"Маълум бўлишича, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “I.C.H.” хусусий корхонаси раҳбари Х.К. 11 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағи эвазига таъминотчи корхона сифатида маҳсулотларни етказиб бермасдан 348,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда."
https://t.me/ozodlikda_radiosi_uzb_info