Shayx Abdulaziz Torifiy @torifiyuz Channel on Telegram

Shayx Abdulaziz Torifiy

@torifiyuz


Promotional Article for Shayx Abdulaziz Torifiy (English)

Are you interested in learning more about the teachings of Shaykh Abdulaziz Torifiy? Look no further than the Telegram channel, @torifiyuz! This channel is dedicated to sharing insightful teachings, quotes, and lectures from the renowned Shaykh Abdulaziz Torifiy, a spiritual leader known for his wisdom and guidance. Whether you are a devoted follower of Shaykh Abdulaziz Torifiy or simply curious to learn more about his teachings, this channel is the perfect place for you. Join us to delve into the spiritual world of Shaykh Abdulaziz Torifiy and gain valuable insights that will help you on your own spiritual journey. Stay connected with like-minded individuals who share a passion for spirituality and self-improvement. Don't miss out on this opportunity to expand your knowledge and grow spiritually with @torifiyuz channel today!

Shayx Abdulaziz Torifiy

14 Feb, 02:03


#Саловот #Жума

Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи ва салламга саловот айтиш баракот олиб келади, амал ва дуоларни қабул бўлишига таъсир қилади.
Росулуллоҳга ҳар вақтда салавот айтишнинг фазилати ҳақида кўп далиллар келган ва алоҳида вақтларда айтилган салавот янада фазилати эканини саҳиҳ ҳадислар баён қилган. Шундай фазилатли вақтлардан жума куни ва кечаси айтилган салавотлар.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

13 Feb, 05:05


Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасини хослаб ибодат қилиш ҳақида бирор бир саҳиҳ ҳадис ривоят қилинмаган. Бу ҳақида саҳобалардан ҳам бирор саҳиҳ хабар ворид бўлмаган. Бу кеча бошқа кечалар билан бир хил бўлиб, Аллоҳ ҳар кечанинг охирги учунчи қисмида дуоларни ижобат қилади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

12 Feb, 15:21


Гоҳида инсон кераксиз ўринда шижоатли бўлади ёки кераксиз ўринда қўрқоқ-юмшоқлик қилади.
Ақилли инсон ўзгалар билан курашишдан олдин ўзи билан курашиши (ва шижоатни ҳам, юмшоқликни ҳам ўз ўрнига қўя оладиган бўлиши) лозим.
Инсонда илм ва холислик (Аллоҳнинг розилигидан бошқа нарсани мақсад қилмаслик) жамланса тўғри қарор қабул қилади (ва ҳар бир ишни ўз ўрнига қўяди).

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

11 Feb, 13:13


Уммат холис (Аллоҳнинг розилигидан бошқа мақсади бўлмаган) олимларга жуда муҳтож.
Одамлар холис омиларга муҳтож эмас, қўрқоқ ёки таъмагир олимларга ҳам муҳтож эмас, балки холис олимларга муҳтож.
Холис бўлмаган олим ортга чекиниб, умматни ўз ҳолига ташлаб қўяди. Холис бўлган оми одам эса, ўзининг жураъти билан умматни ҳалокатга бошлайди.
Бу иккисидан ҳам ёмони, холис бўлмаган жоҳил кимсанинг етакчи бўлишидир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

10 Feb, 14:08


Мусулмонлар сафида шундай кимсалар пайдо бўлдики, улар бирор нуқсонли яхшиликни кўрсалар (яхшиликни нуқсони билан бирга) бутунлай йўқ қиладилар. Тўлиқ ёмонликдан эса сукут қиладилар. Уларнинг ишлари зоҳирада ислоҳ бўлиб кўринса ҳам, ҳақиқатда ёмонликни ҳимоя қилиш ва ривожини таъминлашдир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

10 Feb, 02:04


Кўпчилик одамлар синов-қийинчиликлар бўлганида ўзлари саломат қоладиган йўл излайдилар.
Аллоҳ (Ўз динининг нусрати учун) танлаган бандалар эса ҳақ йўлни (ҳар қандай залолат-хурофатлардан) саломат бўлишига интиладилар. Мана шундай инсонлар сабаб умматга нусрат келади ва дин сақланиб қолади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

09 Feb, 14:07


Мусибатга сабр қилаётган инсон ҳолати, неъматга шукр қилмаётганнинг ҳолатидан афзалдир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

09 Feb, 03:44


#Ибодат

Махфий ибодат қалбни поклайди.
Чунки ёлғиз қолганда Аллоҳга ибодат қилувчи инсон фақат Аллоҳга юзланади ва одамлар учун амал қилишдан қалбини поклайди.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

08 Feb, 14:07


Қалбинг маъсиятга қул бўлиб баданинг озод бўлганидан кўра, қалбинг (ҳар қандай маъсиятлардан) озод бўлиб баданинг ҳибсда бўлиши яхшироқдир.

﴾Юсуф деди: «Эй Роббим, улар чақираётган нарсадан мен учун қамоқ яхшироқдир»﴿¹.

1) Юусф: 33

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

08 Feb, 02:02


Қалб қаттиқлашади ва фақат Аллоҳни зикр қилиш билан юмшайди.
Қалб сиқилади ва фақат Аллоҳни зикр қилиш билан ором топади.

Саҳиҳ ҳадисда:
"Қалбимни (Аллони зикридан чалғитувчи) ғафлат босади ва (буни кетказиш учун) ҳар куни юз маротаба Аллоҳга истиғфор айтаман"¹.

1) Муслим ривояти: 2702

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

07 Feb, 02:02


#саловот #жума

Аллоҳ Таоло бир кунни фазилатли қилган бўлса, у кунда қилинадиган солиҳ амалларни ҳам фазилатли қилган бўлади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
”Қуёш чиқган куннинг (яъни, хафта кунларининг) энг афзали жума кунидир"¹.

1) Муслим ривояти: 854

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

06 Feb, 14:08


Ватанга бўлган муҳаббат динга бўлган муҳаббатдан юқори бўлганида Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам Маккани ташлаб чиқмасдилар.
Макка Аллоҳ учун энг суюкли жой (бўлса ҳам Росулуллоҳ дин йўлида ҳижрат қилишга буюрилдилар).

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

06 Feb, 02:05


﴾Эй пайғамбар, кофир кимсаларни (азобдан) огоҳлантирсангиз ҳам, огоҳлантирмасангиз ҳам уларга барибир, иймон келтирмайдилар﴿¹.

Мана шундай оят нозил бўлган бўлса ҳам, Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам бирор кун даъват қилишдан тўхтамадилар.
Ҳақиқат унутилмаслиги учун (ошкор баён қилиниши ва) ҳақ калима қулоқларга эшитилиб туриши лозим.

1) Бақара: 6

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

05 Feb, 14:07


Қай бир инсон ботил ишларни кўрса ва одамлар ботилда талашиб-тортишаётган бўлиб, ҳақни баён қилувчиларга муҳтож бўлсалар...
Мана шундай ҳолатда, ким (ҳақни баён қилишга ва) ботилни инкор қилишга қодир бўла туриб сукут қилса ботил гапни гапираётган одамларнинг ҳолатига тушиб қолади.
Бу яҳудийларнинг сифатидир.

﴾Яҳудийлардан ёлғонга қулоқ тутадиган кимсалар бор...﴿¹

1) Моида: 42

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

05 Feb, 02:03


Ислоҳ қилиш зоҳир бўлган ишларни тузатиш билан бўлади, одамларни сир-асрорларини ошкор қилиб, шарманда қилиш билан эмас.
Одамларнинг (махфий) гуноҳларини ошкор қилиб, ислоҳ қилишга урунишдан кўра, бундай гуноҳларни беркитиш афзалдир.
Ҳадисда айтилган:
«Бировнинг айбини беркитиш қабрга тириклайин кўмилган қизни тирилтириш кабидир»¹

1) Абу Довуд ривояти: 4891

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

04 Feb, 02:04


Фитна дегани фақат ғавғо кўтариш, ғалаён қилиш деб ўйлайдилар ва энг хатарли фитнадан ғафлатда қоладилар. Энг хатарли фитна (ботилни ҳақ, ҳақни ботил деб) ҳақиталарни, тўғри тушунчаларни ағдар-тўнтар қилиб бузушдир.

﴾Улар илгари фитна қўзғашни истагандилар ва сизга ишларни ағдар-тўнтар қилишар эди﴿¹.

1) Тавба: 48

Шайх Абдулазиз Торифий


t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

03 Feb, 01:58


(Гуноҳ-маъсиятлардан қайтариб) Жамиятни ислоҳ қилмаслик ва (яхшиликка чақириб одамларга) насиҳат қилишни ташлаб қўйиш дуони ижобат бўлишини ман қилади.

Ҳадисда: "Яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. (Бундай қилмасангиз) яқинда Аллоҳ Ўз томонидан бир азоб юборади, сўнгра дуо қилаверасизлар, дуоларингиз ижобат бўлмайди"¹

1) Термизий ривояти: 2169


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

02 Feb, 13:21


#Нафс #Намоз

Ҳавои нафсга эргашиш билан намозни тарк этиш бир-бирини лозим тутади. Ҳавои нафсга эргашиш қанча кўп бўлса, намоз ҳам шунча нуқсонли бўлади.

﴾Улардан кейин намозни зое қиладиган ва ҳавои нафсларига эргашадиган кимсалар келди.﴿¹

1) Марям: 59


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

01 Feb, 14:05


'
Аллоҳ Таоло яхшилик эшикларни фақат яхшиликни хоҳлаб, ҳаракат қилган кишилар учун очиб қўяди. Ким яхшилик тамон юзланса Аллоҳ ҳам у бандага юзланади. Ким юз ўгирса Аллоҳ ҳам ундан юз ўгиради.

﴾Агар ғалабани сўраган бўлсанглар, мана сизларга ғалаба келди﴿¹,²

1) Анфол: 19

Шайх Абдулазиз Торифий
—————

2) Яъни, Бадр жанги олдидан Абу Жаҳл айтган эди: "Аллоҳим бу икки тоифдан қай бири сенга суюкли бўлса ўшани ғолиб қилгин".
Мусулмонлар ғолиб бўлгандан кейин ҳам, мушриклар исломни қабул қилмади. Демак улар яхшиликни чин дилдан хоҳламаган, яхшиликка интилмаган. Бўлмаса мусулмонларни ғалабасидан кейин Исломни қабул қилар эдилар.

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

01 Feb, 04:10


Яхшиликка муваффақ бўлувчилар фақат (нияти, сўзи ва амалида) Аллоҳ билан содиқ-ростгўй бўлганлардир.¹

﴾Агар улар Аллоҳга содиқ-ростгўй бўлганларида, албатта ўзлари учун яхши бўлур эди﴿.²

———
1) Яъни, ниятида ҳам, сўзида ҳам, амалида ҳам холис Аллоҳ розилигини сидқи дилдан хоҳловчи кишилар.

2) Муҳаммад: 21


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

31 Jan, 14:07


УММАТГА КЕЛАЁТГАН МУСИБАТЛАР САБАБИ:

Ким умматнинг бугунги ҳолатига назар солса, мусулмонман деганларнинг кўпчилигида яҳудийларнинг сифатларини кўради.
Дунёни яхши кўриб, қаттиқ ёпишиб олиш, амру маъруф ва наҳий мункарга эътибор бермаслик, Аллоҳнинг оятларини ўз маъносидан ўзгартириш ва аҳду вафони бузиш...
(Мана шундай ёмон сифатлар сабаб) қалблар тош қотиб, ихтилоф-келишмовчиликлар, қаттиқ қарама-қаршиликлар бошланди ва дунёга қаттиқ муҳаббат қилинди.
Оқибатда, Аллоҳ Таоло мусулмонлар қалбига дунё муҳаббатини ва ўлимдан қаттиқ қўрқишни солиб, уларнинг устига душманни ҳукмрон қилди ва душман мусулмонларни қирғин қилди.
Умматга келган барча ёмонликлар ўша ёмон амалларнинг оқибатидир. Умматда қолган яхшиликлар ҳам ўша ёмон амаллардан сақланилганига ярашадир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

31 Jan, 01:59


Тоат-ибодатлар билан гуноҳ-маъсиятлар бир бирини даф қилиб, суриб ташлайди. Ким маъсиятлардан халос бўлишни хоҳласа, гуноҳларидан қутилгунича тоат-ибодатларни кўпайтираверсин.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

30 Jan, 14:19


Мусулмон киши ўзининг мол-мулкини мушрик-кофирларни қувватлайдиган нарсаларга сарифламаслиги вожиб бўлади.
Кофирлар билан уруш бўлаётганида улардан нарса сотиб олмаслик керак. Шунингдек мусулмонларни зарарига ишлатадиган нарсаларни (уруш учун жамлайдиган захираларни) кофирларга сотмаслик керак.

Шайх Абдулазиз Торифий

http://t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

30 Jan, 01:58


Ким ўзининг мусулмон биродарларига келган мусибатларни эшитганида қайғурса-ю, лекин ёрдам беришни ўйламаса вақтлар ўтиб эътибор бермайдиган бўлиб қолади. Чунки тўхтовсиз бўлаётган мусибатлар ҳис-туйғуларни йўқ қилади ва душман тажовузини кетма-кет кўпайтираверади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

29 Jan, 13:22


➡️Уламолар муаммоларни гапирмаса..| Шайх Абдулазиз Торифий


Улашинг 🔅

t.me/annasihauz 😎


Instagram 😎 YouTube 😎




۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

Shayx Abdulaziz Torifiy

29 Jan, 13:22


Чинакам олимни қандай биламиз? Шайх Абдулазиз Торифий


Улашинг 🔅

t.me/annasihauz 😎


Instagram 😎 YouTube 😎




۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

Shayx Abdulaziz Torifiy

28 Jan, 14:54


Баъзида кўпчилик бўлганлар мағлуб бўлади. Бунинг сабаби қалбларнинг бир бирига мухолиф бўлганидир.
Жипслашган озгина одамлар ихтилоф қилувчи кўпчиликдан кучлидир.

﴾Ўзаро низо-ихтилоф қилманглар, акс ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади﴿¹.

1) Анфол: 46

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

28 Jan, 03:58


Ғарб одамларнинг онгига:
"Фақат иккита ҳукм -демократия ва диктатура- бор, бу иккисидан бошқа ҳукм йўқ", деган фикрни сингдирмоқчи бўлади. Ваҳоланки одамларнинг ва золимларнинг ҳукмидан ташқари Аллоҳнинг ҳукми бор. Аллоҳнинг ҳукми эса энг адолатли ҳукмдир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

27 Jan, 14:05


Амалнинг асари юзларда зоҳир бўлади.

﴾Кофир бўлган кимсаларнинг юзларида ёмонлик (аломатини) сезурсиз﴿¹.

﴾Уларнинг белги-аломатлари юзларида (бўлиб, бу аломатлари) сажда асаридандир﴿².


1) Ҳаж: 72
2) Фатҳ: 29

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

27 Jan, 02:04


#Ихлос

Амалнинг қабул бўлиши унинг ҳажмига эмас, балки қалбнинг ихлос-садоқатига боғлиқдир.
Инсонни юқорига кўтарадиган ҳам, пастга қулатадиган ҳам ниятдир.

Шайх Абдулазиз Торифий


t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

26 Jan, 16:35


Солиҳ амалларни қилишга шошилгин.
Агар солиҳ амал сендан олисда бўлса, у амални ният қилиб шошилгин.
Амални ният қилиб, бажаришдан ожиз бўлсанг ажр-мукофотни тўлиқ оласан.

﴾(Мусо деди:) Роббим, Сен рози бўлишинг учун шошдим﴿¹.

1) Тоҳа: 84

Шайх Абдулазиз Торифий


t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

25 Jan, 14:07


Ким яхшиликни чин дилдан истаса албатта Аллоҳ Таоло уни яхшиликка йўллаб, яхшилик эшикларни очиб қўяди.

﴾Агар уларнинг иккиси ҳам яхшилик-ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ уларнинг орасини яхшилик-ислоҳга муваффақ қилур﴿¹.

1) Нисо: 35.


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

25 Jan, 02:04


Ислом аввалида бўлган мўминалар, саҳобия ва тобеин аёллар тўлиқ ўраниб юрар эдилар. Улар нафақат фарз бўлган ўринда, балки мустаҳаб бўлган ўринларда ҳам ҳижобда юришар эди. Ажру савобни умид қилиб, уйда бўлганларида ҳам ҳижобни ечишмас эди.

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган: "Умму Салама розияллоҳу анҳо фазилатга эришиш мақсадида уйни ичида ҳам ҳижобларини ечмасдан юрар эканлар".


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

24 Jan, 14:07


Ҳақга эргашувчилар кўпинча ёш йигитлар бўлади. Ёши катталар эса қайсарлик қилиб, олдингиларнинг йўлини ташламайди.

﴾Мусо қавмидан бўлган зурриёт-йигитларгина иймон келтирдилар. Улар Фиръавн ва одамларини фитнага солишдан қўрққан (бўлсалар ҳам, лекин Аллоҳ учун сабр қилиб иймон келтирган) эдилар﴿¹.

1) Юнус: 83

Шайх Абдулазиз Торифий


t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

24 Jan, 01:07


#Жума #саловот

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш ғам-ташвишларни кетишига ва гуноҳларни мағфират бўлишига сабаб бўлади.

Убай ибн Каъб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиши ҳақида хабар берганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :"Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган саловотнинг фазилати мана шундай буюк.
Жума куни айтилган саловотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

23 Jan, 14:06


Ихлосни энг олий мартабаси тоат-ибодатни махфий қилишга харис бўлишдир, худди гуноҳ-маъсиятларни яширишга харис бўлинганидек.

Шайх Абдулазиз Торифий


t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

23 Jan, 02:54


﴾Аллоҳ (Ўзига ибодат қилувчи) бандасига етарли эмасми﴿¹.

Аллоҳга бўлган ибодат билан Аллоҳнинг бандага етарли бўлиши бир бирига чамбарчас боғлиқдир.
Банда Аллоҳга қанчалик ибодат қилса, Аллоҳ ҳам унинг ишларини ибодатига яраша ўнглаб қўяди.
Ибодат (дунё ва охират) ишлари ўнгланишига сабаб, гарчи банда дуо қилиб сўрамаган бўлса ҳам.

1) Зумар: 36

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

22 Jan, 05:30


Банда ўзи билан Аллоҳнинг орасини (тоат-ибодатлар билан) ўнгласа Аллоҳ у банда билан одамларнинг орасини ўнглаб қўяди. Ким, Якка-ягона бўлган зот (Аллоҳнинг розилигини топиш) билан машғул бўлса, У зот қолган барча одамларга етарли бўлади.

﴾Аллоҳ (Ўзига ибодат қилувчи) бандасига етарли эмасми?!﴿¹.

1) Зумар: 36

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

21 Jan, 14:04


Ички душманнинг энг хатарли ишларидан мусулмонларнинг хато-камчиликларини овоза қилиб, ташқи душманнинг ёмонликларини беркитишдир.

Мусулмонлар ўз хато-камчиликлари билан машғул бўлса ташқи душманнинг ёмонликларидан ғафлатда қолади.


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

21 Jan, 02:04


Тонги ва кечки дуо-зикрларни айтиб юрган инсон ғофиллар сафида бўлмайди.

﴾Роббингизни ўзингиз (холи бўлганингизда, Унга) зорланиб, овозингизни баланд кўтармай эртаю кеч зикр қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!﴿¹.

1) Аъроф: 205


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

20 Jan, 12:40


🟢Ҳар қандай жамланиш яхшиликми? Шайх Абдулазиз Торифий




t.me/annasihauz 🌐

Shayx Abdulaziz Torifiy

20 Jan, 02:03


#Нафс

Инсон нафсига тўғри келмайдиган хабарларни эшитса қаттиқ текшириб, нафсига мувофиқ бўлган хабарларни текширмай қабул қилиши нафси ҳавосига эргашишдир.


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

19 Jan, 16:29


Қаноатли бўлиш инсон ўзидан кўра кам неъмат берилганларга назар солиш билан бўлади.

Ҳадисда:
«Ўзингиздан (дунё неъматларига эга бўлишда) паст бўлганларга қаранглар, юқори бўлганларга қараманглар. Шу билан Роббингизнинг неъматларини камситмасликка эришасизлар»¹.

1) Имом Муслим ривояти : 7619

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

19 Jan, 05:53


Инсонийлик ёлғиз Аллоҳга иймон келтирган кишилардагина тўлиқ бўлади.

Аллоҳ Таоло деди:
﴾Инсонлар иймон келтирганидек иймон келтиринглар﴿¹.

1) Бақара: 13

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

18 Jan, 16:11


Аллоҳ билан содиқ-ростгўй бўлиш (нияти, сўзи ва амалида Аллоҳ розилигини сидқи дилдан хоҳлаш) ҳақга олиб борувчи энг кучли йўлдир.
Ким Аллоҳ билан содиқ бўлса, Аллоҳ унинг мақсадига албатта етказади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

17 Jan, 14:04


Аллоҳдан ўзгаларга суяниб, эришилган ҳар қандай азизлик, куч-қувват вақтинчадир. Бундай азизлик ва куч-қувват тез орада тугаб, унинг ортидан хорлик, мағлубият ва афсус-надомат келади.

﴾У (мунофиқ) лар ўша кофирлар ҳузуридан азизлик (ва куч-қувват) излайдиларми?! Ҳолбуки, азизлик (ва куч-қувват)нинг ҳаммаси Аллоҳники (бўлиб, Ундан талаб қилинади﴿¹.

1) Нисо: 139

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

17 Jan, 02:04


Ислом уммати бугун, ҳақда собит турмайдиган кўплаб жамоатлардан кўра, оз бўлса ҳам, ҳақда собит турувчи кишиларга муҳтождир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

16 Jan, 02:03


Аллоҳни зикр қилиш руҳларга ҳаёт ва ҳаётга руҳ бағишловчидир.
Нафсни хотиржамлиги, қалбни ороми ва асаб роҳати Аллоҳни зикр қилиш билан бўлади.

﴾Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур﴿¹.

1) Раъд: 29

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

15 Jan, 14:05


Кишини тили бузуқлиги иймонининг ноқис бўлишлик сабабларидандир.

Ҳадисда айтилади:
“Мўмин таъна ёғдирувчи, кўп лаънат айтувчи, фаҳш сўзлар айтувчи ва сўкағон киши эмасдир“¹.

1) Термизий: 1977

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

15 Jan, 02:08


Агар кўпликни фикри тўғри (авло) ҳисобланганда эди Лут қавми Лут алайҳиссаломдан, Фиръавн Мусо алайҳиссаломдан, Абужаҳл Муҳаммад алайҳиссаломдан ҳақ ҳисобланар эди. Кўпликни фикри ҳисобга олинади лекин ҳақга зид ва тескари бўлса қанчалик кўп бўлмасин қадр қиймати қолмайди.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

14 Jan, 16:41


Аллоҳ таоло одамларнинг қилаётган ишларини, гапираётган сўзларини ва қалбларидаги ниятларини билади. Аллоҳ бандаларга жазо-мукофот бериш учун, уларнинг ишларини ҳисоб-китоб қиливчиларга муҳтож эмас. Лекин Аллоҳ бандаларга ҳужжат қоим қилиб, ўзларини оқлашга баҳоналар қилмасликларини ирода қилди (ва фаришталарга буюриб, бандаларнинг амалларини ёздириб қўйди).

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

13 Jan, 14:05


#Ражаб

Исро ва меърож ражаб ойида бўлганлиги тўғрисида бирор далил ворид бўлмаган.
Исро ва меърож қайси йили, қайси ойда, қайси куни бўлганлиги ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киромлардан бирор саҳиҳ ҳадис ёки асар собит бўлмаган.

Шайх Абдулазиз Торифий


t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

13 Jan, 02:04


Мазлумга ёрдам бериб, золимнинг зулмидан қутқариш ризқ кенг бўлишининг сабабларидан. Мазлумни ёрдамсиз қолдириш ризқдан маҳрум бўлишнинг сабабларидандир.

Ҳадисда айтилади:
"Сизларга ризқ ҳам, нусрат ҳам фақат ораларингиздаги заиф-бечора инсонлар (уларнинг дуолари, намозлари ва ихлослари) сабабли келади"¹.

1) Термизий ривояти: 1702

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

12 Jan, 14:17


Золимнинг зулми садақа қилиш билан ҳам даф бўлади.
Тобеинлардан бўлган Нахоиъй айтганлар: "(Саҳобалар) айтишар эди, мазлум инсон садақа қилса, зулм ундан кўтарилади".
Садақа, зулм даф бўлишининг сабабларидан, бунга Қуръон ҳам далолат қилган.
Лекин кўпчилик бунга эътибор бермайди.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

12 Jan, 02:18


Мусибатлар келганда ўта қаттиқ мусибатларга сабр қилганларнинг ҳолатига қаралади. Тинч-омонликда яшаб нажот топганларнинг ҳолатига қаралмайди.

Росулуллоҳ алайҳиссолату васcаламга мусибатлар келганида шундай деб айтар эдилар:
"Мусога бундан катта мусибатлар келса ҳам сабр қилган"¹.

1) Бухорий ривояти: 3150

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

02 Jan, 14:27


Нарх-наво кўтарилиши, камбағаллик кўпайиши ва душманлар босиб олиши заиф-бечораларни ёрдамсиз ташлаб қўйиш сабабли бўлади. Чунки ризқни ҳам, куч-қувватни ҳам келтирувчи сабаб: Бу иккисини заиф-бечораларга сарфлашдир (яъни, заиф-бечораларга ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш). Бу иккисини заиф-бечоралардан ман қилиш эса, ризқни ҳам қувватни ҳам кетишига сабабдир.

Росулуллоҳ соллалоҳу аълайҳи васаллам айтганлар:
"Сизларга ризқ ҳам, нусрат ҳам фақат ораларингиздаги заиф-бечора инсонлар (уларнинг дуолари, намозлари ва ихлослари) сабабли келади".

سنن الترمذي: [1702] ,قال هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ. والنسائي [3178].

Шайх Абдулазиз Торифий

http://t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

02 Jan, 14:03


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда:

[Бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: "Хизматкоримни қанча кечиришим керак?", деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар куни етмиш марта", деб жавоб бердилар]¹.

Агар хизматкор ҳар куни етмиш марта кечириладиган бўлса аёллар, болалар неча марта кечирилиши керак?!

1) Термзий ривояти: 1949

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

02 Jan, 06:07


#истиғфор

Гуноҳ-маъсиятлар нусрат келиши ва мусибатларни даф бўлишини кечиктиради.
Шунинг учун Аллоҳдан нусрат сўрашдан олдин, гуноҳларга истиғфор айтиш керак.

﴾Эй Роббимиз, бизларни гуноҳларимизни ва ишларимиздаги хатоларимизни мағфират қилгин, қадамларимизни собит қил ва Ўзинг бизни кофир қавмга ғолиб қил!﴿¹.

1) Оли имрон: 147

Шайх Абдулазиз Торифий


t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

01 Jan, 13:38


#Ражаб

Зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойлари уруш ҳаром қилинган ойлар. Бу ойларда қилинган ёмонликларнинг гуноҳи каттароқ бўлади.

﴾Уруш ҳаром қилинган ойларда ўзларингизга зулм қилманглар﴿¹

Бу ойларда маъсиятларнинг гуноҳи катта экан, демак тоат-ибодатларнинг ҳам савоби катта бўлади.

1) Тавба: 36


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

01 Jan, 01:34


#Ражаб

Ражаб ойи фазилати ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадис ривоят қилинмаган. Бу ойни рўза, намоз ва шу каби ибодатлар билан хослаш шариатимизда йўқдир. Лекин ражаб ойи уруш ҳаром қилинган ойларнинг бири. Бу ойда қилинган ёмонликларнинг гуноҳи каттароқ бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

31 Dec, 15:04


#Ислоҳ

Муслиҳлар (ислоҳ қилувчилар) Пайғамбарлар (алайҳимуссолату вассалам)га энг яқин инсонлардир. Улар саҳобалардан кейин келган бўлсалар ҳам ажр-савобда саҳобаларга яқин бўладилар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Умматим орасида шундай инсонлар бор-ки улар саҳобаларнинг ажр-савобига ўхшаш савобга эга бўладилар.
Улар мункар ишларни инкор қиладилар»¹.

1) Имом Аҳмад : 23171

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

31 Dec, 05:02


Умар розияллоҳу анҳу аҳли китоблардан фарқли ўлароқ йил ҳисобини Росулуллоҳ соллалоҳу аълайҳи ва салламнинг мийлодлари билан белгиламадилар. Балки ҳижрат қилинган вақтдан белгиладилар. Бу билан одамларга шуни билдирдиларки, бизнинг уммат амал қилувчи уммат, йил ва ҳодисларга боғланиб қолувчи уммат эмас.

Шайх Абдулазиз Торифий

http://t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

30 Dec, 14:02


Шайтон инсонни васваса қилиб маъсиятга тушира олмаса ибодатдан тўсишга ҳаракат қилади.
Ибодатлардан ҳам қайтара олмаса ниятни бузишга интилади. Банда амалларни Аллоҳдан бошқаси учун қилишига васваса қилади.
Хуллас, бандани Аллоҳнинг раҳматидан узоқлатмагунча малолланмай ҳаракат қилаверади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

30 Dec, 02:00


Инсон ёлғиз-холи қолганда қилинадиган ибодатларни кўпайтириб, қалбини қувватлаши керак. Шунда инсон тойилиб кетишдан ҳимояланади.
Заифликдан шикоят қилувчи кишиларнинг махфий ибодатлари кам бўлади. Росулуллоҳ алайҳиссолату васалламнинг қувват-озуқалари тундаги ибодатлари эди.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

29 Dec, 02:00


Кибр қалбни ҳақиқатдан тўсиб турувчи тўсиқдир. Кибрли кимса қалбидан кибрни кетказмагунича ҳақиқатни англамайди. Кибр-ҳавога қандай бўлса ҳақдан шунча маҳрум бўлинади.

﴾Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяр﴿¹.

1) Ғофир: 35

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

27 Dec, 02:00


#Салавот #Жума

Аллоҳнинг Пайғамбарини иззат-ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлаш демакдир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва салламга кунларнинг энг афзали - жума кунида кўп салавот айтиш у кишига бўлган юксак эҳтиром жумласидандир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

26 Dec, 13:30


Аллоҳ таоло барча ишларни Ўзи хоҳлаганидек тадбир қилади. Турли аччиқ ўт-ўланларни (ҳайвоннинг қорнига кирганидан кейин) сутга айлантирган Зот ҳаётдаги қийинчиликларни ҳам енгилчиликка ўзгартириб қўяди.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

25 Dec, 14:02


Неъматлар келганда шукр қилиш, мусибатларга сабр қилишдан қийинроқ. Чунки мусибатлар (ғолибан) узоқ давом этмайди. Мусибат тугаши билан сабрни вақти тугайди. Неъматлар (хотиржамлик) узоқ давом этади ва шунга яраша шукр ҳам доимий бўлиш керак.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

25 Dec, 02:01


Инсон сабрли бўлиб, тақво қилса, Аллоҳ таоло унинг мусибатини неъматга ўзгартиради ва қайғуларини кетказади. Шунингдек у инсонга қаршилик қилаётганлар бор бўлса, уларнинг режаларини ва ҳийла-найрангларини йўқ қилади.

﴾Агар сабрли бўлсангиз ва тақво қилсангиз у (душман)ларнинг ҳийла-найранглари сизларга зарар етказмайди﴿¹.

1) Оли имрон: 120

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

24 Dec, 14:24


Аллоҳ таоло золимларни турли уқубатлар билан жазолайди. Бу уқубатлар бировнинг ҳаёлига ҳам келмаган ва бир-бирига ўхшамаган бўлади. Золим эҳтиётини олса ҳам, лекин уқубат қай тарафдан келишини билмагани сабаб хотиржам бўлолмайди. Оқибатда ҳаётини қурқувда ўтказади ва ҳадиксираб вафот этади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

23 Dec, 13:57


Илм кўтарилади | Шайх Абдулазиз Торифий

Улашинг!

t.me/annasihauz 🌐

Shayx Abdulaziz Torifiy

22 Dec, 14:01


﴾Шаҳардаги аёллар: "Ҳокимнинг хотини ўз хизматкорини йўлдан урмоқчи бўлибди", дедилар﴿¹.

Шаҳардаги аёллар орасида катта воқеа бўляпти, лекин уларга энг яқин бўлган эркак кишиларнинг хабари йўқ.
Ҳодисаларни эркаклардан (эри, отаси, ака-укалари каби маҳрамларидан) беркитишга уринадиган аёл, бошқа аёлларга тўкиб сочадиган бўлади.

1) Юсуф: 30

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

22 Dec, 01:58


#Sadaqa

Қалбдан мамнун бўлиб садақа қилиш иймон аломатидир.
Садақа қилишнинг нафсга оғир бўлиши нифоқ аломатидир.
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай деди:

﴾Ва улар ўзлари истамаган ҳолларидагина инфоқ-эҳсон қиладилар﴿¹.

1) Тавба: 54

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

21 Dec, 14:01


Яхшилик қилган одам агарда кофир бўлса ҳам яхшилик билан жавоб қайтарилади.
Лекин одамларга яхшилик қиладиган кофир мусулмондан юқори қўйилмайди, гарчи мусулмон гуноҳкор бўлса ҳам.
Чунки Аллоҳнинг ҳаққини адо қилиш, махлуқотлар билан чиройли муомала қилишдан юқори.


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

21 Dec, 02:01


Гуноҳ-маъсиятларни қайта-қайта такрорлаш маъсият қилувчиларни энг кўп ҳалок қилувчидир. Чунки бир бор гуноҳ қилувчларни Аллоҳ жазоламаслиги мумкин. Аммо доимий маъсият қиладиган кимсаларни қаттиқ жазолайди.

﴾Илгари ўтганларни Аллоҳ афв этди.
Ким яна қайтиб қилса, ундан Аллоҳ интиқом олур﴿¹.

1) Моида: 95


Шайх Абулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

20 Dec, 14:01


Амалларнинг асари инсоннинг юзида зоҳир бўлади.

﴾Кофир бўлган кимсаларнинг юзларида инкор (аломатини) сезурсиз﴿¹.

﴾Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги-аломатлари бордир﴿².


1) Ҳаж: 72
2) Фатҳ: 29


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

20 Dec, 02:00


Тоат-ибодатлар билан мағрур бўлиш солиҳ инсонларни ҳам ҳалокатга бошлайди.
Гуноҳ-маъсиятларни арзимас санаш нуқсонли амал қилувчиларни ҳалок қилади.
Аллоҳни (ҳақиқий) таниган банда тоат-ибодатларни кўп санамайди ва гуноҳларни арзимас деб билмайди.


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

19 Dec, 15:02


#Жума #Саловот

Жума кечаси кирганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фазилати ошади ва шанба кечаси киргунича давом этади.
Жума кундузи айтилган салавот энг афзали.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

19 Dec, 12:01


Инсон ёмонликлар билан имтиҳон қилинганидек яхшиликлар билан ҳам имтиҳон қилинади. Инсон бу икки имтиҳоннинг қай бирида Аллоҳга яқин бўлса ўша неъматдир, гарчи ёмонлик бўлса ҳам, Аллоҳдан узоқлаштиргани эса ёмонликдир гарчи яхшилик бўлиб келган бўлса ҳам.

﴾Биз сизларни синаш учун ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам имтиҳон қилурмиз﴿¹.

1) Анбиё :35

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

19 Dec, 01:01


Хозирги замонда "Фитна нима?", дейилса, "дин эмас, балки дунё нуқсонли бўлиши", деб тушунтирилади.
Исломда эса фитна дунё эмас, балки диннинг нуқсонли бўлиши, деб тафсир қилинган.


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

18 Dec, 14:00


Гапиришдан олдин ниятни тўғирлаб, фақат Аллоҳ розилиги учун гапириш гапнинг ўзидан ҳам муҳимроқдир.
Гоҳида бир қатор сўзнинг таъсири бутун бошли китобдан ҳам кучли бўлади.


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

18 Dec, 02:02


Одамларни мақтаб, хато-камчиликларини кўрганида насиҳат қилмайдиган кимса энг хатарли инсондир.


Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

17 Dec, 14:01


Бирор киши (Аллоҳни розилигини қўйиб) инсонларнинг розилигини олий мақсади қилиб олса (Аллоҳ уни мақсадини тескарисини рўёбга чиқаради) ва киши ёмон кўрган иш билан ниҳоя топади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

17 Dec, 02:02


Одамлар билан юмшоқ муомала қилиш муҳим. Лекин одамларнинг муҳаббатига эришаман деб ҳақни гапиришни ташлаб қўймагин.

Ҳадисда: "Бир киши ҳақида: "У қанчалик ақилли, тили қандай ширин, қандай кучли", деб айтилади. Лекин унинг қалбида хантал¹ уруғича иймон бўлмайди².

1) Седанадан кичикроқ уруғ.
2) Бухорий: 6497.

Шайх Абулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

16 Dec, 14:15


Инсон ўзгалар фикридан қаттиқ таъсирланади. Бунга сабаб одамларнинг мол-дунёси, обрўси ёки чиройи инсонни мафтун қилган бўлади.
Аслида бу нарсалар ҳақиқатни билишга алоқадор эмас. Лекин инсон фикрини шулар шакиллантиради ва кўпчилик ҳақиқатдан уни ажрата олмайди.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

23 Nov, 02:01


#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Мунофиқлар Аллоҳни зикр қилмасдан, бошқа нарсани ёд олишни яхши кўрадилар. Улар бошлиқларини, хўжайинларини, маъбудларини, файласуфларини зикр қилсалар қувониб кетадилар. Аллоҳ зикр қилинса қалблари сиқилиб, нафратланадилар.

Аллоҳ таоло бу ҳақида хабар бериб деди:

﴿وَإِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَحْدَهُ اشْمَأَزَّتْ قُلُوبُ الَّذِينَ لا يُؤْمِنُونَ بِالآخِرَةِ وَإِذَا ذُكِرَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ إِذَا هُمْ يَسْتَبْشِرُونَ﴾
﴾Қачон ёлғиз Аллоҳ зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг қалблари сиқилиб, нафратга тўлади. Қачон У зотдан ўзгалар зикр қилинса, қувониб кетадилар﴿¹.


   (23) Тонги ва тунги зикрлар

1) Зумар-45

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

22 Nov, 14:01


Халқига зулм қиладиган ҳукмдорнинг хотиржам ҳукм юргизиши узоққа бормайди. Гарчи у мусулмон бўлса ҳам.
Аллоҳ таоло халқига зулм қилмайдиган кофир ҳукмдорни хотиржам ҳукм юргизишига қўйиб бериши мумкин. Аммо халқига зулм қиладиган ҳукмдорга, агарда у мусулмон бўлса ҳам, хотиржам ҳукм юргизишига ташлаб қўймайди. Чунки Аллоҳнинг ҳаққини ўтамаганларнинг (асосий) жазоси охиратда бўлади. Бандаларнинг ҳаққини поймол қилганлар эса, жазоларини охиратдан олдин дунёда оладилар.
Бу Аллоҳнинг бандаларига бўлган адолатидир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

22 Nov, 00:30


#Салавот #Жума

Аллоҳнинг Пайғамбарини иззат-ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлаш демакдир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва салламга кунларнинг энг афзали - жума кунида кўп салавот айтиш у кишига бўлган юксак эҳтиром жумласидандир.

Шайх Абдулазиз Торифий

http://t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

21 Nov, 14:00


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
"Бир аёл бошқа аёллар билан бирга бўлиб, кейин ўзининг эрига у аёлларни сифатлаб бермасин!".
Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалам бегона эркакларга аёлларни васфлаб беришдан қайтардилар. (Росулуллоҳ бу ишдан қайтарган бўлсалар) аёллар очиқ-сочиқ ҳолатда бегона эркакларга кўз-кўз бўлиши қанчалик ёмон?!

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

21 Nov, 02:00


{Зинога яқинлашманглар!}¹

Зинога яқинлашишдан қайтарилди. Демак, зинодан олдин зинога олиб борадиган ҳаром ишлар бор.

Бу ҳаром ишлар:
- Номаҳрам аёл билан холи қолиш.
- Эркак ва аёллар аралашган ҳолда бир жойда бўлиш.
- Бегона эркакларга майин-назокат билан гапириш.
- Аёлларнинг очиқ-сочиқ, ясан-тусан қилиб юриши.

1) Исро: 32

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

20 Nov, 14:02


Аллоҳ Таоло аёлларни ҳижобга буюрганидан кейин намозга буюрди. Бундан билинадики, ҳижоб одат эмас, балки ибодат. Намозга қандай буюрилса ҳижобга ҳам шундай буюрилади.

﴾Илгариги жоҳилият (даври)даги очиқ-сочиқ (ясан-тусан) каби очиқ-сочиқ (ясан-тусан) юрманглар! Ва намозни тўкис адо қилинглар﴿.¹

1) Аҳзоб: 33

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

20 Nov, 02:01


Ширк билан очиқ-сочиқ юриш ёнма-ён турадиган катта ёмонликдир.
Росулуллоҳ алайҳиссолату вассалам Макка фатҳ бўлиб, биринчи ҳаж қилинган йили шундай деганлар:

"Бу йилдан кейин мушрик ҳажга бормайди ва хеч ким Каъбани кийимсиз тавоф қилмайди".

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

19 Nov, 14:01


Одам (алайҳиссалом) ва Ҳаво жаннатда бўлганларида хато иш қилдилар ва бу хатоларининг оқибатида авратлари очилиб қолди.

﴾Ўша дарахтдан тотиб кўришлари биланоқ авратлари очилиб қолди﴿¹.

Пайғамбар хатоси учун аврати очилиб қолиши билан жазоланган эди. Замонавий маданият эса аврат очишни тараққиёт деб талқин қилади.

¹) Аъроф: 22

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

19 Nov, 02:00


#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Аллоҳни кам зикр қилиш ёки умуман зикр қилмаслик нифоқ аломатидир.

Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида бундай деди:

ʼ﴾وَلاَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ إِلاَّ قَلِيلا﴿
﴾Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар﴿.¹


   (22) Тонги ва тунги зикрлар

1) Нисо-142

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

18 Nov, 14:48


Зулм тарқалган вақтда фитна ёйилади, фитналар фақатгина сабабларини йўқотиш билан даф қилинади:

﴾Бир фитнадан-балодан сақланингларки, у сизларнинг орангиздаги золим кимсаларнинг ўзигагина етмас (балки ўша фитнага қарши курашмай қараб турган барчага етар)﴿¹.

1) Анфол: 25

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

18 Nov, 08:12


Фитналар кўпайиб, кенг тарқалса банда ҳайратда қолиб қандай нажот топишни билмайди.
Нажот сабабларининг энг кучлиси дуо (банда Аллоҳдан офият сўраб кўп дуо қилиши).

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтганлар:
[Шундай (фитнали) замонлар келади-ки, у кунларда чўкаётган одам дуо қилгани каби дуо қилувчиларгина нажот топади].¹

1) Ҳоким ривояти: 1869

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

17 Nov, 04:00


﴾(Аллоҳ таоло Қиёмат қоим бўлган) Кунда одамларга хитоб қилиб: "Пайғамбарларнинг даъватига нима деб ижобат қилдинглар", дейди﴿¹.

Инсон Аллоҳнинг ҳузурига борганида, Аллоҳ таоло Куръон ва ҳадислардаги Ўзининг буйруғу қайтариқларини эслатади. Инсон оят ва ҳадисларни эшитганига иқрор бўлади. Лекин жамиятни, одамларни гапига эргашганини ҳужжат қилади. Инсоннинг бу ҳужжати қабул қилинмайдиган, ботил ҳужжатдир.

﴾(Жаҳаннам аҳли бўлган) кимсалар айтадилар ﴾Эй Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга, катталаримизга итоат қилдик ва улар бизни тўғри йўлдан адаштирдилар. Эй Роббимиз, Сен уларга икки баробар азоб бергин ва уларни кўп лаънатлагин!﴿².

1) Қосос: 65
2) Аҳзоб: 67,68

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

16 Nov, 14:11


Жамиятда куфр, ширк ва мулҳидликни бор бўлиши, қотиллик кўпайишидан ҳам ёмонроқдир.

Аллоҳ таоло деди:
﴾Фитна қотилликдан ҳам ёмонроқдир﴿¹.

Оятда: "Фитна"дан "Куфр" мақсад қилинганига муфассирлар ижмо қилишган.

1) Бақара: 191.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

16 Nov, 03:32


(Инсоният етишган) ҳар қандай адолатни Ислом аввалда баён қилган. Барча адолат Ислом динида бор ва у йўқолмайди, лекин уни ошкор бўлишига (дин душманлари) қаршилик қиладилар.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

15 Nov, 04:12


#Жума #саловот

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш ғам-ташвишларни кетишига ва гуноҳларни мағфират бўлишига сабаб бўлади.

Убай ибн Каъб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиши ҳақида хабар берганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :"Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган саловотнинг фазилати мана шундай буюк.
Жума куни айтилган саловотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

14 Nov, 08:09


🔗Ўтган мусибатларни кўп эсламаслик | Шайх Абдулазиз Торифий


t.me/annasihauz 🌐


۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

Shayx Abdulaziz Torifiy

14 Nov, 02:01


#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Аллоҳни кўп зикр қилиш иймон қувватининг белгисидир.
Аллоҳ таоло деди:

﴿الَّذِينَ آمَنُواْ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللَّهِ ﴾
﴾Улар иймон келтирган ва Аллоҳни зикр қилиш билан қалблари ором оладиган зотлардир﴿¹.


Бошқа оятда:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾
﴾Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар﴿².


    (21) Тонги ва тунги зикрлар

1) Раъд-28
2) Аҳзоб-41

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

13 Nov, 13:10


Золимни ҳалок қилувчи сабабларнинг энг каттаси мазлумларнинг дуосидир. Шундай бўлишига қарамай, золимлар энг кўп мазлумнинг дуосидан ғафлатда бўладилар. Ерда бўладиган ҳалокатлардан қаттиқ ҳимояланадилар. Аммо осмондан келадиган ҳалокатни унутадилар.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

13 Nov, 06:22


Золимларнинг ҳалокатга учраши тарихда такрор-такрор содир бўлган. Лекин золимлар ибратланмайди. Чунки золим кимса ўзи қилаётган зулмига эътибор бермайди, гарчи уни ҳамма кўриб турган бўлса ҳам.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

12 Nov, 14:02


Аллоҳ таоло золимлар устида ўзгармас қонун жорий қилган. Аввал бир золим билан бошқа золимларни жазолайди. Сўнгра ўша золимнинг ўзига азоб-уқубат юборади.

﴾Ана шундай, қилган қилмишлари сабаб айрим золим кимсаларни бошқа золимларга ҳукмрон қилиб қўямиз﴿¹

1) Анъом: 129

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

12 Nov, 02:23


Золимга фақат золим ёрдам беради.

﴾Албатта золимлар бир-бирларига дўстдирлар﴿¹.

1) Жасия: 19

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

11 Nov, 05:18


Мусибат сабабларидан бири инсон ғафлатда бўлиб, Аллоҳни унутишидир. Аллоҳ Таоло бандани ғафлатдан чиқиб, Аллоҳга юзланиши учун мусибат юборади

﴾Бизнинг бало-офатларимиз келганида тавба-тазарру қилганларида эди...?!﴿¹

1) Анъом: 43

Шайх Абдулазиз Торифий

Изоҳ: Яъни, кўпинча банданинг ўзи Аллоҳга қайтишни ва жаннат амалларини қилиб, дўзах амалларидан четланишни хоҳлайди. Лекин дунё ва унинг алдовчи лаззатлари билан машғул бўлиб, Аллоҳга қайтолмай юради. Шунда Аллоҳ Таоло бир мусибат юбориб бандани ғафлатдан чиқаради.

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

10 Nov, 13:57


Аллоҳ таоло Қуръонда куфр, нифоқ ва фаҳш ишларни ўта қаттиқ ёмон кўришини хабар берган.

Шайх Абдулазиз Торифий

Изоҳ: Аллоҳ бу ишларни ўта қаттиқ ёмон кўрар экан, демак бу ишларга бўладиган азоб-уқубатлар ҳам дунё ва охиратда ўта қаттиқ бўлишига далолат қилади.

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

10 Nov, 02:58


Фаҳш ишларни яширинча қиладиган кимсадан ҳам фаҳш ишларни тарқатиб, оммага ёювчи кимса ёмонроқдир. Гарчи ўзи фаҳш ишларни қилмаётган бўлса ҳам. Чунки фаҳш ишларни яширинча қилувчи кимсанинг зарари фақат унинг ўзига бўлади. Аммо фаҳшни тарқатувчи кимсанинг зарари бутун миллатга бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

09 Nov, 15:55


Чин иймонли мўминни фитналар ўзгартирмайди. Балки содиқ мўмин мусибат-фитналар келганида ҳам ҳақда собит туради.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мўмин киши тоза олтинга ўхшайди. (Тоза олтинни) оловга қўйсанг қизариб тураверади, тарозига қўйсанг вазни камаймаган бўлади»¹.

1)شعب الإيمان: (5482)

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

08 Nov, 11:01


#Жума

Ҳадисда: "Жума кунида бир вақт бор. Ким ўша вақтда Аллоҳдан дуо қилиб сўраса албатта Аллоҳ у банданинг сўраганини беради"¹.
Абдуллоҳ ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва бошқалар айтишган:
Жума куни дуо ижобат бўладиган вақт кун ботишидан олдин.

1) Саҳиҳ Муслим: 852.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

08 Nov, 02:42


#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Аллоҳни зикр қилишдан чалғимайдиганлар ҳақиқий иймон эгаларидир.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تُلْهِكُمْ أَمْوَالُكُمْ وَلا أَوْلادُكُمْ عَن ذِكْرِ اللَّهِ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ﴾

﴾Эй мўминлар, мол-дунёларингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам, Аллоҳнинг зикридан машғул қилмасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир!﴿.
(Мунофиқун-9).

    (20) Тонги ва тунги зикрлар

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

07 Nov, 14:56


Хутба минбарлари фақат ваъзи-насиҳат қилинадиган жой эмас. Балки умматнинг кўзини очиб, содир бўлаётган ҳодисалар ҳам баён қилинади.

Бухорийда келган ҳадисда:
Росулуллоҳ алайҳиссолату вассалам минбарда туриб, ўзларига мувофиқ бўлган ва мухолиф бўлган қабилаларнинг ҳолатлари ҳақида гапирганлар.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

06 Nov, 15:27


Ҳақ нима эканини билмоқчи бўлсанг уни ким айтаётганига, гапираётганларни кўп ё озлигига, ва омманинг босим ўтказишига қарамагин. Нафсу ҳавойингни ҳам четга суриб қўйгин.
Ўзинг билан ёлғиз қолиб, Аллоҳдан ҳақни сўрагин. Шунда ҳақ нима, ботил нима ажратиб оласан.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

06 Nov, 03:45


Ҳақ нима, ботил нима экани аниқ билинмаётган бўлса ҳақиқатни очиқ-ойдин, равшан иборaлар билан баён қилиш керак.
Қуръон ҳақида ботил эътиқод тарқалиб: «Қуръон махлуқ» деган гап кенг ёйилганида уламоларга очиқ-ойдин гапириш вожиб бўлган. Уламоларга: «Қуръон Аллоҳнинг Каломи» деб айтиб қўйишнинг ўзи кифоя қилмаган. Чунки бу гап ботил маънога буриб тушунилишидан қўрқилган. Балки барча уламоларга: «Қуръон Аллоҳнинг Каломи, махлуқ эмас» деб очиқ айтиш шарт бўлган.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

05 Nov, 03:45


#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Аллоҳ таоло (иймонларида) содиқ бўлган инсонлар ҳақида хабар бериб, уларни мол-дунё ҳам, бало-чақа ҳам Аллоҳнинг зикридан машғул қилмаслигини айтган:

﴿يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالآصَالِ رِجَالٌ لّا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلا بَيْعٌ عَن ذِكْرِ اللَّهِ﴾

﴾У (масжидларда) эркак кишилар эртаю кеч Аллоҳни поклаб, тасбеҳ айтадилар. Уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳни зикр қилишдан машғул қилмайди﴿.
(Нур-37).

   (19) Тонги ва тунги зикрлар

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

04 Nov, 14:22


#Ихлос

Аллоҳ Таоло инсонни иймони ва ихлосига яраша муваффақ қилади. (Ихлос билан қилинган амал) кичик бўлса ҳам Аллоҳ у амални барaкали қилади.

﴾Иймон келтирган ва солиҳ амал қилган кишиларнинг Роббилари уларнинг иймонлари сабаб ҳидоят қилур﴿¹.

1) Юнус: 9

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

04 Nov, 04:37


Ким Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматига эришишни хоҳласа, ўзидан (куч-қувватда, мол-дунё ва обрў-эътиборда) паст бўлганларга раҳм қилсин. Бандаларнинг бир бирларига раҳм қилишлари зиёда бўлса, Аллоҳнинг бандаларига раҳм қилиши ҳам зиёда бўлади.

Пайғамбар алайҳиссолату вассалам айтганлар:
"Ер устида бўлганлар (инсону жонзотлар)га раҳм қилинглар! Ана шунда осмон юқорисида бўлган зот сизларга раҳм қилади".

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

03 Nov, 14:11


Илмсиз банда чиройли ахлоқи билан олимларнинг мартабасига кўтарилади.
Олим одам эса ёмон хулқи билан жоҳиллар даражасига тушиб қолади.
Жоҳиллик билан ёмон хулқ жамланиши энг катта мусибатдир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

03 Nov, 03:57


Гапингда, амалингда ва китобат қилганингда Аллоҳдан бошқани ўйламаслигинг Аллоҳ билан бўлган содиқлигингдир. Инсон фикрини Аллоҳдан бошқаси қанчалик эгалласа унинг сўзу амалига шунча таъсир қилади ва шунга яраша ҳақдан оғади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

02 Nov, 13:40


Холис ният инсонга доим яхшилик олиб келади. Холис Аллоҳ учун солиҳ амал қилса, Аллоҳ таоло бу амални баракали қилади. Инсоннинг нияти холис бўлса-ю, лекин иши хато бўлса, Аллоҳ таоло бу амални оқибатини яхшилик қилади. Инсоннинг нияти холис бўлса, Аллоҳ уни но умид қилмайди.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

02 Nov, 03:47


#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

مَثَلُ الذي يَذْكُرُ رَبَّهُ والذي لا يَذْكُرُ رَبَّهُ مَثَلُ الحَيِّ والمَيِّتِ
“Роббисини зикр қиладиган инсон билан, зикр қилмайдиган инсоннинг фарқи, гўё ўлик билан тирик кабидир” .


Бу ўхшатишнинг маъноси жуда чуқур. Чунки тирик инсон амал қилишга, сўзлашга, кўришга ва ўйлаб, фикир юритишга қодир бўлади. Бу ишларга ўликлар қодир эмас.
Кўпчилик инсонлар Аллоҳдан ва Унинг зикридан узоқ бўлганлари учун ғофил бўладилар. Шу сабаб илоҳий ҳикматларни, очиқ-ойдин оят ва далилларни тушунишдан маҳрум бўладилар. Оқибатида қайсарлик қилиб, очиқ-ойдин оят ва далилларни инкор қиладилар. Ҳолбуки бу оят ва далиллар қалби тирик инсонларга қуёшдек ёрқин равшандир.

   (18) Тонги ва тунги зикрлар

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

31 Oct, 13:30


Бахтсизлик дунёни йўқотиш ёки озайиши билан бўлмайди. Балки бахтсизлик динни йўқотиш ёки сустлашишидир.

﴾Ким Менинг ҳидоятимга эргашса адашмайди ва бахтсиз бўлмайди﴿¹.

1) Тоҳа: 123

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

31 Oct, 06:37


Аллоҳ билан ёлғиз қолганингда (фарзларни бажариб, ҳаромлардан четланиб, Аллоҳни улуғлашда) қандай бўлсанг Аллоҳнинг ҳузуридаги даражанг ҳам шундай бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

30 Oct, 14:48


Яхшиликни хоҳлайдиган инсонга Аллоҳ Таоло яхшилик эшикларини очиб, сабабларни муҳайё қилиб қўяди.

﴾Агар улар ислоҳ қилишни хоҳласалар Аллоҳ уларни ораларини (ислоҳ бўлишга) муваффақ қилур﴿¹.

1) Нисо: 35

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

30 Oct, 04:30


Аллоҳ бир бандани яхши кўрган бўлса, уни инсонларнинг ҳаммаси яхши кўравермайди.

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ҳақида шундай деди:
﴾Сенга Ўз муҳаббатимни тушурдим (ва сени яхши кўрдим)﴿¹.

Шунга қарамай, Мусо алайҳиссалом Фиръавн ва унинг аскарлари учун энг ёмон одам эдилар.

1) Тоҳа: 39

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

25 Oct, 13:52


Дуо мўминнинг қуролидир. Бу қурол дуо ижобат бўладиган ўринларда янада кучли бўлади. Бундай вақтларда энг қаттиқ душманни даф қилиш ва энг суюкли нарсани ҳимоя қилиш учун дуо қилиш лозим.
Мўмин учун динидан кўра суюкли нарса йўқ ва ҳозирги замонда фитналардан кўра оғирроқ нарса йўқ.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

25 Oct, 01:30


Rosululloh sollallohu alayhi va sallamga salavot aytishning fazilati.

Shayx Abdulaziz Torifiy

24 Oct, 13:31


Ҳозирги замонда дунё фитна фасодга тўлиб тошди. Бунинг ортидан одамларни огоҳликка чорловчи бало-офатлар ҳам кўпайди.
Бундай оғир ҳолат (гуноҳ-маъсиятларни кўпайтириб) Аллоҳдан янада узоқлашмаслик керак. Балки ҳамма инсонлар – бошлиқлар ҳам, жамоалар ҳам, омма халқ ҳам (барча гуноҳлардан тавба қилиб) Аллоҳга қайтишлари керак.

{(Эй Пайғамбар, уларга айтинг): «Аллоҳга (иймон келтириш билан, Унинг азобидан) қочиб, (раҳмати-марҳаматига) шошилнглар! Албатта мен сизлар учун У зот(нинг азоби)дан очиқ огоҳлантирувчиман}¹.

1) Зарият: 50

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

24 Oct, 03:40


#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Шайтон инсонга ғолиб бўлиб, адаштиришга имкон топса, биринчи Аллоҳнинг зикридан чалғитади.
Аллоҳ таоло айтади:

﴿اسْتَحْوَذَ عَلَيْهِمُ الشَّيْطَانُ فَأَنسَاهُمْ ذِكْرَ اللَّهِ﴾
“Шайтон уларга ғолиб келиб, уларга Аллоҳни ёд этишни унуттирди”¹.


Баошқа оятда:

﴿إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاء فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَن ذِكْرِ اللَّهِ وَعَنِ الصَّلاةِ﴾
“Шайтон сизларнинг орангизда -ичкилик, қимор сабабли- адоват ва нафрат қўзғашни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайди, холос!”².


    (17) Тонги ва тунги зикрлар

1) Мужодала-19
2) Моида-01

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

23 Oct, 06:40


Кўпчилик мусулмонлар нусратни кутиб яшайдилар. Нусрат кечикса, ноумид бўлиб амал қилишни тўхтатадилар.
Ваҳоланки, Аллоҳ Таоло шахсларга эмас, балки ҳақга нусрат беришни ваъда қилган. Улар мана шуни унутадилар.
Кўплаб саҳобалар пайғамбаримизга ваъда қилинган нусрат келишидан олдин вафот этиб, нусратни кўрмай ўтиб кетишган.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

22 Oct, 12:48


Фитна замонида (ҳақни баён қилувчи) уламоларни лозим тутиб, омманинг таҳлилидан узоқ бўлиш керак. Фитналар ялтироқ бўлиб, алдаб қўяди. Ҳодисаларнинг оқибатини ва мусулмонлар манфаатини чуқур фаҳмга эга, уйғоқ олимларгина билади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

21 Oct, 13:31


Фитна дегани фақат ғавғо кўтариш, ғалаён қилиш деб ўйлайдилар ва энг хатарли фитнадан ғафлатда қоладилар. Энг хатарли фитна (ботилни ҳақ, ҳақни ботил деб) ҳақиқатларни, тўғри тушунчаларни ағдар-тўнтар қилиб бузишдир.

{Улар илгари фитна қўзғашни истагандилар ва сизга ишларни ағдар-тўнтар қилишар эди}¹.

1) Тавба: 48

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

21 Oct, 07:38


Ботилнинг юзидаги ялтир-юлтирлар кетказилиб, асл ҳолида кўрсатилса, уни (соғлом) ақл қабул қилмайди. Лекин бузғунчилар, ботилни тарқатиш учун усти ялтироқ ёлғонлар билан зийнатлаб қўядилар. Оқибатда одамлар уни қабул қилишади.

﴾У шайтонлар (ўзгаларни) алдаш учун бир-бирларига зийнатланган ботил сўзларни васваса қиладилар﴿¹.

1) Анъом: 112

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

20 Oct, 05:13


Ҳаром нарсаларни мубоҳ қилиб кўрсатиш иблиснинг адаштириш услубидир. Иблис шу услубини қўллаб Одам алайҳиссаломни ҳам адаштирган. Бу услубни иблиснинг зурриётлари шу кунгача қўллаб келади.

{Шайтон Одамни васваса қилиб: «Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва йўқ бўлмас мулкни кўрсатайми?», деди}¹.

1) Тоҳа: 120

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

19 Oct, 15:21


Қалб очиқ ботилни қабул қилмайди. Фақат ботилни ҳақ билан зийнатлаб (қалблар билиб, билмай) қабул қилади.

﴾Ҳақни ботилга аралаштирманг ва ҳақиқатни била туриб, (одамлардан) беркитманг!﴿¹.

1) Бақара: 42

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

18 Oct, 10:30


#Жума

Ҳадисда: "Жума кунида бир вақт бор. Ким ўша вақтда Аллоҳдан дуо қилиб сўраса албатта Аллоҳ у банданинг сўраганини беради"¹.
Абдуллоҳ ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва бошқалар айтишган:
Жума куни дуо ижобат бўладиган вақт кун ботишидан олдин.

1) Саҳиҳ Муслим: 852.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

18 Oct, 03:32


#Жума #Саловот

Жума кечаси кирганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фазилати ошади ва шанба кечаси киргунича давом этади.
Жума кундузи айтилган салавот энг афзали.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

17 Oct, 13:31


Росулуллоҳ алайҳиссолату васcалам даврларида мунофиқлар жуда оз эди. Шунга қарамай яҳудлар устидан бўлган нусратни кечикишига сабаб бўлганлар. Бугунги кунда мунофиқлар жуда кўп. Шунинг учун нусрат янада кўпроқ кечикяпти.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

17 Oct, 06:13


Инсоннинг устида ҳужжат қоим бўлиши, ҳақни қанчалик тушунганига яраша бўлади.
Инсонга далиллар очиқ маълум бўлиб, амал қилмаган бўлса, унга уқубат келиши яқин бўлади. Агар инсоннинг тушуниши заиф бўлса (далилларни тўғри тушунишга қийналса) уқубат келиши кам бўлади.
Ҳақни билмаган, далил етиб келмаган инсонга уқубат ҳам бўлмайди.

{Биз, пайғамбар юбормагунча азобловчи эмасмиз}¹.

1) Исро: 15

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

16 Oct, 15:02


Ихлоснинг самараси нима? Шайх Абдулазиз Торифий


▶️ https://youtu.be/QKbm-Sm-Pdk?feature=shared


Улашинг🔗


🚀 t.me/annasihauz 🌐


۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

Shayx Abdulaziz Torifiy

16 Oct, 01:30


#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Инсон Аллоҳни кўп зикр қилганига яраша Аллоҳга яқин бўлади ва қалби юмшаб, хотиржам бўлади.
Бунинг аксида, Аллоҳнинг зикридан узоқ бўлганлар (зикрдан узоқ бўлганларига яраша) Аллоҳдан ўзгаларга – ҳавои нафсига, инс ва жинлардан бўлган шайтонларга яқин бўлади.

   (16) Тонги ва тунги зикрлар

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

15 Oct, 13:30


Ҳар қандай залолат бир тажриба қилиш билан бошланади. Шунинг учун ҳам иблис Одам аълайҳиссаломни васваса қилиб дарахт мевасидан бир дона еб кўришга ундади. Дарахт мевасини доимо истеъмол қилгин демади. Лекин мўмин киши (хато қилиб, ёмонликни тажриба қилса ҳам, дарҳол) тавба қилиб Аллоҳга қайтади. Бошқалар эса ботилда давом этиб, бир ёмонликдан бошқа ёмонликка сакраб юраверади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

15 Oct, 01:30


Аввалги умматларда ширкнинг содир бўлиши, бирданига ширк суратида бошланмаган. Балки яхши ният ва яхши мақсадлар билан баъзи ишлар қилинган. Лекин бу ишлар ҳақиқатдан узоқ (яхши мақсадларга ҳеч қачон олиб бормайдиган) бўлган.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

14 Oct, 14:57


Мусулмонлар бир мушт кабидир.
Улар бир бирларидан узоқда бўлишлари мумкин, баъзи камчилик ва ҳатолари ҳам бўлиши мумкин. Лекин улар мусулмонга зарар бўладиган ўринда -гарчи у бидъат аҳлидан бўлса ҳам- кофирга ёрдам бермайдилар.
Мусулмонларнинг бўлиниб кетиши душманнинг кучайишига энг катта сабабдир.
Душман доим мусулмонлар орасида адоват қўзғаб, бир бирлари билан овора қилиб қўйишга ҳаракат қилади.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz

Shayx Abdulaziz Torifiy

14 Oct, 01:30


Адашиб кетишдан қаттиқ қўрқадиган кишилар кўпроқ ҳақда собит-қадам бўлади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг кўп айтадиган дуоларидан бири:
«Аллоҳим, Сен қалбларни (хоҳлаган тарафингга) буриб қўйгувчисан, бизнинг қалбимизни Ўзингни тоат-ибодатингда собит қилгин!»¹.

1) Муслим ривояти: 2654

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz