Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар.
Унга кўра:
➖ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига Очилбой Раматов маъқулланди;
➖ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига Жамшид Қўчқоров маъқулланди;
➖ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига Жамшид Хўжаев маъқулланди;
➖ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига Зулайҳо Маҳкамова маъқулланди.