MAGNIT⚡️ @magnituspexa Channel on Telegram

MAGNIT⚡️

@magnituspexa


🧲Магнит - позитив лидерлар танлови!
🧠Онг ости машқлари
📜Ажойиб афоризмлар
📝Руҳий ривожлантирувчи маълумотлар

Taplink: https://taplink.cc/magnituspexa
Admin: http://t.me/muxlis_aloqa_bot
Reklama uchun: @magnituspexa_bot

MAGNIT⚡️ (Uzbek)

🧲 'MAGNIT' kanali - pоzitiv liderlarni tanlash uchun eng yaxshi orqa mavzu! Bu kanalda siz o'zingizga yoqtiradigan ma'qullar va fikr-mulohazalar topsiz. Ong o'stida qiziqarli mashqlar, ajoyib aforizmlar va ruhiy rivojlanishga yordam beruvchi ma'lumotlar jamlangan. Sizga qiziqarli va dunyoning yangi joylarini ochishga yordam beruvchi materiallar taqdim etiladi

'MAGNIT' kanalining administratori bilan aloqaga chiqish uchun quyidagi linkga murojaat qilishingiz mumkin: http://t.me/muxlis_aloqa_botnnKanalga reklama yuborish uchun @magnituspexa_bot kanaliga murojaat qiling. Boshqalar bilan fikrlashish, yangiliklar almashish va yangi materiallar to'plamini olish uchun 'MAGNIT' kanaliga obuna bo'ling!

MAGNIT⚡️

19 Feb, 10:07


#Кун_ҳикмати

🎨Олам - на оқ ва на қора рангдадир. Олам - сиз қандай кўрсангиз ўшандай!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

19 Feb, 10:06


#Давоми
#Бугун_байрам

Одамлар
каламушларни ёқтиришмайди...
Лекин типратикан ҳам аслида думи калта ва тикани бор каламуш. Уни яхши кўришади...
Олмахон ҳам пахмоқ юнгли бир каламуш. Униям ёқтиришади...

Қиссада ҳисса — ҳамма гап дизайн ва маркетингда!

Шунинг учун "дизайн" га кўпроқ эътибор берила қизла🙈🤗😃

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

19 Feb, 10:01


#Кун_ҳақиқати

Кимдир сизни гуноҳкор деб билса, кимдир тақводор деб билади. Кимдир сизни ёмон деб билади, кимдир ундай,  яна кимдир бундай деб билади. Лекин сиз ўзингизнинг кимлигингизни бошқалардан кўра яхшироқ биласиз!

Сиздан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу - Роббингиз билан бўлган алоқангиздир!

Бировларнинг мақтовига ғурурланманг, ҳақоратига озорланманг!
Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"Аммо инсон ўз зарарига гувоҳлик бергувчидир!" деган.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

19 Feb, 03:41


#Кайфият

Чиройингда йигирмата от кучи 💪борда🤗...
Ман даврага қирқта от кучига тенг гўзаллиги борларни таклиф қиламан💃🏼

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

19 Feb, 03:39


#Тарона
#Тренддагисидан

Баҳор чоғи тўлин ой🌙
Шилдираб оқарди сой,
Бош қўйишинг учундур
Кўксимдаги ҳамма жой...
Аҳайт гулбаданлар даврага🥳

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

19 Feb, 03:37


Сизнинг бир марталик тажрибангиз бошқаларнинг бир тонналик маслаҳатидан қимматроқ!
Битта лайк қиммат эмас лекин😉😍

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

19 Feb, 00:45


#Хайрли_тонг

💫Бахтни излаб юраверасан, юраверасан, кутааерасан, кутаверасан...Бахт эса ёнингда.. Атрофингда. Борлигингда! Тонгларингда...
Эрталабки чойни оилавий мазза қилиб ичишда... Худо берган иқтидорингни намоён қилишингда...
Ҳар бирингизда улкан иқтидор бор...Изланг.
Ҳар бирингиз бахтли этиб яралгансиз! Ишонинг!
Ҳар бирингиз истаган нарсага эга бўлишингиз мумкин. Ҳаракат қилинг!
💗Ҳар бирингиз яхшиликларга тўласиз! Билинг ва яхшилик ҳадя қилинг!
Дунё СИЗ билан гўзал ва ажойиб. Ўз борлиғингиз билан уни гўзаллаштиринг.
Хайрли тонг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Feb, 16:22


#Хайрли_тун

Хайрли тун, сўрашни яхши кўрадиган насибадорлар😘

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Feb, 15:59


#Лирик_чекиниш

Кел юлдузлар тўшалган йўлдан,
Етакласин бизни муҳаббат.
Ғамларингни чиқар кўнгилдан,
Шод кунларни эслайлик фақат.

Сайр этайлик, кел, бирга эркам,
Рози кетсин, биздан умрбод.
Шодлик учун яралган олам,
Севмоқ учун берилган ҳаёт.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Feb, 15:54


#Руҳий_ривож

"Мен бир ғоя эмасман ва мен бир жойда қотиб қолмаганман. Мен ўзгармоқдаман"

Мен Гераклитнинг гапига бутунлай қўшиламан – "Сен бир денгизга икки марта қадам босолмайсан." Таржима қилганда, сен бир одамни қайта учрата олмайсан. Мен нафақат унга қўшиламан, балки, ундан олдинроқдаман. Мен шундай дейман: сен бир денгизга бир марта ҳам қадам босолмайсан. Яна одам дунёсига таржима қиладиган бўлсак, сен бир одамни ҳатто бир марта ҳам учрата олмайсан. Чунки у билан учрашаётган пайтингда ҳам, у ўзгармоқда, сен ўзгармоқдасан, бутун дунё ўзгармоқда."

✍🏻Ошо

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Feb, 15:50


#Сиз_ҳам_мажбурмассиз__

MAGNIT⚡️

18 Feb, 15:44


#Ривож

Сиз аслида кимсиз?

Агар сиз онгингиздаги фикрларни тўхтатсангиз, энди исмингиз, мақомингиз, танангиз ёки дунёдаги ўрнингиз бўлмайди. Буларнинг бари фақат фикрловчи онгнинг конструкцияларидир.

Сиз – ўз фикрларингиз эмассиз. Сиз – кузатувчисиз, жимжитликсиз, унда ҳамма нарса пайдо бўлади ва йўқолади. Ана шу – руҳдир.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Feb, 14:15


#Кун_ҳақиқати

😉Олдинга ташланган муҳим қадам баъзан орқадан тепилган кучли тепкига боғлиқ...!!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Feb, 14:12


#Жавоби

СИЗ ТУҒИЛГАН САНАНГИЗ БЎЙИЧА ОВҚАТГА ЎЧМИСИЗ?

1, 10, 19, 28 – Бу рақам эгалари одатда жуда фаол ва мақсадга интилувчан бўлишади. Улар одатда овқатда меъёрни сақлайди ва ортиқча ейишдан қочишади.

2, 11, 20, 29 – Бу рақамли инсонлар ҳиссий жиҳатдан нозик ва тасалли излашади. Шунинг учун улар кўпинча ортиқча овқат ейишга мойил бўлишади.

3, 12, 21, 30 – Тасаввурга бой ва ижодкор одамлар. Улар илҳом ва шодлик излаб, баъзан керагидан ортиқ овқат ейишлари мумкин.

4, 13, 22, 31 – Амалий ва матонатли кишилар. Улар овқатда тартибли ва интизомли, шунинг учун меъёрдан оширмасликка ҳаракат қилишади.

5, 14, 23 – Ушбу рақам эгалари ҳаётда саргузашт ва хилма-хилликни яхши кўради, шу боис уларнинг овқатланиш одатлари ҳам меёрсиз бўлиши мумкин.

6, 15, 24 – Оилапарвар ва ғамхўр шахслар. Улар бошқаларни хурсанд қилиш учун овқат тайёрлашни ёқтиришади ва шу билан бирга ўзлари ҳам ортиқча овқат ейишга мойил бўлишади.

7, 16, 25 – Интеллектуал ва маънавий жиҳатдан бой шахслар. Улар ақл ва тананинг уйғунлигини сақлаш учун овқатланишларига эътибор берадилар.

8, 17, 26 – Амбицияли ва моддий тарафга мойил кишилар. Улар баъзан муваффақиятга эришиш учун стрессни овқат орқали енгишга ҳаракат қилишади.

9, 18, 27 – Ҳамдард ва илҳом берувчи инсонлар. Улар бошқаларнинг муаммоларини ҳал қилишга жуда кўп эътибор қаратишади ва шу орқали ўз овқатланишларини унутишлари мумкин.

T.me/magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Feb, 14:12


#Психологик_фактли_тест

Сиз туғилган кунингиз бўйича овқатга ўчмисиз? 🥣

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Feb, 14:09


#Кун_ҳикмати

Бир киши кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.
– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб хавотир олади, айнан ўша йили ўқишга кира олмайди.
– Аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ҳақиқатда ўша иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.

Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми?
Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”

Шундай экан, Аллоҳ ҳақида яхши гумон қилинглар, ким чиройли гумон қилса, муваффақиятга эришади!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Feb, 09:33


#Бугун
#2025
18 февраль – Бир-бирини сўзсиз тушуниш куни

Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, улар бир-бирларининг нима демоқчи эканлигини ҳеч қандай сўзларсиз, нигоҳлари ёки биргина имо билан ҳам тушунишади. 18 февраль ана шундай инсонлар учун Бир-бирини сўзсиз тушуниш куни деб эълон қилинган.

Бу қобилиятни хамма ўзида ривожлантириши керак.

Манга ўхшаб😉😃

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Feb, 09:30


#Кайфият

🤗Қизиқ, эримнику тушунаман.
Сиз нима эзгулик қилгандингизки Сизга худойим мани шундай яхши, шундай ажойиб каналимни совға қилди?
🎁
Ҳаа билдим, ўзи сезилганди диди баланд инсон эканлигингиз
😉
(фақат диди баландларга жўнатинг)

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 17:34


#Хайрли_тун

Хайрли тун жасоратли, фаросатли, ориятли ғаниматларим

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 10:03


#Кун_ҳақиқати

"Энг олий лаззат – инсоннинг ўзидан рози бўлишидир."

✍🏻 Жан-Жак Руссо

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 10:02


#Ривож

Ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ, ♾️ ҳатто ноталар ҳам бежизга шундай номланмаган.👍🏻

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 10:00


#Ривож

Квант майдонида – ҳамма нарса ўзаро боғлиқ, ҳамма нарса энергия, ҳамма нарса вибрация, ҳамма нарса онг, ҳамма нарса маълумот.
100% ҳеч қандай моддийлик йўқ, ҳеч қандай жисмоний нарса йўқ, ҳеч қандай сен ҳис қила оладиган нарса йўқ. Ҳамма нарса – ҳеч нарсадир. Агар сен барча одамларни, Ерни, Ойни, Қуёшни, Қуёш нури ва юлдузларни, галактикаларни йўқотсанг, сенда фақат вакуум қолади. Бу бўшлиқ – улкан энергияга эгадир.
Ҳар бир фикр ўз частотасига эга, шунинг учун инсон ўз шахсиятидан воз кечиб, ҳақиқий "ўзи"га етиб борса ва пок онгга айланса, у ўз-ўзи билан уйғунлашиши мумкин. Бу жараёнда қалбнинг юксак ҳиссиётлари пайдо бўлади!
Қачонки сенинг энергиянг ва квант майдонида мавжуд бўлган маълум бир потенциал ўртасида вибрацион мослик пайдо бўлса, сен хоҳлаган нарсангни олиш учун ҳеч қаерга боришинг шарт эмаслигини англайсан.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 09:57


#Кун_ҳикмати

Заифлар сенга ҳужум қилишса, иложи бўлса ютқазиб бер, бу билан уларни яна ҳаётга қайтарасан!

Брюс Ли

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 07:17


#Ҳафта_прогнози
#Тавсия

10.02 ДУШАНБА

📌 Яқинлашиб келаётган ҳафтанинг энг яхши куни!

Муҳим ишлар ва янги лойиҳаларни бошлаш учун қулай кун.
📌 Агар “муваффақиятли муваффақият” қидираётган бўлсангиз, бугун ишга тушинг!
• Резюмеларни юборинг,
• Янги ишга жойлашинг,
• Суҳбатларда қатнашинг,
• Лойиҳаларни ишга туширинг,
• Бизнесни бошланг,
• Муҳим музокаралар ўтказинг,
• Контрактлар имзоланг!

📌 Бугунги саъй-ҳаракатларингиз улкан натижа келтириши мумкин!

11.02 СЕШАНБА

Янги лойиҳаларни бошлаш учун яхши кун эмас.

📌 Кун энергияси йил энергияси билан тўқнашади. Бу эса кутилмаган вазиятларга олиб келиши мумкин, ва кейинчалик уларни ҳал қилишга тўғри келади.

🔹 Муҳим ишларингизни бошқа кунга қолдирганингиз маъқул!

12.02 ЧОРШАНБА

📌 Муҳим маълумотларни олиш куни!

👀 Атрофингиздаги барча хабарларга эътиборли бўлинг!
📌 Интернетда, реклама билбордларида, радио ва телевидениеда керакли ишоралар ва маълумотлар бўлиши мумкин.

💡 Бугун сиз келажакдаги ишларингизга ёрдам берувчи калит маълумотни топишингиз мумкин!

13.02 ПАЙШАНБА

📌 Тугалланмаган ишлар ва эски муносабатлардан қутулиш куни!

Лойиҳаларни якунлаш,
Ҳамкорликни тугатиш,
Кўпдан бери давом этган ва ҳеч қандай ривожланиш бермаган муносабатларни расман тугатиш учун қулай вақт.

14.02 ЖУМА

📌 Гуруҳ иши ва жамоавий ҳамкорлик учун ажойиб кун!

🧠 Жамоавий муҳокамалар ва ижодий фикрлаш (мозговой штурм) учун қулай.
📌 Агар муҳим масалаларни ҳал қилиш керак бўлса, жамоангиз билан йиғилиб муҳокама қилинг!

💰 Бугун мижозларга ҳисоб-фактураларни юбориш ҳам яхши натижа беради, чунки тўлов имконияти юқори бўлади!

15.02 ШАНБА

📌 Катта харидлар ва битимлар учун қулай кун!

🏡 Мол-мулк сотиш ва расмийлаштириш учун яхши кун!
📌 Эълон бериш учун энг яхши вақт: 19:00 - 21:00 (махаллий вақт бўйича).
💰 Бу соатларда муваффақиятли сотиш имконияти юқори бўлади!

16.02 ЯКШАНБА

📌 Учрашувлар ва муносабатларни яхшилаш учун яхши кун.

Бироқ, якшанба куни энергия кам бўлади.

📌 Муҳим ишлар ва катта лойиҳаларни бугун бошламаслик тавсия этилади, чунки уларнинг давомий ривожланиши қийин бўлиши мумкин.

Барчага омадли ҳафта тилайман!

✍🏻нумеролог_Камола

T.me/magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 07:02


#Табассум

Инстаграмдаги хар хил тавсияларга амал қилиш шарт эмас😳🤣😃

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 06:52


#Кайфият
#Юлдузапамдан_янгиси

Кечирасиз биродар,
Талаблариз "вашше" ку🥳

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 06:40


#Тарона
#Тренддагисидан

Нимавўляпти? Яхшими ҳаммаси?
Янгисидан, ёммонидан обкелдим, кайфиятиз янги ҳафта давомида 💯 бўлсин илоҳим🤲🏻💃🕺

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 06:34


#Тавсия

Ўзингизни бошқалар билан солиштиришни тўхтатишга ёрдам берадиган амалиёт:

🌸Ҳаммани табриклайман!
Амалиёт шуни кўрсатадики, ўзингизни бошқа одам билан солиштирганда, у дастлаб сиздан яхшироқ деб ўйлайсиз.
Менга ишонинг, ундай эмас!

💋1. Сизни кимлигингиздан дарак берувчи 10 та сифатни санаб беринг.
💋2. Ўзингиз эришмоқчи бўлган 10 та мақсадни ёзинг.
💋3. Тузатиш керак бўлган 10 та нарсани санаб ўтинг.
💋4. Ютуқларингиздан 10 тасини ёзин.
Эслаб қолинг!  Ўзингизни бошқалар билан солиштирманг.Аксинча  кеча ким бўлганингиз билан солиштиринг.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 06:27


#Хайрли_кун

☕️ Эрталаб уйғонганингизда бекорчи нарсалар ҳақида ўйламанг.
Масалан, “Эрта туриш жуда қийин”, “Ишга боришим керак” ёки “Болани боғчага олиб боришим лозим” деб хаёл суриш ўрнига, орқа билан ётиб олинг ва нафас олишга диққат қилинг.

Нафас олганингизда хаёлда шундай такрорланг:
🌬 “Ҳаёт…” – нафас олаётганда
🌬 ”…ажойиб!” – нафас чиқараётганда

🔹 Нафас олишни аста-секин ва чуқур қилинг.
🔹 Нафас олиш ва чиқариш тенг бўлиши керак.
🔹 Фикрларингиз бошқа нарсаларга чалғимаслиги керак.

Бу амални тўшакдан турганингизгача давом эттиринг.
🛌 Узоқ ётиш ёки тез туриш муҳим эмас – асосийси, бу медитацияни кун бошланишига тайёргарлик сифатида қабул қилиш.
2-6 ҳафта давомида бу сўзлар сизга куч бағишлайди ва 3 марта такрорлаш орқали осонлик билан тўшакдан туришингизга ёрдам беради.

💪 Натижада бутун кунга зарядланган ҳолда, энергия ва илиқ кайфият билан юришни бошлайсиз! 😊

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

10 Feb, 03:03


#Хайрли_тонг

🌸Хайрли тонг, Яхшиларим!!!

Тонгни кулиб аъло кайфият билан кутиб олсангиз, кун албатта сизга кулади яъни сизга ҳар онда қувончли ҳодисалар ва қувонтирадиган вазиятлар ўз ўзидан келаверади.
❤️Биз оламга қайси кўз билан боқсак, олам ҳам бизга ўша кўз билан боқади.
Эрталабдан шошилиб асабийлик билан ҳаракатланаётган бўлсангиз демак билингки кун бўйи худди шундай кайфиятда бўласиз.
Шунинг учун эрталабдан асабий ёки шошилинч тартибсиз ҳаракатланаётганингизни сездингизми тўхтанг ва бу вазиятни ўзгартиринг 👆
Тез табассум қилинг, ўзингизни қувноқ, хушчақчақ образга киритиб олинг ва кун давомида ўзингизга фақат юқори кайфиятни тортиб олинг. Ҳозироқ бошланг.. Тез табассум ясанг, азизларим🤩

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

09 Feb, 16:46


#Хайрли_тун

Эндиям ухламасалариз бўлмайди.
Админларга ҳам, мухлисларга ҳам раҳмат.
Хайрли тун! 😘

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

09 Feb, 16:00


#Лирик_чекиниш

💗 Бахт нима мен учун, айтайми сенга?

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

09 Feb, 15:58


#Тест_жавоблари

1️⃣Тақдир сизга сабр-тоқатли бўлишни ва тўғри йўналишда ҳаракат қилишни давом эттиришингизни маслаҳат беради. Фақатгина бундай қатъиятлилик сизни ҳар қандай муваффақиятга олиб келиши мумкин. Олға! Сиз албатта муваффақият қозонасиз. Ўз-ўзидан қилинган ҳаракатлар ва кескин ўзгаришни рад этиш керак.

2️⃣Бу расмни танлаган одамлар учун Ҳаётнинг асосий маслаҳати бахтни топишдир. Ушбу маслахат бироз ғалатидек туйилади бироқ бу айни ҳақиқат

Ҳаётга салбий нуқтаи назар билан қарашни тўхтатиш ва психологик блокларни олиб ташлаш керак. Сиз аллақачон уйғунлик ва қувонч топишингиз мумкин бўлган йўлни топгансиз Ушбу йўлдан боринг ва олдинга боринг.

3️⃣Сизга қийинчиликларни енгиб бўлмасдек бўлиб туюлади. Бироқ, барча муаммолар ҳал қилиниши мумкин. Тақдирнинг ўзи сизга ўзингизга кўпроқ ишонишингизни маслаҳат беради.

Сизга салбийлик келтириб чиқарадиган одамлар билан алоқани тўхтатинг. Ўзингизнинг сезги овозингизни диққат билан тингланг.

4️⃣Ўзгаришнинг жуда қийин босқичи энди бошланмоқда. Йўқ, улар салбий ўзгаришвемас Шунчаки, барча ўзгаришлар жуда мураккаб.
Сиз ўз эътиқодларингиз, севимли машғулотларингиз, ишингиз, ахлоқий меъёрларингиздан ёрдам топишингиз мумкин. Охир-оқибат, бу сизни бахтга олиб келади.

5️⃣Коинот сизга маълум вазиятнинг ечимларини фақат унга бўлган муносабатингизга боғлиқлигини таъкидлайди. Салбий фикрлардан воз кечинг, шунда сиз қандай ривожланишни ва нима қилишни тезда тушунасиз. Фақат ижобий нарсалар ҳаётнинг ушбу қийин босқичидан осонроқ чиқишга ёрдам беради.

6️⃣Сизнинг ҳаётингизда жуда кўп муаммолар ва кичик тўсиқлар мавжуд. Баъзида ҳатто вазият бутунлай назоратдан чиқиб кетди деган фикр ҳам пайдо бўлади. Сизнинг танловингиз аслида сиз тасаввур қилганингиздан анча кучли эканлигингизни айтади.

T.me/magnituspexa

MAGNIT⚡️

09 Feb, 15:57


#Мулоҳаза

Ўзим учун олган энг катта дарс...

- Ҳеч нарсага мажбур қилмаслик. Суҳбатга, дўстликка, севгига, эътиборга, муносабатларда..
💯 Мажбур килинган нарсаларнинг барчаси улар учун курашишга арзимайди...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

09 Feb, 15:44


#Сизга_совға

(sqrt(cos(x))*cos(75x) +sqrt(abs(x))-.7)*(4-x*x)^.2, sqrt(9-x^2),-sqrt(9-x^2) from -4.5 to 4.5, -x

👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Бундан нусха кўчириб, Google қидирувга бериб, чиққан натижани аста керакли Инсонимизга юбориб қўямиз 😉💗

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

09 Feb, 15:41


#Мотивация

Ҳаётда йиқилишинг мумкин, воз кечилишинг мумкин, қўлингдаги ҳамма нарсангни йўқотишинг мумкин. Ҳатто ўзингни энг омадсиз инсондек ҳис қилишинг мумкин.

Aммо унутмаки, ҳеч ким мақсадига хатоларсиз ва йўқотишларсиз эришмаган. Ҳеч ким бир неча бор йиқилмасдан кўзлаганига етмаган.

Ҳаётнинг ҳар бир зарбалари сени янада кучли бўлишингга ундайди.
Йўлга чиқдингми, тўхтамай курашишда ва ғалаба қозонишда давом эт...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

09 Feb, 15:39


Ривож

Агар филни кичиклигида уни қозиққа бойлаб қўйилса у роса уринади харакат қилади, лекин ҳаммаси бесамара озод бўла олмайди,  фил улғайгач қозиқни бир ҳаракат билан суғуриб олиши мумкин лекин филни хотирасида кичиклигида қилган ҳаракатлар бе самара эканлигига ишонади ва хатто харакат ҳам қилиб кўрмайди.
Инсон онгида ҳам шундай қўрқув ёшлигидан юкланади ва у улғайгач қўрқувдан озод бўлишга уриниб ҳам кўрмайди.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

09 Feb, 14:45


#Психологик_тест

Ушбу расмга қаранг ҳар бир фонда ширинликлар туширилган, сизнинг танловингиз эса ширинликлар эмас- уларни орқасидаги фонларда!

Демак, диққатни жамланг ва ҳар хил рангдаги фонлардан бирини танланг ва тақдирнинг асосий ва керакли маслаҳатини олинг марҳамат👇🏼

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Feb, 12:09


#Психоматика

Тиш оғриғи касаллиги 🦷

Тишиз оғрияптими?
Ўй-хаёлларизга аҳамият беринг!

Айни дамда иккиланаётган вазиятларингиз борлигини билдиради. 🤔
Нима қилишни билмасдан, қайси йўлдан юришни билмасдан  роса бошиз қотган вазиятлар ҳаётизда мавжудлигини англатади.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Feb, 11:57


#Техника

Бугун 7-феврал  денежная девятка чизишимиз мумкин бўлган кун.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Feb, 09:20


💔 Hayotingizda balans yo’qmi?

— Qarzdorlik, aybdorlik yukidan charchadizmi?
— Boshqalar bilan munosabatda kelisholmaslik, xafagarchilik yoki qo’rquvlar bormi?
— Yoki munosabatlarda hammasi yaxshidek, lekin ichingizda xotirjamlik va baxt yo'qmi ?
— Hayotda, oilada, munosabatlarda o’z o’rnizni his qilmayapsizmi?

🔥 Bu kabi muammolarga
ayollar hayotidan tahlillar, pul, munosabat va eng og'riqli vaziyatlar bo'yicha ♥️♥️dan ortiq bepul darslar orqali yechimlar bilan tanishasiz.

Kanal linki⬇️
https://t.me/+h7_aZmP8lQAzMWQ6
https://t.me/+h7_aZmP8lQAzMWQ6

MAGNIT⚡️

07 Feb, 09:16


#Техника

Колейдоскоп (Мандала)

📋 Бу геометрик шакллар айланмаси ҳаётнинг  жуда кўплаб соҳаларида қўлланилади.

Бизга энг аҳамиятли томони шундаки бу шаклларга бир муддат темилиб туриш орқали инсон онгининг ички ақл билан қабул қилиб бўлмайдиган қисмларига тушиш мумкин. Яъни онг ости чуқур қисмларга кириш мумкин.

Бу шаклларни қўллаган ҳолда орзуга эришиш учун "Ақлий кино" яратиш сизни истаган мақсадингизга тезроқ етишингизга ёрдам беради.

📎Унинг учун айнан шундай шаклларни қўллаган ҳолда ўз орзуингиз учун қисқа видео яратинг.

🌸 Видео бошида 30 сония ёки 1 дақиқа мобайнида айнан колейдоскоп айланиб туриши ундан сўнг орзуингизни кўрсатувчи расмлар ёқимли мусиқа ҳамроҳлигида бирин кетин ўтиши лозим.

⚡️Сиз ўзингиз яратган бу кинони ҳар куни кўриб туриш орқали мақсадингизга жуда тез эришишингиз мумкин.

‼️Синаб кўринг.
Натижа сизни лол қолдиради. 😎

Натижангизни  биз билан бўлишишни унутманг😘

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Feb, 09:15


Икинчи жаҳон уруши вақтида, уч генерал Гитлер тарафидан буюрилган қоидани бузишди.
Гитлер уларга кутилмаган жазо белгилади, яъни уларни классик мусика қў‌йилган хар хил хоналарга жойлаштирди.
Уларга ингичка труба орқали захарли газ юборилишини, бу газ уларни 6 соат давомида заҳарлаб ў‌лимга олиб келишини айтди.

4 соат ўтиб уларни текшириш учун боришди, шу вақтнинг ў‌зида 2 кишининг жони узилган эди.
Аммо бу юборилган газ фақатгина психологик жазо эди холос, чунки бу ерда хеч кандай захар йўқ‌ эди.

Ўлимга сабаб аслида, уларнинг бошидаги ёмон фикрлари эди!
Заҳарли газ деб ўйлаш уларни қўрқувга ва охир оқибат ў‌лимгача олиб келди.

Негатив ў‌й фикрлар натижасида, танамиз юрак тизими ва бошқа аъзоларга салбий таъсир этувчи гормон ишлаб чиқара бошлайди ва бу инсонни ичидан ўлимга олиб келади.

Ҳозирги кунда хам худди шундай. Ҳар кунимиз, ҳар ишимиз Аллоҳга таваккал.
Шундай экан, қўрқувларингизни, салбий фикрларингизни енгиб ў‌тинг!

Ёмон хабарлар, фикрлар олдида ҳеч қачон кучсиз бў‌лманг.
Куч бирликда, бир биримизни қўллаб қувватлаш орқали, буни хам енгиб ў‌тишимизга ишонинг!

Ҳаётимиздаги ҳар бир ҳодиса Аллоҳдан!
Атрофга ёмон хабар эмас, яхшилик, хотиржамлик улашинг, улашилган хар бир нарса ўзингизни хаётингизга кўпайиб кириб келишига ишонинг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Feb, 08:56


#Кун_ҳақиқати

Аёл факат ярашишни истаган одами билан жанжаллашади, ярашишни истамаганларни эса у шунчаки хаётидан қўйиб юборади...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Feb, 08:20


#Кун_қўшиғи

Гулинурдан йилт янгиси)

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Feb, 03:06


#Давоми

Инсон миясида шундай хусусият борки, ҳеч қайси маълумот ҳеч қачон ўчиб кетмайди, кўп қисми барибир сақланиб қолади 💯

Шунинг учун мияга бўлар бўлмас маълумотлар, ўй хаёлларни жойламанг 🧠

Чунки ўша маълумотларга асосланиб, мия сиз учун ҳаёт программангизни тузади 📈

Мияга киритадиган маълумотлар ҳаётингизни маълум томонга қараб секин аста буриб бораверади 📝

Шу сабаб фақат КЕРАКЛИ маълумотларни мияга йиғиб бораверинг 🗄

Бир кун келиб албатта фойдасини кўрасиз 🤗

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Feb, 03:02


#Кун_ҳайрати

1 грамм ДНКда 600 миллиард компакт дискка сиғадиган маълумотлар мавжуд! 🤯

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Feb, 02:57


Аффирмация

Мен тонгда соғ-саломат уйғонганимга шукроналик келтираман!

Мен бахтлиман!

Мен омадлиман!

Мен билан бугун энг ижобий воқеалар содир бўлади!

Бугун катта пул ютиб оладиган куним!

Бугун кутаётган янгилигимни эшитадиган куним!

Бугун тилла комплект совға оладиган куним!

Бугун машина ютиб оладиган куним!

Бугун энг зўр куним!

Сиз бугун ўзингизга нимани рухсат берасиз?
Буни албатта ёзиб қўйинг, тез орада амалга ошади!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Feb, 19:13


Бугунги ўтган кунимиз учун беадад шукур!

Қани қўлингизни очинг, дуолар ижобат бўлсин, эртанги ва кейинги кунларимиз хайрли ва баракотлик келсин, Аллоҳ қалбимизни ўзига бўлган муҳаббат ила тўлдирсин 🤲😍

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Feb, 17:54


Аёллар: Бугун қандай кийим кийишга бошим қотди!!

Эркаклар:☝️🙄

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Feb, 17:51


#Тест_жавоблари

1️⃣-рақамли ҳайдовчи-тартибли, кам гап, ўзига ишонган инсон. У етарли даражада индамас ва йўл давомида гаплашишни ёқтирмайди. У манзилгача элтиб қўяди. Лекин йўл давомида ўзингизни зериктирмаслигингиз ўзингизга қолади.

2️⃣-рақамли ҳайдовчи ўзига унчалик ишонмайди ва ҳар дойим уни пойлаб юрувчи хавф-хатар тўғрисида ўйлайди. Кўпинча бундай ҳолат йўлда ўзини бетартиб тутиш ва танани олдинга силжитиш билан кузатилади. Яхшиси, ҳайдовчини йўл мобайнида чалғитмаслик керак ва маслаҳатлар ҳам ножоиз. Бу яхшилик билан тугамаслиги мумкин.

3️⃣-рақамли ҳайдовчи нимага интилишини билади. У қувноқ ва хушмуомила. Ўзини енгил ва эркин тутади, йўловчилар билан суҳбатлашишдан қочмайди, лекин доимо йўлдаги ўзгаришларга эътибор қаратади. Йўл қувноқ, сезилмасдан ва хавфсиз ўтади. Қўлнинг ҳолати қайсарликдан ҳамда тентакларча жасурликдан далолат беради.

4️⃣-рақамли ҳайдовчи йўлда тез ҳайдашни яхши кўрувчи, ўтиб кетишга ҳалақит берувчи ҳамма "йўл қоидаларини бузувчилар"га фикр билдириш, қайилаётганда рулни тўғри бошқара олмайдиган ва ўзини мажбуриятини ҳис қилмайдиган ва олдинда кетаётган ҳайдовчиларни қувиб ўтадиган йўл қоидасига риоя қилмайдиган бузғунчилар. Уларга танбеҳ бериш бефойда, яхшиси, буларни четлаб ўтмоқ даркор.

5️⃣-рақамли бундай тартибдаги бошқарув пессимистларга хос. Йўлда эҳтиёж суҳбатдошда эмас, балки, тингловчидадир-ҳаётнинг ишлари ҳақида суҳбат қуришганда.

6️⃣-рақамли ҳайдовчи ўзига ишонган-шу ҳолат ҳайдовчига хос. Инсон ўзига ва тажрибасига ишонган. Йўлда таваккал қилмайди, лекин суғурталанмайди ҳам. Йўлда қачон йўл бехатар бўлгандагина гаплаша олади, лекин дарҳол йўл белгиларига эътибор қаратади, ҳаммаси ортда қолгандан кейин буни кулгу билан шарҳлайди.

7️⃣-рақамли ҳайдовчи-орзуманд инсон. У учун бир ҳолатда кўп ўзгармай туриш қийин ҳолат. Йўл мобайнида чақчақлашиб суҳбат қуради, баъзида қўл ҳаракатлари билан суҳбатдошларига ўгирилиш билан.

8️⃣-рақамли ҳайдовчи асабий, тез жаҳли чиқадиган инсон. Бундай инсонлар йўлда энг катта жазо ҳисобланадилар. Улар албатта ўзларини ҳаммадан ҳақлиман деб ҳисоблайдилар ва имконият туғилиши билан ойнадан ҳайдовчига қилган ноқулайсизликлари учун "айбдор" деб бақирадилар...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Feb, 17:48


#Мавзу_юзасидан
#Ҳаётий_мисол

Мияни зўрлаш керак.

Инсон мияси ҳеч қачон бирор янгиликни, янги нарсани ўрганишни хоҳламайди, чунки миянинг асосий вазифаси: тирик қолиш, яъни мия фақатгина қандай қилиб бўлмасин танани тирик ҳолатда сақлаб туриш ҳақида ўйлайди, ортиқча ҳаракатлардан максимал сақлайди.

Шунинг учун инсон ўзи доимий равишда янги нарсаларни ўрганишга, тана олдин қилмаган ҳаракатларни қилишга ўзини мажбурлаши керак, акс ҳолда мия сизни дангаса қилиб қўяди...


🖋bektoshkhatamov

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Feb, 17:28


#Ўзимизга_саёҳат

📈 Ривожланиш вақти келганини қандай билиш мумкин?

📍 Ҳаётингизда вазиятлар бирдан тескарисига кетишни бошлайди!

📍Ёки сизга қувонч бераётган ишингиздан (аслида у бошидан қувонч бермаган) кўнглингиз тўлмай қолади...

📍Ҳаётингиз зерикарли, бир хилда ҳеч қандай мақсадсиз, мазмунсиз кунларга айланади. (Бу ҳолат эсингизни таниганингиздан бўлган бўлсада, сиз энди пайқай бошлайсиз)

📍Атрофингиздаги инсонлар сизни тушунмаётгандек, ўзингизни ҳеч кимга керак эмасдек ҳис қила бошлайсиз!

📍Ҳаётингиз худди тугаб бораётгандек ёки ниманидир ўзгартиришингиз керакдек туюлаверади!

📍Тақдирим шуми? деган ўй-хаёллар домига кириб кетасиз!

📍Ҳаётингизни кимдир бошқараётгандек туюлади!

📍Тақдирда адолат йўқ эканда деган ўйлар миянгизда чарх уради...

🥀 Юқоридаги ҳолатларнинг барчаси ёки бир нечтаси сизда кузатилаётган бўлса, англангки, РУҲ сизга ривожланиш вақтингиз келганини англатишга уринаётган бўлади!)

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Feb, 17:22


#Психологик_тест

Рулни қандай ушлайсиз, бу ҳам характердан далолат беради)

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Feb, 11:31


Ўзини баҳолаш... 💗

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Feb, 11:23


#Кун_ҳикмати

Инсонлар сизга асл "рангларини" кўрсатишни бошлаганда,
асло уларни такроран ўзингизга "ёққан рангга" бўяшга уринманг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Feb, 10:30


#Кун_ҳақиқати

90% аёллар кийим тўла жавонга қараб айтадиган сўзлари...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 15:51


#Хайрли_тун

Умр биттадир!
У сенинг қўлингда!
Унинг ҳар бир кунини ихлос билан варақла.
365 кун давомида қуёш 365 хил жилваланади.
Ой ҳам ўшанча турланади, тусланади.
Ҳар куни жониқиб томоша қил! Кўзларингни яйрат, юракларингни хаприқтир.
Кунда бир ишингни битказ, кунда бир кишини ҳожатига яра, бу ҳузурлардан умрларинг узайиб кетсин!

🍃Хайрли тун Яхшиларим!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 14:56


#Табассум
#Лирик_чекиниш
@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 14:15


#Тест_жавоблари

Шамдон
Сизнинг уфқингиз жуда кенг, сиз катта режалар тузасиз ва ҳаётдан фақат у бериши мумкин бўлган нарсаларни олишни хоҳлайсиз. Бу, шубҳасиз, яхши нарса, лекин сиз кўпинча тафсилотларни унутасиз. Сиз катта юракка эга бўлган меҳрибон одамсиз. Ва шунинг учун сиз тез-тез фойдаланишингиз мумкин. Нотаниш одамлар билан эҳтиёт бўлинг ва дўстларингизни диққат билан танлашга ҳаракат қилинг.

Эркак профили
Сиз хотиржам ва мувозанатли одамсиз. Сизнинг ёнингизда бўлган одамлар ўзларини қулай, қулай ва хавфсиз ҳис қилишади. Сиз ихчам, ўйчан ва ижодийсиз. Сизни хафа қилиш қийин. Аммо бу барча афзалликларга қарамай, сиз яқинларингизга этарлича эътибор бермайсиз. Сизни севганларга кўпроқ ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилинг. "Биз йўқотганимиздагина қадрлай бошлаймиз"иборасини эсланг. Шундай қилиб, келажакда ўзингизни ачинишга мажбурламанг, ҳозир бор нарсангизни қадрланг.

Аёл юз ифодаси
Сиз мураккаб ва сезгир одамсиз. Сиз ҳаётни идеализация қилишга мойилсиз ва баъзида ҳақиқий дунё ва сизни ўраб турган нарсаларга эътибор бермайсиз. Сиз жуда кўп хаёл қиласиз. Бир томондан, бу ёмон эмас, чунки эр юзида романтиклар жуда кам, аммо бошқа томондан, бу романтиканинг орқасида сиз унинг муаммолари ва умидсизликлари билан ҳақиқий дунёни унутасиз. Ҳеч бўлмаганда вақти-вақти билан ҳақиқатга қайтишни унутманг, акс ҳолда сиз дуч келадиган ҳар қандай қийинчилик сизга фалокат бўлиб туюлади.

Олов
Сизда онг чегаралардан ташқарида фикрлаш бор. Сиз дунёни ўз йўлингиз билан кўрасиз ва сизга яқин одамлар баъзан сизни тушунмайдилар. Лекин, аслида, бу муҳим эмас, асосийси эътиқодларингиз, режаларингиз ва орзуларингизга амал қилишдир! Ўзингизга ишонч ҳосил қилинг, шунда сиз албатта муваффақиятга эришасиз.

T.me/magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 14:13


#Кинотайм

🎥 8 ёшли Ҳамид қишлоқдошидан 786 рақами Яратганга ёқимли рақам эканини эшитиб, бунга қаттиқ ишонади…

Шу рақамни териб, телефон орқали Аллоҳ билан гаплашишни ва онасини оғир аҳволда қолдириб, отасини нега ўз ёнига чақириб олганини сўрамоқчи бўлади
Амаллаб пул топиб, ҳар куни қўнғироқ қилади…

🫶🏻 Бу фильм сизни шукрга, борини қадрлашга ва яшаётган ғала-ғовур дунёингиздан бир зум ажралиб,
тўғри фикр қилишга ундайди!

“ҲАМИД” номли фильм…

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 14:02


#Тавсия

Ҳаётингизда қандайдир йўқотишлар бўлса👇

🔺 Ақлингизни қуйидаги тушунтиришлар билан тинчлантиринг:

✔️ Демак, бу нарса менга керак эмас, мени яхшироқ нарса кутяпти (бундай ҳолатлар кўп учрайди).

✔️ Мен қандайдир ёмон нарсадан қутулишга муваффақ бўлдим (ҳатто даҳшатли нарсадан).

✔️ Яна бир сабоқни ўргандим, ва бу бекорга эмас (бу ҳаётда ҳеч нарса бежизга эмас).

✔️ Бу келажакдаги омад учун тўланган нарса (ва бундай ҳолатлар ҳам кўп бўлади).

✔️ Менинг эшигим эмас (менинг жуфтим эмас) — ўзимникини излаймиз (менга тегишли нарса мендан қочиб кетмайди).

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 13:58


#Психологик_тест

Ўзингиз ҳақингизда билишга тайёрмисиз?

Характеримизнинг баъзи хусусиятларини билиш учун биз ўзимизга ташқи томондан қарашимиз керак. Баъзан буни қилиш жуда қийин бўлиши мумкин, кейин психологик тестлар ёрдамга келади, расмга қаранг, аввал нимани кўрдингиз?‌‌

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 10:08


#Кун_ҳикмати

“Чарчоқ манбаи танада эмас, балки онгда. Сен ўйлаганингдан ҳам кўпроқ нарсани қилишга қодирсан”.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 10:04


#Кун_ҳақиқати

Уч ҳолатда одамлар сен ҳақингда гапиришади:

– Сен эга бўлган нарсага етиша олмаганда;
– Сендек бўла олишмаганда;
– Сен билан алоқа ўрната олишмаганда.
..

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 07:15


#Руҳий_ривож

Ўзимизни ёмон ҳис қилганимизда айбдор излаганимизда ёки жабрланувчи образига кирганимизда мийямиздаги нейронлар ўлишни бошлайди.
Бизни онгимизни кенгайтирадиган маълумотлар эшитганимизда озимизга ишонч ҳис қилганимизда бахт ҳис қилганимизда ҳаммани шарциз қабул қимганимизда эса янги нейрон шакллана бошлайди!

Танангиздаги ҳар бир жараён ҳам сизнинг танловингизга боғлиқ.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 07:00


#Техника

Бугун 19-январь💥 МЎЪЖИЗА КОДИ "3245" ни ишлатиш мумкин. 

Истагингизни коғозчага ( кулга эмас)  ҳозирги замонда ёзинг,  худди у амалга ошгандай. 

Масалан:
" мен денгизга саёҳатда роҳатланяпман" ёки " менга совга қилишган тилла зиракларга хурсандман".

Ва истакдан кейин 3245 сонларини ёзинг. 

Мужиза Коди хамма учун бир хил.

Муҳим:  Рақамларни бурчаклар билан ёзамиз.

🔷 Факат битта истак ёзиш мумкин.
🔷 Факат маълум кунларда ёзиш мумкин
🔷 Истак факат ўзингиз учун.
🔷 Бошқа биров учун истак килиш мумкин эмас.
🔷 Кизил ручка ёки фломастерда ёзамиз.
🔷 Ёзиб бўлгач бекитиб қўямиз,  блокнот ёки сумочка ичига.  Хар доим ёнингизда бўлсин лекин бировнинг кўзи тушмасин.
🔷 Амалга ошгач,  когозчани ёкиб юборамиз.
МЎЪЖИЗА КОДИ 3245

✍🏼нумеролог Камола

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 06:56


#Тарона

Қуёшларим давра сизга мунтазир! 🥳

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 06:49


#Тарона

🎼 Кетса кетар, қайтар жойи "Магнит"да!😉😁

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 03:07


#Табассумли_кун

Бугунни ҳам якшанба деб эълон қилишга нима дейсизлар? 😉😃

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Feb, 03:04


#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум!!
мени кутаётганлар ва ўқийдиганлар бормисиз?, омонмисиз?,🥰 чопқиллаб шошиб ё тонгги ҳаводан эркин нафас олиб  бемалол нонушта қилаётганлар соғмисиз?😊
Ҳаммаси ўзимиздан бошланар экан қаранг аа, гўзаллик теварак атрофда эмас, гўзаллик сизнинг нигоҳингизда , чиройли қарашни билсангиз ,ҳар бир неъматда гўзалликни кўра оласиз азизам...
Гўзал ва хайрли тонг!!🤗🤝
Хайрли ва баракотли ҳафта муборак бўлсин 🎉

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

01 Feb, 16:12


#Хайрли_тун

Ойга ҳавасим келади...
Ҳаммага севимли...
Ҳаммани шартсиз севади...
Ҳаммага бирдек нур сочади...
Ҳамманинг йўлини ёритади...

Неча йиллардан буён турмушнинг ширин-аччиқ сўқмоқларидан ошиб келаётган нуронийларга...

ширин хаёллардаги ёшларга...

қалби қотиб кетган дилозорларга...

бахт ошёнларида иноқ яшаётган жуфтликларга...

уларга ҳавасда яшаётган яримкўнгилларга...

орзулари олам олам жажжи фаришталарга...

ҳамма, ҳаммага...........

Хайрли тун.....

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

01 Feb, 16:11


#Табассум

Эримни биринчи бор кўрганимда😳🤣

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

01 Feb, 16:04


#Лирик_чекиниш

Эрни атасангиз: зиқна, дангаса,
Битта 🌹атиргулни кутиб яшайсиз.
Эрни атасангиз: султоним, шоҳим
😍 Маликалардан ҳам ўтиб яшайсиз!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

01 Feb, 15:58


#Бу_қизиқ
#Дам_олиш_кунингизга

📝 Нумеролог Камоладан 2025 йил учун умумий прогноз.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

01 Feb, 14:57


#Тест_жавоблари

1-Ҳаётингиз саргузаштларга бой ва кутилмаган ўзгаришларга тез-тез учраб турасиз. Сиз учун аҳамиятли ва ёқимли бўлган воқеалар келмоқда. Сиз янги тaассуротларга ва ўзгаришларга тайёрсиз. Буларнинг барчасида хотиржам бўлинг ва ёмон фикрларни хаёлингиздан чиқариб ташланг. Кучли эҳтиросларга тўла инсонсиз, ҳар янги ютуқларга эришганингизда сизни соғлом, ёқимли янгиликлар кутади.

2-Сиз мустақил инсонсиз. Қилмоқчи бўлган ишларингизда сизга қарши чиқувчи шахслар йўқ бўлса ҳам сиз ўз қоидаларингизга риоя этган холда бажарасиз. Сизнинг қобилиятларингиз моддий жиҳатдан янада ҳам ўсишга йўл очиб беради. Иш соҳасида янги ютуқларга эришиш учун кўп куч сарфлашингиз шарт эмас, сабаби ўзингиз қилаётган ишингизга эътиқод ва содиқлик билан қарасангиз бас. Сиз хоҳлаган ютуқларни забт эта оласиз.

3-Сиз таъсирчан инсонсиз, кўп фикрлайcиз. Ўзингиз ва ён атрофдаги инсонларнинг фикрларидан бир оз танаффус қилинг. Сиз яқин орада ўзингиз кутган мунособатларга эришисиз. Шунга қарамасдан ҳар томонлама ўзингизга жуда тўқ инсонсиз ва сизнинг ҳаётингизда бўладиган ўзгаришлар яна ҳам қизиқарли нарсаларга бой бўлади.

4-Сиз амалий тарафдан мувозанатли инсонсиз. Бошқа инсонларга ўхшаб осмонларда учмайсиз қатиятли шахс ҳисобланасиз. Феълингизда қаттиқлик борлигига қарамасдан бошқа инсонлар сизда юмшоқ шахсни кўрадилар ва шу сабабли ҳаётингизда қарама-қарши инсонлар билан ҳар доим ҳам чиқиша олмайсиз.Тез кунда сизни ўзгаришлар кутмоқда. Ўзингизга мос инсонни учратасиз ва сиздаги жиҳатлардан фойда олишни эмас, балки бошқалар кўрмаган жиҳатларингизни қадрлайди.

5-Сизни ўзига ишонган инсон деса ҳам бўлади. Ҳётингиздаги ҳамма нарсани бошқаришга ҳаракат қиласиз ҳеч қачон омадли инсонларга қараб иш юритмайсиз фақат ўзингизнинг кучингизга ишонасиз. Ҳеч нарсани кейинга қолдирмайсиз ҳамма ишни охиригача тўлиқ етказгандан сўнг хотиржам роҳатланиб дам оласиз. Ён атрофдаги инсонлар сизнинг кучингизни ҳис қилган холда сиз билан суҳбатда бўлишни истайдилар. Хозирги кунда қилаётган ҳар бир ишингиз келажакда сизга ширин туҳфа беради.

6-Сиз тинчликни севадиган ақлли инсонлардансиз. Вақтингизни дўстлар атрофида ўтказишни хуш кўрасиз ёлғизликдан чўчимайсиз. Баъзи пайтларда ўзингиз ёлғиз қолишингиз керак, шунда сиз хотиржам фикрлаб дам оласиз. Сизга сокин ва озодликни ҳис қиладиган жой керак ва тез орада сиз қалбингизни очишни истайдиган инсонни учратасиз.

7-Сиз ўзига ва кучига ишонувчан инсонсиз. Сизнинг ҳиссиётларингиз сизга нима кераклигини доим тўғри айтиб туради. Бефарқ эътиборсиз инсонлар сизга шундай инсонни итариб юборадиларки, у инсонда сиз дуру гавхарни кўрасиз. Йўлингизда учрайдиган инсон билан сиздаги хиссиётлар ва қадриятлар жуда ҳам бир-бирига ўхшаш бўлади.

8 Сиз ташқарига йўналган инсонсиз қизиқарли ишларни ўрнига таваккал қилиб зиммангизга кўп нарсаларни оласиз. Бу холат сизни чарчатиб қўйган. Сабр билан ҳаётингизда кузатилаётган ўзгаришни интизорлик билан кутяпсиз. Шошилманг, ҳамма нарса ўз вақти соати билан рўёбга чиқади.

9-Сиз оддийликни, соддаликни яхши кўрувчан ва ўзингизга йўналган шахссиз. Баъзи инсонлар хашаматга интилсалар сиз қулайликка, табиий хурсандчиликларга интиласиз. Ҳаётдаги моддий нарсалар сиз учун муҳим ўринда эмас. Ўтмишда бўлган воқеалардан тажриба олиб иш юритасиз, баъзи холларда таваккал иш қилиш ҳам тўғри натижа беради...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 16:28


#Хайрли_табассумли_тун

Сизларни шунақа ўпиб 💋 қоламан, борлигингиз учун раҳмат азизларим, хайрли тун my Toms😘

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 15:47


#Лирик_чекиниш

🕯 ХОТИМА

Хотиржамлик,
вазминлик керак
чизган маҳал олам тасвирин,
ҳар бир рангда ҳақиқат бордир,
ҳар чизиқда сирлар яширин.

Худо яшар
ҳар бир гиёҳда,
ҳар дарахтда бордир диёнат.
Айирмагин ранглардан рангни,
сен рангларга қилма хиёнат.

Дунё қизил,
дунё сариқ деб,
бекор бизга беришган сабоқ.
дунё азал рангиндир ва биз
ўйлагандан кўра рангинроқ.

Чиза олсанг
рангин дунёни,
рангин бўлса қуёши, ойи,
сендан буюк мусаввир бўлмас,
бўлмас сендан буюкроқ шоир.

🗄Шавкат Раҳмон

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 15:18


#Тест_жавоблари

1⃣Сиз ниҳоятда мақсадга мувофиқ одамсиз, ҳар қандай вазифани уддалашингиз жуда муҳим. Катта вазифани кичик ва тезкор вазифаларга қандай ажратишни биласиз - бу мақсадларга эришишга имкон беради. Шахсингизнинг ижодий томонини ишлатиш керак бўлган ҳолатларда ҳам, сиз мантиққа амал қиласиз. Мавҳум фикрларни бир бирига улашдан қўрқманг, бу сизга мутлақо янги даражага чиқишга ва янги уфқларни очишга имкон беради.

2⃣Сиз учун энг муҳим нарса сизнинг яқинларингиз, оилангиз ва дўстларингиздир. Сиз оилангиз билан вақт ўтказишни ёқтирасиз ва уларга ёрдам беришга тайёрсиз. Шунга қарамай, сиз улар учун доим сирли бўлиб қоласиз Сиз янги танишларни қабул қилишни ўрганишингиз керак - бу ҳаётнинг ҳар қандай соҳасида олға силжишга ёрдам беради ва ҳаётингизни янада ёрқинроқ қилади.


3⃣Уларнинг айтиши бу чизиқлар одамлар билан муносабатингизни тасвирлайди. Одамлар тез-тез ёрдам сўраб мурожаат қилишади ва сиз ёрдамга тайёрсиз Бироқ, бу меҳрибонлик пулга қандай муносабатда бўлишни ўрганишингизга тўсқинлик қилади. Сизнинг меҳрибонлигингиздан фойдаланадиган одамларни сизнинг ёрдамингизга чиндан ҳам муҳтож бўлган одамлардан ажратишни ўрганишингиз керак. Бу сизга пул билан тўғри алоқа ўрнатишга ва бюджетингизни тўғри режалаштиришни ўрганишга ёрдам беради.

https://t.me/magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 15:17


#Табассум

😃Ҳар даврда ҳар кўриниш....

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 15:14


#идеал_қомат_сири

💃Аёлларда - Қизлар Ўзларини Қиз бола, Аёл эканликларини тан олганларида Қоматлари идеаллашади.
Агарда уларда ўғил бола бўлиб туғилсам бўлмасмиди, эркакларга маззада , ўзим эркак бўлсам бўлмасмиди, қанча ишлар қилиб ташлардим деган ва шунга ўхшаш фикрлар бўлса: кўкрак ва сонлари кичрайиб боради. Агар рўзғорга чуқур қайғуриш ҳам қўшилса қорин қўйишни бошлашади.

Сиз ким бўлишни ҳоҳласангиз шу бўласиз. Идеал қомат, чиройли бел, сонлар аёл эканлигидан фахрланганда, аёллигини қабул қилганда, Аёл бўлишни ҳоҳлаганда бундан лаззатланганда шаклланади.

🙎‍♂Эркакларда эса баланд бўй, кўркам елка, бўйин мушаклар бўлмаслигини сабаби эркак бўлиш қийин, рўзғор тортиш керак, аёллар еб ётиб сериал кўришни билади деб Эркаклигини тан олмасликдир.

Уларни ич-ичида қиз болалар енгил яшайди деган ҳавас қилгани учун ориқ бўлишади. Келажака атрофга пулсиз қолишдан қўрқувда қорин қўйишади.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 15:11


#Машааллоҳ

Ҳаттоки наушникнинг симлари ҳам чалкашиб кетадиган бу дунёда, Аллоҳ таоло 97 000 километрлик томирларингизни чалкаштириб юбормаган...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 14:48


#Тақдир_ва_қарор

Биласизми Биз ҳатто ҳоҳиш ва Қарорларимизни ҳам фарқига бормаймиз! Яъни Биз жуда кўп нарса ҳоҳлайверамиз- ҳоҳлайверамиз, Лекин шу ҳоҳишларимизни бажарадиган Қарорга келмаймиз! ☀️

Масалан:  Биз Ҳаётимизни гўзал бўлишини хоҳлаймиз, турмуш ўртоғимиз билан, атрофимиздаги инсонлар Муносабатларимиз гармонияда бўлишини ҳоҳлаймиз, пулларимиз кўп бўлиб бой бўлишни ҳоҳлайверамиз! Лекин шу ҳоҳишларимизни амалга ошишига ёрдамга келган вазиятларни Қабул қилиш кераклиги Қарори келганда Биз Ортга чекинамиз!
Охири нима бўлади? Натижа борми ўзи йўқми? деган келажак саробларига ишониб қоламиз!

Шунчаки ҳоҳлаш эмас, Қарор қабул қилиш Керак! Қарорларимизга Рухсат беришни ўрганишимиз керак!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 14:36


​​#Психологик_тест

Яширин фазилатларингизни билиб олинг

Ҳар бирингизда ўзингизнинг шахсий хусусиятларингизнинг бир қисмини яширасиз. Баъзилар, бу хислатни жамият учун номақбул деб билганликлари учун уни яшириш керак деб ҳисоблашади, баъзилари эса буни билмасдан ва тушунмасдан яширишади. Картани танланг ва сизда бирон бир гўзал нарса яширилганлигини билиб олинг!

Қайси Картани Танладингиз?

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 13:11


#Техника

25:01:25
#Кўзгу_сана
Активация сўзлари:

"МЕН ҲАЁТ ТАКЛИФ ҚИЛАДИГАН БАРЧА БОЙЛИКЛАРГА ЛОЙИҚМАН
"
✍🏻Камола

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 12:24


#Мулоҳаза

Таваккул нима биласанми?

"Аллоҳим,  жуда ҳам ҳоҳлаяпман.... 
Аммо  "хайрли эмас"  бўлса,  майли бўлмасин! " дея олишингдир..


@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 11:51


#Кун_ҳақиқати

"Ёдда тутинг, сиз ўзингини қанчалик қадрласангиз,
сизни шунчалик қадрлашади."
✍🏻Коко Шанель

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 11:37


#Тавсия

Сизнинг кайфиятингиз бузилишига йўл қўйманг

Агар сизнинг қадр-қимматингиз ва кайфиятингиз бошқалар билан таққослаганда ташқи кўринишингизга боғлиқ бўлса, демак, сизнинг бахтингиз сизга тегишли эмас. Ақлли одамлар ўз муваффақиятларидан хурсанд бўлишганда, бошқаларнинг фикри ва хизматлари бу қувончни соя солишига йўл қўймайдилар.

Бошқаларнинг нима ўйлаши ва нима қилиши муҳим эмас. Бу сизнинг ўзингизнинг фикрингизга ҳеч қандай таъсир қилмаслиги керак. Айни пайтда бошқалар сиз ҳақингизда қандай қарашда бўлишидан қатъий назар, у ҳар доим субъективдир ва ишларнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттирмайди.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 11:34


#Кун_ҳикмати

Қариндошлардан кўра дўстлар қадрлироқ, чунки, дўстларни ўзимиз танлаймиз, қариндошларни эса тақдир!

© Ўткир Ҳошимов

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 09:54


#Кайфият

Мани онам эришган ютуқларимдан ҳайрон қовотти. 😉😃
@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 09:51


#Тарона

🎼Мани аъло кайфиятим мўл, если чё кере бўса айторила, файл шаклида ташлаб беришим мумкин😃

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 09:48


#Иқрор
#Табассум

Ҳамма мани кутиб, мандан воз кечиб каналдан чиқиб кетгандаям, грипп мандан воз кечмаган, ана Вафо! 😍🤣

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Jan, 02:12


#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум!
Ҳаётни ҳар кун қайта бошлаш мумкин. Ҳаётга ҳар кун мазмун бериш мумкин. Фақат ҳоҳиш бўлса бас!
Уйқудан уйғонганда, чой ичганда, ишга кетаётганда, болалар билан гаплашганда, қайтаётганда, уйингизда сизни кимдир кутаётганда "Ажойиб" денгда, танангиз яйраётгандай ҳис этинг ўзингизни.
Кунингиз мазмунга тўла бўлади, қалбингиз исийди.
Ажойибларим, хайрли тонг!😍🥰

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Jan, 16:07


#Табассум
#Безовта_қилманг
#Ухлагани_кетдим

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Jan, 16:06


#Хайрли_тун

Ҳар бири куннинг қадри бўлганидек , ҳар туннинг ҳам ўз қадри бор. Шундай тунлар бор-ки, капалак умри мисол бутун ҳаётингга татигулик мазмунга эга🥰
Сиз ҳам шундай умрингиз давомида қалбларга малҳам бўлгулик ва татигулик сўзлар билан бўлса ҳам арзигулик сония ажратинг. ☺️ Дақиқа ҳисобига ўтгандан сўнг сарфланган вақтнинг бефойда эканлигини англамасдан олдин ҳаракат қилинг 😊.
Азизлигингиз учун азизсиз азизларим...😇😇

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Jan, 04:41


#Кайфият
#Мана_бўмасам
#Алам_қилсин
#Ҳа_опам_нима_бўляпти

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Jan, 04:41


#Тарона

🎼Адреланин тарона обкелдим, сила ўтирорилаа, тинчлик деб, ман ҳозир ҳамма жойни ёндириб ташлайман😃

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Jan, 04:30


#Табассум

Мани позитив кучугимга умуман фарқи йўқ, ҳар куни байрам 🥳

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Jan, 04:29


#Ўтирибсилами

Сизларлаям тинчликми?
Зерикиб кетдию одам, жанжал панжал қилмаймизми? 🤣

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Jan, 03:03


#Хайрли_кун

🥀Дунёдаги энг муҳим нарса, яқинларингизни сизга бўлган меҳр муҳаббатидир! 💖

Бу гуллар сиз учун меҳри чексиз қалби уммон қадар бепаён инсоним.


@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Jan, 03:02


#Хайрли_тонг

❄️ Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Ассалому алайкум, қадрдоним! Уйғондингизми?😘 Муҳими, вақтида уйғониш! ☺️ Қишнинг кеч отадиган тонгларидаям зўр тароват бор!😍
Ҳар лаҳзада қувонч бор! 😊Ҳар лаҳзада тароват! 😉Нимадир изламанг, у сизда мавжуд!🤗 Ўзингиздан қидиринг! Ўзингиздан топинг! Сиз Яралган муъжизалардан бирисиз! 😇
Кунингиз мазмунли ўтсин, муъжизалар!🤩
Хайрли тонг!


@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 16:16


#Хайрли_тун

-Сиз ҳалиям ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлаяпсизми?
Ҳаммаси аллақачон яхши бўлиб бўлган. Ишонмасангиз атрофингизга қаранг!😊 Атрофингиз сиз суйган инсонлар ва сиз орзу қилган шароит билан ўралган 🥰, балки кўнглингиздагидек эмасдир, аммо сабр деган туйғу инсонга бекорга берилмаган! 🙏
Биласизми? Ойнинг нури қанчалик ёрқин бўлса атроф ҳам шунча гўзал кўринади, худди бугунги оқшомдек!🥰
Кўзингизга кўринаётган барча нарсанинг қадри сизнинг қалб қадрингиздек қадрлидир азизим...
Хайрли тун!🌛🌛

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 14:48


#Лирик_чекиниш

”Воҳ, сенинг ишқингда ўртаниб кетдим!” –
Кечами, соғинчми бошлади ялла…
Мен сенинг йўғингга ўрганиб кетдим,
Аммо ашуладан тўлғониб кетдим,
Ой кўкда кўз ёшдай осилган палла.

”Воҳ, сенинг ишқингда ўртаниб кетдим!” –
Бировнинг ”оҳ”ига чулғониб кетдим:
Ўзим айтай десам, баётим йўқдир,
Сенсиз яшай десам, ҳаётим йўқдир –
Ҳаётсиз умрга ўрганиб кетдим…          

✍🏻Усмон Азим

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 14:43


#Тест_жавоблари

1⃣Ушбу тасвирга ишора қилган одамларда қувонч ва умид етишмаслигини бошдан кечиришмоқда. Уларнинг бошида кўплаб режалар ва истаклар ётади. Бу шунчаки амалга оширишни нимадан бошлашни билмайдилар
Бу ҳолатда асосий тўхтатиш омили таниқли қўрқувдир. Шубҳаларни четга суриб, бизнесга кириш вақти келди. Тизимли ва пухта ишланган иш келажакка бўлган ишонч ҳиссини беради.

2⃣ Кўпинча, қиз ва дарахтнинг тасвирини танлаган одамлар тез қизишиб кетадилар ва ҳақиқий ғазабни бошдан кечиришади. Сабаблар кўп бўлиши мумкин, аммо битта сабаб бор.
Бу одамлар ўз ҳаётлари учун жавобгарликни бошқаларнинг зиммасига юклайдилар. Уларнинг дунёдаги расмларида кимдир ҳар доим улардан қарздор. Аммо ҳаёт ундай эмас Масъулиятни зиммангизга олиш вақти келди. У сизга хотиржамлик туйғусини беради.

3⃣Ушбу тасвирни танлаган одамларда ҳалоллик етишмайди. Улар оқим билан юришга одатланган ва кўпинча оломонга эргашишади. Ўзгариш вақти келди. Барча шубҳаларни рад этиш ва ҳаракатга ўтиш керак.
Олдинга мақсад ва вазифаларни қўйинг. Уларнинг ютуғи янада эксплуатацияга илҳом беради бахт ва ҳамжиҳатлик туйғусини беради

4⃣Сиз шошиб яшашга одатлангансиз. Буни тузатиш вақти келди. Ўтган йилларни диққат билан кўриб чиқинг. Бундай таҳлил сиз учун ҳақиқий бўлган нарсани тушунишга ёрдам беради.
Бўшашишга кўпроқ вақт ажратинг. Олам сизга қандай қилиб янги танишлар ва имкониятлар беришни бошлаганини ҳам сезмайсиз👇🏼

http://t.me/magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 14:42


#Машааллоҳ

Боласига олган пуфагини осмондан қайтарган Зот Сизнинг дуонгизни ижобатсиз қўймайди...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 14:33


🌺 Йўлингда келин куёвларнинг машинаси ўтиб кетаётган бўлса «Аллоҳим, уларга марҳаматингдан ёғдиргин. Ҳаётлари ҳамиша тинчлик ва фаровонликда ўтсин», деб ғойибона дуо қилгин.

🌹Йўлингда хомиладор аёл учраб қолса, табассум билан «Аллоҳим, уларга солиҳ ва солиҳа зурриётлар ато этгин", деб ғойибона дуо қилгин.

🌼 Муҳим бир ишингни ҳал қилаётганингда ўзингдан кейинги навбатда турувчиларга боқиб «Эй Роббим, мени мушкулимни осон қилганинг каби уларнинг муаммоларини ҳам осон этгин», деб ғойибона дуо қилгин.

🌸 Аҳволинг яхшиланиб, комил шифо топганингдан сўнг Роббингга ғойибона дуо қилиб, барча мўъмин ва мусулмонлар хаққига ҳам комил шифо ато этишини сўраб қол.

🌷Уйингга қайтганингда волиданг ёки аёлинг сенга таом улашиб турганида табассум қилиб «Парвардигор, бизни бир-биримиздан айирмагин. Умримизни барокатли эт ва бизга ҳалол, пок ризқлардан насиб этгин, амийн» деб ғойибона Аллоҳдан сўраб дуо қил.

🍂 Жаноза бўлаётганини кўрдинг ёки биров сенга «фалончи қазо этибди» деб хабар берди.
Сен: «Аллоҳим, уни раҳматингга олиб, гуноҳлардан мағфират эт», деб ғойибона дуо қил.
Чин дилдан қилган дуоларинг сенга қанчалар наф этишини билмайсан.

Эҳтимол бир мусибатинг арир...
Эҳтимол танг аҳволдан чиқишингга сабабчи бўлар...
Эҳтимол дардингга шифо бўлар...
Зеро, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай деб айтганлар:

«Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси ижобат қилинувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: «Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин», дейди (Муслим ривояти).

Шунга амин бўлгингки, бировга яхшилик тиласанг ёки уни улашсанг, албатта ўзингга қайтажак иншааллоҳ!

http://t.me/magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 14:33


#Техника

MAGNIT⚡️

21 Jan, 14:27


#Ривож

Инсон онгини заҳарлайдиган ҳолатлар...

1⃣Бировларни ғийбат қилиш. "Унинг ўрнида мен бўлганимда ...." каби гаплар билан ўзгаларнинг ҳаётини муҳокама қилиш.

2⃣Олдиндан нохушлик бўлиши ҳақида таъкидлайвериш. "Айтган эдим-ку, бундан бир иш чиқмайди" каби гаплар билан ҳар нарсадан норози бўлавериш.

3⃣Ҳадеб ҳаётдан нолиш. Пулсизлигингиз, соғлиғингиз ёмонлиги, болаларингиз қулоқсизлиги-ю турмуш ўртоғингизнинг эътиборсизлиги ҳақида ҳаммага шикоят қилиш.

4⃣Масъулиятни ўз бўйнига олмаслик. Кўнгилсизликларда атрофдагиларни айблайвериш.

5⃣Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеадан ёмонликни излайвериш.

6⃣Аҳамиятсиз бўлган муаммоларни ҳам жуда катта қилиб кўрсатиш.

Азизлар, ҳеч қим негатив фикрлаш қобилияти билан дунёга келмайди. Бу одат умр давомида шаклланади. Негатив фикрлайдиган инсон бутун ҳаётини ва ундаги нарсаларни ҳам негатив қабул қилади.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 14:25


#Ибрат

Ит кийикдан: "Нега мендан доим ўзиб кетасан?" дея сўради. Кийик жавоб қилди: "Чунки мен ўзим учун чопаман, сен эса хўжанг учун".
Ҳақиқат учун кийик бўла олмасангиз, лоақал ноҳақлик учун ит бўлиб олманг.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 13:57


​​#PSIXOLOGIK_TEST

Расмни танланг ва бахт учун сизга нима етишмаётганини билиб олинг👇🏼

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 10:00


#Тавсия

Муҳаммадали Эшонқуловдан вақтни бошқариш бўйича олтинга тенг маслаҳат..

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 09:56


#Кун_ҳақиқати

«Мен муваффақиятсизликга учраганим йўқ, шунчаки муаммога ечим бўла олмайдиган 10.000 хил йўлларни топдим.»
✍🏻
Томас Эдисон

Томас Эдисон ҳозир биз ишлатаётган лампочкаларни ихтиро қилгунча 10.000 маротаба уринган!!!  Тасаввур қиляпсизми?
Сизчи? Бирор мақсадга эришиш йўлида атига 10 маротаба урина оласизми?

Йўқ???
Турингеее ўрниздан😡😃

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 09:52


#Кун_ҳикмати

Сени уддалай олишингни кутганлардан кўра, уддалай олмаслигингни кутганлар кўпроқ. Ана ўшалар учун ҳам уддалашинг шарт!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Jan, 09:50


#Техника

🤪 Кўзингизни юмган ҳолда, 5 йилдан сўнг ўзингизнинг қиёфангизни, ҳолатингизни кўз олдингизда гавдалантирасиз!
У қай ҳолатда турибти, қанақа кийимда, кайфияти қанақа, кўнглидан нималар кечяпти, қандай лавозимларни эгаллаган, кимлар қуршовида, моддий аҳволи қанақа, барча-барчасини кўришга ҳаракат қиламиз.
2 дақиқа тинч ҳолатда у инсонни кузатамиз ва қаршимиздаги инсонга ўзимизнинг энг яхши маслаҳатларимизни беришни бошлаймиз!
👩‍❤️‍👨 У инсон шу даражага етиши учун қандай йўлларни босиб ўтиши керак, нималарга аҳамият бериши керак барча-барчасини айтамиз. Ва шу даражага етишимиз учун ҳозирдан, бугундан қандай йўл тутишимиз кераклиги, шижоат, куч-ғайратда ҳар доим ҳаракат қилиши қилиши учун ундан нималар талаб этилиши ҳақида айтамиз!
👍 Ушбу методика инсонда мотивация руҳини шакллантириш, олдинга олға қадам ташлаш, келажакдаги орзу ва мақсадларига эришиш йўлида доимий ҳаракат қилишга кўмаклашувчи супер методикалардан биридир!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

20 Jan, 09:38


#Табассумли_ҳақиқат

MAGNIT⚡️

20 Jan, 08:28


#Кун_ҳикмати

Тўрдан қутулишга илтижо қилаётган капалакнинг Худоси билан, юборган ризқига шукроналик келтираётган ўргимчакнинг Худоси бир.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

20 Jan, 08:26


#Ривож

ХУДО БИЛАН ИНСОН ОРАСИДА ҲЕЧҚАНДАЙ МАСОФА ЙЎҚ

Тариқат "йўл" деган маънони англатади ва бу Худога олиб борувчи йўл ҳисобланади. Аммо, бунда Худо билан инсон орасида қандайдир масофа борлиги назарда тутилмайди. Чунки Худо билан инсон орасида ҳечқандай масофа йўқ. Зеро, Худо - бизнинг энг туб ва соф МОҲИЯТимиз, теран ЎЗЛИГИмиздир, ва У ҲАЁТНИНГ ўзидир. У бутун борлиқни тўлдириб турган ҳаёт (қувват) Уммондир. Ва У бўлмаса биз ҳам бўлмас эдик. У бутун борлиққа худди хаво каби сингиб кирган. (Биз - балиқмиз, У эса - барча балиқларни ўз бағрига олган Уммон).

Шунинг учун бунда гап Худони қаердандир излаб топишда эмас, балки Уни Ўзлигимизда (ЎЗ Моҳиятимизда) эканини эслаб олишимиз кераклигидадир. Биз ана шуни эсимиздан чиқарганмиз.
✍🏻Ошо

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

20 Jan, 08:11


#Бу_қизиқ
#Муносабат

Тарихчиларнинг маълумотларига кўра Македония шоҳи Филипп қўшни Спарта давлатига бундай мактуб юборган: “Агар, мен юртингизга кирсам, Спартани ер билан битта қилиб ташлайман!”.
Спарталиклар унга битта сўз билан, жуда ўринли жавоб қайтарган:

“Агар!”

Бу инсоният тарихидаги энг қисқа жавоб хати ҳисобланади.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

20 Jan, 08:11


#Кун_ҳақиқати

Бировлар билан баҳслашиб, уларга ҳақлигингизни исботлаш учун беҳуда вақт ўтказманг!
"Хўп" денгда, ўз оламингизда ҳақиқатларингиз билан қолинг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

20 Jan, 06:23


#Кайфият

MAGNIT⚡️

20 Jan, 06:22


#Тарона

🎼Бизнинг ёр кетиб борар ёнида ойимчаси,
💃🏼Биззи каналдан кетиб борар ёнида ғурурчаси...
(Канални тарк этаётганларга, битта рақс тушиб кейин чиқиб кетишсин, айтворила😉)

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

20 Jan, 02:51


#Хайрли_кун

-Сенга совғам бор!
-Чиндана? Бугун байрамми?
-Йўқ.
-Унда совға нимага?
-Борлигинг учун!

Борлигингиз учун кун равшан, олам ёруғ, ҳислар тўла, осмон юлдузли, қалб хотиржам...
Борлигингиз учун ҳаёт бор!

Борлигингиз учун раҳмат азизлар!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

20 Jan, 02:48


#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум!!! Тоғда, боғда, ўрмонда, уйда, чўлда, йўлда, кўлда , шаҳару-қишлоқда , юртимизда ва олисда бўлганлар, қуёш чиқмасдан уйғонган, қуёш бўлай деб🥰, энди уйғонганлар, ухлаётганлар, кейин "🧲" дан мактуб келишини кутаётганлар😇 барчага кириб келган янги тонг муборак!💐🌞
Ҳар бир тонг янги имкониятлар учун берилган фурсат экан, гина аразларни унутиб, янги чўққиларни забт этиш учун олға юринг. Чўққида туриб, ортингизга қараганда босиб ўтган йўлингиздан мамнун бўлинг.💪Афсуслар учун берилмаган умр, Сиздан кетганига қайғурманг, келганидан бахтни туйинг, ☺️ Атрофимиз гўзалликлар тўла азизим...
Хайрли кун! Хайрли ҳафта!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Jan, 18:16


#Хайрли_тун

Юлдузлар ва ой осмонда, мамнун ҳолда ўз кўркини кўрсатди!🥰 Сизчи?, бугунингиздан мамнун ҳолда туннингиз бағридамисиз азизим!...😊
Илоҳим, тушингизда пайғамбаримиз билан суҳбат насиб қилсин.🤲🤲🤲
Хайрли тун!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Jan, 18:10


#Лирик_чекиниш

Сен ҳақингда эсимда қолгани:
Сен
кулгуларинг
орасида
йиғлаб олардинг...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Jan, 14:47


"Ўнг томонга" деб танлаганлар учун жавоб. 🤗

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Jan, 14:46


#Тест_жавоблари

"Чап томонгга" деб танлаганлар учун жавоб. 🤗

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Jan, 13:36


🔥 DIQQAT E'LON🔥

💰Xurmatli ayollar uydan chiqmagan holda pul topishni xoxlesizmi
Menijirlikka ishga taklif etaman
🎉Chet el sayohatlari
🎉uy moshina ORZU EMAS
💸O'SIB BORUVCHI OYLIK DAROMAD

📱Sotuv QILMASDAN telefon orqali qonuniy ishlashni xoxlesizmi
❗️❗️🎁🎁Tekinga sovga olishga  nima deysiz
Asosiysi staj ketadi
‼️‼️Hamma ayollar uchun toʻgʻri keladi
💵📲💰💎Xozir internet asri bundan siz foyadalaning uydan chiqmey pul toping
MUROJAT UCHUN:👇👇👇

@Zebo0723
@U15M14B12I24
@MAFTUNA_bronzalider



https://t.me/ersag_telegram_gruppamga_oting

MAGNIT⚡️

18 Jan, 13:09


#Мулоҳаза

Ноёб ДНК дизайнерига ҳамдлар бўлсин🤲🏻

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Jan, 12:56


#Мотивация

💡Нимага ишонсангиз ўша нарсани яшайсиз, ўшани яратасиз.

➡️ Меҳрга лойиқ эмасман деб ўйласангиз ва бунга ишонсангиз, инсонлар сизни севмаслигига сабабчи бўласиз.

➡️ Бахтсизлигингизни тан олсангиз, ҳаётингизда ҳар хил муаммолар келиб чиқаверади. 

➡️ Қурбон бўлганингизга ишонсангиз, ҳар нарсада ўзингизни қурбон қилаверасиз. Ҳам ўз қўлларингиз билан!

➡️ Ўзингизга ҳақсизлик қилаверсангиз,  ҳамма сизга шундай қилади!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Jan, 12:42


#Машааллоҳ

Каъбанинг космосдан кўриниши.
Россиялик космонавтлар кўплаб шаҳарларни космосдан суратга олганлар. Ислом бешиги Маккайи Мукаррамани суратга олишда Каъбатуллоҳ жойлашган ердан нур таралиб турганлигини кўришган. Субҳаналлоҳ

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Jan, 12:41


#Психологик_тест

Расмга қаранг ва саволга жавоб беринг - поезд қайси томонга кетмоқда?

Фақат 15% инсонлар тўғри жавоб бераолишаркан.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Jan, 10:45


#Табассум

Кореяда шунақа эканини эримга смс қилиб ёзвордим, кесала синаб кўрамиз ким кўпроқ севаркин🤔
Нима дейсила умбалоқ ошворсаммикин а😉🤣

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Jan, 10:17


#Тавсия

Ҳаётда ўзингизни етарлича бахтли ҳис қилишни ҳоҳлайсизми? Унда ўзингизда 4 та жабҳани ривoжлантиринг.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 15:44


#Лирик_чекиниш

Тиғ устида юрдириб...
Томоша қилар Тангрим....


@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 15:34


#Тест_жавоблари

👁 1 - КЎЗ:

Эски ва унутилган орзуларингизни эслаш вақти келди. Балким, уларни амалга ошириш вақти ҳам келгандир! Аммо бироз эҳтиёткор бўлинг. Ҳаммаси ҳозиргиданда яхшироқ бўлиши керак деган қарорга келманг. Чунки ҳаммаси ўз вақтида ва сиз учун ҳайрли бўлган кўринишда юз беради. Ўтмишингиздан кимдир сизни қидириб топишга харакат қилса ҳайрон бўлманг!

👁 2 - КЎЗ:

Сиз доим атрофингиздаги одамларга имконингиз борича беришга харакат қиласиз, шу сабаб сизга ҳам шундай таклиф беришса олишдан қўрқманг! Ҳаёт - бу бумеранг, бошқалар муҳтож вақтда берганингиз сабаб улардан ҳам ёрдам олишга хақлисиз. Қандай ёрдамга муҳтожлигингиз муҳим эмас - бу маслахат, буюм ёки айнан сиз учун сарфланаши лозим бўлган вақт бўлиши мумкин. Карера, пул ва умуман моддий ресурсларга келсак, яхшилаб мулоҳаза қилиб олишингиз лозим. Сабаби сизни ўраб турган имкониятлар оқимини ҳозирча илғамай турибсиз!

👁 3 - КЎЗ:

Сиз бошқалар фойдаси учун кўп ишлайдиган инсонсиз. Лекин, сиз биринчи навбатда, ўзингиз ва ўз фойдангиз учун ишлашингиз лозим. Балким, хордиқ чиқариш ва баҳорнинг бир неча кунини табиат қўйнида ўтказиш, иш ҳақида умуман ўйламаслик вақти келгандир!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 15:18


#Тавсия

Ҳар доим ўзингизни омадли деб ҳисобланг. Бунга заррача ҳам шубҳа қилманг.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 15:15


#Иқрор.

Мусибатимиз шундаки;
Турмуш қурамиз, севмаймиз.
Фарзанд кўпайтирамиз, тарбия бермаймиз.
Бино қурамиз, таълим бермаймиз.
Намоз ўқиймиз, тақво қилмаймиз.
Ишлаймиз, мукаммал амалга оширмаймиз.
Гапирамиз, рост сўзламаймиз.

✍🏻Жуброн Халил Жуброн

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 15:04


#Мулоҳаза

- Дадаси, таҳоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
- Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
- Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
- Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
- Дадаси, тушлик қилиб олинг.
- Дадаси, кеч қолмай келинг.
- Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
- Дадаси, чарчамадингизми.

Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.

- Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
- Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
- Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
- Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
- Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
- Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
- Онаси, узр, кел ярашайлик.
- Онаси, қанақа кўйлак оберай?
- Онаси, мени дуо қил.

Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изҳорлари.

Яратган Эгам ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 14:31


​​#Мотивация

Ҳаётимнинг кескин ўзгаришига сабабчи бўлган инсонни учратдим!

2000 йиллар чамаси.
Ҳамза театрини тамирлаш ишларида ички залида ишлаётган эдик.
14 кишилик ганчкорлик бригадаси эдик.
Ҳар икки кунда гипс келарди.
Ганч ишлари учун.
Елкамизга опичиб, тўртинчи қаватга таширдик.
Хаммаёқ чанг.
Шовқин.
Перфоратор овози.

Бир куни кўча юзида гипс ташишдан чарчаб, хаёл суриб ўтириб қолдим.
Шу вақт рўпарамдан мен билан бирга ўқиган қиз ўтиб қолди.
Ҳамза театрида либос рассоми экан.
Замонавий, санаткорлардек кийиниб олган.

Ўзимча ўйладим.
- Шунча тўгаракларга бордим.
Халқаро жахон мусобақаларида ғолиб бўлдим.
4 йил Беньковда ўқидим.
Шунча харажатлар қилиб, охири яна гипс тўла чанг қоп устида ўтрибман.
У эса озода ишда ишлаяпти.
Кабинетда.
Қалам қоғозлар билан.

- Тамом. Нима қилсам хам, дизайнерликка қайтаман. Мен хам мутахасислар каби озода хонада, кофе ичиб ишлашни хохлайман дедим.
Қурилиш 08:00-19:00 гача.
Таълим Вазирлигида жияним ишларди, унинг ёнига бордим.
Китоб сотиб олиб, ишдан кейин
20:00-23:00 гача компьютер саводхонлигини ўрганишни бошладим.
Орадан ярим йил ўтиб, “Аварек” реклама агентлигига ишга кирдим, стажёр бўлиб.
Ойлигим 15 000 сўм.
Проездной карточка 14 000 сўм.
Ҳатто обед қилишга хам пул етмайди.
Қурилишда эса бемалол 500-700$ топардим.
Ўша вақтлар обед қилолмасдан қийналардим.
Уйланганман, қизчам бор.
Дори дармонга пул тополмасам, сиқилиб ўтирардим. Отамдан пул олишга ор қилардим. Хўкиздек ўғил бўлиб, яна отамга суянаманми?

Орадан икки йил ўтди.
Ойлигим зўрға 120 000 сўм бўлди.
Аммо!
Мен замонавий касб ўргандим!

2003 йили шахсий реклама агентлигини очдим.
Биринчи ой даромадим 500$ бўлди.
Кейинги ой 1000$
Ундан кейинги ой 1500$
Ундан кейинги ой…
Хуллас ўзим орзу қилган ишга жойлашишга роппа роса 3 йил сарфладим.
2005 йил биринчи автомобилимни сотиб олдим. Лада 099, олча ранг.

Ҳозирги ёшлар 3 ойда бирон нарсага эришолмаса йиғлаб юришади.
Оппоқ кўйлак, қорамтир мовий костюм билан мижозларни кутиб олардим.
Ҳатто ўша йили бир компаниядан бир йилги буюртмалар учун аввалдан пул олдим.
Тасаввур қиляпсизми?
Бир йил бошқа буюртма олсасам хам,
пулим етарли эди.
Буни бошқа сафар гапириб бераман.
Хуллас ўша қиз сабаб ҳаётим кескин бурилиб кетган!

Кеча фейсбукда либослар дизайнини кўриб ўтириб таниб қолдим.
“Мендурман Жалолиддин” фильмига либослар чизган экан.
Унинг ўзи хам билмайди, ҳаётим қанчалик ўзгариб кетганини!

Хулоса:
Ўзингизга ёқадиган ишга интилинг.
Кейин у иш бўлмай қолади.
Сиз роҳатланасиз, одамлар эса роҳатланганингиз учун хақ тўлашади!

🔗mirazizblogi

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 14:19


#Психологик_тест

👁 Расмдан ўзингизга ёққан кўзни танланг ва борлиқдан сиз учун махсус хабарни ўқинг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 11:25


#Саломатлик

СЕМИЗЛИК ВА ОРТИҚЧА ВАЗН ҚАЕРДАН КЕЛАДИ?

👆ҲАР БИР СОҒЛОМСИЗЛИКНИНГ РУҲИЙ САБАБИ БОР.

😔Қўрқув ва ҳимояга муҳтожлик.
🏃‍♀Кўпинча семиз инсонлар ўзини ҳимоясиз деб ҳис қилади. Ёғ эса ҳимоя, қалқон вазифасини бажаради.

🔎 Семиз инсонлар жудаям таъсирчан бўлади бироқ улар туйғуларини бошқаролмаганлиги туфайли ёғ рамзий тарзда уларга нохуш туйғу ва кечинмаларни ўтмаслаштиришда ёрдам беради.

🤦‍♀ Семизлик - бу ўзидан норозилик ва нафратланишнинг кóринишларидан бири.

‼️ Сиз ўзингиздан шунчалик норозисиз ва ўзингизни шунчалик кўп танқид қилиб айблайсизки, танангиз ҳимояланишга мажбур бўлади.

🤗 Ўзингизни борингизча қабул қилинг, Азиз аёллар!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 10:51


#Тавсия

🚩Инсонда ўрнатилган бўлиши керак 5 та шахсий чегара:

🚩 Ҳиссий, мен бу мавзуда гапиришни хохламайман.

🚩 Моддий, мени машинамни дам олиш кунларида олиш мумкин эмас!

🚩 Ресурс, агар сиз кечикадиган бўлсангиз илтимос мени олдиндан огохлантиринг.

🚩Ментална, сизни ўз фикрингиз бор ва мени хам ўз фикрим бор, бир биримизни хурмат қиламиз.

🚩 Жисмоний, сизни шундоқ хам яхши эшитаяпман, яқин келиш шартмас.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 10:00


#Руҳий_ривож

Хафа бўлмаслик учун инсон доимо Худо билан бирликни ҳис қилиши, ҳамма нарсада Илоҳий иродани кўриши ва қалбида муҳаббатни сақлаши
керак. Яъни, руҳ биринчи навбатда, тана иккинчи ўринда бўлиши керак: “Руҳи камбағаллар бахтлидир“.
Сиз қасос ололмайсиз, севги адолатдан муҳимроқ бўлиши керак.
Хафа бўлмаслик учун одам яхши хулқли, тинч, жасур бўлиши керак. Кўпинча уятчан одам хафа бўлади:
бундай одам ўз даъволарини тўғридан-тўғри айтишдан қўрқади ва бунинг натижасида норозилик
пайдо бўлади. Ўз даъволарингизни одамларга айтишдан қўрқмаслик керак, ҳақиқат билан хафа
қилишдан қўрқмаслик керак. Ҳақиқат зарар етказиши мумкин, аммо бу оғриқ сизни йўқ қилмайди, балки
тарбиялайди ва ривожлантиради.

✍🏻"Руҳни шифолаш" китобидан

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 09:15


#Кун_ҳақиқати

⚽️Дунёда ўйинчи бўлинг, ҳакам эмас!
Ўйинчи-нишонни,
🎯Ҳакам эса хатони қидиради.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 06:41


#Кун_ҳикмати

Биз мулоқот қилаётган одамларимизга ўхшаб борамиз. Ўз қуршовингизни саралаб йиғинг — биз қанчалик ноёб бўлмайлик, у барибир бизга ўз таъсирини ўтказади.
( Роберт де Ниро )

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 05:17


#Кайфият

Мани жияним боғчасида "Йил қорбобоси" бўганде, 🤣
А так санъатга ҳам шунақа фидойилар керак. 😳😃
Сиз ҳам ҳар қандай кайфиятда бўлишиздан қаттъий назар рақсга туша олиш қобилиятингизни ривожлантиринг, 🥳 уддалайсиз ман биламанта🤗

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 05:12


#Тарона

Сочлари майда-майда
Нима бор Дубайда?💃🏼

🧲 канал турганда
Нима боре бошқа жойда? 😉

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 05:09


#Шукрона

👉ИШГА  БОРАМАН!

Жуда оддий ва соддагина эшитиладиган бу сўзнинг замирида муҳташам ҳақиқатлар бор!

✔️Тинчлик - Агарки юртда тинчлик бўлмаса, ишга бора олармидик?!

✔️ Соғлиқ - Танимиз соғ экан, биз ишга отланаяпмиз!

✔️ Хотиржамлик - Оиламиз хотиржамлиги учун кўнглимиз тинч ишга кетяпмиз!

✔️Шукроналик - Дунёда ишга боролмайдиган ва ёки ишсиз яшаётганлар қанча!

✔️Фаровонлик - Ишга бораяпсизми, демак хонадонингизга ризқ олиб келасиз. Ҳалол ризқ!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

07 Jan, 01:10


#Хайрли_тонг

Қишнинг ҳар заррасида қор парчалари бўлмасада, совуқ нафаси бор...демак бу совуқ!
Ҳаётнинг ҳар заррасида қувонч бўлмасада, ҳар нафасида бахт бор...демак бу муҳаббат!

Ассалому алейкум!!!!
Уйғонганлар саломатмисиз?
Олдинда бизни нима кутаётганини билиб бўлмас, аммо олдинга интилиш ишончи бор бизда, руҳий қувватимиз билан бир гулни очилтиролмасмиз, аммо у гулни авайлай оламиз!
Қишнинг совуқлигидан бизда асрайдиган нарсалар кўп, масалан: - бир сўз айт чой каби иссиқ😊
-Муҳаббат барчага етади❤️
Мўъжизалар давом этади!
Хайрли ва бахтга тўла заррали кун билан азизим!🤝

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Jan, 16:51


#Хайрли_тун

– Энг яхши суҳбатдош ким? –деб сўрадилар Луқмони ҳакимдан.

Луқмони ҳаким:

– Энг яхши суҳбатдош, тинглашни истаётган одамга тинглаш, гапиришни истаётган одамга гапириш, англашни истаётган одамга эса англаш вазиятларини яратиб бера оладиган кишидир.

Хайрли тун азизларим...🖐
Ўзингизни эҳтиёт қилинг...


@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Jan, 16:49


#Факт

Аёллар ҳақида қўрқинчли фактлар:

- Аёл йиғлаганда юрагининг вена қон томири узилади;
- Аёлларнинг юраги эркакларникига қараганда 4 мартта таъсирчанроқ бўлади;
- Аёл депрессияга тушганда 72 кунлик хотирасини йўқотади

(😉Энди билдим нега эрим эси паст деркан мани🤣)

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Jan, 16:42


#Лирик_чекиниш

"Ановиларга сен сир бой берма,
Урдим дегин, лойга қордим де,
Мени ташлаб кетди у дема,
Жонга тегди, ҳайдавордим де!"...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Jan, 15:07


#Психофакт

📆 Январь ойида туғилган инсонларга таъриф!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Jan, 03:48


#Kун_кайфияти

Қорбобожон, Қорбобо, бир саволим бор сизда
Доим қишда келасиз,нега келмайсиз кузда?
-Эҳ болажон, эҳ болам, Кузда келади холам,
Менга совуқ қиш теккан, Аллоҳга етмай нолам.

Қорбобожон, Қорбобо, битта сир борда сизда,
Доим бардам юрасиз-юз ёшга кирсангизда?!
-Эҳ болама, эҳ болам,  дема ёшингиз юзда,
Бардам юришим сири
Қорқиздада, Қорқизда!!!😁😂


@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Jan, 03:46


#Хайрли_тонг

💐Эҳаҳай! Битта табассум сиздан! Хайрли кун тилаш биздан!
Кулгу ва табассум жуда кучли қурол. Фақат уни керакли жойда ишлатишни билиш керак, тўғрими?

🥳Масалан, тонгда, ўзингизга битта табассум ҳадя этинг. Ахир ўзимизга ўзимиз ҳам совға қилишимиз нақадар ажойиб!
"Шундай ойнага қараб, табассум қилингда, "сен кўп нарсаларга қодирсан, мен сенга ишонаман"  денг!

Бутун кунингиз ёруғлашади. Агар ҳар кун айтсангиз борми, ўзингизга ишончингиз жудаям ошади.

Хуллас, СИЗ жуда кўп нарсаларга қодирсиз.
🎉
Ишонинг, азизим!
Кунингиз файзли, барокатли ҳамда табассумга бой бўлсин!
🎉

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

06 Jan, 03:30


Бугуннинг совғаси шу!
Очинг қани?!
Ичида нима бор деб қизиқаётган бўлсангиз...
Ичида сиз истаган ҳамма нарса бор. Фақат ишонч бўлса, кифоя...

Ундан онангизнинг ўпичини, отангизнинг дуосини, севгилингизнинг муҳаббатини, болаларнинг беғуборлигини, дўстларингизнинг кучини, тоғларнинг метин иродасини ва дарёларнинг шўхлигини, улкан ҳаво шарида орзуларингизни топишингиз мумкин...
Қани очинг энди!?
Янги ҳафтанинг кичкина совғаси бу...
Янги ва яхши ҳафтангиз хайрли ўтсин, азизим....🥰

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 15:37


#Хайрли_табассумли_тун

Яхши дам олинг азизларим, бизникида меҳмон боракан
😉🤣

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 13:26


#Табассум

MAGNIT⚡️

05 Jan, 13:25


#Лирик_чекиниш

Бармоқлар қаламни қучар қалтираб,
Кўнгил туға бошлар, йиғлайди туйғу.
Ақлим фарёд қилар: “Тўхта, эй телба,
Сенинг хатларингни ўқимайди у”.

Хонага нур кирар ойнадан синиб:
“Ақлингга қулоқ тут, айтгани рост-ку.
Ўқиган бўлса гар, жавоб ёзарди,
Сенинг хатларингни ўқимаган у”.

Ойнага урилар оқшом шамоли,
Билган сирларини оламга сочиб,
“мен аниқ биламан, тўхта, эй кўнгил,
У сенинг хатларинг кўрмайди очиб”.

Дилга ғашлик чўкар, заминга оқшом,
Кеча сўзлай бошлар дилга отиб ўқ:
“Хатларинг ўқимоқ у ёқда турсин,
Ҳаттоки, у сени ўйлагани йўқ”.

Оппоқ қоғозларнинг бағри доғ яна,
Оппоқ қоғозларда фарёдлар лим-лим.
Энг сўнгги умидим тўкилмай туриб,
“Уларнинг сўзлари ёлғон”, де, гулим.

Кўнгил бу кечада ўзидан кечар,
Бу сўнги хотима, бўлмас бошқа пайт.
Мен сенга севишим айтаман энди,
Сен мeнга хатингиз ўқийман, деб айт.
..

©Нажмиддин Эрматов

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 12:56


#Мотивация

MAGNIT⚡️

05 Jan, 12:54


#Мулоҳаза

☝️ Инжиқ ва асабий одамлар, ўзгаришим керак дейишади.
☝️ Ўзгариш учун:
- Хотиржам бўлиш керак!

☝️ Хотиржам бўлиш учун:
- Тақдирга рози бўлиш керак.
☝️ Сен ҳоҳлаган нарса бўлса ҳам, сен ҳоҳламаган нарса бўлса ҳам!
☝️ Шу, ечим.
Содда ва осон.

☝️ Қачон асабийлашсанг, билгин:
- Ҳаётдан норози бўлаётган бўласан.
☝️ Рози бўл!
Ўша заҳотиёқ тинчланасан.
☝️ Ўлиб кетиладиган дунё асабийлашишга арзимайди.

Айниқса ҳозирги вақт ва замон тезлашган бир замонда..
Сиз ҳам вақт тезлашганини сездизми?

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 12:46


#Ривож

"Худо сайёраларни қўл билан айлантирмайди, бир
вақтлар ўйлагандек, Худо дунёни қонунлар орқали бошқаради. Сайёралар ва бошқа самовий жисмлар бутун дунё тортишиш қонуни билан бошқарилади.
Худди шу нарса руҳга ҳам тегишли: агар инсон дунё қонунларини бузган бўлса, севишдан бош тортса,
нафратланса, у касалликка дучор бўлади  ва у нотўғри ҳатти-ҳаракатларининг мевасини олади.
Шу боис киши касал бўлиб қолса, у тушкунликка тушмаслиги, умидсизликка тушиб қолмаслиги,
тақдирдан ва Худодан хафа бўлмаслиги керак.
Касаллик - бу ривожланиш, руҳингизни тартибга солиш, ҳаётга тўғри муносабатда бўлишни ўрганиш имкониятидир. Касаллик сизнинг характерингизни, ҳаёт тарзингизни ўзгартириш имкониятидир."

✍🏻"Руҳни шифолаш" китобидан
Сергей Лазерев

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 12:39


#​​ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ

Қайси Фазилатларингиз ҳаётингизда асқотишини билишни истайсизми!
Унда расмдаги шакллардан бирини танланг ва танловингиз маносини ўқинг марҳамат👇🏼

#ЖАВОБЛАР

1⃣ Яқин келажакда ишларингиз ёки муносабатларингизнинг муваффақияти учун сиз қатъият кўрсатишингиз, хоҳишингизни бажаришингиз, жавобгарликни ўз зиммангизга олишингиз ва атрофингизда тинч муҳитни сақлашингиз керак.

2⃣ Яқин келажакда сиз жанговор фазилатларни намоён этишингиз керак бўлган нарсани ҳимоя қилишингиз керак, муқаррар равишда ғалабага интилишингиз ва муаммолар гирдобига тушмасдан уларни ҳал қилишингиз керак.

3⃣Яқин келажакда сиз жуда эҳтиёткор, сабрли ва изчил инсон бўлишингиз керак - муваффақиятли ҳаракатларингиз ва йўналишларингизни шунга муносиб тарзда феъл-атворингизни чиройли кўрсатишингиз керак бўлади👇🏼

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 11:00


#Техника

Яна Янги йил ҳақида...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 10:51


#Кун_ҳикмати

Сизга эътибор берадиган киши бор экан, аламларингиз ўз-ўзидан йўқолиб кетаверади.
Бу эркак кишига ҳам, аёлга ҳам бирдек тегишли.
   Эътибор бу сотилмайдиган ва сотиб олиб бўлмайдиган доридир.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 10:47


#Тавсия

Айтилиши тавсия қилинмайдиган иборалар

1️⃣Мен айтгандим...

🔵Сиз одатда бу ибора билан нима демоқчи бўласиз:
Мен сени содир бўлиши мумкин бўлган воқеа ҳақида огоҳлантирдим ва сени унинг оқибатларидан ҳимоя қилмоқчи эдим.

🔴Бошқа инсон қуйидагича тушунади:
Мен сендан кўра ақллироқман ва мен ҳар доим ҳақман.Вазиятни ҳал қилиш учун ақлинг етмайди.

2️⃣Сен ҳар доим(ҳеч қачон..)

🔺Сен ҳар доим эшикни очиқ қолдирасан.
🔺Сен ҳеч қачон ахлатни чиқармайсан.
🔺Сен ҳар доим ўзинг ҳақингда ўйлайсан.

🔵Сиз одатда ушбу ибора билан нима демоқчи бўласиз:
Сен менга ёқмайдиган ишни биринчи марта қилмаяпсан ва биз бу ҳақида олдин гаплашгандик.Бу менга ёқмайди,илтимос буни тўғирла.

🔴Уни бошқа киши қуйидагича қабул қилади:Сен доим нотўғри иш қиласан.Сен бошқача йўл тутолмайсан,сен ёмонсан.

3️⃣Сен мажбурсан..

🔵Сиз бу жумла билан нима демоқчи бўласиз:
Сен билан муайян муносабатларимизда ўзимизни бир хил тутганмиз,энди эса сен ўзингни бошқача тутяпсан.Бу менга ёқмаяпти.Аввалги қоидаларга қайтишингизни сўрайман.

🔴Буни бошқа инсон қандай қабул қилади:
Менинг олдимда қарзинг ва мажбуриятинг бор ,сен нима ҳис қилишингдан қатий назар менга фарқи йўқ,менинг айтгангимни бажаришинг керак.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 10:43


#Кун_ҳақиқати

MAGNIT⚡️

05 Jan, 09:52


Уйқуга тўймай ишхонада ухлаб қолсангиз ҳам доим "Б" режангиз бор бўлсин 😜😂

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 05:55


#Юқумли_кайфият

“Ҳеч қандай мол-дунё, ҳеч қандай шон-шуҳрат Яратганнинг ўлчов тарозисида оддий инсоний бахтдан, меҳр-муҳаббатга, оқибатлиликка йўғрилган муносабатларнинг  миллиондан бир бўлагидан ҳам устун бўла олмайди”.

✍🏻М.С Норбеков

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 05:53


#Тарона

Ташвиши йўқ ким бор дунёда,
Дарду ғамсиз бўларми инсон.
Кимдир отда, кимдир пиёда,
Кетаяпти манзили томон.

Довонларга келиб басма бас,
Ёмгир қордан ўтиши мумкин.
Бахтга фақат отлилар эмас,
Пиёда хам етиши мумкин....

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 03:37


Ассалому алайкум
Хайрли тонг)))

Яна бир туҳфа-ЯНГИ ТОНГ, ЯНГИ КУН муборак!
Бу кун бизга улкан имкониятлар ила берилган. Бизга берилган ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқани қадрлайлик ва ундан фойдалана олайлик.
Дам олиш кунингиз сермаҳсул, қувончга тўла бўлсин.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

05 Jan, 03:36


#Табассумли_тонг

Уйғондингизми? Яхши, уйғонмаганингизда шу доридан беришимга тўғри келардида ўзиям😜😃

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

04 Jan, 04:24


#Кайфият

Гап сўзларим майин, майин,
Мани севиб қолишинг тайин... 😉🤣

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

04 Jan, 04:19


#Тарона

Жоним деб жон олаётганларга кун совғаси🎁

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

04 Jan, 02:13


Ўтган кунлар давомида ақлли постларим билан сизларни зериктириб қўймадимми?
Жудаа сиз ўйлаганчалик ҳиссиз эмасман, тайёрмисиз?

Шундай қилиб, 2025 йил поезди йўлга тушди. Жойингизга маҳкам ўтириб олинг. Йўлга олган жамодонларингизга неларни солдингиз? Орзуларними, мақсадларними, ё аламларними😊 Биринчи иккитаси поездимизга қанот беради, учинчисини эса, оғирлик қилгани учун, ойнадан улоқтиринг! 😇
Поездимиз 365 кунлик масофани босиб ўтгунча, сиз Янги дўстлар орттиришга китоблар ўқишга, саёҳатлар қилишга, ўз бахтли жуфтлигингизни топишга, чужуқли бўлишга имконингиз бор.
Ҳа, айтгандай, поездимиз 12 та бекатда тўхтайди.
Бу бекатларда сиз муҳаббат, омад, дўстлик, фаровонлик, бойлик, соғлиқ, куч қувват, илм-маърифат, бахтни учратасиз.
Уларни ҳамроҳ қилинг ва манзилга шоду хуррамлик ва масрурликда етиб боринг.
Хайрли файзли сафар, азизларим!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

04 Jan, 02:09


Мана мен келдим, қанисиз? 😳😉😁😁😜

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

04 Jan, 02:08


#Хайрли_тонг

🎉Уйғондингми дўстим, о табрикларим,
Бугун бир қизиқдим ҳар тонг эрталаб 18 минг инсон уйғонмас экан.... 🥰
Хайрли тонг ғаниматларим😘

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Jan, 19:02


Бир йигит шайх Муҳаммад Ғаззолийдан: "Эй шайх, намоз ўқимаганнинг ҳукми нима?" дея сўради.
У киши шундай жавоб бердилар: "Ҳукми - уни ўзинг билан масжидга олиб боришингдир. Яхшиликка чақирувчи бўл, амалларга ҳакам эмас!!"

Бу ўгитга амал қилишга қанчалар муҳтожмиз...


Хайрли тун сизга, яхшиликка чақирувчилар 🤩🤩


@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Jan, 16:20


#Тест_жавоблари

◽️Квадрат. Квадратни биринчи ўринга чиқарганлар ҳаётда ва ишда тартиб-интизомга амал қилади. Улар барча ишни ўз вақтида бажаришни, тозаликни хуш кўрувчи, меҳнатсевар ва тиришқоқ бўлади. Қатъият, ваъданинг устидан чиқиш, ҳалоллик ва тежамкорлик ҳам уларга хос.

Квадратларнинг асосий камчилиги: ўта талабчанлик, майда нарсаларга ҳам катта эътибор қаратиш, қайсарлик, янгиликларни қийинчилик билан қабул қилиш, фантазиянинг камбағаллиги.

🔺Учбурчак. Улар яхши лидер, елкасига масъулият олишдан чўчимайди. Кучини тўғри йўналтира оладиган, ўзига ишончи баланд, таваккалчи. Шу билан бирга, ғайратли, тўғрисўз, ҳиссиётга бой, ақлли одамлардир.

Учбурчакларнинг асосий камчиликлари: уларда худбинлик яққол сезилади. Назорат қилишни яхши кўрадиган, манфаатларини кўп нарсадан устун қўювчи, сабрсиз, дийдаси қаттиқ, жаҳли тез бўлади.

⚪️Айлана. Улар жуда киришувчан, меҳрибон, ғамхўр, садоқатли, кучли ижтимоий интуицияга эга, бағрикенг, қўли очиқ, ҳиссиётларга берилувчан, кечиримли, конфликтлардан йироқ кишилардир.

Аммо айланаларда ҳам ўзига хос камчиликлар етарли: ўзгалар фикрига тобелик, ўта ювошлик, бетартиблик, доимий иккиланиш, муҳим қарорлар қабул қилишдан қочиш, кўнгли бўш, ишонувчанлик.

⬜️Тўртбурчак. Қизиқувчанлик, яхши таълим олиш ва янгиликка интилиш, ўта зийраклик, аммо ишонувчан ва самимийлик уларга хос. Тўртбурчаклардаги асосий яхши фазилат сезгирликдир.

Камчиликларига келадиган бўлсак, тўртбурчак шаклни танлаганлар ўзини паст баҳоловчи, қатъиятсиз, қарорлари мавҳум, иши ва сўзи орасида тафовут бўлади. Ҳиссий беқарорлик ҳам уларга тез-тез панд бериши мумкин. Содда, унутувчанлик ва кечиримлилиги билан ажралиб туради.

💤Зигзаг. Улар янгилик ва ижодга интилувчан, ўрганишга чанқоқ, бироз хаёлпараст, оптимист бўлади. Ташаббускорлик, келажакка интилиш ва ғалаёнкорлик ҳам уларга бегона эмас.

Зигзаглар тартибсизликка мойил, қўнимсиз, ўта ўзгарувчан, қоидаларга амал қилмаслик, кесатиб гапириш каби хусусиятлари сабаб тез-тез муаммоларга дуч келади...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Jan, 15:00


Сен дангасалик ҳақида ниманиям билардинг
Наппи 😜😂


@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Jan, 14:31


#Психологик_тест

Шакллардан бирини танланг ва ўз ҳақингизда билиб олинг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Jan, 09:28


#Кун_қўшиғи

Тасодифлар тасодифан бўлмайди 😉

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Jan, 09:18


#Кун_ҳақиқати

Ҳаётингдаги барча ғалабалар ўзингни енгишингдан бошланади!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Jan, 09:17


#Йилт_янги_кун_ҳикмати

Аллоҳ берган ҳар куни сени
севаман!
Валентин кунини қўй...

Айман Ёғий

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Jan, 04:10


#Техника

Ҳеч нарса қилишни ўрганиш.

Инсон ҳеч бўлмаганда бир кунда ўн беш дақиқа ҳеч нарса қилмасликни ўрганиши керак.

Яъни умуман ҳеч нарсани ўйламайсиз, ҳеч бир жисмоний ишни бажармайсиз ва имкон борича ҳаракатдан ҳам тўхтайсиз.

Тахминан беш дақиқадан сўнг миянгизга шу даражада ғаройиб фикрлар кела бошлайдики, ўзингизга ўзингиз ҳайрон қоласиз.

Бу ўзига хос медитация вазифасини бажаради. Кунига ўн беш дақиқа ҳеч нарса қилмасдан кўп нарсақилса бўлади.

Ичингиздаги овозниям эшитасиз. Практика ажойиб. Тавсия қиламан. Атиги 15 дақиқа.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

03 Jan, 04:00


​​#Бuсмuллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳидлайдиган ифорингиз Жаннатники,
Суянадиган деворингиз Каъбаники🕋

Атрофингиз Аллоҳнинг севган бандалари ила тўла,💐
Кўнгилдан қилган барча
дуоларингиз қабул бўлсин!🕊

Аллоҳ сизни шу даражада севсинки, илк сўзи: «Бандам, сендан розиман» бўлсин! 💐

Кунингиз хайрли, барокатли, фойдали ва манфаатли ўтсин!

ФАЙЗЛИ ЖУМА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
         ХАЙРЛИ КУН!!!

♥️💕ҚАЛБИ ГЎЗАЛЛАРГА ҚУТЛУҒ САЛОМЛАР🕊

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

02 Jan, 18:40


⭐️Хайрли тун Қадрдонларим!

Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
Истаган бахтларга етинг илоҳим.
Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
Сизга паноҳ бўлсин ёлғиз Аллоҳим.

🌺Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин!
🌺Ширин тушлар ҳамроҳингиз бўлсин!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

02 Jan, 15:06


Аслида турмуш қуриш учун энг қулай вақт 75-80 ёшинг!

Чунки бу ёшда хотин зўрға гапиради, чоли эса умуман эшитмайди...😄

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 15:50


#Хайрли_тун

Баъзида дардлар даво бўлиши мумкин. Сен билмайсан Аллоҳ эса билгувчидир...

Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сен эса ҳамон тирик ва қойимсан ! Шукр қил дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сен ҳам ўтмишингни ўйлашни бас қил!

Сўзлари асрга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга!

Хайрли Тун

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 14:40


#Лирик_чекиниш

🍁🍁Менинг гўдаклардан душманим йўқдир,
Холисман "гумон" деб аталган ҳисдан.
🍁🍁Гўдаклар поклиги билан улуғдир,
Соддалиги билан каттадир биздан...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 14:08


#Тест_жавоблари

1.АЁЛ ЮЗИ👩🏼
👋Сиз жуда меҳрибон ва самимий инсонсиз.  Кўп одамлар бунинг учун сизни қадрлашади. Фақат бошқаларни эмас, ўзингизни ҳам ўйлашингиз керак.
Шахсий чегараларингизни ҳимоя қила олмайсиз. "Йўқ" деб айта олмай, натижада ўзингизга зарар келтирасиз. Бировни хафа
қилишдан қўрқиб, ўзингизни хафа қиладиганлар туридансиз

2.ОҚҚУШЛАР 🦢
👋жуда шахсий одамсиз, шунинг учун кўпинча ўзингизни ёлғиз ҳис қиласиз. Ўзингизни кўрсатишдан қўрқишнинг ҳожати йўқ. Бунинг учун аввало бошқалар сиз ҳақингизда нима дейиши ҳақида ўйлашни тўхтатишингиз керак.
Ҳар қандай вазиятда хато қилишдан ёки кулгили бўлишдан қўрқманг. Ўзингиз бўлишдан қўрқманг, ўзингизни ҳақиқий бўлишга имкон беринг

3.ҚАМИШЛАР🎋
👋ўзингиз ҳақингизда умуман ўйламайсиз. Тўхтовсиз ҳаракат қиласиз. Ниманидир қилишни хоҳлайсиз, лекин кундалик ишлар сабабли кечиктирасиз, ниманидир сотиб олишни хоҳлайсиз, лекин пулни тежашни афзал кўрасиз. Ўзингизни ҳам ўйланг. Мунтазамликдан қочиб ҳаётингизга қандайдир янгилик қилишга ҳаракат қилиб кўринг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 14:02


#Иқтибос

Кимдир сизни уйғотишга уруниши учун катта бахтга эга бўлиш керак... лекин ҳақиқатда, сизни уйғотиши мумкин бўлган кишини учратганда ҳам, савол шундаки, сиз уйғонишни хоҳлайсизми ёки йўқ. Кўпчилик инсонларга ухлаш қулайроқ тегади. Айрим одамлар устозга уйғониш учун эмас, балки янада қулай ухлашлик учун боришади.

✍🏻 Кхьенце Норбу

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 13:51


#Эркаклар_учун

​Аёлингизнинг қадрига етяпсизми?..

Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман.
Малайзияда бир укам бор.
Тақдир тақозоси билан малай қизга уйланган.
Шу укам айтади:
– Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг. Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми, қуюқми овқат тайёр бўлса, бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч, икки дона тухум пишириб бер, десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман...

Дубайда ишлайдиган дўстим айтади:
– Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман.
Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди:
– Бу овқатни қаердан олиб келяпсан?
– Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти.
– Қўйсанг-чи, алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сенинг хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими? Машааллоҳ, субҳаналлоҳ, деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди...

Туркиядаги танишим айтади:
– Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрининг қўлида пули борми-йўқми, умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "Бизни фалон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти", деб фарзандларини кийинтириб, тайёр бўлиб олар экан. Қўлимда пулим йўқ, ойлигим чиқса борамиз, деса ҳам деб қайсарлик қилиб туриб олар экан...

Буларни ёзиб, бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим. Шунчаки ўзбек аёлларимизнинг қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман, холос.
Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб-оқ тараб мактабга жўнатса, кийимларингизни дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса.

Бунақанги аёллар қаерда бор?

Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг.
Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман...

T.me/magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 13:48


#Руҳий_ривож

Эгрини хор кўрганида, Роббим ҳеч эгри банда яратармиди?
Эгриман деган эртага тўғри бўлади, Тўғриман деган эртага эгри бўлади.

✍🏻 Топдуқ Эмро

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 12:48


#Психологик_тест

❗️Ушбу сурат энг заиф томонингиз нимада эканлигини очиб беради!

Расмда биринчи нимани кўрдингиз?

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 11:22


#Табассум

🤔 Агар ўзингиз ёқтирган одам сизга эътибор бермаса ундан қарз олинг, шунда у фақат Сизни ўйлайди. 😂

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 10:49


 #Ибрат

🚷 Бутун дунё йўқ деса ҳам!
   
Генри Уорд Бичер исмли киши мактабда ўқиб юрган кезлари бир умрга татигулик воқеани бошидан кечирди ва бундан ўзига яраша хулоса чиқара олди:

📖Ёш Генридан ўртага чиқиб, ўтилган дарсни синфдошларига тушунтириб беришни сўрашади. У мавзуни эндигина бошлаган ҳам эдики, ўқитувчиси «йўқ» дея фикрини бўлади. Генри такрор бошидан бошлайди, аммо устози яна бақиради: «Хато». Иззат-нафсига теккан, бу гапдан жаҳли чиққан Генри бориб жойига ўтиради.
Навбатдаги ўқувчи дарсни гапириб бериш учун ўрнидан туради ва у ҳам маърузани бошлаган заҳоти ўқитувчисидан рад жавобини эшитади: «Бўлмаган гап». Бироқ бу ўқувчи мулоҳазасини охиригача давом этади. Гапини тугатиши билан ўқитувчи «Баракалла», деганча ўтиришга рухсат беради.
Бу ҳол Генрини тамомила шошириб қўйган эди. У устозига бўлиб ўтган англашилмовчиликдан норозилини баён этади: «Мен ҳам худди шундай гапириб бераётган эдим, ҳеч нарсага тушунмаяпман». Ўқитувчи эса жилмайганча унга шундай дейди: «Дарсни тўлиқ тушунмагансан, буни тан олишинг керак. Сени тўхтатишимга имкон беришинг ўзингга нисбатан ишончсизликдан далолат беради. Ҳатто бутун дунё «йўҚ» деса ҳам, сенинг вазифанг «ҲА» дейиш ва ҳақлигингни исботлаб беришдан иборатдир!»

Умрингиз давомида одамлар минг хил кўринишда сизга «йўқ» дейишади:
-   Тўхта, буни қилолмайсан.
-   Тўхта, янглиш йўлдан кетяпсан.
-   Тўхта, бунинг ҳеч нарсага ярамайди.
-   Тўхта, етарлича билиминг йўқ.
-   Тўхта, пулинг йўқ.
-   Тўхта, нотўғри қилябсан... 

Ҳар бир «йўқ» жавоби, ўзингизга бўлган ишонч синдиради, сиз таслим бўлдим демагунингизча, улар сизни синдиришда давом этади. Атрофингиздагилар ҳар куни сизга «йўқ» десалар-да, сиз ўзингизга ишонсангиз “ҲА” дейишда давом этинг ва муваффақиятга эришиш учун борингизни сарфланг.

T.me/magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 09:31


#Ривож

Ҳар қандай азоб-уқубатларнинг пайдо бўлиш сабабини, 3 та асосий сабабга бирлаштириш мумкин:

1) Ўз ҳаётининг мақсади, мазмуни ва вазифасини тушунмаслик;

2) Коинот қонунларини тушунмаслик ва уларга риоя қилмаслик;

3) Онг ва онг остида ҳалокатли фикр ва туйғуларнинг мавжудлиги.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 07:51


#Борлиқ_қонунлари

MAGNIT⚡️

21 Nov, 07:49


#Кун_ҳикмати

🐟Тухумдан чиқди-ю, келтириб уни
Шу лойқа ҳовузча томон отдилар.
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хору хас, хазонлар устин ёптилар.

🐬Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар, тилла балиқча
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни…

© Абдулла Орипов

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 07:43


#Аёллар_учун

😍 Эркак киши сизни севиб қолганда айтадиган 7 та ибора:

😘 Агар сиз ундан ушбу рўйхатдаги бир нечта ибораларни эшитган бўлсангиз, у сизни жуда севиб қолганига амин бўлишингиз мумкин!

1 ❤️. "Ўтмишингда ким бўлганлиги мени қизиқтирмайди" Бу эса эркакларинг майдалашмаслигидан дарак беради.

2 ❤️. "Асосийси, сенда ҳаммаси яхши бўлса бас" у сиз ҳақингизда ўйлайди.

3 ❤️. "Мен сен билан ўзимни яхши ҳис қиламан" Олдинги иборага ўхшаш, лекин тескари йўналишда, у меҳрини кўрсатишдан қўрқмайди.

4 ❤️. " Мен айбдор эдим" Агар бирор киши қаердадир хато қилганини тан олган бўлса, БУНГА арзийди!

5 ❤️. "Мен сенга ишонаман" Бу ибора сизнинг орангизда ишонч борлигидан далолат беради.

6 ❤️. “Сенга қандай (қандай) ёрдам бера оламан? " У сизнинг муаммоларингизни ўзиникидек қабул қилади ва ёрдам беришга тайёр.

7 ❤️. "Кел, биргаликда бошқа вариант ўйлаймиз. Бу муаммони биргаликда ҳал қиламиз"

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 07:42


#Кун_ҳақиқати

Агар дунё яхши бўлганида эди, туғилганда йиғламас эдик.
Агар дунё тоза бўлганида эди, ўлганда ювилмас эдик.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 07:41


#Техника

- Мен эрталаб кроватни тўғирладим, - "Мен зўрман"
- Мен чашкани ювиб қўйдим, - "Мен қандай зўрман".
- Мен гулларга сув қўйдим, - "Мен яхши уй бекасиман".

"Мен зўрман" амалиёти шунчаки оддий ўзини севиш ёки шунчаки кундалик ишидан завқланиш йўли эмас.
Бу ўзини ичида омадли эканлиги хиссини ривожлантиришни илмий исботланган йўли.

Ўзини танқид қилиш ва қадрсизлантириш, пастга уриш ўрнига биз қилган энг кичик ишларимизда қадримизга аҳамият беришни бошлаймиз.
Натижада "Мен зўрман" ҳиссини қабул қилишни бошлаймиз. Аста секин мияда омадли бўлишга жавоб берадиган нейрон алоқалар шаклланади ва ҳаётингизга кўпроқ омадли вазиятларни тортиб олади.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 05:38


#Кайфият

🤩Ҳоҳласангиз рақсга тушинг, ҳоҳламасангиз тушманг, лекин кайфиятингизни юқори тўлқинда ушлашга мажбурсиз🥳

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 05:34


#Тарона

🎼Ёмғирли кунга ёқимли тарона!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 01:26


#Кун_кайфияти

Алҳамдулиллоҳ! Мен уйғондим!!
Мен Соғломман! Тани жоним соғ саломат! Оилам, Яқинларим, Жигарларим соғ саломат - Минг шукур!

Алҳамдулиллоҳ!
Алҳамдулиллоҳ!
Алҳамдулиллоҳ!

Мен бугун Хурсандчиликни Танладим! 🥳😄
Мен бугун яна Саломатликни Танладим! 💪🤲
Мен бугун Қувончни Танладим!😄☺️
Мен бугун Бахтни Танладим! 🥰😍
Мен бугун Севги Мухаббатни Танладим! 🥰🥰😊
Мен бугун Серобликни Танладим!
Мен бугун Шукроналикни Танладим!
Мен бугун илҳом парисини Танладим, ЯНГИ ғояларга очиқ Қалбли бўлишни Танладим!!
Мен бугунги, кечаги ва эртанги кунимдан Миннатдорман!
Чиройли Тақдиримдан Миннатдорман! 🤲🥰😍💐💐

Азизларим, мана шу кайфиятни эрта тонгдан Ўзингиз учун Танлаб олинг!
Кунингиз Серфайз, серунум ва баракали бўлишини тилаймиз 🤲

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Nov, 01:23


#Хайрли_тонг

Шамоллар шаҳридан ажиб бир сафо, тоғлар юртидан матонат ва салобат, боғлар оралаб гуллар олиб келдим....
Ассалому алайкум қалбдошим қадрдоним Омонмисиз?
Орзулар елкасида уйғониб, мақсад йўлига отланиб, меҳр чойидан ичволиб, қадр зарларидан ясаниб, осмон билан сўзлашиб, ёмғир билан дўстлашиб, соябонга ёндашиб олдингизми? Баракалла...😍
Уйғонгандан кейин шунақа уйғонадида..😉🥰
Мўъжизалар тасодифий бўлиши мумкин , аммо мўъжизаларга ишониб ўз билим ва кучингизга таяниб ҳаракат қилсангиз албатта орзулар мақсадларга айланиб, мақсадлар қарорларга кўчади ва амалга ошади азизим😇
Хап -хайрли тонг билан!
Вақтингиз бўлганда биз томонга ўтиб қўйинг иссиқ чойимиз бор😉

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 17:02


#Хайрли_тун

Бугунча хотиржам ухлай биродар,
Ғамларни эслатма хуш ўтсин туним.
Сўнг ўзи энг тўғри йўлни кўрсатар,
Аллоҳга таваккал эртанги куним!

Хайрли тун!
Оқшомингиз тинч ва осуда ўтсин!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 15:42


#Шукрона

Турмуш қурасиз, "Орзуимдаги жуфт эмас" дейсиз.

Яшаётган уйингизга қарайсизда, кўнглингиз тўлмай " Уйим хоҳлаганимдек эмас" дейсиз.

Қаердадир ишлайсиз, аммо зерикканда "Ўлсин, шуям ишми" дейсиз...

Хафа бўлманг! Сиқилманг!

Жуфт туғилмасингиздан пешонангизга ёзилиб бўлганди, ТАҚДИР эди.

Қандай уйда яшашингизнинг номи НАСИБ эди.

Ишлаш, ризқ топиш шаклингиз эса ҚИСМАТ...

"Ундай қилганимда бундай бўлмасмиди" деб юз хил вариант ўйлашнинг кераги йўқ.

Бирор кимса пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олибдими-ки, биз қоча олсак?

Аллоҳ таолонинг тақдирига кўрсатилган таслимият мўъминлик белгисидир.


@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 15:37


#Тавсия

Бизни бахтли қиладиган гармонлар ва уларни қаердан оламиз? Батафсил видеода...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 15:29


#Ривож

⚡️Инсон ҳаётида ўз онасини қалбан қабул қилмаганида оилада қиз фарзандлар туғилади.
🔥Ҳаётида отасини қабул қилмаганда эса оилада ўғил болалар дунёга келади.
Яъни ўз аслиятини тан олиш, қабул қилиш Аллоҳнинг тақдирига хотиржам рози бўлишдир.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 15:28


#Психологик_тест

🛻 Машиналар рангги феъл-атвордан дарак беради:

Киши руҳиятини ўрганишнинг турли-туман усуллари бор. Олимлар томонидан ўтказилган қатор тадқиқотларга кўра феъл-атворнинг қандайлигини машинангизнинг рангига қараб ҳам бемалол айтиш мумкин. Агар машинангиз бўлмаса, сизга қанақа рангдаги машиналар ёқишини билиш кифоя. Демак, қуйида бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

🚓 Қора рангдаги: машиналарни ёқтирувчи кишилар учун жамиятдаги нуфуз биринчи даражада туради. Улар соф виждонли ва қатъиятли кишилардир. Уларнинг таниш-билишлари кўпчиликни, яқин дўстлари эса озчиликни ташкил қилади. Кундалик ҳаётда бундай кишилар ташкилотчи, уйда ва ишда тозалик, тартибни яхши кўрадилар.

🚙 Кўк рангдаги: автомобилни маъқул кўрувчилар жуда самимий инсонлар бўлиб, ҳамма билан тез тил топишиб кетади. Бироқ уларнинг тасаввурлари саёз, бирон янги фикр, ғояни ўйлаб чиқиш уларга хос эмас. Бундай кишиларни ўзгаларнинг фикрлари жуда қизиқтиради ва кўпинча ўзларини бошқалардан устун қўядилар.

🚛 Яшил рангдаги: автомобиль эгалари тажрибали, бир сўзли ва узоқни кўзлаб иш юритувчи кишилардир. Улар оиласини ишидан устун қўядилар. Рақобатни ёқтирмайдиган яшил рангли автомобил эгаларининг дўстлари жуда кўп бўлади.

🚒 Қизил рангдаги: автомобиль соҳиблари ҳамиша юқорига интилиб яшайдилар. Улар самимий, ҳозиржавоб ва саҳий кишилардир. Уларнинг серғайратлилиги кўпинча рақибларида ҳасад уйғотади. Бироқ бу уларнинг ҳар қандай шароитдан чиқиб кетишларига халал бермайди.

🚐 Кулранг: машинани маъқул кўрувчилар ҳар томонлама етук, ҳақиқатгўй кишилар ҳисобланиб, ҳар доим ўзларини кимдандир қарздор деб ҳис қилиб юришади. Улар бирон фирибгарликка дуч келиб қолишса, ҳақиқатни юзага чиқармагунча курашади.

🚗 Қирмиз рангли: машинани ёқтирувчилар жуда романтик инсонлардир. Улар тез севиб қолувчи, нафосатли ва ёқимтой кишилар, лекин тажриба борасида бироз нўноқроқ. Шунинг учун касб танлаш ва фаолият юритишда бироз қийналадилар. Гоҳида оилавий ҳаётда ҳам тўсиқларга дуч келишади.

🚔 Оқ рангли: машина соҳиблари ҳам жамиятда юқори нуфузни эгаллашга интиладилар. Бундай кишилар ростгўй, жавобгарликни ҳис қилувчи ва бироз совуққон кишилардир. Оқ рангли машина эгалари келажакни кўра оладилар ва омадсизликлар уларни эсанкиратиб қўймайди. Бундай кишиларнинг оиласи мустаҳкам бўлади.

🚓Кумушранг: автомобилни ёқтирувчилар жамиятдаги ўрнини тўғри баҳолайдилар, бироқ мақтову олқишларни жуда хуш кўришади. Шу билан бирга улар ўз хатти-ҳаракатларини қатъийлик билан назорат қилиб туришади. Улар ҳеч қачон ҳис- ҳаяжонга берилиб, ўзларини йўқотиб қўйишмайди.

🚕 Сариқ рангдаги: машинага эга бўлишни истовчиларнинг бир қарорга келиши қийин кечади. Улар ҳаёти давомида ўз қобилиятларини йўқота боришлари мумкин. Баъзан кучи ва имкониятларига нотўғри баҳо бериб, қийин вазиятга тушиб қолишлари эҳтимолдан узоқ эмас. Одатда, меҳрибон, самимий ва очиқкўнгил бўлиши билан бирга, оғир дамларда уларнинг ёрдамига бемалол ишониш мумкин.

T.me/magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 11:34


#Мулоҳаза

📜Токи бир қавм ўз ҳолини ўзгартирмагунигача Аллоҳ унинг ҳолини ўзгартирмас...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 11:31


#Ривож

Биз туғилганимизда қалб билан уланган бўламиз. Ҳеч кимни ёмон кўрмаймиз. Қизғанмаймиз...
Катта бўлганимиз сайин ақлда яшашга ўргатиламиз.
Ва умримиз давомида қалбда яшаш кераклигини англаймиз ё англамаймиз.
Деярли 5 ёшгача қалбимизга ёққан ишни қиламиз, гапирамиз...

Болаларча яшашни ўрганинг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 11:30


#Тафаккур

Бир марта мияга келган ўй катта кучга эга эмас, лекин кўп марта такрорлаш орқали уни жамлаш ва йўналтириш кучини кўпайтириш мумкин.

Фикр қанчалик кўп такрорланса, шунчалик кўп куч олади ва рўёбга чиқиш эҳтимоли шунчалик ортади.
Заиф ва тарқоқ фикрлар - заиф ва тарқоқ куч деганидир.

Кучли ва жамланган ўй - фикрлар - кучли ва яхлит куч дегани.

Буни тушуниш учун кўз олдингизга куёш нури тушиб турган катталаштирувчи ойнани (заррабин - лупа) келтиринг.

Уни бир ёқдан бошқа ёққа ҳаракатлантирсангиз, қуёш нурлари энергияси тарқалиб кетади ва юзага чиқмайди.

Бироқ заррабинни муайян баландликда маҳкамлаб қўйсангиз, ўша қуёш нурларини жамлайсиз ва аввалги тарқоқ нурлар энди яхлит кучга айланиб, олов ҳосил қила олади.

Ўй - фикрларимиз ҳам шундай. Ақл қудратини ўрганганингиз сари фикрларингизни ривожлантиришни ва жамлашни ўрганасиз бу билан уларнинг салоҳиятини ошира борасиз.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 06:59


#Кун_ҳақиқати

😍 Ошиқ   -  тангри  юборган  мактубдир.  У  ҳеч  қачон  манзилда  адашмайди.

🗄Шуҳрат  ОРИФ

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 06:53


#Борлиқ_қонунлари

MAGNIT⚡️

18 Nov, 06:48


#Кун_ҳикмати

🏡 Дунё кўзингга нуқсонли бўлиб кўринаётган бўлса, айб ўзингдадир...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 06:33


#Кайфият

🤩Сизга ҳам шунақа дейман, билганиздақа рақсга тушинг, асса🎉

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 06:29


#Тарона

🇺🇿 Барча юртдошларимизни бугунги байрам билан табриклаймиз!
🇺🇿Озод юртнинг фахри — байроғимиз ҳар доим юксакларда ҳилпирайверсин.🎉

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 01:11


#Хайрли_кун

🍁Ҳаётга имконият деб қарайдиган инсон ҳамма жойда имконият кўради.

🍁Ҳаётга муаммо деб қарайдиган инсон ҳамма жойда муаммо кўради.

🍂Бугунги кун имкониятлар куни!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

18 Nov, 01:07


#Хайрли_тонг

Демак ризқимиз тугамаган экан, бу тонг уйғонибмизми?
Демак ҳалиям шукур қилишга имконимиз бор экан🥰.
Йўл бўйи турфа бекатлар учрайди, сизни фақат меҳр-муҳаббат, шодлик- қувонч бекатларига чиптангиз доимо қўлингиздан ушлаб турсин!😍
Умр сафарингиз ҳаловат кўчасида мезбон, бахт манзилида имкон ташрифи ила яшасин азизим... 🤗
Хайрли тонг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 15:23


#Хайрли_тун

Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ барчамизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзалроқ бўлсин!

Тунингиз осуда ўтсин Қадрдонлар!!!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 15:20


#Kинотайм
#Дам_олиш_кунизга

🎥”Орзиқиб кутилган саёҳат”
Монте Карло (ўзбек тилида)

🤓Онгда бойлик, саёҳат образларини кўпайтиришга ва ҳаётингизга тортиб олишга ёрдам беради💫

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 15:17


#Лирик_чекиниш
#Бугун_байрам

🤎🤎ЭШИТЯПСАНМИ...

Олийгоҳ....
Маъруза...
Эшитяпсанми?
Орқа партадаги юрак зарбини.
Сен илк бор ўргандинг шу маърузада
Улкан муҳаббатнинг кичик ҳарфини.

Қизларнинг шовқини...
Йигитлар сўкар,
Булар - иккимиздан бегона дунё.
Улар бошқа гуруҳ бўлиб ўқийди,
Бошқа гуруҳдамиз иккимиз гўё.

Парталар оралаб синфхонанинг
Шовқинида сузар сезилмас севги.
Манави нигоҳга қараб тўймайман,
Секин жилмаяди.
Бу қандай белги?

Дарс эса давомлар...
Ёз, чиз ва тингла....
Норизо овози келди устознинг.
Бир онда ўзгарди шундоқ манзара,
Мен эсимдан оғдим...
Сен эса ёздинг.

Дарслар тугаб кетди....
Танаффуслар ҳам,
Соғинчларнинг охир келдими гали?
Сабоқдошлар ҳам йўқ.
Сен ҳам узоқда.
Қанисан жонажон маъруза зали?

Олийгоҳ...
Маъруза...
Эшитяпсанми?
Орқа партадаги юрак зарбини?

🗄Хуршид АБДУРАШИД

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 13:34


#Табассум

Халқ дарди, халқ куйига басталанган қўшиқ экан🤭...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 13:30


#Мулоҳаза

😇 Одамлар учун эмас, ўзингиз учун яшанг, қалб хотиржамлиги энг буюк давлат.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 08:21


#Тавсия

​​Миннатдорчилик - бу бойлик. Шикоят ва нолиш эса - бу қашшоқликдир.

Бу олтин қоида!!! У ҳаётнинг барча жабҳаларига тегишли: соғлиқ, иш, муносабатлардан бошлаб токи пулгача.

Сиз ўзингизда бор пулга қанчалик миннатдорчилик билдирсангиз (улар унчалик кўп бўлмаса ҳам), шунчалик бой бўласиз.

Ва аксинча, пулнинг камлиги ҳақидаги шикоят ва нолишлар сизни қашшоқ қилади.

🗄Ронда Берн.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 07:04


#Кун_ҳақиқати

💙Биласизми, одамлар нима учун ҳаётидаги хурсандчилик, қувончли воқеаларни тез эсдан чиқариб, кўрган ёмонликларини эслаб юришади. Чунки, хурсандчилик қалбда чандиқ қолдирмайди...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 07:01


#Кун_ҳикмати

​​"​Мени ҳеч нарса ранжитолмайди" деб қарор қилингки, шунда ўзингизни ёмон ҳис қилмайсиз...

Ўзингизни яхши ҳис қилар экансиз, сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳеч қачон ранжитолмайди!

© Марк Аврелий

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 06:57


#Мотивация

👍 Қачонки эшиклар ёпилса, деразалар очиқ бўлади!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 05:34


#Кайфият

MAGNIT⚡️

17 Nov, 05:33


#Тарона

🎼Битта тишлатиб олмамни, ўзим қуруқ қоламанми? 🤩
Рақсга тушириб оламни ўзим қуруқ қоламанми, бошладик! 🤭😇

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 05:02


угун_байрам

Ҳурматли талабалар! Халқаро талабалар куни муборак бўлсин!🎊🎉🎉🎉🎉🎉
Югурганингиз дарс, улгурганингиз сессия, олганингиз яхши баҳо берганингиз билим, сўраганингиз тажриба, толеингиз ILTS, бахтингиз чет эл докторантураси, орзуларингиз Илон Маск космик кемаларидай  шиддат ва куч билан учадиган бўлсин!🚀🚀🚀
Сизга ўзбекча савод, британча инглиз тилида гапириш, мантиқий ва фалсафий тафаккур, позитив руҳият, инновацион орзулар, президент стипендиясини тилаб қоламан! Кучли ва ёш,  шижоатли ва интилувчанлигингиз билан Марсни забт этишингизга ишонаман! 💪💪💪
Байрам муборак, Азиз талабалар!
💐🎉
(Тегишли жойларга ташлаб қўямиз)

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 05:01


#Бугун

Бугун 17 ноябрь, якшанба.
Дунё бўйлаб
Бугун халқаро талабалар куни.
Халқаро фалсафа куни.
Халқаро Чекишни ташлаш куни. Америкада тинчлик куни. Қирғиз киноси куни. Япония шахмати куни.Арманлар харбий шифокорлар кунини нишонламоқда. Биз эса бугун талабалар кунини нишонлаяпмиз!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 04:56


-Уйғондингизми!?
Сизга бир янгилигим бор🥰.
Бугун Якшанба.Урээээ😉
Қойилмисиз? Зўр янгилик а😁.
Бугун шодлик, қувонч, табассум, гўзаллик, муҳаббат ва яна бир бора соғликни сиз кўриб турган  гилам тўшалган йўллардан алангали саломлар билан юборяпман😇. Кутиб олинг остонангиз олдида турибди🥰, Сиздан ортиб қолса улашинг, болангизга, ота-онангизга, Сизга яқин бўлган барчага тортиқ қилинг🤗. Сиз шундай самимий меҳрлисиз азизим...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

17 Nov, 02:51


🌼☕️Ассалому алайкум☕️🌼

Хайрли Тонг...
      Азизларим!
            Сизларга бахтли ва
                  қувончли кун
                        Тилаймиз!

Ҳафтанинг якшанба тонги муборак бўлсин!🥰
Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин. 🤲

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб, хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин 🤲
         🍃🌹_ Ҳамиша
             🍃🌹_ Омад
                 🍃🌹_ Қувонч
                    🍃🌹_ Тарк Этмасин!!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

16 Nov, 16:36


Тонг, кун, тун ... Такрор ва такрор келаверади! Сиз янги кунга қадам қўйяпсизми, уни янги орзулар, янги мўъжизалар учун тўлдиришга куч топинг! Ҳаётингиз сизга бир марта берилади. Тонглар, кунлар такрорланаверса ҳам...

ХАЙРЛИ ТУН!


@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

16 Nov, 16:34


#Лирик_чекиниш

УМР ТУГАБ БОРАР

"Баҳор келди,-деймиз қиш келди деймиз",
"Терс келди ва ёки хуш келди",-деймиз.
"Ташвиш келди,-деймиз иш келди",деймиз,
Умр тугаб борар иш тугамайди.

Шам ҳам ёниб-ёниб адо бўлгуси,
Капалак бир кунда фидо бўлгуси.
Судралиб тошбақа гадо бўлгуси,
Умр тугаб борар иш тугамайди.

Ҳар кимнинг ёзиғи пешонасида,
Ризқ-у рўз, озиғи пешонасида.
Бир кун тин олар ўз кошонасида,
Умр тугаб борар иш тугамайди.

Эҳтиёж - инсоннинг кушандасими,
Меҳр эмас кибр арзандасими.
Яхши-ёмон бирдек Ҳақ бандасими,
Умр тугаб борар иш тугамайди.

Улуғлар буни рост эътироф этар,
"Кетдилар, кетамиз келишар, кетар".
"Ўнгга салом бериб, чапга ким етар",
Умр тугаб борар, иш тугамайди.

Сўнгги сўз Эй ағёр мушт тугамайди,
Гўримга қалайвер ғишт тугамайди.
Нон тугар он тугар, жон тугар лекин,
Умр тугаб борар, иш тугамайди.

"Баҳор келди-деймиз қиш келди", деймиз,
"Терс келди ва ёки хуш келди",-деймиз

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

16 Nov, 15:18


#Тест_жавоблари

🟢 1. Вариант

Сизнинг кучли томонингиз – сабр-тоқат ва мустаҳкам ирода. Қийинчиликларга қарамай, ҳар доим ўзингизга ишона оласиз. Бу одатларингиз сизни оғир вазиятларда ўз кучингизни топишга ва давом этишга ёрдам беради.

🟢 2. Вариант

Сиз ўз атрофига эътибор берадиган, жамоада ишлашни қадрлайдиган одамсиз. Одамлар билан яхши муомала қилиш ва ҳамкорлик қилиш одатингиз сизга ютуққа эришишда катта ёрдам беради.

🟢 3. Вариант

Сизнинг кучли томонларингиздан бири – ўзгаришларга тез мослашиш ва хавфсизликдан кўра, янги имкониятларни танлаш. Бу одатларингиз сизга янги қийинчиликларни қўрқмасдан қабул қилишда ёрдам беради.

🟢 4. Вариант

Сиз катта мақсадлар қўядиган ва уларга интиладиган инсонсиз. Сиздаги қатъият ва ўзига бўлган ишонч ҳаётдаги энг катта муваффақиятларга эришишингизда ёрдам беради!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

16 Nov, 14:56


#Оилавий

Эркак киши тупроқдан яралган - уни парваришлаб меҳр берсангиз кўкариб мева беради. Сиз ҳам тўйиб ейсиз.
Аёл киши эса қийшиқ қовурғадан яратилган - агар уни эътиборсиз қолдириб кўчага ташлаб қўйсангиз итлар талаб кетади.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

16 Nov, 14:50


#Борлиқ_қонунлари

MAGNIT⚡️

16 Nov, 14:48


#Иложсизлик

Икки кишилик велосипедни дастлаб қўлсиз Чарльз Трипп ва оёқсиз Эли Боуэн исмли инглиз акробатлар яратишган.
— Бундай ғоя учун нима туртки берди? — деган саволга улар:
— Иложсизлик, — деб жавоб беришган. – Бизнинг баҳона қилишга, бошқа йўл ахтаришга иложимиз йўқ эди. Яшашимиз, ишлашимиз керак эди, шуни яратдик... – дейишган.

Иложсизлик деган сўзнинг ўзагида илож бор! Иложи йўқ сўзи қўрқоқлар учун аслида.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

16 Nov, 14:42


#Психологик_тест

🌄 Расмлардан бирини танланг ва қайси одатларингиз ҳаётда энг кўп ёрдам беришини билиб олинг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

16 Nov, 08:32


#Мулоҳаза

🤔Атрофга қараб сиз ҳам ўйлаб қоласизми, инсонлар болаларини қизиқса қизиқмаса қандайдир тўгаракларга берган, ўзларига маъқул йўналишни яхши эканлигини уларга таъкидлаш билан овора...
Чунки ҳатто фарзандини ҳам шартсиз севолмайди...
Чунки шу фарзандим эртага мени боқади дейди, ризқим Аллоҳдан деёлмайди...
Бола ҳам алоҳида бир руҳ эканлиги, унинг ўзига хос қобилияти, ривожланиш босқичларини қабул қилгиси келмайди.
Фарзандингизни ўзи ёқтирган жойга олиб боринг. Натижа кутманг, шунчаки завқланинг..
🤩Ҳаётдан нимадир кутманг, шунчаки маза қилиб яшанг...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 15:49


#Хайрли_тун

Атиргул йиглайди куз келмасин деб
Инсонлар инсондан юз бурмасин деб
Мен эса Оллохдан сурайман факат
Сиздек яқинларимга кўз тегмасин деб

Билинг ғаниматмиз бир биримизга
Дунёда Меҳрдан кучли нима бор
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинҳор
Бизни боғлаб турсин Меҳр ва дийдор.

Хайрли тун азизларим!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 15:39


#Лирик_чекиниш

Яхши қизлар дадасига ўхшайдилар...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 15:37


#Иқтибос

Қуръондан қанча ёдлаганингизни гапириб юрманг. Балки сиздаги Қуръонни кўришларига қўйиб беринг. Очни тўйдиринг. Кийимсизни кийдиринг. Етимга раҳм қилинг. Ёмонни кечиринг. Онангизни эъзозланг. Ҳаммага табассум этинг.
Қуръондан қаерга келганингиз аҳамиятли эмас, Қуръон сизнинг қаерингизга етиб келгани муҳим.


🗄Ритож Атибий

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 13:55


#Мулоҳаза

Сизга  нима дейилгани муҳим эмас,
Муҳими қандай қабул қилишингизда!
🤔🤗

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 13:51


#Мотивация

👑 Ўзингизга бўлган баҳони оширувчи фактлар

Одамларнинг кўзига сиз, ўзингизни кўзгуда кўргандан 40%га чиройлироқ кўринасиз.

Камера юзингизни ҳаётдагидан хунукроқ қилиб кўрсатади.

Ҳозирда сизни камида 3 та инсон севади.

Кўчага чиққанингизда, камида 10 та одамга ёқиб қоласиз.

Балким сизга ўз танангиз ёқмас, лекин кимдир шундай кўринишга келиш учун харакат қиляпти.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 13:47


#Ибрат

БЎРИ ТЕРИСИ ОРТИДАГИ ХУДО

Бир куни Хазрати Румий уйига келса ўғли йиғлаб ўтирганмиш.
- Нега йиғлаб ўтирибсан? - дебди ўғлига.
- Қоронғуликда қўрқдим,- дебди ўғли.
Кейин Хазрат Румий бир бўри терисини ёпиниб тўрт оёқлаб юриб ўғлига яқинлашибди ўғли эса кулибди.
- Ўғлига нега кулдинг нега қўрқмадинг?- дебди.
- Бўри териси тагида сизлигингизни биламанку,-дебди ўғли.

Шунда Хазрат Румий мана кўрдингми бўри териси остида отанг эканини билганингда қўрқмадинг хар бир қўрқув ортида хам Худо бор қўрқма, унинг сенга бир яхшилиги бор, демак юзлаш ва англа.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 13:45


#Психологик_тест

💸 Пулга оид оддий тест, сизнинг пул билан муаммонгиз борми?

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 09:09


#Ривож

7.Хавотир ва стресс.
Агар ҳар бир кунингиз хаавотир билан бошланса билинг сиз бўлишингиз керак бўлган жойда эмассиз! Албатта хавотир турли вазиятлардан келиб чиқади, аммо у ўтиб кетмаяптими сабабларини қидиринг, Билинг! Хавотир бу ҳаётингизни тўғрилаш вақти келди дегани!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 09:07


#Ривож

6.Касаллик.
Сиз доим инфекциялар билан курашасиз,аммо бошингиз дарддан чиқмайдими? Бу ҳам ишора!Сиз ўз ҳаётингиз учун муҳим қарорларни ўзингиз эмас бошқалар таьсири остида қабул қиласиз. Касалликлар бу сизга ҳаёт шаклингизни ўзгартириш вақти келганлигини баралла айтиб турувчи ишорадир.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 09:05


#Ривож

5.Ивирсиб кетган уй.
Сиз ҳар доим уйни тартибга соласиз, аммо тартибсизликка барҳам беролмайсиз. Бу Яратувчидан сизга берилган кейинги ишора. Бу сиз ҳаетингизда хамма нарсани (шунингдек муносабатлар, яқинларингиз, ўзингизнинг) ўрнини бузганингизни англатади ва шу билан бирга онгингизда чуқур ўрнашган ўтмиш хотираларидан қутулишни ҳоҳламаётганингизни билдиради.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 08:59


#Ривож

4.Нарсаларни бузиб қўйиш.
Бу дегани деструктив яни бузиш орқали ўзингизни ютуқлардан тўсиб қўйгансиз дегани. Шунингдек бу яна вазиятларни бошқаришни тўхтатиб, Аллоҳ изнига топширишингиз кераклигини англатади. Бу айниқса ўз ишингизда ва ҳаётингизда турғунликни ҳис қилганингизда сезилади.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 08:57


#Ривож

3.Унутиб қўйиш.
Доим нарсаларни унутасизми ёки йўқотасизми? Бу шуни англатадики, ҳаракат қилишдан олдин сиз дарҳол диққатни жамлашингиз зарур. Унутиш бу мақсадларингизга диққатни жамлаш кераклигини билдирувчи ишора.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 08:55


#Ривож

2. Доимий кечикиш.
Бу ҳам яратувчиниг ишораси.
Ҳар қандай кечикишлар сиз ҳаддан ташқари чарчаганингизни англатади,аммо сиз зарурий ҳаракатлар доирасига киролмайсиз. Ҳаёт оқими билан бирга ҳаракатланинг. Шунда ҳамма нарсага ва ҳар доим вақтида улгурасиз.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 08:53


#Ривож

1.Жисмоний тан жароҳатлари.
Бармоғингизни қисиб олдингизми ёки тирсагингизни қаттиқ уриб олдингизми? Бу Яратувчи томонидан қилинган оддий ишора. Шу онда бироз тўхтанг ва кейинги қадамларингиз ҳақида бироз ўйланг.Эҳтимол ўз ҳиссиётларингиз, ҳоҳишларингизга қаршилик қилаётгандирсиз ёки юзага келган вазиятнинг асл моҳиятини англамаётгандирсиз?
Вазиятларга эьтибор билан назар ташланг.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 08:50


#Ривож

Яратувчи(Аллоҳ)дан 7 ишора!
Биз бораётган барча йўллар белгиланган манзилга олиб боради ва бу сиз қаерга боришни ҳоҳлаётганингизга боғлиқ.
Баьзида йўлни йўқотишимиз ёки йўналишни танлашда иккиланишимиз мумкин. Иккиланган вақтингизда Яратувчидан сизга қуйидаги ишоралар берилади:
✍🏻 Аvrora

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 08:48


​​#Кун_ҳақиқати

Донолик билан нодонлик шу қадар яқинки, одам доноликни қанча кўп даъво қилса, шунча нодон бўлади!

Ўткир Ҳошимов

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 08:44


#Борлиқ_қонунлари

MAGNIT⚡️

12 Nov, 08:44


#Кун_ҳикмати

⚡️Ўлчамнинг мос келиши бу сизники дегани эмас!
Ўз аслиятингизни топинг.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 04:17


#Кайфият

🫶🏻 Қани рақс учун жой танламайдиганлар, бошладик!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

12 Nov, 04:15


#Тарона

🤩 Бодом кўзлари, бошқачадир ўзлари,
Шу канални қизлари....

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Oct, 02:15


#Хайрли_кун

Салом, инсоф, мен келдим,
Дунёда нима гаплар?
Дарз еб оғринмадими
Юрак деган тарафлар?

Салом, меҳр, мен келдим,
Ростгўй кўзинг кулдими?
Ноҳақликка чидолмай
Ёстиғинг ҳўл бўлдими?

Салом, виждон мен келдим
Фақат айт гапнинг ростин.
Чап томонга салгина-
Босмадими тарозинг?

Салом, қадр, мен келдим
Дўстинг меҳр омонми?
Қадрсизлик дардидан-
Оғринганинг ёлғонми?

Салом илҳом, мен келдим
Дарвозангни оч, дўстим.
Кўрдинг, шеригим қанча-
Бири қош, бири кўзим.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

25 Oct, 02:13


#Айём_муборак

Ассалому алейкум!!
-Кеч қолдимми?
-Ҳа!
Кеч қолсам ҳам сизни асло унутмадим қадрдон!
Бугунги кун сизга нондек азиз, она меҳридек шаффоф ва ёр муҳаббатидек қадрли бўлсин!😍
Бугунги кунингизда меҳрингиз қуёши порлаб турар экан сиз қадрли инсонларингиз учун қадрлисиз азизим... Қадрли кунга хуш келибсиз!🤗 ЖУМА муборак🎉

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 16:04


#Хайрли_тун

Аллоҳнинг бандасига берган энг яхши неъмати - инсонларнинг бир бирига бўлган мехр - муҳаббатидир. Бу шундай инъомки, уни дунёдаги барча бойлик эвазига ҳам сотиб олиб бўлмайди.

Аллоҳнинг бу инъомидан баҳраманд бўлиб яшаш ҳар бандага насиб қилсин!

Хотиржам қалб билан уйқуга кетишни истасангиз  - уйқудан аввал ҳаммани кечиринг.
Хайрли тун азизларим.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 15:58


#Лирик_чекиниш

Рақамингни тераман, доим
Ўзин беҳол сезганда кўнглим.
Умринг узоқ қилсин Худойим,
Яхшиям сен борсанда синглим!

Ҳол сўрасанг дардим арийди,
Бўлсанг ўзни сезаман бе кам.
Доим хушнуд юрсанг қанийди...
Яхшиям сен борсанда, укам!

Бўлмасангиз қоламан нураб,
Сиз дунёда танҳо, ягонам.
Меҳри тоғим, қариманг сира,
Бахтимга соғ бўлинг, жон онам!

Куюнасиз, эҳтиёт қил, деб,
Менга қўшиб болам учун ҳам.
Яшаяпсиз ташвишимиз еб,
Сизни яхши кўраман, дадам!

Дунёларнинг ғами чўчитмас,
Қадди тикман, сиз-ла ҳамма дам.
Бирга бўлсак кўнгил ўкинмас,
Яхшиям-ки борсиз Оилам!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 15:48


#Тест_жавоблари

Расмда нимага кўпроқ эътибор қаратдингиз? Сиз кўрган сурат сиз учун ҳаётда энг муҳим бўлган нарсани кўрсатади!

🏠Уй — Оилангиз сиз учун муҳим. Уй сиз учун энг қулай ва ўзингизни хавфсиз ҳис қиладиган жой. Ҳар бир нарса уйда бўлганидагина ўзингизни тинч ва ҳотиржам ҳис қиласиз

🌊Дарё — Хотиралар сиз учун муҳим. Ҳаётингизда содир бўлган барча муҳим нарсаларни эслайсиз: одамлар ва воқеалар. Сиз ҳаётда яхши хотира қолдиришни истайсиз.

🕊Қуш парвози — омад, бахтли тасодиф — бу сиз учун муҳим ва уларнинг одамлар ҳаётида қанчалик аҳамиятлилигини тушунасиз. Сизнинг барча ҳаракатларингиз доимо муваффақиятли бўлишига астойдил интиласиз.

🐺Бўри — Ўзингизга ишонишингиз жуда муҳим. Сиз бу ҳаётда фақат ўзингизга ишонишингиз мумкин деб ўйлайсиз. Сизнинг обрўингиз, сизнинг аҳволингиз, интилишларингиз ўзингиз учун жуда муҳимдир. Сиз бу ҳаётда қилган барча ишларингиз учун жавобгарликни ўз бўйнигизга олгансиз.



Арғимчоқ — Баланс сиз учун муҳим. Сиз мувозанатли одамсиз. Ҳаётингизда кучли ҳис-туйғулар ва ўзгаришларни ёқтирмайсиз. Ҳар бир нарсада барқарорлик керак деб ҳисоблайсиз...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 15:36


#Ривож

Туғилиш тартиби бизнинг шахсиятимизга қандай таъсир қилади?
🪽Катта фарзанд: Улар масъулиятли, етакчилик фазилатларига эга, қоидаларга риоя қиладиган ва ота-онасининг умидларини қондиришга ҳаракат қиладиган шахслардир. Улар одатда ишончли ва мустақилдир.

🪽Ўрта фарзанд: Улар асабий, рақобатбардош ва баъзида эътиборни жалб қилишни ҳоҳлашлари мумкин. Улар икки ака-ука ўртасида қолиб кетганини ҳис қилишлари ва ўзларини ифода этишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин.

🪽Кичик фарзанд: Улар одатда оиланинг севимлиси бўлишади. Қоидалар улар учун эгилиши мумкин ва улар одатда кўпроқ эркинлик билан ўсади. Улар қизиқарли, хотиржам бўлиши мумкин.

Орамизда ким нечанчи фарзанд ?

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 15:33


#Табассумли_иқтибос

"КИР-ЕЙ!"  "ДИТ!"

"Банкирлар қуёш чиққан пайтда сизга соябонини қарзга бериб, ёмғир ёққанда уни қайтаришни талаб қиладиган одам” деган экан

🗄Марк ТВЕН

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 15:03


#Психологик_тест

🖼Суратда биринчи бўлиб нимани кўрдингиз?
Танловингиз сиз учун ҳаётда энг муҳими нима эканини айтади!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 05:53


Ҳаракат сиздан, ризқ Аллоҳдан...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 05:51


#Кун_ҳикмати

Муваффақиятинг сабаби заковатинг ҳам, шаҳодатинг ҳам, фикр доиранг ҳам ва турли алоқаларинг ҳам эмас!

Кутмаган жойингдан ризқ ва муваффақият эшикларини очаётган нарса, Аллоҳнинг розилиги учун қилган холис ниятингдир 🤲😌

🗄Мустафо Маҳмуд

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 05:50


#Кун_ҳақиқати

Сизга шуни эслатмоқчиманки, руҳий ўсиш шундан бошланади:

- Ёлғизлик
- Эски ўзини йўқотиб қўйиш
- Қадрлаганларингиз ўзгариши
- Атрофингиздагилар ўзгариши
- Қаерга ҳаракатланишни билмаслик...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 05:06


#Мотивация

Орзулар қанчалик тез амалга ошиши фақат ва фақат ўзимизга боғлиқ💫

Сиз онг остингизни тўғри дастурласангиз, энергиянгизни негативга ва хафачиликларга эмас, позитивга, ривожланишга сарфласангиз ўзингиз ҳам кутмаган даражада гўзал натижаларга эриша бошлайсиз!

Ҳозир ҳаётингиз сиз истаган даражада эмасми, унда ҳаракат қилинг, ўзингизни, онг остингизни ўзгартиринг, инсонларга беминнат муҳаббат беришни, қўрқмай орзу қилиб унга интилишни ўрганинг. Ишонинг, ҳаракат қилган инсон албатта уддалайди!!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 04:36


#Кайфият
😀😀😀😂

MAGNIT⚡️

24 Oct, 04:13


#Кун_қўшиғи

Чиройлингизга юбориб қўйинг 🫶😍

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 01:15


#Хайрли_кун

Ўзингни хурсанд қилишнинг энг яхши йўли – бошқа бировга қувонч бахш этишдир.
🗄 Алберт Эйнштейн

Бахтли бўлай десангиз - ўзингни бахтиёрдек тутинг.

Бой бўлгингиз келса, ўзингизни бадавлатдек тутинг.

Бу дунёда яшамоқчи бўлсангиз хурсанд бўлиб яшанг.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

24 Oct, 01:13


#Хайрли_тонг

Яна тонг отмоқда - дунёга қаранг,
Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
Баъзан мушкул бўлса уйғониб олмоқ,
Яратган Аллоҳдан куч-қувват сўранг!

Ҳар тонгда "Бисмиллоҳ" бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат.
Ўтган ҳар фурсатнинг қадрига етиб,
Шукрона айтмоқлик ҳам бир ибодат!

🍃

Ассалому  алайкум- олисдаги яқиним!
Қадри баланд қадрдоним...

Опам, синглим, акам, қадрли- биродари азиз!

Мушфиқ онахоним- сизчи?! Омонат дунёда саломатмисиз?!

Ёзганларимдан таскин топгувчи дилдошим...

Сатрларимга кўз тиккан-ғойибона суҳбатдошим!

Тириклар сафида- "яхши"м,  "яхши"ларим қаторида-" неъмат" инсоним!

Қаторда жаммисиз?!
Бошланаётган  янги кун барчангизга хайрли бўлсин!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

23 Oct, 17:04


#Хайрли_тун

Бизни бўлган масофа, бироқ,
Битта юрак, битта қалбимиз..
Кузни юминг ва мана шу чоғ,
Бирга доим, бизнинг севгимиз!

🌙_ХАЙРЛИ ТУН, ҚАЛБИ МУҲАББАТГА ТЎЛА
ИНСОНИМ!!!_💜🌙

Тунингиз осуда ўтсин, яхши
дам олинг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

23 Oct, 17:00


Бу видео жисмоний тарбия ва ирода кучи ўртасидаги муҳим алоқани кўрсатади. Жисмоний машқлар нафақат танамизни, балки руҳиятимизни ҳам мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Ирода кучини ривожлантиришда жисмоний фаолиятнинг роли жуда ҳам катта!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

23 Oct, 16:01


#Ҳаётий_мисол

​​Икки хил босим.

Мен кўпинча одамлар ўзларининг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб эмас, босим туфайли қарор қабул қилишларининг гувоҳи бўлганман.

Биринчи босим - жамият босими. Бизнинг жамиятдаги босимлар: 24 га чиқибди, вой қари қиз бўлиб қолибди-да, ҳалиям турмушга чиқмаган бўлса, бир балоси бор бўлса керак-а? Шунча ишлаб мошина ҳам олмаган экан-да. Бир йил бўлди тўйи бўлганига ҳали ҳам қорни чиқмабди, туғмасмикан-а?

Мана шунга ўхшаган босимлар туфайли биз баъзан ҳаётимизни бутунлай ўзгартириб юборадиган, ўзимиз хоҳламаган инсон билан яшашга мажбур қилиб қўядиган қарорлар қабул қилиб қўйишга мажбур бўламиз, натижада ўзимиз хоҳлаган ҳаётда эмас, жамият ўзича бизга раво кўрган ҳаётда яшашга маҳкум бўламиз.

Иккинчи босим - ички босим. Баданимга татуировка қилсам, одамлар нима деркан-а? Қизил кўйлак? Эээ йўғ-ааа, “ғиртлар”га ўхшаб қоламан, қизил ранг ўзимга ёқса ҳам киймайман, одамлар нима дейди?

Мана шу икки босимдан чиқиб кета олган ҳар қандай инсон энг буюк ишларга қодир ва ўзи хоҳлаган бахтли ҳаёт соҳиби бўлади!


🖋bektoshkhatamov

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 15:24


Шарапат қаттасан?😉
Қара, зўр канал топволдим🥳
Тавсую, ривож йўлидаги аёллар учун энг тўғри танлов

MAGNIT⚡️

22 Oct, 15:04


💔 Hayotingiz siz xohlagandek emasmi?

Turmush o'rtog'iz bilan munosabatda kelishmovchiliklar, hissizlik, xiyonatlar bormi ?
Yoki munosabatlarda hammasi yaxshi lekin ichingizda baxt yo'qmi ?
Ajrashgan bo'lsangiz yangi hayot oldidagi qo'rquvlar bormi ?
Ichki holatizda tushkunlik, o'zizni tushunmaslik, hissiy muammolar bormi?

❤️ Bu kabi muammolarga bepul tahlillar, jonli efirlar va kino terapiyalar orqali yechimlar bilan tanishasiz.

🎁 Kanalga o'tib ayollar hayotidan tahlillar, pul va munosabat, ayollarni og'riqli vaziyatlari bo'yicha2️⃣0️⃣ dan ortiq bepul darslarni eshitib savollarizga javob olishiz mumkin.

Kanal linki⬇️
https://t.me/+TTnV84YlG5c1M2Ji
https://t.me/+TTnV84YlG5c1M2Ji

MAGNIT⚡️

22 Oct, 15:03


#Муносабат

Ҳаёт кутилмаган имкониятлар совғаларга бой. Улардан қандай фойдаланиш ўзингизга боғлиқ.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 15:02


#Давоми

Ҳақиқий Эр-Хотинлар шунақа бўлади(ми)
😜😂

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 14:56


#Табассум

❤️ Агар биров билан ҳар кун 1 соатдан гаплашсангиз - бу муҳаббат...
Агар ҳар куни 5 соатдан гаплашсангиз - бир умрлик муҳаббат...

Агар куни бўйи умуман гаплашмасангиз, демак, сизлар эр-хотинсизлар 😂

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 14:47


#Бахт

​​Мен 5 ёшда бўлганимда, онам ҳар доим ҳаётдаги асосий нарса бахтли бўлиш деб айтарди. Мактабга борганимда, улғайганингда ким бўлишимни сўрашганида, "бахтли одам" деб жавоб берардим. Кейин менга саволни тушунмаганлигимни айтишарди. Мен эса уларга ҳаётни тушунмаганликларини таъкидлардим.
🗄Жон Леннон

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 14:43


#Психологик_тест

Кўп ўйланмасдан шакллардан бирини танланг!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 10:44


#Мотивация

Кибрланма! Лекин мағрур бўл!
Ҳеч ким сени оёқости қилолмасин!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 08:30


#Aфсуски_шундай

9 ойдан ортиқ ишлатилмаган нарсалар - бизни энергиянгиямизни сўришни бошлайди.

Атрофимизда фақат қувонч олиб келадиган ва энергияга тўйинтирадиган нарсалар билан ўраб олайлик.
уйда фақат қувонтирадиган нарсаларни қолдириб, қолганини бериб юбориш керак.

Эски кийимлар, эски нарсалар, синиқ нарсалар, эски дорилар, киймайдиган кийимларизни ҳаммасини тарқатиб юборинг.

Амалда қилиб кўрганман буларни ва доимо қиламан... мазза бу

Янги нарсаларга очилиб, эскилардан халос бўласиз.


@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 07:16


#Тавсия

Пул ўзига ишонган одамларга келади. Сиз қанчалик ўзингизга ишонасиз? Ўзингизга ишончингиз бу фақатгина "Мен ўзимга ишонаман" дейиш билан бўлмайди. Ўзига ишонч инсоннинг юришида, юзида, гапиришида, харакатларида акс этади. Бунга диққатли бўлинг.

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 07:14


#Кайфият

Мана шунақа қилиб ўйнаймиз, кел... 😉😘

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 07:11


#Тарона

🎼Ўйнаймиз, кел! Бўйларимиз бўйларингга бўйлаймиз, кел... 🥳

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 01:29


Уйда, ишда, йўлида
Телефони қўлида
Ҳам ўнгу, ҳам сўлида
"Магнит" доим ўйида

Қабул қилинг мухлислар, Сизга салом ёр-ёр...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 01:28


#Хайрли_кун

Ҳар йигит,  ҳар қизни,  ҳам Сизни,  ҳам Бизни шунақа саломларга етказсина,  омин🤲🏻

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

22 Oct, 01:27


Аста аста қадам босиб ....келибдиё келибди...сарпо билан келибди... Нима келибди? Куз келибди...
Ажойибми? Кузни севмаганлар ҳам билиб қўйсин, куз ҳаммани севади!
Куз янги келинга ўхшайдия🤩
Ахир буни нишонламай бўладими? Қани унда бугун кузнинг бир ажойиб кунида мазза қилайликчи?
Олдинига нафас олинг. Қандай яхши, а?
Атрофга қаранг! Гўзаллик!
Энди ширин оғушида турган инсонга "Азизим, ЯНГИ кунинг қутлуғ бўлсин" деб қўйинг. Бир яйрайлик, бир яйрайлик. Эшитинг, Сизга "Келин" фасл салом қилади!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Oct, 15:33


#Хайрли_тун

🌙🌺Мана ўтди ғанимат бир кун
Кимлар сезди кимлар сезмади.
Бу дунёнинг бахт кемасида
Кимдур кезди кимлар кезмади.

🌙🌺Яна бир кун ўтди ғанимат
Зиё олган қалблар авжида.
Нур томонга интилмаганлар
Қолиб кетди ғафлат қўнжида.

🌙🌺Янги кун келади у ҳам ғанимат
Тилагим ҳақ сари интилиб қолинг
Чиқариб юракдан бенаф оловни
Ўрнига илму гавҳарни солинг...

🌙ХАЙРЛИ ТУН ЯҚИНЛАРИМ

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Oct, 15:04


#Лирик_чекиниш

😘 Даданг келаяпти десалар онам..

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Oct, 14:54


#Ҳаёт_дарси

⚪️ Орзуларингиз амалга ошмаслигининг 6 сабаби:

1. Ўз хоҳишингизни нотўғри шакллантирасиз. Битта нотўғри сўз сизни тескари натижага олиб келиши мумкин.

2. Истакни ортиқча баҳолаб юборасиз. Шундай қилиб, сиз  борлиқнинг мувозанат қонунини бузасиз.

3. Сизда салбий қарашлар мавжуд. Бу сизнинг хоҳишингиз амалга ошишини истамаслигингизнинг яширин сабаби ҳисобланади.

4. Сизнинг хоҳишингиз аслида сизники эмас. Сиз ҳақиқий истакларни ёлғондан қандай ажратишни билмайсиз, буни оқибатида ҳоҳиш амалга ошмай тураверади.

5. Сизнинг хоҳишингиз биринчи  босқичда қотиб қолган, сиз уни ниятга айлантирмайсиз. Қатъий қарор қилмайсиз ва ҳаракатга кўчирмайсиз.

6. Ўз хоҳишингизни ижобий ҳис-туйғулар билан тўлдирмайсиз. Бу кўпинча ўзингизга ва муваффақиятингизга ишонмасангиз содир бўлади.‌‌ Демак ишонч устида жиддий ишлашингиз керак!

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Oct, 14:52


#Тест_жавоблари

🦩1 - Феникс

Ғазаб сизни ҳаракатга келтиради. Шунчалик кучли ва ҳар доим ҳам исталмаган бу туйғу, кучли даражада сизга яшаш учун куч беради. Ва мақсадингиз учун муваффақиятли ҳаракат қилишингизга сабаб бўлади

🦩 2 - Феникс

Аксарият одамлар сингари, ижобий янгиликлар ҳам сизни жонлантиради. Яхши ўзгаришлар ҳақидаги янгиликлар сиз учун жуда яхши. Яхши янгиликларни қабул қилсангиз, янада ғайратли ва фаол бўласиз.

🦩 Феникс 3

Севги сизни тирилтиради. Ушбу ажойиб туйғу сизга фойдали таъсир кўрсатади. Сизга нисбатан муҳаббат ва самимий илиқлик намоён бўлишини ҳис қилганингизда янада ғайратли, ташаббускор бўласиз.

🦩 4 - Феникс

Сиз камдан-кам учрайдиган одамлардансиз, ёмонларга жазо яшашга ва жуда муваффақиятли ҳаракат қилишга куч беради. Сиз етказилган зарарни қоплаш истагини ҳис қилганингизда, бақувват одамга айланасиз. Қасос сизни тирилтиради...

@Magnituspexa

MAGNIT⚡️

21 Oct, 14:47


#Ривож_сари
#Бугун_байрам

📕 Китоб ўқиган инсоннинг дунёқарашининг кенгайиши қандай юз беради?
📚Бу асосан эмпатия орқали амалга ошади.

@Magnituspexa

8,920

subscribers

16,031

photos

7,137

videos