MIRARABMADRASA.UZ @mirarabmadrasa Channel on Telegram

MIRARABMADRASA.UZ

@mirarabmadrasa


©️O‘zbekiston Musulmonlari idorasi tasarrufidagi Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasining rasmiy kanali!

🔹www.mirarabmadrasa.uz
🔹facebook.com/mirarabmadrasauz
🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz
🔹youtube.com/@mirarabmadrasauz

Telefon: 956004597

MIRARABMADRASA.UZ (Uzbek)

Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasining rasmiy kanali - MIRARABMADRASA.UZnnMir Arab madrasasi, islom ta'lim muassasasi haqida eng so'ngi yangiliklarni olish uchun rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasining faoliyatiga doir eng so'ngi yangiliklar, tadbirlar va dars ishlanmalaridan ma'lumotlar, fotolavhalar, videolavhalar va boshqa ko'p tadbir-faoliyatlar bo'yicha ma'lumotlar topishingiz mumkin

Kanalda bizni qo'llab-quvvatlash uchun quyidagi elektron manbalarga tashrif buyuring:n🔹 www.mirarabmadrasa.uzn🔹 facebook.com/mirarabmadrasauzn🔹 Instagram.com/mirarabmadrasauzn🔹 youtube.com/@mirarabmadrasauznnAgar sizda savollar bo'lsa, savollar.muslim.uz manbasiga murojaat qiling yoki telefon orqali ham biz bilan bog'lanishingiz mumkin: 956004597nnMir Arab madrasasi haqida eng so'ngi yangiliklardan xabardor bo'lish uchun kanalga obuna bo'ling va o'z do'stlaringiz bilan ulashish imkoniyatiga ega bo'ling. Bizning ta'lim muassasamiz haqida ko'proq ma'lumot olish uchun MIRARABMADRASA.UZ kanaliga tashrif buyuring! 👨🏽‍🏫📚

MIRARABMADRASA.UZ

22 Jan, 09:54


ИМОМНИНГ СУТРАСИ ҚАВМ УЧУН ҲАМ КИФОЯ ҚИЛАДИ
#намоз

CАВОЛ: Тўрт киши очиқ майдонда намозга саф тортдик. Ҳар биримиз олдимизга сутра қўйдик. Кейин имом ҳам сутра қўйди. Шу намозимиз дуруст бўлдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўқиган намозингиз дуруст бўлган. Чунки сутра қўймасдан ўқилганда ҳам намоз дуруст бўларди, ҳатто намоз ўқувчиларнинг олдидан кесиб ўтишганида ҳам жамоатнинг намоз бузилмайди, ўтган гуноҳкор бўлади. Фиқҳий манбаларда:

سُتْرَةُ الْاِمَامِ سُتْرَةٌ لِلْقَوْمِ

яъни: “Имомнинг сутраси қавм учун ҳам сутрадир”, – дейилади (“Ал-Ҳидоя” китоби).

Бу мавзуда бир қанча ҳадиси шарифлар мавжуд бўлиб, Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда:

أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُرْكَزُ لَهُ الْحَرْبَةُ فَيُصَلِّي إِلَيْهَا (رَوَاهُ البخاري عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا)

“Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга калта найза санчиб бериларди ва у зот ўшанга қараб намоз ўқир эдилар”, – дейилади (Имом Бухорий ривоятлари).

Демак, жамоат бўлиб намоз ўқилганида имомнинг олдига қўйилган сутра бошқалар учун ҳам кифоя қилади ва ҳар бир киши ўзи учун алоҳида сутра қўйиши шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

21 Jan, 14:07


#Янгиликлар

САРҲИСОБ


📌Бугун, Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ҳамда диний таълим даргоҳларининг 2024 йил фаолияти юзасидан сарҳисоби ўқиб эшиттирилди.

🔹Йиғилишда, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Азизбек Қаландаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, диний таълим раҳбарлари, имом-хатиблар ва мадраса ўқитувчилари иштирок этишди.

🔸Тадбирда, Азизбек Қаландаров сўзга чиқиб диний соҳа вакилларининг жамиятимизда тутган ўрни, ҳар бир соҳа вакили замонга зийрак ва теран нигоҳ билан қараши зарур эканини таъкилаб ўтди.

🔹Шунингдек, устувор вазифалар, тизим фаолиятини янада самарадорлигини ошириш юзасидан тавсия ва кўрсатмаларини берди.


✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Диний-маърифий канал!

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

21 Jan, 09:13


ИМОМНИНГ СУТРАСИ ҚАВМ УЧУН ҲАМ КИФОЯ ҚИЛАДИ
#намоз

CАВОЛ: Тўрт киши очиқ майдонда намозга саф тортдик. Ҳар биримиз олдимизга сутра қўйдик. Кейин имом ҳам сутра қўйди. Шу намозимиз дуруст бўлдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўқиган намозингиз дуруст бўлган. Чунки сутра қўймасдан ўқилганда ҳам намоз дуруст бўларди, ҳатто намоз ўқувчиларнинг олдидан кесиб ўтишганида ҳам жамоатнинг намоз бузилмайди, ўтган гуноҳкор бўлади. Фиқҳий манбаларда:

سُتْرَةُ الْاِمَامِ سُتْرَةٌ لِلْقَوْمِ

яъни: “Имомнинг сутраси қавм учун ҳам сутрадир”, – дейилади (“Ал-Ҳидоя” китоби).

Бу мавзуда бир қанча ҳадиси шарифлар мавжуд бўлиб, Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда:

أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُرْكَزُ لَهُ الْحَرْبَةُ فَيُصَلِّي إِلَيْهَا (رَوَاهُ البخاري عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا)

“Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга калта найза санчиб бериларди ва у зот ўшанга қараб намоз ўқир эдилар”, – дейилади (Имом Бухорий ривоятлари).

Демак, жамоат бўлиб намоз ўқилганида имомнинг олдига қўйилган сутра бошқалар учун ҳам кифоя қилади ва ҳар бир киши ўзи учун алоҳида сутра қўйиши шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

21 Jan, 05:57


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

MIRARABMADRASA.UZ

21 Jan, 04:50


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

MIRARABMADRASA.UZ

20 Jan, 10:06


#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

20 Jan, 09:13


ҲОВЛИМНИ СОТСАМ УНДАН ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?
#закот

CАВОЛ: Оиламиз билан яшаётган ҳовлини иккига бўлиб, бир қисмини 4 йил аввал сотувга қўйганман. Ҳалигача сотилгани йўқ. Сотганимда (нархини билгач) закот бераманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Яшаб турган ҳовлингизнинг сотиш учун ажратилган қисми то сотилмагунича унинг қийматидан закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки, шариатимизда сотиш ниятида олинмаган, кейинчалик сотиш нияти пайдо бўлган молларга “тижорат моли” дейилмайди.

لَا يَصِيرُ لِلتّجَارَةِ وَ إنْ نوَاهُ لهَا مَا لَمْ يَبعْه

яъни: “(Мулкка эгадор бўлиш вақтида сотиш нияти бўлмаган) нарсани сотиш ният қилинсада, то сотилмагунича у тижорат молига айланмайди (“Шарҳул виқоя” китоби).

Демак бундай ҳолатда, сотувга қўйилган қисм закот нисоби миқдорича ёки ундан кўп маблағга сотилса ва бир йил эҳтиёждан ортиқча бўлиб турса, ўша маблағнинг 1/40 (қирқдан бири)ни закот қилиб берасиз. Агар сиз ҳар йили нисоб миқдоридаги маблағга эга бўлиб, закот бериб юрган бўлсангиз, ҳовли сотилган йилидаёқ, қўлингиздаги маблағга қўшиб, умумий сумманинг 1/40 (қирқдан бири)ни закот қилиб ажратасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

20 Jan, 05:28


#кун_ҳикмати #инфографика

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

19 Jan, 09:13


ҚАБРГА БАЙРОҚ ОСИБ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қабр_зиёрати

CАВОЛ: Қабр зиёрати ҳақидага маълумотлар ичида қабрга осиб қўйиладиган байроқ ҳақида ҳеч қандай маълумот учратмадим. Шу иш шариатимизда жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда қабристонларни зиёрат қилишдан асосий мақсад охиратни эслашдир. Инсон ўлимни эсласа, гуноҳлардан тийилади, гуноҳлардан тийилса, эзгу амалларини кўпайтиради.

قال محمد الخادمي الحنفي في بريقة محمودية و يكره الاكل عند المقابر و الضحك ايضا عندها لان مثل هذا محل اعتبار و تذكرة الاخرة و الاكل و الضحك مناف لهما و قال الدردير المالكي في اقرب المسالك و الاعتبار اي الاتعاظ و اظهار الخشوع عندها اي القبور و يكره الاكل و الشرب و الضحك و كثرة الكلام

“Муҳаммад ал Ходимий ал Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ “Барийқаи Маҳмудия” китобида: “Қабристонда емоқ ичмоқ ва кулмоқ макруҳ бўлиб, бу асосий мақсад: насиҳатланиш ва охиратни эслашга хилофдир”, Дурдайр ал Моликий раҳимаҳуллоҳ: “Ақробул Масалик” китобида: “Қабристон насиҳат оладиган ва қўрқувни изҳор қиладиган жойдир. Бу ерда ейиш, ичиш, кулгу, кўп гапириш макруҳ бўлади”, – деганлар.

Маълум бўладики, сиз айтаётган ишлар яъни қабристонда байроқ алмаштириш, худойи қилиш каби ишлар зиёрат одобларига хилофдир. Қишлоқ аҳли Қуръон тиловат қилиб савобини ўтганларга бағишласа, қабристондаги маййитларга фойдаси кўпроқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

19 Jan, 05:11


#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

19 Jan, 03:11


#кун_ҳадиси

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дуо ибодатдир», дедилар ва «Ва Роббингиз:
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман.
Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар»ни қироат қилдилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

18 Jan, 09:13


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен Тошкентда яшайман, лекин хизмат сафарига Жиззахга жўнаб кетдим. Айтингчи, намозларимни қаср қилиб ўқийманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир киши уч кеча-кундузлик (≈96 км) масофани ният қилиб ўз шаҳридан чиқса, мусофир ҳисобланади. Қасд қилган жойига боргандан кейин, 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилса, муқим (мусофир бўлмаган) киши ҳукмида бўлади. Аммо 15 кундан оз муддатда қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, мусофир ҳукмида қолади ва намозларини қаср қилиб ўқиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

18 Jan, 05:11


#янгиликлар

Мир Араб ӯрта махсус ислом таълим муассасасига ҳомийларимиз томонидан мутахассисилик фанларига оид адабиётлар Ахборот Ресурс маркази фондига ҳадя қилинди.

1. Унвонул Баён

2. Мухтасарул виқоя

3. Мутунул ақоид

4. Итмомул Вафо

5. Манзуматул Байқунийя


Ушбу китобларни таълим муассасаси АРМ ходими Б. Кодиров томонидан рӯйҳатга олиниб, кутубхона фондига ўқитувчи ва талабалар фойдаланишлиги учун кирим қилинди.

Бекзод ҚОДИРОВ,
Таълим муассасаси АРМ ходими


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

18 Jan, 04:35


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

17 Jan, 10:09


#маълумот

Садри Зиёнинг маълумотига кўра, Амир Шоҳмурод Мири Араб мадрасасининг битта ҳужрасида кеча-кундуз риёзат чекиб илм олиш билан шуғулланган ва халқ орасида «Амир Жаннатмакон» лақаби билан танилган.
"Бухоро мадрасалари тарихидан"

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

17 Jan, 09:13


РЎЗА ҚАНДАЙ ТУТИЛАДИ?
#рўза

CАВОЛ: Илк маротаба нафл рўза тутишга иштиёқим баланд келиб турибди. Бунда қандай ният қиламан, ниятни қачон айтаман, қайси дуоларни ниятдан олдин ёки кейин айтаман? Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўза луғатда – “сиём” деб аталиб, ўзини бир нарсадан тийишни билдиради. Шариат истилоҳида эса: “Тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан рўзани бузувчи нарсалардан ўзини тийишдир”. Яъни, киши саҳарлик вақтидан то шом вақтига қадар емай, ичмай, жуфти ҳалоли билан жинсий алоқа қилмай туради.

Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Ушбу субҳи содиқ вақтини ҳамда оғиз очиш (шом намози) вақтини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг йиллик тақвими орқали билиб олишингиз мумкин бўлади. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ. Рўза тутиш ниятсиз бўлмайди, албатта, ният қилиниб, саҳарлик дуоси ўқилиши лозим.

Оғиз ёпиш дуоси қуйидагича: “Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар”.

Ифторлик ҳам, албатта, дуо ила қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

17 Jan, 05:10


ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК

Ҳар қандай жамиятнинг тараққиёти ва маънавий-ахлоқий барқарорлиги унинг аҳолиси ўртасидаги ҳамжиҳатлик, адолат ва ўзаро ёрдам руҳи билан боғлиқ. Шунингдек, жамиятнинг ютуқлари унинг аъзолари томонидан бойлик ва имкониятлардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликдан тийилиш, ҳамда камбағалликка қарши кураш билан мустаҳкамланади. Исрофгарчилик ва дабдабабозлик эса бундай фазилатларни заифлаштирадиган, жамиятнинг маънавий асосларини қувватсизлантирадиган иллатлардир.

Қуръони Карим ва ҳадисларда исрофгарчиликка қарши таълимотлар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда исрофгарчиликни қаттиқ қоралаб, ўзининг бандаларига мўътадилликни тавсия қилади:
"Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари) эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир".
(Фурқон сураси, 67-оят).
Мазкур оятда Аллоҳ таоло инсонлардан исрофгарчилик ва ҳаддидан ортиқча сарф-харажатлардан тийилишни талаб этади. Мўътадиллик нафақат иқтисодий, балки ижтимоий адолатни ҳам таъминлайди.
Шунингдек, Исро сурасида исрофгарчилик қилиш жуда оғир гуноҳ эканлиги таъкидланади:
"Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир."
(Исро сураси, 26-27 оятлар).

⚡️ БАТАФСИЛ

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

17 Jan, 04:10


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

MIRARABMADRASA.UZ

25 Dec, 05:11


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БУРЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

24 Dec, 14:15


#Ҳадис

ЖАННАТНИНГ ЮЗТА ДАРАЖАСИ

Ибн Ваҳб айтади: "Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдларига келиб: "Эй Расулуллоҳ (с.а.в.), жаннатда нечта даража бор?" деди. "Юзта даража, — дедилар у зот, — ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ер орасича келади. Биринчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари кумушдан; иккинчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари олтиндан; учинчи даражаники ёқут, дур ва забаржаддан. Қолган тўқсон етти даражанинг қандай эканини фақатгина Аллоҳ билади".

Имом Қуртубий
"Жаннат васфи" китобидан.


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

24 Dec, 12:16


Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида қишки таътил олдидан учрашув ўтказилди

Бугун, Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабаларнинг қишки таътилга чиқишидан олдин махсус учрашув ташкил этилди. Унда таътил даврини мазмунли ўтказиш, вақтдан унумли фойдаланиш ва талабалик одоблари яна бир бор тушунтирилди.

Учрашувда билим юрти мудири Жалолиддин Сабуров ва ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Исматилло Холназаров сўзга чиқиб, талабаларга маслаҳатлар бердилар. Улар таътил кунларини самарали ўтказиш учун диний ва дунёвий билимларни мустаҳкамлаш, китоб мутолаасига кўпроқ эътибор қаратиш, шунингдек, оилавий бурчларни адо этишга чақиришди.

Шунингдек, ўқув йили бошидан буён хатми кутуб амалини муваффақиятли бажарган талабалар алоҳида эътироф этилди. Уларга эсдалик совғалар ва ташаккурномалар топширилиб, ўзларининг ҳаракатлари учун рағбатлантириш ва миннатдорчилик билдирилди.

Талабалар учрашувдан кейин ўзларига берилган тавсия ва кўрсатмаларни амалга оширишга ваъда бериб, таътил кунларини самарали ўтказишга аҳд қилдилар.

Мир Араб таълим муассасаси жамоаси талабаларнинг таътилда ҳам ўз устиларида ишлашлари ва вақтларини яхши мақсадлар учун сарфлашларини тилаб қолади.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

24 Dec, 11:10


#Ҳадис

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Расулуллоҳ алайҳиссалом олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ! Мужоҳидларнинг қайси бири энг кўп ажр олади?” деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳни энг кўп зикр қилгани”, дедилар. У яна “Обидларнинг қайси бири энг кўп ажр олади?” деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳни энг кўп зикр қилгани”, дедилар. У одам кейин намозхон, закот берувчи, ҳаж қилувчи ва садақа берувчиларнинг энг кўп ажр оладиганларини бирма-бир сўраб чиқди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳар бирига: “Аллоҳни энг кўп зикр қилгани”, дедилар. Шунда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга қараб: “Эй Умар! Ҳамма яхшиликни зокирлар олиб кетишди-ку...” деган эди, Пайғамбар алайҳиссалом: “Ҳа, шундай”, - дедилар». 
Имом Аҳмад ва Табароний ривоятлари.


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

24 Dec, 09:10


БИРЖАДА ИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

427-CАВОЛ: Мусулмон одам биржада ишлаши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биржада ишлаш мумкин ёки мумкин эмаслиги у ерда қандай фаолият олиб боришга боғлиқ. Аввал, Ислом Фиқҳи Академиясининг 1404 ҳижрий сана, 11-16 Робиъус-сонийда бўлиб ўтган биржа бозори ҳақиқати, унда юзага келаётган акция, қарз векселлари, товарлар ва қоғоз пулларнинг нақд ва насия битимларини ўрганиб, Ислом шариати ҳукмлари асосида муҳокама қилганидан сўнг, қилган хулосасини кўриб чиқсак.

“Ислом Фиқҳи Академияси биржа ва ундаги бўладиган акция, қарз қоғозлари, савдо моллари, пуллар ва бошқа савдолар билан яқиндан танишиб, ўрганиб чиққанидан кейин шариат аҳкомлари асосида қуйидаги қарорларни қабул қилган:

Биржанинг асосий мақсади доимий бозор яратиш ва унда иштирок этувчилар учун савдо-сотиқга, товарларини савдога қўйиш ва сотиб олинган маҳсулотларни талаб қилишга енгиллик яратишдир. Бу ерда савдо қилиш жуда ҳам осон бўлиб фойдали ва яхши иш бўлиб, савдо-сотиқда тажрибаси йўқ, ҳақиқий нарх-наводан хабари йўқ, аммо олди-сотдига муҳтож кишилар баъзи ғаразгўйлар томонидан алданиб қолишларининг олдини олади. Шунингдек, сотувчи ва олувчиларга катта ёрдам беради.

Лекин шу билан бирга, биржа савдосида шариат рухсат бермаган қиморга ўхшаш, бировнинг ҳисобидан фойда кўриш ва одамларнинг молини ботил йўл билан ейиш каби муомалалар ҳам бор. Шунинг учун биржа ҳақида умумий ҳукм чиқариб бўлмайди. Балки, унда бўладиган ҳар бир муомалага алоҳида тўхталиб ўтишга тўғри келади:

Қарз қоғозларининг устига фойда қўйиб сотишнинг барча турлари рибо бўлгани учун шаръан жоиз эмас. Насия савдонинг барча турлари акция ёки савдо моллари бўлсин, модомики сотувчининг мулкида эмас экан, биржадаги услубда сотиш шаръан жоиз эмас. Чунки, бунда шахс ўзининг қўлида бўлмаган нарсани кейинроқ бошқа тарафдан сотиб олиб бериш шарти билан сотади.

Бу эса Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган:

لَا تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ(رواه الترمذي)

яъни: “Ўзингда бўлмаган нарсани сотма” деган ҳадисга биноан шариатда ман қилингандир. Шунингдек, Имом Аҳмад ва Имом Абу Довудлар Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:

فإن رسول الله صلى الله عليه و سلم نهى أن تباع السلع حيث تبتاع حتى يحوزها التجار إلى رحالهم.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Савдо моллари сотилган жойида токи тожирлар ўз молига қўшиб олмагунча қайтадан сотилмас”, деганлар.
Биржадаги қўлма-қўл бўлмаган савдолар шариатдаги салам савдосига ўхшамайди. Уларнинг орасида иккита фарқ бор.

Биринчиси: Биржадаги қўлма-қўл бўлмаган савдода нархни кейин берилади. Салам савдосида эса нарх савдо мажлисида берилади.

Иккинчиси: Биржа савдосида савдо моли биринчи сотувчи қўлида турган ҳолида бир неча марта савдо қилиниб, олиб-сотилади. Бунда сотувчи ва харидор орасида фақат фойда олинади. Худди қимордаги каби фойда ёки зарар кўриш эҳтимоли бўлиб туради. Саламда эса, қўлида йўқ нарсани сотилмайди.

Мазкур берилган фатво хулосасига кўра, агар биржа ёки электрон савдо жараёнлари ислом шариатига мослаштирилса шаръан тўғри бўлган савдога айланади.

Мусулмон киши биржада воқеликда бор бўлган нарсани сотиб олса ва сотишдан олдин ўзи ёки вакили орқали у товарни қўлига олса ёки ҳали мавжуд бўлмаган нарсани сотиб олиб савдо битими тузилган мажлис тугамасидан аввал товарнинг пулини топшириб шу ҳолатда савдо қилса, биржада ишласа бўлади, акс ҳолда биржада ишлаш шаръан мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

24 Dec, 05:20


#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

24 Dec, 04:15


ҚИЁМАТ КУНИ ХУРСАНД БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ...

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимда-ким номаи аъмолини кўрганда хурсанд бўлай деса, унда истиғфорни кўпайтирсин!”.
Имом Байҳақий, Табароний ривоят қилган.

Абу Минҳолдан ривоят қилинади:
“Қабрда банда учун кўп истиғфордан кўра яхшироқ қўшни (яъни, ҳамроҳ) бўлмайди”.
Аҳмад ибн Ҳанбал, “Аз-зуҳд”.

Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний шундай деган:
“Сизлар кўп гуноҳ қиляпсизлар. Энди истиғфорни ҳам кўпайтиринг! Чунки, банда қиёмат куни номаи аъмолининг ҳар икки қаторида истиғфорни кўрса, боши осмонга етади”.
Ибн Абу Дунё, “Ат-тавба”.

"Истиғфорнинг 40 хосияти" китобидан.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

24 Dec, 03:10


#Quron
#Oyat

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

23 Dec, 10:11


Маънавий қадриятлар ривожида анъанавий исломнинг ўрни

Маънавий қадриятлар ҳар бир жамиятнинг асоси бўлиб, инсонларнинг ҳаётига йўналиш берувчи муҳим тамойиллардир. Ислом дини эса бу қадриятларни шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Анъанавий ислом, яъни Қуръон ва Суннат асосида шаклланган диний қарашлар, бизнинг миллий маънавиятимиз ва ахлоқий тамойилларимизнинг пойдеворидир. Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида анъанавий исломий қадриятларнинг аҳамияти ҳақида кўплаб насиҳатлар келтирилган.
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади:
إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ
«Албатта, Аллоҳнинг наздидаги дин – Исломдир.» (Оли Имрон сураси, 19-оят).
Бу оятда Исломнинг Аллоҳ томонидан танланган ягона тўғри йўл эканлиги кўрсатилади. Анъанавий ислом бу тўғри йўлни ҳар бир авлодга етказувчи воситадир. Миллий қадриятларимиз, одоб-ахлоқ меъёрлари ва жамиятнинг бирлиги айнан шу диннинг ўзак таълимотларига асосланган.

🖥 БАТАФСИЛ


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

23 Dec, 09:25


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Етти ойлик қизим бор. Унга ҳали ақиқа қилмадик. Қайси пайтда ақиқа қилиш керак? Умуман ақиқа хақида тўлиқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилиш суннат амаллардан ҳисобланади. Ақиқа фарзанд туғилган кунининг 7, 14, 21 кунлари қилиш мустаҳаб. Агар ушбу кунларда имкон топа олмаса, имкон топган кунда ақиқа қилиш мумкин. Ақиқа ҳақида аввал батафсил маълумот берилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

08 Dec, 09:12


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг товуқларимга мушук ҳужум қилиб, ҳар куни уларни биттага камайтириб бормоқди. Одамлар айтишича, мушукни ўлдирган инсон сувда чўкиб ўлар экан. Шундай ҳолатда мен нима қилишим мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамларни гапларига эътибор қилманг. Динимизда бундай гап йўқ. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деганлар. Шунга биноан сизга зарар етказаётган ҳайвонга нисбатан эҳтиёт чораларини кўришингиз ёки уни ўлдиришингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

08 Dec, 07:11


#Раддия



Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

07 Dec, 10:39


Аҳли сунна вал жамоа кимлар
👤 Эркин Қудратов
☪️ Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

07 Dec, 09:47


#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (06.12.2024)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

MIRARABMADRASA.UZ

07 Dec, 09:12


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен қўй сўйиб эҳсон қилишни ният қилгандим. Бир қариндошим тўй қилиб қарз бўлиб қолган экан. Мен қўй сўйиб эҳсон қилганим яхшими ёки ўша қариндошимни қарзини узишга ёрдам берганим яҳшироқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қўй сўйиб эҳсон қилиш ҳам улкан ажрли амал. Лекин унинг ўрнига қарздорга ёрдам берилса икки мақсад ҳам амалга ошади. Ҳам эҳсон қилган бўласиз, ҳам бир биродарингизнинг мушкилини осон қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

07 Dec, 07:26


#qomus
#tadbir
#yangiliklar

"KONSTITUTSIYA-BOSH QOMUSIMIZ"

Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasida 8-dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 32 yilligi munosabati bilan "KONSTITUTSIYA-BOSH QOMUSIMIZ" mavzusida davra suhbati tashkil etildi. Ushbu tadbirda ta'lim muassasasi mudiri J. Saburov, ma'naviyat va ma'rifat ishlari bo'yicha mudir o'rinbosari A. Najmiddinov va ta'lim muassasasi talabalari ishtirok etishdi.
Tadbirda Konstitutsiyamizning tarixiy ahamiyati, bosh qonunimiz ekani, Yangi O'zbekiston kelajagi uchun, yangi tahrirdagi Konstitutsiya joriy qilingani haqida tushunchalar berildi. Ta'kidlab o'tish joizki, Yangi tahrirdagi O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi 6 bo'lim, 27 bob, 155 moddadan iborat holatda 2023-yil 30-apreldagi Xalq Referendumi orqali tasdiqlangan edi.

A. Najmiddinov
Ma'naviyat va ma'rifat ishlari bo'yicha mudir o'rinbosari


Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

07 Dec, 07:09


#кун_ҳикмати

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

07 Dec, 03:42


Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

MIRARABMADRASA.UZ

03 Dec, 11:15


#мақола

Тинчлик ва омонликни сўраш энг афзал дуодир.

Аллоҳ таоло муборак каломида шундай мархамат қилади:

{ وَأَمَّا بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثۡ }

“Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.”
("Зуҳо" сурас 11-оят)

Инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳнинг неъмати ичида бўлади.
Бу неъматларни Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида зикр қилинган.
Мана шу улуғ нематлардан бири тинчлик неъмати бўлиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тинчлик-хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб шундай деганлар:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
“Икки энг азиз неъмат бору, кўплар бунинг қадрига етишмайди, булар саломатлик ва тинчлик-хотиржамликдир” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти).
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, фарзандлар эмин-эркин камолга эришади, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй, Парвардигор! Дунё ва охиратда тинч ва омонда қилгин” деб қилинган дуодан кўра афзалроқ дуо йўқдир”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

🖥 БАТАФСИЛ

Саъдуллаев Сирожиддин,
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси.


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

03 Dec, 09:12


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Динимизда инсонларни исмини қисқартириш (масалан, “Умида” исмини “Уми” деб) ёки лақаб билан мурожаат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исмнинг маъноси салбий томонга ўзгармаслиги ва исм эгасининг рози бўлиши шарти билан кишининг исмини қисқартирса бўлади.

Лақаб эса икки турли бўлади:
1. Кишини хорлаш, камситиш, ерга уриш мақсадида қўлланиладиган лақаб. Бу турдаги лақаб билан бировни чақириш асло жоиз эмас. Чунки мусулмонни обрўсини тўкиш ҳаромдир.
2. Кишини обрўсини ошириш, уни мақташ маъносидаги лақаб. Бу турдаги лақаб билан мурожаат қилиш жоиз. Азалдан кўплаб олимларга “Ҳужжатл Ислом” (Ислом динининг ҳужжати), “Шамсул-аимма” (Имомлар қуёши) каби мақтовли лақаблар билан аташ кенг жорий бўлган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

03 Dec, 07:15


#muftiy_minbari

📹 ЭҲСОННИНГ АФЗАЛИ ОТА-ОНАГА ҚИЛИНГАНИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

03 Dec, 06:04


Ихтилоф чиқармаслик керак
👤 Эркин Қудратов
☪️ Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

03 Dec, 04:11


Жаннатда Аллоҳ таолога қараш

Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга кирганида Аллоҳ табарока ва таоло: «Бирор нарса зиёда қилишимни хоҳлайсизларми?» дейди. Улар: «Юзларимизни ёруғ қилиб, бизни жаннатга киритиб, дўзахдан нажот бердинг-ку!» дейишади. Шунда У Зот пардани очиб юборади. Уларга Робблари азза ва жаллага назар солишдан суюмлироқ нарса берилмайди».

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

03 Dec, 03:09


#Kun_oyati

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

02 Dec, 11:50


#Янгиликлар
#тарғибот
#2+1

2+1 формати асосида "Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича ҳудудий тарғибот гуруҳлари"

🔴 Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари "2+1" форматида "Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича ҳудудий тарғибот гуруҳлари"га ажратилган ҳолда амалиёт ўташ учун ўзлари бириктирилган маҳаллаларга амалиётга юборилди.

🔴 Билим юрти талабалари МФЙ ходимлари, маҳалла имоми ҳамда профилактика инспектори билан ҳамкорликда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламидан хабар олиш ва уларга маънавий кўмак бериш мақсадида суҳбатлар ўтказилиши белгиланган.

🖋 Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

MIRARABMADRASA.UZ

02 Dec, 09:14


БОМДОД НАМОЗИДАН СЎНГ УХЛАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Намоз вақтлари узайиб боряпти. Биз савдодамиз, ҳар куни иш. Кўпинча толиқиб бомдод намозидан кейин озгина ухлаб оламан. Шу ишим жоизми? Баъзилар бомдод намозидан кейин ухлаб бўлмайди, дейишади.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бомдод намозидан кейин ухлашни баъзи салафи солиҳлар ёқтиришмаган. Чунки ушбу вақт фазилатли ва баракотли вақт саналади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар бомдод намозини ўқисалар, намоз ўқиган жойларида қуёш чиққунча ўтирар эдилар. Расули акрам алайҳиссалом саҳар пайтга барака сўраб дуо қилганлар.

اللَّهُمَّ بَارِكْ لأُمَّتِي في بُكُورِهَا وَكَانَ إِذَا بَعَثَ سَرِيَّةً أَوْ جَيْشَاً بَعَثَهُمْ مِنْ أوَّلِ النَّهَارِ (رواه أَبُو داود والترمذي عن صخر بن وَداعَةَ الغامِدِيِّ رضي الله عنه)

яъни: “Эй, Аллоҳ! умматимнинг тонггига барака бергин”.У зот бирор жойга аскар жўнатсалар, тонгда жўнатар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа ривоятда шундай дейилади:

كان الزبير ينهى بنيه عن التصبح ( وهو النّوم في الصّباح ) (رواه الإمام ابن أبي شيبة عن عروة بن زبير)

яъни: “Зубайр разияллоҳу анҳу фарзандларини тонг пайтида ухлашдан қайтарар эдилар” (Имом Ибн Абу Шайба ривоятлари).

Мазкур ривоятлар сабабли баъзилар бомдоддан кейин ухлашни ёқтирмаганлар. Аммо кундузи ухлаб олиш учун вақт бўлмаса ёки кундузги ишларида чарчаб қоладиган бўлса, бомдоддан кейин ухлаши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

02 Dec, 07:11


#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕРИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

02 Dec, 05:59


#мақола

Соғлом эътиқодни шакллантиришда мотурийдия таълимотининг ўрни

Имом Мотурийдий роҳимаҳуллоҳнинг айтган сўзларидан иқтибос келтириб ўтсак:
– "Дуода қўлларни юқорига кўтариш бандаликка оид хусусиятдир. Кўзлар осмонга қаратиш ҳикматини Аллоҳнинг ўша тарафда эканлиги билан боғлиқ эканлигига ишонган киши, намозда ва шунга ўхшаш (сажда) вақтида назарини ерга қаратганда Аллоҳнинг Ернинг остида эканлигига ишонган киши кабидир.
Яна у намозда Қиблага юзланиш учун тўғрига ёки ғарбга, ёки ҳаж ибодати учун Маккага юзланган киши Аллоҳнинг ўша тарафда эканлигига ишонган кишига ўхшаб қолади.
Аллоҳ эса бу нарсаларнинг барчасидан муназзаҳ (покдир). Аллоҳ таоло наздида ҳеч бир тараф бошқа тарафдан янада яқин ёки илми билан қамраб олишга қулайроқ эмас. Маҳлуқотлар Унга етишиши учун бирор тарафни танлаш қудратига эга эмаслар...

🖥 БАТАФСИЛ

Саъдуллаев Сирожиддин,
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси.


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

29 Nov, 04:58


#Axborot_24 #28nov #uzbekiston24
🗣Davlat rahbariga ijtimoiy muhitni mustahkamlash hamda diniy ma’rifatni rivojlantirish borasidagi ishlar haqida axborot berildi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

MIRARABMADRASA.UZ

29 Nov, 03:08


#Kun_oyati

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

29 Nov, 02:12


#juma_salomi

JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO'LSIN!

Avs ibn Avs Saqafiy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Kunlaringizning eng yaxshisi juma kunidir. Ana shu kunda menga salavotni ko‘paytiringlar. Chunki menga shu kuni salavotlaringiz ko‘rsatiladi”, dedilar. Shunda sahobalar: “Ey Rasululloh, sizning suyaklaringiz chirib ketsa, qanday qilib ko‘rsatiladi?” deyishdi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Alloh taolo payg‘ambarlarning jasadlarini yeyishni yerga harom qildi”, dedilar (Imom Abu Dovud, Imom Nasoiy, Imom Ibn Moja rivoyati).

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

28 Nov, 13:20


🗣Ижтимоий ва диний соҳалардаги ишлар бўйича ахборот берилди

Давлат раҳбарига ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.

Батафсил: https://muslim.uz/e/post/41071-ijtimoiy-va-diniy-sohalardagi-ishlar-bo-yicha-axborot-berildi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

MIRARABMADRASA.UZ

28 Nov, 11:23


https://youtu.be/c1qcRkVNbuE?si=r4v2HCKYV1VS-6CT

MIRARABMADRASA.UZ

28 Nov, 09:13


АЁЛ КИШИ ЗАМОНАВИЙ КИЙИНИБ ЮРСА ҲАМ ИБОДАТИ ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Аёлим беш вақт намоз ўқийди. Қилган ибодати замонавий кийиниб юрса ҳам ўтадими? Ёки рўмол ўраб узун кўйлак кийиб юриш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аёлингизнинг беш вақт намоз ўқиши бу қувонарли ҳолат. Зеро намоз ҳар бир балоғатга етган мўмин ва мўмина учун фарз ҳисобланади. Фарзни адо қилган зотларга жуда улкан ажрлар ваъда қилинган.

Намознинг ўзига хос рукн ва шартлари мавжуд. Агар намознинг шартлари ва рукнлари тўлиқ топилса (шартлардан бири сатри аврат, яъни, аёл намозни сатри аврат билан адо қилса), ушбу намоз шаръан саҳиҳ ҳисобланади. Намоздан ташқарида аёлнинг замонавий кийиниши намозининг саҳиҳ бўлишига алоқаси йўқ бўлган алоҳида масаладир.

Кийим кийишнинг мақсадларидан бири авратларни тўсишдир. Шунинг учун эркак ёки аёл бўлсин унинг кийган кийими авратларини тўсиб туриши лозим. Аврати билиниб турадиган даражада тор ва юпқа кийимларни кийишдан шариъатимиз қайтарган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидагича ҳадис собит бўлган:

صنفان من أهل النار لم أرهما بعد : رجال معهم سياط كأذناب البقر يضربون بها الناس ، ونساء كاسيات عاريات مائلات مميلات على رؤوسهن كأسنمة البخت المائلة ، لا يدخلن الجنة ولا يجد ريحها ، وإن ريحها ليوجد من مسيرة كذا وكذا (رواه أحمد ومسلم في الصحيح عن ابي هريرة رضي الله عنه).

яъни, “Ўзлари дўзах аҳлидан, лекин ҳануз мен кўрмаган икки тоифа мавжуд. Қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиган кишилар. Яна бири кийим кийган яланғоч, ўзлари йўлдан озган ва бошқаларни ҳам йўлдан оздирувчи аёллар. Бошларида туянинг мункайган ўркачига ўхшашлик бор. Улар жаннатга кирмайдилар ва ҳидини ҳидламайдилар. Ҳолбуки, жаннатнинг бўйи шунча ва шунча (яъни, жуда узоқ) масофадан келиб туради" (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).

Аёлингизнинг намоз ўқиши жуда яхши амал. Энди аста секин кийинишда ҳам шариатимиз кўрсатмасига амал қилиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

28 Nov, 07:13


Аёл зое бўлган вақтда уй зое бўлади. Қачонки уй зое бўлса, фарзандлар зое бўлади. Уйлар зое бўлган вақтда эса, жамият зое бўлади.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

28 Nov, 05:19


#muftiy_minbari

📹 САРФЛАГАНИНГ СЕНИКИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

28 Nov, 03:00


#Kun_oyati

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

27 Nov, 13:45


#янгиликлар
#китоб
#тааввуз

“Тааввуз” китобининг тақдимоти

Юртимизда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш, буюк алломаларимиз илмий асарларини тадқиқ этиш ҳамда уни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз, айниқса, ёшларни бундай нодир асарлардан баҳраманд этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан 2024 йил 27 ноябр куни «Мир араб ислом таълим муассасасида Улуғбек домла Жяновнинг “Тааввуз” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўди. Тадбирда таълим муассасаси педагог-ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Улуғбек домла Жянов ўз сўзида ҳақиқий илмга чин ихлос орқали эришилиши, китобга бўлган муҳаббат — бу, энг аввало, ватанга, оилага бўлган муҳаббатдир. Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлар идораси тизимида фаолият олиб бораятган устоз ва мударрисларҳам халқимиз, қолаверса, ёшларимизнинг илм-маърифатли бўлишларида ўз ҳиссаларини қўшмоқда.Соҳа вакилларини илм маърифат тарғиботчилари эканлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар. Тадбир якунида ўқитувчи ва талабаларга мазкур китобдан тақдим қилинди.

Таълим муассасаси сийрат фани мударриси
Адиз Усмонов


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

25 Nov, 06:29


БУХАРА. 1890 год.

Князь Гагарин Мир Араб мадрасасида

Автор: Paul Nadar


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

25 Nov, 06:13


Salam savdosi!

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

25 Nov, 05:19


#muftiy_minbari

📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

25 Nov, 03:23


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

25 Nov, 02:08


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

MIRARABMADRASA.UZ

24 Nov, 09:15


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Одамлар "Жаноза бўлган уйга яқин жойда турган киши кир ва бош ювмайди", – дейишади. Кейин яна "Шанба куни кир ювиб бўлмайди", – дейишади. Шу гаплар қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда бу гапларнинг бирортасини асоси йўқ. Мусулмон киши бундай нотўғри тушунчалардан узоқ бўлиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

24 Nov, 07:00


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

MIRARABMADRASA.UZ

24 Nov, 04:16


Аллоҳни зикр этиш, У зот ҳам уни зикр этишига сабаб бўлади: «Бас Мени эслангиз Мен ҳам сизларни эслайман» (Бакара 152)
Зикр-қалбга хаёт бағишлайди.
Зикр-калб ва руҳнинг қувватидир


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

23 Nov, 10:16


Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.

Президент Шавкат Мирзиёев посадил дерево в новом саду, создаваемом в рамках общенационального проекта "Яшил макон".

#Mirziyoyev #Toshkent #Yashilmakon #atrofmuhit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

MIRARABMADRASA.UZ

21 Nov, 13:48


🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИНИНГ ВИЛОЯТЛАРДАГИ МУТАХАССИСЛАРИ

🟥 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази (Новза масжиди)
📞+998-99-882-18-58;
📞+998-77-085-18-58.

📱 Тошкент вилояти
📞 +99899-886-2144

📱 Андижон вилояти
📞 +99899-901-2979

📱 Наманган вилояти
📞 +99890-218-1117

📱 Фарғона вилояти
📞 +99890-272-3477
📞 +99891-107-5500

📱 Сирдарё вилояти
📞 +99891-101-2816

📱 Жиззах вилояти
📞 +99890-516-47-94
+99894-195-55-54

📱 Самарқанд вилояти
📞 +99897-912-1674

📱 Қашқадарё вилояти
📞 +99899-580-3520

📱 Сурхондарё вилояти
📞 +99891-586-1007

📱 Бухоро вилояти
📞 +99890-611-6486

📱 Навоий вилояти
📞 +99899-751-6005

📱 Хоразм вилояти
📞 +99891-094-1100

📱 Қорақалпоғистон Республикаси
📞 +99897-349-0457


📱
@Hajumrauzbot

😎 ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎 Haj va umra markazi:
📷Instagram 🚀Telegram 🔵Facebook

MIRARABMADRASA.UZ

21 Nov, 09:14


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизни биринчи фарзандимиз ўғил туғилиб, уни исмини "Нур Муҳаммад" деб номладик. 120 кун яшаб вафот этди. Ҳозир фарзандимиз йўқ. Агар яна ўғил фарзанд кўрсак исмини "Нур Муҳаммад" деб қўйсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта. Яна фарзанд кўрсангиз унга "Нурмуҳаммад" деб исм қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

21 Nov, 03:31


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

MIRARABMADRASA.UZ

20 Nov, 09:14


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Онамни қон босими қийнайди. Намозда кўп марта эгилиб туриш оғирлик қилмоқда. Мен уларга тўлиқ ўқиёлмаса ҳам фарз намозларини ўзини ўқишлари мумкинлигини айтдим. Бундай фикр билдириб нотўғри қилмадимми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар эгилиш қийин бўлса, ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда учун сал энгашиб намоз ўқишлари жоиз. Суннат намозларни ҳам шу тарзда адо этишлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

20 Nov, 06:32


#Таъзия

▪️Таъзия

▫️Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти бош имом хатиби ЖОБИР домло ЭЛОВнинг оталари Ҳожи Элов Рустам Мавлоновичнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

▫️Оламдан ўтган марҳумнинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

▫️Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

🕌 Жаноза бугун аср намозидан сўнг Ромитан туманидаги  "Эшони Пир" жоме масжиди ўқилади.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

MIRARABMADRASA.UZ

20 Nov, 06:18


#инфографика

Масжиди Калон ҳақида


Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

20 Nov, 05:18


#мақола
#ислом
#тиловат

Маййитларга қурон тиловат савоби етиши тўғрисида

Барча мусулмонлар оммаси ўтганларга атаб, жумладан қабристонда Қуръон тиловат қилишга одатланганлар. Турли мазҳабларнинг уламолари бу ишга ўз фатволарини берганлар. Аммо баъзи кишилар бу ишга ҳам хилоф қилишган. Улар дастлабки пайтда бу иш бўлмаган деган даъво билан ўзлари бу ишни қилмаслик билан кифояланиб қолмасдан, айнан бошқаларни қайтарадилар.
Имом Жалолиддин Суютий ўзларининг китобларида «Дафн пайтида айтиладиган нарсалар боби»да жумладан қуйидагиларни келтиради:
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қачон бирингиз вафот этса, уни ушлаб турманглар. Уни қабрига тезроқ элтинглар. Унинг бош тарафида «Фотиҳа»сурасини, икки оёғи тарафида «Бақара» сурасининг охирини қабрига ўқисин», деганларини эшитдим».
Табароний ва Байҳақий ривоят қилган.

🖥 БАТАФСИЛ

Саъдуллаев Сирожиддин,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси мударриси.


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

19 Nov, 11:03


#muftiy_minbari

📹 МУСУЛМОН УЧУН ЭНГ ОҒИР МУСИБАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

13 Nov, 10:11


#видео
#илм

Илм нафл ибодатдан афзал
Диёр қори Аҳмадов
Мир Араб Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси


😎 YouTubedan ko'rish

Диний-маърифий канал!

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

13 Nov, 09:45


Кеча 12.11.2024 йил, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасининг мажлислар залида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири иштирок этиб, Имом Термизийнинг ислом илми ва маънавиятига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида нутқ сўзлади. Тадбир давомида Имом Термизийнинг илмий мерослари ҳақида батафсилроқ қатнашувчилар эслаб ўтдилар.

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

13 Nov, 09:20


Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида
китоблар савдо ярмаркаси ташкил этилди
 
 
2024 йил 13 ноябрь куни Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида "Иқро" китоблар савдо дўкони ҳамкорлигида китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Мазкур тадбир Ахборот ресурс маркази бош тадқиқотчиси Адиз Усмонов бошчилигида ўтказилиб, талабалар ва китобхонлар учун илмий-маърифий муҳитни янада бойитишга хизмат қилди.
Китоблар ярмаркасида жаҳон ва миллий адабиёт дурдоналари, илм-фаннинг турли соҳаларига оид асарлар кенг намойиш этилди. Ташкилотчиларнинг мақсади, талабаларни китобга бўлган қизиқишини ошириш, уларни янги ва илмий асосланган манбалар билан таништириш ҳамда таълим муассасасида маънавий ва илмий муҳитни янада ривожлантиришдир.
Адиз Усмонов ўз сўзида китобларнинг инсон онги ва маънавий дунёсига таъсири ҳақида алоҳида тўхталиб, бу каби ярмаркалар талабаларни билимга ташна қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Устоз ва талабалар ўзларига манзур бўлган китобларни харид қилиш ва янги адабиётлар билан танишиш имкониятига эга бўлишди. Бундай маданий-маърифий лойиҳалар китобхонлик маданиятини юксалтириш ва маънавий камолотни таъминлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
 
 
Адиз УСМОНОВ
Мир Араб ЎМИТМ АРМ бош мутахассиси
 
Тўрахон МУЗРАБОВ
Мир Араб ЎМИТМ АРМ ходими


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

11 Nov, 10:13


#мақола

Қабрларни зиёрат қилиш ислом одобларидан

Ислом динида қабрларни зиёрат қилиш ва вафот этганларни ёдлаш катта аҳамиятга эга. Қабр зиёрати фақат марҳумларни хотирлаш учунгина эмас, балки бизга ҳаётни эслаш, уни қадрлаш ва ўлим ҳақиқатини қабул қилишда ҳам муҳим манба ҳисобланади. Қуйида қабр зиёрати одоблари ва унинг аҳамияти ҳақида динимиз таълимотига кўра асосий жиҳатларни келтирамиз.

1. Қабрларни зиёрат қилишнинг аҳамияти

Қабрларни зиёрат қилиш инсонга ҳаётининг маъноси ҳақида фикр юритишга ёрдам беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қабр зиёратини тавсия қилганлар. Бурайда розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизларни қабрлар зиёратидан қайтарган эдим. Энди уларни зиёрат қилаверинглар”, деб марҳамат қилдилар (Имом Муслим ривояти). Имом Аҳмад ва Имом Термизийларнинг ривоятида: “Бас, уларни зиёрат қилаверинглар. Чунки улар сизларга охиратни эслатади”, дея марҳамат қилганлар. Қабрга бориш инсонга охират ҳаёти ҳақидаги мулоҳазаларни уйғотади ва ўлим ҳақида ўйлашга сабаб бўлади.

🖥 БАТАФСИЛ

Дилшод АЛИЕВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси матбуот котиби


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

11 Nov, 10:11


#видео
#ислом

МЕҲМОННИ ИКРОМ ҚИЛИШ
Адиз домла Усмонов
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси


😎 YouTubeda ko'rish

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

11 Nov, 09:13


"БЕВА АЁЛ БИЛАН ЗИНО ҚИЛСА БЎЛАВЕРАДИ"МИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Зино гуноҳи кабиралардан эканлигига ҳеч шубҳамиз йўқ, лекин халқимиз ичида бева қолган аёл билан зино қилсанг савоб бўлади, деган тушунча билан юрганлар ҳам бор. Бундай тушунча нотўғрилигини қандай тушунтириш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бева аёл билан зино қилса бўлаверади, деган тушунча ҳеч қандай асосга эга эмас. Аксинча, Одам алайҳиссаломдан бошланган илоҳий шариатларнинг бирортасида зино ҳалол бўлмаган. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир!" — деган (Исро сураси 32-оят).

Бир йигит Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, зино қилишга изн сўради. Одамлар унга жаҳл қилиб, жеркий бошлашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга яқин келишни буюриб: "Мана шундай ишни бошқа бир киши онанг билан қилишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ҳаргиз!" деб жавоб берди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам оналари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса, қизинг билан шундай иш бўлишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Қасамки, ҳаргиз ундай эмас, ё Аллоҳнинг Расули!" деди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам қизлари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса синглинг билан шундай бўлишини хоҳлайсанми? Амманг билан-чи? Холанг билан-чи?" деб сўрадилар. Йигит ҳар сафар: "Ҳаргиз..., ҳаргиз..., ҳаргиз!" деб жавоб берар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўллари билан йигитни ушлаб, дуо қилдилар: "Эй, Аллоҳ! Унинг гуноҳларини кечир, қалбини покла ва фаржини сақла!" Шундан сўнг ўша йигитдан гуноҳ қилишга бўлган истак йўқолди (Имом Аҳмад Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Бегона эркак ва аёлнинг жинсий муносабатлари савоб бўлиши учун ягона йўл бор, у ҳам бўлса, никоҳдир. Ҳадиси шарифларда бева ва етимларга ёрдам берувчилар Аллоҳ йўлида жанг қилиб юрганларга тенглаштирилади, лекин бу улар билан зино қилиш дегани эмас. Балки, имкони бўлса, никоҳига олиб ёрдам бериш, буни имкони бўлмаса, уларга беғараз моддий ёрдам бериб туришдир.

Энг хатарли жиҳати шундаки, мусулмон кишининг Аллоҳ ҳаром деган нарсани билиб-билмай, ҳазил-ҳузул билан ҳалол дейишидир. Бу Аллоҳ таолонинг Шариатига қарши чиқиш ва куфрдир, Аллоҳ барчамизни бундай ғафлатдан сақласин. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

11 Nov, 07:15


#кун_ҳадиси

Қиёмат аломатлари ҳақида


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

11 Nov, 06:30


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ АЁЛЛАРИНИНГ САЙЙИДАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

11 Nov, 05:03


#инфографика

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси

Билим юрти матбуот хизмати

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

11 Nov, 02:01


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — душанба:
11 ноябрь, 2024 м;
09 жумодул аввал, 1446 ҳ:

🤲
Кун дуоси:
Фарзанднинг ота­-она ҳаққига қиладиган дуоси

﴿رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا﴾

Ўқилиши: "Роббирҳамҳумаа камаа роб­байааний соғийрон".
Маъноси: "Роббим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!" (Исро сураси, 24-оят).

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

10 Nov, 13:44


#Ташриф

▪️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

🔗Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

10 Nov, 11:21


#кун_ҳадиси

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

10 Nov, 09:45


⚡️ Oʻzbekistonda “Bagʻrikenglik haftaligi” oʻtkaziladi

🏢 Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi hamda qator vazirlik va tashkilotlar bilan hamkorlikda 16-noyabr – Xalqaro bagʻrikenglik kuniga bagʻishlab, joriy yilning 11–16-noyabr kunlari respublikaning barcha hududida “Bagʻrikenglik haftaligi” oʻtkaziladi.

🔸 Haftalik doirasida Respublika umumtaʼlim maktablarida “Bagʻrikenglik mening nazdimda” mavzusida eng yaxshi insholar tanlovlari, “Mening bagʻrikeng dunyoim” mavzusida eng yaxshi rasmlar tanlovlari, bagʻrikenglikni targʻib qiluvchi sheʼrxonlik kechalari;

🔹 Respublika oliy taʼlim muassasalarida “Biz bir mamlakatda yashayotgan yagona xalqmiz”, “Diniy maʼrifat va millatlararo bagʻrikenglik – jamiyat barqarorligi sharti” mavzularida ilmiy-amaliy va maʼrifiy tadbirlar, “Millatlararo totuvlik va bagʻrikenglik – umrboqiy qadriyatlar” mavzusida davra suhbatlari boʻlib oʻtadi.

Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati


Диний-маърифий канал!

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

10 Nov, 06:38


#кун_ҳикмати

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

10 Nov, 05:09


#muftiy_minbari

📹 СОЛИҲА АЁЛ ТИМСОЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

06 Nov, 13:34


Terrorizm – insoniyat tinchligiga rahna soluvchi qabih illat

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

06 Nov, 11:21


#кун_ҳадиси

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

06 Nov, 09:15


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бомдод намозини фарзи ва суннатини ўрнини алмаштириб ўқиса гуноҳ бўладими? Қуёш чиқишига кам вақт қолгани учун улгурмай қоламан деб ўйлаб дастлаб фарзини ўқиб, кейин суннатини ўқидим. Қуёш чиққунча улгурдим. Шу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, бомдоднинг фарзи ва суннатининг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Чунки бу бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан етиб келган тартибга зид. Лекин бомдоднинг вақтидан фақат икки ракат намоз ўқийдиган вақт қолган бўлса, албатта, фарзи ўқилади. Чунки фарз суннатдан муҳимроқ. Ҳанафий мазҳабимиздаги фатво берилган сўзга кўра, бомдоднинг суннати фарзидан аввал ўқилмай қолса, фарздан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

06 Nov, 06:38


#кун_ҳикмати

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

06 Nov, 02:00


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — чоршанба:
06 ноябрь, 2024 м;
04 жумодул аввал, 1446 ҳ:

🤲
Кун дуоси:
Қаттиқ шамол бўлганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِهَا وَخَيْرِ مَا فِيهَا وَخَيْرِ مَا أُرْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أُرْسِلَتْ بِهِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи.

Маъноси: Аллоҳим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Аллоҳим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.

(Имом Термизий ривояти).

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

05 Nov, 13:13


#muftiy_minbari

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

05 Nov, 11:21


#кун_ҳадиси

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

05 Nov, 09:15


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Зуҳо намози кўп манбаларда 12 ракатгача бўлиши келтирилган. Яқинда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан Ҳайит намозини ўқиш тартиби баён қилинганда 8 ракат деб келтирилган. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Зуҳо намозининг энг ози икки ракат эканида уламолар иттифоқ қилишган. Энг кўпи неча ракат экани борасида турли қараш мавжуд. Баъзи уламолар 8 ракат, деган бўлсалар, қолганлари 12 ракат дейишган. "Зуҳо намозининг кўпини чигараси йўқ", — деганлар ҳам бор (“Кувайт Фиқҳ энциклопедияси” 27-жуз, 227-бет).

Ушбу уламоларнинг ҳар бирларининг ҳадисдан далиллари бор. Зуҳо намозининг кўпи 8 ракат деган уламолар “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳ қилинганида зуҳо намозини саккиз ракат ўқиганлари саҳиҳ ҳадисларда нақл қилинган, ундан кўпи эса ишончли ривоятларда келмаган, балки заиф ва ҳужжатга яроқсиздир”, – дейишади.

Нима бўлганда ҳам, зуҳо намози нафл намоз саналади. Уни кимдир ўқиса яхши, ўқимаса маломат қилинмайди. Шундай экан, унинг ракатларининг сони борасида ҳам кимдир оз ёки кўп ўқиса маломат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

05 Nov, 06:38


#кун_ҳикмати

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

05 Nov, 02:01


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун —сешанба:
05 ноябрь, 2024 м;
03 жумодул аввал, 1446 ҳ:

🤲
Кун дуоси:
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحٖيمِ الْحَيِّ الْقَيُّومِ. أَسْأَلُكَ أَنْ تَغْفِر لٖيوَأَنْ تُعٰافٖينٖي مِنَ النّٰارِ
“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиймил ҳаййил қойюм. Асъалука ан тағфира лий ва ан уъофийний минан наар”.
Маъноси: “Бисмиллаҳир Роҳмаанир Роҳиймил ҳаййил қойюм. Ё Аллоҳ, мени мағфират этишингни ва менга дўзахдан офият беришингни сўрайман”.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

04 Nov, 11:21


#кун_ҳадиси

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

04 Nov, 09:15


ЖАҲАННАМДА УЧТА ВОДИЙ БОРМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларда ёзилишича, жаҳаннамда учта водий бор экан:
1. Ғой водийси. Унга намозни қазо қилишга одатланиб, ҳаммасини кечқурун бир қилиб ўқийдиганлар тушади.
2. Вайл водийси. Унга намозларни кечиктирадиганлар тушади.
3. Сақар водийси. Унга намозни тарк қилганлар тушади.
Ушбу маълумотлар қанчалик тўғри?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу борада бирорта ҳадис йўқ. Шундай экан бу маълумотларни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас. Лекин саволда зикр қилинган маълумотлар ояти карима ва уларнинг тафсирлари мазмунидан олинган.

1. Қуръони каримнинг Марям сураси, 59-оятда шундай дейилган:

"فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا"

яъни: "Улардан кейин намозларни зое қилиб, шаҳватларга эргашганлар келдилар. Улар яқинда "ғой"га йўлиқадилар".

Имом Ибн Жарир Табарий раҳматуллоҳи алайҳ: " "Ғой"дан мурод жаҳаннамдаги бир водий ёки жаҳаннамдаги дарёдир", — деганлар.

2. Маъун сурасининг 4-5 оятларида:

" فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ (*) الَّذِينَ هُمْ عَنْ صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ "

яъни: "Намозларини «унутиб» қўядиган намозхонларга вайл бўлсин", — дейилган. Оятдаги "Вайл" калимасини ҳам жаҳаннамдаги водий ёки ундаги дарахтнинг номи, дея тафсир қилинган. Аксар тафсирларда бу ерда зикр қилинган "намозхонлар" намозларини вақтидан кечиктириб ўқиганлари учун "вайл"га йўлиқиши баён қилинган.

3. Муддасир сурасининг 42-43 оятларида:

"مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ (*) قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ"

яъни: "(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни Сақарга нима киритди?» (деганларида), улар айтурлар: «Бизлар намозхонлардан эмас эдик...", — дейилган.

Лекин Сақарни жаҳаннам водийси, деб айтиш нотўғри. Чунки Сақар жаҳаннамнинг номларидан бири экани мазкур суранинг 27-29 оятларидан маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

27 Oct, 09:12


БИР ҲАФТАДА АЛЛОҲГА ЕТИШИШ МУМКИНМИ?
#руҳий_тарбия

CАВОЛ: Бир ҳафтада Аллоҳга етишса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳга етишиш учун маълум кун, ҳафта, йил бўлиши керак деган қоида йўқ. Аллоҳ таоло хоҳласа бир лаҳзада ўзига муқарраб банда қилиши мумкин. Баъзилар бир неча йилларда етишиши мумкин. Бу Аллоҳ буюрганидек яшаш, гуноҳларига чин тавба қилиш, ихлос ила У Зот сари юзланиш билан бўлади.

Ҳазрат Сўфи Аллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ “Саботул ожизийн” номли китобларида шундай дейдилар:

Ирода қилса ул Ҳаййу товоно,
Қилур бир лаҳзада билмасни доно.

Яъни, Ҳайй Зот (Аллоҳ) агар хоҳласа, бир лаҳзада ҳеч нарсани билмайдиган инсонни барча нарсани билимдонига айлантириб қўяди. Валий зотлар ичида қисқа муддатда Аллоҳ таолога яқин бандалар бўлганлари жуда ҳам бисёрдир. Бу ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун тасаввуфга оид китоблардан ўқиб билишингиз мумкин.

Аллоҳ таолонинг розилигига етишишда муддат муҳим эмас. Балки, банда ҳидоятда собит қадам бўлиши, Аллоҳ таоло буюрганларини бажариши ва қайтарганларидан сўзсиз қайтиши ҳамда хотимасини хайрли қилишини Яратгандан сўраши лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

27 Oct, 09:11


#Таъзия

▪️Таъзия

▫️Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси устоз Азизхўжа домла Иноятовнинг волидайи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

▫️Оламдан ўтган марҳуманинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

▫️Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

Жаноза вақти: 27.10.2024  соат 17:00 да  Шергирон МФЙ.( Чор Бакр)

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

MIRARABMADRASA.UZ

27 Oct, 07:15


#тарих
#ислом

Тарихий обидалар шонимиздир

Буюклар таъбири билан айтганда:

Самарқанд сайқали рўйи замин аст,
Бухоро Қуббайи ислому-дин аст.


Маъноси: Самарқанд ер юзининг кўркидир, Бухоро эса ислом динининг гумбазидир.

⚡️ БАТАФСИЛ

Дилшод АЛИЕВ,
Мир Араб ўрта махсус
ислом таълим муассасаси матбуот котиби.



Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

27 Oct, 06:03


#no_comment
Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган фуқароларимиз учун сайловда овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирланди

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

MIRARABMADRASA.UZ

26 Oct, 15:13


#sunnat #kiyim #duo
👕 КИЙИМ КИЙГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН 7 АМАЛ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

MIRARABMADRASA.UZ

26 Oct, 11:13


Фахриддин Қозихон Бухорийнинг Фиқҳ илмида тутган даражалари, устоз-шогирдлари ҳамда у кишидан қолган илмий мерос

Фахриддин Қозихоннинг уламолар орасида ўзларига яраша ўринлари бордир. У киши кучли фақиҳ, мужтаҳид бўлганлар. У кишининг даражасини билиш учун кўплаб уламоларимиз томонидан тузиб, иттифоқ қилинган мужтаҳид ва фақиҳлар табақаси билан танишиб чиқишимиз керак.
Ҳанафий мазҳабидаги фақиҳлар бошқа мазҳаб уламолари каби битта даражада эмас. Уларнинг орасида мутлақ мужтаҳид, муқаллидлар ва бошқа табақалар бор. Ҳанафий мазҳабидаги фақиҳларнинг табақаларини ўрганган киши бу борада бир неча хил таснифлаш усули борлигини англайди. Ҳанафий уламолари буни очиқ гапирган ёки китобларида унга ишора қилиб ўтган.

⚡️ БАТАФСИЛ

Шахбоз Саидов,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси мударриси



Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

26 Oct, 09:12


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйда намоз ўқишдан олдин азон айтиш керакми ёки шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар маҳаллада ёки яқин атрофда азон айтилувчи масжид бўлса уйда азон айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

26 Oct, 07:20


#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

26 Oct, 06:27


#янгиликлар

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида ёшлар ўртасида экстримизмга қарши тадбир ўтказилди

2024 йил 26 октябрда Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Хусусий тартибда диний таълим беришнинг ҳуқуқий оқибатлари: назарий асослари ва амалий жиҳатлари биз ёшлар экстримизмга қаршимиз!” шиори остида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбир ёшлар ўртасида диний таълимнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва жамиятда экстремизмга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилишга қаратилган.
Тадбирни билим юрти мудири Жалолиддин домла Сабуров, маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари Асатулло домла Нажмиддинов, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Исматулло домла Холназаров Дин ишлари бўйича қўмитанинг Бухоро вилояти вакили Эркин домла Қудратов Бухоро вилоят ИИБ тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши кураш бошқармаси масъул ходими майор Қосимов Сухроб Қодирович олиб бордилар.

Тадбир давомида хусусий тартибда диний таълим беришнинг ҳуқуқий жиҳатлари, унинг ижтимоий оқибатлари ва жамият хавфсизлигига салбий таъсири ҳақида маълумотлар берилди. Мутахассислар ёшлар ўртасида экстремизм ва радикализмга қарши курашишнинг аҳамияти, бу йўналишда қабул қилинган миллий қонун ҳужжатлари ва халқаро меъёрлар ҳақида кенг тушунчалар беришди. Шунингдек, улар диний таълимда назорат ва қонунийликка амал қилишнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтишди.

Ёшлар ҳамда тадбир иштирокчилари орасида мазмунли ва конструктив муҳокамалар бўлиб ўтди. Улар ўзларининг диний таълим олишда давлат томонидан белгиланган қоидалар ва қонунларга риоя қилишларини, жамиятда барқарорлик ва тинчликни сақлашда масъул эканликларини таъкидлашди. Тадбир якунида ёшлар экстримизм ва радикал ғояларга қарши курашишда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирди.

Бу каби тадбирлар ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга ва уларнинг экстремизмга қарши иммунитетини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташаббуси билан ташкил этилган бу тадбир ҳам жамиятда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Дилшод АЛИЕВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси матбуот котиби


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

25 Oct, 09:12


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Лаънат нима дегани?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Лаънат” сўзи Аллоҳнинг раҳматидан “узоқ бўлиш”, “маҳрум бўлиш” деган маънони беради. Бу сўзни инсонларга нисбатан, айниқса мусулмонларга нисбатан ишлатиш қўпол хато ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

25 Oct, 08:35


#musobaqa
#nahv_fani

No comment ▶️

Nahv fanidan o’tkazilgan musobaqadan lavha

🎞YouTube

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

25 Oct, 07:06


#Yangiliklar
#Musobaqa
#Nahv

Mir Arab oʻrta maxsus islom taʼlim muassasasida joriy yil 22-oktyabr kuni 1-kurs talabalari orasida arab tili grammatikasi (nahv) fanining birinchi marhalasi tugaganligi munosabati bilan musobaqa tashkil qilindi.

Musobaqa quyidagi 3 ta shart asosida boʻlib oʻtdi:
1. Oʻtilgan mavzulardan savol-javob;
2. Grammatik tahlil va tarkib qilish;
3. Harakatsiz matnlarni eʼroblab, tarjima qilish;


Ulug’bek Jiyanov, Shaxboz Saidov va Yakubov Azimjon kabi madrasa ustozlari talabalarning bilimlarini baholab borishdi.

Yuqori oʻrin olgan 5 nafar talabalarning natijalari quyidagicha bo’ldi:
Dusmatov Usmon Davron oʻgʻli 118 Ball
Sobirjonov Hikmatulloh Olimjon oʻgʻli 118 Ball
Mutalibov Burxoniddin Uvlonbek oʻgʻli 117 Ball
Obloberdiyev Farrux Odil oʻgʻli 117 Ball
Kadirov Amirbek Erkinovich 117 Ball

Ushbu g’olib talabalar arab tili grammatikasiga oid mo’tamad kitoblar bilan taqdirlandilar.


Diniy - ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

25 Oct, 06:10


Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

25 Oct, 04:14


#мақола

Имом Абу Мусо ат-Термизий


Ҳар бир иши бениҳоят ҳикматли бўлган Роббимиз Қуръони Каримни ёд олиб, қалбига жо қилиб, уни кечаю кундуз ўқийдиган, уни ўрганадиган ва ўргатадиган қорилар силсиласини дунёга келтириб турганидек, бир неча юз минглаб ҳадиси шарифларни тўплаб, уларнинг матнини сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф, ровийларини номма-ном ёд олган муҳаддислар силсиласини бу умматга пешво қилиб берди. Не бахтким, Ислом оламида энг машҳур бўлган, энг саҳиҳ ҳадисларни тўплаган, ҳадис илмига энг катта ҳисса қўшган муҳаддисларнинг кўпчилиги айнан бизнинг буюк аждодларимиз, диёримизда туғилиб-ўсган улуғ зотлардир. Юртимиз Ислом нури ила мунаввар бўлган аср инсоният тарихида Шарқ уйғониши даври деб аталади. Ўша асрдан бошлаб диёримизда бутун дунёга мударрис бўлган, бутун Ислом оламида эътироф қилинган буюк алломалар етишиб чиқа бошлаган. Хусусан, Ислом умматига Қуръони Каримни тафсир қилиш ҳамда саҳиҳ ҳадиси шарифларни етказиш ва шарҳлаш борасида буюк ватандошларимизнинг хизмати беқиёс бўлган. Ана шу буюк муҳаддислардан бири – буюк ватандошимиз имом Термизий роҳматуллоҳи алайҳдир.

⚡️ БАТАФСИЛ

Мир Араб мадрасаси 401-гуруҳ талабаси
Набижонов Иззатуллоҳ


Диний-маърифий канал!

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

25 Oct, 02:55


🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

MIRARABMADRASA.UZ

25 Oct, 02:49


#кун_ояти

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا.

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг".
(Аҳзоб сураси, 56-оят).

Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади).


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

24 Oct, 15:23


Ухлаш учун тўшакка ётганда айтиладиган зикрлар

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар кўрпаларига кирсалар, икки кафтларини жамлаб туриб, унга «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас»ни ўқиб, қўллари етган жойларигача суртар эдилар. У икки кафтларини бошлари, юзлари ва жасадларининг олд томонидан бошлаб уч мартадан бажарардилар».
Бухорий ва Муслим ривояти.

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини кечаси ўқиса, (офатлардан) унга кифоя қилади», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

MIRARABMADRASA.UZ

24 Oct, 13:46


Бугун 24.10.2024 йил Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида Баҳодир домла Раҳматов бошчилигида “фиқҳ фанидан” мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақа 2-гуруҳ талабалари ўртасида ўтказилди.
Мусобақа сўнгида талабалар мақтов ёрлиғи билан тақдирландилар.


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |