Bayyina.uz @bayyinauz Channel on Telegram

Bayyina.uz

@bayyinauz


Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot

Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.

Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Bayyina.uz (Uzbek)

Bayyina.uz kanali O'zbekiston hududidagi Buxoro viloyati «Chor Bakr» jome masjidi imom hatibi Azizho'ja domla Hayrulloh o'g'lining sahifasi bilan ishga tushgan yangi kanaldir. Kanalda namoz va roza vaqtiga oid ma'lumotlar, @Taqviymuzbot boti orqali olingan ma'lumotlar mavjud. Kanal foydalanuvchilaridan taklif, fikr va mulohazalarni @BayyinaTaklif_bot orqali qoldirishlari mumkin. Siz ham bu yangi, maqbul va foydali kanaldan o'z foydalanishingizga qaror qilsangiz, ko'p foyda olishingiz mumkin. Bayyina.uz - sizning ma'naviy yonboshingiz!

Bayyina.uz

22 Nov, 17:43


Исломдан кейин берилган энг катта неъмат

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Дўстлик ва ўзаро муҳаббат. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

22 Nov, 15:58


“Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимаси ҳақида
Бир инсонда Ҳақ зикри бўлмасдан Унинг муҳаббати ва унсияти бўлмайди. Мусулмонликнинг асли “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасидир ва бу зикрнинг айни ўзидир. Қолган барча ибодатлар бу зикрни таъкидлаш ва мустаҳкамлашдир.

Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

22 Nov, 14:12


Дўстларнинг энг яхшиси

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Дўстлик ва ўзаро муҳаббат. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

22 Nov, 11:32


ДУО

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَن زَكَّاهَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Нафсимга тақвосини бер ва уни поклагин. Уни энг яхши поклайдиган Сенсан».

Имом Муслим ва Насоий ривоят қилишган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма аати нафсий тақвааҳаа, ва заккиҳаа анта хойру ман заккааҳаа», деганлар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

22 Nov, 09:10


Дўстинг хато иш қилса

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Дўстлик ва ўзаро муҳаббат. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

22 Nov, 06:05


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва: « Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб туриб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, У Зот унга ўшани албатта бергай», - дедилар ва қўллари билан у(соат)нинг озлигини кўрсатдилар.».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

22 Nov, 00:01


Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

📌 Локация

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

21 Nov, 23:58


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

21 Nov, 18:53


Меҳрнинг озуқаси

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Дўстлик ва ўзаро муҳаббат. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

21 Nov, 16:20


Тунларингизни таҳажжуд ила ёритинг

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳлардан қайтарувчидир», - дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «У жисмдан дардни қувгувчидир», ҳам деганлар.

Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

21 Nov, 13:37


Иймон асосида қурилган дўстлик

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Дўстлик ва ўзаро муҳаббат. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

21 Nov, 07:21


Ибодатга шунчалар ошуфта бўлган Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг ахлоқ борасида қандай мақомда бўлганларини бир тасаввур қилиб кўринг. Абдуллоҳ ибн Амр Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан тўрт йил бирга бўлиб, у зотдан эшитган барча ҳадисларини ёзиб юрдилар. Баъзи саҳобалар Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг бу ишига эътироз билдириб, «Абдуллоҳ, сен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган барча нарсангни ёзяпсан. Аммо у зот ҳам инсон, хурсанд ёки маҳзун пайтларида турли сўзларни айтишлари мумкин. Ҳамма гапларни ҳам ёзиб олаверсанг, биздан кейингилар баъзи гапларнинг мақсадини тушунмай, муаммога дуч келиши мумкин. Шунинг учун ёзишни тўхтатгин»,– дейишди. Шунда у киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бу ҳақда сўрайман:" Ёз,– десалар, ёзишда давом этаман,– ёзма",– десалар, тўхтатаман», дедилар. Сўнг Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган гапларни айтдилар. Расули Акрам алайҳиссолату вассалом муборак қўллари билан оғизларини кўрсатиб, шундай дедилар: «Ёзиб боравер. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бу ердан ҳақдан бошқа нарса чиқмайди».
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу бир ривоятга кўра мингта, бошқа ривоятга кўра олти юзта ҳадис ёзиб олдилар. У киши ривоят қилган ҳадислар сони эса етти юзтадир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳазрати Абдуллоҳнинг ўзидан кўра кўпроқ ҳадис билишини айтиб, шундай деганлар: «Расулуллоҳнинг бирор саҳобаси мендан кўп ҳадис билмайди, фақат Абдуллоҳ ибн Амрдан мустасно, чунки у ҳадисларни ёзиб юрар эди, мен эса ёзмас эдим",– дедилар

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

21 Nov, 03:44


Имом Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи айтади:

"Мўмин киши доимо ўз нафси устидан ғолиб келувчидир. Уни Аллоҳ азза ва жалла учун тергаб туради".

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

19 Nov, 04:26


Талоқдан сўнг (оила ажрашиб кетгач) баъзи ота-оналар томонидан содир бўладиган энг қабиҳ жиноятлардан бири, кичик жонга (болаларга) отаси ёки онаси ҳақида ёмон (тасаввур) уруғини экишидир

Доктор Аҳмад Даманҳурий.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

19 Nov, 00:00


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

18 Nov, 17:15


Бир ота-она фарзанди

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Дўстлик ва ўзаро муҳаббат. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

18 Nov, 15:06


Мадина хотиралари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай одатлари бор эдики, бомдод намозидан кейин саҳобаларга юзланиб, «Бугун ким туш кўрди?» ,–деб сўрардилар. Туш кўрган саҳобалар тушларини айтиб беришарди. Уларнинг кундузлари мазмунли ўтгани учун тушлари ҳам маъноли бўлар эди.
Минораларимизни безаб турган, тавҳиднинг шиори бўлмиш азон – Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг туши эди. Бошқа сўзга ҳожат бўлмаса керак. Улуғлар ана шундай туш кўрар эдилар.
Бир куни Расули Акрам алайҳи васаллам:" Яна туш кўрганлар борми?"– деб сўрадилар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! Тушимда бир қўлимда сариёғ, бир қўлимда асал кўрдим. Мен уларни иштаҳа билан еяётган эканман»,– дедилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Сен туш эмас, ҳақиқат кўрибсан, Абдуллоҳ. Ҳам Қуръон, ҳам Таврот ўқиганинг, уларнинг ҳақиқатини англаганинг учун Аллоҳ улардаги хабарларни сенга сариёғ ва асал каби едиряпти»,– дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Қуръондан бошқа, таҳриф қилинган (ўзгартирилган) матнларни қандай ўқиш кераклигини ўргатдилар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

18 Nov, 13:40


Роббимизнинг марҳамати

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Дўстлик ва ўзаро муҳаббат. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

18 Nov, 09:40


Сизларнинг энг яхшингиз Аллоҳни эслатадиганларингиздир
Исми Абдуллоҳ бўлмаса-да, ички дунёси «Абдуллоҳ» бўлган саҳобия хоним – Асмо бинт Язиддан бир ҳадис ривоят қилайлик. Асмо бинти Язид мадиналик бўлиб, гапга чечан аёл эдилар. Бу хоним Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан 81 та ҳадис ривоят қилганлар. У киши ривоят қилган бир ҳадис орқали ахлоқ бизда қандай акс этиши кераклигини намуна ўлароқ ўрганайлик.
Асмо бинти Язид айтадилар: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом намоз ўқиб бўлиб, жамоатга юзландилар. Бизга нимадир ўргатмоқчи бўлганларини англадик. Расули Акрам алайҳиссолату вассалом: «Энг яхшиларингиз кимлигини айтайми?» дедилар. Саҳобалар катта қизиқиш билан «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот: «Сизларнинг энг яхшингиз– қараганда Аллоҳни эслатадиганларингиздир»,– дедилар. Сўнг: «Энг ёмонларингиз кимлигини ҳам айтайми?» деб сўраган эдилар, саҳобалар янада сергаклик ва ҳаяжон билан: «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули!»– дедилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дедилар: «Энг ёмонларингиз – чақимчилик қилиб юрадиганлар, бир-бирини яхши кўрганларнинг орасини бузадиганлар, покиза инсонларга фасодни хоҳловчилардир».

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

18 Nov, 03:15


Чумолини ҳам ранжитмайман, дема! Ҳам деган ифодангни ўзиёқ чумолини хафа қилади. Сўз сўзламоқ учун ирфон керак. Сўзни англамоқ учун инсон керак.
Фузулий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

18 Nov, 00:00


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

17 Nov, 18:56


Bayyina.uz pinned «Дўстлик ва ўзаро муҳаббат. Азизхўжа Бухорий Тўлиқ жума маъруза видеоси YouTube: → https://youtu.be/O8j5_M6CDY4 ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube»

Bayyina.uz

17 Nov, 15:45


Дўстлик ва ўзаро муҳаббат. Азизхўжа Бухорий

Тўлиқ жума маъруза видеоси
YouTube: →
https://youtu.be/O8j5_M6CDY4

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

17 Nov, 13:30


Аллоҳдан рози бўлмаган Аллоҳни рози қилолмайди

Ибодат дейилса, зеҳнимизга дарҳол намоз, рўза, закот, ҳаж келади. Тўғри, булар энг асосий ибодатлар, лекин барчамиз биламизки, ибодат фақат мана шу улуғ арконлар ёки амри маъруф, инфоқ-эҳсон, қурбонлик қилишдангина иборат эмас. Ибодат тушунчасини анча кенгроқ маънода англашимиз керак.
Буюк луғат олими Ибн Манзур «Лисонул-араб» китобида «убудият», «ибодат» истилоҳларини шундай изоҳлайди: «Убудият - банда Аллоҳнинг ҳукмларига рози бўлишидир. Ибодат – банданинг Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилишидир». Демак, бу масалани шу икки жиҳати билан тушунишимиз керак.
Бир киши яхши амал қилса, «Аллоҳ сиздан рози бўлсин»,– деб дуо киламиз. Бу дуони баъзан «Сен Аллоҳдан рози бўл» шаклида ҳам айтишимиз керак, чунки Аллоҳдан рози бўлмаган одам Аллоҳни рози қила олмайди. Агар Аллоҳдан рози бўлишни ўрганиб, бу маънода қилиниши керак бўлган ишларни қила олсак, ҳаёт тарзимиз Аллоҳ рози бўладиган кўринишга келади. Саҳобалар, салафи солиҳлар йўлни шундай бошлаганлар.

Шунинг учун улар ўзларида йўқ нарсани орзу қилмадилар, балки эга бўлиб турган неъматларнинг қадрига етдилар. Ҳаёт тарзимизни Аллоҳдан рози бўлишдан бошласак, биз ҳам саҳобаларнинг чинакам бандалик мақомлари томон юрган бўламиз.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

17 Nov, 09:30


Аллоҳ таолога севимли бандалар. Бакара сураси 187-188 оятлар тафсири
• Жума маърузаси
© Азизхўжа Бухорий

Youtube
➡️https://youtu.be/3EfjGYm9bW4?si=4vTYrNF7owPjsur6

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

17 Nov, 07:00


Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас
Абдуллоҳ ибн Амр, тахминан, 15-16 ёшида уйланди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларни ҳам, йигитларни ҳам эртароқ оила қуришга тарғиб қилганлар. Шунинг учун Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳам ўғли Абдуллоҳни 15-16 ёшидаёқ, гуноҳ тушига ҳам, ҳаётига ҳам кирмаган даврда уйлантирган. Тўйдан бир неча ой ўтгач, ота ўғли билан келинидан хабар олиш учун борди. Келинидан «Ўғлимнинг муомаласидан розимисан?» деб сўради. Келин қайнотага уялибгина шундай деди: «Аллоҳ сиздан ҳам, у кишидан ҳам рози бўлсин. Аллоҳга қасамки, мен у кишидан розиман. Фақат биргина камчиликлари бор – жуда кўп нафл намоз ўқийдилар, нафл рўза тутадилар, доим ибодат билан машғул бўладилар, тонггача Қуръон ўқийдилар. Шунинг учун бизга эътибор бермайдилар...»
Амр ибн Ос бу жавобдан ғазабланиб, ўша ерда ўғлига дакки берди. Сўнгра унинг қўлидан тутиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борди-да, «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен ўғлимни Қурайшнинг насабли, гўзал қизига уйлантирдим. Лекин ўғлим унга бундоқ-бундоқ муносабатда бўлаётган экан. Тинмай ибодатга берилиб, кундузлари нафл рўза тутар экан, кечалари тонггача Қуръон ўқир экан, дуо қилар экан, лекин аёлига эътибор бермас экан», деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сен учун мен намуна эмасманми, Абдуллоҳ? Мен ҳам баъзан нафл рўза тутаман, баъзан тутмайман. Кечанинг маълум вақтида Роббим билан холи қоламан, лекин оилам билан ҳам вақт ўтказаман. Унутмагинки, сенда ҳар бир ҳақ эгасининг ҳаққи бор. Сенда баданинг, оиланг, қўшниларингнинг ҳаққи ва албатта, Аллоҳнинг ҳам ҳаққи бор. Сенинг вазифанг–ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини беришдир. Мана шу менинг суннатимдир, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас».

Бу масала ҳақида нозил бўлган оятлардан бири қуйидагича: «Сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун, Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор».

Ибодат ва тақводаги заифлигимиз сабабли мақомимиз анча паст. Мазкур оят эса бизни ана шу даражадан юқори мартабаларга чиқишга ундамоқда, «Юксал, юқорига чиқ, ҳаётингни гўзал ўрнак бўлган Пайғамбарингнинг ҳаётига уйғун қил, чунки сенинг ҳаёт тарзинг паст даражада», демоқда. Бу оят Абдуллоҳ ибн Амр, умматнинг ҳакими Абу Дардо, Салмон Форсий, Абдуллоҳ ибн Умар каби саҳобалар ҳақида нозил бўлиб, уларни ҳаддан ташқари кўп нафл ибодатлар борасида огоҳлантирган.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

17 Nov, 03:25


Ҳақиқий шукр - Аллоҳ берган неъматни у хоҳламаган йўлга ишлатмасликдир.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

17 Nov, 00:00


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

16 Nov, 17:32


Аллоҳ солиҳларга солиҳаларни беради

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Исломда солиҳа аёл. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

16 Nov, 15:10


ҲАМДАРДЛИК

"Чор Бакр" жоме масжиди жамоаси Мир Араб ўрта-махсус билим юрти битирувчиси, "Risola tourizm" фирмаси ходими Акмалхон домла Алоҳоджаев вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Акмалхон домла Мир Араб ўрта-махсус билим юртини тамомлагандан сўнг турли масжидларда имом ва имом ноиби лавозимларида ишлаб келаётган эди.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло Акмалхон домла Алоҳоджаевнинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумни Ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».



Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

16 Nov, 13:12


Қуръонга муҳаббат

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Исломда солиҳа аёл. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

16 Nov, 07:42


Ёмон муҳит инсон учун хатарли

Инсон, атрофидаги одамлардан таъсирланади. Савдогарлар билан яшасанг, тижоратчи бўлишни орзу қиласан. Тақводорлар билан яшасанг, улар каби бўлишни орзу қиласан. Агар фосиқ ва гуноҳкорлар билан мунтазам алоқада бўлсанг, улар каби бўлишни орзу қилиб қоласан. Ёмон муҳит инсон учун хатарли муаммодир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар”, деб айтиб, ундан кейин: “Ва содиқлар (иймонларида ростгўйлар) ила бирга бўлинглар”, деб тақво йўлини баён қилмоқда.
(Тавба сураси, 119-оят).

Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

16 Nov, 04:20


Кичикларга ҳазил-у истеҳзо ўқин отмоқ – улуғлик обрўсин бекорга сотмоқ ва зиллату-хорлик ғуборига ботмоқдир.

Абдураҳмон Жомий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

16 Nov, 00:00


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

15 Nov, 18:13


Юзни гўзаллаштирган табассум,
Қалбни гўзаллаштирган дуо,
Дунёни гўзаллаштирган яхшиликдир!

✍️Жалолиддин Румий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

15 Nov, 15:21


Шоядки Аллоҳ таоло раҳматига олса

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Исломда солиҳа аёл. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

15 Nov, 12:23


Тажаллий ва баракотлар фурсати

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу бутун умр бомдод намозидан кейин ухламаганлар, аҳли аёли ва фарзандларини ҳам ухлатмаганлар. У зот шундай дер эдилар: «Уйғонинглар, бу вақт ётиш вақти эмас, илоҳий тажаллий ва баракотларни қабул қилиб олиш фурсатидир. Аллоҳга қасамки, инсон мана шу вақтнинг баракаси билан жаннатга эришади».
Мусулмон одам қуёш чиққанидан кейин уйғонмайди, аксинча, кун тартибини куёш чикмасидан олдин бошлайди. Қуёш кўтарилганидан кейин уйғонган одам қандай қилиб бу кундан насибадор бўлади? Бугунги кунда ҳаммамиз вақт етишмаслигидан шикоят қиламиз, лекин вақтдан унумли фойдалана олмаётганимизни инобатга олмаймиз.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

15 Nov, 10:20


Жума намозидан лавҳалар

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

15 Nov, 06:30


Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб намоз ўқиб бўлингунича», — деганларини эшитдим».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллохдан нимани сўраса, Аллоҳ уни албатта берур», — дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у қайси соат?» — дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқомат айтилганидан бошлаб, уни тугатгунича», — дедилар».

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

15 Nov, 00:00


Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

14 Nov, 23:57


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

14 Nov, 23:57


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

14 Nov, 18:23


Набавий тарбия

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Исломда солиҳа аёл. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

14 Nov, 15:33


Жума байрам ва ибодат кунидир. Жумага ўтар кеча (пайшанба оқшоми)дан то жума куни шомгача бўлган ҳар сония ҳасанотлар хазинасидир. Кимнинг қалби шод бўлиши, гуноҳлари мағфират қилиниши, муаммолари ҳал бўлиб, ғамдан халос бўлишни истаса, ўша фурсатларда пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар.

اللَّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَ عَلَى آلِهِ وَ ارْضَ عَنْ أَصْحَابِهِ أَجْمَعِين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи вардо ъан асҳабиҳи ажмаъийн".

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

07 Nov, 18:03


Жума намози - фарз

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

07 Nov, 16:21


🌙 ЖУМА МУБОРАК!

Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

07 Nov, 14:28


🗓 08 ноябр, муборак жума куни «Чор Бакр» жоме масжиди имом-хатиби Азизхўжа домла Бухорий Жондор туманидаги "Қутайба ибн Муслим" жоме масжидига жамоат учун маърифий маъруза қилиш мақсадида ташриф буюрадилар. Шу муносабат билан «Чор Бакр» жоме масжидида жума намозини Абдураҳмон домла Атауллаев ўтказадилар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

07 Nov, 12:52


Исломни Аллоҳ ҳимоя қилади

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

07 Nov, 07:45


Ким борлиғини ислом кўтарилиши учун зинапоя қилса, жаннатни ўзига вожиб қилади!
Уҳудда Талҳа розияллоҳу анҳу иш оғир келганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам тош устига чиқиб олишлари учун танасини зинапоя қилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг орқасига оёқларини қўйиб тошнинг юқорисига чиқиб олдилар ва:
"Талҳа вожиб қилди!",– дедилар.
Яъни, ўзига жаннатни вожиб қилди,– дедилар.

Вожиб қилиш ҳамон давом этмоқда. Ким бутун борлиғини бугун ислом кўтарилиши учун зинапоя қилса демак у жаннатни ўзига вожиб қилди!

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

07 Nov, 05:30


Дўзахдан ер оладиганлар

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Аллоҳ таолога севимли бандалар. Бакара сураси 187-188 оятлар тафсири. Азизхўжа Бухорий
Азизхўжа Бухорий

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

07 Nov, 03:15


Агар сиздан Аллоҳнинг раҳмати ҳақида сўрашса шундай денг:
   "У икки етимнинг хазинасини муҳофаза қилиш учун Мусо алайҳис салом ва Хизр алайҳис саломдек буюк бандаларини бошқа шаҳарга юборди!".

@bayyinauz

Bayyina.uz

07 Nov, 00:00


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

06 Nov, 13:43


Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: «Агар қалбларингиз пок бўлганида, Аллоҳ азза ва жалланинг Каломига асло тўймаган бўлардинглар», дер эдилар.

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Покиза қалб ҳаётининг камоли, нури, кирликлар ва нопокликлардан халослиги сабабли Қуръондан тўймайди, фақат унинг ҳақиқатлари билан озиқланади ва фақат унинг даволари билангина даволаниб, шифо топади”, дедилар.

“Иғосатул лаҳфан” асаридан

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

06 Nov, 11:19


Бировнинг ҳаққини ўзлаштирманг

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Аллоҳ таолога севимли бандалар. Бакара сураси 187-188 оятлар тафсири. Азизхўжа Бухорий
Азизхўжа Бухорий

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

06 Nov, 07:30


Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар само аҳли ва ер аҳли (барча махлуқотлар) мўминнинг қонига шерик бўлса, албатта Аллоҳ уларни дўзахга ташлайди»,– дедилар.
Имом Термизий ривояти

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунѐнинг заволга юз тутиши Аллоҳ наздида битта мусулмон кишини қатл қилишдан кўра енгилроқдир», –дедилар.
Имом Насоий ривояти

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

06 Nov, 03:44


Дунёда ҳеч қандай далил қолмаган тақдирда ҳам, бир микробнинг ҳаёти Яратувчини англаш ва англатиш учун етарлидир.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

06 Nov, 00:01


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

05 Nov, 17:55


Шоядки тақводор бўлсангизлар

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Аллоҳ таолога севимли бандалар. Бакара сураси 187-188 оятлар тафсири. Азизхўжа Бухорий
Азизхўжа Бухорий

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

05 Nov, 16:42


Савдогарлардан бири дўконида ўтирган эди. Унинг олдида мижозлари бор эди. Шунда бир киши келиб: "Сизда беш дирҳам омонат қолдирган эдим. Шуни беринг",–деди. Савдогар ҳамёнини очиб беш дирҳам олиб ҳалиги кишига тутқазди: "Мана беш дирҳамингиз, марҳамат". У киши дирҳамларни олиб жўнаб кетди. Анча вақтдан кейин қайтиб келиб узр сўради: "Мени маъзур тутасиз. Мен беш дирҳамни бошқа кишида омонат қолдирган эканман. Уни сиз билан алмаштирибман. Сиз нега менга индамасдан беш дирхам бердингиз?". Савдогар жавоб берди: " Мен савдогарман. Савдогарнинг ўз обрўси бўлади. Агар мен сизга: "Менда ҳеч нарса қолдирганингиз йўқ",– деганимда кишилар мен ҳақимда икки гуруҳга бўлиниб олишар эди. Биринчи гуруҳ мени ёлғончи дер эди. Иккинчи гуруҳ эса мен ҳақимда гумондор бўлиб қолар эди. Шу беш дирҳам учун обрўмни тўкким келмади".

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

05 Nov, 15:59


Аллоҳ белгилаган чегара

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Аллоҳ таолога севимли бандалар. Бакара сураси 187-188 оятлар тафсири. Азизхўжа Бухорий
Азизхўжа Бухорий

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

05 Nov, 07:21


"اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ،
وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ؛ اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ البَارِدِ"

«Аллоҳумма инний ас‘алука
ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббака. Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал ма‘ил бариди».
Маъноси: “Аллоҳим, Сенинг муҳаббатингни ва Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман.
Аллоҳим, муҳаббатингни, нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин”

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

05 Nov, 03:14


“Инсон камолотга эришгани сари содда бўлиб қолади.У барча ортиқча нарсалардан тозаланади. Kераксиз одамлардан, кераксиз нарсалардан, кераксиз кийимлардан, ва ҳатто кераксиз сўзлардан ҳам... "

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

05 Nov, 00:01


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

04 Nov, 17:47


Қўлимдан келгани шу…

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Аллоҳ таолога севимли бандалар. Бакара сураси 187-188 оятлар тафсири. Азизхўжа Бухорий
Азизхўжа Бухорий

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

27 Oct, 15:54


Аллоҳ ёрдамида сабр қилинг

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

27 Oct, 14:54


#Таъзия

▪️Таъзия

▫️Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси устоз Азизхўжа домла Иноятовнинг волидайи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

▫️Оламдан ўтган марҳуманинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

▫️Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

Жаноза вақти: 27.10.2024  соат 17:00 да  Шергирон МФЙ.( Чор Бакр)

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Bayyina.uz

27 Oct, 14:49


ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

“Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир…”

«Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги Mehrob.uz жамоаси Бухоро вилояти «Чор Бакр» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Азизхўжа домла Бухорийга волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумани мағфират этсин. Барча солиҳ амалларини қабул айлаб, саҳву хатоларини ўчирсин.
Аллоҳ таоло Ўз фазли билан жаннат тўридан — Фирдавс боғидан жой берсин.
Барча яқинларига сабр тилаймиз!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза намози соат 17:00 да ўқилади.

📌 Локация

@Mehrob_uz

Bayyina.uz

27 Oct, 14:49


Таъзия

«Чор Бакр» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Азизхўжа домла Бухорийга волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан устознинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига, шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.


Таълим муассасаси  жамоаси ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига, хусусан, Домламизга ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза намози бугун (27.10.2024) соат 17:00 да ўқилади.

📍
Локация

Жўйбори Калон.уз жамоаси

🌐
Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐
You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon🕊

Bayyina.uz

27 Oct, 14:47


Таъзия

«Чор Бакр» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Азизхўжа домла Бухорийга волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан устознинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига, шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза намози соат 17:00 да ўқилади.

📍 Локация

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси

@islomuz & @hilolnashr

Bayyina.uz

27 Oct, 14:46


Устозимиз Азизхўжа домланинг Оналарини Аллоҳ таоло раҳматига ғарқ қилсин!
Устозга, оила аъзоларига сабри жамил тилаймиз.

ТАЪЗИЯ

«Чор Бакр» жоме масжиди имом-хатиби, устоз Азизхӯжа домла Бухорийнинг волидайи муҳтарамалари Шарофат ая Темуржон қизи вафотлари муносабати билан "Bayyinauz" ва «Чор Бакр» жоме масжиди ходимлари номидан устозга таъзия ҳамда чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. Аллоҳ таоло ҳожи онамизни Ўзининг раҳмати ва мағфирати ила буркасин, ортларида қолган аҳли байтлари ва фарзандларига сабр берсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Жаноза соат 17:00 да ӯқилади.

📍 Локация



Bayyina.uz | Taqviym.uz

Bayyina.uz

27 Oct, 10:28


🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Устозимиз Азизхўжа домланинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Таълим муассасаси  жамоаси ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига, хусусан, Домламизга ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза вақти: 27.10.2024  соат 17:00 да  Шергирон МФЙ.( Чор Бакр)

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

Bayyina.uz

27 Oct, 10:28


🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Устозимиз Азизхўжа домланинг волидаи муҳтарамалари, Одилжон Бухорийнинг бувилари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Жамоамиз ва обуначиларимиз номидан марҳума онахоннинг яқинларига, хусусан, Домламизга ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза вақти: 27.10.2024  соат 17:00 да  Шергирон МФЙ.( Чор Бакр)

Bayyina.uz

27 Oct, 09:08


ТАЪЗИЯ

«Чор Бакр» жоме масжиди имом-хатиби, устоз Азизхӯжа домла Бухорийнинг волидайи муҳтарамалари Шарофат ая Темуржон қизи вафотлари муносабати билан "Bayyinauz" ва «Чор Бакр» жоме масжиди ходимлари номидан устозга таъзия ҳамда чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. Аллоҳ таоло ҳожи онамизни Ўзининг раҳмати ва мағфирати ила буркасин, ортларида қолган аҳли байтлари ва фарзандларига сабр берсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Жаноза соат 17:00 да ӯқилади.

📍 Локация



Bayyina.uz | Taqviym.uz

Bayyina.uz

27 Oct, 07:27


Ҳақ бӯла туриб жанжаллашмаслик
Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

27 Oct, 04:56


Боланинг отадаги ҳақлари:

1. Унга чиройли исм қўйиши;
2. Унга чиройли одоб ва ахлоқ ўргатиши;
3. Унинг Исломий муҳитда улғайиши учун имконият яратиши;
4. Унга баъзи-баъзида дўстона насиҳат қилиши;
5. Унга солиҳ ўртоқлар билан дўстлашиш муҳитини яратиши.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

27 Oct, 02:00


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

26 Oct, 16:10


Мусибатнинг бошида сабр қиладиганлар

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

26 Oct, 15:37


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга маҳбубларингиз ва Қиёмат кунида мажлис жиҳатидан яқинларингиз ахлоқи яхшиларингиздир. Менга ёмон кўрилганларингиз ва Қиёмат кунида мендан узоқларингиз сергап-эзмаларингиз, ахлоқсиз сўзларни сўзловчиларингиз ва мутафайқиҳлардир», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сергап ва ахлоқсиз сўзларни айтувчини билдик. Аммо мутафайқиҳлар деганингиз ким?» дейишганида, у зот: «Мутакаббирлар», деб айтдилар.

Имом Термизий ривояти

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

26 Oct, 15:07


Мусибатларга сабр қилувчилар

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

26 Oct, 12:01


Дунё ва охиратдаги саодати– Қуръондадир

📜 Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Хушхабар беринглар, албатта бу Қуръоннинг бир томони Аллоҳнинг қўлида ва бир тарафи сизларнинг қўлингиздадир. Уни маҳкам ушланглар, шунда ҳаргиз ҳалокатга йўлиқмайсизлар ва ундан сўнг асло адашмайсизлар",– дедилар.
Ибн Ҳиббон ва Имом Табаронийлар ривояти

Қуръони карим ҳидоят ва нурдир. Инсоннинг бало ва фитналардан нажоти ҳамда дунё ва охиратдаги саодати ҳам у ила амалга ошур. Албатта, энг улуғ хушхабар ва яхшиликлардан бири уни ўқиш, амал қилиш, тафаккур қилиш, маъносини англаш ва унинг ҳадди, чегарасида туришга бўлган Қуръони каримнинг васиятидир.

Бас, унга амал қилинг. Чунки у орқали фитналардан қутулиш йўлини топасиз, залолат ва куфрдан узоқлашасиз. Аллоҳ таолонинг Китобини маҳкам тутаркансиз, энди ҳеч қачон адашмайсиз ва ундан кейин ҳалокатга учрамайсиз.
Бошқа бир ҳадисда: “Сизларга икки нарсани қолдирдим. Агар уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз. Булар Аллоҳнинг Китоби ва Менинг Суннатимдир”,– дедилар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

26 Oct, 03:10


Ғазабланган вақтида (ўзаро) сирларни очган киши пасткашдир.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

26 Oct, 00:00


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

25 Oct, 16:50


Оқ ип билан қора ипни фарқламагунча

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: →Қуръон ҳикматлари. Бакара сураси 186-187 оятлар тафсири.
Азизхўжа Бухорий

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

25 Oct, 16:17


Дуонинг қудрати
Аллоҳ дуодан кўра қувватлироқ нарса яратмаган. Дуони ҳатто унинг қадаридан ҳам кучлироқ қилган.

Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий

🔖Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, –дедилар”.

Имом Термизий ривояти

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

25 Oct, 13:03


Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:

               اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

   "Аллоҳумма соййибан наафиъан.

Маъноси: "Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил"

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

@bayyinauz

Bayyina.uz

25 Oct, 11:56


Хиёнат нима?

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: →Қуръон ҳикматлари. Бакара сураси 186-187 оятлар тафсири.
Азизхўжа Бухорий

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

25 Oct, 07:19


Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: «Жума кунида йигирма
тўрт соат бор. Хар бир соатда Аллоҳ таоло олти юз минг дўзахга мустаҳиқ бўлган мусулмонни дўзахдан озод қилади», - дедилар».
Абу Яло ва Байхакий ривоят қилишган.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

25 Oct, 00:01


Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

24 Oct, 23:57


Ийдгоҳ масжиди

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Bayyina.uz

24 Oct, 23:55


Ийдгоҳ масжиди

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube