Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы @qrprokuratura Channel on Telegram

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

@qrprokuratura


Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы (Uzbek)

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы канали - 'qrprokuratura', Ўзбекистон республикасининг Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси тармоғидир. Ушбу каналда қорақалпоғистон прокуратураси билан алоқалар, жамоатчилик ва ҳуқуқий ахборотлар кўрсатилади. Агар сизга қорақалпоғистон прокуратураси ҳақида сўради ёки маълумот уларни қидиришингиз керак бўлса, 'qrprokuratura' канали сиз учун идеал ёрдамчи бўлади. Бундан ташқари, ушбу каналда бош прокуратура расмий сайти - prokuratura.uz га хаволалар мавжуд. Сизнинг ҳуқуқий саволларингизни жавобини топиш учун 'qrprokuratura' каналига обуна бўлинг ва янгиликлардан барчани созладинг.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

18 Feb, 13:49


Axborot 24 | Yashirin iqtisodiyotga qarshi kurashish bo‘yicha profilaktik tadbirlar
#18feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

18 Feb, 12:59


Бош прокуратуранинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси масъуллари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси учун видеоконференция алоқа воситаси орқали оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 10 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан мурожаатлар баён қилинди.

Мазкур мурожаатлардан 3 таси ижобий ҳал қилиниб, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганишни талаб этганлиги сабабли, иш юритувига қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

17 Feb, 18:01


Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесишга қарши қатъий чоралар кўрилмоқда.

Республикамизда эълон қилинган мораторий ҳануз амал қилиб, дарахтларни нобуд қилиш ёки шикастлаш учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазо чоралари белгиланган.

Экологик маданиятнинг ошиши ва аҳолининг яшил муҳитни асрашга бўлган масъулияти кучайиши туфайли мамлакатимизда ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари тубдан камайди.

Жумладан, мораторий жорий этилгунга қадар бўлган даврга нисбатан бу каби қонунбузарликлар 60 фоизга камайган. Бу эса фуқароларнинг фаоллиги ва жамоатчилик назоратининг кучайганини англатади.

Шу билан бирга, ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари бутунлай йўқолгани йўқ.

2025 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 848 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга жиддий зиён етказилган. Ҳар бир ҳолатда айбдор шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ жазо чоралари қўлланилган.

Масалан, жорий йилнинг 13 февраль куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри, "Зилол" МФЙ, Ҳуқандий мавзесидаги бир неча ўн йиллик чинор дарахтига қасддан шикаст етказилди.

Икки нафар шахс ушбу дарахтни йўқ қилишга уриниш давомида экология ва ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақоратлашган.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва бошқа моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ҳурматли юртдошлар!

Юртимиздаги яшил муҳитни муҳофаза қилишга қўшаётган ҳиссангиз учун сизларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз!

Билингки, сизнинг ҳар бир мурожаатингиз, бизга етказилган ҳар бир хабар эътиборсиз қолмайди.

Фақат биргаликда ҳаракат қилсак, юртимизда мавжуд ҳар бир дарахтни асраб қолиб, гўзал яшил макон барпо этишимиз мумкин!


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

15 Feb, 10:32


Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция лойиҳаларининг жорий ҳолати ўрганилди.

Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан Нукус туманида жорий йилда ишга туширилиши мўлжалланган “Оsten technologies" томонидан радиатор ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 23 млн. долларни ташкил этган ҳолда йилига 200 минг дона радиатор ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, лойиҳа доирасида 60 та янги иш ўрни яратилади.

Ўрганишда, ишлаб чиқариш майдони ҳудудигача бўлган масофани зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш яъни, 150 метр ичимлик суви ва 165 метр оқава сув тармоғи, 4 км узунликдаги электр ҳамда 1 км узунликдаги газ тармоғини тортишдаги муаммоли масалалари аниқланди.

Мазкур масалаларни қисқа фурсатларда қонуний ҳал этилиши юзасидан мутасадди идораларга топшириқлар берилди.

Ёки, Қораўзак туманидаги “Eolica minaret” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотишдаги муаммосини ҳал этиш юзасидан Энергетика вазирлигининг масъулларига топшириқлар берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар ўтказилган жами 83 та лойиҳалар бўйича 19 та турли даражасидаги муаммоли масалалар аниқланди.

Аниқланган муаммоларнинг 7 таси электр энергияси ва газ таъминоти, 4 таси сув таъминоти, 4 таси йўл инфратузилмаси, 2 таси сертификат ва рухсатнома, 2 таси кредит билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди.

Республика даражасидаги муаммоларни қонуний ҳал этилиши юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, Қорақалпоғистон Республикаси даражасидаги муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул идораларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

14 Feb, 13:46


Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги икки ярим йиллик фаолиятини ўрганиш натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Айниқса, прокурорлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда бошқа долзарб йўналишларда амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.

Ҳайъатда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

11 Feb, 15:55


#эълон
#бакалавриат
#қабул_2025

Академия бакалавриати “Тергов фаолияти” йўналишига қабул эълон қилинади
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2261

Объявляется прием в бакалавриат Академии по направлению «Следственная деятельность»

https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2261

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

11 Feb, 15:55


Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли қарори ижроси бўйича хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2025 йилда ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳалар ўрганилмоқда.

Маълумот учун:

Қорақалпоғистон Республикасида қиймати 2 млрд. 995,8 млн. долларлик жами 83 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган бўлиб, шундан 52 таси ҳудудий дастур, 23 таси тармоқ лойиҳалари ҳамда 8 таси халқаро молия институтлари доирасидаги лойиҳаларни ташкил этади.

Ишчи гуруҳ томонидан Кегейли туманидаги “Кегейли Барака Наслли Парранда” ХКнинг паррандачиликни ташкил этиш лойиҳаси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 6,3 млн. долларни бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми 50 млрд. сўмни ташкил этади.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш давомида лойиҳани амалга ошириш учун 6 км. узунликда электр тармоғи ва 2,5 км. узунликда газ тармоғи тортишда муаммо мавжудлиги аниқланди ҳамда ушбу муаммони тез фурсатда қонуний ҳал этилиши юзасидан мутасадди идоралар масъулларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ўрганишни тўлиқ қамраб олиш мақсадида кичик ишчи гуруҳлар ҳам ташкил этилиб, барча туманларда лойиҳа ташаббускорлари ҳамда масъуллар иштирокида лойиҳаларнинг жорий ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

11 Feb, 15:55


Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Кегейли тумани прокуратурасида ташкил этилган идоралараро штаб фаолияти ўрганилиб, штаб аъзоларига ўз соҳалари бўйича маҳаллаларда Қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳаққонийлигини ўрганиш ва кунлик назоратни қатъий таъминлаб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, Қарор ижроси юзасидан Кегейли туманидаги сариқ тоифага киритилган “Жузим боғ” ОФЙда прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла раиси, нуроний, хотин-қизлар, бандлик, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг ҳисоботлари ва таклифлари эшитилиб, белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси бюджетидан Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллаларнинг инфраструктурасини ривожлантириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан 452 та маҳаллага 8 млрд. сўмлик 1 435 та видео кузатув камералар ўрнатилиши таъминланган.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

08 Feb, 16:07


no comment | Қорақалпоғистон Республикасида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

05 Feb, 15:48


Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

Жорий йил 05 февраль куни ижтимоий тармоқлар орқали Нукус шаҳрида жойлашган ҳусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячини болаларга қўпол муносабатда бўлганлиги ва бошқа салбий ҳолатлар акс эттирилган видеолар тарқалди.

Аниқланишича, видеолавҳада акс этган ҳолат 2024 йил ноябрь ойида Нукус шаҳрида жойлашган ҳусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Р.Ш. ва ёрдамчи тарбиячи Д.С.лар томонидан содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

05 Feb, 15:24


Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ишчи гуруҳининг аҳолини узлуксиз ва сифатли табиий газ ҳамда электр энергияси билан таъминлаш бўйича ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

30 Jan, 12:27


Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к памятнику Исламу Каримову в столице.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

30 Jan, 12:27


Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур Қарор билан тасдиқланган Дастур ва ҳудудий “йўл хариталари”нинг ижросини тизимли равишда назорат қилиб бориш мақсадида Бош прокуратура ҳузурида 2025 йил мобайнида доимий фаолият кўрсатувчи Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи тузиш белгиланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг қўшма қарори билан Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва мазкур штабнинг 2025 йил мобайнида доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳи тузилиб, уларнинг таркиби тасдиқланди.

Шу муносабат билан, мазкур мувофиқлаштирувчи штаб аъзолари ҳамда штабнинг ишчи гуруҳига жалб этилган масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, келгусида бажариладиган ишлар муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

29 Jan, 14:27


Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари Ш.Мухаматов ва соҳага маъсул ходимлар томонидан жойларда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширалаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларида бўлиб, туманларда истиқомат қилаётган ижтимоий ёрдамга муҳтож хонадонларга борилиб, уларнинг турмуш тарзи билан танишилди ҳамда «Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойилига кўра уларнинг даромад манбаи, тиббий хизматидан фойдаланиш, вояга етмаган фарзандларининг таълим олиш жараёнларидаги иштироки, касбга ўқитиш ишларини ташкиллаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида ташкил этилган штаблар фаолияти танқидий ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини тўғри юритиш, оилаларни камбағаллик реестридан чиқаришда қонунийликни таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Бу борадаги ишлар Республика прокуратураси томонидан изчил давом этмоқда.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

23 Jan, 18:40


Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Қорақалпоғистон Республикасида қурилишга оид давлат дастурлари, бюджет харажатларини оптималлаштириш ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси аҳволи ўрганилмоқда.

Хусусан, Президентнинг “2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-454-сон Қарорига асосан жорий йилга ўтказилган объектлар кўздан кечирилиб, объектларда ишчи кучи ва махсус техникалар сонини кўпайтириш орқали жадаллаштириш, энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланиш, ишларни ўз муддатида ва сифатли якунлаш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ҳудуддаги жорий йилдаги Инвестиция дастури объектларининг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши қурилиш инспекцияси, эксплуатация ва экспертиза идоралари, буюртмачи ва лойиҳачи ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишида ортиқча иш ҳажмларини киритмаслик, энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш, лойиҳаларни шаҳарсозлик нормалари қоидалари талабларига асосан ва ҳудуд аҳволидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

22 Jan, 19:17


Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари Ш.Мухаматов ва Мўйноқ ихтисослаштирилган прокурори Ж.Реимовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва рақамли энергоназорат тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77 сонли Фармон ижроси юзасидан “Устюрт газ қазиб чиқариш” бошқармасида “Е-кон” дастури асосида ўрнатилган ҳисоблагичларнинг ишлашиш аҳволи ўрганилди.

Шунингдек, “Сургил газ сиқув компрессор станцияси”нинг қурилиш жараёни ўрганилиб, қурилиш ишларини муддатида тамомлаш, юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш борасида кўрсатмалар берилди.
“Арслон” газни комплекс тайёрлаш станциясининг қиш мавсумида ишлаш ҳолати ўрганилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

22 Jan, 19:17


Ахборот 24 | Изучения прокуратуры в Амударьинском районе Каракалпакстана
#21jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

22 Jan, 19:17


Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг Амударё туманида ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

22 Jan, 18:34


Комментарий к Постановлению Президента "О мерах по созданию безопасной среды и дальнейшему повышению эффективности системы раннего предупреждения правонарушений в махаллях республики в 2025 году".

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

22 Jan, 18:34


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига шарҳ

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

21 Jan, 05:54


Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларининг республикада қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги 2024 йилдаги фаолият якунлари ва келгусидаги вазифаларига бағишланган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Ҳайъат йиғилишига Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раислик қилди ва республика прокуратураси органларининг барча тезкор ходимлари, департамент ва бюронинг республика бошқармаси раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ўтган йилдаги фаолияти натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Айниқса, прокурорлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, жазо муқаррарлигини таъминлаш ва бошқа долзарб йўналишларда амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мажлисда масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.

Ҳайъатда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

19 Jan, 15:31


Қорақалпоғистон Республикасида қурилишга оид давлат дастурлари ижроси устидан прокурор назорати

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

17 Jan, 15:33


Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан тиббиёт муассасаларидаги яратилган шароитлар, қиш мавсумига шайлик ҳолати ва беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш аҳволи доимий назоратга олинган.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари Ш.Мухаматов Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманлари тиббиёт бирлашмаларида бўлиб, беморлар учун яратилган шароитлар ва мавжуд муаммоларни ўрганди, беморлар билан сухбатлашилиб, уларнинг фикрлари тингланди.

Шунингдек, шифохоналарда бугунги кунда қайд этилаётган касалликлар динамикаси билан танишиб, масъулларга бу борада тегишли кўрсатмалар берилди.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

15 Jan, 04:00


"14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Республикамизнинг барча ҳудудларидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилот, муассасалар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди.

Тантанали маросимларда ҳарбий оркестр томонидан ватанпарварлик, мардлик, ботирлик тараннум этилди.

Мотамсаро она ҳайкали пойига вилоят прокуратуралари жамоалари ҳам гулчамбар қўйиб, Ватанимиз учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига эҳтиром кўрсатишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

15 Jan, 04:00


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 33-й годовщиной образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днём защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

13 Jan, 16:14


Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура органлари томонидан умумтаълим мактабларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда ўқувчиларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш тизимини янада такомиллаштириш борасида ишлар тизимли йўлга қўйилган.

Ушбу йўналишда ишларни амалга оширишда мактабларнинг моддий-техник таъминоти, таълим олиш учун яратилган шароитлар ўрганилиб, муаммоларни баратараф қилиб бориш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан оталиққа олинган Нукус шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган ўрганишларда аниқланган муаммоларни бартараф қилиш чоралари кўрилиб, мактаб замонавий услубда таъмирланиши таъминланди.

Хусусан, мактабнинг кириш жойига 4 дона турникетлар ва ҳар бир синф хоналарига жами 64 дона видео камералар ўрнатилди.

Мазкур мактаб биносида беш ташаббус хоналари ташкил этилиб, мактаб фойеси, коридорлари ва 9 та синф хоналари таъмирлаб берилди, янги кутубхона ташкил қилинди ҳамда эҳтиёж мавжуд бўлган синф жиҳозлари ва спорт анжомлари билан таъминланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

06 Jan, 13:54


Прокуратура органлари томонидан энергия ресурсларини етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг қиш мавсумига тайёргарлиги, диспетчерлик хизматлари ва авария бригадаларининг узлуксиз иш режимида фаолият олиб бориши аҳволи доимий назоратга олинган.

Хусусан, раҳбарият топшириғига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосарлари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар Нукус шаҳри ва Тахиатош, Нукус туманлардаги ҳудудий Электр тармоқлари ҳамда газ таъминоти бўлимларида бўлиб, соҳага оид фаолият билан танишилди, навбатчи диспетчерларга келиб тушган мурожаатлар асосида авария бригадаларининг шай ҳолатда чақирувга ўз вақтида етиб боришлари, захира омборларининг аҳволи ўрганилди.

Ижтимоий объектларнинг қиш мавсумига шайлиги, қозонхоналарнинг узлуксиз фаолияти тўғри йўлга қўйилганлиги аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича қатъий чоралар белгиланди.

Шунингдек, барча ҳудудий прокуратуралар томонидан аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан узуксиз таъминлаш, аниқланган носозликларни дарҳол бартараф этилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилган.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

06 Jan, 13:46


Қорақалпоғистон Республикасида камбағалликни қисқартириш бўйича амалий тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

28 Dec, 06:25


Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани 2-сектор фаолиятидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

27 Dec, 15:28


Ўзбекистон Бадиий академияси ходимлари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейида бўлдилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

27 Dec, 15:28


“Хеч бир шахс эътибордан четда қолмаслиги керак”.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси прокура-турасининг барча туман-шаҳар прокурорлари янги йил байрами арафасида мазкур шиор остида кам таъминланган, эхтиёжманд хонадонлар холидан хабар олишди.

Барча оилаларга байрам шукуҳи олиб кирилиб, болажонларнинг энг севимли эртак қахрамони бўлган қорбобо билан бирга янги йил совғалари, байрамона кайфият улашилди.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

26 Dec, 14:59


Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари Ш.Мухаматов томонидан жорий йилги Давлат дастурларидаги амалга оширилаётган қурилиш объектларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ишлар давом этмоқда.

Жумладан, Қўнғирот туманидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ижтимоий соҳа, объектлари жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш жараёнида, масъулларга ишларни жадаллаштириш, объектларни ўз муддатида ва сифатли топшириш, бюджет маблағларини талон-торож этилишини олдини олиш ва ишчиларни расмий секторга ўтказиш билан боғлиқ тегишли кўрсатмалар берилди.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

27 Nov, 01:15


Бугун, Бош прокуратура томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг "Алишер" маҳалласи ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Яшил белбоғ” барпо этиш тадбири ўтказилди.

Тадбирда Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев, Ўрмон хўжалиги агентлиги директори ўринбосари А.Маматкаримов, прокуратура, экология, туман ҳокимлиги, туманда яшовчи фуқаролар ҳамда фаол ёшлардан иборат 400 нафар шахслар иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари томонидан 3 гектар ер майдонига 4 минг 500 туп дарахт экилди.

Тадбирда сўзга чиққан, Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев Президентимиз ташаббуси асосида бундан уч йил аввал бошланган ва бугун чинакам халқ ҳаракатига айланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини бевосита рўёбга чиқаришда ҳам юртбошимиз барчага ибрат кўрсатаётганлигини таъкидлади.

Мамлакатимизда 2025 йилга “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб ном берилгани ҳам бу борадаги масъулиятимизни янада кучайтиради.

“Прокурор боғлари”ни кенгайтириш, улардаги дарахтлар сони ва турларини кўпайтириш, шу тариқа юрт ободлигига бевосита ҳисса қўшиш эътиборимизда бўлади.

Бу яшил белбоғ келгусида Оҳангарон туманидаги экологик вазиятни яхшилашга ўзига хос ҳисса бўлиб қўшилади, кўп йиллар юртимиз кўркига кўрк қўшади, одамларга қулайлик, кўтаринлик ва яхши кайфият бахш этади.

Энг муҳими, эзгу ниятлар билан қадалаётган бу ниҳоллар “Яхшидан боғ қолади” деган халқимизнинг азалий ақидаси, яшашдан мақсад-муддаоси рўёбига ҳам хизмат қилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

27 Nov, 01:15


Янги тажриба – янгича ёндашув

Илк маротаба республика миқёсида прокуратура органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Хорижий тил билимдони” марафони ойлиги ўтказилади.

Мазкур лойиҳа Бош прокуратура, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Ибрат Фарзандлари” билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Марафоннинг асосий мақсади прокуратура органларидаги ёш ходимларнинг инглиз тилини касбий фаолиятда самарали қўллашлари, хорижий тиллар бўйича кўникмаларини ошириш ҳамда тил билиш даражасини мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратиш.

Ушбу марафон тил ўрганишни оммалаштириш ва мазкур жараёнда ҳамкорлик муҳитини яратишга хизмат қилади!

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

25 Nov, 15:39


Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ташаббуси билан маҳаллаларнинг иқтисодий драйверларини аниқлаш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида прокуратура, Вазирлар Кенгаши ва бошқа вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда Қўшма фармойиш имзоланган.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев Нукус тумани бўлиб, Қўшма фармойиш асосида ташкил этилган доимий фаолият юритувчи Маслаҳат кенгаши ва Штаб аъзоларининг фаолияти ва улар томонидан амалга оширилган, йўл охиригача амалга ошириш режалаштирилаётган ташаббускор лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Шунингдек, Нукус тумани тадбиркорлари билан бўлган очиқ мулоқатда 25 га яқин тадбиркорларнинг муаммолари ва соҳага оид таклифлари тингланди.

Мулоқат чоғида билдирилган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, 9 та мурожаат ҳал қилишлик учун назоратга олинди.

Тадбирда иштирок қилаётганларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун тумандаги мавжуд имкониятлар билан таништирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

25 Nov, 15:39


Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида Республикада куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда энергия ресурсларининг талон-торож қилинишини олдини олиш, уларга барҳам бериш бўйича республика штаби ва ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳамда соҳага масъул идоралар раҳбарлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларининг мавсумга шайлиги, аҳолига ва ижтимоий объектларга кўмир етказиб беришдаги муаммолар танқидий муҳокама қилинди, энергия ресурсларидан ноконуний фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида фош этиш, уларнинг олдини олиш ишларини кучайтириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

21 Nov, 05:12


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг таклифига биноан, Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Краснов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташрифнинг дастлабки қисмида делегация "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди ва Россия Федерацияси Бош прокурори И.Краснов Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Шундан сўнг, Россия Федерацияси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюриб, академиянинг фаолияти ва ходимларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш тизимида амалган оширилган ислоҳотлар билан танишди.

Ташриф доирасида жорий йил 20 ноябрь куни икки давлат назорат органлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўз ҳамкасбини қутлагани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари серқирра ва динамик тавсифга эгалигини қайд этди.

Учрашув давомида Россия делегацияси вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида, шунингдек Ўзбекистон прокуратура органларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Дўстона ва конструктив мулоқат доирасида ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилдилар ҳамда идоралараро алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

Хусусан, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шу жумладан кибержиноятлар ва бошқа уюшган жиноят турларига қарши кураш, прокуратура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳаларида тажриба алмашиш ҳамда прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича келишувга эришдилар.

Кун якунида, делегация Ўзбекистон Республикаси прокуратураси музейига ташриф буюриб, идоранинг кўп йиллик тарихи, унинг тажрибаси ва фаолияти билан яқиндан танишдилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

21 Nov, 05:12


Расширяется сотрудничество между Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан и Генеральной прокуратурой Российской Федерации

По приглашению Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан делегация Генеральной прокуратуры Российской Федерации во главе с Генеральным прокурором Игорем Красновым посетила с рабочим визитом Узбекистан.

В начале визита делегация посетила парк "Янги Узбекистон", где Генеральный прокурор Российской Федерации И.Краснов возложил венок к Монументу Независимости.

Далее, делегация Российской Федерации направилась в Правоохранительную академию Республики Узбекистан, где ознакомилась с её деятельностью и проведенными реформами в системе подготовки и переподготовки кадров.

В рамках визита 20 ноября текущего года состоялась встреча между руководителями надзорных органов двух государств.

Приветствуя коллегу, Генеральный прокурор Республики Узбекистан Нигматилла Йулдашев отметил, что партнёрские отношения генеральных прокуратур Узбекистана и России носят многовекторный и динамичный характер.

На встрече представители Российской делегации проинформированы о проводимых под руководством Президента Республики Узбекистан Ш.М.Мирзиёева широкомасштабных преобразованиях во всех сферах общества и государства, в частности о реформах в судебно-правовой сфере, а также совершенствованию деятельности органов прокуратуры.

В ходе дружественного и конструктивного диалога стороны обсудили текущее состояние сотрудничества и определили приоритетные направления дальнейшего развития межведомственного взаимодействия.

В частности, достигнута договоренность в дальнейшем укреплении двустороннего сотрудничества по обмену опытом в сфере предупреждения и профилактики правонарушений и преступности, а именно киберпреступлениям и другим видам организованной преступности, внедрения в деятельность прокуратуры информационно-коммуникационных технологий, а также по вопросам подготовки, переподготовки и повышения квалификации прокурорских сотрудников.

В конце дня гости посетили музей органов прокуратуры Республики Узбекистан и ознакомились с многолетней историей ведомства, её опытом и деятельностью.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

07 Nov, 19:43


Расширяется сотрудничество между Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан и Прокуратурой Королевства Саудовской Аравии

По приглашению Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан делегация Прокуратуры Королевства Саудовской Аравии во главе с Генеральным прокурором Шейхом Сауд Абдуллах Аль Муажибом посетила с рабочим визитом Узбекистан.

В рамках визита 7 ноября т.г. состоялась встреча Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматиллы Йулдашева с Генеральным прокурором Королевства Саудовской Аравии Шейхом Сауд Абдуллах Аль Муажибом.

В ходе конструктивного диалога стороны обсудили вопросы правового взаимодействия, а также перспективные направления дальнейшего развития сотрудничества между правоохранительными органами двух государств.

Кроме того, Генеральный прокурор Н.Йулдашев ознакомил гостей с осуществляемыми в стране под руководством Главы государства широкомасштабными реформами в социальной, экономической, судебно-правовой и других сферах.

По итогам встречи стороны подписали Меморандум о взаимопонимании между Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан и Прокуратурой Королевства Саудовской Аравии.

Главы делегаций выразили уверенность, что данный документ станет новым импульсом для дальнейшего развития межведомственного взаимодействия.

В целом встреча прошла в деловой и дружественной обстановке.

В рамках визита гости посетили музей органов прокуратуры Республики Узбекистан и ознакомились с многолетней историей ведомства, её опытом и деятельностью.

В настоящее время визит делегации Прокуратуры Королевства Саудовской Аравии продолжается.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

07 Nov, 19:43


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Саудия Арабистон Подшоҳлиги прокуратураси ўртасида ҳамкорлик ривожланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг таклифига биноан Саудия Арабистон Подшоҳлиги Бош прокурори Шейх Сауд Абдуллах Аль Муажиб бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида жорий йилнинг 7 ноябрь куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Саудия Арабистон Подшоҳлиги Бош прокурори Шейх Сауд Абдуллах Аль Муажиб билан учрашуви бўлиб ўтди.

Конструктив мулоқот давомида томонлар ҳуқуқий ҳамкорлик масалаларини, шунингдек, икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, Бош прокурор Н.Йўлдошев делегация вакилларини мамлакатимизда Давлат раҳбари бошчилигида ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

Учрашув якуни бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Саудия Арабистон Подшоҳлиги прокуратураси ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзоладилар.

Делегация раҳбарлари мазкур ҳужжат идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришда янги туртки бўлишига ишонч билдиришди.

Учрашув ишчан ва дўстона руҳда бўлиб ўтди.

Ташриф давомида делегация Ўзбекистон Республикаси прокуратураси музейига ташриф буюриб, идоранинг кўп йиллик тарихи, унинг тажрибаси ва фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ҳозирги вақтда, Саудия Арабистон Подшоҳлиги прокуратураси делегациясининг ташрифи давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

07 Nov, 15:46


Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Дастлаб, барча вазирлик ва идоралар, ташкилот ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари вакиллари ва мутасаддилари иштирокида мулоқат ўтказилиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва яшил энергияни кенг жорий этиш орқали энергия манбаларидан самарали фойдаланиш юзасидан кунлик вазифалар белгилаб олинди.

Сўнгра, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида маҳаллаларнинг энергетика балансини шакллантириш, энерготежамкор ускуналарнинг афзалликлари, электр энергияси ва табиий газни талон-торож қилишни олдини олиш бўйича масъуллар билан йиғилиш ўтказилди.

Шунингдек, қиш мавсумини талофатларсиз ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти таҳлил қилиниб, натижалар танқидий муҳокама қилинди.

Жараёнда маҳаллий ҳокимликлар, газ ва электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига  қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича аниқ  кўрсатмалар  берилиб, қонун бузилишига йўл қўймаслик бўйича расман огоҳлантирилди.

Энергетика хавфсизлиги ойлигида шаҳар ва туманлар штабларига фавқулодда иш режими тартибига ўтиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида барча зарур чораларни кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

28 Oct, 12:08


Қорақалпоғистон Республикасида прокуратура органлари томонидан оммавий қабул ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

28 Oct, 12:08


Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида бўлиб ўтган брифингдан фотолавҳалар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

28 Oct, 12:08


Бугун, 28 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

25 Oct, 15:02


Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика ҳудудий махсус комиссияси аъзолари иштирокида мажлис ўтказилди.

Мажлисда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Республикада йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28 тага, йўл транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳатларини олганлар 20 нафарга, вафот этган фуқаролар 8 нафарга га ошганлиги, бу борада кўрилаётган чоралар етарли самара бермаганлиги танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўтган даврда "Хавфсиз ва равон йўл" умуммиллий дастури ижросини таъминлашда ҳам сусткашликларга йўл қўйилаётганлиги, дастурда белгиланган айрим тадбирлар ижроси таъминланмаганлиги қайд этилиб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича мутассаддиларга аниқ, манзилли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

25 Oct, 06:38


Бош прокуратура ишчи гуруҳ томонидан “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигидаги халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Нукус туманида амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси”нинг жорий ҳолати ўрганилди.

Хусусан, лойиҳанинг пудратчиси, “АЕIB Azerbaijan PRA” корхонаси вакиллари билан “Маданият” ва “Кердер” сув тақсимлаш иншоотидаги қурилиш ишлари бевосита жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилиб, ишларни тармоқ жадвалларига мувофиқ муддатида якунлаш хусусида аниқ вазифалар келишиб олинди.

Шунингдек, ҳозирда режалаштирилган 17 км.га яқин ичимлик суви тармоғини тортиш ишларини жадаллаштириш хусусида тегишли топшириқлар берилди.

Ҳудуддаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

24 Oct, 11:06


ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муродилло Тоғаевич Абдулхакимов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

М.Абдулхакимов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора старший советник юстиции Муродилло Тогаевич Абдулхакимов назначен прокурором Андижанской области.

М.Абдулхакимов ранее занимал должность начальника управления Генеральной прокуратуры.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!


Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

23 Oct, 16:11


Жорий йилнинг 22 октябрь куни Нукус шаҳрида жойлашган Республика якка курашлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабининг кураш марказида маҳалла ёшлари орасида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида спортнинг Миллий кураш туридан Бош прокурор кубогининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада 9 та салмоқ категориясида республикамизнинг 17 та шаҳар ва туманлардан 120 нафардан ортиқ ёшлар иштирок қилиб, ғолиблик учун беллашди.

Мусобақа якунида ғолиб бўлганлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар, шу билан бир қаторда кейинги финал босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

21 Oct, 19:28


21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни.

Одамзот қалбидаги жамики олижаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўъжизасидир. Она тили умуммиллат мулкидир, демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллийдир.

Ўзбек тилини шу Ватан тупроғини босаётган, ўзбекман дея фахр билан яшаётган ҳар бир шахс қадрламоғи, ҳурмат қилмоғи лозим.

Сўнги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан миллат барҳаётлигининг, давлат суверенитетининг гарови бўлган ўзбек тилини ривожлантириш, унинг имкониятлари ва жозибадорлигини халқаро миқёсда ҳам тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Бош прокуратурада “Тилга эътибор – элга эътибор” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ҳам айни шу масалаларга бағишланди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ шоирлари, Парламент аъзолари Иқболжон Мирзаалиев, Маҳмуджон Тоиров, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Нодиржон Холбўтаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Низомиддин Маҳмудов ва бошқа таниқли маданият, санъат ва адабиёт намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди.

Байрам тадбири иштирокчилар томонидан Давлат мадҳияси баралла айтиш билан бошланди. Сўнг, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги камчиликларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг таҳлилий маъруза билан чиқиш қилганлари ўзбек тили ривожидаги мутлақо янги ва тарихий босқични бошлаб берганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли минбарларда Давлатимиз раҳбарининг ўзбек тилида маъруза билан чиққанлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий халқлар ҳаётидаги улкан воқеа бўлганлигига алоҳида урғу берилди.

Зотан, шу тариқа дунё аҳли бир неча ўн йиллар, ҳатто асрлар ўтиб, музаффар миллатнинг овозини унинг ўз тилида яна эшитди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз.

Шу билан бирга, Бош прокурор прокуратура органлари томонидан Давлат тилига доир қонунчилик ҳужжатлар ижроси мунтазам ўрганилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўрилаётганлигини баён қилди.

Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда сўз олган таниқли санъаткор, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook