Ибн Қоййим дурдоналари @ibnulqoyyim Channel on Telegram

Ибн Қоййим дурдоналари

@ibnulqoyyim


Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

“Аллоҳ субҳанаҳу таоло Пайғамбар алайҳи саломга зиёда илмни сўрашга буюриши илм учун етарли шарафдир”.

«Мифтаҳ дар ас-саада» 18-важҳ.

@ibnulqoyyim

@shayxulislom

Ибн Қоййим дурдоналари (Uzbek)

Ибн Қоййим дурдоналари канали – бу сизнинг илмий маълумотларингизни ошириш учун идеал манба. Каналда Ислом динининг маънавий тараққийоти, маълумотлари ва замонавий муаммоларга ушбу замонада қандай ёрдам бериш кераклиги ҳам асосий хусусиятлар ўзаро муқобилалик қилинадиган ахамиятли маълумотлар кўрсатилиб, таҳлил қилинади ва фойдаланилади

Бирга компания қилишдингизда, ҳар кун илмингизни ошириш, масъул муаммоларни ўрганиш, жаннатга бориш учун марказ сифатида каналга аъзо бўлиб, янги маълумотлар олиб боришингиз мумкин. Ибн Қоййим дурдоналари канали узунда сизни фойдали маълумотлар, таҳлиллар, ва созламалар кутмоқда. Нега кушимча кўринган ёки ҳеч курилмаган бу канал бугунги кунда хеч кийинчаларнинг фикрларини аниқлашда ва жаҳилликни камайтиришда муҳим манба бўлиб кузатилмоқда. Сизга Фойдали сўзлар ва таҳлиллар кўрсатилиши боишла канал ишончли ёрдамчи бўлиб қолади.

Ибн Қоййим дурдоналари

23 Jan, 09:14


#1214_дур

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, бири киши у зотга унутишдан шикоят қилди. У зот: «Либан-тутатқини ўзингга лозим тут, у юракни тетиклаштиради ва унутишни кетказади», деди.

Ибн Қоййим «Зодул маъод», 356.

Изоҳ: кундур, тутатқи – яъни, “ладан” Арабистон ярим ороли, Яман ва Шарқий Африкада кенг тарқалган Boswellia номли дарахтдан олинган хушбўй смола, қатрон.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

21 Jan, 07:42


#1213_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
وقد اختلف الناس في الأفضل من الترتيل وقلة القراءة أو السرعة مع كثرة القراءة: أيهما أفضل؟

والصواب في المسألة أن يقال:
إن ثواب قراءة الترتيل والتدبر أجل وأرفع قدرا، وثواب كثرة القراءة أكثر عدداً ، فالأول: كمن تصدق بجوهرة عظيمة، أو أعتق عبدا قيمته نفيسة جدا، والثاني: كمن تصدق بعدد كثير من الدراهم، أو أعتق عددا من العبيد قيمتهم رخيصة.

"زاد المعاد"، ١/ ٣٢٨.

«Одамлар Қуръонни кам қироат қилиш, лекин тартил билан ўқиш афзалми ёки қироатни кўпайтириб, тез ўқиш афзалми эканида ихтилоф қилдилар. Қайсиниси афзал?

Тўғриси шуки, тартил ва тадаббур билан қироат қилишнинг савоби тезроқ ва қадри баландроқдир.
Кўп қироат қилишнинг савоби ҳам кўпдир.
Биринчи кўриниши – худди катта гавҳарни садақа қилиш ёки қиммат қулни озод қилиш кабидир.
Иккинчи кўриниши эса – кўпгина дирҳамларни садақа қилиш ёки нархи арзон бўлган кўп қулларни озод қилиши кабидир».

«Зодул маъод», 1/328.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

16 Jan, 04:53


#1212_дур

Ҳотам ал-Асом раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله تعالى:
وقال حاتم الأصمُّ: لا تغترَّ بمكانٍ صالحٍ، فلا مكان أصلح من الجنّة ولقي آدم فيها ما لقي. ولا تغترَّ بكثرة العبادة، فإنَّ إبليس بعد طول العبادة لقي ما لقي. ولا تغترَّ بكثرة العلم، فإنَّ بَلْعام بن باعورا لقي ما لقي وكان يعرف الاسم الأعظم. ولا تغترَّ بلقاء الصالحين ورؤيتهم، فلا شخص أصلح من النبيِّ - صلى الله عليه وسلم - ولم ينتفع بلقائه أعداؤه والمنافقون.

مدارج السالكين 2/ 183.

باعورا: هو رجل من بني إسرائيل.

«Яхши макон билан алданма, чунки жаннатдан яхшироқ макон йўқ эди, лекин у ерда Одам (алайҳиссалом) қандай синовларга дучор бўлганини биламиз. Кўп ибодат билан ҳам алданма, чунки Иблис узоқ вақт ибодат қилганидан кейин қандай оқибатга йўлиққанини биламиз. Илмнинг кўплиги билан ҳам алданма, чунки Балъам ибн Бауро қандай ҳолатга тушганини биламиз, ваҳоланки у Аллоҳнинг энг улуғ исмини билган эди. Солиҳ кишиларни кўриш ва улар билан учрашиш билан ҳам алданма, чунки Расулуллоҳдан ﷺ солиҳроқ киши йўқ эди, лекин у зотнинг душманлари ва мунофиқлар бу учрашувдан ҳеч қандай фойда олмадилар».

Ибн Қоййим «Мадорижус соликийн», 2/183.

[Балъам ибн Бауро - Мусо алайҳиссалом замонида яшаб ўтган олим киши эди].


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

14 Jan, 20:48


#1211_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
فَالْحَيَاةُ فِي الْحَقِيقَةِ حَيَاةُ الْقَلْبِ، وَعُمُرُ الْإِنْسَانِ مُدَّةُ حَيَّاتِهِ فَلَيْسَ عُمُرُهُ إِلَّا أَوْقَاتَ حَيَاتِهِ بِاللَّهِ، فَتِلْكَ سَاعَاتُ عُمُرِهِ، فَالْبِرُّ وَالتَّقْوَى وَالطَّاعَةُ تَزِيدُ فِي هَذِهِ الْأَوْقَاتِ الَّتِي هِيَ حَقِيقَةُ عُمُرِهِ، وَلَا عُمُرَ لَهُ سِوَاهَا.
وَبِالْجُمْلَةِ، فَالْعَبْدُ إِذَا أَعْرَضَ عَنِ اللَّهِ وَاشْتَغَلَ بِالْمَعَاصِي ضَاعَتْ عَلَيْهِ أَيَّامُ حَيَاتِهِ الْحَقِيقِيَّةُ الَّتِي يَجِدُ غِبَّ إِضَاعَتِهَا يَوْمَ يَقُولُ: {يَالَيْتَنِي قَدَّمْتُ لِحَيَاتِي} [سُورَةُ الْفَجْرِ: ٢٤] .

الداء والدواء ص55.

«Ҳақиқий ҳаёт – қалб ҳаётидир, инсоннинг умр муддати эса унинг ҳаёт давридир. Унинг умри, аслида, фақат Аллоҳ учун бўлган ҳаёт вақтлари ҳисобланади. Айнан ўша онлар унинг ҳақиқий умридир. Яхшилик, тақво ва (Аллоҳга) итоат ушбу ҳақиқий умр вақтларини кўпайтиради. Унинг бундан ўзга умри йўқ. Умуман олганда, банда Аллоҳдан юз ўгириб, маъсиятлар билан машғул бўлса, унинг ҳақиқий ҳаётининг кунлари беҳуда кетади. Бу кунлар беҳуда ўтганидан афсусланадиган вақт келади, ўша куни у: «Эҳ, қанийди (охират) ҳаётим учун бирон нарса тайёрлаб қўйганимда эди» (Фажр: 24-оят) деб айтади».

«Дард ва даво», 55.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

12 Jan, 03:32


#1210_дур

Сулаймон ибн Қосим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال سليمان بن القاسم رحمه الله:
 "كل عمل يعرف ثوابه إلا الصبر، قال اللَّه تعالى: ﴿إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ﴾.
قال: كالماء المنهمر.

عدة الصابرين ١٧٧.

«Ҳар бир амалнинг савоби маълум, фақат сабрнинг савоби маълум эмас. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, сабр қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур». (Зумар: 10-оят).
(Тўхтовсиз) қуйилаётган сув кабидир», деди.

Ибн Қоййим «Уъддатус собирийн», 177.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

31 Dec, 11:32


#1209_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ охиратга рағбати бўлган мўминни сифатлаб, айтади:

قال ابن القيم في صفات المؤمن الراغب بالآخرة :
١. هو في وادٍ والناس في واد .
٢. خاضع متواضع سليم القلب سريع القلب إلى ذكر الله .
٣. زاهد في كل شيء سوى الله .
٤. راغب في كل ما يقرب إلى الله .
٥. لا يفرح بموجود ولا يأسف على مفقــــود .
٦. لا يدخل فيما لا يعنيه ولا يبخل بما لا ينقصه .
٧. وصفه الصدق والعفة والإيثار والتواضع والحلم والوقار .
٨. لا يعاتب ولا يخاصم ولا يطالب ولا يرى له على أحد حقاً .
٩. مقبل على شأنه ، مكرم لإخوانه ، بخيل بزمانه ، حافظ للسانه .

«طريق الهجرتين»، ٥١.

1. У бир водийда, одамлар бўлса, бошқа водийда бўладилар.
2. Аллоҳнинг зикрига қалби шошилган, хузуъли, тавозели ва қалби салим бўлади.
3. Аллоҳдан бошқа барча нарсада зоҳид бўлади, яъни Аллоҳдан ўзгасидан узилган бўлади.
4. Аллоҳга яқинлаштирувчи барча нарсага қизиқувчи, рағбатли бўлади.
5. Мавжуд нарсага шодланиб кетмайди, йўқолган нарсага афсус чекмайди.
6. Унга тааллуқли бўлмаган нарсага киришмайди, ундан камайиб қолмайдиган нарсага бахиллик қилмайди.
7. У иффат ва сидқ билан ҳамда виқор, ҳилм, тавозе ва ийсор (ўзини қўйиб бошқага илиниш, раво кўриш) билан васф қилинади.
8. Бировни устида ҳақ кўрмайди, биров билан итобга бормайди, хусуматлашмайди ва талашиб тортишмайди.
9. Тилини сақлаган, вақтини бекорчи ишлардан қизғанган, дўстларига икромли ва ўз шаънига (бўлган холис насиҳатларни) қабул қилувчи бўлади.

«Ториқул ҳижротайн», 51.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

30 Dec, 05:02


#1208_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

‏قال ابن القيم رحمه الله:
"ما عارض أحد الوحي بعقله إلا أفسد الله عليه عقله حتى يقول ما يضحك منه العقلاء".

مختصر الصواعق (٣٧٦/٢).

«Бирон киши (Илоҳий) ваҳийни ақли билан инкор қилса, Аллоҳ таоло унинг ақлини шу даражада айнитиб-бузиб қўядики, ҳатто ақлли одамлар уни эшитса куладиган, шармандали гапларни гапирадиган бўлиб қолади».

«Мухтасар Соваиқул мурсала», 2/376.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

21 Dec, 16:07


#1207_дур

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:

قال ابن مسعود رضي الله عنه:
"ما كرب نبي من الانبياء ، إلا استغاث بالتسبح".

إبن القيم "الداء والدواء"، ص: ٢٤.

«Пайғамбарлар ичидан бирон пайғамбар Аллоҳдан ёрдам сўраб тасбеҳ айтгани ҳолда ғам-ташвиш, балодан нажот топмай қолмаган», деди.

Ибн Қоййим «Дард ва даво», 24.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

20 Dec, 23:17


#1206_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال العلامة ابن القيم رحمه الله:
‏"من دلائل رقة قلب المؤمن أن يتوجع لعثرة أخيه المؤمن إذا عثر حتى كأنه هو الذي عثر بها، ولا يشمت به".

‏مدارج السالكين 436/ 1.

«Мўмин кишининг қалбининг мeҳрибонлигини бeлгиларидан бири, бирорта биродари хато қилиб қоқилиб қолса, қалби оғрийди, ҳатто шу даражага етадики, худди ўзи қоқилгандек бўлади ва бундан асло ҳурсанд бўлмайди».

«Мадорижус соликийн», 1/436.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

18 Dec, 16:22


#1205_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

وأما التهنئة بشعائر الكفر المختصة به، فحرام بالاتفاق.
مثل أن يُهنئهم بأعيادهم وصومهم، فيقول: عيد مبارك عليك، أو تهنأ بهذا العيد، ونحوه، فهذا إن سلم قائله من الكفر، فهو من المحرمات، وهو بمنزلة أن يهنئه بسجوده للصليب؛ بل ذلك أعظم إثمًا عند الله وأشد مقتًا من التهنئة بشرب الخمر وقتل النفس وارتكاب الفرج الحرام ونحوه"

أحكام أهل الذمة؛ لابن القيم 1/ 441.

«Кофирларни байрамлари муносабати билан табриклаш ҳаром эканлигига уламолар ижмоъ қилдилар. Кофирларнинг байрамлари ва рўзалари билан табриклаб; "байрамингиз муборак бўлсин", "байрамингиз билан табриклайман" ва шу қабилдаги сўзларни айтиш бунга мисолдир. Гарчи, бундай сўзни айтиш билан киши кофир бўлиб қолмаса ҳам, бу ҳаром амаллардандир. Бу нарса кофирни хочга сажда қилгани учун табриклаш билан бир даражада туради. Балки Аллоҳнинг наздида бу ишнинг гуноҳи ароқ ичиш, одам ўлдириш, зино қилиш ва бошқа ҳаром амаллар билан табриклашдан кўра каттароқ ва нафратга лойиқроқдир».

«Аҳкам аҳли-зимма», 1/441.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

12 Dec, 21:50


#1204_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رحمه الله تعالى:
"الرجل كلما اتسع علمه اتسعت رحمته".

إغاثة اللهفان، ٢/٩١٤.

«Кишининг илми ортиб, кенгайгани сайин, унинг раҳмати, меҳрибонлиги ҳам кенгайиб бораверади».

«Иғосатул лаҳфан», 2/914.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

12 Dec, 05:36


#1203_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ:

قال ابن القيم رحمة الله :
الذكر هو باب الله الأعظم المفتوح بينه وبين عبده، مالم يغلقه العبد بغفلته.

مدارج السالكين، 476/ 2.

«Зикр – токи банда ғафлати билан ёпиб қўймас экан, (Аллоҳ) ва бандаси ўртасидаги Аллоҳ таолонинг улкан очиқ эшигидир», деди.

«Мадорижус соликийн», 2/476.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

12 Dec, 05:11


Ибн Қоййим Жавзия (Шамсуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр) раҳимаҳуллоҳнинг 691-751 ҳ.й ҳусни хати

http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

10 Dec, 13:54


#1202_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمة الله :
الرزق والأجل قرينان ؛ فما دام الأجل باقياً كان الرزق آتياً .

الفوائد 85.

«Ризқ ва ажал бир-бирига боғланган, яқин нарсалардир. Ажал боқий тураркан, ризқ келишда давом этаверади».

«Фавоид», 85.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

30 Nov, 13:33


#1201_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله :
• من لم يعرف الحق فهو ضال ،
• ومن عرفه وآثر غيره عليه فهو مغضوب عليه ،
• ومن عرفه واتبعه فهو منعم عليه .

إغاثة اللهفان (٢٤/١) .

«Ким ҳақни танимаса у адашгандир.
Ким ҳақни танисаю, ундан бошқасини афзал билса, у кимсага ғазаб қилингандир.
Ким ҳақни таниб унга эргашса у неъматлангандир».

«Иғосату луҳфан», 1/24.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

26 Nov, 19:14


#1200_дур

Баъзи салафлар айтади:

قال بعض السلف: إذا اجتمع إبايس وجنوده لم يفرحوا بشيء كفرحهم بثلاثة أشياء ؛ مؤمن يقتل مؤمن ، رجل يموت على الكفر ، قلب فيه خوف الفق.

إبن القيم - طريق الهجرتين ، ٦٦.

«Агар Иблис ва унинг қўшини жам бўлса, қуйидаги уч нарсачалик бошқа нарсалардан у қадар хурсанд бўлмайдилар:
1. Мўмин мўминни қатл қилса;
2. Киши (иймон келтирмай ёки иймонидан ажраб) куфрда вафот қилса;
3. Камбағал бўлиш қолишдан қўрққан қалб эгаси бўлса».

Ибн Қоййим «Ториқул ҳижротайн», 66.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

24 Nov, 08:24


#1199_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمامُ ابنُ القيّم رحمه الله:
متَى رُزِقَ العَبدُ انْقِيَاداً للحَقِّ وثَباتاً عليه؛ فَلْيُبْشِرْ؛ فقَدْ يُسِّرَ لكُلِّ خيرٍ، وذلك فضْلُ اللهِ يُؤتيهِ مَنْ يَشاءُ

طريق الهجرتين (١/ ٣٤٧).

«Қачонки банда ҳақиқатга бўйсуниш ва унда собит бўлиш неъмати билан ризқлантирилса, унга хушхабар бўлсин. Дарҳақиқат, унга барча яхшиликлар осонлаштирилибди. Бу Аллоҳнинг фазлидир, У буни Ўзи хоҳлаган (бандас)ига ато этади».

«Ториқул ҳижротайн», 1/347.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

23 Oct, 11:54


#1198_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
"كثرة ذكر الله من أنفع الحروز من الشيطان".

بدائع الفوائد (۲۲۸/۲).

«Аллоҳ зикрини кўпайтириш – шайтондан сақланишда энг фойдали ҳимоялардан биридир».

«Бадоиъул фавоид», 2/228.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

22 Oct, 03:53


#1197_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله:
"ما هو الصراط المستقيم؟ فنذكر فيه قولا وجيزا فإن الناس قد تنوعت عباراتهم فيه وترجمتهم عنه بحسب صفاته ومتعلقاته وحقيقته شيء واحد وهو طريق الله الذي نصه لعباده على ألسن رسله وجعله موصلا لعباده إليه ولا طريق لهم إليه سواه بل الطرق كلها مسدودة إلا هذا وهو إفراده بالعبودية وإفراد رسوله بالطاعة فلا يشرك به أحدا في عبوديته ولا يشرك برسوله أحدا في طاعته فيجرد التوحيد ويجرد متابعة الرسول ﷺ".

بدائع الفوائد، (40/2).

«Сиротул мустақийм нима? Биз бу ҳақда қисқа сўз айтамиз, чунки одамлар бу борада турли хил ибораларни ишлатишган, унинг сифатлари ҳамда алоқаларига кўра турлича изоҳлар беришган. Аслида эса бу бир нарса: у Аллоҳнинг йўли бўлиб, уни У Зот Ўз элчиларининг тили орқали, бандалари учун баён қилган йўлдир. Бу йўл бандаларни Аллоҳга олиб борувчи йўл. Улар учун У Зотга олиб борувчи ўзга йўл йўқ. Балки бундан бошқа барча йўллар берк. Бу йўл — Аллоҳни бандалик қилишда ва Расули ﷺ ни итоат қилишда яккалашдир. Яъни, бандалик қилишда (Аллоҳга) ҳеч кимни шерик қилмаслик ва итоатда Расули ﷺ га ҳеч кимни шерик қилмаслик. Шунда тавҳид софланади ва Расул ﷺга эргашиш тўлиқ амалга ошади».

«Бадоиъул фавоид», 2/40.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

20 Oct, 14:13


#1196_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله تعالى:
"من أدام التسبيح انفرجت أساريره، من أدام الحمد تتابعت عليه الخيرات. من أدام الاستغفار فتحت له المغاليق".

الداء والدواء، ١٨٧.

«Кимки тасбеҳда давомий бўлса, унга сирлар очила бошлайди. Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга яхшиликлар кетма-кет кела бошлайди. Кимки истиғфорда давомий бўлса, унга ёпиқ қулфлар очилади».

«Дард ва даво», 187.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

15 Oct, 14:10


#1195_дур

Асарларда келади: «Аллоҳдан афв, офият ва муъофатни сўранглар».

جاء في الأثر: سلوا الله العفو والعافية والمعافاة

قال ابن القيم رحمه الله:
"وهذا السؤال متضمن للعفو عما مضى، والعافية في الحال، والمعافاة في المستقبل بدوام العافية واستمرارها".

عدة الصابرين، 271.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ушбу сўров ўтган ишга афвни, айни ҳолатда офиятни ва келажакдаги мукофотни яъни, давомий офият ва унинг бардавомлигини ўз ичига олади».

«Уъддатус собирийн», 271.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

12 Oct, 04:59


#1194_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله:
"كمال العبد بحسب هاتين القوتين: العِلم والحُب وأفضل العلم: العلم بالله
وأعلى الحُب: الحُب له".

الفوائد، (53/1).

«Энг афзал илм – Аллоҳни таниш. Энг юксак муҳаббат – У Зотни яхши кўриш. Мукаммал лаззат эса, мана шу илм ва муҳаббат миқдорига қараб бўлади».

«Фавоид», 1/53.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

11 Oct, 10:11


#1193_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله:
"فالناس كانوا طائفتين؛ سلفية وجهمية فحدثت الطائفة السبعية¹ واشتقت قولاً بين القولين فلا للسلف اتبعوا ولا مع الجهمية بقوا".

الصواعق المرسلة على الجهمية والمعطلة (1/226).

«Одамлар икки тоифага бўлинган эди: салафийлар ва жаҳмийлар. Шунда, етти сифатни даъво қилувчи бир гуруҳ (ашъарийлар) пайдо бўлиб, икки гуруҳ мавқеи орасидан жой олди. Улар салафларга ҳам эргашмадилар, жаҳмийлар билан ҳам бирга қолмадилар».

«Савоиқул мурсала», 1/226.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

05 Oct, 18:23


#1192_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله:
القلب الميت القاسي كالشجرة اليابسة لا يصلحان إلا للنار.

قال تعالى: ﴿فويلٌ للقاسية قلوبهم من ذكر الله أولئك في ضلال مبين﴾.

«Ўлик қалб, худди қуруқ ўтинга ўхшайди, у фақат олов (ёқиш) учунгина ярайди».

Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар!». (Зумар: 22-оят).


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

15 Sep, 10:25


#1191_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رَحِمَهُ اللهُ :
صوت القرآن يسكن النفوس ويطمئنها ويُوقرها وصوت الغناء يستفزها ويُزعجها ويُهيجها.

بدائع التفسير (2/143).

«Қуръон овози (тиловати) қалбларни сокин қилади, хотиржам қилади ва унга виқор беради. Мусиқанинг овози эса (қалбни) қўзғатади, безовта қилади ва ҳаяжонга солади».

«Бадоиъут тафсир», 2/143.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

17 Aug, 03:26


– Тафаккур қилмайсизми?

http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

10 Jun, 14:18


#1190_дур

Инсонларни ҳаққа чақиришда латиф сўзларни ишлатинг

تلطف في عبارتك في دعوتك للناس

قال إبراهيم عليه السلام:
{يَأْبَتِ إِنِّي قَدْ جَاءَ نِي مِنَ الْعِلْمِ مَا لَمْ يَأْتِكَ}

Иброҳим алайҳиссалом отасига: «Эй отажон, албатта, сизга келмаган илм менга келди. Бас, менга эргашинг, сизни тўғри йўлга бошлайман», (Марям: 43-оят).

قال ابن القيم رحمه الله:
"فلم يقل له إنك جاهل لا علم عندك بل عدل عن هذه العبارة إلى ألطف عبارة".

بدائع الفوائد، ۱۳۲/۲.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ:
«У (Иброҳим алайҳиссалом) отасига; сиз жоҳилсиз, сизда илм йўқ демади. Балки бу иборанинг ўрнига латифроқ, мулойимроқ бошқа ибора ишлатди», деди.

«Бадоиъул фавоид», 3/133.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

25 May, 13:41


#1189_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله :
أعظم الرِّبْح فِي الدُّنْيَا أَن تشغل نَفسك كل وَقت بِمَا هُوَ أولى بهَا وأنفع لَهَا فِي معادها.

«الفوائد ٣١.

«Дунёдаги энг катта фойда ва охиратда энг манфаатлиси – ҳар бир вақтда энг авло бўлган нарса билан ўзингни машғул қилишингдир».

«Фавоид», 31.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

20 May, 17:45


#1188_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
الصادق ينتظر الفرج، ولا ييأس من روح الله، و يلقي نفسه بباب الله طريحا، ذليلا، مسكيناً، مستكيناً.

مدارج السالكين، ١٢٦/٣.

«Содиқ киши машаққатдан чиқишга, кушойишга интизор туради, Аллоҳнинг ёрдамидан ноумид бўлмайди. Балки ўзини залил, мискин ва муҳтож ҳолда Аллоҳнинг эшигига отади».

«Мадорижус соликийн», 3/126.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

17 May, 01:31


#1187_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
"وأصل كل فتنة إنما هو من تقديم الرأي على الشرع، والهوى على العقل.
فالأول: أصل فتنة الشبهة، والثاني أصل فتنة الشهوة".

إغاثة اللهفان، ١٦٧/٢.

«Ҳар бир фитнанинг келиб чиқиши фикрни шариатдан, ҳавои нафсни эса ақлдан устун қўйиш оқибатида бўлади. Биринчиси, шубҳа фитнасини келтириб чиқаради. Иккинчиси эса шаҳват фитнасини келтириб чиқаради».

«Иғосатул лаҳфон», 2/167.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

07 May, 09:17


#1186_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمة الله:
«ذهبت اللذات، وأعقبت الحسرات، وانقضت الشهوة وأورثت الشقوة، تمتعوا قليلا، وعذبوا طويلا، رتعوا مرتعًا وخيمًا، فأعقبهم عذابًا أَلِيمًا؛ أسكرتهم خمرة تلك الشهوة، فما استفاقوا منها إلا في ديار المعذبين؛ وأرقدتهم تلك الغفلة، فما استيقظوا إلا وهم في منازل الهالكين؛ فندموا والله أشدَّ الندامة حين لا ينفع الندم. وبكوا على ما أسلفوه بدل الدموع بالدم».

«الداء والدواء» (404).

«Лаззатлар кетади ва ортидан ҳасратлар келади. Шаҳват кетиб, бахтсизликни мерос қолдиради. Озгина ҳузурланадилар ва узоқ азобланадилар. Кенглик ва чодирларда ўйнаб куладилар, ортидан аламли азоб келади.
Шаҳват шароби уларни маст қилади ва азобланувчиларни диёрида (жаҳаннамда) ўзига келадилар.
Ғафлат уларни уйқуга келтизади ва ҳалок бўлувчиларнинг манзилларида уйғонадилар. Аллоҳга қасамки надомат фойда бермайдиган вақтда (қиёматда) жуда қаттиқ афсус-надомат чекадилар.
Ортларида қолдирган (камчиликлари) учун кўз ёш ўрнига қон йиғлайдилар».

«Дард ва даво», 404.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

26 Apr, 01:56


#1185_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ жума куни ҳақида айтади:

قال  الإمام ابن القيم رحمه الله عن يوم الجمعة:
"يوم عبادة، وهو في الأيام كشهر رمضان في الشهور، وساعة الإجابة فيه كليلة القدر في رمضان. ولهذا من صحَّ له يوم جمعته وسلِم سلمت له سائر جمعته. ومن صحَّ له رمضان وسلم سلمت له سائر سَنَتَه، ومن صحَّت له حجته وسلمت له صح له سائر عمره، فيوم الجمعة ميزان الأسبوع، ورمضان ميزان العام، والحج ميزان العمر".

[زاد المعاد ١/ ٣٩٨].

«У ибодат куни бўлиб, унинг мисоли ҳафта кунлари ичида ойлар ичидаги Рамазонга ўхшайди. У кунда дуолар ижобат бўладиган бир вақт бор, бунинг мисоли Рамазондаги Қадр кечаси каби. Шу боис ким учун жума куни хайрли ўтса, қолган ҳафта кунлари ҳам шундай ўтади.
Бунинг мисоли инсон учун Рамазон ойи муваффақиятли ўтса, қолган ойлари ҳам шунингдек ўтиши, ҳаж амали мақбул ўтган бўлса, унинг қолган умри самарали ўтишига ўхшайди.
Жума ҳафта учун, Рамазон йил учун, ҳаж эса бутун бир инсон ҳаёти учун мезон кабидир».

«Задул маъод», 1/398.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

19 Apr, 11:53


#1184_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ:

قال ابن القيم رحمه الله:
"الزهد: ترك ما لا ينفع في الآخرة، والورع: ترك ما يخشى ضرره في الآخرة.
والقلب المعلق بالشهوات لا يصح له زهد ولا ورع".

الفوائد، ١١٦.

«Зуҳд – охиратда фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилиш.
Вараъ – охиратда зараридан қўрқиладиган нарсаларни тарк қилишдир».
Яна: «Қалб шаҳватларга боғланса унда зуҳд ҳам, вараъ ҳам тўғри бўлмайди», деди.

«Фавоид», 116.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

19 Apr, 03:13


#1183_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله:
"والخوف: هو تأمل القلب وحركته؛ بسبب توقع مكروه في المستقبل".

مدارج السالكين، ٥١٣/١.

«Хавф: келажакдаги бир нохушлик сабабидан қалбнинг оғриши ва безовта бўлишидир».

«Мадарижус соликийн», 1/513.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

18 Apr, 17:58


#1182_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله:
"سبحان الله! في النفس كبر إبليس، وحسد قابيل، وعتو عاد، وطغيان ثمود، وجرأة نمرود، واستطالة فرعون، وبغي قارون، وقحة هامان، وهوى باعام، وحيل أصحاب السبت، وتمرد الوليد، وجهل أبي جهل".

الفوائد، ص: ١٠٦.

«Субҳаналлоҳ! Нафсда; иблиснинг кибри, Қобилнинг ҳасади, Однинг мағрурлиги, Самуднинг туғёни, Намруднинг журъати, Фиръавннинг манманлиги, Қоруннинг хоҳиш-истаги, Ҳамоннинг безбетлиги, Балъомнинг ҳавойи нафси, шанба эгаларининг ҳийласи, Валиднинг қўзғолони ва Абу Жаҳлнинг жоҳиллиги бордир».

«Фавоид», 106.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

14 Apr, 05:20


#1181_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
"العبودية تجمع كمال الحب، في كمال الذل وكمال الٱنقياد لمراضي المحبوب وأوامره، فهي الغاية التي ليس فوقها غاية".

"مدارج السالكين"، ٤٤١/٣.

«Убудият тўла-тўкис хорлик ҳолатидаги тўла-тўкис муҳаббатни, ҳамда маҳбубни рози қиладиган ишлар ва унинг буйруқларига камоли бўйсунишни жамлайди. У ундан юқорида ғоя бўлмаган энг юқори ғоядир».

«Мадарижус соликийн», 3/441.


http://t.me/ibnulqoyyim

Ибн Қоййим дурдоналари

13 Apr, 15:21


#1180_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
"الالتفات المنهي عنه في الصلاة قسمان.
– أحدهما: التفات القلب عن الله عز وجل إلى غير الله تعالى.
– الثاني: التفات البصر، وكلاهما منهي عنه.
ولا يزال الله مقبلاً على عبده ما دام العبد مقبلاً على صلاته، فإذا التفت بقلبه أو بصره أعرض الله تعالى عنه".

الوابل الصيب، (ص: 20).

«Намозда қайтарилган ўгирилиш икки хил:
Биринчиси: Қалбни Аллоҳ азза ва жалладан ўзгага буриш.
Иккинчиси: Кўзни (намоз вақтида ҳар тарафга) буриш.
Иккаласи ҳам қайтарилган. Банда намозида юзланиб турар экан, Аллоҳ таоло ҳам унга юзланиб туради. Энди қалби билан ёки кўзи билан бурилса, Аллоҳ ундан юз ўгиради».

«Ваабилис соййиб», 20.


http://t.me/ibnulqoyyim