Energetika @energetika Channel on Telegram

Energetika

@energetika


Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини обьектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.

Реклама учун : @EnergetikaTV_bot

Energetika (Uzbek)

Energetika kanalida O'zbekiston va dunyo energiya tizimini ob'ektiv va eksklyuziv ravishda ko'rsatib boruvchi maxsus blog. Bu kanalda energiya sohasidagi so'nggi yangiliklar, texnologiyalar va so'nggi rivojlanishlar haqida xabarnoma va maqolalar paydo bo'ladi. Energetika kanali, energiya sohasiga qiziquvchi fuqarolar uchun mo'ljallangan va yagona manba sifatida xizmat qiladi. Kanalda qatnashishingiz orqali, energiya sohasidagi eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Agar siz ham energiya sohasi haqida xabarlar va ma'lumotlar bilishni istasangiz, to'g'ridan-to'g'ri Energetika kanaliga a'zo bo'ling!

Energetika

21 Nov, 14:56


#факт

Тарихдаги биринчи марка электромонтёр билан боғлиқ бўлиб, бу 1930 йилдаги Эритрея маркалар сериясига тегишли.

👉 @Energetika

Energetika

21 Nov, 14:48


Айтганча ҳукумат истеъфога чиқганидан сўнг, янги ҳукумат амалдорларини тайинлаш бўйича мажлис бўлиб ўтди.

Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири лавозимига қайта сайланди.

Сал қолса ёдимдан кўтариларди-я

Energetika

21 Nov, 09:28


Иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги

Президентнинг “Иссиқхона хўжаликларини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 26 сентябрдаги 339–сон қарорига мувофиқ, иссиқхоналар табиий газ учун тўловларни амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин бўлиб, уларга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Яъни, иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга ошириб, табиий газдан фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун, иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябрь, ноябрь ва декабрь) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.

👉 @Energetika

Energetika

21 Nov, 04:31


Электр энергияси учирма ёрдамида

Kitenrg компанияси томонидан шамолсиз ва булутли об-ҳаво шароитида электр энергиясини ишлаб чиқариш имконини берувчи “учирма” қурилмаси ишлаб чиқилди.

Ушбу тизим планердан ва учирманинг тортиш кучини ерда жойлашган генераторга узатадиган тросдан иборат бўлиб, генератор деярли куннинг исталган вақтида электр энергиясини ишлаб чиқариши мумкин.

Ускунанинг қуввати (100 кВт) бир неча ўнлаб(балки кўпроқ) хонадонларни электр энергияси билан таъминлашга етарли.

Шунингдек, қурилма очиқ майдонларда мусиқа фестиваллари ўтказишда ҳам қўлланилиши,қандайдир безак вазифасини хам бажариши мумкин.

ҳайратдаман...😶

👉 @Energetika

Energetika

20 Nov, 12:20


Mengxi Lanhai — 3 ГВт, 70 кв.км

Хитойда 14 ой давом этган Mengxi Lanhai қуёш электр станциясининг қурилиши якунланди. Қувват сиғими 3 ГВт бўлган ушбу станция дунёдаги иккинчи йирик қуёш электр станцияси ҳисобланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,6 миллиард долларни ташкил этади ва унда 5,9 миллион қуёш панели ўрнатилган. Станция мамлакат шимолидаги Ички Монголия минтақасида жойлашган.

Ишлаб чиқарилган электр энергия 800 кВ(вууй😯) кучланишдаги юқори кучланишли электр узатиш линиялари орқали Хитойнинг шарқий қирғоқ ҳудудларига етказиб берилади. Ушбу узатиш линиялари қайта тикланувчи энергия манбалари ривожланиши учун қулай бўлган ҳудудлардан аҳоли зич жойлашган шаҳарлар томон электр энергия етказиб беришга имкон беради.

Маьлумот учун бу шаҳарлар шамол ва қуёш генераторларини жойлаштириш учун етарли жойга эга эмас.

Қиёслаш учун, Mengxi Lanhai электр станцияси 70 кв.км майдонни эгаллайди, бу Москванинг Садовое халқаси майдонидан уч баравар кўпдир.

👉 @Energetika

Energetika

20 Nov, 12:11


Osiyo Kabel заводининг Ўзбекистон Республикасидаги сотув марказлари:

Андижон 👇

☎️+99891 611 30 25
Бухоро
👇
☎️+99897 308 48 02
Денов
👇
☎️+99891 576 76 30
Марғилон
👇
☎️+99890 406 80 89
Навоий
👇
☎️+99890 613 83 63
Наманган
👇
☎️+99891 359 93 23
Нукус
👇
☎️+99897 787 78 87
Самарқанд👇
☎️+99894 120 09 09
Термиз
👇
☎️+99891 589 39 91
Ургенч
👇
☎️+99894 113 32 31
Фарғона
👇
☎️+99891 113 79 79
Ҳазорасп 👇
☎️+99893 752 36 00
Қарши
👇
☎️+99897 316 58 75
Қўқон
👇
☎️+99891 683 24 08

Тошкент, Сергели
☎️ +99890 130 30 00
Тошкент, Чуқур Сой
☎️ +99898 360 00 64
Тошкент, Изза
☎️+99895 859 00 90

👆Торговые представительства завода Osiyo Kabel по Республике Узбекистан.

👇Бош офис, Жомий
☎️+99878 120 09 09
☎️+99899 434 09 09
☎️+99899 433 09 09
👆Главный офис, Джами

Веб-сайт:
www.kabel.uz

Бизга ёзинг 👉
@osiyokabel

Каналга уланинг👇
@OsiyoKabelUz

Реклама

Energetika

20 Nov, 11:36


"ҲЭТ" биллинг дан кейин "ҲГТ" иловаси

Газ сарфи ва харажатларини онлайн режимда кузатиш имконини берувчи мобил илова тест синовида ишга туширилди.

Иловани Android ҳамда iOS операцион тизими қурилмалари орқали юклаб олиш мумкин.

👉 @Energetika

Energetika

20 Nov, 11:10


Нефть ва газ технологиялари геотермал энергетикада инқилоб қилиши мумкин

Одатда, геотермал электр станциялари гайзерлар яқинида жойлашади, чунки улар ер юзига сув фаввораларини чиқариб туради. Бироқ, гайзер манбалари геологик жиҳатдан кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, айниқса, Камчатка, Исландия ва Чили ҳудудларидан ташқарида жуда кам учрайди.

Бундай муаммо ечими – бурғулаш технологияларидан фойдаланишдир. Ушбу технологиялар 6 км чуқурликда жойлашган гайзер энергиясини ер юзасига “олиб чиқишга” имкон беради.

Бундай манбаларни ишга тушириш учун икки қудуқ бурғуланади: улардан бири совуқ сувни ер остига юбориш учун, иккинчиси эса иситилган суюқликни ер юзасига чиқариш учун ишлатилади. Қизиган сув буғ турбинасига юборилади, сўнгра совутилиб, тозаланади ва қайта ер остига юборилади.

Fervo Energy компанияси ушбу жараён учун нефть ва газ технологияларини асос сифатида олиб, Юта ва Невада штатларида геотермал электр станцияларини қурмоқда.

👉 @Energetika

Energetika

18 Nov, 10:54


келгуси йилда илк бор электр энергияси онлайн улгуржи бозори ишга тушади. Шу боис, иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган бу соҳада бозор механизмларини жорий қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни тезлаштириш зарур.

👉 @Energetika

Energetika

18 Nov, 10:45


Қариндошлар бирга ишлаши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

👉 @Energetika

Energetika

16 Nov, 15:02


🇫🇮 Финландияда имкон қадар энергияни тежашга ҳаракат қилишмоқда.

Электр энергияси нархини реал вақт режимида кузатиб борадиган ва истеъмолни бошқарувчи қурилмалар оммалашмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу қурилмалар электромобиллар, электр аккумуляторлари, иситиш мосламалари, сув иситгичлари ва бошқа энергия талаб қиладиган техникалардан фойдаланишда тежаш имконини беради.

Фойдаланувчи қурилмалар кун давомида неча соат ишлашини танлаши ва истеъмол амалга оширилмайдиган нарх чегарасини ўрнатиши мумкин.


👉 @Energetika

Energetika

16 Nov, 13:48


“Энергетика хавфсизлиги” ойлиги доирасида республика ўқув семинари

👉 @Energetika

Energetika

16 Nov, 08:00


“Электр энергиясини чекловларсиз етказиб бериш бўйича топшириқ берилди” — энергетика вазири

Energetika

16 Nov, 06:54


​​Хитойда дунёдаги энг йирик денгиз қуёш станцияси ишга туширилди

Мазкур станция тўлиқ фойдаланишга топширилгач, ҳар йили 1,78 миллиард киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Бу эса ҳар йили 503 минг тонна шартли ёнилғини тежаш имконини беради.

Хитой қайта тикланувчи энергия соҳасидаги позициясини мустаҳкамлаб, қуввати 1 гигаваттга етадиган дунёдаги энг катта денгиз қуёш станциясини ишга туширди.

Лойиҳа Шандун провинсиясидаги Дунин шаҳри соҳилида жойлаштирилган бўлиб, у мамлакатнинг қазилма ёнилғиларга боғлиқлигини қисқартириш ва иссиқхона газлари чиқишини камайтиришга хизмат қилади.

Қуёш фермаси 1223 гектар майдонни эгаллаган ва 2934 та фотоэлектр платформадан иборат — улар қозиқли темир конструкцияларга илғор технологиялар ёрдамида жойлаштирилган. Платформаларнинг ҳар бирини ўлчами 60 х 35 метр бўлиб, бу уларни нафақат мустаҳкам, балки очиқ денгизда фойдаланиш учун ҳам самарали қилади.

Лойиҳада, шунингдек, дунёда биринчи бўлиб 66 киловатт кучланишли денгиз ва қуруқликдаги электр узатиш тармоқларидан фойдаланган. Бундай усул ўтказувчанлик қобилиятини оширибгина қолмай, балки электр энергия ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиради ҳам.

Қуёш станцияси тўлиқ фойдаланишга топширилгач, ҳар йили 1,78 миллиард киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Бу 2,67 миллионга яқин уй хўжаликларини электр энергияси билан таъминлашга етади.

Тоза энергияга ўтиш мамлакатга ҳар йили 503 минг тонна шартли ёнилғини тежаш ва 1,34 миллион тонна карбонат ангидрид гази чиқарилишини қисқартиришга ёрдам беради.

👉 @Energetika

Energetika

15 Nov, 15:18


🔧 Электроника ва маиший техника таъмири учун зарурий маълумотлар ва маслаҳатлар!

Агар сиз электроника ёки маиший техника таъмири билан шуғуллансангиз — сизга актуал маълумотлар, янги маҳсулотлар ва амалий маслаҳатлар керак!

Tx Electronics Каналида сизни нималар кутяпти?

🔌 Янги маҳсулотлар ва ускуналар тўғрисидаги маълумотлар
🛠️ Таъмир ва хизмат кўрсатиш бўйича амалий маслаҳатлар ва ечимлар
📈 Мавсумий таклифлар ва акциялар, улардан фойдаланиш учун!

Обуна бўлинг ва биз билан янги имкониятларни қўлга киритинг👇🏻

https://t.me/+g4ys-NVTD2YxNzJi

Energetika

15 Nov, 13:43


Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Бу йил қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб бериш ҳисоб-китоб қилинган. Ижтимоий муассасалар ва корхоналарни энергия билан узлуксиз таъминлаш учун алоҳида захира инобатга олинган. Ушбу табиий газни иссиқлик электр станциялари, кимё ва металлургия корхоналари, газ қуйиш шохобчаларига манзилли етказиш бўйича тизим ташкил этилган.

Йиғилишда газ соҳасидаги трансформация жараёнларига ҳам тўхталиб ўтилди. Тармоқ корхоналари халқаро молия бозорига чиқиб, модернизация учун маблағларни мустақил жалб этиши белгиланди.

Газ тармоқларини янгилаш ва тартибга солишда энг катта имконият – рақамлаштириш ва хусусий шериклик. Шу нуқтаи назардан, тармоққа хусусий операторларни жалб қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

👉 @Energetika

Energetika

15 Nov, 08:22


Тожикистонда Роғун ГЭСдаги фавқулодда ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса 12 ноябрь куни қурилиш майдончасида содир бўлган. Ҳозирча айнан нима бўлгани маълум эмас.

Тармоқларда тарқалган, расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, ишчилар устига «платформа» тушиб кетган. Ҳозирда махсус ишчи гуруҳ тузилган, тергов ҳаракатлари бошланган.

👉 @Energetika