Психолог Дилфуза Аббосхоновна @psixolog_dilfuza_abbosxonovna Channel on Telegram

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

@psixolog_dilfuza_abbosxonovna


Бу каналда психологик ва мотивацион постларни укишингиз мумкин. Психолог билан онлайн ва оффлайн тренингларда учрашиш имкониятига эгасиз.

Admin @dilfuza_abbosxonovna

Психолог Дилфуза Аббосхоновна (Uzbek)

Психолог Дилфуза Аббосхоновна каналига хуш келибсиз! Бу каналда психологик ва мотивацион постларни укишингиз мумкин. Дилфуза Аббосхоновна билан онлайн ва оффлайн тренингларда учрашиш имкониятига эгасиз. Тренингларда учрашганда ёки каналда пайдаланилган мазмунлар орқали ўзингизга ёрдам топишингиз мумкин. Инсондаги психологик масалаларни ўрганиш ва қувватланганликни кенгайтириш имкониятини каналда топишингиз мумкин. Жуда муҳим масалаларни тарқатиш ва ҳалига раҳм келтириш учун Психолог Дилфуза Аббосхоновна каналига обуна бўлишингизни тавсия этамиз. Бу дарек билан жанглимоқчисиз? Топирилмаган саволларими ёки назарларими ёзиб қўйишингиз мумкин.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Jan, 19:01


Аввал Уни топ, Уни тани, У деб ён....

"Ё насиб" китобида ўқиганларимнинг энг гўзаллари....

«Яхши инсонлар ёнига элитсин юрар йўлларинг..»

Кут! Сабр қил! Аллоҳ кечиктирдими, демак, гўзаллаштиряпти...

Кун келиб бугунги заҳматинг раҳматга айланади...

Кут! Сабр қил!
Дунë насибгоҳдир. Тақдирда нима бўлса, шу бўлади.

Тафаккур қил, Роббинг Қуръонда нима дейди:
"Роббинг тезда сенга ато қилур ва сен рози бўлурсан.»

(Зуҳо сураси, 5-оят)

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Jan, 17:59


Сиз-чи?! Сиз хам БАХТНИ яхши кўрасизми!

Шунчаки топ-тоза чиройли губорсиз БАХТНИ❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Jan, 16:12


Шунака куп мурожаат шу мавзуда.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Jan, 16:11


Кайнона & Келин мавзуси....
Эх!!! Тугамайди...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Jan, 16:11


Тузук жойдан эмас... Ичида одамлар яшайдиган уйга Киз беринглар....

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Jan, 15:56


Денгиз согинганла борми😍

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Jan, 04:38


Мухаммад & Дидибуви ❤️сани согиниб булдим💋

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Jan, 04:37


Аллоҳим панохида булила.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Jan, 01:12


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер

Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер

Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил

Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт.

Аллоҳим, жума кунида,
ота-оналаримизнинг,
биз яхши кўрган кишиларимизнинг,
Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни бизларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин. Амийн

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

30 Jan, 09:52


Болларимга худди шунака ургатканман... Омадлиман дивургин диман доим 😍

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

30 Jan, 09:38


Нима демокчи эканимиззи тушундингиз-а?!

СИЗ ЭНГ ЯХШИСИГА ЛОЙИКСИЗ ❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

30 Jan, 09:37


Эри топармон - тутармон эди. 
Аёл "тежаб-тергаб ишлатайин, болаларимга асқотар, борини ишлатаверсам, эрта-бир кун тегирмоннинг суви қуриса, болаларимнинг куни эски-тускиларга қоладими?" деган ўйда янгиларни асраб қўйиб, йиртиқни ямаб, эскини авайлаб ишлатарди. Қаторлаб пойдеворлари баланд уйлар қурдиришди. Чиройли таъмирлаб, жиҳозлаб қўйиб, ўзлари ошхона олдидаги айвонда тиқлишиб ўтиришарди.
Бедаво дардга чалинди. Сандиққа солиб қўйган янги матосидан либос киймай, жавондаги янги идиш -товоғидан овқат емай, уста боқиб, емай-ичмай тиклаган ҳашаматли уйларида оёқ узатиб ўтирмай вафот этди. 
Вафотига йил тўлиб-тўлмай эри уйланди. Марҳума сандиғига солиб, яхши кунларга атаб қўйган матолардан  эркакнинг янги аёли — кундоши ранг-баранг либослар тиктириб кийди. "Болаларимнинг тўйида ишлатаман"  деб олиб қўйган идиш-товоқларга кундоши қариндошларига тансиқ таомлар тортиб, зиёфатлар берди.
Аёл тежаб-тергаб, энидан-бўйидан қийиб, эскини ишлатиб, янгини авайлаб рўшнолик кўрмай ўтиб кетди. Эрининг қабатида туриб, қурдирган уйларида бошқалар ҳузур кўрди, сандиғию жавонини тўлдирган буюмлар етти ёт бегоналарга буюрди...

Кийим жавонингиздаги энг чиройли кийимингизни бугун кийинг. Энг чиройли идишингизда ўзингиз таомланинг, чой ичинг. Ўзингиз оёқ узатиб ўтирадиган уйингизни чиройли таъмирлаб, ўтиришга кўзингиз қиймаган мебеллларингизга яйраб ўтиринг. Эртага нима бўлишини ҳеч биримиз билмаймиз. Фурсат борида қўлимизда бўлган, имконимиз етган барча яхшиликларни аввало ўзимизга қилайлик.

Чунки умр қиссасининг охирида ҳамма ўзидан узр сўрайди...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

30 Jan, 03:03


ТЕЗ КУНДА ЭНГ ЗУР СЕМИНАР ТРЕНИНГДА КУРИШАМИЗ. БУ ЭНГ АКТУАЛ МАВЗУ.

МАВЗУ : 50+

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

30 Jan, 01:57


Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
Аллоҳнинг зикри билан бошланган кун қандай яхши!

Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Хайрли тонг тилайман Чиройлигим...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

29 Jan, 17:06


Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга, дийдорлар учун.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

08 Jan, 17:04


"СИЗГА ГАПИМ БОР" ЙИЛНИ ЭНГ ЗУР ТРЕНИНГ БИЛАН БОШЛИМИЗ❤️❤️❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

08 Jan, 05:08


Шундай!

Танглик ёриқларидан ҳам чечаклар ундириб қўядиган Рoббинг бор.

Хотиржам бўлавер!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

08 Jan, 02:16


🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤

ШУ СУЗЛАР СИЗГА НИМАНИ ЭСЛАТДИ
ТЕЗЗЗЗ ТОПИЛА❗️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

08 Jan, 02:04


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатух...

Қишнинг яна бир совуқ лекин омонат ва ўткинчи куни муборак бўлсин...
Бу дунёда ҳеч қайси холатдан махзун бўлманг, Аллоҳ ким нимага лойиқ бўлса шу кунни беради...

Ҳар недан бахт топинг, қувонч топинг то фоний ҳаёт тугаб асл юртимизга кетгунимизча илм, ибодат, муҳаббат билан яшанг...

Сизни яхши кўрадиганлар кўўп, ёмон кўрадиганлар саноқли...
Улар ҳам сиздек бўлолмаганидан ёмон кўришади.. 😊

Сиз ўзингизга ёқадиган ва сизни ёқтирадиганлар билан суҳбат қилинг...

Хайрли тонг қалби Чиройлиларим 🦋🦋🦋

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Jan, 17:51


​Яхши инсоним, Сиз қалбингиз соф, яхши ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди. Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди. Фақат яхши ниятда бўлинг!

Пок ният соҳиби барчага яхшиликни раво кўради.
Қалби покларга Жаннат ато бўлсин!!!

Аллохни панохида бўлинг, Чиройлиларим. Хайрли тун!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Jan, 03:27


Дунёга мухаббатла бокинг...❤️❤️❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Jan, 03:23


Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган Чиройлиларим

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз яхшиликларга, савобларга бой бўлсин.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Jan, 01:59


Бу дунёнинг жаннати қаерда деб сўрасалар “Бир инсонни ҳеч қандай  манфаатсиз, ғаразсиз  яхши кўрган инсоннинг қалбида дердим.
Агар шундай бир “қалбнинг“ ичида бўлсангиз, асло йўқотиб қўйманг жаннатингизни...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

06 Jan, 14:51


​​​​КАМАЙТИРИНГ...

​​Камайтиринг: емакларингизни, таомларингизнинг тузини, чойингизнинг шакарини, ичаётганларингизни, уйқуни...

Камайтиринг: кийим - кечакларингизни, уй жиҳозларингизни, керак бўлса-бўлмаса йиғиладиган ашқол-дашқолларингизни ва уларга сарфланаётган вақт ва куч-қувват, маблағни камайтиринг...

Камайтиринг: интернетга, телефонда валақлашишга, телевизор кўришга, беҳуда кўча кезишга, ғийбатлашишларга кетаётган вақтингизни, сарфингизни камайтиринг...

Камайтиринг: одамлардан хафа бўлишни, замондан, қисматдан ёзғиришни, йиғи-сиғиларни, миянгизга сингдириб олган «ҳақиқат»ларингизни, беқадр бўлаётганингизга ўзингизни ва атрофдагиларни ишонтиришни камайтиринг...

Шундагина яшашга вақт қолади...
Феълингизни, руҳингизни, иймонингизни, кўнглингизни тарбиялашга вақт қолади...
Ўзингизга вақт қолади...
Инсондек яшаш учун вақт қолади...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

06 Jan, 05:54


Сабр.....

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

06 Jan, 05:50


Баъзи бир инсонларга ўзи лойиқ бўлмаган меҳрни берасан, ҳаётингдан қалбингдан жой берасан...
Лекин у қадрига етмайди, сендан айб қидиради...

Ўзи воз кечиб кетади...

Аллоҳни хайр қилгани шу, дея кўникасан...

Энди у инсонга на ҳаётингда, на қалбингда ўрин қолмагач, яна сени айбдoр қилганича, сенга яқинлашишга уринади...

Билмайдики, қайта сенга ахамяти йўқ, на кўз ёши, на ёлвориши...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

06 Jan, 02:58


Энг ишончли дуст - Аллохдир

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

06 Jan, 02:00


Жилмайишдан, севишдан асло воз кечманг!

Табассумли чеҳра чиройини тарк этмайди;

Севган юрак қотмайди;

Дуо билан машғул онгда ёмонликлар туғилмайди.

Меҳр билан қилган дуоларингиз, табассум тўла хайрли оқибатларга бошласин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Хайрли, нурли, ҳузурли кун тилайман Чиройлиларим ❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

29 Dec, 06:57


https://youtu.be/HLt0Fzb0n48?si=8T_L26Wk1JTmAedo

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

29 Dec, 03:00


Ўкинманг!
Ўкинч қалбни заифлаштиради, қатъиятни сусайтиради, иродани зарарлантиради.
Шайтон учун мўминнинг хафа бўлишидан кўра севимлироқ нарса йўқ.
Ҳаётдан, сизга берилган неъматлардан завқ олиб, шукр қилиб яшанг.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

29 Dec, 02:55


Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!

Ё Роббим! Бизларни бугун тақсимлайдиган хайринг, хидоят берадиган нуринг, улашадиган раҳматинг, берадиган ризқингдан энг кўп насибадор бандаларингдан қилгин!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин.❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

28 Dec, 16:20


Я Роббим, Я Роббим, гуноҳимга тавба қилсам кечиришингга шаҳодатим бор--Ал Ғоффарсан!

Ўзингга бирлигингга, борлигинга, барча асмоларинга шаҳодатим бор, Роббим, алҳамдулиллаҳ.
Мени тавба хушъусидан, иймон ҳаловатидан айирма Я Роббим!

Хайрли оқшом Чиройлиларим, хайрли тун десам ҳам бўлаверади, ёнбошлаган ҳолингизда ҳам истиғфор айтишни унутманг, Яхшиларим!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

28 Dec, 09:23


Можешь помочь человеку ~ помоги, не можешь помочь ~ помолись, не умеешь молиться ~ подумай о человеке хорошо!
И это уже будет помощь, потому что светлые мысли ~ это оружие...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

28 Dec, 01:24


Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.

Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

28 Dec, 01:14


Фақир бўлсанг уни инсонларга билдирма, ҳатто иффатинг сабабли сени бой деб ўйлашсин!

Ғазабингни ичингга ют, ҳатто инсонлар сени доим муваффақиятли деб билсин!

Мудом табассумли бўл, ҳатто ҳамон хушнуд эканинг сабабини тополмай душманларнинг ичи зил кетсин!

Ташвишларингни одамлардан беркит, ҳатто дўстларинг сендан неъматга бурканган дея илҳом олсин!

Сабаб: Сен Аллоҳнинг кадарига Рози бўлгансан😢

Сизнинг психологингиз Д.А

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

28 Dec, 01:08


Ҳар қандай қалблар айрилувчидир фақат...

Аллоҳ учун муҳаббатлашганлар айрилмайдилар, чунки учрашув жойимиз Жаннатдир. Ин ша Аллоҳ!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Чиройлиларим
Аллоҳим Жаннатларида жамласин. Амийн ❤️

Сизга яхшиликлар тилайман 🎁

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

27 Dec, 16:06


Бу йил ман еган мороженоелани энг зури шу булди. Севиб колдим шунакасини. Шоколади унчалик ёкмади. Мороженоеси👍👍 об курила

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

27 Dec, 16:05


Гиоттодан бувижонисига оборила диб Дубайский мороженое берворишипти..
Нима димиз🔥🔥🔥 мехнат теги рохат. Келила ням ням 💐

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

27 Dec, 14:25


Хозир зур холат булди. Болларим айланиб келамиз дийишти. Албатта "Хуп майли борила" дидим. Россааа кийиништи бола билан бу ута кийин😅😅

Мани ичимда эса, "Бола колгани яхши эди. Хози бу гудаккинам билан канака айланиш" дидим.
Куюккина хайрлашишти...

Келин болам хар доимдигидек "Сиз энг яхши Ойижонсиз" дидилар😊😊

Хайр хайр дип кузаттим.
Болани ичим кизганди холос....

Орадан 5 дакика утти... Эшик тегида бакирип йиглаёткан жоним болам Муҳаммадим ва айланиш режаси бузилганидан хомуш Ота Она....
Муҳаммадим кулимга олишим билан жим булди...
"Яшааааа хаммаси ургатилганидек" дидим....

Ва багримга босиб "Энди Хайр" дидим.... Улар кетишти...

Ана шунака Севганларимиз бизни калбан хис килишади...

Диди буви билан маззарок.😍🥰

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

27 Dec, 14:16


Кеча корпоративга мазза килиб бориб келган мен😅😅😅

Ва бугун яна энага ролидаги Диди буви🥰

Алхамдуллилах ❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

27 Dec, 09:33


Жаннат сураш дуоси:

Робби ибни
Ли ъинака байтан
Фил жаннах!

Маъноси:

Эй Роббим
Ўзинг мен учун
Ҳузурингда
Жаннатда бир уй
бино қилгин!

Эй Аллоҳим!
Бизларга дунёда ҳам,
Охиратда ҳам яхшилик
ато эт,
Жаҳаннам азобидан
асра!

Ўзингга беҳисоб ҳамду
санолар айтамиз, Сарваримиз
Муҳаммад С.А.Вга салавотлар, саломлар йўллаймиз!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

27 Dec, 09:28


Қалбингизни гўзал қилинг

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди», – дедилар».

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

27 Dec, 09:28


Қалбингизни гўзал қилинг

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди», – дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

27 Dec, 05:43


Парвардигоро, менга берган ризқинг борасида мени қаноатли қил ва у ризқимни баракотли қил. Зое бўлган ҳар бир неъматнинг ўрнига яхшироғини менга эҳсон айла.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

27 Dec, 00:55


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва баракатуҳ. Хайрли тонг, баракали умр тилаймиз.
Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Dec, 20:31


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари


ЖУМА  МУБОРАК  БЎЛСИН!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Dec, 15:47


Яна корпоратив яна байрам. Хар кунинг бўлсин байрам🥰🥰🥰

Яна гулча....

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Dec, 09:04


Туппа тугрикан шу гап. Доим Аллоҳим калбларни укувчисан. Калби чиройлилани якинлаштир. Колгани уз йулида давом этсин диман. Вакт утади узи сараланиб колади.

Колганларга, калбимдагиларга МАРХАБО дейман😍

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Dec, 09:03


Одамларни ўртасини қандай фарқлайман ва уларнинг ниятлари менга нисбатан яхши ёки ёмонлигини қандай ажратаман?

Атрофингдаги шахсларнинг асл ҳақиқатини Аллоҳдан ўзгаси билмас. Шунинг учун сен доимо: “Аллоҳим, мени менга яхшилик хоҳлаганга йўллаб қўйгин! Менга ёмонлик хоҳлаганни мендан буриб қўйгин!”, дея дуо қил.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Dec, 04:24


Кечиримли кишилар - қалби яхшиликлар билан лиммо - лим кишилардир. Улар дунё қийматини биладилар ва одамларнинг айби билан ўралашмайдилар.

Ким авф этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир.

(Шуаро 40)

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Dec, 02:48


Мулоҳаза қилганмисиз, энг кўп диққат - эътиборимиз ердаги номланишларимизга қаратилган. Масъул амалдор, вазир, шайх ва бошқалар.
Лекин биламизми, самода ҳам ҳар биримизни номланишимиз бор. Фаришталар айни дамда ҳар биримизни нима деб номлашяпти экан?

Рўзадор, ростгўй, солиҳ ва бошқалар... ми? Ёки ёлғончи, мунофиқ, золим ва бошқаларми?

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Dec, 02:09


💗❤️💜

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Dec, 02:08


Юрагинг сиқилса, ҳеч бир инсонга шикоят қилма! Балки «Роббим! Мени зарар тутди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» дея такрорлайвер.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Dec, 01:03


Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бизга яна бир янги кунни ҳадя қилган Роббимизга ҳамд айтамиз: Алҳамдулиллаҳ!

Кунимизга, ризкимизга барокат берсин. Аллохимга суюкли бу́линг!🦋

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Dec, 01:01


Факат севги хакида севилиш хакида гапиринг- албатта севиласиз❤️
Факат бахт хакида гапиринг-албатта бахтли буласиз.
Яхши хает хакида сухбат куринг-айнан шундай хаетда яшайсиз.🌸
Гузал инсонлар хакида хаел суринг- атрофингиз шундай инсонларга тула булади.
Бор холатингизга шукур килинг - ундан ку́пи берилади

Хает конуни жуда оддий...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Dec, 05:27


Эшитиб йигладим, 😢😢
Охиригача эшитинг,
ўғил қизларила бўлса жўнатиб куйинглар .

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Dec, 02:43


Руҳнинг ҳам қулоқлари бор. У ақл эшитмаган ва идрок этмаган нарсаларни эшитиш имконини беради.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Dec, 02:41


Согиндим 😢.....

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Dec, 02:39


Ҳаёт бебаҳо ва у қайта берилмайди!

Инсон тугамайдиган ҳаёт ташвишлари билан бир умр курашади. Гўёки, бир кун келадию ҳамма ташвишлари тугаб ўзи хоҳлагандек яшайман деб ўйлайди. Аммо ўша кун келмаслиги ҳам мумкин. Келган тақдирда ҳам ўша кунларнингда ўзига яраша ташвиши бўлади...

Шунинг учун, яшашни бугундан бошлаш керак. Ширин ҳаётингизни ўзингиз учун бебаҳо деб билинг ва бир дақиқасини ҳам зоя кетказманг!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Dec, 02:23


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

• Кимки тасбеҳда давомий бўлса, юзи гўзаллашади.
• Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга хайр, яхшиликлар ёғилади.
• Кимки истиғфорда давомий бўлса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Dec, 01:22


Қаерда бўлма, қай ҳолатда бўлма яшашни унутма, яшаш учун келгансан, бугунни яша, бугунни сев, бугунга шукур қил, эътибор берма шамолнинг йўналишига, ҳавонинг инжиқликларига, йўлингдамисан давом эт, учяпсанми парвозингдан тўхтама, севяпсанми севавер ахир бу сенсан Сен...❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Dec, 01:18


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух

Аллоҳим берган яна бир кунингиз сиз ўйлаганданда чиройли бўлишини тилайман!
Аллоҳ раҳмат-у барокат уруғларини оилангизга ҳадя этсин!

Савобларга тўлиб яшанг Чиройлиларим!
Аллоҳ барчангизни ўз паноҳида асрасин!

Эрта тонгда неки ният қилган бўлсангиз ижобат бўлсин.
Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин..

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

07 Dec, 01:13


Мазлумни дуоси ижобат...

Бир қашшоқ балиқчи катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.
Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.
Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди..
Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.
Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан қон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган золим одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.
Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.
Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.
Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебдилар:
-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
Золим безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.
Шунда у одам балиқчидан сўрабди:
-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?
Шунда балиқчи дебди:
-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..
Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

06 Dec, 14:23


ШОКОЛАД ОНАЖОНИНГ БИЛАН ШОКОЛАД ЕГАНИ КЕГАНИНГДАГИ БАХТ- БУ АЛЛОҲНИНГ СЕНГА БЕРГАН НЕЪМАТИДИР.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

06 Dec, 13:02


Ҳаётингиздаги энг муҳим нарса бу яқинларингиздир!
Уларни бутун ҳаётингизни асрагандек асрашга ҳаракат қилинг!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

06 Dec, 10:17


ЙИГЛАДИМ....
ЙИГЛАЙСИЗ😭

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

06 Dec, 03:11


Истиғфор нақадар ажойиб!
Қулфларни очади.
Кўнглингни ёзади.
Мол-дунёни кўпайтиради.
Аҳволингни яхшилайди.
Ёмғир ёғдиради.

«Астағфируллооҳал-ъазиим ва атуубу илайҳ».

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
Чиройлиларим кунингиз хайрли барокатли ва савобга бой кун бўлсин.

Сизга яхшиликлар тилайман 💐

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

06 Dec, 02:36


Қалб сирига эришганлар
нима қилади, биласизми..?

Ғазабланмайдилар...
Аразламайдилар...
Ранжимайдилар...
Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар...
Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар...
Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар...

Ва сукут қиладилар...
Сукутда сўзлайдилар...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

05 Dec, 02:31


Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган Чиройлиларим

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиратингизни гўзалликларга тўлдирсин!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

04 Dec, 18:38


Айни дамда... 🦋

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

04 Dec, 18:30


Ким манга ухшаб чой яхши кўради😍

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 14:47


АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
дейишга одатланинг

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 14:16


Ўзи истамаган инсонга ёрдам беролмайсиз...❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 13:18


•Баъзан кўнглим ҳолдан тояди.
''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан.

•Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман.  Енгил тортаман.

•Баъзан сукут қилишимни билсам ҳам кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан.

•Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади.  "Албатта, бир қийинчилик билан енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.

•Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 13:15


Қалб сирига эришганлар
нима қилади, биласизми..?

Ғазабланмайдилар...
Аразламайдилар...
Ранжимайдилар...
Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар...
Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар...
Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар...

Ва сукут қиладилар...
Сукутда сўзлайдилар...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 13:13


Аллох учун тавба қилаётган гунохкорнинг овозидан ёқимлироқ овоз йўқ..

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 13:08


"ИМТИХОН"ЛАРИМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР...

Кеча кўнглингизни оғритган одамни бугун оламдан ўтганини эшитсангиз, «ажаб бўпти, қутулибман» деёлмайсиз. Уни айблашга ортиқ тилингиз айланмайди. Ҳатто душманингиз бўлса ҳам, уни дуо қиласиз, мағфират тилайсиз. Эслаганда кўзингизга ёш келади. Нега шундай, биласизми?

Чунки у сизга душман эмасди, у сиз учун Аллоҳнинг имтиҳони эди. Ва бу ҳақда Раббимиз ўз Каломида эслатган: «Баъзиларингизни баъзиларингиз билан имтиҳон этажакмиз», деган эди...

Бизга ноҳақлик қилаётганларга – уларни имтиҳон ўлароқ йўлимиздан чиқарган Раббимиз ҳурмати, сабр қиламиз. Ҳақ эканимизни исботлашга уринмаймиз. Чунки бу дунёда фақат ўлим ҳақ.

Бизни Аллоҳнинг назарида туришимизга сабаб бўлаётган «имтиҳон»ларимиз омон бўлишсинлар...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 13:03


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ шундай дейди: Мен борамда бандам қандай гумонда бўлса, Мен ўшандайман. Мени ёдида тутса, Мен у билан биргаман. Агар бандам Мени ёлғиз ҳолида эсласа, Мен ҳам уни ёлғиз ҳолида эслайман. Агар Мени кўпчилик орасида эсласа, Мен ҳам уларни яхшилар орасида эслайман. Агар бандам Мен томон бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар бандам Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар бандам Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб келаман», - дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий ривоятлари.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 13:01


РОББИНГНИ НИМА БИЛАН ТАНИЙСАН?

Бир табибдан "Роббингни нима билан танийсан", деб сўрашди. У: "Асалари билан танийман, бир тарафи билан асал чиқаради ва бир тарафи билан чақади", деб  жавоб берди.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 12:56


Мен дуо қилай, сиз "АМИЙН" денг азизларим.

Аллоҳим!
Билинган, билинмаган, кўринган, кўринмаган, хаёлга келган, келмаган ҳар хил ёмонликлардан, беморликлар, дард, қазо, қарғиш, оҳ, бало, назар, ташвиш, дуоибад, банда ҳақига киришдан, шаърга тойишдан мени, аҳли хонадонимни, севганларимни, бутун мўмин - мусулмонларни муҳофаза айла!
Шу дуоларимни ўқиб турган барча юртдошларимни ўзинг панохингда асра .

Амийн .

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 10:49


ЮТТИМ😭😭😭

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 10:46


ОНА ВА БОЛА....

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 10:38


Биз инсонлар фақат камчиликларни кўриб ўрганиб қолганмиз.

Ҳеч тафаккур қилганмисиз, сизда нималар бор?

Ақл, чирой, кўз, оёқ, қўл... санаса саноғи йўқ.

Ғам ташвиш дейсизми, у ҳаммада ҳам бор.

Аслида ҳаёт шулар билан қизиқ эмасми?

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 07:51


Ассалому алайкум хайрли кун Чиройлиларим 💋

Сизга яхшиликлар тилайман ❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

18 Nov, 07:50


Бир биримиздан яхши сўзлар эшитганимизда, бир биримиздан яхшиликлар кўрганимизда рахмат ила қилган барча дуо-ю тилакларимизни Аллоҳ ижобат айласин!

Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!
Аллоҳ Биздан рози бўлсин!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

17 Nov, 19:14


Ётишдан олдин қучоқлаш тезроқ ухлаб қолишингизга ва яхши ухлашингизга ёрдам беради

Психологларнинг таъкидлашича, "қучоқлаш ва севиш" гормони окситоцин уйқу фазасининг давомийлигини оширади, шунинг учун одамлар яхши ухлайдилар.

Қучоқлар тезроқ ухлаб қолишингизга ёрдам беради ва хавфсизлик ҳисси уйқу сифатини яхшилайди.😉

КУЧОКЛАНГ ВА УХЛАНГ...❤️
Эртагача Чиройлиларим

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

17 Nov, 18:16


Бефойда, уринма!

Сени фақатгина кўрганлари ва эшитганлари қадар англай оладилар.

Кўрганлари эса, фақатгина ўз англаганлари даражасида бўлади.

Яъни: yмрингни бировларга ўзингни англатиш учун сарфлама бефойда.

Нима қилсанг қил, кўзлари ва қулоқлари эшитгани қадарсан.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

17 Nov, 18:08


https://youtu.be/5vppJrWii4k?si=RQ1ySE0eiGJqN-lp

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

17 Nov, 17:44


Инсоннинг қадри нима билан ўлчанади, биласизми?
Излаган, қидирган нарсаси билан!
Инсон ниманики изласа, ўшанга лойиқдир.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

04 Nov, 01:48


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Чиройлиларим!
Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

03 Nov, 16:08


Незаменимых нет, но есть необходимые:
Родные, Близкие, Любимые, Друзья...
Судьбою данные и ею же хранимые.
Те, без которых просто жить нельзя.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

03 Nov, 02:44


Aссалому алайкум Чиройлиларим Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

Сизни яхши кўраман 🦋

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

02 Nov, 01:54


Дунё уч кундан иборат:
• кеча - уни яшаб бўлдик, энди қайтмайди;
• бугун - уни яшаяпмиз, бардавом бўлмайди;
• эрта - унда биз қаерда бўламиз: ҳаётдами, қабрдами билмаймиз.

Шундай экан, кечиримли бўлинг, арзимас нарсага маҳзун бўлманг, бу дунё фоний, қадри йўқ...
Ассалому алайкум Чиройлиларим мунаввар ва чиройли тонг муборак бўлсин ❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

02 Nov, 00:43


​​ДУО  ҚИЛАЙЛИК

Етса раҳмат етмаса узр дедилар
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар.
Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож
Топмасак ёрдам беришга илож
Дуо учун ахир олинмайди бож,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача кўп яхши амал.
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Дуо қилмоқдикни айласак одат,
Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат.
Шу сабаб айбимизни кечирса шояд,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

01 Nov, 14:48


Бу ноябрь менинг энг яхши ноябрим бўлади ин шаа Аллоҳ...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

01 Nov, 00:33


Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Чиройлиларим Жума тонги муборак бўлсин...

Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Oct, 13:40


Инсон инсондир ҳамиша, ҳамфикр, ҳамроз билан!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Oct, 09:50


Фақат яхшиликларни кўрадиган кўзлар нақадар яхши кўзлар...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Oct, 03:30


ҲАР ИШДА БИР ҲИКМАТ БОР

Тўлиб ичга дардларинг,
Дунё бўлса сенга тор.
Синдирмагин сабрингни,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Кулиб хандон отсанг ҳам,
Хаста бўлиб ётсанг ҳам,
Алам захрин тотсанг ҳам,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Сўниб орзу тилагинг,
Келмай қолса яшагинг,
Теккизмагин курагинг,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Ишларинг кетиб ортга,
Дўстлар айланса ёдга,
Берилмагин фарёдга,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Йигласанг кулиб тургин,
Тўхтамай юриб тургин,
Сабр қил кутиб тургин,
Ҳар ишда бир, ҳикмат бор.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

31 Oct, 01:04


Бир нарса қил-ки, гўзал бўлсин!
Қийинми?
У вақтда гўзал бир нарса сўйла!
Тилинг айланмаяптими?
Ундай бўлса гўзал бир нарса кўр ёки гўзал бир нарса ёз!
Уни ҳам бажаролмайсанми?
У замон гўзал бир нарсани бошла!
Аммо фақатгина гўзал нарсалар бўлсин.
Чунки, ҳар инсон ўлайдиган ёшда...

Ассаламу алайкум тонг хайрли бўлсин.
Гўзал яшанг, қалбингиз Аллоҳнинг қароргоҳи бўлсин.
Барча нарсада Унга таваккул қилинг...

Омад берсин, азизлик берсин сизга Чиройлигим...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

30 Oct, 14:28


Бир куни шундай одамни учратасанки, унинг кўзларидан сенга Тақдир қараб туради.

Элчин Сафарли

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

30 Oct, 02:01


Ассалому алайкум Чиройлиларим хаммага хайрли тонг муборак бўлсин.
Бугунги кунимиз савобга бой ва барокатли бўлсин ❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

29 Oct, 17:20


«Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ваннеъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак!”

Маъноси:
“Аллоҳим! Сенга лаббай ва яна лаббай! Сенга лаббай! Сенинг шеригинг йўқ! Сенга лаббай! Албатта, ҳамд ҳам, неъмат ҳам Сенга мулкдир! Сенинг шеригинг йўқдир!”

Аллоҳ таоло ҳар бандани Уйида икром этиб, меҳмон айласин ва “Лаббайка”ни ота онангиз, оилангиз, фарзандларингиз, дўстларингиз билан бирга этишни насиб этсин!
Айтганларга қайта этишлик, Аллоҳимнинг икки харамида яна бўлишлик насиб бўлсин..

Хайрли оқшом Чиройлиларим!

Бугун сураганларим ичида шу ниятим куппп булди. Онажоним кулларидан ушлаб тавоф килиш насиб этсин амийн.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

29 Oct, 06:27


رب إنى لما انزلت الي من خير فقير..

“Робби инни лима анзалта иллаййа мин хойрун фақир”

«Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман».

“Қосос” сураси, 24-оят

Энг гўзал дуолардан бири...
Ҳамма сўралгувчи дуони ўз ичига олган оят...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

29 Oct, 00:17


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..

Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

28 Oct, 23:25


Дуо - Ишқдир.
Дуо - Саодатдир.
Дуо - Умиддир.
Дуо - Ибодатдир.
Дуо - Эсланмоқдир, эсламоқдир.
Дуо - Қалбларнинг ноласидир.
Дуо - Ғойибона бирлашмоқдир.
Дуо - Нурдир.

Дуо қилаверинг, балки биз қилган дуо билан, ёки бизнинг ҳаққимизга қилинган дуо билан омондирмиз...

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

28 Oct, 16:48


Кузингизни очинг....

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

28 Oct, 15:13


Айюб алайҳиссалом нажотни 18 йил кутдилар...
Юсуф алайҳиссалом 13 йил кутдилар...
Яъқуб алайҳиссалом 14 йил кутдилар...
Мусо алайҳиссалом кушойишга 40 йил интизор бўлдилар...

(Умидингизни сўндирманг, дуоларингиз) албатта тез орада ижобат бўлади.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Oct, 18:30


"Баъзи инсонлар дуо кабидир - ҳузур бахш этадилар..."

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Oct, 01:21


Инсонлар билан муносабатларнинг манфаатлар устига қурилмагани - энг самимийси деб ўйлайман.

Эвазига ҳеч нима кутмасдан, шунчаки шартсиз муносабатлар бор...

Xeч нима кутмасдан яхши кўриш эса абадиятга ўхшайди.

У ёқимли, ҳақиқий ва ҳеч қачон тугамайди.

Буни ҳамма билан ҳам уддалай олмайсан, юрак ўзи ноёбларини танлаб олади…

Ана шунака 🥰

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Oct, 01:02


​​Қилган яхшилигингизни билмаганлардан хурсанд бўлинг!

Чунки уларнинг ўрнига сизга Оламлар Робби жавоб қайтаради.
Одамларнинг бергани қаерда-ю, Аллоҳники қаерда?

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Oct, 01:00


Чиройлигим...
Яхши дам олдингизми?
Уйғонгач, Аллоҳга шукрона айтдингизми?
Унутманг, энг бахтли инсон шукрдаги, энг бой инсон эса сабрдаги инсондир.
Қаранг, табиат гўзал, Аллоҳнинг яратиқлари гўзал, ўзингиз гўзалсиз.
Энг гўзал махлуқот (яратилган) бу биз инсонлармиз.
Атрофга назар солингда, агарда кимдандир ҳафа бўлган бўлсангиз кечиринг, ёмон кўрсангиз яхши сифатини, қачондир сизга яхшилик қилганини ўйлаб топинг.
Шунда қалбингиз енгиллайди, ҳаёт ёрқинроқ кўрина бошлайди.
Ўзи жуда ҳам қисқа яшаймиз.
Қаранг кеча бола эдингиз, бугун ақли расо кап катта инсонсиз.
Эртага эса 80-90 кирасиз-да...
Ҳар тонгни қувончла қаришлаб, энг биринчи кундек қаранг, жаннатга томон бир қадам ташлайман бугун, ҳаммага яхшилик қиламан, ибодат қиламан, яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтараман, яқинларимга меҳр бераман деб ният қилинг..
Сиз энг яхши, керакли инсонсиз, касбингиз, кўринишингиз қандай бўлиши муҳиммас...
Сизда гўзал қалб, оташин меҳр бор.
Шундай а?
Сизни яхши кўраман..
Сизнинг психологингиз Дилфуза 💐

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

26 Oct, 00:56


Дуо қилаётганда вақт тиғиз бўлса, аммо қалбингиз эхтиёжга тўлиб кетган бўлса, Аллохдан фақат афв сўраб дуо қилаверинг!

Аллох афв қилса, хожатлар сўрамасак хам бароридан келаверади.
"Аллохумма, иннака ъафуввун, кариймун, тухиббул афва, фаъфу ъанний!"
Аллохим, Сен афв қилувчисан, авф қилишни яхши кўрасан, бизни авф қилгин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг Чиройлиларим ❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

25 Oct, 06:29


Дуони фақат Аллоҳдан бирор нарса сўраш деб билманг.

Дуо —
Астағфируллаҳ дея афв сўрашни;
Алҳамдулиллаҳ дея севинчни,
СубҳанАллоҳ дея ҳайронликни;
Инна лиллаҳ дея қайғуни;
ИншааАллоҳ дея умидни;
Аллоҳу Акбар дея ҳайратни билдирмоқликдир дуо.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

25 Oct, 05:27


Баъзи нарсалар хотираларда гўзал қолади!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

25 Oct, 05:25


Ақлли бўлиб дунё дардини тушунма. Телба бўл, дунё сенинг дардингни тушинсин.

Тушундингми?!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

25 Oct, 05:14


Муьжизалар бор. Бунга факат ишониш керак😢

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

25 Oct, 04:56


Йўл борми юриш керак,
Кайфият борми ҳис қилиш керак,
Парвоз бўлса, учиб кўриш керак,
Орзу бўлса, эришиш керак,
Муҳаббат бўлса севиш керак,
Умрингиз бор яшаш керак,
Кунингиз бор синаш керак,
Инсонлар бор ҳар бири бир китоб ўқиш керак,

Куннинг кунлигини юрак❤️билан хис килиш керак...
Алхамдулиллах

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

25 Oct, 01:46


Яхши кўрган инсонларингизни жуда маҳкам тутинг!

Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!

Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.

Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!

Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа.

Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!

Шайх Алий Тантовий

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

25 Oct, 01:36


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Хайрли тонг Чиройлиларим💋 Кунимиз савобга бой барокатли ўтсин!
Жуманинг файзи ва хайри савоби, нури юзларимизни безасин!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

25 Oct, 01:34


Эрталабки зикрлар. Кун давомида хайрли амаллар билан бардавом бўлинг!

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

24 Oct, 18:16


Хайрли тун Чиройлиларим... Ширин тушлар ҳамроҳ бўлсин... Эртанги тонгни яхши кутиб олиш насиб этсин барчамизга... Хонадонингизга файзу барокат тилайман.

Эрта тонггача Аллоҳга омонатсизлар💋

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

24 Oct, 03:48


Устозимни яхши кўраман ❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

24 Oct, 02:12


Теззз шуни якинларизга илинила. Силага ТРЕНИНГ совга киламан💐

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

24 Oct, 02:11


ТРЕНИНГ СОГИНДИЛАМИ😘

https://t.me/psixolog_dilfuza_abbosxonovna

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

24 Oct, 02:06


ТАҚДИРИ АЗАЛ

Кимдир 22 ёшда институтни тугатди, лекин 3 йил иш тополмай сарсон бўлди.

Кимдир 25 ёшидаёқ катта бир корхонага раҳбар бўлди, лекин 50 ёшда вафот этди.

Кимдир 50 ёшда директор бўлди, лекин 90 га кириб бу дунёдан ўтди.

Кимдир шу чоққача сўққабош, у тенги бошқа бировнинг невара-эвараси бор.

Макрон 39 ёшда президент бўлган, Роберт Мугабе эса 63 ёшда.

Шумахер 25 ёшда чемпион бўлган бўлса, Нино Фарино 44 га кириб, пойгада биринчи ғалабасини қўлга киритган.

Уоррен Баффет 56 ёшда миллиардер, Цукерберг эса 23 ёшда.

Кайли Женнер 21 ёшида қанча-қанча миллиардер эркакларни доғда қолдириб, энг ёш миллиардер аёлга айланган.

Ирландиялик таниқли пиво ишлаб чиқарувчи Артура Гинесс 56 ёшни қарши олганда, у 21 фарзанднинг отаси ҳам эди.

Жордж Клуни 55 ёшга кириб, илк бор ота бўлди.

Бу дунёда ҳар бир одамнинг ўз тақдир йўли, ўз даври ҳамда фалсафаси бўлади.

Вақт тушунчаси барча учун фарқли.

Агар чуқурроқ ўйлаб кўрсак, бу дунёни ҳар биримиз ўз вақт ўлчовимиз билан яшаб ўтамиз.

Кимдир ҳаёт аталмиш бу пойгада ё сиздан кейин ёки олдинда. Бу табиий ҳол. Умр пойгасида ҳеч ким, ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай олмайди.

Шунинг учун ўзимизни кимгадир солиштириш, ҳасад қилишимиз бефойда. Бу тақдири азал.

Ҳаёт - бу лаҳза. Тақдир қачондир сенга бериши мумкин бўлган иноятни кутиб яшаш ва давринг келганда суриб қолиш имкониятидир.

Бас шундай экан, унинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олинг. Қўрқманг. Кечикмайсиз. Эрта ҳам эмас. Ҳар нарсага вақти соати келгандагина эришасиз.

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

24 Oct, 01:46


ЯХШИ БУЛИЛИК ❤️

Психолог Дилфуза Аббосхоновна

24 Oct, 01:46


АЖАБО!..

Шайх Аҳмад Ийсо Маъсуровий ҳафизаҳуллоҳ бундай дейдилар: «Мен доим жанжаллашиб, атрофидаги инсонлардан кўнгли тўлмай, уларни ёқтирмай юрадиган кишиларга ҳайрон қоламан. Ахир дунё жуда қисқа-ку: “Уларни (қиёматда) тўплайдиган кунда (ўзларини бу дунёда) гўё кундуз кунинг бир соатича тургандек сезишиб, бир-бирларини таний бошлайдилар” (Юнус сураси, 45-оят).
Шунингдек, мен вақтини дунёнинг майда-чуйда ишлари сабаб беҳуда кетказаётганларга ҳам ҳайрон қоламан. Ахир улар Қиёмат куни: “Ерда йиллар ҳисоби бўйича қанча турдинглар”, дейилса, улар “Бир кун ёки ярим кун. Санаб турувчи (фаришталар)дан сўрагин”, дейдилар” (Мўминун сураси, 113-оят)».

5,254

subscribers

5,691

photos

2,531

videos