Ko'kaldosh madrasasi @kukaldoshuz Channel on Telegram

Ko'kaldosh madrasasi

@kukaldoshuz


"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy

Ko'kaldosh madrasasi (Uzbek)

Ko'kaldosh madrasasi o'rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali. Bu kanal orqali siz islom dini bilimlari haqida eng so'nggi yangiliklarni olishingiz mumkin. nnKo‘kaldosh madrasasining rasmiy sayt va sahifalari uchun [🌐 taplink.cc/kukaldoshuz](https://taplink.cc/kukaldoshuz)ga murojaat qilishingiz mumkin. Agar savol yoki takliflaringiz bo'lsa @kukaldoshuzbot orqali bizga yozishingiz mumkin. Kanal Dushanba-shanba kunlari soat 9:00 dan 16:00 gacha faol ishlab keladi. nnManzil: Toshkent shahri, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy. nnKo'kaldosh madrasasi kanaliga a'zo bo'ling va islom dini bilimlari haqida yanada ko'proq bilim olishingiz mumkin!

Ko'kaldosh madrasasi

21 Nov, 11:45


#Видеолавҳа

Агар сизнинг дуоингизни Аллоҳ таоло қабул қилишини хоҳласангиз...

🎤 Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов

🎬 https://youtu.be/gRcZ2_stv7s

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat

Ko'kaldosh madrasasi

21 Nov, 07:13


#Таъзия

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

☪️ "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида кўп йиллар хизмат қилган Нурулло Мирзааҳмедовнинг оталари Риҳситилло Отанинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

🤲 Ҳақ таоло Нурулло Мирзааҳмедовга ва марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Марҳумни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз»

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Ko'kaldosh madrasasi

20 Nov, 17:00


#Namoz_vaqti

📆 21-noyabr | 19-jumodul avval
(Toshkent shahar vaqti bilan)

❗️Hijriy sana bir kunga farq qilishi mumkin.

Manba: O'zbekiston Musulmonlari idorasi hijriy-qamariy taqvimi.

@kukaldoshuz – diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat

Ko'kaldosh madrasasi

20 Nov, 15:00


#Video

🗣 To‘xtovsiz ijobat bo‘ladigan duo haqida bilasizmi?

🎙 Rahmatulloh SAIDJALOLOV
"Ko'kaldosh" O'MIBY mudarrisi

📸 Instagram orqali ko'rish

@kukaldoshuz – diniy-ma'rifiy kanal!

Ko'kaldosh madrasasi

20 Nov, 07:00


#Video #Hikmat

Hikmatlar chashmasidan | 20

🎙 Saidazimxon SAIDAKRAMOV
"Ko'kaldosh" O'MIBY mudarrisi

📹 YouTubeda ko'rish

@kukaldoshuz – diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat

Ko'kaldosh madrasasi

20 Nov, 06:58


#Тазия

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

☪️ "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти мудири Маъмуржон домла Эркаев ҳамда билим юрти жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти бош имом хатиби ЖОБИР домло ЭЛОВнинг оталари Ҳожи Элов Рустам Мавлоновичнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

🤲 Ҳақ таоло Бухоро вилояти бош имом хатиби ЖОБИР домло ЭЛОВ ва марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Марҳумни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз»

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat

Ko'kaldosh madrasasi

20 Nov, 06:24


#Раддия

Каъба намоз учун қибла бўлганидек Осмон дуо учун қибла ҳисобланади!

Муфассир, Ҳофиз Имом Қуртубий ўзларининг тафсирларида: "Қўллар дуо учун осмонга кўтарилиши у ваҳий нозил бўлиши, ёмғир ёғиши, муқаддас жой, (гуноҳдан) пок фаришталар маъдани ва у ерга бандаларнинг амаллари кўтариладиган жойдир. Унинг устида Арш ва жаннат бордир. Аллоҳ таоло каъбатуллоҳни дуо ва намоз учун қибла қилгани каби осмонни дуо учун қибла қилди. Аллоҳ таоло маконларни Ўзи уларга муҳтож бўлгани учун яратмади балки У барча нарсадан беҳожат Зотдир. Аллоҳ таоло замон ва макон ятратилишидан олдин ҳам азалдан мавжуддир, У учун на макон ва на замон бордир ва У қандай бўлса шундай мавжуддир," деб ҳужжат келтирадилар.

Имом Қуртубийнинг устозлари Абул Аббос Қуртубий ўзларининг "Муфҳим" номли китобларида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқларини осмонга кўтарганлари ҳақидаги ҳадиси шарифни :"Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қилган ишоралари дуо қибласи бўлгани учун осмонга бўлган ёки Аллоҳнинг маънавий олийлигига ишора бўлган. Чунки Аллоҳ таолони бирон бир макон қамраб олмайди ва Уни бирон бир тарафда деб хослаб бўлмайди. Аллоҳ таоло буни Ҳадид сурасининг 4-оятида баён қилади: "Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир"шарҳлаганлар.

© Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов тайёрлади


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.me/ahnafuz

Ko'kaldosh madrasasi

19 Nov, 17:02


#Namoz_vaqti

📆 20-noyabr | 18-jumodul avval
(Toshkent shahar vaqti bilan)

❗️Hijriy sana bir kunga farq qilishi mumkin.

Manba: O'zbekiston Musulmonlari idorasi hijriy-qamariy taqvimi.

@kukaldoshuz – diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat