Данғара тумани ҳокимлиги @dangarahokimligi Channel on Telegram

Данғара тумани ҳокимлиги

@dangarahokimligi


Данғара тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: dangara.uz
Facebook: https://www.facebook.com/Dangaramatbuot
Инстаграм: www.instagram.com/dangaratumanihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: dangara_murojaat_bot


https://t.me/dangarahokimligi

Данғара тумани ҳокимлиги (Uzbek)

Данғара тумани ҳокимлиги расмий канали янгиликлар, ахборот ва ҳокимлик фаолияти бўйича маълумотлар билан тўлована каналдир. Данғара тумани ҳокимлиги фаолияти ҳамда жамият учун муҳим мавзулардаги янгиликлар каналда кўрсатилади. Ушбу каналда Данғара тумани ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқарилган мақолалар, видеолар ва расмий маълумотлар жамилатилади. Бундан ташқари, фуқаролар мурожаатлари учун хизмат қилиш бўйича маълумотлар ва қўлланма каналда эълон қилинади. Агар сиз Данғара тумани ва унинг ҳокимлиги фаолиятидаги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, унутманг каналга обуна бўлишингиз мумкин. Данғара тумани ҳокимлиги каналига алоқанингизни юбориш учун https://t.me/dangarahokimligi га киришингиз мумкин.

Данғара тумани ҳокимлиги

20 Feb, 09:55


ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИНИНГ УЗОҚ МУДДАТЛИ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАРИ ҚУЙИДАГИ ШАРТЛАРДА АЖРАТИЛАДИ.

▫️ муддати – 7-10 йилгача
▫️ имтиёзли давр – 2-3 йилгача
▫️ миқдори – 1 млн. Еврогача
▫️ йиллик фоиз ставкаси – 16,5% -18,5%гача.

❗️ Кредитлар миллий валюта(сўм)даги эквивалентда ажратилади.

Кредитлар қуйидаги тижорат банклари орқали ажратилади:

🏦 Халқ банки
🏦 Микрокредитбанк
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки

🏦 Ҳамкор банк

Кредитлар қуйидаги йўналишларга ажратилади:

Кредитни ажратиш муддати лойиҳанинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, тижорат банки томонидан белгиланади.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

20 Feb, 09:51


🔷Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

🔷Данғара туман ҳокимлиги мажлислар залида муҳим масала – яширин иқтисодиётни қисқартириш орқали бюджетга қўшимча маблағ яратиш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

🔷Йиғилишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқарма бошлиғи Улуғбек Иброҳимов, туман секторлари раҳбарлари ҳамда бир қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

🔷Тақдимот давомида яширин иқтисодиётни қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.

🔷Йиғилишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқарма бошлиғи томонидан бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар устида ишлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб берилди.

🔷 Шунингдек, бюджет тушумларини ошириш ва молиявий шаффофликни таъминлаш йўлида сектор ва ташкилотлар раҳбарларига тегишли вазифалар юклатилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

20 Feb, 05:52


Данғара тумани "Кичик турк" маҳалласидаги ўзгаришлар.

Данғара тумани ҳокимлиги

19 Feb, 15:25


Fargʻona tumani 4-maktabida "Milliy burchak" tashkil etildi

Fargʻona tumani Maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi tasarrufidagi 4-umumiy oʻrta taʼlim maktabida yosh avlodni milliy qadriyatlar ruhida tarbiyalash, ularni ajdodlarimizning boy madaniy merosi bilan tanishtirish maqsadida "Milliy burchak" tashkil etildi.

Mazkur burchak maktabning kirish qismida joylashgan boʻlib, u oʻquvchilar hamda tashrif buyuruvchilar uchun milliy urf-odatlarimiz, qadriyatlarimiz va madaniy merosimizni namoyish etuvchi koʻrgazmali vositalar bilan bezatilgan. Unda hunarmandchilik namunalar va qadimiy buyumlar joy olgan.

Loyiha ijtimoiy-madaniy rivojlanish yoʻnalishida muhim qadam boʻlib, yoshlarning oʻzbek xalqining boy tarixi va madaniyatiga boʻlgan qiziqishini oshirishga xizmat qiladi. Bu tashabbus milliy oʻzlikni anglash, vatanparvarlik ruhini shakllantirish va qadriyatlarimizni asrab-avaylashga qaratilgan.


Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X | Threads

Данғара тумани ҳокимлиги

19 Feb, 15:25


#челленж

"Фарғонада миллий либосларда юрган қизларимиз кўчалар хусни бўлди"

Данғара тумани ҳокимлиги

19 Feb, 15:25


#челленж

"Фарғонада миллий либосларда юрган қизларимиз кўчалар хусни бўлди"

Данғара тумани ҳокимлиги

19 Feb, 12:37


Данғара туманида чигит экиш мавсумини бошлашга бағишланган кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди

Данғара тумани ҳокимлиги

19 Feb, 12:11


Энди, Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

Данғара тумани ҳокимлиги

19 Feb, 11:01


Данғара туманида чигит экиш мавсумини бошлашга бағишланган кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди

🔷Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман ҳокими, сектор рахбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, кластер ходимлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар.

🔷Семинар давомида лазерли техника самараси, 76 схемада плёнка остига чигити экишга тайёргарлик, фермер хўжаликлари дала майдонларида замонавий агротехника воситаларидан фойдаланиш, ғаллани парваришлаш, суғориш ва озиқлантириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

🔷Мутасаддиларга барча агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

11 Feb, 11:09


“Уч авлод учрашуви”

🔷Данғара тумани Тайпоқ МФЙда жойлашган 33 умумий ўрта таълим мактабида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

🔷 Тадбирда узоқ йиллар эл-юрт учун самарали хизмат қилган меҳнат фахрийлари, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

🔷Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.

Данғара тумани ҳокимлиги

10 Feb, 11:06


"ИНСОН ҚАДРИ УЧУН" ИНФОРМАЦИОН-ТАҲЛИЛИЙ ДАСТУРИ

Данғара туманидаги “Кичик турк” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ҳақида репортаж.

Данғара тумани ҳокимлиги

10 Feb, 09:19


🔷Жорий йилда ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уни даромад келтирадиган активга айлантириш, “Бир контур -бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштиришни кенгайтириш мақсадида деҳқон хўжаликлари кесимида асосий, такрорий, тўқсонбости қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасини ишлаб чиқилган.

🔷Режага асосан туманда 40 гектар майдонда “бир контур-бир маҳсулот” тамойили бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилиши режалаширилган бўлиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан Телиминг МФЙ да 590-контурда жойлашган 7,74 гектар майдонга сердаромад бўлган кўкат экиш ишлари амалга оширилди.

🔷Туман ҳокими жараён билан танишиб, тупроқ-иқлим шароити, деҳқончилик маданияти, маҳсулот сотиб олувчи кластер, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналар талаби асосида қишлоқ хўжалиги экинлари экиш лозимлиги бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.

Данғара тумани ҳокимлиги

10 Feb, 08:38


🔷 Данғара тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда 27- сонли Мусиқа ва Санъат мактаби ҳамкорлигида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда атоқли шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди.

🔷 Маънавий маърифий тадбирнинг бадий қисмида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо меросини ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш йўлидаги хайрли ишлар эътироф этилди.

🔷Назм ва наво тадбирида туман маданият маркази ходимлари томонидан шоирларнинг ғазалларидан қўшиқлар куйланди. Ёшлар шоирнинг ижод намуналаридан ёд айтиб, томошабинларга хушкайфият улашдилар.

Данғара тумани ҳокимлиги

05 Feb, 05:09


30 гектар ердан 4,5-5 миллиард сўм даромад

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан фермер Шерзод Махматмуродов уч йиллик тажрибаси асосида йилига икки марта ердан ҳосил олишнинг самарали усулини қўллаб, 30 гектар ердан 4,5-5 миллиард сўм соф даромад олишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда ҳудуддаги бошқа фермерлар 1 гектар ердан 30-50 миллион сўм даромад олаётган бўлса, ушбу фермер 1 гектардан 150 миллион сўмдан зиёд даромад олмоқда.

Шунингдек, фермер ўз тажрибаларини бошқа фермерларга ҳам ўргатиб, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширишга ҳисса қўшмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Данғара тумани ҳокимлиги

05 Feb, 04:41


🔷 Республика ишчи гуруҳи вакили, туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари томонидан Данғара тумани “Тарғова” МФЙда ўрганишлар олиб борилди.

🔷 “Махалла еттилиги” билан учрашиб аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб ўтилди.

🔷 Махаллада ободонлаштириш ишлари ташкил этилиб, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларига қурилган бинолар дастлабки ҳолатига қайтарилмоқда

Данғара тумани ҳокимлиги

04 Feb, 15:02


Фарғона вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида халқаро миқёсда жуда катта миқдорда пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келаётган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

Данғара тумани ҳокимлиги

04 Feb, 14:34


🔷Данғара тумани 1-сектор худудида жойлашган Кичик Турк МФЙда “Обод хонадон-обод кўча-обод махалла” мезонлари асосида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Данғара тумани ҳокимлиги

04 Feb, 14:06


Данғара туманда тиббиёт соҳаси кенг ривожланмоқда

Данғара тумани ҳокимлиги

04 Feb, 06:03


📌📌 Eksportchi tadbirkorlar diqqatiga!

Joriy yilning 5 fevral kuni soat 10:00da Farg‘ona viloyati hokimligi, O‘simliklar karantini va himoyasi agentligi, O‘zbekiston Eksportchilari uyushmasi hamda O‘zbekiston ilmiy-sinov va sifat nazorati markazi - UzTest DUK bilan hamkorlikda “MЕVA-SABZAVOT MAHSULOTLARI EKSPORT XAJMINI OSHIRISHDA ZAMONAVIY QADOQLASHNING O‘RNI” mavzusida ochiq muloqot bo‘lib o‘tadi.

💬 Barcha eksportchi tadbirkorlarni muloqotga, fikrlashga, tajriba almashishga chorlaymiz.

📍Manzil: Farg‘ona shahri, Tadbirkorlar uyi binosi.

☎️ Murojaat uchun telefon: +998732431055

🔰 karantin.uz 📱Facebook 📱Instagram📺Youtube ✖️Twitter

Данғара тумани ҳокимлиги

03 Feb, 13:57


🔷Ишчи гуруҳ вакили, туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари томонидан Данғара тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган “Тарғова” МФЙда ўрганишлар олиб борилди.

🔷Махалла раиси бошчилигидаги “Махалла еттилиги” билан учрашиб аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб ўтилди.

🔷“Тарғова” МФЙда ахолининг ерлардан самарали фойдаланиш борасида Махмудов Расулжон томонидан ташкил этилган иссиқхонада бодринг етиштириш жараёни ўрганилиб чиқилди.

🔷Ишчи гуруҳи томонидан мигратциядан қайтганларни иш билан таминлаган Мирзаев Вохобжон томонидан ташкил этилган мошни қайта ишлаш фаолияти ўрганилиб чиқилди.
Тадбиркорликни кенгайтириб янги иш ўринлари яратиш бўйича таклифлар билдирилиб ўтилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

01 Feb, 05:02


🔷Вилоят ҳокими тумандаги “Dan-hosil” фермер хўжалиги дала майдонларида бўлди. Фермер хўжалигидаги ариқлар бетонлаштирилган, дарахтлар оқланган. Баҳорги ишларга киришилмоқда.

🔷Фермер хўжалиги томонидан пахта мавсумида ҳам олди ўринларда режани ортиғи билан бажаришга эришилган.

🔷Вилоят раҳбари билан мулоқотда фермер Серобжон Фармонқулов ютуқлари, келгуси режалари ҳақида айтиб берди.

Данғара тумани ҳокимлиги

01 Feb, 04:59


🔷Вилоят раҳбари ҳамда вилоят сектор рахбарлари Кичик турк МФЙда барпо этилаётган хизмат кўрсатиш объектларидаги қурилиш жараёнлари билан танишиб ўтди.

🔷 Бу ердаги иншоотларнинг 1-қаватида қурилиш материаллари, кутубхона, савдо марказлари ва яна қатор объектлар жойлаштирилади. 2-қаватида асосан тикувчилик ташкил қилинади, 300 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Данғара тумани ҳокимлиги

01 Feb, 04:57


🔷Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Данғара туманидаги янги инвестицион лойиҳалар билан танишди.

🔷 Дастлаб Чинобод МФЙдаги кичик саноат зонасида бўлиб,“Zumrad nur Kokand” МЧЖга қарашли “Bibax techno group” корхонаси фаолияти кўздан кечирилди.

🔷Мазкур корхонада хўжалик маҳсулотлари, совун, суюқ гел, порошок ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, ўндан ортиқ иш ўрни яратилган. Маҳсулотлар ички бозорга шунингдек, қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда.

🔷Корхона раҳбари Ҳабибжон Халилов вилоят раҳбарларига шулар хусусида маълумот берди. Вилоят раҳбари тадбиркор ишини юқори баҳолаб, фаолиятини янада кенгайтириб, иш ўрнини кўпайтириш кераклигини таъкидлади.

🔷Ўрганишлар давомида тадбиркорларнинг хорижлик ҳамкорлари билан биргаликда амалга оширмоқчи бўлган инвестицион лойиҳалари тақдимоти билан ҳам танишиб ўтилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

31 Jan, 14:56


“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми бошланишига 1 кун қолди

Эртага, 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланади. Мазкур босқич жорий йилнинг 20 февралига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, ushbu havoladagi post орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнида илгари сурилган лойиҳаларни танлаб олиш мезонлари тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!

Данғара тумани ҳокимлиги

31 Jan, 13:19


⚡️2025-yilgi “Mirzo Ulug‘bek vorislari” respublika tanloviga ro‘yxatdan o‘tish davom etmoqda!

Iste’dodli yoshlarni qo‘llab-quvvatlash “Ulug‘bek” jamg‘armasi, Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda tegishli davlat organlari hamkorligida respublikamizdagi iqtidorli yoshlarni kashf qilish uchun “Mirzo Ulug‘bek vorislari” respublika tanlovi e’lon qilindi.

Tanlov 16-25 yoshgacha bo‘lgan yoshlar o‘rtasida 3 bosqichda tashkil etiladi va har bir bosqich g‘oliblari tegishli miqdorda bir martalik pul mukofotlari bilan taqdirlanadilar.

Tanlovda ishtirok etishni istagan yoshlar https://vorislar.uz/ sayti orqali ro‘yxatdan o‘tishlari yoki o‘zi tahsil olayotgan OTM mas’ullariga murojaat qilishlari mumkin.

☎️ Qo‘shimcha ma’lumot uchun telefonlar: +99894 128-92-62 , +99855 520-08-08 (ichki raqam 357).

Данғара тумани ҳокимлиги

31 Jan, 12:31


Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Данғара туман бўлими томонидан ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Бўлим ходимлари томонидан Уймовут МФЙ ҳудудида аниқланган ноқонуний чиқиндиҳона маҳсус техникалар ёрдамида тозаланди.

Данғара тумани ҳокимлиги

29 Jan, 12:23


Фарғона вилояти Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва консерт саройида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, профессор Абдуҳошим Исмоилов ижодий меросига бағишланган “Абдуҳошим Исмоилов ижодий асарлари” деб номланган халқаро кўрик-танлов бўлиб ўтмоқда.


Танловда қатнашиш имкониятига эга бўлган ёшлар, ўз ижодларини намойиш этиш орқали нафақат ўз қобилиятларини кўрсатадилар, балки Абдуҳошим Исмоилов каби буюк бастакорнинг асарларини ўрганиш ва ижро этиш орқали миллий санъатнинг юксак қирраларини ўзларида мужассам этадилар.

Кўрик-танловнинг энг муҳим мақсади — Ўзбекистоннинг бой мусиқа меросини, айниқса мақом санъатини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва шу орқали миллий санъатни глобал миқёсда танитишдир.

Данғара тумани ҳокимлиги

29 Jan, 12:18


#Brifing

⚡️ 28-yanvar kuni Farg‘ona shahri Islom Karimov nomidagi viloyat teatr va konsert saroyida “Abduhoshim Ismoilov ijodiy asarlari” xalqaro ko‘rik-tanlovi yuzasidan Ozbek milliy maqom san'ati makrazi Bosh direktori Avazbek Shomurodov ishtirokida brifing bo'lib o'tdi.

Данғара тумани ҳокимлиги

29 Jan, 11:24


🔷Фарғона вилояти ИИБ, Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман прокурори ўринбосари маҳалла раислари бошчилигидаги махалла еттилиги билан учрашди.

🔷Учрашув бошида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарорининг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилиб ўтилди.

🔷Маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб этиб бориш бўйича тавсиялар бериб ўтилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

28 Jan, 09:45


🔷Данғара тумани ҳокими 1 сектор худудида жойлашган Капасарой МФЙда махалла еттилиги томонидан аниқланган муаммоларни ўрганиб чиқди.

🔷Ўрганишлар давомида ахолининг ижарага олган ер майдонларида суғориш тизимини яратиш ва яхшилаш, сув насослари ўрнатиш бўйича таклифлар муҳокама этилди.

🔷Шунингдек “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилиши лозимлиги бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

28 Jan, 08:54


“Халқ Дарди ” телеграм канали орқали 1-умумий ўрта таълим мактабига туташ автомобил йўлидаги светофор ишламаётганлиги бўйича йўлланган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мурожаатда кўтарилган масала мутасадди идоралар томонидан назоратга олинди. Туман ҳокими томонидан мурожаатни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

28 Jan, 08:41


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

📈 “Tashabbusli budjet”ning 1-mavsumi 1-fevraldan boshlanadi

“Tashabbusli budjet” jarayonlarining 2025-yilgi 1-mavsumi 1-fevraldan boshlanib, 20-martga qadar davom etadi.

Bunda:

1️⃣ Loyiha kiritish bosqichi — 1–20-fevral;
2️⃣ Saralash bosqichi — 21-fevral–7-mart;
3️⃣ Targ‘ibot bisqichi — 8–10-mart;
4️⃣ Ovoz berish bosqichi — 11–20-mart kunlari o‘tkaziladi.

🏆 Joriy yildagi 1-mavsum g‘oliblari 21-mart — Navro‘z bayrami kuni e’lon qilinadi.

O‘z hududingizdagi mavjud muammolarni hal etish bo‘yicha tashabbus ko‘rsating, faol bo‘ling!

#tashabbusli_budjet #open_budget

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube| Х

Данғара тумани ҳокимлиги

28 Jan, 08:41


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

💠 “Tashabbusli budjet” jarayonida ilgari surilgan loyihalar qanday mezonlar asosida tanlab olinadi?


Avval xabar berilganidek, 1-fevraldan “Tashabbusli budjet” jarayonlarining 2025-yilgi 1-mavsumi boshlanadi. Ilgari surilgan loyihalar Ishchi komissiya tomonidan quyidagi mezonlar asosida tanlab olinadi:

1️⃣ loyihada aks etgan muammo/tadbir tegishli tuman (shahar) hududiga tegishli bo‘lishi;

2️⃣ jamoaviy muammolarni hal etishga qaratilganligi (yo‘llarni ta’mirlash, xiyobonlar va bolalar maydonchalarini barpo etish, ijtimoiy soha obyektlarini ta’mirlash yoki jihozlash, ekologiyani yaxshilash, ichimlik va oqova suv ta’minotini yaxshilash, ko‘cha chiroqlarini o‘rnatish (ta’mirlash) va shu kabilar);

3️⃣ jamoatchilik tomonidan bildirilgan takliflar idoraviy yoki shaxsiy xususiyatga ega bo‘lmasligi (shaxsiy avtomashina, turar joy, bino-inshootlarni xarid qilish, ma’muriy binolarni ta’mirlash);

4️⃣ tadbirkorlik faoliyatini qo‘llab-quvvatlamasligi hamda loyihani amalga oshirish natijasida pullik xizmat asosida foydalanilmasligi;

5️⃣ budjet tashkilotini saqlab turish bilan bog‘liq xarajatlarni o‘zida aks ettirmasligi (ish haqi va unga tenglashtirilgan to‘lovlar, kommunal, aloqa va Internet xizmati uchun to‘lovlar, shuningdek, kanstovar va boshqa tez eskiruvchi moddiy qiymatliklar);

6️⃣ mahalliy davlat hokimiyati, davlat organlarining binolarini qurish, ta’mirlash va jihozlash hamda boshqa ehtiyojlarini qondirishga qaratilgan bo‘lmasligi;

7️⃣ boshqa dastur yoki Hukumat topshiriqlari asosida moliyalashtirish manbasi aniq belgilab berilgan obyekt yoki ishlarni o‘z ichiga olmasligi;

8️⃣ loyihani amalga oshirishning umumiy qiymati bazaviy hisoblash miqdorining 4 ming barobari — 1,5 mlrd so‘mdan oshmasligi lozim.

Bunda, bir xil mazmundagi bir necha loyihalar ilgari surilgan bo‘lsa, ulardan ma’lumoti to‘liq ko‘rsatilgan dastlabki kiritilgan loyiha qabul qilinadi.

O‘z hududingizdagi mavjud muammolarni hal etish bo‘yicha tashabbus ko‘rsating, faol bo‘ling!

#tashabbusli_budjet #open_budget

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube| Х

Данғара тумани ҳокимлиги

27 Jan, 16:01


“Abduhoshim Ismoilov ijodiy asarlari” xalqaro ko‘rik-tanlovi

Hurmatli ijodkorlar va san’at ixlosmandlari!

Abduhoshim Ismoilov ijodiy merosiga bag‘ishlangan xalqaro ko‘rik-tanlov 2025-yil 28-yanvar kuni, soat 10:00 da Farg‘ona shahri Islom Karimov nomidagi viloyat teatr-konsert saroyida boshlanadi.

Barchangizni sanʼat bayramiga taklif qilamiz!

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

27 Jan, 11:59


"Данғара тажрибаси" доирасида вилоят миқёсида амалий семинар бўлиб ўтди

Семинарга ГТФ бош муҳандиси Зиёдилло Позилов раҳбарлик қилиб, унда аппарат-техника бўлимлари бошлиқлари, ходимлари ҳамда шаҳар ва туман газ таъминоти бош муҳандислари иштирок этди.

Данғара туманида маҳалла балансини шакллантиришда мониторинг ишларини бошқа шаҳар ва туманларда ҳам ташкил этиш бўйича зарурий кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

27 Jan, 10:07


Данғара туманидаги 2-сонли политехникумида таълим самарадорлигини оширишга қаратилган очиқ дарслар ташкилланди.

Данғара тумани ҳокимлиги

27 Jan, 04:37


Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари диққатига ⚡️

Бугун 27.01.2025 йил куни соат 13-00дан соат 15-00гача бўлган вақтда Данғара туманига кириб келувчи 35 кВ кучланишли «Л-Раҳматулло» юқори кучланишли хаво электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан, ишчи ҳодимлар ва махсус техникаларга хавфсиз иш жойини таъминлаш мақсадида мазкур тармоқдан электр энергияси билан таъминланувчи;

Данғара туманининг Раҳматулло, Найманча, Тангриқул, Бойбўта, Қашқар, Катта Аравон, Тарғова, Катта Амиробод, Шодлик, Доимобод ҳамда Увайсий МФЙлари ҳудудида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узур сўраймиз. Таъмирлаш ишлари якунланиши билан электр таъминоти зудлик билан тикланади.

Данғара ТЭТК маъмурияти!

Данғара тумани ҳокимлиги

25 Jan, 10:41


Элдор Арипов Малайзия билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида урғу қаратди

Жорий йилнинг 21 январь куни Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси "Мулоқотдан - ҳаракат сари: Ўзбекистон ва Малайзия стратегик ҳамкорлик йўлида" мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.

Давра суҳбатида Малайзия Парламентининг "Дўстлик гуруҳи", Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат бошқаруви миллий институти, Дипломатия ва халқаро муносабатлар институти, Осиё стратегияси ва етакчилик институти, Хадхари Ислом институти ва Жануби-Шарқий Осиёнинг терроризмга қарши кураш минтақавий маркази ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон томонидан СМТИ, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, "Тараққиёт стратегияси" маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Иқтисодиёт ва молия, Олий таълим, фан ва инновациялар, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари экспертлари иштирок этди.

СМТИ раҳбарининг сўзларига кўра, савдо-инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Сўнгги йилларда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробарга ошди, Ўзбекистон ҳудудида Малайзия капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони 37 тага етди.

Давра суҳбати якунида СМТИ ва СХТИ ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Ушбу режа икки мамлакат таҳлилий марказлари ўртасида шериклик ва мунтазам ишчи алоқаларни йўлга қўйишни назарда тутади.

https://t.me/hudud_inform

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Jan, 12:20


Toshkent, Oʻzbekiston

23.01.2025


Ташкент, Узбекистан

23.01.2025

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Jan, 12:10


Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг VII-чақириқ 4-сессияси бўлиб ўтди.

🔷Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

🔷Сессия бошида 2025 йилда Данғара туманинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ўқиб эшиттирилди.

🔷Сессия давомида сектор рахбарларининг аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида 2024-йил 4-чорак давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида хисоботлари эшитилди.

🔷2024 йил 4-чорагида Данғара тумани ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳамда ташкилотлар раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири Б.Мамажоновнинг ахбороти тингланди.

🔷Шунингдек кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилиб сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Данғара тумани ҳокимлиги

22 Jan, 12:40


🔷 Данғара тумани халқ қабулхонасида туман ҳокими иштирокида фуқаролар мурожаати тингланди.

🔷Қабул жараёнида фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун банк кредити олиш, моддий ва тиббий ёрдам масалалари, уй-жойни таъмирлашда кўмаклашиш бўйича мурожаатлари эшитилди.

🔷Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.

🔷 Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Jan, 13:16


🔷Данғара ахборот-кутубхона марказида “Давлат хизматчиси кутубхонада бир кун” лойиҳаси бўлиб ўтди.

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Jan, 11:44


🔷Данғара ахборот-кутубхона марказида “Давлат хизматчиси кутубхонада бир кун” лойиҳаси бўлиб ўтди.

🔷Тадбирда туман ҳокими, сектор рахбарлари , ташкилот ва муассасалар рахбарлари, ижтимоий соҳада меҳнат қилаётган ходимлар ҳамда ёшлар иштирок этди.

🔷Тадбирда сўз олганлар китоб мутолааси, китобхонлик ҳар бир давлат хизматчиси учун муҳим мезон бўлишини қайд этиб, ўзларининг китоб ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

🔷Лойиҳанинг мақсади давлат хизматчилари ўртасида касбий малака ва кўникмаларни доимий равишда ривожлантириб бориш, китобхонликка жалб қилиш, улар орасида мутолаа маданиятини ошириш ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашдан иборат.

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Jan, 09:47


🔷Данғара тумани ҳокими 1-сектор рахбари Абдусамад МФЙда аҳолини ўйлантираётган муаммолари юзасидан сайёр қабули ўтказилди.

🔷Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ичимлик суви, электр таъминоти, тадбиркорлик учун кредит олиш, моддий ва тиббий ёрдам каби масалалар бўйича мурожаатлари бирма бир тингланди.

🔷Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.

🔷Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

🔷Шунингдек, маҳалла еттилиги ходимлари билан учрашиб, маҳалла фаолияти самарадорлигини ошириш, ижтимоий ва иқтисодий масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ўрганиб чиқилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

20 Jan, 11:33


Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон ва БАА – стратегик шериклар. Президент "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги"да иштирок этди. Сунъий интеллект – Амирликлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўакыяларына шолыў:
Өзбекстан ҳәм БАӘ - стратегиялық шериклер.
Президент "Абу-Даби турақлы раўажланыў ҳәптелиги"нде қатнасты. Жасалма интеллект - Әмирликлер менен бирге ислесиўдиң тийкарғы бағдарларынан бири.

Обзор важнейших событий за неделю: Узбекистан и ОАЭ - стратегические партнеры. Президент принял участие в «Неделе устойчивого развития Абу-Даби». Искусственный интеллект - один из приоритетов сотрудничества с Эмиратами.

Weekly review of the most important events: Uzbekistan and the UAE - strategic partners. President participates in the “Abu Dhabi Sustainability Week”. Artificial Intelligence is one of the cooperation priorities with the Emirates.

Facebook|Instagram|X

Данғара тумани ҳокимлиги

18 Jan, 05:44


🌶 Fitosanitariya talablariga rioya qilgan holda quritilgan achchiq qalampir mahsulotini yuqoridagi davlatlarga eksport qilishingiz mumkin! 👆

📲 Qadoqlash korxonalari, biolaboratoriyalar, o'simliklar klinikalar ro'yxati va boshqa maʼlumotlarni "Agroko'makchi" mobil ilovasidan olishingiz mumkin. 👉 📱“App Store” va 📱“Play Market”

#Infographic #export #achchiq_qalampir

🔰 karantin.uz 📱Facebook 📱Instagram📺Youtube ✖️Twitter

Данғара тумани ҳокимлиги

17 Jan, 12:59


🔷Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Данғара туманидаги барча махаллаларда ёшлар етакчилари томонидан хонодонбай юриб, ҳар бир ёш билан суҳбат ташкил этилмоқда «Ёшлар баланси» шакиллантирилмоқда.

Данғара тумани ҳокимлиги

17 Jan, 10:14


"Миллий либос-қадриятлар кўрки"

🔷 Данғара туман оила ва ҳотин-қизлар бўлими ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида "Миллий либос-қадрият кўрки" мавзусида умумий ўрта таълим мактабларида кўргазмали тадбирлар ташкил этилди.

🔷Тадбирда атлас, адрас, банорас, беқасам ва шойи каби миллий матолардан тикилган замонавий либослар ўқувчилар томонидан намойиш этилди.

🔷Бу каби тарғибот тадбирлари ҳотин-қизларнинг ҳамда ўқувчиларнинг миллий қадриятларга муҳаббат ва эътиборини ошириб, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.

Данғара тумани ҳокимлиги

12 Jan, 06:18


#Диққат

❗️Интернетдаги барча фирибгарларнинг калити битта. Бундан огоҳ бўлинг!

Азиз юртдошлар, бугун интернетдаги барча фирибгарлик усуллари бир жойга бориб тақалади. Сиз буни билсангиз ҳамма ўйинлар пучга чиқади.

Данғара тумани ҳокимлиги

12 Jan, 06:04


Янги Ўзбекистон армияси–мамлакат таянчи, халқимиз фахри!

Данғара тумани ҳокимлиги

11 Jan, 11:50


🔷Данғара туманидаги хар бир сектор худудида аҳолига ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш тизимини такомиллаштиришга бағишланган амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

🔷 Ўтказилаётган семинарларда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳудудларда тупроқ-иқлим шароити, деҳқончилик маданияти, маҳсулот сотиб олувчи кластер, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналар талаби асосида қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилиши лозимлиги бўйича кўрсатмалар бериб ўтилмоқда.

🔷 Ҳудудни ихтисослашуви ва лидер тадбиркорларни таклифларидан келиб чиқиб, “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида такрорий ва тўқсонбости экин турлари экилиши мухокама этилиб, ижарачилар орасидан деҳқончилик борасида тажрибага эга бўлган фуқаролар контур бригадири - лидер деҳқон сифатида танлаб олинмоқда.

Данғара тумани ҳокимлиги

11 Jan, 10:37


#Инфографика

👍Текширувлар қандай ўтказилади?

Ушбу инфографика ёрдамида тадбиркорлар фаолиятидаги текширувлар жараёни ҳақида билиб олинг ва ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

Данғара тумани ҳокимлиги

11 Jan, 08:37


Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Фарғона шаҳри асосий кўчаларида ҳарбийлаштирилган "Саф юриш"лари бўлиб ўтди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

11 Jan, 08:36


🔷Данғара тумани Телеминг МФЙ истиқомат қилувчи Кенжабоева Халилахон Халқ банкидан олган имтиёзли кредит асосида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйган.

🔷Бугунги кунда тикувчилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида Данғара тумани Халқ банки мижозига 50 млн сўм “Молиявий оммабоп” кредит маблағи ажратилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

10 Jan, 09:25


"Миллий либос-қадриятлар кўрки"

🔷Хотин-қизлар ўртасида миллий қадриятларимизга ҳурмат, уларни тарғиб этиш мақсадида Данғара туман оила ва ҳотин-қизлар бўлими ҳамда 1-сонли касб-ҳунар мактаби ҳамкорлигида "Миллий либос-қадрият кўрки" мавзусида тадбир ўтказилди.

🔷Тадбирда атлас, адрас, банорас, беқасам ва шойи каби миллий матолардан тикилган замонавий либослар барча ёшдаги ўзбек қиз-аёлларига ярашиши, қолаверса, бу каби либослар халқимиз, айниқса, ёшларимизда миллий қадрият ва миллий либосларимизга бўлган ҳурмат туйғуларини янада юксалтириши таъкидланди.

🔷Бу каби тарғибот тадбирлари ҳотин-қизларнинг ҳамда ўқувчиларнинг миллий қадриятларга муҳаббат ва эътиборини ошириб, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.

Данғара тумани ҳокимлиги

10 Jan, 09:16


Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри

Данғара тумани ҳокимлиги

10 Jan, 08:52


Данғарада ўз вақтида тўланмаган солиқ қарзлари ундирилди

Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорлигининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.

Хусусан, Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича Қарорига асосан "Д.Т,Т" МЧЖ дан 62 млн. сўм солиқ қарзи ундириш бўйича ижро варақаси Бюронинг Данғара туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг нисбатан ижро иши қўзғатилиб, томонларга нусхалари юборилган.

Давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 62 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

✍🏻Бюронинг Данғара туман бўлими давлат ижрочиси Азимхон Собитов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉Telegram | Facebook |🌐 Instagram

Данғара тумани ҳокимлиги

09 Jan, 12:31


🔷Данғара туманида аҳолига ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш тизимини такомиллаштиришга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

🔷“Бўриқум” МФЙда ўтказилган семинарда туман ҳокимининг 1-ўринбосари, маҳалла еттилиги, тижорат банклари масъуллари, деҳқон хўжаликлари, онлайн аукцион орқали ер майдонлари ажратилган ёшлар ҳамда эҳтиёжманд оилалар вакиллари иштирок этди.

🔷Семинар давомида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳудудларда тупроқ-иқлим шароити, деҳқончилик маданияти, маҳсулот сотиб олувчи кластер, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналар талаби асосида қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилиши лозимлиги қайд этилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

05 Jan, 12:42


Фарғона вилоятида 6 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фарғона вилояти гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 январь, душанба куни Ёзёвон, Қўштепа, Қува, Тошлоқ, Фарғона туманларида (Фарғона ва Марғилон шаҳарлари) кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир, қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Олтиариқ, Риштон, Учкўприк, Фурқат ва Ўзбекистон туманларида (Қўқон шаҳри) кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир, қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Сўх тумани ва Фарғона тумани тоғли ҳудудларида (Шоҳимардон, Водил ва Қувасой шаҳри) қор ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

04 Jan, 05:38


2025 йил январ ойи пенсия тўловлари учун маблағлар молиялаштирилди

Шунингдек, банк пластик картаси орқали пенсия олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди.

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, пенсияларни нақд пул шаклида олаётганларга АТ "Халқ банки"нинг сайёр кассалари орқали 4-январ кунидан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: ☎️ 12-71, 📞 73-226-35-26

Данғара тумани ҳокимлиги

04 Jan, 03:52


2024 йил рақамларда: таҳлил ва натижалар

https://t.me/hudud_inform

Данғара тумани ҳокимлиги

04 Jan, 03:52


🔈 “Мен Ғолиб” мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди

✔️Бугун 3 январь куни Yugur.uz платформасида “Мен Ғолиб” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланади.

✔️“Мен Ғолиб” югуриш мусобақасининг ўзи 12 январь куни “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади, у ерда мамлакат қуролли кучларининг мингдан ортиқ вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар тўпланишади.

✔️Тадбирнинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилмоқда. Бош ҳамкор сифатида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти иштирок этмоқда.

✔️Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси 3 км ва 10 км масофада ўтказилади.

✔️Иштирокчилар учун слотларни 8 январгача Yugur.uz платформасидаги ҳавола орқали сотиб олиш мумкин.

✔️Югуриш ишқибозлари якка тартибда, идоравий тузилмалар учун жамоавий мусобақалар ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Данғара тумани ҳокимлиги

03 Jan, 09:26


E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 5200 дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!

▪️
Фарғона шаҳридан 318 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 32 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 273 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 2 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 319 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 706 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 158 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 90 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 42 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1327 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 92 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 263 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 695 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 29 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 196 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 226 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 267 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 206 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 237 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Данғара тумани ҳокимлиги

03 Jan, 08:20


14-январ - Ватан химоячилари куни

Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри

Данғара тумани ҳокимлиги

03 Jan, 04:58


Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри

Данғара тумани ҳокимлиги

03 Jan, 04:47


Данғара туманида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги борасида қандай ютуқлар қўлга киритилди

Данғара тумани ҳокимлиги

02 Jan, 15:22


Farg‘onada paralimpiya harakatini rivojlantirish borasida amalga oshirilayotgan ishlar

Web-Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Данғара тумани ҳокимлиги

01 Jan, 08:32


Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри

Данғара тумани ҳокимлиги

31 Dec, 19:11


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

31 Dec, 14:59


🔷Данғара тумани истирохат боғида Янги йил байрам шукухи

🔷Янги йил байрам
и ахолига ва болажонларга олам-олам қувонч, шодлик ва ҳаяжон, кўтаринки кайфият бағишламоқда.

31.12.2024

Данғара тумани ҳокимлиги

31 Dec, 10:27


Yangi yil – bu butun dunyo bolalari uchun mo‘jizalar va orzularning ushalish davridir.

Ularning tinch hayot haqidagi orzulari amalga oshsin!

-

Новый год — время чудес и исполнения желаний для детей всей земли.

Пусть мечты этих ребят о мирной жизни сбудутся!

Данғара тумани ҳокимлиги

31 Dec, 09:46


Данғара тумани ҳокими бемор болажонларга Янги йил совғаларини топширди

🔷Данғара тумани ҳокими бошчилигидаги сектор рахбарлари туман тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар бўлимида даволанаётган болажонлар холидан хабар олиб, болажонларга ўзгача завқу шавқ бағишлаш мақсадида қорбобо ҳамроҳлигида Янги йил совғалари топширилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

31 Dec, 09:41


Бемор болаларга Янги йил шодлиги улашилди.

🔷Данғара тумани ҳокими бошчилигидаги сектор рахбарлари туман тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар бўлимида даволанаётган болажонлар холидан хабар олишди.

🔷Бўлимда муолажа олаётган ўғил-қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг аҳволи, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб ўтилди.

🔷Болалар бўлимида даволанаётган болажонларни ҳамда уларнинг яқинларини кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, болажонларга ўзгача завқу шавқ бағишлаш мақсадида қорбобо ҳамроҳлигида Янги йил совғалари топширилди.

🔷Шунингдек, тиббиёт бирлашмасида Янги йил куни ўз хизмат вазифаларини бажараётган тиббиёт ходимларга хам Янги йил совғалари топширилди.

🔷Туман тиббиёт бирлашмасидаги хар бир бўлимида байрам дастурхонлари ташкил этилиб, дошқозонларда ош дамланди.

https://t.me/dangarahokimligi

Данғара тумани ҳокимлиги

28 Dec, 06:24


ҚОРБОБОЛАР КАРВОНИ

Янги йил байрами муносабати билан Данғара туманида Қорбоболар карвони мактабгача таълим ташкилотларидаги болажонларга олам-олам қувонч, шодлик ва ҳаяжон, кўтаринки кайфият бағишлади.

Данғара тумани ҳокимлиги

28 Dec, 05:48


ҚОРБОБОЛАР КАРВОНИ

Янги йил байрами муносабати билан Данғара туманида Қорбоболар карвони ташкил этилди.

Қорбоболарнинг дастлабки манзили туман тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар бўлими бўлди.

Болалар бўлимида даволанаётган болажонларга Янги йил совғалари улашилди

https://t.me/dangarahokimligi

Данғара тумани ҳокимлиги

27 Dec, 16:16


#Ифтихор

ЎЗБЕГИМ, ЖОН ЎЗБЕГИМ! Фарғонада минг нафар ёшлар Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидасини жўр бўлиб ижро этди.

28 декабрь – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун. Олтиариқ туманида туғилган бу инсон ўзбек халқининг фахри, юрагидан жой олган шоири эди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан унинг таваллуд санасига бағишлаб креатив видеоролик суратга олинди. Бу фарғоналикларнинг ўзига хос эҳтироми бўлди.

Видеороликда фарғоналик ёшлар севимли шоирнинг ўлмас асарларидан бўлган “Ўзбегим” қасидасини жўр бўлиб ижро этишган.

Видеоролик Vodiy1.uz сайти билан ҳамкорликда олинди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

27 Dec, 12:11


🔷Данғара тумани истирохат боғида ташкил этилган Янги йил байрам тадбири болажонларга олам-олам қувонч, шодлик ва ҳаяжон, кўтаринки кайфият бағишлади.

Данғара тумани ҳокимлиги

27 Dec, 10:53


🔷Данғара тумани истирохат боғида Янги йил байрам тадбири бўлиб ўтди.

🔷Байрам саҳнасида қорбобо ва қорқиз иштирокида туман маданият бўлими ижодий жамоасининг меҳр-оқибат, эзгуликнинг ёвузлик устидан ғолиб чиқиши, инсон фарзанди доимо яхшилик ва хайрли ишларга интилиб яшаши ҳақида ҳикоя қилувчи эртак-спектакль намойиш қилинди.

🔷Байрамона безатилган арча атрофидаги шўх қўшиқ, тарона ва рақслар, болажонларга олам-олам қувонч, шодлик ва ҳаяжон, кўтаринки кайфият бағишлади.

🔷Тадбир давомида болажонларга Янги йил совғалари улашилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

27 Dec, 09:16


#Ижтимоий_ролик

⚡️Ҳурматли давлат хизматчиси, ўз фарзандингиздан бахтли болалигини тортиб олманг!

Данғара тумани ҳокимлиги

26 Dec, 12:23


Сарҳисоб: Фарғоналик спортчилар учун омадли йил бўлди

2024 йил давомида вилоятимиз спортчилари Республика, Осиё ва жаҳон миқёсидаги нуфузли спорт мусобақаларида иштирок этиб, 3 693 нафари ғолиб ва совриндор бўлди. 1 034 та олтин, 1 030 та кумуш ҳамда 1 629 та бронза медаллар қўлга киритилди.

Вилоятимиз спортчилари томонидан 9 та Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ва 10 та XVII ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун йўлланма қўлга киритилди.

Олимпия ўйинларида бокс спорт тури бўйича 92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов, 71 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев олтин медални қўлга киритиб, чемпион бўлди.

Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш йўналиши бўйича Ёрқинбек Одилов олтин медал, пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш йўналиши бўйича Шаxина Йигиталиева кумуш медал, пара таэквондо бўйича Зиёда Исақова кумуш медал ҳамда пара енгил атлетиканинг диск улоқтириш йўналиши бўйича Моҳигул Ҳамдамова бронза медални қўлга киритди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

26 Dec, 12:23


Фарғоналик кранчи аёл

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Dec, 16:38


Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровни Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳамда савдо ва иқтисодий масалаларида қилган хизматлари учун “Данк” ордени билан тақдирлади.

Бугун Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган давлат мукофотларини тантанали топшириш маросимида мазкур мукофот Қирғизистон Президенти Садир Жапаров томонидан вилоят ҳокимига топширилди.

- Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровни “Данк” ордени билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, - деди Садир Жапаров. - Маълумки, у қўшни Боткен ва Фарғона вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда катта рол ўйнаган. Унинг қирғиз ва ўзбек халқлари ўртасидаги қардошлик муносабатларини мустаҳкамлаш, икки давлат тадбиркорларининг ўзаро ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидламоқчиман. Зеро, “Қўшниси яхши бўлганнинг ҳовлиси тинч”, деб бежиз айтилмаган.
-
Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров наградил хокима Ферганской области Хайрулло Бозорова орденом «Данк» за его вклад в развитие дружеских отношений между народами Узбекистана и Кыргызстана, а также за заслуги в области торгово-экономического сотрудничества.

Сегодня в городе Бишкек в ходе торжественной церемонии вручения государственных наград Президент Кыргызстана Садыр Жапаров лично вручил орден хокиму.

— Принято решение наградить хокима Ферганской области Республики Узбекистан Хайрулло Бозорова орденом «Данк», — отметил Садыр Жапаров. — Известно, что он сыграл важную роль в развитии торгово-экономического сотрудничества между соседними Баткенской и Ферганской областями. Хочу особо подчеркнуть его вклад в укрепление братских отношений между кыргызским и узбекским народами, а также в поддержку взаимного сотрудничества предпринимателей двух стран. Ведь не зря говорят: «Если у соседа всё хорошо, то и во дворе будет спокойно».

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Dec, 09:33


Яхши хабар: Ўзбекистон Сунъий интеллектга тайёргарлик индексида 17 поғонага кўтарилди

Good news: Uzbekistan improved its ranking +17 positions in AI Readiness index

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Dec, 09:22


E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 5200 дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!

▪️
Фарғона шаҳридан 318 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 32 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 273 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 2 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 319 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 706 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 158 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 90 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 42 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1327 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 92 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 263 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 695 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 29 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 196 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 226 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 267 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 206 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 237 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Dec, 06:59


Янги йилда болажонлар учун энг қизиқарли эрмаклардан бири қорбобо бўлади.

Қорбобо болалар тасаввурида ноёб қобилиятга эга, ғаройиб либосдаги нотаниш киши сифатида гавдаланади.

Янги йил байрам арафасида болажонларга қувонч улашиш мақсадида, Данғара Истирохат боғида Янги йил байрами тадбирлари бўлиб ўтади.

Барчангизни Данғара Истирохат Боғига ТАКЛИФ ЭТАМИЗ

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Dec, 05:00


Янги Ўзбекистон Армияси —Мамлакат таянчи,халқимиз фахри!

🔷Ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳини ошириш, уларнинг қалби ва онгида дахлдорлик туйғуларини кучайтириш мақсадида Данғара туманида ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда.

🔷ДХХ чегара қўшинлари, Данғара тумани Мактаб ва мактабгача таълим бўлими ҳамда тумна Ёшлар Ишлари Агентлиги хамкорлигида Капасарой МФЙда жойлашган 10-сонли умумтаълим мактабида ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилди.

🔷Тадбир давомида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтилди.

🔷Ўқувчиларга замонавий ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар намойиш этилди. Хизмат ҳайвонлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Данғара тумани ҳокимлиги

22 Dec, 17:49


Транспорт хизматлари кўрсатиш динамикаси ўсиб боряпти

Ҳаво транспортида йўловчи ташишлар сони 13 млн.дан ошиб кетган, кейинги йилда 15 млн.дан ошириш режалаштирилган.


👉 @rezonans24

Данғара тумани ҳокимлиги

22 Dec, 13:28


Данғара тумани Истирохат боғида Янги йил байрам арчаси ўрнатилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

22 Dec, 07:15


Янги йил мўъжизаларга бой, барча орзиқиб кутадиган байрам. Фарғонада бошланган шодиёналар барчага қувонч, сурур, юқори кайфият бағишламоқда

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Dec, 15:55


Фарғонада Янги йил шукуҳи

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Dec, 15:55


Экошаҳарда илк бор Янги йил байрами тадбирлари ўзгача тароватда бошланди

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

30 Nov, 07:09


“Уч авлод учрашуви”

🔷Данғара тумани Янги Замон МФЙда жойлашган 17 умумий ўрта таълим мактабида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

🔷 Тадбирда узоқ йиллар эл-юрт учун самарали хизмат қилган меҳнат фахрийлари, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

🔷Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.

Данғара тумани ҳокимлиги

29 Nov, 15:50


Тошкентда радикаллашувга қарши курашда маҳаллий ҳамжамиятларнинг иштироки муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида "Аҳолининг радикаллашувига қарши курашишда маҳаллий ҳамжамиятларнинг иштироки" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ва ЕХҲТ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўзбекистонда маҳалла институти жамиятда ижтимоий уйғунликни сақлаш, репатриантларнинг психологик мослашуви, таълим олиши ва ишга жойлашишига амалий ёрдам беришда муҳим ўрин тутишига эътибор қаратилди. Ушбу модель халқаро экспертлар томонидан жаҳон миқёсида мослаштирилиши мумкин бўлган илғор амалиёт сифатида эътироф этилган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Данғара тумани ҳокимлиги

29 Nov, 15:49


Эълон!!!

30 ноябрь куни - Фарғона вилоятининг барча таълим муассасаларида "Ота-оналар куни" тадбири ўтказилади.

Ҳар бир синф ота-оналари билан қуйидаги масалаларни муҳокама этилиши талаб этилади:

1. Ўқувчининг тарбияси;
2. Ўқувчининг таълим сифати;
3. Ўқувчининг мактаб формаси;
4. Ота-онанинг фарзанди бўйича келгусидаги мақсадлари!

Ҳуматли ота-оналар!

Фарзандингиз тақдирига бефарқ бўлманг!

Данғара тумани ҳокимлиги

28 Nov, 10:24


🔷Данғара тумани ҳокими ҳамда сектор рахбарлари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

🔷 Учрашув бошида Данғара тумани Ёшлар ишлари агентлиги рахбари маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот бериб ўтди.

🔷 Учрашувда ёшлар етакчилари жойларда ёшлар гузарлари фаолиятини йўлга қўйиш, спорт тўгараклари очиш, ишсиз ёшларни корхоналарга таклиф қилган ҳолда меҳнат шартномалари тузишга кўмаклашиш каби кўплаб таклифларини билдирди.

🔷Очиқ мулоқот давомида ёшлар етакчилари томонидан хар бир масалалар мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Данғара тумани ҳокимлиги

28 Nov, 08:30


“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-405-сон, 25.11.2024) қабул қилинди.

Қарор билан, маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуроний бешта камбағал оилага бириктирилади.

Оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишларида қуйидагилар амалга оширилади:

хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;

оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;

пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;

кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.

Фаол нуронийлар ҳар ойда МҲТЭКМнинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантириб борилади.

❗️Кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Nov, 05:25


Қишда қулупнай пишади

Данғара туманидаги аҳоли тадбиркор. Савдо-сотиқ, маиший хизмат кўрсатишнинг устаси улар.
Навбаҳор маҳалласига янги кўчиб келган Элбек Қосимовлар оиласи қўни-қўшнини қулупнайчиликка қизиқтириб қўйди. Беш сотих ховлининг икки сотихига уй-жой қурилган. Икки сотихни эса қулупнай учун иссиқхонага ажратишди.

Ҳоким ёрдамчиси ёрдамида имтиёзли кредит олиб, парник қилдик. Унинг қурилишига жами 120 миллион сўм кетди, – дейди Элбек Қосимов. –Қулупнайни 28 сентябрь куни экканмиз. Мана ғўралади, 5-10 кунда қизариб пишган ҳосилни халқимиз дастурхонига етказиб берамиз.

https://uza.uz/uz/posts/qishda-qulupnay-pishadi-video_660091

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Nov, 05:23


https://uza.uz/uz/posts/qishda-qulupnay-pishadi-video_660091

Данғара тумани ҳокимлиги

22 Nov, 13:01


Янги Данғара қад ростламоқда(видео)

Данғара водий дарвозаси. Довондан тушасиз-у хушфеъл, тадбиркор, меҳмондўст данғараликларга рўбарў келасиз.

Муҳташам уй-жойлар пойтахт ёки вилоят марказида эмас, Данғара туманида қуриляпти. Замонавий лойиҳа, замонавий дизайн, замонавий қурилиш материаллари. Янги Ўзбекистоннинг янги оилаларига муносиб яшаш маскани.

https://uza.uz/uz/posts/yangi-dangara-qad-rostlamoqdavideo_659904

Данғара тумани ҳокимлиги

22 Nov, 12:37


http://uza.uz/posts/659904

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Nov, 10:42


🔷Данғара тумани адлия бўлими ва бўлим тизимидаги адлия органлари ходимлари томонидан Бой-бўта МФЙда адлия куни тадбири ташкил этилди.

🔷"АДЛИЯ КУНИ" тадбири доирасида Бой-бўта МФЙ биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан “Сайёр қабул”, “Ҳуқуқий тарғибот куни” ҳамда уйма-уй юриш тадбирлари амалга оширилди.

🔷Мазкур тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини манзилли етказиш билан бирга аҳолининг ижтимоий ҳимоясига доир, коммунал хизматлар, бандликни таъминлаш ва бошқа муаммоли масалаларига ҳуқуқий тушунтириш бериб ўтилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Nov, 05:06


Jismoniy nuqson aslida nuqson emas, haqiqiy nuqson, o‘zini boricha qabul qila olmaslik.

Bag‘dodlik Rayhona Atamatovanining 1-guruh nogironlik belgisi bor

Ammo ayol o‘zini mehnatdan ayamaydi. Oilasi yumushlaridan ortib tumandagi 8-umumiy o‘rta ta’lim maktabida yoshlarga musiqa fanidan saboq ham beradi


#Mahallalaruyushmasi #faoliyat

🔹
Telegram🔹Instagram🔹Facebook

Данғара тумани ҳокимлиги

20 Nov, 12:04


🔷Данғаратумангаз бўлими ходимлари томонидан белгиланган режа жадвали асосида табиий газ етиб бормаган ҳудудлардаги хонадонларга суюлтирилган газ балонлари етказиб берилмоқда.

🔷Шунингдек, фуқаролар томонидан тушган мурожаатлар жойига чиққан холда бартараф этилмоқда.

Данғара тумани ҳокимлиги

20 Nov, 11:08


🔷Данғара тумани ҳокимлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар туман бўлими билан ҳамкорликда ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида кўргазмали тадбир ташкил этилди.

🔷Тадбирда Данғара тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси, Фавқулодда вазиятлар туман бўлими ҳодимлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

🔷Тадбир давомида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида иситиш печлари ва газ мосламаларидан фойдаланиш қоидалари, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари айтиб ўтилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

20 Nov, 03:58


Bundan keyin ham siyosat shunday bo‘ladi. Yoshlarni, ayollarni qo‘llab-quvvatlashni davom ettiramiz!

Sh.M. Mirziyoyev
_
Наша политика останется неизменной. Мы продолжим поддерживать молодёжь и женщин!

Ш.М. Мирзиёев

Данғара тумани ҳокимлиги

19 Nov, 15:31


UZ: Телеграм мессенжерида "Сизга 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунаси совға сифатида юборилди" каби ёзувли хабар билан бирга сохта ҳавола келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу зарарли ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунтлар ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин.

Фуқароларни бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликка, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В мессенджере Telegram массово рассылаются фишинговые сообщения с приглашением перейти по ссылке для получения приза с фразой: «Вам отправили подарок — подписка на Telegram Premium сроком на 1 год». Эти вредоносные ссылки могут содержать вирусы, позволяющие похищать все аккаунты и персональные данные пользователя на его устройстве. Просим граждан не поддаваться на манипуляции мошенников и не переходить по вредоносным ссылкам.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

Данғара тумани ҳокимлиги

19 Nov, 11:02


E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 5400 дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!

▪️
Фарғона шаҳридан 318 та (кўриш)
▪️Марғилон шаҳридан 32 тa (кўриш)
▪️Қувасой шаҳридан 273 тa (кўриш)
▪️Қўқон шаҳридан 2 тa (кўриш)
▪️Бағдод туманидан 319 тa (кўриш)
▪️Бешариқ туманидан 706 тa (кўриш)
▪️Бувайда туманидан 158 тa (кўриш)
▪️Данғара туманидан 90 тa (кўриш)
▪️Ёзёвон туманидан 42 тa (кўриш)
▪️Олтиариқ туманидан 1327 тa (кўриш)
▪️Қўштепа туманидан 92 тa (кўриш)
▪️Қува туманидан 263 тa (кўриш)
▪️Риштон туманидан 695 тa (кўриш)
▪️Сўх туманидан 29 тa (кўриш)
▪️Тошлоқ туманидан 196 тa (кўриш)
▪️Учкўприк туманидан 226 тa (кўриш)
▪️Фарғона туманидан 267 тa (кўриш)
▪️Фурқат туманидан 206 тa (кўриш)
▪️Ўзбекистон туманидан 237 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X

Данғара тумани ҳокимлиги

19 Nov, 10:42


🔷Данғара тумани ҳокими ҳамда сектор рахбарлари иштирокида Пишқарон маҳалласида сайёр қабули ўтказилди.

🔷 Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ичимлик суви, электр таъминоти, ички йўлларни асфалтлаш, тадбиркорлик учун кредит олиш, уй-жойни таъмирлашда кўмаклашиш, моддий ва тиббий ёрдам каби масалалар бўйича мурожаатлари бирма бир тингланди.

🔷Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.

🔷Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

Данғара тумани ҳокимлиги

19 Nov, 04:42


🔷Данғара туманидаги умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

🔷Тадбирлар давомида ўқувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тарифланди.

Данғара тумани ҳокимлиги

13 Nov, 17:16


Хурматли Табиий газ истемолчилари !

Данғаратумангаз бўлими томонидан Янги Хаёт кўчасида жойлашган ДАНҒАРА 2 ГРС (газ тақсимлаш шахобчаси ) янги қуриб битказилган 3 Ахоли тармоқни ишга тушириш муносабати билан 14.11.2024 йил куни соат 8 00 дан соат 17 00 гача ушбу Данғара 2 ГРС дан газ олувчи Янги Замон ,Аравон , Минглар , Қашқар ,Ғалаба МФЙларда табиий газ таъминоти тўхтатилади .

Данғаратумангаз бўлими келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди .

Хонадонинигиздаги Газ жихозларни қаровсиз қолдирманг .

Данғара тумани ҳокимлиги

13 Nov, 12:16


🔷 Данғара туманида Ташаббусли бюджет лойихасининг 2024-йил 1-мавсумида ғолиб бўлган лойихалар молиялаштирилмоқда.

🔷 Данғара туман Бой-бўта МФЙ худудидаги аҳолига тортилган марказий табиий газ тармоқларини алмаштириш лойихаси ғолиб деб топилган эди.

🔷 Бугунги кунда лойихага асосан Бой-бўта МФЙ худудидаги ахоли хонадонлари учун тортиб келинган марказий газ тармоқларини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Данғара тумани ҳокимлиги

13 Nov, 09:52


📢📢📢📢📢

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Жорий йилнинг 14, 15 ва 16 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларидаги бўш лавозимларни жамлаш мақсадида танлов ўтказилади.

Данғара тумани ҳокимлиги

13 Nov, 09:51


🏆 Ўзбекистон туризм соҳасида “Энг яхши ривожланаётган йўналиш” мукофотига сазовор бўлди

Лондонда бўлиб ўтган тантанали тадбирда Ўзбекистон нуфузли “Wanderlust Reader Travel Awards 2024” мукофотининг “Энг яхши ривожланаётган йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди.

Тақдирлаш маросими машҳур “Tate Modern” замонавий санъат галереясида бўлиб ўтди.

Маълумот учун: “Wanderlust Reader Travel Awards” мукофоти Wanderlust журнали томонидан ўтказиладиган йўналишлар ва туроператорлар учун нуфузли танлов.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Данғара тумани ҳокимлиги

13 Nov, 09:50


🔷 Данғара тумани халқ қабулхонасида туман ҳокими иштирокида фуқаролар мурожаати тингланди.

🔷Қабул жараёнида фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун банк кредити олиш, моддий ва тиббий ёрдам масалалари, уй-жойни таъмирлашда кўмаклашиш бўйича мурожаатлари эшитилди.

🔷Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.

🔷 Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

Данғара тумани ҳокимлиги

12 Nov, 07:14


Данғара туманидаги ишсизликдан холи ҳудудлар. Камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

Данғара тумани ҳокимлиги

12 Nov, 07:07


МИБ ходимига муштумзўрлик қилган шахсларга суд ҳукми ўқилади.

Ҳурматли фуқаролар, Қонун олдида барча баробар!

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси – “Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”.

Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш — уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Батафсил https://dangara.uz/site/view/news/1971

Данғара тумани ҳокимлиги

11 Nov, 13:02


Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг биринчи сессияси.

Данғара тумани ҳокимлиги

11 Nov, 11:34


🔷Данғара туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

🔷Данғара тумани ҳокимлиги ҳамда спорт мактаби ҳамкорлигида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали кўчатларлар экиш ишлари амалга оширилди.

🔷Шодлик МФЙда ташкил этилган кўчат экиш ишларида туман ҳокимлиги, махалла ходимлари, спорт мактаби устозлари ҳамда спортчи ёшлар иштирок этди.

🔷"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни агротехник талаблар асосида парвариш қилиб, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб борилишлиги такидлаб ўтилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

07 Nov, 11:52


🔷Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Данғара туманида “Қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” қўшма қарор ижроси бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди .

🔷Дастлаб ишчи гуруҳ Данғара тумани электр тармоқлари корхонаси ва газ таъминоти бўлимида бўлиб, қиш мавсумига тайёргарлиги, авария хизмати бригадалари шайлиги, захира омборлари мавжудлиги тўлиқ назоратдан ўтказилди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар бериб ўтилди.

🔷Шунингдек, тумандаги "Таптиқсарой" МФЙда аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилиш ишлари жойида назорат қилиниб, аҳоли хонадонларидаги муаммолар ўрганилди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Данғара тумани ҳокимлиги

07 Nov, 07:37


ДХХ: Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Қўқон шаҳрида фаолият олиб борган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти тарафдорларидан иборат жамоат фош этилди.

Жамоатнинг 11 нафар аъзоси Қўқон шаҳри ҳамда Ўзбекистон туманида яшовчи, 1980-2000 йиллар оралиғида туғилган фуқаролар бўлиб, улар орасида фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятда менеджер, газ қуйиш шохобчасида бош механик бўлиб ишлаган, шунингдек, хусусий тадбиркорлик, ошпазлик, устачилик, киракашлик билан шуғулланган шахслар бор.

2021-2023 йиллар давомида ноқонуний гуруҳ аъзолари Қўқон шаҳрида жойлашган чойхоналарда “шанбалик ошлар” ниқоби остида йиғинлар ташкил этиб, унда Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Яхё Туркистоний ва бошқаларнинг жиҳод ҳамда шаҳидликка, ислом давлати қуришга чорловчи, диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларини эшитишлари натижасида динга мутаассибларча берилиб, экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келишган.

Шунингдек, мамлакатимизда амалда бўлган давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга ва “Ҳалифалик” давлати қуришга қаратилган ғояларни ўзаро муҳокама қилишган.

Энг ачинарлиси, жамоат аъзоларининг айримлари Сурияга ҳижрат қилиш масаласини ҳам муҳокама қилишган.

Бундан ташқари, улардан 2 нафари ўзаро тил бириктириб, ҳозирда Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этиб келаётган қўқонлик Жасур исмли шахсга моддий ёрдам бериш мақсадида 2023 йилнинг июль ва август ойларида жами 3000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи юборишган.

Таъкидлаш лозимки, жамоат аъзолари ўз сафларини кенгайтириш учун йиғинларга бошқа фуқароларни ҳам жалб қилиб, уларнинг онгига экстремистик ғояларни сингдиришган.

“Телеграм” мессенжерида ташкил этилган гуруҳда ўзаро маълумотлар алмашиниб, навбатдаги йиғин вақти ва жойи эълон қилиб борилган.

Шунингдек, улар ҳар 15 кун, 1 ой ичида нима ишларни амалга оширганликлари бўйича гуруҳ етакчисига ҳисобот беришган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукмига кўра, мазкур ноқонуний гуруҳ аъзолари тегишлилиги бўйича Жиноят Кодексининг 155-3, 159, 244-1 ва 244-2-моддалари билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

Данғара тумани ҳокимлиги

06 Nov, 14:09


🔷Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова иштирокида "Жамиятда хотин-қизларни даромадга ўргатиш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ўз бизнесларини ривожлантиришга кўмаклашиш" мавзусида ўтказилган семинарда берилган топшириқлар ижроси юзасидан республика ишчи гурухи вакиллари Данғара туманида ўрганиш ишларини бошлади.

🔷Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Телеминг МФЙда олиб борилган ўрганишлар давомида муқим иш ўрнига эга бўлмаган, ягона реестрда турадиган, миграциядан қайтган хотин-қизлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилди.

🔷Туманимизда хотин-қизларни даромад топишга ўргатиш, ўз тадбиркорликларини йўлга қўйиш ва бизнесни ривожлантириш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

https://t.me/dangarahokimligi

Данғара тумани ҳокимлиги

06 Nov, 13:12


Бугун Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда 44-Тошлоқ округидан сайланган депутат Комилов Холматжон Одилович халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши қарорига мувофиқ Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Фарғона вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Данғара тумани ҳокимлиги

06 Nov, 13:12


Hurmatli iste’molchilar!

Tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotiga oid murojaatlarni tezkorlik bilan bartaraf etish, fuqarolarga yanada qulaylik yaratish maqsadida “Hududgaztaʼminot” aksiyadorlik jamiyati tomonidan Telegram bot ishga tushirildi.

Mazkur bot orqali tabiiy gaz isteʼmolchilari oʻz xonadonidagi gaz sarfi koʻrsatkichlari va oylik hisob-kitoblarni kuzatib borishlari va toʻlovlarni amalga oshirishlari mumkin. Shu bilan birga bot orqali fuqarolarning murojaatlari ham qabul qilinadi.

✉️Botga ulanish: @hududgaz_murojaat_bot

Данғара тумани ҳокимлиги

05 Nov, 13:37


@ijtimoiyaxborot

Nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun soliq imtiyozlari


🔹Urush nogironlari, I va II guruh nogironlari yer solig‘ini to‘lashdan to‘liq ozod qilingan.

🔹 Urush nogironlari mulk solig‘idan to‘liq ozod qilingan.

🔹 I va II guruh nogironlari 60 kv.m. doirasida mol-mulk solig‘idan ozod qilingan.

🔹Bolaligidan nogironligi bo‘lgan hamda I va II guruh nogironi bo‘lgan shaxslarning MHTEKM*ning 3 baravarigacha (3 465 000) bo‘lgan daromadi JShODSdan ozod etilgan.

Ya’ni nogironligi bo‘lgan shaxs 3 mln 465 ming so‘mgacha ish haqi olsa, bu daromadidan soliq to‘lamaydi. Agar maoshi 4 mln so‘m bo‘lsa, daromadining 3 mln 465 ming so‘mi uchun soliq hisoblanmaydi. Qolgan summa uchun (4 mln - 3 mln 465 ming = 535 ming) 12 % stavkada (64 ming 200 so‘m) soliq to‘laydi.

🔹Urush nogironlari, shuningdek, doimiy parvarishni talab etadigan bolaligidan nogironligi bo‘lgan farzandi bilan birga yashab, uni tarbiyalayotgan ota yoki ona har bir oy uchun MHTEKMning 1,41 baravari miqdorida (1 628 550 so‘m) JShODSdan ozod etilgan.

*mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdori = 1 155 000 so‘m

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot

Данғара тумани ҳокимлиги

05 Nov, 12:21


Данғара туманида Реновация дастури асосида кўп қаватли уйлар қурилмоқда.

🔷Реновация дастури доирасида Данғара тумани Увайсий МФЙда жойлашган сейсмик жиҳатдан заифлиги ошиб бораётган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги, замонавий, барча қулайликларга эга бўлган кўп қаватли уй-жойлар қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Данғара тумани ҳокимлиги

04 Nov, 14:22


Хурматли электр энергияси истеъмолчилари диққатига!

Эртага 5.11.2024 йил куни соат 09-00дан соат 17-00гача бўлган вақтда Данғара туманини электр энергияси билан таьминловчи 110 кВ кучланишли Яшик ва Чархий нимстанцияларида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан ушбу юқори кучланишли нимстанциялар орқали электр энергияси билан таъминланувчи Данғара туманининг Санам, Сой Шилдир, Манғит, Янги Замон ва Қўқон шаҳар 39-Оқ Олтин, 63-Қудуқлик, 77-Катта Ганжиравон МФЙлари ҳудудида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Данғара тумани ҳокимлиги

04 Nov, 10:07


Данғара тумани «Чинобод» МФЙ да истиқомат қилувчи Фарҳод Турсуналиев оёқларида эркин юролмасада, қўллари меҳнатда доим.

Электр жиҳозлари устаси Фарҳоджоннинг уч нафар фарзанди бор. Ҳунари ортидан топаётган 5-6 миллион сўм ойлик даромади болалари эҳтиёжига етяпти.

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Oct, 16:52


# xalqaro_konferensiya

ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ
фуқаролик жамияти ривожида кўринади


2024 йил 24 октябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида “Эркин фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган анжуманда 10 дан ортиқ хорижий ва 100 дан зиёд маҳаллий экспертлар, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий доиралар вакиллари, сиёсий партиялар фаоллари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистоннинг демократик тараққиёт йўлидаги ислоҳотлари, айниқса фуқаролик жамияти соҳасидаги туб ўзгаришлар, мамлакатнинг очиқлик ва шаффофлик борасидаги ютуқлари жаҳон ҳамжамияти эътиборига ҳавола этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
👉 Kanalga ulanish - @cadpuz

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Oct, 06:04


Saylov-2024

Mehnatdan baxt topgan farg'onaliklar yorug' istiqbol uchun ovoz beradilar!

https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Oct, 06:04


Saylov-2024

Farg'onalik hunarmandlar saylovda faol ishtirok etadilar!


https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Oct, 06:04


Saylov-2024

Bag'ri keng O'zbekiston taraqqiyoti uchun ovoz beramiz!


https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Oct, 06:04


Saylov-2024

Chempionlar ustozlari saylovda faol qatnashadilar!


https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Oct, 06:04


Saylov-2024

Chempionlar mamlakati - Yangi O'zbekiston uchun ovoz beramiz!


https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Oct, 06:04


Saylov-2024

O'zbekitson - umumiy uyimiz! Shu yurtda yashayotgan barcha fuqarolar uning kelajagi uchun ovoz beradilar!


https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Oct, 06:04


Saylov-2024

Birinchi marta ovoz berayotgan farg'onalik yoshlar saylovda faol etadilar!


https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Oct, 05:24


Sunʼiy intellekt sohasidagi etika bo‘yicha tadqiqotlar va ishlanmalarni qo‘llab-quvvatlashga qaratilgan Beruniy nomidagi YUNESKO–O‘zbekiston xalqaro mukofoti ta’sis etildi. Ushbu qaror 2024-yil 22-oktabr kuni Parij shahrida bo‘lib o‘tgan YUNESKO Ijroiya kengashining 220-sessiyasida O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan ilgari surilgan tashabbus doirasida bir ovozdan qabul qilindi.

Mukofot ikki yilda bir marotaba sunʼiy idrok sohasida odob-axloq va inklyuzivlikni rivojlantirish hamda xalqaro ilmiy hamkorlikni mustahkamlashga xizmat qiluvchi zalvorli loyihalarga beriladi. Gʻoliblar mustaqil xalqaro hakamlar hayʼati tomonidan saralab olinadi va jahon ilm-faniga qoʻshgan hissasi eʼtirofi ramzi sifatida pul mukofoti, sertifikat va medal bilan taqdirlanadi.

Ilk taqdirlash marosimi 2025-yilning noyabr oyida Samarqand shahrida YUNESKO Bosh konferensiyasining 43-sessiyasi doirasida bo‘lib o‘tadi, bu esa mazkur tashabbusning O‘zbekiston va xalqaro hamjamiyat o‘rtasidagi munosabatlarni mustahkamlashda muhim ahamiyatga ega ekanini ifodalaydi.

-

Учреждена международная премия ЮНЕСКО–Узбекистан имени Беруни, направленная на поддержку этических исследований и разработок в области искусственного интеллекта. Это решение было инициировано Президентом Республики Узбекистан и принято единогласно на 220-й сессии Исполнительного совета ЮНЕСКО, состоявшейся 22 октября 2024 года в Париже.

Премия будет вручаться один раз в два года за выдающиеся проекты, способствующие развитию этики и инклюзивности в области ИИ, а также укрепляющие международное научное сотрудничество. Лауреаты, которых выберет независимое международное жюри, получат денежное вознаграждение, сертификат и медаль в знак признания их вклада в мировую науку.

Первая церемония награждения состоится в Самарканде в ноябре 2025 года в рамках 43-й сессии Генеральной конференции ЮНЕСКО, что подчеркнёт важность инициативы в контексте укрепления связей между Узбекистаном и международным сообществом.

Данғара тумани ҳокимлиги

24 Oct, 04:24


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 2 кун қолди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Oct, 11:55


🔷 Данғара тумани халқ қабулхонасида туман ҳокими иштирокида фуқаролар мурожаати тингланди.

🔷Қабул жараёнида фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун банк кредити олиш, моддий ва тиббий ёрдам масалалари, уй-жойни таъмирлашда кўмаклашиш бўйича мурожаатлари эшитилди.

🔷Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.

🔷 Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Oct, 08:59


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар фойдаланувчиларни алдаш учун "Салом, бу сенмисан суратда?" каби сохта хабарлар ва вирусли файллар юбормоқда.

⚡️Бириктирилган иловани юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолади ва шахсий маълумотлар ўғирланиши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Oct, 08:16


📍"Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Oct, 06:32


Saylov-2024

Jonajon O'zbekistonimiz kelajagi uchun shu yurtning barcha fuqarolari ovoz beradilar!

https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Oct, 06:32


Saylov-2024

Chempionlar va boʻlajak chempionlar sogʻlom kelajak uchun ovoz beradilar!


https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Oct, 06:32


Saylov-2024

Chempionlar va boʻlajak chempionlar sogʻlom kelajak uchun ovoz beradilar!


https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Oct, 06:32


Saylov-2024

Ko'p millatli xalqimiz saylovda faol ishtirok etadi!

https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Oct, 06:32


Saylov-2024

Farg'onalik maqom ustalari saylovda faol ishtirok etadilar!

https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Oct, 06:32


Saylov-2024

Farg'onaliklar milliy san'atimiz rivoji uchun ovoz beradilar!

https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

23 Oct, 04:06


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 3 кун қолди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Данғара тумани ҳокимлиги

22 Oct, 08:45


Saylov-2024

Fargʻonalik nuroniylar saylovda faol ishtirok etadilar!


https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

22 Oct, 08:45


Saylov-2024

Fargʻonalik nuroniylar yurt kelajagi uchun ovoz beradilar!

https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

22 Oct, 08:45


Saylov-2024

Fargʻonaliklar ta'lim rivoji uchun ovoz beradilar!

https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

22 Oct, 03:36


🔴 Нобел мукофоти совриндори ва Заковатчилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Замонамизнинг энг нуфузли иқтисодчиларидан бири, Нобел мукофоти совриндори бўлган француз олими Жан Тирол 14 октябр куни Тошкентда очиқ маъруза ўтиб берди. Тадбир Янги Ўзбекистон университети ҳамда «Заковат» клуби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Маъруза Заковат ҳаракати аъзоларининг машҳур спикерлардан билим ва тажриба ўзлаштиришига имконият яратиш, уларни интеллектуал ва касбий ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Маърузада Жан Тирол шахсий манфаатлар ва ижтимоий фаровонлик ўртасидаги мувозанатни тушунтириб, халқ фаровонлигига эришиш бўйича ўз изланишлари ҳақида маълумот берди.

Маълумот учун, Жан Тирол 2014 йилда монополияларни бошқариш ва бозорни тартибга солиш соҳаларидаги долзарб муаммоларга энг яхши ечимларни илгари сургани учун Нобел мукофоти билан тақдирланган.

Ўзбекистонда ҳар доим ҳам бўлавермайдиган бундай ноёб воқеада заковатчилар ҳам фаол қатнашди. Бундай тадбирлар ёшларнинг интеллектуал ва шахсий ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, уларга муҳим билим ва кўникмалар беради ҳамда нетворкингни йўлга қўйишда хизмат қилади

https://t.me/hudud_inform

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Oct, 13:21


Хурматли электр энергияси истеъмолчилари диққатига!

Эртага 22.10.2024 йил куни соат 09-00дан соат 17-00гача бўлган вақтда Данғара туманига кириб келувчи 35 кВ кучланишли "Л-Раҳматулло" юқори кучланишли хаво электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан ушбу юқори кучланишли тармоқ орқали электр энергияси билан таъминланувчи Данғара туманининг Раҳматулло, Найманча, Тангриқул, Бойбўта, Қашқар, Катта Аравон, Тарғова, Катта Амиробод, Шодлик, Доимобод ҳамда Увайсий МФЙлари ҳудудида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Oct, 12:56


Saylov-2024

Farg'onalik yoshlar kelajak uchun ovoz beradilar!

https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Oct, 12:56


Saylov-2024

Farg'onaliklar munosib hayot uchun ovoz beradilar!

https://t.me/Fargona_trk

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Oct, 12:52


🔷21 октябрь — Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун.

🔷Данғара тумани Ахборот кутубхона марказида Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🔷Тадбирда таниқли ижодкорлар, Маънавият ва маърифат маркази Данғара тумани бўлими рахбари, Данғара газетаси ходимлари, умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

🔷Тадбирда сўз олганлар асрлар давомида ўзбек тили ва унинг ривожига ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз, улар амалга оширган эзгу ишлар ёдга олиниб, бугунги кунда ўзбек адабий тилига қаратилаётган эътибор, ёш авлодни она тилимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида сўз юритилди.

🔷Шунингдек, мактаб ўқувчилар томонидан она тилимизни тараннум этувчи шеър ва кўй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Данғара тумани ҳокимлиги

21 Oct, 10:44


🔷Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги муборак бўлсин!

🔷Данғара тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий ва маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.