Hudud Inform @hudud_inform Channel on Telegram

Hudud Inform

@hudud_inform


Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:

Hudud Inform (Uzbek)

Hudud Inform kanali o'zbekiston hududlaridan: - eng muhim, ishonchli xabarlarni taqdim etadi; - aholining muammolari va ularning echimlari haqida ma'lumotlar beradi; - rasmiy munosabatlar va tadbirlar haqida xabarlar taqdim etiladi; - hokimlar onlayn murojaatlar va briefinglar uchun yagona platforma sifatida faoliyat yuritadi. Agar siz hududimizdagi so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, Hudud Inform kanali siz uchun ideal platformadir! Tashrif buyuring va eng muhim voqealardan xabardor bo'ling!

Hudud Inform

19 Feb, 06:21


«Олмалиқ КМК» АЖга ESG рейтинги берилди

Sustainable Fitch рейтинг агентлиги «Олмалиқ КМК» АЖга ESG Entity Rating «3» даражали рейтингини ва 56 баллни белгилади. Бу комбинатнинг барқарор ривожланиш стратегиясини, шунингдек, ижобий бошқарув ва экологик профилини, тоғ-кон ва металлургия саноатига хос экологик муаммоларни ҳисобга олган ҳолда мувозанатлаштирилганлигини акс эттиради.

Баҳолаш компаниянинг талабларга мувофиқлиги, тасниф(таксономия)ларга риоя қилиши, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига қўшган ҳиссаси ва ESG мезонларини бизнес, стратегия ва бошқарувга интеграция қилишини қамраб олади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

19 Feb, 04:49


Мудофаа саноати агентлиги БААда бўлиб ўтаётган IDEX-2025 халқаро мудофаа технологиялари кўргазмасида Ўзбекистоннинг ҳарбий техникалари, жумладан, «Арслон» зирҳли транспорт воситалари, юк машинаси шассисига ўрнатилган «Тўфон» ўзиюрар гаубицасини намойиш қилди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Feb, 11:11


#Сирдарё_вилояти

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов, вилоят аҳолисига мурожаатнома йўллади ҳамда Telegram орқали боғланиш рақамини +998774080105 маълум қилди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Feb, 06:57


🎞 Сув - ҳаёт манбаи

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Feb, 05:16


❗️Наманган, Хоразм ва Фарғонада Ҳаж ва Умра зиёратларига ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

ДХХ ва ИИВ ўтказган тезкор тадбирларда зиёрат билан боғлиқ 5 та ноқонуний ҳолат фош этилди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил лавҳада

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

17 Feb, 13:17


⚠️ Қонунчиликка кўра, жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (37 млн 500 минг сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.

Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 200 бараваригача (75 млн сўмгача) миқдорда жарима;

300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилгача озодликни чеклаш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди
...

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

17 Feb, 12:58


Ижтимоий тармоқларда Когон-Бухоро йўлида дарахтларнинг қўпорилиши билан боғлиқ тарқалган видео мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау" автомобиль йўлининг 218-228 км (20 км) қисмида реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида қурилиш таъсир доирасига тушган жами 1824 туп мевали ҳамда манзарали дарахтлар қонунчилик талаблари асосида ҳоли ҳудудларга кўчириб ўтқазилмоқда. Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорининг 5-боб 33-бандига мувофиқ амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, 1824 туп дарахтнинг 151 тупи Боқий Бухоро мажмуаси ҳамда Янги Ўзбекистон боғига кўчириб ўтқазилганлигини билдирган ҳолда, қолган дарахтларни ҳам ҳоли ҳудудларга кўчириш ишлари изчил давом эттирилаётганини қайд этамиз.

Маълумот учун, А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау" йўлида реконструкция ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ушбу жараён давомида лойиҳа доирасига тушган барча дарахтлар экологик талаблар ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда янги жойларга кўчириб ўтқазилиши таъминланади деб хабар берди Бухоро вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

17 Feb, 06:43


❗️ Самарқандда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

17 Feb, 06:15


🛫Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

14 Feb, 17:18


15-18 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорликка чақирилмоқда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

14 Feb, 11:11


Оҳак заводида қувурли айланма печининг 2-тармоғи фойдаланишга топширилди

⚫️Бугун “ОКМК корхоналарини техник қайта қуроллантириш” дастурига кўра, Оҳак заводида қувурли айланма печининг 2-тармоғи фойдаланишга топширилди.

⚫️Ушбу объектнинг тантанали очилиш маросимида Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқарув раиси Абдулла Хурсанов, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари, меҳнат фахрийлари ва ишчи-ходимлар иштирок этишди.

⚫️Ишга туширилган печдан дастлабки оҳак маҳсулоти ҳам олинди.

⚫️Эътиборлиси, ушбу печ комбинатнинг ўз кучи ва маблағлари эвазига қуриб битказилиб, унинг деярли барча деталлари маҳаллийлаштириш дастури асосида Марказий таъмирлаш механика заводида тайёрланган.

⚫️Печ ишга тушиши натижасида 51та янги иш ўринлари ҳам яратилди.

📌 ОКМК Ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

14 Feb, 10:27


Президент бугун ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.

Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.

Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

14 Feb, 09:36


Илгари олий таълимда 1 та ўрин учун камида 10 нафар йигит-қиз кураш олиб борар эди. Қисқа даврда олийгоҳлар сони 3 баробар оширилди. Тизимда қамров 42 фоизга етди.

Хотин-қизларга контракти давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига талаба қизлар сони 11 карра кўпайди.

Мен бир ҳаётий фикрни такрорлашдан чарчамайман: битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади. Бу борадаги ишларни янада жадал давом эттирамиз”, — деди президент.

Ўтган 25 йил ичида давлат ҳисобидан 800 нафар ёшлар хорижга ўқишга юборилган бўлса, биргина “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали сўнгги 7 йилда 3 баробар кўп ўғил-қизларимиз бундай имкониятга эга бўлди.

Энди, Ёшлар агентлиги хорижда ўқиётган ҳар бир талабага бош-қош бўлиб, эҳтиёжларини аниқлаши, Ватанга қайтиб, ўз ўрнини топиши, муваффақиятли карьера қилиши каби масалаларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан тенг масъул бўлиши белгиланди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

14 Feb, 04:52


Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистонда тўй тадбирларини ташкил этишни баҳолашга бағишланган тадқиқот олиб борилмоқда.

📊Мазкур тадқиқотнинг вазифаларидан бири аҳолининг тўйлардаги меҳмонлар сонига бўлган муносабатини аниқлаш орқали ташкилотчиларга тадбирларни яхшироқ режалаштиришга ёрдам бериш.

💐 Аҳолининг бу борадаги фикрлари ва кутилмалари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш тўйларни ташкил этишдаги ҳозирги трендларни аниқлашга ёрдам беради.

⏱️ Сўров 5 дақиқа вақтингизни олади.

‼️ Мазкур сўровномада иштирокингизни қадрлаймиз ва олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.

▶️ Сўровни ўтказиш учун ҳавола

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

13 Feb, 08:43


Йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.

Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади.

Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.

Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

13 Feb, 05:13


Тошкентда ноқонуний диний жамоат фош этилди

Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

12 Feb, 09:47


💻 Сўнгги кунларда 'Facebook' ижтимоий тармоғида онлайн фирибгарлар "Har bir avtomobil egasi uchun chiroyli avtomobil raqamlari bepul" кўринишдаги реклама хабарини жойлаштириб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Хабарда кўрсатилган ҳаволага ўтиб, иловани юклаб олиш кераклиги айтилади. Агар ушбу дастур қурилмага ўрнатилса, у телефон қўнғироқлари ва SMS кодларга рухсат сўрайди ҳамда банк ва мобил иловалар кодлари фирибгарларга осонгина узатилади. Натижада қурилма назорати фирибгарлар қўлига ўтиши ва электрон ҳамёндаги маблағлар ўғирланиши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва сохта иловаларни юклаб олманг!

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

11 Feb, 14:02


🗺 Қизилтепа тумани 90 ёшда!

Навоий вилояти Қизилтепа тумани қадим Буюк ипак йўлида жойлашган.
Видеороликда туманнинг пайдо бўлишидан туманининг бугунигача бўлган ҳаёти акс эттирилган.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

11 Feb, 11:34


“Қамчиқ” довонини қуюқ туман қоплади

ЙҲХХга кўра, баъзи жойларда кўриш масофаси 10-15 метргача қисқарган.

Ҳайдовчилар йўлларда эҳтиёт бўлиб, қоидаларга амал қилиб ҳаракатланинг!

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

11 Feb, 09:27


#Наманган_вилояти

🗺 ЧУСТ ТУМАНИ МАРКАЗИДАН 20 КМ УЗОҚЛИКДАГИ МАҲАЛЛА ЯНГИЧА КЎРИНИШДА БЎЛАДИ.

Чустнинг олиш ҳудуди ҳисобланган меҳнаткаш Дамободликлар учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Наманган вилояти ҳокими бошчилигида барча корхона, ташкилот ва муассасалар маҳалладаги инфратузилмаларни яратиш учун эрта тонгдан ишлар бошлаб юборилди.

Айни дамда ҳудуддаги ички кўчаларни шағаллаш, электр тармоқларини замонавий кўринишга келтириш, якунига етмай қолган маҳалла фуқаролар йиғини биносини битириш ҳамда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

10 Feb, 12:08


Бугун, 10-феврал куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ҳамда ёнғин содир бўлган.

Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирги вақтда мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Бирламчи маълумотга кўра ёнғин натижасида жабрланганлар ҳамда тан жароҳати олганлар йўқ.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати ҳудудий бошқармаси хабарига кўра, авария содир бўлган ҳудудда олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 11:30 газ муруватлари ёпилиб, қолдиқ газларни чиқиб кетиши кузатилган. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилди.

Воқеа жойига тегишли вазирлик идоралари вакиллари етиб боргани маълум қилинади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

10 Feb, 09:46


#Қашқадарё_вилояти

"Ҳисор" давлат қўриқхонаси Ғелон бўлимида қиш фасли
манзараси

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

07 Feb, 13:37


🇺🇿 Миллий либос – миллат шаъни!

Янги Наманган туманидаги ихтисослаштирилган мактабда “Миллий либос, миллат кўрки” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда миллий кийимларнинг тарихи, маданияти ва қадриятига бўлган аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда туман ҳокими Жобир Абдуллаев ёшлар билан мулоқотда миллий маданият ва қадриятларни асраш муҳимлигини таъкидлаб, миллий либослар миллат шаънини ифодалашини айтди.

Бу каби тадбирлар ёшларда миллий кийимларга қизиқиш уйғотиб, анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

🖋 Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

07 Feb, 12:38


Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, «Ийк-Ота» МФЙ ҳудудида содир бўлган ёнғин тўғрисида расмий маълумот

Бугун, 7 февраль куни соат 16:22да Юқоричирчик тумани, «Ийк-Ота» МФЙ, Ўзбекистон кўчасида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ўчириш экипажлари ёнғин жойига соат 16:29да этиб бориб, аланга соат 16:37да ўраб олинган ва соат 16:47да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

07 Feb, 12:10


Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

07 Feb, 07:43


Хизматлар кўламини кенгайтириш учун такси агрегаторларидан бири 2 мингта автомобиль кредитига кафил бўлиб, 4 минг одамни ишли қилиш таклифи билан чиққан.

Бунинг ҳисобига янги замонавий таксилар кўпаяди. Бундай лойиҳаларга банклар 1 триллион сўм кредит ажратишга тайёр.

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Умуман, бу йил транспорт хизматлари ҳажмини 15 фоизга ошириб, 185 триллион сўмга, экспортини 2,2 миллиард долларга олиб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

07 Feb, 07:24


Ўзбекистонда 2025 йил январь ойи нисбатан илиқ бўлди.

Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 0,5-1 даражага, шимолда 2-3 даражага, Устюртда 4 даражага юқори бўлди. Бу метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди.

Энг совуқ кечаларда ҳаво ҳарорати 3-8 даража совуққача, шимолда 9-14 даража совуққача пасайди.

Ҳудуднинг катта қисмида энг илиқ кунларда ҳаво 11-16 даража илиққача, жанубда баъзи жойларда 17-19 даража илиққача исиди.

Шунингдек, январь ойи жуда қуруқ келди. Республика ҳудудининг катта қисмида ой давомида ёғингарчилик меъёрдан 50 фоиздан кам бўлди. Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикасининг жануби, Фарғона водийси ва Бухоро, Навоий вилоятлари ҳудудларининг катта қисми энг қурғоқчил ҳудудлар бўлиб, уларда ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан 20 фоиздан кам бўлди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

06 Feb, 12:44


2025 йилнинг илк ойида 28,8 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 2025 йилнинг илк ойида маҳсулотлар экспорти бўйича белгиланган вазифалар бажарилишига эришилди.

📊 Жумладан, хорижга 2,7 минг тонна мис маҳсулотлари юборилиб, прогноз 108,4% га бажарилди. Шунингдек, 1,5 минг тонна рух маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, режа 119,3% га адо этилди. Бундан ташқари, мис купороси экспортида ҳам юқори ўсиш суръати кузатилди. Режа 101,7% га бажарилди.

↗️ ОКМК томонидан 2025 йилнинг январ ойида жами бўлиб 28,8 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режа 103,8% га бажарилди.

Маълумот учун: Йилдан йилга ОКМК экспорт географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19 та давлатга экспорт қилинмоқда. 2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилди. Жумладан, Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Португалия каби давлатларга мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилди.

🌎 2025 йилда Исроил ва Марокаш каби давлатларга маҳсулотлар экспорт қилиниши режалаштирилган.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

06 Feb, 12:29


#Сирдарё_вилояти

🎞 Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда ҳеч ким бефарқ бўлмаслиги зарур

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

06 Feb, 10:03


❗️Автобусларда кунлик ташиладиган йўловчилар сони яна бир рекордни қайд этди

Бу ҳақда “Тошшаҳартарнсхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

2025 йил 5 февраль куни автобуслардаги бир кунда ташилган йўловчилар сони 1 410 549 нафарга етди. Йўловчи оқими ўтган йилнинг мос даврга нисбатан 39,3 %га ошди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

05 Feb, 15:47


Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи ҳақида:

— Ушбу гўзал ва меҳмондўст мамлакат раҳбарияти Президентимиз билан самимий учрашувлар ўтказиш учун қатъий протокол қоидаларидан чекиниб, юксак ҳурмат ва ишонч намойиш этганига гувоҳ бўлдик.

Хусусан, Президентимизни кутиб олишга Малайзия парламенти спикери чиққани, малайзиялик ҳамкасбларимизнинг айтишича, ушбу мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган воқеа бўлди. Бундан ташқари, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Президентимиз Шавкат Мирзиёевга бутун кун давомида, барча расмий тадбир ва учрашувларда ҳамроҳлик қилди. Ҳаттоки мулоқотни давом эттириш учун Ўзбекистон Президентига ажратилган қароргоҳга шахсан ташриф буюрди. Кейин улар биргаликда, бир машинада "Petronas" бош қароргоҳига йўл олишди, у ерда компания раҳбарияти билан учрашув ўтказишди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

05 Feb, 14:39


📊 Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда унинг тизимости корхоналарида 2024 йилда амалга оширилган ишлар, лойиҳалар сарҳисоби ҳақида инфографика

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

22 Jan, 12:53


Айрим манбаларда Ховос туманида ичимлик сувининг сифати хусусида тарқатилган салбий маълумотлар юзасидан расмий муносабат

Ҳолат юзасидан Ховос тумани санитария-эпидемиология хизмати ва Сирдарё вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамкорлигида ўтказилган ўрганишлар натижасида, «Ховособод», «Гулбаҳор», «Қаҳрамон», “Мустақилликнинг 25 йиллиги”, «Оқчангал» маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда уларнинг айрим кўчаларидаги хонадонлар ва мактабларда ичимлик сувининг сифатига доир текширувлар ўтказилган.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

22 Jan, 10:59


📣Омбудсман фаолиятига оид 10 та факт

Инсонларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича Омбудсман қандай таъсир чораларини қўллаши мумкинлиги ҳақида биласизми?

Омбудсман Ахборот хизмати янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонундаги энг муҳим 10 та факт билан таништирди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

22 Jan, 04:38


❄️“Қамчиқ”дан ўтувчи ҳайдовчилар эҳтиёт бўлинг!

Довон йўлида кеча бошланган қор айни пайтга келиб тезлашган. Йўлларни тозалаш чоралари кўрилмоқда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

21 Jan, 13:56


Саксовул ўғрилари экология хизмати машинасига шикаст етказди

Бухоронинг Олот тумани экология бўлими инспекторлари чўл ҳудудида ўтказилган текширув вақтида 3 нафар фуқаро УАЗ автомашинасида саксовул ўтинларини олиб кетаётгани аниқланган.

Инспекторлар ҳуқуқбузарларни тўхтатишга ҳаракат қилганида, улар қаршилик кўрсатиб хизмат автомашинасига зарар етказган ва қочиб кетган.

Ушбу ҳолат юзасида жиноий иш қўзғатилиб, 3 нафар фуқарога 41 миллион 625 минг сўм жарима чораси қўлланилди.

Шунингдек, хизмат машинасига етказилган 6 млн сўмлик зарар ҳам тўлиқ ундирилди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

21 Jan, 13:09


Яйловларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда. “E-yaylov” электрон харитаси ишлаб чиқилиб, ҳар бир майдон ушбу тизимга киритилади. Унда чорва, экин ёки геологияга мўлжалланган жойлар аниқ намоён бўлади.

Бундай майдонлар энг кўп бўлган 7 та вилоятда яйлов хўжаликлари ташкил қилинади. Улар ўрмон хўжаликлари каби яйловларни асраш ва самарали фойдаланишга масъул бўлади. Яйлов хўжаликларидаги ерлар аукцион орқали чорва боқиш, писта, бодом каби кўчатларни экиш учун аҳолига 30 йилга ижарага берилади.

Президент бу таклифларни маъқуллаб, яйловларни деградациядан чиқариш, қўшимча қудуқлар қазиш ва яйлов уруғчилигини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

21 Jan, 12:38


2024 йилда 1589 номдаги фармацевтика маҳсулотлари давлат рўйхатидан ўтказилди

2024 йилда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг умумий 421 номдаги дори воситаси, 1168 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси ахборот хизмати маълум қилишича, бу – 2023 йилги кўрсаткичларга нисбатан 30% фоиз кўп.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

21 Jan, 10:53


Юртдошларимиздан мамлакатимизда картошка нархи ошиши ҳақидаги бир томонлама олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда тарқатилаётган хабарларга алданиб қолмасликларини, журналистлар ижтимоий тармоқлар фаоллари ва блогерлардан эса бу каби хабарларни тайёрлашда асосли маълумотлардан фойдаланишларини сўраймиз — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

21 Jan, 10:01


❗️Мудофаа вазирлиги огоҳликка чақирди

Муддатли ҳарбий хизматга юбориш, контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларида амалга ошириладиган ҳар қандай ҳужжат ишлари мутлақо бепул.

Ушбу масалалар юзасидан ишингизни моддий маблағ эвазига ҳал қилиб беришни таклиф этишдими? Ундай кимсаларга ишонманг! Жиноятчиларга шерик бўлиб, келажагингизни барбод қилманг.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

21 Jan, 07:12


Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органидан нималарни талаб қилишингиз кераклигини биласизми?

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

21 Jan, 06:35


Статистика агентлигига кўра, 2024 йилда 424 808 дона ҳар хил турдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Бу 2023 йилги кўрсаткичдан 6 мингтага кўп. Ўтган йили Exeed автомобиллари ишлаб чиқарилиши тўхтаган бўлса, BYD ва Lada автомобиллари ишлаб чиқарилиши бошланган.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

21 Jan, 05:57


Президент қарорига кўра:

2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.

2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.

Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

20 Jan, 16:41


Энергетика вазирлиги:

“М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган.

604-сонли қудуқда тозалаш ишлари олиб борилаётганда қудуқдан олис ҳудудларда ер юзасига яқин жойлашган бўшлиқлар ва коллекторлардаги микро ёриқларда кичик ҳажмдаги газ тўпланган.

Айни пайтда ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат.

Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

20 Jan, 14:54


BBC Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 25 та йўналиш рўйхатига қўшди.

Мақолада таъкидланишича, туризм Ўзбекистоннинг ўзига хос анъаналари ва маданий меросини сақлаш стратегиясининг муҳим қисмига айланиб бормоқда. Мамлакат инфратузилмани жадал ривожлантирмоқда: янги меҳмонхоналар, юқори тезликдаги темир йўл маршрутлари, ички авиарейслар ва янгиланган маданий диққатга сазовор жойлар саёҳатчилар учун бетакрор имкониятларни яратмоқда.

90 дан ортиқ мамлакатнинг, жумладан Буюк Британия, Канада ва Австралия фуқаролари Ўзбекистонга визасиз ташриф буюришлари мумкинлиги саёҳатни сезиларли даражада осонлаштиради ва сайёҳлар учун янги имкониятлар эшигини очади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

20 Jan, 09:06


23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади – "Ўзгидромет".

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

20 Jan, 05:43


Германия меҳнат бозори учун оғир юк машиналари ҳайдовчилари Ўзбекистонда тайёрланади

Миграция агентлиги, Германиянинг SBH West GmbH ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Икки давлат миграция соҳасида илк бор амалиётга тадбиқ этилаётган бу келишув натижасида 700 нафар ҳамюртимиз юк машиналари, автобус ва локомотив ҳайдовчиси сифатида Ўзбекистон ҳудудида немис тилига ўқитилиб, “Ватанпарвар” ташкилотида касбий қайта тайёрлов курсларида малака оширади ва Германияга тўғридан-тўғри ишга юборилади. Ойлик маошлари ойига 2400 - 2600 € ташкил қилади.

Мурожаат учун: 1282, 71 202-33-55 (10/17).

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Jan, 19:33


Шавкат Мирзиёев ва Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён "Манчестер Сити"га ўтаётган Абдуқодир Ҳусанов ҳақида

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Jan, 12:17


💻Интернетда нарса харид қилганда огоҳ бўлинг!

Ҳозирда фирибгарлар эълон сайтларида маҳсулот нархини арзон кўрсатиб, олдиндан тўлов қилишга ундашмоқда.

Тўлов қилинганидан сўнг эса алоқа узилиб, қора рўйхатга тушасиз.

Батафсил Тошкент шаҳар ИИББ видеосида.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Jan, 09:42


Мудофаа вазирлиги огоҳликка чақиради

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Jan, 08:36


Фаррух Рустамов Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи лавозимига тайинланди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Jan, 08:19


Ҳакимжон Долимов Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

2021 йилдан тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори лавозимида ишлаб келаётганди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

17 Jan, 04:03


Ўзбекистонга нечта телефонни божсиз олиб кириш мумкинлигини биласизми?

❗️Энди олиб келаётган телефонларингизни йўловчи божхона декларациясида албатта, кўрсатинг!

Бу сизни ортиқча харажатлардан халос этади!

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

16 Jan, 13:36


100 граммли олтин қуймалар сотувга чиқарилмоқда

Марказий банк аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада ошириш ҳамда қимматбаҳо металлар муомаласини кенгайтириш мақсадида 17 январдан бошлаб 5, 10, 20, 50 граммли ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтиндан тайёрланган ўлчовли қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.

Қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажариб ўз серия рақамига эга бўлади. Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шохобчаларида қуйма эгасига тўловни амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.

Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экпертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади.

Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

16 Jan, 12:25


Пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши белгиланди.

Жорий йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади.

Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.

Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

16 Jan, 11:02


⚡️📱Ўзини "РОВД" бошлиғи деб таништираётган фирибгарлар пайдо бўлди

Бундай фирибгарларга алданиб қолмаслик учун видеони томоша қилинг ва маслаҳатларга амал қилинг.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

16 Jan, 10:25


Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Ўтган
йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.

Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

16 Jan, 10:18


🗓Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

📋 Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

🚫 Аммо ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

16 Jan, 06:42


Фарғона йўллари: кеча ва бугун.

Фарғона вилояти 1938 йил 15 январда ташкил этилган. Шу йили ҳозирги Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳам ташкил топган.

Фарғона вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан 2024 йил давомида жами 1226,5 км. йўллар ва 13 та кўприкларда 506,8 млрд. сўмлик қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

16 Jan, 05:56


⚠️ Навоий вилояти прокуратураси органлари томонидан қурилиш соҳасида қонунлар ижроси юзасидан таъсирчан назорат олиб борилмоқда

⚡️ Назорат тадбирлари давомида:

қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларга буюртмачи ташкилотларнинг 57 нафар техник назоратчилари ва қурилиш соҳасида вилоят ҳудудий назорат инспекциясининг 15 нафар инспекторлари бириктирилди;

ҳар бир лойиҳа прокуратурада ташкил этилган штабларда экспертиза идоралари билан биргаликда ўрганилиб, 358 та объектлар бўйича лойиҳа - смета ҳужжатларидан 96,6 млрд. сўм маблағлар иқтисод қилиниши таъминланди;

объектларда 13501 маротаба мониторинг тадбирлари ўтказилиб, 10106 та ёзма кўрсатмалар берилди;

қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида объектларга қўшимча 16 та бригадалар жалб қилиниб, ишлар икки сменада ташкил этилиши йўлга қўйилди;

қурилиш ишлари олиб борилаётган 318 та объектда бажарилган 4,1 млрд. сўмлик сифатсиз ҳамда 128 та объектда амалда бажарилмаган 975 млн. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланиб, бартараф этилиши таъминланди;

183 нафар шахслар маъмурий ва 47 нафари интизомий жавобгарликка тортилди, қонунга зид ҳужжатларга нисбатан 18 та протест келтирилиб, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 42 та тақдимномалар киритилди;

жиддий қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 16 та жиноят иши қўзғатилиши таъминланди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

16 Jan, 04:43


Самарқанд делегацияси Jiangtong North China (Tianjin) Copper Co., Ltd. қўшма корхонасида

Айни пайтда Самарқанд вилояти ҳокими в.б. Адиз Бобоев бошчилигидаги вилоятимиз делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Тянцзин шаҳрида бўлиб, ушбу ҳудудда жойлашган қатор йирик корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишмоқда.

Делегациянинг дастлабки ташриф объекти йирик кабел ишлаб чиқарувчи Jiangtong North China (Tianjin) Copper Co., Ltd. қўшма корхонаси бўлди.

Мазкур корхона маҳсулотлари электр энергияси, кимё, нефт-кимё, қозончилик, иситиш, кемасозлик ва қурилиш соҳаларида кенг қўлланилиши билан аҳамиятли ҳисобланади.

Корхона раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди.

Маълумот учун, 2024 йилда қўшма корхонанинг умумий йиллик товар айланмаси 42 млрд. АҚШ долларини, ишлаб чиқариш қуввати эса 740 000 тонна маҳсулотни ташкил этган.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

07 Jan, 17:21


Тошкент шаҳар автобус йўналишларида нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисидаги маълумотлар асоссиздир —  Транспорт вазирлиги

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

07 Jan, 11:18


⚡️📱Ўзини "РОВД" бошлиғи деб таништираётган фирибгарлар пайдо бўлди

Бундай фирибгарларга алданиб қолмаслик учун видеони томоша қилинг ва маслаҳатларга амал қилинг.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

07 Jan, 10:20


🌨 Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

Қор A-373 “Тошкент-Оҳангарон-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон” йўлининг 127—160 км оралиғида ёғмоқда.

Йўлларда кўриш масофаси эса 600 метрни ташкил этмоқда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

07 Jan, 09:44


⚠️Интернет тармоқларидаги баъзи ресурслар маъмурларига шахсий аккаунтлар томонидан айрим ахборотлар юзасидан мурожаатлар бўлаётгани, хусусан, мазкур ахборотларнинг қонунга зид экани айтилиб, уни олиб ташлаш талаби қўйилаётгани кузатилмоқда.

‼️Эслатиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 707-сон қарорига мувофиқ, қонунга зид ахборотни олиб ташлаш тўғрисидаги хабарномани фақат Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази юборишга ҳуқуқли.

Бунда Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказнинг фақатгина қуйидаги расмий аккаунтларидан фойдаланилади:
👉 “Telegram”да: https://t.me/okmbm
👉 “Facebook”да: https://www.facebook.com/okmbm.admin
👉 “Instagram”да: https://www.instagram.com/okmbm_uz/

Шунингдек, хабарноманинг ҳақиқийлигини унда қайд этилган QR-код ёки “Telegram” мессенжеридаги @xabarnoma_okmbm_bot орқали аниқлаш мумкин.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

07 Jan, 08:04


⚡️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги тегишли қарори билан:

2025 йил 1 январдан — давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари белгиланган.

🔍 Тўлов миқдорлари билан қуйида батафсил танишиш мумкин.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

07 Jan, 07:33


🚌 Қонунчиликка кўра, йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши БҲМнинг ўндан бир қисми (37 минг 500 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

06 Jan, 12:59


🚫 Ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

⚠️ Бунда ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМининг 25 баравари (9 млн 375 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

06 Jan, 12:17


🥊🐻Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради ва жаримага тортилди

Боксчига 1 млн 125 минг сўм жарима тайинланди, деб хабар берди Экология вазирлиги.

Ғиёсов узр сўраб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини таъкидлаган.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

06 Jan, 10:03


🔍 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштиришнинг шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибига мувофиқ ҳисобга олинган қуйидагилар фарзандликка олинади:

🔹ота-онаси вафот этган;

🔹ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган;

🔹ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;

🔹ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган;

🔹ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган;

🔹ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган;

🔹ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган болалар.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

06 Jan, 05:29


Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб пойтахтимизнинг асосий кўчалари бўйлаб Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари бўлиб ўтди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

05 Jan, 06:57


✳️ Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади.

✔️ БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади.

Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 13,5 фоиз, агар кредит фоизи 18 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

📝 Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

05 Jan, 05:09


🔰Қонунчиликка кўра, васийлик ёки ҳомийлик етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қуйидаги ҳолларда белгиланади:

🔹ота-онаси вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;

🔹ота-онаси суд қарори билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;

🔹ота-онаси икки ойдан ортиқ касал бўлиши оқибатида ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмаганда;

🔹ота-онаси суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

🔹ота-онаси бедарак йўқолганда;

🔹ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан, ота-она тарбия, даволаш муассасалари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш муассасалардан боласини олишдан бош тортганда, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

04 Jan, 14:16


Эртага Тошкентда Қуролли Кучлар 33 йиллиги муносабати билан Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ўтказилади.

Парад «Ғалаба боғи»дан соат 10:30 да бошланиб, Magic City’гача давом этади.

Соат 11:00 дан 13:00 гача бир қатор кўчалар ёпилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

04 Jan, 09:08


Телеграм мессенжерида гўёки Янги йилга ёки бошқа фойдаланувчи томонидан совға сифатида юборилаётган 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунасини фаоллаштириш сўралган сохта ҳаволали маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу зарарли ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунтлар ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин.

Фуқароларни бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликка, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

04 Jan, 08:55


📜 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги шахслар ва ташкилотлар томонидан 24 соат ичида асослантирувчи ҳужжатлар билан бирга (шу жумладан, электрон шаклда) бола аниқланган ҳудуддаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига йўналтирилади:

▪️ижтимоий ходим, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ;
▪️ички ишлар органлари;
▪️нотариуслар;
▪️соғлиқни сақлаш органлари;
▪️судлар;
▪️таълим муассасалари;
▪️фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари.

Ваколатли органга тақдим этиладиган маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган идораларнинг раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

04 Jan, 04:09


Ғ. Дустов суд залидан маъмурий қамоқдан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2024 йил 26 декабрдаги қарорига мувофиқ 1978 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган Ғ. Дустов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Бугун Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясида Ғ. Дустовнинг адвокатлари томонидан биринчи инстанция судининг қарори устидан берилган апелляция шикоятлари судья Ф. Эргашев раислигида кўриб чиқилди.

Апелляция судида Ғ. Дустовнинг майда безорилик содир этгани тасдиқланиб, биринчи инстанция суди томонидан унинг ҳаракати тўғри квалификация қилинган деб топилди.

Шунингдек, суд Ғ. Дустов аввал ҳам (1 йил мобайнида) айнан шу турдаги ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги сабабли адвокатларнинг Ғ. Дустовга ярашувга бўлган ҳуқуқини тушунтирмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишмади.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 3 январдаги ажримига мувофиқ Ғ. Дустовга нисбатан жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан чиқарилган қарор ўзгартирилиб, ҳуқуқбузарнинг пушаймонлиги, соғлиғи ҳамда маҳалла еттилигининг унга енгиллик беришни сўраб кафиллик билдирилганлиги инобатга олинган ҳолда унга тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси 8 сутка маъмурий қамоқ жазосига келтирилди.

Бугунги кун ҳолатига Ғ. Дустов жазони тўлиқ ўтаганлиги боис суд залидан маъмурий қамоқдан озод қилинди.

Адвокатларнинг апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси қарори устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

03 Jan, 16:12


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда унинг тизимости корхоналарида 2024 йилда амалга оширилган ишлар, лойиҳалар сарҳисоби инфографикада

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

03 Jan, 10:53


☑️ Қонунчиликка кўра, ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасига ноқулайликлар келтириб чиқарилганлиги учун компенсация сифатида ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг 5 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

03 Jan, 10:17


2024 йил рақамларда: таҳлил ва натижалар

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

03 Jan, 05:55


Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш учун махсус тарифлар жорий этилиши кутилмоқда

Истеъмол кўп бўладиган эрталабки соат 6:00 дан 10:00 гача ҳамда кечки соат 17:00 дан 22:00 гача бўлган вақт давомида нисбатан оширилган тариф, тунги вақтда эса 50 фоизгача арзонлаштирилган тариф қўллаш режалаштирилмоқда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

01 Jan, 06:10


⚡️Тоққа дам олишга бормоқчи бўлганлар диққатига!

“Амирсой”, “Чимён” ва “Билдирсой” каби дам олиш масканларига боришда 4Р6 автомобиль йўлида “Юсуфхона” чорраҳасигача ҳаракат бир томонлама ташкил этилди.

Бу тартиб 2025 йил 12 январигача амал қилади.

Батафсил маълумот видеода.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

31 Dec, 19:06


Ўзбекистонда 2025 йил "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили" деб эълон қилинди

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

30 Dec, 07:00


#АОКА
#йил_сарҳисоби

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

24 Dec, 14:56


Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди 

Қарорга кўра,  2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

📌 Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹28 декабрь (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

🔹29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

🔹30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

🔹2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

24 Dec, 12:11


Энди ногиронлиги бўлган барча фуқаролар учун спорт билан шуғулланиш мутлақо бепул

🗓 2024 йил 15 декабрдан бошлаб, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилган ногиронлиги бўлган шахсларга давлат мулкидаги спорт иншоотларида спорт билан бепул шуғулланиш учун йўлланмалар бериш бошланди.

🏋️‍♀️ Республиканинг барча ҳудудларидаги махсус муассасалар, мактаб, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт мажмуалари сизнинг хизматингизда!

🇺🇿Республика бўйлаб ногиронлиги бўлган шахслар бепул шуғулланиши мумкин бўлган спорт иншоотлари манзиллари билан қуйида танишинг:

📍Қорақалпоғистон Республикаси
📍Андижон вилояти
📍Бухоро вилояти
📍Жиззах вилояти
📍Қашқадарё вилояти
📍Навоий вилояти
📍Наманган вилояти
📍Самарқанд вилояти
📍Сурхондарё вилояти
📍Сирдарё вилояти
📍Тошкент вилояти
📍Фарғона вилояти
📍Хоразм вилояти
📍Тошкент шаҳри

Қўшимча маълумот учун маҳаллий «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳалладаги ижтимоий ходимга мурожаат қилинг.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

24 Dec, 04:21


Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

23 Dec, 12:30


#Диққат_танлов #Ишга_таклиф

🔈 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказига шартнома асосида қисқа муддатларга малакали мутахассисларни (эркин ёлланган ишчи сифатида олинади, формали кийим-бош ёки шаҳодатланган ходим тариқасида эмас) ишга танлов асосида қабул қилади.

⚡️ Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни таклиф этамиз:

👨‍💻 1 нафар SMM-мутахассиси.

Талаблар:

ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда постлар тайёрлаб, жойлаштириш бўйича камида бир йиллик амалий тажрибага эга бўлиш;

ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизлик соҳалари бўйича амалий кўникма, билим-савияга эга бўлиш.
〰️〰️〰️〰️

👨‍💻 1 нафар контент-мейкер.

Талаблар:

“Adobe Premiere”, “Adobe After Effects” ва бошқа видеомонтаж учун мўлжалланган дастурларда мустақил ишлай олиш;

“Adobe Photoshop”, “Corel DRAW” ва бошқа графика учун мўлжалланган дастурларда мустақил ишлай олиш;

видеокамера ва фотоаппаратлардан фойдаланиб, мукаммал тасвирга олиш бўйича тажрибага эга бўлган;

ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизлик соҳалари бўйича амалий кўникма, билим-савияга эга бўлиш.

📑 Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

🔷биометрик паспорт ёки шахс гувоҳномаси ID-картаси;
🔷таржимаи ҳол;
🔷мутахассислик бўйича ўрта-махсус ёки ОТМнинг дипломи;
🔷мутахассислик бўйича амалга оширган ишлари бўйича маълумот, ишланмаларининг намуналари, аудио-видеоматериаллар, веб-сайтлар манзиллари, ижтимоий тармоқлардаги постлар ва бошқалар.

📲ужжатлар юқорида кўрсатилган электрон почта манзилига юборилади.

📞 Файллар @cyber_1102uz телеграм аккаунтига, телефон рақамлари қолдирилган ҳолда юборилади.

💰 Меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш вақти бозор конъюнктурасига асосан шакллантирилиб, шартномада белгиланади.

Ҳужжатлар жорий йил 30 декабрь кунига қадар қабул қилинади.

📍 Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчаси, 1-уй. Мўлжал: Космонавтлар метро бекати.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

21 Dec, 17:24


🚇 2017-2024 йилларда метрополитен линияси узунлиги 38 километрдан 70,8 километрга, бекатлар сони 29 тадан 50 тага етказилди

2024 йилнинг март ойида “Тошкент ер усти ҳалқа метро линиясининг II босқичи қурилиши” лойиҳаси доирасида қуриб битказилган 2 та бекатдан иборат узунлиги 3,6 км бўлган “Қурувчилар-Қипчоқ” қисми ишга туширилди.

📊 2019 йилда 5 та (20 та вагон), 2021 йилда 10 та ( 40 та вагон), 2024 йилда 14 та (56 та вагон) ҳаракат таркиблари олиб келинди. Метрополитеннинг жами ҳаракат таркиблари сони 78 та (313 та вагон) га етди.

📈 2025 йилда Тошкент метрополитени учун 14 та янги поездлар (56 та вагон) олиб келинади.

Бу ўз навбатида метрополитен ҳаракат таркиблари парки янгиланишига, ҳаракат таркиблари оралиқ интервали 2-4 дақиқага қисқартириш имкониятини яратди.

📈 Натижада, Тошкент метрополитенида 2022 йилда кунлик ўртача 375 минг йўловчи ташилган бўлса, жорий йилда кунлик 1 млн йўловчи ташишга эришилди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

21 Dec, 11:44


🔰Қонунчиликка кўра 2025 йил 1 январдан:

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

▪️2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

20 Dec, 17:29


🚌21 декабрь куни "Тошкент" автовокзалидан қуйидаги шаҳарлараро йўналишларда автобус қатновлари амалга оширилади:

6:40 Тошкент – Зарафшон чипта нархи 113 000 сўм
6:50 Тошкент – Зарафшон - 113 000
7:00 Тошкент – Зармитан - 77 000
8:00 Тошкент – Бухоро - 139 000
8:00 Тошкент – Нурота - 95 000
8:00 Тошкент – Хатирчи - 75 000
8:20 Тошкент – Учқудуқ - 125 000
8:30 Тошкент – Хатирчи - 75 000
8:45 Тошкент – Қарши - 99 000
8:50 Тошкент – Хатирчи - 75 000
9:00 Тошкент – Термиз - 136 000
9:00 Тошкент – Ғузор - 75 000
9:00 Тошкент – Шаҳрисабз - 75 000
9:15 Тошкент – Қарши - 99 000
9:30 Тошкент – Денов - 149 000
9:30 Тошкент – Навоий - 95 000
9:30 Тошкент – Бухоро - 139 000
9:45 Тошкент – Шаҳрисабз - 75 000
9:50 Тошкент – Хатирчи - 75 000
10:00 Тошкент – Қоракўл - 108 000
10:30 Тошкент – Ғузор - 75 000
10:15 Тошкент – Қарши - 99 000
11:00 Тошкент – Шаҳрисабз - 75 000
11:00 Тошкент – Мирбозор - 75 000
11:20 Тошкент – Зарафшон - 113 000
11:30 Тошкент – Бухоро - 139 000
11:45 Тошкент – Қизилтепа - 107 000
12:00 Тошкент – Конимех - 70 000
12:15 Тошкент – Навоий - 95 000
12:30 Тошкент – Қарши - 99 000
13:00 Тошкент – Қарши - 99 000
13:00 Тошкент – Термиз - 136 000
13:30 Тошкент – Бухоро - 139 000
13:30 Тошкент – Термиз - 136 000
13:30 Тошкент – Қарши - 99 000
14:00 Тошкент – Қарши - 99 000
14:00 Тошкент – Самарқанд - 48 000
15:30 Тошкент – Паяриқ - 65 000
16:00 Тошкент – Зомин - 47 000
16:00 Тошкент – Қоракўл - 108 000
16:00 Тошкент – Бухоро - 139 000
16:30 Тошкент – Хатирчи - 75 000
16:40 Тошкент – Денов - 149 000
17:00 Тошкент – Узун - 142 000
17:00 Тошкент – Навоий - 95 000
17:00 Тошкент – Урганч - 202 000
17:00 Тошкент – Термиз - 136 000
17:30 Тошкент – Денов - 149 000
17:30 Тошкент – Нукус - 155 000
17:30 Тошкент – Термиз - 136 000
17:45 Тошкент – Хива - 203 000
17:45 Тошкент – Термиз - 136 000
18:00 Тошкент – Термиз - 136 000
18:00 Тошкент – Бухоро - 139 000
18:00 Тошкент – Жарқўрғон - 121 000
18:00 Тошкент – Зарафшон - 150 000
18:30 Тошкент – Денов - 149 000
18:30 Тошкент – Хива - 203 000
19:00 Тошкент – Термиз - 136 000
20:00 Тошкент – Навоий - 95 000
20:00 Тошкент – Термиз - 136 000
20:00 Тошкент – Денов - 149 000
20:30 Тошкент – Бухоро - 139 000
21:00 Тошкент – Қоракўл - 108 000
21:30 Тошкент – Бухоро - 139 000
21:30 Тошкент – Шаҳрисабз - 75 000
22:00 Тошкент – Бухоро - 139 000
22:30 Тошкент – Бухоро - 139 000
23:00 Тошкент – Бухоро - 139 000

📲 Йўловчилар чипталарни "Тошкент" автовокзали чиптахоналаридан ҳамда АТТО, УзБус мобил иловаси орқали онлайн тарзда сотиб олиши мумкин.

📞 Маълумот учун телефон: +998 71 207- 87- 00

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

20 Dec, 14:18


🐻 Зоминдаги фотоқопқон Тянь-Шан қўнғир айиғини тасвирга олди

Тян-Шан қўнғир айиғи Ўзбекистон Қизил китоби ва Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги Конвенция (CИТЕС)нинг I иловасига киритилган.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

20 Dec, 13:01


🔅Жорий йил 18-19 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ТДТга аъзо давлатларнинг ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 6-йиғилиши, Медиа ва ахборот бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти медиа форуми бўлиб ўтди.

🔅Ишчи гуруҳ йиғилишида ТДТга аъзо давлатларнинг ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 6-йиғилишининг Тошкент баёноти лойиҳаси кўриб чиқилди.

🔅Шунингдек, "Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар трансляцияси тўғрисида"ги битимни имзолаш масаласи кўриб чиқилди.

🔅Тадбирлар доирасида АОКА директори Асаджон Ходжаев Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Канат Искаков, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Мерей Муқажан, Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги ижрочи директори Аҳмад Исмоилов билан учрашув ўтказди.

🔅Учрашувларда ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, қўшма лойиҳалар, чора-тадбирлар, "Йўл харитаси"ни амалга ошириш, ТДТГа аъзо давлатлар теле- ва радиомаҳсулотлар алшмашувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

🔅“Ахборот соҳасида ТДТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” мавзусидаги ТДТ Медиа форумида ахборот соҳасидаги ҳамкорликни асосий йўналиш сифатида ривожлантириш, ахборот соҳасидаги вазирлар йиғилишларини, Ишчи гуруҳ мажлисларини ҳар йили ўтказиш, форумлар ташкил этиш, семинарлар, ўқув дастурлари ва тажриба алмашиш тадбирлари орқали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

🔅Форум доирасида ТДТга аъзо давлатлар ахборот соҳасидаги юқори мартабали мутасаддилари томонидан “Глобал ахборот асрида дезинформация ва сохта ахборотларга қарши курашиш” йўналишида эришилган натижа ва ютуқлар, мавжуд камчиликлар, муаммолар, уларга самарали ечим топиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан мулоқот бўлиб ўтди.

🔅19 декабрь куни бўлиб ўтган ТДТга аъзо давлатлар ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 6-йиғилишида томонлар "ТДТнинг 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгиланган Ҳаракатлар режаси"ни тасдиқлашди.

🔅Шунингдек, ТДТ ахборот вазирлари 6-йиғилишининг Тошкент коммюникеси имзоланди.

🔅Йиғилиш якунида Озарбайжон делегацияси томонидан илгари сурилган Медиа ва ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 7-йиғилиши ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти Медиа ва ахборот бўйича ишчи гуруҳининг 12-йиғилишини Бокуда ўтказиш таклифи бир овоздан маъқулланди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

29 Nov, 09:58


Битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди — Марказий банк

Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

28 Nov, 11:45


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

27 Nov, 15:01


⚠️ Унутманг, йўл ҳаракати қоидалари хавфсизлигингиз учун яратилган!

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

27 Nov, 02:07


Бугун, 27 ноябрь куни навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси бўлиб ўтади

Тадбир ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқаётган зарарли чиқиндиларнинг салбий таъсирини камайтириш, шаҳарларда шовқин даражасини пасайтириш ва атроф-муҳит муҳофазасини яхшилаш мақсадида ўтказилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

26 Nov, 15:04


​​🚌Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилди

‼️ Тошкент шаҳри Миробод тумани Т.Шевченко кўчасининг Нукус кўчасидан Саид Барака кўчасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш ишлари доирасида 2024 йил 27ноябрдан 25 декабргача ушбу манзил вақтинча автомобиллар ҳаракати учун ёпилиши сабабли, айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилади:

▫️ 16, 26, 37, 80-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Нукус, Амир Темур, Фидокор кўчалари орқали ўзгартирилади;

▫️ 22, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча Нукус, Ойбек, Шахрисабз кўчалари орқали ўзгартирилади.

✔️ Йўналишларнинг ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилиши сабабли, қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ вақтлари амалдаги вақтлардан ортиб кетиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

26 Nov, 13:55


💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар "Айт-чи, бу видеода сенмисан?" каби сохта хабарларга зарарли APK файл бириктириб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

26 Nov, 12:31


Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка бархам бериш куни муносабати билан 25 ноябрдан 10 декабрга қадар Республика бўйлаб "Зўравонликка қарши 16 кун фаол ҳаракат" тарғибот тадбирлари бошланди.

Бу кампания аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун жамиятнинг барча қатламлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини эслатади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

26 Nov, 10:58


❗️Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Президент қарори билан давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

2025 йил 1 январдан бошлаб20 фоизга;

2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилдан бошлаб, маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилиши ҳақида яқинда президент ҳузурида ўтган тақдимотда айтилган эди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

25 Nov, 16:14


❗️ Ўтган йилги қишда 9 минг гектар боғ ва 4 минг гектар узумзорни совуқ урган эди. Оқибатда 207 минг тонна ҳосил нобуд бўлди.

Президент бундай об-ҳаво шароитларида деҳқонлар зарарининг олдини олиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ, хорижий мутахассислар билан бирга “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг қабул қилиниши деҳқон ва фермерларнинг иқтисодий ҳимоясини таъминлайди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

25 Nov, 04:19


#videorolik #umra

📢“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субектлари рўйхати эълон қилинди

‼️ Ҳурматли фуқаролар! Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

🎥 Батафсил видеороликда

📍 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

22 Nov, 06:40


🎙 Халқаро пресс клубда “ЯНГИ ШАКЛЛАНГАН ПАРЛАМЕНТ ВА ҲУКУМАТ: ЯНГИ СИЁСИЙ ДАВР” мавзусида жонли сессияни ўтказиб юборманг!

📺 “Ўзбекистон 24” каналида

Соат 11:15 да томоша қилинг.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

20 Nov, 05:41


Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

20 Nov, 05:16


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, мажлисда бош вазир номзоди тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

19 Nov, 10:23


Амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, президентнинг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

19 Nov, 06:02


Самарқанд вилояти Хитой провинциялари билан биродарлашган энг яхши ҳамкор ҳудуд сифатида эътироф этилди

Айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг Кунмин шаҳрида “Қардош шаҳарлар-2024” Хитой халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Хитойнинг хорижий давлатлар билан дўстлик ассоциацияси, Хитой халқаро қардош шаҳарлар федерацияси ва Юннан провинцияси Халқ ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 41 давлатдан вакиллар иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикасидан Самарқанд вилояти делегацияси ҳам тадбирга таклиф этилган.

Конференция давомида 2022 йилда Самарқанд вилояти ва Шандун провинцияси ўртасида имзоланган биродарлашув шартномаси доирасида ўтган давр давомида олиб борилаётган ишлар ўрнак сифатида кўрсатиб ўтилди. Иқтисодиёт, савдо, маданият, таълим, фан ва техника соҳаларида олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари юқори баҳоланди.

Тадбир ташкилотчилар томонидан Самарқанд вилояти Хитой ҳудудлари билан биродарлашган энг яхши ҳамкор ҳудуд сифатида эътироф этилди ва махсус соврин билан тақдирланди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Nov, 13:23


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари раҳбарлари сайланди:

🔹 Равшан Мамутов Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Шарофиддин Назаров Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
🔹 Гулрух Агзамова Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Илҳом Абдуллаев Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Жаҳонгир Ширинов Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Бобур Бекмуродов Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Нодир Жумаев Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Улуғбек Шерматов Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Хайрулло Ғаффоров Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Nov, 13:07


📊 “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан тадбиркорларга кўрсатилган хизматлар тўғрисида 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига ҳудудлар кесимида маълумот

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Nov, 12:09


UZ: Телеграм мессенжерида "Сизга 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунаси совға сифатида юборилди" каби ёзувли хабар билан бирга сохта ҳавола келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу зарарли ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунтлар ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин.

Фуқароларни бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликка, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Nov, 09:37


Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Президентимиз “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мактабларда муаллимларни танлов асосида ишга қабул қилиш, фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларга она тили ва чет тилларни ўргатиш учун янада кенг шароитлар яратишга оид таклифларига қўшилди.

Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни янада яхшилаш, аҳолимизнинг пенсияга чиқишдаги кафолатли ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишини олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишларини маъқуллади.

Экологик партиянинг давлат органлари ва корхоналар ҳудудида яшил боғлар ташкил этиш, экологик маданиятни юксалтириш бўйича дастур қабул қилиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Nov, 05:40


✔️ОКМКда экспорт прогнози муддатида аввал бажарилди

Жорий йилда ўзининг 75 йиллигини нишонлаётган ОКМК меҳнат жамоаси 2024 йил учун белгиланган маҳсулотлар экспорти прогнозини муддатидан аввал бажаришга муваффақ бўлди.

2024 йил учун 550,0 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниши белгиланган эди. 15 ноябрь санаси ҳолатига 550,8 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Айтиш жоизки йилдан йилга ОКМК экспорт географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19та давлатга экспорт қилинади.

Хорижга асосан мис, рух, молибден, рений, қўрғошин концентрати, кадмий, палладий кукуни каби маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.

2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилди. Жумладан, жорий йилдан бошлаб Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Марокаш, Португалия каби давлатларга ҳам мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилаяпти.

Бугунги кунда мамлакатимизда хом ашёдан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимизда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш жадал ривожланиши оқибатида ички бозорда мисга бўлган талаб ҳам кундан-кунга ошиб бормоқда.

Шу боис комбинатда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Мис кластерини ривожлантириш доирасида янги корхоналар ташкил этилаяпти.

▫️ОКМК Ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Nov, 04:59


Мудофаа вазирлигига кўра, Шарқий ҳарбий округи ҳудудида режавий машғулотлар амалга оширилиб борилмоқда.

Шу муносабат билан фуқаролардан йўлларда ҳарбий техникалар ҳаратакати давомида йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш ҳамда ОАВлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмаслик сўралмоқда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

18 Nov, 04:43


Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил бўлди.

Тинчлигимиз абадий бўлсин, байроғимиз доимо мағрур ҳилпирасин!

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

16 Nov, 10:53


🇬🇧Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази "Chatham House" институтида Марказий Осиёдаги иқтисодий ривожланиш тенденцияларини тақдим этди

Қироллик халқаро муносабатлар институти "Chatham House"да Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О.Хакимов маъруза қилди.

📝Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини етказиш ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Британия Қироллик халқаро муносабатлар институтида “Chatham House”да халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

🤝Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

📊Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркзи директори Марказий Осиё мамлакатларининг, шу жумладан Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари, савдо, инвестицион муҳити, қазилма бойликлари, энергия ресурсларидан фойдаланиш истиқболли лойиҳаларни тақдим этди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

16 Nov, 09:04


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев


https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

16 Nov, 04:32


🔰 Қонунчиликка кўра, ов қилиш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш:

Қизил китобга киритилган ҳайвонот дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса:

🔹БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

15 Nov, 11:43


РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун
жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида С.М. га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра С. М. Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

15 Nov, 10:15


⚡️ Қонунчиликка кўра, истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим.

✔️ Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

⚖️ Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

13 Nov, 04:32


Биринчи хоним COP29да Ўзбекистоннинг миллий павильони билан танишди

Мамлакатимиз павильонининг "Ички барқарорлик" мавзусидаги концепцияси ўзбек хонадонининг қалби ва оилавий уйғунлик рамзи бўлган анъанавий ҳовлига асосланган. Павильон мамлакатимиз иқлимига мос, вақт синовидан ўтган барқарор, анъанавий материаллар ва қадимий усуллардан фойдаланилган ҳолда бунёд этилган.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

12 Nov, 13:16


🔰 Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

12 Nov, 06:26


❗️ 12 ноябрь соат 21:00 дан 13 ноябрь 21:00 га қадар (умумий 24 соат) Бухоро ва Когон шаҳарлари, туманлари ҳамда атрофидаги ҳудудларда сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Сабаби Бухоро шаҳридаги мавжуд 1960 йилларда ўрнатилган сув боғлагичларни (зулфин) янгиларига алмаштириш ишлари белгиланган. Бу келгусида йирик сув тармоқларида юзага келадиган носозликларни айнан ҳудудлар кесимида, яъни, бутун шаҳар ва атрофидаги ҳудудларда сув таъминотини тўхтатмасдан таъмирлаш ишларини амалга ошириш имкониятини беради.

Белгиланган ишларни амалга ошириш даврида аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, 8 та махсус сув ташувчи транспорт орқали ичимлик сувини етказиш йўлга қўйилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

11 Nov, 15:19


#Сирдарё_вилояти

Сирдарёда шахмат ҳамда пара шахмат бўйича "Ҳоким кубоги”га старт берилмоқда


Низомга кўра, мусобақа 13-19 ноябрь кунлари 4 гуруҳ ва 4 босқичда ташкил этилади. Унда 7 ёшдан 70 ёшгача барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. Бунинг учун улар маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига мурожаат қилишлари лозим.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

11 Nov, 14:44


❗️ Президент Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

Кун тартибига мувофиқ, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш, юзага келаётган вазиятни тез фурсатда сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ш.Мирзиёев Фаластин-Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Қадимий ва бой тарихга эга фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди. Шу маънода, Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолияти қўллаб-қувватланди.

Президент урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

11 Nov, 14:00


🟡Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерованинг Франция маданият вазири Рашида Дати билан учрашуви бўлиб ўтди.

🟡Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алмашинув соҳасида икки мамлакат меросини асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилган мустаҳкам ҳамкорликка урғу берилди. Араб дунёси институтидаги “Самарқандга йўл” ва Луврда ташкил этилган, Ўзбекистоннинг бой меросини акс эттирувчи ноёб осори-атиқалардан иборат кўргазмалар француз жамоатчилигида илк бор салмоқли қизиқиш уйғотгани бунинг ёрқин далилидир.

🟡Томонлар, шунингдек, маданий меросни асраб-авайлашда муҳим рол ўйнайдиган ёдгорлик ва осори атиқаларни реставрация қилиш соҳасида ҳамкорликни давом эттиришни муҳокама қилдилар.

🟡Реставрация соҳасидаги яқин шерикликни чуқурлаштириш ва тажриба алмашиш учун залворли қадамга айланувчи Тошкент шаҳрида Франция миллий мерос институти (INP) филиалини очиш режаларига ҳам тўхталишди.

Шунингдек, Франция делегациясининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош Ассамблеясининг 43-сессиясидаги иштироки муҳокама қилинди, бу эса халқаро майдонда ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликни таъкидлайди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

11 Nov, 13:23


#Навоий_вилояти

Навоий вилояти ўтовли оромгоҳ ҳамда сафари объектлари катталиги ва сони жиҳатидан Ўзбекистонда биринчи ўринда туришини билармидингиз?

Навоий вилоятининг Конимех туманида янги барпо этилган “Yurt Camp Sputnik Navoi” ўтовли оромгоҳи сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

Конимех туманида бугунги кунда Ўзбекистондаги илк сафари туризм кластери кўринишидаги ўтов оромгоҳи очилган 2 гектар майдонда 30 та ўтов мавжуд бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 500 нафар сайёҳга хизмат кўрсата олади.

⚡️Маълумот ўрнида, Навоий вилояти ўтовли оромгоҳ ҳамда сафари туризм объектлари катталиги ва сони жиҳатдан Ўзбекистонда биринчи ўринда туради. Ҳудудда бугунга қадар жами 855 ўринга эга 7 та ўтов лагерлар фаолият юритиб келмоқда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

11 Nov, 05:34


11 ноябрь - Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни!

Барча Касаба уюшмалари ходимларини, фаолларини бугунги айём билан самимий қутлаймиз.

Масъулиятли ва ташаббускор фаолиятингизда юқори самарадорлик ёр бўлсин. Хайрли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз!

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

11 Nov, 04:04


Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Президент Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

10 Nov, 14:08


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

09 Nov, 06:59


⚠️ Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг иккита шаҳри қолдиқлари топилди

Nature журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, Ўзбекистоннинг жануби-шарқидаги тоғларда иккита ўрта аср шаҳрининг қолдиқлари топилган. Майдони 12-15 гектар бўлган Тошбулоқ VI-XI асрлар оралиғида, тахминан 120 гектар майдонни эгаллаган Тугунбулоқ эса VIII-XI асрларда жойлашган.

Тадқиқотчилар LiDAR (Light Detection and Ranging, «ёруғликни аниқлаш ва масофани ўлчаш») билан жиҳозланган учувчисиз учиш аппарати ёрдамида иккала шаҳарни хариталаштиришди. Тугунбулоқ ва Тошбулоқ денгиз сатҳидан 2000 метрдан баланд жойлашган. Бугунги кунда сайёрамиз аҳолисининг 3 фоиздан камроғи бундай баландликларда истиқомат қилади.

Олимларнинг ишончи комилки, оғир об-ҳаво шароитига қарамай, Тугунбулоқ ва Тошбулоқ гуллаб-яшнаган ва бу ҳудудда катта миқдорда топилган темир рудасини қазиб олиш учун қурилган. Шаҳарлар нима учун ташлаб кетилгани ҳозирча номаълум.

Тадқиқотчилар гуруҳига Вашингтон университети антропологи Майкл Фракетти ва Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази директори Фарҳод Мақсудов раҳбарлик қилди. Уларнинг топилмаси минг йилдан ортиқ вақт аввал Марказий Осиёнинг олис тоғларида шаҳар ҳаёти ҳақидаги тасаввурларни қайта кўриб чиқишга ундайди.

📽 Тўлиқ видео

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

08 Nov, 11:02


📚 Жанубдаги ҳарбий қисмларда китоб мутолааси кенг тарғиб қилинмоқда

Сурхондарё вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Жанубий оператив қўмондонлиги ҳамкорлигида воҳадаги ҳарбий қисмларда «Ҳар бир аскарга битта китоб» шиори остида китоб савдо-ярмаркалари ўтказилмоқда.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастурида ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилган.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

06 Nov, 09:01


Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқидан:

Яқин Шарқда давом этаётган адолатсиз уруш ва кузатилаётган икки ёқлама стандартлар ҳақида бормоқда. Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. БМТнинг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.

Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир.

Кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммитида бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид қиламиз.

Хавфсизлик ҳақида тўхталганда, Афғонистон масаласи Ташкилотимиз доирасида доимо диққатимиз марказида бўлиши лозим. Бу борада вазирлар ва экспертлар даражасидаги мунтазам мулоқот механизмини йўлга қўйиш муҳимдир.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

06 Nov, 07:23


📈 ОКМКда экспорт: 11 ойлик прогноз 10 ойда бажарилди

✔️Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан маҳсулотлар экспорти прогнозлари муддатидан аввал бажарилишига эришилди.
Жумладан, 2024 йил январь-октябрь ҳолати бўйича прогноз 118,3%га бажарилиб, 535 917 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

✔️2024 йилнинг 10 ойида хорижга 46 543 тонна мис маҳслуотлари юборилиб, ушбу йўналишда прогноз 144,5%га адо этилган.

✔️Рений (115,0%), мис купороси (150,2%), молибден маҳсулотлари (105,0%), қўрғошин концентрати (111,6%) маҳсулотлар экспорти прогнози ошиғи билан бажарилган.

✔️Шунингдек, рух маҳсулотлари, кадмий, палладий кукуни каби маҳсулотлар экспортида ўсиш суръатига эришилган.

✔️Йилдан йилга ОКМК экспорт географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19 та давлатга экспорт қилинмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда хом ашёдан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимизда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш жадал ривожланиши оқибатида ички бозорда мисга бўлган талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Шунингдек, комбинатда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

📌 Батафсил

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

05 Nov, 12:52


❗️ Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбияга беришда оила муҳитини сақлаб қолишга устуворлик берилади. Бунда аввало васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка бериш қўллаб-қувватланади. Ихтисослаштирилган муассасага энг сўнгги чора сифатида жойлаштирилади.

Фарзандларни оиланинг камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади. Камбағал оила вакиллари ишга жойлашган тақдирда, боласи уч ёшга тўлгунча боғча харажатлари учун Ижтимоий ҳимоя жамғармасидан компенсация берилади.

Болалар уйларида “Оналар маскани” ташкил этилиб, унда боласидан воз кечмоқчи бўлган оналар жойлаштирилади. Уларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик кўникмалари ўргатилади ҳамда касб эгаллашига кўмаклашилади.

Оғир ҳаётий вазиятга тушган болалар тарбияга берилгунига қадар “Инсон” маркази томонидан оилавий болалар уйига жойлаштирилади. Тарбияга бериладиган болалар учун индивидуал ривожланиш режаси ишлаб чиқилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

05 Nov, 11:39


⚡️ III-Халқаро асал фестивали якунланди

📝 10 мингдан ортиқ маҳаллий, 2 500 дан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюрди ва ўндан ортиқ хорижий ҳамкорлар билан шартномалар имзоланди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

05 Nov, 07:40


Ўзбекистонга нечта телефонни божсиз олиб кириш мумкинлигини биласизми?

Энди олиб келаётган телефонларингизни йўловчи божхона декларациясида албатта, кўрсатинг. Бу сизни ортиқча ҳаражатлардан халос этади.

Саволлар бўлса, 11-08 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

05 Nov, 06:04


Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

05 Nov, 05:54


💼Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясида шундай қарор қабул қилинди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

05 Nov, 03:45


Ўзбекистон Экологик партияси: Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишини олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўриш зарур

Бугунги кунда Тошкент шаҳри атрофида 1314 гектар майдонда 631 та иссиқхона фаолият юритаётгани, уларнинг 60 фоизи кўмирдан фойдаланаётганини инобатга олсак, шаҳар ҳавосининг ёмонлашувида иссиқхоналарнинг ҳам зарари катта, дейиш мумкин.

Шунингдек, ҳавонинг ифлосланишига кўплаб саноат корхоналарида ускуналарнинг маънан эскиргани ва аксарият корхоналар замонавий фильтрлар ўрнатиш ишлари етарли даражада амалга оширилмаётганлиги сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси атмосфера ҳавоси ифлосланишига оид ҳар қандай ҳолатдан чуқур хавотирда эканини билдиради ҳамда Экология вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан бу муаммога қарши тезкор чоралар кўриш зарурлигини таъкидлайди ва белгиланган тартибда депутатлик сўровини киритади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

04 Nov, 13:10


❗️ Бу йил 20 август куни президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида айтилган муаммо ва фикрлар асосида тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, текширувларни тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади. Бунда, рўйхатда йўқ масалалар бўйича тадбиркорлар фаолиятини текшириш тақиқланади. Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

04 Nov, 11:37


⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
————
💻 Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг видеотасвирига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериш орқали, гўёки мазкур телеграм канали пулга муҳтож инсонларга ёрдам беради дея таъкидланиб, Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

❗️Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

04 Nov, 07:54


❗️“Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилар диққатига!

ИИВ хабарига кўра, А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидаги 235-236-километр қисмида ("Тошкент-Водий" йўналиши) туннелда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу боис, транспорт воситалари ҳаракати ҳозирча фақат бир тасмада амалга ошириляпти.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

04 Nov, 07:20


❗️ 7 ноябрдан бошлаб Тошкентда иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

04 Nov, 05:19


🔍 Интернет орқали мўмай даромад таклиф этаётган ҳар қандай ахборотни жиддий текширинг! Айниқса, бугун Интернет фирибгарлари сохта реклама хабарларини яратиб, инвестиция киритиш орқали мўмайгина маблағ ишлаб олиш мумкинлиги ҳақида айтилаётган фейк хабарларга ишонманг. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

⚠️ Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!

❗️ Ҳурматли каналимиз обуначилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

01 Nov, 05:09


Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университети ташкил этилади.

Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишларини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.

Университетда 2025/2026 ўқув йилидан эҳтиёж юқори бўлган қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

аниқ ва табиий фанлар;
ахборот технологиялари;
сунъий интеллект;
иқтисодиёт;
бизнес ва туризм;
инвестицияларни бошқариш;
қишлоқ хўжалиги;
экология ва атроф-муҳит муҳофазаси;
логистика.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

31 Oct, 14:00


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

🖋 №1413 Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида

🖋 №1414 Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

31 Oct, 11:19


Олмалиқ кон-металлургия комбинати ўзининг 75 йиллиги байрами арафасида ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун муносиб совға ҳозирлади.

Байрам арафасида 12-сонли “Дарёча” номидаги мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

31 Oct, 11:14


Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда маданият вазири Озодбек Назарбеков лавозимидан кетиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланганига оид хабарлар тарқатилмоқда. . Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

31 Oct, 10:13


#ОКМК_75_йиллиги

⚽️ОКМК ФК жамоаси комбинатнинг барча меҳнаткашларини 75 йиллик юбилей билан муборакбод этади!

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

31 Oct, 09:37


“Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”нинг концептуал лойиҳаси маъқулланди

Пул-кредит сиёсатининг келгуси йилларга мўлжалланган асосий йўналишлари макроиқтисодий ривожланишнинг асосий ва муқобил сценарийлари асосида ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, эҳтимоли доим мавжуд бўлган инфляцион хатарларнинг кучайишига асосланган хатарли сценарий ҳам кўриб чиқилди.

Асосий сценарий ички ва ташқи шароитлар жорий суръатларда ривожланишда давом этиши асосида ишлаб чиқилди. Ушбу сценарий доирасида ЯИМнинг реал ўсиши нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари ва фискал консолидация таъсирида 2025 йилда 5,5-6,0 фоиз, 2026 йилда 5,5-6,5 фоиз, 2027 йилда эса 6,0-6,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Нисбатан қатъий пул-кредит шароитларининг таъминланиши ҳисобига истеъмол талабининг мўътадиллашуви ва инфляциянинг 2025 йилда 6,0-7,0 фоизгача пасайиши кутилмоқда.

Шунингдек, келгуси йилда тартибга солинадиган нархларнинг кутилаётган навбатдаги оширилиши ҳамда озиқ-овқат инфляциясининг 2024 йилдаги паст база таъсирларини инобатга олиб, инфляциянинг 5 фоизлик таргет даражасигача пасайиши 2026 йилнинг иккинчи ярмида содир бўлиши бўйича асосларни юзага келтирмоқда.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

31 Oct, 07:55


#ОКМК_75_йиллиги
#онлайн

🎆 Айни пайтда Ижро аппаратида ОКМКнинг 75 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилмоқда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

30 Oct, 14:01


Сайлов натижалари расман тасдиқланди

✈️Сайлов кодексининг 96 (1) моддасига асосан сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг етти ва ундан кўпроқ фоизини олган барча сиёсий партияларга берилган овозлар сони 75 га бўлинган ҳолда сайлов коэффициенти аниқланди.

✈️ Шунга кўра сайлов коэффициенти 199 282 этиб белгиланди.

✈️Ягона сайлов округи бўйича қонунчилик палатасининг 75 та депутатлик ўрни сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

✈️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партиясига дастлабки тақсимотга кўра 26 та депутатлик ўрни.

✈️Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партиясига – дастлабки тақсимотга кўра 14 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон экологик партияси – дастлабки тақсимотга кўра тўққизта депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Халқ Демократик партияси – дастлабки тақсимотга кўра 12 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Адолат социал демократик партиясига дастлабки тақсимотга кўра 12 та депутатлик ўрни.

✈️ Дастлабки тақсимотга кўра жами 73 та депутатлик ўрни тақсимланди.

✈️ Тақсимланмай қолган депутатлик ўринлари иккита бўлиб, сайлов коэфициентига бўлингандан сўнг аниқланган соннинг қолдиқ қисми каттароқ бўлган сиёсий партияларга биттадан мандат бериш орқали тақсимланди.

✈️ Яъни Ўзбекистон экологик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясига биттадан ўрин тақсимланди.

✈️ Юқоридагиларга кўра, ягона сайлов округи бўйича қонунчилик палатаси сайловида депутатлик ўринлари сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

✈️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси 26 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси 14 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Халқ демократик партияси 13 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Адолат-социал демократик партияси 12 та депутатлик ўрни;

✈️ Ўзбекистон экологик партияси 10 та депутатлик ўрни.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

30 Oct, 12:02


📊 Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги яқин 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда

Бу ҳақда Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида амалга ошираётган муҳим ислоҳотлари, шунингдек кўп-томонлама савдо тизими ва глобал қўшилган қиймат занжирларига қўшилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ва стратегик ислоҳотларга ҳамда ЖСТга аъзолик ушбу туб ўзгаришларнинг ажралмас бир қисми эканлигига урғу бериб, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ва уларга эришиш режалари билан таништирди.

Якунда давра суҳбати иштирокчилари ислоҳотлар ва интеграция йўлидаги салмоқли муваффақиятларни қайд этиб, 2026 йилда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнини якунлаш мақсадида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этишди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

30 Oct, 06:31


РАСМИЙ БАЁНОТ

Олий суд матбуот хизмати айрим манбаларда тарқалаётган “3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди” каби хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

"Айрим
манбаларда тарқалаётган “3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди” каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди!

Шу ўринда юртдошларимизни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка чақирамиз.

Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд!

Маълумот учун: Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган С. М. (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган) га оид жиноят иши Тошкент шаҳар судига жорий йилнинг 29 октябрь куни келиб тушган бўлиб, айни пайтда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда"

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

29 Oct, 11:59


🍯Наманганда III - халқаро асал фестивали бўлиб ўтади!

2024 йилнинг 1-3 ноябрь кунлари Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик боғида  III-халқаро асал фестивали ўтказилади.

Мазкур фестивалда маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этадилар.

Фестивал доирасида, B2B форматидаги учрашувлар, халқаро экспертлар иштирокида илмий-амалий конференциялар, маданий кўнгил очар шоулар ва мода фестивали бўлиб ўтади.

ХАЛҚАРО АСАЛ ФЕСТИВАЛИГА МАРҲАМАТ!

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

29 Oct, 10:16


📈 «Ўзбекистон технологик материаллар комбинати» йиллик экспорт режасини бажарди

🔵Олмалиқ кон-металлургия комбинати 75-йиллик юбилейи арафасида комбинат таркибига кирувчи “Ўзбекистон технологик материаллар комбинати” меҳнат жамоаси муддатидан аввал экспорт прогноз режасини бажаришга муваффақ бўлди.

🔵Меҳнат жамоасига 2024 йилда 31 050,0 минг АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш вазифаси белгиланган эди.

🔵Режага кўра, йил давомида корхона 30 000,0 минг АҚШ доллари миқдорида 750,0 тн молибден металли ҳамда 1 050,0 минг АҚШ доллари миқдорида 30,0 тн вольфрам металли ишлаб чиқариш лозим эди.

🔵Бугунги кун ҳолатига, брикет шаклидаги молибден металли ва 28 060,58 минг АҚШ доллари миқдоридаги 567,87 тн брикет шаклидаги молибден металли, шунингдек, 3 304,07 минг АҚШ доллари миқдоридаги 61,98 тн штабик молибден металли экспортга юборилган.

🔵Жами шу кунгача 31 364,65 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди, ва прогноз режаси муддатидан олдин 101,0 % бажарилди. Корхонанинг бу зафарли одимлари ОКМК юбилей айёмига ўзига хос туҳфа бўлди десак муболаға бўлмайди.

📌Маълумот учун: Ушбу корхона Чирчиқ шаҳрида жойлашган бўлиб, бу ерда кукунли металлургия усули билан вольфрам ва молибден чуқур қайта ишланиб, турли хил маҳсулотлар, қотишмалар ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, чидамли шамотли ғиштлар, керамик маҳсулотлар ҳамда асбоблар ҳам тайёрланади.

Корхонада кўплаб янги турдаги маҳсулотлар олинишига ҳам эришилган. Хусусан, ферромолибден ишлаб чиқариш, қурилиш учун қуруқ аралашма, қаттиқ қотишмали подшипниклар, октамолибдат аммоний, титан-тантал қаттиқ қотишмаси, юқори гидропеневматик плиталар ишлаб чиқарилмоқда.

ОКМК Ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

27 Oct, 12:59


МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Бош котиби Дмитрий Кобитский Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови тўғрисида

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

27 Oct, 07:07


🗳 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз берувчиларнинг иштироки тўғрисида ахборот

✔️ Соат 11:00 ҳолатига овоз берганлар сони

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

27 Oct, 03:28


🗳 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз бериш жараёни бошланди

Сайловда овоз бериш соат 08:00дан 20:00гача ўтказилади.

🗺 Сайлов участкангизни аниқлаш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

Видео | Инфографика

Овоз бериш тартиби

Видео | Инфографика

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

26 Oct, 07:41


Сайловда қандай овоз берилади?

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

26 Oct, 05:54


26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг
бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага
ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

26 Oct, 05:10


🟠 2024 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар графиги

🟠
Тадбирлар Алишер Навоий кўчаси, 1-уй Симпозиумлар саройида ташкил этилган Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида ўтказилади.

✔️
Матбуот тадбирларда Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

25 Oct, 15:59


⚠️ Эртага "Сукунат" куни

🔛 Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

Сайлов куни 27 октябрь ва овоз беришга бир кун қолганида 26 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин:

🟢жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини;

🟢сайлов натижалари прогнозларини;

🟢ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш);

🟢шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

25 Oct, 09:59


📺 5 та сиёсий Партия вакилларининг баҳсли чиқишлари!

🎥 Бугун, 25 октябрь соат 17:00 да 4 раунддан иборат "Экология, соғлиқни сақлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш" мавзусидаги сўнгги 5-теледебат жонли эфирда.

🇺🇿ўзбек тилидa: Uzreport TV, Sevimli, RTV, My5, Zo‘r TV
🇷🇺рус тилида:
Dunyo bo'ylab
🇬🇧инглиз тилида: Foreign Language
📹 Халқаро пресс клубнинг YouTube саҳифасида кўришингиз мумкин.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

23 Oct, 11:52


АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / Хоразмлик Ҳусниддин Абдуллаев Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси томонидан оқланди

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

22 Oct, 12:01


Электрон овоз бериш қандай амалга оширилади?

☎️ Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларида синов тариқасида электрон овоз бериш йўлга қўйилмоқда.

⚠️ Электрон овоз бериш онлайн овоз беришдан фарқ қилади.

💻 Онлайн овоз беришда сайловчи шахсий компьютери орқали интернетдан овоз бериши мумкин бўлса, электрон овоз беришда сайловчи сайлов участкасига бориб, электрон овоз бериш ускунаси орқали овоз беради.

☁️ Электрон овоз бериш – сайловчи томонидан анъанавий қоғоз бюллетени орқали эмас, балки махсус қурилмадаги электрон бюллетенидан фойдаланиб овоз бериши ҳисобланади.

💱 Электрон овоз бериш йўлга қўйиладиган сайлов участкаларида сайловчи овоз бериш кунида хоҳишига кўра электрон тарзда ёки анъанавий тарзда қоғоз бюллетенларидан фойдаланган ҳолда овоз бериши мумкин.

📹 Агар сайловчи электрон тарзда овоз беришни танласа, ундан фойдаланиш тартиби видеороликда батафсил изоҳланган.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

21 Oct, 13:39


🔴 Нобел мукофоти совриндори ва Заковатчилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Замонамизнинг энг нуфузли иқтисодчиларидан бири, Нобел мукофоти совриндори бўлган француз олими Жан Тирол 14 октябр куни Тошкентда очиқ маъруза ўтиб берди. Тадбир Янги Ўзбекистон университети ҳамда «Заковат» клуби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Маъруза Заковат ҳаракати аъзоларининг машҳур спикерлардан билим ва тажриба ўзлаштиришига имконият яратиш, уларни интеллектуал ва касбий ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Маърузада Жан Тирол шахсий манфаатлар ва ижтимоий фаровонлик ўртасидаги мувозанатни тушунтириб, халқ фаровонлигига эришиш бўйича ўз изланишлари ҳақида маълумот берди.

Маълумот учун, Жан Тирол 2014 йилда монополияларни бошқариш ва бозорни тартибга солиш соҳаларидаги долзарб муаммоларга энг яхши ечимларни илгари сургани учун Нобел мукофоти билан тақдирланган.

Ўзбекистонда ҳар доим ҳам бўлавермайдиган бундай ноёб воқеада заковатчилар ҳам фаол қатнашди. Бундай тадбирлар ёшларнинг интеллектуал ва шахсий ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, уларга муҳим билим ва кўникмалар беради ҳамда нетворкингни йўлга қўйишда хизмат қилади

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

20 Oct, 06:59


Хориждаги ватандошларимиз янгича сайлов тизими орқали овоз беришади. Бу нимани англатади?

Хориждаги сайлов участкалари Ўзбекистон Республикасининг чет давлатларидаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилади.

💻Чет давлатларидаги Ўзбекистон фуқаролари сайловчилар рўйхатига кириш учун ёзма шаклда хориждаги сайлов комиссияларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига saylov.mfa.уз веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қиладилар.

👉Фуқаро мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотлар текширилади ҳамда сайловчилар рўйхатига киритилади.

💬 Хориждаги сайлов комиссияси фуқароларни овоз бериш жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.

💥 Аҳоли зич жойлашган ҳудудларда хориждаги фуқаролар учун 16 октбярдан 23 октябргача муддатидан олдин овоз бериш ўтказилмоқда.

🗳27 октябрь сайлов куни хориждаги сайлов участкаларида овоз бериш мумкин бўлади.

⚠️ Аввал хориждаги ватандошларимиз қайси вилоятдан бўлишидан қатъи назар Қонунчилик палатасининг Тошкент шаҳридан кўрсатилган депутатликка номзодларига овоз беришган.

Эндиликда янги сайлов тизимига асосан хориждаги фуқароларимиз пропорционал сайлов тизими асосида бевосита сиёсий партияларга овоз беришади.

📝 Шунга кўра хориждаги овоз бераётган сайловчиларга сиёсий партияларнинг номи туширилган битта сайлов бюллетени тақдим этилади.

📍Овоз бериш хориждаги сайлов участкаси жойлашган ҳудуддаги маҳаллий вақт билан 8:00дан 20:00га қадар амалга оширилади.

📌 Сайловда фаол иштирок этинг. Ҳар бир овоз муҳим!

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

20 Oct, 05:36


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 6 кун қолди

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

19 Oct, 16:22


✈️ Ўзбекистонда ахборот соҳасидаги ислоҳотлар маҳаллий, хорижий ва халқаро экспертлар нигоҳида

Жорий йил 17-26 октябрь кунлари халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги шиори остида "Ренессанс-холл"да қатор халқаро форумлар, учрашувлар ва мулоқотлар бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинган эди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўйича бош мутаҳассиси Сара эл-Аттар, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу, Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори Сяотун Чжан, Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси Юежу Чжао, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўринбосари Мадамин Сафаров, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Нозима Муратова, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамот фонди васийлик кенгаши раиси Акрамжон Фозилов, “Янги медиа таълими маркази” НТТ директори Беруний Алимов, ОАВлари, журналист ва блогерлар ҳуқуқлари бўйича консултант, юрист Мадина Турсунова каби хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида навбатдаги Форум ўтказилди.

"Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" мавзусидаги Форумда иштирокчилар ахборот сиёсати ислоҳотлари натижасида эришилган ютуқ ва муваффақиятлар, келгусидаги долзарб вазифалар юзасидан маъруза қилишди.

Хусусан, АОКА директори А.Ходжаев соҳадаги муҳим ўзгаришлар, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қонунчиликда мустаҳкамланган енгилликлар, имтиёзлар, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чоралари, ҳуқуқлар, тартиб-таомиллар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шу жумладан, мамлакатдаги ахборот соҳасидаги 8 та қонунни унификациялайдиган ягона "Ахборот кодекси" лойиҳасининг шакллантириш босқчилари ва унда Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ равишда қатъий белгиланадиган тамойил-мезонлар юзасидан тушунтириш берди.

Биринчи сессияда Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлашнинг бугунги ҳолати, ислоҳотлар ва уларнинг натижалари бўйича мулоҳаза ва хулосалар баён қилинган бўлса, иккинчи сессияда Янги Ўзбекистонда демократик қадриятлар кенгайишида сўз эркинлигининг роли юзасидан фикрлар билдирилди.

Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги тадбирлар мамлакатда вужудга келаётган мутлақо янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий макон ва муҳит, давлат ташқи ва ички сиёсатининг устувор вазифалари тўғрисида мулоқот қилишга муҳим майдон бўлмоқда.

https://t.me/hudud_inform

Hudud Inform

19 Oct, 06:33


Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Бойсун туманидаги "М-25" конида газ чиқишини тўхтатиш мақсадида портлатиш ишлари амалга оширилиши ва бунинг натижасида ер силкиниш хавфи мавжудлиги тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд

https://t.me/hudud_inform