Samarqand viloyat prokuraturasi @samarkandprokuraturasi Channel on Telegram

Samarqand viloyat prokuraturasi

@samarkandprokuraturasi


Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
———
Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области

Samarqand viloyat prokuraturasi (Uzbek)

Samarqand viloyat prokuraturasi Telegram-kanali – bu prokuratura faoliyati haqida so'nggi yangiliklar va ma'lumotlar uchun rasmiy manba. Bu kanal orqali Samarqand viloyati prokuraturasining faoliyatini tez, to'g'ri va maslahatchi ko'rinishda kuzatib borishingiz mumkin. Kanalda yangi qonun huquqi va adliya sohasida oz ishlaringiz bilan bog'liq maqolalar ham mavjud. Siz istalgan vaqt kanalda savollaringizni yoki takliflaringizni yozishingiz mumkin. Samarqand viloyat prokuraturasi Telegram-kanaliga obuna bo'ling va muhim ma'lumotlardan xabardor bo'ling!

Samarqand viloyat prokuraturasi

23 Jan, 10:19


Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров томонидан аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Каттақўрғон туманида сайёр қабул ўтказилди.

Унда аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мурожаатларнинг 11 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 19 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Қабулда тергов-суриштирув, суд қарорлари, ер майдонларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

23 Jan, 05:52


Пастдарғом тумани прокурори Ж.Юлдашев "Чортут" маҳалласининг аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш мақсадида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида турли масалалар юзасидан мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

23 Jan, 05:50


Қўшработ тумани 2-сектор ҳудудидаги “Янгиқишлоқ” маҳалласида туман сектор раҳабрлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Муддат ва маблағ талаб қилинадиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

23 Jan, 05:47


Пайариқ туманида Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Б.Юсупов ва туман прокурори Ф.Эгамқуловва сектор раҳбарлари ҳамда туман ташкилот раҳбарлари томонидан туманда амалга ошириш лозим бўлган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида, туман ташкилот раҳбарлари ҳамда масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

23 Jan, 05:44


Тойлоқ тумани прокурори А.Абдуллаев,“Самарқанд сув таъминоти” Тойлоқ тумани филиали мутахассислар иштирокида 2-сектор ҳудудидаги “Бахшитепа” маҳалласидаги “Қундузак” қишлоғида ҳашар йўли билан 6,5 км. тичимлик суви тармоғи қуриш учун танланган жой кўздан кечирилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

23 Jan, 05:36


Пайариқ тумани прокурори Ф.Эгамқулов ҳамда Бош прокуратура ишчи гуруҳ вакили Б.Юсуповлар иштирокида Пайариқ тумани Кўпаки маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан тергов ва суд, йўлларни таъмирлаш, алимент пулларини ундириш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам кўрсатиш, аёллар дафтарига киритиш, тергов йўналиши ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Сайёр қабулда 27 та мурожаатлардан 16 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 та мурожаатларга тушунтириш берилди.

Муддат ва маблағ талаб қилинадиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

23 Jan, 05:34


Пастдарғом тумани прокурори Ж.Юлдашев томонидан 2-сектор ҳудудида жойлашган “А.Навоий” маҳалласида аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаат жойида кўриб чиқилиб, мазкур маҳалла кўчалари шағаллаштирилиб берилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

22 Jan, 08:55


DIYOR YANGILIKLARI | KOMMUNAL SOHADAGI AMALIY ISHLAR NAZORATDA

10.01.2025-YIL

#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube |Admin

Samarqand viloyat prokuraturasi

22 Jan, 08:54


Energiyadan tejab foydalanish - davr talabi

@SamTvr

Samarqand viloyat prokuraturasi

21 Jan, 20:52


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига шарҳ

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

21 Jan, 17:01


Комментарий к Постановлению Президента "О мерах по созданию безопасной среды и дальнейшему повышению эффективности системы раннего предупреждения правонарушений в махаллях республики в 2025 году".

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

21 Jan, 14:41


Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари А.Закиров ва Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Б.Юсуповлар иштирокида Пайариқ тумани “Халқобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида 35 нафар фуқаролар томонидан йўлларни таъмирлаш, алимент пулларини ундириш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам кўрсатиш, аёллар дафтарига киритиш, тергов йўналиши ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 20 таси жойида ечимини топган бўлса, 7 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Муддат ва маблағ талаб қилинадиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар, ёшлар ва хотин-қизларни касбга йўналтириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

21 Jan, 04:47


Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан қатағон йиллари давомида ноҳақ судланган, ўлим жазосига маҳкум этилган прокуратура ходимлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва бой меросини ўрганиш ҳамда улар ҳақида ёшларга асосли ва тўлақонли маълумотлар етказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан ноҳақ судланиб, қатағонга учраган, Ўзбекистон ССР Олий суди прокурори лавозимида хизмат қилган, ўз даврининг тараққийпарварларидан бири бўлган Бадриддин Шарипов хотирасига бағишланган “Миллат фидойиси” номли театр спектакли тайёрланиб, бугун Ҳ.Олимжон номидаги Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида намойиш этилди.

Ушбу асарнинг тақдимот маросимида вилоят прокурори М.Эшназаров, Бош прокуратура кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Султонов, маҳкама, туман (шаҳар) прокуратуралари, Навоий ва Бухоро вилояти прокуратураси ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Томошабинларда Бадриддин Шариповнинг ҳаёт йўли ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришдаги ташаббускорлиги, жамиятда инсон манфаати ва қонун устуворлигини таъминлашда адолатни биринчи ўринга қўйган ҳолда юрт учун жон фидо қилганлиги катта таассурот қолдирди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

20 Jan, 15:09


DIYOR YANGILIKLARI | "MILLAT FIDOIYSI" NOMLI SPEKTAKL NAMOYISH ETILDI

20.01.2025-YIL

#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube |Admin

Samarqand viloyat prokuraturasi

20 Jan, 13:39


Самарқанд вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тадбирлари ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

20 Jan, 08:13


Булунғур туманида туман прокуратураси, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамроҳлигида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда туман прокурори И.Мустанов, туман ҳокими С.Астонов, туман ИБ бошлиғи Ж.Саидов ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири Ш.Нарматовлар иштирок этишди.

Мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

20 Jan, 08:09


Булунғур туман прокурори 2-сектор раҳбари И.Мустанов томонидан 2-сектор ҳудудидаги "Деҳқонобод” маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва ижобий ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

20 Jan, 08:06


Булунғур тумани прокурори И.Мустанов томонидан 2-сектор ҳудудида жойлашган “Каптархона” маҳалласида қурилаётган бинонинг қурилиш ишлари танишди.

2-сектор ташаббуси асосисда қурилаётган янги бинони қисқа муддатда топшириш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли олиб бориш юзасидан масъулларга аниқ кўрстамалар берилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

18 Jan, 03:39


Пастдарғом тумани прокурори Ж.Юлдашев ва сектор рахбарлари тумандаги 65-сонли МТМ ҳамда 59-сонли умумтаълим мактабларининг иситиш тизими ҳолати ўрганилди.

Ўрганишда мавжуд муаммоларини бартараф этиш ва аниқланган камчиликларни ижроси юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

18 Jan, 03:34


Пастдарғом тумани прокурори Ж.Юлдашев ва сектор раҳбарлари бозорлар инфратузилмасини яхшилаш, савдо дўконлари ва расталарини рақамлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш орақли бозор ҳудудида хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, Пастдарғом туман “Марказий” деҳқон бозорда ташкил этилган арзонлаштирилган ярмарка, озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наволари ҳамда санитария ҳолати кўздан кечирилди.

Ўрганишда ички истеъмол бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва белгиланган вазифаларни тизимли равишда давом эттириш тўғрисида масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

18 Jan, 03:31


Нуробод тумани прокурори Ж.Абдихакимов 2-сектор ҳудудидаги “Бошқудуқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар давомати ва мактабнинг иситиш тизими ҳолати ўрганилди.

Ўрганишда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, касбга йўналтириш, тарбиялаш бўйича ота-оналар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда иш олиб боришлари бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

18 Jan, 03:19


Нуробод тумани прокурори Ж.Абдихакимов 2-сектор ҳудудидаги “Бошқудуқ” МФЙда пиёдалар йўлакчасининг қурилиши билан танишди.

Ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш давомида маҳалла фаоллари томонидан билдирилган таклифлар аососида қурилиш-таъмирлаш ишлари учун зарур бўлган 20 тонна цемент ажратиб берилиши таьминланди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

17 Jan, 06:56


Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан ноқонуний қурилишларни бартараф этиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан,”Сўфи Оллоёр” маҳалласида ноқонуний ва яроқсиз ҳолатдаги бинолар буздирилиб, ер майдонлари давлат захирасига қайтарилиши таъминланди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

17 Jan, 06:51


Жомбой тумани прокурори ўринбосари Ф.С.Донияров томонидан “Кўкгумбаз” маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан ички кўчаларга тош тўкиш, электр таьминотини яхшилаш ҳамда моддий ёрдам ажратиб бериш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб қилинадиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

17 Jan, 06:50


Каттақўрғон шаҳар прокурори И.Нуриддинов томонидан 2-сектор ҳудудидаги "А.Навоий " маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Сайёр қабулда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, шундан 7 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

Муддат ва маблағ талаб қиладиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

09 Jan, 04:23


Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан қотиллик ва бошқа турдаги жиноятларни фош этишга қаратилган тадбирлар

Манба: Sevimli.Tv

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

08 Jan, 13:47


8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан вилоят прокуратурасида байрам тадбири ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари, вилоят прокуратураси маҳкамаси, туман-шаҳар прокуратуралари, МИБ ва Департамент органлари раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди.

Ходимларнинг назарий ва касбий тайёргарлик даражасини, касб мавқейини ошириб бориш ҳамда хизмат вазифаларини масъулият билан, виждонан, самарали бажараётган ва юқори натижаларга эришаётган ходимларни рағбатлантириш мақсадида “Прокурорлик фаолияти”, “Судларда прокурор иштироки”, “Тергов”, “Қонунлар ижроси устидан назорат”, “Ҳуқуқбузар-ликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” йўналишларида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ходими” касбий танлови ғолиб ва совриндорлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

08 Jan, 13:28


ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА АДОЛАТ ТАНТАНАСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Тегишли Қонунга мувофиқ 2017 йилдан буён 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни сифатида нишонланмоқда.

Янги йил остонасида бу куннинг нишонланиши прокуратура тизими олдида турган янги ва муҳим вазифаларни белгилаб олиш имконини ҳам бериши билан аҳамиятлидир.

Бугун, 8 январь куни Бош прокуратурада ушбу сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев олиб борган анжуманда қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари асосида ўтган йиллар давомида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари фаолияти ҳам тубдан ўзгарди.

Сўнгги 8 йилда прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ 30 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилингани ва уларнинг самарали рўёбга чиқарилаётганининг ўзиёқ бунинг далилидир.

Тадбирда яқин истиқболда прокуратура органлари олдида турган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, прокуратуранинг ҳар бир ходими қалбидаги, онгу шууридаги Ватанга, эл-юртга ва ислоҳотларга садоқат ҳиссини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Бундан буён ҳам одамларнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, камбағалликни қисқартириш, қулай тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш, иқтисодиёт барқарорлиги, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, экология, маданият ва спорт каби муҳим соҳалардаги ислоҳотлар рўёбига ҳисса қўшиш прокурорлар кундалик фаолиятининг муҳим қисми бўлиб қолади.

Қонунчилик ижроси устидан назорат ҳам кескин кучайтирилади, жиноятчиликка қарши курашиш ва тергов фаолиятини такомиллаштириш доимий эътиборда бўлади.

Тадбирда бу каби кўплаб вазифаларни самарали амалга ошириш учун барча имкониятлар, куч ҳамда воситалар мавжудлиги ва улар эзгу мақсадлар йўлида тўлиқ сафарбар этилиши алоҳида қайд этилди.

Анжуманда сўзга чиққан соҳа вакиллари прокуратура органлари тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, эътибор ва ғамхўрлик учун халқимиз ва давлатимизга миннатдорлик билдириб, эл-юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиш олий саодат эканини яна бир бор қайд этдилар.

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар вакиллари, барча даражадаги прокуратура органлари ходимлари ҳамда фахрийлар иштирок этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

08 Jan, 02:53


Ҳурматли ҳамкасблар! Муҳтарам фахрийлар!

8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муборак бўлсин!

***

Уважаемые коллеги! Дорогие ветераны!

Поздравляем с 8 января Днём работников органов прокуратуры Республики Узбекистан!

Samarqand viloyat prokuraturasi

07 Jan, 11:39


"Zarafshon" gazetasining 2025-yil 7-yanvar kungi soni mutolaa uchun havola qilinmoqda.

Bugungi sonda:


- Behbudiy g‘oyalari bugun ham dolzarb;

- Bosh mezon - "xalq prokuraturasi" maqomiga erishish;

- "G‘ishtband" suv ombori yangidan bunyod etildi;

- Ijtimoiy davlat tamoyili qaror topmoqda;

- Hovuchi shokoladga toʻlgan oʻqituvchi.

Shuningdek, unda “Zarafshon” muxbirlari tayyorlagan yangiliklar va maqolalar chop etilgan.

Gazetadagi maqolalarni zarnews.uz sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimizda ham o‘qish, videolavhalarni tomosha qilish mumkin.

Samarqand viloyat prokuraturasi

07 Jan, 09:46


Булунғур тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими С.Астонов, туман прокурорининг ўринбосари З.Хамдамов , туман ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Салимовлар иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, муддат ва маблағ талаб қиладиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

07 Jan, 03:09


Пастдарғом тумани прокурори ўринбосари, А.Хужамқулов 2-сектор ҳудудидаги "Чархин" маҳалласи “еттилиги” билан учрашиб, маҳалла “платформаси”га маълумотларнинг киритилиши ва KPI кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси Чархин филиалининг иситиш тизими, шифохонада даволанаётган беморлар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, масъулларга зурурий тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

07 Jan, 03:03


Пастдарғом тумани прокурори ўринбосари Р.Рахмонов 2-сектор ҳудудидаги “Найман” ва “Қозоқ Найман” маҳаллалари “ еттилиги” билан учрашиб, маҳалла "платформаси”га маълумотларнинг киритилиши ва KPI кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Муҳокамада бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, 54, 56-сонли умумтаълим мактабларининг иситиш тизими, ва муассасада ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар аҳволи ўрганилиб, масъулларга зурурий тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

07 Jan, 03:02


Пастдарғом тумани прокурори ўринбосари Р.Рахмонов 2-сектор ҳудудидаги “Найман” ва “Қозоқ Найман” маҳаллалари “ еттилиги” билан учрашиб, “Маҳалла платформаси”га маълумотларнинг киритилиши ва KPI кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Муҳокамада бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, 54, 56-сонли умумтаълим мактабларининг иситиш тизими, ва муассасада ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар аҳволи ўрганилиб, масъулларга зурурий тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

06 Jan, 09:07


📌✍️ " Уangi ta'lim muassasasi."
A.Zakirov-
Samarqand viloyat prokurorining o‘rinbosari.

📌✍️ " Yangi,zamonaviy "Prokuror maktablari"."
D.Saidqulov- Samarqand viloyat prokurorining o‘rinbosari.

Manba:"Taraqqiyot va Yoshalar" ma'naviy, ma'rifiy, ijtimoiy- huquqiy, innavatsion, ta'lim - tarbiyaviy, sport gazetasi 06.01.2025

Samarqand viloyat prokuraturasi

06 Jan, 05:35


📌✍️ " "SHOVANA" MAHALLASINING GO‘ZAL MANZARASI . "

M.Eshnazarov-
Samarqand viloyat prokurori.

M.Hamrayeva - Samarqand viloyat prokuraturasi bo‘lim boshlig‘i

Manba:"Qaror va Ijro" ma'naviy - ma'rifiy, ijtimoiy, iqtisodiy - huquqiy axborot gazetasi 06.01.2025

Samarqand viloyat prokuraturasi

06 Jan, 03:22


12:00  29.12.2024

MAHALLA OBOD BOʻLDI

#Samarqand

muxbir: Malika Saidova

https://t.me/zamon_lavhalar

Samarqand viloyat prokuraturasi

06 Jan, 03:19


12:00  03.01.2025

Ishtixonda sport yanada jonlanmoqda

#Samarqand

muxbir: Mo‘tabar Nurmuhammedova

https://t.me/zamon_lavhalar

Samarqand viloyat prokuraturasi

06 Jan, 03:17


Пастдарғом тумани прокурори ўринбосари, Ш.Сайфиддинов 2-сектор ҳудудидаги “Гулакандоз”маҳалласида тумандаги тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий ривожланиш кўрсатгичлари муҳокама қилинди.

Унда маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамда тегишли масуллар иштирок этишди.

Йиғилишда фаолияти тўхтатилган, ҳисобот топширмаган тадбиркорлик субъектлари фаолияти таҳлил қилиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Мавжуд муаммолар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

30 Dec, 13:14


Самарқанд шаҳар прокурори Б.Облакулов томонидан янги йил байрами муносабати билан 1-сонли болалар шифохонасида даволанаётган болажонлар холидан хабар олиниб, қорбобо ва қорқиз иштирокида уларга янги йил совғалари топширилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

30 Dec, 12:08


Янги йил байрами арафасида Пастдарғом тумани “Кичик найман”, “Фурқат”, “Зормон” маҳаллаларидаги 16,19 ҳамда 85-сонли умумтаълим мактабалари қайта таъмирланиб, таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.

Унда туман прокурори Ж.Юлдашев туман ҳокими Ш.Рахмонов, маҳалла нуронийлари, фуқаролар ва мутасадди ташкилотлар иштирок этишди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

30 Dec, 11:59


Нуробод тумани фуқароларнинг сайёр қабулларда туман прокурорига йўллаган мурожаатлари асосида маҳаллалардаги йўллар асфальтлаштирилиб, кўчалар ободонлаштирилмоқда.

Samarqand viloyat prokuraturasi

28 Dec, 10:04


Самарқанд вилояти прокуратураси ташаббуси билан Иштихон туманининг олис ҳудудида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Манба: Sevimli.Tv

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

28 Dec, 07:11


@TGStat йил натижалари

Samarqand viloyat prokuraturasi

26 Dec, 16:37


Болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш, уларни соғлом руҳда таълим олишлари учун барча шароитлар яратиш мақсадида Самарқанд вилояти прокуратураси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, прокуратура ташаббуси билан Иштихон туманининг олис ҳудудидаги “Ўзбек қўрғон” маҳалласида 200 ўринли 36-сонли янги мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят прокурори М.Эшназаров, туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, Қўшработ тумани “Шована” маҳалласи биноси, “Нуронийлар маскани” ва тикувчилик хонаси ва бозорча қуриб битказилди, маҳалладаги 970 та хонадонлар таъмирланиб, ободонлаштирилди.

Бундан ташқари, ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган кам таъминланган, боқувчиси йўқ, ногиронлиги бўлган 10 нафар фуқароларнинг хонадонлари замонавий усулда таъмирлаб берилди, 12 нафар тадбиркорга замонавий кўчмас савдо дўконлари фойдаланиш учун топширилди. 

Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилган объектлар аҳоли учун байрамга муносиб совға бўлди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

26 Dec, 15:52


Қўшработдаги Шовона маҳалласида бир неча объектлар фойдаланишга топширилди

Ушбу маҳалла "Обод маҳалла" дастурига киритилиб, маблағ етишмаганлиги сабабли ҳудудни ободонлаштириш ишлари якунланмай қолган эди.

Айни вақтда Қўшработда бўлиб турган мухбиримиз хабарига кўра, вилоят прокуратураси назорати ва кўмаги билан тегишли дастур якунига етказилган. Хусусан, бир қатор объектлар фойдаланишга топширилган.

@Zarnews_uz

Samarqand viloyat prokuraturasi

26 Dec, 15:51


Иштихонда прокуратура боғча қурди

Туман марказидан 35 километр масофада жойлашган Ўзбекқўрғон маҳалласида вилоят прокуратураси ташаббуси билан янги мактабгача таълим ташкилоти қуриб берилди.

———

Ishtixonda prokuratura bog‘cha qurdi

Tuman markazidan 35 kilometr masofada joylashgan O‘zbekqo‘rg‘on mahallasida viloyat prokuraturasi tashabbusi bilan yangi maktabgacha taʼlim tashkiloti qurib berildi.

👉 https://zarnews.uz/uadx

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube

Samarqand viloyat prokuraturasi

15 Nov, 03:05


Тойлоқ тумани прокурорининг ўринбосари И.Собиров ва туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердевлар томонидан “Бахшитепа” маҳалласида масъул ташкилотлар иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Ижроси муддат талаб қилинадиган масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

14 Nov, 08:13


Самарқанд шаҳар прокурорининг ўринбосари Д.Узаков ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида шаҳар Электр таъминоти корхонасида бўлиб, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганишда диспетчерлик бўлими фаолияти билан танишилиб, электр таъминотида юзага келадиган носозликларни бартараф этиш бўйича гуруҳларнинг фавқулотда ҳолатларга тайёргарлиги, захира ускуналарининг мавжудлиги кўздан кечирилди.

Масъулларга электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш, энергия хавфсизлигини таъминлаш, энергия балансини шакллантириш ҳамда тармоқларга ноқонуний уланиш билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан кескин чора кўриш ҳақида кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

14 Nov, 07:20


Оқдарё туманида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғининг ўринбосари Б.Асроров, вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Сайидкулов ва сектор раҳбарлари иштирокида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолатлари ўрганилди.

Ўрганишда “Оқдарётумангаз” таъминоти бўлими ходимлари билан учрашиб, аҳолини табиий газ ва электр билан таъминлашда сифатли хизмат кўрсатиш, ноқонуний уланишларни олдини олиш, коммунал тўловларни белгиланган муддатларда ундириш каби масалалар юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳи томонидан тумандаги деҳқон бозорида яратилган шарт-шароитлар арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолияти ва нарх-навонинг барқарор сақланиши билан билан боғлиқ амалга оширилган ишлар билан танишилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

14 Nov, 04:25


Иштихон туманида “Энергетика хавфсизлиги” ойлиги доирасида туман сектор раҳбарлари, ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, электр энергия ва табиий газни иқтисод қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича семинар ўтказилди.

Унда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг ўринбосари Б.Асроров, туман прокурори У.Бутунов, туман ҳокими Ф.Рўзиев ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Семинарда мутахассислар томонидан иштирокчиларга қуёш панели, гелиоколлектор ва энерготежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда йирик истеъмолчиларга конденсатор батареялар қўйиш афзалликлари, бериладиган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

29 Oct, 04:38


📌✍️ " YERNING EGASI BOR. "

Azamat Xo'jamqulov-
Samarqand viloyati Pastdarg'om tuman prokurorining o‘rinbosari

Manba:"HUQUQ"gazetasi 24.09.2024

Samarqand viloyat prokuraturasi

28 Oct, 09:00


Бугун, 28 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

28 Oct, 09:00


Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида бўлиб ўтган брифингдан фотолавҳалар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

28 Oct, 06:11


“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида спортнинг кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” Самарқанд вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

28 Oct, 03:08


Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари А.Валиев томонидан сектор ҳудудидаги "Деҳқонобод” маҳалласида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва ижобий ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

28 Oct, 03:04


Ургут туманида маҳаллалар ободлиги, фуқаролар турмуш тарзи ва фаровонлигини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Туман прокурори ташаббуси билан “Юқори санчиқул” маҳаллаларидаги ҳудудидаги ички йўллар таъмирланиб, шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Samarqand viloyat prokuraturasi

28 Oct, 02:58


Ургут туман Истироҳат боғи ҳудудида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.

Қабулда фуқаролардан турли масалалардаги мурожаатлар, жумладан, электр энергияси, газ, алимент ундириш, уй-жой ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича мутасадди ходимларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

28 Oct, 02:53


Тойлоқ тумани 2-сектор ҳудудидаги “Муборак” маҳалласида туман прокурори А.Абдуллаев, туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев ва масъул ташкилотлар иштирокида навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Ижроси муддат талаб қилинадиган масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

24 Oct, 16:18


DIYOR YANGILIKLARI | BOSH PROKUROR KUBOGI UCHUN KURASH BELLASHUVLARI O‘TKAZILDI

24.10.2024-YIL

#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube |Admin

Samarqand viloyat prokuraturasi

24 Oct, 02:39


Пайариқ тумани прокурори Ф.Эгамқулов томонидан “Жавшар ота” маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан электр таьминотини яхшилаш, моддий ёрдам ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун кредит ажратиб бериш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб қилинадиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

24 Oct, 02:37


Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари Л.Жалов томонидан Пайариқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2024 йилдаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-347-сон қарорининг ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, оғир аҳволдаги оилаларнинг бандлигини таъминлаш, даромадини оширишга кўмак кўрсатиш ва ҳар бир оила билан манзилли ишлаш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

23 Oct, 15:04


Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Иштихон туманидаги “Митан” шаҳарчасининг инфротузилмасини яхшилаш мақсадида ички йўллар, бозор атрофи билан танишди.

Сўнгра, 89-сонли умумтаълим мактабида куз-қиш, инфратузилма, коммуникация ва ёнғин хавфсизлиги аҳволи ўрганилиб, масъулларга ҳудудни ободонлаштириш  ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича зарурий топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи муаммолар бўйича фаоллар билан суҳбатлашилди.

Шунингдек, туманининг олис ҳудудидаги “Ўзбек қўрғон” маҳалласида қурилиши бошланган мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Ўрганишда лойиҳачи ва пудратчиларга қурилиш ишларни сифатли бажарилиши юзасидан тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Samarqand viloyat prokuraturasi

23 Oct, 15:04


Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ижроси масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

Хусусан, Жаҳон банки иштирокидаги “Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ичимлик сув ва оқова сув тозалаш иншоотлари ва оқова тизимлари реконструкция қилиш” ҳамда Саудия тараққиёт ва ОПЕК жамғармалари иштирокидаги “Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш” лойиҳаларини амалга оширишда кузатилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари, ушбу йиғилишда коммунал корхоналарнинг дебитор ҳамда тижорат банкларининг муаммоли кредит қарздорликларни қисқартириш, ичимлик сувидан фойдаланишда талон - торож қилиш ҳолатлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда кўп қаватли уйларни куз - қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Samarqand viloyat prokuraturasi

23 Oct, 10:12


Тойлоқ тумани прокурори А.Абдуллаев ва туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиевлар томонидан 2-сектор ҳудудидаги “Муборак” маҳалласида масъул ташкилотлар иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан чиқинди, йўлларни таъмирлаш, коммунал соҳалар, даволаниш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Ижроси муддат талаб қилинадиган мурожаатларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

23 Oct, 10:09


Каттақўрғон шаҳар прокурори И.Нуриддинов томонидан “Баландчордара” маҳалласида жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Муҳокамада маҳаллалар ҳамкорлигида нотинч оилалар билан ишлаш, жиноятларни туб сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

21 Oct, 14:13


Самарқанд вилояти прокуратурасида янги қабул қилинган қонунни мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Samarqand viloyat prokuraturasi

21 Oct, 11:22


Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Samarqand viloyat prokuraturasi

21 Oct, 05:03


Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров раҳбарлигида Пастдарғом туманидаги фермер хўжаликлари раислари билан учрашув ўтказилиб, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.

Учрашувда зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш бўйича тавсия ва таклифлар берилди.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида вилоят прокурори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Пастдарғом туманидаги “Пўлатчи” ва “Сазағон” маҳаллаларини туташтирувчи “Буюк ипак” йўли кўчасида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Ўрганишда вилоят прокурори томонидан пиёдалар йўлакчаларини қурилиш ишлари кўздан кечирилиб, аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Samarqand viloyat prokuraturasi

21 Oct, 04:23


Бош прокуратура жамоаси азиз ватандошларимизни 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Samarqand viloyat prokuraturasi

21 Oct, 03:16


DIYOR YANGILIKLARI | YANGI QONUN MAZMUN-MOHIYATI TUSHUNTIRILDI


19.10.2024-YIL

#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube |Admin

Samarqand viloyat prokuraturasi

21 Oct, 03:16


Каттақўрғон шаҳар прокурори И.Нуриддинов томонидан шаҳар ИИБда тижорат банклари раҳбарлари, профилактика инспекторлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида муаммоли кредитларни ундириш борасида танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда кредитларни ундириш борасида сусткашликка йўл қўйган айрим ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилилди ва муаммоли кредитлар салмоғини камайтириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Samarqand viloyat prokuraturasi

19 Oct, 16:46


21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни.

Одамзот қалбидаги жамики олижаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўъжизасидир. Она тили умуммиллат мулкидир, демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллийдир.

Ўзбек тилини шу Ватан тупроғини босаётган, ўзбекман дея фахр билан яшаётган ҳар бир шахс қадрламоғи, ҳурмат қилмоғи лозим.

Сўнги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан миллат барҳаётлигининг, давлат суверенитетининг гарови бўлган ўзбек тилини ривожлантириш, унинг имкониятлари ва жозибадорлигини халқаро миқёсда ҳам тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Бош прокуратурада “Тилга эътибор – элга эътибор” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ҳам айни шу масалаларга бағишланди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ шоирлари, Парламент аъзолари Иқболжон Мирзаалиев, Маҳмуджон Тоиров, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Нодиржон Холбўтаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Низомиддин Маҳмудов ва бошқа таниқли маданият, санъат ва адабиёт намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди.

Байрам тадбири иштирокчилар томонидан Давлат мадҳияси баралла айтиш билан бошланди. Сўнг, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги камчиликларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг таҳлилий маъруза билан чиқиш қилганлари ўзбек тили ривожидаги мутлақо янги ва тарихий босқични бошлаб берганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли минбарларда Давлатимиз раҳбарининг ўзбек тилида маъруза билан чиққанлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий халқлар ҳаётидаги улкан воқеа бўлганлигига алоҳида урғу берилди.

Зотан, шу тариқа дунё аҳли бир неча ўн йиллар, ҳатто асрлар ўтиб, музаффар миллатнинг овозини унинг ўз тилида яна эшитди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз.

Шу билан бирга, Бош прокурор прокуратура органлари томонидан Давлат тилига доир қонунчилик ҳужжатлар ижроси мунтазам ўрганилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўрилаётганлигини баён қилди.

Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда сўз олган таниқли санъаткор, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

3,814

subscribers

25,922

photos

1,404

videos