𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌 @jannati_rayyon Channel on Telegram

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

@jannati_rayyon


♦️Ilmiy va Maruzaviy jonli madrasa- Allohning mulkidir!

📚Arab va uzbek ustozlar jamoasi bilan tashkil qilingan

🔵Darslar bepul, omma uchun va hos holatdagi darslarga mo'ljallangan.

Bog‘lanish uchun: @Savollarichunbot




Zamzam

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌 (Uzbek)

ZAM - ZAM Telegram kanalining maqsadi, ilmiy va maruzaviy madrasa bo'lib, Arab va O'zbek ustozlar tomonidan o'qitishlar tashkil etilgan. Kanalda bepul darslar, umumiy foydali darslar va xush holatdagi darslar mavjud. Bu kanal Allohning mulkidir va islomiy ma'rifatni o'rganish uchun yaratingan. Agar sizga savollar bo'lsa, @Savollarichunbot orqali bog'lanishingiz mumkin. Zamzam suvini o'rganish va o'qish uchun bu kanal siz uchun eng yaxshi tanlov bo'lishi mumkin. Siz ham ZAM - ZAM kanaliga qo'shiling va ilmiy rivojlanishga yordam bering.

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

12 Nov, 17:19


Live stream finished (1 hour)

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

12 Nov, 15:50


Live stream started

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

12 Nov, 13:11


🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴

🆕Ma'rifatulloh_Allohni tanishlik🆕


ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ لَهُ ٱلۡأَسۡمَآءُ ٱلۡحُسۡنَىٰ


Аллоҳдан ўзга (ҳеч қандай) Аллоҳ йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. Унинг учун энг гўзал исмлар бордир
🚫

Tohâ, 8-oyat.


🆕🆕🆕🆕🆕🆕🆕🆕🆕🆕🆕🆕🆕

وَلِلَّهِ ٱلۡأَسۡمَاۤءُ ٱلۡحُسۡنَىٰ فَٱدۡعُوهُ بِهَاۖ وَذَرُوا۟ ٱلَّذِینَ یُلۡحِدُونَ فِیۤ أَسۡمَـٰۤىِٕهِۦۚ سَیُجۡزَوۡنَ مَا كَانُوا۟ یَعۡمَلُونَ

Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар). Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар. Улар яқинда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланурлар
🚫

A'rof 180-oyat



📆 Haftaning har Seshanba kunlari

Turk vaqti 19:00 da

Ótkazib yubormang

👉 ZamZam kanalida

📌Allohning ism sifatlari bilan tanishlikka shoshiling

⤵️⤵️⤵️⤵️
https://t.me/Jannati_Rayyon

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

11 Nov, 13:59


Аёл уйнинг руҳидир !

Фақиҳ Аби Робиъанинг аёли вафот этганида, уни қабрга қӯйиб, дафн этди.
Сӯнгра қӯлларига ёпишган тупроқни қоқиб, уйига қайтди.
Уйига кириб "Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ",  "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" деди ва унсиз йиғлади.
Кегин ӯзига шундай деди :
"Эй Абу Холид!  Энди уйинг ҳам ӯликдир".

Уй, аёл руҳи билан тирикдир. У шундай руҳки, уйни тирик сақлаб турaди.!
Ар-Рофеъий

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

11 Nov, 12:30


Hamma uchun eslatma beradigan manzara...
Siz kecha o'lgan bo'lishingiz mumkin edi. Lekin o'zingizni isloh qilishingiz uchun Alloh sizga Yana bir imkoniyat berdi...

A sight to remember for all...
You could have died yesterday. But Allah has given you another chance to reform yourself...

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

11 Nov, 12:24


#Biz...

Biz dunyo imtihonidan qochamiz lekin eng katta imtihonni unutamiz,
Biz ilmga harismiz ammo vaqt o'tib malollanamiz,
Biz ilmga muhtojmiz buni o'ylab ham ko‘rmaymiz,
Biz quronni o‘qishga erinamiz ammo shu quron bizga shafoatchi do'stligini unitamiz,
Biz hijobdan orlanamiz ammo oxiratda jahannamda parda bo‘lishini o‘ylab ham ko'rmaymiz,
Biz ilm olamiz lekin yakuniy imtihonga beparvomiz,
Biz farzand hohlaymiz ammo oxiratda undan so‘ralishimizni unutamiz,
Ha Biz dunyodamiz,
Biz haligacha g‘aflatdamiz, ammo o'lim bizga soyadek yaqin!
Biz oxiratga tayyormizmi.....?

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

11 Nov, 10:31


Live stream started

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

11 Nov, 02:13


🚫Тасаввур қилинг бизларнинг ватанимиз бўлган Жаннатга қараб йўналган сафаримизнинг фақатгина аввалидамиз халос❗️

🚫Бизни хали босиб ўтишимиз лозим бўлган узун йўл кутмоқда❗️

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

11 Nov, 02:06


Аллоҳим улар муваххид бандаларингни куйдиргани каби Сен хам уларни куйдириб кулини кўкка совургин🤲
Уларни қаттиқ ушлашлигинг билан ушлагин Роббим🤲

Куч ва қувват фақат сендандир Роббим, барча умидлар кесилди фақатам Сендангина умидимиз узилмади Роббим
Ғазо аҳлига лутфинг билан рахм қилгин роббим 🤲

Аллоҳумма амин
🤲

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

11 Nov, 02:02


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

11 Nov, 01:59


😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊💐

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

10 Nov, 11:28


Ер шарининг кундуз билан кеча жамланган қисмидан кўриниш🌹
Аллоҳу акбар
❗️

أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ يُولِجُ ٱلَّيۡلَ فِي ٱلنَّهَارِ وَيُولِجُ ٱلنَّهَارَ فِي ٱلَّيۡلِ وَسَخَّرَ ٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ كُلّٞ يَجۡرِيٓ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمّٗى وَأَنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِيرٞ
Аллоҳ кечани кундузга киритишини ва кундузни кечага киритишини, қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйганини, уларнинг ҳар бири белгиланган муддат томон юришини ва, албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан хабардор эканини кўрмадингми?!


Луқмон сураси 29-оят

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

01 Nov, 01:51


Бу зулм учун ҳам Аллоҳ бу дунёда интиқом олгани ҳақида хабар йўқ. Лекин охиратда албатта жазо муқаррарлиги ҳақида хабарлар бор.
Урушларнинг натижалари ҳамиша бизга кўрингандек бўлавермайди. Бир одам бу дунёдаги барча жангларда ғалаба қозониб, охирида жаҳаннамга улоқтирилса, буни ғалаба деб бўлармиди?! Ёҳуд бу дунёда эзилиб, қийналиб, зулм кўриб, аммо ҳақ устида собит қолса ва жаннатга эришса, ана шу одам ҳақиқий ғолиб эмасми?!
Тўртинчидан, агар Аллоҳ таоло ҳар бир зулм учун бу дунёда интиқом олса, бу дунёнинг имтиҳон эканлиги қаерда қолади?! Агар ҳақиқат ҳар бир курашда доим ғалаба қозонаверса, ҳақиқат тарафида курашувчилар сафи натижага сиғинувчи одамлар билан тўлиб кетган бўлар эди.
Лекин ундай бўлмайди. Аллоҳ таоло бу дунёни қалбларни ларзага солувчи имтиҳон қилиб қўйди. Агар зулм ва жиноятлар бўлмаса, бандалар зиммасига юклатилган жиҳод имтиҳони қандай бўларди. Аллоҳ таоло золимларга имкон берар экан, уларни қудратли қилиб қўяр экан, бу орқали Ўзининг йўлида курашувчи содиқ бандаларини саралаб олади.
Бешинчидан, бир оддий аёл болани дунёга келтириш жараёнида тўлғоққа чидашга, қон йўқотишга, оғриқларни бошидан ўтказишга мажбур экан, озод бир давлатнинг туғилишидаги умматнинг бошидан ўтказадиган тўлғоқ аёлникидан анча оғир бўлиши табиий.
Агар сиз Абу Жаҳл Сумайя розияллоҳу анҳони оёқ-қўлларини ерга қоқиб, сўнг таналарига найза санчган вақтда ўша даврда бўлиб қолганингизда эди, ўшанда ҳам “Аллоҳ қаерда, нега жим”, деган бўлар эдингиз.
Лекин ўйлаб кўринг, Абу Жаҳл қаерда-ю, Сумайя қаерда?!
Ёки Хазрати Билолни эсланг. Умайя ибн Халаф у зот розияллоҳу анҳунинг кўкрагига катта харсанг тош ташлаган эди. Бу ҳолатни кўрганингизда ҳам “Аллоҳ қаерда, нега Билолга ёрдам бермаяпти”, деган бўлар эдингиз.
Лекин ўйлаб кўринг, Умайя қаерда-ю, Хазрати Билол қаерда?!
Бу воқеалар содир бўлган пайтда ҳеч ким мусулмонлар зафар қучишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Лекин воқелик, натижа қандай бўлгани ҳаммага маълум. Мусулмонлар Макканинг тўрт тарафидан кириб, зафар қучдилар.
Шундай экан, билиб қўйингки, Аллоҳ таоло Ўз ишларида ниҳоятда Ҳаким зот. Ҳар бир ҳодисанинг рўй беришида Ўзи белгилаб қўйган вақт-соат бор. Агар сизда ақл бўлса, тафаккур қилинг, ёки шунчаки Аллоҳнинг ҳикматига таслим бўлинг. Ҳаргиз шайтон қалбингизга солаётган васвасаларга таслим бўлманг. Аллоҳ золимларнинг қилаётган ишларидан алсо ғофил эмас!

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

01 Nov, 01:50


‼️ Албатта ўқинг‼️

"Аллоҳ қаерда? Нима сабабдан У Ғазо учун қасос олмаяпти?”,
дея савол берувчиларга

Имом Муслим, Имом Аҳмад, Имом Насоий ва Имом Абу Довудлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилишган: Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига саҳобаларидан иборат бир гуруҳ одамлар келишди ва: “Эй Аллоҳнинг расули, биз ўзимизда шудай бир ҳолатни сезяпмизки, у ҳолатни айтишга ҳам қўрқамиз. У ҳолат бизда бўлишини хоҳламаймиз”, дейишди. Шунда Пайғамбаримиз: “Сизларда шу ҳолат бўляптими”, деб сўрадилар. Саҳобалар: “Ҳа”, деб жавоб беришди. Пайғамбаримиз эса: “Мана шу ҳақиқий иймондир”, дедилар.
Асосий мавзуга киришишдан олдин ушбу ҳадисни яхшироқ тушуниб олайлик. Шайтон - мўминларнинг душмани. Уларни турли йўллар билан адаштириш, чалғитиш, уларнинг қалбига васваса, шубҳалар солиш билан овора. Лекин Аллоҳ таоло эса мўмин бандаларининг иймонда собит бўлишларини хоҳлайди. Пайғамбаримиз ҳам умматларидан ана шундай шубҳа ва васвасаларни қандай кетказиш лозимлигини ўргатганлар. Юқоридаги ҳадисда ҳам бир нечта саҳобалар ўзларида содир бўлаётган шубҳа ва васвасалар ҳақида Набий алайҳиссаломдан сўраб, “Биз бу гумонлар ҳақида гапиришга ҳам қўрқамиз. Бу ҳолат бизда бўлишини хоҳламаймиз ҳам”, дейишмоқда. Яъни саҳобалар ўзларидаги васваса, гумонларни қалбларидан ташқарига чиқаришни ҳам хоҳламас эдилар. Пайғамбаримиз: “Бу ҳолат сизларда ҳақиқатдан ҳам содир бўляптими”, деб масалага ойдинлик киритиб олдилар. Сўнгра “Агар ҳақидатдан ҳам қалбингизда шайтоннинг васвасалари пайдо бўлиб, ичингиздаги нимадир уни ташқарига чиқаришингиздан қайтариб турган бўлса, мана шу ҳақиқий иймондир”, дедилар. (Ҳадисга шарҳ таржимон томонидан қўшилди)
Қийинчилик ва фитналар шайтоннинг ўйингоҳи ва мўминнинг иймонига дарз етказиши учун, қалбидан Аллоҳга бўлган ишончни йўқ қилиши учун қулай фурсатдир. Биз ожиз инсонмиз. Баъзи воқеа-ҳодисалардаги Аллоҳнинг ҳикматлари бизга маълум эмас. Биз фақат кўзимиз билан кўрган нарсаларимизга қараб хулоса қиламиз. Гоҳида бўлаётган воқеа-ҳодисалар туфайли, худди юқоридаги ҳадисда зикр қилинган саҳобалардек, қалбимизга ҳатто айтиш қўрқинчли бўлган фикрлар келиб қолади. Биз эса дарҳол ана шу фикрларни хаёлимиздан кетказиш учун истиғфор айтамиз. Бу ҳолат иймонимизнинг нуқсонли эканидан эмас, аксинча, Пайғамбаримиз юқорида айтганларидек, айни ҳақиқий иймондандир.
Шундай экан, ҳар сафар сизга ўзгача туюлган ҳолатларда, ақлингиз ҳодисанинг ҳикматини англай олмаётган вақтда ишни ўз Соҳибига топширинг. Чунки У Зот қилган ишлари ҳақида ҳеч кимга ҳисоб бермайдиган, Ўз ишида ҳикматли Зотдир. Биз эса унинг қулимиз, холос.
Шайтон гоҳида “Ғазода содир бўлаётган шунча хунрезликлар пайтида Аллоҳ қаерда эди? Вайроналар остида қолган гўдаклар учун, болаларидан айрилган оналар учун, бечора қариялар учун нега интиқом олмаяпти? Ҳарбий самалётларни ишдан чиқариб, ракеталарни тўхтатиб қолишга Аллоҳнинг кучи етмайдими”, деган васвасаларни қалбингизга солиб қўяди.
Биринчидан, бу дунё - имтиҳон дунёси, жазо ва интиқом дунёси эмас. Аллоҳ биз бандаларни имтиҳон қилади: нега бу ишни қилдинг, нега қилмадинг, деб. Банда нега буни қилдинг, нега буни қилмаяпсан, деб Аллоҳни имтиҳон қила олмайди.
Иккинчидан, бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ҳозирги ҳолатга қараб эмас, якуний натижага қараб хулоса чиқарилади. Агар сиз Фиръавн даврида яшаганингизда ва Фиръавннинг ёш гўдакларни қайнаб турган ёққа ташлаб, гўштлари суякларидан ажрагунча куйдирганини кўрганингизда, “Аллоҳ қаерда, нега бу болалар учун қасос олмаяпти, бу болаларнинг айби нима”, деган бўлар эдингиз. Лекин кейинчалик воқеа қандай ривож топганига қаранг! Аллоҳ Фиръавнни қўшини билан бирга денгизга ғарқ қилди ва уларни ҳали аламли, абадий азоб кутмоқда. Ўлдирилган болалар ва уларнинг ота-оналарини эса Пайғамбаримиз жаннатий эканларига гувоҳлик бердилар

Учинчидан, Аллоҳ таоло золимга имконият беради, унга қудрат беради. Лекин бу ҳаммаси бу дунёда тугади дегани эмас. Охират бор, ҳисоб-китоб бор. Ухдуд воқеасини эсланг. Иймон келтирганларнинг ҳаммаси жарлик ичида ёниб кетдилар. Чақалоқ эса тилга кириб, “Онажон, собит туринг, чиданг, зеро сиз ҳақиқат томондасиз”, деди.

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

01 Nov, 01:48


Исломнинг хозирги кундаги холати🥀

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

01 Nov, 01:41



۝ إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى
النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا
عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ۝ ﷺ

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг!» (Аҳзоб сураси, 56-оят).


Пайғамбаримиз ﷺ га бир дона саловат айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».

(Насоий, Табароний, Баззор.)

ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

01 Nov, 01:39


😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊🌹

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

31 Oct, 18:53


Ўнта гуноҳингиз кетади.

.... 💎..... 💎..... 💎...

Ўнта савоб ёзилади.

Орзуларингиз амалга ошади.

Бошингиздан мусибатлар кўтарилади.

Ҳаётингиз тиконзорлари~ боғларга айланади.

Кўз ёшингиз~кулгиларга алмашади,

Фақирлик ўрнини  тўқлик олади,

Ва энг асосийси Сизни         🌸АЛЛОҲ 🌸
яхши кўриб қолади,
ва Росулуллоҳ Сизга салом беради.

Шулар ҳаммаси Сизга бўлишини ҳохласангиз,

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга  

🌸САЛОВОТ🌸ларни кўпайтиринг ва самараларини Дунёингизда йиғишни бошланг.

🌸أللهم صل وسلم  بارك على سيدنا محمد 🌸

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

30 Oct, 14:36


🔴Kundalik darslar🚫

https://t.me/kundalikdarslaraudio

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

30 Oct, 14:36


Live stream finished (46 minutes)

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

30 Oct, 13:49


Live stream started

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

30 Oct, 02:33


#Toʻldiruvchilar

Ibodatni tugatuvchi yoki unga aloqasi bor amallarga ham ajr beriladi.

Ubay ibn Ka'b roziyallohu anhu aytadi: "Bir inson bor edi, unda koʻra uyi masjiddan uzoq insonni bilmas edim. Lekin shunga qaramay, biror jamoat namozini tark qilmas edi. Unga aytishdiki: "Qorongʻu kechalarda va issiq kunlarida minadigan bir eshak sotib olsang boʻlar ekan". U aytdiki: "Uyim masjidni yonida boʻlishi meni uncha hursand qilmaydi. Chunki men masjidga yurib borishim va ahlimning oldiga qaytishimning ajri yozilishini xohlayman". Bu gapni eshitgan Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "Batahqiq, Alloh senga buning barchasini ajrini jamlab berdi"- dedilar" (Muslim: 663).

Ushbu hadisda Nabiy sollallohu alayhi vasallam masjidga borish va qaytishdagi ajrni inkor qilmayaptilar. Shubhasiz masjiddan qaytish jamoat namozini toʻldiruvchisi hisoblanadi.

Shayx Sa'diy rohimahulloh aytadilar: "Ibodatni tugatuvchi amallarga ajr yozilishi Alloh taolo tarafidan boʻlgan ne'mat hisoblanadi. Chunki Alloh taolo ibodatning oʻziga ajr bitmadi, balki unga eltuvchi vasilalarga hamda uning toʻldiruvchilariga ham ajr bitdi".

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

25 Oct, 12:16


ayollarga hos 100 hadis 6-7-8- hadislar

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

25 Oct, 10:47


🌷100 ta sahih hadisni  ayollar muhtoj bo’ladigan  eng zarurlarini alohida kitob qilib jamlab chiqqan. Biz o’rganmoqchi bo’lgan mana shu kitobdan o’rganamiz. Shayhni  bu yuzta hadisni jamlashga nima undadi??

⭕️Bugun shu haqda iymonlashamiz
In sha Alloh 😀

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

25 Oct, 10:20


Live stream started

𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌

25 Oct, 02:43



۝ إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى
النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا
عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ۝ ﷺ

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг!» (Аҳзоб сураси, 56-оят).


Пайғамбаримиз ﷺ га бир дона саловат айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».

(Насоий, Табароний, Баззор.)

ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ