Hikam Al Atoiyya @hikam_al_atoiyya_suhbatlari Channel on Telegram

Hikam Al Atoiyya

@hikam_al_atoiyya_suhbatlari


Hikam Al Atoiyya suhbatlari
Bu suhbatni Ustozimiz Zufarjon domla Shоsalimov olib boradilar

Hikam Al Atoiyya (Uzbek)

Hikam Al Atoiyya suhbatlari bu Telegram kanalida Ustozimiz Zufarjon domla Shоsalimov tomonidan olib borilmoqda. Bu suhbatlar o‘zbek milliy ma'naviyatini yuksaltir, ishonchli, tabrik, bag‘ishlovchi, darslar tashkil etadi. Zufarjon domla Shоsalimov o‘zining ertaklarida birinchi marotaba Qur’on haqiqatlarini yoritgan mo‘jiza-ma‘nolarning ahamiyatini, ular yuzasidan zikr-qur'oniy tafsirlarda nazariy ba‘ziy maqolalardan iborat diqqatga sazovor suhbatlar olib bormoqda. Kanalda Qur'on targ‘ibotlari, falakatlari va ayni paytda Qur'on ahlakidagi darajalar, hiqmatlar birinchi o‘rinda jalb qilinmoqda. Zufarjon domla Shоsalimov o‘zini o‘z kasb bo‘yicha etakchilarga qismat qiladi. Kanalga obuna bo‘lish orqali siz ham o‘z o‘z zavq va fikrlaringizni mustahkamlay mumkin. Hikam Al Atoiyya suhbatlariga qo‘shiling va o‘z o‘zingizni yuksalting!

Hikam Al Atoiyya

23 Nov, 08:16


Аллоҳ таоло бизни Ўзига қул қилиш билан бирга, бошқа маҳлуқотларини устидан ҳукмрон қилиб яратди. Лекин, инсонлар ўзига ҳизмат қилиши керак бўлганларнинг қулига айланди.
"Эй инсон, Биздан бошқасига чалғишингдан кўра улуғворсан, бас ўз ишларингга овора бўлсанг, сени маҳрум қиламан, агар ағёрлардан юз ўгирсанг, сенга муҳаббатимни тортиқ қиламан".
" Агар дунё билан қолиб кетганингда, иккинчисидан — охиратдан қолиб кетардинг, агар иккинчиси билан қолиб кетганингда сени Биз Ўзимиздан тўсган бўлар эдик. Энди икки дунёдаги насибангни тўлиғича ол".(ривоятдан)
"Ким дунё учун ҳам, охират учун ҳам ярамаса, у Биз учун ярайди."
Аниқ нажот топувчи тоифалар:
1. Қўрқуви ғалаба қилган кишилар. Бундай даражадаги ибодат қилувчиларнинг мақоми — қулликдир.
2. 1-мақомдан юқоридаги Жаннатни кўз ўнгига тикиб қўйиб, шу умид уларни ҳаракатга келтирган бандалар — тужжорлар мақомидалар.
3. Энг юқори даража Аллоҳни Ўзинигина талаб қилувчи бандалар мақоми.
Суратлар чалғитади, маънони қидириб топишни ўрганинг. Маъно қалб кўзи билан кўрилади.
Бир жамоатни Жаннатга, бир жамоатни дўзахга киритади Аллоҳ таоло. Шунинг учун: "Ҳузуримга бир шарафга, қадр қийматга эга бўлиб кел", дейди Аллоҳ.
Аллоҳнинг наздида қанчалик қадр қийматинг борлигини билмоқчи бўлсанг, сени нимада қоим қилиб қўйганига боқ. Ўзинг билан овора бўлаётган бўлсанг, демак қадринг йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдан

Hikam Al Atoiyya

23 Nov, 07:00


"Инсон қалбида нимага мухаббатли бўлса шунга қул бўлади, унинг зиддидан ҳур бўлади".

Тавфиқ Аллоҳдан

📱 Telegram 📱 Instagram

Hikam Al Atoiyya

23 Nov, 06:09


Савол⬇️
Инсон Аллоҳ томонидан зиммасига юклатилган ибодатига кўпроқ аҳамият бериб, пул топишга озгина ҳаракат қилиши қарз масаласида ҳам ўринлими. Яъни қарздор одам ҳам ўзини ислоҳ қилишга, ва ибодатга кўпроқ аҳамият қаратиши тўғрими?

📱 Telegram 📱 Instagram

Hikam Al Atoiyya

22 Nov, 09:12


Тақдир мажбурият эмас. Гуноҳ қилиш ёзилган бўлса, банда мажбур ўша гуноҳни қилади дейиш нотўғри.
Савоб ёки гуноҳ қилиш банданинг қароридандир. Тақдирда вариантлар кўп. "Ҳой одам боласи сенга гуноҳ қилишни ҳам, ажр қилишни ҳам йўлларини бисёр қилиб қўйдим. Ва булар ҳаммаси тақдирни ичида. Танлов, қарор ўзингда."
Ҳаёт қарорларингиздан иборат.
Қиёмат куни шу қарорларимизга кўра ҳисоб китоб қилинамиз. Банда қабул қилган қарорларини инкор қила олмайди. Нафсининг гапига ўзи кирган.
Аллоҳ таоло айтади: "Бас кимки Роббисининг мақомидан (қиёматда туришдан) қўрқса..." Шу куни Аллоҳнинг хузурида туришдан қўрқиш лозим. Бу ишдан сўраласан, қандай нажот топасан!?

Тавфиқ Аллоҳдан

Hikam Al Atoiyya

22 Nov, 04:51


👍 Ҳиммат 700+ лойиҳаси Жамиятга фойдали, манфаатли инсонларни илмий асосланган ва далиллар билан собит бўлган билимлар орқали тарбиялаб берувчи лойиҳа !

📱 Telegram 📱 Instagram

Hikam Al Atoiyya

21 Nov, 15:48


21.11.2024 й. "62-Ҳикмат. "Сен ноумид бўлганингдан ҳурсан, нимага тамаъ қилсанг ўшанинг қулисан"

Hikam Al Atoiyya

21 Nov, 14:36


Live stream finished (1 hour)

Hikam Al Atoiyya

21 Nov, 13:55


https://www.youtube.com/live/MkYVg2m1xw0?si=IG-iyOhblwDvRClgSen

Hikam Al Atoiyya

21 Nov, 13:55


https://t.me/Hikam_al_atoiyya_suhbatlari?livestream

Hikam Al Atoiyya

21 Nov, 13:30


Live stream started

Hikam Al Atoiyya

21 Nov, 11:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, бугунги суҳбатимиз Аллоҳнинг тавфиқи ва инояти ила ўзгача бир ажиб суҳбат бўлади инша Аллоҳ.
Айниқса “Ихлос” қадриятидагилар учун жуда долзарб мавзу бўлади.

Ҳаётда яралишимиз ҳикмати ва мақсади нима эканини биласизми?
Бу ҳаётда қандай яшашимиз керак, нималарни ўзимиз бн олиб кетишимиз керак, биласизми?
Агар намоз, рўза, закот-садақа, ҳаж-умра, Қуръон тиловати, зикр-тасбеҳлар каби ибодатларни айтсангиз, камина ходимингиз айтаманки, улар суратлардир. Роббимиз азза ва жалла биздан суратларни қачонки ундан ирода қилинган маъноларни юзага чиқара олсакгина кейин қабул қилади.
Демак, суратларга чалғиманг, маъноларни юзага чиқаришга интилинг.

Бу ҳақдаги СЕКРЕТларини билишни истайдиганлар борми? Айтайми?

Кимга шу саволни жавоби қизиқ?
Фикрларингизни ийзоҳда қолдиринг!

Кимга шу ва яна бундан бошқа саволларга жавоб олиш қизиқ бўлса, барчани бугун 21.11.2024 йил, Тошкент вақти билан 18:30 да бошланадиган “Ҳикамул Атоийя” китобидан бўладиган суҳбатимизга таклиф этаман.
Ўтказиб юборманг!!!

Тавфиқ Аллоҳдан

Hikam Al Atoiyya

21 Nov, 04:18


Cавол:⬇️
Мен камида 15-20 йилдан бери руҳий ҳолатимни ўзгатиришга ҳаракат қилдим. Китоблар ўқидим. Устозсиз ҳамма натижалар вақтинча бўларкан. Нафсга, шайтонга енгилиб қоларканмиз. Ҳудди, Устимда ҳунук кийим турибди шуни ечиб ташашни истайман, осон йўли борми шуни?

📱 Telegram 📱 Instagram

Hikam Al Atoiyya

20 Nov, 08:58


💚 Ҳиммат 700+" тарбиявий лойиҳадир. У диний тамойиллар асосида шахсий ривожланишга ёрдам беради.

👍 "Ҳиммат 700+" лойиҳаси ёрдамида инсонлар жамиятда ўз ўринларига эга бўладилар.

👍 Лойиҳа аҳлоқий қадриятлар орқали ижтимоий барқарорликка катта таъсир кўрсатади. Жамиятга фойдали инсонларни тарбиялаб беради.

👍 "Ҳиммат 700+" лойиҳаси:
— Иқтисодий ва молиявий барқарорликни
— Соғлом турмуш тарзи ва соғлом жамият аъзоларини
— Шахсий ривожланишни
— Жамиятга хизмат қилувчиларни
— Диний мувозанатни сақлашни
— Лойиҳа аъзолари ҳеч қачон давлатга, сиёсатга қарши чиқмайдиган фуқароларни
жамиятга тақдим қилади.

Тавфиқ Аллоҳдан

Hikam Al Atoiyya

20 Nov, 04:57


Cавол⬇️
Устоз сизни олий мақсадларингиз нима? Олий мақсадларимизни белгилашда ўзимизга ибрат намуна қилмоқчи эдик.

📱 Telegram 📱 Instagram