Ассалому – алайкум ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари, қадрли соҳа фахрийлари!
Сизларни, 25 октябрь “Касб байрамингиз” ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганининг 33 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда, “Ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб вазифага бағишлаган Сизлар каби мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар инсонлар шаънига самимий тилакларим”ни билдираман.
Айни пайтда, ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида “қаҳрамонлар”ча ҳалок бўлган “соха фидойи ходимлари”нинг хотирасини чексиз “эҳтиром” билан ёд этамиз.
Давлатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларда ташкил топган ички ишлар органлари ўтган йиллар давомида “машаққатли ва шарафли йўл”ни босиб ўтиб, халқимизнинг чинакам “таянчи ва ҳимоячи”си сифатида шаклланди.
Сизларнинг, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги “мардона хизматларингиз”ни барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.
Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини йўлга қўйиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролар онгида “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган ҳаётий тамойилни қарор топтириш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича мутлақо янги тизим яратилди.
Хусусан, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этишда “фуқаробай”, “оилабай” ва “маҳаллабай” ишлаш орқали ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикасини таъминлаш амалиёти жорий этилди.
Бугунги кунда, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, жумладан, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларимиз билан манзилли ишлашни ташкил этиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ички ишлар тизими ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
“Хавфсиз маҳалла” ва “Хавфсиз ҳудуд” тамойиллари асосида ички ишлар органларининг миллий гвардия ва маҳалла жамоатчилиги билан ҳамкорликдаги ишлари қисқа вақт ичида ўзининг ижобий натижасини берди.
Мен, “Янги Ўзбекистон”нинг ички ишлар органлари ходимлари - ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши “матонат” билан курашишга тайёр халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканлигига қатъий ишонаман.
Ҳурматли ички ишлар ходимлари!
Сизларни, яна бир бор касб байрамингиз билан чин юракдан табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файз-у барака, ғоят масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги зафарларни тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ички ишлар ходимлари!
Умиджон АДИЗОВ, Хатирчи тумани ҳокими