Имом Бутий ҳикматлари @imombutiyrahimahulloh Channel on Telegram

Имом Бутий ҳикматлари

@imombutiyrahimahulloh


Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи ҳикматлари

Имом Бутий ҳикматлари (Uzbek)

Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи ҳикматлари канали - бу уйин адамларга замоннинг узари ва фойдасини бераётган одам янгиликлари билан тангланади. Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи - яҳудиликнинг насиблиянди биротасирли ва замонавий шахсияти бўлиб, унинг ҳикматли сўзлари ва фикрлари муносабат билан энг замонавий маслаҳатларда иштирок этган. Бу канал Имом Бутийнинг фикрлари ва таниған афоризмлари билан тўлдирилган. Канал аҳолига умумий таъслим - огоҳланирга қатновчи, манфаатли ва маслаҳатли маълумотлар билан танишув мумкин. Имом Бутий ҳикматлари каналини кузатиш ёки энг замонжавоб билан таниш учун @imombutiyrahimahulloh каналига аъзо бўлинг ва жуда фойдаланганликни текширинг.

Имом Бутий ҳикматлари

14 Feb, 16:25


ОРИФЛАР НАСИҲАТИ.

Билгинки, албатта Аллоҳ жаннат ва дўзах ҳамда Ўзидан бошқа фаришталар, инсу жинлар шунингдек бошқа ҳавонот ва қаттиқ жисмлар билмайдиган кўплаб нарсаларни ҳам яратди. Инсондан бошқа бирортасига Ўзи Каломида айтганидек ибодатни таклиф қилмади.
”Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим”. Зарият, 56.
Бас инсонни яратиб унда таом ва кийимга, дунёвий сўзларни сўзлаш, тақиқланган нарсаларга қараш ва фарж шаҳвати, улуғлик ва бойлик муҳаббати, манманлик, адоват, ҳасад, чақимчилик, нафсни тоатлардан ҳоли бўлиши ҳамда (турли) эҳтиросларга мойил бўлган нафсоний истакларни ўрнатди. Шу билан бирга инсон ва жин шайтонларига унинг устидан ҳукумронлик қилиш ҳуқуқини берди. Кейин уларга бу нафсоний истакларни тарк қилишни таклиф қилиб, бу истаклар ҳавойи нафсга эргашмаган ва инсон ва жин шайтони насиҳатларига бўйсунмаган ҳолда шариат йўли орқали бўлсагина рухсат берди.
Аллоҳ таоло шундай деди;
"Албатта, шайтон сизга душмандир. Бас, уни душман тутинг". Фотир, 6.
"Ҳавои нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг". Нисо, 135.
"Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади.
Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади". Шамс, 9-10.
Демак инсон нафсни поклаш ва буйруқларга бўйсуниб сақланишга мукаллаф бўлди. Бас энди сенга, енг шимариб ишга киришмоғинг ва Аллоҳнинг ёрдами билан бу икки - нафс ва шайтонга қарши ҳақиқий курашмоғинг лозим. Сир эмаски бу кураш билим талаб қиладиган нарса. Ўзининг борлигини душманга кўрсатаётган қаҳрамон ҳужум ва чекинишдан иборат жанг усулларида моҳир бўлмаса биринчи ҳужумнинг ўзида мағлуб бўлади. ★

Аллоҳни таниган шайх Мулло Рамазон Бутий васиятлари.

Абдуллоҳ Ғуломов

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

11 Feb, 13:33


Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга Шаъбон ойи амаллар Аллоҳга кўтариладиган ой эканининг хабарини бердилар.
Расулуллоҳ бизларга хабар бериб;
“Албатта Аллоҳ таоло дунё осмонига тушади ва бандаларига маълум қилиб; “Истиғфор айтгувчи борми? Уни мағфират қилурман. Тавба қилувчи борми? Унинг тавбасини қабул қиламан. Дуо сўрагувчи борми? Унинг дуосини ижобат қиламан”, дейди - дедилар".
Расулуллоҳ ўз сўзини рост айтган.
Сен эса тушиш қандай бўлади, деб изоҳ сўрайсан?!
Сен имом Ғаззолий айтганларидек қандай ейишингни билмайсан. Сен сув ичишни ҳам мукаммал бажара олмайсан.
Сен мақсадларинг нима эканини ҳам билмайсан-у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга хабар берган ушбу ғайбий ҳадисларга маҳсус кузатувчи дурбинлар (қўйиб текширишга) кўрсатма берасан. У зот бизларга бу сўзлар орқали (муҳим) ишнинг хабарни берган. Бу ишда у зот ҳақиқий ростгўйдирлар. (Сенинг бу ишинг) шайтон амалидандир.

Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

11 Feb, 13:27


Имом Бутий ҳикматлари:
Биз ҳозир гуноҳкорлар фойдаланиб қоладиган фурсатлардан бири олдидамиз.
Биз фазилатлари тўғрисида кўплаб ҳадислар келган муборак Шаъбон ойида турибмиз.
Мен дўсту биродарларимга насиҳат қиламан. Кўпинча улар ушбу ой ёки Шаъбон ойининг ярими кечаси муносабати келганида турли миш-мишлар билан ўз вақтларини зое қиладилар.
"Бу ҳақидаги ҳадис заиф", "Фалончи у ҳақида бундай дебди"- деган гаплар вақтни йўқотишдир.
Шайтон бу билан бизнинг устимиздан кулади. Унинг заиф ҳадис эканини биз ҳам биламиз.
Заиф ҳадиснинг маъноси шуки уни Расулуллоҳ айтганлигининг эҳтимоли бор. Бас энди гарчи уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмаган бўлсаларда Аллоҳ субханаҳу ва таоло чиройли гумон қилганим сабабли эҳтимол мени шафоат қилиши мумкин.

Имом Бутий.
Абдуллоҳ.

улашинг⬇️

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

11 Feb, 11:45


"Шаъбоннинг ярмидаги кеча ҳақида"- айтилган ҳал қилувчи сўз.
Имом Бутий.
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.
https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

08 Feb, 10:22


#Раддия
Маййитга Қуръон ўқиш жойизми?!
Имом Бутий.
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.
👇👇
https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

30 Jan, 14:32


«Ҳаётимизда юз бераётган муаммоларга Шаъбон ойининг совғалари»

Имом Бутий.
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

30 Jan, 13:57


“Шаъбон ойи ҳақида”.
Имом Бутий.
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.

Имом Бутий ҳикматлари

30 Jan, 03:32


Ислом цивилизацияси маркази Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик мактаби, илмий-маънавий салоҳиятимиз рамзи сифатида тарихга киради

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

26 Jan, 05:40


«Исро ва меърож хотирасида тўпланувчилар эътиборга олмаётган муаммолар»

Имом Бутий
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

26 Jan, 05:30


Исро ва Меърож воқеаси бизга судхўрлик билан шуғулланиб ёмон иш қилувчининг гуноҳи оғирлигини кўз олдимизда гавдалантириб бермаганми?!

• Исро ва Меърож ҳодисаси Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларини унутиб аҳлоқсизлик қилаётган инсонларнинг оғир жиноятлари оқибатини айтиб бермаганми?!

• Исро ва Меърож хотираси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерда мушоҳада қилиб айтиб берган кўплаб вазифаларни кўз ўнгимизда гавдалантириб бермаганми?!

• Нима учун буларни барини унутиб, Исро ва Меърож деганда фақат муқаддас уй ва унга таълуқли бўлган нарсанигина гапирамиз?


Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов.
Улашинг⬇️
Ⓜ️анзилимиз👇
t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

17 Jan, 17:18


Бу мавсумда биз эшитган сўнги хуфтон азони эди. 😢😢

Муаззин Муҳаммад Умрий.

17-ражаб 1446-ҳ.

Имом Бутий ҳикматлари

31 Dec, 05:47


«Муборак Ражаб ойи»

Имом Бутий
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов

Улашинг⬇️
t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

30 Dec, 14:00


«Ражаб ойи олдида..»

Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий.
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.

t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

28 Dec, 17:10


Имом Бутий ўз дўстларига насиҳат қиладилар.
👇👇
https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

28 Dec, 17:10


👆👇

Имом Бутий ҳикматлари

28 Dec, 17:10


Имом Бутий ўз дўстларига насиҳат қиладилар.

✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.
👇👇
https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

28 Dec, 17:10


Имом Бутий ўз дўсту биродарларига насиҳат қиладилар.

Юртимизнинг баъзи солиҳ кишилари томонидан тавсия қилинган насиҳатни сизларга етказмоқчиман.
Шаҳримизда жуда кўп солиҳ инсонлар бор, мен уларнинг авлиё зотлардан эканига ишонаман. Улар мендан юртимиздаги дўстларимизга ўн беш кун давомида ҳар куни Бомдод намозидан кейин Йаасийн сурасини тиловат қилиб, сўнгида 100 марта истиғфор айтиб туришлари кераклигини етказиб қўйишимни талаб қилдилар.
Истиғфорнинг қайсинисини айтсалар ҳам бўлаверади. Масалан “Астағфируллоҳ ал-Азийм ва асъалуҳуттавба” ни айтишлари ҳам мумкин. Буни Аллоҳдан енгиллик беришини ва бу қийинчиликлардан бизларни тезроқ қутқаришини сўраб ўқишлари керак.
Мендан шу нарсаларни сизларга етказиб қўйиш талаб қилинди.
Солиҳ инсонлар биладилар. Бу ишларнинг фазилати борлигини улар ҳис қиладилар. Бориъ азза ва жалла бу ишнинг фазли баракотини уларга билдирган.
Албатта, шаҳримиз одамлари бунга эргашадилар ва улар бундан умидворлар. Шаҳримиз одамлари диний томондан ҳам дунёвий томондан ҳам бу ишдан умидвордирлар. Яна Аллоҳнинг Ўзи яхши билади.
Бизлар Аллоҳ азза ва жалланинг зикрини кўпайтиришга жуда ҳам муҳтожмиз.
Биз Уни кўп зикр қилишимиз керак.

Имом Бутийнинг ушбу суҳбатидан эркин таржима қилинди.
Абдуллоҳ Ғуломов.
👇👇
https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

05 Dec, 17:25


Чунки у Аллоҳнинг нури билан қарайди.

"Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангиз. Бас, билмасдан, зулм ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар".

Бу ва бунга ўхшаш матнларга таяниб, уламолар қарор қилади;
Кимки асли мубоҳ бўлган ишни айбсиз кишини ўлдиришга далил сифатида фойдаланса, у ислом шариъати ҳукми бўйича қотил деб эътибор қилинади. Ушбу гуноҳининг масулиятини Аллоҳнинг ҳузурида тўлалигича ўз устига юклайди.

Амалга ошаётган вайрон қилиш харакатлари, кўчаларда ўлдирилган қурбонларнинг катта қисми, бунинг ҳаммаси провокация* қичқириқлари, ғалаёнлар ҳамда бошқаларнинг ғашига тегувчи довуллар сабабидан яъни унинг баҳонасида юзага келаётгани ҳаммага маълум.

Шу жиҳатдан бундан фойдаланаётганлар ва унинг сабабчилари (бу дунёда суд тергов ишларини, охиратда эса ўзларига бўладиган азобни) рўкач қилган ўша ишларининг натижасини ўз устиларига юклайдилар.

Бу собит шаръий ҳукмдир.
Бу тўғрисида хилофлик бўлганини билмайман.
Агар уламолардан ўзларининг таълимотларида ва ҳаёт тарзларида бу собит ҳақиқатга қарши борганлари бўлса, бу уларнинг жоҳиллигидан ёки одамлар оммаси розилигини Аллоҳ розилигидан устун қўйишидир.

Имом Бутий хутбаларидан
Абдуллоҳ Ғуломов.

_
*атайлаб бир ножуя иш қилиш.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

17 Nov, 03:19


Лекин айримлар қўлига тасбеҳни олиб, тилида нималарнидир айтади – балки у “астағфируллоҳ”, ёки “субханаллоҳ” калимасини айтаётгандир – лекин унинг фикри тарқоқ бўлади. Қўлида эса тасбеҳ, ҳали у билан гаплашади, ҳали бунга бир нарса дейди. Шуни зикр деб бўладими? Бу зикрга тақлид қилишдир халос...

Имом Бутий
@imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

01 Nov, 08:48


#ТАШРИФ

Бугун 2024-йил 1-ноябр жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматмеков Учтепа тумани «Кўкча оқтепа» жоме масжидига жума намозига ташриф буюриб, «БИР ОЯТ ТАФСИРИ: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР» - Фурқон сурасининг 63-67 оятларини шарҳлаб гўзал суҳбат қилиб жамоатга жума намозини ўқиб бердилар.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

01 Nov, 05:57


#ТАШРИФ

Гўзал мавъизадан бебаҳра қолманг!

Муҳтарам азиз мўмин-мусулмонлар!
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматмеков жума намозига Учтепа тумани «Кўкча оқтепа» жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга гўзал суҳбат қилиб берадилар.
Барчангизни кутиб қоламиз.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

30 Oct, 05:56


Мен мусулмонман, демак мен Аллоҳга содиқ бўлишим керак.
Мен мўминман, демак мен тилим айтганига қарши чиқмаслигим лозим.
Мен Аллоҳнинг буйруқларига бурчлиман, демак менинг воқелигим қилаётган бу даъвойимни тасдиқлаши лозим.

Имом Бутий.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

29 Oct, 05:34


Қалбингизда илоҳий муҳаббатни ўрнатиш йўли.

Вақти вақти билан ўзингиз ҳоли қолишингиз. Ана шунда нафсингиз, унинг ҳақиқатлари, унинг бошланиши ва ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасида Аллоҳнинг тавфиқ ва ёрдамига муҳтожлик ҳажми ҳақида тафаккур қилишингиз.
Шараф ва камол эгаси ҳамда карам ва икром эгаси бўлган холиқнинг қудрати чегараси ва Унинг сон саноқсиз турли ҳил неъматлари ҳажми ҳақида ўйлашингиз.
Қалб ҳамда тил билан зикр ва тасбеҳни шунингдек Қуръон тиловатини кўпайтиришингиз.
Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари, ҳулқлари ҳамда у кишининг ҳаёт йўллари ҳақида кўп фикр юритишингиз.
Барча ибодатларни айниқса намозларни кўп бажаришингиз, шунингдек қўрқув ва хозирликда қоим туришни кўпайтиришингиз.
Агар мусулмон одам ушбу йўлда ҳаракатланса унинг қалбида кучли илоҳий муҳаббат пишиб етилади.

Имом шаҳид ал-Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
Улашинг👉 t.me/imombutiyrahimahulloh
@imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

27 Oct, 14:46


Итоатга ёппасига киринг. Бу Аллоҳнинг топшириғи

«Агар бу шахар, бу давлат йўқ қилинса тез орада унинг номи дунё ҳаритасидан ўчади, тез орада давлатларга эмас балки бир-бирини сўйиб ўлдирувчи гуруҳларга айланади. Аланга кучайгандан кучайиб ҳеч пасаймайди. Ҳа шундай, чўғ аланга олиб ўчмайди. Ана шу алангада биринчи бўлиб ўзингиз ёнасиз.
Огоҳ бўлинглар ва билиб қўйинглар, катта алангани келтириб чиқараётган шу кичкина чўп, ушбу аланга режасида энг аввало ўзи куйиб кетади».

Бунинг тасдиғини ҳозир кўриб турибмиз.

Имом Бутий ҳикматлари

24 Oct, 10:33


Аллоҳнинг бандаси бўлиб яшайлик.

Сўзимнинг охирида сизларга бир нарсани айтиб бераман. Мен бу гапимни онт ичиш маъносида эмас балки, Аллоҳга чиройли гумон қилиш йўли билан айтаман.
Қайсики инсон бу дунёдан Аллоҳнинг ҳузурига Унинг салтанатида гуноҳни такаббурлик билан қилмай ва Унинг буйруқларига адолатсизлик қилмай кетар экан Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилади. Шунингдек у ўзини Аллоҳнинг яратган бандаси ҳамда Унинг буйруқларини бажариш учун мукаллаф эканига, ҳамда амални бирор нарса учун эмас балки яратган мавлоси Аллоҳ таоло эканига ишонган ҳолда бажариб бу дунёдан кетаркан Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб юборади.
Эй дўстларим, инсонни Аллоҳдан гуноҳлар тўсмайди балки гуноҳни такаббурлик билан бажариш уни Аллоҳдан тўсади.
Мен Аллоҳнинг Китобини аввалидан охиригача ўқиб унда гуноҳкорни қилган гуноҳи учун доимий азобга гирифтор бўлиши ҳақидаги огоҳлантиришни учратмадим. Лекин Аллоҳ доим огоҳлантирганида кимни огоҳлантирган? Гуноҳни такаббурлик билан қилувчиларни огоҳлантирган.
Аллоҳ таоло айтади: «Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман». Аъроф,146.
Аллоҳ яна бошқа бир оятда айтади:
«Роббиси оятлари ила эслатилганда, улардан юз ўгириб, ўзи қилган (гуноҳ)ларни унутган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз у (Қуръон)ни англамасликлари учун уларнинг дилларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Агар уларни ҳидоятга чақирсанг ҳам, ҳаргиз ҳидоят топмаслар». Каҳф, 57.
Гуноҳларга нисбатан оламлар Роббисининг сифати қандай? Кечириб мағфират қилиш.. яъни Аллох ушбу гуноҳни кечириб мағфират қилади.
Бу ҳаммага маълум нарса!
Лекин сен Аллоҳнинг ҳузурига Унинг бандаси бўлиб бор! Унинг ҳузурига ожиз бандалигинг билан бор! Ана шунда сен ўзингни имом Муслим ва бошқалар ривоят қилган ҳадисдаги Расулуллоҳ айтган кишилар қаторида топасан.
У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Аллоҳ азза ва жалла бандани ўз олдида тўхтатиб уни ўз пардаси билан беркитади, (яъни унинг ёлғиз ўзи билан бирма-бир сухбат қилади).
Эй бандам фалон куни қилган гуноҳингни эслайсанми?!
Банда: «Ҳа Роббим, эсимда»- дейди.
Хўб, яхши: «Фалон куни қилган гуноҳингни ҳам эслайсанми»?
Банда: «Ҳа Роббим эсимда»- дейди.
Шунда Аллоҳ таоло: «Мен ўша гуноҳингни дунёда одамлардан беркитган эдим. Бугун эса сени мағфират қилиб ўша гуноҳингни кечирдим» - дейди.
Ана кўрдингизми?!
Энди ушбу мағфиратнинг ҳаққи нима? Инсон бунга нима билан эришди?
Бунинг ҳаққи шуки, бу инсон Аллоҳнинг ҳузурига кетаётганида ўзини Аллоҳнинг бандаси эканини билиб кетди. У бунга доим тили билан ёки ҳол тили билан: «Эй Роббим мен бу гуноҳни қилганимда такаббурлик билан қилмаган эдим. Мен бу гуноҳни Аллоҳнинг шариатидан бош тортиб бажармаганман, уни ожизлик қилиб содир этган эдим. Сенга тавба қиламан, мағфират қилиш сенинг ўзингдан» - дегани учун ушбу марҳаматга эришди.
Сен Аллоҳнинг ҳузурига мана шу бандалик билан кетгин!
Ҳа сен ўзингни Аллоҳ азза ва жаллага бўлган бандалик ёпинчиғи билан ёпгин, кейин Аллоҳ таоло сенинг гуноҳларингни кечиб юборганини кўрасан.
Аллоҳ таолодан барчаларимизни неъматларда яшаб неъматларда ўтадиган танти, Ўзининг шижоатли хос бандаларидан қилишини сўрайман.

Имом Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

24 Oct, 10:32


👆Таржимаси👇

Имом Бутий ҳикматлари

24 Oct, 10:32


Аллоҳнинг бандаси бўлиб яшайлик!

Имом Бутий.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

23 Oct, 07:18


БЕРКИТИШ НЕЪМАТИ.

Саҳиҳ ҳадисда ворид бўлган;
Бир куни Ибн Умар розияллоҳу анҳу тавоф қилаётган эди бир киши унинг олдидан: ”Эй Або Абдуроҳман - ёки эй Ибн Умар - Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сирли сўзлашув ҳақида эшитганмисиз?” - деди.
Шунда у; Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман у зот айтгандилар;
“Аллоҳ (қиёмат куни) мўминни ўзига яқинлаштириб - Ҳишом айтади - хатто уни қўлтиғига олиб (одамлардан тўсади-да) уни гуноҳига иқрор қилдириб, фалон гуноҳингни биласанми?- дейди. У мўмин: “Ҳа, биламан эй Роббим биламан деб, икки марта айтади. Шунда Аллоҳ таоло унга: “Мен у дунёда буларни яширган эдим, энди эса бу кунда сени (ўша гуноҳларингни) кечираман”,- дейди. Кейин унинг яхшиликлар китобини тахлаб (берилади). Аммо бошқалар ёки кофирларга гувоҳлар:
”Анавилар Роббилари шаънига ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир”, дерлар”. (Ҳуд-18)
Шунинг учун софдил уламолар айтганлар; "Агар Аллоҳ бандасини (нг гуноҳини бу) дунёда беркитса қиёмат куни фош қилишдан олийҳимматроқдир".

Имом Бутийнинг "Покланиш йўлида" туркум дастуридан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

23 Oct, 07:18


Беркитиш неъмати
Имом Бутий

Имом Бутий ҳикматлари

23 Oct, 02:41


Маърифат ҳосил қилган инсон йўлнинг ярмида тўхтаб қолмаслиги керак, балки илмдан кўзланган мақсадга етгунча давом этиши ва яна давом этиши лозим.

Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов.

Имом Бутий ҳикматлари

23 Oct, 02:39


Биз бошқа миллатларга тақлид қилишни қанчалик истасак ҳам.. Илмлар, цивилизация ва бошқа маданиятларга эришиш сўқмоғида қанчалар тентирашни хоҳласак ҳам.. бари-бир (юксакликгға) эришолмаймиз.
Чунки бу уммат ўзининг шонли тарихида фақатгина дин воситасидагина юксала олган.
У бугунги кунда динни таний олмайдиган бўлиб қолгач аста секин ўзининг эски ҳолига қайтишга мажбур бўлмоқда.
У (аввал) тафриқага бўлинишда тилларда достон бўлган эди.. Ахлоқсизликда барчага ўрнак эди.. Қашшоқликда зарбул масал бўлган эди.

Имом Бутий хутбаларидан
Абдуллоҳ Ғуломов
t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

21 Oct, 13:35


«Оталари Шайх Мулло Рамазон ана шундай вафот этган эди»

Имом Бутий
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Имом Бутий ҳикматлари

21 Oct, 13:11


Ҳар бир инсонни фосиқ эмаслигини кўрсанг уни авлиёлардан деб фараз қил. Бас уни авлиёлардан деб билганингдан сўнг унга нисбатан одобли бўлишинг лозим, акс ҳолда уларга нисбатан беодоблик қилиб қўясан. Чунки авлиёлар кўпинча сендан беркитилган бўладилар.

Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов.