Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал @toshkentshaharsudlari Channel on Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

@toshkentshaharsudlari


Тошкент шаҳар судларининг расмий канали

____________

Официальный канал судов города Ташкента

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал (Uzbek)

Тошкент шаҳар судларининг расмий канали

____________

Официальный канал судов города Ташкента

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал Тошкент шаҳар судларининг расмий канали өз мақсадида Тошкент шаҳридаги судлар тўғрисидаги янгиликлар ва маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим қилишни маqsад қилган. Ушбу канал официал ҳисобланади ва унда Тошкент шаҳридаги судлар билан боғланишган расмий ва айрим маълумотлар жойлашади. Агар сиз Тошкент шаҳридаги судлар ҳақида янги янгиликларни билишни унутмасангиз, ушбу каналга обуна бўлинг ва самарали судлар янгиликлари билан баён булишини кузатиб боринг. Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал суд органларининг ишлари ҳамда хизмат кўрсатишлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Feb, 17:07


В №8 газеты «Vaqt» «Время» от 20 февраля 2025 года под рубрикой «Юридическая грамотность» опубликована статья судьи Шайхантахурского межрайонного суда по гражданским делам Жололиддина Аббасова под названием «Ответственность работодателя за задержку выплаты заработной платы».

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Feb, 16:34


Совершенствование работы с цифровыми технологиями

Президент Узбекистана утвердил Закон «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан, направленных на совершенствование системы работы с цифровыми доказательствами». Эти изменения внесены в Уголовно-процессуальный, Экономический процессуальный и Гражданский процессуальный кодексы, и направлены на усовершенствование юридической практики в области цифровых технологий, а также на более эффективную работу с электронными данными и цифровыми доказательствами в судебных разбирательствах.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Feb, 16:03


Новые изменения в законодательстве: усиление полномочий прокуроров в судебных процессах

30 сентября 2024 года Президент Узбекистана подписал Закон «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан, направленных на обеспечение полномочий прокурора при рассмотрении дел в судах». Эти поправки в законодательство направлены на повышение эффективности правоприменительной практики, укрепление законности и обеспечение справедливости в судебных процессах, затрагивающих интересы государства, общества и граждан.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Feb, 11:16


Судья ва ўқувчилар мулоқоти

Тошкент юридик техникуми 2-босқич ўқувчилари устозлари М.Сатторова бошчилигида назарий билимларини амалиёт билан боғлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судига боришди.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида ўқувчиларни тергов судьяси Л.Яхшибоева кутиб олди. Сайёр дарсда судья томонидан тергов судьясининг ваколатлари бўйича тушунтириш берилди. Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини 48 соатгача узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, айбланувчини лавозимидан четлаштириш каби вазифаларини бирма-бир санаб берди.

Очиқ дарсда судья Л.Яхшибоева тергов судьяларининг бошқа ваколатларига оид ўқувчиларнинг саволларига тергов ва суд амалиётидан мисоллар келтириб атрофлича жавоб берди.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Feb, 09:01


Талабалар сайёр судда иштирок этишди

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Feb, 05:06


Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилмоқда

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида туманда истиқомат қилувчи ажрим ёқасига келиб қолган 6 та оила иши кўриб чиқилди.

Низоли ҳолатларни бартараф этишда медиаторлар сифатида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ш.Султонова, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Арипова, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси А.Сулайманов ва яна бир қатор масъуллар таклиф этилди.

Медиаторларни ўз ихтиёрлари билан танлаган, ажралиш ёқасига келиб қолган эр-хотинлар билан мулоқот жараёни самимий ва ўзаро ишонч руҳида ўтди.

Медиаторлар ва оила ва хотин-қизлар масалалари учун масъул бўлган мутасаддиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Учтепа туманидан 2 та оила яраштирилди, 2 та оилага ўзаро келишув йўлини танлаш учун муддат берилди ва 2 та оилага судда муҳокама қилиниши учун тавсия берилди.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Feb, 04:30


"Тошкент" телеканали "Сиз нима дейсиз?" кўрсатувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси Акмал Шукуров иштирок этиб, меҳнат муносабатлари билан боғлиқ мавзуда ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этган

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Feb, 04:01


Ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган семинар

Бектемир туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг судьялари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор қидирув тадбирларини ўтказишда ҳамда жиноят ишларини тергов қилишда йўл қўйилаётган камчиликларни таҳлил қилиш мавзусида терговчилар, тезкор ходимлар, ЙПҲ ва ЙҲҲ ходимлари иштирокида семинар-учрашув ўтказилди.

Шунингдек, учрашувда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган давлат органлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчиларига мазкур Фармонга кўра, 2025 йил
1 январдан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар — тергов судьялари фаолият кўрсатишни бошлаганлиги, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги Қонуни билан ишни судга қадар юритиш устидан суд назорати тергов судьялари томонидан амалга оширилиши ва тергов судьясининг ваколатлари белгиланганлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Feb, 03:50


Жиноят кодексини ўрганамиз

230 прим 2-модда. Тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш (қалбакилаштириш)


Жиноятни содир этишга алоқаси йўқлиги олдиндан аён бўлган шахсни жиноий таъқиб қилиш мақсадида ёхуд шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига зарар етказиш мақсадида тезкор-қидирув фаолияти натижаларини тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширишга ваколатли шахслар томонидан сохталаштириш (қалбакилаштириш), —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар ахборотни ноошкора олиш учун мўлжалланган махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

16 Feb, 10:19


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

16 Feb, 09:54


Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан бочқинчилик жиноятини содир этган бир гуруҳ шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Feb, 13:51


Судья таклифи: қонунларда мажбуриятлар ихтиёрий бажарилишини рағбатлантиришга оид нормалар бўлиши керак

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 333-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси Гулруҳ Мамараимова мазкур лойиҳа ҳақидаги фикрлари ва таклифлари ҳақида гапириб берди.


👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Feb, 05:02


"Одил судлов" ҳуқуқий, илмий-амалий электрон журналининг 2025 йилги 1-сонида Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Ҳасановнинг "Улуш асосида қурилишда иштирок этиш шартномаси ва ушбу муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари" сарлавҳали мақоласи (22-27- бетларда) чоп этилган.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Feb, 04:25


Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди оила судьялари фаолиятидан

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

14 Feb, 18:01


Тонкости подачи искового заявления в экономический суд

Основной целью экономического судопроизводства является защита нарушенных или оспариваемых прав и законных интересов юридических и физических лиц, а также организаций в сфере экономики, содействие укреплению законности в экономической сфере и предотвращение правонарушений.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

14 Feb, 17:35


Торговля людьми: законодательные изменения и международное сотрудничество

Торговля людьми является одной из самых серьезных глобальных проблем, затрагивающих права человека и безопасность миллионов людей. Страна взяла курс на борьбу с этой проблемой, в первую очередь через улучшение законодательства и укрепление сотрудничества с международными организациями.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

14 Feb, 07:39


"Одил судлов" ҳуқуқий, илмий-амалий электрон журналининг 2025 йилги 1-сонида Тошкент шаҳар иқтисодий суди судья катта ёрдамчиси М.Саттарованинг "Чинакам халқ конституцияси" сарлавҳали мақоласи (12-14- бетларда) чоп этилган.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

14 Feb, 06:24


"Ўзбекистон" радиоканали "Шу кунинг мавзуси" эшиттиришида Тошкент туманлараро маъмурий суди судьялари Ўткир Соатов ва Мадина Маҳмудовалар иштирок этиб, 2025 йил 30 январь куни Президентимизнинг "Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш, замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча - чора тадбирлар тўғрисида"ги қарори моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз боради.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

14 Feb, 05:05


"Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент шаҳар суди судьяси Гўзал Абдураҳмонова жавоби


Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

14 Feb, 04:26


Жиноят кодексини ўрганамиз

229 прим 4-модда. Ер бериш тартибини бузиш

Ер бериш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) такроран содир этилган бўлса;

б) суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Feb, 17:01


"Бугунги Ўзбекистон" газетасининг 2025 йил 7 февраль кунги 2-сонида жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди тергов судьяси Валишер Карамановнинг "Жиддий хавф-хатар" сарлавҳали мақоласи (6-бетда) чоп этилган.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Feb, 16:34


Правовая защита бизнеса: успехи и гарантии для предпринимателей

В последние годы в Узбекистане предпринимательская деятельность получила значительное развитие, для субъектов бизнеса созданы широкие возможности. В целях защиты прав и интересов предпринимателей Президентом страны был принят ряд указов и постановлений, направленных на выведение предпринимательства на новый уровень и обеспечение надежной правовой защиты.

Одним из первых ключевых документов в этой сфере стал Указ от 5 октября 2016 года «О дополнительных мерах по обеспечению ускоренного развития предпринимательской деятельности, всемерной защите частной собственности и качественному улучшению делового климата». Этот документ стал важным шагом в развитии отрасли, а принятая Конституция Республики Узбекистан закрепила гарантии свободного ведения бизнеса, обеспечивая защиту субъектов предпринимательства, особенно малого бизнеса, от любого вмешательства в их деятельность.

В частности, статья 65 Конституции гласит, что основу экономики Узбекистана, направленной на повышение благосостояния граждан, составляет собственность в ее различных формах. Государство создает условия для развития рыночных отношений и добросовестной конкуренции, гарантирует свободу экономической деятельности, предпринимательства и труда с учетом приоритетности прав потребителей. В Республике Узбекистан обеспечиваются равноправие и правовая защита всех форм собственности.

Частная собственность неприкосновенна. Собственник не может быть лишен своего имущества иначе как в случаях и в порядке, предусмотренных законом, и на основании решения суда.

Эти меры позволили обеспечить полную законную защиту прав предпринимателей в стране.

На этом фоне суды также активно содействуют защите интересов бизнеса, организаций и предпринимателей, демонстрируя эффективность в решении возникающих споров.

Назокат БАЙЗАКОВА,
судья Ташкентского межрайонного экономического суда.


Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Feb, 16:06


В №1 газеты «Advokat Press» от 23 января 2025 года под рубрикой «Актуально» опубликована статья председателя Мирзо-Улугбекского межрайонного суда по гражданским делам Дилшода Хасанова и судьи Мирзо-Улугбекского межрайонного суда по гражданским делам Алишера Камарова под названием «Юридическая ответственность за нарушение земельного законодательства Республики Узбекистан».

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Feb, 14:36


Когда нарушения становятся преступлениями

В большинстве случаев под термином «преступление» мы понимаем тяжкие и особо тяжкие деяния, такие как кражи, мошенничество, взяточничество, убийство и другие. Однако в повседневной жизни существуют и такие правонарушения, которые кажутся незначительными, но за которые также предусмотрена уголовная ответственность.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Feb, 13:55


Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи по уголовным делам Ташкентского городского суда Наргизы Касимовой о юридической ответственности за клевету.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Feb, 10:58


2025 йил 12 февраль куни Олий суд раҳбариятининг Яшнобод туманида бўлиб ўтган сайёр қабулида жами 54 нафар фуқаро қабул қилиниб, 13 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 41 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Сайёр қабул доирасида сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилди.7 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган бўлса, 4 нафар фуқаронинг тафтиш тартибидаги шикоятлари кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Алимент ундириш ҳақидаги 8 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди. 2 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, тарафлар медиатив келишувга эришди.11 нафар фуқаро ва юридик шахслар вакиллари томонидан миннатдорлик ва ёзма ташаккурномалар билдирилди.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Feb, 07:50


"Ўзбекистон" телеканали "Одил судлов" кўрсатувининг ушбу сони жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди фаолиятидан тайёрланган

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Feb, 07:02


"Тошкент" телеканалида эфирга узатилган "Сиз нима дейсиз?" кўрсатуви бола ҳуқуқлари мавзусида бўлиб, унда жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди тергов судьяси Хуршид Содиқов ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этган.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Feb, 06:18


ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 184-сонли умумий ўрта таълим мактабида тадбир бўлиб ўтди.

Унда фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьялари Л.Ўтанбоева, А. Алиев ва мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган судья Л.Ўтанбоева Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти тузилиши бўйича тушунтириш бериб, Ўзбекистонда давлат ҳокимияти қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятидан иборатлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғи бўлиб, давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлашини, Бош вазир бошчилигида тузилган ҳукумат ижро этувчи ҳокимиятни амалга ошириши ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Олий суд фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади.
Судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Бу ҳақда ўқувчиларга судья А.Алиев тушунтириш бериб ўтди.

Шунингдек, учрашувда аёллар ва болалар ҳуқуқлари, улар зўравонлигига нисбатан қонунчиликда жавобгарликнинг кучайтирилганлиги ҳақида ҳам фикр юритилди.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

11 Feb, 04:46


Жиноят кодексини ўрганамиз

229-модда. Ўзбошимчалик


Ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

10 Feb, 17:35


Распределение общего имущества супругов: порядок, правила и особенности

Раздел общего имущества супругов может осуществляться по инициативе одного из супругов как во время брака, так и после его расторжения. Также раздел возможен в случае предъявления кредитором требования о выделении доли одного из супругов для взыскания.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

10 Feb, 17:09


Торговля людьми: правовая защита на страже справедливости

Торговля людьми — это одно из масштабных преступлений против личности, которое нарушает базовые права человека и наносит ущерб целым обществам. Это явление является крайне тяжким нарушением, которое требует комплексных мер для борьбы с ним. Узбекистан активно работает над снижением этого преступления, улучшая национальное законодательство и адаптируя его к международным стандартам в области прав человека.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

10 Feb, 16:16


Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди сайёр суд мажлисида МЖтК нинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган талаба қизга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

10 Feb, 16:11


В №1 журнала «Правосудие» под рубрикой «Исследования, анализ, предложения» опубликована статья судьи Ташкентского межрайонного административного суда Олимжона Шамсиева под названием «На что направлен Закон «О лицензировании, разрешительных и уведомительных процедурах»?

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

10 Feb, 14:08


❗️Пленум қарорига судлар томонидан давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, судларда турлича амалиёт юзага келишига сабаб бўлган ҳолатларга батафсил тушунтиришлар бериш ҳақида янги бандлар киритилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

✔️“Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, қарорнинг 6-бандида бир вақтнинг ўзида бири иккинчисидан келиб чиққан талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи фақат асосий талаб бўйича ундирилиши ҳақида тушунтириш берилди.

✔️Қарорнинг 4-бандида судларнинг эътибори суд ҳужжатларининг суд харажатлари қисмидан норози бўлиб берилган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари бўйича давлат божи умумий асосларда тўланиши лозимлигига қаратилган.

✔️Қарорнинг 13-бандида почта харажатларини қайтариш қонунда назарда тутилмаганлигини судлар инобатга олишлари лозимлиги бўйича берилган тушунтириш ҳам ягона суд амалиётини йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга.

✔️Олий суд Пленуми қарорининг 25-бандида шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ёки бекор қилиш ҳақидаги талаб юзасидан низоли шартномада кўрсатилган пул қиймати даъво баҳоси ҳисобланишидан келиб чиқиб, давлат божи мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун қонунда белгиланган ставка бўйича тўланиши лозимлиги қайд этилди.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

10 Feb, 11:26


ДИҚҚАТ САЙЁР ҚАБУЛ!

2025 йил 11-14 февраль кунлари соат 10.00.дан бошлаб Яшнобод туманида жойлашган "Ишга марҳамат" Мономарказ биносида (Манзил: Яшнобод тумани,Паркент кўчаси, 331-уй) Олий суд ва Тошкент шаҳар судлари раҳбарлари ҳамда Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Давлат хизматлари маркази раҳбарларининг Сайёр қабули бўлиб ўтади.


Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

10 Feb, 09:43


Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью следственного судьи Мирзо-Улугбекского районного суда по уголовным делам Бехзода Муминова о борьбе с торговлей людьми в Узбекистане.

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

10 Feb, 04:47


СУДЛАР ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2024 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 5,6 трлн. cўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 964 195 та суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, 533 019 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларнинг 405 252 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 63 940 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 57 349 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 6 478 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 177 711 таси битимлар, 63 843 таси никоҳдан ажратиш, 21 043 таси уй-жой муносабатлари, 20 540 таси алоҳида тоифадаги ишлар, 8 029 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш ҳамда 3 405 таси оталикни белгилаш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 32 217 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 23 569 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 5 832 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 225 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

3 217 та ишга тиклашга доир кўриб тамомланган ишларнинг 1 456 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 1 219 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 459 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 83 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 12 116 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 2 283 та қарор бекор қилиниб, 797 та суд қарори ўзгартирилди. Кассация тартибида 5 411 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 974 та қарор бекор қилиниб, 416 та суд қарори ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 4 525 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 422 та қарор бекор қилиниб, 109 та суд қарори ўзгартирилди.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 227 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 88 та қарор бекор қилиниб, 26 та суд қарори ўзгартирилган.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

10 Feb, 04:47


ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ О ГРАЖДАНСКИХ ДЕЛАХ, РАССМОТРЕННЫХ СУДАМИ В 2024 ГОДУ

В 2024 году судами по гражданским делам вынесены 964 195 судебных приказов о взыскании обязательных платежей на сумму более 5,6 трлн. сум.

Также за отчётный период в порядке искового производства рассмотрено 533 019 гражданских дел. Из них требования удовлетворены по 405 252 делам, отказано в удовлетворении требований по 63 940 делам, требования оставлены без рассмотрения по 57 349 делам, прекращено производство по 6 478 делам.

Из гражданских дел, рассмотренных в порядке искового производства, 177 711 связаны с соглашениями (сделками), 63 843 - расторжением брака, 21 043 - жилищными отношениями, 20 540 - отдельной категории дел, 8 029 - самовольно построенных жилых помещений или строений, 3 405 - установлением отцовства и дела по иным категориям.

Анализ рассмотренных дел о расторжении брака показывает, что по 32 217 делам исковые требования удовлетворены (браки расторгнуты), по 23 569 делам в удовлетворении исковых требований отказано (браки не расторгнуты), 5 832 иска оставлены без рассмотрения и по 2 225 исковым заявлениям производство по делу прекращено.

Из 3 217 дел о восстановлении на работу по 1 456 делам исковые требования удовлетворены, по 1 219 делам в удовлетворении исковых требований отказано, 459 исков оставлены без рассмотрения и по 83 исковым заявлениям производство по делу прекращено.

Судебными коллегиями по гражданским делам областных и приравненных к ним судов в апелляционном порядке рассмотрено 12 116 дел. Отменено 2 283 и изменены 797 судебных решений судов первой инстанции. В кассационном порядке рассмотрено 5 411 дел. Отменено 974 и изменены 416 судебных решений судов первой инстанции. В ревизионном порядке рассмотрено 4 525 дел. Отменено 422 и изменено 109 судебных решений судов нижестоящей инстанции.

Судебной коллегией по гражданским делам Верховного суда в ревизионном порядке рассмотрено 227 дел. Отменено 88 и изменено 26 судебных решений нижестоящих судов.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

10 Feb, 04:01


Жиноят кодексини ўрганамиз

228-1-модда. Давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш


Ғаразгўйлик ёки бошқа шахсий манфаатларни кўзлаб давлат проба тамғасини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, ўтказиш ёки ундан фойдаланиш, шунингдек уни қалбакилаштириш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

09 Feb, 08:21


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

08 Feb, 17:22


Тошкент шаҳар судларининг 2024 йил фаолият якунлари бўйича бўлиб ўтган Матбуот анжуманидан репортаж

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

08 Feb, 07:55


"Ташкентская правда" газетасининг 2025 йил 31 январь кунги 2-сонида Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Жамшид Хусаиновнинг "Поэт, восхитивший мир" сарлавҳали мақоласи рус тилида (2-бетда) чоп этилган.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

06 Feb, 12:36


Подведены итоги за 2024 год

В Ташкентском городском суде состоялась пресс-конференция, на которой были подведены итоги работы судов столицы в 2024 году.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

06 Feb, 12:16


Тошкент шаҳар суди тадбирлар залида пойтахт судларининг 2024 йил фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

06 Feb, 11:25


ТАЪЛИМ МАСКАНИДАГИ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 авгусдаги “Давлат таълим муассасаларида узлуксиз ҳуқуқий таълим тизимини жорий этиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Ушбу қарор ижросини амалга ошириш мақсадида суд тизими вакиллари ҳам таълим даргоҳларида тадбирлар уюштирмоқда.

Тошкент шаҳар суди раисининг 2024 йил 9 сентябрда тасдиқланган “Судьялар томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида амалий дарс машғулотларини ўтказиш бўйича режа”сига мувофиқ Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Зилола Раҳмонова 184-сонли мактабда ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида амалий дарс машғулотлари ўтказди.

Амалий дарс жараёнида судья ўқувчиларга таълим соҳасидаги янгиликлар, қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумотлар бериш билан бирга ўқувчиларнинг келгусидаги мақсадлари ва интилишларига ундовчи ибратли фикрлари билан ўртоқлашди.

-Судьялар томонидан уюштирилаётган амалий машғулотлар, ўқувчиларимизнинг ҳуқуқий билимларини ошириш билан бирга уларнинг келажак ҳаётларида адолат ва қонуннинг нечоғли муҳим ўрни борлиги ҳақидаги тасаввурларини бойитади, ёшлар қалбига ўзгача руҳ бағишлайди -дейди мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Гулҳаё Раҳмонова.

Судья ва мактаб ўқувчилари билан қизиқарли ва мазмунли ўтган амалий машғулотда мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

06 Feb, 10:33


"Даракчи" газетасининг 2025 йил 6 февраль кунги 6-сонида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Беҳзод Абдураҳимовнинг "Ўзбошимча қурилган иморатларни бузиш қарори устидан қанча муддатда шикоят бериш мумкин?" сарлавҳали саволга жавоби (20-бетда) чоп этилган

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

06 Feb, 08:08


Тошкент шаҳар суди тадбирлар залида пойтахт судларининг 2024 йил фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У.Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосарлари – судлов ҳайъати раислари Б.Исламов, И.Алимов, М.Мирзажонов ҳамда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Таъкидландики, одил судловни таъминлаш борасида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 2024 йил давомида 12.038 нафар шахсга нисбатан 9.886 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Судлар томонидан ўтган йили 115 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган, 2.577 ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан жами 287.216 та ишлар ҳал қилинган бўлиб, бу республика судларида кўрилган жами 1.497.173 та ишларнинг 19.2 фоизини ташкил этган.

Кўрилган ишларнинг 67.580 таси фуқаролик ишлари, 195.838 таси суд буйруқлари, 23.649 таси материал ва 149 таси ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари билан боғлиқ ишлардан иборат.

Тошкент шаҳар иқтисодий судлари томонидан 128 810 таси мурожаат иш юритишга қабул қилиниб, шунинг 124 964 таси кўриб чиқилган, 119 589 таси бўйича даъво талаби қаноатлантирилган, 2 823 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.

Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан ўтган йили биринчи инстанция судига жами 3 025 та ариза(шикоят)лар келиб тушган бўлиб, шундан 265 таси қабул қилиш рад этилган, 246 таси қайтарилган, 2 480 таси иш юритувга қабул қилиниб, кўриб тамомланган.

Кўриб тамомланган жами 2 480 та ишнинг 1 051 таси қаноатлантирилган, 947 таси рад қилинган, 319 таси иш юритишдан тугатилган.

Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан ўтган йилда жами 472 та хусусий ажрим чиқарилган, шундан 24 та хусусий ажрим бўйича мансабдор шахсларга интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Feb, 17:12


Что стоит знать об юридической ответственности за клевету?

Клевета — это преднамеренное распространение ложных утверждений, которые унижают честь и достоинство другого человека. Поэтому важно избегать распространения непроверенных и вымышленных фактов, которые могут не иметь под собой реальных оснований.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Feb, 16:01


Важнейший международный стандарт защиты детей

В условиях мирового признания прав человека защита наиболее уязвимой группы населения — детей — приобретает особую важность. Основным документом, регулирующим эту сферу, является Конвенция ООН о правах ребенка, принятая в 1989 году.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Feb, 11:14


Тергов судьяси жорий этилиши муносабати билан ўтказилган тадбирдан репортаж


Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Feb, 06:04


"Ўзбекистон 24" телеканали "Махсус репортаж" кўрсатувида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Аброр Раҳматов "Давлат божи тўғрисида"ги қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар моҳияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этган

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Feb, 05:15


2024 йилда судлар томонидан низонинг ҳал этилишининг муқобил усулларини қўллашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳамда тарафларга медиация институти тартиб-таомиллари батафсил тушунтириб берилаётганлиги туфайли 3 238 та иқтисодий ва 3 016 та фуқаролик низолар тарафлар ўртасида медиатив келишувлар тузилганлиги сабабли тамомланган.

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Feb, 04:38


Ижарага олинган автомобилни бўлакларга бўлиб сотиб юборган шахсга ҳукм ўқилди

Мулкни ижарага бериш орқали даромад топаётганлар кам эмас. Албатта, бунинг ёмон жойи йўқ. Зотан, ҳарқандай мулкни шартнома орқали фойда эвазига кимгадир фойдаланишга бериш қонунга мос келади.

👉 Батафсил

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Feb, 04:19


Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси Шаҳноза Иброҳимова жавоби


Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Feb, 03:58


Жиноят кодексини ўрганамиз

222-модда. Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш


Қамоқда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахснинг қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиши —
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қочиш:

а) баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказган ҳолда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

02 Feb, 11:34


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

01 Feb, 05:41


Судлар томонидан 2024 йил давомида 168 767 та иш бўйича янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилинган.

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

01 Feb, 04:48


Жиноят кодексини ўрганамиз

221-модда. Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик

Озодликдан маҳрум қилиш жойида жазони ўтаётган шахснинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслиги ёхуд маъмуриятнинг ўз фаолиятини амалга оширишига бошқача йўсинда тўсқинлик қилиши, башарти, маҳкумга нисбатан бир йил мобайнида жазони ўташ тартиби талабларини бузганлиги учун жазони ижро этиш колониясининг карцерига ўтказиш тариқасидаги жазо қўлланилганидан ёки турмага ўтказилганидан кейин содир этилса, —
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар:

а) ўта хавфли рецидивист;

б) оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм этилган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

31 Jan, 16:06


Конституционные гарантии в уголовном процессе

Обновленная Конституция включает в себя гарантии прав и свобод человека, закрепляя важнейшие институты, такие как «Хабеас корпус» и «правило Миранды».

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

31 Jan, 13:16


Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди тергов судьялари томонидан ваколатли давлат органлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони моҳияти ва ижроси юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

31 Jan, 13:00


Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган билдириш юзасидан

Ҳақиқатан ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги судга ариза билан мурожаат қилиб, “DOKTOR-SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2023 йил 31 майда берилган 086016-сонли лецензиянинг амал қилишини уч ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган.

Бунга сабаб бўлган ҳолат қуйидагича: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосарининг 2023 йил 19 октябрдаги ТМ-00-07320-сонли келишув хати ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг 2023 йил 23 октябрдаги 178-сонли буйруғи асосида “DOKTOR-SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг тиббий фаолияти 2023 йил 6-15 ноябрь кунлари текширилган.

Текшириш далолатномасига кўра, фуқароларга тиббий хизмат кўрсатишда бирламчи тиббий ҳужжатлар талаб даражасида тўлдирилмаганлиги ҳамда ташхис ва даволаш стандартларига риоя этилмаганлиги ҳамда Ў. Камолиддиновнинг малака тоифасини тасдиқловчи ҳужжат йўқлиги аниқланган.

Тарафларнинг тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, лицензияни тўхтатиб туришга асос бўладиган камчиликлар бартараф қилинган. Шу сабабли лицензияни тўхтатиб туришга асос бўлувчи ҳолатлар мавжуд эмас.

Чунки, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг “Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида”ги 2023 йил 17 ноябрда қабул қилинган 01/6983-сонли Қарорига асосан жавобгар 2023 йил 27 ноябрь санасига қадар текшириш жараёнида аниқланган лицензия талаб ва шартларининг бузилиши билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиши ва тасдиқловчи ҳужжатларни ҳамда маълумотларни Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига тақдим этиши белгиланган.

Шунга кўра, жавобгар томонидан “Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида”ги 2023 йил 17 ноябрда қабул қилинган 01/6983-сонли Қарор ижросини таъминлаш мақсадида навбатчи шифокор Ў. Камолиддинов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ва бошқа йўл қўйилган камчиликларни келгусида такрорланмаслиги юзасидан умумий йиғилиш ўтказилганлиги, эндиликда белгиланган стандартларга асосан фаолият олиб боришлари ва камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги 2023 йил 25 ноябрдаги 123-сонли хат Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига 2023 йил 27 ноябрда тақдим этилган.


Мазкур ҳолатда, аризачи томонидан тақдим этилган ёзма тушунтиришга кўра жавобгар фаолиятини тўхтатиб туриш учун ягона асос сифатида навбатчи шифокор (реаниматолог) Ў. Камолиддиновнинг малака тоифасини йўқлиги кўрсатилган.

Бироқ, “DOKTOR-SERVIS” МЧЖ ва Ў. Камолиддинов ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва бу ҳақда аризачига белгиланган муддатларда ёзма равишда хабар берилган.

Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.

Тошкент туманлараро иқтисодий суднинг 2024 йил 22 августдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аризасини қаноатлантириш рад қилинган.

Суднинг 2024 йил 22 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан тарафлардан апелляция ёки кассация шикояти келтирилмаган. Суд ҳужжати қонуний кучда эканлиги маълум қилинади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

31 Jan, 12:29


Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи по уголовным делам Ташкентского городского суда Анжелики Шамсутдиновой о Конвенции ООН о правах ребенка.

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

31 Jan, 11:52


Муаллифлик ҳуқуқини бузган тадбиркор жавобгарликка тортилди

Фан, адабиёт ва санъат асарига муаллифлик ҳуқуқи уни яратиш факти бўйича юзага келади. Муаллифлик ҳуқуқининг юзага келиши ва амалга оширилиши учун асарни рўйхатдан ўтказиш ёки бирон-бир бошқа расмиятчиликка риоя этиш талаб қилинмайди (“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси).

Муаллифнинг мулкий ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш мутлақ ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси асосида ёки мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси асосида амалга оширилиши мумкин. Мутлақ ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси фақат ушбу ҳуқуқлар ўтказилаётган шахс асардан муайян усулда ва шартномада белгиланган доирада фойдаланишига рухсат беради (“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддаси).

Бироқ бугунги кунда ушбу меъёрларга амал қилмайдиган, муаллифнинг ёки унинг ҳуқуқлари ўтказилаётган шахснинг розилигисиз асарларини ўзбошимчалик билан сотадиган ҳамда бундан кун кўрадиган кишилар, афсуски, учраб турибди. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бундай ишларга бот-бот дуч келаётганимиз бежиз эмас. Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўрилган мазкур иш ҳам айни қонунбузарлар туфайли юзага келган.

Даъвогар – “IR” МЧЖ Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – ЯТТ “MPR”дан 150 млн. сўм товон пули ундиришни сўради. Нега дейсизми?

2024 йилнинг апрелида рассом Д. Н. “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш” номли рангтасвир асарини яратган. 24 апрелда тузилган “Муаллифлик ҳуқуқи асосида асар яратиш тўғрисида”ги шартномага мувофиқ асарга нисбатан мутлақ ҳуқуқларини “IR” МЧЖга берган. Буни рассомнинг ўзи дастлабки суд мажлисида маълум қилган.

“IR” МЧЖ 2019 йилдан бошлаб кенг ассортиментдаги полиграфия, бадиий-рассомлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва турли ташкилотларга етказиб бериш фаолия¬тини олиб боради. Қайд этилган шартнома билан асарга нисбатан мутлақ ҳуқуқлар энди ушбу жамиятга тегишли. Унга кўра Д. Н. жамиятнинг буюртмалари асосида асарни зарур нусхада яратади ва мутлақ ҳуқуқлар билан топширади.

Жамият эса уни харидорларга сотади. Дарҳақиқат, май ойидан бошлаб “IR” МЧЖ асарни турли харидорларга етказиб келган.

Бироқ ЯТТ “MPR” асар муаллифи ва унга мутлақ ҳуқуқлар эгаси бўлмиш “IR” МЧЖнинг розилигини олмасдан, жумладан, келишувга эришмасдан ёки шартнома тузмасдан асардан даромад кўриш мақсадида ўзбошимчалик билан фойдаланиб, асар фотонусхаларини xarid.uzex.uz орқали сотиб келган.

Номи зикр этилган қонуннинг 65-моддасида муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб, иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1056-моддасига асосан, муаллифга асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар тегишлидир. Юридик ва жисмоний шахслар, ушбу кодексда ва бошқа қонунларда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан, мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан ёхуд улар бўлмаган тақдирда, бу ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятларини бажарувчи ташкилот билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин.

Шу боис суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблади. Жавобгардан даъвогар фойдасига 45 млн. сўм товон пули, 15 млн. сўм зарар, 3 млн. 300 минг сўм давлат божи ва почта харажатлари ундириш ҳақида қарор чиқарди. Ўзбошимчалик фойда эмас, зарар келтиради.

Шоира ЭРМЕТОВА,
Тошкент туманлараро
иқтисодий суди судьяси


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

31 Jan, 11:17


Прокуратура, суды и защита прав граждан

В последние годы в нашей стране проводятся важные реформы, цель которых — усиление независимости судебной власти и повышение прозрачности и открытости судебных процессов.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

31 Jan, 10:55


Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи Мирабадского районного суда по уголовным делам Нилуфар Дадабаевой о задачах, вытекающих из Закона Республики Узбекистан «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан, направленных на совершенствование системы работы с цифровыми доказательствами».

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

31 Jan, 10:31


Жиноятчиликка қарши курашишнинг энг самарали усули жиноятлар содир этилишининг олдини олишдир

Самарқанд давлат ветеренария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиалида гиёҳвандлик, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси Ф.Абдушукуров, тергов судьялари Ж.Қурбонов ва У.Кахаров, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Чилонзор туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамда университет талабалари иштирок этишди.

Тадбирда судьялар томонидан туман ҳудудида содир этилаётган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, ҳукмлардан мисоллар, уларнинг салбий оқибатлари юзасидан маълумотлар берилди.

Очиқ мулоқотда талабалар судьялардан жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини қўллашда юзага келаётган муаммолар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Jan, 16:30


Роль прокуратуры в укреплении правового государства

Президент Республики Узбекистан подписал Закон «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан, направленных на обеспечение полномочий прокурора при рассмотрении дел в судах». Эти изменения нацелены на повышение эффективности правоприменительной практики, усиление законности и обеспечение справедливости в судебных процессах, затрагивающих интересы государства, общества и граждан.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Jan, 16:13


Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи Учтепинского районного суда по уголовным делам Бобира Рахимова о противодействии коррупции в Узбекистане.

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Jan, 14:26


ТЎРТ НАФАР ЯНГИ СУДЬЯ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ҳамда туманлараро иқтисодий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2025 йил 22 январдаги қарорига муфовиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Ў. Мадрохимов, Ш. Якубов, Г. Эрназарова ва З. Мажидовнинг қасамёди эшитилди.

Тадбирда иштирок этган судьяларнинг ота-оналари ва яқинлари уларга энг яхши тилакларни билдирди.

Қасамёд қабул қилган 4 нафар янги судьяга судьялик гувоҳномалари билан бирга "Судьялар одоби кодекси" топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Jan, 04:47


Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди Жиноят кодесининг 258-моддасида (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган монтажчига 2,5 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Jan, 03:41


Жиноят кодексини ўрганамиз

212-модда. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш


Пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;

в) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора олиш-беришда воситачилик қилиш:

а) ҳақ эвазига;

б) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;

в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Jan, 16:32


Новый взгляд на юридическую практику в эпоху цифровизации

Президент подписал Закон «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан, направленных на совершенствование системы работы с цифровыми технологиями». Этот нормативный акт стал важным шагом в обновлении законодательства с учетом современных вызовов цифровизации и внедрения новых стандартов обращения с электронными данными и цифровыми доказательствами.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Jan, 13:23


Что делать, если при разделе наследства невозможно установить местонахождение наследника?

— Каковы действия наследников и нотариуса в случае, если среди наследников есть лица, местонахождение которых неизвестно?

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Jan, 12:51


"Ёшлар" радиоканали "Давр янгиликлари" ахборот дастурида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Дилноза Абдуқодирова "Ўзбекистон - 2030" стратегияси "Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили"да амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳаси ҳақидаги фикр-мулоҳазалари

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Jan, 12:14


Суд тугатиш бошқарувчилари билан мулоқот

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси биносида тўловга қобилиятсиз деб топилган тадбиркорлик субъектларининг бюджет олдидаги умидсиз солиқ қарзини ундириш (қисқартириш) борасида суд бошқарувчилари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси вакиллари, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакиллари ҳамда суд бошқарувчилари иштирок этди.

Тадбирда суднинг ҳал қилув қарорлари билан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатиш муддатлари бир йилдан ошган ишлар бўйича муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида маъруза қилинди.

Маърузада узоқ муддатдан буён тугатилмасдан келинаётган тўлов қобилиятини йўқотган корхоналарнинг сони мунтазам равишда ошиб бораётганлиги ҳолатлари солиқ органининг ва бошқа кредиторларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги қайд этиб ўтилди.

Суд бошқарувчилари томонидан ишларни ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, тугатиш чораларини қонунда белгиланган муддатларда якунлаш, қонунбузилишларга йўл қўймаслик ҳамда суд бошқарувчиларининг тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказаётганда қарздорнинг ва кредиторларнинг манфаатларини кўзлаб оқилона иш юритиши шартлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида тўловга қобилиятсиз деб топилган корхоналарнинг тугатиш ишларини олиб боришда давлат хизматларини рақамлаштириш ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тегишли давлат ташкилотлари билан интеграция қилинганлиги ҳамда тугатиш жараёнларида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда тугатилаётган корхонанинг тугатиш жараёнлари бўйича муаммоларга қонунчилик доирасида ечим ва маслаҳатлар берилди.

Умид Алиев,
Тошкент туманлараро
иқтисодий суди судьяси


Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Jan, 07:51


Жиноятга жазо муқаррар

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Jan, 07:35


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Тошкент шаҳар судлари жамоаси жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг тергов судьяси Бекзод Бахриновга отаси Фозил Жуманазаровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Jan, 06:03


Маҳаллада ўтган сайёр судда тузалиш йўлига ўтган маҳкумлар иши кўриб чиқилди

Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси Ойбек Кахаров томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида тумандаги “Софдил” маҳалласида аҳолини суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириш ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Шунингдек, маҳаллада сайёр суд мажлиси ўтказилиб, инсонпарварлик тамойилларига асосан қилган ишидан пушаймон бўлган, ўзига тегишли хулоса чиқарган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир неча шахслар тайинланган жазонинг ўталмаган муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Jan, 04:46


Тошкент туманлараро иқтисодий судида ташкил этилган тадбирда ашёвий далиллар ишончлилиги ҳамда суд экспертизасининг замонавий имкониятлари кўриб чиқилди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Jan, 03:58


Жиноят кодексини ўрганамиз

211-модда. Пора бериш


Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Jan, 16:14


Гарантии судебной защиты прав и свобод граждан

Новая редакция Основного закона укрепила гарантии гражданам по защите их прав и свобод. Соотечественники получили конституционно закрепленную возможность защищать свои права в судебном порядке. Законодательство теперь прямо позволяет гражданам оспаривать в суде противоправные действия государственных органов, должностных лиц и общественных организаций.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Jan, 15:47


Судьялар олий кенгаши қарори билан:


Амиров Шерзод Мамарашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг судьяси лавозимига;


Абдуганиев Санжар Абдурашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.


Шунингдек:

Шукурлаева Гули Юсуповна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;


Алиев Акмал Заирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Jan, 15:31


#Янги_судьялар

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли битирган:

Якубов Шохрух Бахрамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳри Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Эрназарова Гуландон Улугмуратовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Jan, 15:19


Борьба с торговлей людьми: законодательные аспекты

Торговля людьми — это серьезное преступление, которое нарушает основные права и свободы человека. В Узбекистане борьба с этим преступлением является одной из приоритетных задач государства. На протяжении последних десятилетий страна активно разрабатывает законодательные и институциональные механизмы для противодействия торговле людьми и защиты пострадавших.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

18 Jan, 04:54


Жиноят кодексини ўрганамиз

207-модда. Мансабга совуққонлик билан қараш

Мансабга совуққонлик билан қараш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша қилмишлар:

а) одам ўлишига;

б) гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларнинг кўп миқдорда Ўзбекистон Республикаси давлат ёки божхона чегаралари орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

17 Jan, 16:05


Брачный договор: как защитить имущественные права супругов

Семейное законодательство Узбекистана четко регулирует имущественные отношения супругов, обеспечивая их права и обязанности в случае возникновения споров. Согласно статье 23 Семейного кодекса, имущество, приобретенное в браке, а также совместно нажитое будущими супругами до официальной регистрации брака, признается их общей собственностью. Это правило действует по умолчанию, однако оно может быть изменено в соответствии с действующим законодательством или через заключение брачного договора, который позволяет супругам индивидуально договориться о распределении собственности.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

17 Jan, 15:36


Земля как общенациональное богатство

Земля является одним из наиболее важных и ценных ресурсов в любой стране, играя ключевую роль в экономическом развитии и социальном благосостоянии общества. В Узбекистане, как и в других странах, земельные ресурсы имеют особое значение, и их использование требует строгого контроля и рационального подхода.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

17 Jan, 07:17


Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди томонидан ҳуқуқбузар кондукторга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

17 Jan, 04:38


21 аср газетасининг 2025 йил 16 январь кунги 2-сонида Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Сардор Алимардоновнинг "Кимошди савдоси ҳақиқий эмас" деб топиш унда ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳам ҳақиқий эмаслигига олиб келади" сарлавҳали мақоласи (5 - бетда) чоп этилган

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

17 Jan, 04:03


Жиноят кодексини ўрганамиз

206-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш


Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

16 Jan, 16:37


Торговля людьми — преступление, угрожающее правам личности

Торговля людьми представляет собой одну из самых тяжких форм преступлений против личности и является серьезным нарушением прав человека. Это явление наносит колоссальный вред обществу, разрушая жизни и нарушая базовые права человека. Узбекистан активно борется с торговлей людьми, постоянно совершенствуя национальное законодательство и внедряя международные стандарты в эту сферу, стремясь к эффективному предотвращению и пресечению этого преступления.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

16 Jan, 12:33


ТАДБИРКОР – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик фаолияти ривожлантириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири, деб ...

Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Н.Байзақова мақоласи

👉 Батафсил

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

16 Jan, 06:21


"Жамият" газетасининг 2025 йил 16 январь кунги 2-сонида Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Машҳура Байбекованинг "Суд ишларида яраштирув - медиация" сарлавҳали мақоласи (1-2-бетларда) чоп этилган

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

16 Jan, 05:11


Майда безорилик содир этган ёш йигит ва қиз маъмурий жавобгарликка тортилди

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

16 Jan, 04:47


Тошкент шаҳар судида "Ибратли судья" мукофотини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

16 Jan, 03:48


Жиноят кодексини ўрганамиз

205-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш


Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Jan, 15:05


Что предусмотреть в договоре аренды транспортного средства?

— Как в договоре аренды транспортного средства можно определить объем услуг по управлению и технической эксплуатации, чтобы гарантировать их соответствие целям аренды и обеспечить безопасность эксплуатации?

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Jan, 13:32


Р. Кушербаевнинг Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаати юзасидан

Айнан видеомурожаатда тилга олинган жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2024 йил 19 декабрдаги С. И.га оид ҳукмига нисбатан судланувчининг адвокати томонидан апелляция тартибида шикоят берилган.


Мазкур шикоят 2025 йил 16 январь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Мазкур шикоят ва видеомурожаатдаги важларга судлов ҳайъати томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Jan, 10:10


Янги йилдан тергов судьялари ўз фаолиятини бошлади

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Jan, 09:54


Вектор развития и защиты прав инвесторов

Одним из основополагающих элементов инвестиционной политики является совершенствование правовой базы. Закон «Об инвестициях и инвестиционной деятельности» закрепляет основные гарантии и принципы для инвесторов. Среди них: законность, гласность, свобода ведения деятельности, справедливость и равенство субъектов, недопущение дискриминации и презумпция добросовестности инвестора. Эти принципы обеспечивают защиту интересов инвесторов на всех этапах их деятельности в стране.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Jan, 05:02


📣 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун www.uzbekistan2030.uz порталига жойлаштирилди.

❗️Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилаётган айрим муҳим чоралар билан қуйидаги инфографикада танишишингиз мумкин.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

🫂 Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз. 🔈

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

08 Jan, 16:31


Права детей — фундамент современного общества

В современном мире, где права человека становятся фундаментальной ценностью, особое внимание уделяется защите самых уязвимых групп общества — детей. Их права и благополучие занимают ключевое место в международной повестке, а важнейшим документом, регулирующим эту сферу, является Конвенция ООН о правах ребенка, принятая Генеральной Ассамблеей ООН в 1989 году. Этот исторический правовой акт стал первым в своем роде документом, устанавливающим всеобъемлющие и юридически обязательные стандарты защиты и обеспечения прав детей на международном уровне.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

08 Jan, 11:49


Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

Ҳурматли фуқаролар!

Қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.


Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

08 Jan, 06:20


8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни

Тошкент шаҳар суди жамоаси прокуратура ходимларини касб байрами билан самимий табриклаб, уларни адолат ҳамда қонунийликни таъминлаш борасидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятида катта ютуқлар тилайди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

08 Jan, 03:41


Жиноят кодексини ўрганамиз

197-модда. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш


Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

07 Jan, 16:10


Защита честной игры и равных условий в спорте

4 ноября 2024 года Президент подписал закон «О внесении дополнений в Уголовный кодекс Республики Узбекистан в целях предотвращения коррупции в сфере спорта».

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

07 Jan, 16:06


Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан ўз хотинини болға билан уриб ўлдириб қўйган эрга Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмига биноан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

07 Jan, 11:00


Торговля людьми: преступление против человечности

Торговля людьми — это одно из самых серьезных и бесчеловечных преступлений современности, связанное с незаконным перемещением, удержанием и эксплуатацией людей в корыстных целях. Жертвами этого преступления могут стать люди любого возраста, пола и социального положения, включая женщин, мужчин и детей. Преступники зачастую используют ложные обещания работы, лучшей жизни или безопасной миграции для того, чтобы ввести жертву в заблуждение. Их главная цель — получение прибыли за счет эксплуатации человеческого труда, принуждения к проституции, рабству или иным видам злоупотребления.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

07 Jan, 04:01


Жиноят кодексини ўрганамиз

196-модда. Атроф табиий муҳитни ифлослантириш


Ерларни ифлослантириш ёки бузиш, сув ёки атмосфера ҳавосини ифлослантириш одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша қилмишлар одам ўлишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

06 Jan, 16:22


Свадебные расходы после развода: можно ли требовать компенсацию?

— Может ли муж после расторжения брака потребовать от бывшей супруги компенсацию всех расходов, связанных с проведением свадьбы?

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

06 Jan, 11:02


Шахсий маълумотлар қонун билан қўриқланади. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди судьяси Лайло Яхшибоева фикр юритади

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

06 Jan, 10:41


СУД ФАХРИЙСИ 70 ЁШДА

Шахабутдинова Сайёра Нурановна 1955 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1979 йили Тошкент давлат университетини ҳуқуқшунослик мутахасислиги бўйича битирган.

Суд тизимида 1977 йилдан Олий суд масҳатчиси, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2000 йилдан судья сифатида Тошкент шаҳар Ҳамза туман (ҳозирги Яшнобод) судининг судьяси, 2001 йили фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суднинг судьяси, 2005-2010 йилларда Тошкент шаҳар судининг судьяси вазифаларида меҳнат қилди.

Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази раиси У.Мингбоев С.Шахабутдиновага йўллаган табрик хатида “...Сиз ҳамиша одил судловни амалга ошириш учун виждон амрига қулоқ солган меҳнатсевар аёл судья сифатида ҳамкасбларингиз ва шогирдларингиз орасида ҳурмат қозониб келгансиз”, дея эътироф этади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжакулов ҳам суд фахрийсини дил сўзлари билан қутлади. Бугун табрикномалар ва эсдалик совғалари ўз эгасига етказилди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

06 Jan, 07:16


YURISTKADR Telegram-каналида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан

Давлат меҳнат назорати инспекциясининг даъвогар О. Баев манфаатида жавобгар “Ипотека банк” АТИБга нисбатан буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул учун ҳақ ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво талаблари бўйича юритилган фуқаролик иши юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди томонидан 2024 йил 6 июндаги қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Ипотека банк” АТИБ томонидан кассация шикояти келтирилган.

Мазкур кассация шикоятини Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш жараёнида даъвогарнинг адвокати С. Мухтаралиев суд мажлисида белгиланган тартибга риоя этмаганлиги, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаганлиги ҳолати юзасидан унга нисбатан судлов ҳайъати томонидан 2024 йил 13 декабрда хусусий ажрим чиқарилган.

Шунингдек, ажримдан норози тарафларга унга нисбатан шикоят келтириш муддати ва тартиби тушунтирилган.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

06 Jan, 05:31


ҲУҚУҚИЙ ҚЎЛЛАНМА

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддаси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

06 Jan, 04:00


Жиноят кодексини ўрганамиз

195-модда. Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик

Мансабдор шахснинг экологияси ифлосланган жойларни дезактивация қилиш ёки бошқача тарзда тиклаш чораларини кўришдан бўйин товлаши ёки бундай ишларни етарли даражада бажармаслиги одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша қилмишлар одам ўлишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

04 Jan, 13:42


Как адвокатура усиливает защиту прав граждан

В последние годы предпринимаются активные шаги, направленные на укрепление защиты прав, свобод и законных интересов граждан, а также обеспечение их доступа к квалифицированной юридической помощи. В этом контексте институт адвокатуры, который не только предоставляет юридические услуги, но и участвует в реализации правосудия, играет значимую роль.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

04 Jan, 12:19


Электронные доказательства: ключевая роль в современных судебных процессах

Президент утвердил Закон «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан, направленных на совершенствование системы работы с цифровыми доказательствами». Этот нормативный акт стал важным шагом в адаптации законодательства к современным вызовам цифровизации и внедрению новых стандартов работы с электронными данными и цифровыми доказательствами.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

04 Jan, 11:53


Фуқаро Ҳ. Бегалиевнинг ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган видеомурожаати юзасидан

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2024 йил 15 октябрдаги сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори билан даъвогар Ҳ. Бегалиевнинг жавобгар “МК-ГРОУП” МЧЖга нисбатан соғлигига етказилган зарар пулларини ойма-ой ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилган.

Жавобгар “МК-ГРОУП” МЧЖдан Ҳ. Бегалиевнинг фойдасига тўланмай қолган бир йўла тўланадиган товон пули учун 22.000.000 сўм ва 2025 йил 15 августга қадар ҳар ойда 1.393.000 сўмдан ойма-ой тўланадиган нафақа пули, эндопротез жарроҳлик амалиёти учун тўланган 49.105.000 сўмлик харажат ундирилган.

Жавобгар “МК-ГРОУП” МЧЖдан давлат фойдасига 2.899.920 сўм давлат божи ва Ҳ. Бегалиевнинг фойдасига 34.000 сўм почта харажатлари ундирилиши белгиланган.

Жавобгар “МК-ГРОУП” МЧЖнинг 2024-йил 15-октабр кунида сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги 2024 йил 19 декабрдаги аризаси суднинг 2024 йил 23 декабрдаги ажрими билан қаноатлантирилган ҳамда ишни кўриб чиқиш 2025 йил 7 январь куни соат 17-00 га тайинланганлиги маълум қилинади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Jan, 16:22


РАСМИЙ АХБОРОТ

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2024 йил 26 декабрдаги қарорига мувофиқ 1978 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган Ғ. Дустов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Бугун Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясида Ғ. Дустовнинг адвокатлари томонидан биринчи инстанция судининг қарори устидан берилган апелляция шикоятлари судья Ф. Эргашев раислигида кўриб чиқилди.

Апелляция судида Ғ. Дустовнинг майда безорилик содир этгани тасдиқланиб, биринчи инстанция суди томонидан унинг ҳаракати тўғри квалификация қилинган деб топилди.

Шунингдек, суд Ғ. Дустов аввал ҳам (1 йил мобайнида) айнан шу турдаги ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги сабабли адвокатларнинг Ғ. Дустовга ярашувга бўлган ҳуқуқини тушунтирмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишмади.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 3 январдаги ажримига мувофиқ Ғ. Дустовга нисбатан жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан чиқарилган қарор ўзгартирилиб, ҳуқуқбузарнинг пушаймонлиги, соғлиғи ҳамда маҳалла еттилигининг унга енгиллик беришни сўраб кафиллик билдирилганлиги инобатга олинган ҳолда унга тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси 8 сутка маъмурий қамоқ жазосига келтирилди.

Бугунги кун ҳолатига Ғ. Дустов жазони тўлиқ ўтаганлиги боис суд залидан маъмурий қамоқдан озод қилинди.

Адвокатларнинг апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси қарори устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Jan, 15:56


Правовые гарантии защиты детей: международный и национальный контексты

По данным Организации Объединенных Наций, на сегодняшний день в мире насчитывается около 160 миллионов трудоспособных детей в возрасте от 5 до 17 лет, из которых 63 миллиона — девочки, а 97 миллионов — мальчики. Значительная часть этих детей являются жертвами современных форм рабства, а остальные вынуждены выполнять опасные виды работ. Многие из них лишены возможности получать образование, что обрекает их на незавершенное детство, лишенное полноценного развития, необходимого питания и должной заботы как со стороны родителей, так и общества в целом.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Jan, 09:26


Защита прав граждан и интересов государства на новом уровне

В последние годы в нашей стране продолжается активная реализация последовательных реформ, направленных на укрепление независимости судебной власти, обеспечение прозрачности и открытости правосудия, а также совершенствование механизмов защиты прав и законных интересов государства, общества и граждан.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

03 Jan, 04:01


Жиноят кодексини ўрганамиз

193-модда. Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш


Саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат, агросаноат, илм-фан объектлари ёки бошқа объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш нормалари ва қоидаларининг мансабдор шахс томонидан бузилиши, ёхуд давлат комиссиясининг аъзолари томонидан бу объектларни норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузиб қабул қилиниши инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши, экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф муҳитнинг ўзгариб кетишига ёки бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

01 Jan, 06:11


Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

31 Dec, 19:52


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

31 Dec, 10:18


Тошкент шаҳар судлари жамоаси
барча юртдошларимизни кириб келаётган 2025 йил билан самимий табриклайди.

Янги йил ҳар бир хонадонга файэ - барака, фаровонлик, бахт-омад олиб келсин.

Юрт тараққиёти,
ободлиги йўлида асло чарчаманг.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

31 Dec, 05:03


Жиноят кодексини ўрганамиз

192 прим 12-модда. Пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик


Тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик, талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:
а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

30 Dec, 10:18


Бизга никоҳ шартномаси керакми?
"Миллий" телеканалининг шу мавзуга бағишланган кўрсатувида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Зульфия Нуралиева ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этган


Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

30 Dec, 08:49


Ўзбекистонда 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили».

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

30 Dec, 06:10


"Одил судлов" ҳуқуқий,илмий-амалий электрон журналининг 2024 йилги 12-сонида Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси И.Алимовнинг "Конституция - инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган асосий ҳужжат" сарлавҳали мақоласи (8-9-бетлар) чоп этилган

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

30 Dec, 05:04


Жиноят кодексини ўрганамиз

192 прим 11-модда. Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш


Мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, яъни нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

29 Dec, 10:16


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

29 Dec, 07:03


"Одил судлов" ҳуқуқий,илмий-амалий электрон журналининг 2024 йилги 12-сонида Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б.Исламовнинг "Ўзбекистон қонунчилигида болалар ҳуқуқлари" сарлавҳали мақоласи (4-7 бетларда) чоп этилган

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

27 Dec, 07:33


Болаларни бўронлардан эмас, ўзимиздан асраймизми?

Бола – нозик ҳилқат, Яратганнинг мўъжизаси. У бир ниҳолки, қандай парвариш қилинса, шундай мева беради.

Шунинг учун ҳам фарзандни тарбиялаш, унга илм бериш, касб ўргатиш қадимдан энг масъулиятли вазифа саналган. Одоб-ахлоқ, ёши улуғларга ҳурмат, меҳр-оқибат, оилага, киндик қони тўкилган заминга садоқат фазилатларини камол топтириш бола тарбиясида энг муҳим жиҳатлардан ҳисобланган...

👉 Батафсил

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

27 Dec, 06:12


"Маҳалла" радиоканали Хабарлар дастурида Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Фарход Миров судга мурожаат қилиш муддатлари ҳақида гапиради

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

27 Dec, 05:48


СУДЬЯ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди судьяси Ж.Одилов тумандаги 287-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, юқори синф ўқувчилари билан учрашди.

Учрашувни мактаб директори Н.Пармонова қисқача кириш сўзи билан очиб, сўзни Ж. Одиловга берди. Судья сўзга чиқиб, ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва бурчларини билмаганликлари оқибатида ёшлар ўртасида учраётган ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот берди. Янги таҳрирдаги Конституциямизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирди.

Шунингдек, судья ўз сўзида ўқувчиларга турли ёт оқимларга аралашиб қолмаслиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

27 Dec, 04:53


Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси Ойбек Ҳакимов жавоби


Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

27 Dec, 03:56


Жиноят кодексини ўрганамиз

192 прим 8-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш

Қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

26 Dec, 16:18


Болаларни бўронлардан эмас, ўзимиздан асраймизми?

Мутасадди органларнинг болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид махсус ваколатлари, ўзаро...

👉 Батафсил - Мавлуда Бобораимова мақоласи

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

26 Dec, 15:53


Правовые последствия конфликта интересов

Закон Республики Узбекистан «О конфликте интересов» был принят с целью предотвращения и урегулирования конфликтов интересов, которые могут возникать у государственных служащих, работников государственных органов и других лиц, связанных с выполнением государственных функций.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

26 Dec, 12:45


"Ўзбекистон" радиоканали "Оқшом тўлқинларида" эшиттиришида Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Йўлдош Норбековнинг судгача ишларни кўриш, келишиш битими ҳақидаги интервьюси

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

26 Dec, 12:10


21 аср газетасининг 2024 йил 26 декабрь кунги 52-сонида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Баҳодир Султоновнинг "Адолат қарор топмасдан ҳуқуқ ва манфатлар тикланмайди" ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Раҳматжон Бердияровнинг "Иқтисодий низоларни келишув битими билан якунлаш" сарлавҳали мақолалари (6-бетда) чоп этилган

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

26 Dec, 11:02


Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Гуламова Мукаддас Зиядуллаевна – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

26 Dec, 10:44


Янги йилдан тергов судьяси жорий этилиши муносабати билан Тошкент шаҳар судида семинар бўлиб ўтди

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

26 Dec, 06:10


"Одил судлов" журналининг 2024 йил 12-сонида Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси И.Алимовнинг "Янгиланган Конституцияда мулк ҳуқуқи" сарлавҳали мақоласи (30-31-бетларда) чоп этилган

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

26 Dec, 05:18


Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Зилола Раҳмонова жавоби


Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

26 Dec, 03:59


Жиноят кодексини ўрганамиз

192 прим 6-модда. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш


Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

192 прим 7-модда. Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш

Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан асоссиз равишда кечиктириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Dec, 16:48


Судебная справедливость на новом уровне

10 июня Президент Узбекистана подписал указ, направленный на усиление гарантий защиты прав и свобод граждан в рамках оперативно-розыскной и следственной деятельности. Этот документ представляет собой важный шаг в реформировании судебной системы страны, акцентируя внимание на укреплении принципов законности, справедливости и защиты конституционных прав граждан.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Dec, 16:08


Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судига тергов судьяси тайинланди

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:

Хожимуродов Жасур Жаҳонгирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг тергов судьяси лавозимига қайта тайинланди ва ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Dec, 16:02


Янги тайинловлар!

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Абдушукуров Фарход Зокирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;


Шунингдек:

Рахимов Бобир Истамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Шерматов Акмал Пўлатжон ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Dec, 15:19


Духовное и физическое развитие детей — основа государственной политики

Права ребенка являются неотъемлемой частью прав человека, но они ориентированы именно на детей как на особо уязвимую категорию населения. Эти права охватывают свободы, которые должны быть гарантированы каждому ребенку, независимо от его расы, пола, языка, религии, места рождения, национальности, социального статуса или имущественного положения. В международном праве ребенок определяется как лицо, не достигшее 18-летнего возраста.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Dec, 14:01


Daryo интернет-нашрида эълон қилинган мақола юзасидан

Мақолада тилга олинган жиноят иши 2024 йил 28 ноябрь куни соат 11.45 га мазмунан кўриш учун тайинланган.

Шу куни суд муҳокамасига жабрланувчи З. Б. узрли сабабларсиз келмаганлиги учун суд муҳокамасига 2024 йил 12 декабрь куни соат 10.30 га қадар танаффус эълон қилиниб, жабрланувчига телефон орқали хабар берилган. У судга чақирув қоғози юборилмагани учун судга келмаслигини билдиргани боис, суд муҳокамасига 2024 йил 17 декабрь куни соат 10.00 га қадар танаффус эълон қилинган. Шу куни соат тахминан 9.00 ларда бошқа вилоятда эканлиги боис суд муҳокамасига соат 10.00 га етиб кела олмаслигини адвокат С. Ж. телефон орқали билдириб, Telegram мессенжери орқали ёзма илтимоснома ташлаб берган. Шунга кўра тарафларнинг ортиқча овворагарчилигининг олдини олиш мақсадида суд муҳокамаси шу куни соат 16.00 да давом эттирилиши маълум қилинган.

Бу вақтда суд муҳокамаси бошланиб, жабрланувчига хабар берилганига қарамасдан суд муҳокамасига келмагани боис Жиноят-процессуал кодексининг 411-моддаси талаби асосида унинг иштирокисиз суд муҳокамаси бошланиб, иш бўйича судланувчилар ва гувоҳларнинг бир қисми сўроқ қилинган.

Шундан сўнг, суд муҳокамасига 2024 йил 18 декабрь куни соат 16.00 га қадар танаффус эълон қилинган. Шу куни соат 16.00 ларда суд иш юритувидаги бошқа жиноят ишини мазмунан кўриш вақти узайиб кетилгани сабабли соат тахминан 17.20 ларда мазкур жиноят иши юзасидан тарафлар судга таклиф қилинган.

Шу куни суд муҳокамаси залида бошқа жиноят иши кўрилиб тугатилганидан сўнг ушбу жиноят иши кўрилган ҳамда мазкур жиноят иши кейинга қолдирилгач ҳам, бошқа жиноят иши ҳам мазмунан кўрилган.

Суд муҳокамаси залига жабрланувчи кириши биланоқ адвокатининг вақти бўлмагани сабабли ишончнома асосида фуқаро Э. Р. нинг ишончли вакил сифатида қатнашишига рухсат сўраган. Унга жабрланувчининг вакили сифатида адвокатлар, ишда қатнашишга рухсат берилган яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкинлиги тушунтирилган. Шунингдек, жабрланувчи судда ўзининг талаби ва суд унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга вакил хизматидан фойдаланиши учун имконият яратиб бериб, 2024 йил 19 декабрь куни соат 15.30 га қадар танаффус эълон қилинган. Аммо, шу куни суд муҳокамасида ҳам жабрланувчи адвокати билан шартнома тузмаганлиги ва жиноят иши материаллари билан тергов жараёнида тўлиқ танишган бўлсада, нусха олмаганлигини билдириб, баъзи бир иш ҳужжатларидан нусха олишга имконият яратиб беришни сўраган. Шу боис суд муҳокомасига танаффус эълон қилинганлиги маълум қилинади.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Dec, 10:30


"Маҳалла" радиоканали Хабарлар дастурида Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Сардор Алимардоновнинг судда вакиллар иштироки мавзусидаги интервьюси

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Dec, 09:50


Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича судларда тергов судьялари иш бошлайди.

Бу борада тергов судьялари нималарни билишлари зарур? Тошкент шаҳар судида ўтказилган семинарда шу ҳақда гап борди.

Судьялар, прокуратура, ички ишлар органларининг терговчи ва суриштирувчилари, пойтахт божхона, солиқ бошқармалари маъмурий амалиёт ходимлари, адвокатлар ва бошқа дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирок этган семинарда Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари томонидан тергов судьяси институти жорий этилиши доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Олий суд томонидан фармон ижросини самарали ташкил қилиш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилган.

Тергов судьяси лавозими жорий этиладиган жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига тегишли штатлар ажратилиб, тергов судьялари тайинланган.

Тадбирда тергов судьяларининг вазифалари ва асосий йўналишлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди. Асосий мақсад судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишни судга қадар юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишуви принципини амалда таъминлаш, шунингдек, тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишига эришишдан иборат экани таъкидланди.

Фикр-мулоҳазалар ҳамда савол-жавобларга бой тарзда ўтган очиқ мулоқотда иштирокчилар тергов судьялари фаолияти билан боғлиқ саволларга батафсил жавоб олди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Dec, 06:10


"Одил судлов" журналининг 2024 йил 12-сонида фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Г.Джумаеванинг "Алиментларни олдиндан тўлаш, гаров шартномасини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари" сарлавҳали мақоласи (37-39-бетларда) чоп этилган

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Dec, 05:07


Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Юлдуз Фозилова жавоби


Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Dec, 04:15


Жиноят кодексини ўрганамиз

192 прим 4-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш


Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағларини ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Dec, 15:44


Курс на прозрачность и честную игру

Глава государства подписал закон, направленный на усиление борьбы с коррупцией в спортивной сфере, который предусматривает внесение значительных изменений в Уголовный кодекс страны. Новый нормативный акт устанавливает строгую ответственность за коррупционные действия, включая получение взяток участниками и организаторами спортивных мероприятий, а также их подкуп с целью влияния на результаты соревнований.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Dec, 14:40


Цифровые доказательства и права граждан

Президент Республики Узбекистан подписал Закон «О внесении
изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан, направленных на совершенствование системы работы с цифровыми доказательствами». Этот документ направлен на модернизацию законодательной базы, регулирующей использование электронных данных и цифровых доказательств в различных процессах, таких как уголовный, гражданский и экономический.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Dec, 12:30


Тергов судьяси жорий этилиши муносабати билан амалий семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2025 йилнинг 1 январидан жиноят ишлари бўйича судларда тергов судьялари иш бошлайди. Бу борада тергов судьялари нималарни билишлари муҳим?

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактаби томонидан Тошкент шаҳар суди мажлислар залида ўтказилган семинар машғулотида ана шу саволларга батафсил жавоб олинди.

Судьялар, прокуратура, ички ишлар органларининг терговчи ва суриштирувчилари, пойтахт божхона, солиқ бошқармалари маъмурий амалиёт ходимлари, адвокатлар ва бошқа дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирок этган семинарда Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари томонидан тергов судьяси институти жорий этилиши доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Президент Фармони ижросини самарали ташкил қилиш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилгани, тергов судьяси лавозими жорий этиладиган жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига тегишли штатлар ажратилиб, тергов судьялари тайинлангани айтиб ўтилди. Шунингдек, тергов судьяларининг вазифалари ва асосий йўналишлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Асосий мақсад судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишни судга қадар юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишуви принципини амалда таъминлаш, шунингдек, тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишига эришишдан иборат эканлиги таъкидланди.

Фикр-мулоҳазалар ҳамда савол-жавобларга бой тарзда ўтган очиқ мулоқотда иштирокчилар тергов судьялари фаолияти билан боғлиқ саволларга батафсил жавоб олдилар.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

30 Nov, 11:03


Бугун "Янги Ўзбекистон" газетасида Олий суд раиси Бахтиёр Исломовнинг "ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ" сарлавҳали мақоласи чоп этилди

"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 244-сонини юклаб олиш

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

30 Nov, 06:26


Мастлик оқибатидаги ўзаро жанжал бир кишининг ҳаётига нуқта қўйди. Қотил қилмишига яраша жазо олди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

30 Nov, 05:03


E-sud тизимида суд ишларини бошқариш афзалликлари

Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва Тошкент шаҳар суди вакиллари ҳамда университет талабалари иштирокида “E-sud тизимида суд ишларини бошқариш (Electronic Court Case Management System)” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.


Тадбирда Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси,юридик фанлар номзоди С.Сафоева “Фуқаролик суд ишларини кўришда рақамли далилларнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.


Судья ўз чиқишида 2024 йил 21 ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуннинг мазмун моҳияти, ушбу қонунга кўра, Фуқаролик-процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга киритилган рақамли далиллар тушунчаси, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида талабаларга батафсил тушунтириш бериб ўтди.


Конференция якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

30 Nov, 04:31


Жиноят кодексини ўрганамиз

181 прим 1-модда. Қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш


Юридик шахснинг мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёхуд мол-мулкининг мулкдори ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки кўпайтириш, ушбу юридик шахснинг ёки жисмоний шахснинг ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлигига олиб келса, кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.


Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

29 Nov, 18:04


Жиноятга жазо муқаррар

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

29 Nov, 13:54


РАСМИЙ АХБОРОТ

Блогер Ф. Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А. Х. (эркак, 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Omad Plyus” МЧЖга қарашли “Star Med Centr” хусусий клиникаси отоларинголог, муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган) ва Ж. Қ. (эркак, 1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, “Omad Plyus” МЧЖга қарашли “Star Med Centr” хусусий клиникасида анестезиолог-реаниматолог вазифасида ишлаган, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг раиси Д. Комилов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ А. Х. ва Ж. Қ. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, оқланди.

А. Х. ва Ж. Қ. Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 45-моддасини (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўллаган ҳолда 2 йил тиббиёт соҳасида тегишлилиги бўйича отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ж. Қ.га Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида ўташ учун 2 йил тиббиёт соҳасида анестезиолог-реаниматолог шифокор вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил 6 ой 27 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилиши белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

29 Nov, 12:38


ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУНЛИК ФАОЛ ҲАРАКАТ ТАДБИРИ ФУҚАРОЛИК СУДЛАРИ МУҲОКАМАСИДА

Бугунги кунда дунё бўйлаб 25 ноябрдан 10 декабрга қадар “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал кампанияси бошланган. Бу тадбир аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун жамиятнинг барча қатламлари ҳаракатларини бирлаштиради.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси БМТнинг 1979 йил 18 декабрдаги “Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилган.

Бугун фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди, Миробод тумани Оила ва хотин қизлар бўлими, туман ички ишлар ҳамда соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал кампаниясини қўллаб-қувватлаш, муаммога эътибор қаратиш ва бирдамликни намойиш этиш чораларини кўриш мақсадида амалий тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари Б.Исламов, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси Б.Сагатов, раис ўринбосари М.Хажиев, судьялар Д.Опаева, Г.Адилова, Р.Давранова ҳамда Миробод тумани ҳокими ўринбосари Ф.Мадаминовалар иштирок этишди.

Тадбирни Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б.Исламов очар экан, бугунги кунда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбирда судья Д.Опаева гендер тушунчаси, гендер зўравонлик ҳолатларини келтириб чиқарувчи асосий омиллар, гендер зўравонлик турлари, гендер зўравонликнинг ўзига хос хусусиятлари, оилавий келишмовчиликнинг гендер зўравонликдан фарқи, гендер зўравонликдан жабрланган аёларнинг хулқ-атвори тавсифи, гендер зўравонлик содир этган шахснинг хулқ-атворига хос психологик хусусиятлари ҳамда зўравонликни олдини олиш, реабилитация ва реинтеграция масалалари юзасидан тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берди.

Тадбир якунида маъсуллар томонидан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим ишлар бўйича келишиб олинди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

29 Nov, 12:02


ШОШИЙ МАҲАЛЛАСИДАГИ УЧРАШУВ

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьялари Ж.Аббасов, Ф.Астанова ва Г.Мамараимовалар томонидан қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш мақсадида пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган Шоший маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашув ташкил этилди.


Давра суҳбатида таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси республиканинг барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг бош асоси ҳисобланиб, у давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор ҳисобланади.

Учрашувда мулк, мерос, оила, фарзандлар ҳуқуқ ва мажбуриялари тўғрисида сўз борди.

Тадбирда судьялар маҳалла аҳолисини қизиқтирган саволларга ҳуқуқий тушунтириш беришди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

29 Nov, 10:59


РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида С. М.га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. М. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в", "ж" бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми "б", "г", "ж", "р" бандлари, 219-моддаси 2-қисми ва 251-1-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шу билан бирга Жиноят кодексининг 50-моддаси 9-қисмига асосан судланувчига тайинланган жазонинг дастлабки 4 йилини турмага қамаш тариқасида ва қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

29 Nov, 07:19


284 – МАКТАБДА УЧРАШУВ

Ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, уларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди судьяси И.Ражабов пойтахтимиздаги 284-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашди.

Учрашувда янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳияти ундаги асосий ғоялар ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари Янгиҳаёт туманида судлар томонидан кўрилаётган ишлар, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида ўқувчи ёшларларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари, соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш ва ёт ғояларга берилмаслик борасида зарур маслаҳатлар бериб ўтилди.

Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Nov, 15:25


Шаг к усилению борьбы с коррупцией в спорте

Глава государства утвердил Закон «О внесении дополнений в Уголовный кодекс Республики Узбекистан в целях предотвращения коррупции в сфере спорта».

Документом вводятся изменения в Уголовный кодекс, которые предусматривают наказание за манипуляции с результатами спортивных соревнований.

Согласно закону теперь спортсмены, тренеры, судьи и другие участники или организаторы спортивных событий, которые будут получать материальные выгоды или иные ценности для влияния на результаты соревнований, столкнутся с уголовной ответственностью. Такие действия могут наказываться штрафом от 50 до 100 БРВ, либо ограничением определенных прав сроком до трех лет. В более серьезных случаях возможно ограничение свободы или тюремное заключение на срок от одного года до трех лет.

Если подобные преступления совершаются повторно, в крупном или особо крупном размере, с применением вымогательства, по сговору или организованной группой, наказание ужесточается.

Кроме того, закон предусматривает уголовную ответственность за подкуп участников и организаторов соревнований. Однако лицо, подвергшееся вымогательству, может избежать наказания, если в течение 30 дней оно добровольно сообщит о преступлении, проявит раскаяние и окажет содействие в расследовании.

Нормативно-правовой акт послужит совершенствованию национального законодательства с учетом современных международных стандартов и передового зарубежного опыта, формированию бескомпромиссного отношения к коррупции, обеспечению неотвратимости ответственности за совершение преступлений в сфере спорта, а также укреплению имиджа республики на международной арене.


Бобир Рахимов,
судья Шайхантахурского районного суда по уголовным делам.


Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Nov, 14:18


Информация к публикации в социальной сети «Facebook» в группе «Самарканд и самаркандцы» под названием «Суд против жителей Юнусабад-8: попытка запугать жителей»

1 июня 2024 года истец ООО "INNOVATIVE SIFAT STROY" обратился в электронном виде в Мирзо-Улугбекский межрайонный суд по гражданским делам о взыскании материального и морального вреда к ответчикам Ф. Гулямовой, Г. Харитоновой, А. Насимовой, Л. Мильциной, Ю. Казакбаеву, М. Дадаходжаеву, Н. Караходжаевой, А. Арифжанову, А. Талибжанову, Б. Ходжаеву, Ш. Султанову.

В свою очередь истцы Г. Харитонова, А. Насимов, Л. Мильцина, Н. Караходжаева, А. Арифжанов, подали встречный иск о взыскании морального вреда в отношении ответчика ООО "INNOVATIVE SIFAT STROY".

Исковое заявление было зарегистрировано 1 июня 2024 года и, согласно решению суда от 12 июня принято к производству, что привело к возбуждению гражданского дела. В соответствии с постановлением суда от 22 июня назначающим дату рассмотрения дела, первое судебное заседание было запланировано 4 июля.

На основании решения Мирзо-Улугбекского межрайонного суда от 13 сентября по гражданскому делу истцом выступило ООО "INNOVATIVE SIFAT STROY". Ответчиками были признаны Ф. Гулямова, Г. Харитонова, А. Насимов, Л. Мильцина, Ю. Казакбаев, М. Дадаходжаев, Н. Караходжаева, А. Арифджанов, А. Талибджанова, Б. Ходжаев. Суд отказал в удовлетворении исковых требований о взыскании материального и морального ущерба.

В удовлетворении встречного иска Г. Харитоновой, А. Насимова, Л. Мильциной, Н. Караходжаевой, А. Арифджанова о взыскании морального вреда к ответчику ООО "INNOVATIVE SIFAT STROY" было отказано.

Судебное решение направлено сторонам 16 сентября 2024 года посредством гибридной почты. Апелляционные и кассационные жалобы на данное решение суда не поступали, и, как подтверждается, на сегодняшний день оно вступило в законную силу.

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Nov, 12:05


РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси С. Мамадиев раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.

Суд судланувчининг жиноят содир этишдаги айби жабрланувчининг кўрсатмасидан ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар билан, яъни жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, судга доир лингвистик экспертизалар хулосалари, ёзувлар скриншоти, Facebook ижтимоий тармоғидаги “Кабул Дусов” номли профилни ва Telegram мессенжеридаги “Kobul Dusov | RASMIY KANAL” номли канални кўздан кечириш баённомаси, судга доир комплекс экспертизалар хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблади.

Суд ҳукмига мувофиқ К. Дусов жабрланувчи Ф. Боқиевга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланди.

Мазкур жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Nov, 07:36


КОНСТИТУЦИЯДА СУД ТИЗИМИ

134-модда
.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида бажарилиши мажбурийдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан беш йиллик муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, раис ўринбосари этиб сайланиши мумкин эмас.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Nov, 04:46


Кекса ўқитувчи 3 синф ўқувчисига шилқимлик қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Nov, 04:17


Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Умиджон Алиев жавоби


Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Nov, 03:50


Жиноят кодексини ўрганамиз

173-модда. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш

Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил этса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) миллатлараро ёки ирқий адоват ёхуд диний таассублар замирида;

б) атрофдагилар учун хавфли усулда;

в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахснинг ёки унинг яқин қариндошларининг мулкига нисбатан;

б) уюшган гуруҳ ва унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Nov, 15:37


Право на детство: государственная политика защиты и поддержки молодого поколения

Защита прав детей является одной из приоритетных задач любого общества. В Узбекистане в последние годы уделяется большое внимание созданию условий для полноценного развития и обеспечения благополучия подрастающего поколения.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Nov, 14:45


Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи судебной коллегии по экономическим делам Ташкентского городского суда Бибиназ Кеунимжаевой о Законе «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан в связи с совершенствованием порядка предоставления в аренду земельных участков сельскохозяйственного назначения».

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Nov, 14:19


Ответственность работодателя за задержку выплаты заработной платы

С внедрением в нашей стране нового Трудового Кодекса, появилась и новая статья 333, регулирующая меры ответственности Работодателя перед своими работниками в случае задержки выплаты заработной платы и других выплат, причитающихся работнику.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Nov, 14:13


Одамлар бир-бирига меҳр-оқибатли, катта-ю кичик ўзаро хушмуомала бўлишлари лозим. Аммо орамизда баъзи инсонлар ўзгаларни ҳақорат қилиб, шаънини ерга уради. Яқинда судда шунга ўхшаш жиноят иши кўриб чиқилди. 28 ёшли Т. Х. исмли аёлга муқаддам жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2021 йил 12 октябрдаги ҳукмига кўра, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Суд судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатмаларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни аниқлади.

Маълум бўлдики, Т. Х. 2023 йил 6 декабрь куни ижтимоий тармоқдаги 600 000 нафар обуначига эга бўлган ўзининг профили орқали ўз хизмат бурчини бажараётган Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ХПБ профилактика инспектори лавозимида ишловчи М. С.ни обрўсизлантирадиган видеомурожаатини жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириб, инспекторнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилган.

Судланувчи Т. Х. суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. У ижтимоий тармоқдаги сўзлари ҳақорат эканлигини билмаганини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, ўз ҳаракатлари оқибатини тўлиқ тушуниб етганини, бундан кейин бу каби жиноятларни содир этмаслигини билдирди. Оилавий шароитини инобатга олиб, янгилик беришини сўраб кўрсатув берди.

Унинг айби суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчининг кўрсатуви билан ҳам ўз тасдиғини топди.

Суд унга жазо тайинлашда барча жиҳатларни инобатга олди. Т. Х.га 2 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Оқибатини ўйламай ўзга инсонни ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини фуқароларимиз тушуниб етишлари керак.

Алишер Жалилов,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг раиси

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Nov, 06:29


ТАЛАБАЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида Тошкент давлат юридик университети 3-босқич талабалари учун икки кунлик семинар ташкил этилди. Унда туманлараро суди раис ўринбосари М.Хажиев, судьялар Р.Давронова, Г.Адиловалар талабалар билан мулоқот олиб боришди.

Тадбирнинг биринчи кунида талабаларга даъво аризаларни қабул қилиш, фуқаролик ишларини тайинлаш тартиби ва муддатлари, суд сўровномаларини ёзиш тартиби ҳақида тушунтириш берилди.

Тадбирнинг иккинчи кунида талабаларга даъво аризаларни рад қилиш сабаблари, фуқаролик ишларини қўзғатиш, ишни жараёнга тайёрлаш ва тайинлаш, ажримларини ёзиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.

Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

21 Nov, 03:59


Жиноят кодексини ўрганамиз

172-модда. Мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш


Шахснинг мулкни қўриқлаш юзасидан ўз вазифаларини виждонсиз бажариши натижасида мол-мулк талон-торож қилиниши, унга шикаст етказилиши ёки унинг нобуд қилиниши кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, башарти, бу қилмишда мансабдорлик жинояти аломатлари бўлмаса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

20 Nov, 15:14


Эффективность правосудия: ключевые изменения в работе прокуратуры

В последние годы в нашей стране проводятся последовательные реформы, направленные на укрепление независимости судебной власти, а также на обеспечение прозрачности и открытости судебных процессов.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

17 Nov, 09:13


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

16 Nov, 05:41


Судьялар ва талабалар учрашуви


Айтиб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилувчиларнинг кескин ортиши ҳамда судларда иш ҳажмининг каррали ортишига сабаб бўлмоқда.

Бу ҳолат мисолида эндиликда фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, судларга ишончи ортишида кўринса, ушбу ютқлар билан биргаликда соҳага муносиб кадрларни жалб қилиш ва кадрлар захирасини мустаҳкамлаш борасидаги кўндаланг масалани ҳам ўртага ташлаш заруратини вужудга келтиради.

Шунга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида ҳуқуқшунослик йўналишларида таҳсил олувчи талаба-ёшлар билан суд тизимининг ўзига хос хусусиятлари, соҳада фаолият кўрсатишнинг мезонлари, суд ходими ва судьялик лавозимларини эгаллашнинг тартиблари юзасидан тез-тез учрашувлар ўтказилиши одат тусига кирган.

Бугунги учрашувда ҳам Тошкент Давлат Юридик Университетининг “Оммавий ҳуқуқ” факультети талабалари тингловчи сифатида иштирок этишди.

Очиқ давра суҳбати шаклида ташкил этилган учрашувда талаба ёшлар туманлараро суди судьялари А.Ҳайитова ва Г.Адиловаларнинг соҳага оид маърузаларидан баҳраманд бўлишди.

Судьялар нафақат, суд соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу билан биргаликда фуқароларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари борасида судларда яратиб берилаётган кенг имкониятлар, суд биноларида аҳоли фойдаланиши учун ташкил этилган сўнгги техника-технология ютуқлари борасида қисқача тушунтириш бериб ўтдилар.

Шунингдек, судья аёллар юртимизда истиқомат қилувчи ҳар бир шахсга Конституциямиз ва амалдаги қонунларимиз билан таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат қилиш ва бошқа соҳаларда яратилган имкониятлардан тенг фойдаланиш борасидаги ҳуқуқий кафолатлар юзасидан маъруза қилиб, ушбу мавзуларда ҳамда гендер тенглиги борасида талаба ёшларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб бериб ўтдилар.

Судьялар суҳбат якунида талабаларга ҳуқуқий билимларни ўзлаштириш ва соҳада етук мутахассис бўлиш борасида ўзларининг ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда тавсиявий маълумотларни беришди.

Якунда таълим муассасаси ва суд раҳбарияти томонидан бу каби анъанвий тадбирларни давом эттиришга келишиб олинди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

16 Nov, 05:02


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Тошкент шаҳар суди жамоаси жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди судьяси Анвар Дусмуродовга онаси Замира Абдуллаеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

16 Nov, 03:51


Жиноят кодексини ўрганамиз

168-модда. Фирибгарлик


Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик:

а) анча миқдорда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик:

а) кўп миқдорда;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

г) ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Nov, 15:13


Нулевая терпимость к насилию: государственная политика защиты прав женщин

Гендерное насилие в отношении женщин представляет собой серьезное нарушение прав человека и является глобальной проблемой, затрагивающей все страны и социальные слои общества. Это системная форма дискриминации, которая проявляется в физическом, психологическом, экономическом и сексуальном насилии, ограничивая возможности женщин для полноценного участия в общественной жизни и реализации своего потенциала.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Nov, 12:43


"Тошкент" телеканалининг "Очиқ мулоқот" кўрсатувида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьялари А.Мирзахонов, Ҳ.Очилов ҳамда С.Нишоновлар иштирок этиб, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Nov, 11:45


РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун
жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида С.М. га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра С. М. Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Nov, 06:22


ТАЛАБАЛАР ЖОНЛИ СУД ПРОЦЕССИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

Тошкент давлат юридик университети талабалари фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида бўлишди. Дастлаб, уларга туманлараро суди судьяси Ш.Зайниева процессуал ҳужжатлар билан ишлаш, иш юритишга қабул қилиш ва тарафларни судга чақириш тартиби бўйича маълумот берди.

Шундан сўнг талабалар жонли суд жараёнида иштирок этишди. Суд мажлисини олиб бориш тартиби ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Х.Эргашева суд жараёнидан сўнг тегишли тушунчалар берди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

15 Nov, 05:25


"Ўзбекистон" телеканали "Одил судлов" кўрсатувида жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди судьяси Завқиддин Ярашев янгидан ташкил этилаётган тергов судьяси ваколатлари ҳақида гапиради

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

14 Nov, 06:39


Мустақил Ўзбекистон тараққиётига ҳуқуқий асос бўлган конституциямиз 32 ёшга тўлмоқда. Ўтган 2023 йил мамлакатимиз тарихида улкан воқелик – конституциявий ислоҳот йили сифатида муҳрланди. Яъни, Ўзбекистон конституцияси янги таҳрирда қабул қилинди.

Қомусимизнинг 136-моддасида судьялар мустақиллиги кафолати қуйидаги мазмунда мустаҳкамланган:

Судьялар мустақил бўлиб, фақат Конституция ва қонунга бўйсунадилар. Уларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳеч қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш, қонунга мувофиқ, жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди.

Судьяларнинг маънавий мустақиллиги ҳам муҳим масала. Ўз навбатида, судья одоб ва ахлоқнинг умумэътироф этилган қоидаларига амал қилиши, ҳар қандай вазиятда ҳақиқатпарвар бўлиши, суд ҳокимиятининг нуфузини туширадиган ёки холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳатти-ҳаракатдан ўзини тийиши шарт. Зеро, судьянинг одил судлов билан боғлиқ фаолияти, шунингдек хизматдан ташқари ҳолатда жамиятда ўзини тутиши жамоатчиликнинг доимий диққат-эътиборида бўлгани боис, судья ҳатти-ҳаракатида кузатиладиган ножоиз ҳолатлар жамоатчиликнинг суд ҳокимиятига ишончини сусайтиради.

Шундай экан, судья аввало, ўзида барча инсоний фазилатларни мужассамлиштирган ҳолда, жамиятда одил судлов малакали, мустақил, холис ва адолатли суд томонидан амалга оширилаётганига нисбатан ишончни мустаҳкамлашга кўмаклашиши шарт.

Шунингдек, судьялар ўз касбий мустақиллиги йўлида тинимсиз изланиши зарур. Фикр эркинлиги судьянинг мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади. Мустақил судья холис ва адолатли қарор қабул қилиши учун касбий фаолияти доирасида фикр-мулоҳазасини эркин ифода эта олиши лозим. Яъни, судьялар доимо ўрганишдан, илмий, маърифий асарлар ўқишдан тўхтаб қолмасликлари керак. Хорижий ҳамкасблари ютуқларини ўрганиши, таҳлил қилиши ва жоиз бўлса, ўз амалиётига сингдириши шарт.

Хуллас, судьялар мустақиллиги Конституциямизнинг бир неча моддаси ва бошқа қонунлар асосида кафолатлаб қўйилган.

Бинобарин, бундай ҳуқуқ жамиятимиздаги аксар касб эгаларида йўқ.

Шу билан бирга, касбий фаолияти нуқтаи назаридан, судья одиллик, холислик ва мустақиллик тамойилига риоя қилиш бўйича қўшимча мажбуриятларга ҳам эга. Демак, судья фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланишда суд-ҳуқуқ тизимига ишончини сусайтирмаслиги, мустақиллик ва холисликни таъминлаш учун муайян чеклов ва юқори хулқ-атвор стандартига риоя қилиши талаб қилинади.

Фазлиддин Ёдгоров,
Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судьяси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

14 Nov, 05:01


"Адолат кўзгуси" газетасининг 2024 йил 14 ноябрь кунги 41-сонида фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси Гулҳаё Жумаеванинг "Алимент тўлашнинг ҳам ўз мажбуриятлари бор" сарлавҳали мақоласи (12-13 бетлар) чоп этилган

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

14 Nov, 04:25


ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР!

Судьялар олий кенгаши қарори билан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли битирган:


Султанов Қувондиқ Юсуфбаевич - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Хакимов Ойбек Саъдуллаевич - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Тошев Дусмурод Баратович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

14 Nov, 03:55


Жиноят кодексини ўрганамиз

166-модда. Талончилик


Талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Талончилик:
а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб;
б) анча миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Талончилик:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) уй-жойга, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб;

в) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Талончилик:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Nov, 12:47


Когда административный суд передает дело?

«Какие действия предпринимает административный суд, если в ходе рассмотрения дела обнаруживается, что заявление или жалоба были приняты к производству с нарушением правил подведомственности?»

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Nov, 08:19


Права ребенка — путь к светлому будущему

Права ребенка — это часть прав человека, относящаяся к детям. Они включают свободы и привилегии, которые должны быть предоставлены каждому ребенку независимо от его расы, пола, языка, религии, места рождения, национальности, социального статуса или имущественного положения. В международном праве ребенком считается человек в возрасте до 18 лет.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Nov, 05:40


"Одил судлов" кўрсатуви
Яшнобод тумани Мономарказида бўлиб ўтган сайёр қабул доирасидаги сайёр суд мажлисларида бир гуруҳ маҳкумлар муддатидан илгари тайинланган жазодан шартли озод этилди

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Nov, 04:01


"Тошкент шаҳар суди раиси кубоги" финал босқичи мусобақаларидан репортаж

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

13 Nov, 03:44


Жиноят кодексини ўрганамиз

165-модда. Товламачилик

Товламачилик, яъни жабрланувчига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш ёки жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўзининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Товламачилик:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) кўп миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Товламачилик:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

12 Nov, 14:39


Условия, созданные для граждан при обращении в административные суды

Статья 55 Конституции в новой редакции закрепляет право каждого на судебную защиту своих прав и свобод, а также на обжалование в суде неправомерных решений, действий и бездействий государственных органов и иных организаций, включая их должностных лиц.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

12 Nov, 12:53


Следственный судья: реформы в судебно-правовой системе

В нашей стране проводится масштабная работа по повышению уровня защиты прав человека, основанного на принципе уважения человеческого достоинства. Основное внимание уделяется усилению гарантий прав и свобод личности в деятельности судебных и правоохранительных органов, а также укреплению доверия общества к системе правопорядка.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

12 Nov, 10:31


ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси учинчи қисмига кўра, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан пойтахтимизда "Тўловга қобилиятсизлик жараёнларини жадаллаштириш" юзасидан иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди, Тошкент туманлараро иқтисодий суди, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратураси масъуллари ҳамда Суд бошқарувчилари вакиллари иштирокида ўзаро ҳамкорлик доирасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда маъруза қилган Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси О.Гулямова ва Тошкент туманлараро иқтисодий суди раис ўринбосари М.Султоновлар банкрот деб топилиб, тугатиш ишлари давом этаётган корхоналар сони биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 1800 дан ортиқни ташкил этиши, аксарият тугатиш ишлари Тошкент туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида бўлиб, тугатиш ишлари бир йил ва ундан ортиқ муддатда тамомланмаган ишларнинг бир қанчаси бўйича тугатиш ишлари якунланишига эришилганлиги, шу билан билан бирга, банкрот деб топилиб тугатиш ишлари давом этаётган корхоналар бўйича ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги сабабли масъул ташкилотлар иштирокида тез-тез йиғилишлар ўтказиб турилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапирди.

Йиғилиш давомида тўловга қобилиятсиз деб топилган корхоналарнинг тугатиш ишларини олиб боришда давлат хизматларини рақамлаштириш ва Давактив агентлиги томонидан тегишли давлат ташкилотлари билан интеграция қилинганлиги ҳамда тугатиш жараёнларида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда тугатилаётган корхонанинг тугатиш жараёнлари бўйича муаммоларга қонунчилик доирасида ечим ва маслаҳатлар берилди.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

12 Nov, 08:31


"Тошкент шаҳар суди раиси кубоги-2024" мусобақасининг финал ғолиби аниқланди

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

12 Nov, 07:21


РАСМИЙ АХБОРОТ

С.М. га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини бирични инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 15 ноябрь куни соат 14.30 да жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида бошланади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра С. М. Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

12 Nov, 07:18


Судлар томонидан жорий йилнинг 9 ойида биринчи босқичда 2 195 439 та иш ва материаллар кўриб чиқилди.

Жумладан:

- 44 758 та жиноят иши ва 97 195 та жиноят иши материали;

- 449 984 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш, 164 953 та материал;

- 386 683 та фуқаролик иши, 732 055 та суд буйруғи;

- 307 572 та иқтисодий иш, 586 та суд буйруғи;

- оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 11 330 та маъмурий иш, 323 та материал.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўрилган жиноят ишларининг сони 3,2 фоизга, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг сони 5,7 фоизга, фуқаролик ишлари ва суд буйруқларининг сони 55,7 фоизга, иқтисодий ишлар сони 41,4 фоизга ошган бўлиб, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларнинг сони 3,4 фоизга камайган.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

12 Nov, 06:30


"Миллий" телеканали "Ўткир тергов" кўрсатувининг ушбу сони Тошкент шаҳридан тайёрланган

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

12 Nov, 06:17


ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Тошкент туманлараро иқтисодий суди мажлислар залида Тошкент давлат юридик университети талабалари билан учрашув бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьялари Н.Байзакова, С.Тўлқинов, Ф.Рахимов, С.Алимардонов, шунингдек ўқитувчи, мураббийлар иштирок этишди.

Учрашувда судьялар талабаларга қонунчиликдаги янгиликлар, Конституциямизда инсон ҳуқуқларига, мулк ҳуқуқига бўлган эътибор ҳақида маълумот бердилар.

Судья С.Тўлқинов ўз маърузасида бугунги кунда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, илғор-инновацион ғоялар яратиш учун шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги, улар мана шундай имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозимлиги хусусида гапирди.

Бўлиб ўтган мазкур тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди.

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

12 Nov, 05:06


Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди судьяси Икром Ражабов жавоби


Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

12 Nov, 03:58


Жиноят кодексини ўрганамиз

164-модда. Босқинчилик


Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Босқинчилик:

а) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) анча миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Босқинчилик:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда;

в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда;

г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Босқинчилик:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

11 Nov, 13:18


Как определяется место проживания ребенка после развода?

«Какие факторы учитывает суд при определении места жительства ребенка в случае раздельного проживания родителей и отсутствия соглашения между ними?»

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

10 Nov, 16:51


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

09 Nov, 11:24


Бугун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Садиков ва республикада фаолият юритаётган адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Аҳолининг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид бошқа долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган учрашувда таъкидланганидек, амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда малакали ва билимли адвокатлар сони сезиларли даражада ортиб, пировардида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳимоя ҳуқуқи муносиб таъминланаётгани алоҳида қайд этилди.

Очиқ мулоқот чоғида суд жараёнида жисмоний ва юридик шахсларни ишончли ва малакали ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш чоғида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, одил судловга эришиш борасида адвокатларнинг ўрни ва ролини янада ошириш ҳамда суд мажлисларида тортишув тамойилига тўлиқ риоя этилишига доир масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш борасида зарур таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Келгусида уларнинг қонуний ечимини топиш юзасидан икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва тегишли чоралар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Конструктив руҳда ўтган тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан билдирилган умумманфаатли таклифларни амалга татбиқ этиш ва бу каби мулоқотларни яна давом эттиришга келишиб олинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Oct, 15:14


Таълим масканидаги амалий машғулот

Мактаб билимлар асоси, тараққиёт пойдеворидир.

Барчамизга маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги “Давлат таълим муассасаларида узлуксиз ҳуқуқий таълим тизимини жорий этиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор ижросига асосланиб, суд соҳаси вакиллари ҳам таълим масканларида тадбирлар уюштирмоқда.

Тошкент шаҳар суди раисининг 2024 йил 9 сентябрда тасдиқланган “Судьялар томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида амалий дарс машғулотларини ўтказиш бўйича режаси"га мувофиқ Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Юлдуз Фозилова пойтахтимиздаги 42-сонли мактабда ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида амалий дарс машғулоти ўтказди.

Амалий дарс жараёнида судья Ю.Фозилова ўқувчиларга таълим соҳасидаги янгиликлар, қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумотлар бериш билан бирга ўқувчиларнинг келгусидаги мақсадлари ва интилишларига етакловчи ибратли фикрлари билан ўртоқлашди.

Дарс мобайнида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Oct, 12:38


Адвокат Р. Муҳаммадиев томонидан эълон қилинган билдириш юзасидан

“ADVOCAT RBA” АФ адвокати Р. Муҳаммадиевнинг
Мирзо Улуғбек туман прокурорини МЖтКнинг 197-1-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортишни сўраб ёзган аризаси туман судининг иш юритувига 2024 йил 14 октябрда келиб тушган бўлиб, ишларни кўришга тайинлашнинг умумий асосларига кўра, ушбу аризани кўриш “E-XSUD” ахборот тизими орқали 2024 йил 21 октябрь кунига тайинланган.

Бироқ, мазкур ариза суд мажлисида кўриш бошлангунга қадар ўрганилганида унда келтирилган важлар жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси ваколатига кирмаслиги аниқланган.

Яъни,“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 48, 49-моддалари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 16-моддаси ҳамда прокуратура органларига оид амалдаги низом талабларига кўра ходимларининг ножўя хатти-ҳаракати учун интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилиши белгилаб қўйилган.

Англашиладики, билдиришда иддао қилинганидек, судья нимадандир қўрққани учун эмас, балки юқорида қайд этилган Қонун ва Кодекс талабига кўра шундай тўхтамга келган. Шу боисдан ариза муаллифига 2024 йил 16 октябрь куни жавоб хати юборилиб, мурожаатчининг ҳуқуқлари тушунтирилган ва ариза кўрмасдан қолдирилган.

Судьяларга қулайлик яратиш ва уларнинг иш ҳажмини камайтириш мақсадида кўрилган маъмурий иш натижасини “E-XSUD” ахборот тизимига уч кун ичида киритиш имконияти яратилганидан хабарингиз бор. Шу сабабли мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга у кўрилган кундан эътиборан уч кун ичида ариза қайтарилганлиги ҳақида натижа қўйилган бўлиб, бироқ электрон дастурдаги техник хатолик сабабли адвокат Р. Муҳаммадиевга чақирув хати судья ва судья ёрдамчисига боғлиқ бўлмаган ҳолда тизим томонидан мустақил равишда юборилган.

Бинобарин, мазкур масала бўйича судья томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилиб, ваколат доирасида эмаслиги сабаб суд мажлиси ўтказилмасдан, 2024 йил 16 октябрда алоҳида хат билан жавоб берилганлиги маълум қилинади.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Oct, 11:32


ЧИЛОНЗОРДАГИ САЙЁР ҚАБУЛЛАР

Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар прокурори, Тошкент шаҳар суди раиси, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи, мажбурий ижро, солиқ бошқармаси раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжакулов фуқароларнинг мурожаатлари билан танишди. Ундан ташқари сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси И.Алимов, Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А.Раҳматов, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси И.Сабиров ва туман суди раиси ўринбосари А.Муҳиддинов, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси А.Сулаймонов, Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси Т.Салимовлар сайёр қабулда иштирок этишди. Судьялар томонидан 15 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди.

Йўналишлар бўйича тақсимлаганда 8 та фуқаролик, 5 таси жиноят, 2 та маъмурий иш бўйича фуқаролар мурожаати эшитилиб, барчаси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Oct, 09:04


ВЫБОРЫ-2024: ОТ ОКРУГОВ К ПАРТИЙНЫМ СПИСКАМ

27 октября в республике пройдут выборы в Законодательную палату Олий Мажлиса, которые привлекают значительное внимание как внутри страны, так и за ее пределами. Эти выборы являются важным этапом демократических преобразований и политической жизни государства.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Oct, 08:32


НА ЧТО НАПРАВЛЕН ЗАКОН «О ЛИЦЕНЗИРОВАНИИ, РАЗРЕШИТЕЛЬНЫХ И УВЕДОМИТЕЛЬНЫХ ПРОЦЕДУРАХ»?

5 марта 2021 года был принят Закон «О лицензировании, разрешительных и уведомительных процедурах». C его появлением все соответствующие положения совмещены в один документ.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Oct, 08:03


Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи по уголовным делам Ташкентского городского суда Кахрамона Мирсафаева о мерах борьбы с торговлей людьми в Узбекистане.

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

24 Oct, 06:32


Айни пайтда Чилонзор тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Oct, 14:51


ДИҚҚАТ САЙЁР ҚАБУЛ!

2024 йил 24 октябрь куни соат 10.00.да Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида (Манзил: Бунёдкор кўчаси, 50-уй) Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг туманларда ўтказиладиган сайёр қабуллар жадвалига асосан Чилонзор тумани аҳолиси учун Сайёр қабул бўлиб ўтади.

Унда Тошкент шаҳар судлари раҳбарлари, судьялар иштирок этиб, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қизиқтирган мурожаатларини тинглайди

Сайт | Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Oct, 14:30


ЯНГИ ТАЙИНЛАНГАН СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича шаҳар, туманлараро ҳамда иқтисодий туманлараро судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги қарорига муфовиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Т. Усмонов, Ш. Сейтирзаев, Г. Адилова, Д. Абдукодированинг қасамёди эшитилди.

Тадбирда иштирок этган судьяларнинг ота-оналари ва яқинлари уларга энг яхши тилакларни билдирди.

Қасамёд қабул қилган 4 нафар янги судьяга судьялик гувоҳномалари топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Oct, 11:58


“Замминистрнинг қизи озодликда, фуқаро қамоққа олинди” сарлавҳали билдириш юзасидан

Ҳозирги вақтда А. Тураевага оид жиноят иши Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда.

Албатта, ҳали қонуний кучга кирмаган суд ҳукми ҳақида турли фикр-тахминлар билдириш қонунга хилоф. Шу боис мазкур жиноят иши бўйича ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида юзага келган англашилмовчиликка барҳам бериш мақсадида суд нега бундай тўхтамга келгани юзасидан тушунтириш бериш ўринлидир.

Судланган А. Тураевага оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида мазмунан кўриб чиқилган. Мазкур суднинг 2024 йил 5 сентябрдаги ҳукми билан А. Тураева Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 59,61-моддалари тартибида 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда Жиноят-процессуал кодекснинг 533-моддаси 1-қисми 3-бандини қўллаб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ижросини 2024 йил 7 июль кунида туғилган 3 ойлик эмизикли чақалоғи С.нинг уч ёшга тўлгунга қадар кечиктирилган.

Суд нима учун бу қарорга келгани суд мажлисида батафсил тушунтирилган. Бунда судланувчининг билдиришда иддао қилинганидек, “собиқ вазирнинг қизи” эканлиги мутлақо аҳамиятга эга эмас. Негаки, Жиноят-процессуал кодексининг 16-моддасида белгилаб қўйилганидек, “Жиноят ишлари бўйича одил судлов фуқароларнинг, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади".

Шунинг баробарида Жиноят-процессуал кодексининг 533-моддаси 1-қисми 3-бандида “маҳкуманинг ёш боласи бўлса - у уч ёшга тўлгунга қадар ҳукмнинг ижроси кечиктирилиши мумкин” деб белгиланган. Судланувчи А. Тураевага жазо тайинлашда, унинг 2024 йил 7 июль куни туғилган эмизикли ўғли борлиги, бундан ташқари яна 3 яшар тўнғич қиз фарзанди борлиги инобатга олинган. Пировардида суд А. Тураевага тайинланган жазони эмизикли ўғли уч ёшга тўлгунга, яъни 2027 йил 8 июль кунига қадар кечиктиришни лозим топган.

Бу билан судланган А. Тураева муқаррар жазодан қутулиб қолди, деган фикрга бориш мутлақо нотўғри. Башарти А. Тураева фарзанди уч ёшга тўлгунига қадар зиммасига юкланган моддий зарарни қопламаган тақдирда ҳукм ижроси бўйича қамоққа олиниши ва суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси амалда ижро этилиши мумкинлигини унутмаслик керак.

Билдиришда келтирилган иккинчи ҳолат, яъни жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг 2024 йил 18 сентябрдаги М. Исахановага оид ҳукми ҳам ҳали қонуний кучга кирмаган.

Бухоро вилоят судидан олинган маълумотга кўра мазкур ҳукмга нисбатан судланувчи М. Исаханова ва унинг ҳимоячиси томонидан апелляция шикояти келтирилган.

Айни вақтда бу иш Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Oct, 11:47


Информация к видеообращению «Оказывается, председателю и судьям Ташкентского городского административного суда закон не писан», опубликованному в Telegram-канале «Бессмертный полк Ташкент»

Заявитель Т. Ф. Исмаилов обратился с заявлением в Ташкентский межрайонный административный суд в отношении ГУВД города Ташкента о признании недействительным решения «Комиссии по контролю за массовыми мероприятиями» о нецелесообразности блокирования улиц для проведения шествия «Бессмертного полка» 9 мая 2024 года.

Решением Ташкентского межрайонного административного суда от 9 апреля 2024 года в ходатайстве было отказано.

Решением апелляционной инстанции Ташкентского городского административного суда от 16 сентября 2024 года решение Ташкентского межрайонного административного суда от 9 апреля 2024 года отменено. Административное дело, возбужденное по заявлению заявителя о признании решения в отношении ГУВД города Ташкента, было прекращено.

Решением ревизионной инстанции Ташкентского городского административного суда от 18 октября 2024 года решение апелляционной инстанции Ташкентского городского административного суда от 16 сентября 2024 года оставлено без изменения.

Участники процесса, не согласные с судебным решением, вправе обратиться в Верховный Суд Республики Узбекистан в порядке ревизии в сроки, определенные статьей 252 Кодекса об административном судопроизводстве. Прокурор может подать протест.

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Oct, 10:18


"Тил миллат тимсоли". Тошкент шаҳар судида ўзбек тили байрамига бағишланиб ўтказилган тадбирдан лавҳа

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Oct, 08:16


КЛЮЧЕВЫЕ РЕФОРМЫ В СФЕРЕ ЗАЩИТЫ ДЕТСТВА

Защита прав детей является важной темой, которая находит отклик в сердцах людей по всему миру. В Узбекистане этому вопросу уделяется значительное внимание, и последние годы стали свидетельством роста инициатив и усилий, направленных на улучшение положения детей в стране.

Подробно👈

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Oct, 07:38


Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи судебной коллегии по гражданским делам Ташкентского городского суда Аброра Рахматова о реформе по легализации прав собственности граждан и организаций на самовольно занятые земельные участки.

Сайт I Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Oct, 04:19


Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Ойбек Ҳакимов жавоб беради


Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

23 Oct, 03:58


Жиноят кодексини ўрганамиз

146-модда. Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш


Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш вақтида мансабдор шахслар, сиёсий партиялар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, ташаббускор гуруҳлар ёки сайлов ёхуд референдум комиссиялари аъзолари томонидан овоз беришнинг яширинлигини бузиш, сайлов ёки референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш, сайлов ёки имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

147-модда. Сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш

Фуқароларнинг депутат ёки Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш ёки сайланиш, сайловолди тарғиботи олиб бориш ҳуқуқларини, депутатликка ёки Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод шахснинг ишончли вакиллари ўз ваколатларини эркин амалга оширишларига, шунингдек фуқароларнинг референдумда эркин иштирок этишларига зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан тўсқинлик қилиш —
тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт |  Telegram

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

22 Oct, 16:01


Иш жойи ўзгариб қайтадан тайинланган судьялар билан танишинг

Судьялар олий кенгаши қарори билан:


Рахматов Аброр Алиевич
 – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Саттаров Омон Илхамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Хажиев Мақсуд Илхомович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Сайт |  Telegram