Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари @bb_tulyaganov Channel on Telegram

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

@bb_tulyaganov


Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари

Очиқ мулоқот майдони @IIBB_Muloqot
Мурожаат учун @PRESS_GUVD

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари (Uzbek)

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари канали - Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби жамоаси раҳбари Бобур Тулягановнинг амалиёти ва иш жараёнлари ҳақида дастлабки маълумотларни оламиз. Ушбу каналда Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тулягановнинг янгиликлари ва фаолиятлари ҳақида кўпчиликда тасдиқланган маълумотларни топиш мумкин. Каналда олтим ўти яшар йиллик тажриба ва билмаган маълумотлари кўриб чиқишингиз мумкин. Бобур Тулягановни танышганлар учун канални давом эттириш савобли марифат бўлади. Ушбу каналда Бобур Тулягановнинг янгиликлари, кенгайиш таълимотлари ва хизматлари ҳақида батафсил маълумотлар олиб борилади. Илтимос, Бобур Тулягановнинг ИИББ Ахборот хизмати раҳбари сифатида мукофотлари ва янгиликлари билан танишинг.

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 16:38


#Nazorat

⚡️ “Zakaz”ga ishlovchi “zakladchik”lar tezkor xodimlar tomonidan fosh etildi
(video)

“Psixotrop va giyohvandlik vositalarining noqonuniy muomalasiga qarshi kurashish” oyligi davom etmoqda.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 09:32


Президент 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Давлат раҳбари сўзининг давомида бугун кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди.

Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Бу борадаги ишларни, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 09:23


Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир лавозимига кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқдилар.

Номзод Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.

Депутатлар ва фракциялар раҳбарлари сўзга чиқиб, номзод ва дастур юзасидан ўз фикрларини билдирдилар ва Бош вазир лавозимига номзодни маъқуллаш масаласи овоз беришга қўйилди.

Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 07:16


Президент Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Президент Янги Ўзбекистонимиз ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдидаги кўлами бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 07:10


Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳияти янада оширилади

Бугун бутун дунё ниҳоятда нотинч ва таҳликали вазиятда
. Давлатимизнинг мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва эркин ҳаётини энг бебаҳо бойлик сифатида асраш ва ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа бўлиб қолиши таъкидланди.

Ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур: Мамлакатимиз хавфсизлиги, юртимиз мудофааси нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, балки Ўзбекистонни ўзи учун она Ватан деб биладиган барча инсонларнинг муқаддас бурчидир.

Бунинг учун ягона Ватан, кўп миллатли ягона аҳил оила туйғуси ҳар биримизнинг қалбимиз, юрагимиздан чуқур жой олиши лозим”,
- деди Президент.


Дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Қуролли Кучларимизнинг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилиши белгиланди.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 07:05


Президент Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 07:02


Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарлари томонидан жойларда аниқланган муаммоларни ҳал этишда қуйи палата қўмиталари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишлари лозимлиги таъкидланди.

Бу иш самарали бўлиши учун вазирлик ва идораларда раҳбар ўринбосарларини қуйи палата қўмиталари билан доимий ҳамкорлик учун масъул этиб бириктириш таклиф этилди.

Президентимиз парламент ва Ҳукумат ўртасидаги муносабат қарама-қаршиликка эмас, конструктив мулоқотга асосланиши зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтди.

Афсуски, парламент сўрови, депутат сўровига юзаки ёндашиб, унга енгил-елпи муносабатда бўлиш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Бу борада барча раҳбарлар масъулият ва жавобгарликни тўлиқ ҳис этиши лозимлиги, Парламент ва депутат сўровларига жавоб аниқ ва мазмунли бўлиши, сўров кимга йўлланган бўлса, шахсан шу раҳбар томонидан жавоб берилиши шарт.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 06:57


Ижро этувчи ҳокимият органлари қарорлар қабул қилишда қонунийликни таъминлаши лозим.

Кейинги вақтда қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик билан маслаҳат қилишда белгиланган талабларга ҳамиша ҳам риоя этилмаётганига эътироз билдирилди.

Адлия вазирлигига бир ой муддатда бу масала бўйича таклифларни Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитаси билан бирга муҳокама қилиш ва Ҳукуматга киритиш топширилди.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 06:53


Президент халқ давлат идораларига эмас, аксинча, давлат ташкилотлари халққа, унинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши зарур, деган талаб барча раҳбар кадрлар фаолиятининг асосий мезони эканини эслатди.

Қонун қабул қилиндими, у албатта ишлаши, одамлар ҳаётида сезиларли ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Қонунлар ижроси Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмитаси ва масъул ижро этувчи орган билан биргаликда ўрганиб борилиши муҳим аҳамиятга эга.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 06:48


Мажлисда таълим сифатини янада ошириш, ёшларни етук инсонлар этиб тарбиялаш сиёсати изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Келгуси йилларда боғчаларда қамровни 80 фоизга, олийгоҳларда эса камида 50 фоизга етказиш Ҳукумат учун асосий вазифа бўлиб қолади.

Халқаро молия институтларининг 61 миллион доллар маблағлари ҳисобидан 2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади. 174 та боғча ва 379 та мактаб таъмирланади ва янгитдан қурилади.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 06:48


Соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир.

Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.

Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади.

Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар бўйича Ҳукумат алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши лозим.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 06:48


Президент аҳолимиз сони кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.

Бу борада қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари, аввало, мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантириш, импортни 50 фоизга қисқартириш бўйича дастурлар бор.

Янги йилда сув тежайдиган технологияларни жорий қилишга 5 триллион сўм, каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм йўналтирилади.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 06:48


Давлатимиз раҳбари Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берди.

Аввало, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш зарур. Бунда инфляция даражаси 5-6 фоиз, йиллик кредитлаш ҳажмини эса 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

Ушбу даврда Ҳукумат камида 100 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштиришга ҳамда йиллик экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга олиб чиқишга эришиши лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга келгуси йилда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада рағбатлантириб, онлайн тўловлар улушини 60 фоизга етказиш муҳим вазифа бўлади.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 06:10


Президент жаҳон миқёсида ҳукм сураётган бугунги ўта кескин ва оғир шароитда юртимизда тинчликни сақлаш ва мана шундай марраларга эришиш осон бўлмаганини таъкидлади.

Келгуси 5 йилда аҳолимиз сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бундай демографик ўсиш, албатта, катта имконият, лекин, шу билан бирга бу ҳолат олдимизга янги-янги, ўткир вазифаларни қўйиши ҳам шубҳасиз.

Бугун Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод ана шу масалаларнинг барчасини ҳисобга олиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 06:01


Айниқса, энергетика соҳасида том маънода тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажми 1,5 карра ўсиб, 83 миллиард киловатт-соатга етгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

Сўнгги уч йилда умумий қуввати 2,7 миллион киловатт-соат бўлган 10 та йирик қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди. Муқобил энергия улуши ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпайди.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 05:58


Асосий масалага ўтишдан олдин Президентимиз ўтган 5 йилда ҳар томонлама пухта ўйлаб қабул қилинган дастурлар ижроси қандай таъминлангани ҳақида тўхталиб ўтди.

Аввало, Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан ошди. Аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда (2018 йилда – 1 минг 600 доллар бўлган).

Хусусан, Жаҳон банки 2024 йилда Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ўсаётган 3 та давлат қаторидан жой олганини эътироф этди.

Камбағаллик даражаси сўнгги 4 йилда 23 фоиздан 11 фоизга тушди. Бу йил 9 фоизга тушиши кутилмоқда.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

20 Nov, 05:53


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди.

Кун тартибидан Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

Халқимиз бугун ана шундай ҳал қилувчи масалалар бўйича янги Ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда.


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

18 Nov, 23:24


❗️Телеграмда фирибгарлар шу кўринишда ссылка юборишмоқда, эхтиёт бўлинг, очманг!

Ссылкадан ўтганингиздан сўнг аккаунт маълумотларингизни ўғирлашади. Танишларинга тарқатинг!


@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

18 Nov, 21:45


#Тезкор

Эркак процессуал тартибда ходимлар томонидан ушланиб, зарарсизлантирилган


Ижтимоий тармоқларда  “Назарбекда бир эркак маст холда, кўчада пичоқ билан юргани“ ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратига олиниб, видеода кўриниш берган шахс тезкор равишда ИИО ходимлари томонидан ушланиб, зарарсизлантирилди.

У жараёнда ҳеч кимни жароҳатламаган, атрофдаги фуқароларга зарар етмаган. Маст холда содир этган хатти-ҳаракатлари учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилди.

ИИББ жамиятдаги воқеа ҳодисаларга бефарқ бўлмаган юртдошларимизга миннатдорчилик билдиради.


@BB_Tulyaganov

3,441

subscribers

3,600

photos

1,200

videos