Навоий вилоят прокуратураси @navoiyprokuraturasi Channel on Telegram

Навоий вилоят прокуратураси

@navoiyprokuraturasi


Прокуратура Навоий

Прокуратура Навоий (Russian)

Прокуратура Навоий - это официальный информационный канал Навоийской областной прокуратуры. Здесь вы найдете актуальные новости о правопорядке, борьбе с преступностью и защите прав граждан в Навоийской области. Канал предоставляет подробную информацию о деятельности прокуратуры, ее решениях и мерах по обеспечению законности. Если вам важно быть в курсе событий и быть информированным о правовой обстановке в Навоийской области, то подписка на канал Прокуратура Навоий обязательна. Здесь вы также можете задавать вопросы и получать консультации от специалистов в сфере права. Присоединяйтесь к нашему каналу и будьте в курсе всех изменений в правопорядке Навоийской области!

Навоий вилоят прокуратураси

23 Jan, 15:31


Навоий вилоят прокурорининг ўринбосари Р.Зайниев томонидан Ғозғон шаҳрида оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда 35 нафар фуқаролар иштирок этиб, 15 нафар шахслардан турли масалалар бўйича 17 та муаммоларни ҳал этиш ҳақида мурожаатлар тушди.

Мурожаатларнинг 1 тадан нафақа тайинлаш, моддий ёрдам, тиббий ёрдам, уй-жой таъмири ва қурилиш масалалари, 3 тадан кредит ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда 6 таси бандлик масаласига тааллуқли бўлиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

23 Jan, 14:09


Бугун, Навоий вилоятида Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев иштирокида ўтказилган ушбу йиғилишда вилоятдаги муаммоли масалалари мавжуд бўлган 32 та тадбиркорлик субъектлари бирма-бир қабул қилиниб, уларнинг муаммолари масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Натижаларига кўра, 7 нафар тадбиркорларнинг муаммолари жойида ҳал этилиши таъминланди, муайян вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган қолган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан муддатлари ва масъуллари аниқ кўрсатилган “Чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Шунингдек, вилоятда жорий йилда хорижий инвестициялар иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ижроси, шу жумладан Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан янгидан бошланадиган лойиҳалар ва уларни ишга тушириш билан боғлиқ долзарб масалалар маҳаллий ҳокимлик ҳамда ташаббускор тармоқ раҳбарларининг бевосита иштирокида муҳокама қилинди.

Бугунги кунда вилоятда хорижий инвестициялар иштирокида умумий қиймати 969,1 млн. долларлик 44 та лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, улар доирасида жами 635 млн. доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 12 та йирик лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.

Тадбирда ушбу лойиҳаларни амалга оширишда ишларни янада жадаллаштириш, прогноз кўрсаткичларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоли масалаларни тез фурсатларда ижобий ҳал этиш борасида мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ҳукумат комиссияси йиғилишида берилган топшириқлар йиғилиш баёни билан тасдиқланиши ҳамда баён ижроси устидан прокуратура органлари томонидан қатъий назорат ўрнатилиши белгиланди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

23 Jan, 13:27


Кармана туман прокурори, 2-сектор раҳбари З.Барнаев томонидан “Шибзон” МФЙда аҳоли ва ёшлар муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда ёшлар, фукаролар ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қабул давомида ишсизлик масаласи, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш ва бошқа масалалар ва муаммолар алоҳида назоратга олиниб, фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилинди ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

23 Jan, 13:15


Нурота туман прокурори, 2-сектор раҳбари Н.Авазов ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан секторнинг "А.Темур"  маҳалласида  сайёр қабул ўтказишди.

Қабулда, туманнинг тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, маҳалла еттилиги ва аҳолиси иштирок этди.

Аҳоли томонидан ОТМ шартнома пулини тў‌лаш, кадастр ва шу каби бир нечта мурожаат хамда таклифлар билдирилди. Барча мурожаатлар муҳокама қилиниб, тегишлилиги бўйича юборилди ва ижроси назоратга олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

18 Jan, 14:22


ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Қизилтепа тумани прокурори 2-сектор раҳбари Ж.Тошев томонидан маҳаллада билан содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди.

Унда, жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари танқидий муҳокама қилиниб, туман ИИБ профилактика инспектори ва Миллий гвардия ходимларига жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, муҳокамада иштирок этаётган аҳолининг таклифлари эшитилди.

Навоий вилоят прокуратураси

18 Jan, 14:19


Томди туман прокурори О.Курбонов ва сектор раҳбарлари томонидан тумандаги “Томдибулоқ” овул фуқаролар йиғини биносида аҳоли ва ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган қабулда фуқаролардан турли масалалар бўйича жами 9 та муаммоларни ҳал этиш бўйича мурожаатлар келиб тушиб, шундан 2 таси тадбир жараёнида ижобий ҳал қилинди ҳамда қолган муаммоларни ҳал этишлик учун туман ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

18 Jan, 14:19


Нурота туман прокурори Н.Авазов томонидан 2-секторда навбатдаги сайер қабул ўтказилиб, аҳолидан келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатлар асосан кредит, соғликни сақлаш, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда бўлиб, уларнинг 4 таси жойида қаноатлантирди ва қолган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, туман прокурори томонидан "Темирқовуқ" маҳалласи "еттилиги" билан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусида қилинадиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Навоий вилоят прокуратураси

24 Dec, 06:24


✔️ Фаолият кўрсатмаётган 7 836 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ иш ўрни йўқотилишининг олди олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

Ўтган 11 ойда 4 112 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6 796 нафарига ижарага ер ажратилишида, 2 147 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5771 нафари ўзини ўзи банд қилишида, 4 962 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.

412 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 3,1млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

Прокурорлар ташаббуси билан ўтказилган 711 та меҳнат ярмаркасида
9 464 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 8,4 млрд. сўми талон - тарож қилинганлиги аниқланиб, 76 та жиноят иши қўзғатилди.

“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар республика бўйича 84,6 млн. дона (режага нисбатан 106 фоиз) кўчат экилиши ҳамда бу ҳақдаги маълумотлар электрон платформасига ҳисобга қўйилиши таъминланди.

21 980 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 15 436 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 231 та муаммо ижобий ҳал этилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Навоий вилоят прокуратураси

24 Dec, 05:20


Бухоро, Жиззах ва Навоий вилояти прокуратураларида вилоят прокурорлари раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда вилоят прокуратуралари органларининг барча тезкор ходимлари, департамент ва бюронинг вилоят бошқармалари раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилдаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтказилган ҳайъат мажлисида масъуллар маъруза қилиб, жорий йилда прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато - камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Шунингдек, масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолда топшириқлар берилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

23 Dec, 16:36


Навоий вилояти Навбаҳор туманида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

23 Dec, 14:06


Кармана тумани крокурори З.Барноев ва туман ИИБ бошлиғи А.Абдрураимовлар томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида туман ҳудудида содир бўлган пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини жойига чиқиб ўрганилди.

Хусусан, тегишли мутахассислар билан бирга йўл-транспорт ҳодисаларининг сабабалари ўрганилиб, келгусида йўл қўймаслик учун зарур чоралар белгиланди.

Навоий вилоят прокуратураси

23 Dec, 04:51


Навоий вилоятида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш чоралари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

22 Dec, 06:40


БОШ ПРОКУРОР РАҲБАРЛИГИДА БОШ ПРОКУРАТУРА ҲАЙЪАТИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун, Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилдаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Батафсил 👇

https://prokuratura.uz/#/newsview?id=13334

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

04 Dec, 07:21


Бош прокуратура томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Президентимиз томонидан жорий йил 21 октябрь куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда мамлакатимизда ушбу куз мавсумида 80 млн. туп кўчатлар экилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда тасдиқланган манзилли дастурларга асосан кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунгача жами 66,8 млн. туп кўчатлар экилиши таъминланиб, экилаётган кўчатлар Yashilmakon.eco электрон платформасига киритиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан ҳар бир ҳудуд кесимида ўрганилиб, аниқланган қонунбузилишларга нисбатан қатъий муносабат билдириб борилмоқда.

Шу муносабат билан, Бош прокуратурада Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раислигида лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Видеоселектор йиғилишида 161 та вазирлик ва идоралар раҳбарларининг лойиҳа ижроси доирасидаги вазифалар ижросига масъул ўринбосарлари, уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари ва туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари иштирок этишди.

Йиғилишда масъулларга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини жадаллаштириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

04 Dec, 04:33


8 декабрь - Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун

Конституция - халқчил демократик ислоҳотларнинг бош ҳуқуқий асоси - Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

"Янги Ўзбекистон" газетаси, 04.12.2024 й., № 246

Манба: "Янги Ўзбекистон" нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

03 Dec, 06:16


8 декабрь - Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун

Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимизнинг мустаҳкам кафолати - Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

"Халқ сўзи" газетаси, 03.12.2024 й., № 250

Манба: "Халқ сўзи" нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

03 Dec, 05:44


Бош прокуратура билан БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасида ҳамкорлик ривожланмоқда

Бош прокуратурада БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича Минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда "Мигрантларни ноқонуний ташишга қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги, Судялар олий кенгаши, Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси вакиллари, шунингдек, халқаро экспертлар иштирок этди.

Давра суҳбатида иштирокчилар ноқонуний миграция масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги айрим камчиликларни қайд этдилар.

Халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ушбу муаммоларни бартараф этиш имконини берувчи ечимларга алоҳида эътибор қаратилди.

=======

Развивается сотрудничество между Генеральной прокуратурой и УНП ООН

В Генеральной прокуратуре совместно с Региональным представительством Управления ООН по наркотикам и преступности в Афганистане, Центральной Азии, Иране и Пакистане (УНП ООН) организован круглый стол на тему: "Укрепление сотрудничества в борьбе с незаконным ввозом мигрантов, гармонизация национального законодательства с международными стандартами".

В мероприятии приняли участие представители Генеральной прокуратуры, Правоохранительной академии, МВД, Высшего судейского совета, Верховного суда, МИД, Национальной комиссии по противодействию торговле людьми и достойного труда, а также международные эксперты.

В ходе круглого стола участники обсудили вопросы незаконной миграции, а также отметили некоторые пробелы национального законодательства и правоприменительной практики.

Особое внимание уделено возможным решениям по устранению указанных пробелов с учётом международных стандартов.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

25 Nov, 05:33


"Солиқдан "соққа" қилганлар" - Навоий вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Бекзод Раджабов

"Huquq" газетаси, 21.11.2024 й., № 47

Манба: "Huquq" нашри

Навоий вилоят прокуратураси

25 Nov, 05:26


Президент Администрацияси масъул ходими ва Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Энергетика вазирлигида энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда, ҳаво ҳарорати мўтадил бўлган кунларда ортиқча энергия сарфини олдини олиш ҳамда ресурсларни иқтисод қилиш чорасини кўрмаган вазирлик ва идоралар фаолияти танқид қилиниб, масъул раҳбар ходимларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек, энергетика тизими ходимлари томонидан содир этилган коррупцион жиноятларга алоҳида тўхталиб, соҳада бу каби жиноий ҳолатларни бартараф этиш ва профилактика чораларини кўриш бўйича идоравий назоратни кучайтириш ҳақида кўрсатма берилди.

Йиғилиш сўнггида энергетика тизими корхоналари раҳбарлари, вазирлик ва идоралар ҳамда прокуратура органлари масъул ходимларига энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни иқтисод қилишнинг барча зарурий чораларини кўриш ва талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида қатъий вазифалар юклатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

25 Nov, 05:26


#таълим
#рейтинг

Академия Times Higher Education Interdisciplinary Science Rankings 2025 халқаро рейтингида эътироф этилди
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2178

Академия вошла в международный рейтинг Times Higher Education Interdisciplinary Science Rankings 2025
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2178

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube

Навоий вилоят прокуратураси

25 Nov, 03:57


#ҳикматли_сўзлар

Сизнинг кимдандир яхшироқ бўлишингиз муҳим эмас, сиз кечаги ўзингиздан кўра яхшироқ бўлишингиз муҳим.
—————————————————
Не важно, будешь ли ты лучше кого-то. Важно, будешь ли ты лучше. чем вчера.

Кано Дзигоро

Навоий вилоят прокуратураси

21 Nov, 15:29


Бугун Кармана туман прокурори, 2-сектор раҳбари З.Барнаев ва тегишли корхона ташкилотлар иштирокида Кармана тумани "Шибзон" маҳалласи биносида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Ушбу қабулда фуқаролар томонидан ижтимоий кўмакка муҳтожлиги сабабли моддий ёрдам бериш, тиббий соҳада амалий кўмак бериш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа бир қатор масалаларда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаат этилди.

Шунингдек, қабул давомида фуқаролар томонидан жами 10 та мурожаат тингланиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Навоий вилоят прокуратураси

21 Nov, 14:17


Навоий шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Норқобилов томонидан миграциядан қайтган ишсиз фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Унда, Халқ қабулхонаси, Навоий вилояти Харбий прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг Навоий шаҳар бўлим бошлиқлари, ташкилотлар ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этишди.

Учрашув жараёнида, миграциядан қайтган фуқароларнинг 19 та мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида қаноатлантирилган бўлса, 3 тасига қонуний тушунтиришлар берилди ва кўриб чиқилиши муддат талаб этиладиган 12 та мурожаатларининг ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, миграцияда юрган 11 нафар ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилиб, унда ёшларнинг мавжуд муаммолари, турмуш тарзи ва оилавий аҳволи ўрганилди.

Тадбир якунида, сектордаги маҳаллалар еттилиги иштирокида миграция, бандлик ва камбағал оилалар билан ишлаш аҳволи муҳокама қилинди.

Навоий вилоят прокуратураси

21 Nov, 14:12


Зарафшон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Шерназаров томонидан  "Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида пробацияда рўйхатда турувчи фуқаролар ва ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди.    

Қабул жараёнида прокурор ҳар бир фуқаронинг мурожаатини бирма-бир тинглаб, ижобий ҳал этилишига эътибор қаратди. Ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлар, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар, муаммолар ва таклифлар билдиришди.

Барча мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли масъулларга уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Навоий вилоят прокуратураси

21 Nov, 14:09


Қизилтепа туман прокурори 2-сектор раҳбари Ж.Тошев секторнинг "Ванғози" маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Қабулда, туманнинг тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, маҳалла еттилиги ва аҳолиси иштирок этди.

Аҳоли томонидан кўчаларни ободонлаштириш ва уй-жойни таъмирлашга кўмаклашиш ҳамда бошқа шу каби мурожаатлар қилинди.

Барча мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

16 Nov, 15:44


Навоий махсус прокурори А.Раупов томонидан Зарафшон шаҳридаги 12-сонли ЖИЭКда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида келиб тушган мурожаатларни қонуний тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, жазони ижро этиш колонияга кунлик келадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, овқатланиш жойлари ҳамда қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Навоий вилоят прокуратураси

16 Nov, 13:28


Хатирчи туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Норов ҳамда туман ҳокими У.Адизовлар тумандаги 2-сектор ҳудудидаги чет давлатида ўқиш ва ишлаш мақсадида бўлган хориждаги фуқоролар билан онлайн мулоқот ўтказдилар.

Суҳбат давомида, фуқароларнинг уй-жой олиш, табдиркорлик йўналишидаги имтиёзли кредитлар, меҳнат миграцияси соҳасида саволларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шу билан бирга, ёшларни иш билан таъминлаш масалаларида иштирокчилар билан суҳбатлашилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган дастурлар, ташкил қилинаётган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар берилди.

Навоий вилоят прокуратураси

16 Nov, 13:26


Конимех туман прокурори, 2-сектор раҳбари Э.Джаббаров томонидан "Зафаробод" ва "Кўкча" МФЙда туман электр таъминоти корхонаси, ҳудудгаз ҳамда бошқа корхона ва ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига энергия тежовчи ускунарни жорий этиш, камбағалликни қисқартириш ва ишсизларни бандлигини таъминлаш, миграциядан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Бундан ташқари, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2024 йилдаги "Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ва 31.10.2024 йилдаги кўшма Қарорлар ижроси юзасидан тушунтиришлар олиб борилиб, уларнинг ижроси бўйича топшириқлар берилди ҳамда кунлик қилинадиган ишлар режаси белгилаб олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

16 Nov, 13:23


Зарафшон шаҳар прокурори Ш.Шерназаров томонидан “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, кўп қаватли хонадонларнинг қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи, шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан заҳираларни яратилиши ҳамда шаҳарда озиқ-овқат заҳираси учун яратилган шарт-шароитлари муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш шаҳар мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Навоий вилоят прокуратураси

16 Nov, 06:24


Бош прокурор ўринбосари Ж.Хатамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда энергоресурсларни иқтисод қилиш борасида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Қизилтепа, Кармана ва Хатирчи туманларида ташкил қилинган энергия ресурсларини тежаш ҳамда энергетика соҳаси объектларини 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича туман штаблари фаолияти ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, мазкур туманлардаги электр тармоқлари ва газ таъминоти бўлимларининг қиш мавсумига тайёргарлиги, заҳира яратилганлиги ва авария хизмати бригадалари шайлиги ўрганилди.

Ўрганиш давомида, туманлардаги мутасадди идоралар раҳбарларига куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун тегишли чораларни кўриш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торож қилиниши ҳолатларини фош этиш, дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Навоий вилоят прокуратураси

13 Nov, 16:35


Навоий шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари Х.Норқобилов томонидан сектор ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мавсумга тайёргарлик борасида бир қатор камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш борасида мутасаддиларга топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

13 Nov, 14:06


САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун, Қизилтепа туман прокурори 2-сектор раҳбари Ж.Тошев, секторнинг "Башир" маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Қабулда, туманнинг тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, маҳалла еттилиги ва аҳолиси иштирок этди.

Аҳоли томонидан имтиёзли кредит ажратиш, бандлигини таъминлаш, уй-жойини таъмирлашга кўмаклашиш ва бошқа шу каби мурожаатлар қилинди.

Барча мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

13 Nov, 13:43


Хатирчи туман прокурори, 2 сектор раҳбари Ф.Норов бошчилигида тумандаги "Сарой" ва "Зарбдор" маҳаллалари аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда иштирок этиган фуқаролардан турли масалалар бўйича 21 та муаммоларни ҳал этиш ҳақида мурожаатлар келиб тушдт.

Мазкур мурожаатлардан 9 таси миграциядан қайтган фуқаролар ва 2 таси битирувчи ёшлар томонидан бандлик масаласида келиб тушиб, уларнинг барчаси тадбир жараёнида ижобий ҳал этилди ҳамда қолган муаммоларни ҳал этишлик учун туман ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, сектор раҳбари тадбир сўнгида аҳолига “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан семинар ўтказиб, масъулларга кўмир маҳсулотлари заҳирасини яратиш ҳамда солиқ қарздорлигини ўз вақтида бартараф этиш каби масалалар юзасидан кўрсатмалар берди.

Навоий вилоят прокуратураси

11 Nov, 13:05


Нурота туман прокурори 2-сектор раҳбари Н.Т.Авазов томонидан “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан тузилган режа-графикка асосан, туманнинг “Мустақиллик”, "А.Темур" ҳамда "Истиқбол" МФЙлари аҳолиси, тадбиркорлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида амалий семинар ўтказилди.

Семинарда, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан тарғибот тадбирлари ўтказилиб, энерготежамкор ускуналарнинг афзалликлари тушунтирилди.

Навоий вилоят прокуратураси

11 Nov, 11:48


Конимех туман прокурори, 2-сектор раҳбари Э.Джаббаров томонидан "Бирлик" МФЙ.да туман электр таъминоти корхонаси, ҳудудгаз ҳамда бошқа корхона ва ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига энергия тежовчи ускунарни жорий этиш ҳамда камбағалликни қисқартириш ва ишсизларни бандлигини таъминлаш, миграциядан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Бундан ташқари, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2024 йилдаги "Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ва 31.10.2024 йилдаги кўшма Қарорлар ижроси юзасидан тушунтиришлар олиб борилиб, уларнинг ижроси бўйича топшириқлар берилди ҳамда кунлик қилинадиган ишлар режаси белгилаб олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

11 Nov, 05:34


Учқудуқ туман прокурори М.Ортиқов, сектор раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими раҳбари томонидан ёшлар билан сайёр қабул ташкиллаштирилди.

Туман ёшлар ишлари агентлиги ҳамда масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этган қабулда 23 нафар ёшнинг таклиф ва муаммолари тингланди.

Меҳнат бозорига кириб келаётган бандлиги таъминланмаган битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилиниб, раҳбарлар томонидан мутасаддиларга топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Навоий вилоят прокуратураси

11 Nov, 05:34


#Ҳикматли_сўзлар

Кам фикрлаган одам кўп адашади.
—————————————
Тот, кто мало думает, много ошибается.

Леонардо Да Винчи

Навоий вилоят прокуратураси

10 Nov, 06:42


"Диёр 24". Конимех туманида профилактик тарғибот жараёнлари давом этмоқда.
@Navoiy_trk

Навоий вилоят прокуратураси

09 Nov, 12:39


Конимех туман прокурори 2-сектор раҳбари Э.Джаббаров томонидан бугун секторга қарашли "Юксалиш" МФЙда туман электр таъминоти корхонаси, ҳудудгаз ҳамда бошқа корхона ва ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига энергия тежовчи ускунарни жорий этиш ҳамда камбағалликни қисқартириш ва ишсизларни бандлигини таъминлаш, миграциядан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Бундан ташқари, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2024 йилдаги "Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ва 31.10.2024 йилдаги кўшма Қарорлар ижроси юзасидан тушунтиришлар олиб борилиб, уларнинг ижроси бўйича топшириқлар берилди ҳамда кунлик қилинадиган ишлар режаси белгилаб олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

09 Nov, 12:33


Навоий вилояти Кармана туманида энергия ресурсларидан  оқилона фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

09 Nov, 12:17


Бош прокурор ўринбосари Ж.Хатамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда энергоресурсларни иқтисод қилиш борасида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Навоий шаҳарда жойлашган “Навоийазот” АЖ қарашли электр подстанцияси қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилиб, масъулларга мавсумни беталофат ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Сўнгра, шаҳардаги “Ҳумо-Зилола Барҳаёт” профессионал бошқарув компанияси фаолияти билан танишилиб, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда юзага келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

09 Nov, 12:04


Навоий шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари Х.Норқобилов томонидан секторда куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Жумладан, "Чинор" ва "Ватан" МФЙларини иссиқлик тизими ва иссиқ сув билан таъминловчи Навоий ва Меъморлар кўчаси чорраҳасидан ўтувчи 378 метр узунликдаги магистрал иссиқлик тармоқларининг пудратчи ташкилотлар томонидан таъмирланиши жараёни кўздан кечирилди.

Шунингдек, соҳага масъул ташкилотларга ушбу йўналишда кўшимча топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Навоий вилоят прокуратураси

09 Nov, 07:03


Томди тумани прокурори, 2-сектор раҳбари О.Курбонов сектор ҳудудидаги "Ақтов” овулидаги ёшлар билан хонадонларига бориб суҳбатлашди.

Мазкур суҳбатда биринчи навбатда давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар ва ундан самарали фойдаланиш, “Ёшлар дафтари” орқали берилаётган  имкониятлар тўғрисида тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, суҳбат жараёнида ёшларнинг муаммолари жойида ўрганилиб, тегишли мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Навоий вилоят прокуратураси

04 Nov, 17:37


"Диёр 24". Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва қиш мавсумига тайёргарлик кўриш эътиборда.
@Navoiy_trk

Навоий вилоят прокуратураси

04 Nov, 15:32


Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам трансформации электроэнергетического сектора и привлечения частных операторов к управлению электрическими сетями в регионах.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #transformatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Навоий вилоят прокуратураси

04 Nov, 11:09


Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида “Камбағалликдан - фаровонлик сари” дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Камбағал оилаларга ажратилиши кўзда тутилган ер майдонларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар тақдимоти қилинди.

Шунингдек, бириктирилган масьул раҳбарларнинг оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режалар ижроси юзасидан ҳисоботлари тингланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

04 Nov, 02:38


Tahlilnoma | Ijtimoiy infratuzilma: «Yangi Navoiy» megaloyihasi va zamonaviy maktablar
#3nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Навоий вилоят прокуратураси

04 Nov, 02:38


Tahlilnoma | Davlat rahbarining Navoiy viloyati uchun top 10 yangiligi
#3nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Навоий вилоят прокуратураси

04 Nov, 02:38


Tahlilnoma | Navoiyning o‘z «Sharm-El-Sheyx»i bo‘ladi: Prezident va tadbirkor muloqot
#3nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Навоий вилоят прокуратураси

04 Nov, 02:38


Tahlilnoma | Alisher Navoiy – O‘zbekistonning ma’naviy brendi
#3nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Навоий вилоят прокуратураси

04 Nov, 02:38


Tahlilnoma | Oyoqqa turgan kimyo sanoati: 1 dollarlik gazni 20 dollarlik mahsulotga aylantiradigan unikal loyiha!
#3nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Навоий вилоят прокуратураси

04 Nov, 02:38


Ахborot 24 | Yangi investitsion loyihalar
#3nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Навоий вилоят прокуратураси

04 Nov, 02:38


Intervyu 24 | Prezident tashrifi: Navoiy viloyatini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning yangi bosqichi belgilab berildi
#3nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Навоий вилоят прокуратураси

04 Nov, 02:38


Tahlilnoma | Bunaqasi hali Navoiy tarixida bo‘lmagan
#3nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Навоий вилоят прокуратураси

03 Nov, 04:27


Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” қўшма қарор қабул қилинди.

Ушбу қарор билан жорий йилнинг ноябрь ойи “Энергетика хавфсизлиги ойи” деб эълон қилинди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов, Президент Администрацияси масъул ходими раҳбарлигида мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда Навоий шаҳридаги “Ёшлик” ўйингоҳида энерго ресурсларини иқтисод қилиш, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва рейд тадбирларини кучайтириш юзасидан амалий семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда ижтимоий соҳа объектлари, маҳалла раислари, бошқарув сервис компаниялари, йирик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар ва 500 нафарга яқин аҳоли иштирок этди.

Тадбирда энергия ресурсларни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режаларнинг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли хонадонларига муқобил энергия манбалари ўрнатишнинг афзалликлари ҳамда имтиёзлари борасида Республиканинг малакали мутахассислари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Олиб борилган тушунтиришлар натижасида, 35 та аҳоли ҳонадонига тежамкор ускуна (горелка) ўрнатилди, 20 нафар истеъмолчи билан қуёш панели ўрнатиш бўйича шартномалар
тузилди.

Шу каби, семинарда энерготежамкор ускуналарнинг кўргазмаси ташкил этилди ҳамда вилоятдаги масъул идоралар ва таъминотчи корхоналарнинг қиш мавсумига шайлиги даражаси яна бир бор кўздан кечирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

24 Oct, 05:36


«Диёр 24». Бош прокурор кубоги мусобақасининг вилоят босқичи тафсилоти.
@Navoiy_trk

Навоий вилоят прокуратураси

24 Oct, 05:36


«Мавзу».
@Navoiy_trk

Навоий вилоят прокуратураси

23 Oct, 13:43


САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Қизилтепа туман прокурори 2-сектор раҳбари Ж.Тошев, Халқ қабулхонаси мудири Ш.Асадов ва туман ҳокими ўринбосари М.Нуруллоева ҳамда сектор ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда секторнинг "Тожикон" маҳалласида сайёр қабул ўтказишди.

Қабулда, аҳолидан ичимлик суви қувурини таъмирлаш ва таминотини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш каби мурожаатлар келиб тушди.

Барча мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

23 Oct, 13:42


Бош прокуратура бошқарма катта прокурорлари А.Ўктамов ва У.Рахмонов, Кармана туман прокурори З.Барнаев томонидан Кармана туманида "Ўзбекистон" ва "Шибзон" маҳаллаларида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури асосида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва мингрантлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Шунингдек, масъулларга Президентнинг 23.09.2024 йилдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сон Фармони ва 23.09.2024 йилдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш ва назорат қилиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Навоий вилоят прокуратураси

23 Oct, 13:12


Хатирчи туман прокурори, 2 сектор раҳбари Ф.Норов раҳбарлигида  "Каттасой"  маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда иштирок этган фуқаролардан турли масалалар келиб тушган муаммоларни ҳал этишлик учун туман ташкилот рахбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

23 Oct, 13:12


Нурота туман рокурори, 2-сектор раҳбари Н.Авазов бошчилигида “Қизилча" МФЙда аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида белгиланган график асосида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фукаролар ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан 10 дан зиёд мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижроси эса назоратга олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

21 Oct, 03:21


Бош прокуратура жамоаси азиз ватандошларимизни 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Навоий вилоят прокуратураси

20 Oct, 05:31


21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни.

Одамзод қалбидаги жамики олийжаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўъжизасидир. Она тили умуммиллат мулкидир, демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллийдир.

Ўзбек тилини шу Ватан тупроғини босаётган, ўзбекман дея фахр билан яшаётган ҳар бир шахс қадрламоғи, ҳурмат қилмоғи лозим.

Сўнги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан миллат барҳаётлигининг, давлат суверенитетининг гарови бўлган ўзбек тилини ривожлантириш, унинг имкониятлари ва жозибадорлигини халқаро миқёсда ҳам тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Бош прокуратурада “Тилга эътибор – элга эътибор” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ҳам айни шу масалаларга бағишланди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ шоирлари, Парламент аъзолари Иқболжон Мирзаалиев, Маҳмуджон Тоиров, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Нодиржон Холбўтаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Низомиддин Маҳмудов ва бошқа таниқли маданият, санъат ва адабиёт намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди.

Байрам тадбири иштирокчилар томонидан Давлат мадҳияси баралла айтиш билан бошланди. Сўнг, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги камчиликларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг таҳлилий маъруза билан чиқиш қилганлари ўзбек тили ривожидаги мутлақо янги ва тарихий босқични бошлаб берганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли минбарларда Давлатимиз раҳбарининг ўзбек тилида маъруза билан чиққанлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий халқлар ҳаётидаги улкан воқеа бўлганлигига алоҳида урғу берилди.

Зотан, шу тариқа дунё аҳли бир неча ўн йиллар, ҳатто асрлар ўтиб, музаффар миллатнинг овозини унинг ўз тилида яна эшитди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз.

Шу билан бирга, Бош прокурор прокуратура органлари томонидан Давлат тилига доир қонунчилик ҳужжатлар ижроси мунтазам ўрганилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўрилаётганлигини баён қилди.

Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда сўз олган таниқли санъаткор, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Навоий вилоят прокуратураси

19 Oct, 11:34


"Катта кондаги тежамкорлик" - Зарафшон ихтисослаштирилган прокурори Анвар Джумаев

"Huquq" газетаси, 17.10.2024 й., № 42

Манба: "Huquq" нашри

Навоий вилоят прокуратураси

19 Oct, 11:33


"Қаллоблар аукциони" - Навоий вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Ғайрат Бозоров

"Huquq" газетаси, 17.10.2024 й., № 42

Манба: "Huquq" нашри

Навоий вилоят прокуратураси

19 Oct, 09:47


Конимех туман прокурори, 2-сектор раҳбари Э.Джаббаров бошчилигида “Шўртепа” МФЙда аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида белгиланган график асосида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фукаролар ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан 10 дан зиёд мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижроси эса назоратга олинди.

Навоий вилоят прокуратураси

19 Oct, 06:50


Навоий вилояти прокурори А.Мирзаев Қизилтепа туманида ташкил этилган "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси"да амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда тадбиркорлар билан очиқ мулоқат ўтказди.

Тадбирда, ишга туширилган 10 та лотлардаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга биринчи навбатда харидор топиш, тадбиркорлиги юриб кетгунча ёрдам кўрсатиш учун корхона ташкилотларга бириктирилиб берилди.

Қолган тадбиркорларнинг ҳар бирининг муаммолари юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берилиб, лойиҳаларни қисқа муддатларда ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook