"Ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёлга қарши давлат тўнтариши ва ваколатларни суиистеъмол қилиш бўйича иш Юқори лавозимли амалдорлар ўртасида коррупцияга қарши тергов бошқармаси томонидан прокуратурага топширилди", дея хабар бермоқда агентлик.
Коррупцияга қарши тергов бошқармаси айблов қўйиш ваколатига эга эмас, лекин шубҳаларни ўрганиб, тегишли хулосалар беради. Тергов бошқармаси ўз хулосасида прокуратурадан Юн Сок Ёлга давлат тўнтариши ва ваколатларни суиистеъмол қилиш бўйича айбловлар қўйишни сўраган.
2024 йил 3 декабр куни Юн Сок Ёл Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий қилиш ҳақида эълон қилган эди. Мамлакат парламенти бу қарорни тезда бекор қилди ва 14 декабр куни Юнга нисбатан импичмент эълон қилганди. Ҳокимиятдан четлатилган давлат раҳбари суд ордери билан 15 январ куни иккинчи уринишда қўлга олинган.
Каналга уланиш: @Kar24Uz