Нурли йўл | Расмий канал 🌙 @nurli_yol Channel on Telegram

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

@nurli_yol


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Фикр ва мулоҳазалар учун @nurli_yol_suhbat

Нурли йўл | Расмий канал 🌙 (Uzbek)

Нурли йўл канали – бу «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий телеграм канали. Каналга хуш келибсиз! Таълимлар, илмий мавзулар, диний масалалар ва кулги мавзуларга оид контентларни узингизга олиш имконияти бор. Каналда имом-хатибимизнинг фикр ва мулоҳазалари, жамоатга ишончли жавоблар келтирилади. Саволлар учун расмий ботимиз @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot га мурожаат қилишингиз мумкин. Жуда муҳим ва фойдали маълумотлар канали бўлиб, бундан фойдаланиб, билмоқчисиз? Терма жуда омадли, нақадар каналга обуна бўлинг ва маълумотларни олмокда янгинлик бўлинг!

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

13 Jan, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

13 Jan, 10:11


2. «Фарз намозни қасддан тарк қилма. Ким фарз намозни қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди».

Зотан, намоз диннинг устунидир. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарз ҳисобланади. У бандаси Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари ҳам бордир.

Аввало, намоз банданинг Аллоҳ таоло билан боғланиш воситасидир. Унда банда Аллоҳ таоло билан ёлғиз қолиб, У Зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий-маънавий лаззат олади.

Бу дунёда ҳаёт кечираётган одамнинг ўзига яраша дарду ҳасратлари бўлади. Уларни бошқа одамларга айтса, ёрдам ололмаслиги мумкин. Қолаверса, улар сирини бошқаларга фош қилиб, дард устига чипқон бўлишади. Дард-ҳасрат Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ таоло ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Энг ози – банда дардини тўкиб солиб, ҳузур қилади.

Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

Иккинчидан, намоз ютуқлар ва нажот йўлидир.

Намоз хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўлидир.

Намоз доимо ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.

Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.

Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.

Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.

Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.

Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.

Намоз ҳақиқий мўмин-мусулмон шахсни юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разолатлардан холи бўлишга олиб боради.

Учинчидан, намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўп.

Маълумки, намозни масжидларда жамоат билан ўқиш афзалдир. Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланишни, ҳамкорликни кучайтиради.

Жамоат намози кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган муҳим омилдир. Намозда ҳамма, ким бўлишидан қатъи назар, бир жойда, бир сафда туради, бир хил амални бажаради ва бир Аллоҳга банда эканини изҳор этади.

Жамоат намози мусулмонларнинг сафлари бир, гап-сўзлари бир эканини кўрсатади.

Намозда жамоат шаклида имомга бўйсуниш, бир мақсадга йўналиш кўринишлари намоён бўлади.

Жамоат намози орқали мусулмонлар бир-бирлари билан танишиб, унсу улфат орттирадилар, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга одатланадилар. Улар жамоат намози туфайли бир-бирларининг ҳолларидан хабар оладилар. Ичларида бемор, мазлум, ҳожатмандлар чиқиб қолса, ёрдам берадилар.

Жамоат намозида қатнашувчилар бир-бирларига ёрдам бериш билан бирга, хатоларини ҳам тузатадилар ва жамиятлари учун керакли бошқа кўплаб ишларни амалга оширадилар.

Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.

Тўртинчидан, намоз поклик рамзидир.

Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

Намоз ибодатларнинг онасидир.

Шунинг учун ҳам фарз намозни ҳеч қачон қасддан тарк қилиб бўлмайди.

(Одоблар ҳазинаси китобидан)

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

13 Jan, 02:12


#эслатма

Уламолар қуйидагиларни айтадилар:
«Агар ота-онанинг ҳақига баробарига риоя қилиш мумкин бўлмай қолса, улуғлаш ва эҳтиром маъносида ота устун кўйилади. Чунки, насаб ундандир. Хизмат ва инъом юзасидан онанинг ҳақи устун қўйилади. Мисол учун ота-она ташқаридан кириб келгандан ота учун ўриндан турилади. Фарзанд бирор нарса ҳадия қиладиган бўлса онасидан бошлайди. Фарзанд ота-онадан фақат биттасига нафақа беришга қодир бўлса онасига беради.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

12 Jan, 14:30


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

12 Jan, 14:30


🌙 RAJAB OYI RO‘ZASINI TUTISHNI UNUTMANG!

🥜 Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar:
“Xalilim sollallohu alayhi vasallam menga uch narsani: har oyda uch kun ro‘za tutishni, choshgohdagi ikki rakatni, uxlashdan oldin vitr o‘qishni vasiyat qilganlar”.

#rajab_oyi #roza #vaqtlar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

12 Jan, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

12 Jan, 12:03


ЧОЙХОНАДА АРОҚ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, агар дўстлар билан чойхонада йиғилиб дийдорлашаётган пайтимизда, ёнимиздаги хоналарда бошқа одамлар ароқ ичиб ўтиришса ва у чойхонани хўжайини вино ва ароқ сотиш ва ичиш учун руҳсат бeриб қўйган бўлса, биз у инсонга шу иши ривожланишига ҳиссамизни қўшиб сабабчи бўлиб қолмаймизми? Айтишларича бундай жойга Аллоҳни лаънати ёғилиб тураркан. Биз бошқа жойда йиғилганимиз маъқулми ёки улар ўзлари учун жавобгарми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг лаънати ёғилса сизларга ҳам тегиб кетади. Одамлар кейинчалик бошига бирор иш келса нима хато қилдим экан деб юраверади. Тўғри ўйлабсиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53470)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

12 Jan, 03:32


Бахтсизликнинг беш келиб чиқиш сабаби:

📌 Намоздан узоқлашиш.
📌 Ота-онага итоатсизлик.
📌 Қуръондан узоқлашиш.
📌 Ёмон суҳбатдошлар билан бирга ўтириш.
📌 Тақдирга рози бўлмаслик.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

11 Jan, 14:03


#muftiy_minbari

📹 ИЙМОН ВА ГУНОҲ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

11 Jan, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

11 Jan, 09:09


ЎЛГАНЛАРГА АТАБ ҚИЛИНГАН ЙИҒИНЛАР
#бидъат

📌 Савоб ишлар ва эҳсонлар қилиб савобини ўтганларга бағишлаш шариатимизда бор. Аммо уни муаййан кунларга ва вақтларга белгилаб тайин қилиб олиш шариатимизда йўқ. Айниқса пайшанбалик, уч, етти, йигирма, қирқ, эллик икки ва йил кабилар бидъатдир. Шунинг учун ўтганларига савоб етказмоқчи бўлган киши оиласининг ризқини қирқмай, қарз олмай имкони борида кун санамай қилиши керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/191022)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

10 Jan, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

08 Jan, 03:18


Энг оғир жазо

Ҳар бир жиноятнинг жазоси бор. “Шунча одам гуноҳ қиляпти-ю, лекин жазо олмаяпти-ку?” дейишга шошилманг. Жазо деганда ҳар бир гуноҳкорнинг бошига самодан тушадиган бир чақмоқ ё шунга ўхшаш бало назарда тутилмаган. Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиш бўлавермайди. Фиръавн ва Қорунга берилган жазолар Жабборнинг интиқомидир.
Булардан ҳам баттар жазолар бор. Шулардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан тескари қилиб қўйишидир. Бунда банда тирик бўлса-да, қалби ўлади. Олдидан жаноза кўтариб ўтилса-да, титрамайди, тафаккур қилмайди. Қуръон оятларини эшитса-да, таъсирланмайди. Йиллар ўтади-ю, аммо ибодат қилмайди. Азонни эшитади, лекин масжидга бормайди. Рамазонлар келиб-кетади, аммо уни ғанимат билмайди. Истиғфор айтиб, кўздан надомат ёшлари оқмаслиги, қўллар дуога кўтарилмаслиги, тиллар тасбеҳ, зикр айтмаслиги – булардан ортиқроқ жазо борми?!
Раббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазодир, аслида! Аллоҳ асрасин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

08 Jan, 01:33


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

07 Jan, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

07 Jan, 10:22


​​РАҒОИБ НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ражаб ойининг биринчи жумасида ёки йигирма еттинчи кечасида 20 ракат "Рағоиб намози"ни ўқиш ҳақида маълумотларни ўқиб қолдим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Рағоиб намози” борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима эканини, унга амал қилинмаслигини, унинг мункар бидъат эканини ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий ва бошқа кўплаб алломалар ўз китобларида очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
  
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Уни киши қудрати етганча муайян бир кунга ва маълум ракатларга белгиламасдан адо этиши, ўз ихтиёридаги амалдир. Муҳими буни динда қатъий буюрилган, деган эътиқодда бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

07 Jan, 01:33


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

06 Jan, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

06 Jan, 11:58


#muftiy_minbari

📹 АҚИДАМИЗ СОФ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

06 Jan, 09:56


ЁШИ КАТТАЛАРГА ҲИЖОБ ЎРАШЛИК ШАРТМИ?
#аврат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ёши катта аёллар хусусан 60дан ошганларга ҳижоб фарзми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Авратларини беркитиш уларга ҳам фарз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/177720)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

05 Jan, 14:34


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

05 Jan, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

05 Jan, 10:33


ИРИМ ҚИЛИШ
#бидъат

САВОЛ: Ассалому алайкум!
1. Ётоқхонада кўзгу бўлиши ёки кўзгуга яқин ухлаш ёмон нарсами?
2. Булар бидъат бўлса, шунақа бидъат хурофотларга ишонган ва амал қилган инсоннинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
1). Бу гап сафсатадан бошқа нарса эмас.
2). Динда йўқ ишни ўзига лозим қилиб олиб, ҳаётини беҳуда қийинлаштирган бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/246029)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

05 Jan, 01:41


ДАРАЖАЛАРНИНГ ЭНГ ОЛИЙСИ

Хабарда келадики:
Даражаларнинг энг олийси – сабр қилувчилар учундир. Ким сабр қилса, ўлим аччиқларидан нажот топади. Ким сабр қилса, зафарга эришади.  Ҳазрат алайҳиссалом айтдилар:

🍁«Мусибат етган заҳоти қилинган сабр дунё ва ундаги бор нарсалардан яхшироқ».
🍁«Сабрнинг мукофоти фақат жаннатдир».
🍁«Ҳар бир амал қилувчига саноқли ва чегарали савоб бор, сабр қилувчиларнинг савоби эса чексиз ва саноқсиздир».

Аллоҳ таоло айтди:
Албатта, сабр қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисобсиз берилур! (Зумар сураси, 10-оят).

Баҳрул-маҳаббадан.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

04 Jan, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

04 Jan, 10:28


НАСИЯ САВДО
#савдо

CАВОЛ: Бир киши мошинасини насияга (вариантга) сотса ва олган одам пулни тўлолмаётган бўлса (ҳали муддат келмаган лекин) мошинани бошқага сотвориши мумкинми? Берилган пулларни қайтармасдан бу пул бермаган ойларинг учун аренда пули манга ҳалол деб айтишичи? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асл қоидага кўра сотилган (нақдга ёки насияга, бўлиб тўлашга сотилган бўлса ҳам) товарлар сотиб олувчининг мулкига айланади ва уни бошқа одам (ҳатто собиқ эгаси ҳам) сота олмайди. Қолаверса, савдо вақтида келишилган муддат келмагунича пулни, ҳаридорнинг розилигисиз товарни талаб қилишга ҳаққи йўқ. Демак, мошина сотган одам ҳам муддат келгунича кутиши, муддат келганида ҳам ҳаридор пулни тўламаса уни розилиги билан мошинани сотиб қарзи миқдорича олиб қолган қисмини қайтариб бериши керак бўлади. Чунки сотувчи машинани насияга сотгани сабабли нақдга сотиладиган нарҳидан бир мунча қимматроққа сотган бўлади. Шундай экан муддатни кутиши керак эди.

Саволдаги ҳолатда эса машинани сотган киши албатта биринчи ҳаридор билан ҳисоблашиб, унинг қарзи миқторича олиб қолганини қайтариб бериши керак. У кишининг "бепул шунча вақт фойдаландинг, шу ойлар учун пулинг менга ҳалол" деган даъвоси мутлақо нотўғри. Юқорида айтганимиздек сотилган нарсалар олган одамни мулки ҳисобланади ва ундан ижара пули олишга сотувчининг ҳаққи йўқ. Тезда бировни ҳаққини бериши ва айтган гаплари учун тавба қилиши зарур. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

03 Jan, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

03 Jan, 08:34


#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (t.me/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

03 Jan, 02:43


#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

02 Jan, 17:17


🌙 Rajab oyini qanday o‘tkazish kerak?

#rajab #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

02 Jan, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

02 Jan, 11:20


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди", дедилар.

"Жавомеъул калим" китобидан

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

02 Jan, 04:04


СОВЧИЛАРДАН ШУМЛАНИШ
#ақида

CАВОЛ: Фарзанд кўрмаган одам совчиликка борса бўлажак келин-куёвлар ҳам фарзанд кўрмайди деб эшитдим. Шу гап ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гап йўқ. Ҳатто шундай деб эътиқод қилиш шумланишдир. Шумланиш эса гуноҳга сабаб бўлади. Фарзанд — Аллоҳ таолонинг неъматларидан бўлиб, уни кимгадир бериши ёки бермаслиги Ўзининг иродаси ва хохишига боғлиқ. Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ

яъни: "Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур".

أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ

яъни: "Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва хоҳлаган кишисини фарзанд кўрмайдиган қилиб қўйгай. Албатта, У (бунинг ҳикматини) билувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир" (Шуро сураси, 50-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

02 Jan, 01:33


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

01 Jan, 16:27


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

01 Jan, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

01 Jan, 04:36


УЙҚУДАН ТУРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН 5 СУННАТ АМАЛ


📌 1. Юздаги уйқу асарини қўл билан аритиш.

📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар”.
(✍️ Имом Муслим ривояти)

📌 2. Қуйидаги дуони ўқиш:

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур”

“Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.

📌 3. Оғизни мисвок ёки бошқа воситалар билан тозалаш.

📗
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 4. Қўлни ювиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, кафт қўлларини идишга солмасдан, уч марта ювсин”, деганлар.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 5. Бурунни қоқиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин, зеро шайтон унинг димоғида тунаган бўлади”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)


📚
KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

31 Dec, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

31 Dec, 11:36


РАЖАБ ОЙИ ҲАҚИДА
#фазилатли_вақтлар

CАВОЛ
: Ҳурматли устозлар, Ражаб ойининг фазилати, унда қилинадиган ибодатлар ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари бу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис шу ном билан аталган.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Рамазон ойидан сўнг тутган рўзаларини қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашар эди. Ражаб ойи келганда эса, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Набий алайҳиссаломдан заиф санад ила ҳадис ҳам ривоят қилинган:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ. قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ" (رواه الإمام ابن عساكر والبيهقي).

яъни:
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар
( Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган. Имом Нававий ва Ибн Ражаблар заиф ҳадис деган).

Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана ва баллиғнаа рамазона”.

Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:

عن عَامِرِ بْنِ شِبْلٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا قِلابَةَ رضي الله عنه، يَقُولُ: "فِي الْجَنَّةِ قَصْرٌ لِصُوَّامِ رَجَبٍ" (رواه الإمام البيهقي).

яъни:
Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба разияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар
:
📗 “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор”
( Имом Байҳақий ривояти).

Шундай экан, имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб, нафл рўзаларни тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, халқимиз орасида ражаб ойида қилиш шарт, деб тушуниладиган ибодатлар пайдо бўлган. Аслида уларнинг асоси мавжуд эмас. Шариатимиз кўрсатмаларида Ражаб ойининг муайян бир кунини рўза билан хосланмаган. Бу борада келган барча ҳадислар “мавзуъ” яъни тўқима эканига барча муҳаддис уламоларимиз иттифоқ қилишган.

Аслида нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Лекин бунинг учун муайян кунни белгилаб, ушбу иш шариат кўрсатмаси деб, одат қилиб олиш ҳамда бунга далил сифатида турли тўқима ҳадисларни ривоят қилиш тўғри эмас. Айниқса, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (манба: 📚 “Баҳрур-роиқ”, “Раддул Муҳтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил-мавзуа” китоблари).

☝️ Демак, Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан, одат қилиб олмасдан ўқилаверади. Шундагина шариатимизда кўрсатилмаган турли бидъат ва хурофотдан узоқ бўлинади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

31 Dec, 00:31


#Видео

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ РАЖАБ ОЙИНИ КЎРГАНДА ҚИЛГАН АМАЛЛАРИ

Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Дуо: «Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/nurli_yol 👈

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

30 Dec, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

30 Dec, 06:38


ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ!


🏷 Билармидингиз? 📞 👳🏻‍♂️

Агар бирор бир диний масалада қийналаётган бўлсангиз, буни ечими осон. Юртимизда анчадан буён Диний Қўмита қошида ☎️ Сall-марказ ўз фаолиятини олиб бормоқда ва шу кунгача қанчадан қанча инсонларга манфаат келтиришга улгурди. 🤲

Саволингиз борми? Унда сиз ҳам Ўзбекистон мусулмонлар идораси диний саволларга жавоб берувчи Сall-марказга мурожаат қилиб кўринг:

📌 +998 78 150-33-44 телефон рақамлари орқали Сall-марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади.

🗓 Сall-марказнинг иш тартиби душанба кунидан жума кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш кунлари шанба/якшанба).

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

29 Dec, 15:56


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

29 Dec, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

29 Dec, 13:53


🎇🎆 ПИРОТЕХНИКА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Перотехника воситаларини ҳукми қандай? Уни сотиш, қаердалигини айтиш, тарқатишчи? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Имом Муновий “Мусулмон кишини қўрқитиш ўта қаттиқ ҳаром” деганлар. (Файзул Қодийр).

عن عبد الرحمن بن أبي ليلى قال: حدثنا أصحاب محمد صلى الله عليه وسلم أنهم كانوا يسيرون مع النبي صلى الله عليه وسلم، فنام رجل منهم فانطلق بعضهم إلى حبل معه فأخذه ففزع، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا يحل لمسلم أن يروع مسلما. رواه أبو داود

Абдураҳмон ибн Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Муҳаммад ﷺнинг асҳоблари бизга ҳадис сўзлаб айтдилар: “Улар Набий ﷺ билан бирга кетаётганларида улардан бир киши ухлаб қолибди. Шунда саҳобаларнинг баъзилари унинг арқонини ёнига бориб олибди. Ухлаётган саҳоба қаттиқ қўрқувга тушибди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ “Мусулмон киши мусулмон кишини қўрқитиши ҳалол бўлмайди” деган эканлар”.

✍️ Абу Довуд ривояти.

Сиз айтган нарсалардан эса қанча кишилар қўрқувга тушишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54666)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

29 Dec, 03:24


#Қуръонга_муҳаббат

«Фарзандини қори қилмоқчи бўлган киши оиланинг луқмасига эътибор бериши муҳимдир».

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

28 Dec, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

28 Dec, 12:56


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

28 Dec, 08:41


#Ӯгит #Тафаккур

Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризқга қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб ухлар ва таҳажжудга турар, ўз вақтида бомдод намозига уйғонар эдилар. Шунда жисмлари дам олиб, асаблари жойида бўлар эди.
Бугун эса кечки 11 да овқатланамиз, соат 1 да ухлаймиз ва 9 да уйғонамиз...
Аллоҳнинг кўрсатган йўлини ўзгартирдик. Натижада Аллоҳ бизни саломатлигимизни беморликка ва роҳатланишимиз ўрнини чарчоққа алмаштириб қўйди...

ШАЙХ ШАЪРОВИЙ

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

27 Dec, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

27 Dec, 08:53


#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (t.me/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

26 Dec, 19:01


#Жума_муборак

💫Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🤲Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

26 Dec, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

26 Dec, 08:57


У МЕНДАН САХИЙРОҚ

Бир киши Ҳотам ат-Тоийдан сўради: «Эй Ҳотам, сахийликда бирор киши сиздан ўтиб кетганми?». Ҳотам: «Ҳа, тоийлик бир етим йигит» деб, бўлган воқеани айтиб берди:

Бир куни бир йигитнинг уйига меҳмонга бордим. Унинг ўнта қўйи бор экан. У қўйларидан бирини ушлаб, уни сўйди. Гўштини яхшилаб пишириб, олдимга тортиқ қилди. Гўштнинг орасида қўйнинг мияси ҳам бор экан, менга жуда ёқиб қолди. Маза қилиб еб, «Мияси жуда ширин бўлибди», дедим. Йигит чиқиб кетиб, бироздан кейин яна қўйнинг миясидан пишириб, олдимга олиб келаверди. Мен билмабман, у ҳар чиққанида биттадан қўйини сўйиб, миясини олиб келаётган экан.

Кетмоқчи бўлиб, ташқарига чиқсам, ҳаммаёқ қон бўлиб ётибди. Қарасам, у қўйларининг ҳаммасини сўйиб бўлган экан. Унга: «Нега бундай қилдинг?» десам, «Субҳаналлоҳ! Сизга менинг мулкимдаги бирор нарса ёқади-ю, мен уни сиздан қизғанаманми? Бу нарса араблар учун жуда уят ҳисобланади-ку», деди.

Савол сўраган киши Ҳотамдан: «Эвазига ўша йигитга бирор нарса бердингизми?» деди. Ҳотам: «Уч юзта зотдор қизил туя, беш юз бош қўй бердим», деди. «Ундай бўлса, сиз ундан сахийроқ экансиз-ку?» деган эди,

Ҳотам шундай деди: «Йўқ, у мендан сахийроқ. Чунки у молининг ҳаммасини сарфлаб юборди. Мен эса молимнинг бир қисминигина беряпман, холос».

📚 «Солиҳлар гулшани» китобидан


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

26 Dec, 03:52


ИЧКИЛИККА ҚАРШИ ДУО БОРМИ?
#дуо

CАВОЛ: Ичишга қарши дуо борми? Эрим учун ўқимоқчиман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Махсус дуо йўқ. Лекин қалбдан чиқариб, инсофу тавфиқ сўраб дуо қилаверинг. Турли йўллар ва усуллар билан насиҳат қилишда давом этинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

26 Dec, 01:40


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Dec, 14:00


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Dec, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Dec, 11:24


Шиққул Миҳрос..

Уҳуд жангида камончилар пастга тушганларидан кейин мушриклар устун келган вақтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошчилик саҳобалар ортга чекиниб ҳимояланган ғор.
Шу жойда Пайғамбаримиз таҳорат олиб жароҳатдан оққан қонларини ювганлари айтилади.
Ўшанда Пайғамбаримиз билан бирга ансорий саҳобалардан етти киши ҳамда Толҳа бин Убайдуллоҳ ва Саъд бин Аби Ваққослар бўлган эдилар.
Ансорий саҳобалар шаҳид бўлганлар.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд бин Аби Ваққос розияллоҳу анҳуга: «От, эй Саъд, от! Отам-онам сенга фидо бўлсин»!- деганлар.
Пайғамбаримизни ҳимоя қилиш чоғида Толҳа розияллоҳу анҳунинг қўл бармоқлари узилиб тушган. Шунда Расулуллоҳ; «Толҳага (жаннат) вожиб бўлди» - деганлар.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Dec, 03:41


МАЙЙИТ ВА ҒУСЛ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, маййит ювувчи ва қарашганлар, маййит олдидан чиққач ғусл қилиш кeракми? Олдиндан раҳмат.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ғусл қилишлари вожиб ёки шарт эмас, балки мустаҳаб амалдир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/33288)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Dec, 00:21


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

24 Dec, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

24 Dec, 13:06


«Жуфти ҳалоли билан намоз ўқиган киши, шайтоннинг бошини қилич билан кесиб ташлаган мусулмон эркагидир.»

© Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

24 Dec, 10:11


НИМА БУ БИДЪАТМИ?
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! 40 ёшга кирганда неччига кирдиз деса 41 дейиш керак экан. 40га кирдим деб бўлмас экан. Нима бўлади десам ёмон бўлади, катталар айтган деди. Шу ростми? Нима бу бидъатми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сафсата. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/50686)

***

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хурматли устозлар мени бир савол ғашимга тегмоқда. Бир қўшни чиқиб бир гапни айтдики: "Агар сешанба куни бир одам ўлса мевали дарахтни қурбон қилиш керак экан" деган гапни эшитдим. Бу гапга ўзим ҳам ишонганим йўқ, бу гапни бидъат дедим уларга.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бидъатлигида шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас. Одамлар фарз каби муҳим илмларни қўйиб, шу каби нарсалар билан овора бўладилар. Одатда бунақанги сафсаталар билан ҳиммати паст одамлар шуғулланади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54212)

***

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Базиларни айтишича ғоз боқиш бехосият эмиш. Эмишки ғоз боққан одам 7 йилгача боқмаса уйидан касаллик аримасмиш. Шу тўғрими ёки бидъатми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу сафсата. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53480)

***

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Баъзан уйимизда ёки шахсий машинамизда оқ катта ўргимчакка кўзимиз тушади. Уни ўлдиришга ҳаракат қилсак ёши улуғларимиз “ўлдирма у сенинг бараканг белгиси” дейишади. Бу бидъатми ёки ҳақиқат?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу бидъат. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/37632)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

24 Dec, 01:40


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

23 Dec, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

23 Dec, 07:12


ГЎЗАЛ ДУО ЁКИ АМАЛ ЎРГАТИНГ
#дуо

CАВОЛ: Ишларим ҳеч юришмаяпти. Ўйлаган орзуларимга етишиш учун менга гўзал дуо ёки амал бўлса ўргатинг.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳга тақво қилинг. Чунки оятда ким Аллоҳга тақво қилса, ўйламаган жойидан ризқлантириши, айтилган:
"...Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур" (Талоқ сураси 2-оят).

"Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар..." (Талоқ сураси 3-оят).

Бўйнингиздаги барча фарзларни ўз вақтида бажаринг. Суннатларга ҳарис бўлинг. Нафл ибодатлар билан Раббимизга яқинлашинг. Ана ундан кейин Аллоҳ сўраган нарсангизни беради. Салафлар иши юришмаганларга булардан ташқари истиғфорни ҳам кўпайтиришни буюришган.

Сиз зикрни кўпайтиринг ва истиғфорни айтишда бардавом бўлинг.

Бундан ташқари сиз кўзингизга юришмаётгандек кўринаётган дунё ишларида ўзингиздан кўра абгорроқ инсонларга қаранг. Ана шунда сизнинг ишларингиз юришаётганлигини кўрасиз ва Раббимизга шукр қиласиз. Зеро мўмин одам дунё ишларида ўзидан пастроқ ҳолатдаги инсонларга қарашга буюрилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

22 Dec, 14:28


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

07 Dec, 15:03


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

07 Dec, 06:10


ФАРҚ

Ливиялик олим Шайх Али Саллобий ҳафизаҳуллоҳ ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтиб берибдилар:

1. ▫️ Ҳақиқий мусулмон ўз имони билан машғул бўлади.
▪️ Радикал мусулмон бировларнинг имони билан машғул бўлади.

2. ▫️Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
▪️ Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.

3. ▫️Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
▪️Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари, айблари ва тойилишларини қидириб юради.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

07 Dec, 04:20


🫖 ҚАБРНИНГ УСТИДАГИ ЧОЙНАК САЛОВОТ АЙТАДИМИ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда отам вафот этдилар ва шу бахона қабристонга сер қатнов бўлиб қолдик ва эътиборимни бир нарса тортди. Бу эса қабрларни устига қўйилган чойнаклар эди. Шу иш тўғрими, ростдан хам саловат айтиб турадими ёки бу бир одамлар ўйлаб топган нарсами?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Буни динни билмайдиган одамлар ўйлаб топишган. Қабрни бош томони эканлигини бидирувчи белги қўйилса, динни билмайдиганлар саловат айтади деб тўқиб олишган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/182734)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

07 Dec, 01:25


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

06 Dec, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

06 Dec, 09:33


#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (t.me/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

05 Dec, 19:01


#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/nurli_yol 👈

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

05 Dec, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

05 Dec, 10:44


БИЛЛ ГЕЙТСДАН 5 КАРРА ПУЛИ КЎП БЎЛГАН МИЛЛИАРДЕР САҲОБА

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Тарих» китобида келтиришларича, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу вафоти олдидан Бадрда қатнашган саҳобаларнинг ҳар бирига 400 динор, мўминларнинг оналарига, ҳар бирларига кўп миқдорда мол беришни васият қилади. Буни эшитган Оиша онамиз розияллоҳу анҳо «Аллоҳ уни салсабил булоғидан суғорсин» деб дуо қилган.

У киши вафот этганларида, қолдирган бойликлари 3 103 000 000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор эди. 1 динор - 4.365 грамм олтиндир. Мазкур динорларни долларга айлантирсак, 528.2 миллиард $ бўлади.

Миллиардер Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу қуллари билан бирга овқатланардилар. Танимаган одам, у кишини қуллари орасидан ажрата олмасди. У ўта камтар эди, кеккайиш, ўзини катта олиш, моли билан, обрў билан мақтаниш унга ёт эди.

Бир гал Пайғамбар алайҳиссалом Абдураҳмонни, «Аллоҳ молингни баракали этсин», деб дуо қилган эдилар. Буни Абдураҳмон шундай хотирлайди: «Шу дуодан сўнг мол-дунё ортимдан эргашиб юрадиган бўлди. Ҳатто бирор тошнинг тагини кўтарсам, албатта, ё олтин, ё кумуш топардим».

Абдураҳмон ибн Авфнинг савдо, тижорат бизнеси ақл бовар қилмайдиган даражада катта эди. Унинг етти юз, саккиз юз туяли карвонлари тинимсиз Мадина шаҳрига дон-дун, ун, мой, кийим-кечак, идиш-ашёлар, халққа керакли бошқа молларни етказиб келар, мадиналиклардан ортганини бошқа шаҳарларга олиб бориб сотарди. Молини ҳеч кимдан аяб ўтирмас, муҳтожларга ҳамиша ёрдам қилар, сўрашдан уялганларга пинҳона кўмак берар эди. Ҳатто бир гал қўшинга беш юз отни миндириб юборган бўлса, бир гал мингта туяни эҳсон қилиб юборди. Абдураҳмон ибн Авф ўлими соати яқинлашганини сезиб, қўл остидаги кўплаб қулларни озод этди.

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳижрий 32 йилда, Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик пайтларида вафот этганлар. Тахминан етмиш беш йил умр кўрдилар.

Аллоҳ таоло у кишидан ва барча саҳобалардан рози бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

05 Dec, 02:34


СЕҲР-ЖОДУ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#сеҳр

CАВОЛ: Қабристонларда сеҳру жоду қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда шунга муносабат билдирсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сеҳр қаерда қилинса ҳам, динимизда тақиқланган, ҳаром ишлардан ҳисобланади. Бу ишни ҳалол деб қилаётганлар имонидан ажрайди ва катта гуноҳга қолади. Сеҳргар – охиратда насибаси йўқ кишидир. Бу иш билан шуғулланадиганлар кеч бўлмасдан, ўлим ёқадан тутмасдан туриб, тезда тавба қилишлари лозим бўлади.

“Сеҳр” арабча сўз бўлиб, “келиб чиқиши махфий нарса”, “бирор нарсани аслидан бошқача қилиб кўрсатиш” маъноларини билдиради. (📚 “Мўъжамул васит” китоби).

📌 Сеҳр – ношаръий сўзлар билан тугунларга дам солиш ёки сеҳрланадиган кишига юзма-юз келмасдан ҳам унинг бадани, қалби ва ақлига таъсир қиладиган ишларни қилишдир.
Сеҳрнинг инсон жисмига зарарли таъсири мавжуд. Қуйидаги ояти каримада сеҳргарларнинг одамларга етказадиган зарари ва у фақат Аллоҳнинг изни билангина бўлиши ҳақида шундай дейилади:

فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ بِإِذْنِ اللَّهِ

яъни: “Иккисидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганар эдилар. Лекин улар Аллоҳнинг изнисиз у билан ҳеч кимга зарар етказа олмаслар” (Бақара сураси 102-оят)

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ сеҳр қилиш ҳаром амал эканига ижмоъ бўлганини ривоят қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еттита ҳалок қилувчи гуноҳни санаб, Аллоҳга ширк келтириш ва ноҳақ одам ўлдириш каби катта гуноҳлар ўртасида сеҳрни зикр қилдилар:

اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا هُنَّ قَالَ الشِّرْكُ بِاللَّهِ وَالسِّحْرُ وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ وَأَكْلُ الرِّبَا وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلَاتِ (رواه الامام البخاري عن ابي هريرة رضي الله عنه)

📗 яъни: “Етти ҳалок этувчидан четланинг”. Одамлар: “Улар нималар? Эй Аллоҳнинг Расули” -дедилар. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш ва солиҳа, мўмина, покиза аёлларни зинода айблаш”, - дедилар (✍️ Имом Бухорий ривоятлари).

Демак, агар сеҳр қилувчи тавба қилмаса, охиратда қаттиқ азобга қолади. Ҳанафий уламоларимиз сеҳргар сеҳр амалини қилиши билан диндан чиқади, дейдилар. Бу эса, Аллоҳ паноҳ берсин, дўзахда абадий қолиш деганидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَلَقَدْ عَلِمُوا لَمَنِ اشْتَرَاهُ مَا لَهُ فِي الْآَخِرَةِ مِنْ خَلَاقٍ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْا بِهِ أَنْفُسَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُون

яъни: “Уни (Аллоҳ китобини сеҳрга) алмашганларга охиратда насиба йўқлигини ҳам яхши билар эдилар. Ўз (насиба)ларини қанчалик ёмон нарсага сотиб юборганларини билсалар эди!”

Ҳанафий, Моликий ва Ҳанбалийлар сеҳрни ўрганиш ҳаром ва куфр эканини айтадилар. Бунинг далили қуйидаги ояти карима:

وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولاَ إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلاَ تَكْفُرْ

яъни: “(У икки фаришта): «биз фақатгина синов (воситаси)миз, (бизга ишониб) кофир бўлиб қолма!», – деб (огоҳлантирмагунча) ҳеч кимга (сеҳрни) ўргатмас эдилар” (Бақара сураси 102-оят).
(“Қувайт фиқҳ энциклопедияси” китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

23 Nov, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

23 Nov, 07:11


ҚАЙСИ ИЛМНИ ЎРГАНИШ ШАРТ?


CАВОЛ: Мусулмон киши қайси илмларни ўрганиши шарт қилинган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, динимиз – илм ва маърифат дини. Илм талаб қилишни фазилати ҳақида кўплаб оят ва ҳадислар мавжуд. Жумладан: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

"طَلَبُ العِلْمِ فَرِيْضَةٌ عَلَىْ كُلِّ مُسْلِمٍ" (رواه الإِمَامُ ابن ماجه عن أنس بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه).

яъни: “Илм излаш – ҳар бир мусулмонга фарздир” (Имом Ибн Можа ривояти). Бу ҳадиси шарифни пухта ўрганган уламоларимиз ундан қуйидагиларни чиқарганлар:

Илм икки қисмга бўлинади: Фарзи аъйн ва фарзи кифоя.

📌 Фарзи айн.
Ҳар бир балоғат ёшига етиб, ақли расо бўлган инсон қайси соҳа ёки касб соҳиби бўлса ҳам, соҳасининг илмини чуқур ўрганиши – фарздир. Шунингдек, ҳар бир мусулмон киши зиммасига фарз бўлган ибодатларни шариатга мувофиқ даражада бажариши учун зарур бўладиган илмларни ўрганиши ҳам фарз бўлади. Масалан, намоз ибодати ичида фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳаром ва макруҳ амаллари бор. Мана шу амалларни бир-биридан ажрата оладиган киши намозни тўғри адо қилади. Акс ҳолда намоз ўқиш асносида камчиликка йўл қўйиши мумкин.

Шунингдек, масалан, киши савдогар бўлса, унга қачон олди-соттиси шариатга мувофиқ бўлади ва қачон мувофиқ бўлмайди каби савдо-сотиққа тегишли илмларни билиши фарз бўлади. Агар киши зиммасидаги фарзи айн бўлган илмларни ўрганмаса бажараётган иши ёки адо этаётган ибодати тўғри бўлмай, хатога йўл қўяди. Натижада гуноҳкор бўлади.

Биз илмимизни оширишга ҳаракат қилсак, Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчи бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

مَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَلْتَمِسُ فِيهِ عِلْمًا سَهَّلَ اللَّهُ لَهُ بِهِ طَرِيقًا إِلَى الْجَنَّةِ (رواه مسلم عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Ким илм талабида йулга чиқса, Аллоҳ таоло унга жаннат йулини осон қилади” (Имом Муслим ривояти).

📌 Фарзи кифоя – Аллоҳ таоло мусулмонлар жамоасининг зиммасига буюрган амалдир. Мусулмонларнинг бир қисми уни бажариши билан бошқаларнинг зиммасидан соқит бўлади. Агар ҳеч ким бажармаса, ҳамма бирдек гуноҳкор бўлади. Бунга жаноза намозини мисол қилиш мумкин.

Уламоларнинг фикрларича, жамиятда қайси соҳага эҳтиёж сезилса, ўша соҳага бўлган эҳтиёжни қондирадиган даражада илмларни ўрганиш фарзи кифоя ҳисобланади.

Агар жамиятда бир соҳада ёки бирор фан бўйича мутахассис олим етишмаса ва бунга ҳаракат қилинмаса, шу жамият кишиларининг барчаси гуноҳкор бўладилар. Сабаби – ҳар бир соҳада мутахассислар бўлиши шарт.

Киши ўзидаги жоҳилликни кетказиш мақсадида илм излаши учун албатта ёш бўлиши шарт эмас, балки қайси ёшда бўлишидан қатъий назар, имкон бўлиши билан илмли бўлишга ҳаракат қилиш керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"مَنْ جَاءَ اَجَلُهُ وَهُوَ يَطْلُبُ الْعِلْمَ لَقِيَ اللهَ تَعَالَى وَلَمْ يَكُنْ بَيْنَهُ وَبَيْنَ النَّبِيِّيْنَ اِلَّا دَرَجَةُ النُّبُوَّةِ"
(رَوَاهُ الْإِمَامُ الطَّبَرَانِيُّ عن ابن عباس رضي الله عنه).

яъни: “Кимнинг ажали илм талаб қилаётган вақтида етиб қолса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида у билан пайғамбарлар ўртасини фақат пайғамбарлик даражасигина ажратиб туради” (Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

22 Nov, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

22 Nov, 11:05


БЕШИК ҚИЛИШ ОТА-ОНАГА ФАРЗМИ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қайни синглим яқинда Аллоҳнинг мархамати билан фарзандли бўлди. Умри узоқ бўсин. Уларнинг биринчи фарзанди. Қайнонам айтишича "қиз болага бешик бериш ота онанинг бўйнидаги фарз. У динёда жаннатга кириш учун ўша бешик кўприк бўларди" экан. Шу ростми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳ фарз қилган амаллар ичига яна битта фарз амалини ўзи томонидан қўшиб қўйиш ҳисобланади. Жаннат тўғрисидаги гапи ҳам Аллоҳга ёлғон тўқиш ҳисобланади. Қайноналарни бу каби гаплари тиламчилик дейилади. Фарзанд қайси эркакники бўлса боқиб олиш ҳам унга кетадиган нарсалар ҳам эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади:

قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝

69. Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар зафар топмаслар», – деб айт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/157207)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

22 Nov, 05:02


18. Каҳф сураси

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.

@nurli_yol_quron

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

21 Nov, 19:02


#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

21 Nov, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

21 Nov, 03:21


АЖОЙИБ ФИҚҲИЙ МАСАЛА

Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ айтади: “Вожиб амал доимо мустаҳаб ёки суннат амалдан афзал ҳисобланади, бироқ баъзи бир ҳолатлар борки, унда аксинча бўлади.

Қарзини тўлашга қурби етмай қийин вазиятга тушиб қолган кишидан қарзни кечиб юбориш, унга яна муҳлат беришдан кўра яхшироқдир. Муҳлат беришнинг ҳукми вожиб, кечиб юборишники эса суннат ҳисобланади.

Биринчи бўлиб салом бериш саломга жавоб қайтаришдан кўра афзалдир. Ҳолбуки салом бериш суннат, жавоб қайтариш эса вожиб саналади.

Намоз вақти киришидан олдин таҳорат олиш вақти киргандан кейин таҳорат қилишдан яхшироқдир. Аввалгиси мандуб, кейингиси фарз ҳисобланади”.

📚 “Ал-ашбаҳ ван-назоир”


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

20 Nov, 14:28


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

20 Nov, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

20 Nov, 11:05


МАЙЙИТНИ ЮВГАННИ РОЗИ ҚИЛИШ

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени яқинда дадам қазо қилдилар. Маййитни ювган кишини рози қилиш учун майка, трусик, трико, совун, бритва, пичоқ ва маййитни ювган челак, чўмич, жомларни яна бир нималарни бериш керак деб аммамлар менга рўйхатини беришди. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аслида ҳар бир мўмин ва мўмина ўзининг эн яқин инсонини охирги қилинадиган хизматини қилишни шараф деб билиши керак ва аввалда бу нарсани ўз яқинларидан ташқари кишилар қилиши ор саналган. Хусусан мерос тақсим қилинмасдан туриб маййитнинг нарсаларини бериш мутлоқ жоиз эмас.
📌 Улардан ғассол ва гўрков олиши ҳам жоиз эмас.

📗 Ҳадис: https://t.me/nurli_yol_hadis/908


(https://savollar.islom.uz/s/239425)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

20 Nov, 03:17


Сен нафақат солигингни, балки бойлигингни ҳам чекиб тугатяпсан...

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

19 Nov, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

19 Nov, 10:26


#Ҳадис_731

❗️ ҲАРОМ ИЛА ДАВОЛАНИШ ЖОИЗ ЭМАС


عَنْ طَارِقِ بْنِ سُوَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ : أَنَّهُ سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْخَمْرِ فَنَهَاهُ، ثُمَّ سَأَلَهُ فَنَهَاهُ، فَقَالَ لَهُ: يَا نَبِيَّ اللهِ إِنَّهَا دَوَاءٌ، قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لَا، وَلَكِنَّهَا دَاءٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Ториқ ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўраганида у зот наҳий қилдилар. Сўнгра у яна сўради. Бас, у зот яна наҳий қилдилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули! У даводир», деди у.
«Йўқ! Аксинча, у дарддир!» дедилар у зот».

✍️ Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилганлар.

📜Шарҳ: Ушбу ривоятда васф қилинган ҳодиса, савол-жавоб ва ҳукмдан минг беш юз йил муддат ўтгандан кейин инсоният ҳақиқатан хамр, маст қилувчи нарсалар дард эканини илмий равишда очиқ-ойдин тушуниб етди. Лекин афсуслар бўлсинким, илми бўлиб иймони бўлмаган инсоният илмий исбот қилинган дардга маҳкам ёпишиб олиб кундан-кунга уни кўпроқ тановул қилишга ўтмоқда.
Баъзи бир тушунмаган кишилар, дорилик учун озгина ичса бўлар экан, деган гапни кўтариб юришади. Ушбу ҳадиси шариф уларнинг зиддигадир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الدَّوَاءِ الْخَبِيثِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ифлос доридан наҳий қилдилар».
✍️ Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ: Чунки, Исломнинг шиори покликдир, Иймоннинг асли покликдир. Шунинг учун Ислом ва Иймон ифлосликни ҳар қандай кўринишини, ҳеч қачон қабул қила олмайди. Ислом ва Иймон ҳар қандай ифлосликни йўқ қилиш учун барча имконларни ишга солиб курашади. Ифлос нарса ҳеч қачон фойдали, бинобарин, даволи ҳам бўла олмайди.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ أَنْزَلَ الدَّاءَ وَالدَّوَاءَ، وَجَعَلَ لِكُلِّ دَاءٍ دَوَاءً، فَتَدَاوَوْا وَلَا تَدَاوَوْا بِحَرَامٍ.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ дардни ва давони туширган. Ва ҳар бир дардга даво қилиб қўйган. Бас, даволанинглар. Фақат ҳаром ила даволанманглар», дедилар».

📜 Шарҳ: Демак, номи ҳаром нарса борки, даво бўлиши мумкин эмас экан. Шунинг учун мусулмон одам таоми ҳалол бўлишини талаб қилганидек, дориси ҳалол бўлишини ҳам талаб қилиши керак.


Манба: https://islom.uz/maqola/1320

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

19 Nov, 03:28


Қабри Ўзбекистонда жойлашган ягона сахоба ким биласизми?

Ушбу сахоба пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччаси бўлиб, шу билан бирга пайғамбаримизни охириги марта кўрган сахобий ҳам ҳисобланади.
Чунки, пайғамбаримизни дафн этишда қатнашиб, қабрга тушган сахобалар орасида охириги бўлиб қабрдан чиққан.

Ҳазрати Али розиаллоҳу анҳу халифалик даврида Макканинг амири бўлган, кейинчалик эса Усмон ибн Аффон розиаллоҳу анҳунинг ўғли Саид ибн Усмон билан Моварауннаҳрни “фатҳ” қилиш учун келишади ва миллодий 677 йилда Самарқанд яқинидаги жангда шаҳид бўлган ва шу ерга дафн этилган.

Ҳозирда у дафн этилган жой зиёратгоҳ бўлиб Шохи Зинда номи билан машҳурдир.

Бу сахоба Қусам ибн Аббос розиаллоҳу анҳудир.

📿 Дўст томонга  | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

18 Nov, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

18 Nov, 10:17


БЕШИК ҲАҚИДА
#бидъат

САВОЛ: Бешикнинг бош қўйиладиган тарафига чақалоқ қўрқмаслиги учун пичоқча, кулча нон қўйиш тўғрими ёки бу бидъат амалми?

💬 ЖАВОБ: Бидъат.

(https://savollar.islom.uz/s/28666)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ



****


БЕШИК БОШИГА ҚУРЪОН ҚЎЙИШ
#эслатма

САВОЛ: Уйдагилар “яхши бўлади” деб, чақалоғимизнинг бошига, яъни бешикнинг бош томонига Қуръони Каримни қўйиб қўйишди. Бу ишлари тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Қуръони Каримни ўқиш керак.

(https://savollar.islom.uz/s/27494)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

18 Nov, 02:24


ҒАФЛАТДА ЎТГАН УМР

«Умрини ғафлатда ўтказган киши пушаймон бўлиб қолган умрини хайрли ишлар билан ўтказса, ўтмишдаги барча гуноҳлари кечилади.
Ким тавба қилмай қолган умрини ҳам ёмон ишлари билан ўтказса, аввал қилган ва келгусида қилишни ният қилган барча ёмон ишлари хусусида сўроққа тортилади».
(✍️ Табароний ривояти.)

Роббимиз беҳад меҳрибон зот бўлгани боис бандасининг ёмонликлари кўплигига эмас, ўша ёмонликлари тавба қилиши-қилмаслигига қарайди. Гуноҳининг кўплиги банданинг тавба қилиши учун тўсиқ эмас. Муҳими - бу қайтиш (тавба, пушаймонлик) сидқидилдан, самимий бўлсин.

📚 «Ўксинма» китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

17 Nov, 14:29


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

17 Nov, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

17 Nov, 11:43


🩸 КЕСИЛГАН ЖОЙДАН ҚОН ЧИҚИБ ТУРСА
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бармоғимни чуқур кесиб олдим, лат еган жойни боғлаб қўйдим, қон тўхтагани йўқ, тахорат олсам мукаммал бўладими номоз ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Боғласангиз ҳам қон тўхтамаса масалан 4 ракъат пешин намози сиғадиган муддатгача аср намозигача кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса қон оқиб турса ҳам таҳорат қилиб пешинни ўқиб оласиз. Асрни шом вақти киришига 4 ракъат аср вақти сиғадиган даражада кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса яна таҳорат олиб қон чиқиб турса ҳам ўқийверасиз. Таҳорат қилганда боғлаган нарсангизни устига масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/181696)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

17 Nov, 03:11


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

17 Nov, 01:08


Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли тонг!

Дўст томонга |
@nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

16 Nov, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

16 Nov, 12:08


Бунга ўхшаган кўринишлар қалбни ичкаридан парчалайди. Гарчи аёл киши тирикчилик учун бунақанги ишларни қилишга мажбур бўлсада, эркак кишининг онаси тенги аёлга оёғини узатишини оқлаб бўлмайди.

ЭРКАКЛИК ҲАМ ЎЛДИ, АХЛОҚ ҲАМ ЎЛДИ!

Abdulqodir Polvonov

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

15 Nov, 19:03


Axborot 24 | «Bag‘rikenglik haftaligi»da bir guruh yurtdoshlarimizga «Diniy bag‘rikenglik» ko‘krak nishoni topshirildi
#15nov #uzbekiston24

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

15 Nov, 14:00


«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони топшириш маросимидан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

15 Nov, 14:00


«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони топшириш маросимидан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

15 Nov, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

15 Nov, 10:12


#Ҳадис_711

🧕 СЕНДАН ҲЕЧ ЯХШИЛИК КЎРМАДИМ



Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ғайб оламини ҳам кўрсатилар эди.

✍️ Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда:

📗 “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шубҳасиз, мен жаннатни кўрдим ва бир шингил узум олмоқчи ҳам бўлдим. Агар уни олганимда, дунё тургунича ундан ер эдингиз. Менга дўзах ҳам кўрсатилди. Бугунгидек даҳшатли манзарани асло кўрмаганман. Унинг аксар аҳли аёллар эканини кўрдим», дедилар. «Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот: «Куфрлари туфайли», дедилар.
«Аллоҳга куфр келтирадиларми?» дейилди. У зот шундай дедилар: «Эрларига куфроналик қилишади, яхшиликка куфроналик қилишади. Агар улардан бирига умр бўйи яхшилик қилсанг-у, сўнгра сендан бирон (ёқмайдиган) нарса кўрса, «Сендан ҳеч яхшилик кўрмадим», дейди» дедилар” дейилган.


📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

15 Nov, 05:31


#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (t.me/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

14 Nov, 20:40


#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

14 Nov, 14:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

14 Nov, 11:14


#ҳалол_ҳаром

ЮТУҚЛИ ЎЙИНЛАР ҲАЛОЛМИ?


Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

14 Nov, 03:30


КУЙГАН НОН

Бир йигит айтади: "Кечки вақт отам ишдан келгач, онам дастурхонга таом тортти. Дастурхонга қўйилган нон бир оз куйган эди... Отам таомни ер экан, ноннинг куйганига парво қилмас, аксинча онамга табассум билан боқар эди. Кейин мендан институтимда нималар бўлгани ҳақида сўради. Мен отамга қандай жавоб қайтарганимни эслай олмайман, аммо отамнинг куйган нонни овқатга ботириб ҳузур билан еяётганини эслайман.
Овқатланиб бўлгач мен дарсларимни тайёрлаш учун турганимда, онам отамдан нонни куйдириб қўйгани учун узр сўради. Отам эса онамни юпатиб: "Азизам, ҳечам ҳижолат бўлма, баъзида мени куйган нон егим келиб қолади, бугун шундай бўлди", деди. Ётоғимга киришдан олдин отамга "хайрли тун" тилар эканман, ундан ростдан ҳам куйган нон ейишни ёқтирасизми, деб сўрадим. Отам менга табассум ила шундай жавоб берди: "Ўғлим, онанг бугун қаттиқ чарчаган ва уй юмушларидан толиққан. Билиб қўй, озгина куйган нон еган билан ҳеч нима бўлмайди. Ҳаммамизда ҳам камчилик бор, бу дунёда ҳеч бир  одам мукаммал эмас.
Биз баъзи нарсаларда камчиликларни қабул қилишни, бошқаларнинг нуқсонларини тан олишни ўрганишимиз керак. Бу муносабатларни мустаҳкам ва узоқ давом этишига олиб борадиган энг муҳим омиллардан биридир. Бир оз куйган нон туфайли қалбни синдирмаслик керак. Одамлар бир-бирларини кечиришга ва бир-бирларининг камчиликларини кўрмаганга олишга, бундай майда-чуйда нарсаларга эътибор бермасликка ўрганишлари лозим.
Давомий танқид ҳар қандай яхши нарсани ҳам ёмонга айлантиради! Агар дарахт доимо шамолнинг босимида қолса, у баргларини ҳам, меваларини ҳам тўкиб юборади. Худди шу каби, одам ҳам доимий танқид остида қолса салбий хусусиятга эга бўлиб қолади. Шундай экан, сизлар ҳам бир-бирингизнинг яхши сифатларингизни айтиб мақтанг ва хатоларни кечиринг. Чунки гўзал сўзлар гўё калитдек бўлади, улар оғизларни ёпади ва қалбларни очади".

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

14 Nov, 00:56


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

13 Nov, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

13 Nov, 14:00


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

09 Nov, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

09 Nov, 10:32


ҲИКМАТ

Ҳасан ал-Басрий: “Бировнинг қай йўл билан пул топишини билмоқчи бўлсанг, унинг пул сарфлашига эътибор бер. Чунки, ҳалол топилган пул асло ҳаромга сарфланмайди!”

📚 Буҳжат ул-мажолис. 1/195.


📿 Дўст томонга  | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

09 Nov, 02:31


#Ҳадис_885

ҚЎЛ БЕРИБ СЎРАШИШ ҲАҚИДА


عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ:
لَمَّا جَاءَ أَهْلُ الْيَمَنِ، قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ:
«قَدْ أَقْبَلَ أَهْلُ الْيَمَنِ، وَهُمْ أَرَقُّ قُلُوبًا مِنْكُمْ، فَهُمْ أَوَّلُ مَنْ جَاءَ بِالْمُصَافَحَةِ».
رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي «الْأَدَبِ الْمُفْرَدِ».

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:

📗 «Аҳли Яман келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Батаҳқиқ, Яман аҳли келмоқда. Улар сизлардан кўра юмшоқ қалблидир. Улар биринчи бўлиб қўл бериб сўрашганлардир», дедилар».


✍️ Бухорий «Ал адаб ал муфрад»да ривоят қилган.

Демак, қўл бериб сўрашишни илк бор яманликлар одат қилган эканлар. Уларнинг мазкур сифатлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари хабар бериб, уларнинг бу ишларини мақтаган эканлар. Бу мақтовда қўл бериб кўришиш қалбнинг юмшоқлигига сабаб қилиб кўрсатилган.

Шунинг учун ҳозиргача мўмин-мусулмонлар оғзаки саломлашиш билан бирга, қўл бериб ҳам сўрашадилар.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

08 Nov, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

08 Nov, 09:39


Бугун зулмга томошабин бўлганлар эртага зулмнинг қурбони бўлишади...

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

08 Nov, 09:27


ТЎЙ ВА АЗА
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мусулмончиликда аза 3 кун дейилган. Бирор бир киши азадан кейин тўй қилмоқчи бўлса қанча муддатда қилиши лозим?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Уч кундан кейин. Иддада ўтирган аёллар бундан мустасно. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/113837)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

07 Nov, 21:45


#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

07 Nov, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

07 Nov, 10:41


#Долзарб

Prozelitizm mohiyati


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

07 Nov, 07:27


☝️ Ризқнинг кўринишлари

🔸Илм;
🔸Фарзанд, болалар;
🔸Қуръон қироати;
🔸Оила;
🔸Сиҳат- саломатлик, соғлик;
🔸Бўш вақт, фароғ;
🔸Мол-дунё, бойлик;
🔸Омонлик, тинчлик;
🔸Етуклик, камолот;
🔸Ейиш-ичиш;
🔸Ирода, ихтиёр, қатъият;
🔸Ҳикмат, заковат, донолик.

У Зот Раззоқдир, Каримдир. Унга ҳамд бўлсин, ва Унга шукр бўлсин!
“Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир”, Зориёт сураси, 58 – оят.

📜 Изоҳ: “Ризқ” сўзи луғатда “улуш”, “инъом” каби маъноларни англатади. Истилоҳда, Аллоҳ таоло жонзотларга етказган ва улар истеъмол қилган нарса ризқдир. Бошқа таърифда: “Жонзотлар манфаат олган дунё ва охиратга оид барча нарса ризқ”, дейилган.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

06 Nov, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

06 Nov, 14:13


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

06 Nov, 11:14


Абдуссомад ибн Муаққал Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг ҳаммажлисларидан бирига: «Мен сенга табиблар билмайдиган тиб, фақиҳлар билмайдиган фиқҳ ва ҳалимлар англамаган ҳилмни ўргатайми?» деди. Шериги: «Ҳа, ўргатинг, эй Абу Абдуллоҳ», деди. Ваҳб ибн Мунаббаҳ деди: «Табиблар билмайдиган тиб шуки, таомнинг аввалида Аллоҳ номини айтмасдан, охирида эса Унга ҳамд айтмасдан емагин. Фақиҳлар билмайдиган фиқҳ шуки, биладиган нарсанг ҳақида сўрашса, ўзингдаги илм билан жавоб бергин, билмасанг «Билмайман», деб айтгин. Ҳалимлар билмайдиган ҳилм эса кўп сукут қилиш ва сўралган пайтдагина жавоб беришдир».

📚 «Солиҳлар гулшани» китобидан

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

06 Nov, 06:39


Сурат 1913-йилга тегишли.
Булғор қўшинларига асир тушган усмонли аскари. Қолганлар уни дорга осишга ҳозирлик кўришяпти, у эса охирги намози учун таҳорат оляпти.

Ҳа, иймон инсонни инсон қилади!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

02 Nov, 15:42


#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

02 Nov, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

02 Nov, 02:41


Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...

Бир подшоҳнинг оқил маслаҳатчиси бўлиб, неки воқелик бўлса, “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деб қўяр эди. Кунларнинг бирида дастурхон устида ўтирган подшоҳ қўлини кесиб олди. Атрофдагилар югуриб келишди. Подшоҳ маслаҳатчиси одатдагидек: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деди. Бу гапдан ғазабланган подшоҳ: “Қўлимни кесиб олишимда қандай ҳикмат бўлиши мумкин? Сен аҳмоқсан. Уни зиндонга ташланг, таъзирини есин”, дея амр қилди. Аскарлар маслаҳатчини судраб кетишар, шу ҳолатида ҳам у мудом: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор, ҳикмати бор”, дея такрорлар эди. Маслаҳатчисининг гапларидан подшоҳнинг баттар энсаси қотибди: “Бу жинни бўлиб қолганми, нима бало?.. Ўзини зиндонга олиб кетишияпти-ю, яна тағин “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дейди-я, ахмоқ?! Зиндонда ётишда нима ҳикмат бўлиши мумкин?!”.

Кунлар ўтиб, ов мавсуми бошланди. Подшоҳ аъёнлари билан ўрмонга кийик овига чиқибди. Маълумки, кийик ўта сезгир ҳайвон, шу боис подшоҳ, лак-лак аъёнларини узоқроққа қолдириб, ўрмонга ёлғиз кирди. Подшоҳ кийикни пойлаб, билдирмай таъқиб қилиб бора-бора қаёққа келиб қолганини билмай ҳам қолди. Шу пайт ёввойи қабила кишилардан бир нечаси подшоҳни асир олишди. Подшоҳ овози борича бақирар, лекин аъёнлардан биронтаси унинг гапларини эшитмасди.

Ўша ёввоий қабилада бир одат бўлиб, нима асирга тушса, ҳайвонми-одамми – фарқи йўқ: уни олиҳаларига қурбонлик қилишар экан. Подшоҳ ич-ичидан йиғлар, шу аҳволда ўлиб кетишидан қаттиқ афсус чекар, аммо тақдирга тан бермоқдан бошқа иложиси ҳам йўқ эди.

Бир пайт қабила орасида ғала-ғовур бошланибди. Ниҳоят, улар орасидан биттаси келиб, подшоҳнинг оёқ-қўлларини ечибди-да, “Бор кетавер! Бизга керагинг йўқ!” дебди.

Подшоҳ ажабланиб: “Бу бир ҳийлами? Мен қочиб кетаётганимда ўлдириш режасими?” дебди. Қабила вакили шундай жавоб қилибди: “Йўқ. Сени битта бармоғинг кесилган экан. Биз олиҳамизга айбсиз, нуқсонсиз, мукаммал одамни қурбон қиламиз”.

Подшоҳ ортига қайтиб кетар экан, беихтиёр оқил маслаҳатчисининг гапини эслабди: “Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...”

Саройига келган подшоҳ отдан тушар-тушмас амр этибдики, зудликда маслаҳатчини озод этиб, ҳузуримга келтиринглар...

Маслаҳатчи ҳузурига келгач, аввал ундан узр сўрабди. Сўнг: “Ажиб иш содир бўлди. Аллоҳ таоло мени кесилган бармоғим сабаб ўлимдан нажот берди. Бармоғим кесилишидаги ҳикмат нима эканлигини билдим. Лекин бошқа бир нарса менга жумбоқ бўлмоқда. Аскарлар сени қамоққа олиб кетишаётганида ҳам “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дединг. Хўш, бунинг ҳикмати нима?” дебди. Маслаҳатчи: “Эй подшоҳим, овда доимо мени ҳамроҳ қилмасмидингиз?”. Подшоҳ: “Тўғри, фақат сен билан овга борар эдим”. Маслаҳатчи: “ Агар мени зиндонга ташламаганингизда сиз ила овга чиққан, ўша қабилага бирга асир тушган бўлур эдикки, Сиз бармоғингиздаги жароҳат сабаб ўлимдан қутилиб қолар, мени эса олиҳаларига қурбон қилишар эди. Чунки менда жисмоний нуқсон йўқ, бармоғим ҳам кесилмаган”, дея жавоб берибди...

Подшоҳ Аллоҳ таоло амр этган тақдирдан яна бир карра ҳайратга тушди: “Э-ҳа, ҳар бир ёмонлик ортидан биз билмаган яхшилик ҳам бўлар экан...”


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

01 Nov, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

01 Nov, 06:40


#Биласизми

ҚУРЪОНИЙ ХУЛҚЛАР

1. Содиқлик ва ростгўйлик.
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (иймонида) содиқ бўлган зотлар билан бирга бўлинглар!» (Тавба сураси, 119-оят).

2. Омонатдорлик.
«Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгасига топширишга, одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради» (Нисо сураси, 58-оят).

3. Тавозуълик.
«Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст
тутинг
(яъни уларга хуш хулқ билан камтарона
муомалада бўлинг) (Шуаро сураси, 215-оят).

4. Афв.
«Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади» (Моида сураси, 13-оят).

5. Мулойимлик.
«Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у (ўзини илоҳ
деб) ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ гапиринглар, шояд
панд-насиҳат олса ёки
(Менинг қаҳримдан) қўрқса»
(Тоҳа сураси, 43-44-оятлар).

6. Шукр.
«Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, шукр қилсангиз, албатта зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, Менинг азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг» (Иброҳим
сураси, 7-оят).

7. Сабр қилиш.
«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинглар. Сабр билан ғолиб келинглар» (Оли Имрон сураси, 200-оят).

8. Истиқоматда бўлиш.
«Сен ва сен билан бирга тавба қилганлар мустақим туринглар, туғёнга кетманглар. Чунки У Зот нима қилаётганингизни кўриб турадир» (Ҳуд сураси, 112-оят).

9. Раҳмдиллик.
«Улар (яъни ота она) учун меҳрибонлик билан хорлик
қанотингни паст тут, хокисор бўл ва: «Роббим,
(улар)
мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», дегин!

10. Софдиллик.
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: Роббимиз! Бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан ғашлик пайдо қилмагин. Роббимиз! Сен Меҳрибонсан, Раҳмлисан» (Ҳашр сураси, 10-оят).

11. Ҳаё.
«Аллоҳ уни кўриб туришини билмайдими?!» (Алақ сураси, 14-оят).

Манба: 📚 "Ҳикматлар" китоби.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

31 Oct, 19:01


#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

31 Oct, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

31 Oct, 08:57


Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамларгина муваффақиятга эришадилар.

Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

31 Oct, 07:08


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

31 Oct, 01:12


#Биласизми?

Чақалоқ ўртача 10-15 дақиқа озиқланади. 15 дақиқанинг 3-4 дақиқаси сут олиш жараёни ҳисобланади, 4-дақиқадан кейин сут озаяди, лекин чақалоқ эмишда давом этади. Чунки бошланишига қоринни тўйдириш учун эмса, қолган дақиқаларда онасидан туйғуларни қабул қилиш учун эмади.
Агар она хафа ҳолатда эмизаётган бўлса, фарзанд ҳам хафагарчиликни ўз ичига олади, агар хурсандчилик билан эмизилаётган бўлса, хурсандчиликни қабул қилади.

📌 Фарзандингизни қувноқ кайфиятда эмизинг, эй оналар!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

30 Oct, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

30 Oct, 14:00


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

30 Oct, 05:15


#муфтий_минбари

📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

30 Oct, 03:31


САВОБ БАҒИШЛАШ

📌 Ҳар бир қилинган яхшиликнинг савобини бағишлаш жоиз. Нақшбандий тариқатининг машойихларидан Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари савоб бағишлашда қуйидагича таълимотни берганлар. Қандай яхши амал қилсангиз ҳам савобини Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача келувчи мусулмонларга бағишладим – деб ният қилинг.

✍️ Фойда: Масалан ким бир бор Субҳааналлоҳ деса, у битта яхшиликни қилган бўлади. Аллоҳ таоло бир яхшиликка ўн баробардан етти юз баробаргача савоб беришни ваъда қилган. Бу дегани бир бор “Субҳааналлоҳ” деганимизга ўнта яхшиликни берилади. Агар биз ўша “Субҳааналлоҳ”нинг савобини барча мусулмонларга бағишласак уларга эҳсон қилган бўламиз ва ҳар бир мусулмонга қилинган эҳсон эвазига бизлар учун “битта яхшилик қилинди” деган нарса ёзилади. Уларга қилинган ҳар бир яхшилик эвазига энг ками ўн баробар яхшилик қилганнинг савоби ёзилади. Ўйлаб кўрсак, Одам алайҳиссаломдан буён бу дунёга қанча одам келди-ю, қиёматгача яна қанчаси келади. Бир бор Субҳааналлоҳ деганимиз учун шунчалик савоб берилса, буни ўзгаларга ўргатиб, улар ҳам бунга амал қилишса уларнинг амал қилгани учун ҳам савоб берилади. Баъзилар буни “Савоб олишдаги олтин силсила” деб атайдилар. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

30 Oct, 00:36


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

29 Oct, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

29 Oct, 11:31


👉Таҳорат уч қисмга бўлинади

1
Фарз;
2 вожиб;
3 Мустаҳаб.

Таҳорат қачон фарз бўлади?

Бетаҳорат одам тўрт ишдан бирини ирода қилганда таҳорат фарз бўлади:
1 👉 Намоз ўқиш учун. Хоҳ нафл бўлсин, хоҳ фарз;
2 👉 Жаноза намози учун; .
3 👉Қуръони каримни ушлаш учун; ауруы
4 👉Пул, қоғоз ёки деворга ёзилган оятни ушлаш учун ҳам таҳорат фарздир;
5 👉Тиловат саждасини қилиш учун.

❗️Қачон таҳорат қилиш вожиб бўлади?

- Каъбани тавоф қилишни ирода қилганда.

❗️Қачон таҳорат қилиш мустаҳаб бўлади?
Қуйидаги ишлар учун таҳорат олиш мустаҳабдир:
1 Ухлашдан олдин;
2 Уйқудан турганда;
3 Доимий таҳоратда юриш учун;
4 Савоб ниятида таҳоратнинг устига таҳорат қилиш;
5 Ғийбат, чақимчилик, ёлғон гапларни гапирса, бирор-бир хато қилиб қўйса;
6 Қабиҳ шеърлар тўқигандан кейин;
7 Қаҳ-қаҳа отиб кулгандан кейин. Агар намоз ичида кулса, намози бузилади;
8 Майитни ювиш учун;
9 Майитни кўтариш учун;
10 Ҳар бир намоз вақтида;
11 Жунубликка ғусл қилишдан аввал;
12. Жунуб одам емоқни, ичмоқни, ухлашни ирода қилса;

(Жунуб - эр-хотин бир-бири билан алока қилган ёки тушида алоқага доир ҳолатни кўриб, булғанган эр ва аёл. Мисол учун бир тўшакда эр-хотин қучоқлашиб ёки бир-бири билан ўйнашса, лекин алоқа қилишмаса, Уйғонсалар тўшак нажосат бўлиб қолган бўлса. Қайси бирларига жунублик содир бўлгани номаълум бўлса, иккалаларига ҳам ғусл қилиш вожиб бўлади).

13. Ғазабланган вақтда;
14 Оғзаки Қуръон тиловат қилмоқчи бўлса;
15. Ҳадис ёки ривоят ўқиш учун;
16. Шаръий илм дарси учун;
17. Азон айтиш учун;
18 Қомат (такбир) учун;
19 Хутба учун;
20. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг зиёратлари учун;
21. Арофатда туриш учун;
22 Сафо ва Марва орасида саъй учун.

Шафиқур Роҳман Надви
"ФИҚҲУЛ МУЯССАР" китобидан

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

29 Oct, 04:04


🕓 1 DAQIQADA NIMA QILISH MUMKIN?

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

29 Oct, 01:59


Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

28 Oct, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Oct, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Oct, 14:21


Qorilar ustozi Rahmatulloh qori Obidov xonadoni bugun Allohning sinoviga shohidlik qilib turibdi.

Ustoz Rahmatulloh qorining zavjalari Zubayda hoji ona sayyidul-ayyom – juma kunida Allohga omonatini topshirdi.

Shayx Alijon qori boshchiligidagi "AlQuran.uz" jamoasi Ustoz Rahmatulloh qori va u kishining oila a'zolariga hamdardlik bildiradi.

Hakim Termiziy rahimahulloh juma kuni vafot etganlar haqida shunday degan: “Agar Alloh biror bandasining jonini juma kuniga to’g’rilab qabz qilsa, bu marhumning saodatiga va oqibatining go’zalligiga dalil bo’ladi! Shu sabab marhum qabr fitnasidan omonda bo’ladi. Xulosa o’rnida aytamanki, kim juma kuni vafot etsa, unga shahidning ajri beriladi. Shahidlik qoidasiga ko’ra, shahidlar qabrda so’roq-savol qilinmaydi”.

Alloh taolo Marhuma Zubayda hoji onaning oxiratlari obod aylab, juma kunida vafot etganlarga beriladigan mazkur fazilatlarni ato qilsin!

Alloh taolo musibat ahliga sabri jamil ato qilsin! Qazo va qadarga rozi bo‘lishlarida Allohning o'zi madadkor bo‘lsin!

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Oct, 13:32


🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси фахрий имом Раҳматуллоҳ қори Обидовга рафиқаси Зубайдахон ҳожи онанинг вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига, хусусан, Раҳматуллоҳ қори Обидов ва Нуруллоҳ домлага ҳамдардлик билдирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
muslim.uz

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Oct, 09:00


“Шайх Зайниддин (Кўкча)” жоме масжиди локацияси

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Oct, 08:12


Жаноза намози “Шайх Зайниддин (Кўкча)” жоме масжидида бугун 17:00 да ўқилади.

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Oct, 07:33


#Таъзия

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

"Юнусобод оқ-тепа" жоме масжиди жамоаси масжид имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг оналари Зубайдахон ҳожи онанинг вафот этгани муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Жаноза намози 17:00 да Шайх Зайниддин жоме масжидида ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

🌐 Улашинг:
@nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

25 Oct, 05:30


🧕 АЁЛЛАРНИНГ ЖУМА КУНГИ ПЕШИН НАМОЗ ВАҚТИ
#намоз

CАВОЛ: Жума куни аёллар пешин намозини ҳар кунги вақтда ўқийверишадими ёки масжидда жамоат тарқагандан кейин ўқиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар пешин намозини жума кунидан бошқа кунларда қайси пайтда ўқиётган бўлсалар, Жума куни ҳам ўша пайтда ўқийверадилар. Чунки бу масалада фиқҳий китобларимизда: “Жума куни аёллар пешин намозини жума намозидан кейин ёки жамоат тарқалгандан кейин ўқийдилар”, деган кўрсатма келмаган.

Аммо узри йўқ бўла туриб жума намозига бора олмаган эркаклар эса пешин намозини жума намози ўқилишидан олдин ўқишлари макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

24 Oct, 19:03


#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

24 Oct, 14:31


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

24 Oct, 10:53


Анбиёлар ва улуғлар.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

24 Oct, 04:37


🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 24 октябрь куни, соат 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

24 Oct, 04:09


Ёшлигимни яхши эслайман. Бирор-бир қўшнимиз вафот қилса бошқа қўшнилар белгилаб қўйган тўйини ортга сурар эди. Биз мана шу асосда тарбияландик...
  
Суратдаги оломон Мисрлик хонанда Тамир Ҳуснийнинг "санъати"дан баҳраманд бўлгани жамланишган...
Ғазода эса сўйилиш ва қатлиом давом этмоқда...

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканлар:
".....Ўшанда сизлар сон жиҳатдан кўп бўласизлар, аммо селнинг кўпиги сингари бўласизлар!".

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

23 Oct, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

23 Oct, 14:02


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

23 Oct, 12:04


#muftiy_minbari
#bir_hadis_sharhi

📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

23 Oct, 08:52


- Ҳой, Мажнун, кўрмадингми намоз ўқияпман.
Нега олдимдан ўтяпсан?
- Узр. Мен Лайлининг ишқида сени кўрмай қолдим.
Лекин сен Аллоҳнинг ишқида мени қандай кўрдинг?

Алишер Навоий

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

23 Oct, 03:52


СИЗ БИЛМАЙСИЗ!

(Мусо алайҳис салом Хизр алайҳис саломга): “Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?!”, деди.
Аллоҳ сизни сиз англамайдиган турли йўллар билан ҳимоя қилади. Кемангиз тешиб қўйилади. Чунки Аллоҳ сизни денгиздаги балолардан ҳимоя қилмоқчи бўлади.

• Кўчада қоқилиб тушасиз. Чунки Аллоҳ сизни сизга азият берадиган йўналишдан сақлашни ирода қилади.
• Фурсатни қўлдан бой берасиз. Чунки Аллоҳ сизга сиз истаганни эмас, сиз муҳтож бўлган нарсани беришни ирода қилади.
• Кимдир юзингизга тарсаки туширади. Чунки ғафлатдан уйғонишингизнинг ягона йўли шу бўлади.
• Қалбингизни синдиришади. Чунки қалбнинг синиши Аллоҳга боғланишнинг энг биринчи қадамидир...

Кўпгина ҳимоялар оғриқ кўринишида келади билсангиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

22 Oct, 14:30


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

22 Oct, 12:01


Бир киши гўзал бир аёлни кўриб: "Ишқинг қалбимни банд этди. Сендек гўзал аёлни кўрмаганман", деди.
У аёл жавоб қилди: "Ортимда мендан-да гўзал ва хушрўй синглим турибди. Унга боқинг".

Киши у ёқ, буёққа аланглади ва ҳеч кимни кўрмади. Шунда аёл: "Гапингиз рост бўлганида, алангламасдингиз", деди.
Дарҳақиқат эй биродар, агар сен Аллоҳ билан рост бўлганингда, бошқага парво қилмасдинг.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

22 Oct, 09:52


#муфтий_минбари

🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

22 Oct, 01:04


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Биттагина яхши ўй-фикр кунингизни тамоман яхши тарафга ўзгартириб юбориши мумкин. Шундай экан, куннинг қайси томонга ўзгариши ўзингизга боғлиқ.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

21 Oct, 15:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

21 Oct, 12:37


Кўпроқ китоб ўқи, узоқни кўрасан!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

21 Oct, 03:09


#Ҳадис_875

ҚАРИНДОШЛАР ЁМОНЛИК ҚИЛСАЛАР ҲАМ


وَعَنْهُ أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي قَرَابَةً أَصِلُهُمْ وَيَقْطَعُونِي، وَأُحْسِنُ إِلَيْهِمْ وَيُسِيئُونَ إِلَيَّ، وَأَحْلُمُ عَنْهُمْ وَيَجْهَلُونَ عَلَيَّ، فَقَالَ: لَئِنْ كُنْتَ كَمَا قُلْتَ فَكَأَنَّمَا تُسِفُّهُمُ الْمَلَّ، وَلَا يَزَالُ مَعَكَ مِنَ اللهِ ظَهِيرٌ عَلَيْهِمْ مَا دُمْتَ عَلَى ذَلِكَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар кесадилар. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қиладилар», деди.
«Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан. Модомики, шу ҳолда бардавом бўлар экансан, Аллоҳ томонидан сен билан бирга уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўладир», дедилар».


Бухорий «Адаб»да ривоят қилган.


📜 ШарҳБу ҳадиси шарифда қариндошлар ёмонлик қилсалар ҳам уларга яхшилик қилишда бардавом бўлишга қаттиқ тарғиб бор. Одатда, қариндошларга яхшилик қилишни ўз бурчи деб билган кишилар ҳам улардан бирор ёмонлик кўрганида яхшилик қилишни тўхтатиб қўяди. Улар менга яхшилик қилмасалар ҳам яхшилигимга ёмонлик қайтармасликлари керак эди, деган фикрга боради.
Аслида эса бу ҳам туғри эмас экан. Агар қариндошлар доимий равишда турли ёмонликларни қилаверсалар ҳам уларга яхшилик қилишда давом этавериш керак.

☝️ Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Алоқани кесган қариндошларга силаи раҳм қилишда бардавом бўлиш кераклиги.
2. Ёмонлик қилган қариндошларга яхшилик қилишда бардавом бўлиш кераклиги.
3. Жоҳиллик қилган қариндошларга ҳалимлик қилишда бардавом бўлиш кераклиги.
4. Алоқани кесган қариндошларга силаи раҳм қилиш, ёмонлик қилган қариндошларга яхшилик қилиш, жоҳиллик қилган қариндошларга ҳалимлик қилиш худди уларга иссиқ кулни едираётгандек бўлиши.
5. Шу ҳолда бардавом бўлган одам билан Аллоҳ томонидан уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўлиши.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

21 Oct, 00:50


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

20 Oct, 15:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

20 Oct, 14:00


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

20 Oct, 11:31


«Айримлар рўзамни бузади дея бир қатра сув ичишдан қўрқадилар-у, бироқ охиратини бузадиган бировларнинг ҳақларидан ҳазар ҳам қилишмайди».

Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ


📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

20 Oct, 06:51


Уйингиз эшигини бисмиллаҳ деб очиб кириб боринг. Шунда сизни ортингиздан келган шайтон шерикларига қараб,бу ерда бизга маскан берилмади деб ортга қайтади.

Иккинчи амал: Уйингизга киргач салом билан кириб боринг, таом олдидан бисмиллаҳ, деб бошланг.

Мана шу икки одат уйингизни баракасини кўпайтириб ундан шайтонни хайдаб чиқаради.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

20 Oct, 01:47


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

19 Oct, 15:00


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol