Naqshband.uz @naqshbanduz Channel on Telegram

Naqshband.uz

@naqshbanduz


🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz


Админ: @Buxorovakillik

Naqshband.uz (Uzbek)

Naqshband.uz - Bu Telegram kanalida O'zbekiston musulmonlari idorasi Bo'xoro viloyati vakilligi bilan bog'liq ma'lumotlar va yangiliklar paydo bo'ladi. Kanalda islom dini boyicha savollar va javoblar, diniy bayonotlar, namoz va ibodat usullari haqida ma'lumotlar, vaqtincha ko'chirilgan diniy videolar va matnlar mavjud. Bu kanal O'zbekiston bo'ylab musulmon aholi uchun foydali va maqsadga muvofiq bo'lgan ma'lumotlar taqdim etadi. Agar sizga islom dini va uning amaliyoti bo'yicha bilim olish yo'li yoqsa, Naqshband.uz kanali siz uchun yaxshi manba bo'lishi mumkin. Bu yerda siz islom dini boyicha muhim ma'lumotlar va to'liq ravishda tushuncha olishingiz mumkin. Sizga barcha diniy savollaringizga javob topishingiz va islom dini haqida ko'proq bilim olishingizga yordam berish imkoniyati mavjud. Kanalga obuna bo'ling va diniy bilimlaringizni yanada kengayting!

Naqshband.uz

19 Feb, 10:25


"УСТОЗ-ШОГИРД" МАКТАБИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

«Устоз-шогирд» мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида хизмат қилаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида касбий маҳоратни ошириш, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолият олиб бориш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилинаётган механизм ҳисобланади.

«Устоз-шогирд» мактаби анъанасини тиклаш, соҳада хизмат қилаётган ёш кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Бухоро вилояти вакиллиги томонидан бир ҳафталик ўқув семинарлари ташкилланди. Ўқув семинарларини вилоят бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов бошчилигида, шаҳар-туман бош имом-хатиблари, тажрибали имомлар, ва олий таълим профессор ўқитувчилари ўтиб бермоқда.

Семинарларда таълим даргоҳларини тамомлаб, соҳада фаолият бошлаган ёш имомлар, тажрибали устозларга бириктирилиб, ёш имомларнинг касбий маҳоратни ошириш, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолиятни мустаҳкамлашга оид мавзуларда семинарлар ўтилмоқда.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

19 Feb, 09:04


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилиши хурсанд қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», - дедилар».
Учовлари ривоят қилишган.


Шарҳ: Бу дунёда яшаб турган ҳар бир одам боласи ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилишини орзу қилиб яшайди. Бу икки нарсадан насибадор бўлиш учун елиб-югуради ва саъй-ҳаракат қилади. Бу йўлда ҳар қандай қийинчиликларга ҳам дош беради.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

19 Feb, 07:04


Ота-онага истиғфор айтишнинг фазилати

Киши жаннатдаги даражаси кўтарилганини кўриб, Булар менга қаердан келди? дейди.
Шунда унга:
"Фарзандингнинг сенга айтган истиғфори сабабли даражанг кўтарилди", дейилади.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

13 Feb, 05:02


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 14 февраль куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Бухоро шаҳридаги "Волидайи Абдулазизхон" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума  мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

13 Feb, 04:03


🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар алайҳиссалом юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул

🗓 Айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Макка шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2025” мавсумининг 29 - гуруҳ зиёратчилари Арафот тоғида бўлдилар.

🤲Дуо ва тазаррулар қилиб, Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қилдилар.

Арафот тоғи тарихи. Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз бир-бирларини таниб-топишишгани учун Арафот деб номланди. Ёки Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга ушбу маконда ҳаж амалларини ўргатганлари учундир. У зот: «Арофта?» («Ўрганиб бўлдингми?») деганларида, Иброҳим алайҳиссалом: «Ҳа», деганлар. Мана шундан кейин Арафот деб номланиб қолди, деб Ибн Аббос айтганлар.


✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

13 Feb, 01:01


#Ҳадис

ЖАННАТ СИФАТИ ҲАҚИДА.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Биз дедик: "Эй Аллоҳнинг расули! Бизларга жаннат ҳақида сўзлаб беринг. Унинг бинолари қандай? " У зот: "Жаннат уйларининг ғиштлари тилла-кумушдан. Уларга хушбўй мушклар суртилган. Унинг тошлари маржон ва ёқутлардан иборат. Жаннат тупроғи заъфарон. Ким унга кирса, роҳат-фароғатда бўлиб, асло ноумид бўлмайди. Унда абадий қолиб, асло ўлим топмайди. Кийимлари эскирмайди, ёшлиги ўтмайди", - дедилар.
Имом Термизий ривоят қилган.


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

12 Feb, 23:03


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ

Бугун пайшанба
—13 февраль 2025
—14 шаъбон 1446

🤲 Аллоҳим, фойдасиз илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, кўтарилмайдиган амалдан, қабул бўлмайдиган дуодан, тўймайдиган нафсдан паноҳ беришингни сўраймиз!


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

12 Feb, 17:07


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Ё Расулуллоҳ! Яхши, эзгу амаллар жуда кўп, менга бир нарсани буюринг, ўша нарсани маҳкам ушлай!” - деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳнинг зикри билан тилинг доим нам бўлиб турсин!”, - дедилар». 
Имом Термизий ривояти.


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

12 Feb, 15:04


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”.
Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

☪️ «Астағфируллоҳ» - أسْتَغْفِرُ اللهَ


☪️ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ» -

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

12 Feb, 13:03


Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

🕌 Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

12 Feb, 11:04


ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

07 Feb, 05:01


#kahf

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар»
(Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

07 Feb, 04:20


#ЭЪЛОН

🗓 Бугун, 7 февраль куни Шофиркон тумани бош имом-хатиби Миржон домла Эгамбердиев, Шофиркон туманидаги "Қори Фазлиддин" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф этиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

07 Feb, 01:03


🌺 Жума муборак бўлсин!

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Feb, 16:22


#Видеолавҳа

САВОБИ УЛУҒ АМАЛ

Улашинг ↘️
👉
https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Feb, 15:02


🌾 ТОНГГИ УЙҚУНИНГ РИЗҚҚА ТАЪСИРИ

🤲 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳим, умматимнинг барвақт (қилган ишлари)да барака бергин!" деб дуо қилдилар. У зот қўшинни бирон жойга жўнатмоқчи бўлсалар, куннинг аввалида жўнатардилар. Сохр тижоратчи киши эди. У ҳам тижорат карвонини куннинг аввалида жўнатар эди. Натижада унинг мол-дунёси кўпайиб, бойиб кетди...

Улашинг ↘️
👉
https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Feb, 12:02


Оналар!


Имом Бухорийни онаси тарбия қилди.

Имом Аҳмадни онаси тарбия қилди.

Имом Шофеъийни онаси тарбия қилди.

Муҳаммад Ибн Фотиҳни онаси тарбия қилди.

Ҳофиз Ибн Ҳажарни опаси тарбия қилди.

Ибн Таймийянинг момоси "Таймийя" деб номланар эди. У катта воиза эди. Ибн Таймийя унга нисбат берилди ва шу билан машҳур бўлди.

Ҳақиқий эркакларни тарбия қилиб, етиштириб чиқарувчи манба оналардир.

Аёл ислоҳ бўлса, уй, жамият ва барча нарса ислоҳ бўлади. Шундай экан, бўлажак фарзандингизга энг аввало солиҳа она изланг!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Feb, 10:05


Ilm-maʼrifatsiz hech narsaga erishib boʻlmaydi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Feb, 08:05


#Мақола

Кечиримлилик - юксак фазилат

Уббода ибн Собит розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Мен сизларга Аллоҳ бандаларини даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми, дедилар. Саҳобалар: “Ҳа айтинг”, дейишди. Шунда Он ҳазрат: “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг”, деб марҳамат қилдилар.

Ислом динида ёмонликка доимо яхшилик билан жавоб қайтариш фазилатли амаллардан саналади. Албатта, ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтариш фақат сабр тоқатли, икки дунёда ҳам улуғ насибага эга бўлган ва бўладиган кишиларнинг феълидир. Билиб-билмай айб-нуқсон ва хато-камчиликлар қилган кишиларга бир имконият бериб, уларни кечиришимиз инсоний ва мусулмонлик бурчимиздир.

Алламурод Раҳмонов,
Жондор туман Навработ жоме масжиди имом-хатиби

Naqshband.uz

06 Feb, 06:03


Ҳақиқий ҳис қила оладиган лаззат нима биласизми?
– Она – дея чақирганингда – келдингми? – болам? – дея янграган овоздир.

🔗 Агар камбағал бўлмайин десангиз!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Feb, 03:58


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 7 февраль куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Ромитан туманидаги "Хўжа Саид Пўлот" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

06 Feb, 03:03


#дуо
ЁМОН АХЛОҚ ВА ЁМОН АМАЛДАН ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَمِلْتُ وَ مِنْ شَرِّ مَالَمْ أَعْمَلْ

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика мин шарри маа ъамилту ва мин шарри маа лам аъмал”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан қилган амалимнинг ёмонлигидан ва қилмаган амалимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Feb, 01:03


Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

05 Feb, 17:22


#shabon #roza
🗣 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойида қандай рўза тутганлар?

🎙Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Naqshband.uz

05 Feb, 16:03


#Видеолавҳа

БУХОРО ВИЛОЯТИДА ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ АМАЛИЙ ТАШРИФИ БЎЛИБ ЎТДИ

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

05 Feb, 13:14


ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

01 Feb, 04:01


#muftiy_minbari

📹 ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРУВЧИ ГУНОҲЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Naqshband.uz

01 Feb, 03:01


#Ҳадис

Ан-Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот: "Яхшилик ҳусни хулқдур. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир", - дедилар".
Имом Муслим ва Термизий ривояти.


Шарҳ: Сиз билан бизга яхшилик ва ёмонлик маъноларини чуқурроқ англаб етишимизда Восила ибн Маъбад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ёрдам беради: "Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига у зотдан яхшилик нималигини сўраб бордим. Шунда у зот: "Яхшилик ҳақида сўрагани келдингми ? " дедилар. "Ҳа", дедим. "Яхшилик кўнглинг тўлган ва қалбинг рози бўлган нарсадир. Ёмонлик кўнглингда тўқилган, кўксингда тараддудланган нарсадир. Агар одамлар сенга фатво берсалар ҳам" дедилар.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

01 Feb, 01:04


#зикр

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي وَجَهْلِي وَإِسْرَافِي فِي أَمْرِي كُلِّهِ، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي
      
Дуонинг маъноси:
«Роббим, менинг хатоимни, жаҳлимни, барча ишларимдаги исрофимни ва Сен мендан кўра билувчи бўлган нарсаларни мағфират қилгин».
 
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Роббиғфир лий хотий`атий, ва жаҳлий, ва исроофий фий амрий куллиҳ, ва маа анта аъламу биҳи минний».
(Икки шайх ривоят қилишган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

31 Jan, 16:03


#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласи тонг оттирса, аъзоларнинг барчаси тилни койиб: «Бас, эй тил, Аллоҳдан қўрқ! Биз ҳам сенданмиз. Агар сен тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар сен эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз», дейди», деб айтдилар.

Имом Термизий ривояти.
Fitrat.uz

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

31 Jan, 13:55


#Янгиликлар

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФИ КОГОН ТУМАНИДА БЎЛДИ


🔹Бугун Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Азизбек Қаландаров Когон туманидаги масжидлар фаолияти билан яқиндан танишди.

🔸 Азизбек Қаландаров ташрифни Бахоуддин Нақшбанд зиёратгоҳ мажмуасидан бошлади. Мажмуада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди ва берилган топшириқлар ижроси юзасидан тавсия ва таклифларини берди.

🔹Шунингдек, мажмуадаги музей фаолияти, ундаги тарихий экспонатларнинг сақланиши, зиёрат туризмидаги аҳамияти юзасидан фикрларини билдирди.

🔸Ташриф мобайнида вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, тумандаги соҳа ходимларининг самарали фаолиятини эътироф этди ва натижадорликни ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

31 Jan, 11:05


Ота-она розилиги - Аллоҳ розилигидир
Раҳимберди домла Раҳмонов

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

31 Jan, 10:43


#Ташриф

🌙 ДИНИМИЗДА САЛОМАТЛИК ВА ПОКЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ (Вилоят бош имомининг ташрифи)

◽️Бугун, Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов Бухоро шаҳридаги “Болои Ҳовуз” жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозини жамоат билан адо этдилар.

◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга “Аллоҳдан афв ва офият тиланг”, “Икки буюк неъмат”, “Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билинг”, “ Аллоҳ таоло ҳар бир касалликка шифосини туширган” каби мавзуларда манфаатли маъруза қилдилар.

◽️Шунингдек, мавъизада, тананинг соғлом бўлиши ва уни турли касалликлардан сақлаш ҳар бир кишининг бурчи экани, ҳозирги кунда қанчалик дори-дармонлар кўпаймасин, тиббий муассаса сифати, шифокорлар савияси, тиббий техника яхшиланмасин, агар инсоннинг ўзи ўз саломатлиги ҳақида қайғурмаса, тиббий маданиятини оширмаса, покликка, озодаликка риоя қилмас экан кутилган натижага эришиб бўлмаслигини манбалар асосида тушунтирдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги  
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

24 Jan, 03:04


#ҳикмат

Аллоҳим! Бизга шундай бир тавба насиб қилгинки, ундан кейин гуноҳ ва маъсиятга қайтмайлик. Аллоҳим, омийн!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

24 Jan, 01:00


🌺 Жума муборак бўлсин!

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

23 Jan, 13:43


#Сайёр_қабул #Пешку

💬Давоми...

Куннинг иккинчи қисми
да вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов, тумандаги Хўжа Рушнои жоме масжидида, туман имом хатиблари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо қилиб, йиғилган қавмга “Тинчлик неъмати”, “Шукроналик”, “Ўзаро ҳамжиҳатлик”, “Оила муқаддаслиги”, “Ҳусни хулқ”, “Қўшничилик одоблари”, “Мазҳабга эргашиш ва ёт ғоялар таъсиридан сақланиш” каби мавзуларда маъвиза қилдилар ва кенг жамоат иштирокида юртимиз ҳаққига дуои хайрлар сўралди.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

23 Jan, 13:24


#Сайёр_қабул #Пешку

💬Давоми...

Шунингдек, Вилоят бош имоми раҳбарлигида ҳамда Пешку туман имом-хатиблари иштирокида “Мустақиллик” маҳалласидаги 2024 йил замонавий лойиҳалар асосида қурилган 130 ўринли “Махтобой” мактабгача таълим масканида ватанимиз келажаги бўлмиш жажжи болалар билан учрашиб, уларга хурсандчилик улашилди.

Сўнгра, “Янги бозор” маҳалласида жойлашган “TJS МED” шифохонсида даволанаётган беморлардан кўнгил сўралди, даволаниш ва дори-дармон учун моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Давоми бор...

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

20 Jan, 00:02


12140. Ҳасан айтади: “Шундай қавмлар бўлдики, мағфират умидига (яъни, Аллоҳ нима гуноҳ қилсак ҳам кечириб юборади, деган хомхаёлга) шу қадар чалғиб кетишдики, натижада дунёдан бирон савобсиз ўтиб кетишди”.

Абу Али Боқилоний.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

19 Jan, 14:02


ТАВБАДА СЕРГАК БЎЛ!!!

Ўзингга кел, бундан чекин энди, чунки Аллоҳнинг карами билан тавба эшиги очиқдир. Тавбанинг ғарб томонида бир эшиги бор, киёматгача очиқ бўлади. У эшик қуёш ғарбдан чиққунига қадар очиқ туради, ундан юз ўгирма! Жаннатда Аллоҳнинг раҳмати билан саккизта эшик бор... ўғлон, шу саккиз эшикдан бири тавба эшигидир. Бошқа эшиклар баъзан очилади, баъзан ёпилади, аммо тавба эшиги доимо очиқдир.

Жалолиддин Румий.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

19 Jan, 12:05


#Ҳадис

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига икки аъробий келди. Улардан бири: “Эй Аллоҳнинг расули, энг яхши одам ким?” деб сўради. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг умри узоқ бўлиб, амали яхши бўлса, ўша”, - дедилар. Иккинчиси эса: “Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг таклифлари кўпайди. Менга бир ишни амр қилингки, уни маҳкам тутай”, - деди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Доимо тилинг Аллоҳнинг зикри ила ҳўл бўлсин”, - дедилар. Ҳа Аллоҳнинг зикрини кўп қилиш мўмин бандани олий мақомларга эриштиради.
“Дуога қўл очиб” китобидан.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

19 Jan, 11:02


#bugunning_muhim_mavzusi №21

📚МАЗҲАБ ИМОМЛАРИ КАБИ ИЖТИҲОД ҚИЛА ОЛАСИЗМИ?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

Naqshband.uz

19 Jan, 10:05


#хайрли_тун

عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ  إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

19 Jan, 08:05


#Ҳикмат_вақти

Гуноҳ ва маъсият – Аллоҳга олиб борувчи йўлда ортга ташлаган қадамингдир. Ортга қайтаверсанг, У Зотга қандай етишасан?

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

19 Jan, 06:00


Тақво нима?

Аслида «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини билдиради. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборатдир. Гоҳида тақво хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан «Тақво нима?» деб сўрашганда: «Араблар сертикан майдондан яланг оёқ бўлиб, тикандан сақланиб ўтиб кетишни «тақво» дейишади», деганлар. Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиканларга ўхшайди, ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, доимо Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

19 Jan, 05:02


#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Naqshband.uz

19 Jan, 04:04


#Савол

УЙЛАНИШ УЧУН ҚАЙСИ ЖИҲАТЛАРИГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

Уйланиш учун қиз боланинг аввало қайси жиҳатларига эътибор бериш керак?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволга жанобимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам гӯзал жавобни берганлар.

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлни тўрт нарса учун никоҳланур; моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар» (Бешовлари ривоят қилган).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

19 Jan, 02:04


Салавот айтсангиз

Ғам-ташвишлар кетади...
Гуноҳлар мағфират қилинади...
Қалблар юмшайди...
Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
Дуолар ижобат бўлади...
Касалликларга шифо бўлади...
Шафоатга муяссар бўлинади...
Фақирлик кетади...
Руҳ покланади...
Жон беришда енгиллик бўлади...
Қабрда роҳат ва нур бўлади...
Сиротдан осон ўтилади...

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

18 Jan, 18:21


#Islom_ilm #talabalar_ijodidan
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
🌱КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШНИНГ САЛОМАТЛИККА ТАЪСИРИ

🎙 Жаҳонгир Ниғматов

Тошкент ислом институти талабаси


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ⚖️ ИЙМОН ВА ГУНОҲ

    🌙 МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ АҲАМИЯТИ

    🗣 РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Naqshband.uz

18 Jan, 16:04


🔴Унутманг

Бизлар – унутишга мойил одамлар,
Эсдан чиқарамиз ҳар қандай ишни.
Зотан, тез ўтиб кетар бу дамлар,
Унутманг, аёвсиз унутилишни.

Аллоҳни унутган одамлар билан
Яратган ҳақида сўзлашмоқ мушкул.
Етарки, Ўзидан шундайин тиланг,
Дўзах оловидан қутқарсин буткул.

Мен ўзни йўқотиб қўйсам ҳам майли,
Сенинг борлигингни унутмасам бас.
Чунки бору йўғим Ўзинг туфайли,
Зеро, Сендан бошқа ҳаммаси абас!

✏️Ёрқинжон Ҳайитбоев,
ГулДУ талабаси


📚 "Ҳидоят" журнали

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

18 Jan, 14:03


#Иқтибос

   Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан: "Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз?" - деб сўрашди. Шунда у зот: "Мен ўғлимга: "Ўғлим, бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини (яъни бутун оиласини) ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келди. Сен унга эр бўлиш билан бирга, уларнинг барчаси бўлгин!" дедим", дедилар.

📖 "Ризқ"

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

18 Jan, 12:02


ҲАР БЕМОРЛИКДАН ШИФО

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот у дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар. Мана ўша дуо:

أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ
Яъни: “Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллоҳ таолодан сенга шифо беришини сўрайман”. (Имом Абу Довуд ривояти)

Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта бу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, ушбу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди”, деганлар. (Имом Термизий ривояти)

"Насиҳатлар гулдастаси"дан.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

18 Jan, 11:30


#Янгиликлар
#Тадбирлар

ОТИНОЙИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

📖Мамлакатимизда кейинги йилларда фуқароларнинг диний эркинлигини таъминлаш, бағрикенглик, маърифий ислом ғояларини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

🗓Бугун 18 февраль куни, Мир Араб олий мадрасасининг катта тадбилар залида, Бухоро вилоятидаги туман/шаҳар отинойилари учун маънавий-маърифий тарғибот йўналишидаги билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган долзарб масалаларга ёндашув самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида ўқув семинари ўтказилди.

📝Семинарда, Дин ишлари бўйича қўмита, ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги, Бухоро давлат педогогика институти ҳамда мутасадди ташкилот мутахассислари иштирок этишди.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

07 Jan, 15:34


#Ҳикмат_вақти

Ҳаргиз шошилманг, ризқ шошилишда эмас. Ризқ Лавҳул маҳфузда вақти-соати билан ёзиб қўйилган. Сабр қилганимизда эди, унинг ўзи бизни қидириб келарди. Лекин инсон шошқалоқ қилиб яратилган.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

07 Jan, 13:03


#Ҳикмат_вақти

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Дўстингизни енгилроқ севинг, бир кун келиб душман бўлиб қолиши ҳам мумкин. Душманингизга ҳам енгилроқ адоват қилинг, бир кун келиб дўст бўлиб қолиши ҳам мумкин».

Имом Термизий ривоят қилган.


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

07 Jan, 11:00


#ҳикмат

Аллоҳ сўровчиларга берганидан ҳам кўпроқ нарсани зокирларга ато қилади. Шундай экан, Аллоҳни зикр қилинглар, Аллоҳ ҳам сизларни зикр қилади.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

07 Jan, 09:30


ҲИДОЯТ ИМОМИ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/0bTqes-Akqk?si=4mLurk0FX6WR8bU9

Naqshband.uz

07 Jan, 08:06


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Ким уйида ўтириб бирон инсонни ғийбат қилмаса, у Аллоҳнинг кафилида бўлади”.

Ибн Ҳиббон ривояти.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

07 Jan, 06:03


#ҳикмат

Аллоҳ сўровчиларга берганидан ҳам кўпроқ нарсани зокирларга ато қилади. Шундай экан, Аллоҳни зикр қилинглар, Аллоҳ ҳам сизларни зикр қилади.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

07 Jan, 04:00


#Ҳикмат_вақти

Уч нарса биродарингнинг қалбида сенга нисбатан дўстликни мустаҳкамлайди:

-(сўзни) салом билан бошлаш;

-мажлисда унга жой бериш;

-энг яхши исми билан чақириш.

Улашинг
↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

07 Jan, 03:02


📹 ЙЎЛНИНГ ҲАҚҚИ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

07 Jan, 02:00


🟢 Ғам-ташвиш пайтида

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

🌹 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш пайтида «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати вал ард, Роббул ъаршил ъазийм» деб дуо қилар эдилар».

Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилишган.

🔸 Дуонинг маъноси: «Азим, Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Еру осмонларнинг Робби, буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».

Улашинг
↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Jan, 17:02


#савол_жавоблар

ОЛИНГАН ТИРНОҚЛАРНИ ҚАЕРГА ТАШЛАШ КЕРАК?

CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Тирноқларимизни олиб полни тешигига ташлаб юборамиз, шу мумкинми? Полни тешиги йўқ бўлса тирноқларни қаерга ташлаш керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса, танадан ажраганидан кейин ҳам худди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@HidoyatUz

Naqshband.uz

06 Jan, 15:33


АЛЛОҲ ДАРГОҲИ

Неча минг мусулмон туну кун бедор,
Каъба атрофини тинмай айланар,
Барчасин муроди илоҳий дийдор,
Саждага ҳар бири ҳар зум шайланар.

Олам уммон бўлса — гирдоби шу жой,
Олам осмон бўлса — меҳвари бунда.
Милярд мартабали жаҳон, ҳойнаҳой,
Кемадек қалқади битта тўлқинда.

Ер узра тариқдай сочилган инсон,
Бир қушнинг олдига келиб тизилмиш.
Абасдир бу жойда миллат, ирқ, лисон,
Замин йўриқлари бунда бузилмиш.

Бу жойнинг бор эрур на қорабоғи,
На Ўзган, на Ўшу Фарғонаси бор.
Аллоҳнинг ўзидир ёлғиз чароғи,
Чароғнинг ҳисобсиз парвонаси бор.

Ҳатто нафрат мушти бунда тугилгай,
Ахир ягонадир бу ерда мақсад.
Сиғинсанг — гуноҳинг дув-дув тўкилгай,
Иймонсиз бандага йўқ лекин шафқат.

Шунчалар мукаммал Аллоҳ даргоҳи,
Мағфират қил, дея дилни тиғладим.
Ҳар ёндан таралар мўминлар оҳи,
То тонгга қадарли юм-юм йиғладим.

✍️ Абдулла Орипов

Bayyina.uz | Taqviym.uz

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Jan, 14:03


#Ҳикмат_вақти

Мен мусулмонман. Ислом – мукаммал дин, лекин мен мукаммал инсон эмасман. Мендан бирор хато содир бўлса, Исломни эмас, менинг ўзимни айбланглар.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Jan, 12:41


#muftiy_minbari

📹 ИЙМОН ШАРТЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Naqshband.uz

06 Jan, 10:02


Дангасаликнинг зарарлари ҳақида

Дангасаликнинг яна бир номи ишёқмасликдир. Яъни, ишламасдан ейиш ва кўпроқ ўз нафсига ором бериш. Табобат аҳлининг ёзишларича, бу ҳолат тана фаолияти­нинг бузилишини ва аъзоларининг вазифасини бажаришда мушкулликни юзага келтиради. Асаб тизимининг заифла­шиши, мушакларнинг бўшашуви, тана ҳаракати аъзоларининг сустлашиши ва қувватнинг кескин паса­йишига сабаб бўлади.

➡️ https://hidoyat.uz/34192

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Jan, 06:01


«Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир».

Нур сураси, 56-оят

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Jan, 05:02


ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТУРКУМ СУҲБАТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

🗓Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида, имом-хатиби Ориф домла Тўқсонов  иштирокида, гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун ташкил этилган силсилавий маънавий-маърифий суҳбатларнинг  навбатдаги сони «Ақида ва мотуридийлик таълимотининг аҳамияти» мавзусида  ўтказилди.

📖Суҳбат мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга имом домла томонидан атрофлича тушунчалар берилди ва барча тадбир жараёнидаги суҳбатлар малакали сурдо таржимони  томонидан иштирокчиларга етказилди.

🤲Яратган бу хайрли ишларни бардавом айлаб, мукофотласин ва манфаатли қилсин!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

06 Jan, 04:03


#Ҳикмат_вақти

Хато иш қилмаслик ҳақиқий муваффақият эмас.
Ҳақиқий муваффақият хатони такрорламасликдир.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Jan, 02:04


#Ҳикмат_вақти

💫Муаммо билан унинг ечими орасидаги энг кичик масофа тиззанг билан ер орасидаги масофадир.
Ким (ана шу кичик масофага) Аллоҳ учун сажда қилса, ҳар қандай муаммони қарши олишга қурби етади...

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

06 Jan, 01:00


Сабр...
Сабр шундай арқонки, сен узилади деб ўйлайсан, у борган сари мустаҳкамланади. Тугайди деб гумон қиласан, у эса кўпайиб боради

Мавлоно Румий ҳазратлари

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Naqshband.uz

06 Jan, 00:15


#ҳикмат

Аллоҳим! Сендан Марямнинг ризқини, Осиёнинг қасрини, Оишанинг тақвосини, Хадижанинг қалбини, Фотиманинг мулойимлигини, Юсуфнинг жамолини, Луқмоннинг ҳикматини, Айюбнинг сабрини, Умарнинг адолатини, Усмоннинг ҳаёсини, Ёсир оиласига ваъдалашилган кунни ва Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини сўрайман!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

05 Jan, 16:07


#савол_жавоблар

ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИБ ЁТИШИ МУМКИН ЭМАСМИ?


CАВОЛ: Ҳомиладор аёл қибла тарафга бош қўйиб ухлаши мумкин эмас деб эшитдик. Шу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар орасида шундай нотўғри тушунча мавжуд. Бу гап диний асосга эга эмас. Албатта суннатга мувофиқ ётиш яъни қиблага юзланиб, ўнг ёнбош билан ётиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@HidoyatUz

Naqshband.uz

05 Jan, 14:02


МАЙЙИТНИ ОЛДИГА КИРГАН ОДАМ ЎЗИНИ ЎҚИТИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отам вафот этганларида маййитни олдида анча ўтириб қолибман. Қўлларидан ушлаб. Кечирим сўраб. Шундан кейин касалдан бошим чиқмай қолди. Онкологик касал, операциялар бўлдим. Маййит ювганга ўқитиш керак, юк тушган дейишди. Ғассолми шуларга ўқитиш бор нарсами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ундай гап йўқ. "Маййитни олдига кирган одам ўзини ўқитиши керак", "ювиниши керак", "маййит кафанини тишлаб қолибти", "кўзи очиқ кетибди" каби асоссиз, ақлга ҳам тўғри келмайдиган гаплар сабабли вафот этган инсондан сесканиш, шумланиш тўғри эмас. Муқаддас динимизда вафот этган кишилар доимо ҳурмат билан тилга олинади. Нафақат пок руҳлари, балки уларнинг жасадларига ҳам эҳтиром ва эҳтиёткорлик билан муомала қилинади. Қабрлари зиёрат қилинади, ҳақларига хайрли дуолар қилинади. Вафот этган кишиларни тирикликларида қандай ҳурмат қилган бўлсак, вафотидан кейин ҳам ҳудди шундай, балки, унданда қаттиқроқ ҳурмат қилишимиз керак бўлади. Чунки инсон вафот қилиши билан охират сафарига чиққан бир мусофир бўлади. Тирикларнинг уларга қила оладиган яхшиликлари — жасадларига нисбатан ҳурмат кўрсатиш, ҳақларига ҳайрли дуолар қилиб руҳларини шод этиш ҳамда баъзи хато ва камчиликларини яшириб, яхшиликларига гувоҳлик бериш бўлади.

Аллоҳ таоло ўтганларимизни Ўз раҳматига олиб, ҳаётдагиларимизни тўғри йўлдан адашмасдан ҳаёт кечириб боришларида Ўзи мададкор бўлсин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Naqshband.uz

05 Jan, 12:05


Ҳақиқий бахт — фойдали илм бахти!

У банданинг ўзгариб турадиган ҳамма ҳолатларида бир ҳил турувчи ва ҳамма сафарларида ҳамроҳ бўлувчидир.

Кўп одамлар унинг бошидаги машаққатли йўли ва кейинги қийинчиликлари сабаб бу бахтга эга бўлишдан ва эришишдан воз кечди, чунки унга риёзат чекиш орқалигина эришиладида.

Қалб касалланиб туради ва касаллиги шаҳват,шубҳа ва буларнинг аралашмасидан асло тузалмайди.

Бу касалликларнинг ҳаммаси жаҳолат(билимсизликдан)келиб чиққанку, энди унинг давоси илм олишдадир.

Қисқаси, балиқ сувга қанчалик мухтож бўлса қалб ҳам илмга шунчалик мухтождир.
Балиқ сувсиз ўлгани каби қалб ҳам илмсиз ўлиб боради.

Naqshband.uz

05 Jan, 08:02


Фарзандларинг билан бирга ўтирмас экансан, у билан сендан бошқа бириси бирга ўтиради. Улар билан суҳбатлашмас экансан, сендан бошқаси ҳамсуҳбат бўлади. Улар билан дўстлашмас экансан, сендан бошқаси дўстлашади, яқин бўлади. Фарзандларинг суҳбатини истайдиган, бирга ўтиришни хоҳлайдиган, излаб қидирадиган кишиси Сен бўлгин.
(Яъни, сенинг бефорқлигинг сабаб бўлиб, уларнинг қалбларини бузувчи, фикрларини ўзгартирувчи ёки ёмонлик, гуноҳга ундовчи бошқа инсон эгаллаб олмасин).

Доктор Умар Абдулкафий.

Naqshband.uz

05 Jan, 04:03


"Ла илааха илаллоҳ" билан нафас олинг.
"Астағфируллоҳ" билан нафсингизга итоб қилинг.
"Алхамдулиллаҳ" деб чиданг.
"Субханаллоҳ" билан ҳайратланинг.
Расулуллоҳ (Солаллоҳу алайхи ва саллам) саловот билан шодланинг.
"Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" билан махзун бўлинг.
Кўзингиз захрини "Маша Аллоҳ, Таборакаллоҳ" билан синдиринг.
"Бисмиллаҳ" билан бошланг.
"Алхамдулиллаҳ" билан тугатинг.

Сиз ва мендан Аллоҳ рози бўлишини сўранг. 🧕
Аллох ризолигидан кейин фақат жаннат бор!

Naqshband.uz

05 Jan, 02:04


Вақтларингизни бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кузатишга, янгилик хабарларни ўқишга банд қилишингиз, Қуръондан кунлик озуқангиз, вазифаларингизни қолдириш эвазига бўлиб қолмасин.
Ҳа тўғри, ҳодисаларни кузатиш орқали биз биродарларимизга етаётган алам-уқубатлардан қайғурамиз, ҳамдард бўламиз, ташвиш чекамиз.
Лекин бу ҳодисалар реал кечаётган ҳаётимизда ва воқеалар сояси остидаги ишларимизда албатта Қуръон иштирок этиши, мустаҳкам алоқада бўлиши лозим. Акс қолда, қайғулар қалбларимизни эгаллаб олиб, бизни бошқаришга ўтади.
Натижада биз унга таслим бўлиб, азми шижоатимиз сўнади ва Аллоҳ таолонинг (Ҳақ аҳлига берган) ваъдаларига нисбатан иймонимиз заифлашиб қолади.

Аҳмад ибн Абдулазиз Нафийс.

Naqshband.uz

04 Jan, 06:01


#Мўминларга_эслатма

Аллоҳ йўлидаги кундалик

Бақувват ва бўйи узун бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтиб кетди. У зот саҳобалар билан бирга ўтирган эдилар. Саҳобалар унинг куч ва қувватидан ҳайрон қолиб дейишди:

– Эй Аллоҳнинг Расули! Қани энди унинг мана шу кучи Аллоҳнинг йўлида ишлатилганида эди?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга дедилар:

– Агар у гўдак болалари учун кўчага чиққан бўлса, Аллоҳнинг йўлидадир. Агар у қари ота-онаси учун кўчага чиққан бўлса, Аллоҳнинг йўлидадир. Агар у риё ва фахрланиш учун кўчага чиққан бўлса, шайтоннинг йўлидадир!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23111

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

04 Jan, 04:01


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидан мингашиб борар эдим. У зот: “Эй Муоз, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи нима эканини биласанми?” дедилар. “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. “Албатта, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи Ўзига ҳеч нарсани ширк келтирмай вафот этган кимсани азобламаслигидир”, дедилар”.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

04 Jan, 02:03


Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

03 Jan, 16:02


Жисму жон – раббоний омонат

Ислом ақидасига кўра, бутун оламни ва ундаги жамики мавжудот ва махлуқотни йўқдан бор қилиб яратган зот Аллоҳ таолодир. Шу жумладан, инсоннинг жисми ва руҳини ҳам Парвардигор яратган. Гарчи инсонга жузъий ихтиёр берилган бўлса-да, бандалик чегарасидан чиқишга, саломатлигу ҳаётини исроф қилишга унинг ҳаққи йўқ.
Ислом шариатида ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ бўлиб, ақлий ва нақлий далилларга кўра, билиттифоқ, ҳаромдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг» (Бақара сураси, 195-оят), «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир» (Нисо сураси, 29-оят).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади. Ким ўзини тиғ билан ўлдирса, дўзах оловида ҳам худди шундай азобланади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Жундуб ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан олдин ўтган қавм орасида яраланган бир киши бор эди. У оғриққа чидай олмасдан, қўлига пичоқ олиб, яраланган қўлини кесди. Оқибатда у кўп қон йўқотиши туфайли ҳалок бўлди. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб (унга берган умримга шукр қилмай), шошилди. Шунинг учун унга жаннатни ҳаром қилдим”, деди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Собит Заҳҳокдан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки бирор нарса билан ўзини ўлдирса, жаҳаннам оташида ана шу билан азобланади”, деганлар.
Ушбу ҳадис шарҳида Ибн Дақиқ Ийд раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу (мазкур ҳадис), охиратдаги азоб-уқубатлар дунёда қилинган жиноятлар билан бир хил эканини англатади”. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу ҳадисдан олинадиган хулоса шуки, инсоннинг ўз жонига нисбатан қилган жинояти гуноҳу маъсиятда худди бошқа бир инсонга нисбатан қилган жиноятидек эътиборга олинади. Чунки унинг жони мутлақ ўзининг мулки эмас. Балки у Аллоҳ таолонинг мулкидир. Шунинг учун инсон ўз жони борасида фақат Аллоҳ изн берган тартибда тасарруф қилиш ҳуқуқига эга”.
Бугунги кунда бузғунчи радикал гуруҳларнинг “пешволари” томонидан Исломдаги “шаҳидлик” тушунчасини бузиб талқин қилишмоқда. Улар ўзини-ўзи портлатиш орқали худкушлик содир этишга нисбатан “шаҳидлик” дея фатво бериб, ўзларининг таъсирига тушиб қолган қанчадан-қанча илмсиз ёшларнинг дунёю охирати куйишига, кўплаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлишяпти. Бундай ғаразли фатволар на динимиз манбаларига, на соғлом ақлга тўғри келади. Аксинча, Аллоҳ таолонинг ризосига қарши бориш, Раббоний омонатга хиёнат қилиш ҳисобланади.
Бу ҳаёт ҳар бир инсонга уни сўнгги нафасигача эҳтиёт қилиш шарти билан берилган. Уни фақат Аллоҳ таоло буюрган ва рози бўладиган ишларга сафарбар этиш лозим.

Асрорхон МАҲМУДОВ,
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси


"Ислом нури" газетасидан
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

03 Jan, 14:05


#Ҳикмат_вақти

Энг олижаноб қалб – тунда уйғониб, Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб, У Зотга қурбат ҳосил қилиб, Аллоҳнинг ваъдасидан умидвор бўлган, ваъийдларидан қўрққан қалбдир.
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

03 Jan, 12:04


🤲 Қарздан қутулиш дуоси

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздан қутулиш учун “Аллоҳумма акфиний биҳалалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивака”, деб дуо қилишни ўргатганлар.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

03 Jan, 10:48


🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!

🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

31 Dec, 04:00


ШАЙТОННИНГ ШЕРИКЛАРИ

"Дунёга бир марта келасан! Шундай экан, ўйнаб қол!" - дейдиганлар шайтоннинг шерикларидир. Шайтоннинг бундай қутқулари эса ҳар биримизни тўғри йўлдан оздиради. Инсон бир марта яшар экан, кайф-сафога берилмай, ибодатини гўзал қилгани афзал эмасми? Яхшилар, авлиёлар ҳаётидан ўрнак олинг. Қаноат туфайли қанчалик олий мақомга лойиқ кўрилишингизни билсангиз эди, ношукр бўлган кунларингиз учун ўзингизни лаънатлар эдингиз. Бошингизга ташвиш тушганида шайтоннинг алдовига учиб, қандай хатолар қилганингизни ўйлаб кўринг. Аслида, қаноат меваси - роҳат, камтарлик меваси - муҳаббатдир. Умрингиз охиригача тўйиб овқатланаман десангиз ҳам тўймайсиз. Зеро, кўп ейиш баданни оғирлаштиради, қалбни ўлдиради, зеҳнни ўтмас қилади ва кишини ибодат қилишга эринчоқ қилиб қўяди.
Ризқини ҳалол меҳнат қилиб топмаган, ундан бошқаларга инъом, эҳсон қилмаган ҳалол меҳнати билан ҳурмат қозонмаган кишида яхшилик йўқдир. Инсоннинг душмани учта эканлигини унутманг: дунёси, шайтон ва нафси. Поклик - фақирликнинг зийнати, шукроналик - мол дунёнинг зийнати. Агар нафсимизни жиловлай олмасак, биз комил мўмин ва комил иймон эгаси эмасмиз. Оқил киши дунёсидаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга ружу қўймайди. У охират ҳозирлигини кўриб қўяди. Чунки охират инсон учун сўнгги бекат ва неъматлар уйидир. Аллоҳ таоло Одам Ато ва Момо Ҳавони заминга туширганида, улар дунё ҳидини топишди ва жаннат бўйини йўқотишди. Шунда икковини қирқ кун дунёнинг сассиқ ҳиди ўраб олди. Дунё молини тўплашга ружу қўйганлар қаттиқ адашади. Ахир дунё молига ўч бўлмасангиз ҳам ризқланасиз-ку! Охират учун амал қилмайсиз. Ваҳоланки, савоб амалларингиз бўлмаса, охиратда ризқланмайсиз!

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉
https://t.me/NaqshbandUZ

.

Naqshband.uz

31 Dec, 02:00


Доим табассум қил, Аллоҳнинг неъматларига шукр қил:
– Оиланг билан ўтирганингда табассум қил, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қилаётганлар бор.
– Ишга кетаётганингда табассум қил, чунки кўпчилик ҳануз иш қидириб юрибди.
– Соғ-омон, офиятдалигингда табассум қил, чунки орамизда ҳар қанча нархга бўлса ҳам соғлиқ сотиб олишни орзу қилаётганлар бор.
– Тирик бўлганингга, ризқингни еб юрганингга табассум қил, чунки яхши ишлар қилиб қолиш учун бир зумгина ҳаётга қайтишни орзу қилиб ётган қанчадан-қанча ўликлар бор.
– Табассум қил, чунки дуо қилиб, ибодат қиладиган Роббинг бор, чунки кимлардир ҳайвонларга сиғниб юрибди.
– Табассум қил, чунки сен айни ўзингсан... Сендан бошқалар сендек бўлишни орзу қилишмоқда.

Аллоҳим! Важҳингнинг жалолига, Султонинг азаматига лойиқ ҳамд бўлсин.

👉
https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

31 Dec, 00:15


#китобдан

Ҳар бир нарсада эрта саҳардан ҳаракат қилиш жуда ҳам фойдали ва баракотлидир. Чунки бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари кетган. Тажриба ҳам шуни кўрсатади. Нима иш қиладиган бўлсак, эрта саҳардан бошлашга одатланишимиз керак. Ўз меҳнати билан ризқу рўз топиш Ислом умматининг энг яхши авлоди − саҳобаи киромларнинг, энг кўзга кўринган сиймоларнинг одатлари эди.

📚 «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг 11-жузи − «Савдо, зироат ва вақф» китобидан

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

30 Dec, 23:00


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️

Бугун сешанба
— 31 декабрь 2024.
— 30 жумадус соний  1446.

🤲Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон қилгин!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

30 Dec, 14:02


#Ҳикмат_вақти

Қасос олишга қурбинг етгани ҳолда кечиримли бўлиш ахлоқнинг энг олий кўринишидир.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

30 Dec, 12:01


#қисқа_савол_жавоблар

ПИРОТЕХНИКА САВДОСИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Саволим шундан иборатки пиротехника воситалари яъни пақилдоқлар ва мушаклар савдоси билан шуғулланса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда исроф ва инсонларнга озор бериш ҳаром ҳисобланади. Пиротехникани бирор бир фойдаси йўқ. Балки, инсонга зарари бор. Қанчадан-қанча ёш болалар пиротехника воситалари сабабли мажруҳ бўлиб қолган. Қолаверса, бу нарсада кўплаб мусулмонларга озор бериш бор. Шундан келиб чиқиб, пиротехника савдоси билан шуғулланиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

"Ислом молияси" изоҳи: аслида ҳар бир масалани моҳиятига қаралса етарли. Шу жумладан савдогарларимиз ҳам ҳар бир савдо молини олаётганларида, "шу нарсани нима учун оляпман, ким учун оляпман, шу нарсани ўзимни фарзандимга (ота-онамга, аҳли оиламга...) олиб берган бўлармидим, ўзи нима учун бу нарса керак, нима учун айнан шу пайт оляпман, кимларга эргашяпман, кимларга тақлид қиляпман... шу нарсани олиб сотишим динимга, охиратимга, умматимга манфаат келтирадими ёки аксинча зарари тегадими...", каби саволларни ўзларига беришса жамиятдаги жуда кўп муаммолар ўз-ўзидан хал бўлармиди...

Naqshband.uz

30 Dec, 10:02


Баъзи нигоҳлар етмиш мингта сўздан тузилган гапни қисқартиришга қодир бўлади.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

30 Dec, 08:01


АЛЛОҲГА ҚАЙТИШГА ИККИЛАНМАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

30 Dec, 06:01


#Ҳикмат_вақти

Китоб ўқиш маърифат ҳосил қилиш билан ақлни кенгайтиради. Аммо фикр юритиш эса, мутолаа қилган нарсаларимизга эга бўлишни юзага келтиради.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

30 Dec, 04:01


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидан мингашиб борар эдим. У зот: “Эй Муоз, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи нима эканини биласанми?” дедилар. “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. “Албатта, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи Ўзига ҳеч нарсани ширк келтирмай вафот этган кимсани азобламаслигидир”, дедилар”.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

30 Dec, 02:01


Тарк этиш мумкин бўлмаган гуноҳ йўқ. Агар тарк этиб бўлмайдиган гуноҳ бор десанг, демак ўзинг бу гуноҳни тарк этишни истамайсан.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

30 Dec, 00:01


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️

Бугун душанба
— 30 декабрь 2024.
— 29 жумадус соний  1446.

🤲Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон қилгин!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

29 Dec, 16:00


Равза ифори

Мен дунё кезмадим, кезмоқ не керак,
Мадинани бир бор кўргандан кейин.
Ҳар касни соғинчи қийнайди бешак,
Мадинадан айро тушгандан кейин.

Дунё шаҳарлари гўзалдир балки,
Гўзалдир ранго-ранг фавворалари.
Ўзга томчиларда гўзаллик қолмас,
Мадина ёмғирин кўргандан кейин.

Келдилар нечалар казо-казолар,
Бақиъ сукутидан бўлдилар камтар.
Нафсига тайинлаб минг бир жазолар,
Ул шариф Равзага киргандан кейин.

Оҳ, сокин Мадина қанчалар оғир,
Иссиқ қучоғингдан айрилиб кетмоқ.
Кетмасдан соғинчинг юзларда зоҳир,
Сендан айрилишин билгандан кейин.

Зоминий, қалбингга ҳасратни солма,
Соғиниб яшарсан Равза ифорин.
Энди нафс қулига айланиб қолма,
Расулингга ваъда бергандан кейин.

Абу Абдуллоҳ ЗОМИНИЙ

"Ислом нури" газетасидан

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

29 Dec, 14:02


#савол_жавоблар

УМРАДА ТАВОФИ ҚУДУМ ҚИЛИШ ШАРТМИ?

CАВОЛ: Ҳаждаги каби умрада ҳам узоқдан борган кишилар тавофи қудум қилиши шартми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаждан фарқли равишда умрада тавофи қудум бўлмайди. Тавофи қудум мийқот ташқарисидан қирон ва ифрод ҳажи учун келганлар учун суннатдир. ("Ал-Маслакул мутақассит филмансакил мутавассит", Мулла Али ал-Қори, “Ғуниятун носик”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

29 Dec, 12:01


#Ҳикмат_вақти

Солиҳлардан бири деди: «Одамларга ҳайронман: касалликдан қўрқиб, баъзи овқатларни ейишдан қайтаришади, лекин дўзахдан қўрқиб, баъзи гуноҳлардан қайтаришмайди», деди.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

29 Dec, 10:01


#Ҳикмат_вақти

Қандай қилиб кулай?
Дунёнинг ярми очликдан ўлмоқда. Биз эса қолган овқатимизни (унга қўшиб виждонимизнинг қолганини ҳам) ахлатга ташлаяпмиз.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

29 Dec, 08:02


ДИН – Аллоҳ таоло томонидан жорий
қилинган қонун бўлиб, инсонларга яратилишларидаги мақсадни, Аллоҳга қандай кўринишда ибодат қилинишини маълум қилади.
Дин инсонларни тўғри танловларига кўра яхши натижаларга олиб боради.
Ана шу илоҳий қонунни пайғамбарлар ваҳий орқали Аллоҳдан қабул қилиб олиб инсонларга етказганлар.

📚 "Эътиқод рисоласи" китобидан

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

29 Dec, 06:00


#Ҳикмат_вақти

«Ишим ўнгидан келмади, ҳаммаси чиппакка чиқди» дема, «Ҳали муваффақиятга эришмадим, ютуқ ҳали олдинда иншоаллоҳ», дегин.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

29 Dec, 05:34


Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

🌧Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

29 Dec, 04:01


Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. У овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ истеъмол қилиши керак. Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида билатуриб ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?!

Аллоҳдан ёрдам сўра, ризқ сабабларини ушла ва Аллоҳга ишон.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

28 Dec, 04:02


#Ҳикмат_вақти

Хоҳ ҳақ бўлсин, хоҳ ноҳақ бўлсин, ҳаммага чиройли муомала қилавер! Ахир сен жаннатдаги уйни қўлга киритиш учун интилмоқдасан, ҳар бир қалбдаги уйни эмас.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

28 Dec, 00:10


#Ҳикмат_вақти

Ризқ икки хил бўлади:

-Бири сени қидирадиган ризқ.
-Бири сен қидирадиган ризқ.

Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради.

Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир.

Биринчиси Аллоҳнинг фазли, иккинчиси Аллоҳнинг адолатидир.
Нақадар адолатлисан, Роббим!

Али ибн Абу Толиб.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

28 Dec, 00:00


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️

Бугун шанба
— 28 декабрь 2024.
— 27 жумадус соний  1446.

🤲Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон қилгин!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

27 Dec, 17:01


#қисқа_савол_жавоблар

ОМОНАТНИ ИШЛАТИБ ТУРСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Омонатни ишлатиб, яна жойига қўйиб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Омонатга қўйилган нарсадан эгасининг рухсатисиз фойдаланиш омонатга хиёнат ҳисобланади, агарчи у кейинчалик омонатни жойига қўйиб қўйса ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐 @HidoyatUz

Naqshband.uz

27 Dec, 16:01


#Ҳикмат_вақти

Бир қиз шундай деди:

«Тор, калта кийим кийиб, пардоз-андоз қилиб юрган пайтларимда ҳамма йигитлар мени қўлга киритиш орзусида эди, тинмай севги изҳор қилишарди.

Узун, оддий кийим кийганимда эса бирор йигит менга назар солганини кўрмадим.

🌺 Билдимки, арзон матонинг харидори кўп бўлар экан. Қиммат матога эса уни сотиб олмоқчи бўлганларгина назар солар экан».

Naqshband.uz

27 Dec, 12:00


#Ҳикмат_вақти

Солиҳ салафлардан бири: «Аллоҳ сени Ўзининг Зикрига муваффақ
қилган бўлса, билгинки, Аллоҳ сени яхши кўрар экан»
, деган экан.

Naqshband.uz

27 Dec, 10:31


🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!

🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

27 Dec, 10:02


Имом Шофиъийнинг шогирди Имом ал-Музаний:

“Бир китоб етмиш марта кўздан кечирилса ҳам унда, албатта, хато сақланиб қолади. Чунки Аллоҳ таоло Ўз Китобидан бошқа ҳеч қайси китоб хатодан холи бўлмаслигини ирода қилган” деганлар.

(Музийбу авҳâмил-жамъи ват-тафриқ, 1/14).

📚 "Эътиқод рисоласи" китобидан

Naqshband.uz

27 Dec, 09:41


🌙 ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР! (Вилоят бош имомининг ташрифи)

◽️Бугун, Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов Бухоро шаҳридаги “Болои Ҳовуз” жоме масжидига ташриф буюриб, жума намозини жамоат билан адо этдилар.

◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга мўмин-мусулмон киши ҳар кунини қадрига етиб, уни ўтган кунидан кўра кўпроқ ва яхшироқ савобли амаллар билан ўтказишга ҳаракат қилмоғи, ўтган кундаги ишларига мағрурланиб, ўша билан кифояланиб қолиш – оқил мўъминнинг иши эмаслиги динимиз кўрсатмаларида бошқаларга яхшилик улашиш айниқса, ҳазрати инсоннинг икки дунё саодати ва манфаати йўлида хизмат қилиш, нафақат уларга, балки энг аввало ўзига фойдали экани

◽️Шунингдек, динимизда инсон ўзини-ўзи тергаб, ўзининг ҳар бир куни, ҳар бир лаҳзасида инсонларга нафи етишга, фойдали ишларни амалга оширишга ҳаракат қилиши, зеро инсон зотига ақл билан бирга нафс ҳам ато этилгани, токи жон танани тарк этмагунча инсон вужудида ақл ва нафс ўртасида кураш боришини манбалар асосида тушунтирилди.

Naqshband.uz

22 Nov, 15:30


Бизга фақат ҳалол едиринг

Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.

– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.

– Худди шундай! – деди баззоз.

– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!

– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

Naqshband.uz

22 Nov, 14:29


#Янгиликлар
#Ташриф

🌙ДИНИМИЗДА МОЛУ-ДУНЁ МАСЪУЛИЯТИ (Вилоят бош имомининг ташрифи)

◽️Бугун, ЎМИ Бухоро вилояти вакили, Вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов  Ромитан туманида “Эшони Пир” жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозини жамоат билан адо этдилар.

◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга  “ Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир”, “Албатта Аллоҳ тақволи, бой ва камтар бандани яхши кўради”, “Солиҳ банданинг қўлидаги солиҳ мол мунча ҳам яхши”, “Аллоҳнинг сизларга ато этган молидан берингиз!” каби мавзуларда манфаатли маъруза қилдилар.

◽️Мавъизада, дунё ҳаёти мўмин-мусулмонларга берилган катта имконият бўлиб, бундан фойдаланиб, ҳар бир банда дунё ва охиратини обод қилиши зарур экани. Динимиз кўрсатмаларига кўра, киши дунёсини деб охиратини ва охиратини деб дунёсини унутмаслиги лозимлиги. Киши дунё ҳаёти даврида охиратига катта захиралар қилишга доимо ҳаракатда бўлмоғи – динимиз талаби эканини манбалар асосида тушунтирдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги  
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

22 Nov, 13:31


ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ УЛУҒ ИБОДАТЛАРНИ АДО ЭТМОҚДАЛАР

🌙Имони ихлос ила ўз амалларини адо этаётган Бухоролик юртдошларимиз Мадинаи мунавварадаги меҳмонхонада оппоқ эҳромга кириб, шинам автобусларда умра ибодатини амалга ошириш учун Маккаи мукаррама сари йўлга чиқдилар.

🕌Зиёратчиларимиз Мадина шаҳри яқинидаги мийқот – Зулҳулайфа водийсида Умра амалини ният қилиб, Макка шаҳрига йўл олдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

22 Nov, 13:02


ҚАСАМ КАФФОРАТИНИ БИР КИШИГА БЕРИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Қасам бузилгандан кейин унинг каффоратини бир кишига берса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қасам бузилгандан кейин даставвал ўн нафар камбағал кишига таом берилади ёки ўн кишига бошдан оёқ кийим кийдирилади. Агар бир фақирга ўн кун берса, бу ҳам жоиз бўлади. Аммо бир куннинг ўзида бир камбағалга каффоратнинг барчасини бериш жоиз эмас. Бундай ҳолатда фақат бир кун берган ҳисобланиб, яна тўққиз кун ёки тўққиз кишига бериши лозим бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أعطى مسكينا واحدا في عشرة أيام كل يوم نصف صاع يجوز، ولو أعطاه في يوم واحد بدفعات في عشر ساعات، قيل يجزئ، وقيل لا، وهو الصحيح
“Агар битта мискинга ўн кун, ҳар куни ярим соъ(икки кило)дан бериб борса, жоиз бўлади. Агар каффоратнинг барчасини бир кунда бир мискинга ҳар соатда бўлиб-бўлиб берса, жоиз деган гап ҳам, жоиз эмас деган гап ҳам бор. Саҳиҳ гап жоиз эмаслигидир”. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Naqshband.uz

22 Nov, 11:29


🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!

🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

21 Nov, 11:01


#Ҳикматлар_сарчашмаси

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

Муҳаммаджон Аҳмадов,
Бухоро шаҳар"Хўжа Таббанд" жомеъ масжиди имом-хатиби


👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

21 Nov, 10:11


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 22 ноябрь куни Бухоро шаҳар "Хўжа Ориф Моҳитобон" масжиди имом-хатиби Азизбек домла Ашуров, Жондор туманидаги "Исломхўжа" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

21 Nov, 10:07


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 22 ноябрь куни Бухоро шаҳар “Абдуллоҳ Сафедмўй” масжиди имом-хатиби Равшан домла Камолов, Қоракўл туманидаги "Аликахўжа" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

21 Nov, 09:56


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 22 ноябрь куни Бухоро шаҳар "Масжиди Калон" жоме масжиди имом-хатиби Жамол домла Мавлонов, Когон туманидаги "Саид Амир Кулол" масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

21 Nov, 09:01


Илм олишда 6 та муҳим қоида:

1. Ота-она дуоси:
Уларнинг дуоси билан илминг мукаммал ва зиёда бўлур, Ишонмасанг эрталаб қўлларини дуога очдир.

2. Устозлар дуоси:
Илм олинмайди, у юқади. Устозларимизни севайлик ва севилайлик, шунда устозингни тажрибасини ўзингда кўрасан.

3. Хулқ-атвор:
Ўта даражада жиддий юриш кибрга олиб келади ва ўрганиш сустлаштиради, ўрганган нарсаларингни кибр ила ишлатма, меҳр ила ишлат.

4. Уйқу:
Дарс қилаётганда уйқу бу шайтондан, шунинг учун дўстим таҳоратда юриш ва дарс қилиш бу муҳим.

5. Дарс қолдирмаслик:
Бугунги қилинмаган дарс + эртанги дарс оғирлик қилади,
Эртанги оғирлик қилинган иш бу сенинг сустлашаётганлигингдан далолат.

6. Вақт:
Вақт ҳеч қачон келмайди  вақт кетади. Тушунган тушунди.


П/с. Бу кичкина қоидаларни мағзини чақа олган киши уни ишлата олади. Уни ишлата олган киши албатта натижага эришади.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

21 Nov, 07:00


#ВИДEОЛАР

🎞Исломда илмнинг аҳамияти ҳақида

🔰Профессор Али Муҳйиддин Қорадоғий,
Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси,
Доҳа динлараро мулоқот маркази раиси

Манба: «Зиё» медиа маркази


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

21 Nov, 05:02


#Мақола

КЕКСАЛИКДАН ОЛДИН ЁШЛИКНИ ҚАДРЛАЙЛИК!


Ҳар бир ота-она ўз фарзанди бахтли, жамиятда ўз ўрнига эга, ақлли, жисмонан салоҳиятли киши бўлишини истайди. Албатта бундай фарзанд ўз-ўздан етишиб чиқмайди. Балки бу борада ота-она ва устоз-мураббийларнинг ўрни катта.

Фарзандининг тарбияси билан жиддий шуғулланиб уни илм-фанга ёки спорт билан шуғулланишига ё ҳунар олишига қизиқтирган, шароит яратиб берган ота-она албатта мақсадига эришиб, бу амали билан келажакда яхши натижаларни қўлга киритади. Фарзандларини юксак мақсадларга эришишидан чалғитувчи баъзи иллатлардан ҳимоя қилиш улар тарбиясига масъул бўлган ота-она, устоз-мураббийларнинг асосий вазифаларидан саналади.

Вақтни беҳуда ўтказиш шундай иллатлардан бири саналади. Ўтмишда ўтган барча улуғ зотлар ёшликда олиниши керак бўлган барча илмларни ўз вақтида олганлар. Вақтини қадрламаган киши дунё ва охиратда пушаймон бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

📝Орифжон домла Тўқсанов,
Бухоро шаҳар Абу Бакр Ас-Сиддиқ жоме масжиди имом-хатиби

Naqshband.uz

21 Nov, 03:02


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 22 ноябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Ромитан туманидаги "Эшони Пир" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума  мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

21 Nov, 01:00


#Кун_ҳикмати

📚Одам неча минг йил яшаб, тилакларини истаб топдим, дегани билан барча тилакларини тугал тополмайди.

✍️ Юсуф Хос Ҳожиб

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

21 Nov, 00:00


#Дуо

🤲 Ота-она ва барча мўминларнинг ҳаққига қилинадиган дуо

﴿رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ﴾

Ўқилиши: “Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул хисааб”.

Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб
қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!”
(Иброҳим сураси, 41-оят).

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

20 Nov, 23:01


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун пайшанба
— 21 ноябрь 2024
— 19 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

20 Nov, 16:39


Яхшилик қасидаси

Аллоҳ бизни тупроқдан,
Гўзал қилиб яратган.
Омон борки жону тан,
Яхшилик қил, яхшилик!

Ўн саккиз минг бу олам,
Ичра улуғ зот одам
Бўлганимиз учун ҳам,
Яхшилик қил, яхшилик!

Бошга ақл, кўзга нур,
Берди тилга тафаккур.
Бунга қилиб кўп шукр,
Яхшилик қил, яхшилик!

Ердан берса ризқ, умр,
Кўкдан ёғса меҳр, нур.
Такрор айтиб ташаккур,
Яхшилик қил, яхшилик!

Муқаддас сўз-калом чун,
Сийлаб айтган салом чун,
Ҳақ аталган ул ном чун,
Яхшилик қил, яхшилик!

Сидқидилдан бўлса аҳд,
Яхшилик бу – билсанг бахт!
Буни англаб ҳамма вақт,
Яхшилик қил, яхшилик!

Қандай ширин бу ҳаёт,
Илм, ҳунарда бил нажот.
Қолдириб сен яхши от,
Яхшилик қил, яхшилик!

Ёмонликни ҳеч тутмай,
Омонатлик унутмай,
Қайтишини ҳам кутмай,
Яхшилик қил, яхшилик!

Равон эзгу йўл билан,
Хайрли, очиқ қўл билан,
Ҳеч бўлмаса тил билан,
Яхшилик қил, яхшилик!

Умр – олий хуш неъмат,
Лек ўткинчи бир фурсат,
Ҳар кун ахир ғанимат,
Яхшилик қил, яхшилик!

Кунлар ўтар басма-бас,
Аёвсиз вақт тўхтамас,
Ёдда тутиб ҳар нафас,
Яхшилик қил, яхшилик!

Яхшилик бўлса одат,
Икки оламда роҳат.
Топай десанг саодат,
Яхшилик қил, яхшилик!

Ният бўлса, чин, холис,
Омадлар кетмас олис.
Иймон билан этиб ҳис,
Яхшилик қил, яхшилик!

Манзил яқин кун оша,
Эътиқод бирла яша.
Омон бўлу ҳамиша,
Яхшилик қил, яхшилик!

Назирий дер, эй инсон,
Яхшиликда кўп имкон.
Ҳаёт экансан ҳар он,
Яхшилик қил, яхшилик!

Салимхон Назирий.
«Ҳилол» журнали 7 сон.


🔗 https://islom.uz/maqola/22407

Naqshband.uz

20 Nov, 15:00


Китоблари боис мағфират қилинган олим

📝Ҳофиз Саховийнинг ёзишича, Абу Айюб Сулаймон ибн Довуд Шозакуний (ваф. 234/849) буюк ҳофизлардан бўлган. У зот вафот этганидан кейин бир кишининг тушига киради. У зотдан: “Аллоҳ таоло сизга нимани насиб қилди” деб сўрашганда, “Аллоҳ таоло гуноҳларимни мағфират қилди”, деб жавоб беради. Бунинг сабаби ҳақида сўралганда эса, “Мен Исфаҳон томон кетаётган эдим. Бирдан ёмғир ёғиб қолди. Ёнимда китобларим ҳам бор эди. Очиқ жойда бўлганим учун дарҳол ўзимни китоблар устига ташладим. Тонг отгунча шу ҳолатда китобларни сақладим. Ниҳоят, ёмғир тўхтади. Шу сабабли Аллоҳ таоло гуноҳларимни мағфират қилди”, деб жавоб беради”.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

20 Nov, 13:04


ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Эловнинг падари  бузрукворлари Рустам ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Жобир домла Эловга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

20 Nov, 13:02


#Ривоят

ОҒРИМАГАН БОШНИ...

Ҳикоя қилинишича, подшоҳлардан бирига ферузадан бўлган, гавҳарлар қадаб нақш солинган ноёб, беназир бир қадаҳ олиниб келинди. Подшоҳ жуда хурсанд бўлди ва ҳузуридаги ҳакимлардан бирига: «Бу ҳақда қандай фикрдасиз?» деди.
Ҳаким: «Буни етиб келган муҳтожлик ва тезда келувчи мусибат деб ўйлайман», деб жавоб берди.
Подшоҳ: «Қанақасига бундай бўлиши мумкин?» деди.
Ҳаким: «Агар қадаҳ синиб қолса, тузалмас мусибат бўлади. Агар ўғирлаб кетилса, унга эҳтиёж сезасиз. Қадаҳ олиб келинишидан олдин эса сиз бундай мусибат ва муҳтожликдан омонда эдингиз», деб жавоб берди.

Тасодифан бир куни қадаҳ синиб қолди ва бу нарса подшоҳ учун катта мусибат бўлди. Шунда подшоҳ: «Ҳаким тўғри айтган экан, қадаҳ олиб келинмаганида эди!» деб афсусланди.

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

20 Nov, 11:31


ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

15 Nov, 13:01


#Ҳикмат

Инсон, атрофидаги одамлардан таъсирланади. Савдогарлар билан яшасанг, тижоратчи бўлишни орзу қиласан. Тақводорлар билан яшасанг, улар каби бўлишни орзу қиласан. Агар фосиқ ва гуноҳкорлар билан мунтазам алоқада бўлсанг, улар каби бўлишни орзу қилиб қоласан. Ёмон муҳит инсон учун хатарли муаммодир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар”, деб айтиб, ундан кейин: “Ва содиқлар (иймонларида ростгўйлар) ила бирга бўлинглар”, деб тақво йўлини баён қилмоқда.
(Тавба сураси, 119-оят).


Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

15 Nov, 11:00


الْمَوْتُ يَأْتِي بَغْتَةً وَ الْقَبْرُ صُنْدُوقُ الْعَمَلِ

"Ўлим тўсатдан келади. Қабр эса амаллар сандиғи".

Хайрли ишларни қилишга шошилинг! Агар бугунги ибодатларни эртага, индинга кечиктириб юришни одат қилаверсангиз, бир кун келиб бутунлай ибодатларни тарк этасиз. Шайтон алайхи лаъна авраб, васваса қилиб, орзу умидлар оғушида аллалашда давом этаверади. Шунинг учун савобли амални ҳозирдан бошланг! Ўлим сиз учун қиёмат қоим бўлди деганидир. Ўлим тўсатдан келиб, қаттиқ надомат чекишдан олдин бу чеки йўқ умидларни тарк қилинг.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

15 Nov, 10:28


#Янгиликлар
#Ташриф

🌙 ИСЛОМДА ДЎСТЛИК ВА ЎЗАРО МУҲАББАТГА ТАРҒИБ (Вилоят бош имомининг ташрифи)

◽️Бугун, Вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов  Шофиркон туманида янгитдан қад ростлаган  "Хўжа Бадарға" масжидига ташриф буюриб, Жума намозини жамоат билан адо этдилар.

◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга  “Мўминлар динда ўзаро биродардирлар”, “Ким мусулмоннинг айбини беркитса”, “Киши дўстининг динида бўлади” каби мавзуларда манфаатли маъруза қилдилар.

◽️Мавъизада, Динимиз одамлар ўртасида ўзаро дўстлик ва муҳаббат алоқаларини мустаҳкамлашга тарғиб қилиши, Аллоҳ таоло йўлидаги дўстлик нафақат дунёда, балки охиратда ҳам давом этиши, шунинг учун бу дўстликнинг савоби улуғ бўлиб, ҳақиқий дўстларни жаннатга етаклашини манбалар асосида тушунтирдилар.

◽️Шунингдек, ЎМИ Бухоро вилояти вакили бугунги шодиёна тарихий кун, масжиднинг янги биноси очилиши билан барча жоме аҳлини муборакбод этиб, бу йўлда камарбаста бўлган, азиз инсонларнинг ҳақига икки олам саодатини тилаб дуо қилдилар. 

✍️ЎМИБВВ Матбуот хизмати

Naqshband.uz

15 Nov, 10:01


Умримизнинг ҳар саҳифасида ИСТИҒФОРНИНГ гуллаб туриши қандай гўзалдир! 🌹

Астағфируллоҳал Аъзим, ва атуубу илайҳи

https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

15 Nov, 09:01


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мусулмон биродарининг ҳожатини раво қилиш учун юриб, унга тўғри маслаҳат берса, Аллоҳ у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қилади. Ҳар бир хандақ ораси ер ва осмон орасича”, – дедилар».
Абу Нуъайм ва Ибн Абу Дунё ривояти.


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарига тўйганича таом берса, сероб бўлганича суғорса, Аллоҳ таоло у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қўяди. Ҳар хандақлар ораси беш юз йиллик масофадир”, – дедилар».
Имом Табароний ривояти.


Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

15 Nov, 07:30


#Мақола

O’lkamizda 130 dan ziyod millat va elat vakillari ahil-inoqlikda, shu yurtning ertasi uchun kamarbasta bo‘lib, yashayotgani har birimizning ko‘zimizni quvontirmoqda. Islom o‘zining ilk davrlaridayoq bag‘rikenglik dini sifatida namoyon bo‘ldi. Jahon dinlarining ichida faqat Islomda e'tiqod erkinligi ochiq-oydin e'lon qilingan. Baqara surasining 256-oyatida: «Dinda majburlash yo‘q»,-deyilgan. Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam bu borada islom ummatigagina emas, butun insoniyatga ibrat-namuna bo‘ldilar...

Buxoro shahar "Xo'ja Tabband" jome' masjidi
imom-xatibi Muhammadjon Ahmadov


https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

15 Nov, 07:01


🍃Ҳеч ким ёлғиз эмас, кимдир шайтон билан кимдир Аллоҳ билан..

https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

15 Nov, 04:18


#Янгиликлар

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТУРКУМ СУҲБАТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

🗓Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида, имом-ноиби Дилшод домла Ҳодиев  иштирокида, гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун ташкил этилган силсилавий маънавий-маърифий суҳбатларнинг  навбатдаги сони «Ҳадижа онамиздан ибрат»  мавзусида  ўтказилди.

📖Суҳбат мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга имом домла томонидан атрофлича тушунчалар берилди ва барча тадбир жараёнидаги суҳбатлар малакали сурдо таржимони  томонидан иштирокчиларга етказилди.

🤲Яратган бу хайрли ишларни бардавом айлаб, мукофотласин ва манфаатли қилсин!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

04 Nov, 23:30


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун сешанба
— 05 ноябрь 2024
— 03 жумадул аввал 1446

🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

04 Nov, 15:03


#қисқа_савол_жавоб

Қайси амалларни қилса иймони чиқиб туради

Ассалому алайкум! Банда қайси амалларини қилса иймони чиқиб туради

💬 Жавоб:

Ва алайкум ассалом!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зинокор зино қилаётганида мўмин бўлмас, ароқхўр ароқ ичаётганида мўмин бўлмас, ўғри ўғрилик қилаётганида мўмин бўлмас, талончи молни тортиб олаётганда, одамлар унга кўзларини тикиб, қараб қолганларида мўмин бўлмас», деганлар.
Икки Шайх ривоят қилганлар.

📝 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда мўминликка умуман мос келмайдиган, мўмин киши қилиши мутлақо мумкин бўлмаган баъзи ишлар ҳақида сўз бормоқда.

Келинг, ўша ишлар ҳақида қисқача мулоҳаза юритиб кўрайлик:
1️⃣ «Зинокор зино қилаётганида мўмин бўлмас».
Зино энг катта гуноҳлардандир. Бу гуноҳ энг юқори даражадаги хиёнат ҳисобланади. Хиёнат деганда, Исломда баъзи халқлардаги каби, фақат умр йўлдошига хиёнат қилувчи одам тушунилмайди. Балки кенг маънодаги хиёнат – Аллоҳга, Расулга, дийну диёнатга, жамиятга, келажак авлодларга, инсониятга, ўзига ва мўминликка хиёнат тушунилади.
Аллоҳ таолони таниган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга умматман, дийну диёнатим бор, деган одам зино қилмайди.
Зино қилган одамнинг бу иши у яшаб турган жамиятга зарар келтиради.
Зино, наслнинг бузилишига олиб борадиган жиноят ҳисобланади.
Мўминликдан умиди бор одам зино қилмайди. Чунки зино иймонга зид нарсадир.
Ушбу ҳадиси шариф ҳам шунга далилдир. Бу иборани турлича тушуниш мумкин. «Бу ишни қилган одам кофир бўлади» деган жумладан тортиб, энг осони – «Шу ишни қилаётган пайтда иймони чиқиб туради», дейишгача. Иймонли одам учун иймондан бир лаҳза ажрашдан кўра каттароқ мусийбат йўқ (ўша пайтда жони чиқса-чи!?)

2️⃣ «Ароқхўр ароқ ичаётганида мўмин бўлмас».
Зино ҳақида айтилган гапларни ароқхўрлик ҳақида ҳам айтиш мумкин. Ароқхўр ароқ ичган пайтида ундан иймони чиқиб туради. Шунинг учун уламоларимиз «Ароқ ичиб, ўлиб қолган одамга жаноза ўқилмайди, чунки у кофир кетган бўлади», деганлар.
Маст ҳолда йиқилиб ёки бошқа сабабдан ўлган одамга «Ўша ароқдан бошқа нарса сабабидан ўлган», деган таъвил билангина жаноза ўқишга рухсат берганлар.

3️⃣ «Ўғри ўғрилик қилаётганида мўмин бўлмас».
Мўмин бўлса, бировнинг нарсасини ўғирлармиди?! Ўғри учун бўладиган энг енгил ҳукм ҳам «Ўғрилик қилаётганда ундан иймон чиқиб туради», деган ҳукмдир.

4️⃣ «Талончи молни тортиб олаётганда, одамлар унга кўзларини тикиб, қараб қолганларида мўмин бўлмас».
Бировнинг молини зўрлик билан тортиб олиш ҳам энг катта гуноҳлардандир. Бу иш ҳам мўминликка ҳеч тўғри келмайдиган иш. Бировнинг мол-мулкини зўрлик билан, ноҳақдан тортиб олувчи киши ҳақидаги энг енгил ҳукм ҳам ўша пайтда ундан иймон чиқиб туришидир.
Имом Бухорий Солим розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан қилган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ердан ноҳақлик билан бир нарса олса, қиёмат куни етти қават ерга ютдирилур», деганлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

🌐Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈
📝 “Ислом молияси”дан қўшимча изоҳ: энди рибохўр/судхўрни тасаввур қилиб кўринг. Судхўр пулини фоизга бераётганда энг катта гуноҳлардан бирига қўл урган бўлади. Кейин у шу берган пулидан даромад кутиб, ҳар ой фоизини олиб яшайди. Зинокор бир неча дақиқа зино қилади, ўғри бир неча соат ўғрилик қилиши мумкин, рибохўр эса ойлаб, йиллаб шу гуноҳ устида бардавом бўлади. Балки шунинг учун ҳам Қуръони каримдаги энг қаттиқ огоҳлантирувчи оятлардан бири айнан рибохўр/судхўрларга қаратилгандир: «Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кимки, яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар» («Бақара» сураси, 275 оят).
Валлоҳу аълам.

🔗@IslomMoliyasi канали

Naqshband.uz

04 Nov, 11:48


#muftiy_minbari

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Naqshband.uz

04 Nov, 07:02


#Мақола

МОВАРОУННАҲР ИЛМИЙ МУҲИТИДА ИМОМ МОТУРИДИЙНИНГ ТУТГАН ЎРНИ (1-қисм)

Абу Мансур Мотуридийнинг ақидавий қарашларини ўрганиб, уни кенг жамоатчиликка тарғиб этиш бугунги глобаллашув шароитида юзага келган кўплаб ақидапараст оқимларга қарши курашда муҳим аҳамият касб этади.
Абу Мансур Мотуридий ҳаёти ва ижодига оид манбалар Абул Юсур Паздавий (493/1100)нинг “Усул уд-Дин” Абул Муин Насафийнинг “Табсират ул-Адилла” (Далилларни ёритиш), Ибн Фазлуллоҳ Умарий (749/1348)нинг “Масолик ул-Абсор фи мамалик ил-Амсор”, Абдулқодир ибн Абул Вафо Қураший (775/1373)нинг “Ал-Жавҳарат ул-Музия фи табақотил ҳанафия”, Ибн Қутлубғо (879/1474)нинг “Тожут тарожим”, Муҳаммад Муртазо Забидий (1205/1791)нинг “Итҳофус содатил муттақин би шарҳи иҳёи улумид дин” ва Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий (1304/1887)нинг “Ал-Фавоидул баҳия фи тарожимил ҳанафия” асарларида учрайди.

Батафсил...

Naqshband.uz

04 Nov, 05:02


#muftiy_minbari

НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

04 Nov, 03:02


- Йиғлаяпсанми? - дейишди.
- Кўзёшини билмаган, инсонийлигини изласин, - дедим.
- Йиғлаш аёллар иши, - дейишди.
- Йиғлаш ҳамманинг иши. Илло аёлларнинг ёши кўпроқ кўздан келади, эркакнинг ёши доим қалбдан чиқади, - дедим.

Абу Лайс Заҳроний

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

04 Nov, 01:01


#Дуо

Эрталабда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَلاَصًا مِنَ النَّارِ سَالِمًا وَأَدْخِلْنِي الْجَنَّةَ آمِنًا

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука холасон минан-нари салима ва адхилнийал жанната aмина.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломат ҳолимда дўзахдан халос бўлишни сўрайман ва мени жаннатга тинчлик-хотиржамликда киритгин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

03 Nov, 23:04


#Видео
#илм #устоз

Ҳалол касб Аллоҳ таолога яқинлаштиради

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Naqshband.uz

03 Nov, 21:04


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун душанба
— 04 ноябрь 2024
— 02 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

03 Nov, 13:58


Инсон ўлганидан кейин:
юраги 10 дақиқа яшайди;
ақли 20 дақиқа яшайди;
кўзлари 4 соат яшайди;
териси 5 кун яшайди;
суяклари 30 кун яшайди;
Солиҳ амаллари эса то ҳисоб-китоб Кунигача яшайди.

https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

03 Nov, 13:00


Закотнинг гўзал жиҳатлари

Шайх Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у киши айтадилар: Ҳар бир мусулмон киши ўз фарзандига маъбуди ҳаққа имон келтирмоқни таълим бермоғи вожиб бўлгани каби уларни сахийлик ва очиққўлликка одатлантирмоғи ҳам лозимдир. Зеро, динда бахилликдан кўра буюкроқ офат йўқдир. Бордию, бахиллик феълида Аллоҳ таолога нисбатан сууззон (бадгумонлик)дан бошқа нарса бўлмаганида эди, шунинг ўзи ҳам тамомий ҳалокатга етарли бўлар эди. Бордию, саховатда Аллоҳ таолога нисбатан ҳуснуззон (яхши гумон)ликдан ўзга нарса бўлмаганида эди, шунинг ўзи ҳам тамомий шараф бўлган бўлар эди. Чунки, саховат билан имоннинг қуввати зиёда бўлади. Имон эса, диннинг аслидир. Шунингдек, саховат ила ҳалойиқнинг қалбида муҳаббати ортади. Шунинг ўзи ҳам муваффақиятнинг белгисидир. Саховат туфайли бутун оламларнинг тилида мақталишга сазовор бўлади. Оқил зотларнинг асосий матлаби ҳам шудир. Кўрмайсизми, Халилуллоҳ Иброҳим алайҳиссалом қандай тарзда Аллоҳ таолодан Хотамул анбиё Муҳаммад алайҳисаломнинг умматлари тилида мақталишларини сўраган эдилар:
وَاجْعَلْ لِي لِسَانَ صِدْقٍ فِي الْآَخِرِينَ
“Яна мен учун (менинг ҳақимда) кейингилар ўртасида яхши гаплар пайдо этгин!” (Шуаро сураси, 84-оят).
Муфассирлар “яхши гап”дан мурод мақтовлар деб тафсир қилганлар. Дарҳақиқат, ҳар намоздаги салавотда у зотга мақтов айтилишининг жорий бўлиши ҳам шундан:
“Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин кама соллайта ала Иброҳима” деб намознинг охирида салавот айтилади. Мана шу ҳам саховатнинг самараси ва закотнинг гўзал жиҳатидандир.

Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Бухорийнинг (546ҳ./1151м.) “Маҳосинул ислом ва шароъиул ислом” китобидан.

Манба: https://t.me/tuhur

Naqshband.uz

03 Nov, 11:02


#muftiy_minbari

📹 ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Naqshband.uz

03 Nov, 09:01


#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ИЛМ ИККИ ДУНЁ САОДАТИ КАЛИТИ

(5-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Акрам домла Абдуллаев,
Бухоро шаҳар "Абу Хафс Кабир" жоме масжиди имом хатиби билан суҳбат

Naqshband.uz

03 Nov, 07:01


#Ҳикматлар_сарчашмаси

ЯХШИЛИКНИ КИЧИК САНАМАНГ

Камолиддин Ниёзов,
Ғиждувон шаҳар"Абдулхолиқ Ғиждувоний" жомеъ масжиди имом хатиби

Naqshband.uz

03 Nov, 06:10


#янгиликлар

ИНДОНЕЗИЯ УЛАМОЛАРИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ОЛИЙ МАДРАСАДА (фотолавҳа)

...Шу билан бирга, Индонезия делегация раҳбари Маратуа Симанжунтак ўз нутқида Олий мадрасага ташриф буюриб, мамнун бўлганини, шунингдек, келажакда Индонезиядаги таълим муассасалари билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш ҳақида таклифлар билдирди.
Учрашув самимий ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди ҳамда тадбир якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғалари улашишди.

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram

Naqshband.uz

28 Oct, 04:01


#видеомаъруза

ДАРАХТ ЭКИШ-ЭЗГУ АМАЛ

Азизхўжа домла Иноятов,
Бухоро тумани, "Чор Бакр" жомеъ масжиди имом хатиби

Naqshband.uz

28 Oct, 03:02


#Аудио

Исломда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари
|

© Абдураҳмон домла Атоуллаев

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

28 Oct, 01:01


#Дуо

Солиҳ фарзанд сўраш дуоси

﴿رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ﴾

Ўқилиши: “Робби ҳаб лий минас сооли­хийн”.

Маъноси: “Роббим! Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ато этгин!”

(Соффот сураси, 100-оят).

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

27 Oct, 23:00


#Қуръон #қироат

Анфол сураси
(тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

27 Oct, 21:49


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун душанба
— 28 октябрь 2024
— 25 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

27 Oct, 16:34


#Маъруза

Аллоҳ ёрдамида сабр қилинг


Азизхўжа домла Иноятов
Бухоро тумани "Чор Бакр" масжиди имом-хатиби

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

27 Oct, 15:01


12108. Яхши ишларингиз билан мақтанишдан ва маслакингизда истиқоматли эканингизни сўзлашдан эҳтиёт бўлинг.   
   Унутмангки, сизнинг камчилик нуқсонларингиз тўлиқ мастур, яширилган ёки бошқа синалмайсиз деган сўз йўқ.
Барчамиз кўриниб турган ҳолимиздан кўра анча ёмон ҳолдамиз.
  Лекин Аллоҳ таоло томонидан сатр аталмиш ридо ила ўралганмиз. Аллоҳга дуо қилайликки, биздаги сатр неъмати давомий бўлсин!

«Аллоҳуммастур ъавротанаа ва амин равъатанаа»
(Аллоҳим, авратларимизни яшир, хавфларимизни омонликка айлантир).


Манба: @arabicuz

Naqshband.uz

27 Oct, 11:01


#muftiy_minbari

📹 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Naqshband.uz

27 Oct, 08:55


#xabar #saylov

📊МЕНИНГ ТАНЛОВИМ-ОБОД ВАТАНИМ

🗓Бугунги овоз бериш жараёнларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Вилоят бош имом-ҳатиби Жобир домла Элов ҳамда тизимдаги барча диний соҳа ходимлари, имом-хатиблар, отинойилар ва мударрислар фаол иштирок этиб, муносиб номзодларга овоз бердилар.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

25 Oct, 02:59


Оталар икки хил бўлади:

1.Тарбия экувчи оталар.
Улар ҳар куни тарбия ёки ахлоқ асосларини фарзандларига уқтириб борадилар. Улар фарзандларининг хато қилишини кутиб ўтирмасдан тўғри йўлга соладилар. Бундай оталар кам, аммо уларнинг таъсири кўпдир.

2. Ахлоқ тузатувчи оталар.
Улар хато содир бўлгунча юраверадилар, фарзандлари хато қилгандан кейингина аҳволни тўғрилайдилар. Улар жуда кўп, лекин таъсирлари оз.

Сен тарбия экувчи оталардан бўл, хатодан кейин уни тўғриловчи оталардан бўлма!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

24 Oct, 22:59


Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

24 Oct, 21:59


ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ

1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
Ҳеч бир кунингиз Аллоҳнинг зикрисиз ўтишига йўл қўйманг!
• Субҳаналлоҳ
• Алҳамдулиллаҳ
• Лаа илааҳа иллаллоҳ
• Аллоҳу акбар
• Астағфируллоҳ

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

24 Oct, 20:59


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун жума
— 25 октябрь 2024
— 22 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

24 Oct, 14:59


ВАҚТ ҒАНИМАТ, ЖОН ОМОНАТ.

Масжид узра янграйди азон,
Бор намозга дунёдир арзон.
Гул умрингни қилмагин хазон,
Вақт ғанимат, жон омонат.

Ҳақ буйруққа итоат этгил,
Зикр қилгил, тоатга етгил.
Дунё ёлғон, қўл силтаб кетгил
Вақт ғанимат, жон омонат.

Мўминнинг орзуси Аллоҳ жамоли,
Намозда қоим бўлиш-қалб камоли.
Муслималар бўлинг ибо-ҳаёли,
Вақт ғанимат, жон омонат.

Аҳлингни жаннат сари етакла,
Она кўзин ўпиб ризолик сўра.
Аллоҳ-нур, умрингни нурларга ўра,
Вақт ғанимат, жон омонат.

Муаллиф: Аббос Исроил ўғли

Naqshband.uz

24 Oct, 14:02


ЖАНОЗАДАН КЕЙИН МАЙЙИТНИНГ ЯҚИНЛАРИ ТОБУТНИНГ ОРҚАСИДАН ЧИҚИШИ КЕРАКМИ?
#жаноза

1356-CАВОЛ: Жаноза тугагандан кейин маййит олиб кетилади. Шунда унга яқин аёллар тобутнинг орқасидан югуриб, хайрлашиб олиши керакми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бундай буйруқ йўқ. Ундан ташқари, саволда айтилганидек тобут ортидан югуриш айниқса, аёллар учун жуда хунук манзара ҳисобланади. Жаноза ва ундан кейинги ишларда асли йўқ, гуноҳ бўлган ишлардан тийилиш, унинг ўрнига маййитга манфаат берадиган дуо ва зикрлар билан машғул бўлиш лозим. Уламолар мусибат вақтида сабр қилиш ўрнига дод солиш, юзни тирнаш, ёқани йиртиш каби ишлар ҳаром экани таъкидлашган. “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия” китобида бундай дейилган:
اتَّفَقَ الْفُقَهَاءُ عَلَى أَنَّهُ يَحْرُمُ لَطْمُ الْخُدُودِ وَخَمْشُهَا وَشَقُّ الْجُيُوبِ وَنَحْوُ ذَلِكَ مِنَ الأْفْعَال عِنْدَ الْمُصِيبَةِ ، لِمَا فِي الصَّحِيحِ : لَيْسَ مِنَّا مَنْ ضَرَبَ الْخُدُودَ أَوْ شَقَّ الْجُيُوبَ أَوْ دَعَا بِدَعْوَى الْجَاهِلِيَّةِ
“Фуқаҳолар инсоннинг мусибат етган вақтда юзини тирнаши, уриши ва ёқасини йиртиши каби ишлар ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Бунга: “Юзига урган ёки ёқасини йиртган ё жоҳилият даъвосини қилган биздан эмас”, деган саҳиҳ ҳадис далил бўлади (Имом Муслим ривояти)”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Naqshband.uz

24 Oct, 10:59


#muftiy_minbari

📹 ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР ДЎЗАХДАН ПАРДАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Naqshband.uz

24 Oct, 09:05


🎞#Видеолавҳа
#Обод_манзиллар

🕌 ЖОНДОР ТУМАНИДА ЖОЙЛАШГАН ЧИБИРДОН ОТА ЗИЁРАТГОҲИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ

👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Naqshband.uz

24 Oct, 07:29


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 25 октябрь куни Бухоро шаҳар “Абдуллоҳ Сафедмўй” масжиди имом-хатиби Равшан домла Камолов, Пешку туманидаги "Хўжа Бешик" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

24 Oct, 07:10


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 25 октябрь куни Жондор тумани бош имом-хатиби Асқад домла Раҳмонов, Жондор туманидаги "Навработ" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

24 Oct, 06:59


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 25 октябрь куни Пешку тумани бош имом-хатиби Носир домла Жумаев, Пешку туманидаги "Хўжа Рўшнойи" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

24 Oct, 06:49


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 25 октябрь куни Бухоро шаҳар "Масжиди Калон" имом-хатиби Жамол домла Мавлонов, Олот туманидаги "Халифа" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

24 Oct, 05:45


#ЭЪЛОН

🗓 Эртага, 25 октябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Шофиркон туманидаги "Шайх Дарвеш" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Naqshband.uz

24 Oct, 05:19


#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ГУНОҲ НИМА?
(4-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Носир домла Жумаев,
Пешку тумани бош имом хатиби билан суҳбат