Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online @haqiqatonline_24 Channel on Telegram

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

@haqiqatonline_24


Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.me/haqiqatonline_bot

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online (Uzbek)

Haqiqat online is a Telegram channel dedicated to delivering news and information about the Tashkent region in Uzbekistan. The channel is affiliated with the Tashkent region administration and the 'Haqiqat' newspaper project.

If you are looking for accurate and timely updates on events, news, and developments in the Tashkent region, Haqiqat online is the perfect channel for you. Stay informed about the latest happenings, government announcements, community initiatives, and more by joining this channel.

For inquiries, suggestions, or submissions, you can reach out to the channel administrators using the following link: https://t.me/haqiqatonline_bot

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

03 Dec, 13:17


‼️ЎҒИЛ ЎЗ ОТАСИГА ҚЎЛ КЎТАРДИ 😨

Мазкур ҳолат Тошкент туман суди биносини олдида бўлгани айтилмоқда.

Айтишларича, ўғил отасини доимий калтаклаб келган. Ота эса, судга шикоят қилганида, масъуллар фарзандга жарима ёзиш билан чекланишмоқда.

Калтакланган ота боласини ўлдириб қўйишидан қўрқиб масъуллардан ёрдам сўрамоқда.

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

03 Dec, 11:42


#инсайд

⚡️⚡️Айтишларича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг собиқ депутати, шоира Фарида Афрўз (Фарида Бўтаева) Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланибди.

Аввал бу вазифада шоир Ботир Эргаш фаолият юритган эди.

Энди икки кам 70 ёшли шоира уюшмада ёшлар муаммолари билан машғул бўладилар.

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

03 Dec, 11:09


#даҳшат

Ерга иккта астероидлар яқинлашмоқда

NASA маълумотларига кўра, 3-4 декабрь кунлари Ерга иккита катта астероид яқинлашиши кутилмоқда. Уларнинг ҳар бири тахминан 400 метр узунликка эга бўлиб, улардан бири Ер орбитасидан жуда яқин ўтиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, агар бу астероидлар йўналишини ўзгартирса, улар сайёрамиз билан тўқнашиш хавфини юзага келтириши мумкин. Олимлар ушбу астероидларни ерга таъсир ўтказиш эҳтимоли минимал эканлигини таъкидлашган бўлса-да, уларни диққат билан кузатмоқдалар.

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

03 Dec, 08:46


🦠АҚШ Конгресси 2 йиллик текширувдан сўнг коронавирус лабораторияда яратилганини эълон қилди

Ҳисоботда айтилишича, COVID-19 Ухан вирусология институтидан сизиб чиқиш орқали тарқалган.

Мақола муаллифлари бир нечта далилларни келтирдилар, жумладан, вирус табиатда топилмаган биологик хусусиятларга эга.

Шу билан бирга, америкалик ва европалик олимлар коронавирус ўчоғи Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозори бўлганини исботлаганди.

❗️Янгиликларни биз билан бирга кузатинг!
@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

03 Dec, 06:17


⚡️3 декабрь– Халқаро ногиронлар куни

“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан, ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида кенг нишонланиши давлатимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга мухтож ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

Маълумотларга кўра, бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни етти нафар одамдан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд. Уларнинг 100 миллиондан ортиғини эса болалар ташкил этади.

❗️Янгиликларни биз билан бирга кузатинг!
@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

03 Dec, 04:55


#тонги_кайфият

Хотинингдан қўрқма болам 😅

Янги уйланганларга юбориб қўямиз🤝

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

02 Dec, 10:38


#диққат


Уй-жой таъмири учун ипотека кредити дастури бошланди


Бугундан бошлаб, Ўзбекистонда уй-жойни таъмирлаш учун 120 млн. сўмгача ипотека кредити олиш имкоияти пайдо бўлди. Ушбу кредитлар камбағалликни йўқотиш ва уй шароитини яхшилаш учун зарур бўлган оилаларга тақдим этилади.

Кредитни олиш учун, ариза онлайн tarzda online-mahalla.uz платформасига тақдим этилиши керак. Ариза бериш жараёнида, фойдаланувчилар таъмирлашга муҳтожликлари ҳақида маълумот беради.

Бундан ташқари, ушбу ипотека кредити учун тўловларнинг бир қисмини қоплашда ва фоиз харажатларини камайтиришда ёрдам берадиган субсидиялар subsidyplatform.mf.uz орқали тақдим этилади.


@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

02 Dec, 07:17


#диққат

Конституция байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олишади
Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, ишланмайдиган байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади.
Жорий йилда 8-декабрь — Конституция байрами якшанба кунига тўғри келади. Шу сабабли душанба, 9-декабрь куни ҳам дам олиш куни, деб эълон қилинган. Бу 2023-йил 23-декабрдаги Президент фармонида (https://lex.uz/ru/docs/6704048) ҳам белгиланган.

Демак, беш кунликлар учун 7, 8 ва 9-декабрь кунлари (3 кун), олти кунликлар учун эса 8 ва 9-декабрь кунлари (2 кун) дам олиш куни бўлади.

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

02 Dec, 05:03


#кун_тарихи

2-Декабрь — Яқин дўстлар куни экан

Яқин дўстингизни табриклаб қўйинг.


@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

02 Dec, 04:23


#об_хаво

Тошкентда вилоятида ҳаво булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво +9°C, кечаси +6°C бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб кундузи +5°C дан +12°C гача, кечаси 0°C дан +6°C гача бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

30 Nov, 07:21


#сайёр_қабул

⚡️ ⚡️ Айни дамда Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонасида Тошкент вилояти ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

30 Nov, 06:00


#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ: ЮҚОРИ МАРРАЛАРГА ЗАЛВОРЛИ ОДИМЛАР

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолалари чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 30 ноябрдаги сонида Юқори Чирчиқ тумани ҳокими  Ускенбай Атемов ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир  "Юқори Чирчиқ: Юқори марраларга залворли одимлар" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

30 Nov, 04:45


#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 95-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

29 Nov, 10:56


#Ана_холос
❗️Энди қизлар йигитларни "шантаж" қила бошлади.

💰Бухорода 19 ёшли қиз 26 ёшли эркак билан жинсий алоқада бўлган видеосини яқинларига тарқатиб шарманда қилиш билан таҳдид қилиб $5000 сўради

🤦🏻У йигитини ўзи билан ишқий муносабатга киришган видеоларини қариндошларига кўрсатиш билан қўрқитиб, $5000 талаб қилган. Қиз йигитидан айтилган миқдордаги пулни олаётган вақтида қўлга олинган.

☝🏻Йигитларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, эҳтиёт бўлишсин.

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

29 Nov, 05:48


#карикатура

P/S: Хулоса ўзингиздан 😁

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

29 Nov, 02:50


#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

29 Nov, 01:46


#кун_тарихи

🍫 Бугун бутунжаҳон шоколадни севувчилар куни.

Шоколад мушакларни кислород билан тўйинтиради. Мунтазам равишда қора шоколад истеъмол қилиш қон томирларини мустаҳкамлаб, юрак хасталикларининг олдини олади ва инсульт хавфини камайтиради.

@haqiqatonline_24