Islom.shosh.uz | Расмий канали @shoshuz Channel on Telegram

Islom.shosh.uz | Расмий канали

@shoshuz


Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/

Islom.shosh.uz | Расмий канали (Uzbek)

Islom.shosh.uz | Расmий канали Telegram kanalimizga xush kelibsiz! Shosh tumanining 'Moyi Muborak Ukkosha' jome masjidining rasmiy kanali sifatida faoliyat yuritamiz. Bu kanal orqali masjiddagi yangiliklar, tadbirlar va maqola kunlik ravishda sizga yetkaziladi. Agar siz ham Shosh tumanining bu barqaror vaqtida ijodiy faoliyatlariga qatnashmoqchi bo'lsangiz, bizning kanalimizga obuna bo'ling va eng so'nggi ma'lumotlardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Telegramdagi kanalimiz: https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg. Bizning Facebook sahifamizga ham o'zingizni qo'shing: https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/.

Islom.shosh.uz | Расмий канали

10 Jan, 15:37


Донишмандлардан бири айтди:
«Инсоннинг ҳеч кимни алдамаслиги унинг ҳушёрлигидан, ҳеч кимга алданмаслиги эса ақлининг комиллигидандир».

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

10 Jan, 13:04


#КУН_ҲАДИСИ

Ғариб киши касал бўлиб, ўнг томони, чап тарафи, олди ва орқасига қараса-ю, бирорта ҳам танийдиган кишини топа олмаса, Аллоҳ унинг аввалги гуноҳларини кечиради.


Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Ибн Нажжор ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

10 Jan, 10:06


Ғийбат ўзи нима?

Бир ҳаким кишининг дўстларидан бири зиёратга келиб, биродарларидан бирини унинг олдида ёмонлади. Шунда ҳаким киши унга: “Биринчидан, зиёратимга (орадан анча вақт ўтгандан сўнг) кечикиб келдинг. Иккинчидан, келганда ҳам учта жиноят қилдинг. Биродаримни менга ёмон кўрсатдинг, фориғ қалбимни машғул қилдинг, ўзингни чақимчилик билан муттаҳам қилдинг”, деди. Яъни мен авваллари сени омонатдор деб ўйлаб юрардим. Нариги одамнинг айбини гапирганингдан кейин сенинг ишончли одамлигинг ҳақида қалбимда шубҳа уйғонди.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

10 Jan, 07:02


НАРХ ОШГАНИ САБАБЛИ ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ ТАЛАБ ҚИЛИШ

CАВОЛ: Мен квартира олиш учун 2021 йилда 1 кв метрни 2.8 млн сўмдан келишиб, шартнома қилиб, жами 8600 АҚШ доллар қурувчига берганман. Лекин квартираларнинг нархи ошгани учун 2023 йил июнь ойида квартирани 1 кв метри 4-5 млн сўм бўлгани сабабли қўшимча тўлов қилишим кераклигини айтди. Мен рози бўлмадим. Уйни олмаслигим эвазига қурувчи 3 ой муҳлатда мендан олган пулини 10 000 АҚШ доллари қилиб қайтаришига келишдим. Қурувчи белгиланган вақтда пулни қайтармай, 2024 йил январь ойида келиб, 2024 йил 20 майгача муддат беришимни ҳамда вақтни чўзгани учун 10 000 АҚШ доллари ўрнига 12 000 АҚШ доллари беришини айтди. Берган 8500 АҚШ доллари эвазига 12 000 АҚШ доллари олишим жоизми ёки ножоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум бир нархга қурувчи ва харидор ўртасида шартнома тузилгандан кейин вақт ўтиши билан нархнинг ошишини важ қилиб қурувчи харидордан ортиқча пул талаб қилиши дуруст эмас. Шунингдек ушбу шартномани иккинчи томон розилигисиз бузиши ҳам жоиз эмас. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни битимларга вафо қилишни буюрган.
Мабодо икки томон розилиги билан шартнома бекор бўладиган бўлса, қурувчи олган пулининг ҳаммасини харидорга қайтариши лозим бўлади. Бу пулни қайтариб олишда харидор берган пулидан кўпроқ миқдорни талаб қилиши ёки қурувчининг ўзи кўпроғини таклиф қилиши тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

10 Jan, 06:32


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Islom.shosh.uz | Расмий канали

10 Jan, 06:32


#VIDEOLAR

🎞Soxta salafiylikning radikal gʻoyalari yoshlar ongi va dunyoqarashi, e’tiqodi va xulqiga qanday salbiy ta’sir ko‘rsatadi?

🔰Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Islom.shosh.uz | Расмий канали

10 Jan, 06:32


#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Islom.shosh.uz | Расмий канали

10 Jan, 04:05


Авс ибн Авс Сақофий ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни ювиниб, ғусл қилса, сўнгра эрта чиқиб, (масжидга) барвақт борса, улов минмай, пиёда борса, имомга яқинроқ ўтириб, қулоқ солса ва лағв қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йил рўза тутиб, тунлари қоим бўлганнинг ажри берилади", дедилар.

Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

09 Jan, 15:38


#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси ўқийдиган намозлари касалликми ёки бошқа сабаб билан ўтиб кетадиган бўлса, кундузи ўн икки ракат ўқирдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

09 Jan, 13:05


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Равотиб суннатларни тарк этиш кишининг дини камлигига далолат қилади”, дедилар.

Ибн Қосимнинг “Ҳошия”сидан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

09 Jan, 10:03


УМРАДА ТАВОФ ВА САЪЙНИ ҚИЛГАЧ СОЧ ОЛДИРИШНИ КЕЙИНГА ҚОЛДИРИШ

CАВОЛ: Умрада тавоф ва саъйдан кейин соч олдирмай нафл тавоф қилиб, нафл намозлар ўқиб, кейин соч олдирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бўлади. Умрада тавоф ва саъйни кетма-кет қилиш суннат амал ҳисобланади. Аммо саъйдан кейиноқ соч олдириш керак деган талаб йўқ. Эҳромда ман қилинган ишлардан сақланган ҳолда нафл тавоф ва нафл намозларни адо этиши мумкин. Соч олдиришни кечиктириш туфайли бирор жарима лозим бўлиб қолмайди. Чунки умрада соч олдириш бирор вақтга чекланган эмас. Лекин умрада соч олдириш ва қисқартириш маконга – ҳарам ҳудудига боғлиқдир. Чунки умра ҳарам ҳудудида адо этилади” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

09 Jan, 07:03


Уларнинг баъзилари тонгги ва кечки зикрлар мусулмон кишини фақатгина касалликлар, турли ҳодисалар, сеҳр каби ҳиссий ишларда муҳофаза қилади деб ўйлашади. Бу тўғри эмас.
Чунки улар Аллоҳнинг изни билан ундан кўпроқ ишлар, мулҳидлик, ширк, турли шубҳалар каби бизнинг кунларимизда кенг тарқалган кабилардан ҳам муҳофаза қилади.
Албатта, ушбуларга риоя қилувчи киши ҳис этади. Эй мусулмон, вирдларингни ўз вақтида адо этгин. Бу ила дунёинг ва охиратингни муҳофаза этган бўласан.

Аҳмад ибн Муҳаммад Адийб.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

09 Jan, 05:59


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САЛОМЛАШИШ – ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРДАНДИР

🎙 Абдусамад домла Жўрақулов
Тошкент вилояти Тошкент тумани “Ҳамд” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Islom.shosh.uz | Расмий канали

09 Jan, 05:59


#VIDEOLAR

🎞Musulmon kishi Qur’oni karim va sunnatdan to‘g‘ridan-to‘g‘ri dalil olsa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Islom.shosh.uz | Расмий канали

09 Jan, 05:58


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Islom.shosh.uz | Расмий канали

09 Jan, 04:04


#Ҳикмат

Энди дарддан шикоят қилма. Чунки дард инсонни йўқликка бошловчи тулпордир.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

08 Jan, 15:33


Озгина муддат Қуръон тинглаш кайфиятингизнинг энг яхши ҳолатга кўтаради.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

08 Jan, 13:04


Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзаларида очлик ва чанқоқликдан бошқа нарса йўқ”.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

08 Jan, 11:03


#VIDEOLAR

🎞Ayrim shaxslar “soqolsiz kishi imomlikka o‘tmasin”, deb da’vo qiladilar. Shariatda bu borada qanday hukm kelgan? Haqiqatda soqolsiz kishining imomlikka o‘tishi joiz emasmi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Islom.shosh.uz | Расмий канали

08 Jan, 11:02


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Аҳли сунна якка шахсга эргашмайди!

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Jan, 15:35


#Ҳикмат

Яхшиликни тўсиб, миннатдорчилик талаб қиладиган, ѐмонлик қилиб, яхшилик кутадиган кимса одамларнинг энг жоҳилидир. Кўпинча кўзи очиқ одам мақсадида адашиши, кўр одам йўлини тўғри топиши мумкин. Биров олдидаги мажбуриятингни адо қилиб қўйсанг, ундан хотиржам бўласан. Ким замонни сўкса, сўкиши узоқ давом этади. Ким мусибатларга юзма-юз бўлмаса, мусибатлар унга юзма-юз бўлади. Дўстнинг зарбаси аламли бўлади. Биринчи қилинган яхшилик энг ўрнига тушгувчи яхшиликдир.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Jan, 13:06


#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турувдилар. Бир тик турган кишига (кўзлари тушиб) у ҳақда сўрадилар. Улар: «Бу Абу Исроил деган киши бўлиб, қуёшда туриб сояланмасликка, ўтирмасликка, гапирмасликка ва рўза тутишликка назр қилган», дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга буюринглар, гапирсин, соялансин, ўтирсин ҳамда рўзасини тамомласин», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Jan, 10:06


#Ҳикмат

Илм ва ҳикмат ҳалол луқмадан ҳосил бўлади, ишқ ва марҳамат ҳам ҳалол ризқдан пайдо бўлади.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Jan, 07:03


САФЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕКИС ҚИЛИНАДИ?

CАВОЛ: Намоз учун саф тортганда оёқларнинг учи тенг бўлиши керакми ёки товонларми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафда тананинг юқори қисмида елкалар, қуйи қисмида эса тўпиқлар бир-бирининг тўғрисида туриши керак. Ана шунда саф текис бўлади. Чунки оёқнинг катталиги ҳар кимда турлича, оёқ учи ёки товонларни тенг қилиш билан сафни тўла-тўкис текислаб бўлмайди. Сафнинг нотекис бўлиши намознинг савоби камайишига олиб келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Jan, 04:04


Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни хутба қилаётганларида бир одам келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. У зот унга: «Ўтир! Озор бердинг-ку!» – дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривояти.


Термизийнинг ривоятида: «Ким жума куни одамларнинг елкасини туртиб ўтса, жаҳаннамга кўприк қилиб олган бўлади», – дейилган.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Jan, 15:35


#КУН_ҲАДИСИ

Ҳар бир балоғатга етган кишига жума куни ғусл қилиш, яъни ювиниш вожибдир.

Абу Саид (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоят.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Jan, 13:06


ЭҲРОМДАГИ КИШИ БОШҚАНИНГ СОЧИНИ ОЛИШИ

CАВОЛ: Бир киши умра амалини бажариб бўлмасдан олдин бошқа одамни сочини олиб қўйибди. Бунинг ҳукми нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар умра амалини тўлиқ тугатмасдан бошқа одамни сочини олиб қўйган бўлса, ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиши лозим бўлади ("Мухтасарул виқоя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Jan, 10:05


Абулқосим Хасосий баъзи шогирдларига қараб: “Фақат сенга азият берган билан машғул бўлиб қолмагин, балки Аллоҳ билан машғул бўлгинки, У сенга жавоб қайтаради. Сени (иймонда) содиқликка бўлган даъвоингни синаш учун уни сенга қарши ҳаракат қилдирган ҳам Удир. Ушбу ишда ғалати ери шулки, кўпчилик унга азият етказганга (ўч олиш учун) азият бериш билан машғул бўлиб қоладилар. Азият бериш эса баъзан гуноҳ (воситаси) билан давом этади. Агар улар Аллоҳга қайтсалар эди, У зот уларга жавоб қайтарган, уларнинг ёмон ишларидан Ўзи кифоя қилган бўлар эди.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Jan, 07:04


Уч нарса уч нарсага сабаб бўлади:
– Фаолликдан бойликка;
– Дангасаликдан камбағалликка;
– Очкўзликдан касалликка.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Jan, 04:02


Ғийбат ўзи нима?

Икки киши пешин ёки аср намозини адо этдилар. Улар рўза ҳам тутган эдилар. Намоздан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай дедилар: «Иккингиз таҳоратингизни ҳам (қайтадан қилинг), намозингизни ҳам қайтадан ўқинг. Рўзангизда давом этинглар, лекин ўрнига бошқа куни қазо тутиб беринглар». Икковлари: “Ё Расулуллоҳ! Нима учун?” – деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фалончини ғийбат қилдингиз”, дедилар.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

01 Jan, 15:29


#Ҳадис

Абу Рибъий Ҳанзала ибн Рабийъ ал-Усаййидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади (бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бири эдилар):
«Абу Бакр розияллоҳу анҳу менга йўлиқиб, «Эй Ҳанзала, аҳволинг қандай?» дедилар. Мен: «Ҳанзала мунофиқ бўлиб қолди», дедим. Абу Бакр: «Субҳаналлоҳ, нима деяпсан?» деб айтдилар. Мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бўлганимизда, бизга жаннат ва дўзахни эслатсалар, гўёки кўз билан кўргандек бўламиз. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан чиқиб, хотинларимиз, болаларимиз ва рўзғорларимизга машғул бўлсак, (муҳим гапларнинг) кўпини унутамиз», дедим. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, биз ҳам шундай нарсага дуч келамиз», дедилар. Бас, Абу Бакр ва мен йўлга равона бўлиб, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирдик. «Эй Аллоҳнинг расули! Ҳанзала мунофиқ бўлиб қолди», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу нима деганинг?» дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули! Сизнинг ҳузурингизда эканимизда бизга жаннат ва дўзахни эслатсангиз, гўёки кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Агар сизнинг ҳузурингиздан чиқиб, хотинларимиз, болаларимиз ва рўзғорларимизга машғул бўлсак, (муҳим гапларнинг) кўпини унутамиз», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар менинг ҳузуримдаги нарсада ва зикрда бардавом бўлсангизлар, фаришталар сизлар билан тўшагингиз ва йўлларингизда қўл бериб сўрашиб, салом-алик қилишади. Лекин, эй Ҳанзала, гоҳи пайт ундай ва гоҳи пайт бундай», деб уч марта айтдилар (яъни, бир пайт ибодат қилиш ва бошқа бир пайт фоний дунёда инсон муҳтож бўладиган рўзғор ишларига машғул бўлишдир)».

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

01 Jan, 12:59


#Ҳикмат

Шеър (насрий баѐн): “Кўпчилик эмас, магар битта киши жамоа ўрнида саналиши ва мингтаси битта киши ўрнида саналмаслиги мумкин”.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

01 Jan, 09:59


#Ҳикмат

Ҳар нарса маъшуқдир, ишқ эса парда. Тирик маъшуқдир, ошиқ эса ўлик.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

01 Jan, 08:37


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Islom.shosh.uz | Расмий канали

01 Jan, 07:31


Ҳофиз Жузжоний раҳимаҳуллоҳ: “Бандага етган саодатнинг аломатларидан:

-Ибодатни унга осон, қулай бўлиши;
-Ишлари суннатга мувофиқ келиши;
-Салоҳият аҳли билан ҳамсуҳбат бўлиши;
-Биродарлари билан гўзал аҳлоқда муомалада бўлиши;
-Халққа яхшилиги етиши, улашиши;
-Мусулмонларнинг ишларига эътиборли бўлиши;
-Вақтларига риоя қилиши, беҳуда ўтказмаслиги”, дедилар.

“Ал-эътисом” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

01 Jan, 04:25


​​АЗОН АЙТИЛМАСДАН ЎҚИЛГАН НАМОЗ

CАВОЛ: Агар намоз вақти кирган бўлсаю, лекин азон ҳали айтилмасдан ўқиб олинса, азон чақирилганини эшитилса намозни қайта ўқиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар намозни вақти кирганидан сўнг ўқиган бўлса-ю, кейин азон айтилган бўлса, намоз қайта ўқилмайди. Бироқ намозни вақти кирмай туриб ўқиган бўлса, унда намозни қайта ўқиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

31 Dec, 15:31


Абу Довуд Сижистонийдан: “Сиздан кейин кимлар билан ҳамсуҳбат бўлайлик, бирга ўтирайлик?”, дея сўрашди.
У зот: “Китоблар билан”, деб жавоб бердилар.


Ибн Башкувол Андалусийнинг “Фавоидул мунтаҳаба” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

31 Dec, 13:02


#КУН_ҲАДИСИ

Ҳаммомдан чиққандан кейин совуқ сув билан икки оёқни ювиш бош оғриғидан омонликдир.


Абу Нуайм ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

31 Dec, 10:01


Ғийбат ўзи нима?

Довуд алайҳиссалом денгиз соҳилида Парвардигорга мукаммал бир йил ибодат қилгач: “Эй Раббим, қаддим букилди, икки кўзим чарчади, кўз ёшларим тугади. Лекин ишим охири нима бўлишини билмайман», дедилар. Аллоҳ таоло қурбақага: «Бандам Довудга жавоб бер», дея ваҳий қилди. Қурбақа: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бир йил ибодат қилганингизни Аллоҳга миннат қиляпсизми? Сизни ҳақ пайғамбар қилиб юборган Зотга қасамки, мен ўттиз йил ёки олтмиш йилдан бери қамишзорда Унга тасбеҳ, ҳамд айтаман. Мушакларим Аллоҳдан қўрққанимдан қалтирайди», деди. Буни эшитган Довуд алайҳиссалом йиғлаб юбордилар.
Жаннатий эканликлари аниқ бўлган Довуд алайҳиссалом бир кичкинагина янглишиш учун шунча йиғласалар, биз тўхтовсиз йиғласак ҳам кам экан. Чунки, биз эртаю кеч ғийбатга мубталомиз. Азиз умримизни катта гуноҳларга сарф қилмоқдамиз.

Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

31 Dec, 07:01


Бало-офатларга йўлиқишимиз гуноҳлардан тўхтаб, ўзимизни ўнглаб олишимиз учундир.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

29 Dec, 15:29


Абу Язид Файз айтади: “Мусо ибн Аъёндан Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳақида сўрадим: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир”, (Моида сураси, 27-оят).
У зот: “Улар ҳаромга тушиб қолишдан қўрқиб айрим ҳалол нарсалардан ҳам тийилишди. Сўнгра уларни муттақийлар – тақводорлар дея аташди”, деди.


Ибн Абу Дунёнинг “Вараъ” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

29 Dec, 12:59


ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎҚИШ ШАРТМИ?

CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ўқиш шартми ёки хоҳишга қараб ўқиса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳажжуд намозини ўқиш шарт ёки вожиб амал эмас, балки Пайғамбаримиз алайиссаломнинг суннатларидир. Айрим уламолар уни мустаҳаб дейишган.
Шунга кўра, уни ўқиган одам улкан савобларга эришади, уни ўқимаган одам эса маломат қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

29 Dec, 09:59


#КУН_ҲАДИСИ

Кундузи ёки кечаси Аллоҳ йўлида юриш дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир.


Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

29 Dec, 06:59


Донишманд деди: «Ғазабга мойиллик гўдакларнинг ахлоқидир. Қўлдан кетган нарса учун «дод-вой» қилиш хотинларнинг ахлоқидир».

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

29 Dec, 03:59


Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: “Икки хислат борки, у иккисидан ҳам ёмонроқ хислат йўқ. Аллоҳга ширк келтириш ва Аллоҳ таолонинг бандаларига зарар етказиш. Икки хислат борки, у иккисидан ҳам яхшироқ сифат йўқ. Аллоҳ таолога иймон келтириш ва Аллоҳ таолонинг бандаларига манфаат етказиш”.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

28 Dec, 15:29


#Ҳадис

Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқир эдим. У зотнинг намозлари ҳам, хутбалари ўртача бўлар эди (яъни, узун билан қисқанинг ўртасида)».

Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

28 Dec, 12:59


ТИЛОВАТ САЖДАСИНИНГ ВАҚТИ

CАВОЛ: Қуръони каримнинг ўн тўрт жойида сажда оятлари бор экан. Уларни ўқиган ёки эшитган киши тиловат саждаси қилиши вожиб бўлади, деб эшитдим. Сажда оятини ўқиса ёки эшитса, дарҳол тиловат саждасини қилиши шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда оятини намоздан ташқарида ўқиган ёки эшитган одам дарҳол сажда қилиши мандуб (яхши) бўлади. Лекин дарҳол қилиши вожиб эмас. Бу ҳақида шундай дейилган:
وَفِي الْغِيَاثِيَّةِ وَأَدَاؤُهَا لَيْسَ عَلَى الْفَوْرِ حَتَّى لَوْ أَدَّاهَا فِي أَيِّ وَقْتٍ كَانَ ، يَكُونُ مُؤَدِّيًا لَا قَاضِيًا ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة هَذَا فِي غَيْرِ الصَّلَاتِيَّةِ أَمَّا الصَّلَاتِيَّةُ إذَا أَخَّرَهَا حَتَّى طَالَتْ الْقِرَاءَةُ تَصِيرُ قَضَاءً وَيَأْثَمُ ، هَكَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ .
“Ғиёсийя китобида келтирилишича, тиловат саждаси дарҳол вожиб бўлмайди. Шунга кўра саждани қачон қилса ҳам, ўз вақтида қилган бўлади. Қазо бўлмайди (“Татархонийя”). Аммо бу ҳукм намоздан ташқаридаги саждага тегишли бўлиб, намозда сажда оятини ўқиса ва қироатни чўзиб, сажда қилмаса, қазога айланади ва гуноҳкор бўлади” (“Ал-Баҳр ар-роиқ” китоби).
Лекин сажда оятини намозда ўқиса, ортидан тезда сажда ёки сажда нияти билан рукуъ қилиши лозим бўлади. Акс ҳолда яъни сажда оятидан кейин камида уч оятни ўқиб, қироатини давом эттирган бўлса, гуноҳкор бўлади ва тиловат саждасини қазоси вожиб бўлади. Яъни ушбу ҳолатда сажда нияти билан рукуъ қилса ўтмайди.
وَلَوْ لَمْ يَرْكَعْ وَلَمْ يَسْجُدْ وَأَتَمَّ السُّورَةَ ثُمَّ رَكَعَ وَنَوَى السَّجْدَةَ لَا يُجْزِيهِ وَلَا يَسْقُطُ عَنْهُ بِالرُّكُوعِ وَعَلَيْهِ قَضَاؤُهَا بِالسُّجُودِ مَا دَامَ فِي الصَّلَاةِ وَذَكَرَ الشَّيْخُ الْإِمَامُ الْمَعْرُوفُ بِخُوَاهَرْ زَادَهْ أَنَّهُ إذَا قَرَأَ بَعْدَ آيَةِ السَّجْدَةِ ثَلَاثَ آيَاتٍ يَنْقَطِعُ الْفَوْرُ وَلَا يَنُوبُ الرُّكُوعُ عَنْ السَّجْدَةِ
“Агар сажда оятини ўқиганидан кейиноқ руку ёки сажда қилмаса ва сурани охиригача ўқиса, руку қилиш сажда ўрнига ўтмайди ва руку қилиши туфайли зиммасидан сажда қилиш соқит бўлмайди. Шунинг учун унинг зиммасига модомики намозда бўлса, сажданинг қазоси вожиб бўлади. Шайх Имом Хоҳарзода роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар сажда оятидан кейин уч оят ўқиган бўлса, руку қилиш сажда ўрнига ўтмайди” (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, намоз асносида ўқилган сажда оятидан кейин дарҳол сажда қилиш вожиб. Намозда сажда оятидан кейин икки оятгача ўқишга рухсат бор, аммо уч оятга етса, саждани кечиктирган бўлади.
Намоздан ташқарида сажда ояти ўқилса ё эшитилса, гарчи тиловат саждасини кечиктиришга рухсат бўлсада, уни дарҳол адо қилиш афзалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

28 Dec, 09:59


Ҳофиз ибн Ражаб айтади, саҳобалардан бирининг олдига ўлим соати вақтида киришганда юзини оқариб кетганини кўришди. Ундан бу ҳолнинг сабабини сўрашганда, у: “(Нажот топишимга сабаб бўлувчи) ишонган амалим йўқ. Фақат икки хислат бор: ўзимга тааллуқли бўлмаган сўзни сўзламадим ва қалбим мусулмонларга нисбатан салим (ғилли-ғашсиз, ёмон гумондан холи) бўлди”, деди.

Сафарёнийнинг “Ғизаул албоб” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

28 Dec, 06:59


#Ҳикмат

Инсон аввало нонга муҳтож, чунки озиқ ва нон жонга тиргакдир.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

28 Dec, 03:59


#Ҳикмат

Қалбига вафони омонат қилиб жойлаган кишидан хиѐнат содир бўлмайди. Кимки вафо чашмасига келса, сафо булоғидан сув ичади. Дўст орттиришдан мақсадинг уларнинг сонини кўпайтириш эмас, балки (охират сафарига) тайѐргарликни кучайтириш бўлсин.


Унванул баён


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

27 Dec, 16:55


#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Мўйи муборак - Уккоша" жоме масжидида жума шукуҳи!

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

27 Dec, 16:55


#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Мўйи муборак - Уккоша" жоме масжидида жума шукуҳи!

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

08 Dec, 04:15


Мол-дунёнинг нафсга ва баданга қуввати мавжуд бўлиб, табиблар наздида уни дори-дармонга тенглаштирилади.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг “Сойдил хотир” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

07 Dec, 13:29


Барча халқлар таржимасиз ҳам тушунаверадиган ягона тил табассумдир.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

07 Dec, 10:59


#КУН_ҲАДИСИ

Олим, илм ва амал (учови) жаннатдадир. Агар олим билганига амал қилмаса, илм ва амал жаннатда бўлиб, олим дўзахдадир.


Дайламий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

07 Dec, 08:59


Ғийбат ўзи нима?

Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Ҳашр куни Аллоҳ таоло ҳузурида ўн иккита манзил бўлади. Ҳар бир манзилда битта-битта нарсадан сўралади. Улардан тўртинчи манзилда ғийбат борасида савол қилинади. Агар одамдан ғийбат содир бўлмаган бўлса, у кейинги манзилга ўтказилади. Акс ҳолда ўша манзилда минг йил туриб қолади”.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

07 Dec, 06:30


​​МАЙЙИТНИ ЮВИШ

CАВОЛ: Маййитни ювишда қайси оят ёки дуо ўқилади, дуони ким ўқийди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитни ювишда махсус дуо ёки оят ўқилсин деган кўрсатма йўқ. Лекин уни ювадиган ғассол "бисмиллаҳ"ни айтиб бошлаши суннат саналади. Шу билан бирга маййитни ғусл қилдиришни қалби билан ният қилади. Чунки маййитни ғусл қилдириш тириклар учун фарз саналиб, уни ювишда ният шарт бўлади. Агар ниятсиз ювса, маййит пок бўлади, лекин тириклар ювганнинг савобини олмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
وَإِنْ غَسَّلَ الْمَيِّتَ بِغَيْرِ نِيَّةٍ أَجْزَأَ لِطَهَارَتِهِ لَا لِإِسْقَاطِ الْفَرْضِ عَنْ ذِمَّةِ الْمُكَلَّفِينَ
“Агар маййитни ниятсиз ювса, унинг поклиги учун кифоя қилади. Лекин тириклар зиммасидан уни ғусл қилдириш фарзини соқит қилмайди” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Одатда ҳар бир ғассол маййитни ювишни қалбидан ўтказади, яъни ният қилади. Шу билан барча мусулмонлардан ювиш фарзи соқит бўлади.
Уламолар маййитни юваётган кимса унинг ҳаққига истиғфор ва яхши дуоларни қилиши мустаҳабдир деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

07 Dec, 04:00


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатдаги дарахт борки, барчасининг танаси тиллодандир», дедилар».

Имом Термизий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

06 Dec, 14:33


🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ОИЛАВИЙ ҲАЁТДА САБРЛИ БЎЛАЙЛИК!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram

Islom.shosh.uz | Расмий канали

06 Dec, 14:31


🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ОИЛАВИЙ ҲАЁТДА САБРЛИ БЎЛАЙЛИК!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram

Islom.shosh.uz | Расмий канали

06 Dec, 13:01


#Ҳадис

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қирқта хислат бор, уларнинг энг олийси – сутини соғиб ичиш учун эчкисини бермоқликдир. Кимки мана шу хислатлардан бирортасига савоб умидида ва ваъда қилинган нарсага ишонган ҳолда амал қилса, Аллоҳ таоло у сабабли жаннатга киритади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

06 Dec, 11:01


#Ҳикмат

Золимлар зулми қоронғу қудуқдир, барча олимлар шундай дедилар: “Эй зулм билан қудуқ қазиган? Сен ўзингга тузоқ тайёрлаяпсан”.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

06 Dec, 09:01


#Ҳикмат

Кимки ўз ишларида оқилдан йўл-йўриқ сўраса, ният қилган ишларида олимдан маслаҳат олса, ишлар унинг учун равшан тортади, ҳамма нарса унга муносиб бўлади, қалб ундан нурланади, оғирликлар енгил кечади. Сўраб саломат бўлишинг – ўзбошимчалик қилиб, пушаймон бўлишингдан яхшироқдир.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

06 Dec, 06:30


БИР ИШ УЧУН ИККИ МАРТА НАЗР ҚИЛИШ

CАВОЛ: Мен баҳорда: “Агар ҳамма фанлардан сессияни 5 баҳога ёпсам 5 кун рўза тутаман”, деб назр қилгандим, сессияга оз қолганда бу назримни эсимдан чиқариб қўйдим ва “Агар ҳамма фанлардан сессияни 5 баҳога ёпсам 10 кун рўза тутаман” деб яна назр атаб қўйдим. Сессияни ҳаммасини 5 га ёпдим, энди неча кун назр рўза тутаман: 5 кунми ёки 10 кун?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда ҳар бир назр алоҳида эътиборга олинади ва 15 кун рўза тутиш лозим бўлади (кетма-кет рўза тутиш шарт қилинмагани учун бўлиб тутиш ҳам жоиз).
Чунки назр қилувчи битта нарсани такрор айтса, биттасига вафо қилиши кифоя қилади. Масалан: “Фалон ишим битса, 5 кун рўза тутаман, 5 кун рўза тутаман”, деса 5 кун рўза тутса етарли бўлади.
Лекин назр қилинган нарса турлича бўлса, уларнинг ҳар бирига вафо қилиш керак бўлади. “Фалон ишим битса, 5 кун рўза тутаман” ва “Фалон ишим битса, 10 кун рўза тутаман”, дейиш иккита назр бўлиб, ҳар бирига вафо қилинади.
Бунинг устига биринчи назрни унутиб, иккинчисини янгидан назр қилингани ҳам уларни ҳар бири учун рўза тутишни тақазо қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

06 Dec, 05:20


Жума фазилатли кун

Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг", Аҳзоб сураси, 56-оят.

☪️Аллома ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саййидул анам- халқларнинг саййидидирлар, жума куни эса саййидул айём - кунларнинг саййидидир. Инсонларнинг саййиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кунларнинг саййиди бўлмиш жума кунида саловот айтишнинг ўзига хос фазилати бордир", деди. «Зодул маод»дан.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадин ва олиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн!

Манба: @arabicuz

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

05 Dec, 13:29


Тариқат аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан бери то дунёнинг охирига қадар ботинларини ислоҳ қилишга уриниб келадилар. Чунки қалб тузалса, унинг устида бино қилинган барча амаллар ҳам нурга тўлгай.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

05 Dec, 10:59


#КУН_ҲАДИСИ

Агар олим киши илми билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилса, ундан барча нарса қўрқади. Агар илми ила конларни, яъни мол-дунёни кўпайтиришни хоҳласа, у барча нарсадан қўрқади.


Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Дайламий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

05 Dec, 08:59


Садоқат дегани дўстинг билан узоқ вақт бирга қолиш эмас. Ҳақиқий садоқат – масофа узун ёки қисқа бўлишига қарамасдан, аҳдингда туришингдир.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

05 Dec, 06:29


НАМОЗНИ АВВАЛГИ ВАҚТИДА ЎҚИШ

CАВОЛ: Пешин намозини 12:12 деб ёзилган, бу дегани 12:12 да пешинни ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, тақвимда кўрсатилган вақт намознинг аввалги вақтидир. Шу вақтдан бошлаб намоз ўқиш жоиз. Хусусан пешинни ҳам. Лекин жамоат билан ўқиш ва жамоатни кўпайтириш каби фазилат кўзда тутилса, бу вақтдан бироз кечиктириш ҳам дуруст. Аёллар эса жамоатга чиқмаганлари сабабли намоз вақти киргандан адо қилишлари афзалдир. Бу ҳақда “Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади:
وأداء الصلاة في أول الوقت أفضل إلا إذا تضمن التأخير فضيلة لا تحصل بدونه كتكثير الجماعة، ولا يتأتى هذا في حق من في المفازة فكان التعجيل أولى، ولهذا كان أولى للنساء أن يصلين في أول الوقت لانهن لا يخرجن إلى الجماعة.
“Намозни аввалги вақтида ўқиш афзал. Лекин жамоатни кўпайтириш каби намозни (аввалги вақтидан) кечиктирмаса ҳосил бўлмайдиган фазилатли ҳолатлар бундан мустасно. Саҳро (чўл) жойлардаги киши ҳақида бундай фазилат ҳосил бўлмагани учун, намозни тезлаштириши афзалдир. Шунинг учун ҳам аёллар намознинг аввалги вақтида ўқиши авло. Чунки улар жамоатга чиқмайдилар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

05 Dec, 03:59


Ғийбат ўзи нима?

Бир зоҳид киши аёли учун пахта сотиб олиб келган эди, аёли унга: «Пахта сотувчилар ёмон одамлар, улар сизга хиёнат қилибдилар», деди. Мана шу гапи учун зоҳид хотинини талоқ қилди. Зоҳиддан бунинг сабабини сўраганларида, у: «Мен рашкчи одамман. Қиёмат кунида барча пахта сотувчилар бу аёлга хасм (қарши даъво қилувчи) бўлиб, одамлар бу фалончининг хотини деб, уни менга нисбат беришларидан қўрқаман”, деди.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

04 Dec, 13:00


#Ҳадис

Абу Мунзир Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши (бу кишининг кимлигини билмайман) масжиддан узоқроқ жойда турарди-да, бирор намозни қолдирмас эди. У кишига «Агар бир эшак сотиб олиб, уни қоронғу зулматда ва қаттиқ иссиқ бўлганда миниб келсанг бўлмайдими?» деб айтганимда, у киши: «Манзилим масжид ёнида бўлиши мени хурсанд қилмайди. Мен масжидга боришимдаги ва аҳлимга қайтишимдаги қадамларимга (савоб) ёзилишини хоҳлайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (буни эшитиб): «Аллоҳ таоло сенга бу нарсаларнинг ҳаммасини жамлаб берди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Бошқа ривоятда: «Сенга умид қилган савобинг (берилди)», дейилган.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

04 Dec, 11:02


Холид ибн Сафвонга дейилди: “Қайси дўстингиз сизга суюклироқ?”. У зот: “Камчиликларимни тўсиб, ёпадиган, айбларимни кечирадиган ва менинг хатоларимни қабул қиладиганидир”, деди.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

04 Dec, 09:01


#Ҳикмат

Фаришта каби Аллоҳни зикр этишни ўзингга озиқ қил ва фаришталар каби азобдан қутул.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

04 Dec, 06:30


АҚИҚА ГЎШТИНИ СОТИШ

CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини сотиб, пулини эҳсон қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки ақиқа учун сўйилган жонлиқ қурбат, яъни Аллоҳга маънан яқин бўлиш мақсадида сўйилган бўлиб, бундай жонлиқларнинг гўшти, териси ёки бошқа аъзоларини сотиб бўлмайди. Бу ҳақида аллома ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қилганлар:
فَفِي الْخُلَاصَةِ وَغَيْرِهَا : لَوْ أَرَادَ بَيْعَ اللَّحْمِ لِيَتَصَدَّقَ بِثَمَنِهِ لَيْسَ لَهُ ذَلِكَ ، وَلَيْسَ لَهُ فِيهِ إلَّا أَنْ يُطْعِمَ أَوْ يَأْكُلَ
“"Хулосатул фатово" ва бошқа китобларда келтирилишича: “Агар пулини садақа қилиш мақсадида Аллоҳ йўлида сўйилган жонлиқнинг гўштини сотмоқчи бўлса, жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ учун жонлиқ сўйган одам уни ё едириб юборади, ёки ўзи ейди” (“Раддул-муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

04 Dec, 04:00


#Ҳикмат

Яхшиларга эргашиш – чиройли хоҳиш-истак билан, ѐмонларга эргашиш – қўрқинчу даҳшатни эсга олиш билан бўлади. Яхшиликларни сенга берилган неъмат ѐмғирлари билан эк, ѐмонликларни нафратинг қиличи билан ўр.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Dec, 14:30


#ВИДЕО

БОЛАЖОНЛАРНИНГ ҚАЛБИГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Олмазор туманидаги 36-сонли жисмоний имконияти чекланган болалар уйига ташриф буюрдилар.
Мурғак қалб эгалари билан самимий мулоқот қилиб, уларга кийим-кечаклар, ширинликлар ва турли ҳил совға-саломлар улашдилар.

  Улашинг | @MuslimShosh

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Dec, 13:57


#ВИДЕО

ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС


3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳримизнинг бир қатор имом-хатиблари билан биргаликда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрдилар.

  Улашинг | @MuslimShosh

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Dec, 13:01


#КУН_ҲАДИСИ

Ўзингизга «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни ва истиғфор айтишни тутинглар. Чунки Иблис айтди: «Одамларни гуноҳлар билан ҳалок қилдирган бўлсам, улар мени «Ла илаҳа иллаллоҳ» ва истиғфор ила ҳалок этишди. Буни кўргач, мен уларни ҳаво (нафс)лари ила ҳалок эттирдим. Ваҳоланки, улар буни ҳидоят деб билишади.


Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)дан. Абу Яъло ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Dec, 11:00


Кўз ёшини кулгига айлантириб юбориш шу қадар бебаҳо нарсаки, уни ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Dec, 09:00


Ғийбат ўзи нима?

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоҳга қасамки, ғийбат қилиш мўмин кишининг динига бадандаги жароҳатнинг (атрофидаги соғлом аъзоларга) таъсиридан кўра тезроқ таъсир қилади».


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Dec, 06:30


Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Ҳақиқий бахтиёр киши – иймонига ёрдам берувчи солиҳа аёлни танлаган кишидир”, деди.

“Расаилу ибни Ражаб”дан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

03 Dec, 04:00


​​ЭҲРОМГА КИРИШДАГИ ХУШБЎЙЛАНИШ

CАВОЛ: Маълумки, эҳромга киришда хушбўйлик суртилади. Табиийки, бу ҳолатда кийимга суртилган хушбўйлик кейинчалик ҳам ҳиди туради. Бу сабабли жарима бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромга киришда кийим эмас, баданни хушбўйлаш суннат амал саналади. Кийимга хушбўйлик суртиш (сепиш) тавсия қилинмайди. Шундай бўлсада кимдир эҳромга киришдан аввал кийимига ҳам хушбўйлик суртиб (сепиб) олган бўлса ва эҳромга киргандан кейин ҳам унинг ҳиди қолиб кетса, бунга бирор бир жарима вожиб бўлмайди. Жарима эҳромдалик ҳолда хушбўйланса бўлади. Бу ҳақда “Мабсути Сарахсий” китобида қуйидагилар айтилган:
فَإِنْ كَانَ تَطَيَّبَ أَوْ ادَّهَنَ قَبْلَ الْإِحْرَامِ ثُمَّ وَجَدَ رِيحَهُ بَعْدَ الْإِحْرَامِ لَمْ يَضُرَّهُ، وَكَذَلِكَ إنْ أَجْمَرَ ثِيَابَهُ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ ثُمَّ لَبِسَهَا بَعْدَ الْإِحْرَامِ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ، وَذَكَرَ هِشَامٌ عَنْ مُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّ الْمُحْرِمَ إذَا دَخَلَ بَيْتًا قَدْ أُجْمِرَ فِيهِ فَطَالَ مُكْثُهُ حَتَّى عَلِقَ ثَوْبَهُ لَا يَلْزَمُهُ شَيْءٌ ؛ لِأَنَّ الْإِجْمَارَ إذَا كَانَ فِي الْبَيْتِ فَعَيْنُ الطِّيبِ لَمْ يَتَّصِلْ بِثَوْبِهِ وَلَا بِبَدَنِهِ إنَّمَا نَالَ رَائِحَتَهُ فَقَطْ
“Эҳромдан аввал хушбўйланиб ёки хушбўй ёғ суртган бўлиб, эҳромга киргандан кейин ҳам ҳиди келиб турса, бунинг зарари йўқ. Шунингдек, эҳромдан аввал (эҳром) либосини хушбўйлаган бўлиб, эҳромга киргандан кейин кийса, бунинг ҳам зарари йўқ. Ҳишом ибн Убайдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг “Эҳромдаги шахс атир сепилган уйга кириб, узоқ вақт қолиб кетиб, кийимига ҳид ўрнашиб қолса, бунда ҳеч қандай жарима бўлмайди”, деганини нақл қилади. Чунки уй ичида тутатилган хушбўйликнинг ўзи кийимга ҳам, баданга ҳам тегмаган, балки унинг ҳиди ёпишган, холос”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Dec, 13:01


Қуръони баракати сабрдан сўнг келади

Кимки (Қуръон ёдлашда) кичик ёки енгил жузларни ёдлаш орқали бўлса-да нафси билан курашар экан, унга ундан-да кўпроқ ва кўпроқ сура ва жузларни ёд олиш тавфиқи очилади. Вақтини беҳуда ўтказувчи ва дангаса киши билан Қуръон ҳифзи ва такрори учун уйқуси ва вақтидан кечувчи киши тенг бўлмайди. Асло тенг бўлмайдилар...

Аллоҳ таоло айтади: “Биз учун жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчилар биландир”,
Анкабут сураси, 69-оят.

Мажид Закий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Dec, 10:01


Агар Аллоҳ таоло бирон ишда нажот берса, енгиллик берса, бомдод намозини ўқигандим, шу сабабли ҳал бўлди, ёки садақа қилган эдим шунга, ёки зикр-дуоларни лозим тутгандим, шу сабабли ишим ўнгланди, дея кўрмагин. Балки, “Аллоҳ таоло Ўзининг раҳмати ила нажот берди”, дегин.
Аллоҳ таоло айтади: “Амримиз келган пайтда Ўз раҳматимиз ила Солиҳга ва у билан бирга иймон келтирганларга нажот бердик ва ўша куннинг шармандалигидан қутқардик. Албатта, Роббинг Ўзи ўта қувватлидир, ўта иззатлидир”,
Ҳуд сураси, 66-оят.

Манба: arabicuz


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Dec, 07:01


Шаръий илм, муҳаммадий мерослар нима учун китобот қилинган, ёзилган эди? Мақсад фақат ёдлаб олиш учунмиди, ёки муҳозара ва мажлисларда маъруза ўқиш учунмиди?
Йўқ, албатта. Бундан мақсад ҳақиқатни рўёбга чиқариш, ботилни кўрсатиш ва йўққа чиқариш, унга (яъни, шаръий билимларга) амал қилиш учун эди. Энди, уни соф ва тўғри ҳолида авлодларга мерос қолдиринглар, уни тарқатинглар.
Уни (шаръий меросни) бузманглар, шаҳватларингизга ўраманглар ва шахсий қараш,фикрларингиз ва инжиқликларингиз билан таъсир қилманглар.


Аллома, шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Dec, 03:25


1 декабрь куни Шайхонтоҳур тумани, "Баланд" жоме масжидининг янги қурилиш биноси томини ёпиш учун ҳашар иши амалга оширилди. Ушбу ҳашарда Қоратош маҳалла фуқаролари ва Чорсу маҳалла фуқаролари ҳамда Аллоҳнинг байтига мухлис бўлган ихлосманд кишилар иштирок этдилар. "Мўйи муборак - Уккоша" жоме масжиди имом хатиби Илҳомжон домла Умаржон ўғли ҳашарга ташриф буюрган хизматчилар, ҳашарга иштирок этганлар ва масжидга ўз ҳиссаларини қўшганларнинг ҳақига дуои-ҳайрлар қилдилар.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

14 Nov, 12:59


Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Набийнинг овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек, баланд сўзламанг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин”, Ҳужурот сураси, 2 – оят.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг овозидан овозни баланд кўтариш амалларнинг ҳабата бўлишига сабаб бўларкан, ўз раъйи ва фикрларининг натижасини у зотнинг суннатидан ва у зот келтирган нарса(Ислом шариати)дан устун қўйиш ҳақида нима деб ўйлайсиз?”


“Мадорижус соликийн”дан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

14 Nov, 10:59


#КУН_ҲАДИСИ

Жаннат амали ростгўйликдир. Агар банда ростгўй бўлса, яхшилик қилган саналади. Агар яхшилик қилса, имон келтирган бўлади. Агар имон келтирса, жаннатга киради. Дўзах амали ёлғончиликдир. Агар банда ёлғон гапирса, фожирлик қилган бўлади. Агар фожирлик қилса, куфр келтирган саналади. Агар куфр келтирса, дўзахга тушади.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Аҳмад ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

14 Nov, 08:59


Қалбингни ҳасад билан куйдирма, нафрат ва гинахонлик билан ўлдирма, ғазаб ва кин билан касал қилма!
Покиза қалб ва соғлом фикр ила яша!
Халойиқни Яратувчига қўйиб бер!

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

14 Nov, 07:12


Ғийбат ўзи нима?

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, мен фақат бир ой рўза тутаман, ундан ортиқ тутмайман, фақат беш вақт намоз ўқийман, ундан ортиқ ўқимайман, Аллоҳ учун менинг молимда садақа ҳам, ҳаж ҳам, татаввуъ (нафл садақа) ҳам йўқ, яъни буларни адо қилолмайдиган фақирман. Мен ўлсам қаерда бўламан?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилдилар ва: “Жаннатда мен билан”, дедилар. У одам таажжубланиб: “Сиз биланми?” – деди. Шундай у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, мен билан бўласан, башарти қалбингни икки нарса: ғил ва ҳасаддан, тилингни икки нарса: ғийбат ва ёлғондан, кўзингни икки нарса: Аллоҳ ҳаром қилган нарсага қарашдан ва мусулмонга паст назар билан қарашдан сақласанг мен билан жаннатга кирасан”, дедилар.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

14 Nov, 05:51


#Долзарб

Экстремизм барқарорлик офати


Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy

Islom.shosh.uz | Расмий канали

14 Nov, 05:51


#Долзарб

Диний багрикенглик
2-қисм

Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy

Islom.shosh.uz | Расмий канали

14 Nov, 05:51


#Долзарб

Диний багрикенглик


Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy

Islom.shosh.uz | Расмий канали

14 Nov, 04:50


ЛАБ ҚИМИРЛАТМАСДАН ҚУРЪОН ЎҚИШ ХАТМГА ЎТАДИМИ?

CАВОЛ: Тил ва лабни ишлатмасдан Қуръони каримни ўқиб чиқса, хатм қилган ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни хатм қилган бўлиши учун ҳарфларни тил билан талаффуз қилиб, камида ўзи эшитадиган даражада ўқиган бўлиши керак. Чунки нутққа тегишли ҳукмларда энг камида ўзи эшитиши шартдир. Шунга кўра бирор шахс сажда оятини ичида, ўзи эшитмайдиган даражада ўқиса, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлмайди. “Шарҳул виқоя” ва унинг шарҳи “Умдатур ривоя” китобида қуйидагилар айтилган:
وأَدْنَى المخافتةِ إسماعُ نفسِه، هو الصَّحيح وهذا قول أبي جعفر الهندواني - رضي الله عنه - إذ مجرد حركة اللسان لا تسمى قراءة بدون صوت عنده،
“Махфийликнинг энг ками ўзига эшиттиришдир. Саҳиҳ гап ҳам шу. Бу Абу Жаъфар Ҳиндувоний розияллоҳу анҳунинг сўзидир. Чунки тилнинг ўзини овоз чиқармасдан қимирлатиш бу кишининг наздида қироат ҳисобланмайди”.
Гапира олмайдиган одамлар, агар тилини қимирлата олса, шундай ўқийди. Буни ҳам қила олмаса, кўзнинг ўзи билан, қалби билан ўқийди. Фақиҳларимиз соқов инсоннинг намози, такбир айтиши, қироат қилишини баён қила туриб, уларнинг тил билан такбири таҳрима айтиши шарт эмас дейишган. Шунга кўра гапира олмайдиган кимсалар Қуръони каримни кўзи билан ўқиб, хатм қилаверадилар.
ولا يلزم العاجز عن النطق بها كالأخرس تحريك لسانه وكذا في حق القراءة هو الصحيح لتعذر الواجب
“Соқов каби гапира олмайдиган одамнинг тилини қимирлатиши вожиб эмас. Қироат қилишидаги ҳукм ҳам мана шу ва бу гап саҳиҳдир. Чунки у вожиб бўлган амални қила олмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

13 Nov, 12:59


ЧЕТ ДАВЛАТДАГИ ГЎШТЛАР

CАВОЛ: Мен ҳозирда Кореяда ўқийман. Бу ерда ҳалол таомларни топиш мушкул бўлса-да, Аллоҳга шукр, ўзбек ошхоналари бор. Бир курсдошим айтдики, мусофирда юрганлар учун магазиндаги, яъни асли ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш тўғрисида фатво бор, деди. Ҳақиқатда шундай фатво борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳеч ким ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш мумкин деб фатво бермайди. Фақатгина инсон ейишга ҳалол нарса топа олмасдан ўлар ҳолга келиб қолгандагина яшаб қолгудек миқдорда ҳаром нарсани истеъмол қилишга рухсат берилган. Бу жуда ҳам нодир ҳолатдир. Ҳатто мол-қўй сингари ҳалол ҳайвонларни ҳам Аллоҳ таолонинг исмини айтиб сўйиш орқали гўшти ҳалол бўлади. Бисмиллаҳ айтилмасдан сўйилса, ҳалол бўлмайди. Чунки бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай буюради:
وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ
“Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар”. (Анъом сураси, 121-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

13 Nov, 10:59


Толиби илмларнинг ичидаги тавозелиси энг илми кўпи бўлади. Бу худди чуқур жойда сув энг кўп тўпланган жой бўлиши кабидир.

“Адабуд дунё вад дийн” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

13 Nov, 08:59


Аллоҳ таоло сени “Малаул аъло”да зикр этмас экан, одамлар сени “малаул суфло”да зикр этишларини ҳеч қандай қиймати йўқдир.

Доктор Бандар Шарорий.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

13 Nov, 07:11


БОШҚА МАЗҲАБДАГИ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ

CАВОЛ: Мен Озарбайжонда санаторияда даволанаётган эдим. Жума куни жума намозини ўкиш учун масжидга борган эдим. Моликий мазҳабдагилар жума намозини ўқиётган экан. Шубҳаланиб қолдим. Ўқиган жумам тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.
Шу сабабли бир мазҳабдаги киши бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиши жоиз. Лекин агар муқтадий киши имомда ўз мазҳаби бўйича намоз ва таҳоратни бузадиган амални кўрса, иқтидо қилмайди. Масалан, бадандан қон чиқиши ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратни бузади. Моликий мазҳабида бузилмайди. Ҳанафий мазҳаби вакили моликий имомни қон чиқишига қарамай намоз ўқиётганини аниқ билса, иқтидо қилмайди. Билмаса, иқтидо қилади.
Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:
خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة
“Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату расоили Мулла Али Қори" китоби).
Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши моликий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

13 Nov, 04:02


Кибр, ужб, риё, раёсатни яхши кўриш ва бошқалардан юқори бўлишни яхши кўриш каби инсоний табиатнинг кўринишлари ҳар бир инсонда мавжуддир. Буларни ўчириш эса тавозеъ, шариатни ва суннати набавияни тутиш, зикрни кўпайтириш ва ушбу васфларни барини билувчи Аллоҳни ўзига ҳавола қилиб кифояланиш билан бўлади. Роббимиз субҳанаҳу ва таоло айтади: “Тавозеълиларга башорат бер”, Ҳаж сураси, 34 - оят

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

12 Nov, 13:01


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб юзини ювса, икки кўзи билан қараган барча хатолари юзидан сув билан ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади. Қачон икки қўлини ювса, икки қўли билан ушлаб бажарган барча хатолари қўлидан сув билан ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади. Қачон икки оёғини ювса, оёғи билан қилган барча хатолари сув билан бирга ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади, ҳаттоки у гуноҳлардан покиза ҳолда чиқади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

12 Nov, 11:44


#Долзарб

Виждон эркинлиги


Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy

Islom.shosh.uz | Расмий канали

12 Nov, 11:44


#Долзарб

Ватанга бегона йўқ


Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy

Islom.shosh.uz | Расмий канали

12 Nov, 11:44


#Долзарб

Virtual o'yinlarning xatarlari


Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy

Islom.shosh.uz | Расмий канали

12 Nov, 11:44


🕊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!💐

🧕Азизлар, эътиборингизга муҳтарама аёл-қизларимиз учун
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний-маърифий 🚀"@muminauz" ўзанини тақдим қилмоқчимиз.

Ушбу ўзанимизда:
кунлик намоз тақвими,
ҳадислар,
ҳикматлар,
аёллар фиқҳи,
аёллар саломатлиги,
солиҳа аёллар ҳаёти,
оилавий муносабатлар,
фарзанд тарбияси,
психолог тавсиялардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

🚀@muminauz ўзанимизга обуна бўлинг ҳамда яқинларингизга улашинг.

Islom.shosh.uz | Расмий канали

12 Nov, 11:02


ҲАЗРАТИ УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ТЕНГЛИК ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИ

CАВОЛ: Ҳазрати Умарнинг: “Менда жоҳилиятдан бирор нарса қолмади. Фақатгина мусулмонлардан қайси аёлга уйланишим ва кимга қиз беришимга парво қилмайман”, деган гапларини қандай тушунамиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муҳаммад ибн Сийриндан, у эса буюк саҳоба Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан нақл қилган саволда зикр қилинган ривоятни тўлиқ шакли қуйидагича:
عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ سِيرِينَ ، قَالَ : قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ : مَا بَقِيَ فِي شَيْءٍ مِنْ أَخْلاَقِ الْجَاهِلِيَّةِ ، إلاَّ أَنِّي لاَ أُبَالِي إلى أَيَّ الْمُسْلِمِينَ نَكَحْت وَأَيَّهُمْ أَنْكَحْت.
“Менда жоҳилият ахлоқидан бирор нарса қолмади. Фақатгина қайси муслима аёлга уйланишим ва қайси мусулмонга қизимни никоҳлаб беришимга парво қилмайман” (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да, Ибн Саъд “Табақот”да ривоят қилишган).
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу гапларида никоҳдаги тенглик ҳақида сўз юритилмоқда. Шунинг учун ҳам муҳаддислар ушбу ривоятни “Кафоат боби – никоҳдаги ўзаро тенглик” мавзусида келтиришган. Яъни, мусулмонларнинг барчалари никоҳда, ўзаро қуда-андачиликда бир-бирларига тенгдирлар. Улар наслу насабга қараб одамларни ажратишлари ва бу борада ҳаддан ошишлари тўғри эмасдир. Шунинг учун мен кимнинг қизига уйланишим ва кимга қизимни никоҳлаб беришимнинг аҳамияти йўқ. Бунда фақатгина унинг мусулмон бўлиши кифоя”, дейилмоқда.
Дарҳақиқат, жоҳилият даврида одамларга наслу насабига қараб муомала қилиш, насли пастроқ кишиларни одам ўрнида кўрмаслик авж олган эди. Ислом дини келиб, бу тушунчалар мутлақо нотўғри эканини, одамлар аслида бир мартабада эканларини, фақатгина тақволари билан бир-бирларидан ортиқ эканларини баён қилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаларига қарата шундай мурожаат қилганлар:
"إن الله قد أذهب عنكم عُـبـِّية الجاهلية وتعاظمها بآبائها ، الناس رجلان : بَـرٌّ تقي كريم على الله عز وجل ، وفاجر شقي هيِّن على الله عز وجل ، الناس كلهم بنو آدم ، وخلق الله آدم من تراب" (رواه الترمذي).
“Аллоҳ сизлардан жоҳилият давридаги ота-бобоси билан фахрланиш ва кибрланиш одатини кетказди. Одамлар икки тоифадирлар: Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадр топган – солиҳ ва тақволи киши ҳамда Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадрсиз – фожир ва бахтсиз киши. Одамларнинг барчаси Одамнинг фарзандларидир. Одамни эса, Аллоҳ таоло тупроқдан яратган”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
Шундан келиб чиқиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам никоҳда мусулмонлар ўзаро тенг экани ва наслу насабга кўра одам ажратиш нотўғри эканини айтмоқдалар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Nov, 12:59


Тунда таҳажжуд намозига туришга, кундузи нафл рўза тутишга қурбинг етмай қолса, билиб қўй, хатоларинг сенга чанг солиб, муваффақиятсизликка юз тутибсан!»
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ сўзларидан.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Nov, 10:59


#КУН_ҲАДИСИ

Сенинг зиёратингга келмаган кишини зиёрат қил. Сенга ҳадя қилмаган одамга сен ҳадя қил.


Бухорий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Nov, 08:59


Ғийбат ўзи нима?

Бизда одамлар фақат намоз, рўза каби зоҳирий ибодатларни адо этишни тақво деб ўйлайдилар. Намозни кўп ўқийдиган, кўп дуо қиладиган, кўп рўза тутадиган ёки кўп садақа берадиган кишини гарчи у кун бўйи ғийбат қилиш билан овора бўлса ҳам, “Бу одам жуда тақволи, обид киши экан”, дейдилар. Лекин кўринишда ибодатни кам қиладиган, ғийбат ва шу каби гуноҳлардан ўзини эҳтиёт қиладиган кишини эса тақволи демайдилар. Чунки одамларнинг назарида ғийбатнинг ҳеч аҳамияти қолмади.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Nov, 06:29


Сулук аввало нафсни поклашдир. Иккинчидан, эҳсон мақомига етишдир. Эҳсон мақомига эса тазкия, нафсни покламасдан эришиб бўлмайди.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

02 Nov, 04:15


​​ТИК ТУРГАН ВА ЮРГАН ҲОЛДА ҚУРЪОН ЎҚИШ

CАВОЛ: Тик турган ва юрган ҳолатда Қуръон ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тик турган ҳолда Қуръони каримни ўқишнинг зарари йўқ. Юриб кетаётган киши бошқа нарсага чалғимай, Қуръони каримга аҳамият бера олса, юриш асносида ўқишнинг зарари йўқ. Бу ҳақда “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида қуйидаги маълумотлар берилган:
وأما قراءة الماشي والمحترف إن كان منتبها لا يشغله العمل والمشي جاز وإلا فلا قال وتكلموا في قراءته مضطجعا والأولى أن يقرأ على وجه يكون أقرب إلى التعظيم ولا بأس بغير القرآن مضطجعا والقراءة بالنظر أولى من القراء بالغيب للجمع بين العبادتين
“Юрган ва ишлаб турган кишини қилаётган иши ё юриши Қуръондан чалғитмаса, шу ҳолда тиловат қилиш жоиз, акс ҳолда жоиз эмас. Уламолар ёнбошлаб Қуръон ўқиш ҳақида турли гаплар айтишган бўлиб, афзали Қуръонни улуғлашга мос шаклда ўқишдир. Бошқа китобларни ёнбошлаб ўқишнинг гуноҳи йўқ. Мусҳафга қараб қироат қилиш ёддан ўқишдан кўра афзалроқдир. Чунки мусҳафга қараб ўқишда икки ибодат (мусҳафга назар қилиш ва уни тиловат қилиш)ни жамлаётган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

01 Nov, 13:01


Нафс покланар экан, кишининг зоҳири инсоний ҳайъатда, ботини эса нуроний ҳайъатда бўлади ва у худди чироқ каби ёришади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

01 Nov, 11:01


Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: “Ҳалол ейиш билан қалблар мулойим бўлади”, дедилар.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

01 Nov, 09:01


ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА

CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

01 Nov, 07:18


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ризқ ва ажал бир-бирига боғланган, яқин нарсалардир. Ажал боқий тураркан, ризқ келишда даво этаверади”. деди.

“Фавоид”дан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

01 Nov, 03:59


Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳу: «Агар жума намози ва жамоат(ни лозим тутиш амри) бўлмаганида эди, мана шу ҳовлимнинг энг баланд ерига уй қуриб олардим ва қабримга элтгунларича у ердан чиқмаган бўлардим», деган эди.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

31 Oct, 15:32


🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 НЕЪМАТЛАРНИ ЗИЁДА ҚИЛИШ ОМИЛИ!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram

Islom.shosh.uz | Расмий канали

31 Oct, 15:29


🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 НЕЪМАТЛАРНИ ЗИЁДА ҚИЛИШ ОМИЛИ!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram

Islom.shosh.uz | Расмий канали

31 Oct, 12:59


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иймоннинг етмиш нечта ёки олтмиш нечта ҳам (шўъба) бўлаги бордир. Уларнинг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир. Энг пасти йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам ўша иймон бўлакларидан биридир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

31 Oct, 10:59


Кўпгина оилавий муаммолар Қуръони каримдан кунлик вирдни ўқимаслик ва унинг маъноларини фаҳмлашдан узоқлашиш натижасида юзага келади. Оила аъзоларингиз билан Қуръондан ҳеч бўлмаса бир варақни биргаликда ўқиб, унинг маъноларини дарс қилишга ҳаракат қилинг.

Доктор Жосим Мутавваъ.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

31 Oct, 08:59


#Ҳикмат

Ким гапираѐтиб, сендан бошқага юзланса, демак у сени тарк этибди. Ким сенга бир ѐмон ҳолатдан шикоят қилса, ниманидир сендан сўрабди. Сендан рози ҳолда ўзингда йўқ нарсалар билан сени мақтаѐтган кимса, аслида, сендан ғазабнок ҳолда ўзингда йўқ айблар билан сени қоралабди. Ким тилини маломат қилишдан тийса, одамларнинг тили ундан тийилади.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

31 Oct, 06:29


СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.
Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه
яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (“Бадоиъус саноеъ” китоби).
Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

31 Oct, 03:59


#Ҳикмат

Пайғамбар (с.а.в.): “Ақллининг душманлиги жоҳилнинг меҳридан афзалдир” дедилар.
Тақлиддан иборат билим жонимизнинг заволидир, сунъийдир. вақтинчадир. Биз эса “У бизнинг мулкимиз” деб эмин-эркин бўламиз. Бундай оқилликдан жоҳиллик афзал, девоналик яхшироқдир!


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

30 Oct, 15:29


#СИЙРАТ

🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 БАНИ МУСТАЛИҚ ҒАЗОТИ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди


TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram

Islom.shosh.uz | Расмий канали

30 Oct, 12:59


Охират неъматининг афзали, улуғи ва мутлақ олийси Робби жалла жалалуҳунинг Юзига назар солиш ва Унинг хитобини эшитишдир.

“Иғосатул лаҳфани фий масойидиш шайтони” асаридан.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

28 Oct, 10:02


#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Истиқоматда бўлинглар, аммо ғулувга кетманглар. Билинглар, албатта амалларингиз ичида энг яхшиси намоздир. Таҳоратни фақат мўмингина бардавом муҳофаза қилади”.
Ибн Можа, Молик, Доримий, Аҳмад, Ҳоким ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Қиёмат кунида умматим таҳорат таъсиридан бошлари, оёқлари ва қўлларидан нур таралган ҳолларида чақириладилар. Қай бирингиз ўз нурини узунроқ қилишга қодир бўлса, шундай қилсин”.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

28 Oct, 07:01


Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қубо масжидидаги намоз худди умра кабидир», дедилар».

Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда Қубо масжидида ўқилган бир намознинг савоби умра қилганнинг савобига тенг келиши таъкидланмоқда. Бу эса Қубо масжидини Исломдаги тўртинчи мартабадаги масжид дея эътироф этишимизга асос бўлади. Чунки бошқа масжидлар ҳақида бу маънодаги ҳадислар айтилмаган.

“Ҳадис ва ҳаёт”дан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

28 Oct, 04:02


Шайх Аҳмад Зарруқ Фасий айтади:
“Тасаввуфни икки мингга яқин таъриф билан шарҳланган. Уларнинг барининг хулосаси – Аллоҳ таолога сидқи дилдан таважжуҳ қилиб, юзланишдир”.

“Қоваидат тасаввуф” китобидан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

27 Oct, 19:14


#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1446 ҳ.й
28 ОКТЯБРЬ  2024 м.
ДУШАНБА куни тақвими

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     05:30
ҚУЁШ -    06:50
ПЕШИН - 12:12
АСР -        15:41
ШОМ -      17:26
ХУФТОН -18:40

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

27 Oct, 12:41


Имом ибн Қоййим Жавзиййя раҳимаҳуллоҳ деди:
“Шайтон бандага кирадиган уч эшик қуйидагилар:
“Биринчиси; ғафлат;
Иккинчиси: шаҳват;
Учинчиси: ғазабдир”.


“Вабилис сойб” асаридан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

27 Oct, 08:36


https://www.youtube.com/watch?v=Psev7BG7X6M&t=38s

Islom.shosh.uz | Расмий канали

26 Oct, 15:32


🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 РИЗҚНИНГ ЗИЁДА БЎЛИШ САБАБЛАРИНИНГ БИРИНЧИСИ: ШУКРЛИ ВА ҚАНОАТЛИ БЎЛМОҚЛИК!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram

Islom.shosh.uz | Расмий канали

26 Oct, 15:29


🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 РИЗҚНИНГ ЗИЁДА БЎЛИШ САБАБЛАРИНИНГ БИРИНЧИСИ: ШУКРЛИ ВА ҚАНОАТЛИ БЎЛМОҚЛИК!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram

Islom.shosh.uz | Расмий канали

26 Oct, 12:59


Ҳақиқий айрилиқ сафар эмас, муҳаббат ҳижрони ҳам эмас, ота-она ёки ака-укаларнинг айрилиғи ҳам эмас, дўстлардан ажраб қолиш ҳам эмас. Ҳатто ўлим ҳам чинакам айрилиқ эмас, чунки биз охиратда тўпланамиз.
Ҳақиқий айрилиқ – биримиз жаннатда, биримиз дўзахда бўлишимиздир!
Роббим! Барчамизни жаннат аҳлидан қилгин!

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

26 Oct, 10:59


Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Одам боласи тонг оттиргач, барча аъзолар тилнинг ёнида таъзиму одоб билан туради ва унга: “Бизнинг ҳақимизда Аллоҳдан қўрқ, чунки биз сен биланмиз. Агар сен тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар сен эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз”, дея ёлборадилар”.

Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

26 Oct, 08:59


Қабр ваҳшати(ёлғизлиги)да фақатгина солиҳ амалгина анис, улфат бўлур.

“Тазкироту фил ваъзи” асаридан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

26 Oct, 07:24


#КУН_ҲАДИСИ

Мусулмоннинг ҳолатидан ажабландим. Агар унга бирор мусибат етса, сабр этиб, савоб умид қилади. Агар унга бирор яхшилик етса, Аллоҳга ҳамд айтиб, шукр қилади. Албатта, мусулмон барча нарсага ажр олади, ҳатто оғизга солган луқмага ҳам.


Саъд (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

26 Oct, 04:00


АСАЛАРИГА ЧАҚТИРИБ ДАВОЛАНИШНИНГ ҲУКМИ

CАВОЛ: Асаларига чақтириб даволаниш мумкинми? Эшитишимча ҳадисларда арини ўлдиришдан қайтарилган экан. Маълумки, ари инсонни чаққандан кейин ўлади. Бу уни ўлдиришга кирмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асаларига чақтириб даволаш табиблар томонидан қадимдан қўлланилиб келаётган муолажа турларидан ҳисобланади. Бу хусусда ҳаттоки машҳур ҳаким Буқрот (Гиппократ)нинг китобларида ҳам маълумотлар учрайди. Чаққан асалари танасидаги заҳари унинг ниши орқали инсон танасига кириб, айрим хасталикларга шифо бўлиши исботланган.
Фиқҳий китобларимизда айнан асаларига чақтириш орқали даволаш ҳақида сўз юритилмаган бўлса ҳам бироқ шунга ўхшаш бўлган заҳар билан даволаниш масаласи зикр қилинган. Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ “Муғний” китобида қуйидаги сўзларни айтади:
و ما فيه السموم من الأدوية: إن كان الغالب من شربه واستعماله الهلاك به أو الجنون: لم يبح شربه، وإن كان الغالب منه السلامة ويرجى منه المنفعة: فالأوْلى إباحة شربه لدفع ما هو أخطر منه كغيره من الأدوية.
“Заҳар қўшилган дорилар аксар ҳолда ҳалокат ёки мажнунликка сабаб бўлса, уни ичиш мубоҳ эмас. Агар аксар ҳолда саломатликка сабаб бўлса ва ундан манфаат умид қилинса, уни ҳам бошқа манфаатли дорилар каби мубоҳ дейиш афзалдир. Чунки бунда заҳар ичишнинг зараридан кўра хатари кучлироқ бўлган касалликларни бартараф қилиш бор. Зотан, кўп дориларда қандайдир хавф мавжуд бўлишига қарамай ундан ёмонроқ касалликларни даволаш учун уларни ичиш мубоҳ ҳисобланади”.
Умумий тарзда айтилган ушбу ҳукмдан келиб чиқилса, асаларига чақтириб даволаш ҳам шу ишда моҳир бўлган табиб ёки мутахассис томонидан ёки унинг назорати остида амалга оширилса жоиз эканлиги келиб чиқади.
Асаларини ўлдиришдан қайтарилган ҳадисга биноан бундай даволанишни жоиз эмас, дейилмайди. Чунки мазкур ҳадис асаларини беҳуда ўлдириш ҳолатларига тегишлидир. Аммо инсон учун манфаат бўлса, бу иш жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

26 Oct, 00:41


#Тақдимот

КИТОБ – МАЪРИФАТ МАШЪАЛИ


Пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуаси мажлислар залида «КИТОБ – МАЪРИФАТ МАШЪАЛИ» мавзусида ўтказилган кўргазмали тадбирдан видео ролик

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

Islom.shosh.uz | Расмий канали

25 Oct, 14:02


📜 Мавзу: “НАФС ТАРБИЯСИ – ИККИ ДУНЁ САОДАТИ”
📡 "Зиё медия" маркази
🎙Илҳомжон домла Умаржон ўғли

TikTok | Facebook | YouTube | Telegram | Instagram

Islom.shosh.uz | Расмий канали

25 Oct, 12:59


#Ҳикмат

Ким бир ишга тадбирсиз киришса, замон у ишни вайроналикка элтади. Ким сендан сирини яширса, демак унинг сендан шубҳаси бор. Ким душманингга дўстлик қилса, сенга душманчилик қилибди. Ким душманингга душманлик қилса, сенга дўстлик қилибди.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

25 Oct, 10:59


#Ҳикмат

Ерда ҳам. кўкда ҳам инсон руҳидан пинҳонроқ нарса йўқ. Аллоҳ ҳўл-у қуруқ, ҳар нарсани билдирди ва рухни “У менинг Ишим (асарим)дир” деб муҳрлади, яширди. Олий зотнинг кўзи руҳни кўрдими, унга ҳеч бир нарса пинҳон бўлиб қолмайди.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

25 Oct, 08:59


ГАЙМАРИТ БЎЛГАН БЕМОР ТАҲОРАТИ

CАВОЛ: Гаймарит бўлган одам сув ишлатганда касалликка таъсир қилса, дўхтир юзга сув тегизишни ман қилган бўлса, таяммум билан намоз ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай бемор таҳоратда ювиладиган аъзоларни ювади, юзига келганда, жағлари ва иякларини ювиб, бурун ва пешоналарига қўлини илиқ сув билан хўллаб, масҳ тортади ва дарров қуруқ сочиқда юзини артиб юборади. Яъни, масҳ тортишда зарурат миқдорига чекланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

25 Oct, 06:29


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Islom.shosh.uz | Расмий канали

25 Oct, 05:22


#Байрам_муборак

💥Бугун, 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни


Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg