#маърифат
#тадбир
"Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси асосида ёшларга соф ислом динининг мазмун-моҳиятини етказиш
Бухоро шаҳри Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида, талабалар ўртасида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бу тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро тадқиқот маркази илмий ходими Маҳмудов Баёзхон, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Бухоро вилояти бўлими бош мутахассиси Ҳусниддин Норбоев, шунингдек, Саломов Юсуф ва Эркин Қудратовлар иштирок этди.
Тадбирнинг асосий мақсади – ёшлар онгига ислом динининг соф қадриятларини етказиш ва уларни турли зарарли ғоялардан ҳимоя қилишга йўналтиришдир. Бу борада асосий аҳамият "Жаҳолатга қарши маърифат" ғоясини ёшлар ўртасида кенг тарқатишга қаратилган бўлиб, уларга динимиз асосларини тўғри тушунтириш, нодонликка қарши маърифат, билим ва илм йўли билан курашишнинг аҳамияти тушунтирилди.
Маҳмудов Баёзхон маърузасида, мусулмонларнинг баркамолликка, ўзаро меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатликка асосланган жамият қуришдаги вазифалари ҳақида алоҳида таъкидлади. У, шунингдек, ёшларнинг маънавий тарбиясида ислом ахлоқи ва тарбиясига оид масалаларни кенг тушунтириб берди. Ислом дини инсонларни эзгуликка, инсофлиликка, ҳалоллик ва покликка чорловчи мукаммал таълимот эканлигига урғу берди. Шунингдек, у ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар онгига турли таъсир ўтказиш имкониятлари ҳақида сўз юритиб, ёшларнинг онлайн маконда тўғри йўлда бўлишлари учун турли маънавий қўллаб-қувватлаш воситаларини қўллаш муҳимлигини қайд этди.
Шундай қилиб, тадбир талабалар орасида соф ислом динининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш, уларга тўғри йўлни кўрсатишда муҳим маърифий аҳамият касб этди. "Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси ёшлар онгида соғлом, илм ва маърифатга эга шахсларни шакллантиришда муҳим восита эканлиги яна бир бор тасдиқланди.
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби Дилшод Алиев.
Диний-маърифий канал!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |