxshiilar

YAXSHILAR

21 Oct, 07:14


Тил дин, маданият ва ахлоқ ташийди. Мен зарурат бўлмаганда ғарбда яшашни ҳалол ҳисобламайман. Зарурат - дини, жони ва молига ҳалокат хатари юзага келишидир. Шунда ҳижрат қилинади. Тирикчилик ўтказиш эса зарурат ҳисобланмайди. Тирикчилик сабаб ҳижрат қилишга мусулмон мамлакатлар бор.

Исломини ўрганиб, унга тўлиқ амал қила бошлагач, яъни иммунитет ҳосил қилгачгина, таълим учун чет элга юборилиши мумкин. Ота-оналар, бунга диққат қилинг!

Нега бундай кескин фикрлаётганимни эса қуйидаги шахсийга юборилган мактуб изоҳлаб беради:

#Mubashshir Ahmad ustoz

====

Ассалому алайкум устоз. Бу ёзаётганим ўз ҳаётимизда бўлган, бошимиздан ўтқизган реал ҳолат, сизга бир ўзбек қизи сифатида қолган миллатдошларимиз ўқиб ўрнак бўлиши учун ёздим.

Биз Германияда яшаймиз. Эр хотин зийоли ўқимишли нуфузли университетларни магистр даражасигача битирганмиз. Фарзандларимиз мактаб ёшида Германияга келди, бу ерда мактабда ўқиб немис тилини ва қўшимча инглиз тилини ўргана бошлади. Шунчалик тилни яхши ўзлаштиришдики, ҳатто она тилимиз ўзбек тилини унута бошлади. Секин аста уйда немис ва инглиз тилида гаплашишди, аввалига улар билан роса фахрландик, ҳамма яқинларимизга бу ҳақида оғиз кўпиртириб гапириб, уларни немис ва инглиз тилида гапирган видеоларини мақтаниб тарқатардик, айниқса она сифатида мен бу ишни бажонидил қила бошладим. Фарзандларим бора бора уйда биз ўзбекча гапирсак, гапларимизга тушунмасликни, ёки биз устимиздан кулишлик одати пайдо бўлди. Секин аста биз ўзбекча гапларимизга аҳамият бермай қўйишди. Қанча курашмайлик, улар бир-бирлари билан фақат шу тилларда гапирадиган бўлишди. Майли, чет элда яшаётган бола шу эканда, деган ҳаял билан таслим бўлдик. Ўғлим фақат инглиз тилида контент кўради, мен буни тил ўрганиши учун яхши деб ўйладим ва кўраётган видеоларини кузатиб тураман, у беҳаё эмас деб ўйладим. Улар билан ҳар куни ўтириб гаплашамиз, энг кўп вақтимизни уларга сарфлаймиз аслида. Бир куни ўғлим ислом динига қарши фикрлар билдириб қолди, шунда тўхта тўхта сен буларни қаердан олдинг дедим, у эса инглиз блогерларида эшитганини айтди. Мен унга қаттиқ тақиқлар қўя бошладим, лекин фарзандларим бу пайтгача инглиз ва немис тилларида ҳар ўз ҳуқуқлари ҳақидаги видеоларни кўравериб мен билан қандай ўзини ҳимоя қилиб гаплаша олишни, хуллас ҳамма демокрация ҳуқуқларини ўрганиб бўлган экан. Бир куни кечаси соат 2:30 ларда уйимизга полиция келди. Дадаси икковимиз шокка тушиб қолдик, сабаби фарзандингиз ўз жонига қасд қилмоқчи экан, бизга бир дугонаси телефон қилиб айтди деди, улар уйимизга кирди ва у билан ёлғиз гаплашишди. Нималарни ўргатишди билмайман, шулар келиб кетганидан кейин фарзандим мени умуман менсимай қўйди, гапирсам худди кучадаги бегона билан гаплашгандек эмоцияларсиз гаплаша бошлади. Ҳозир мен учун дунё қоронғу. Нима қилишимни билмайапман. Тил билиш биз учун бундай мусибатларга хизмат қилишини билмаган эканман, дунёвий илм ислом билан бирга ўргатилмаса мусибат келтирар экан. Энди тушундим исломи йўқ ривожланган давлатларда нима учун дунёвий илм чўққига чиққан бўлса ҳам одамлар бахтсиз эканини.

Yaxshilar kanali:
➡️ @yaxshiilar

YAXSHILAR

21 Oct, 06:50


😁😁😁

YAXSHILAR

21 Oct, 06:14


Халқимиз нега ўғил фарзандни қиздан устун қўйишини воқеъликни кузатиб тушуняпман. Бу шунчаки бор воқеъликка таслим бўлишдан экан.

Дарҳақиқат, миллий зеҳниятимизда ўзимиз сезмаган ҳолда паразитликни, эксплутацияни оқлаш ва шунга кўниш бор. Қиз кўриб уни қийналиб катта қиласиз, тарбиялаб ўқитиб узатасиз ундан ҳеч қандай фойда кўрмайсиз. Бошқа оила уни чўри қилиб олади, эксклюзив ўзиники ҳатто энди сизнинг хаққингиз йўқ, улар рухсат берса кўргани келади бўлмаса йўқ. Рухсатни битта эридан сўраши етмайди, қайнона, қайнота, момо қайнона, бобо қайнота, баъзи ҳолатларда эса қайни амма ва қайнисингиллардан ҳам рухсат сўраши керак. Касал ота-онасини бориб кўришга рухсат бермайдиган оилаларни биламан.

Қиз боладан ота-онага ҳеч қандай фойда йўқ фақат Охиратдаги ажрни умид қилиб яшайди. Қиз бола мажбурият ва жавобгарлик холос, у фойда эмас. Мункиллаб қариб ўлимингизни кутиб яшаётганда келиб хабар олиб туришини айтмаса то ўшангача сизга юк бўлади.

Саудияда эса аёллар турмуш қургандан кейин ҳам ота-онасига ўз маошидан ёрдам бериб туради, эри ғинг деёлмайди.

Ўзбек жамиятида қиз ота-онасига ёрдам беришини қўйиб туринг, ўзини ўзи эплаб тинч ўтирса катта гап. Тамаъгир қайнонанинг жағини ёпиш учун доимий совға салом билан хабар олишга мажбур баъзи оилалар.

Баъзи аёллар умрбод ота-онасига ва ака-укаларига юк бўлиб ўтади, кўзининг сувини оқизади.

Ҳей номард, бировнинг қизини тайёр чўри қилиб олдинг, ўз ота-онаси фақат машаққат чекди ҳеч қандай фойдасини кўрмади, сен ва ўғлинг кўряпсан, ҳеч бўлмаса таъминлаб қўй, ота-онасига юк қилма дегим келади.

Шуларни ўйлаб бўғзимга ғазаб тиқилади, албатта ҳамма шундай эмас ҳеч қачон ота-онасига юк бўлмаган аксинча доим ёрдами тегадиган қизлар ҳам бор ўзим биламан уларни ҳам аммо мана шундай бир муҳим ҳажмдаги оломон бор-ки улар инкор этиб бўлмас даражадаги катта миқдорни ташкил қилади.

Ота-она ўғлиникида умрбод бемалол яшайди аммо қизиникида бир кун туролмайди. (Истиснолар бор, қайнота қайнонам меникида бир неча марта келиб 6 ойлаб яшаб кетган, ўз уйидек ҳис қилдирганман ).

Ёлғиз ўғил бўлиш ҳам жуда қийин аммо отасиз ёлғиз ўғил бўлиш ундан ҳам қийинроқ.

Бевалар боласига ачиниб бошқа турмуш қурмайди аммо узоқ муддатда ўзига ва болаларига жавр бўлишини билмайди. Беванинг ўғли умрбод ёлғиз онаси учун азоб чекиб ўтади, вақт ўтган сари ёмонлашса ёмонлашадики яхшиланмайди. Отасиз ўғил етимлик азобини умрбод ҳис қилади. Отасини 50дан кейин йўқотган " етимлар" падари бузрукворимни соғиндим деса ҳақиқий етим ўсганларга эриш туюлади. Сизлар етимлик нималигини қаёқдан билардингиз, етимлик нелигин бизлардан сўранг .

Ўзимга ҳайрон қоламан. Ҳақиқий етим бўлиб отасизликдан ўксиб ўкиниб катта бўлган бўлсамда бу ҳақида умуман ёзмайман ва гапирмайман. Аммо ҳанузгача шундан азоб чекиб келаман. Ёлғиз отасиз ўғилга жуда қийин экан, у фақат Аллоҳдан мадад сўрайди, дардлашадиган ва муаммоларини юклаб қўядиган отаси йўқ, онасию сингилларию ва ўз оиласининг муаммоси фақат унинг гарданида. Аллоҳ нажот берсин, халқимизга феодал жоҳилона зеҳниятдан қутулишга тавфиқ берсин.

#Faiziddin Mumin

Yaxshilar kanali:
➡️ @yaxshiilar

YAXSHILAR

20 Oct, 03:06


#Ажрашсакмикан деган манзилга етиб борган оилаларга маслахатим.
Ажрашишдан аввал 3 ой бирга яшаманг.

1. Алохида яшанг, худди ажрашгандек.
2. Телефонда ёзишманг.
3. Қўшилиш қаттиян мумкинмас.

Бўлди, 3 ойдан кейин аниқ жавоб оласизлар.
Бир бирингизни соғинасизми, ёки хаётингиз янада гўзаллашдими.

#Миразиз Ахмедов

Yaxshilar kanali:
➡️ @yaxshiilar

YAXSHILAR

19 Oct, 19:18


Аёл қанчалик ақлли, бой бўлмасин, ҳатто ўзлаштирган илмидан дунёда тенги йўқ олима бўлса ҳам, коинотни забт этган тақдирда ҳам фақат ва фақат ўз севган эркакнинг кўксига бошини қўйганида ўзини ҳотиржам ва чин бахтли ҳис этади…

Биласизми нега?!
Чунки у эркакнинг кўксидаги қовурғадан яралган.

Вассалом!

#Shoxruh Mirzo

Yaxshilar kanali:
➡️ @yaxshiilar

YAXSHILAR

19 Oct, 10:13


Аёллар кўпроқ касал бўлса-да эркаклардан узоқроқ умр кўради, эркаклар камроқ касал бўлса-да жиддий касалликлардан вафот этиши кўпроқ экан. 40дан кейин эркакларда юрак хуружи ва бошқа олиб кетадиган жиддий ҳолатлар кўп учрайди. Ийе яхши юргандику деб ҳайрон бўласиз

Ҳамма ўз вазиятидан билса керак аёллар дарров оғриб қолаверади , кунда кунора касал бўлади. Бу ҳали соғлом аёллар ҳақида, чинакам касалвандлари бошқа масала .

Эркаклар нисбатан камроқ касал бўлса-да аммо касал бўлганда бир йўла оёқ чўзвориши мумкин. Аллоҳ сақласин.

8 ёшли қизим сўраяпти:

— Дада, нега аялар ҳадеб касал бўлаверади лекин дадалар ҳеч касал бўлмайди?

Бўйдоқлар, онаси доим инқиллаб синқиллаб юришини кўриб бу фақат ёши катталарда бўлади деб ўйлаган бўлиши мумкин аммо уйлангандан кейин шок бўлади. Соппа-соғ бақувват кўринган қиз ҳомиладор бўлиши билан касаллик кунлари соғлом кунларидан кўп бўлади. Битта туққандан кейин эса бу оддий ҳолга айланади.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

13 Oct, 12:30


"Яхши муомала илонни инидан чиқаради, қўпол муомала пичоқни қинидан чиқаради".

" қанд" касаллигини шессекундда даволашларини айтиб интернетда тинмай реклом бераётган бир компанияга қўнғироқ қилдим:

Гўшакни кўтарган оператор қизимиз "бир оздан сўнг сиз билан мутахассисимиз боғланадилар" деб хайрлашиб гўшакни қўйди.

Ярим соатдан сўнг қўнғироқ бўлди:

- ассалому алайкум, ака бизни махсулотимизга буюртма қолдирган экансиз, беморни "сахарлари" неччи "юради"?

- ваалейкум ассалому, беморда "қанд" миқдори 8,5 - 9,5 "юради"

- ия, бай - бай - бай, жуда баланд эканку😳

Мутахассисни бу жавобини ёнимда эшитиб турган беморда ҳадик ва қўрқув пайдо бўла бошлади.

Табиийки бундай қўпол ва фаросатсиз жавобдан мени ҳам жаҳлим чиқди ва:

- "менга қаранг жаноб мутахассис, мен шифокор бўлмасам ҳам жаа сиз ўйлаганчалик содда эмасман, қачонки беморда қанд миқдори 15 - 20 бўладиган бўлса сиз айтганиздек кўтарилиб кетган бўлади, бундай ваҳма қилиб дори сотишингиз яхши эмас, сиз ҳозир беморни "пичоқсиз сўйдингизку" хайр, сизни дориларингизни сотиб олмаймиз, хайф сиздек "шифокорга" дея сухбатни тугатдим.

ёнимдаги беморга тасалли бердимда, яна бошқа бир шифокорга қўнғироқ қилдим.

Арзимни тинглаган шифокор ёнимдаги беморга телефонни беришимни илтимос қилди ва бир оз беморни тингладида:

- "ээ баракатопкурей , 8,5 - 9,5 кўп соғлом одамлардаям учраб туради, аслида қантли диабет ваҳимали касаллик эмас, бу сизга эркалик қилгиси келган оддий бир эркатой " ширин дўстдек" қабул қилинг, сиз ҳозирча бу билан муроса қилиб яшасангиз ўзи сиздан қочади ёки сизни безовта қилмай хамроҳдек ёнизда юриб туради.

"дўстингиз" ема деган нарсаларни еманг, ейвер деган таомларни паққос тушираверинг, шундай муроса (пархез) қилсангиз бемалол яшайверасиз, ҳозирда дунёни ярми "ширин" касаллик билан яшаб юрибди, иншааллох тезда тузалиб кетасиз, омон бўлинг, ҳечам махзун бўлманг" дея сухбатни якунлади.

Шифокор билан сухбатлашган беморни кўзларидаги махзунлик бир зумда қувончдан порлар, юзидаги сўлғинлик йўқолиб хурсандликдан қизаринқираб нур таралгандай эди, "алхамдулиллах, жа ваҳимали касал эмас эканманку, шу акани олдиларига бориб даволаниш маслаҳатларини олай" дедида "ширин тил" шифокорни хузурига жўнади.

Машнақа гаплар.

Хулоса ва маслаҳатлар учун изоҳлар ёзишга бошлаймиз ва пост ёққан бўлса тарқатиб қўямиз😊.

#Muhammad Ikrom

@yaxshiilar

YAXSHILAR

13 Oct, 11:53


Аёлини ҳимоя қилиш деганда баъзилар худди ёв аскарлари бостириб келиб хотинини зўрламоқчию бу эса улар билан жанг қилиб номусини ҳимоя қилиши керак деб тушунади.

Йўқ, Худога шукр Ўзбекистон осойишта давлат, бир дона ўқ отилмаганига мана юз йил бўлди. Бундай баҳодирликка ҳожат йўқ, бўлмасин ҳам. Аёлингизга кўчада кимдир зарар бериш эҳтимоли ўз уйингизда зулм кўришидан анча паст.

Сиз рафиқангизни аввало онангиз, синглингиз, амма-холангиз зуғумидан ҳимоя қилишингиз керак.

Тоғни урса талқон қиладиган, улфатлари орасида тили икки қарич , топармон-тутармон аммо уйда гапи бир тийин бўлган эркакларни биламан. Сингиллари хотинини йиллар давомида эзиб келади аммо ғинг демайди,мен аралашмайман дейди.

Баъзи ўзбек йигитлари бу даражада сўтаклигини, онага ҳамма нарса мумкин деб оқ дўппи кийган калласини хам қилиб қўл қовуштириб туришини тушунолмайман.

Жоҳилларни жоҳил десанг намозхон сал диндан хабари болалари ҳам қолишмайди.

Ану кишим ману кишимлаб майдагаплик қилмасдан хотинингни ҳимоя қил латта дегим келади.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

12 Oct, 07:36


Бир жоҳил кимса сал ғашига теккан одамларга қарата «Падарингга лаънат!» деяверарди. Шу иллати сабаб қанча дўстлари билан юз кўрмас бўлиб кетди. Айниқса, отаси ўтган дўстларига каттиқ таъсир қиларди бундай ҳақорат. Бандалик экан, навбат жоҳилнинг отасига ҳам келди… ва ниҳоят бундай сўкишни ташлади жоҳилбек. Қанчалар қаттиқ сўз эканини ўз танасида ҳис қилиб кўрди шекилли-да.

https://youtube.com/shorts/hhVMA3tpwWI?si=RtV-IENahLCybCdp

YAXSHILAR

11 Oct, 20:02


#Jamshidxon Япония ҳақида жуда ажойиб кўрсатув тайёрлабди...
1 соат қандай ўтиб кетганини билмаям қолдим...
Сизларга ҳам илиндим.

https://youtu.be/edXr0Gt1AVg?si=vnXDIGsqEpjzF-Kg

YAXSHILAR

11 Oct, 19:44


Саудия каби давлатларга қариндош-уруғларингиз билан кўчиб келиб яшашга рухсат берса бемалол яшаб кетсангиз бўлади. Энг катта муаммо ўша битта ўзингиз учун бўлса ҳам яшаш учун рухсат олиш. Ўша бўлса бўлди қолгани ўз ўзидан ҳал бўлиб кетади.

Яшашга ёмон жой эмас. Ўзбекларга рухсат берса у ерларни гуллатиб юборса керак чунки имкониятлар кенг.

Худди шу гапни бошқа давлатларга ҳам айтиш мумкин

Ўзбекларга АҚШда яшашга рухсат берса, визани осонлаштирса ўзбеклар икки давлатни ҳам бирдек гуллатади. Негадир ўзбеклар ўзи яшаб турган жойни, ўзи туғилиб ўсган жойни гуллатолмайдию лекин бошқа давлатга бориб у ерни ҳам ватанини ҳам бирдек гуллатади. Ўзбекларга кимёвий реакция керакда, бошқа давлатнинг ҳавоси билан реакцияга киришиб ухлаб ётган талантлари ишлаб кетади.

Халқимиз ҳақиқаттан тадбиркор, қаловини топиб қорни ҳам ёқиб юборади, йўқ жойдан имконият топади, олма пиш оғзимга туш деб ўтиравермайди.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar

YAXSHILAR

10 Oct, 18:51


#пропаганда

Одамларнинг онгини бошқариш ва уларни ҳақдан чалғитишнинг энг кучли усулларидан бири тескари маълумот тарқатишдир.

Яъни оқни қора, қорани оқ дейишдир.

Бу усулга кўпчилик одамлар алданиб қолганини сезмай қолади. Фақатгина ақли расоларгина ёлғонни фош қила олади.

Бунга мисоллар:

Энг покиза аёл — Марям онамизни фоҳиша дедилар.

Ўз уйини хақиқий босқинчилардан озод қилмоқчи бўлган қоракўзларни босмачи дедилар.

Энг тубан, разил ва номуссиз ишларга, яъни ЛГБТга "pride" — ғурур дедилар.

Ҳужумни — ҳимоя, бузғунчиликни — ислоҳ, ислоҳни — фасод дейдилар.

Жаҳолатни — маърифат, маърифатни — жаҳолат дейдилар.

Булар азалдан қўлланилган манипуляция усулларидир.

#Said Komil

P. S. Ўз юртини ҳимоя қилаётган Фаластинликларни — террорист дейдилар.

@yaxshiilar

YAXSHILAR

10 Oct, 16:18


#диққат #тарқатинг

УМРАГА БОРГАНЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛМАЙДИ.
(чунки бунга асос йўқ!)

Эндиликда чекловларни айланиб ўтиб Дубай ёки бошқа давлатлар орқали транзит йўл билан Умрага борганлар қайтиб келишганда паспортида СА печати урилган бўлса жавобгарликка тортилмайди. Худди Хитойга бориб келиш қанчалик эркин бўлса, САга бориш ҳам шунчалик бемалол.
#Abduvohid Atametov
————————
Асоссиз хабарлар. Шунақа миш-мишлар билан синаб олишади. Эътибор бермаслик, эътибор берганда эса бундай тўқима гапларни кескин инкор қилиш керак.

Конституцияга кўра Ўзбекистон фуқаролари ундан ҳеч қандай тўсиқсиз чиқиб кетиш ёки кириб келиш ҳуқуқига эга. Суд ҳукми билан бу ҳуқуқни чеклаб қўйиш истисно ҳолат.

32-модда.

Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.

Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга.
#Musannif Adham

P.S.
Ювинди оқадиган канализация каналлардаги асоссиз хабарларга алданманглар!!!🙄

@yaxshiilar

YAXSHILAR

09 Oct, 19:21


Ассалому алайкум Ҳурматли Азизлар! Сизлардан ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдаман. Турмуш ўртоғим Қодиров Толиб 1986-йил, анчадан бери оғир бетоблар. 3 марта операция бўлдила. Аҳволлари янаям оғирлашиб қолдила. Тошкентда жуда кўп касалхона, шифокорларга мурожаат қилиб, муолажа олдик. Ўзгариш бўлмаяпти. Ўзимиздаги ва  Туркиядаги шифокорлар билан маслахатлашиб Туркияда  даволатишга қарор қилдик. Зудлик билан олиб боришимиз зарур. Билетлар олинди, эртага учиб кетишади Иншааллоҳ.
Касаллик бир нечта ва жиддий бўлганлиги сабабли тахминий 70 минг $ дейишди. Шу сабабли авваламбор дуоларингизга ва моддий ёрдамга эҳтиёжимиз бор.
3 та ёш фарзандим хали кичик😔 Имконингиз бўлса ёрдам беринг.
Ўзлари ўқимишли, илмий-маърифий соҳадала. Жамиятга керакли инсонлар. Иншааллоҳ шифо топиб, тузалсала Жамиятимизга, келажак авлодларга манфаат бўладиган кўп ишларни насиб айласин🤲😪

Telefon raqam:
Ayollar uchun:  +998946945161

Erkaklar uchun: +998998684648

VISA:  4023 0602 4649 6490
TOLIB KODIROV

UZCARD:  5614 6821 1472 8985
GULBAKHOR  KHOSHIMOVA

HUMO: 9860 3501 0111 2380
TOLIB KODIROV

P.S. Дарҳақиқат Толибжон укамиз шогирдимиз бўлиб, дин хизматида камарбаста ёшлардан. Бунга гувоҳлик берамиз.

@MubashshirAhmad

YAXSHILAR

09 Oct, 14:49


ИСЛОМОФОБЛАР УЧУН!

Ассалому алайкум, иймонлари юзларидан уфуриб турадиган ўқирманлар.
Яқинда бир видео остига мени белгилаб чақиришибди. Видеода Умрага борган одамларимиз меҳмонхонадаги овқатларни керагидан кўп олиб исроф қилишаётгани акс этган. Видео улашган одам, Бизни Ҳожиларни молликда, бефаросатликда айблаган ва шундай изоҳ қолдирган. "Яқинда Йпонияга бордим. Йпонияда буфет стилидаги овқатланиш жойида, Йпонлар жуда маданиятли. Бизни бу моллар одам бўлмайди".

Ўша гапларини ўқидим-у, ўша одамга момонгни мойкалтагини ебсан деб юбордим. Ўша одам билан бир осмон остида кислород ютаётганимдан афсусланиб кетдим. Эй, молпам, буфет стилидаги овқатланиш жойида ҳар қандай одам керагидан кўп овқат олиши илмий ишларда исботланган. Сен айтаётган Японлар, айнан, шу буфет стилидаги овқатланиш жойларида, бизни одамлардан минг марта маданиятсизроқ ва минг марта кўп исроф қилишади.

Келинг, у буфетни соддароқ тушунтириб берай, кўпчилик буфет стилини Шведлар ўйлаб топган, шунинг учун "Шведский стол" деймиз дейишади. Лекин, бу хато. Бу буфет дегани бизни қишлоқда ўйлаб топилган бўлса керак. Тўйхонада ўтиришга жой тополмай, ошни суздириб, анорни панасига ўтиб, тик туриб ошни тез-тез еб оладиганлар бўлади-ку, ўша буфет дейилади.

Японияда бу буфет усулини, "Ришшоку партй" дейишади. Сўзма-сўз таржима қилсангиз, "Туриб овқатланиш" дегани. Бу буфетни миридан-сиригача биламан мен. Бизни Ҳожиларни айблаб мол деб, Японларни маданиятли деётганлар уялинглар. Сизларда на дин, ма миллий ғурур бор. Буфет услубида, ҳар қандай одам керагидан ортиқ овқат олиб юбориши аниқ. Айниқса, Японлар, умрида овқат кўрмагандек ёпишади. Бизда тўйга борсанг, тўйиб бор деган гаплар бор. Камига, ҳаммани уйида қозон қайнайди. Японларда унақа қозон қайнаш йўқ. Нима бўлса ҳам кўчадан овқатланиб олса бўлди. Текинга овқат бўлса улардан бахтли одам йўқ.

Мен 10 минга яқин одамга менежерлик қиламан! Шулардан 300 тачаси Ўзбек. Шу Ўзбекларимиз бирортаси овқат деб муаммо қилмайди, ишда. Бўлса еймиз, бўлмаса ҳам майли дейишади. Лекин, Японлар, овқат учун ишга келишади. Овқат учун ҳамма нарсага таййор-а булар дейсиз, кўрсангиз. Буфетда ҳам бўкиб қолгунча еб, қолганини пала-партиш қилиб, исроф қилишади. Айнан, ана шунақа исрофгарчиликлар кўпайиб кетгани учун, марҳум, Шинзо Абе бошчилигида "SDGs" деган шиор ўйлаб топилиб, ўша шиорни эмлбелмаси Япониядаги ҳар битта овқатга алоқадор компаниясига ёпиштирилиб чиқилган. Бош вазир, Абени 1000 кишилик йиғилиш, базмида ўзим жонли қатнашганман ва нутқини эшитганман: "Хурматли Японияликлар, биз исроф қилаётган овқатлар, 1 йилда неччи минг тоннага етади. Ўша овқатлар билан Африканинг қайсидир давлатидаги оч болаларни 1 йил боқсак бўлар экан. Илтимос, исроф қилмайлик" мазмунида!

Умрага бораётган азиз ватандошлар. Бунақаларни гапига эътибор бермай, мазза қилиб еб келинглар. Шундай муқаддас жойларда овқатланиш кимга насиб қилади, кимга қилмайди. Фақат, 1000 дан ортиқ шундай буфетларни сенарийси тузган одам сифатида маслаҳат бераман, 10 хил овқат бўлса, ҳаммасидан бирдан олманг! Кам-камдан солиб, ўтириб еб, яна егингиз келса, яна солиб енг! Қорнингиз тўйганда тўхтатасиз. Исроф ҳам бўлмайди, егандек ҳам бўласиз!

Энди, маҳаллада қўшнини ити ҳам хурмат қилмаган, ким ўтса бир туртиб ўтаверганидан, травмада катта бўлган, ИСЛОМОФОБЛАР билиб-билмай, қўлингизга нима илинса, ростми-ёлғонми мусулмонларга қарши қурол сифатида ишлатишни тўхтатинглар! Биз ажралишмас, бирлашишимиз керак. ЎЗБЕКИСТОНЛИК деган брендни яратиб, Ўзбекистонданман деб фахрланишимиз керак.

ЁҚТИРМАНИ босганлар ўша ерларга бориб, мазза қилиб, буфетни овқатларини еб келиш насиб қилсин)) со булас)

#Bahodir Iskandarov

@yaxshiilar

YAXSHILAR

09 Oct, 10:25


Мактублардан қисқартмалар

"50 ёшли дугонам 65 ёшдаги кўр одамга Аллоҳ учун турмушга чиқди. Амакининг яқинлари келавериб, аёлни қўлини сўрайвериб охири кўндиришди. Никоҳдан кейин ҳаммаси яхши эди, лекин амаки кўр бўлсалар ҳам жуда нозик кўнгил эканлар. Аёлнинг юзида, бурнининг ёнида катта холи бор эди. Амаки қўллари билан пайпаслаб, хотинини юзларини силаганда шу хол ғашларига тегаверганмиш. Ва холни олдириб ташлашга мажбурлайверганмиш. Ўтирса ҳам, турса ҳам холни гапираверганидан охири 3 ой деганда дугонам ажрашиб қутулди".

Ўша амакини айтаман-да, ўзи зўрға хотин топганакансан, жимгина ўтиравермасмидинг, ўша холни ўйнаааб.

#Зулфия Махмуд

@yaxshiilar