ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙 @nurli_yol_fiqh Channel on Telegram

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

@nurli_yol_fiqh


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:

@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙 (Uzbek)

🌙 "Ибодат Масалалари" канали - бирор ибодат масаласига ёки дини масалаларга ўқишга давлат берувчи, манфаатли ва маълумотли канал. Канал ўзида ибодат сўралмаси ва диний муҳадиса ва ишёрларининг жавоблари билан тўлқун ёртақланган

"Нуруллоҳ Қори Обидовнинг расмий канали" - бу ибодатга оид маълумотлар билан тўлиқча танишган жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ Қори Обидовнинг канали. Каналда кўра мумкин бўлган маълумотлар имонга оид муҳим мавзуларни ўз ичига жамлаб туради

Агар сизда саволлар бўлса ва уларга диний жавобларизни олмоқчи бўлсангиз, канални фойдаланинг. "Юнусобод Оқ-тепа" жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ Қори Обидовнинг расмий каналидаги бот билан савол ёзишингиз мумкин: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

13 Feb, 09:34


БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

13 Feb, 01:03


🌓 БАРОТ КЕЧАСИ МАСАЛАСИДА

📌 Аввало шуни яхши билинки кунларнинг баъзиси баъзисидан, кечаларнинг баъзиси баъзисидан афзал эканлиги ҳақида ҳадислар кўп. Баъзи амаллар баъзисидан афзал эканлиги ҳақида ҳам ҳадислар кўп. Бундай вақтда шайтон ўша амалларни ва кечаларни савобидан бебаҳра қолдириш учун бор ҳийласини ишлатади. Унинг ҳийласи ибодатдан қайтариш илан бўлмайди, балки ўша ибодатларга бидъатни қўшиш билан бўлади.

📌 Вафот этганни ортидан ҳаж, умра, садақот, қурбонликлар қилиш шак-шубҳасиз савобли амал. Маййитга фойдаси тегишида шак-шубҳа йўқ. шундай ўринда шайтон бу амалларга бидъатни аралаштириб савобдан бебаҳра қилади. Ўша амалларни учида, йигирмасида ёки йигирмасида қиласан деб кунини тайин қилидириб қўяди. Махсус таомларни қилиш керак деган эътиқодни сингдиради. Шу билан энг афзал ибодат бидъат бўлиб Аллоҳнинг наздида мақбул бўлмай қолади.

☝️ Бароат кечаси ҳам улуғ кеча, унда қилинган ибодат ва дуо афзаллигига шак-шубҳа йўқ. 16та саҳобийлардан бу кеча ҳақида ривоят келган. Албатта махсус бир намозни тайин қилиб олиш ёки махсус сураларни ўқишни тайин қилиб олиш ёки ҳадисларда келмаган бирор амални қилса савоб бўлади дейиш нотўғри. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кечада уйқуни тарк қилиб зорланиб Аллоҳга дуо қилганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

12 Feb, 11:34


КЕЛИННИНГ ЁТОҚХОНАСИГА КИРИШ
#оила

CАВОЛ: Келиннинг ётоқхонасига уй аъзоларининг бемалол кириши, унинг буюмларига тегиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Келиннинг уйига бошқалар унинг рухсатисиз киришлари мумкин эмас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

12 Feb, 02:33


​​САЖДА ОЯТИНИНГ ТАРЖИМАСИ
#саждаи_тиловат

CАВОЛ: Сажда оятининг таржимаси ўқилганда тиловат саждаси қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда оятининг таржимасини ўқиган одам саждаи тиловат қилади. Таржимани эшитган одам уни Қуръони карим эканини билса, саждаи тиловат қилади, билмаса, қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

11 Feb, 11:25


БОЛА НАФАҚАСИ ОТАДАН СОҚИТ БЎЛАДИМИ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ажрашгандан кейин аёл бошқасига турмушга чиқса собиқ эридан бола нафақаси соқит бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/242823)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

10 Feb, 06:26


🧕 ҲОМИЛАДОР ВА ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАРГА РЎЗА
#рўза

CАВОЛ: Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўзига ёки фарзандига зарар етадиган бўлса, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга рўза тутмасликлари учун рухсат бор. Улар кейинчалик қазосини тутиб беришади. Агар ўзига ҳам, ҳомила ёки чақалоғига ҳам зарар бўлмаса, рўза тутиши шарт ҳисобланади. У пайтда рўзани кейинга қолдириш жоизмас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

09 Feb, 14:33


ИНТЕРНЕТДА ТАРҚАЛАЁТГАН ХАБАР
#дуо #эслатма

📌 САВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар интернетда бир матн тарқатилмоқда. Шу матнга ишонсак ва амал қилсак бӯладими? Матн қуйидагича: "Сизга бир зӯр амал ӯргатайми? Унда диққат қилинг! Хар сафар дуо қилаётганингизда албатта мана шундай чин дилдан дуо қилишни хам унутманг: "Эй роббим, мана шу дунёдаги барча мусулмонларнинг хар бирининг гунохларини ӯзинг мағфират қилгин, уларнинг хар бирларига мана шу борлиқда қанча яратганларинг мавжуд бӯлса, ана шулар миқдорича ажру-савоб ато этгин ИншаъАллох" Энди ӯзингиз ӯйлаб кӯринг, бутун дунёда 2 миллиардга яқин мусулмон мавжуд биринчидан ана шуларни гунохларини мағфират қилинишини сӯраябсиз, иккинчидан, қаранг бутун бир борлиқда Аллох қанчадан қанча нарсаларни яратган? Эххе, адоғи йӯқ, инсоннинг ақли ожиз билгани. Сиз эса хар бир мусулмон биродарингиз хаққига ана шулар миқдорича ажру-савоб сӯраябсиз. .... Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик. .... Шунинг учун албатта ӯргатган дуоимизни албатта амалда қӯлланг, яқинларингизга хам улашинг ва савобидан бахраманд бӯлинг! Гиналарни йӯқотинг, барчани бирдек Аллоҳ ризоси учун кечириб юборинг ва доим албатта мана шу дуони амалда қӯлланг. ИншаъАллоҳ, ҳам кӯпчилик, хам ӯзингиз улкан савоб эгаси бӯласиз Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад Аллох учун сизга йетказдим, сиз хам ӯз яқинларингизга улашинг".


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Дуо борасида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда келган дуодан афзали бўлиши мумкин эмас. Чунки бу дуолар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг каломи энг яхши калом ва сарвари олам Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаводан гапирмайдиган зотнинг сўзларидир. Шудай экан, оят ва ҳадисда келган дуоларни тарғиб қилиб ёйиш керак. Сиз айтган гап билан инсон ўзининг гапини Аллоҳ ва Расули соллалоҳу алайҳи васалламнинг гапларидан афзал санагандек бўлиб қолади, Аллоҳ асрасин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/186586)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

09 Feb, 02:38


НАМОЗДА АДАШИБ КЕТАВЕРИШ
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен маълум муддатдан бери намоз ўқиётганимда саждалар сонига шубхага тушаяпман, яъни намозимнинг айрим бир ракатларида бир марта сажда қилдимми ёки икки марта сажда қилдимми эслай олмаяпман. Ушбу холатда намозимни бузиб қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиганингизда бирор кишини ёнингизга қўйиб, кузатиб туришини айтинг. Шунда у нима қилганингизни сизга айтиб беради. Ростдан қолдиряпсизми ёки васвасами. Мабодо хаёлингизга бирор сажда қолиб кетдимикин деган фикр келса ўша вақт сажда қилиб, намозни келган жойидан давом эттириб кетаверинг ва охирида саждаи саҳв қилиб қўйинг.  Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/66400)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

08 Feb, 03:31


Таҳонавий ҳазратлари айтади:

"Намоз шу қадар энг зарур ибодат бўлишига қарамай, Аллоҳ таоло Қуръони каримда намозни неча ракат ўқиш кераклигини баён қилмаган. Бомдод неча ракат ёки пешин неча ракат ўқилиши ҳақида оят нозил қилинмаган.
Аммо аёл киши кимдан қочмоғи ва кимдан қочмаслиги, яъни ким маҳрам ва ким номаҳрам экани ҳақида Қуръони каримда бир бет оят нозил қилинган"
.

📚 "Жаннат соғинчи " китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

07 Feb, 11:29


СЕҲР-ЖОДУ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#сеҳр

CАВОЛ: Қабристонларда сеҳру жоду қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда шунга муносабат билдирсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сеҳр қаерда қилинса ҳам, динимизда тақиқланган, ҳаром ишлардан ҳисобланади. Бу ишни ҳалол деб қилаётганлар имонидан ажрайди ва катта гуноҳга қолади. Сеҳргар – охиратда насибаси йўқ кишидир. Бу иш билан шуғулланадиганлар кеч бўлмасдан, ўлим ёқадан тутмасдан туриб, тезда тавба қилишлари лозим бўлади.
“Сеҳр” арабча сўз бўлиб, “келиб чиқиши махфий нарса”, “бирор нарсани аслидан бошқача қилиб кўрсатиш” маъноларини билдиради. (“Мўъжамул васит” китоби).
Сеҳр – ношаръий сўзлар билан тугунларга дам солиш ёки сеҳрланадиган кишига юзма-юз келмасдан ҳам унинг бадани, қалби ва ақлига таъсир қиладиган ишларни қилишдир.
Сеҳрнинг инсон жисмига зарарли таъсири мавжуд. Қуйидаги ояти каримада сеҳргарларнинг одамларга етказадиган зарари ва у фақат Аллоҳнинг изни билангина бўлиши ҳақида шундай дейилади:

فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ بِإِذْنِ اللَّهِ

яъни: “Иккисидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганар эдилар. Лекин улар Аллоҳнинг изнисиз у билан ҳеч кимга зарар етказа олмаслар” (Бақара сураси 102-оят)
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ сеҳр қилиш ҳаром амал эканига ижмоъ бўлганини ривоят қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еттита ҳалок қилувчи гуноҳни санаб, Аллоҳга ширк келтириш ва ноҳақ одам ўлдириш каби катта гуноҳлар ўртасида сеҳрни зикр қилдилар:

اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا هُنَّ قَالَ الشِّرْكُ بِاللَّهِ وَالسِّحْرُ وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ وَأَكْلُ الرِّبَا وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلَاتِ (رواه الامام البخاري عن ابي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Етти ҳалок этувчидан четланинг”. Одамлар: “Улар нималар? Эй Аллоҳнинг Расули” -дедилар. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш ва солиҳа, мўмина, покиза аёлларни зинода айблаш”, - дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Демак, агар сеҳр қилувчи тавба қилмаса, охиратда қаттиқ азобга қолади. Ҳанафий уламоларимиз сеҳргар сеҳр амалини қилиши билан диндан чиқади, дейдилар. Бу эса, Аллоҳ паноҳ берсин, дўзахда абадий қолиш деганидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَلَقَدْ عَلِمُوا لَمَنِ اشْتَرَاهُ مَا لَهُ فِي الْآَخِرَةِ مِنْ خَلَاقٍ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْا بِهِ أَنْفُسَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُون

яъни: “Уни (Аллоҳ китобини сеҳрга) алмашганларга охиратда насиба йўқлигини ҳам яхши билар эдилар. Ўз (насиба)ларини қанчалик ёмон нарсага сотиб юборганларини билсалар эди!”
Ҳанафий, Моликий ва Ҳанбалийлар сеҳрни ўрганиш ҳаром ва куфр эканини айтадилар. Бунинг далили қуйидаги ояти карима:

وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولاَ إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلاَ تَكْفُرْ

яъни: “(У икки фаришта): «биз фақатгина синов (воситаси)миз, (бизга ишониб) кофир бўлиб қолма!», – деб (огоҳлантирмагунча) ҳеч кимга (сеҳрни) ўргатмас эдилар” (Бақара сураси 102-оят).
(“Қувайт фиқҳ энциклопедияси” китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

07 Feb, 02:45


ИШХОНАДА НАФЛ ЁКИ ҚАЗО НАМОЗИ
#намоз #қазо

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ишхонада намозни яширинча ўқиймиз. Лекин мени бир неча йиллик қазо намозларим бор, шуларни қазосини ишхонада ўқисам бўладими? Ишда бўш вақт топсам хар махалда шу намозни қазосини ўқияпман. Бу вақтда ишлаган пулим халолми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Иш вақтида иш билан банд бўлишингиз шарт (вақтлик фарз намозлар мустасно). Бу вақтда иш берувчининг изнисиз қазо намоз ўқий олмайсиз. Чунки иш бу банданинг ҳақи. Бу ҳақ бошқа ҳақлардан муқаддам қилинади. Ишхонадан чиққач қазоларингизни истаган ерингизда ўқишингиз мумкин. Имкон борича тезроқ қазоларни тугатинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/230392)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

06 Feb, 02:36


ФОНДАГИ МУСИҚАЛАР
#Қуръон

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен дастурчиман ва иш қилаётганимда сўзсиз мусиқаларни эшитишни ёқтираман. Унда ҳеч ким куйламайди фақат мусиқий асбоблар.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шуни ўрнига Қуръон эшитсангиз савоб оласиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/239648)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

05 Feb, 14:42


НАМОЗДА САЛОМДАН ОЛДИН БИРГИНА ДУО АЙТИШ КЕРАКМИ?
#намоз

CАВОЛ: Намозда охирги қадасида саломдан олдин бир нечта дуо айтса бўладими ёки фақат биргина дуо айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намознинг охирги қаъдасида, одатда одамлардан сўралмайдиган, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган дуоларни биттадан ортиқ ўқишнинг зиёни йўқ.

وَدَعَا بِمَا شَاءَ مِمَّا يُشْبِهُ أَلْفَاظَ الْقُرْآنِ وَالْأَدْعِيَةِ الْمَأْثُورَةِ لِمَا رَوَيْنَا مِنْ حَدِيثِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ لَهُ النَّبِيُّ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ : ثُمَّ اخْتَرْ مِنْ الدُّعَاءِ أَطْيَبَهُ وَأَعْجَبَهُ إلَيْك ... وَلَا يَدْعُو بِمَا يُشْبِهُ كَلَامَ النَّاسِ عناية شرح الهداية

Намозни охирги қаъдасида Қуръони карим лафзларига ва ҳадиси шарифларда келган дуоларга ўхшаган хоҳлаган нарсасини дуо қилиб сўрайди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ушбу сўзлари бунга далолат қилади:
"Набий алайҳиссалам Ибни Масъудга айтдилар: Сўнгра ўзингизга энг гўзал ва ажойиб туюлган дуоларни ихтиёр қилинг".
Инсонларни сўзига ўхшаган лафзлар билан дуо қилмайди. ("Иноя шарҳул ҳидоя" китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

04 Feb, 22:41


ЭР ХОТИНИНИ РЎЗАДАН ТЎСИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

CАВОЛ: Эркак киши хотинини рўза тутишига қарши туриши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр хотинини нафл рўзадан ман қилиши мумкин, лекин фарз рўзадан тўса олмайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

04 Feb, 12:31


ҚАЛБИ КЎР ИНСОНГА ДАЪВАТ
#ҳидоят

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳни каломи Қуръондан, умуман динимиз исломдан эшитишни хохламаган, қалби кўр яқинларимизни уларни ҳам ҳақ йўлда дават қилишни қандай амалга ошириш мумкин?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тушунчангиз тўғри, лекин бу кимнидир шундай қил дейиши билан бўлиб қоладиган иш эмасда. Аста секинлик билан бўлади. Сиз ҳам ноумид бўлманг, ўзингиз камолот топишга ҳаркат қилинг сўнг ён атрофингизга тарқатишга ҳаракат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо. Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Бу уммат ниҳоят унумдор ерга ўхшайди. Аллоҳдан сўраб меҳнат қилинса ҳеч қачон зое кетмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/153226)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

03 Feb, 11:59


ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСАНИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИШ АФЗАЛЛИГИ
#эслатма

CАВОЛ: Шариатимизда ердан топиб олинган нарса ёки пул бизларга ҳалол эмас. Эшитишимча кимки пул топиб олса, уни 1 йил сақлаши керак, эгаси чиқмаса садақа қилиб юбориши керак. Шунда ҳам ушбу садақанинг савоби сизга ёзилмас экан. Мен ерда ётган пулни кўриб, ишлатиб қўйишим мумкин деб олмасам, менга гуноҳ бўлмайдими? Аҳир эгаси мендан сўрашлиги мумкин, мен эса гуноҳдан қўрқиб бошқа гуноҳга тутилиб қолмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Топиб олинган нарсалар икки турли бўлади.
1. Агар топиб олинган нарсани эгасини топиб қайтариб бериш учун олмаса, у нарса ўша ерда талофатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлса, топиб олинган нарсани олиш фарз бўлади.
2. Топиб олинган нарсани эгасига қайтариб бериш учун олмаса ҳам у жойда ҳалокатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлмаса, у нарсани олиш ихтиёри бўлади. Аммо эгасига қайтариб бериш мақсадида олиш афзал ҳисобланади ва бу иш учун савоб ҳам умид қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

03 Feb, 00:27


ҚАСАМ ИЧИБ, УНИ БАЖАРОЛМАДИМ. ЭНДИ НИМА ҚИЛАЙ?
#қасам


Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

02 Feb, 10:47


ТАҲОРАТНИНГ БУЗИЛИШИ
#таҳорат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Инсон таҳорат олгач, орқа тарафдан ел келишининг ўзи таҳоратни бузилишига олиб келадими ёки орқадан ел чиқмагунга қадар таҳорат бузилмаган ҳисобланадими? Шариатимизда бунинг аниқ ҳукми келтирилган манбалар борми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ел келиб, заҳартанг қилиб турсаю лекин чиқмаса таҳорат бузилмайди. Аммо бундай ҳолатда намоз ўқиш макруҳ. Агар заррача бўлса ҳам чиқса таҳорат бузилади.

وَعَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا صَلَاةَ بِحَضْرَةِ الطَّعَامِ، وَلَا هُوَ يُدَافِعُهُ الْأَخْبَثَانِ

Яна ўша кишидан (Оиша розияллоҳу анҳодан) ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таом ҳозир бўлганда намоз йўқ. Уни икки (томондаги) чиқинди қистаб турганда ҳам», дедилар».

☝️ Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Таом ҳозир бўлганда намозни кейинга суриш. Албатта, намознинг вақти чиқиб кетгунча таом еб ўтирилмайди.
2. «Заҳар танг» қилиб турган одам ҳам намоз ўқимасин.
3. Қазои ҳожати қистаб турган одам ҳам намозини кейин ўқисин.
4. Қорни дам бўлиб, ел қистаб турган одам ҳам намоз ўқимасин. Бундай ҳолларда бўшаниб олиб, янги таҳорат қилиб, кейин хотиржам намоз ўқилади. (📚 “Ҳадис ва ҳаёт” китобидан).
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/247384)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

01 Feb, 16:18


СУДХЎРЛИКНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Судхўрликнинг оқибатлари ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда судхўрликдан қаттиқ қайтарилган. У билан шуғулланадиган кимсаларга азоб уқубатлар бўлишини ҳам таъкидланган. Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ

“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (чинакам) мўмин бўлсангиз, судхўрлик сарқитидан воз кечингиз! Мабодо (бу буйруққа итоат) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва Пайғамбари томонидан (сизларга қарши бўлажак) урушни (азобни) билиб қўйингиз! Агар тавба қилсангиз, дастмояларингиз – ўзингизга. Зулм ҳам қилмайсиз, зулм қилинмайсиз ҳам” (Бақара сураси, 278-279 оятлар).

Абдуллоҳ ибн Ҳанзала разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кишининг билатуриб судхўрликдан еган бир дирҳами ўттиз олти марта зино қилганидан оғирроқдир” ( Имом Аҳмад, Имом Табароний ривоятлари).

Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Судхўрликнинг етмиш иккита тури бўлиб, уларнинг энг кичиги кишининг онасига яқинлик қилиши билан баробардир. Судхўрликнинг энг ярамаси эса, кишининг ўз биродари номусига тажовуз қилишидир” ( Имом Табароний ривояти).

Бу борада келган ҳадиси шарифлар ва уламоларимизнинг сўзлари жуда кўп.
📌 Шунинг учун ҳар қандай олди-сотди, қарз олди-берди қилмоқчи ёки қандайдир янги чиққан бизнес ишларига қатнашишдан аввал унинг шаръий тарафини сўраб билиб олиб, кейин ўша ишни амалга ошириш лозим. Чунки ўзи билмаган ҳолда судхўрликка кириб қолиш эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

01 Feb, 04:33


РЕСТОРАНДАГИ ТЎЙ НИКОҲНИ БУЗАДИМИ?
#никоҳ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда диний таълимотга эга дугонам агар исломий тўй қилмасдан ресторанда вечер қилинса, 3 кун олдин ўқитилган никоҳ вечерда бузилади деб айтди. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Никоҳни бузадиган иш бўлмаса, никоҳ бузилмайди. Бир вақтда никоҳлансалар ҳам зарари йўқ. Авратларини очиб ҳамманинг олдига чиқиб олиш, буни гуноҳ деб билмаслик, ҳатто бу ишидан фаҳрланиш Аллоҳнинг “Авратни беркит” деган амрига зиддир. Бир гуноҳнинг икки томони бўлади. Бири одамий, иккинчиси шайтоний. Одамий деб гуноҳ қилаётган инсон гуноҳни гуноҳ деб билиши, нафсининг куйига кириб қилаётганини тан олиши, қалбан афсус чекадиганига айтилади. Бундай гуноҳни келгусида тавба билан кечирилишига умид бор. Шайтоний деб гуноҳни гуноҳ деб билмайдиган, ундан фаҳрланадиган, кимдир буни гуноҳ деса шайтонга ўхшаб баҳона қиладиган, қалбида гуноҳ қилаётганига афсус чекмайдиганига айтилади. Бундайларнинг оқибати ҳам шайтонники билан бир хил бўлади. Гоҳида куфр даражасига ҳам етади. Ўша даражаси содир бўлганида никоҳ ҳам бузилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/107740)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

31 Jan, 17:41


КЕЧАСИ ЁМОН ТУШ КЎРИШ
#дам_солиш

САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир танишим кечалари ёмон туш кўриб қўрқиб йиғлаб уйғонаркан. Нима қилишни маслаҳат берасизлар? Бундан қандай ҳалос бўлиш мумкин?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Эрталаб ва кечқурунда 11марта саловат кейин “Фотиҳа”, “Оятул курсий” ва 4та “Қул” билан бошланган сураларни ва охирида яна 11 марта саловат ўқиб дам солиш керак. Бу жуда кўп марта тажрибадан ўтган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/190688)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

31 Jan, 03:34


ЖАНОЗАГА БОРГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
#жаноза

CАВОЛ: Жанозага борганда нима деб айтиш керак? Бандалик деса бўладими ёки нима дейиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъзия эгасига “Марҳум (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ раҳматига олсин. Сизга сабр ва ажр берсин,” деб таъзия изҳор қилинади. Шунингдек, қуйидаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларини айтиш ҳам яхши саналади:

إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى

яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

30 Jan, 13:46


ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ ҲОЛАТ
#жаноза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мисол учун кутилмаган ҳолатда жаноза номози ўқилилаëтган жойдан чиқиб қолинсаю, аммо таҳорат йўқ бўлса нима қилмоқ лозим? Намозхонлар сафида туриб намоз ўқиш мумкунми, ëки четроқда намоз ўқиб бўлингунча сабр қилиб туриш керакми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тездан таяммум қилиб намозга қўшилиши керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/32765)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

29 Jan, 15:01


ҲАМШИРАЛАРНИ ЭРКАК АВРАТИГА КЎЗИ ТУШИШИ
#аврат

CАВОЛ: Аёл киши жарроҳлик бўлимида ҳамшира бўлиб ишласа бўладими? У ерда жарроҳлик амалиётида эркак беморларнинг авратига ҳам кўзи тушиши бор. Кўзи тушганда гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳатто эркаклар ҳам бир-бирларининг авратларига назар солишлари гуноҳдир. Лекин зарур ҳолатларда, хусусан жарроҳлик вақтида унга назар солишга тўғри келса бу эркакларга мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

29 Jan, 01:36


5. Намоз ўқиётган одамнинг олдидан огоҳлантиришига ҳам қарамай, ўтишга ҳаракат қилган одамнинг шайтонга тенглиги. Ушбу ҳадиси шарифга биноан, намоз ўқувчилар олдидан ўтмаслигимиз, ўзимиз намоз ўқиётган пайтимизда олдимиздан ўтмоқчи бўлганларни қайтармоғимиз лозим.
(📚“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

📌 Иккинчиси: намоз ўқиётганнинг рўбарўсида турган киши ўнг ёки чап тарафга қайрилиб кетиши. Бу жоиз. Бу намоз ўқувчининг олдини кесиб ўтиш дейилмайди.

📌 Учинчиси: фарз намози бошланганда сафни тўлдириш учун орқадаги намоз ўқувчини олдини кесиб ўтиш. Бу ҳам жоиз.

📌 Тўртинчиси: имом олдида сутра(тўсиқ, устун, девор)си бўлса, имом билан сутранинг орасидан ўтмаса бўлди. Иқтидо қилувчиларнинг олдида сутраси бўлмаса ҳам уларнинг олдиларидан кесиб ўтиш жоиз.

☝️ Шу ўринда бир ҳолатни айтиб ўтишимиз керакки, ҳар бир намозни тугатибоқ ўрнидан туриб кетган кишини маломатламаслик ва у ҳақида ёмон гумонга бормаслик керак. Чунки улар ичида ўзи ёш кўринсада таҳорати қистаганлари, иш жойидан имкон топиб келиб, иш жойига шошилаётганлари, ёки жамоатга етишиш учун автоуловини ноқулайроқ жойга қўйганлари(хусусан жума кунларида) бўлади. Закотинигина адо қилиб, бошқа хайри эҳсон қила олмаган ёки қилмаган кишини “бахл” дейишга шариатимиз изн бермайди. Валлоҳу аълам!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

28 Jan, 14:18


🧕 ҲАЙЗ 10 КУНДАН ОШСА НАМОЗНИ ЎҚИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хайз кўриш холати 10 кундан ошса ювиниб ғусл қилиб номоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳайз уч кундан ўн кунгача бўлади. Ундан кейинги қон ҳайздан эмас. Ғусл қилиб намозни бошлаши керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/106055)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

28 Jan, 01:03


🤧 ШАМОЛЛАГАНДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Шамоллаганда намоз ўқиса бурундан сув оқиши тахоратни бузмайдими? Рўза тутганда бурин қонаса тутган рўзаси синади дейилган. Шамоллагандачи, бурундан сув оқса тутилган рўза синмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бурундан қон оқса ҳам рўза очилмайди, сув оқса ҳам очилмайди. Бошни юқорига қилиб қонни ичкарига ютмасангиз бўлди. Намозда ҳам катта дастрўмолчани елкангизга ташлаб олиб бурун оққанда бемалол артиб давом эттираверасиз. Бу иш намозни ҳам рўзани ҳам бузмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172949)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

27 Jan, 01:20


🧕 ҲАЙЗДАН ПОКЛАНГАЧ, БОМДОДДАН БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳайздан сўнг ғусл қилгач пешин, аср ёки шом бўладими ўша вақтларда намоз ўқийверсам бўладими ёки фақат бомдоддан бошлашим керакми?

💬 ЖАВОБ: Ҳайздан покланишингиз билан ғусл қилиб ўша вақтдаги намоздан бошлайсиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187945)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

26 Jan, 11:08


НАМОЗНИНГ САВОБИ ХАҚИДА
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Намозни вақти кириши билан ўқишдаги савоб билан намоз вақти чиқишига яқин қолганда ўқишнинг савобини фарқи борми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Албатта аввалида ўқишнинг савоби кўп бўлади. Шунинг учун имкон бўлса, вақти киришига ўқиб олинган афзал. Муҳими кечиктирмай ўз вақтида ўқилса бўлди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/184029)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

24 Jan, 12:31


🧕 ТАХОРАТЛИ ХОЛДА БОЛА ЭМИЗИШ
#оила

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ин шаа Аллоҳ, якинда келин килмокчиман. Аввалдан ният килиб юрардим, набираларимми Ал-Бухорий, Ғаззолий каби буюк инсонлар бўлишини. Уларни ҳаётини ўқиб ўрганиш натижасида билдимки, она тарбияси катта рол ўйнаган экан. Яъни бетаҳорат эмизмаган экан оналари. Ин шаа Аллоҳ келинимга қўлимдан келгунча ёрдам бераман. Барчамиззи охиратимиз учун арзийди, албатта. Келин нифос ва ҳайзли холатда қандай таҳоратли бўлиб бола эмизиши мумкин?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз эмизмаслик деганда, ҳайз ва нифос бўлмасдан таҳоратга имкон бўлганда назарда тутилган. Фақат бу билан болалар буюк олим бўлиб етишмайди. Бу энг охирги ишлар ҳисобланади. Сиз аввало келиннинг диёнатли ва ахлоқлигини топишга ҳаракат қилинг. Ўғлингиз ҳам ўша келинга муносиб бўлишини таъминланг. Уламолар “Жунуб ҳолатда болани эмизиш керак бўлиб қолса бола эмадиган жойини ювиб эмизса бўлади” деганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/189420)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

23 Jan, 13:28


🧕 АЁЛ ТУҒУРУҒИ
#оила

САВОЛ: Ассалому алайкум! Аёл кишини туғруқхонада мажбуран эркак киши доктор доялик қилса яъни туғдирса буни хукми қандай бўлади? Эрга хукми? Аёлнинг ўзига хукми? Туғуруқхонага ётказилганда мажбуран эркак киши туғдиришини, бунга эр ва туғажак хотинни хохшисиз аёл докторга ўзгартиришмаслигини, буни иложи йўқлигини айтишганда хукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аёл шифокор топиш керак. Бу ҳозирда мушкул иш эмас. Тадбирини олдиндан қилиб қўймагани учун тавба қилиш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/178818)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

22 Jan, 13:06


🧕 ЖАНОЗА НАМОЗИДА АЁЛЛАР
#жаноза

САВОЛ: Ассалому алайкум! «Жаноза намозида аёллар» саволимга «Саволни бошига қайси китобдан иқтибос келтирганингизни ҳам ёзиб жўнатинг» дeган жавобни олдим. Бу масжидда бўлди. Жумъа намозига масжидга чиққандим. Жумъа намози тугаб, 3-4 минут ўтиб, имом жаноза намозини ўқиди. Жумъага кeлган ҳамма аёллар ҳам 4 та такбир билан жаноза намозини ўқишди.
1-Аёллар ҳам жаноза намозини ўқишадими?
2-Яна шундай вазият булиб қолса нима қилай?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўқишади. Мабодо аёллардан бошқа жаноза ўқувчи бўлмаса, зиммаларига жаноза намозини ўқиш фарз бўлади. Ҳаттоки эркаклар билан ёнма-ён туриб жаноза ўқишлари ҳам жоиз. Бошқа фарз намозларида ёнма-ён туриб бир имомга иқтидо қилиб ўқишса, иккисининг ҳам намози бузилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/36444)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

22 Jan, 07:20


НАМОЗ ЎҚИШ ҲАҚИДА
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Университетда тушдан сўнг ўқийман. Айни пешин вақтида дарслар бошланади. Намоз ўқиб келиш учун жавоб сўрасак ўқитувчилар жавоб беришмайди. Эътибор берсам баъзи курсдошларим намоз вақтида партага бошларини қўйиб ўзларини ухлаганга солишади бошлари оғриганга солиб ёки ўзларини касал кўрсатиб. Буни сабабини сўрасам улар намозларини шундай ўқиб олишаркан. Шундай қилиш қанчалик тўғри? Чунки соғ одам бундай қилиб касал ёки узрли сабаби бор инсонга ўхшаб намоз ўқиш тўғрими? Бундай ҳолатларда қандай қилиб тўғри йўл тутиш мумкин?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳожатхонага бораман десангиз йўқ демайди. Сизлар дарсдан “ўз ишимга чиқиб келай” деб рухсат сўраб чиқиб намозларни ҳеч бўлмаса фарзини бўлса ҳам ўқиб келинглар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

21 Jan, 09:10


ҚАРҒИШДАН ҚАЙТИШ
#дуо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир инсон таниши билан уришиб қолиб жахл устида қарғади, сўнг жахлидан тушгач қарғишини урмаслигини истаяпти. Бу учун нима қилиши керак? Нима дуолар ўқиса бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қарғаганидан зиёда қилиб дуои хайр қилсин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53213)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

20 Jan, 11:51


ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, (Аллоҳ сақласин) Фарзанд ота-онасига оқ бўлса, ўқиган намози, қилган солиҳ амаллари қабул бўлмайдими? Уни ўқиган намозидан фойда борми?
2). Фарзанд ота-онага оқ бўлса ёки оқ бўлганини вақт ўтиб тушуниб етиб билса ва у вақтда улардан бирлари бўлмаса нима бўлади? Тавба килса кечириладими? Киёматда дўзахга тушмайдими.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

1). Ўқиган намозлари зиммасидан адо бўлади, қабул қилиш Аллоҳдан.
2).


قال النبي صلى الله عليه وسلم : إن العبد ليموت والداه أو أحدهما وإنه لهما لعاق فلا يزال يدعو لهما ويستغفر لهما حتى يكتبه الله بارًا البيهقي في شعب الإيمان

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта банда ота-онасининг иккиси ёки бири уни оқ қилган ҳолда вафот топса, сўнг фарзанд иккисининг ҳаққига дуо қилишда ва уларни мағфират қилишни сўрашда бардавом бўлса, ота-онасига оқ бўлган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни “ота-онасига яхшилик қилган” деб ёзиб қўяди” дедилар.
✍️ Байҳақий ривояти.

وأخرج البيهقي في الشعب عن الأوزراعي قال : بلغني أن من عق والديه في حياتهم ثم قضى دينًا إن كان عليهما، واستغفر لهما، ولم يستسب لهما كتب بارًا، ومن بر والديه في حياتهما، ثم لم يقض دينًا إذا كان عليهما، ولم يستغفر لهما، واستسب لهما كتب عاقًا

Авзоий : “Ким ота-онасининг ҳаётлик даврида уларга оқ бўлиб, вафотларидан кейин бўлса ҳам ота-онасининг зиммасидаги қарзларини адо қилса ва Аллоҳдан уларни мағфират қилишини сўраса ва уларга ҳақорат олиб берадиган ишни қилмаса, “ота-онасига яхшилик қилувчилардан” деб ёзиб қўйилади. Ким ота-онаси ҳаётликларида уларга яхшилик қилса, сўнг вафот топганларидан кейин зиммаларидаги қарзларини адо қилмаса, гуноҳларини мағфират қилинишини сўрамаса ва уларга ҳақора олиб берадиган ишларни қилса, “ота-онасига оқ бўлган” деб ёзилади”.
✍️ Байҳақий ривояти.

Аллоҳ таоло фарзандлар ота-онаси ҳаққига қандай дуо қилишни таълим бериб “Нуҳ” сураси 28-оятида марҳамат қилади:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ

Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/wparxiv/129585)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

19 Jan, 14:20


"Сен бомдод намозига уйғонган кун,
Шайтонга қарши ўша кунги биринчи ғалабангдир"


Шайх Зулфиқор Ахмад Нақшбандий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

19 Jan, 01:33


ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИКНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Мен пластик жарроҳман. Инсонларни вақт ўтиб қариши натижасида пайдо бўлган нуқсонларини ва туғма орттирилган жароҳатлар ва бошқа таъсирлардан сўнг келиб чиққан нуқсонларини жарроҳлик йўли билан ўзгартирамиз. Бу билан беморларни жамиятга қайтишига ва ўзида кўрган камчиликларни йўқотишга ёрдам берамиз. Илтимос, жавоб берсангиз, диний томондан бунга қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Пластик жарроҳликнинг жоиз ва ножоиз турлари бор:
🔹Жоиз турига туғма ёки ҳаёт давомида орттирилган нуқсонларни кетказиш ва даволаш киради.
🔹Ножоиз турига мўътадил, соғлом аъзони янаям чиройли қилиш мақсадида катта ё кичик қилиш ёки бошқа шаклга киритиш киради. Пластик жарроҳликнинг ножоиз тури шариатимизда катта гуноҳ бўлиб, Аллоҳ таоло яратган хилқатни ўзгартириш ҳисобланади. Бу ишни қилган ҳам, қилдирган ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам томондан ланатлангандир.

Зарурат юзасидан қилинадиган пластик жарроҳликка таъна аъзосини ўз вазифасига қайтариш, моддий ёки маънавий зарар бўлса, ортиқча бармоқни олиб ташлаш ёки ёпишиб қолган бармоқларни ажратиш, қийшиқ бурунни тўғрилаш, соч экиш ва шунга ўхшаш амалиётлар киради. Бундай нуқсонлар куйиш, касаллик ва бошқа сабаблар билан пайдо бўлган бўлса ҳам, уни пластик жарроҳлик йўли билан даволаш жоиз. Чунки даволаниш ҳанафий ва моликий мазҳабида мубоҳ иш бўлса, шофеъий ва баъзи ҳанбалийлар наздида мустаҳабдир (“Фатҳу бабил иная” китоби ва “Кувайт фиқҳ энциклопедия”си). Шу каби зарарли ортиқча вазнни камайтиришнинг жарроҳликдан бошқа йўли қолмаса, инсонга безарар бўлиш шарти билан пластик жарроҳлик жоиз бўлади. Аъзоларнинг асли ҳолига келтириш эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига тўғри келади:

لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

яъни: “Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик” (Тин сураси, 4-оят).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Аржафа ибн Асъад разияллоҳу анҳунинг урушда бурни кесилиб кетганида кумушдан, кумуш мос келмагач тиллодан бурун қилиб олишга рухсат берганлар (Имом Термизий ривоятлари).

Жоиз бўлган жарроҳликда ҳам, бошқа аъзоларга зарар етмаслиги ёки кутилган фойдадан каттароқ зарар келмаслиги керак. Бу амалиётлар беморнинг рухсати билан ўз соҳасининг моҳир кишилари томонидан амалга оширилади.

Соғлом аъзоларни ҳою-ҳавасга берилиб, ўзгаларга тақлид қилиб юз шакли ёки рангини ўзгартириш, бурун, лаб ёки кўкракни катта ёки кичик қилиш каби ишлар шаръан жоиз эмас. Зеро шайтон инсонларга Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ўзгартиришга буюради, Қуръони каримда шундай дейилади:

وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا

яъни: "(Шайтон айтди:) “Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар”. Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 119-оят).

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан бу мавзуда шундай ривоят қилинади:

يلعن المتنمصات والمتفلجات والموشمات اللاتي يغيرن خلق الله. (رواه الامام احمد)

яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом қош тердирувчи, тишларини орасини очувчи, баданига игна билан расм чиздирувчи; Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчи аёлларни лаънатлаганларини эшитдим” (Имом Аҳмад ривоятлари). Шуни таъкидлаш керакки, бу ҳадисда зикр қилинган ношаръий ишларни эркаклар ҳам қилиши мумкин эмас. Касаллик бўлмасдан, одатий ҳолатда юзга ажин тушишини пластик жарроҳлик ёки укол билан кетказиш жоиз эмас.

Қизлик пардаси зўравонлик ёки бахтсиз ҳодиса сабабли йиртилса, уни тикиш жоиз бўлади. Лекин зинокорлигини ёпиш учун бўлса, жоиз эмас (“Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми” мавзусида Халқаро ислом фиқҳи академияси қарори).

Диққат қилинса, юқорида косметик жарроҳлик ҳақида гап кетди. Жарроҳликка алоқаси бўлмаган косметика алоҳида бир мавзу бўлиб бу ҳақида қуйида батафсил ўқишингиз мумкин: https://t.me/diniysavollar/136. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

18 Jan, 16:33


📌 Ухлашдан олдин қуйидаги муҳим ишларни бажаргин:

– Таҳорат қил;
– Витр ўқи;
– «Оятал курсий»ни ўқи;
– Ётишдаги зикрларни айт;
– Мулк сурасини ўқи;
– Одамларни кечир;
– Тавба қил;
– Уйғотувчини («будильник»ни) созлаб қўй.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

17 Jan, 14:17


📌 “Кунига 100 марта “Ла илоҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)
📌 “Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллоҳит-тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.” (Муслим). Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/25423)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

17 Jan, 14:17


МЕНГА ЙЎЛ КЎРСАТИНГЛАР
#дуо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени ёмон ҳаёллар ва тез жаҳлим чиқадиган бўлган, бу учун нима қилишим, қайси дуони ўқишим керак? Намозда ҳам гоҳи жойларида адашиб кетаябман, бунда нима қилишим керак? Ёрдам беринг.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
📌 Ҳадиси шарифларда билдирилган дуолар қуйидагилар: “Тонг ва шомда ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирни минаннор” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)
📌 “Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллази ла йадурру маасмиҳи шайун фил арди ва ло фиссамаи ва ҳувассамиул алим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)
📌 “Тонгда 3 марта “Аузу биллаҳис самиил алими минашшайтониррожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.” (Термизий)
📌 “Бомдод намозидан кейин 11 Ихлос ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.” (Хараит)
📌 “Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ало кулли шайин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий)
(“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)
📌 “Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.” (Термизий)
📌 “Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.” (И.Аҳмад)
📌 “Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (Имом Аҳмад)
📌 “Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбиаллоҳу ла илоҳа илла ҳу алайҳи таваккалту ва ҳува Раббул аршил озийм” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)
📌 “Кундузи “Аллоҳумма ма асбаҳа би мин ниъматин ав би аҳадин мин халқика фа минка ваҳдака ла шарийка лака фалакал ҳамду ва лакаш-шукр” дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади)
📌 “Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.” (Дайламий)
📌 “Уйдан чиқаётганда “Бисмиллоҳи таваккалту алаллоҳ ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий) “
📌 “Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.” (Абу Нуайм) (Имом Раббоний ҳазратлари дин ва дунё зарарларидан сақланиш учун ҳар куни беш юз марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллоҳ” ўқирди. Ўқишни бошлашдан аввал ва тугатганидан кейин 100 мартадан саловот айтарди.)
📌 “Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.” (Табароний)
📌 “Кунда 25 марта “Аллоҳумма борикли фил мавт ва фи ма бадал мавт” ни ўқиган киши шаҳид бўлади.” (Радд-ул мухтор)
📌 “Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа)
📌 “Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
📌 “Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.” (Тазкиратул Қуртубий)
📌 “Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
📌 “Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул озийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа)
📌 “Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳал озийм аллази ла илоҳа илла ҳувал ҳаййал қаййум ва атуби илайҳ” ни ўқиш керак)

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

17 Jan, 00:24


👳🏻🧕 БАЛОҒАТ ЁШИ ҲАҚИДА
#рўза #намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, балоғат ёши ўғил болаларга 12, қиз болаларга 9 ёшдан деб билар эдим. Сизларнинг бир саволга жавобингизда балоғат ёши эҳтилом бўлиш дейилибди. Маълумки баъзиларда эҳтилом бўлиш кечроқ, 15-16 ёшларда бўлади. Бундай ҳолатларда намоз ва рўза неча ёшдан бошланади? Болаларни неча ёшдан намозга буюриш керак?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бола ўн ёшга етганида намоз ўқимаса уришга буюрганлар.

عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар». Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган. ✍️ Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.

Аммо фарз бўлиши, ўқимаса гуноҳ ёзилиши эҳтилом ёшидан бошланади. Эҳтилом бўлмаган ўғил-қизлар 15 ёшидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Қазосини ўқимоқчи бўлганлар ўша балоғат ёшидан буён қолдирганларини қазосини ўқийдилар. 10 ёшдан қолдирганини эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54438)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

16 Jan, 10:49


ЗАНЖИРЛИ ЯЪНИ ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Айрим фирмалар уларнинг маҳсулотини сотиб олганингиз учун сизга бошқа харидор олиб келиш ҳуқуқини тақдим этади. Улар қўйган шартларга кўра ва улар айтган миқдорда харидор олиб келсангиз сизга маълум миқдорда маблағ ёки биронта қимматбаҳо буюм берадилар. Бу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кунда бу иш турли кўринишларда ва турли шартларга кўра амалга оширилмоқда. Лекин уларнинг барчасида топиладиган ҳолат яъни уларни жамлаб турувчи нарса маҳсулот сотиб олган шахс занжир қаторига қўшилади ва бошқа харидорлар излашга киришади. Гоҳида муваффақиятга эришиб маълум маблағларга эга бўлиши мумкин.

Бу ишларнинг шаръий ҳукми келишув шартлари ва ҳолатларига қараб ўзгариб боради:

⚡️1. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш яъни бошқа харидор олиб келиш шарт қилинса бу бай фосид ҳисобланади. Масалан, бир пачка дорини 100 долларга бошқа харидор олиб келиш шартига кўра сотилса жоиз эмас.

⚡️2. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса ва сотиб олувчи унга қўшилмаса бу бошқа оддий байлар каби жоиз ҳисобланади.

⚡️3. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса, лекин маҳсулот ўзинининг бозордаги ҳақиқий қийматидан юқори нархга сотилса савдо занжирига қўшилиш учун уни сотиб олиш жоиз эмас. Масалан, баъзи фирмалар 200 долларлик дорини 500 долларга сотади ва сотиб олувчига "Хоҳласангиз занжирга қўшилинг ва даромад олинг, хоҳласангиз йўқ, шарт эмас" деб айтади. Сотиб олувчининг асл мақсади дори эмас, балки ана шу занжирга қўшилиб олиш бўлса бай жоиз эмас.

⚡️4. Агар маҳсулот ўз нархида сотилаётган бўлса ва уни сотишда занжирга қўшилиш шарт қилинмаса, лекин уни сотиб олувчи занжирга қўшилиб даромад топиш учун сотиб олса ва унга қўшилса бу олдинги байдан алоҳида иш ҳисобланади. Фиқҳий қоидаларга кўра у воситачи ёки даллол ҳисобланади. Бунда воситачига ҳақ бериш масаласи асосида ҳукм чиқарилади. Одатда бу шаклда юритиладиган келишувларда воситачи бир нечта, масалан иккита харидор топсагина бериладиган маблағга ҳақли бўлади. Бу тариқа келишув ҳам жоиз эмас.

Бундан ташқари у ўзи топган харидорлар орқали топилган одамлар ҳисобидан ҳам маблағ олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу хусусда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ қуйидагиларни айтади: "Тажриба шуни кўрсатдики, ушбу ҳолатларда сотилаётган маҳсулот қимматбаҳо, гоҳида бозорлардан топилмайдиган нарса бўлади. Одамлар уни савдо занжирига қўшилиш учунгина сотиб оладилар. Бундан олдинроқ фирмалар маҳсулотни сотмасдан ҳам бу ишни амалга оширганлар. Улар одамлардан яхшигина пул олиб уларнинг қўлига биргина карточка берганлар. Карточкани олган одам занжирга қўшилган ва бошқа одамларни унга қўшиб маълум миқдорга етганда маълум маблағларни қўлга киритган. Бу айни қиморнинг ўзгинаси ҳисобланади. Бу "Пирамида.." деб аталади. Кўп давлатлар бу шаклдаги савдо амалиётини қонун билан таъқиқлаб қўйдилар. Шундан кейин улар карточка ўрнига баъзи маҳсулотларни нархидан баландроқ нарх эвазига сота бошладилар. Лекин, мазмун ва мақсад пирамида системасининг айни ўзи. Буни кўп давлатлар ҳали таъқиқламади. Лекин шариат ҳукмига кўра бу жоиз эмас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

14 Jan, 00:14


ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз #Қуръон


Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

13 Jan, 11:40


ФОТИҲА СУРАСИ ОХИРГИ ОЯТИ
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! “Фотиҳа” сурасининг охирги оятида «анъамта алайҳим»дан кейин тўхтаб нафас олиб, кейин «ғойрил»дан давом эттирса бўладими? Чунки оятнинг охиридаги 6 та ҳаракат чўзишга нафас етмай қолаяпти.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/38293)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

13 Jan, 00:20


14-ЯНВАР ВА СОВҒА
#эслатма

САВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда 14-январ келади, шу боис яқинда қизлардан болларга ватан химоячилар куни билан совға улашади. Шу ҳалолми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўз эрларига жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/123450)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

12 Jan, 10:42


СИНГЛИМНИНГ АҲВОЛИ ЯХШИ ЭМАС
#дам_солиш

САВОЛ: Бир неча йилдан буён синглимнинг аҳволи яхши эмас. Замонавий медицина уни ҳеч қандай касалликка чалинмаган деб баҳолаяпти. Aммо синглим ўз-ўзидан гапирадиган, қўрқиб кетадиган баъзан бақириб йиғлаб қоладиган одатлар чиқарган. Олиб бормаган табибимиз, синамаган усулимиз қолмади. Баъзи имом-ҳатиблар “Ичига жин кириб олган” ҳам дейишяпти. Бизга ёрдам беринг, бу ташвишдан ҳалос бўлиш учун шариатда қандай ечим бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинларнинг ҳам имонли яхшиси, имонсиз ёмони бўлади. Уламоларимиз имонсиз ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкин, деб айтадилар. Бунда кўпинча, одамларнинг ўзлари айбдор бўлади. Жинлар васвасага учраган, Аллоҳ таолонинг зикридан, Қуръони карим тиловатидан узоқ ва ғафлатда бўлганлар, жинлардан сақланиш учун ўқиладиган дуоларни ўқимай юрганларга тегиши мумкин. Албатта бу Аллоҳ таолонинг изни билан бўлади.

Айрим инсонлар бемор бўлиб қолсалар, дарров фолбинлар, “азайимхон”ларга мурожаат қилишади. Уларнинг фикрича, “тумор” қилиб бериш билан ёҳуд “иситма-совутма” қилиб бериш билан, ёки “жин ҳайдаш” билан бутун дарддан фориғ бўлишармиш. Тасаввур қилиб кўринг, агар бу амаллар ҳақиқат бўлса, ер юзида бирон бемор қолармиди, итоатсизлик битмасмиди? Демак, бундай хатти-ҳаракатлар зарурат эмас, мўмайгина даромаддир.

Жин кириб олибди, жин тегибди, деган ташвишлардан узоқ бўлиши учун инсон кундалик ибодатларини ўз вақтида адо этиши ҳамда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўқиб юрган суралар ва дуоларни ўқиб юриши керак. Жумладан, эрталаб бомдод намозидан сўнг “Оятал курси”, “Ихлос”, “Фалақ”, “Нас” сураларини ўқиб юрилса, Аллоҳ таоло турли сеҳр ва кўз тегишидан сақлайди. Шунингдек, кечаси ухлашдан олдин ҳам худди шу сураларни ўқиб ўзига-ўзи дам солиб ётиш тавсия этилади.

Сиз ўз сиглингизга дам солдиришингиз лозим. Дам солиш бу — Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримни тиловат қилиш ва Аллоҳнинг исмларини айтиш ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида келган дуоларни ўқиб паноҳ тилашдир. Ундан бошқа нарсаларни ўқиб дам солиш Ислом таълимотига кирмайди. Дам солишнинг энг афзали — инсон ўзига-ўзи дам солишидир. Агар киши ўзига-ўзи дам сололмаса, ишончли – илмли ва тақволи кишининг олдига бориб дам солдириши этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

11 Jan, 11:16


ЧОЙХОНАДА АРОҚ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, агар дўстлар билан чойхонада йиғилиб дийдорлашаётган пайтимизда, ёнимиздаги хоналарда бошқа одамлар ароқ ичиб ўтиришса ва у чойхонани хўжайини вино ва ароқ сотиш ва ичиш учун руҳсат бeриб қўйган бўлса, биз у инсонга шу иши ривожланишига ҳиссамизни қўшиб сабабчи бўлиб қолмаймизми? Айтишларича бундай жойга Аллоҳни лаънати ёғилиб тураркан. Биз бошқа жойда йиғилганимиз маъқулми ёки улар ўзлари учун жавобгарми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг лаънати ёғилса сизларга ҳам тегиб кетади. Одамлар кейинчалик бошига бирор иш келса нима хато қилдим экан деб юраверади. Тўғри ўйлабсиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53470)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

10 Jan, 11:59


🧕 АЁЛЛАР КЎЗИГА ҚЎЯДИГАН ТУШ ВОСИТАСИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биламизки, аёлларга киприк улаш мумкин эмас, лекин туш воситасидан фойдаланса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! У ҳам лак каби киприкка ёпишиб остига сув етказишдан ман қилса намози адо бўлмайди. Шунинг учун жоиз эмас. Ювиб остига сув етказиш шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/107659)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

10 Jan, 01:50


ТЎЛАМАГАН ЙЎЛКИРАЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАМАН
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.
Шуни ёдда тутиш лозимки, бировларнинг ҳақлари энг аввало эгасига қайтариш шарт бўлади. Эгаси ёки унинг меросхўрларини топишнинг иложи умуман бўлмагандагина унинг номидан садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

09 Jan, 10:45


ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ БЕТАҲОРАТЛИК
#жаноза

САВОЛ: Ассалому алайкум! 1). Жума марузаларидан бирида имом “жаноза намозида таҳоратсиз қатнашган киши иймонини янгилаб олиши кeрак” дeганини эшитдим. Бошқа бир имом эса “никоҳини янгилаб олсин” дeди. Шу гапларни қандай тушунайлик? Ахир иймон эскирмайдику?! Никоҳга кeлсак, уйланмаган бўлиши мумкинку. Жаноза намозида таҳоратсиз қатнашган одамга динда ҳукм қандай? Хатосини тузатиш учун нима қилиш кeрак?
2). Биринчи саволга боғланган ҳолда намоз инсонга балоғатга eтганлигидан фарзлигини биламиз. Жаноза намозини ҳам хатоларсиз, қонун қоидаси билан қатнашиш шарт бўлган муддати борми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
1). Таҳоратсиз намоз шу қатори жаноза намозини ҳам ўқиш ҳаром ҳисобланади. Парво қилмасдан бўлаверади деб ўқиш фиқҳий китобларда куфр дейилган. Шунинг учун жанозага борганда жанобатдан пок, бетаҳоратликдан пок ҳолатда бориши керак. Таҳоратсиз ўқиса ҳам бўлаверади демаган бўлса, кофирга ҳукм қилинмайди.
2). Жаноза ҳам балоғатга етгандан бошланади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54585)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

08 Jan, 12:21


🧕 ЧАҚАЛОҚҚА АЁЛ КИШИ АЗОН
#азон

САВОЛ: Ассалому алайкум! Чақалоқни қулоғига аёл киши азон айтса бўладими? Айтиб қўйган бўлса нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34449)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

31 Dec, 11:33


РАЖАБ ОЙИ ҲАҚИДА
#фазилатли_вақтлар

CАВОЛ
: Ҳурматли устозлар, Ражаб ойининг фазилати, унда қилинадиган ибодатлар ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари бу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис шу ном билан аталган.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Рамазон ойидан сўнг тутган рўзаларини қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашар эди. Ражаб ойи келганда эса, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Набий алайҳиссаломдан заиф санад ила ҳадис ҳам ривоят қилинган:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ. قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ" (رواه الإمام ابن عساكر والبيهقي).

яъни:
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар
( Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган. Имом Нававий ва Ибн Ражаблар заиф ҳадис деган).

Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана ва баллиғнаа рамазона”.

Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:

عن عَامِرِ بْنِ شِبْلٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا قِلابَةَ رضي الله عنه، يَقُولُ: "فِي الْجَنَّةِ قَصْرٌ لِصُوَّامِ رَجَبٍ" (رواه الإمام البيهقي).

яъни:
Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба разияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар
:
📗 “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор”
( Имом Байҳақий ривояти).

Шундай экан, имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб, нафл рўзаларни тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, халқимиз орасида ражаб ойида қилиш шарт, деб тушуниладиган ибодатлар пайдо бўлган. Аслида уларнинг асоси мавжуд эмас. Шариатимиз кўрсатмаларида Ражаб ойининг муайян бир кунини рўза билан хосланмаган. Бу борада келган барча ҳадислар “мавзуъ” яъни тўқима эканига барча муҳаддис уламоларимиз иттифоқ қилишган.

Аслида нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Лекин бунинг учун муайян кунни белгилаб, ушбу иш шариат кўрсатмаси деб, одат қилиб олиш ҳамда бунга далил сифатида турли тўқима ҳадисларни ривоят қилиш тўғри эмас. Айниқса, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (манба: 📚 “Баҳрур-роиқ”, “Раддул Муҳтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил-мавзуа” китоблари).

☝️ Демак, Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан, одат қилиб олмасдан ўқилаверади. Шундагина шариатимизда кўрсатилмаган турли бидъат ва хурофотдан узоқ бўлинади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

31 Dec, 00:30


#Ғафлатда_қолманг

🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ


🔸 “Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸 Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸 Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ ﷺга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸 Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.
📗 Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (✍️ Ибн Асокир ривояти).

🔸 Ражаб ойини Расулуллоҳ ﷺ қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ ﷺ ражаб ойида рўза тутганлар.
📗 Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ ﷺ рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ ﷺдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

⚡️ P.S. Бугун шомдан кейин Ражаб ойи бошланади Ин Шаа Аллоҳ.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

30 Dec, 12:48


🧇 ЯНГИ ЙИЛ ДАСТУРХОНИДАН ЕЙИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен янги йилни нишонламайман, лекин уйдагилар ҳаммаси бунинг акси. Бундай ҳолатда мен янги йил учун безатилган дастурхон ноз-неъматларидан олиб ейишлигим ёки ота онам айнан янги йил учун атаб пиширган овқатдан ейишлигим жоизми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ейишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/153023)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

30 Dec, 01:52


🎇🎆 ПИРОТЕХНИКА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Перотехника воситаларини ҳукми қандай? Уни сотиш, қаердалигини айтиш, тарқатишчи? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Имом Муновий “Мусулмон кишини қўрқитиш ўта қаттиқ ҳаром” деганлар. (Файзул Қодийр).

عن عبد الرحمن بن أبي ليلى قال: حدثنا أصحاب محمد صلى الله عليه وسلم أنهم كانوا يسيرون مع النبي صلى الله عليه وسلم، فنام رجل منهم فانطلق بعضهم إلى حبل معه فأخذه ففزع، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا يحل لمسلم أن يروع مسلما. رواه أبو داود

Абдураҳмон ибн Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Муҳаммад ﷺнинг асҳоблари бизга ҳадис сўзлаб айтдилар: “Улар Набий ﷺ билан бирга кетаётганларида улардан бир киши ухлаб қолибди. Шунда саҳобаларнинг баъзилари унинг арқонини ёнига бориб олибди. Ухлаётган саҳоба қаттиқ қўрқувга тушибди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ “Мусулмон киши мусулмон кишини қўрқитиши ҳалол бўлмайди” деган эканлар”.

✍️ Абу Довуд ривояти.

Сиз айтган нарсалардан эса қанча кишилар қўрқувга тушишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54666)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

29 Dec, 12:57


ИЧКИ ТАРТИБНИ БУЗГАН ҲОЛДА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен ўқийман ва ётоқхонада тураман. Ётоқхонада намоз ўқишга рухсат берилмаган. Лекин фарз намозларини ўқийман. Иложи бўлган ҳолларда жамоатга чиқаман, лекин 5 вақт чиқиш иложи йўқ. Бу ҳолда рухсат берилмаган бўлса ҳам намоз ўқишим жоизми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг фарзини бажаришда бандасидан рухсат сўралмайди. Сиз Аллоҳга итоат қилинг. Улар билан тортишиб ҳам бахслашиб ҳам кўрсатиб ҳам айтиб ҳам рухсат сўраб ҳам ўтирмасдан индамай ибодатингизни бажараверинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/214355)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

29 Dec, 03:23


🐎 ОТ ГЎШТИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: От гўшти ҳалолми? Баъзи мусулмон мамлакатларда от гўшти ейишмас экан.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда ҳамда шофеий ва ҳанбалийлар бўйича, от гўшти ҳалол ҳисобланади. От гўштини еб бўлмаслиги ҳақида келган ҳадислар эса вақтинчалик, жиҳод учун, от минишга ҳожат кучайганда айтилган бўлиб, кейинчалик насх қилинган яъни, унинг ҳукм ўз кучини йўқотган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

28 Dec, 08:45


ДУО ҚИЛСАМ ИЖОБАТ БЎЛМАЯПТИ
#дуо

CАВОЛ: Аллоҳдан дуо қилиб нима сўрасам кўпинча тескарисини беради. Намоз ўқисам ҳам негадир ишим орқага кетади. Нега менда унақа бўляпти?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Дуо ҳам ибодатлардан биридир. Аллоҳ таоло бандаларини дуо қилишга буюриб, шундай дейди:

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ

Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар” (Ғофир сураси 60-оят).

Ҳадисда: “Дуо – бу, айни ибодат”, – дейилган. Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло ундан дуо қилиб сураган бандаларининг сўровларини ижобат қилиши ҳақида айтади:

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ

Сиздан (эй, Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар” (Бақара сураси 186-оят).

Дуолар ижобат бўлиши қайсидир дуони ўқишга боғлиқ эмас, балки ихлос билан дуо қилишга боғлиқ. Дуо қилишнинг ҳам ўз одоблари бор. Дуо одоблари хусусида бундай марҳамат қилинади: “Раббингизга зорланиб ва хуфёна дуо қилинг! Зеро, У ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди. Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқув, ҳам умид билан дуо қилинглар! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир” (Аъроф сураси 55–56-оятлари).

Дуони Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан бошлаб, яна шулар билан тугатиш унинг қабул бўлишига сабаб бўлади. Яна дуо қабул бўладиган маконлар ва вақтлардан унумли фойдаланиш керак. Энг чиройли ва қабул бўлган дуолар Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келтирилган, уларни топиб ўрганиш лозим.

Дуода Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини такрор-такрор айтиш, тинчлик, офият, саломатлик билан бир қаторда, дунё ва охират яхшилигини, барча яхшиликларни жамловчи дуоларни қилиш лозим.

Кишининг дуолари, ибодатлари Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлишида ҳалол-пок луқма билан озиқланиш, қариндош-уруғчилик ришталарини мустаҳкамлаш, гуноҳ ишлардан тийилишнинг жуда муҳим ўрни бор. Яна Аллоҳ таоло бандасининг дуосини ўзи хоҳлаган пайтда қабул қилади. Дуо қабул бўлмаса, банда бунинг учун қиёматда алоҳида мукофот олади.

Дуо бандани Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эриштирадиган амаллардан, шунингдек, ризқнинг мўл, неъматларнинг зиёда бўлишига сабаб ҳамдир. Хулоса, ихлос билан дуо қилган киши ҳеч қачон Аллоҳ таолонинг марҳаматидан қуруқ қолмайди, ё тезда ижобат бўлади, ё охиратда мукофотини олади. Нима бўлганда ҳам дуо қилган киши ибодатнинг савобини олади.

Намоз ўқисам ҳам ишларим орқага кетяпти, деган тушунча тўғри эмас. Ибодатларни бандачилик бурчимиз бўлгани учун холис Аллоҳ учун қиламиз, моддий манфаат кўриш учун намоз ўқимаймиз. Лекин ҳаётда кофирга ҳам, мўминга ҳам турли синовлар бўлиб туради. Ибодат қиляпман менга Аллоҳ таоло синов бермасин, дея олмаймиз. Умуман олганда Аллоҳ таолонинг шариатига мукаммал амал қилиш бандани икки дунёда саодатга эриштиради. Ибодатларда собитқадам бўлинг, доимо намозни жамоат билан ўқиш, Аллоҳ таолонинг зикри ва истиғфорни кўп айтишга одатланинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

27 Dec, 11:28


ҲАРОМ ЙЎЛ БИЛАН ТОПИЛГАН МОЛНИ САВОБ УМИД ҚИЛИБ БЕРСА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ҳаром молни савоб умид қилмасдан фақир ва мискинларга садақа қилиш кераклигини билдим. Айтингчи савоб умид қилиб берсачи унда нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ҳаром молни савоб умидида садақа қилса, ёки олаётган фақир ҳаром эканлигини билиб садақа қилувчининг ҳаққига дуои хайр қилса ва берувчи бунга “омин” деб турса, ушбу суратларда садақа қилувчининг иймонига путур етади. (Алфозу куфр ва аҳкамуҳа, 65 бет). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

26 Dec, 12:41


❄️🌨 СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАҲОРАТ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қишлоқ жойларида совукда ювиниш шароит деярли йўқ. Шунинг учун жинсий алоқадан кейин тахорат олса хам кифоя қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Кифоя қилмайди. Аввал ғуслнинг шароитини қилиб, кейин жинсий алоқа қилинади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55541)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

26 Dec, 05:00


🥶 СОВУҚДА ҒУСЛ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Домла кунлар совугани сабабли ғусл қилиш муаммо бўлябди. Эрталаб турганда бир хил пайтда ғусл вожиб бўлган бўлади, шундай ҳолатда иссиқ сув бўлса ҳам ҳаммом жуда совуқ бўлади. Эрталаб шундай пайтда нима қилинади?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Шунинг учун яшайдиган хонангизни бир метрини ичкаридан девор уриб ҳаммом қилиб олинг. Тез исийди, бундай қилиш ҳар бир мусулмонга зарур. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/121569)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

25 Dec, 11:50


🎅 ТЎҚИМА ОБРАЗЛАРДАН ОМАД СЎРАШ ШИРК БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#ақида

CАВОЛ: Яқинда бир видеолавҳани кўриб қолдим. Унда баъзи кишилар қорбобога ишонишларини, ундан деҳқончиликни яхши бўлишини сўрашлари, яхши келин сўрашлари, омад сўрашларини айтишган. Бунга динимизнинг муносабати қандай? Мана шундай эътиқоддаги киши ширк келтирган бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, динимизда асли йўқ бўлган хурофий нарсадан ҳожатларимни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5)

яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят).

Қорбобо ёки Аёзбобо тимсоли тўқима-хурофот экани маълум ва машҳур. У илк марта славянларнинг миллий динлари таъсирида шаклланган. Қорбобо қадимда қиш ва аёз худоси саналган. Руслар насронийликни қабул қилгач, кўпхудолик элементи сифатида таъқиқланиб, ундан воз кечилган. Аммо 18-асрга келиб славянлар онгида муҳрланиб қолган “илоҳ”, янги йил байрами баҳонасида мўжизавий ишларга қодир, меҳрибон ва сахий қаҳрамон сифатида қайта гавдаланган.

Ислом шариатига кўра қорбобони чин маънода ризқ берувчи деб, билиш мутлақо жоиз эмас. Аксинча, мусулмон киши ўзининг имон-эътиқодига асосан барча ҳожатларини фақат Аллоҳ таолодан сўраши ва Унинг Ўзигагина ибодат қилиши шарт. Ризқни ҳам, деҳқончиликнинг ҳосилини ҳам, фарзандни ҳам ёлғиз Аллоҳ таоло беради. Тилаклар, дуолар ва истаклар ёлғиз Аллоҳдан сўралади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَلَا تَدْعُ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنْفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ فَإِنْ فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِنَ الظَّالِمِينَ

яъни: “Аллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилманг! Агар қилсангиз, унда, албатта, Сиз золимлардандирсиз” (Юнус сураси, 106-оят).

Мусулмон инсон ҳаётда доимо ёлғиз Аллоҳ таолога таваккул қилади ва суянади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “Агар Унинг пайғамбари келтирган нарсаларга ишонувчи ва Унинг шариатига амал қилувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига таваккул қилинглар!” (Моида сураси, 23-оят).

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсон эҳтиёжини фақат Аллоҳ таолодан сўраш лозимлиги ҳақида таълимот берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра ва ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тила”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).

Бугунги кунда динимизни ўқиб-ўрганиш учун ҳамма шароитлар мавжуд. Озгина ҳаракат қилса, инсон эътиқоди, ибодати тўғри бўладиган даражада билимга эга бўлиши мумкин. Минг йиллардан бери Ислом динига амал қилиб келаётган халқнинг бугунги авлоди асли йўқ хурофотларга ишониши, тўқима сохта “илоҳ”лардан ризқ, келин сўраши катта айбдир. Эрта Қиёматда “мен билмаган эканман”, деган баҳона узр бўла олмайди. Мусулмон киши Аллоҳ таолога қорбобони тенг қилиши ширкдир. Бундай эътиқодда бўлган кишилар тезда ўзларини ўнглаб, тавба қилишлари ўзлари учун яхшидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

25 Dec, 01:01


🧕 АЁЛЛАР КЎЗИГА ҚЎЯДИГАН ТУШ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёллар ишлатадиган пардоз воситаси сувда кетмасдан 1-2 кун турадиган (вадастойкий) киприк бўёқлари (тушлар) сурганда устидан ювиб таҳорат олса бўладими ёки тушни совун билан яхшилаб ювиб кетказиб кейин тахорат олиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар уйларга ишлатиладиган кимёвий краска каби баданга ёпишиб, остига сув ўтказмаса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/84856)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

24 Dec, 11:51


ИЧКИЛИККА ҚАРШИ ДУО БОРМИ?
#дуо

CАВОЛ: Ичишга қарши дуо борми? Эрим учун ўқимоқчиман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Махсус дуо йўқ. Лекин қалбдан чиқариб, инсофу тавфиқ сўраб дуо қилаверинг. Турли йўллар ва усуллар билан насиҳат қилишда давом этинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

24 Dec, 02:01


ОНАГА ИТОАТ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Уйланганимга бир йил бўлди, яқинда аёлим намоз ўқишди бошлади. Энди ҳижоб ўраб юришинг керак десам онам қўймаяптилар мен ўлсам ҳам ҳотининг ҳижоб ўрамайди деяпти. Онамга насиҳат қилдим, бўлмади. Бундай вазиятда қандай йўл тутишим керак?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. Нима билан бўлса ҳам авратларини тўсса бўлди. Жоҳил инсон деворга ўхшайди. Деворга бошингни ураверганинг билан бошинг оғригани қолади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/158083)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

23 Dec, 14:54


МАЙЙИТ ВА ҒУСЛ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, маййит ювувчи ва қарашганлар, маййит олдидан чиққач ғусл қилиш кeракми? Олдиндан раҳмат.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ғусл қилишлари вожиб ёки шарт эмас, балки мустаҳаб амалдир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/33288)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

23 Dec, 01:30


ФОРЕКС (FOREX) ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Бугунги кунда форекс орқали пул маблағларини айрбошлаш жуда кенг тус олган. Шариатимизга кўра Форекс орқали пул топишимиз мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Форекс (FOREX) инглизча “Foreign Exchange Market” яъни, "Халқаро валюта айирбошлаш бозори” маносини англатади. Форекс савдоси бу – бир вақтнинг ўзида бир пул бирлигини харид қилиш ва бошқа бир пул бирлигини сотиш амалиётидир. Ушбу савдо амалиёти брокер (даллол) ёки дилер (олиб сотар) орқали ва жуфт-жуфт ҳолда (яъни валюталар жуфтлигида) амалга оширилади.

Шариатимизга кўра пулларни бир бирига айрибошланганда эвазларни савдо мажлисининг ўзида қўлга олиш шарт. Форексдаги савдо нақд ва насия кўринишида амалга оширилади. Савдо келишуви насия бўлганида бу шартни топилмаслиги аниқ. Бу билан унинг ножоизлиги келиб чиқади.

Савдо келишуви нақд кўринишда бўлганида эса қуйидаги омиллар сабабли ножоиз ҳисобланади:

1. Форексдаги савдо келишуви нақд кўринишда бўладиган кўринишида хорижий валюталарни айирбошлаш амалиётида пул бирлиги сотилгандан сўнг иккинчи пул бирлигининг келиб тушиши шу куннинг ўзида ниҳоясига етказилмайди, балки иккинчи тўлов Т+2 (two days after the transaction date – амалиётдан сўнг икки кун ичида) амалга оширилади. Бу эса рибога оид шариатимиз қоидасига тўғри келмайди. Бу юзасидан гарчи Малайзия Марказий банки Шариат кенгашининг 2003 йил 28 августдаги 38-мажлиси “Т+2 кўринишидаги амалиётларни жоиз деган қарор чиқарган бўлсада, замонамизнинг кўзга кўринган олимларидан Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний “Форекс савдо келишувида сотилаётган пулларнинг эвазини савдо мажлсида қўлга олиш шарти топилмагани шариатда рибо саналади”, деганлар.

2. Кўпинча форекс амалиётида иштирок этувчилар ўзлари эга бўлмаган нарсани олди сотти қилишади. Бу битим доирасида ҳеч қандай пул бирлиги харид қилинмайди ҳам, сотилмайди ҳам, яъни бу чайқов амалиёти доирасида ҳақиқий валюта алмашинуви умуман содир бўлмайди. Барча битимлар амалда эмас, фақат компьютердаги ёзувлар кўринишида амалга оширилади. Бундай битим иштирокчиларининг мақсади валюта олиш ёки сотиш эмас, балки бирор бир валютанинг муайян вақт оралиғидаги бошқа бир валютага нисбатан нархи ўзгаришида, яъни валюта курслари ўртасидаги тафовут устида пул ишлашга ҳаракат қилишдир. Шу жиҳатдан ҳам уни қимор дея эътиборга олинади.

3. Ушбу амалиётда ғарар (яъни, ноаниқлик) бор. Ислом шариатида мавҳумлик устига қурилган ҳар қандай битим жоиз эмас. Чунки бу турдаги амалиётнинг натижаси аниқ эмас. Ҳақиқий савдода эса сотилаётган мол ҳам, олинаётган мол ҳам аниқ, молнинг нархи ҳам аниқ бўлади. Савдогарнинг мақсади ҳам молни маълум нархда олиш ёки сотиш, пул бирликларининг нархи ўзгаришига пул тикиш эмас.

4. Гоҳида пул биржалари форексда иштирок этадиган баъзи кишиларга озгина пул тикиб, тиккан пулидан кўпроқ пул билан форексда тижорат қилишга имкон беради ва пул биржаси қолган пулни зиммасига олади. Лекин бунинг эвазига зиммасига олган пулдан кўра кўпроқ пулни иштирокчилардан талаб қилади. Яъни гоҳида пул биржаси 10 минг пули бор кишига форексда 20 минг билан савдо қилиш имконини беради ва пул биржаси қолган 10 мингни зиммасига олади. Зиммасига олган 10 минг эвазига иштирокчидан масалан, 15 минг талаб қилади. Бу эса рибони вужудга келтирадиган қарздир.

5. Форекс амалиётида иштирок этувчилар муайян бўлмаган пулларни олди сотти қилишади. Чунки шариатга кўра пулларда таъйин топиш пулни қўлга олиш билан бўлади. Форекснинг аксар амалиётларида бу нарса топилмайди.

Форекс амалиётида шу ва бундан бошқа Ислом шариати кўрсатмаларига зид бўлган омилларни ҳисобга олиб Ислом уламолари форексда савдо қилиш шаран жоиз эмас, дея фатво чиқарганлар (Манбалар: Ислом Олами Робитаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академиясининг ҳижрий 1427 йил (мел.2006 йил апрель ойи)да Маккаи Мукаррамада ташкил этилган 18-йиғлиш Қарори, Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Фиқҳул Буюъ” китоби ҳамда замонамиз уламоларининг мавзуга доир фатволари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

22 Dec, 11:58


ГЎЗАЛ ДУО ЁКИ АМАЛ ЎРГАТИНГ
#дуо

CАВОЛ: Ишларим ҳеч юришмаяпти. Ўйлаган орзуларимга етишиш учун менга гўзал дуо ёки амал бўлса ўргатинг.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳга тақво қилинг. Чунки оятда ким Аллоҳга тақво қилса, ўйламаган жойидан ризқлантириши, айтилган:
"...Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур" (Талоқ сураси 2-оят).

"Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар..." (Талоқ сураси 3-оят).

Бўйнингиздаги барча фарзларни ўз вақтида бажаринг. Суннатларга ҳарис бўлинг. Нафл ибодатлар билан Раббимизга яқинлашинг. Ана ундан кейин Аллоҳ сўраган нарсангизни беради. Салафлар иши юришмаганларга булардан ташқари истиғфорни ҳам кўпайтиришни буюришган.

Сиз зикрни кўпайтиринг ва истиғфорни айтишда бардавом бўлинг.

Бундан ташқари сиз кўзингизга юришмаётгандек кўринаётган дунё ишларида ўзингиздан кўра абгорроқ инсонларга қаранг. Ана шунда сизнинг ишларингиз юришаётганлигини кўрасиз ва Раббимизга шукр қиласиз. Зеро мўмин одам дунё ишларида ўзидан пастроқ ҳолатдаги инсонларга қарашга буюрилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

22 Dec, 01:01


РЎЗҒОР УЧУН ОЗИҚ-ОВҚАТНИ ЗАХИРА ҚИЛИШ ҲАМ ИҲТИКОРГА КИРАДИМИ?
#иҳтикор

CАВОЛ: Рўзғор учун олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини қанча сақлаш керак, 3 кунми? Баъзилар 2-3 ойга етадиганини ғамлаб қўйишади, бунинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оила эҳтиёжи учун сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотларини уч кун ва ундан кўпроқ сақлаш жоиз, бунга шариатда ҳеч қандай монеълик йўқ.
Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаб қўйиш, захира қилиш икки мақсадга кўра бўлади:
1. Озиқ-овқат маҳсулотларини қимматлашганда сотишни қасд қилиб, сотиб олиш ва сақлаб қўйиш.
2. Аҳли оиласини таъминоти учун сақлаб қўйиш.

Биринчи ҳолат шаҳар аҳлига зарар етказадиган бўлса, иҳтикор бўлиб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларида бундан қайтарганлар.

Маъмар ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

لا يحتكر إلا خاطئ (رواه مسلم)

📗Фақат хатокор (осий) кимсагина иҳтикор қилур”, дедилар.
(✍️ Имом Муслим ривоятлари).

Ҳанафий мазҳаби уламоларидан Имом Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ “Ад-дурр ал-мунтақо” китобининг шарҳида шундай дейди: “Иҳтикор сўзи шаръан озуқа ва шунга ўхшаш нарсаларни (кўплаб миқдорда) сотиб олиб, уни то нархлар қимматлашгунга қадар (камида) қирқ кун давомида (бозорга чиқармай) ушлаб туришдир.

Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ иҳтикор сўзининг таърифида: “У егулик ва шунга ўхшаш нарсаларни (улгуржи) сотиб олиб, сўнг нархлар қимматлашини пойлаб, қирқ кун ғамлаб қўйишдир”

Бу тарифдан маълум бўладики иҳтикор шаҳар ёки қишлоқлардаги (одам ёки ҳайвон тановул қиладиган) озиқ-овқат ва шунга ўхшаш инсонларнинг ҳожати кўп тушадиган маҳсулотни улгуржи сотиб олиб, бозорга чиқармай ушлаб туриш ва сунъий равишда қимматлаштириш орқали одамларга зарар беришдан иборатдир. Агар бошқа мақсадда бўлса, масалан, одамларга енгиллик туғдириш учун бирор мол турини улгуржи сотиб олиб, кейин уни бозорда нархини оширмасдан сотиш мақсадида сақлаб қўйса, иҳтикор қилган ҳисобланмайди.

Уламолар киши ўзи етиштирган ёки ишлаб чиқарган ёки четдан ўзи олиб келган маҳсулотларни нарх ошганда сотиш учун сақлаб қўйиши иҳтикор эмас, деганлар.

Иккинчиси. Аҳли оиласининг таъминоти учун озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсаларни захира қилиб қўйиш шариатга зид эмас.

Оиша разияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади:

كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يدخر لأهله قوت سنة (رواه البخاري)

📗 “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли оиласи учун бир йиллик озиқ-овқат захира қилиб қўяр эдилар”
(✍️ Имом Бухорий ривоятлари).

Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эртаси учун бирор нарса ғамлаб қўймасликлари ривоят қилинган.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

كانَ النَّبيُّ صلَّى اللَّهُ عليْهِ وسلَّمَ لا يدَّخرُ شيئًا لغدٍ (صحيح الترمذي)

📗 “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эртанги кун учун бирор нарса захира қилмас эдилар”
(✍️ Имом Термизий ривоятлари).

Муҳаддис уламолар бу икки ҳадисни ўрганиб чиқиб, бу икки ҳадиснинг маъноси бир бирига зид эмас деганлар ва бу ҳадисни қуйидагича таъвил қилганлар.
1. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун захира қилмас эдилар, аҳли оилаларини бир йиллик озиқ-овқатларини захира қилар эдилар.
2. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатидан ортиқ нарсаларни захира қилмас эдилар.

Демак, киши аҳли оиласи учун зарур бўлган озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсалар хоҳ у нарсалар маҳсулот кўринишида бўлсин, хоҳ пул кўринишида бўлсин маълум бир муддатга етадиган даражада захира қилиб қўйиши мумкин, балки бу оила аъзоларини қалбини хушнуд қилади, уларни хотиржам ҳаёт кечиришига, ибодат қилишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

21 Dec, 01:31


НИМА ҚИЛСАМ ҚАРҒИШЛАР КЕТАДИ?
#оила

CАВОЛ: Мен ёшлигимда жуда қайсар қиз бўлиб, ота онамни кўп ранжитадиган ишлар қилганман. Шу қаторда кўп инсонларни пулини ўғирлаб, хаққини еб қамалиб чиқганман. Мана нечи йилдирки бахтим очилиб турмушим бўлмаяпди. Гуноҳларимга тавба қилиб ота онамдан ҳам рози-ризочилик олганман, ҳозир 5 вақт намоз ўқиб, сатри авратдаман. Яқинда ҳаётим ўхшамаганига сиқилиб Аллоҳдан кечирим сўраб ухлаб, тушимда менга қарғиш текганини ва мени хеч ким олмаслигини, тушимда кўрдим. Мен барча гуноҳларимга тавба қилиб шариатга асосан яшашга ўтганман, энди нима қилсам экан, мени ким қарғаганини қаердан топиб кечирим сўрайман. Лекин ҳозир намозларимда Аллоҳдан мен кимни хаққини еб дилини оғритган бўлсам уларга чиройли бахт бер, гуноҳларини кечир ва менга хам бахт бер деб сурайман. Саволим нима қилсам шу қарғишлар мендан кетиб мен ҳам ҳамма аёл сингари оила бўлиб яшарканман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ҳаққини адо қилолмаганлар сизни кечириб юборишини қалбига солишини Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўранг. Кўп истиғфорлар айтинг. Қуръон ўқишни ўрганинг. Эҳсон-садақалар қилинг. Булар ҳам бир синов. Аллоҳ таоло яхшиликлар насиб этади. Тушга ишониб бахтсиз бўлар эканман, дейиш тўғри эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

20 Dec, 10:26


ҚАБРИСТОНДА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#қабристон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволим қуйидагича: мен бир куни бир жанозада қатнашдим, маййитни қабирга қўйиб бўлгандан сўнг бир домла қабрнинг бош тарафида тик турган ҳолда Қуръон тиловат қилди. Мен у имомдан “бунинг бирор бир ҳикмати борми? Ўзи қабристонда, қабрнинг олдида ўтирган ҳолда дуо ва тиловат қиладими ёки тик ҳолатдами” деб сўрашга имкон топа олмадим? Буларнинг қайси бири афзал?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бирор маййитнинг дафнидан фориқ бўлсалар, қабр тепасидан турадилар ва: “Биродарларингизга мағфират сўранглар ва уни собит бўлишини сўранглар. Чунки у ҳозир савол қилинаяпти” дер эдилар.
(✍️ Абу Довуд ривояти).

Шунга биноан дафндан кейин қабр тепасида туриш ва маййитнинг ҳақига дуо қилиш мустаҳаб ҳисобланади. Уламоларимиз дуо қилиш билан бирга тиловат қилишни жоиз деганлар. Уни тик турганда қилинадими, ўтирган ҳолдами, қиблага юзланган ҳолдами ёки юзланмаган ҳолдами фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/25631)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

19 Dec, 12:56


НАМОЗ ЎҚИМАСЛИК ҲАҚИДА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Маҳалламиздаги ўзига тўқ кишилар хайр-эҳсон қилишади, етимларга ва кам таъминланган оилаларга ёрдам қилишади. Кўплаб хайрли ишларда ҳомийлик қиладилар. Аммо ўзлари намозини ўқимайди. Уларнинг охирати қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Мусулмон киши қандай солиҳ амал қилмасин, Аллоҳнинг ризосини топиш, савобга эришишни ният этса, Аллоҳ таоло унинг ниятига қараб савоб бераверади. Масалан, бир киши намоз ўқимаса-да, аммо хайру эҳсон, садақа қилиш билан Аллоҳдан савоб умид этса, намоз ўқимагани учун гуноҳкор бўлади, лекин хайру садақаси учун савоб олади.

Бироқ шуни яхши билиш керакки, хайру эҳсонлар туфайли эришилган савоблар тарк қилинган намоз эвазига орттирилган гуноҳга каффорат бўлмайди. Балки, мўмин киши ўқилмаган намозлар учун Аллоҳдан истиғфор сўраб, тавба қилиши ва бундан кейин бирор вақт ҳам намозни тарк қилмасдан ўқиши шарт. Бу оламлар парвардигори Аллоҳ таолонинг буйруғидир. У Зот Қуръони каримда шундай деган:

فَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا

“...намозни (мукаммал) адо этингиз. Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир” (Нисо сураси, 103-оят).

Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ азза ва жалла: "Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса(яъни ўз вақтида ўқимаса), Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди", деб айтдилар".

✍️ Абу Довуд ривоят қилган.

Дунё ҳаёти инсонга берилган имтиҳон муддати бўлиб, ҳеч ким умри қандай ҳолатда ниҳоясига етишини олдиндан билмайди. Шундай экан, инсон тавба ва истиғфорда бардавом бўлиб, аввало, ўзи учун, қолаверса, бошқалар учун ҳам Аллоҳдан солиҳ амалларга муваффақ қилишини, ҳаёти дунёда фарз амалларни адо этишга муяссар айлашини дуо қилиб сўрамоғи лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

18 Dec, 14:09


НАМОЗДА АТТАҲИЯТНИ ИККИ МАРТА ЎҚИБ ЮБОРСА
#намоз

CАВОЛ: Аттаҳиётни эсда йўқ икки марта ўқиб юборса, намоз бузилмайдими? Жавоб учун раҳмат!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аттаҳият(ташаҳҳуд)ни тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасида икки марта ўқиб юборса, саждаи саҳв лозим бўлади. Агар охирги қаъдада икки марта ўқиб юборса, саждаи саҳв лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

17 Dec, 11:26


ТОҒУТ НИМА?
#биласизми

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир китобда ўқигандим тоғут хақида, лекин тушунмадим. Тоғут нима ўзи?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! «Тоғут» лафзи «туғён» сўзидан олинган бўлиб, Аллоҳ чизган чизиқдан чиқишга нисбатан ишлатилади. Аллоҳнинг йўлидан бошқа йўл «тоғут» дейилади. Тоғутнинг каттаси шайтондир. Дунёда куфр келтириш лозим бўлган нарса тоғутдир. Иймон келтириш лозим бўлган Зот эса Аллоҳдир. Шунинг учун тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтириб, узилмайдиган мустаҳкам тутқични тутишга ҳаракат қилмоқ лозим. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/132366)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

16 Dec, 01:27


БОЛА АСРАБ ОЛИШ
#насаб

CАВОЛ: Опамни фарзанди йўқ. Кўп йил даволандилар. Кимдир бола асраб олса ва унга меҳр берса ўзи ҳам фарзанд кўришини айтибди. Сўрамоқчи бўлганим динимизда бола асраб олишга рухсат берилганми? Рухсат бўлса қандай ҳукмлар бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Динимизда бола асраб олишга рухсат берилади, аммо унга қуйидаги шартлар қўйилган:

📌 1. Асраб олинган болани ўз отасига нисбат берилиши;
Болани ўз отасини номи билан чақириш (яъни сени отанг менман ёки отанг фалончи, деб ўз отасидан бошқа одамни ота сифатида кўрсатмаслик керак);

Аллоҳ таоло асраб олинган фарзандлар ҳақида шундай марҳамат қилган:

ادْعُوهُمْ لِآَبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ فَإِنْ لَمْ تَعْلَمُوا آَبَاءَهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ وَمَوَالِيكُمْ وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا

“Уларни (асраб олинган болаларни) ўз оталари (исми) билан чақирингиз. Шу Аллоҳ наздида адолатлироқдир. Бас, агар уларнинг оталарини билмасангиз, у ҳолда (улар) сизларнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир. Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз). Аллоҳ кечиримли ва меҳрибон зотдир” (Аҳзоб сураси 5-оят).

Бу оятлар нозил бўлгунича, одамлар орасида бировнинг боласини ўғил қилиб, ўз ўғилларидек номлаганлар ва жамиятдаги мавжуд тушунча, урф-одатлар ила иш тутишган. Оят нозил бўлгач бу ҳукм ўзгарди.

📌 2. Асраб олинган бола асраб олувчига маҳрам бўлиши;
Болани қарамоғига олишда аввало имкон қадар яқин қариндошларнинг болаларидан (яъни асраб олинаётган бола ўғил бола бўлса аёлнинг, қиз бола бўлса эрнинг ака-ука ёки опа-сингилларининг болаларидан) бирини қарамоғига олиши керак. Чунки улар ўртасида насаб жиҳатидан маҳрамлик бор. Бордию яқин қариндошлардан бола олиш имкони бўлмай, бегона бола олинса ва у қиз бўлса, асраб олувчи эрнинг эмизикли ҳолатдаги опа-сингиллари ёки ака-укаларининг аёллари икки ярим йил ичида болани эмизсалар ёки уларнинг сути ичирилса, асраб олувчи эрнинг жияни ҳисобланиб, маҳрамига айланади. Агар асраб олинган бола ўғил бўлса, асраб олувчи аёлнинг эмизикли ҳолатдаги опа-сингиллари ёки ака-укаларининг аёллари ўша ўғил болани эмизсалар асраб олувчи аёлга жиян бўлгани учун, маҳрам ҳисобланади (икки ярим йилдан сўнг эмизиш ёки болага юқорида зикр қилинган аёллардан бошқаларнинг сутини ичириш билан маҳрамлик собит бўлмайди). Шундай йўл билан бир оилада номаҳрамлар жамланиб қолишининг олди олинади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши ўз жиянлари Урва розияллоҳу анҳуга шундай ҳикоя қилиб берадилар. Афлаҳа исмли эмикдош амаким киришга изн сўраган вақтда у кишидан ўзимни олиб қочдим ва рўмолни ўраб олдим. Сўнг бу ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар берганимда:

... لا تَحْتَجِبِي منه، فإنَّه يَحْرُمُ مِنَ الرَّضَاعَةِ ما يَحْرُمُ مِنَ النَّسَبِ ( رواه مسلم)

📗 "Унинг олдида рўмол ўрашингизга ҳожат йўқ, чунки насаб жиҳатидан маҳрамлик собит бўлганидек эмикдошлик сабабли ҳам маҳрамлик ҳосил бўлади", дедилар ( Имом Муслим ривоятлари).

📌 3. Асраб олинган боланинг мерос олмаслиги;
Асраб олинган бола ва асраб олувчиларнинг ўртасида насабий алоқаси бўлмаса, бир-бирларидан мерос олишлари жоиз бўлмайди. Балки қўлларида қолган мулклар насабий меросхўрларнинг ҳаққи ҳисобланади.

Бола асраб олишдан мақсад, кўп болалик оилаларга ёрдам бериш ёки етимнинг бошини силаш савобини топиш бўлмоғи лозим. Ҳеч қачон асраб олинган бола ҳақиқий фарзанд бўлмайди. Агар асраб олинган фарзанддан келажакда боқувчига ҳеч қандай наф тегмаса, аксинча зарар етган тақдирда ҳам бундан афсусланмаслик керак бўлади, акс ҳолда қилинган хизматнинг савоби бекор бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

15 Dec, 12:32


ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎҚИШ ВА ЁДЛАШ
#Қуръон

CАВОЛ: Биз ҳозир Қуръон ўрганяпмиз, шунда бази масалаларда қийналиб қолдик. Қуръонда мадли ҳарфлар бор шу ўрганаётган одам шу мадли ҳарфларни чўзмасдан тез ўқиб ўтса яъни саноқ қилиш учун тез ўқиб ўтса гуноҳкор бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни ўз қоидаларига мувофиқ ўқиш ёдлаш керак бўлади. Чунки илк бор қандай ёдланган бўлса шу ҳолда хотирада сақланиб қолади. Шунинг учун бошданоқ тўғри ёдлашга ўрганиш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

15 Dec, 02:45


РОССИЯДА ҲАЛОЛ МАҲСУЛОТ БОРМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Россияда ҳалол ейдиган нарса борми? Бу ерда кўп вақтдан бери яшайдиганлар христианлар юртидаги ҳаво ва ҳаттоки сув ҳам ҳаром дейишди. Илтимос менга ёрдам беринг ўзимнинг юрагим сиқилиб кетди. Деярли ҳамма нарсаларни ҳаром деб ўзларича далиллар чиқариб беришди. Илтимос менга йўл кўрсатинг.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияда ҳам Америкада ҳам ҳайвон маҳсулотларидан бошқа сув, мева-чева, тухум, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ, нонлар ҳалол. Гўшт ва товуқлар 2 та шарт билан, яъни, исломда ҳалол қилинган ҳайвонники ва мусулмон сўйиши билан ҳалол бўлади. Бундан ташқари ҳозирда кўп маҳсулотларда қулайлик учун ҳалол сертификатлар ҳам қўйиб чиқариладиган бўлган. Ана шуларга ҳам эътибор бериб яшасангиз, қийинчилик йўқ. Сиз турган жойингизга яқин жойлашган ислом маркази, мадраса ёки масжидига бориб маслаҳатлашинг. Яна ҳам кўпроқ маслаҳатлар оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

13 Dec, 15:28


"Ҳожат намози" нима?
#намоз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

13 Dec, 10:02


ҚУРЪОНИ КАРИМ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Савол: Қуръони карим қандай Китоб?
💬 Жавоб: Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Бу Китоб бандаларни энг тўғри йўлга бошлайди, нима ҳақ, нима ноҳақ, нима ҳалол, нима ҳаромлигини баён этади. Қуръон ҳукмлари ҳеч қачон эскирмайди, ўзгармайди, қиёматгача амалда бўлади. Қуръон ҳам қалбимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Қуръон қалбни ислоҳ қилади. Каломуллоҳ фақат айрим маросимларда, йиғинларда ўқиш ёки дам солиш учун эмас, инсонларни огоҳлантириш учун туширилган. Қуръон билан ҳамнафас инсон икки дунё саодатига эришади.

Савол: “Қуръон” сўзининг маъноси нима?
💬 Жавоб: Қироат қилиш, ўқиш.

Савол: Қуръоннинг яна қандай номлари бор?
💬 Жавоб: Мусҳаф, Фурқон, Каломуллоҳ, Бурҳон, Зикр, Китоб, Ҳақ, Нур, Танзил ва ҳоказо.

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни қайси фаришта орқали қабул қилиб олганлар?
💬 Жавоб: Жаброил алайҳиссалом.

Савол: Қуръондан илк бор нозил қилинган оятлар қайси?
💬 Жавоб: “Алақ” сурасининг аввалги 5 ояти.

Савол: Қуръони карим неча йил давомида нозил қилинган?
💬 Жавоб: Йигирма уч йил давомида оятма-оят, бўлиб-бўлиб туширилган.

Савол: Қуръон қайси тилда нозил қилинган?
💬 Жавоб: Араб тилида.

Савол: Қуръон неча порадан иборат?
💬 Жавоб: 30 порадан.

Савол: Бир пора неча бет?
💬 Жавоб: Бир пора 10 варақ – 20 бетдан иборат.

Савол: Қуръони каримда нечта сура бор?
💬 Жавоб: 114 та.

Савол: Энг узун сура қайси?
💬 Жавоб: “Бақара”.

Савол: “Бақара” нечта оятдан иборат?
💬 Жавоб: 286 оятдан.

Савол: Энг қисқа сура қайси?
💬 Жавоб: “Кавсар”.

Савол: “Кавсар” сураси нечта оятдан иборат?
💬 Жавоб: 3 оятдан.

Савол: Қуръондаги энг фазилатли сура қайси?
💬 Жавоб: “Фотиҳа”.

Савол: Нима учун “Фотиҳа” дейилади?
💬 Жавоб: Чунки у Қуръони каримнинг биринчи сураси, Қуръонни очувчи сурадир.

Савол: “Фотиҳа” сурасининг яна қандай номлари бор?
💬 Жавоб: Уммул Қуръон, Асос, Сабъул масоний, Суратул ҳамд, Шифо, Руқя, Канз ва ҳоказо.

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Икки ёритувчи нур”, деганда қайси сураларни назарда тутганлар?
💬 Жавоб: “Бақара” билан “Оли Имрон” сурасини.

Савол: Қайси сура ўқилган уйдан шайтон чиқиб кетади?
💬 Жавоб: “Бақара” сураси.

Савол: Одатда, жума куни қайси сура тиловат қилинади?
💬 Жавоб: “Каҳф” сураси.

Савол: Қайси сура Қуръоннинг учдан бирига тенг?
💬 Жавоб: “Ихлос” сураси.

Савол: Қуръони каримда нечта оят бор?
💬 Жавоб: 6236 та.

Савол: Қуръони каримда нечта сўз, нечта ҳарф бор?
💬 Жавоб: 77.437 та сўз, 323.671 та ҳарф.

Савол: Энг узун оят қайси?
💬 Жавоб: “Бақара” сурасининг 282-ояти. Бу оят қарз олди-бердиси ҳақида бўлиб, тўлиқ бир бетдан иборат.

Савол: Энг қисқа оят қайси?
💬 Жавоб: “Ёсин” сураси ва “Ҳаа мим” билан бошланувчи сураларнинг биринчи ояти. Улар икки ҳарфдан иборат.

Савол: Қуръондаги энг фазилатли оят қайси?
💬 Жавоб: “Оятул курсий”.

Савол: “Оятул курсий” қайси сурада келган?
💬 Жавоб: “Бақара” сурасининг 255-оятида.

Савол: Нима учун “Оятул курсий” дейилади?
💬 Жавоб: Чунки бу оятда “курсий” сўзи бор.

Савол: Қуръон ўқиган одам қанча савоб олади?
💬 Жавоб: Ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб берилади.

Савол: Қуръонни бир марта тўлиқ ўқиб чиққан одам қанча савоб олади?
💬 Жавоб: Уч миллиондан ортиқ. Банда ихлосига қараб савоб миқдори яна кўпайиши мумкин.

Савол: Қуръонни неча кунда хатм қилган маъқул?
💬 Жавоб: Қуръонни хатм қилишнинг ўртача муддати 40, 30 ёки 20 кун. Энг оз муддати 7, 5 ёки 3 кун.

Савол: Қуръонни бир-икки кунда хатм қилса ҳам бўладими?
💬 Жавоб: Уч кундан кам муддатда хатм қилишга рухсат берилади, аммо тавсия этилмайди.

Савол: Қуръон жумлаларига ўхшаш жумлани одамзот туза оладими?
💬 Жавоб: Йўқ. Бутун дунёдаги одамлар, жинлар бир ерга тўпланиб, минг уринишса-да, Қуръонга ўхшаш мўъжизавий китобни келтира олишмайди. Қуръон жумласига ўхшаш жумла тузиш бандалар қўлидан келмайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

12 Dec, 11:31


САВДОДА ЁЛҒОН ИШЛАТИШ ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛ
#ҳалол_ҳаром


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

11 Dec, 13:44


УНУТИБ БИТТА САЖДА ҚИЛСА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз ўқувчи намозни бир ракъатида бир сажда қилиб кейин саждаи саҳв қилиб намозини тугатса намози намоз бўладими? Икки ракъатида ҳам шундай бўлса бир саждаи саҳв қилсачи?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Намоз бўлмайди. Эсига тушган вақт қолдирган саждасини адо қилиши керак. сажда қилиб бўлгач намозини келган жойидан давом эттириб кетаверади. Масалан бир одам кейинги ракъатнинг қироатини қилаётганида биринчи ракъатда битта сажда қилгани эсига тушиб қолса қироатни тўхтатиб, “Аллоҳу акбар” деб саждага кетиб, бир бор сажда қилиб, қайтиб туриб, қироатни келган жойидан давом эттириб кетаверади ва охирида саждаи саҳв қилиб қўяди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/137800)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

11 Dec, 07:10


"МУСУЛМОН" СЎЗИНИ ХАТО АЙТИШ
#жамият

CАВОЛ: Баъзи ёши катталаримиз ёки диний тушунчалари етарли бўлмаган инсонлардан "мусулмонмиз" дейиш ўрнига "мусурмонмиз" деганларини эшитиб қоламиз. Аввалига талаффузда хатолик бўлди деган яхши гумонда бўламиз. Лекин хар гал такрорлаганда худди шундай "мусурмонмиз" деб айтишади. Шунақа ҳолатларда биз мўмин мусулмонлар қандай йўл тутсак бўлади?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, бу каби хатолар кўпинча ёши катта кишилардан ёки динимиз таълимотидан узоқроқ кишилардан содир бўлганига гувоҳ бўламиз. Бундай пайтда содир бўлган хатони чиройли йўл билан, юмшоқ муомала билан тўғирлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Зотан ҳусни хулқ динимизнинг асосий таълимотларидандир. Аммо, тушунтиршларга қарамай бундай сўзларни қасддан бузиб ишлатса ёки истеҳзо (масхаралаш) маъносида ишлатса, киши бу билан албатта гуноҳкор бўлади. Зеро Аллоҳ таоло “Мутоффифийн” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
“Албатта, жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар. Агар мўминлар уларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб ишора қилар эдилар”. (29, 30 оятлар) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

10 Dec, 13:51


☝️ ИХЛОС СУРАСИНИ ИККИ ЮЗ МАРТА ЎҚИШ


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

24 Nov, 11:35


ТАҲОРАТДАН СЎНГ БАВЛ (СИЙДИК) ЧИҚСА
#таҳорат 

CАВОЛ: Бавл қилганимда қоғоз билан артаман, йўталаман. Барибир бир томчи сийдик қолади ва ички кийимимга тегади, таҳорат қилиб намоз ўқийман намозларим қабулмикан?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар таҳорат қилингандан кейин бир, икки томчи бўлса ҳам бавл (сийдик) чиқса таҳорат синади ва намоз ўқиш учун бошқа таҳорат қилиш керак бўлади. Кийим ва баданга теккан бир-икки томчи бавлнинг кечиримли миқдори (яъни у билан билмасдан намоз ўқиб қўйган дуруст) бўлади. Лекин нажосат кичик бўлсада уни ювиш суннат бўлади. Кечиримли (камлик) миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга миқдоридан кичиклик билан белгиланади.

النَّجَاسَةُ إنْ كَانَتْ غَلِيظَةً وَهِيَ أَكْثَرُ مِنْ قَدْرِ الدِّرْهَمِ فَغَسْلُهَا فَرِيضَةٌ وَالصَّلَاةُ بِهَا بَاطِلَةٌ وَإِنْ كَانَتْ مِقْدَارَ دِرْهَمٍ فَغَسْلُهَا وَاجِبٌ وَالصَّلَاةُ مَعَهَا جَائِزَةٌ وَإِنْ كَانَتْ أَقَلَّ مِنْ الدِّرْهَمِ فَغَسْلُهَا سُنَّةٌ وَإِنْ كَانَتْ خَفِيفَةً فَإِنَّهَا لَا تَمْنَعُ جَوَازَ الصَّلَاةِ حَتَّى تَفْحُشَ .
كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ . هندية

(Кийим ёки баданда) оғир нажосат бўлса ва у дирҳам (катта танга) миқдоридан кўп бўлса, уни ювиш фарз бўлади, у билан намоз ўқиса, намози бузилади. Агар нажосат дирҳам миқдорида бўлса, уни ювиш вожиб ва у билан намоз ўқиш жоиз. Нажосат дирҳамдан кам бўлса уни ювиш суннат. (Кийим ёки баданда) енгил нажосат бўлса жуда кўп бўлмаса, намозни жоизлигини ман қилмайди ("Фатовои ҳиндия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

23 Nov, 15:57


АЁЛИНИ ЎПИШ ТАҲОРАТНИ КЕТКАЗАДИМИ?
#таҳорат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда фейсбукда бир маълумотга дуч келдим. Киши ўз аёлини ўпса тахорат олиши лозим бўларкан. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Киши аёлини ўпса, бошқа томондан мазий келмаса таҳорат олиш лозим эмас.

عن عروة عن عائشة أن النبي صلى الله عليه وسلم قبل بعض نسائه ثم خرج إلى الصلاة ولم يتوضأ قال قلت من هي إلا أنت قال فضحكت

Урва розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

📗
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг баъзисидан бўса олдилар, сўнг таҳорат янги таҳорат олмасдан намозга чиқдилар” деди. Урва айтади “ўша аёл сиз бўлсангиз керак” деган эдим, кулиб қўйди. 
Термизий ривояти. 

Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/51163)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

23 Nov, 07:30


ПИЧОҚ ВА ҚАМЧИ
#бидъат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Қуръон ўқиб, кейин дам солиш, пичоқнинг ўткир тарафи билан бошнинг сочли қисмини силаш, қамчи билан уриш, қоғозга сура ёзиб сувга солиб ичиш, сура ёзилган қоғозни ёқиб уйда тутатиш динимизда мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Динимизда пичоқнинг ўткир тарафи билан бошни силаш, қамчи билан уриш, қоғозга сура ёзиб сувга солиб ичиш, сура ёзилган қоғозни ёқиб уйда тутатиш каби бундай нарсалар йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/80956)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

22 Nov, 12:49


ОНАМНИНГ НАМОЗЛАРИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Онам 50 ёшларга бориб қолдилар, лекин намоз ўқишни халигача билмайдилар. Мен қанча уринмай ўргатолмаяпман. Қандай йўл билан онамга намоз ўқишни ўргатишни маслахат берасизлар?
2). Онамга шунча йил ўқилмаган қазо намозларини мен онамга қўшилиб онам учун қазо намозларини ўқишга ёрдам берсам бўладими?



💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан астойидил сўраб ҳаракат қилинг. Онангиз ҳам дуоларида сўрасинлар. Худо хоҳласа, ўрганиб оладилар. Сиз қазоларини ўқиб ёрдам беролмайсиз. Намозни ўрганиб олгунларича уйингизда эркаклар бўлса, улар имом бўлиб онангиз иқтидо қилсалар бўлади. Имомни намози адо бўлса, онангизники ҳам адо бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/180899)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

22 Nov, 01:10


БАНК БЕРАДИГАН ФОИЗИ ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Жияним узоқ ўлкаларда ишлаб тирикчилигини ўтказади. Мусофирчиликда ҳар сафар маълум бир миқдорда маблағ жамғариб яна ишлаш учун узоқ сафарга чиқади. Тўплаган маблағи вақт ўтиб инфляцияга тушяпти. Бу эса жиянимни ўзимизда ишлашига тусқинлик қиляпти. Хуллас бу маблағ билан бир иш бошлай олмаяпти. Жияним тўплаган пулини давлат банкига қўйса, бир ёки икки йилга, банк бу маблағни ишлатганига берадиган фоизи ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пул бериб, уни фоиз орқали кўпайтириб олиш шариатимизда қайтарилган. Ризқ инсонга Аллоҳ таоло томонидан берилган илоҳий неъмат экан, уни ҳалол йўллар билан излаш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

21 Nov, 13:43


ҚОРИН РАҚСИ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хотин эрини кўнглини олиш учун қорин рақси киймини кийиши ва рақсга тушиши шариатга мувофиқми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу ишни қилмасин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/199253)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

21 Nov, 03:01


НАМОЗ ҚАБУЛ БЎЛАЁТГАНИНИ БИЛИШ МУМКИНМИ?
#намоз

CАВОЛ: Банда ўқиётган намозини қабул бўлаётганини ва аксинча қабул бўлмаётганини ҳаёти дунёда бирор аломати орқали билиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло Қуръонда: “Албатта намоз фаҳш ва мункар (ёмон) ишлардан қайтаради” деб марҳамат қилган. Шунга кўра уламолар айтадилар: Агар бир кишининг намози уни фаҳш ва мункар ишлардан қайтармаётган бўлса, демак у намозини янада мукаммал қилишга ҳаракат қилсин. Агар намози мақбул бўлганда уни ёмон ишлардан қайтарган бўлар эди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

20 Nov, 11:40


ҚАЙСИ ИЛМНИ ЎРГАНИШ ШАРТ?

CАВОЛ: Мусулмон киши қайси илмларни ўрганиши шарт қилинган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, динимиз – илм ва маърифат дини. Илм талаб қилишни фазилати ҳақида кўплаб оят ва ҳадислар мавжуд. Жумладан: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

"طَلَبُ العِلْمِ فَرِيْضَةٌ عَلَىْ كُلِّ مُسْلِمٍ" (رواه الإِمَامُ ابن ماجه عن أنس بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه).

яъни: “Илм излаш – ҳар бир мусулмонга фарздир” (Имом Ибн Можа ривояти). Бу ҳадиси шарифни пухта ўрганган уламоларимиз ундан қуйидагиларни чиқарганлар:

Илм икки қисмга бўлинади: Фарзи аъйн ва фарзи кифоя.

📌 Фарзи айн.
Ҳар бир балоғат ёшига етиб, ақли расо бўлган инсон қайси соҳа ёки касб соҳиби бўлса ҳам, соҳасининг илмини чуқур ўрганиши – фарздир. Шунингдек, ҳар бир мусулмон киши зиммасига фарз бўлган ибодатларни шариатга мувофиқ даражада бажариши учун зарур бўладиган илмларни ўрганиши ҳам фарз бўлади. Масалан, намоз ибодати ичида фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳаром ва макруҳ амаллари бор. Мана шу амалларни бир-биридан ажрата оладиган киши намозни тўғри адо қилади. Акс ҳолда намоз ўқиш асносида камчиликка йўл қўйиши мумкин.

Шунингдек, масалан, киши савдогар бўлса, унга қачон олди-соттиси шариатга мувофиқ бўлади ва қачон мувофиқ бўлмайди каби савдо-сотиққа тегишли илмларни билиши фарз бўлади. Агар киши зиммасидаги фарзи айн бўлган илмларни ўрганмаса бажараётган иши ёки адо этаётган ибодати тўғри бўлмай, хатога йўл қўяди. Натижада гуноҳкор бўлади.

Биз илмимизни оширишга ҳаракат қилсак, Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчи бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

مَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَلْتَمِسُ فِيهِ عِلْمًا سَهَّلَ اللَّهُ لَهُ بِهِ طَرِيقًا إِلَى الْجَنَّةِ (رواه مسلم عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Ким илм талабида йулга чиқса, Аллоҳ таоло унга жаннат йулини осон қилади” (Имом Муслим ривояти).

📌 Фарзи кифоя – Аллоҳ таоло мусулмонлар жамоасининг зиммасига буюрган амалдир. Мусулмонларнинг бир қисми уни бажариши билан бошқаларнинг зиммасидан соқит бўлади. Агар ҳеч ким бажармаса, ҳамма бирдек гуноҳкор бўлади. Бунга жаноза намозини мисол қилиш мумкин.

Уламоларнинг фикрларича, жамиятда қайси соҳага эҳтиёж сезилса, ўша соҳага бўлган эҳтиёжни қондирадиган даражада илмларни ўрганиш фарзи кифоя ҳисобланади.

Агар жамиятда бир соҳада ёки бирор фан бўйича мутахассис олим етишмаса ва бунга ҳаракат қилинмаса, шу жамият кишиларининг барчаси гуноҳкор бўладилар. Сабаби – ҳар бир соҳада мутахассислар бўлиши шарт.

Киши ўзидаги жоҳилликни кетказиш мақсадида илм излаши учун албатта ёш бўлиши шарт эмас, балки қайси ёшда бўлишидан қатъий назар, имкон бўлиши билан илмли бўлишга ҳаракат қилиш керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"مَنْ جَاءَ اَجَلُهُ وَهُوَ يَطْلُبُ الْعِلْمَ لَقِيَ اللهَ تَعَالَى وَلَمْ يَكُنْ بَيْنَهُ وَبَيْنَ النَّبِيِّيْنَ اِلَّا دَرَجَةُ النُّبُوَّةِ"
(رَوَاهُ الْإِمَامُ الطَّبَرَانِيُّ عن ابن عباس رضي الله عنه).

яъни: “Кимнинг ажали илм талаб қилаётган вақтида етиб қолса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида у билан пайғамбарлар ўртасини фақат пайғамбарлик даражасигина ажратиб туради” (Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

19 Nov, 15:37


ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИНГ ВАҚТИ
#таҳажжуд #намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Таҳажжуд намозини туннинг охирги 3-қисмида ўқиган авфзалроқ дейилганди. Шу намозини бамдод намозидан олдин ўқиса бўладими ёки орасида вақт бўлиши керакми?

💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бамдоднинг вақти киргунича ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/38802)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

19 Nov, 10:59


НАМОЗИМНИ ТЕЗ ЎҚИШГА МАЖБУР БЎЛИБ ҚОЛАМАН
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени фарзандим ҳали жуда кичкина ва кўп йиғлайди. Шу сабабли намоз вақтида уйғониб қолса ёки йиғласа намозимни тез ўқишга мажбур бўламан ва худди намозим қабул бўлмагандек кўнглим доим тўлмайди. Баъзида намозим бўлинади ҳам. Шундай вазиятларда ( кўнглим тўлмаганда) намозни қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намознинг фарзлари бузилмаган бўлса қайта ўқилмайди. Кўнглингизга келаётган гаплар шайтоннинг васвасаси бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/96963)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

18 Nov, 11:53


🍞 НОН ХАҚИДА
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эскиларни нон хақида айтганларини эшитиб, нонни илохийлаштириб юбормасканмикан деб ўйлаб қолади киши. Нондан шайтон қочади деган гапларни эшитиб қоламан. Шу ишларга динимиз муносабати қандай?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда халқимиз нонни ўз даражасидан кўтариб юборишган. Ҳатто баъзилар нонга қасам ҳам ичиб юборашади. Тўғри нон ризқ, Аллоҳ таолонинг бошқа неъматлари ҳам ризқ. Ҳар бири қадрланиши керак. Аммо қасам ичадиган даражага чиқармаслик керак. Баъзилар бирор гапи ёки ишини тасдиқламоқчи бўлса, нотўғри бўлса нон урсин ҳам деб юборади. Бу мутлақо нотўғри. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/123943)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

18 Nov, 00:34


ЎҒИРЛАНГАН НАРСАНИ ПУЛГА СОТИБ ОЛИШ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен Москва шаҳрида яшаб, савдо сотиқ қиламан. Мен савдо қилган ерга рус одамлар шампунь, шоколад ва ҳар хил нарса олиб келишиб, арзон нархда сотишади. Шуни сотиб олсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар ўғиланганлиги маълум ёки ғолиби гумон бўлса, сотиб олишингиз ҳалол бўлмайди.
📌 Қоида: Олиши ҳаром бўлган нарсани бировга бериш(сотиш) ҳаромдир. Валлоҳу аълам.

Кўринг:

http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/622-irlangan-va-talab-olingan-mollarni-sotib-olish-ukmi

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

17 Nov, 11:51


ТАҲОРАТДА БУРУНГА СУВ ОЛИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Таҳорат қилганда бурунни қоқса қонаб кетяпти, қоқмасдан сув тортиб ювиб қўйса бўладими? Ёки бурунни даволатгунча қазо қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурунни чайиш таҳорат суннатларидан, буни бажариш учун қўлга сув олиб, уни қоқиб ташланади. Агар бурунни қоқиш уни қонаб кетишига сабаб бўлаётган бўлса, сув олиш билан кифояланилади. Бордию бурунга сув олишнинг ўзиям бурунни қонашига сабаб бўлаётган бўлса, бурун тузалгунича ушбу суннатни бажармасдан таҳорат қилиб туриш ҳам мумкин. Аммо намозни асло тўхтатиб турилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

16 Nov, 14:00


Қуръондаги “Оятал курсий” оятини нозил этишдек неъмати учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. У билан Аллоҳ таолога севимли исмлари ва сифатлари ила сано айтиб, улуғлаймиз. У билан жаннат эшикларини очамиз, у билан инсон ва жинларнинг ёмонликларидан ҳимояланамиз.
Аллоҳнинг наздида ушбу оятнинг мартабаси улуғлигидан суннатга кўра фарз намозларидан сўнг уни ўқишга бизни қизиқтирилган. Шунингдек, тонгги ва кечки зикрлар ҳамда уйқудан олдинги зикрларда ҳам уни ўқишга тарғиб қилинган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

16 Nov, 06:01


БАЛИҚНИ БОШИГА УРИБ ЎЛДИРИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Яқин кунларда балиқ пишириш ошхоналари иш бошлайди. Жуда кўп жойда балиқни бошига уриб ўлдириб пиширишади. Тўғриси буни кўриб кўнгил бир ачишиб кетади. Айниқса ошхонадаги "пластик молоток" билан бошига уриб ўлдиради. Шундай қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтгандек, балиқни бошига уриб, уни жонсизлантиришга шариатимиз рухсат бермайди. Бундай ўлдириш балиққа озор бериш ҳисобланади. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам бу борада шундай деганлар:

إنَّ اللَّهَ كَتَبَ الإحْسَانَ علَى كُلِّ شيءٍ، وإذَا ذَبَحْتُمْ فأحْسِنُوا الذَّبْحَ، وَلْيُحِدَّ أَحَدُكُمْ شَفْرَتَهُ، فَلْيُرِحْ ذَبِيحَتَهُ (رَوَاهُ الإمام مسلم شداد بن أوس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)

“Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага яхшиликни ёзгандир. Агар сўйсангиз, сўйишни яхшилаб адо этинг! Ҳар бирингиз пичоғини ўткир қилсин ва сўйиладиганни роҳатлантирсин!” (Имом Муслим ривояти).

Шундай экан, балиқни сўйишда ҳам унга озор бўлмайдиган йўлни тутиш керак. Ушбу йўл уламоларимизнинг наздида балиқни жони чиққунича уни сувдан ташқарида ўз ҳолича қолдириш ёки ўткир пичоқ билан балиқни забҳ қилиш (бошини кесиш)дир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

15 Nov, 13:26


#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

15 Nov, 02:17


ЭРИМ БИЛАН ОЛДИН ИНОҚ ЭДИК
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эрим билан орамиз узоқлашиб кўп уришиб қоляпмиз деярли хар куни бир биримиздан совиб кетяпмиз. Олдин иноқ эдик хозир ундай эмас. Маслахат берин нима қилай қайси дуони ўқий?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Дуо билан иш битганида эди, ҳамма дуо қилиб юраверар эди.
Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/186809)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

14 Nov, 10:32


🩸 КЕСИЛГАН ЖОЙДАН ҚОН ЧИҚИБ ТУРСА
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бармоғимни чуқур кесиб олдим, лат еган жойни боғлаб қўйдим, қон тўхтагани йўқ, тахорат олсам мукаммал бўладими номоз ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Боғласангиз ҳам қон тўхтамаса масалан 4 ракъат пешин намози сиғадиган муддатгача аср намозигача кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса қон оқиб турса ҳам таҳорат қилиб пешинни ўқиб оласиз. Асрни шом вақти киришига 4 ракъат аср вақти сиғадиган даражада кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса яна таҳорат олиб қон чиқиб турса ҳам ўқийверасиз. Таҳорат қилганда боғлаган нарсангизни устига масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/181696)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

14 Nov, 00:52


ШУНДАЙ ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ
#ғусл

САВОЛ: Ассалому алайкум! Юртимизда куз, қиш ойлари совуқ бўлгани учун тонгда эхтиломдан кейн ғусл ўрнига таяммум қилиб тахорат олиб уйдан чиқиб кетаман шамоллаб қолмаслик учун(ғусл қилиш учун шароит бўлса хам) ва кечки пайт қайтганимдан сўнг ғусл қиламан. Шундай қилсам бўладими (совуқ кунларда) ёки тонгдаёк ғусл қилишм керакми? Шу оралиқдаги намозларим нима бўлаятганикан?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ғуслга шароит бўлатуриб таяммум қилиш жоиз эмас. Шундай ювуқсиз ҳолда ўқиган ҳамма намозларингизни қайтадан қазосини ўқиб чиқасиз. Мусулмон бунчалик даражада бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/206145)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

13 Nov, 14:10


ЎЗИНИ ЎЗИ ҚОНИҚТИРИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мeнинг бир дўстим шу саволга жавобни сўраб бeришимни илтимос қилган эди. Савол: Мусулмон одам ўзини ўзини қониқтириши жоизми ва шу холатда таҳорат қилиб номоз ўқиса бўладим ёки ғусл қилиши шартми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай кишиларни “Қўлига никоҳланган” дейилади. Ундайларга лаънат бўлиши ҳадисларда келган. Лаънат – дегани, Худонинг раҳматидан йироқ бўлишдир. Жаннат ҳам Аллоҳ таолонинг раҳматидандир. Ғусл қилиши шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/40854)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

13 Nov, 08:27


#ҳалол_ҳаром

ЮТУҚЛИ ЎЙИНЛАР ҲАЛОЛМИ?


Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

12 Nov, 11:39


НАМОЗҲОН ИНСОН ЎЗИНИНГ ҲАР БИР НАМОЗИ СЎНГИДА ҚИЛАДИГАН ДУО
#намоз

📗 "Аллоҳумма мағфирли вал валидайя вали жамъил мўминина вал мўминат, вал муслимина вал муслимат".

Маноси: "Эй Аллоҳим мени мағфират қилиб, гуноҳларимни кечгин, ота-онамни мағфират қилиб гуноҳларини кечгин ва жамики мўмину-мўминотларни, муслиму-муслимотларни ҳам мағфират қилиб гуноҳларини кечгин".

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

11 Nov, 13:32


ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ НЕЧА МАРТА ЮВГАНИГА ИККИЛАНГАН КИШИ
#таҳорат

CАВОЛ: Мен таҳорат олганимда баъзида аъзоларни ювиш сонида адашиб кетяпман. Яъни 3 ёки 4 мартами деб. Бу вазиятда нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда уч марта ювилиши керак бўлган аъзоларни неча марта ювганида иккиланган киши оз ададни олади ва таҳорат қилишда давом этади. Масалан, 3 марта ювдимми ёки 4 мартами деб иккиланганда 3 марта ювдим деб қасд қилади ва таҳоратини давом эттиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

11 Nov, 02:07


СОВУҚ КУНЛАРДА ТАЯММУМ ҚИЛИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига таяммум қилса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига иссиқ сувда таҳорат қилиш керак. Ҳозирги замонда сувни иситиш катта муаммо эмас. Бу борада хулоса сўз совуқ сабабли таҳоратсиз киши таяммум қилиши жоиз бўлмайди.

Бу ҳақида 📚“Ал-Фатово ҳиндия” китобида шундай дейилган:

وَإِذَا خَافَ الْمُحْدِثُ إنْ تَوَضَّأَ أَنْ يَقْتُلَهُ الْبَرْدُ أَوْ يُمْرِضَهُ يَتَيَمَّمُ. هَكَذَا فِي الْكَافِي وَاخْتَارَهُ فِي الْأَسْرَارِ لَكِنَّ الْأَصَحَّ عَدَمُ جَوَازِهِ إجْمَاعًا كَذَا فِي النَّهْرِ الْفَائِقِ وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ لَا يُبَاحُ لَهُ التَّيَمُّمُ.كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَفَتَاوَى قَاضِي خَانْ.

яъни: “Таҳоратсиз киши таҳорат қилса, совуқдан ўлиши ёки касал бўлишидан қўрқса, таяммум қилади, 📚“Ал-Кофий” китобида шундай келган. 📚“Ал-Асрор” китобида ҳам шуни ихтиёр қилинган. Лекин асаҳ (тўғриси) совуқ сабабли таҳорат ўрнига таяммум қилиш жоиз эмаслигидир. Бунга уламоларимиз ижмоъ қилишган, 📚“Ан-Наҳрул-фоиқ” китобида шундай келган. Саҳиҳ қавл шуки, таҳоратсиз кишига совуқ сабабли таяммум мубоҳ (дуруст) бўлмайди, “Ал-Хулоса” ва “Фатово Қозихон” номли китобларда шундай дейилган” (📚“Таҳорат” китоби, “Таяммум” боби).

Лекин жунуб кишининг совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиши масаласи бироз ўзгача. Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳнинг 📚“Бадоиъус саноеъ” китобида шундай дейилади:

أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه

яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди деганлар...”

Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

10 Nov, 12:28


❗️УЛАМОЛАРНИ КАМСИТИШНИНГ ОҚИБАТИ – АЯНЧЛИДИР!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

10 Nov, 01:04


#манфаатли_эслатма

Ибодат сабаб Аллоҳ қувватингизни сақлайди

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

09 Nov, 10:27


ТЎЙХОНАДА НАМОЗГА ОИД
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Тўйхонада ишлайман. Маросимлар одатда аср ва шом пайтида бўлиб ўтади. Ташриф буюрганлар ичида аёллар кўпчиликни ташкил қилади. Аёлларнинг деярли барчаси намозларни ўтирган стулларида базм бўлаётган залда ўқишади, ишора қилиб столга бошини қўйиб сажда қилишади. Қиблага қарамасдан айлана стол болса айланасига отириб ўқишади. Алоҳида хоналар бор. Деярли барча тойхоналарни 2-қавати хозир бўш. Шундай намоз ўқишлари жоизми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Аёллар столда ўтириб олиб бир-бирига қараб ўқиган намозларида бир неча фарзлар топилмайди. Улардан қибла ва қиём(тик туриш). Икки фарзи топилмасдан ўқилган намозни адо бўлди дейилмайди. Уни қайта ўқиш, агар вақти чиқиб кетган бўлса қазосини ўқиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/205866)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

09 Nov, 02:53


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:

اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен - Саломсан, салом Сендандир. Табарруксан, эй улуғлик ва ҳурмат Соҳиби».

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини тугатгач, уч марта истиғфор айтиб, сўнг «Аллоҳумма антас салаам ва минкас салаам, табаарокта йа зал жалаали вал икроом» дер эдилар».
( «Саҳиҳи Муслим», 591)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

08 Nov, 12:16


ҚЎЛ ОЧМАЙ ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#дуо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Киши бемор бўлса қўлини кўтара олмай дуо қилса бўладими? Дуосини қалбида ўткизиб ётса бўлаверадими?

💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Бўлади. Дуонинг асли ўзи шу. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/58471)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

07 Nov, 23:56


ФОЛГА БОРИШ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Фолга бориш гуноҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбинга бориш энг катта гуноҳларни биридир. Мусулмон инсон фолбинни тасдиқлаши куфр бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

06 Nov, 14:26


ИСМЛАР БИЛАН ЭҲТИЁТКОР БЎЛИШ (давоми)

Ҳозирги кунда Аллоҳ таъоло ва Унинг расулининг исм-сифатларини беҳурмат қилишни янги турлари пайдо бўлди. Касалхоналарда ва шунга ўхшаш жойларда ётувчилар бекорчиликларидан газета ва журналларни сотиб олишади. Ўқиб бўлишгач уларни вароқлаб йиртиб олиб, ҳожатхона ва шунга ўхшаш нопок жойларда истеъмол қилаётганларини гувоҳи бўлдик. Ўша вароқларда баъзи бирларининг ичида оят-ҳадис борлигини ёки Аллоҳ таъолонинг исм-сифатларига нисбат берилган Абдуллоҳ, Абдулхолиқ, Абдурроҳим каби одамларнинг исмлари ёзилган ёзувларни кўрдик. Хатто худди ўша жойларга нажосат тегиб турганини ҳам шоҳиди бўлдик. Баъзилар ҳожатхона қоғозидан кўра ўша газета ва журналлардан фойдаланадилар. Улар бу вароқларда оят-ҳадисларни кўрмасада, лекин Аллоҳ таъолонинг исм-сифатлари нисбат берилган инсонларнинг исмлари ёзилганига эътибор қилмай қоладилар.

“Таълимул Мутааллим” 📚 китобида: Ичи кетиш касалига дучор бўлган бир киши бетаҳорат китоб ушлашликдан сақланиб бир кечада 10 мартадан зиёд таҳорат қилганлиги зикр қилинган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хазрати Али розияллоҳу анҳу ҳақларида : “Мен илм шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир” деб марҳамат қилганлар Али розияллоҳу анҳу эса : “Мен қоғоз юкланган туяни бетаҳорат етаклашдан ҳаё қиламан” деганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

06 Nov, 12:15


☝️ ИСМЛАР БИЛАН ЭҲТИЁТКОР БЎЛИШ
#эслатма

Аллоҳ таъоло "Аъроф" сураси 180-оятида:

وَلِلَّهِ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ فَادْعُوهُ بِهَا ۖ وَذَرُوا الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي أَسْمَائِهِ ۚ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг ва Унинг исмларида оғадиганларни тек қўяверинг. Тезда қилган амалларининг жазосини олурлар.

Аллоҳ таъоло ўзининг исмларини таҳриф(ўзгартирган) қилган ва исми-сифатларини нотўғри истеъмол қилганларни қаттиқ қоралаган. Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ ўзларининг 📚 “Аҳкамул Қуръан” китобларида қуйидагиларни айтганлар: “Аллоҳ таъолонинг исмларини таҳриф қилиш бир неча кўринишда бўлади".

📌 1- Аллоҳ таъолога Қуръони Каримда ва ҳадисларда келмаган исмларни Аллоҳ таъолога истеъмол қилиш билан бўлади. Уламолар Аллоҳ таъолонинг исмлари тавқифий бўлиб, фақат ҳадис ва оятларда келган исмларинигина истеъмол қилишликка иттифоқ қилганлар. Масалан Аллоҳ таъолони Карим дейиш мумкин, лекин Аллоҳ таъолони Сахий дейиш мумкин эмас. Аллоҳ таъолони Нуур деб айтилинади, лекин ёруқ, оппоқ дейиш мумкин эмас. Аллоҳ таъолони Шофий яъни шифо берувчи дейиш мумкин, лекин табиб дейилинмайди.

📌 2 - Аллоҳ таъолога хос бўлган исм-сифатларни бошқаларга истеъмол қилинмайди. Фақатгина Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида Аллоҳдан ўзгага истеъмол қилган бўлса, уни бошқаларга истеъмол қилиш жоиз. Масалан Карим, Раҳим, Алий, Аъзиз. Оятларда бу сифатларни Аллоҳдан бошқаларга ҳам истеъмол қилинган. Агар оят-ҳадисларда истеъмол қилинмаган бўлса, жоиз эмас. Аллоҳ таъолонинг ўзгаларга истеъмол қилиши жоиз бўлмаган исмларини ўзгаларга истеъмол қилишлик оятдаги илҳод остига кириб ҳаром саналади. Масалан Аллоҳ, Раҳмон, Субҳон, Раззоқ, Холиқ, Ғаффор, Қуддус, Жаббор, Мутакаббир ва бошқалар. Бу исмлар фақат Аллоҳ таъологагина хос бўлиб, ўзгаларга истеъмол қилинмайди. Агар кимда ким эътиқодда адашиб бирор кишини Холиқ(яратувчи), Раззоқ(ризқ берувчи) деб тушуниб бирортасига мурожаат қилса, бу куфр саналади. Эътиқодда адашмасдан ўйлаб ҳам ўтирмай бирор бир шахсни Абдулхолиқ, Абдурраззоқ, Абдурроҳман, Абдулқуддус ўрнига Холиқ, Раззоқ, Роҳман, Қуддус деб мурожаат қилса, куфр бўлмасада гуноҳкор бўлади.

📌 3 - Шунингдек ушбу исмларни бузиб айтиш ҳам ножоиз, ҳаром ва гуноҳи кабира ҳисобланади. Улар бу мурожаатлари билан ҳар чақирувида гуноҳи кабирага қўл урган бўладилар. Масалан Қудратуллоҳ исмини Тиллоҳ, Абдулвоҳид исмини Войид, Абдулманнон исмидаги Аллоҳ таъолонинг Маннон сифатини Маноф ёки Маннопга ўзгартириб Абдуманноп, Аллоҳнинг Сомад сифатига нисбат берилиб қўйилган Абдуссомад исмини Апсамад, Самат дейишга ўхшаш. Ҳолбуки Сомад сифати фақат ва фақат Аллоҳ таъологагина хос бўлиб, ўзгага ишлатилмайди. Чунки Сомаднинг маъноси ҳамма унга муҳтож бўлиб, у ҳамма нарсадан бехожат деганидир. Бунда худди Аллоҳ таъолонинг Маннон сифатини жоҳилиятдаги мушриклар Маноф бутининг исмига ўзгартиргандек бўладилар. Ва бу билан Аллоҳнинг бандаси деган маъно бутнинг қули – деган маънога ўзгариб қолади.

(давоми бор)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

05 Nov, 12:12


ҒАМГИН БЎЛГАНДА МУСИҚА ЭШИТАМАН
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мeн ҳозир 18 ёшдаман. Устозлар, баъзан ғамгин ҳолатга тушиб қолганимда ўзимни мусиқа билан овутаман, бундай ҳолат кўп такрорланади. Мeн ғамгин ҳолатга тушавeришим ўзимни ўзим ҳалокатга отишим, зулм қилишим эмасми? Қандай ўзимни алдашни, овутишни, қалбга қандай таскин бeришни билмаябман? Инсонлар орасида доим ғамни яшириб уларни кўнглига қараб гаплашаман, кeйин яқин инсоним ёнимдан кeтгач яна шундай ҳолатга тушиб қолябман. Мeнга нима қилишни ва қандай дуо қилишни ўргатинг.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг барча ибодатларида маҳкам туриб, мусиқа ўрнига доим Қуръон тиловатини эшитиб юринг ва ҳар куни бамдод ва шомдан кейин 100 марта

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

ни ўқишни вазифа қилиб олинг. Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир». Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ҳам ўқиб юринг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/52274)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

04 Nov, 14:47


🧕 МАКИЯЖ ҲАҚИДА
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Иншааллоҳ ҳижобга кирмоқчиман. Лекин макияжсиз кўчага чиқсам ўзимни касалдек ҳис қиламан, кўринишим ўзимни қониқтирмайди. Бир муддат рўмол ўраб, бўянмай юрдим, натижада қаттиқ тушкунликка тушиб қолдим. Илтимос, динимиз рухсат берган бўяниш воситалари ҳақида айтсангиз. Савол-жавоблар орасида қоши кам аёлга қалам билан бўялса бўлади дейилганини ўқидим, шунингдек сурма ишлатса ҳам бўлади деб эшитганман. Яна қандай воситаларга рухсат бор?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Номаҳрамларга кўрсатиб уларни фитнага соладиган ҳар бир иш шаръан ҳаром. Сиз тушкунликка тушаман демасдан исломга тўлиғича амал қилинг. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ ادْخُلُواْ فِي السِّلْمِ كَآفَّةً وَلاَ تَتَّبِعُواْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ۝

208. Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.
Маълумки, «Ислом» сўзи «Аллоҳга бўйсуниш» маъносини билдиради. Бу ҳолатда оятнинг умумий маъноси «Аллоҳга бутун борлиғингиз ила бўйсунинг», дегани бўлади. Яъни Аллоҳга бўйсуниш тўлалигича бўлсин. Тили билан бўйсуниб, дили билан бўйсунмасдан ёки бадани билан бўйсунмасдан қолиш керак эмас. Хулласи калом, бўйсуниш тўлалигича, ҳамма томондан бўлиши керак. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/182211)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

04 Nov, 10:04


👳🏼‍♂️ 🧕 ҚИЗИМНИ ЎҚИТИШИМИЗ ЗАРУРМИ?
#илм

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аҳли илм устозлар, қиз болани мактаб битирганидан кейин олий ўқув юртларида ўқишларига шариатимиз қандай қарайди? Қизимиз ибодатда, муқаддас китобларимизни ўқиб сураларини ёд олади. Маъноларини ўқиб ўрганади. Лекин олийгоҳларда ўқишга ҳам ҳохиши бор. Ўқитишимиз келгуси ҳаётида фойда бўладими? Қандай маслаҳат бера оласиз? Дунёю оҳиратига яхши бўлиши учун.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аёл бўлсин, эркак бўлсин кимга Аллоҳ таоло тарафидан қандайдир истеъдод берилган бўлса ўша истеъдодни ривожлантириши ва тўғри йўлга йўналтириши ва халққа манфаати етиши керак. Албатта буларнинг барчаси шаръий чегаралар асосида бўлиши керак.
🧸 Оддий мисол ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи кишилар ёш болаларимизни хулқини бузадиган, келгусида қароқчилик, ўғрилик ва бошқа бузуқ хулққа бошловчи ўйинчоқлар муқобилига эзгуликка, ақл-заковатни ривожлантиришга, садоқатга, қиз болаларни оналикка ва фарзанд тарбиялашга омил бўладиган ўйинчоқларни ихтиро қилишлари зиммасига вожиб ҳисобланади. Улардан келадиган фойда ўз-ўзидан ҳосил бўлаверади. Аввало нияти ва юқоридаги зикр қилинган нарсалар бўлиши керак.
✍️ Шоирларимиз инсонни нопокликка, шаҳвоний хирсга бошлайдиган, бузуқликка бошлайдиган шеърлар муқобилига инсонни садоқат, вафодорлик, гўзал хулқларга чақирувчи шеърлар ёзишлари керак.
👨‍🏫 Ўқитувчилика истеъдоди бор кишилар ҳозирги кундаги динсизликка чақирадиган, ҳаёсизликка чақирадиган ғоялар муқобилида одобга, бировнинг ҳаққини емаслик каби эзгу ишларни қилишга ундашлари ва бунинг учун ҳаракат қилишлари шарт.
👨‍⚕️Тиббиётга истеъдодлари борлари фақат пул учун диплом олиб беморларни ахмоқ қилиб пулини оладиганлар муқобилида халқимизни хизмати, уларни дуоларини олиш ҳаракатида бўлишлари керак.
Ва ҳо казо. Бу нарсалар ҳар бир инсоннинг эҳтиёжи тушадиган нарсалар. Бу ишларга истеъдоди бўлатуриб нолойиқларни ишлаши халқимизга хиёнат бўлади ва истеъдоди борлар қиёматда албатта жавобгар бўлишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/86586)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

03 Nov, 08:34


УЙҚУДАН ТУРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН 5 СУННАТ АМАЛ


📌 1. Юздаги уйқу асарини қўл билан аритиш.

📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар”.
(✍️ Имом Муслим ривояти)

📌 2. Қуйидаги дуони ўқиш:

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур”

“Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.

📌 3. Оғизни мисвок ёки бошқа воситалар билан тозалаш.

📗
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 4. Қўлни ювиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, кафт қўлларини идишга солмасдан, уч марта ювсин”, деганлар.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

📌 5. Бурунни қоқиш.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин, зеро шайтон унинг димоғида тунаган бўлади”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)


📚
KУНЛИК ҲАДИС

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

02 Nov, 19:18


САНО ДУОСИ ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ?
#намоз

https://youtu.be/w2L6aH9z3nE?si=WG6OCPAFcQvDZ-kT

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

02 Nov, 02:21


БОМДОД ФАРЗИ ВА СУННАТИНИ ЎРНИНИ АЛМАШТИРИБ ЎҚИШ
#бомдод

CАВОЛ: Бомдод намозини фарзи ва суннатини ўрнини алмаштириб ўқиса гуноҳ бўладими? Қуёш чиқишига кам вақт қолгани учун улгурмай қоламан деб ўйлаб дастлаб фарзини ўқиб, кейин суннатини ўқидим. Қуёш чиққунча улгурдим. Шу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, бомдоднинг фарзи ва суннатининг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Чунки бу бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан етиб келган тартибга зид. Лекин бомдоднинг вақтидан фақат икки ракат намоз ўқийдиган вақт қолган бўлса, албатта, фарзи ўқилади. Чунки фарз суннатдан муҳимроқ. Ҳанафий мазҳабимиздаги фатво берилган сўзга кўра, бомдоднинг суннати фарзидан аввал ўқилмай қолса, фарздан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

01 Nov, 00:30


🕋 ҚИБЛА ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
#қибла

CАВОЛ: Мен кўп сафарда бўламан. Баъзан намоз ўқишим учун қиблани аниқлашда муаммога дуч келаман. Айниқса чет давлатларида бўлганимда қиблани сўраш учун бирор мусулмон кишини учратишим қийин бўлади. Мана шундай вазиятларда қиблани қандай аниқлашим мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, қиблага юзланиш намознинг шартларидан биридир.
Каъбани бевосита кўриб туриб, намоз ўқиётган киши унинг айни ўзига юзланиши лозим. Уни тўғридан-тўғри кўрмаётган, ўзи ҳарамда турган киши масжидул-ҳаром тарафга, ҳарамдан ташқарида турган киши эса – ҳарам ҳудуди жойлашган тарафга юзланиши керак бўлади. Бунга қуйидаги ҳадиси шариф ҳам далолат қилади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Каъба – масжид(ул ҳаром) аҳлининг қибласидир. Масжид(ул-ҳарам) эса – ҳарам аҳлининг қибласидир. Ҳарам – ер юзининг машриқию мағрибидаги умматимнинг қибласидир”, – деганлар (Имом Байҳақий ривоят қилган).
Барча фақиҳлар намозда хотиржам ҳолдаги киши қиблага юзланиш шарт эканига иттифоқ қилишган. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “... Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг! (Эй, мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангиз, юзларингизни ўша тарафга бурингиз! ...” (Бақара сураси, 144-оят). Аммо душман ёки йиртқич ҳайвон хавф солиб турган ҳолатда намозда қиблага юзланиш шарти соқит бўлади.
Қиблани аниқлашни ўрганиш ҳар бир балоғатга етган мусулмонга вожибдир.
Қиблани аниқлашда қуйидаги услублар бугунги кун шароитида нисбатан қулай ва оммабоп ҳисобланади:

1. Қадимий масжид меҳроблари;
Саҳобалар томонидан турли юртлар фатҳ қилинганда биринчи навбатда қиблани аниқлаб, масжидлар бино қилинган. Ушбу масжид меҳроблари орқали бошқа масжидларнинг ҳам қибласини аниқлаш кейинчалик одат тусига кирган ва барча фуқаҳолар томонидан унга эргашиш лозимлиги таъкидлаб келинган. Жумладан, ҳанафий мазҳабининг таниқли уламоларидан Саййид Аҳмад Таҳтовий шундай дейди: “Шаҳар ва қишлоқларда қиблани аниқлаш саҳоба ва тобеинлар томонидан белгилаб берган меҳроблар орқали бўлади. Улар ўрнатган меҳроблар орқали қиблага юзланишда биз ҳам уларга эргашишимиз лозимдир” (“Ҳошияту ала мароқил-фалоҳ”).

2. Юлдузлар;
Асосан қутб юлдузига қараб қиблани аниқлаш мумкин. Чунки ушбу юлдуз доим бир жойда кўринади. Аммо ҳар бир ўлканинг қибласи бир-биридан фарқ қилади. Масалан, бизнинг минтақамизга нисбатан қибла жануби-ғарб тарафда жойлашган бўлиб, қутб юлдузини ўнг қулоғининг орқа тарафида қолдириб, юзланган киши қиблага юзланган ҳисобланади.

3. Қуёш.
Қуёшнинг чиқиши ва ботиши, тушдан кейинги йўналган томонига қараб ҳам қиблани аниқлаш мумкин. Азалдан бизнинг диёримизда Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳ алайҳнинг фатвоси асосида қуёшнинг ботиш ўрнига қараб масжидлар қибласи белгиланган. Имом Сарахсий нақл қилишича Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жойни белгилаб қўй. Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй. Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонингга бир ҳиссасини тақсимлаб, юзлансанг, шу қибладир” (“ал-Мабсут”).

4. Компас.
Компас қаерда бўлса ҳам фақат бир тарафни кўрсатиб туради. Мана шу билан тўрт тараф аниқланиб, қибла қаердалигини билиб олиш мумкин. Ҳозирда қибла тарафни кўрсатувчи махсус компаслар ҳам ишлаб чиқарилган. Ана шу каби воситалар билан ҳам қиблани аниқлаш мумкинлигига фуқаҳоларимиз фатво берганлар.

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

01 Nov, 00:30


5. Мобил иловалар.
Ҳозирги кунда қиблани аниқлашнинг энг қулай ва кенг тарқалган услуби мобил алоқа воситаларининг махсус иловаларидан фойдаланиш ҳисобланади. Айни пайтда бу каби иловаларнинг тури ва сифати турлича бўлиб, уларнинг барчаси асосан АҚШнинг Google компанияси томонидан тақдим этилган (qiblafinder.withgoogle.com) тизимига уланиш орқали амалга оширилади. Агар киши сафарда бўлса ёки бирор нотаниш жойда бўлса, аввало ўша ердаги ишончли кишилардан қибла қайси тарафдалигини сўрайди. Агар уларнинг хабарига шубҳа қилса ёхуд сўраш учун атрофида бирор киши топилмаса юқорида зикр қилинган омилларни ишга солиб, қиблани аниқлаши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

31 Oct, 12:16


ЖАННАТГА ДЎЗАХ АЗОБИСИЗ КИРУВЧИЛАР
#жаннат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Манбасини келтира олмайман, лекин жаннатга тўғридан тўғри (дўзах азобини кўрмасдан) кирувчилар сони чекланган миқдорда(ишончим комил бўлмаганига рақамлар келтирмадим) эканлиги жуда хайратга(хавотирга) солди. Дунёда қанча қанча одам яшаб ўтиб кетса, нахот шулардан жуда оз миқдоригина дўзах азобисиз жаннатга киришга лойиқ бўлса, нахот тўғридан тўғри жаннати бўлишнинг шунчалик эхтимоли кам?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Буни ажабланадиган жойи йўқ. дунёда неча миллиард одам бўлса уларнинг қанчаси мусулмон? Улардан қанчаси намоз, рўза ва закотларда бардавом? Улардан қанчаси бериё бажаради? Қилган савобли ишларини миннат қилиб ёки бошқа йўллар билан ҳабата қилмайдиганлари қанча?
Ҳадисларда дунё имтихон дунёси эканлиги ва бу имтихонда мингтадан бир киши нажот топиши айтилган. Биз эса ғафлатдамиз. Умидсизликка тушмаслик керак, мен ўша ҳисобсиз кирадиганлардан бўлишим керак деб ҳаракат қилиш лозим. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/63690)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

30 Oct, 01:10


ФОЛБИНЛАР ЭРТАГА НИМА БЎЛИШИНИ БИЛАДИМИ?
#ақида

CАВОЛ: Фарзандим беморлиги сабабли уни табибга олиб борган эдим. Кейин билсам у табиб эмас, фолбин экан. Қизимга қандайдир нарсаларни ўқиб, дам солгандай бўлди-да турмуш ўртоғим ҳақида сўз очиб, унинг умри ва ризқи тугаб бораётганини айтди. Агар у бир неча кун эримга дам солса, эримнинг умри узайиши, ризқи чақирилиши мумкинлигини айтди. Мен у билан суҳбат жараёнида ҳаёлимдан “Сен одам бўлсанг, буни қандай ҳам қила олардинг”, деб ишончсизлик қилсам, у ҳаёлимда ўйлаган гапларимни ҳам айтиб, ўзига ишонишим кераклигини таъкидлади. Ҳурматли устозлар бундай вазиятда мен қандай йўл тутишим керак? Бу каби фолбинлар ёки бахшиларнинг гапига ишонса бўладими? Ростдан ҳам улар эртага нима бўлишини олдиндан биладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғайб илми, инсонларнинг тақдири борасидаги илмлар фақат, ёлғиз Аллоҳ таологагина маълумдир. Қуръони каримда шундай дейилган:

قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ

яъни: “Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас”. Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар” (Намл сураси, 65-оят).

Ҳар бир мусулмон фолбинларнинг гапига ишониш, уни тасдиқлаш динимиз ақидасига зид эканлигини билиб олмоғи лозим. Зеро, Имом Абу Жаъфар Таҳовий аҳли сунна вал-жамоанинг ақидасини баён қилиб, шундай деган:

وَلَا نُصَدِّقُ كَاهِناً وَلَا عَرَّافاً وَلَا مَنْ يَدَّعِيْ شَيْئاً يُخَالِفُ الْكِتَابَ وَالسُّنَّةَ وَإِجْمَاعَ الْأُمَّةِ

яъни: “Фолбин ва башоратчиларнинг, шунингдек, Қуръон, суннат ва ижмои умматга хилоф нарсани даъво қилгувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз” (манба: 📚 “Ақидатут Таҳовия” китоби).

Оиша онамиз разияллоҳу анҳо:
📗Кимки ўзини эртага нима бўлишидан хабар бера олади, деб ўйласа, Аллоҳга жуда катта ёлғон тўқибди”, деганлар
( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинларга бориш ва уларга ишонишдан қайтаришга оид кўплаб ҳадислар ворид бўлган.

عَنْ أَبِيْ هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ (رَوَاهُ الامَامُ التِّرْمِذِيُّ).

яъни:
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким фолбинга ёки башоратчига борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди”, деганлар
( Имом Термизий ривояти).

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ علَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكُهَّانِ؟ فَقَالَ: لَيْسُوا بِشَيْءٍ فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُمْ يُحَدِّثُونَ أَحْيَاناً بِالشَّيْءِ يَكُونُ حَقًّا؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: تِلْكَ الْكَلِمَةُ مِنَ الْحَقِّ يَخْطَفُهَا الْجِنِّيُّ فَيُقِرُّهَا فِي أُذُنِ وَلِيِّهِ، فَيُخْلِطُونَ فِيْهَا أَكْثَرَ مِنْ مِائَةِ كَذِبَةٍ (رواهُ الإمامُ البخاريُّ).

яъни:
“Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
📗Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. Шунда У зот: “Улар ҳеч ким эмас”, дедилар. Эй Расулуллоҳ, уларнинг айтган гаплари гоҳида тўғри чиқади? – дейишди. Расулуллоҳ: “Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинларнинг қулоғига қуяди. Фолбин эса, унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради”, деб жавоб бердилар
( Имом Бухорий ривояти).

Юқоридаги ояти карималар ва ҳадиси шарифлар “Ғайб илмини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди”, дейишга етарли далилдир.

Шунга кўра сиз фолбиннинг гапларига эътибор берманг. Энди ҳаргиз унинг олдига борманг. Аввал билмай борган бўлсангиз дарров тавба қилиб, Аллоҳдан кечиришини сўраб, дуолар қилинг. Шариатимиз буюрган ишларни қилиб, қайтарган ишлардан сақланиб, ибодатда, покиза ҳаёт кечириб юрган инсонга ҳеч ким зиён етказа олмайди. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

28 Oct, 15:53


САВОБ БАҒИШЛАШ

📌 Ҳар бир қилинган яхшиликнинг савобини бағишлаш жоиз. Нақшбандий тариқатининг машойихларидан Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари савоб бағишлашда қуйидагича таълимотни берганлар. Қандай яхши амал қилсангиз ҳам савобини Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача келувчи мусулмонларга бағишладим – деб ният қилинг.

✍️ Фойда: Масалан ким бир бор Субҳааналлоҳ деса, у битта яхшиликни қилган бўлади. Аллоҳ таоло бир яхшиликка ўн баробардан етти юз баробаргача савоб беришни ваъда қилган. Бу дегани бир бор “Субҳааналлоҳ” деганимизга ўнта яхшиликни берилади. Агар биз ўша “Субҳааналлоҳ”нинг савобини барча мусулмонларга бағишласак уларга эҳсон қилган бўламиз ва ҳар бир мусулмонга қилинган эҳсон эвазига бизлар учун “битта яхшилик қилинди” деган нарса ёзилади. Уларга қилинган ҳар бир яхшилик эвазига энг ками ўн баробар яхшилик қилганнинг савоби ёзилади. Ўйлаб кўрсак, Одам алайҳиссаломдан буён бу дунёга қанча одам келди-ю, қиёматгача яна қанчаси келади. Бир бор Субҳааналлоҳ деганимиз учун шунчалик савоб берилса, буни ўзгаларга ўргатиб, улар ҳам бунга амал қилишса уларнинг амал қилгани учун ҳам савоб берилади. Баъзилар буни “Савоб олишдаги олтин силсила” деб атайдилар. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

27 Oct, 23:55


ЖАМОАТ НАМОЗИДАГИ ХАТО
#жамоат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Имомга эргашишда имом "Аллоҳу Акбар" лавзини чўзиб айтса, эргашувчи имом "Аллоҳу Акбар" лавзини тўлиқ айтганидан кегин қулоқ қоқадими ёки имом қулоқ қоқиши биланми? Бу холат хато бўлса намозни қайта ўқиш керакми? Мана шу холат бўлганди.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Иқтидо қилувчининг таҳримаси имомнинг таҳримасидан аввал бўлмаслиги. Икки имом: “Имом “Аллоҳу акбар”нинг “р”сини айтганида, иқтидо қилувчи такбир айтишни бошлайди” деганлар. Иқтидо қилувчи “Аллоҳ” лафзини имомдан кейин, лекин “акбар” лафзини имом акбар дейишидан аввал тугатса, имомга иқтидо қилган бўлмайди. Яъни имомга иқтидо қила туриб, имомдан аввал намозга кирган бўлади. Бундай бўлиши муқтадийнинг намозини дуруст бўлишидан тўсади. Аксар ҳолатларда иқтидо қилувчилар қўлларини кўтариб, такбир айтишга шай турадилар. Имом эса овозини чўзиб “Аллооҳу акбар” дегунича муқтадий тездан “Аллоҳу акбар”ни айтиб, имомдан олдин қўлини боғлаб, намозга кириб олган бўлади. Чунки у имом каби такбирни чўзиб айтмайди. Бундай ҳолатда унинг иқтидоси жоиз эмас ва намозини қайта ўқиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/244315)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

26 Oct, 15:23


​​ТИК ТУРГАН ВА ЮРГАН ҲОЛДА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Тик турган ва юрган ҳолатда Қуръон ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тик турган ҳолда Қуръони каримни ўқишнинг зарари йўқ. Юриб кетаётган киши бошқа нарсага чалғимай, Қуръони каримга аҳамият бера олса, юриш асносида ўқишнинг зарари йўқ. Бу ҳақда “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида қуйидаги маълумотлар берилган:

وأما قراءة الماشي والمحترف إن كان منتبها لا يشغله العمل والمشي جاز وإلا فلا قال وتكلموا في قراءته مضطجعا والأولى أن يقرأ على وجه يكون أقرب إلى التعظيم ولا بأس بغير القرآن مضطجعا والقراءة بالنظر أولى من القراء بالغيب للجمع بين العبادتين

“Юрган ва ишлаб турган кишини қилаётган иши ё юриши Қуръондан чалғитмаса, шу ҳолда тиловат қилиш жоиз, акс ҳолда жоиз эмас. Уламолар ёнбошлаб Қуръон ўқиш ҳақида турли гаплар айтишган бўлиб, афзали Қуръонни улуғлашга мос шаклда ўқишдир. Бошқа китобларни ёнбошлаб ўқишнинг гуноҳи йўқ.

📌 Мусҳафга қараб қироат қилиш ёддан ўқишдан кўра афзалроқдир. Чунки мусҳафга қараб ўқишда икки ибодат (мусҳафга назар қилиш ва уни тиловат қилиш)ни жамлаётган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

26 Oct, 03:24


ЗИКР САВОБИНИ БАҒИШЛАШ
#зикр

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳар кун таҳлил айтаман. Айтган таҳлилларим (ла илаҳа иллаллоҳ) 70 мингга етса уни онамга бағишламоқчиман, шуни тартиби қандай бўлади. Баъзилар икки ракаат намоз ўқиб, охирида икки салавотнинг ўртасида айтилади ва ҳоказолар дейишяпти. Шу ҳақда билмоқчи эдим.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Амалларнинг савобини марҳумга бағишлаш учун алоҳида қоидалар йўқ. “Роббим, фалон амалимни ҳусни қабул қилгин, ўз фазлингдан ажр ато қилиб, уни фалончига етказгин” каби дуо қилсангиз кифоя.
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/231980)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

24 Oct, 13:32


#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

23 Oct, 14:19


🌡 ИССИҚ ҚАТТИҚ КЎТАРИЛГАНДА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз вақтида одам қаттиқ истима қилса (39.5) узурли ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тик туриб ўқишга қодир бўлмаса ўтириб, ўтириб ўқишга ҳам қодир бўлмаса ётиб бўлса ҳам намозни ўз вақтида ўқиш керак.

📜 Беморнинг намози

Ислом енгиллик динидир. Бу динда мусулмонлар ноиложликка солиб қўйилмайди. Улар қодир бўлмайдиган ибодатларга буюрилмайди. Шу билан бирга исломда намозга қаттиқ эътибор берилади ва уни адо қилиш учун турли чоралар топиб берилади. Аслида касал кишига агар тоқати кўтарса, намозни биз юқорида зикр қилиб ўтган суратда адо қилиши учун рухсат берилади.

قال رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ يصلى المريض قائما فان لم يستطع فقاعدا فان لم يستطع فعلى قفاه يؤمي ايماء فان لم يستطع فالله تعالى احق بقبول العزر منه

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касал киши намозни туриб ўқийди, агар унга қодир бўлмаса, ўтириб ўқийди. Унга ҳам қодир бўлмаса Аллоҳ таоло унинг узрини қабул қилишга ҳақлироқдир” деганлар.

📌 Аммо қиём туришдан ожиз бўлса ёки касали кучайиб кетишидан хавф қилса, ё шифонинг кечикишига шу қиём туриш сабаб бўлса, у ҳолда ўтириб намоз ўқийди.

قال رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ لعمران بن حسين صلى قائما فان لم تستطع فقاعدا فان لم تستطع فعلى الجنب تؤمي ايماء

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имрон ибн Ҳусайнга: тик туриб ўқигин, агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқигин, агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ишора қилиб ўқигин” дедилар.

📌 Лекин рукуъ, саждаларини тўлиқ қилади. Агар рукуъ ва саждага қодир бўлмаса,ҳудди ташаҳҳудда ўтирган каби чап оёғини тўшаб, ўнг оёғини тик қилган ҳолда ўтиради. Бу энг афзалидир. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, хоҳлаган суратда ўтиради ва рукуъ ҳамда саждаларни боши билан ишора қилади. Бунда рукуъ учун бошини озроқ эгса, сажда учун кўпроқ эгади.
Агар саждага ожиз бўла туриб, рукуъга қодир бўлса ҳам, барибир иккиси учун ишора қилади. Саждага имкони йўқ касалнинг ишора билан қилган саждаси кифоя қилади. Аммо унинг сажда қилиши учун бирон нарсани юзи баробар кўтариб қўйиши жоиз эмас.

Имо-ишора билан намоз ўқишлик тик турган ҳолда ҳам, ўтирган ҳолда ҳам дурустдир. Лекин касал кишининг ўтириб имо-ишора билан намоз ўқиши афзал ҳисобланади. Агар ўтиришга сажда қилишга ожиз бўлса, у ўнг тамон билан қиблага юзланган ҳолда ёнбошлаб ётади, шу афзалдир. Бўлмаса чалқанчасига ётиб, оёқларини қибла тамонга узатади, тиззасини эса бироз букиб олади. Бошни бироз кўтариш учун орқага ёстиқ қуйилади. Бу унисидан кўра афзалдир. Шу ҳолда имо-ишора қилиб намозни ўқийди.

Агар соғлом киши намоз асосида касал бўлиб қиёмга қодир бўлмай қолса, ўша зоҳоти ўтириб ишора билан намозни тугатади. Агар ўтиришга ҳам мажоли келмай қолса, унда чалқанчасига ётади ва намозни ишора билан охирига етказади.
Ишора фақат бош билан қилинади. Агар бошни қимирлата олмай қолса, кўз ёки қош билан ишора қилмайди,ҳамда қалби билан ҳам намознинг арконларини ижро этмайди. Ушбу ҳолда намозни кечиктиради ва тузалгандан кейин эса қазосини ўқиб беради. Агар шу ҳолатда 6 вақт намозни ўқий олмаган бўлса унда тузалгач, уларнинг қазосини ҳам ўқимайди. Чунки бу ҳолатда у ҳушидан кетганнинг ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/245765)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

22 Oct, 15:29


НАЗР КАФФОРОТИ
#назр

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар инсон маълум бир муддатга қадар бирор бир ишни қилмасликни назр қилса, лекин ўз вақтидан аввал у ишни қилиб қўйса, буни каффорати қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бирор нарсани қилишга назр қилинса уни боғланиши учун назр қилган нарсасининг фарздан бирор ўхшаши бўлиши керак. Масалан нафл намозни ўқишга назр қилса унинг мисоли бўлган фарз намозлари бор. Садақа қилишни назр қилган бўлса, унинг мисоли фарз бўлган закот бор. Бирор иши битса нафл рўза тутишни назр қилган бўлса, унинг мисолида рамазон рўзаси бордир. Фарздан мисоли бўлмаган нарсаларни назр қилиш билан назр боғланмайди. Масалан фалонча кун гапирмасликни назр қилдим – деса, бу назр бўлмайди. Чунки гапирмасликни фарз бўлган ибодатдан бирор мисоли йўқ. Сизнинг ҳолатингизда назр деган нарса йўқ. Агар “шуни қилмасликка қасам ичдим” деган бўлсангиз, қасамингизни бузган бўлиб, каффоратини тўлаш зиммангизга вожиб бўлади. Қасамлардан эса фарздан мисоли бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/42425)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

22 Oct, 04:59


НИМА УЧУН НИКОҲЛАНИШ МУҲИМ
#жамият

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким никоҳланса иймонини тенг ярмини мукаммал қилибди, қолган ярмини Аллоҳга тақво қилсин” деганлар. Яна бир ҳадисларида “Ким никоҳланишга қодир бўлатуриб никоҳланмаса мендан эмас” деганлар. Қолаверса ниятни гўзал қилиб никоҳланса иккисидан бири вафот топгунича ёки никоҳдан ажралгунича тўхтовсиз ибодат қилганнинг савобига эга бўладилар. Чунки рўза кечкиргунча, намоз салом бергунча, ҳаж беш кун, қолган ибодатлар ҳам маълум бир муддатда тугайди. Лекин никоҳ ибодати энг узоқ давом этадиган ибодат ҳисобланади.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо “Никоҳдан икки нарса қайтариши мумкин. Бири ожизлик, иккинчиси фисқу-фужур қайтариши мумкин” деганлар.

“Эҳё улумуддиин” китобида “Оилали одамнинг бир ракъат намози оиласизнинг етмиш ракъатидан афзалдир” дейилган. Ёлғиз аёлларга шайтонларни илашиб қолиши ҳам бор гап. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:

وَأَنكِحُوا الْأَيَامَى مِنكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِن يَكُونُوا فُقَرَاء يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ۝

32. Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир.
Ушбу оятда биз «никоҳсиз бўлган» деб таржима қилган ибора араб тилида «аййим» дейилади. Кўпчилик бу сўздан тул эркак ва бева хотинни тушунади. Аслида эса бу нотўғри тушунчадир. «Аййим» хотини йўқ эркак ва эри йўқ аёлни билдиради. Аввал оила қурганми, қурмаганми, фарқи йўқ.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мусулмонлар жамоасига хитоб қилиб:
«Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг», – деб буюрмоқда. Бинобарин, мусулмон жамияти аъзолари ўз ораларида никоҳсиз кишиларни қолдирмасликка ҳаракат қилишлари лозим бўлади. Ҳаттоки қул ва чўриларнинг, агар хожалари уларда аҳли солиҳлик сифатини топса, уйли-жойли бўлишларига ёрдам бермоқлари лозим. Шунинг учун ҳам ҳозиргача мусулмонлар орасида балоғатга етган ёшларни тезроқ уйлаш, бирор сабаб билан оиласиз қолган эру хотинларни никоҳли бўлишга ундаш жуда кучли. Мазкур ишлар ушбу ояти каримага ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимга рағбат қилмаса, мендан эмас» деган ва бошқа кўпгина шунга ўхшаш ҳадисларига амал қилганимиз туфайли бажарилади. Никоҳ орқали эру хотиннинг боғланиши жинсий майлни қондиришнинг энг табиий ва ҳалол йўлидир. Шунинг учун Исломда ҳалол никоҳ орқали оила қуриб яшашга қаттиқ тарғиб қилинади. Оила қуриш йўлидаги тўсиқлар олинади ва барча керакли омиллар юзага келтирилади.

Баъзи одамлар турли баҳоналар қилиб, уйланиш, оилали бўлишни орқага сурадилар. Ушбу баҳоналарнинг энг каттаси камбағаллик бўлади. Шунинг учун ҳам оятнинг давомида бунга ўхшаш баҳоналар билан никоҳни орқага суриш яхши эмаслиги таъкидланмоқда:

«Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур».
Яъни фақирликни баҳона қилиб, никоҳдан қочмасинлар. Балки никоҳга рағбат қилсинлар. Аллоҳ Ўзи билиб, керак бўлса, бой қилиб қўяди. Дарҳақиқат, кўпчилик одамларнинг оила қурганидан кейин жиддийлашиб, рўзғор учун астойдил ҳаракат қилиб, иқтисодий ҳолати яхшиланиб кетгани кузатилган.

«Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир».
Аллоҳ фазли кенг, ўта билувчи Зотдир.
Хоҳлаган бандасини Ўз фазлидан бой қилиб қўяди. Аммо Ўзи билиб қилади. Нима қилишини эса ўта билувчилик сифати ила Ўзи яхши билади.
Ҳамма имконини топиб, никоҳланиб, ҳалол-пок ҳолда оилавий ҳаёт кечирса, айни мурод. Аммо баъзи кишилар ўзларида қанчалик рағбат бўлса ҳам, турли сабабларга кўра никоҳланиш учун имкон топа олмай қолишлари мумкин. ("Тафсири Ҳилол" китобидан)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

21 Oct, 16:41


УХЛАГАНДА БУРУН ИЧИДА ШАЙТОН ТУНАШИ
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Одам кечқурун ухлаганда бурни ичида шайтон тунаши айтилган. Шунинг учун Пайғамбар алайхиссалом уйқудан турганда шайтонни изини кетказиш учун бурунни уч марта сув билан ювиб-қоқишни тавсия қилганлар. Шу хадис саҳиҳми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَيْقَظَ أَحَدُكُمْ مِنْ مَنَامِهِ فَلْيَسْتَنْثِرْ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَبِيتُ عَلَى خَيَاشِيمِهِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта чайсин, чунки шайтон унинг димоғида тунайди», дедилар». (✍️ Саҳиҳ Муслим).

Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/134617)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
KУНЛИК ҲАДИС

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

21 Oct, 02:15


Тобеъинлардан Саъид ибн Жубайр айтдилар:

"Билгинки, мўмин яшаётган ҳар бир кун ғаниматдир".

Яъни, мўмин ҳар куни ва ҳар дақиқасидан унумли фойдаланади.

📚 "Ҳилятул авлиё"дан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

20 Oct, 16:40


Мен сизларга бир таклифни айтаман. Мен ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман:

📿 1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" 100 марта.
📿 2. "Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва саҳбиҳи ва саллим" 100 марта.
📿 3. "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
📿 4. "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм" 100 марта.
📿 5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳи" 100 марта.
📿 6. "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл" 100 марта.

Бу нарсани айтишга тахминан 20 минут ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Сиз бу зикрларни айтинг, уёғини Аллоҳга ҳавола этинг. Ўзининг мадади, ёрдамини ато этиш Унга хосдир.

✍️ Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

20 Oct, 01:55


ЁЛҒОН ҚАСАМ
#қасам

САВОЛ: Ассалому алайкум! Қуръон билан қасам ичишга мажбур бўлган инсон, ёлғон билан қасам ичди. Энди бу қасамни қайтариши мумкинми? Оилада эримга қасам ичтиргандим, лекин буни ёлғонлигини биламан. Шунга ёрдам берсезангизлар.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Билиб туриб бундай қилдирмаслик керак. Чунки қаттиқ гуноҳкор бўлишига сабабчи бўласиз. Валлоҳу аълам!


(https://www.savollar.islom.uz/s/107501)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

19 Oct, 06:15


​​БАРМОҚЛАРНИ БИР-БИРИГА КИРИТИШ
#эслатма

CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни бир-бирига киргизиш ёмон одатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмасига кўра, намоз ичида ёки намоз ўқиш учун масжид томон боришда ёхуд намоз бошланишини кутиб ўтириш асносида бармоқларни бир-бирига киргизиш танзиҳий (енгил) макруҳ саналади. Намоздан ташқарида эса масалан, бармоқлари увишиб қолса, шу орқали дам бериш, ўзига келтириш каби ишлар учун бўлса, жоиздир. Беҳудага, ҳеч қандай сабабсиз қилса, танзиҳий макруҳдир. Бу ҳақда “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

والظاهر أنه في غير هذين الموضعين لا للعبث ليس بمكروه ولو لإراحة الأصابع، وإن كان على سبيل العبث يكره تنزيهًا،
  
“Зоҳир гап шуки, мазкур икки ўрин(намоз ва намозга бориш)дан бошқа ўринларда, гарчи бармоқларга дам бериш каби сабабли иш учун бўлса, макруҳ эмас. Беҳудага, мақсадсиз қилиш танзиҳий макруҳдир”. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

18 Oct, 12:38


#тажвид

"Фотиҳа" сурасининг ўқилишидаги хатолар ва маъноларнинг ўзгариб кетиши.


Шайх Алижон қори

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

17 Oct, 12:41


​​СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА ИШЛАТИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Ҳожатдан кейин авратни сув билан эмас, нам салфетка билан поклаш мумкинми? Буни узоқ масофага катта юк машиналарда юрадиган дўстим сўраган эди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нажосат чиққан жойидан атрофига ёйилмаган бўлса, қоғоз, тош каби нарсалар билан тозаланиш мумкин. Агар дирҳам (катта танга) миқдоридан кўп ёйилган бўлса, сув каби суюқлик билан поклаш лозим бўлади. Чунки бундай ҳолатда  баданга нажосат теккан ҳукмида бўлиб, уни фақат ювиш билан кетказилади.

ثم الاستنجاء بالأحجار إنما يجوز إذا اقتصرت النجاسة على موضع الحدث فأما إذا تعدت موضعها بأن جاوزت الشرج أجمعوا على أن ما جاوز موضع الشرج من النجاسة إذا كانت أكثر من قدر الدرهم يفترض غسلها بالماء ولا يكفيها الإزالة بالأحجار
  
“Тош билан истинжо қилишнинг ўзи билан кифояланиш ахлат ёки бавл чиққан жойидан ташқарига ёйилмаган ҳолатда жоиз бўлади. Агар ахлат ёки бавл нажосат ўрнидан атрофига дирҳам миқдоридан кўп ёйилса, сув билан ювиш фарз бўлади. Тош билан кетказиш кифоя қилмайди. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Суюқликдан бошқа барча нарсалар, ҳатто у нам нарса бўлсин, тош билан бир хил ҳукмда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

17 Oct, 01:01


ЖУНУБ ОДАМ ҚУРЪОН ТИНГЛАШИ
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Инсон жунуб холатида Қуръон тингласа бўладими? Агар тинглаган бўлса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тингласа бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/166391)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

16 Oct, 13:08


Кўпгина оилавий муаммолар Қуръони каримдан кунлик вирдни ўқимаслик ва унинг маъноларини фаҳмлашдан узоқлашиш натижасида юзага келади. Оила аъзоларингиз билан Қуръондан ҳеч бўлмаса бир варақни биргаликда ўқиб, унинг маъноларини дарс қилишга ҳаракат қилинг.

Доктор Жосим Мутавваъ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

16 Oct, 00:01


КИНО КЎРИШ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Шариатда кино кўриш ҳақида нима дейилган? Кино кўриш шариатга зидми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши умрини, вақтини фойдасиз ишлар билан банд қилиб ўтказиши катта хатодир.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
📗 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча ўрнидан силжимайди: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
(✍️ Сунани Доримий).

Бошқа бир ҳадисда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир», дедилар». Термизий ривоят қилганлар.

Агар кино ширк, куфур, фахш ва бузғунчиликка тарғиб қиладиган бўлса, бундай кинони кўриш ҳаром ҳисобланади. Аммо кинода шариатга зид ишлар бўлмаса, бундай киноларни кўриш мубоҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

15 Oct, 12:28


ҲАСБИЯЛЛОҲУ ЗИКРИ ҲАҚИДА
#дуо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ушбу зикрнинг кирилл ёзувида ёзилиши қайси бири тўғри ҳисобланади: "Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакиил" ёки "Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакиил"? Баъзи манбаларда "Ҳасбияллоҳу" аксинча "Ҳасбуналлоҳу" бўлиб келмоқда.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам тўғри. "Ҳасбияллоҳу" бир кишига, "Ҳасбуналлоҳу" кўпчиликка. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/136286)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

15 Oct, 00:20


УСТОЗСИЗ МУСТАҚИЛ ҚУРЪОН ЎҚИШ ТЎҒРИМИ?
#Қуръон

Ушбу видеода батафсил:

https://youtu.be/Fw5mD_oBPTw?si=s7K2NnfC4ifRGPnE

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

14 Oct, 13:45


#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (t.me/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

14 Oct, 00:20


ХОЖАТХОНАДА АКСИРИШ
#зикр

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хаммомда ёки бўлмаса хожатхонада аксирса Аллоҳга хамд айтиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Нажосат тўпланадиган жойда бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/219564)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

13 Oct, 08:59


ШОМ ПАЙТИДА ЖИНЛАРНИНГ ИЗҒИШИ
#жин

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Шом пайти боламни кўтариб, қўшни аёллар билан кўчада гаплашиб турган эдик, маҳалламиздан бир отахон бизни: “Жину шайтонлар тўзийдиган маҳал ёш бола билан кўчада нима бор сизларга?” деб койиб бердилар. Отахоннинг гаплари қанчалик тўғрилигини билмоқчи эдим.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Отахон жуда тўғри гапни айтибдилар. Аввало, динимиз аёлларни кўчада мақсадсиз гап сотиб ўтиришига рухсат бермайди. Ундан кейин, шом пайтида жин ва шайтонлар изғиб юриши ҳам ҳадиси шарифларда баён қилинган.

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Идишларингиз устини ёпинг, қопнинг оғзини боғланг, эшикларни қулфланг, кеч кирганида болаларингизни қайтаринглар. Сабаби, (бу пайтда) жинларнинг тарқалиши ва тез ҳаракатланиши бор...
( Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти).

Бу ҳадисда бир қанча фойдали маслаҳатлар берилмоқда. Кексаларимизнинг “Шомдан кейин кўчага чиқиб бўлмайди”, деган гапи мана шу ҳадисга асосланиб айтилган бўлса, ажаб эмас. Сабаби шом пайтида жинлар ер юзи бўйлаб тарқалади. Бу пайтда жинлар кўчада юрган болаларга зиён етказиб қўйиши мумкин. Чунки улар оятлар, зикру тасбеҳларни айтиб юришни билишмайди.

Баъзан, болаларнинг инжиқ бўлиб қолиши, уйқусида босинқирашига ҳам ана шу пайт кўчада юриши сабаб бўлади. Бу ноқулайликлардан қутилиш учун ҳадиси шарифдаги кўрсатмаларга амал қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

12 Oct, 14:00


#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

12 Oct, 11:35


Охирзамондаги ибодатнинг фазли


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَقَفَ عَلَى أُنَاسٍ جُلُوسٍ فَقَالَ: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِخَيْرِكُمْ مِنْ شَرِّكُمْ»؟ قَالَ: فَسَكَتُوا فَقَالَ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَقَالَ رَجُلٌ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ أَخْبِرْنَا بِخَيْرِنَا مِنْ شَرِّنَا، قَالَ: «خَيْرُكُمْ مَنْ يُرْجَى خَيْرُهُ وَيُؤْمَنُ شَرُّهُ، وَشَرُّكُمْ مَنْ لَا يُرْجَى خَيْرُهُ وَلَا يُؤْمَنُ شَرُّهُ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамларнинг устига келиб, «Сизларга яхшиларингиз ва ёмонларингиз кимлигини айтайми?» дедилар. Одамлар сукут сақладилар. У зот бу гапни уч марта айтдилар. Кейин бир киши: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, яхшиларимиз ва ёмонларимиз кимлигини айтинг», деди. «Яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинадиган, ёмонлигидан омон бўлинадиган кишидир. Ёмонингиз – яхшилигидан умид қилинмайдиган, ёмонлигидан эмин бўлинмайдиган кимсадир», дедилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22721

🕋 @islomuz