“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ва Рубен Аморим ўртасида низо юзага келди.
Англиянинг The Athletic нашрининг ёзишича, португалиялик коучни “қизил иблислар”нинг қишки трансферларда фаол эмаслиги ғазаблантирган ва у тўғридан-тўғри Ратклифф командасига арз қилган. Бироқ у, раҳбариятдан “бунинг иложи йўқ” деган жавобни олган.
Нашрнинг қўшимча қилишича, Аморим “Юнайтед”га келишидан олдин МЮ “катталари”га бир нечта шартлар қўйган. Шартлар орасида қишки трансферларнинг ўзидаёқ, кучли футболчиларни сотиб олиш бўлган. Табиийки мураббийнинг мақсади МЮни аввалги даражага олиб чиқиш.
Аммо трансфер ойнаси ёпилишига саноқли кунлар қолди. Ваъда эса ваъдалигача қолмоқда...
@offsiderasmiy