Хусусан, ёш мутахассисларни тарбиялаш, касбга ўргатишда ота-оналар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида вилоят прокурори У.Хамдамов томонидан кадрлар билан ишлаш борасида прокуратура, департамент, бюро органларида хизмат қилиб келаётган ёш мутахассислар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида вилоят прокурори ёш мутахассисларни тарбиялаш, касб-маҳоратини ошириш, улар ўртасида ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатларни олдини олишда ота-оналар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш борасида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, коррупция иллатининг салбий оқибатлари ва олдини олишга қаратилган видеороликлар намойиш этилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook