Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Давлаотобод туманида жойлашган "Афсоналар водийси тематик парки"да ҳааваскорлар ўртасида "Картинг-слалом" спорт бўйича вилоят Чемпионати мусобақаси ташкил этилди.
Қизғин беллашувда иштирок этган ёш картинг ишқибозлари турли тўсиқлардан ўтиш ва тезкор ҳаракатланиш бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни Мубашер Файзуллаев , 2-ўринни Рустам Бекмамбердиев ва 3-ўринни Муслима Набиевалар қўлга киритди.
Ғолиблар эртага, 1-ХАЛҚАРО "НАМАНГАН АВТО ФЕСТИВАЛИ" доирасида ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
Ушбу фестивалда "Ватанпарвар” ташкилоти фаолияти бўйича маълумотлар берилди ва спортнинг техник ва амалий турларига кирувчи РАКЕТАМОДЕЛ, АВИАМОДЕЛ, КАРТИНГ, РАДИОСПОРТ, МОТОЦИКЛ, ТРИАТЛОН, БИАТЛОН, ЎҚ ОТИШ спорт секциялари бўйича тарғибот баннерлари намойиш этилди.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube