Оҳангарон ҳаёти @ohangaronim_hayoti Channel on Telegram

Оҳангарон ҳаёти

@ohangaronim_hayoti


"Оҳангарон ҳаёти"
Биз билан боғланиш учун
@Ohang_boglanishbot

Таҳлил ва тарғиб қилишни ўзимизга қўйиб беринг😃
Фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг!

Каналда эълон қилинган материаллар таҳририят нуқтаи назаридан фарқланиши мумкин

Оҳангарон ҳаёти (Uzbek)

Сизга қандай ёрдам берадиган ва фойда кўрсатадиган каналга хуш келибсиз - "Оҳангарон ҳаёти"! Бу каналда биз билан боғланиш учун @Ohang_boglanishbot номли ботни ишлатишингиз мумкин. Таҳлил ва тарғиб қилишни ўзимизга қўйиб беринг ишончли кишилар, бизга фикрларингизни билдиринг! Каналда эълон қилинган материаллар таҳририят нуқтаи назаридан фарқланиши мумкин. Оҳангарон ҳаёти канали орқали сизга керакли ва бўлинадиган маълумотларни топиш, кўриш ва уларни музокара қилиш имкониятларига эга бўлишингиз мумкин. Сизнинг иш, ўқув жараёнларингиз ва фикрларингизни каналда алоқида фикрлаштириш ва уларни бошиқ ва манзурага жибериш имкониятларига эга бўлишингизни тавсия этамиз! Профессионалларнинг жанжалари ва қизиқарли ишлари хақида сизнинг фикрларингизни эълон қилинган материаллар орқали билдиришингиз мумкин. Оҳангарон ҳаёти канали сизни янги билмаган маълумотлар ва фикрлар орқали куттириши мумкин - аёл ва эрлар барчаси учун! Биз билан боғланганда биргаликда янги билмаган маълумотларни кўриш ва уларни музокара қилишга таъминланишгизга ишонамиз! Сизни Оҳангарон ҳаёти канали билан таништирадиган учинчи шахслар зиналарига киритишни тавсия этамиз!

Оҳангарон ҳаёти

13 Feb, 05:25


❗️Ўзбекистонда 1-майдан қамоқдан озод этилган шахсларга 2,25 млн сўм миқдоридаги бир марталик нафақа пули тўланади

Ҳужжатга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари (2,25 миллион сўм) миқдоридаги бир марталик нафақа пули «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

12 Feb, 15:03


Бир яхшигина қўшиқ тингламаймизми? Албатта яхши кайфият учун.

Қани кетдик унда.
😊


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

12 Feb, 11:43


#Eʼlon

Harbiy xizmatga chaqiruv bo’yicha
Ohangaron tumani mudofaa ishlari bo‘limida shahrimiz yigitlarini muddatli harbiy xizmatga chaqirish va jo‘natish ishlari davom etmoqda.

Shu munosabat bilan 18 yoshdan 27 yoshgacha bo‘lgan, bo‘yi
165 sm, og‘irligi 55 kgdan kam bo‘lmagan yigitlar harbiy xizmatga yuborish uchun chaqirilmoqda.

Nomzodlar Ohangaron tumani mudofaa ishlari bo‘limi tibbiy komissiyasiga taklif etiladi.

Chaqiriluvchilarga quyidagi qo‘shin turlari taklif qilinadi:

☑️ Mudofaa vazirligi maxsus operatsiya kuchlari.
☑️ Davlat xavfsizlik xizmati chegara qo‘shinlari.
☑️ Milliy gvardiya qo‘shinlari.
☑️ Havo desanti qo‘shinlari.
☑️ Harbiy havo kuchlari.
☑️ Harbiy havo kuchlaridan mudofaa qo‘shinlari.
☑️ Quruqlikdagi qo‘shin turlari.
☑️ Artilleriya qo‘shinlari.
☑️ Tank qo‘shinlari.
☑️ Motoo‘qchi qo‘shin turi.
☑️ Piyoda qo‘shin turlari.

Eslatib o‘tamiz muddatli harbiy xizmatga borish mutloqa bepul.

☎️ +998 (90) 110-52-10

➡️Telegram         ➡️Instagram
➡️Youtube           ➡️Web sayt

Оҳангарон ҳаёти

12 Feb, 06:11


#Табриклаймиз
#Туғилган_кун

Бугун самимий инсон, ташаббускор раҳбар, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Мадҳия Каримжановнанинг туғилган куни!

Шу муносабат билан, уларни чин қалбимиздан табриклаймиз, Мадҳия Каримжановнага узоқ ва мазмунли умр, мустаҳкам соғлик, омад, бахт ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!

  Оиласига қут-барака ва тинчлик-хотиржамлик, меҳнат фаолиятига омад ва зафарлар ёр бўлсин!

Чексиз самимият ва ҳурмат билан,


Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши жамоаси!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

12 Feb, 06:09


#Тарбия #Фойдали

Болалар эслашмайди:

🙅‍♂️ Қаерга айланишга борганларини
🙅‍♂️ Улар учун қанчалик ишлаганингизни
🙅‍♂️ Қанча кўп ўйинчоқ олиб берганингизни...

✔️ Болалар эслайди:

Уларни қандай ҳис қилдирганингизни
Улар билан ўтказган вақтингизни
Ваъдангизда турганинггизни

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

12 Feb, 05:47


#Моҳият

СИГАРЕТАНИНГ ФОЙДАЛАРИ

— Сигарета чекувчи қарилик касаллигига чалинмайди. Чунки у, ёшлик пайтидаёқ вафот этади.
— Доим янги дўстларни орттиради. Чунки, ҳар куни янги доктор билан учрашади.
— Сигарет чекувчининг уйига ўғрилар кирмайди. Чунки у, тун бўйи йўталиб чиқади.
— Уни одамлар хадеб безовта қилишмайди. Чунки унинг ҳиди ёқимсиз ва жирканчли бўлади...

P.S.: Шундоқ экан, босиб-босиб чекаверинглар, кашандалар!



@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

11 Feb, 17:20


#Наво

"Санамжон"

🎬Тошпўлат Маткаримов ижросида


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

11 Feb, 12:17


Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон тумани Кенгаши тасарруфидаги бир қатор таълим муассасаларида 2023–2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги бажарилиши бўйича йиғилиш-муҳокамалари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, ана шундай йиғилиш бугун 14-умумтаълим мактаби, 13-умумтаълим мактаби ҳамда 4-мактабгача таълим ташкилотида ҳам ўтказилди.

Мазкур йиғилишларда муассаса раҳбарияти ва касаба уюшма қўмиталари раисларининг ҳисоботлари тингланди.

2024 йилда амалга оширилган ишлар қониқарли деб топилиб, жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

11 Feb, 11:17


#nishondasiz

Kechirasizlar-u, Toshkent shahrida hokimiyat, uning matbuot kotibi deganlari bormi o‘zi? Ma’naviyat va ma’rifat markazining ilgari hammaga Vatanni suydirib charchamaydigan fidoyilarichi, ular nega jim yurishibdi? O‘zbekman degan, o‘z ona tiliga ozgina bo‘lsayam hurmati bor odamlarchi, qolmadimi shahrimizda? Toshkentda yurgan odam bu qaysi mamlakat ekan, deb o‘ylab qolayotgan bo‘lsa, yolg‘on bo‘lmaydi. Bunga indamay yuraveramizmi?

Husan Ermatov

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

11 Feb, 08:46


#Оила_ва_хотин_қизлар
#Маънавият


Бугун Оҳангарон тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Севара Деҳқонова бошчилигида, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон туман бўлинмаси раҳбари Нилуфар Мерганова, Нуроний жамғармаси туман бўлими масъуллари, фаол хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий мазмундаги давра суҳбати ўтказилди.

Ажойиб учрашув, мазмунли давра суҳбати бўлди👍

Тадбир хусусида батафсил "Оҳангарон ҳаёти" газетасининг навбатдаги сонида ўқинг🙋‍♀


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

10 Feb, 11:38


Ёшга доир пенсиянинг ёшга доир нафақадан фарқи борми?

👨‍🦳 Бор. Қонунчиликка мувофиқ, ёшга доир пенсияга камида 7 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар чиқа олишади. Бунда, ёшга доир пенсияга эркаклар 60 ёшдан, аёллар эса 55 ёшдан чиқишлари мумкин.

🧓 Ёшга доир нафақага эса 7 йилдан кам иш стажига эга бўлган фуқаролар чиқишлари мумкин. Бунда, ёшга доир нафақа ёши эркаклар учун 65 ёш, аёллар учун эса 60 ёш этиб белгиланган.

____________

В чём разница между пенсией по возрасту от пособия по возрасту?

👨‍🦳 В соответствии с законодательством пенсию по возрасту могут получать граждане со стажем работы не менее 7 лет. Мужчины могут выйти на пенсию в 60 лет, а женщины – в 55.

🧓 На пособие по возрасту могут претендовать граждане со стажем работы менее 7 лет. При этом пенсионный возраст установлен на уровне 65 лет для мужчин и 60 лет для женщин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

Оҳангарон ҳаёти

10 Feb, 08:30


#Ҳаётий


Мана бу ерда ҳудудимизга оид БОМБА материал чоп этилибди😱😱😱

Баҳо бериб қўярсила👋

https://ishonch.uz/ru/news/sobi-makumalarga-imkonitlar-bor-biro

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

10 Feb, 01:22


#Тонгги_ҳикмат

Қалб ва тана роҳати

Еттита нарсадан четлан, тананг ва қалбинг ором олади ҳамда обрўйинг сақланади:

1. Ўтиб кетган нарсага ҳафа бўлма.
2. Сенга келмаган ташвишни ўзингга юклаб олма.
3. Ўзингда бўлган нарса билан одамларни маломат қилма.
4. Қилмаган ишингга мукофот талаб қилма.
5. Ўзинг эга бўлмаган нарсани иштаҳа қилма.
6. Ғазабланиш сенга фойда бермайдиган нарса учун ғазаб қилма.
7. Ўзи учун мақтовнинг аксини билмайдиган одамни мақтама.

«Бахтли яшаш сирлари» китобидан.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

09 Feb, 11:49


#Наво

Менинг юрагимдан февраль ўтмоқда,
Сенинг юрагингга кириб борди март...

Эшқобил Шукур
🎤 Бахтиёр Раҳмонов

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

09 Feb, 08:03


НАВОИЙНИ ЎҚИГАНМИСИЗ?..

Либосини пўрим қилган қиз
Ҳеч мисралар тўқиганмисиз?..
Кокилларин ўрим қилган қиз.
Навоийни ўқиганмисиз?

Китоб олиб юрган бўз бола,
Шоир бола, ширин сўз бола,
Шеъриятга ошно, дўст бола
Навоийни ўқиганмисиз?

Болаларга бермоқда таълим,
Мулойиму сўзлари ҳалим,
Ростин айтинг эй сиз, муаллим
Навоийни ўқиганмисиз?..

Байтларидан ёришар кўнглим,
Кўзёшларим қароғимда - лим,
Тили бийрон эй мухбир синглим,
Навоийни ўқиганмисиз?..

Ушламайин ҳайратдан ёқам,
Елкаларим босиб турар ғам,
Айтақолинг шифокор опам,
Навоийни ўқиганмисиз?..

Қорлар ёғди изларга паға,
Ёмғирлар ҳам чарчади ёға,
Ҳой Сиз пулдор, амалдор оға,
Навоийни ўқиганмисиз?..

Шеърларида бугун хаёлим,
Дилингизга олманг малолим
Барчангизга битта саволим...
Навоийни ўқиганмисиз?..

Ш. Тўлаганова

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

09 Feb, 05:01


​#Тарихга_назар

📚 АЛИШЕР  НАВОИЙ
ҲАҚИДА  20  МАЪЛУМОТ


🔹1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида,  темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.

🔹2. Тарихчи Мирхонд "Равзатус-сафо" асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.

🔹3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган.

🔹4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган.

🔹5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.

🔹6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.

🔹7. Алишер Навоий "муқарраби ҳазрати султони" ("султон ҳазратларининг энг яқин кишиси") деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.

🔹8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган.

🔹9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.

🔹10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган.

🔹11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.

🔹12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.

🔹13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.

🔹14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой).

🔹15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.

🔹16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган.

🔹17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.

🔹18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ "Хазойинул-маоний" номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.

🔹19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган.

🔹20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур "Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас", — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро "Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди" деб таъкидлаган.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

08 Feb, 07:42


Болаликдаги дўстим омонмисан?


Бу  болакайнинг оёғида ҳар қалай оёқ кийими бор экан!
Мен ҳам ўртоғим,у пайтларда болаларни туғилган кунидан бошлаб ўртоғларини белгилаб қўйишар, бу Қорахтой тилида қўндириладиган ўртоқ дейилар ва бу ўртоқлар умрининг охиригача дўст бўлиб қолар эдилар!
Ҳозир бу эзгу одат менимча барҳам топиб кетди шекилли!
Менинг ўртоғим Абдураҳим Абдураҳмонов ҳозир  ҳам ҳаёт ва ҳозир ҳам уйимга тез тез келиб туради!
Иккаламиз 74 ёшга кирдик!
Ҳали мактабга бормасдан қирга бориб тандир учун бир боғ  ўтинни орқага  елкалаб келардик!
Ёки бўлмаса,у пайтларда мактабда ўқиш соат тўққизда бошланарди, Гулмома тепалигига бориб бир қоп тезак териб келардик!
Онам ҳеч қачон менга тезак териб кел,ёки булоқдан сув олиб кел демасди!
Буни ўзимиз тушуниб бажарардик...
Ёдимда мен ҳам,ўртоғим ҳам етти ёшгача оёқ кийимимиз бўлмаган!
Мактабга оёқда этик,шалвор ва пуфайка билан борардик!
Ота онамиз перажка учун ўн тийин топиб бера олмасди!
Катта танаффусда қорнимиз очиб яқин бир километр масофадаги уйимизга бир бурда нон учун югурардик!
Ҳаёт жуда қийин эди,у пайтлар!
Қоғозли қандни кўрсак кўзимиз ўйнаб кетарди!
Ўртоғим Абдураҳимнинг ота онаси ҳаёт бўлсада аслида у  ғирт етим эди!
Отаси бошқага уйланган, онаси эса бошқа эр билан яшарди!
Онаси  баъзан уни  кўргани келса Абдураҳим
чорбоққа яшириниб олар,онаси кетганидан кейин хўнг хўнг йиғлар эди!
Онаси ва отасини кўргиси келмасди!
Ачаси Рихси кампирдан сўнг чол отаси Абдураҳмон Дов уни уйига олиб кетиб  тарбиясига олди,уйлантирди,эл сафига қўшди!
Ҳа,ўша кунлар ортда қолди!
Ҳаёт оғир бўлсада одамларда бир бирига меҳр,оқибат бор эди!
Ўртоғим Абдураҳим!
Бормисан,омонмисан!
Саломатмисан!
Ўша болалик дамларимиз эсингдами?
Мен эса эслайман!
Сени,болалигимни соғиндим дўстим!

Озод Хушназарзода.
08.02.2025 йил.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Feb, 16:26


#chellenj
#milliylik_qonimizda

Ohangaron shahar yoshlari qo‘shni tumanni chellenjga chorlaydi

Ohangaron shahar Yoshlar ishlari bo'limi yoshlar yetakchilari, faol yoshlari Ohangaron shahar Madaniyat bo'limi, shahrimizdagi 5-umumta’lim maktabi o‘quvchilari bilan hamkorlikda milliy qadriyatlarimizni asrab-avaylash va targ‘ib qilish yo‘lida faol ishtirok etmoqda.

🇺🇿O'zbek milliy liboslari juda yorqin, chiroyli, qulay bo'lib, xalqning boy madaniy an'analari va turmush tarzining bir qismidir. Shaharlarda milliy libosdagi odamlarni topish kamdan kam uchraydi, bugun Ohangaron shahrida esa uning aksi...

Ohangaron tumani yoshlari sizlarni chellenjga chorlab qolamiz!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Feb, 11:47


#Депутат_фаолияти


Бир неча кун олдин Тут қишлоғининг Анҳор кўчасида яшовчи фуқаролардан Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши депутати Ш.Тўлагановага бир нечта масалада мурожаат бўлган эди.


Бугун маҳалла масъуллари иштирокида депутат муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Анҳор кўчасига бориб, фуқаролар билан суҳбатлашди.


Суҳбат жараёнида бир нечта мурожаат ўрганилди. Тизимли чоралар кўриш белгиланди.



Айрим мурожаатлар  юзасидан жорий ойнинг биринчи ярмига қадар масъулларга депутат сўровлари юборилади.


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Feb, 03:52


#Биласизми

КАСАЛЛИК  ЧАҚИРУВЧИ  СЎЗЛАР

Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади.

Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади.

Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб,  маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан.

1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши

2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши

3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши

4. Менга шу муаммолар  бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши

5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши

6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши

7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши

8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш,   ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши

11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Feb, 03:30


#Хайрли_кун

Кунни гўзал дуолар, яхши ниятлар билан бошланг ва «Бугун албатта кўп яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки кунингиз - кўзингиз билан  кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан ҳис қилганингиздек ўтади.

Кунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!



ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

06 Feb, 15:20


БЎШАШМА ЮРАК...

Чарчадингми,
Не ҳол, юрагим,
Кардиограмма,
Тўлқинли чизиқ..
Бош чайқайди шифокорим жим!
Юрак хаста,
Нечун,бу қизиқ...
Асабийсиз...
Сира хуш эмас,
Ўзни ўйланг, кас раҳмат демас...
Ўйга толдим, айтгин юрагим,
Не кунларни
Босиб ўтдик биз!
Эл бахтини кўрмоқ тилагим,
Мухбир эдик,
Бахтни кутдик биз...
Чарчадингми,
Не ҳол юрагим..
Қизиққонмиз,юролмаймиз жим,
Тилни тийиш одатимиз йўқ,
Айтилган сўз,
Зотан,мисли ўқ...
Чарчадингми,
Йиғлама юрак,
Ҳа,ҳаётда, ҳақ бироз озроқ.
Бироқ алам қилар кишига
Юз ўгирса, «дўст» деган бироқ..
Чарчадингми,
Бўшашма юрак,
Эзгу кунлар олдинда аниқ,
Зеро, яшаш бизга кўп керак,
Кўзлар тийрак,
Юраклар ёниқ!
Чарчадингми,юраккинам,айт,
Ёвузлик бор,зулмлар бисёр,
Юраккинам,
Сен фикрингдан қайт!
Яхшилар кўп,
Оллоҳ бизга ёр!
Шу боиским,
Бўшашма юрак,
Бизга ҳали,
Умр,
умр кўп керак!

Озод Хушназарзода.
31.01.2025 йил.


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

06 Feb, 09:00


#эътибор

Оҳангарон шаҳрида ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бандлиги таъминланди.

Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ ҳамкорлигида маҳаллалардаги ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш марказида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмарка давомида сектор раҳбарлари хотин-қизлар муаммоларини тинглаб, мурожаатларини ўрганди.

Шунингдек, Оилавий поликлиникада 30 дан зиёд аёллар учун кенгайтирилган тиббий кўрик ўтказилди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

06 Feb, 03:27


#Ҳақиқат

​​Ҳар тонг Африкада бир кийик уйғонади. Энг чопағон шердан ҳам тезроқ югуриши кераклигини билади, чунки шундай қилмаса, ўлиши аниқ.

Ҳар тонг Африкада бир шер уйғонади. Энг югурик кийикдан ҳам тезроқ чопиши кераклигини билади, йўқса, оч қолади.

Шермисиз ёки кийикми, муҳими бу эмас. Аҳамиятлиси, қуёш чиққанида ҳаракат бошлашингиздир.

©️ Африка халқ оғзаки ижодидан.


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

05 Feb, 17:30


#Bildirish #Уведомление

Ertaga, Toshkent va vodiy viloyatlarini bogʻlovchi avtomobil yoʻlining maʼlum qismida transport vositalari harakati vaqtinchalik cheklanadi.

👆 Batafsil videoda.
____

Завтра на определённых участках автотрассы, соединяющей Ташкентскую область с областями Ферганской долины, движение автотранспортных средств будет ограничено.


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

26 Jan, 09:12


''Манчестер Сити'' бош мураббийи Пеп Гвардиола, Instagram саҳифада ушбу расмни жойлади.

Инсонийлик ўлмаган!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

26 Jan, 00:37


ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

25 Jan, 02:03


***
Сен тонгда уйғондинг. Газга қўйдинг чой.
Бу меҳр мен учун эмас, ҳойнаҳой.

Сен оппоқ кўйлакка урасан дазмол.
Бу ишни мен учун қилмоғинг - маҳол.

Уйни супирасан, поклайсан чангдан.
Супириб отмайсан мени бу ғамдан.

Овқат пиширасан. Мўл-кўл дастурхон...
Овқатингни мақтар ўзга бир инсон.

Болангнинг кўзига боқиб тўймайсан.
Сен менинг боламни ўпиб қўймайсан.

Аммо ёлғиз қолсанг эгилар бошинг -
Кўзингдан сўрамай оқади ёшинг.

Мени соғиндингми? Куйдингми?.. Раҳмат!..
Кўз ёшинг меники, кўз ёшинг фақат...

Усмон Азим

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

24 Jan, 16:45


#Наво

"Бахт ўзи нимадир"

🎤Насиба Абдуллаева

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

24 Jan, 14:07


#Тезкор

ОҲАНГАРОНДА ҚАЛБАКИ ПУЛ ИШЛАБ ЧИҚАРАЁТГАН ЖИНОИЙ ГУРУҲ УШЛАНДИ


Ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган шахс фуқарога 3 минг АҚШ доллари эвазига 6644 дона 20 минг сўмлик купюрадаги жами 132 млн 880 минг сўмга тенг бўлган қалбаки пуллар билан қўлга олинди.

Ушбу тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахс ушбу қалбаки пулларни Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи бошқа бир шахсдан сотиб олганлиги маълум бўлган.

Тезкор тадбир давомида Оҳангарондаги хонадондан 1 дона чоп этиш қурилмаси, 28 млн 300 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар, 400 минг сўм чоп этишда ишлатиладиган 100 минг сўмлик ҳақиқий пуллар, қоғоз пулларни қирқиш учун дастгоҳ, қалбаки пулларни боғлаш учун мўлжалланган қоғоз боғлагич ва елим халталар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўчадан пул олаётганда эҳтиёт бўлинг!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

24 Jan, 10:33


#ЭСЛАТМА

🏫 Боласини мактабга юбормайдиган ота-оналар 5 миллион сўмдан кўпроқ жарима тўлаши мумкин

Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 340 минг сўмдан 1 миллион 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек
, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 миллион 340 минг сўмдан 5 миллион 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

24 Jan, 08:39


#Юмор

Чет эллик бир сайёҳ:
— Ўзбеклар қанчалик бахил, хасис халқ эканлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз...

Чой дамлади, бир пиёла тўлдириб қўйди-да, ўйланиб қолди, қайта чойнакка ағдарди. Иккинчи маротаба ҳам яна тўлдириб қўйди-да, иккиланди, шекилли, шоша-пиша чойнакка қайтариб қўйди. Учинчи маротаба ҳам шу аҳвол.

Ҳар тугул, қовоқ солиб турганимдан аччиғим чиққанини сезган кўринади, орадан нақд беш дақиқа ўтгач, бир қарорга келган, шекилли, пиёланинг тагига озгина чой қўйганча менга узатди.

Бечора, шунда ҳам “кўп қуйиб юбордим” деб ўйлаётган бўлса керак, иккинчи қўли билан юрагини ушлаб олган — бахил.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

23 Jan, 14:52


#Тезкор

ҲАЙДОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Йўл транспорт ҳодисаларининг барвакт олдини олиш мақсадида Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи 4р15 автомобиль йўлининг "ГУЛОБОД" МФЙ қизил ҳудудига радар мосламаси ўрнатилди.

ТЕЗЛИКНИ ОШИРМАНГ!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

23 Jan, 06:07


#Тезкор
⚡️⚡️⚡️

Бугунги кунга қадар Оҳангарон шаҳар прокурори лавозимида самарали меҳнат қилган Тўлқин Толибжонович Каримов Нурафшон шаҳар прокурори лавозимига тайинлангани айтилмоқда!

Табриклаймиз!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

23 Jan, 06:02


Умаров Махмуд Маджидиллаевич - Оҳангарон шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.

Унга қадар М.Умаров Бош прокуратура бошқарма прокурори лавозимида фаолият юритган.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

23 Jan, 05:13


Қачонки, одам боласи уйи устига қават-қават уйлар қурди, ана шунда мувозанат бузила бошлади.

Уйлар баландлагани сари, кибр ҳам юксалди. Эшиклар яқинлашгани сари, одамлар бир-биридан узоқлашди. Қўл чўзсанг қўнғироғига қўлинг етгулик қўшнилар узоқдаги дўстинг каби юрагингга яқинлаша олмайди.

Ҳолбуки, авваллари уйлар паст, инсонлар бағри кенг эди. Эшиклар эмас, қалблар бир-бирига яқин эди.  Одамлар бир-бирининг кўнгилларини черта оларди.

Эшикнинг орқаси ғурбат, дерди улуғлар.

Бугун ҳамма ғурбатда...


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

23 Jan, 03:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Янги тонг муборак Қадрлигим!

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…
Ҳар куни янги саҳифа…
Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади…

Шунинг учун ҳам "Хавотир олманг!"
Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, қийинчилик барибир ўтиб кетишини билсангиз сиқилишга не ҳожат.
Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа ҳаётдан завқланиб яшанг!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

22 Jan, 15:49


Маълум сабабларга кўра олмаган пенсиянгизни 12 ойлигини эмас 24 ойлигини олишингиз мумкин

📌 Бугунги кунда қонунчиликда пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилганлиги белгилаб қўйилган.

🛬 Мисол учун, сиз маълум сабабларга кўра чет элга кетдингиз ва 2 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келдингиз.

Бунда сиз пенсиянгиз тўхтатилган кундан бошлаб 2 йиллик муддатдаги пенсия маблағларингизни олиш ҳуқуқига эга бўласиз.

Бунинг учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

__________

Пенсию, которую Вы не получили по определенным причинам, Вы можете получить не за 12 месяцев, а за 24 месяца.

📌 Законом предусмотрено, что срок выплаты пенсий, начисленных пенсионеру, но не востребованных им, увеличен с 12 месяцев до 24 месяцев.

🛬 Например, Вы по определенным причинам уехали за границу и через 2 года вернулись в Узбекистан.

После возвращения Вы будете иметь право на получение пенсионных средств в течение 2 лет со дня прекращения выплаты пенсии.

Для этого можно обратиться в районные (городские) отделы Пенсионного Фонда.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

Оҳангарон ҳаёти

22 Jan, 08:59


#Raqamlar_so‘zlaganda

📌 Ohangaron shahrida 2024-yil davomida ijtimoiy himoyaga muhtoj fuqarolarga salkam 8 mlrd. 420 million so‘mlik nafaqalar to‘langan.

Jumladan:

712 nafar kam ta’minlangan oilalarga — 3 mlrd. 816 million so‘mlik bolalar nafaqasi va moddiy yordam;
304 nafar oilaga — yaqin qarindoshlari vafot etgani sababli 501 million so‘m dafn marosimlari uchun yordam;
275 nafar oilaga farzand tug‘ilishi munosabati bilan — 206 million so‘mlik moddiy yordam;
672 nafar ish stajiga ega bo‘lmagan va mehnatga layoqatsiz shaxsga —  3 mlrd. 612 million so‘mlik ijtimoiy nafaqalar;
238 nafar shaxsga nogironlik nafaqasi;
134 nafar 18 yoshgacha bo‘lgan bolalarga nogironlik nafaqasi;
134 nafar keksaga yoshga doir nafaqa;
56 nafar parvarish bilan band bo‘lganlarga parvarish nafaqasi;
65 nafar oilaga boquvchisini yo‘qotganlik nafaqasi.
2024-yil may oyidan boshlab 43 nafar o‘zgalar parvarishiga muhtoj yolg‘iz keksa fuqarolar uchun 324 million so‘mlik moddiy yordamlar to‘lab berildi.
Energota’riflar islohotlarining kam ta’minlangan oilalarga ta’sirini kamaytirish maqsadida 830 nafar oilaga 224 million so‘mlik moddiy yordam va bazaviy miqdordan oshgan qismi uchun  kompensatsiyalar to‘lab berildi.
Shuningdek, kam ta’minlangan oilalarga bolalar nafaqasi va moddiy yordam to‘lab berish bo‘yicha arizani elektron shaklda yuborish imkoniyati yaratilishi orqali 131 nafarga yaqin oilalarga birinchi marta nafaqalar tayinlandi.


➡️Telegram         ➡️Instagram
➡️Youtube           ➡️Web sayt

Оҳангарон ҳаёти

22 Jan, 08:42


#Ta’lim

📆 May oyida imtihon topshiruvchilar uchun 🇹🇷 Turk tili fanidan 3️⃣ oyga mo'ljallangan yangi guruhimizga qabul boshlandi ‼️

📆28-yanvar (Seshanba)
soat 17:00

😎@Khakimkulov_24

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

22 Jan, 06:14


❗️Камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади

Қарорга мувофиқ:

🔸2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.

🔸2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.

🗓 Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.

📢 Маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқини ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган “Фаровон ҳаётга илк қадам”, “Ишонч” лойиҳалари ва “Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш” дастури амалга оширилади.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

20 Jan, 07:00


#Хабар


Айни дамда Республикамиздаги "ТОП 100" таликка киритилган илғор раҳбар аёллар Президент ёрдамчиси Саида Шавкатовна Мирзиёева билан учрашувга тайёргарлик кўришмоқда.


Учрашув пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод саройи"да яқин соатларда бошланади!


Жараёнда "Оҳангарон ҳаёти" газета таҳририяти вакили ҳам бор☺️



@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

20 Jan, 06:57


🇹🇷Turk tili fanidan XALQARO VA MILLIY imtihonga maxsus tayyorlov kurslariga qabul boshlandi 📣

   🇹🇷Turk tili sertifikati bizga qanday imkoniyatlar  beradi 🔽

✔️Bakalavriatura, magistratura, daktarantura va Turkiyada grant yutish va ishlash uchun kerak

🔤1️⃣ daraja ya'ni 0️⃣dan boshlangan kursimiz haqida batafsil ma'lumot!

✔️ Siz bilan 2 yarimlik tajribaga ega 3x C1serifikat sohibi bilan til o'rganing

Kurs davomiyligi 3oy

🎓Kursga o'quvchilar soni cheklangan!

1⃣📝 Yozma va Konuşma

2⃣Turkcha videolar va audiolar

😀🎙️audiodarsliklar

😀📚Turkcha  psixologik va 🎧audio  kitoblari

5⃣ lug'atlar tarjimasi
 
6⃣ Har kunlik test

7⃣ Qattiq nazorat

8⃣Har bir dars soʻngida va bitta kitob tugashiga  mock test

🗓 Darslar haftasiga 3kun

🗓Juft kunlar(Se,pay,sha) soat 17:00da

📌 Murojaat uchun:
📞+99894-851-66-66
📞+99899-513-40-61

@Khakimkulov_24 ga kurs deb yozib qoldiring, batafsil ma'lumot beriladi! Shaxsan ustoz o'zi bog'lanadi!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

20 Jan, 04:53


Иш стажига эга бўлиш учун ўзимни ўзим банд қилган шахс сифатида 2020 йилдан буён ижтимоий солиқ тўлаб келяпман. Пенсияга чиқиш вақти келганда тўлаган ижтимоий солиқларим тўғрисидаги маълумотлар қандай олинади?

Бугунги кунда Пенсия жамғармаси томонидан пенсия тайинлашда фуқароларнинг маълумотлари тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинади.

🔎 Жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахс 2020 йилдан буён ижтимоий солиқ тўлаб келаётган бўлса, ушбу маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан Солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестри базасидан электрон сўров юбориш орқали олинади.

_________

Я уплачиваю социальный налог с 2020 года как самозанятый гражданин для получения стажа работы. Как получить информацию об уплаченных мною социальных налогах при выходе на пенсию?

Сегодня при назначении пенсий Пенсионным фондом информация о гражданах получается из информационных систем министерств и ведомств.

🔎 В частности, если самозанятое лицо платит социальный налог с 2020 года, данную информацию можно будет получить посредством направления электронного запроса в централизованную базу электронного реестра Налогового комитета.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X

Оҳангарон ҳаёти

19 Jan, 11:25


#Наво

🎤 Жалолиддин Аҳмадалиев
"Қўқонлик"

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

18 Jan, 16:50


ШУКР  ҚИЛИНГ...

Шукроналик - покланиш учун қўйилган бир қадамдир...

Агар ҳар куни ўзингизга берилган имкониятларга, ҳатто кичик нарсаларга ҳам шукроналик келтирсангиз, кундан кунга сизга бериладиган неъматлар сони ортиб боради.
..

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

18 Jan, 07:19


#Ҳаёт_сўқмоқлари
#Лавҳа


Хато қилиш фожиа бўлмаслиги мумкин, аммо хатосини тузатмаслик катта фожиа!

Лавҳа салбий стереотипларни енгиб, муваффақият сари дадил одимлаётган собиқ маҳкуманинг бугунги ҳаёти хусусида тайёрланди.

Интилиш, тинимсиз меҳнат  билан барча муаммоларни енгиб ўтаётган қаҳрамонлар ҳаётини эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз!


Эскича стереотипларни енгиш, эскича қарашларга эътибор бермай, интилишда давом этиш ҳаммага ҳам эмас!

Батафсил видеода томоша қилинг.


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

17 Jan, 10:26


KFC асосчиси Харланд Сандерс, 65 ёшига қадар камбағал одам бўлган.

У 65 ёшида 87$ қарз эвазига товуқ пишириб сотиш бизнесини йўлга қўяди, ва 88 ёшида миллиардер бўлади!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

17 Jan, 10:06


Пенсия тайинлаш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

🖥 Бугунги кунда фуқаролар уларга пенсия тайинланиши учун уйдан чиқмаган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин. Бу жараённи my.gov.uz портали орқали онлайн амалга оширишлари мумкин.

🪪 Шунингдек, фуқаролар Давлат хизматлари марказларига ёки Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига фақат паспорт ёки ID карталари билан мурожаат қилишлари кифоя.

❗️ Эслатма: Фуқаролар меҳнат фаолиятлари тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси ахборот тизимида кўриниши учун ҳозирдан рақамлаштириб боришлари лозим.

Бунда ишлаётган фуқаролар мазкур маълумотларини рақамлаштирилганлигини ўз иш берувчиларидан талаб қилишлари лозим.

👉 Ҳозирда ишламаётган фуқаролар эса яшаш ҳудудлари бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари (биржа)га мурожаат қилишса, бандлик бўлимлари ходимлари томонидан фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари тўғрисидаги маълумотлари бепул рақамлаштириб берилади.

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

Оҳангарон ҳаёти

17 Jan, 09:30


#Сарҳисоб

Бугун туман мактабгача ва мактаб бўлими ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон туман бўлинмаси Кенгаши ўртасида тузилган 2023-2025 йиллар учун жамоа келишувининг 2024 йилдаги ижросини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда мактабгача ва мактаб бўлими вакиллари, касаба уюшмаси аъзолари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

Йиғилиш якунида келишув доирасидаги вазифаларни самарали амалга ошириш учун мутасадди ташкилотлар ва жамоа аъзоларига тегишли тавсиялар берилди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

17 Jan, 08:39


#Эътироф


Тошкент вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими масъули, шижоатли ва фидойи раҳбар Дилфуза Абилова миллатнинг бўлғуси оналари даврасида улар билан суҳбатлашди.


Маълумот учун: Кеча Зулфия номидаги давлат мукофоти номзодларининг салоҳияти Тошкент вилояти босқичида синовдан ўтказилди.

Муносиб номзод жорий йил март ойининг дастлабки ҳафтасида мукофотланади!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

17 Jan, 04:08


#Эътироф
#Табриклаймиз


Кеча Олий Мажлис Сенати биносида, Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигида "Гендер тенглик фаоли" республика миллий танловининг якуний босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Унда турли соҳаларда хотин-қизлар масалаларига оид ислоҳотларни фаол амалга оширишда, тарғибот қилишда жонбозлик кўрсатаётган бир қатор соҳа мутасаддилари тақдирланди.


Уларнинг орасида "Оҳангарон ҳаёти" таҳририяти вакили ҳам бор.


"Оҳангарон ҳаёти" газета таҳририяти хотин-қизлар масалаларига оид ёритган мақолалари билан республикадаги босма нашрларнинг ичида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Табриклаймиз, бу барча оҳангаронликларнинг ютуғи👏👏👏

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

17 Jan, 03:19


Ассалому алайкум, қалби муҳаббатга тўла  беғуборим...

Англадимки, гўзалликни ҳис қилиш учун кўзни очиш кифоя.

Яшаш учун севиш кифоя!

Бахтли бўлиш учун эса ҳар лаҳзани ҳис қилиш етарли!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

16 Jan, 15:24


#Табриклаймиз

Бугун оҳангаронлик фахрий журналист, фотомухбир Жўра Намозбоевнинг таваллуд куни. Устозни ушбу сана муносабати самимий муборакбод этамиз.

Илоҳим 100 билан юзлашиб юринг. Чинордек мустаҳкам соғлик, фарзандлар камолидан масрурлик бахти сизга ёр бўлсин. Сиздаги самимият, масъулият ва куйинчакликни доим ҳурмат қилганмиз. Бунақа ёшларнинг кўпини кўриб, шогирдлар билан қимматли тажрибангизни ўртоқлашишдан чарчаманг!

Яқинлар бахтига доим омон ва бор бўлинг!

Ҳурмат билан фарзандларингиз ва шогирдларингиз.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

16 Jan, 03:11


Кунлар тезроқ ўтишини орзу қилибману, уларнинг умрим эканини унутибман...


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

16 Jan, 03:05


Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган қадрдонларим

❄️ АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

15 Jan, 17:16


📝 Яхшилик ва ёмонлик!

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сен бировга яхшилик қилсанг, жавобини кутма. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сенга ёмонлик қилса, жавоб берма. Сендан қайтмаса, бошқадан қайтади!

Ўткир Ҳошимов

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

15 Jan, 10:34


#Шукуҳ

Туманимизда жойлашган 13-ДМТТ да 14- январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан "Отам билан бир куним" номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида оталар фарзандлари билан вақтларини мароқли ўтказишди.

Тадбир якунида ташриф буюрган оталар ташаккурнома билан тақдирланишди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

14 Jan, 15:55


"Ватан ҳимоячилари куни" мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, халқимизнинг фаровон ҳаёти учун жонини тиккан инсонларни эътироф этиш имкониятидир. Бу сана Қуролли кучлар тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар, фахрийлар ва ўз бурчини юксак масъулият билан бажариб келаётган барча инсонларни шарафлаш куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан Оҳангарон шаҳар 3-умумий ўрта таълим мактабида 3-"Б" синф ўқувчилари иштирокида "Янги Ўзбекистон армияси- мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда болажонлар гўзал шеър ва рақслар, саҳна кўринишлари ижро этишди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

08 Jan, 15:24


#Маҳаллий_бюджет

Вазирлик ва ҳокимликларга турли харажатларни қисқартириш топшириғи берилди

Давлат органларига маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан бошқарув ходимларининг иш ҳақини ошириш, хизмат автомобилларини сотиб олиш ва бошқаларга таъқиқ қўйилмоқда. 


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

08 Jan, 13:24


#Депутат_фаолияти

ФЕРУЗА ОПА МАҲАЛЛАДА...

Бугун Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши депутати Феруза Холтўраеванинг "Ялпоқтепа"  МФЙда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича қабули бўлди.

Кўп йиллик раҳбар аёл, самимий инсон Феруза Холтўраева ҳудуд одамларини яхши танийди, кези келса ҳар куни сайланган ҳудудидан хабар олади, қишлоқ фаоллари билан тез-тез боғланиб туради.

Бугун ҳам МФЙ раиси билан биргаликда фуқаролар мурожаатларини тинглади, уларга тегишли тавсия ва амалий ёрдамлар берди.


Сезяпсизми, депутатлар жуда фаол, шижоатларига кўз тегмасин☺️

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

08 Jan, 13:13


Kuni kecha ochilgan turk tili🇹🇷 fanidan boshlang'ich daraja guruhimizga bugun (chorshanba) asosiy darslar boshlandi!!! Hali guruhga yozilib ulgurmaganlar ertagacha ulgurib qoling! Aynan bugun turk tilidagi eng muhim mavzu (unli va undoshlarning moslashuvi) o'tildi.

😀 Murojaat uchun: @Khakimkulov_24 ga kurs deb yozib qoldiring, batafsil ma'lumot beriladi! Shaxsan ustoz o'zi bog'lanadi!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

08 Jan, 03:17


❗️Бугун 8 январь — Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни

Прокуратура органлари ходимларини касб байрамлари муносабати билан муборакбод этамиз ва халқимизнинг
ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Jan, 13:46


#Депутат_фаолияти


Бугун кўҳна Унгут қишлоғидаги 53-мактабда "Барқарор ривожланишда экологиянинг ўрни" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.


Унда партия масъули Г.Абилова, Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши депутати Н. Мўминова, фаол ёшлардан П. Байчупанов ҳамда мактаб ўқитувчилари иштирок этишди.

Давра суҳбатига айланган тадбирда соҳа масъуллари сўзга чиқди.

Тадбир  сўнгида депутат Н.Мўминова "Яшил иқтисодиёт"нинг жамиятдаги аҳамиятли жиҳатлари хусусида сўзлаб, барчани экологик  фаолликка чақирди.


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Jan, 12:50


#Наво

Алишер Файз ижросида


Хайрли кеч😇


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Jan, 12:48


#Ta’lim_reklamasi


Turk tilidan🇹🇷 boshlang'ich bilimga ega bo'lgan o'quvchilar uchun  yangilik ❗️❗️❗️

📅Juft kunlar ,soat🕰 13:00dagi  A2 guruhimizda qabul ochiq.

Bu guruh aprel oyida imtihon topshiruvchilar uchun ❗️❗️

Shoshilamiz🏃🏃‍♀

😀 Murojaat uchun: @Khakimkulov_24 ga kurs deb yozib qoldiring, batafsil ma'lumot beriladi! Shaxsan ustoz o'zi bog'lanadi!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Jan, 09:13


Har doim xursand bo'lib yuring va tabassum ulashing. Umringizni uzaytirasiz, do'stlaringizni xursand qilasiz, dushmanlaringizni bezovta qilasiz.

©️ Bernard Shou

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Jan, 05:26


***

Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяларига бағишлайман!

***

Судьялар,
Судьялар,
одил судьялар,
Фойдамизга қарор чиқарса,
« У зўр!»
Даьвомизни эса рад этса агар,
Ранжиймиз,
Ёзамиз,
«ҳаммаси бир гўр!»

Ёзамиз тепага қулоч- қулоч хат,
«Бу судья шубҳали,ишдан олинг деб!»
Арзимиз тўғрими, нотўғрими ё
Арзимиз ижобат бўлса бас фақат..

Судьялар,
уларга осон тутмангиз,
Қонун бузилишин сира кутмангиз
Улар учун қонун,
Қонун муқаддас,
Сиз учун адолат
Қилиб берса бас!

Озод Хушназарзода.
06.01.2025 йил.


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Jan, 03:11


#об_ҳаво

☀️⛅️❄️Бугун Тошкент вилоятида қор ёғиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 7 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18, баъзи туманларда 20-23 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда.

Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Jan, 03:07


#Хайрли_кун

Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

Янгм кун ҳаммамиз учун омадли ва файзли бўлсин.

Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

07 Jan, 03:07


#Ta’lim_reklamasi

Turk tili,turk xalqi,madaniyati va san'ati xullas Turkiya haqidagi eng qiziqarli ma'lumotlar sizga qiziq bo'lsa kanalimizga obuna bo'ling.👇👇👇👇

@turkishwithbunyod
@turkishwithbunyod @turkishwithbunyod
@turkishwithbunyod


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

06 Jan, 13:23


#Мutaxassis_minbari

Nikoh davrida olingan "Lacetti" ikkiga bo'lindi

✔️Gap shundaki, MIB Ohanaron tuman ish yurituvida bo'lgan sudning qaroriga asosan qarzdor D.I.dan undiruvchi N.T foydasiga nikoh davrida birga olingan "Lacetti"ni 1/2 qism ulushi qismi ya'ni 58 mln so‘m miqdoridaga mablag‘ni undirish belgilangan edi.

Mazkur ijro hujjati bo'yicha "Lacetti" rusumli avtotransport vositasi majburiy ijro harakatlari davomida elektron-onlayn auksiyonlarida sotilgan va sotuvdan tushgan pul mablag'ining 58 mln so‘m qismi undiruvchi ayolning plastik kartasiga o'tkazib berildi.

✍️M.O.Esanova,
MIBning Ohangaron tuman bo'limining davlat ijrochisi, 1-darajali yurist


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

06 Jan, 11:49


ФИКР  ВА  АҚЛ

Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришга ожиз эмас....

💬Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради....

💬Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди....

💬Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабини босиш учун сукут сақлайди....

Баъзилар ожизлик санайдиган сукут, аслида катта кучнинг маҳсулидир...


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

06 Jan, 11:16


#Депутат_фаолияти

Бугун "Ойбулоқ" МФЙдаги 59-умумтаълим мактабида "маҳалла еттилиги"нинг ҳисоботи тингланди.


Унда ҳудуддан сайланган депутат Назира Раҳмонова ҳам иштирок этди.

Учрашувда маҳалла фаолллари ҳамда ҳудуд аҳолиси масъулларнинг ҳисоботларини тинглади.

Депутат ва   маҳалла масъуллари келгусида амалга оширилиши зарур бўлган юмушларни белгилаб олишди.

Йиғилиш баҳс-мунозараларга, мазмунли фикрларга, таклифларга бой ўтди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

28 Nov, 09:52


❇️ ТАБИАТДА ҲЕЧ НАРСА ЎЗИ УЧУН ЯШАМАЙДИ:

— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...

Сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганингиздан ортиғига эришасиз...

Шундай бўлингки, атрофингиздагилар сиздек яқини борлигига шукроналар айтсин!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

28 Nov, 09:00


​​Эски кундалигимни топиб олдим...

Ўқисам... ўзимча кимдандир хафа бўлган эканман...  Энди эса кўряпманки,  ўша одамни ҳам ҳаётнинг ўзи бир чиғириғига солиб ўйнади.

Қалб оғриғидан қийналган эканман,  кўряпманки қалбнинг яраси ҳам битди.  Агар шу кундалигим бўлмаса хотирам эски ишларни мутлақо эслатмас экан...

Унутибман,  демакки инсоннинг унутувчанлиги рост!

Бу кундаликка жуда кўп изтиробларни битган эканман,  ҳозир у воқеаларнинг ярмидан кўпини қайта кўз олдимга келтиролмадим.

Яна...

Мен сатрларга кўз югуртириб ўша пайтларда барибир кимгадир қаттиқ ишонган аёлнинг номаларини ўқигандек бўлдим.

Ишонган эканман...

Демакки,  номардларни-да азиз санайдиган феъл-атворим бўлган ўшанда!

Вақт нега ҳамиша бизга унутиш шаробини ичиради?

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Чунки бу ягона дори! 

Оғриқларни унутасиз ва айнан унутиб юборганингиз учунгина уларни кечирасиз...

Азизахон Исмоилова



@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

28 Nov, 04:57


Китоб ўқишингиз учун 10 та сабаб

1. Мия фаол тарзда ишлашни бошлайди.
2. Дунёқараш кенгаяди.
3. Фантазия ривожланади.
4. Луғат бойлиги ва саводхонлик даражаси ошади.
5. Китоб стрессдан халос этади.
6. Интеллектни ривожлантиради.
7. Хотирани мустаҳкамлайди.
8. Алсгеймер касаллигининг олдини олади.
9. Ижодий фикрлаш қобилиятини оширади.
10. Уйқу сифатини яхшилайди.

Китоб ўқишни кундалик одатга айлантирсангиз, сизни ажойиб ўзгаришлар кутяпти!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

28 Nov, 04:23


***

Намойишга қўйилган суратларни кўздан кечираётган санъатшунос мутахассиснинг бир сурат диққатини тортди.
У рассомни ёнига чақириб сўради:

"Тўғриси жуда гўзал асар экан, лекин маъносини тушунолмаяпман. Анави киши тақиллаётган эшик ҳеч очилмайдими? Эшикка тутқич чизишни унутгансиз".

Рассом жилмайиб шундай жавоб беради:

"Чунки у оддий бир эшикни тақиллатмаяпти. Бу эшик, инсон қалбини тасвирлайди. Фақатгина ичкаридан очилиши мумкин бўлгани учун ташқи тарафига тутқич шарт эмас. У эшик сизга ичкаридан очилмаса киролмайсиз".

Марям Осиё таржимаси



@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

28 Nov, 03:07


Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган қадрдонларим

🍁 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

27 Nov, 15:22


Чиройли гулни, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди.
   Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдир.

📝 Шамс Табризий

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

27 Nov, 14:31


⚠️ Кийимимиз - кредит
⚠️ Ўқишимиз - кредит
⚠️ Телефонимиз - кредит
⚠️ Машинамиз - кредит
⚠️ Квартирамиз - кредит
⚠️ Уй жиҳозларимиз - кредит
⚠️ Тўйларимиз - кредит

⌛️ Эртаси номаълум умримизга сотиб олинмаган яна нима қолди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

27 Nov, 11:54


🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Mahalliy Kengashlar deputatlari uchun seminar tashkil etildi
__________
Организован семинар для депутатов местных Кенгашей

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti

Оҳангарон ҳаёти

27 Nov, 11:47


Қишлоқ аёли...

Пардозни юзлари ҳеч ҳам кўрмаган,
Қиммат ресторанга бир бор кирмаган.
Рўзғорнинг ташвишидан бўйин бурмаган,
Сабрингизга таъзим қилай қишлоқ аёли!

Қўлида икки челак саҳарлаб турган,
Ўн чақирим ҳеч гапмас далада юрган.
Тандиру-ўчоқ билан суҳбатлар қурган,
Сабрингизга таъзим қилай қишлоқ аёли


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

27 Nov, 03:19


#Яшил_макон


"Оҳангарон ҳаёти" газета таҳририяти жамоаси "Яшил макон"да фаол!


Ижодкорлар белгиланган майдонларга манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишмоқда.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

22 Nov, 16:13


Маълум сабабларга кўра олмаган пенсиянгизни 12 ойлигини эмас 24 ойлигини олишингиз мумкин

📌 Бугунги кунда қонунчиликда пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилганлиги белгилаб қўйилган.

🛬 Мисол учун сиз маълум сабабларга кўра чет элга кетдингиз ва 2 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келдингиз.

Шундан сўнг сиз пенсиянгиз тўхтатилган кундан бошлаб 2 йиллик муддатдаги пенсия маблағларингизни олиш ҳуқуқига эга бўласиз.

Бунинг учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

__________

Пенсию, которую Вы не получили по определенным причинам, Вы можете получить не за 12 месяцев, а за 24 месяца.

📌 Законом предусмотрено, что срок выплаты пенсий, начисленных пенсионеру, но не востребованных им, увеличен с 12 месяцев до 24 месяцев.

🛬 Например, Вы по определенным причинам уехали за границу и через 2 года вернулись в Узбекистан.

После возвращения Вы будете иметь право на получение пенсионных средств в течение 2 лет со дня прекращения выплаты пенсии.

Для этого можно обратиться в районные (городские) отделы Пенсионного Фонда.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

Оҳангарон ҳаёти

22 Nov, 14:46


Эр машинада ишга кетган хотинига қўнғироқ қилиб:
— Хотин, йўлда хушёр бўл, ҳозир радиодан эшитдим, шаҳарда битта тентак машинани фақат қарама-қарши йўлдан ҳайдаётган эмиш. Яна рўпарангдан чиқиб қолмасин!

Хотин:
— Битта машина дейсизми, дадаси?! Мендан бошқа ҳамма машина тескари юрибди, ҳаммаси..


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

22 Nov, 09:48


КУЛИБ ЮР, ҚАРИМАЙСАН!

Ташвишим кўп десанг гар,
Ташвишдан аримайсан.
Сўзим тингла, биродар,
Кулиб юр, қаримайсан.

Кимнинг кўнглида йўқ ғам,
Кимнинг уйида йўқ кам,
Осмон қулаб кетса ҳам,
Кулиб юр, қаримайсан.

Кўнглингни тут кенг мудом,
Ҳаётдан олгин ором,
Ўзингга қил эҳтиром,
Кулиб юр, қаримайсан.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

22 Nov, 07:51


⭕️⭕️⭕️
#migratsiya

...Bolam, bu dunyodagi eng og‘ir jazo bilan onangni jazolading, eng og‘ir hukmni o‘qiding menga. Har kun seni ko‘rish uchun tong ottiraman, har kech meni kechirishingdan umidvor yashayman. Bu voqea yuz berganiga, bolam mendan butunlay ketib qolganiga yaqinda yigirma uch yil to‘ladi. Yigirma uch yil, tasavvur qilyapsizmi, o‘sha vaqtda tug‘ilib, beshikda yotgan go‘dak bugun yigit bo‘ldi.

✔️Batafsil Sevara Turg‘unovaning "Yurtingiz, oilangiz bag‘riga qachon qaytasiz?", sarlavhali maqolasida tanishing.

⬅️MAQOLANI O‘QISH

👉https://t.me/ohangarontumanihokimligi

Bizning rasmiy sahifalarimiz👇

🌐Web-site ✈️Telegram 🌐Instagram Facebook 📹YouTube 🕊Twitter

Оҳангарон ҳаёти

22 Nov, 06:01


#Шукуҳ


Кеча бир гуруҳ соҳа мутасаддилари бошчилигида "Илғор" МФЙ ҳудудидаги мактабда юқори савияли тадбир ўтказилди.


Бу хусусда батафсил "Оҳангарон ҳаёти" газетасининг 48 сонида ўқишингиз мумкин!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

22 Nov, 02:56


Бугун 22 ноябрь 2024 йил, жума.

🎊 БАЙРАМЛАР:🎊

🇺🇳 БМТ - Ўғил фарзандлар куни.
🌏 Луғатлар ва энциклопедиялар куни.

🎉МИЛЛИЙ БАЙРАМЛАР:🎉

🇦🇲 Арманистон - Банк ходимлари куни.
🇦🇱 Албания - Албан алифбоси куни.
🇻🇬 Британия Виргиния ороллари - Дарахт экиш куни.
🇬🇳 Гвинея - Босқин куни.
🇨🇷 Коста-Рика - Ўқитувчилар куни.
🇱🇧 Ливан - Мустақиллик куни.
🇲🇽 Мексика - Цент-Сесилия куни.
🇦🇿 Озарбайжон - Адлия идоралари ходимлари куни.
🇰🇬 Қирғизистон - Прокуратура ходими куни.
🇷🇺 Россия - Психологлар куни.
🇸🇬 Цингапур - Боболар куни.
🇻🇪 Венесуэла - Психологлар куни.

© ВОҚEАЛАР:©

🌀1574 - Чилидаги Хуан Фернандес ороллари кашф этилди.
🌀1699 - Пётр И ва Август Шимолий уруш ҳақида келишиб олишди.
🌀1869 - „Cуттй Сарк“ сувга туширилди.
🌀1906 - Столипин аграр ислоҳоти бошланди.
🌀1908 - Манастир Конгресси албан алифбосини тасдиқлади.
🌀1917 - Канадада Миллий хоккей лигаси ташкил этилди.
🌀1917 - Лениннинг «Россия ва Шарқнинг барча мусулмон меҳнаткашларига» деб номланган мурожаатномаси эълон қилинди.
🌀1936 - СССРда абортга рухсат берилди.
🌀1940 - Иккинчи жаҳон уруши: Греция армияси Албанияда қарши ҳужумга ўтди ва Коритса шаҳрини эгаллади.
🌀1942 - Иккинчи жаҳон уруши: Сталинград жангида немисларнинг 6-армияси қуршовда қолди.
🌀1943 - Иккинчи жаҳон уруши: АҚШ президенти Рузвелт, Британия бош вазири Уинстон Черчил ва Хитой раҳбари Чан Кай Ши Қоҳира конференциясида учрашди.
🌀1943 - Ливан Франциядан мустақилликни қўлга киритди.
🌀1946 - Англияда шарикли ручкалар илк бор сотувга чиқди.
🌀1956 - Мелбурн шаҳрида ХВИ Олимпия ўйинлари бошланди.
🌀1963 - АҚШ президенти Жон Кеннеди Техасда суиқасд қурбони бўлди.
🌀1967 - БМТ Хавфсизлик Кенгаши Араб-Исроил можаросига оид 242-сонли резолюцияни қабул қилди.
🌀1974 - Фаластин Озодлик Ҳаракати БМТда кузатувчи мақомини қўлга киритди.
🌀1975 - Хуан Карлос И Испания қироли деб эълон қилинди.
🌀1986 - Майк Тайсон бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
🌀1989 - Ливан президенти Рене Мўвад Байрутда суиқасд қурбони бўлди.
🌀1990 - Британия бош вазири Маргарет Тетчер истеъфога чиқди.
🌀1993 - Арманистонда миллий валюта - драм муомалага киритилди.
🌀2004 - Украинада Зарғалдоқ инқилоби бошланди.
🌀2005 - Ангела Меркел Германия тарихидаги илк аёл канцлер бўлди.
🌀2008 - Марс сайёрасида музлаган сув парчаси топилди.
🌀2012 - Исроил ва Фаластин ўртасидаги 8 кунлик урушдан сўнг, Исроил ва Ҳамас ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувига эришишди.
🌀2015 - Мянманинг Качин вилоятидаги нефрит конида тупроқ кўчиши оқибатида 116 киши ҳалок бўлди ва 100 га яқин киши бедарак кетди.

🎈 ТАВАЛЛУДЛАР:🎈

🎁1787 - Расмус Раск (1832) - даниялиик тилшунос олим.
🎁1801 - Владимир Дал (1872) - шифокор, ёзувчи, этнограф, лексикограф, «Буюк рус тилининг жонпи изоҳли луғати» ни яратган.
🎁1819 - Жорж Элиот (1880) - инглиз шоири.
🎁1869 - Андре Гиде (1951) - француз ёзувчиси, Нобел мукофоти соҳиби (1947).
🎁1877 - Жоан Гампер (1930) - Барселона футбол жамоаси асосчиси.
🎁1881 - Анвар Пошо (1922) - Усмонли Турк давлати ҳарбий генерали ва сиёсатчи, «Ёш турклар» ҳаракатининг фаол иштирокчиларидан бири, Бухоро амирлиги томонида туриб совет босқинчиларига қарши курашган лашкарбоши.
🎁1890 - Шарл де Голл (1970) - Франциянинг 18-президенти.
Сара китоблар каналидан олинди
🎁1904 - Луи Нил (2000) - антиферромагнетизмни башорат қилган француз физиги, Нобел мукофоти соҳиби (1970).
🎁1911 - Асрор Жўраев - Ўзбекистон халқ артисти.
🎁1917 - Эндрю Хаксли (2012) - инглиз физиологи, Нобел мукофоти соҳиби (1963).
🎁1967 - Борис Бекер - немис теннисчиси, олти марта «Катта Дубулға» турнирлари ғолиби.
🎁1986 - Дилноза Кубаева - актриса.
🎁1984 - Скарлетт Ёханссон - америкалик актриса ва қўшиқчи, БАФТА, Тони ва бошқа мукофотлар совриндори.
🎁1993 - Адел Экзархопулос - француз кино актрисаси, «Олтин пальма» нинг энг ёш ғолибаси.
🎁1996 - Мадисон Давенпорт - америкалик актриса ва қўшиқчи.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

21 Nov, 16:14


Diqqat_e’lon

Sektor rahbarlari sayyor qabul o‘tkazadi

Ertaga soat 9:00 da Ohangaron shahar hokimligi majlislar zalida 4 ta sektor rahbarlari ishtirokida sayyor qabul o‘tkaziladi!

Hurmatli shahrimiz  aholisi, sayyor qabulda ishtirok etib, o‘z murojaatlaringiz bilan sektor rahbarlariga murojaat qilishingiz mumkin
!

Оҳангарон ҳаёти

21 Nov, 10:08


#Кун_ҳазили

😂😂😂

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

21 Nov, 09:40


Қандай қилиб инсоннинг асл қиёфасини билиш мумкин?  
                                                                    
Инсон асл қиёфасини танишаётганида эмас, балки айрилаётганида намоён этади

Кўпчилик одамларнинг асл қиёфасини уларга фойда келтирмай қўйсангиз билиб оласиз.

Кишининг асл қиёфасини билишни истасангиз, атрофдаги одамларнинг у ҳақида нима деганига эътибор берманг, аксинча у одам атрофдаги одамлар ҳақида нима деганига аҳамият беринг. Одам ўзгаларни таърифлаш асносида ўзлигини намоён этади.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

21 Nov, 03:24


​​#Тонгги_фалсафа

“Агар уйингизда китоб учун жавон бўлмаса, сиз билан суҳбатлашиш бефойда ва мен буни рад этаман”.

✍️Терри Пратчетт



Кунингиз мазмунли ўтсин, азизлар!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

20 Nov, 13:57


***

Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қурмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин.

Шундай китобларни ахтарингки,  мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

20 Nov, 11:32


#Тафаккур

Ҳақиқий инсон, дейдилар. Ҳақиқий инсонни кўрганда бениҳоя қувонадилар! Мен эса... Мен ўйлаб қоламан. Ташвишга тушаман ва хафа бўламан. Ахир, нима, инсон бирор буюм ёки пулмидики сохта ё ҳақиқийси бўлса?!.. Асли шу иборанинг ўзиёқ инсоният ўз моҳиятидан нечоғли узоқлашиб кетганини билдириб турибди.

Байрам АЛИ
«Қор одами» мақоласидан

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

20 Nov, 02:56


#Наво

🎤Озода Нурсаидова
📝Ёмғирларда



Ёмғирли кун муборак🙋‍♀

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Nov, 18:00


***

Яхши китобларни ўқиш ~ дунёнинг  энг доно кишиларининг суҳбатида бўлиш демак.

Рене ДЕСКАРТЕС


Оқшомингиз гўзал суҳбатлар-ла мазмунли бўлсин!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Nov, 16:45


ҚАЕРДАСИЗ, туман "СУВОҚОВА" масъуллари🙋‍♂


Оҳангарон тумани "Ўзбекистон" МФЙга бириктирилган туман Суовоқова масъули бормисиз, омонмисиз?


Халқингиз сизни анчадан буён кутишяпти. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ҳудудда ичимлик суви қувури ёрилиб, тоза сув исроф бўлаётган экан, қолаверса бир нечта хонадоннинг "счотчик"ларини созлаб қўйишингиз зарурга ўхшайди.


Бу "хатимиз" Сизга ўз вақтида етиб боради ва биз ҳам эртага маҳаллий аҳолидан норозилик эмас, хушхабар эшитамиз!

Тўғри, катта шаҳарларда ҳам кичик муаммолар учраб туради. Лекин бу муаммони зудлик билан ҳал қилмасангиз бўлмайди, ўртоқ Сувсозлар🙅


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Nov, 10:24


Бугун футбол бўлади😂


Футболчиларимиз шимолий кореяликларга қарши тўп суради


Идиш-товоқларга эҳтиёт бўламиз🤣

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Nov, 08:45


#Шукуҳ


🇺🇿 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Кеча туманимиздаги 12-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.

🇺🇿  Байроғимиз доимо баландларда ҳилпирасин!

Байрам кайфияти бугун ҳам барча таълим муассасаларида давом этмоқда!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Nov, 08:40


⚡️ Танзила Норбоева яна Сенат раиси этиб сайланди

Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида Танзила Норбоева яна Сенат раиси бўлди. У илк бор 2019 йил июнь ойида ушбу лавозимга сайланган ва 2020 йилда ҳам қайта тасдиқланган эди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Nov, 07:10


АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

1.
Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...

3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...

4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...

5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон-қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

6. Ота-онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

7. Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу — лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

8. Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу — аммо ҳеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи бўш нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Nov, 07:00


#Диққат

🧠 Ақлли одамлар тартибсиз яшайдилар, уйқуга кеч ётишад
и 😳

Психология соҳасидаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ақл-идрок даражаси юқори бўлган одамлар учун атрофдагиларни безовта қилиш одат тусига киради.

Бундан ташқари, тадқиқотчилар юқори даражадаги ақл ва кеч ётиш одати ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқликни топдилар!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Nov, 02:53


Яхшиларни яхши кўраман!
    
Калби тоза инсон юзида,
Фаришталар аксин кўраман.
Ўхшагим ҳам келар баъзида,
Яхшиларни яхши кўраман!

Болаларча беғуборлигин,
Соддалигин, беозорлигин.
Қалби сувдай мусаффолигин,
Яхшиларни яхши кўраман!

Юзларидан таралади нур,
Улар учун яралади нур.
Шундайлар бор минг бора шукр,
Яхшиларни яхши кўраман!

Айтсангизда минг бир ширин сўз,
Сўнг бир ёмон сўз айтингчи сиз.
Бекор бари яхшилигингиз,
Яхшиларни яхши кўраман!

Хокисорлар, меҳри дарёлар,
Юрагида иймони борлар.
Эзгуликка сахий инсонлар,
Яхшиларни яхши кўраман!

Бу дунёда сиз-у бизлардан,
Ота-она, ўғил-қизлардан.
Яхши амал қолар излардан,
Яхшиларни яхши кўраман!

Ёмонликдан нима фойда бор?
Қанча диллар чекади озор.
Гуноҳимиз шундоғам бисёр,
Яхшиларни яхши кўраман!

Шеърнинг муаллифини топа олмадик🙋‍♀

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Nov, 02:52


Агар цивилизацияни йиқишни хоҳласангиз муаллимни таҳқирланг, шифокорни хорланг, олимни четга суринг ва пасткашларга қиймат беринг!

Молик бин Набий

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

09 Nov, 17:03


Кечаги кунингиз зое бўлган бўлса, олдингизда бугун бор... Аммо, бугун ҳам жўнашга шай бўлиб турибди. Бироқ, олдинда эртанги кун ҳам бор. Бинобарин, кечаги кунга хафа бўлманг, у барибир қайтиб келмайди.
Бугунги кунга ҳам афсусланманг, у ҳам деярли ўтиб бўлди.

Эртанги кунингиз ва бошланаётган тун гўзал ибодатларга бой бўлсин!

🌙Хайрли тун, қадрдон...

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

09 Nov, 13:32


#Тиббиёт_ходимлари_кунига
#ТАБРИК

Қадрли ҳамкасблар, оқ халатли нажот фаришталари!

Бугунги қутлуғ сана муносабати билан барчангизни чин дилдан, самимий муборакбод этаман! Сиз соҳа ходимлари юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи йўлида эртаю кеч толмасдан меҳнат қиласиз, юртдошларимизнинг саломатлиги, аҳоли фаровонлиги йўлида ўз оромингиз-ҳаловатингиздан кечиб тер тўкасиз!

Ватан тараққиёти, юрт фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларингиз таҳсинга лойиқ!

Сиздаги метин ирода, фидойилик, жонкуярлик, одамийлик каби хислатлар барчага  намуна бўлади!


Касб байрамингиз билан қутлар эканман, кўнглим бир олам қувончга тўлмоқда! Сиз азиз соҳа вакиллари билан бир сафда эканлигимдан ҳар қачон ғурурланаман! Халқимиз соғлиги, юртимиз осойишталиги йўлида меҳнат қилиб толманг!


Чексиз самимият билан, Тошкент вилояти Фтизиатрия ва пульмонология шифохонаси директори Бахтиёр Садиков!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

09 Nov, 12:17


Яхши инсонларнинг яхши томони шуки,  улар доим камингизни тўлдирадиган нимадир беришади... яъни,

Орзуси сўнганга УМИД

Кўнгли яримга ТАСКИН

Руҳи синганга ТАЯНЧ

Ожизларга куч бўладиган ДАЛДА, ЁРДАМ ва ИМКОН беришади...

Борингизга шукр яхшилар!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

09 Nov, 10:27


- Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...

- Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...

- Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....

- Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...

- Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...

- Тоқатнингчи, борми баҳоси?
- Унга тенгдир Жаннат сабоси....

- Ота-она қандай мўъжиза?
- Сув ва ҳаво, шундай мўъжиза..!

- Дўсту-ёрга берарсиз таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!

- Во ажабким, саволлар бисёр...
- Шархламоқчи?  Сизда ихтиёр...

Жалолиддин Румий.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

09 Nov, 05:49


БУЮКЛАР БИСОТИДАН:

Мен кечириб бўлмас хатоларини кечирдим, алмаштириб бўлмайдиган кишиларни алмаштиришга уриндим ва унутилмайдиган нарсаларни унутмоқчи бўлдим. Мен эҳтирос билан иш тутдим.

Иложсиз қолганимда ҳам кулдим. Умрим давомида дўстлар орттирдим, севдим ва севилдим.

Севинчдан қийқириб сакраган кунларим бўлди, севилдим ва абадий севишга ваъдалар бердим. Мусиқа тинглаб йиғлаган пайтларим бўлди, суратларга тикилиб йиғлаганим ҳам рост. Баъзан шунчаки, бировнинг овозини эшитиш учун қўнғироқ қилдим. Мен кишиларнинг табассумига ошиқ бўлдим. Ҳаётимдаги аллакимни йўқотилишига бардош беролмайман деб ўйладим ва албатта уни йўқотдим...

Лекин мен тирикман! Яшаяпман! Мен ҳаётнинг ўтиб кетишига йўл қўймайман — сен ҳам йўл қўйма!

Яша! Энг қимматлиси — қатъият билан курашиш, ҳаётга ташна бўлиш ва умрни мазмунли яшашдир. Ҳаёт мушкулотларини муносиб енгиб ўт, ғалабага жасорат билан интил, чунки олам — жасур одамларники. Ҳаёт — ўта қадрли, шу боис у аҳамиятсиз бўлиши мумкин эмас.

Чарли Чаплин

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

08 Nov, 17:33


#Наво

Ота онанг топилмайди
🎸--Саидаъзам Каримов:

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

08 Nov, 15:39


Оҳангарон тумани Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Жавлон Кадировнинг “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати
билан байрам табриги


Ассалому алайкум, қадрли шифокорлар, азиз тиббиёт соҳаси ходимлари ва фахрийлари!

Аввало, сиз қадрли касб эгаларини Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Саломатлик инсон учун улуғ неъматдир. Шунинг учун ҳам, шифокорлик касблар ичида энг шарафлиси, деб эътироф этилади. Дарҳақиқат, инсон ҳаётига дахлдор бўлган ўта маъсулиятли касбни ўз зиммаси олган, бу йўлда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган Сиз – азиз тиббиёт ходимлари ҳар қанча эъзозга муносибсиз.

110 мингдан зиёд туманимиз аҳолиси саломатлиги йўлида туну кун матонат кўрсатиб келаётган юзлаб тиббиёт ходимларимизнинг ҳар куни қаҳрамонликдан, хайрли ишлардан иборат, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Ўзингизнинг фидокорона меҳнатингиз билан халқимизга мустаҳкам соғлик-саломатлик улашиб келаётган қадрли тиббиёт ходимлари ва сизлар орқали юртимизнинг барча шифокорлари ва соҳа фидоийларини қутлуғ касб байрами билан самимий қутлайман.

Сизларни яна бир бор касб байрамингиз билан муборакбод этиб, халқ саломатлиги йўлидаги ишларингиз ҳамиша бардавом бўлишини, тилайман. Албатта, барчангизга соғлик саломатлик, оилавий бахт ва улкан марраларни забт этишингизга тилакдошман!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Жавлон КАДИРОВ,
Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори.


👉https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Расмий саҳифаларимиз
: 👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм

Оҳангарон ҳаёти

08 Nov, 14:45


#Шукуҳ

Бугун таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон туман бўлинмаси томонидан 52- умумтаълим мактабида 11-ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан "Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!" ғояси асосида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида 98 нафар касаба уюшмаси аъзолари иштирок этишди. Туман кенгаши раиси лавозимида ишлаб кетган фахрийлар, "Нуроний" жамғармаси ҳамда "Оҳангарон ҳаёти"  газетаси ходимлари иштирок этишди. Барча касаба уюшма аъзолари туман бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

08 Nov, 11:40


#Шукуҳ

Тиббиёт ходимларини қутлаш учун "Оҳангарон ҳаёти" масъуллари байрам тадбирида иштирок этмоқда.

Маълумот учун: Газетанинг бу галги яъни 46 сони оқ халатли нажот фаришталарига бағишланди.

Оҳангарон ҳаёти

08 Nov, 11:37


#Шукуҳ


Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси - тиббиёт ходимлари куни!


Айни дамда Оҳангарон туманида катта тантана бўлиб ўтмоқда.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

08 Nov, 06:49


#Нуроний_жамғармаси

#Камбағалликдан_фаровонликка

🇺🇿 Оҳангарон шаҳар Нуронийлар ва Маҳалла раислари ташаббуси билан камбағалликдан фаровонликка тамойили асосида шаҳримиздаги камбағал оилаларга аниқ моддий-маънавий ёрдам бериш АКЦИЯсини бошлади.

✓ Акцияда барча ҳамшаҳарларимиз иштирок этиб, оилавий шароити оғир оилаларга ОНА БОЛА СИГИР олиб бериш учун пул маблағлари йиғилмоқда.

✓ Хусусан, ушбу Акция эълон қилиниши билан 1000,0(Бир миллион) сўмга яқин маблағ йиғилди.

✓ Қилинган ҳар бир амалий иш хисоботини бериб борамиз.
Зеро, тома-тома кўл бўлур, деганларидек, Сиз ҳам хеч бўлмаганда 100,0(Юз минг) сўм бўлсада хисса қўшиб, муҳтож оилаларни қўллаб қувватланг.

✓ Марҳамат, барча ҳамшаҳарларимизни фаол иштирок этишга чақирамиз.

✓ Пластик карта рақам:
9860 0201 1791 7300

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

08 Nov, 04:45


#10fakt

O‘rta asrlarda mukammal hisoblangan ilmlar tasnifini yaratgan, 70 dan ortiq tilni bilgan, “Sharq Arastusi” nomiga sazovor bo‘lgan – “10 fakt” loyihasi bu gal Abu Nasr Farobiy haqida ma’lumotlarni ulashmoqda.

Aziz yoshlar, sun’iy intellekt yordamida yaratilayotgan mazkur loyiha orqali siz yana kimlar haqida ma’lumot olishni xohlar edingiz?


Xoja Bahouddin Naqshband, Mahmud Zamaxshariy, Alisher Navoiy, Mirzo Ulug’bek , Najmiddin Kubro , Muhammad al-Xorazmiy , Husayn Boyqaro, Ibn Sino, Abu Rayhon Beruniy, Al-Farg‘oniy

@otabek_khasanov

Оҳангарон ҳаёти

08 Nov, 03:24


Бугунги кунда аксариятимиз шунақа биринчи тез тиббий ёрдамга муҳтожмиз...

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

04 Nov, 10:22


Яхшилаб ўйланг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг:

Ҳаётга озгина бошқача назар ташлашга ёрдам берадиган оддийгина саволлар😊

1. Дунёнинг 5 та энг бой кишиларини санаб беринг.
2. "Дунё гўзали" танловининг сўнгги 5 та ғолибасини санаб беринг.
3. "Тэффи" мукофотининг 5 лауретини айтинг.
4. Нобель мукофотининг 5 лауретини сананг.

Эслолмадингизми? Ҳечқиси йўқ - буни кўпчилик эсламайди.

Қарсаклар бир кун тўхтайди. Совғалар ва совринлар чанг қатлами билан ўралади. Ғолибларни унитиб юборишади.

Энди эса бошқа саволларга жавоб беринг:

1. Оғир дамларингизда ёнингизда бўлган учта дўстингизни эсланг.
2. Ҳозир ҳам миннатдорлик билан ёдга оладиган 3 та муаллимингизни эсга олинг.
3. Сизда илиқ туйғулар уйғота олган уч кишини ёдга олинг.
4. Сизни яхши кўрадиган инсонларни эсланг.

Буниси осонроқ кечди, тўғрими?

Бу инсонлар миллий рейтинглардан ўрин олмаган, халқаро совринлар ва мукофотларга эга эмас ва дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида ҳам йўқ.

Лекин улар сизни қадрлашади, яхши кўришади ва сиз учун қайғуришади.

Шундай экан, ёнимиздагиларни қадрлаб яшаш муҳим эмасми? Сиз ҳам кимларгадир  шундай қадрлисиз, азиз инсоним!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

04 Nov, 09:50


Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишар экан...

Ажабланарлиси нима, биласизми?
Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда мана бу иш савоб, буниси эса гуноҳ бўлади, деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот учун ёки эътироф эшитиш учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди...
    Мен... Мен жониворларни жуда-жуда ҳурмат қиламан...


Байрам АЛИ
«Мен билган очун»дан.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

04 Nov, 09:34


Мен ҳамиша ўзимни
бахтиёр сезаман.
Биласанми нега?
Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман!

Кутиш бу - азоб!
Ҳаёт қисқа...
Шундай экан,
ўз ҳаётингизни севинг...
Ҳамиша кулиб боқинг.

Гапиришдан олдин тингланг.
Ёзишдан олдин ўйланг.
Пулни сарфлашдан олдин
ишлаб топинг.

Аразлашдан олдин
кечиришни билинг.
Оғритишдан олдин ҳис қилинг.
Нафратланишдан олдин севинг.
Ўлишдан олдин - яшанг...

© Уилям Шекспир

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

04 Nov, 09:09


#Бугун_АРГОСда

⚡️“Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастурининг янги мавсуми бошланди


◽️Дастурнинг очилиш маросими Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ташкил қилинди.
Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Институт раҳбарияти, масъул вакиллари, ҳамкорлар, Дастур иштирокчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўқув дастури давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган ўрта бўғин бошқарув раҳбарларининг стратегик фикрлаш, тизимли таҳлил, сунъий интеллект асослари ва қўлланиши, мулоқот маданияти, муаммоларни манзилли ҳал этиш, ислоҳотлар ва жадал ривожланиш даврида трансформацион лидерлик бўйича кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган.

Дастурнинг бу галги мавсуми учун ҳам республиканинг 14 та ҳудудида фаолият олиб бораётган, Миллий кадрлар захирасидаги салоҳиятли давлат хизматчилари орасидан 50 нафари саралаб олинди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz

Оҳангарон ҳаёти

03 Nov, 13:41


#масаланда

Йўлдаги тўсиқларни енгиб ўтишнинг ўзи етарлимас. Иложи бўлса, уларни олиб ташла. Токи кейингилар бунинг учун вақт сарфламасин.

Отабек БАКИРОВ


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

03 Nov, 13:32


#Муштумдан


😂😂😂


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

01 Nov, 13:11


#Ohangaron_shahar
#O'rganish

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 3-maydagi "Ma'naviy-ma'rifiy ishlar samaradorligini oshirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida"gi PQ-4307-sonli hamda 2021-yil 26-martdagi" Ma'naviy-ma'rifiy ishlar tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi PQ-5040-sonli Qarori ijrosini ta'minlash maqsadida bugun Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Ohangaron shahar bo'linmasi tomonidan shahar Elektr ta'minoti va shahar Obodonlashtirish bo'limlarida savolnoma asosida ma'naviy-ma'rifiy ishlar holati o'rganildi.

❇️ O'rganish davomida  aniqlangan kamchiliklar yuzasidan faoliyat yuritayotgan ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha mas'ul xodimlarga bilim-ko'nikmalar va sohani yanada rivojlantirish bo'yicha tavsiyalar berildi.

Bizga qo'shiling 👇

https://t.me/RMMMOhangaronsh

Оҳангарон ҳаёти

28 Oct, 10:51


#ЖАРАЁН

САЙЛОВДАН СЎНГ ЁЗИЛГАН ШЕЪР

"Сайловда ким ютаркан" дея
Суратларга боқиб қўйдингиз,
Кутмадим, лек улуғ нишонни,
Юрагимга тақиб қўйдингиз!


Боғингиздан юлиб чарчамай,
Ёмонликнинг алафларини,
Оқлагайман, онажон халқим,
Депутатлик шарафларини.


Майдондаги мардлар курашса,
Заҳматлари куракка тушар,
Елкам узра турган шарафнинг,
Оғирлиги юракка тушар!


Эътирофдан лазиз туйғу йўқ,
Халқ кўнглидан улуғ тахт борми,
Эл ишончи, масъулиятининг,
Юкидан ҳам тотли бахт борми?!

Гар қувонсанг, мен ҳам бахтиёр,
Ҳаста бўлсанг - кўнгли ҳастаман.
Фарзандингман, онажон халқим-
Ёнингдаги камарбастаман!


Ташвишингни аритай дея,
Гоҳ журналист, гоҳи қозиман,
Шу эл учун сочим оқарса,
Кўзим нури кетса розиман!

Хизматингда бўлайин токай,
Болам дея сийлаган халқим,
Не-не зотлар турганда мени,
Депутат деб сайлаган халқим!

Қалқон бўлай, тўсайин барча,
Ёвузликнинг тарафларини,
Оқлагайман, онажон халқим -
Депутатлик шарафларини!


Шоира Тўлаганова,
28.10.2024.


Маълумот учун: Шоира Тўлаганова "Тут-Ўзбекистон" сайлов округларида энг кўп овоз тўплагани айтилмоқда.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

28 Oct, 10:43


Қирғиз биродарларимиз мигрантлар ҳаёти ҳақида жуда таъсирли клип ишлашибди. Кўзга ёш келди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

28 Oct, 08:19


#Шедевр

Айтишларича, шунақа ҳолатлар кўпайиб кетяпти😂

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

28 Oct, 04:09


#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ!


Оҳангарон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими 2024 йил ноябрь ойи учун Мактабгача таълим муассасаларини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи учун Оҳангарон шаҳарда солиқдан рўйхатдан ўтган ва Оҳангарон шаҳарда фаолият олиб борувчилар учун танлов эълон килади. Танловда озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт маҳсулотлари, сабзавотлар, кўкатлар, қуруқ мевалар, ёрмалар, сут ва сут маҳсулотлари, нон маҳсулотлари, турли ёғ маҳсулотлари, асал, мураббо, зираворлар, концерваланган маҳсулотлар ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари) етказиб беришни хоҳловчилар учун тижорат таклифларини топшириш муддати 2024 йил 30 октябрь соат 14-00 га қадар деб белгиланади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчиларга куйидаги талаблар куйилади:
- Оҳангарон шаҳар солиқдан рўйхатдан ўтган бўлиши шарт;
- Гувоҳнома;
- Оҳангарон шаҳар ММТБ раҳбари номига ёзилган тижорат таклифи;
-Маҳсулотларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар жамланмаси ёпиқ конвертда топширилади.

Оҳангарон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими маъмурияти.


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

28 Oct, 03:51


#кун_ҳикмати

Муносиб хулқли киши сўзларни шошилмасдан сўйлагани маъқул ва ишларни жадал адо этмоғи афзал.

Конфуций


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

27 Oct, 14:57


#Сайлов_2024

Номзодлар ҳам овоз беришди☺️


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

27 Oct, 14:41


#Сайлов_2024

Сиёсий жараёнда фаол иштирок этдингизми?!

Вақт оз қолди, улгуриб қолинг!
Сизнинг овозингиз муҳим аҳамиятга эга!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

27 Oct, 12:01


#Шукуҳ


Бугун сайлов. Муҳим сиёсий жараён бўлишига қарамай, азим Оҳангаронда ҳаёт қайнаяпти.

Бугун жамиятга нечта янги оила қўшилди, билмадим. Аммо шуни аниқ биламанки, Тўраевларнинг оиласида яна бир кичик, янги оила пайдо бўлди.

Бугун қишлоқ хўжалиги фахрийси, кўп йиллик депутат Тўлқин Тўраевнинг оиласига  эзгулик, савоб нурлари ёғилди.

Ота-онасидан барвақт ажралган ёшгина  болакай Шахзодни бу оила ўз бағрига олди, оила бекаси Муборак Тўраева бор меҳрини бериб, кўнгли ўксик болани оқ ювиб, оқ таради. Бугун ўша йигитча куёвлик либосини кийди, Жиззахнинг сара қизига уйланяпти.

Меҳнат фахрийси Тўлқин Тўраев рафиқаси билан муҳташам тўйхонада тўкин дастурхон ёзиб, фарзандига айланган Шахзоджон ва Мафтунахонга оқ фотиҳа беришмоқда, юзлаб қариндошлар, ёру дўстлар ҳамроҳлигида  дуога қўл очишмоқда.

Яхшилик барибир яхши-да, ёшлар бахтли бўлишсин!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

27 Oct, 08:52


#Сайлов_2024

Оҳангарон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари Камола Усманова оила аъзолари билан биргаликда, белгиланган сайлов участкасига келиб, ўзлари муносиб деб ҳисоблаган номзодларига овоз беришди.


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

27 Oct, 08:22


#Ohangaron_shahar
#Saylov

Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Ohangaron shahar bo'linmasi xodimlari Ohangaron shahridagi 946-saylov uchastkasida fuqarolik huquqidan foydalanib, oʻzi munosib deb bilgan nomzodlarga ovoz berdi.

Bizga qo'shiling 👇

https://t.me/RMMMOhangaronsh

Оҳангарон ҳаёти

27 Oct, 07:29


#Сайлов_2024

Оҳангарон шаҳар ҳокими Музаффар Ражаббоев рафиқаси билан биргаликда шаҳримиздаги белгиланган сайлов участкасига келиб, ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришди!


Сиз ҳам сайловда фаол қатнашинг!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

27 Oct, 06:53


#Сайлов_2024

ДХМнинг фахрий юристи Шаҳло Кўчимова турмуш ўртоғи билан биргаликда Оҳангарон туманидаги 1003-сайлов участкасига келиб, ўзлари муносиб деб билган номзодларига овоз беришди!


📣 Сиз ҳам овоз бердингизми, ҳали улгурмаган бўлсангиз шошилинг, овоз бериш муддати бугун 20:00 га қадар!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

27 Oct, 06:33


#Сайлов_2024

Оҳангарон шаҳридаги 956-сайлов участкаси ҳам сайловчилар билан гавжум.


Ўзлари муносиб деб ҳисоблаган номзодларга овоз бериш учун маҳалла аҳли участка томон ошиқмоқда.


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

25 Oct, 11:50


#Бунёдкорлик

ЗАМОНАВИЙ КЎПРИК БУНЁД БЎЛДИ


Узоқ йиллардан буён "Бирлик" МФЙ фуқароларини темир йўл  кесишмасидан ўта олмаслик, ҳудудда кўприк йўқлиги  қийнаб келарди.

Бугун маҳалла ҳудудида янги ва замонавий кўприк бунёд бўлди. Бундай ўзгариш ҳудуд аҳолисини беҳад севинтирди.

Бир нечта қатордаги поезд вагонларининг устидан ўтган кўприкка чиқсангиз атроф кафтдек кўринади, бунёдкорликдан севинасиз, кўнглингиз яйрайди!

Кўприк бунёд бўлишида жонбозлик кўрсатган масъулларга ҳудуддаги юртдошларимизнинг ташаккурлари бисёр!

Кўприк муборак бўлсин, "Бирлик"даги ҳамшаҳарлар🙋‍♀

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

25 Oct, 09:15


#Bugungi_kun_hikmati

Таваккал қилишга журъати етмаган одам ҳаётда ҳеч нарсага эриша олмайди.

Муҳаммад Али


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

25 Oct, 05:29


Фуқаролар мурожаати масъуллар эътиборида

Айни дамда шаҳримизда ҳокимлик вакиллари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилмоқда.

Жараёнда шаҳримизда истиқомат қилувчи фуқаролар ўз мурожаатлари юзасидан мутасаддилар билан юзма-юз суҳбатда бўлдилар. Барча инсонларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланди. Уларга ечим топиш ҳаракатлари бошланди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

25 Oct, 03:41


Илк кўришдаёқ бировга бахо берманг, чунки туз хам, шакар хам оқдир. Туз билан шакарнинг фарқини эса, таъмини тотиб кўриб биласиз.

Одамлар хам худди шундай, мулоқот қилганда, таъми билинади...


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

24 Oct, 15:58


#Наво
#Эстрада


Бизнинг эртагимизда...

🎤 Тоҳир Содиқов

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

24 Oct, 08:11


​​Мўминова Нафиса Бекмуродовна
Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши депутатлигига 976-“Қизилой” сайлов участкасидан номзод.


– Мамлакатимизда хотин-қизларнинг таълим олиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида бемисл имкониятлар яратилган. Мен ҳам шу мунаввар юртнинг бахти бекам аёли, замон билан ҳамнафас раҳбар аёллар сафида эканлигимдан бахтиёрман. Таълим муассасаси директориман. Шу билан бирга ОТМнинг магистратура босқичида таълим олаяпман. Миллат фидойилари-аждодларимиз, беъжизга наъжот таълимда, дея таъкидлашмаган. Эртамиз эгалари фарзандларимизда она табиатга, юртга меҳрни болаликдан сингдира олсак, марра бизники!

САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ:
Хонадонимиз, кўчамиз, маҳалламизни гулзорга айлантирайлик. Ҳудудларда “кичик яшил боғлар” ва “маҳаллий яшил боғлар” ташкил этайлик.
Тоғ ёнбағирларида, дарё ва кўллар соҳилларида ҳар қандай қурилиш табиатга безарар бўлишига эришиш учун қатъий давлат ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш тарафдоримиз.
– Аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳамиша долзарб вазифа.
– Боғча ва мактаблар ўқув дастурларига экология фанини алоҳида фан (машғулот) сифатида киритиш;
қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида инновацияларни рағбатлантириш;
деҳқончиликда кўп далали алмашлаб экиш тизимини қайта йўлга қўйиш орқали озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳажмини ошириш.
хотин-қизлар сиёсий фаоллигини оширишга йўналтирилган илмий ва ижтимоий лойиҳалар сонини кўпайтириш ҳамда фаол сиёсатчи, жамоатчи, тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизларни доимий равишда қўллаб-қувватлаш.
– Инсон саломатлиги, айниқса, болалар соғлиғига энергетик ичимликларнинг салбий таъсирини инобатга олиб, 21 ёшдан кичик шахсларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқлаш.
Партиямиз илгари ҳар бир мақсаднинг нақадар долзарб ва ҳаётий зарурат эканини бугунги атроф-муҳитнинг ўзи айтиб турибди. Табиатнинг бугунги овози ушбу ҳаракатларни амалга оширишга даъват этмоқда. Биз, албатта, бу овозга қулоқ тутишимиз шарт.
Оҳангарон сўлим табиати, хушҳаво, хушманзара тоғлари, яшил кенгликларга бой бебаҳо маскандир. Она юртимизнинг мусаффо ҳавоси, бой табиатини асраб, авайлаш, келажак авлодлар олдидаги бурчимиздир.

Оҳангарон ҳаёти

24 Oct, 07:43


​​Мўминов Махсут Муроджонович
Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши депутатлигига 948- “Гулистон” сайлов участкасидан номзод.


Ота-онам, устозларимнинг ғамхўрлиги, кўмаги билан 2010 йилда тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Айни кунда “Grand Max Leaden” МЧЖ раҳбариман. Келгуси режаларимиз бисёр. Сайловчилар ишончи, яқинларим, элимизнинг дуоси бизни ҳамиша янги марралар сари чорлайверади. Ташаббус, интилиш муваффақиятлар гарови. Ёшларимизга интилиш ва ҳаракатдан тўхтаманг, дейман.

САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ:
“Барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришамиз”.
“Сифатли таълим, тиббиёт ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаймиз”.
Таълим сифати бўйича жамоатчилик мониторингини мунтазам олиб бориш. Депутатлар масъулиятини ошириш.
Мактабларда ўқувчи ёшлар ва фаол тадбиркор учрашувлари, мастер класслар ташкил этиш.
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида оила, МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш
барқарор иш жойларини яратиб, камбағалликни қисқартириш;
– Аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш;
– Шаҳримизда касб-ҳунарга ўқитиш кўламини ошириш.
– Давлат органлари мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан, фермерлар фаолиятига (ҳосилни тасарруф этиш, нарх белгилаш ва бошқалар) аралашувини қатъий тақиқлаш;
– Тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний усулда аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш;
– Қонуний фаолият юритаётган ва солиқларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорларни текширмасликни таъминлаш
– Хусусий мулк дахлсизлигини бузиш, қонуний талабларга риоя этмаган ҳолда ер участкаларини олиб қўйиш, мол-мулкка зарар етказиш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш;
давлат харидларида шаффофликни ошириш ва унда кичик бизнес иштирокини янада кенгайтириш мақсадида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунни изчил такомиллаштириш;
– Салоҳиятли тадбиркорларга кичик ва ёшлар саноат зоналаридан 10 йилгача бўлиб тўлаш имтиёзи билан ер ажратиш;
– Шаҳар йўлларини таъмирлаш, жамоат транспортини ривожлантириш.
– Сайёҳлик индустрияси кенгайиши учун ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида ҳудудларнинг туризм мастер-режаларини ишлаб чиқиш;
– Йўл-транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш учун йўл инфратузилмасини тубдан яхшилаш ва йўл белгиларини тўғри ва зарурий жойларга ўрнатиш;
– Кутубхоналар фондини бойитиш ва тўлиқ рақамлаштириш;
– Боғчалар ва мактабларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда канализация тармоғига улаш ёки локал канализация тизимларини ўрнатиш масалалари назорати;
“Ўзбекистон — инсон қадри улуғланадиган, ҳар бир фуқаро ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар яратилган мамлакат бўлмоқда ва бўлмоғи керак! Халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида буни кўришни истайди… Биргаликда биз кучмиз! Биргаликда қудратлимиз! Ўзбекистон тараққиёти учун бирлашайлик! Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун!” керак.

Оҳангарон ҳаёти

24 Oct, 06:57


​​Кўчимова Шаҳло Хатамовна
Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши депутатлигига 1005- “Ёнариқ” сайлов участкасидан номзод.


Маънавияти бой, қадрияти улуғ, инсон қадри азиз бўлган Ватанимиз бой ва кўҳна қадриятлар макони саналади. Қадимги Илоқ давлатининг вориси – Оҳангаронимиз ҳам бебаҳо ва умрбоқий қадриятларга эга. Адлия вазирлиги тизимидаги ДХМ (давлат хизматлари маркази) директориман. Замонавий раҳбарман. Шу билан бирга момомерос анъаналар, шарқона андиша, одоб, ахлоқни бебаҳо қадрият деб биламан. Бебаҳо қадриятларини асрлар силсиласи, замонлар суронидан асраб, авайлаб, олиб ўтган она халқимга таъзим қиламан. Сайловчиларим ишончини оқлашга интиламан.

САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ:
1. Баркамол авлод салоҳиятини рўёбга чиқариш.
– Тумандаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш. Кўрик-танловлар, маълум стипендиялар ташкил этиш.
2. Маънавий тарбия ва сифатли таълим.
Таълим-тарбияни уйғунликда олиб бориш. Ўқувчи ёшлар учун ибратли “Уч авлод учрашувлари” каби маънавий-маърифий тадбирларни кўпайтириш.
3. Мактабгача ва мактаб таълими.
– Туман МФЙларида ўқув марказлар кам. Мактабларда ўқув курсларини ташкил этиш. Борларини сифат жиҳатидан яхшилаш. Қишлоқлардан болалар овора бўлиб шаҳарга қатнамайди. Вақт ҳам, маблағ ҳам тежалади.
– Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия фани доирасида халқ ўйинлари билан шуғулланишни йўлга қўйиш. Халқ ўйинлари -миллий қадриятларимизнинг ёшлар камолида ўрни катта.
4. Иқтидорли ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш.
5. Спорт заллари ва спорт мактабини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. Мактаб, маҳаллаларда оммавий спортни ривожлантириш. Кекса-ёш барчани спортга жалб этиш, мусобақалар ташкил этиш.
6. Миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, қадриятларни сақлаш, бойитиш
– Каттага ҳурмат, кичикка иззат миллий қадриятдир.
7. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш. Улар учун қулай иш ўринлари яратиш.
8. Аҳолининг тиббий маданиятини оширишни жадаллаштириш. Аҳоли, айниқса, оналарнинг тиббий маданиятини ошириш керак.
Қишлоқ аёллари уй, оила, иш билан боғланган. Ўзига қараш, саёҳат, сайрга чиқишга вақт ажратмайди. Қишлоқларда ҳам туризмни ривожлантириш, оилавий сайр, саёҳатлар ташкил этиш керак.

Оҳангарон ҳаёти

21 Oct, 12:28


#Сайлов_2024

Бугун "Оҳангарон ҳаёти - Жизнь Ахангарана" газетаси бош муҳаррири, Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашига O‘zLiDeP партиясидан кўрсатилган номзод Шоира Тўлаганова "Тут" МФЙда яшовчи фаоллар билан суҳбатлашди.

Суҳбат чоғида сайловолди дастури билан таништирди, фаолларнинг қишлоқ ҳаётига оид таклифлари ва ташаббусларини ўрганди.

Ҳудудларда сайловга оид тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Номзодлар ўз тарғибот тадбирлари тўғрисидаги маълумот(сурат, матн)ларни
@Ohang_boglanishbot манзилига юборишлари мумкин. Каналда эълон қилинади.


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

21 Oct, 04:43


#Адабиёт

ОНА ТИЛИМ


Одам сўрамаса, ҳаёт тутмас бол,
От чопмаса, шамол ўпмас ёлини.
Бир бор кўрганмисиз тилдан қолган чол
Ва тили чиқмаган гўдак ҳолини?

Тил билан тирикдир ер узра ҳар ким,
Унингсиз вужудга бахт ҳам сиғмайди.
Тилдан қолган бобо инграйди сим-сим
Ва тили чиқмаган гўдак йиғлайди.

Ойнага тўш урган нотавон қушдай,
Безабон эл чиқмас озод ҳовлига.
Ё тилдан қолган чол ҳолига тушгай,
Ё тили чиқмаган гўдак ҳолига.

Менинг она тилим, сен сабаб изҳор
Қилолдим севгимни — уйғоқ нафасман:
Демак, тилдан қолган чолмасман зинҳор,
Ё тили чиқмаган гўдак эмасман!

Мансур Жумаев

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

21 Oct, 03:55


#Тарихий_кун

⚡️⚡️⚡️ Бугун 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

20 Oct, 03:48


#руҳият

⚡️ ​​Яхши одам ким?

Қарз сўраб борганингда қарз берган одамми? Йўқ!

Аҳволингдан хабардор бўлиб, ўзи ёрдам берган одам – яхши одам.

Ҳажга бордим деб, ҳожилигини рўкач қилган одам эмас, ён-атрофидаги бева-бечораларга озгина бўлса ҳам яхшилик қилган одам – яхши одам.

Қурбонлик қилиб, тўқ яшаган дўстлари билан баҳам кўрган одам эмас, 1 кг. бўлса ҳам қўлидан келгунча мискинларга гўшт тарқатган одам – яхши одам.

Тўқчиликда яхши яшаган одам эмас, йўқчиликда сабр қилиб яшаган одам – яхши одам.

Омад келганда сен билан бирга бўлган одам эмас, омадинг кетганда ёнингда турган одам – яхши одам.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Oct, 06:34


#жазо

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар кенгашига 13-Ватан сайлов округидан сайланган Хамдамов Рустамжон Раббимкулович депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Сабаби айтилмаган.

Бир ҳафта қолганди-я🤦‍♀

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Oct, 06:20


САҲАРХАНДА

Терговчи эгизак фарзанд кўрди. Ҳамкасблари уни табриклашиб, сўрашди:
— Эгизаклар бир-бирига ўхшайдими?
— Худди бир томчи сувдек.
— Унда уларни қандай қилиб фарқлайсиз?
— Бармоқ изларидан...

* * *
Қулоғи эшитмай қолган отахон врач қабулига борибди. Врач нўхатдай келадиган аппаратни чолнинг қулоғига ўрнатибди. Орадан бир ой ўтиб, врач чолдан хабар олиш учун қўнғироқ қилибди:
— Отахон, аппарат яхши ишлаяптими? Оила аъзоларингиз нима фикрда?
Чол кулиб:
— Ҳаммаси яхши. Уйдагилар эшита бошлаганимни билгани йўқ. Лекин бир ой ичида васиятномамни уч марта ўзгартирдим.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Oct, 04:31


#Туғилган_кун

Бугун самимий инсон, фаол ва ташаббускор раҳбар, ўқиш-изланишдан толмайдиган аёл, шаҳримиздаги 9-мактаб директори Феруза Машкурованинг туғилган куни!

Феруза Абдужалиловна! Таваллуд кунингиз билан қутлар эканмиз, кўнглимиз бир олам қувончга тўлмоқда! Сиз ёш авлоднинг камолоти йўлида ўз халоватидан кечиб, таълим ривожи учун  борингизни бағишлаётган ҳазрати муаллимсиз!

Фарзандларингиз бахтига, яқинларингиз шодлигига, маслакдош-ҳамкасбларингиз қувончига ҳамиша бор бўлинг, омон бўлинг!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Oct, 04:09


#Наво

Оҳангарондан етишиб чиққан истеъдодли, хушовоз хонанда, соҳировоз Санобар Илёсова ижросидаги қўшиқни тингланг, азизлар!

Завқланинг☺️


@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

19 Oct, 02:08


ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

❗️Яқинларга ҳам улашинг

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

18 Oct, 14:17


#САЙЛОВ_2024

Шоира Тўлаганова 1994 йилда Оҳангарон туманида туғилган.  Миллати ўзбек, маълумоти Олий. Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини тамомлаган. Халқаро журналист  сифатида беш карра халқаро грантлар ғолиби бўлган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (2021), Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси(2022). Республика “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси (2022. )

Уч юзга яқин таҳлилий руҳдаги бадиий, публицистик ва илмий мақолалари Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг газета-журналларида чоп этилган.
2008 йилда “Орзулар фасли”, 2011 йилда “Мангу сиймолар”,  2014 йилда “Ақл витаминлари”, 2021  йилда “Нурафшон илҳомлар”, 2022 йилда “Янги  Оҳангарон – менинг шаҳрим ”, 2023 йилда “Йўл бошида” номли шеърий, насрий, бадиий ва публицистик китоблари  чоп этилган.  2021 йилдан буён Оҳангарон тумани ва Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги “Оҳангарон ҳаёти – Жизнь Ахангарана” газетасининг бош муҳаррири лавозимида меҳнат қилмоқда.
МУНОСИБ НОМЗОДГА ОВОЗ БЕРИНГ!

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

18 Oct, 14:04


#Тарғибот

Бугун Қорахитой қишлоғида O‘zLiDeP партиясидан кўрсатилган номзодларнинг маҳаллий аҳоли билан учрашуви ўтказилди.


Унда Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашига "Ўзбекистон-Тут" сайлов округидан кўрсатилган номзод Шоира Тўлаганова, "Қорахитой" сайлов округи учун кўрсатилган номзод Моҳидил Ашуровалар ҳамда номзодларнинг ишончли вакиллари иштирок этишди.

Зиёлилар, фаоллар, меҳнат фахрийлари ташриф буюрган учрашувда партиянинг ташаббус ва ғоялари илгари сурилди.

Савол-жавоб, баҳс-мунозаралар билан ўтган давра суҳбати кўтаринки кайфиятда якунланди.

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

18 Oct, 04:29


#Мозийга_назар

Қутайба келишиндин олдин, Ўрта осиё хотин-қизлари гул бирлан ғунча янглиғ эрди. Ул ифлос ҳабаш келгач, аёлларимиз қул ва қизларимиз хўр бўлди

Нодирабегим

Бурка бизнинг либосимиз
эмас, айрим дўстларимиз кўзларини вақтида очишсин🙋‍♀

@Ohangaronim_hayoti

Оҳангарон ҳаёти

17 Oct, 15:38


#Жаҳон_эстрадаси
#Наво

Biz senle...

🎤 Cem Adrian

@Ohangaronim_hayoti

1,730

subscribers

8,251

photos

2,405

videos