Bahriddin_Usmonov @bahriddin_tarix Channel on Telegram

Bahriddin_Usmonov

@bahriddin_tarix


Tarix fani ixlosmandlari uchun. Kanal Markaziy Osiyoning oʻrta asrlar davri tarixiga bagʻishlangan. B.A. Usmonov va uning shogirdlari tomonidan yuritiladi.


Aloqa uchun : @t_elchi_bot



Qo'llab quvvatlash uchun : https://tirikchilik.uz/bahriddin_usmonov

bahriddin_tarix (Uzbek)

Bahriddin_Usmonov kanali - Tarix fani ixlosmandlari uchun! Bu kanal Markaziy Osiyoning oʻrta asrlar davri tarixiga bagʻishlangan. B.A. Usmonov va uning shogirdlari tomonidan yuritiladi. Agar siz tarixga qiziqqan bo'lsangiz, bu kanal siz uchun! Kanalda Osiyo markazidagi oʻrta asrlar davrida bo'lgan voqealar, shaxslar va hodisalar haqida ma'lumotlar topishingiz mumkin. Agar siz tarixning oʻziga bo'lgan qiziqishni rivojlantirmoqchi bo'lsangiz, bahriddin_tarix kanaliga obuna bo'ling! Kanalga aloqa uchun: @t_elchi_bot Qo'llab quvvatlash uchun: https://tirikchilik.uz/bahriddin_usmonov

Bahriddin_Usmonov

22 Jan, 13:55


@shazam_mbot orqali instagram tiktok youtubedan videolar oson yuklang

Bahriddin_Usmonov

22 Jan, 06:48


https://youtu.be/VdTKCVuQ8i0?si=Yhc6ZPMYOHd3RIBP

Bahriddin_Usmonov

22 Jan, 06:37


Амир Темур нима учун Самарқандни пойтахт қилган эди ?

Совет давридаёқ Амир Темур тарихи ўрганиш ва тарғиб қилишга журъат этган академик Иброҳим Мўминовнинг фикрича(Мўминов И. Темурийлар даври санъатининг пайдо бўлиши ва тараққий этиш тарихий илдизлари ҳақида - Самарқанд-Тошкент, 1969.) бунга кўпчилик учта сабабни кўрсатади.
1. Амир Темур эгаллаган биринчи йирик шаҳар
2. Об-ҳавоси, иқлими қулай бўлганлиги учун
3. Афросиёб Туронни Самарқанддан туриб бошқарганлиги учун
Иброҳим Мўминов буларга қўшилган ҳолда қуйидагиларни ҳам таъкидлайди:
1. Қулай географик жойлашув, яъни Мовароуннаҳрни, Туронни маркази
2. Сувлари кўп, уч томони тоғ билан ўралган ва уч ҳаво оқими мавжуд. Яъни тоғ, яйлов, дарахтзор водий(деҳқончилик қулай)
3. Атрофидаги тоғларда қурилиш материалларининг кўплиги
Юқоридагиларга эса қуйидагиларни қўшимча қилиш мумкин:
1. Савдо йўллари марказида жойлашган
2. Яйловларнинг яқинлиги катта қўшинни сақлаб туриш учун ҳам қулай эди
3. Ўша вақтдаги Мовароуннаҳрнинг энг йирик маркази эди. Бу ерда марказлашган давлат тузилишидан манфаатдор кучлар бошқа ҳудудларга нисбатан кўп бўлган.
4. Ўзидан аввалги амирлардан Абдулла ва Баён сулдуз ҳам пойтахт қилиб Самарқандни танлаган эдилар. Аммо улар марказлаштириш душманлари томонидан йўқ қилинган.
Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Бобурнинг ёзишича, аслида Темурбек Кешни пойтахт қилишни истаган, шунинг учун у ерда маъмурий бинолар қурган. Аммо Кешнинг пойтахт бўлиш учун салоҳияти Самарқандга нисбатан кичик бўлгани учун фикридан қайтган экан
https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

22 Jan, 06:10


Темурийлар даври Ўрта Осиё санъатининг пайдо бўлиш ва тараққий этиш тарихий илдизлари ҳақида

Муаллиф
: Иброҳим Мўминов.
Нашр: Самарқанд-Тошкент, 1969 й.

Иброҳим Мўминов 1969 йил ЮНЕСКО ташаббуси билан Самарқандда темурийлар даври санъат ва маданияти бўйича ўтказилган халқаро конференциядаги ушбу доклади билан ушбу давр санъати тарихини ва унинг асосларини таҳлил қилиб беради.

Қўшимча:

Иброҳим Мўминов. Мирза Бедилнинг фалсафий қарашлари.

***

👉Туркистон кутубхонаси👈
https://t.me/Tarixchi_kutubhonasi

Bahriddin_Usmonov

21 Jan, 16:34


Мана Герасимовнинг Амир Темур қабрининг очилишига бағишланган илмий хулосаларидан иборат мақоласи. Бу ерда анча қизиқарли маълумотлар бор. Фақат бўйи ҳақидаги маълумоти ишонарсиздай гўё, сиз нима дейсиз

Bahriddin_Usmonov

21 Jan, 16:00


Амир Темурнинг бўйи 190 см бўлганми ?
Яқинда http://www.youtube.com/@bahriddinusmonov2702 каналимдаги видеолардан бирининг остида қолдирилган изоҳлардан бирида Малик қаюмов айтганидек.ю Амир Темурнинг бўйи 180-190 см бўлганми, деган савол берилибди.
Шу саволга жавоб бериб ўтсам. Амир Темур қабрининг очилиши борасидаги ҳужжатлар, илмий ҳисоботлар ва китобларда бу ҳақида аниқ маълумот берилган бўлиши керак. Ҳозир эслай олмадим, аммо қайдадир бу ҳақида ўқиган эдим. Лекин аниқ рақамлар эсимда эмас. Ҳозир ҳам бу ҳақида маълумот топа олмадим, тўғрироғи чуқур излашга вақтим ва иштиёқим етмади. Малик Қаюмов Амир Темур қабрининг очиш жараёнида оператор сифатида иштирок этган ва барча жараёнларни тасвирга туширган. Кейинчалик эса унинг ўзи ҳам бу ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берган ва у анча шуҳрат топган ҳужжатли фильмдир.
Мени қизиқтиргани манбалар нима дейди. Амир Темурни кўрган тарихчилардан бири Ибн Арабшоҳ бўлиб, фақат угина Соҳибқироннинг ташқи кўриниши ҳақида маълумот берган. Юқорида шу китобдан олинган Амир Темурнинг ташқи кўриниши ҳақидаги парча. Бу маълумотдан кўринадиги Малик Қаюмов берган маълумотлар ҳақиқатга яқин.
https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

21 Jan, 10:33


Ўзбекча вариант экан

Bahriddin_Usmonov

21 Jan, 02:52


https://youtu.be/E4QJpLZt7zU?si=EvcDy-dK5WwvxpJv

Bahriddin_Usmonov

18 Jan, 16:23


Ko‘rib turganingizdek, "Tarix o‘z mohiyatiga ko‘ra insoniylik jamiyati haqidagi xabardir". Demak, tarix o‘z holicha inson jamiyati haqidagi xabar ekan, ushbu xabarlarning bizgacha yetib kelishini qamrab olgan jarayonni ko‘zdan kechirish mantiqiy zarurat hisoblanadi. Zero Ibn Xaldunning o‘zi aytganidek: "Xabar o‘z tabiatiga ko‘ra yolg‘on ehtimoli bilan birga keladi". Ya’ni Qur’on va ishonchli hadis kitoblari bo‘lmish shar’iy manbalarda kelgan xabarlardan boshqa har qanday tarixiy xabarning yolg‘on bo‘lish ehtimoli uchrashi ma’lumotning tabiati sanaladi. Shu sababdan yuqorida aytib o‘tganimizdek, Ibn Xaldun kitobning ilk qismidayoq tarixiy ma’lumotlarning ishonchliligini tekshirish, asossiz ma’lumotlarni aniqlash maslaklarini (metod) ishlab chiqadi.

Tarix bu shunchaki faktlar va sanalarning jamlanmasi emas. U inson tabiatini, uning maqsad va intilishlarini ochib beruvchi, tahlil va mulohaza qilishni talab qiluvchi ilmdir. O‘tmish haqida hikoya qiluvchi har bir voqea falsafaning bir bo‘lagi.

P/s: "Muqaddima"

Bahriddin_Usmonov

17 Jan, 13:59


https://youtu.be/emG51NkR38c?si=YOlBN672O8xNeFFn

Bahriddin_Usmonov

15 Jan, 05:43


Давоми. бошланиши юқоридаги постда. Тарихий манбаларни ўрганиш ҳам шубҳасиз керак. Аммо уларни ўрганишга махсус тайёргарликсиз кириш талабага салбий таъсир қилади. Бунинг учун у манбашунослик фанини тўлиқ ўзлаштирган, манбалар билан ишлаш кўникмасига эга бўлган бўлиши керак. Манбадаги ҳар бир маълумот ҳам тарихий ҳақиқат эмас. Ҳатто ёлғон бўлиши мумкин. Ёки ўша даврда оддий ҳолат ҳисобланган одатлар, ҳозирда умуман ножоиз бўлиши, бу эса тарихий воқеликка нисбатан нотўғри хулосани шаклланишига олиб келади. Ҳатто шундай ҳолатларни кузатганмиз, бир хил тарихий маълумотдан баъзавий билими, кўникмаси филолог бўлган кишилар бошқа, базавий маълумоти тарихчи бўлган кишилар бошқа илмий хулосалар чиқаришган. Чунки тарихий манбадаги маълумотдан тарихий илмий хулоса чиқариш учун тарихий тафаккур юритиш кўникмаси талаб қилинади. Ёки, аксинча, адабиётшунос ҳар бир воқеа баёнида тарихчи англамаган бадиий бўёқларни ҳис қилади. Чунки унда бадиий тафакур юритиш кўникмаси бор.
Қолаверса, тарихий манбаларда воқелик шахслар атрофида ёритилади, уларнинг ўрни ва аҳамияти бўрттириб кўрсатилади. Мисол учун ғалаба кимнингдир ботирлиги, кимнингдир эса қўрқоқлиги билангина изоҳланади. Тарихий жараённинг ривожланиш қонуниятларини англамаган талабада ҳар бир нарсани шахс билан боғлаш, шу орқали ўзи яшаётган жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини англамай фақат шахсни айбдор қилиш, фақат шахсдан ножот кутиш, муаммо билан эмас муаммонинг оқибатлари билан курашиш кўникмаси пайдо бўлади. Касалликка тўғри ташҳис қўя олмаган табиб уни даволай олмаганидек, бу каби мутахассислар билан жамият ҳам ривожлашланишда қийналади.
Шунинг учун ҳам талабалар дарслик ва ўқув қўланмаларни тўлиқ ўрганиши, сўнгра илмий адабиётлар билан чуқур танишиши, шундан кейингина маълум бир кўникма шаклланганидан сўнг тарихий манбалар таҳлилига кириши мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Сиз нима дейсиз, азиз ўқувчи !
Т.ф.д. профессор Б.А. Усмонов
https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

15 Jan, 05:41


Тарих фанини ўқитишда дарслик, ўқув қўлланма, илмий адабиёт ва манбаларнинг ўрни ҳақида
Жамиятда юз бераётган жараёнларнинг, эришилаётган ютуқлар, келиб чиқаётган ёки мавжуд бўлган муаммо ва камчиликларнинг асл сабабларини англамаслик, унинг келиб чиқиши, сабаби ва ечимини фақатгина шахс билан боғлаш жуда кенг авж олган. Бунинг оқибатида жамиятнинг фикрини жуда осон бошқариш, кўринишидан ечим ҳисобланадиган, аслида эса касалликни сабабини эмас, унинг иситмасини даволайдиган қарорлар билан яшаш, шу ҳолатдан қониқиш одатга айланади. Юқоридаги ҳолатларнинг келиб чиқиш илдизлари, сабаблари жуда кўп. Улардан бири тарих фанини ўқитишдаги вазиятга ҳам бориб тақалади, назаримда.
Баъзан ёш ўқитувчиларнинг маълум бир мавзуларга оид бўлган тарихий манбаларни талабаларга ўқитаётганликлари, ўзларининг талабалари мана бу, мана бу манбаларни ўрганганлиги билан фахрланишларига дуч келаман. Шунда улардан талабангиз шу мавзуга оид қандай дарслик, ўқув қўлланма ва илмий адабиётларнинг ўқиган, деб сўрайман. Одатда бирор дарслик, ўқув қўлланмани ўқишган бўлади. Аммо илмий адабиётларнинг аксариятини талабалар ўқимаганлигини сезаман.
Дарслик ва ўқув қўлланмаларда, биринчи навбатда, илмий адабиётларда асослаб берилган, умум эътирофига эришган таҳлиллар, фикр мулоҳаза ва хулосалар акс этган бўлади. Уларда ҳар бир тарихий воқеа, тарихий жараённинг юзага келиш сабаблари, ривожланиш йўналишлари, оқибатлари ҳақида умум эътироф этилган хулосалар нисбатан содда, тушунарли тарзда баён қилинади. Шунинг учун талабалар, биринчи навбатда, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яхши ўзлаштирган бўлиши керак (Тўғри бу савиядаги, бу талабларга жавоб бера оладиган дасрлик ва ўқув қўлланмалар кўп эмас, бу бошқа масала).
Илмий адабиётлардан эса тарихий манбаларни, уларда баён қилинган воқеа ва ҳодисаларни таҳлил этиш асосида чиқарилган хусусий илмий хулосалар ўрин олади. Бир масала юзасидан турли илмий адабиётларда турлича фикр, қарашлар ва хулосалар акс этиши мумкин. Буларни ўрганиш талабаларда турли хил фикр мулоҳазаларни қиёслаш, устози ёрдамида ўзининг қарашини шакллантириш имконини беради. Ўз-ўзидан кейинчалик талабада ҳар бир масала бўйича ўзининг фикрларини, қарашларини, позициясини шакллантириш кўникмаси пайдо бўлади. давоми бор...
https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

13 Jan, 11:25


​​Yettisuvdagi shaharchilik haqida gapirilganida Bolosagʻunga alohida e'tibor berilishi kerak. Ushbu hudud yozma manbalarda X-asrdan beri tilga olinadi, biroq Bolosogʻunni turkiy manbalarda Beklik va soʻgʻd manbalarida Semekne nomi bilan mashhur boʻlgan eski shahar bilan bogʻlash mumkinligi haqida dalillar mavjud. Arab geografi al-Maqdisiy Bolosogʻun o‘sha paytlarda Isfijobga tobe ekanligini yozgan. Mahmud Qoshg‘ariy Bolosag‘unni Quz-O‘rdu nomi bilan bog‘laydi.

Alovuddin Juvayniy o'zining "Dunyo fathining tarixi" (Tarixi Jahon Kusho) asarida bayon etgan afsonaga ko'ra, Bolosog‘unga Bokuxon (bu tarixiy shaxs kim bo‘ldi endi) asos solgan deydi. Qoraxoniylar davlati tashkil topgan vaqtdan boshlab, taxminan 1130-yillarda Qoraxitoylar istilosiga qadar Bolosagʻun qoraxoniylarning asosiy poytaxti yoki uchta poytaxtidan biri boʻlib qolgan.

1015-yilda bu shaharda turkiy adabiyotning asoschilaridan biri sanalgan “Qutadg‘u bilig” (“Muborak ilm”) muallifi, atoqli turkiy shoir Yusuf Xos Xojib Balasag‘uniy tavallud topgan.

Bolosagʻun XIII asr boshidagi voqealardan keyin tanazzulga yuz tutdi. 1210-yilda qoraxitoylar tomonidan talon-taroj qilingan, 1218-yilda esa Chingizxon qoʻshinlari tomonidan jangsiz egallab olingan va Gobalik (“yaxshi shahar”) deb nomlangan. Shunga qaramay, shahar vayronagarchilikdan hech qachon tiklanmadi va XIV asrda, ehtimol, Qora o'limning xabarchisi bo'lgan 1338-1339 yillardagi vabo epidemiyasi tufayli yo'q bo'lib ketdi.

Bolosagʻun shahri xotirasi yozma manbalarda saqlanib qolgan. Mahmud ibn Valiy «Bahr ul-asror» (1640) asarida shunday yozadi:

Bolosagʻun — Moʻgʻuliston nomi bilan tanilgan Turkistonzamin shaharlaridan. Moʻgʻullar istilosidan oldin bu yerda sof musulmonlar yashagan. Undan ko'plab olimlar chiqdi.

Mustufiy aytadi: Balasag‘un keng va rohat yurtidir; oltinchi-yettinchi iqlimlardan. Uning iqlimi juda sovuq. Ba'zi yilnomalarda uning qal'a devorining kengligi ikki yarim g'oz bo'lganligi aytiladi. Balasagʻunning qirq sobori va ikki yuzta kundalik masjidlari, yigirmata xonaqohi va oʻnta madrasasi bor edi. Bolosagʻun aholisi sunniy va hanafiy jamiyatidan. U ilmlar shahrida fiqh va hadis boshqa ilmlardan ko‘ra kengroq edi. Moʻgʻullar bosqinidan soʻng, moʻgʻullarning urf-odatlari bu yerga zarar yetkazmaguncha, u yaxshi saqlangan va obod boʻlgan. Va o'sha davrlardan to bugungi kungacha u vayronagarchilik va tashlandiq holatda edi.

...biz faqat bu yerda o‘tmishda Bolosogʻun degan shahar bo‘lganini bilamiz. Chingizxonning ba'zi avlodlari davrida u qum ostida qolgan, hozir esa ba'zi joylarda qum ostidan ba'zan barcha uy-ro'zg'or anjomlari: qozonlar, loy kosalar, idishlar va vazalar, gilamlar bilan jihozlangan xonalarni ko'rishingiz mumkin va boshqa narsalar g'oyib bo'ldi. Ba'zi xonalarda odamlar ham dafn etilgan. Bir so'z bilan aytganda, bu shahar o'tmishda o'sha hududning eng yaxshi shaharlaridan biri bo'lgan bo'lsa, hozir hatto nomi ham unutilgan.

Bolosogʻun xotirasi asrlar oʻtib saqlanib qolgan, buni Sharqiy Turkiston Respublikasining birinchi prezidenti Alixon Toʻra – Sagʻuniyning nisbasi ham tasdiqlab, uning qadimgi Bolosagʻun oʻrnida qurilgan Toʻqmoq bilan aloqadorligini koʻrsatadi.

Kanalga obuna bo‘ling
🖌@Sharqshunos_tarixchi

Bahriddin_Usmonov

13 Jan, 11:24


​​Yettisuv shahar madaniyati

Yettisuv qadimdan shahar madaniyati rivojlangan hudud bo'lib, uning boshlanishi Turk xoqonligi davri bilan bog'liq. Milodiy VI-asrda Bu yerda Gʻarbiy Turk xoqonligi vujudga keldi, VIII-asrda turgʻashlar (758-yilgacha) va qarluqlar (766-940) davlatlari tashkil topdi. Bu xoqonliklarning poytaxti hozirgi Bishkekdan 50 km sharqda joylashgan Suyob shahri edi. Yana bir muhim shahar Navkat edi. U ma‘lum vaqt poytaxt vazifasini ham bajargan. Keyinchalik Bolosagʻun mintaqada yetakchi oʻrinni egallab, Qoraxoniylar davlatining poytaxtiga aylandi. Yettisuv madaniyati Shosh, Oʻtror, ​​Talas viloyatlari, Fargʻona vodiysi va uygʻurlarning Beshbaliq, Kocho kabi shaharlari bilan yaqin aloqada boʻlgan.

Mintaqada turkiy va soʻgʻd tillari keng tarqalgan boʻlib, diniy hayotda xilma-xillik boʻlgan: nestorian xristianligi, zardushtiylik, buddizm va boshqa diniy jamoa vakillarini uchratish mumkin edi.

751-yildagi Talas jangidan soʻng, soʻngra Somoniylar va ayniqsa qoraxoniylar davridan boshlab hudud shiddat bilan islomlashtirila boshladi. “Bahr ul asror” (1640) maʼlumotlariga koʻra, Moʻgʻullar istilosidan oldin Bolosagʻun Turondagi hanafiy fiqhi markazlaridan biri boʻlgan.

X asr oxirida Yettisuv Qoraxoniylar davlati, 1130-yillardan esa Qoraqitoylar davlati tarkibiga kirdi. XIII asr boshlarida bu hudud Chingizxon qoʻshinlari tomonidan bosib olingan. Moʻgʻullar istilosidan keyingi dastlabki yillar nisbatan barqaror oʻtdi: Yangi-Baliq, Kenjak, Yangi-Talas, Bolosagʻun, Ikki-Oʻgʻuz, Kayaliq, Ilibaliq va boshqa shaharlar tiklana boshladi. Biroq, XIII-asrning o'rtalariga kelib, vaziyat yomonlashdi: qishloq xo'jaligi tanazzulga yuz tutdi, shaharlar bo'shay boshladi, uylarning ko'plari tashlab ketildi.

Bu pasayishning asosiy sababi qishloq xo'jaligi an'analarini qo'llab-quvvatlamagan ko'chmanchilarning katta massasining mintaqaga ko'chishi edi. Ekin ekiladigan yerlar yaylovga aylantirildi, ortiqcha soliq va bojlar mahalliy aholini butunlay xarob qildi. 1253-yilda Yettisuvga tashrif buyurgan Vilgelm Rubruk va xitoylik sayyoh Chandde (1259) maʼlumotlariga koʻra, bir vaqtlar obod shaharlar xarobaga aylangan. Arxeologik tadqiqotlar shuni tasdiqlaydiki, XIII asrda Ili vodiysidagi 66 ta aholi punktidan faqat sakkiztasida hayot davom etgan.

XIV-asrda Chigʻatoy ulusi parchalanganidan keyin bu yerda Moʻgʻuliston davlati vujudga kelgan. XV asrda bu yerlarda Qozoq xonligi tashkil topdi, u yerda qozoq Katta juzlar oʻrnashib qolgan. XVI-asrdan bu hudud Oyratlar tasarrufida, 1635—1755 yillarda Jungʻor xonligi tarkibida boʻlgan.

1825-yilda Qo‘qon Muhammad Alixon hukmronligi davrida Shimoliy Qirg‘iziston va Janubiy Qozog‘iston hududlarini nazorat qilish uchun Pishpek va To‘qmoq qal’alariga asos solinib, qadimgi Suyob, Navkat va Bolosag‘un shaharlari o‘rnida bunyod etilgan va shu orqali mintaqaning shahar an'analari boyliklarini davom ettirgan.

Kanalga obuna bo‘ling
🖌@Sharqshunos_tarixchi

Bahriddin_Usmonov

13 Jan, 11:23


#Turon_tarixi

Temuriy malika qurdirgan madrasasidagi qonli voqealar.

Shoxrux Mirzoning rafiqasi Gavharshod begimning Mashhad shahrida qurgan taniqli madrasasida 1935-yil avgust oyida qonli voqealar bo’lib o’tadi. 1935-yili Eron shohi Rizoshoh ayollardan paranji va hijobni yechishni hamda erkaklardan yevropacha kiyinishni talab qilgach, shia aholisi katta isyon boshlaydi. Armiya ichida ham shohdan norizolik katta edi. Shu sabab hatto AQSH askarlarini chaqirishga harakat qilindi. Ozarboyjondan maxsus askarlar yetib kelgach, madrasa ichida haqiqiy qirg’in boshlanadi. Daxshatli otishmada 2000 dan 5000 gacha aholi o’ldirildi. Shoh askarlaridan 20 kishi o’ldi. Bu isyon amalda hech qanday natija bermadi. Eron eski tizimdan voz kecha boshladi. Gavharshodbegim madrasasi esa anchagina zarar ko'radi.

Kanalga obuna bo‘ling
✒️@Sharqshunos_tarixchi

Bahriddin_Usmonov

12 Jan, 04:59


Mirzo Qaydu Siparz qaryasiga kelganida, bu yеrning kishilari ham voqeadan habardor ekanlar, Malik Qutbiddin shagʻzodaning yoʻlini toʻsib mardonavor jang qiladi va amir Bahlulni jangda oʻldiradilar. Shagʻzoda bu voqeadan ancha qattiq sarosimaga tushib qolgan edi, negaki amir Bahlul uning eng yaqin va ishongan aniri edi.
Mirzo Boysungʻur ham tez harakat qilib Mirzo Qaydu Siparz qaryasi atrofida toʻxtab turgan paytda uning manglayi yеtib borib, Pahlavon Mahmud boshchiligida jang qilishadi. Mirzo Boysungʻurning shaxsan oʻzi yеtib kelishi isyonchilarni hayollariga ham kelmagan edi. Mirzo Qaydu esa noiloj qolib taslim boʻladi. Amir Farmonshayx uni bogʻlab Mirzo Boysungʻur qoshiga keltiradi . Qolgan isyonchilarni bir qismini qoʻlga olishadi qolganlari esa qochib qutilishadi. Mirzo Boysungʻur: “Bu fitnaning qoʻzgʻatuvchisi boʻlgan Sadr Jahondan boshqa biror kishiga ham ziyon yеtkazilmasin”, - deb buyuradi. Shahzoda tez orada gʻolib tarzda orqaga qaytib, Mirzo Qayduni bogʻlangan holda Shohruh Mirzoni oldiga olib boradi. Shohruh Mirzo uni yana barcha gunohlariga koʻz yumib Mirzo Qayduni Ixtiyoruddin qal’asida qamoqda saqlashga buyuradi va u oʻsha yеrda vafot etadi. Shoxruh Mirzo unga tegishli boʻlgan yеrlarni oʻz oʻgʻli Jaloliddin Suyurgʻotmish Mirzoga in’om qiladi .




Muallif_Abdumutalibov Abduhalil Abduhamid o'g'li,

https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

12 Jan, 04:58


Qaydu Mirzo ibn Pir Muhammad Qobuliy Shohruh Mirzoning noibi sifatida

Qaydu Mirzo oʻz tasarrufidagi viloyatlarda oʻz nomidan pul zarb qilish va xutbani oʻz nomiga oʻqilishini talab qilib, viloyatlarga farmon joʻnatadi. Hindiston voliysi Xizrxonga “Hind mulklarida Qunnuj shaxridan tortib to Multon chegaralarigacha boʻlgan yеrlarda uning nomi bilan pul zarb qilsinlar va xutba oʻqisinlar” deb farmon beradi. Xizrxon esa Qaydu Mirzoning yuborgan farmoni haqida Shohruh Mirzoga arz qilib elchi yuboradi. Shoxruh Mirzo elchiga oʻz elchisini qoʻshib joʻnatarkan, “Xutbada avval Shohruh Mirzoning nomi, soʻngidan Xizrxonning nomi zikr qilinsin”, degan mazmunda farmon yuboradi. Qaydu Mirzoning bunday oʻzboshimcha siyosatidan ranjigan Shohruh Mirzo Qandahor, Gʻazna va Kobul viloyatlarida avj olgan qaroqchilarni tinchitish bahonasida katta qoʻshin bilan Qandahorga yurish boshlaydi . Shohruh Mirzoning makridan voqif boʻlgan Qaydu Mirzo oʻz yaqin kishilarini olib Qandahordan qochadi.
Shohruh Mirzo Qandahorga Sanjar Mirzo, Yodgorshox Arlot va Feruzshoxlarni qoʻyib, agar Qaydu Mirzo kelsa, uni ushlab oliy dargohga yuborishlarini tayinlaydi. Qaydu Mirzo uning marhamatiga ishonib Xirot shahriga boradi. Va uni Shohruh Mirzo barcha yablariga koʻz yumib kechiradi. Shunday qilib, shahzoda bir qancha vaqtni dorussaltanat Hirotda toʻla ehtirom bilan oʻtkazadi.
Shohruh Mirzo unga nisbatan turli-tuman yaxshiliklarni qilgan edi: uning otasi Mirzo Pir Muhammadni Pir Ali Toz shahid qilgan bir vaqtda, Shohruh Mirzo uni oʻldirgan kishilarni jazosini beradi va Balx hukumatini Mirzo Qayduga beradi, bundan tashqari Garmser va Qandahor mamlakatlarini va Sind diyorini Hind chegaralarigacha boʻlgan mulklarni unga inom qilgandi.
Toʻgʻri bu yerda hamma ishlarni Shohruh Mirzo faqat Qaydu uchun qilmagan desak xato qilmagan boʻlamiz. Chunki Shohruh Mirzo valiahd hisoblanga Pir Muhammadni qasosini faqat oʻgʻillari uchungina olmagandi. Goʻyoki u valihdni qasosini olib oʻzining mavqeini ancha yuksaltiradi, bundan tashqari bu qilgan ishidan keyin taxtning qonuniy egasiga aylanadi. Aholini juda katta qismi Shohruh Mirzoga hoyrihohlik bildirgan boʻlsa ajab emas. Shohruh Mirzo bir paytlar Xalil Sulton Mirzo qilgan ishni boshqacha usulda amalga oshirgan edi. Xalil Sulton vafot etgan valiahd Sulton Muhammadni oʻgʻlini yani Jahongir Muhammadni oliy hukmdor deb e’lon qilib goʻyoki bobosining vasiyatiga ozmuncha boʻlsa ham amal qilgandi desak adashmagan boʻlamiz.
Biroq bir guruh fitnachi mulozimlari shahzodani yoʻldn oʻzdirishga harakat qilishadi va buni uddalaydilar ham. U hech bir sababsiz 1418-yil 22-avgust Hirotdan Qandahor tomon yoʻl oladi, chunki uning koʻmakdosh va qoʻllab-quvvatlovchilari u yerda juda ham koʻpchilikni tashkil qilar edi . Buning xabar tez orada Shohruh Mirzoning qulogʻoga yetib boradi u Mirzo Boysungʻurga ishonchli va tajribali askarlar hamrohligida Qayduni orqasidan taqib qilishga va tutib olib kelishga farmon beradi.
Amir Hasan Soʻfi tarxon, amir Farmonshayx va bir guruh amirlar shahzoda izidan ergashadilar. Mirzo Qaydu yarim kechada Turonga yеtadi. U shahrining dorugʻasi Boʻta Hirot shahriga kelayotgan edi, Mirzo Qayduning navkarlari unga hujum qiladi lekin bu natija bermaydi. Boʻtaning kishilari shahzodani iyson qilganini tushunadilar. Boʻta orqaga qaytib, bir choparni Uvbahga yuboradi va u voqeani toʻliq aytib beradi. Mirzo Qaydu erta tongda Uvbah yaqiniga yеtib kelib, uvbahliklar uning qochib ketayotganligidan xabardor ekanliklarini biladi va bu yеrda toʻxtashni iloji boʻlmagach, yana yoʻlida davom etadi. Bu viloyatning zobiti boʻlgan Xoja Nizomuddin bir guruh kishilar bilan uning orqasidan taqib qiladi. Shahzoda esa vaqti-vaqti bilan toʻxtab ularga qarshi jang qiladi. Va oxiri Nobga yеtadilar. Mirzo Qaydu bir hiyla oʻylab topib ortidan quvib kelayotgan askarlarga qarshi pistirma hozirlaydi. Va payt boʻlishi bilan yani ular oʻtib ketishgandan soʻng ortdan kuchli zarba beradilar. Natijada esa ularni tarqatib yuboradilar va Xoja Nizomuddin qattiq yaraladi.

Davomi bor

https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

12 Jan, 04:00


https://t.me/hstpkiut/10496

Bahriddin_Usmonov

11 Jan, 08:32


YouTube kanalimizga yangi video joyladik. 👇

https://youtu.be/Xa4eHhb7FkA?si=XjJmHPgIHlS43xfV

Bahriddin_Usmonov

07 Jan, 05:10


https://t.me/zambarakning_oqi/5073 Бу постни кеча ўқиганимдан бери ўйланаман. Қандай тарбия берилганки фарзанд отасининг катта бизнеси бўлса ҳам мустақил ҳает йўлини мустақил қуриш учун Канадага кетган? Қандай отаки фарзандини ўз йўлини топиши йўлида қийналганида унинг қарорини ҳурмат қилган, қўллаб қувватлашни ошириб, фарзандининг мустақиллигини чеклаб қўймаган? Яна бир қанча саволлар бор, аммо шуларнинг ўзи ҳам мулоҳаза учун етарли, менимча.
Бизда аксарият оилаларда бундай тарбия йўқ. Фпрзанднинг тақдирини ота она ўзлари ҳал қилиб қўяаверади, айниса, катта бизнес эгаси бўлишса. Сизларда қандай фикр мулоҳазалар бор

Bahriddin_Usmonov

05 Jan, 07:42


Arab tarixchisi Ibn Arabshohning Temur haqida yozganlari(Ajoib al-maqdur fi tarixi Taymur)dan bir parcha:

Keyin Temur o'z g'oyibligida mamlakati va raiyasi ishlarida nelar yuz berganini surishtirib, yeru mulklari masalalarini diqqat bilan o'rgana boshladi va hokimlariga yo'l-yo'riqlar ko'rsatdi; atrof va chegaralar, tevarak-chetlar foydasi tadbirini ko'rib, katta-yu kichikning g'amini yeb, boy-u faqirning manfaati bilan mashg'ul bo'ldi. O'z mulohazasi taqozasiga ko'ra barcha ashyolarni o'z o'rniga qo'yib, jami mansabu martabalar jilovini o'shanga sazovor kishilar qo'liga tutqaza boshladi. U (goʻyo) bu shoir aytganiga shoshildi:

Anushirvonga xudo xayr bersin,
biron kishini pastkashlik va tubanlikka o'rgatmadi.
O'z zamonida ozod xalqni qalam tutib,
amalda xo'rlik ko'rsatishlariga qo'ymadi.

U sayyidlarni e'zozlab, karomatlar sohiblari (boʻlgan) avliyolarni izzatu ikromli qildi, ilm-u fanni va uning ahllari hurmatini oshirib, (ularga) muruvvatini sochib, martabalarini ulug'ladi; u mufsidlarni bartaraf qilib, murtadlarning (ildizini) quritdi, zinogirlarni bo'g'dirib, o'g'rilarni salb etdirdiki, nihoyat uning fikricha, siyosat ishlari mustaqim va riyosat qoidalari (esa) Chingizxon tavrotiga muvofiq bo'ldi.



@maknunnnnnnn

Bahriddin_Usmonov

02 Jan, 06:41


https://t.me/Tarihiy_haqiqat
Ушбу телеграм канални мунтаззам кузатиб бораман. Бу канал орқали ўзим учун янгилик бўлган кўп билимларни ўрганганман, янгиликлардан хабардор бўлганман. Менинг каналимдан фарқли томони унда тарихий мавзулар чегараланмаган. Умумий тарих бўйича билимларимни оширишда жуда қўл келади. Ўз номига мос равишда тарих ҳақиқатлари ҳақида сўз юритишга ҳаракат қилади. Бу канал муалифини шахсан танимайман ва у киши ҳақида ҳеч нарса билмайман. Аммо ушбу канални ва унинг муаллифини жуда ҳурмат қиламан. Бугун шу каналда менинг рус тилида эьлон қилинган мақолам асосида пост қўйилганини кўриб жуда қувондим. Ўзим жуда ҳурмат қилган каналнинг илмий ишимга эьтибор қилганлиги еқимли, албатта. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу канални ўқишни тавсия қиламан. Ўзи аслида бу ердаги кўпчилик “Тарихий ҳақиқатлар”канали обуначиси бўлса керак.

Bahriddin_Usmonov

02 Jan, 02:25


давоми, бошланиши юқоридаги постларда
Учинчи босқич XX асрнинг 20-80 йилларини ўз ичига олади. Бу давр Россия тарихига улкан ўзгаришлар даври бўлиб кирди. Россия фуқаролар уруши ва иккинчи жаҳон урушларини ўз бошидан ўтказди. Бу даврнинг энг асосий хусусияти шу бўлдики, 1917-1991 йилларда собиқ чор Россияси ҳудудида совет мустабид тузуми қарор топди ва ҳукмронлик қилди. Россия ҳаётининг барча жабҳаларида, жумладан, илм-фанда ҳам коммунистик мафкура ҳукм сурди.
XX асрда темуршунослик қатор ютуқларга эришди. В.В. Бартольд, А.Ю. Якубовский ва бошқалар Амир Темур ҳақида мақолалар эълон қилдилар, ўз асарларида унинг ҳаёти ва фаолиятини ёритишга эътибор бердилар. XX аср Россия тарихшунослигининг ўзига хос жиҳатларидан бири шу бўлдики, бу давр темуршунослигида ўтган асрлардаги рус шовинизмининг таъсири маълум даражада сақланган ҳолда, унга янги салбий жиҳатлар қўшилди. Булар тарихга ва тарихий шахсларнинг ҳаёти, фаолиятини ўрганишга коммунистик мафкура талаблари асосида партиявий ва синфий нуқтаи назардан ёндашув эди. Натижада, Амир Темур шахсини қоралаш, уни фақат салбий бўёқларда ёритиш авж олди. Бу ҳол, айниқса, XX асрнинг 70-йилларида яққол намоён бўлди. А.П. Новосельцевнинг 1973 йили “Вопросы истории” журналида эълон қилинган “Об исторической оценке Тимура” мақоласи Амир Темур устидан ўқилган ҳукмдек янгради. Шундан сўнг XX асрнинг 70- ва 80-йилларида Амир Темур ҳақида бирорта мақола эълон қилинмади.
XX аср темуршунослигининг ривожланишига шарқ манбаларининг кенг ўрганилганлиги ҳам катта ёрдам берди. 1934 йили Амир Темурнинг «Таржимаи ҳол»и В.А. Панов томонидан рус тилига иккинчи марта таржима этилди ва зарур шарҳ ҳамда изоҳлар билан чоп этилди. 1941 йили Олтин Ўрда тарихига оид форс тилидаги манбаларнинг тўплами нашр этилди. Бу тўпламдан Амир Темур тарихига оид энг муҳим манбалар ҳисобланган Шарафиддин Али Яздий ва Низомиддин Шомийларнинг «Зафарнома»лари ҳам ўрин олган эди. 1958 йили эса рус шарқшуноси А.А. Семенов Ғиёсиддин Алининг «Рўзномайи ғазовоти Ҳиндистон» асарини рус тилида чоп этди. Асомиддин Ўринбоев томонидан Шарафуддин Али Яздий «Зафарнома»сининг танқидий матнини нашр этилиши манбашуносликда муҳим воқеа бўлди. Бу нашр Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини ўрганишда катта қулайликлар туғдирди. Фасиҳ Хавофийнинг «Мужмали Фасихий» асарини чоп этилиши ҳам темуршуносларни яна бир қизиқарли ва муҳим манба билан таъминлади. Гарчи бу асар ўзбек манбашунослик мактабининг вакили Д.Ю. Юсупова томонидан нашр этилган бўлса-да, рус тилига таржима этилганлиги сабабли Россия тарихшунослари учун катта ёрдам бериши мумкин эди. Россия манбашунослигидаги охирги энг йирик тадқиқотлардан бири испан элчиси Руи Гонзалес де Клавихо кундаликларининг нашр этилиши бўлди.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, бу даврда совет даври жумладан, Россия манбашунослигида катта ишлар амалга оширилди. Бу эса Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини ўрганишга бағишланган асарларнинг илмий савиясини бир мунча ошишига олиб келди.
Бу борадаги фикрларни умумлаштириб айтиш мумкинки, Россияда темуршунослик илмий савияси билан фарқланувчи уч босқични босиб ўтди. Бу босқичларнинг шаклланишига ижтимоий-сиёсий муҳит ва манбаларнинг ўрганилиш даражаси асосий таъсир этувчи омиллар бўлди.
Б. Усмоновнинг "Россия тарихшунослигида Амир Темур сиймоси" китобидан олинди.
https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

02 Jan, 02:22


давоми, бошланиши юқоридаги постда

Иккинчи босқич XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошлари, яъни Ўрта Осиё Россия мустамлакасига айланган даврни ўз ичига олади. XIX асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан истило қилиниши натижасида бу ўлканинг тарихини ўрганишга бўлган эҳтиёж ошиб борди. Рус маъмурларини ўлканинг фақат сиёсий ва иқтисодий имкониятлари эмас, балки маънавий салоҳияти ҳам қизиқтирарди. Чунки ўлкани бошқаришда унинг ўзига хос хусусиятларини, тарихини, айниқса, машҳур тарихий шахсларининг ҳаёти ва фаолиятини яхши билиш мустамлакачиларга ёрдам бериши мумкин эди. Шунинг учун ҳам мустамлакачи маъмурлари рус шарқшуносларнинг Ўрта Осиё тарихини ўрганиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ўз манфаатлари доирасида қўллаб-қувватладилар. Бу даврда рус тарихшунослигида Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига оид кўплаб мақола ва рисолалар эълон қилинди. Ўрта Осиё Россия томонидан истило этилгач, рус тарихчилари Амир Темур ҳақидаги манбаларга кўпроқ эга бўлдилар. Шу билан биргаликда бу манбаларни рус тилига таржима этишга ҳам катта эътибор берилди. Жумладан, Руи Гонсалес де Клавихонинг «Самарқанддаги Амир Темур саройига саёҳат кундалиги» И.И. Срезневский томонидан рус тилига таржима қилиниб, 1881 йили нашр этилди. Шунингдек, 1894 йили «Темур тузуклари» ва «Таржимаи ҳоли» ҳам рус тилига таржима этилиб, нашр қилинди. Бу таржималар рус шарқшунослари Н.П. Остроумов ва Н.С. Ликошинлар томонидан амалга оширилган эди.3
1884 йили В.Г. Тизенгаузеннинг Олтин Ўрда тарихига оид араб тилидаги манбаларини тўплаб нашр этиши Амир Темур тарихини ўрганишда ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Бу нашрдан XX асрда жуда кенг фойдаланилди. Рус шарқшуносларининг манбашунослик борасидаги бу ишлари натижасида рус тарихчиларининг асарлари Соҳибқирон ҳақидаги аниқ факт ва маълумотлар билан бойиган бўлса-да, лекин бу давр тарихшунослигида рус шовинизми ва буюк давлатчилик ғояларининг таъсири кучайиб борганлигини кузатиш мумкин.
давоми бор...

Б. Усмоновнинг "Россия тарихшунослигида Амир Темур сиймоси" китобидан олинди

https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

02 Jan, 02:20


Бир сабаб билан "Россия тарихшунослигида Амир Темур сиймоси" монографиямни яна бир бор кўриб чиқишга тўғри келди. Бу монография "Фан" нашриётида 2011 йили нашр қилинган эди. Аслида у 2004 йил 23 сентябр куни ЎзР ФА Шарқшунослик институтидаги Илмий Кенгашда ҳимоя қилинган "XVIII-XX асрлар Россия тарихшунослигида Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг ёритилиши" мавзусидаги диссертациямдан иборатдир. Унда 1990 йилгача бўлган вақтда Россияда Амир Темур тарихининг ўрганилиши таҳлил этилган эди. Баъзи масалаларни ҳозирда ҳам долзарб эканлигидан келиб чиқиб, ундан парчалар бериб боришни лозим топдим.

Россияда темуршуносликнинг ривожланиш босқичлари ва унга таъсир этган омиллар (XVIII – XX асрлар)

XVIII – XX асрлар Россия тарихшунослигида Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг ёритилишини бир – биридан фарқ қилувчи ўзига хос жиҳатларга эга бўлган уч босқичга бўлиб ўрганишни лозим топдик.
Биринчи босқич XVIII – XIX аср биринчи ярмини ўз ичига олган бўлиб, бу даврда рус шарқшунослиги ва унинг таркибида темуршунослик ҳам шаклланиб борди. XVIII асрдан бошлаб Россия тарихида ўзига хос янги давр бошланди. Пётр I ислоҳотлари натижасида Россия жаҳоннинг йирик, обрўли давлатлардан бирига айланди. Россиянинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришлар маънавий ҳаётга ҳам ижобий таъсир қилди. Россия давлати ҳудудлари шарққа томон кенгайиб борган сари, Шарқ халқлари, жумладан, Ўрта Осиё халқлари тарихига ҳам қизиқиш ортиб борди. Кўплаб мутахассислар ҳам рус шарқшунослиги XVIII асрда пайдо бўлганлигини қайд этадилар. Айни шу даврдан рус тарихчилари ўз асарларида ўрта осиёлик йирик давлат арбоби, саркарда Амир Темур тарихига ҳам тўхталиб ўта бошладилар. Лекин бу даврда рус шарқшунослиги энди шаклланаётганлиги ва рус тарихчилари шарқ манбалари билан яхши таниш бўлмаганлиги туфайли ўз асарларида Амир Темур ҳақидаги рус солнома ва қиссаларида учрайдиган нотўғри маълумотларга таянишга мажбур бўлганлар. Бу эса уларнинг кўплаб хатоларга йўл қўйишларига сабаб бўлди. Шунингдек, XVIII асрдаёқ рус тарихчилари баъзи шарқ манбаларининг Европа тилларига қилинган таржималаридан ҳам кенг фойдаланишлари мумкин эди. Чунки ибн Арабшоҳнинг «Ажойиб ал-мақдур фи тарихи Таймур» асари 1658 йили француз арабшуноси П. Ватpе томонидан француз тилига таржима қилиниб, нашр этилган бўлса, 1767-1772 йилларда С. Магнер томонидан лотин тилида чоп этилган, Шарафуддин Али Яздий «Зафарнома»сининг француз тилига қилинган таржимаси эса 1722-1723 йилларда нашр эттирилган эди. Лекин XVIII асрда рус тарихчилари юқорида таъкидланган манбалардан фойдаланмаганлар. Бу эса, шубҳасиз, XVIII аср рус тарихшунослигида битилган Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятига оид асарларнинг илмий савиясига салбий таъсир этди.
XIX асрнинг биринчи ярмида рус тарихчилари шарқ манбалари билан кенгроқ танишдилар. Рус шарқшунослигининг ривожланиб бораётганлиги, шарқ тилларини ўрганиш марказларининг пайдо бўлаётганлиги ва шарқ манбаларининг рус тилига таржима қилинаётганлиги бунга катта имконият яратди. Бу ҳол уларнинг илмий асарлари савиясига ижобий таъсир этди. Рус тарихчилари асарларида Амир Темур хусусидаги фикрлар тобора теранлашиб борди. Лекин бу даврда ҳам рус солнома ва қиссаларининг салбий таъсири сезилиб турди.
Умуман олганда биринчи босқич давомида Россия давлатининг ижтимоий – сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар натижасида рус шарқшунослиги таркибида рус темуршунослиги ҳам шакллана бошлади. Лекин шарқ тилларидаги тарихий манбаларнинг кам ўрганилганлиги ҳамда уларни тадқиқ этувчи, рус тилига таржима қилувчи мутахассисларнинг етарли эмаслиги бу даврда яратилган илмий асарларнинг савиясига салбий таъсир этди.
Б. Усмоновнинг "Россия тарихшунослигида Амир Темур сиймоси" китобидан олинди
давоми бор...
https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

31 Dec, 16:16


Kanalamiz sarhisobi. Bu yilgi faollik uchun hammaga rahmat. Keyingi yillarda bundanda zo'r natijalar ko'rsatish nasib qilsin.

Yana bir bor yangi yil muborak bo'lsin !!! 🎄🎄🎄

t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

31 Dec, 02:37


Assalomu alaykum. Yangi yil bayrami barchamizga muborak bo’lsin. Kirib kelayotgan yangi yil yurtimizga, kasbu korimizga, oilaviy ishlarimizga barakotli kelsin. Olloh doimo o’z panohida asrasin, qalblarimizdagi sha’riy orzularimizning ro’yobini bersin.

Bahriddin_Usmonov

29 Dec, 18:08


Assalomu alaykum azizlar. Bugun sinov tariqasida birinchi marta o’zim telefonda video chiqishimni yozdim. Endi imkon qadar video chiqishlarni ham olib bormoqchiman. Bir necha yonalishlarda:
1) o’zimning yakka chiqishlarim
2) jonli efirdagi suhbat va savol javoblar
3) jonli efirda shogirdlar va boshqa olimlar bilan suhbatlar.
Bu borada o’z fikrlaringizni, takliflaringizni bildirasizlar, degan umiddaman.
Bizda ilmiy kontentlar ko’p emas. Biz esa shu yo’nalishda ishlamoqchimiz, albatta, sizlarning qollab quvvatlashlaring asosida.
Yotube kanalimizga obuna boling, oz fikrlaringizni izohlarda qoldiring, mehnatimizni layklar bilan qollab quvvatlang, turli guruhlarda, kanallarda tarqalishiga, kopchilikka yetib borishiga yordam bering

Bahriddin_Usmonov

29 Dec, 17:54


https://youtu.be/p6pLA7OTP-k?t=18&si=9yhOYDVsUrDE6NFE

Bahriddin_Usmonov

28 Dec, 06:16


https://t.me/sharqshunos_tarixchi/3278
Чиндан ҳам барча ғалаба ҳам фойдали эмас, ҳамма мағлубият ҳам зарарли бўлмаганидек

Bahriddin_Usmonov

28 Dec, 06:13


Шу фикр жуда маьқул бўлди

Bahriddin_Usmonov

28 Dec, 06:12


#tarixdan_xulosa

XV-XVI asrlarga oid manbalarni o'qish davomida amin bo‘lish mumkinki, qozoq, mo‘g‘ul, shayboniy va temuriylar sultonlari va mirzolari, dug‘lat amirlari – hammasi bir-birlariga sovchi bo‘lib, qiz va opa-singillarini bir-birlariga o‘g‘il va jiyan qilib berishganligi yaqqol ko‘rinib turibdi.

Shuning uchun ularning o'zaro urushlari, asosan, "Taxtlar o'yini" dagi kabi hukmron oilalar o'rtasidagi ichki nizolardir.

Shuning uchun bu urushlarni qozoqlar, o‘zbeklar, mo‘g‘ullar o‘rtasidagi kurash deyish noto‘g‘ri, deb o‘ylayman. Bu nomlarning hammasi: qozoq, o‘zbek, mo‘g‘ul, o‘sha paytda millatlarning emas, siyosiy guruhlarning nomlari edi. Bundan tashqari, qabilalar ko'pincha bir guruhdan ikkinchisiga ko'chib o'tgan.

Ushbu mantiqdan kelib chiqadigan bo‘lsak bu yerda hech qanday etnik ziddiyatlar bo‘lmagan. Millatchilik kayfiyati ham. Hozirgi tojik, o‘zbek, qozoq degan guruhbozlik esa keyinchalik shakllangan colinalizmning maxsulidir.

Kanalga obuna bo‘ling
🖌@Sharqshunos_tarixchi

Bahriddin_Usmonov

27 Dec, 18:04


Темурийлар даврида қандай ҳолларда ҳарбий хизмат мажбурий эди?

Мамлакат, вилоят, кўп ҳолатларда шаҳар душман босқини ва талон-тарожи хавфи остида қолганида ҳар бир қўлига қурол кўтаришга қолир бўлган шахс учун ҳарбий хизмат мажбурий ҳисобланган. Бунда ҳам ҳамма фақат ўзи яшаган ҳудудни (шаҳарни) ҳимоя қилиши учун. Яъни, Самарқанд шаҳри аҳолиси фақат Самарқандни ҳимоя қилиш ишларида мажбурий иштирок этган. Бундай вазиятларда барчани мажбурий хизматга жалб этиш учун диний уламоларнинг фатвоси ёки чақириқлари зарур бўлган. Шу фатволар асосида иш олиб борилган. Шунинг учун ҳам ҳукмдорлар, амиру беклар лашкари билан шаҳарни ўз ҳолига ташлаб қочганида бошқарув ва мудофаа ишларини ташкиллаш шайхулислом ва қозилар қўлида қолган. Шаҳарни мудофаа қилишда шаҳар атрофида яшаган ва шу вақтда шаҳар ичига кўчирилган (манбаларда мажбурий шаҳар ичига кўчириш ҳолатлари ҳақида маълумотлар бор) ёки ўзлари ихтиёрий тарзда, босқинга учрашдан қўрқиб шаҳарга кўчиб кирган аҳоли ҳам мажбурий иштирок этган. Мудофаа ишлари фақат жанг қилишдан иборат бўлмай, мудофаа деворларини мустаҳкамлаш, жанг вақтида бузилган жойларини яна қайтадан тезлик билан жанг давомида қайта тиклаш, жангчиларни қуроллар, ўқ ёйлар билан таъминлашдан ҳам иборат эди. Аммо бу вақтда лашкарга ва мудофаа ишларига жалб этилган аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш жуда кам ҳолларда давлат хазинаси ёки ҳомийлар томонидан қопланган. Ҳамма ўзининг ҳаражатини ўзи қоплаган дейиш мумкин. Қурол-яроғ билан таъминлаш ҳам кўп ҳоларда юқоридаги каби бўлган.

https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

27 Dec, 17:28


Темурийлар даврида умумий ҳарбий мажбурият бўлганми?
Темурийлар даврида умумий ҳарбий мажбурият бўлган дейиш учун етарли асослар мавжуд эмас. Қўшин асосан кўчманчи ва ярим кўчманчилардан ташкил топган бўлиб, ихтиёрий ва ихтиёрий-мажбурий (бу ўринда темурий ҳукмдорлар томонидан мажбурлаш эмас, қабила бошлиғи томонидан шу қабила вакилини мазкур қабила вакилларидан ташкил топган лашкар сафида қатнашишга мажбурланиши назарда тутилмоқда. Ҳукмдор олдида ўз мавқейини кучайтирмоқчи бўлган қабилаларнинг беклари, амирлари бундан манфаатдор эдилар) шаклда йиғилган. Темурийлар даврида пиёда қўшин ҳам бўлиб, улар тўлиқ ихтиёрий шаклда тузилган. Фақат зарур ҳолатларда, яъни ихтиёрий қўшилувчилар етишмаган тақдирда, махсус қўшин турлари - ер ости йўлларини қазувчи нақбчилар, девор бузувчилар, турли хил қамал ва ҳужум техникаларини тайёрловчи ва ишлатувчи усталар мажбурий ҳолатда жалб этилиши мумкин эди. Темурийлар давлатининг инқирози йилларида эса мажбурий хизмат батамом ўз ўрнини йўқотган.
https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

25 Dec, 17:18


📥 @yuklavideolar_bot orqali yuklab olindi

Bahriddin_Usmonov

24 Dec, 08:47


Мен баъзи постларни ўқиб чиқдим, манбаси кўрсатилмаган лигини ҳисобга олмаса жуда яхши таҳлиллар бор экан

Bahriddin_Usmonov

24 Dec, 08:45


https://t.me/TahlilnomaOnline/76

Bahriddin_Usmonov

22 Dec, 17:35


Соғлиқни сақлаш тизими ҳақида зўр гаплар бор

Bahriddin_Usmonov

22 Dec, 16:26


Сарлавҳасига эътибор қилмаса Таълим тизими бўйича зўр фикрлар бор

Bahriddin_Usmonov

22 Dec, 16:26


https://youtu.be/5P7Wu7RJVQg?si=ZrlKcOVyg2cjF8lq

Bahriddin_Usmonov

21 Dec, 04:05


#МОТИВАЦИЯ

''Ноумид шайтон'' - Банда учун доимо умид бор!

Жон Баннистер Гуденаф Англиядаги Оксфорд университетида ишлар эди. У 65 ёшга тўлгач, университет қоидаларига кўра уни нафақага чиқаришди.

Аммо у таслим бўлмади...

Ишини давом эттириш учун Америкага кетди. У Техас университетига ишга жойлашди. Чунки ушбу даргоҳда устозларни нафақага чиқаришмас эди. Баннистер у ерда қайта зарядланувчи литий-ион аккумулятори ҳақидаги илмий баҳсларини давом эттириб, 2019 йили 97 ёшида кимё бўйича Нобель мукофотини олди.

Хуллас, хурматли илм ахли қандай ёш ва қандай холатда бўлсангиз ҳам хеч қачон умидларингизни сўнишига йўл қўйманг!

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot

Bahriddin_Usmonov

21 Dec, 04:02


#Хориж илми

Германия ҳарбий-денгиз кучлари (Кригсмарина) таълим даргоҳларининг бирида сувости кемалари бўйича олиб борилаётган тадқиқот (1943-йил).

Тажрибага асосланган, аниқ ва парагматик. Мана Германияда илм-фан нима учун кучли!

Каналга обуна бўлинг! 👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot

Bahriddin_Usmonov

21 Dec, 03:12


📥 @yuklavideolar_bot orqali yuklab olindi

Bahriddin_Usmonov

20 Dec, 13:38


Ғолиблар сафидаги тарих йўналишининг икки билимдон талабасининг ҳам борлиги мени жуда хурсанд қилди. Исломжон ҳам, Муҳаммадамин ҳам иқтидорли, келажаги порлоқ йигитлар. Уларнинг кейинги фаолиятига ҳам омад тилаймиз. Заковатчилардан ўзбек фанини дунёга танитадиган олимлар чиқишидан умидвормиз

Bahriddin_Usmonov

20 Dec, 13:26


Farg’ona davlat universiteti jamoasi Intellektual olimpiadada umumjamoa hisobida ikkinchi o’rinni qo’lga kiritdi va Prezident sovg’asi 1 500 000 000 (bir milliard besh yuz millon) so’m mukofotini qo’lga kiritdi🔥

@Fargona_ZakovatNNT

Bahriddin_Usmonov

20 Dec, 13:24


Bugungi kun qahramonlari bo’lgan farg’onalik bilimdonlar🔥🏆

Bitta rasmda 1 630 000 000 so’m🤑

@Fargona_ZakovatNNT

Bahriddin_Usmonov

20 Dec, 04:41


🧠 Олимлар: ТикТок миянгизни чиритади. Йил сўзи ҳам — brain rot (мия чириши) бўлди ва бу бежизга эмас.

Миямизнинг ҳабенула деб аталадиган кичик бир қисми бор — у муҳим қарорлар ва мотивация учун жавобгардир. Тез-тез қисқа видеоларни кузатиш уни ҳаддан ташқари юклайди, бу фойдали нарсаларни қилиш қобилиятини том маънода ўлдиради.

Миянинг чиришини енгиш ва уни тиклаш учун мутахассислар қисқа видеолар ўрнига узунроқ фойдали контент кузатишни, кўпроқ сайр ва оила аъзолар билан мулоқот қилишни маслаҳат беришади.

👉 @Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!

Bahriddin_Usmonov

19 Dec, 15:39


Шу йилларда ўқиган шогирдлар борми ичимизда

Bahriddin_Usmonov

18 Dec, 13:41


Диёр Имомхўжаев "Спорт" телеканалида эфирга узатилган "MixBall” кўрсатувида Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби ҳақида илиқ фикрларни айтди.

Сергей Лебедев бошқарувидаги жамоа янги мавсумни Ўзбекистон Про-лигасида ўтказади.

@bekzod_tolibov

Bahriddin_Usmonov

16 Dec, 17:03


Ҳозирги кўчирмачилик авжига чиққан даврда аввалги олимларнинг илмий этикетини ўқиб ҳайратланиш мумкин. Ҳозирда эса ҳаромдан, бировнинг ҳақидан қўрқиш илмда ҳам, олимларда ҳам жуда кам учрайдиган ҳолат

Bahriddin_Usmonov

16 Dec, 16:51


Бартольднинг Зайниддин Восифийга таяниб ёзишича, XVI асрда Сабронда 200 та ҳинд қули ишлаган экан. Уларнинг бу ерга келиб қолиш тарихи қизиқ. Бу Ўрта Осиё бозорларида ҳинд қуллари сотилиши ҳақида янги фаразлар олға сурилишига олиб келиши мумкин

Bahriddin_Usmonov

01 Dec, 05:14


#Савол-жавоб

Таянч доктарантура бу - PhD илмий даражасини олиш учун ташкил этиладиган (степендия-ойлик тўланадиган) олий таълимдан кейинги таълим шакли.

Унга ўқишга кирган шахс белгиланган ҳужжатлар қатори меҳнат дафтарчаси нусхаси (!!!) ни тақдим этади. Асл нусха докторант ишлаган корхонада сақланади ва янги меҳнат шартлари асосида қайта расмийлаштирилади. МКнинг 119-моддасига асосан, докторант иш берувчи билан келишган холда янги меҳнат шартлари: тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини белгилашга ҳақли. Бу ўринда меҳнат шартномаси бекор қилинмайди!

Юқоридаги саволга жавоб шуки, мана шундай ҳолатда ўқишни тугатгач аввалги иш жойида фаолиятни давом эттириш мумкин.

Бошқа бир ҳолатга кўра, МКнинг 99-моддасига асосан ўқишга киргач доктарант ёзма ариза билан ишдан бўшаган ёки МКнинг 89-моддасига асосан янги меҳнат шартлари бўйича ишлашни рад этган бўлса мазкур иш ўрни сақланмаслигини тўғри тушунган холда ўқишни битиргач меҳнат фаолиятини янгитдан бошлаши лозим бўлади.

👉 https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot

Bahriddin_Usmonov

30 Nov, 18:32


кўчманчи чорвадорларнинг кундалик ҳаёти ҳақида қизиқарли маълумотлар

Bahriddin_Usmonov

30 Nov, 18:26


Ўзбеклар сўзининг илк бор ишлатилиши ҳақида

Bahriddin_Usmonov

30 Nov, 18:22


Ўзбекхон яхшигина савдогар бўлган эканку😀

Bahriddin_Usmonov

30 Nov, 17:54


Амир Темур нима учун ўзини хон деб эълон қилмаган, нима учун қўғирчоқ хон сақлаган деган саволларга яна бир жавоб

Bahriddin_Usmonov

30 Nov, 17:48


#Мутолаа

''Илмда шундай гап бор: илмий жамоада ҳаммаси ёши катталар бўлса, бу трагедия; агар ҳаммаси ёшлар бўлса, комедия; агар ҳам катталар, ҳам ўрта ёш, ҳам ёшлар бўлса, бу симфония – шу керак аслида!''

Академик Шавкат Аюпов
👉https://mathnet.uz/View/index/1/3/1

Хуллас, ёш тадқиқотчилар шошилинглар! Илмий симфония учун ўринларинг жуда муҳим!

Каналга аъзо бўлинг! 👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot

Bahriddin_Usmonov

30 Nov, 17:36


Бу Миср ҳумдорларининг Олтин Ўрда хонларига юборган совғалари рўйхатидан парча. Бу ерда икки нарса эътиборимни тортди. 1. Халифа Усмон томонидан кўчиртирилган муқаддас китобимиз Қуръони карим. Бу ҳозир Тошкентда сақланаётган эмасми??? Ахир уни ҳам Амир Темур келтирганлиги хусусида ривоятлар борку! Амир Темур эса Олтин Ўрда устига бир неча бор юришлар қилган.
2. Хоразм эгарлари. Бу эгарлар Хоразмда тайёрланиб, Мисрга олиб борилганмикин ёки мўғул истилоси натижасида Олд Осиёга чекинган Хоразмий қўшинлар билан уни ишлаб чиқариш техникаси ва услуби, сири ва ўзи ҳам Мисрга бориб қолганмикин. Мен иккинчисига кўпроқ ишонаяпман. сизчи..

Bahriddin_Usmonov

30 Nov, 17:23


Олтин Ўрда хонларининг Ислом динини қабул қилиши тарихи ҳам қизиқарли воқеаларга бой

Bahriddin_Usmonov

30 Nov, 16:14


Shu mavzuni berayotganimda hech ikkilanmaganman, ammo shunday katta natija boʻlishini kutmagandim. Azizbek haqida aytishim mumkin boʻlgan bir gap bor: "shunday shogird nasib etganiga shukr".

Bahriddin_Usmonov

30 Nov, 16:09


#FarDU_dissertatsiya_himoyasi

FDU - 24 | ILMIY XABARLAR

♻️Tarix fakulteti O'zbekiston tarixi kafedrasi tayanch doktoranti Musayev Azizbek Baxridinovichning 07.00.01 – O'zbekiston tarixi ixtisosligi bo‘yicha Farg‘ona davlat universiteti huzuridagi ilmiy kengashida “Ashtarxoniylar davrida Farg‘ona vodiysida yuz bergan siyosiy jarayonlar tahlili” mavzusidagi tarix fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi uchun taqdim etilgan dissertatsiya ishi 100 foiz ovoz bilan muvaffaqiyatli himoya qilindi.

Bahriddin_Usmonov

21 Nov, 06:16


Alisher Doniyorov

📜Markaziy Osiyo xalqlari tarixshunosligi


https://t.me/MuarrixKutubxonasi

Bahriddin_Usmonov

07 Nov, 03:45


Магистратурада ўқиш керакми ўзи?

Ёшингиз нечада, азиз ўқувчим? Магистратура деган нарса бўлмаган даврларни эслайсизми? Шахсан мен эслайман. Бола эдим, аммо эслайман.

Магистратура деган нарса нафақат бизда, балки дунёда 1980 йилларда оммалашган. Албатта, тарихи ундан анча олдинга бориб тақалади. Магистратура турли соҳалардаги ихтисослашув, бакалаврни тугатган талабалар сони ортиши вҳк. сабаб оммалашади. Ўтган аср охирларида кўпчилик университетларда магистр докторликка элтувчи босқич бўлиб қолади; ваҳоланки ундан олдин масалан Британияда бакалаврдан бирданига докторликка ўтиб кетиш одатий бўлган.

"Магистр"нинг маъноси билсангиз керак—"уста" дегани. "Бакалавр" эса "бўйдоқ" маъносини билдиради. Бу номлардан иккови орасидаги фарқни илғаш мумкин 🙂 Аммо магистр дегани ростан соҳасининг устасими? Ростан бакалаврни тугатиб, мутахассис бўлиш имконсизми?

Ҳеч ҳам ундай эмас, аслида. Соҳасига қараб, кўп ишлар учун керакли билим ва кўникмани бакалаврда олиш мумкин. Устига устак, университет сизни ҳаёт ё ишга тўлиқ тайёрламайди—қайси баланд тор университетни битирманг, қандай ажойиб мураббийлар қўлида таълим олманг, ишга бориб кўп нарсани бошқатдан ўрганасиз. Университет шунчаки пойдевор яратиб беради.

Тўғри, баъзи соҳаларда магистр бакалавр ва иш, ёки бакалавр ва докторлик орасида муҳим бўғинга айланган. Бунга мисол қилиб муҳандисликни олиш мумкин. PhDнинг талаблари юқорилигини ҳисобга олсак, эндигина бакалавр партасидан чиққан талаба магистрда ўқиб, бу талабларга яхшироқ тайёрланади, дейиш мумкин. Аммо ҳақиқий сабабга келсак, магистратурасиз бўлмайди деган фикр охирги ўн йилликларда талабалар сонининг кескин кўпайиши сабаб тарқалди. Аҳоли сони ўсмоқда, университетлар сони ҳам. Аммо ҳақиқатда ўсаётган статистика "олий маълумот олмасам бўлмайди" дейдиган ёшлар улушидир.

Бу улуш нафақат бизда, балки бутун дунёда ўсмоқда. Қиёслаш учун: 1960 йилда британиялик мактаб битирувчиларининг 10%игина университетга кирган. Ҳозирда бу улуш ёшларнинг тенг ярмини ташкил қилади. Беш баравар ўсиш. Бу даврда, албатта, аҳоли ҳам 50 миллиондан салкам 70 миллионга ўсди, бу дегани бакалаврда ўқийдиган талабалар сони бир неча баравар ошди.

1998 йилгача Британияда олий таълим учун пул тўланмаган—яъни университетга кириш шартларини бажарган талаба ота-онаси тўлаган солиқлар ҳисобига ўқиган. Шунга қарамай, ўша пайтда университетга борадиган ёшлар улуши ҳозиргидан камроқ бўлган. Бу олий таълимга талаб ошганиданмикин?

Менимча бу ерда бошқа масала бор. Менимча, ҳамма университетни битиравергани учун, бакалавр дипломи билан ҳеч кимни ҳайрон қолдириб бўлмай қолган. Бирон ишга топширганингизда, уч номзоддан битта сизда диплом бўлмаса, нима қиласиз? Тўппа-тўғри—қандай қилиб бўлмасин диплом олишга уринасиз. Уч номзоддан битта сизда магистрлик унвони бўлмасачи? Магистратурага топширасиз. Ҳозирда, бизнинг давримизда, бакалавр даражаси кўпчиликда бор. Шу сабаб магистратурага албатта олиниши керак бўлган нарсага қарагандек қаралади.

Бундан 60 йил олдин ўнта ёшдан биттасигина университетга кирганига бошқа сабаб ҳам бор—у пайтларда олий маълумотли дипломини олмасдан туриб яхши ишга кириш, яхши пул топиш учун турли имкониятлар, йўллар кўпроқ бўлган. Ҳунар ўрганиш, шогирд тушиш, заводда ишлаш, дўконга ишга кириб, 10 йилдан кейин ўша дўконнинг бошқарувчисига айланиш—ва ҳоказо имкониятлар. Жуда кўп билимли ва уқувли ёшлар у йилларда университетга киришни ҳаёл ҳам қилишмаган.

Аммо у даврлар ўтиб кетди. Ҳозир яхши ойлик тўланадиган иш учун албатта магистрлик даражасини олиш керак, деган тушунча кучли. Иқтисодиётда ишлаб чиқариш ўрни пасайиб, хизмат кўрсатиш салмоғининг ўсиши ҳам бунга сабаб бўлди—заводда иш қолмади, нон ейиш учун офис ишчисига айланишга тўғри кела бошлади. Раҳматли Дэвид Грэбер таърифи билан айтганда "бемаъни ишлар"—bullshit jobs—кўпайиб кетгани ҳам турли университет даражалари муваффақият калити бўлиб кўринишига яна бир сабаб (давоми пастда... ⬇️)

Bahriddin_Usmonov

07 Nov, 03:45


Университетлардан сўрасангиз, магистратурада ўқиш албатта керак дейди. Нимага деб ўйлайсиз? Чунки магистратура университетлар учун ажойиб маблағ манбаи. Магистратура талабалари одатда бир йилда бакалаврлардан кўпроқ пул тўлайди. Етакчи университетлар магистратура дастурларидан нақадар манфаатдор эканини ўтган йили Британия ҳукумати қабул қилган қарор таъсиридан билиш мумкин. Олдинги ҳокимият муҳожирларни камайтириш пайида халқаро талабаларга оиласини Британияга олиб келишни таъқиқлади. Қарабсизки, бу йил чет эллик магистрлар сони 40%га камайган ва кўпгина университетлар жар ёқасида.

Университетда дарс берувчи сифатида айтай—магистрлар билан ишлаш алоҳида завқли. Улар ўқишга бакалаврларга нисбатан жиддийроқ ёндашади. Улар билан чуқурроқ мавзу ва саволларни муҳокама қилиш мумкин. Аммо ҳаммага магистратура керакми? I'm not so sure 😅

Олий таълим, адабиёт, Япония, Англия, университетлар, футбол ва бошқа мавзулардаги кундалик ёзувларим сизга қизиқарли ва фойдали бўлса, каналга ёзилинг ва бу мавзуларга қизиқадиган дўсту яқинларингизга ҳам юборинг 😊

@profsherzod

Bahriddin_Usmonov

05 Nov, 14:00


#taziya
O'zbek adabiyoti yana bir hassos shoiridan ayrildi...

* * *

Yarashmoq uchun ham nizo tug‘ilgan,
Oshiqlar ko‘nglida rizo tug‘ilgan.
Imroniy dillarda tug‘ilsa Maryam,
Maryamiy ruhlarda Iso tug‘ilgan.

Kamtarin tilaklar o‘solar – o‘sgay,
Javonmard elda gul nisolar o‘sgay.
Nihollar shaklida o‘ssa umidim,
Daraxtlar shaklida asolar o‘sgay.

Ko‘p g‘alat savdolar baso ulg‘aygan:
Goh qiyshiq kulbada raso ulg‘aygan;
Ulug‘bek ko‘shkida – Abdullatifxon,
Fir’avn qasrida Muso ulg‘aygan...

Men na shoh, na gado, na valiy zotman,
Nafsim egarlagan yayloqi otman.
Shuncha gunoh bilan hanuz qaddim tik,
Shuncha nuqsim bilan hanuz hayotman.

Kel, vahm sherini jayron qil, Xudo,
Chavandoz nafsimni vayron qil, Xudo.
Mendek bir yomondan yaxshi og‘ochlar
Undirib, meni bir hayron qil, Xudo.

©️Mansur JUMAYEV

@uzbekmunaqqidi

Bahriddin_Usmonov

02 Nov, 23:55


Сиз эшитмаган тарих

🇺🇿Амир Темурнинг Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамани ҳеч қандай тўловларсиз дон-дун билан таъминлаганини билармидингиз?👇

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

Bahriddin_Usmonov

02 Nov, 23:20


📣DIQQAT, MAQOLALAR TANLOVI!

📜 Farg'ona davlat universiteti bakalavr va magistr talabalari o'rtasida “Mirzo Ulug‘bek hayoti va ilmiy-ma’rifiy merosini o‘rganishga bag‘ishlangan eng yaxshi ilmiy maqolalar” tanlovi o'tkazilmoqda.

📖 Tanlovning vazifasi:
- yoshlar ongida buyuk ajdodlarimiz bilan faxrlanish his-tuyg‘ularini yanada rivojlantirish;
- yosh olimlarni Buyuk qomusiy olim va mashhur davlat arbobi Mirzo Ulug‘bek hayoti va ijodini tadqiq etishga keng jalb qilish;
- Mirzo Ulug‘bekning erishgan yutuqlari, hayoti va ijodini hamda boy ilmiy- ma’rifiy merosini ilmiy tadqiq etish.

📚 Tanlov 2 bosqichda bo'lib o'tadi:
– OTM bosqichi;
– Respublika bosqichidan iborat.
OTM bosqichida 1,2,3-o'rinni egallagan talabalar estalik sovg'alar bilan taqdirlanadi hamda ilmiy maqolalar tanlovning respublika bosqichiga tavsiya etiladi.

👨🏻‍💻 Ilmiy maqolalarni quyidagi https://forms.gle/GNWum4NLzPhorcjp8 link orqali yuboring.

Qabul muddati: 2024-yil 4-noyabrgacha.

👉на русском

Bahriddin_Usmonov

01 Nov, 06:10


Қундузча жанги майдони

Bahriddin_Usmonov

29 Oct, 14:40


https://www.youtube.com/live/QMc1M5iCbuc?si=vBl559mKbLiwNf2H

Bahriddin_Usmonov

29 Oct, 14:39


https://www.youtube.com/live/c1QkcFe2xMo?si=xrAY7tPMHbpGvbOI

Bahriddin_Usmonov

29 Oct, 14:14


“У мамлакатни асраб қолди”

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим 80-йиллар охирини эслади.

@Mening_Birinchi_Prezidentim

Bahriddin_Usmonov

28 Oct, 10:10


📌Ali Qushchining qabri

(Topish juda muammo atrofida minglagan qabrlar bor shu sabab qabrda doʻppi qoldirdik bizdan keyin mabodo biror oʻzbek vatandosh kelib izlasa qiynalmasin deya)

@zarvaraqq

Bahriddin_Usmonov

27 Oct, 12:10


Assalomu alaykum domla yaxshimisiz!
Ali Qushchuning qabri ekan) izlab topdik

Bahriddin_Usmonov

27 Oct, 10:38


“Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ... Бахтни учратганман! Нима ғамим бор!”

Матн. Видео.

Bahriddin_Usmonov

26 Oct, 18:58


https://youtube.com/shorts/7RYIcUWjaRA?si=a26ln6WU6hQNeHT6

Bahriddin_Usmonov

24 Oct, 07:29


Alisher Doniyorov

📜Markaziy Osiyo xalqlari tarixshunosligi


https://t.me/MuarrixKutubxonasi

Bahriddin_Usmonov

21 Oct, 13:39


https://xabar.uz/36ww

Bahriddin_Usmonov

15 Oct, 12:22


“Тамерлан” номи доимо салбий маънода ишлатилганми?
Ҳа дейишга шошилманг
Биз Амир Темурнинг хориж мамлакатларида Тамерлан номи билан аталишига нисбатан доимо салбий муносабатда бўлиб келганмиз. Лекин бу ном аксарият ҳолларда ўзининг салбий маъносини йўқотиб бўлган ва улар томонидан Тамерлан сўзи ишлатилганида бу номнинг машҳурлиги ва танишга, тушунишга осонлиги қўл келади. Қолаверса, аксарият хорижлик олимлар Тамерлан номини ишлатишар экан, Амир Темурга нисбатан ўзларининг салбий муносабатларини билдираётганликларини ҳис қилишмайди, бу маънода қўлламаётганликларини билдиришади.
Олтин Ўрда тарихининг йирик тадқиқотчиси татар олими Миргалиев менга ёзган мактубида Амир Темурни Тамерлан, деб атагани учун ўзбек олимлари ундан хафа бўлганлиги билдириб, бундай ҳайрон бўлган эди. Мен унинг асарларида нафақат, Тамерлан, балки Аксак Темур номи ҳам қўлланилганлиги учун бу баҳсда , гарчи менга кўп ёрдами теккан бўлса-да, Миргалиевни қўлламаган эдим. Аслида сўзларнинг тарихида бу каби мисолларни кўпроқ учратишимиз мумкин. Яъни, сўзлар ўзининг асл маъносини йўқотиб, бошқа маъно касб этган. Яқинда шогирдим Исроилов Нодирбек билан суҳбатимизда шу ҳақда гап очилиб қолди ва у менга қуйидаги қизиқ маълумотни билдирди: “Jan-Baptist Marga de Tilli o’zining 1739-yilda chop ettirgan “Mo’g’ullar imperatori va Osiyoni zabt etgan Tamerlanning tarixi” nomli ikki qismdan iborat asarida Amir Temur nomining G’arbiy Yevropada hususan, Fransiyada Tamerlan deb atalashiga o’z munosabatini bildirib quydagi fikrlarni bildirgan. “Men janob Peti de la Kruaning imperatorga (ya’ni Amir Temurga)Temurbek ismini berish sabablarini to’liq ma’qullagan bo’lsam-da, shunga qaramay, uning oramizda juda mashhur bo‘lgan eski nomini (Tamerlan) unga saqlab qolishni to’g’ri deb bildim. Tamerlan nomi ongda ajoyib g’oyalarni uyg’otadigan, qiziqish uyg’otadigan va e’tiborni jalb qiladigan mashhur ismlardan biridir”.
Хулоса шуки, Амир Темурни Тамерлан, деб атаётганларнинг барчаси ҳам бу сўзни салбий маънода ишлатишмайди. Аммо биз учун Амир Темур, Темурбек каби номларни ишлатишгани маъқул, албатта

Bahriddin_Usmonov

15 Oct, 12:21


#этимология

Анчадан буён бу рукнда ҳеч нарса ёзмабман.

Темурланг деган исм ўзбекистонликларнинг ғашини келтиради — буюк саркардани ҳақоратлаб айтилган лақаб ҳисоблашади. Аслида бу ҳақоратлаш учун эмас, қўрқув билан берилган ном эди. Умуман, "ланг" — чўлоқ сўзи ҳақорат учун ишлатилмаган, нейтрал сўз бўлган, шундай жисмоний нуқсони бор одамларга лақаб қилиб берилган (ҳатто яқин ўтмишда ҳам маҳалла ҳаётида адашларни ажратиб олиш учун лақаб қўйиш одатий ҳол бўлган). Бундай лақаблар ўрнашиб, исмга ҳам айланиб кетган (шунинг учун туркларда Çolakoğlu, Topal, русларда Аксаков каби фамилиялар бор).

Лекин бу пост Темур ҳақида эмас. Унинг ҳақоратли лақаби ҳисобланувчи "ланг" сўзини биз болаликдан буён ўзимиз билмаган ҳолда ишлатиб келамиз.

Ланка ўйинини биласизми? Биласиз, болаликда ўйнагансиз ҳам. Унинг эскироқ шакли — ланга. Ланга — чўлоқ ўйин маъносида. Ўйиннинг қанақалигини билсангиз, бу ном нега берилганини тушунасиз.

Ланкада жанжи деган тепиш услуби бор. Бу сўз — хитойча ва хитой тилида "чўлоқ" маъносини англатади.

@AsanovEldar

Bahriddin_Usmonov

11 Oct, 10:30


📣📣📣 DIQQAT OLIMPIADA 📣📣📣

💻 “ICPC Uzbekistan” Respublika talabalar olimpiadasi uchun arizalar qabuli boshlandi.
Olimpiada 2 bosqichda – hududiy va respublika bosqichlarida tashkil etiladi. Hududiy bosqich joriy yilning 20-oktabr kuni 14 ta hududda, jumladan, Qoraqalpog'iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida bo'lib o'tishi, shuningdek, respublika bosqichi 17-noyabr kuni Toshkent shahrida o'tkazilishi rejalashtirilgan.
IT sohasiga qiziqqan talabalar ushbu "ICPC Uzbekistan" olimpiadasi aynan siz uchun.
📜 Olimpiada shartlari:
- 24 (yigirma to‘rt) yoshgacha bo‘lgan talabalar ishtirok etishi;
- ishtirok etish shakli - jamoaviy;
- bir jamoada 3 (uch) talaba bo'lishi;
- jamoa a'zolari bir universitet talabalari bo'lishi lozim.
📨 "ICPC Uzbekistan" olimpiadasida ishtirok etish istagidagi talabalar quyidagi havola orqali 14-oktabr soat 23:59ga qadar ro'yxatdan o'tishlari mumkin: https://forms.gle/f3rim9hCaUV9dtif6
Batafsil ma'lumot: https://t.me/digitaledu_uz/659

Bahriddin_Usmonov

10 Oct, 03:17


Амир Темур Ибн Халдун билан учрашяпти. Рассом Рембрандт (1656-1661 йилларда чизилган)

@uzbtarixkanal

Bahriddin_Usmonov

29 Sep, 20:01


Юқоридаги постдан кейин яна бир ҳазил фикр келиб қолди, тўғри тушунасизлар, деган умиддаман.

СИЗ ўрта асрлар тарихини ўрганаман деб қўлёзмалар титиб зерикдингизми, форс ёки араб тилини ўрганиш машаққати сизни қийнаяптими, рус ТИЛИ ёки инглиз ТИЛИни ўрганиш СИЗ учун оғирми ҳеч ҳам бўгилманг, сизни бу ташвишлардан озод қиламиз.
СИЗда фақат қўшиқ тинглаб, тарих фанлари доктори бўлиш имконияти бор. СИЗ бу имкониятдан фойдаланишни истайсизми, унда юқоридаги постни ўқинг 👆👆👆🤣🤣🤣🤣
https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

29 Sep, 19:29


#siz_izlagan_ijro

"Ёр йиғлар", "Мави-мави"

Охунжон Мадалиев тўйда

сиз кутмаган эксклюзив ёзувлар олдинда😊

Обунабўлинг👇
http://t.me/ohunjonmadaliyev

Bahriddin_Usmonov

29 Sep, 19:26


Кеча ва бугун машинамда анча узоқ йўл юрдим. Бешариққа, қишлоғимга бориб келдим. Ёлғиз йўлга чиққаним учун ҳам қўшиқ эшитиш, хиргойи қилиш билан йўл чарчоғини, уйқуни енгишга интилдим. Раҳматли Охунжон Мадалиевнинг мухлиси бўлганим учун ҳам, асосан, унинг қўшиқларини тингладим. Тарихчи қўшиқ тинглаганида ҳам тарихни кўраверади-да. Кўплаб қўшиқларда шу қўшиқ яратилган тарихий даврнинг нафасини ҳис қилдим. Баъзи қўшиқларга қадимдаги тарихий воқеалар таъсирини ҳам сезиш мумкин. Ҳар бир даврнинг дардини, тарихий муаммосини аввало шоирлар ҳис қилади ва қаламга олади. Шоирларнинг энг яқинлари эса ҳофизлардир. улар бу шеърларга куй басталаб, уларнинг халқ ичида машҳур бўлишига катта ёрдам беришади. Албатта, ҳозирги кўплаб қўшиқчилар ўзлари шеър ясайди. Мен уларни назарда тутмадим. Охунжон Мадалиевнинг баъзи қўшиқларида ўша давр муаммолари, 1985 йилда бошланган қайта қуриш давридаги миллий уйғонишнинг таъсири яққол сезиларкан. Ўша йилларда у ҳам "Мангу обод бўлгин Ўзбекистоним", дея куйлаган. Ёки "Асло эгилмасин йигитнинг боши" қўшиғида эса "Олтин ҳам тенг эмас асл ўзбекка" дея ҳайқирган. Ёки "Навбаҳор" қўшиғида ҳам Наврўз байрамининг таъқиқланиши, унинг ўрнига баҳор байрами сифатида "Навбаҳор" байрамини оммалаштиришга уриниш даврининг руҳи акс этган. Шеър муаллифи Баҳодир Исо аслида бу шеърида Наврўзни тараннум этган, десак хато қилмаймиз. Энг қизиқарлиси бу мафкурафий таъсирдаги бу қўшиқлар тўйларда ҳам севиб тинланган. Мен тўйлардан ёзиб олинган мусиқий ёзувларни тинглагач, бу миллийликни улуғловчи қўшиқларга халқнинг катта эҳтиёжи бўлганлигини англагандек бўлдим. Қўшиқларда миллий урф одатлар, кийиниш маданияти масалалари ҳам ўз аксини топган. Дадахон Ҳасановнинг "Сочи узун узун қизлар қолмади" қўшиғи тўйларда қайта қайта сўралгани учун Охунжон Мадалиев ҳам кўп ижро қилган экан. Булар ҳаммаси ўша даврдаги, яъни 1985-1991 йиллардаги ижтимоий-сиёсий ва мафкуравий вазиятнинг қўшиқчилик санъатига таъсирини кўрсатади. Шунингдек, шу тарихий шароитдаги халқнинг ижтимоий-психологик ҳолатини ҳам акс эттиради. Бу каби масалалар бизда тарихий ракурсда тадқиқ этилганидан хабарим йўқ. Менимча, жуда яхши тадқиқот чиқади, деб ўйлайман. Шунинг учун бу йил магитстр шогирд олсам, шундай мавзу берсаммикин, деб турибман.
Албатта, мисоллар Шерали Жўраев, исёнкор қўшиқчи Дадахон Ҳасанов ижодида жуда кўп. Мен, юқорида айтганимдек, Охунжон Мадалиевнинг мухлиси бўлганим учун кўпроқ унинг ижодидан мисол келтиряпман.
Шундай қилиб, "Қўшиқларда акс этган тарих" номли рукн шаклланса ажаб эмас. бугун биринчисини бошласам. Мен баъзан маърузаларимда қўшиқлардан мисол келтиришимни ўқувчиларим яхши билишади. Кўпинча маърузаларимда Хоразм хонлигининг Абдулахон 2 давридаги Бухоро хонлиги билан муносабатлари масаласи бўйича Эрон шоҳи Аббоснинг Хоразм ҳукмдорларини қўллаб қувватлаши, баъзи Хоразм хонларининг турли сабаблар билан Эронда маълум вақт яшаганлиги ҳақида сўз юритганимда Хоразм халқ қўшиғининг қуйидаги мисраларини келтираман: " Менинг ёрим Шоҳ Аббоснинг қизидир, сенга кўнгил берсам, анда ёр йиғлар". Менимча, бу қўшиқда юқорида айтилган сиёсий воқеаларнинг таъсири бор. қуйида шу қўшиқни Охунжон Мадалиев ижросидаги вариантини келтираман. ўтган асрнинг 80 йилларидаги ижро, ўша даврдаги кичик концертлардан бирида нисбатан имконияти чекланган техникалар ёрдамида ёзиб олинган. Менимча, бу қўшиқнинг сифатли вариантидан кўра бу ўринда тарихийлиги, яъни ўтган асрнинг 80- йилларидаги ёзиб олинган варианти муҳим

https://t.me/bahriddin_tarix

Bahriddin_Usmonov

27 Sep, 18:30


https://youtu.be/jfc4uozFW30?si=F1KEG_TlhKH-i4Lo

Bahriddin_Usmonov

27 Sep, 17:52


https://youtu.be/ecdMsqu38bw?si=CyZS6DPGrQNJMBoc

Bahriddin_Usmonov

27 Sep, 17:52


https://youtu.be/v3_uxCckUI8?si=cxx2pKAfkNGDZw-a

Bahriddin_Usmonov

27 Sep, 05:27


Мен бир магистр шогирдимга "Темурийлар даври ошхонаси" мавзусини берган эдим. Манбаларда маълумотлар жуда оз бўлса-да, ҳар бир маълумотни жиддий таҳлил қилиб, нисбатан яхши иш ёзган эди. Оллоҳ насиб қилса, шу ишни давом эттиради, деган умидддаман. Ўзимиз учун янгилик бўлган ва кутилмаган масалаларга дуч келганмиз. Умуман олганда, ошхоналаримиз тарихи ўрганилмаган, ўз тадқиқотчиларини кутаётган мавзулардан биридир.
https://t.me/bahriddin_tarix
https://t.me/sharqshunos_tarixchi/3100

Bahriddin_Usmonov

22 Sep, 18:39


https://youtu.be/GyFn6BXVuZU?si=UxD9E_75CyAKu5s9

Bahriddin_Usmonov

22 Sep, 14:55


https://youtu.be/4rQewAO0WbA?si=H5Xgg8SY8Mu2P95t

Bahriddin_Usmonov

22 Sep, 14:55


https://youtu.be/yLDL58_yJ04?si=J7LfCOQss8f4FVAT

Bahriddin_Usmonov

21 Sep, 12:34


Ўрта асрларда ҳам мактабларда тарих фани ўқитилганми? Аҳоли инсоният тарихидан қай даражада хабардор бўлган? Айниқса, исломгача бўлган давр тарихини қай даражада билишган? Албатта, бу саволларга жавоб бериш мушкул. Алоҳида тарих илми ўқитилганлиши хусусида аниқ маълумот йўқ. Лекин, шуниси аниқки, тарихни билишган. Исломгача бўлган давр тарихи ҳам уларга бир мунча маълум бўлган. Кенг халқ оммаси тарихни муқаддас китобимиз "Қуръони карим", ҳадислар ва турли диний ривоятлар ҳамда ҳикоялар, достонлар орқали оғзаки маълумотлар асосида ўрганган. Зиёлилар, руҳонийлар,савдогардлар, ҳунарманд ва деҳқонларнинг ўзига тўқ қисми ва юқори табақа эса турли тарих китоблари орқали ўрганган. қуйидаги латифа ўрта аср одамлари, жумладан темурийлар даври кишилари исломгача блган тарихни ҳам билишганидан далолат, деб ўйлайман.

"Темурийлар даври латифалари" рукнидан...
Искандар Зулқарнайн Эрон шоҳи Дорога қарши урушмоқчи бўлганида унга :
- Шуни эсда тутингки, Доронинг 80 минг аскари бор, деб ёзиб уни қўрқитмоқчи бўлишибди. Искандар бунга жавобан шундай дебди:
- Қассоб қўйнинг кўплигидан ҳеч қачон ваҳимага тушмайди.

https://t.me/bahriddin_tarix