СОҒЛОМ ФАРҒОНА @soglomfargona Channel on Telegram

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

@soglomfargona


Инсон саломатлиги барча нарсадан устун

Ҳамкорлик учун: ☎️ +998 (91) 108 31 02
📩 @zhingo78

Инста: instagram.com/soglomfargona
Ютуб: youtube.com/@dominantuz

СОҒЛОМ ФАРҒОНА (Uzbek)

СОҒЛОМ ФАРҒОНА канали: Инсон саломатлиги барча нарсадан устун. Бу каналда сиз саломатлигingizni ҳақида маълумотлар ўрганасиз. Ҳамкорлик учун: ☎️ +998 (91) 108 31 02 ва 📩 @zhingo78 га мурожаат қилинг. Сизга жавоб беришимиз мумкин. Каналда сизга олтин ҳамкорлик имкониятлари берилади. СОҒЛОМ ФАРҒОНА каналинга тилчамиз! Инстаграмда канални кўринг: instagram.com/soglomfargona, ва ютубда: youtube.com/@dominantuz.

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

11 Jan, 06:17


Тиббий суғурта: ўзаро ҳамкорлик, соғлиқ ва кафолат

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалидаги беморлар имтиёзли йўлланма асосида бепул даволанмоқда.

📹Видеолавҳа шу ҳақда.

"Youtube"да кўриш учун: https://youtu.be/nWty5pID-Yw

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

11 Jan, 03:44


Ўтган йиллар давомида Фарғона вилояти 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасида тиббий хизмат сифатини ошириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида эътирофга молик ишлар бажарилди.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий амалий тиббиёт марказининг 2024 йилнинг энг намунали психиатрия хизмати бўйича филиаллари орасида вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонаси бўлиши мумкин. Бунинг учун Сизнинг овозингиз муҳим!

Овоз бериш шу ердан: 👉🏼@narcocenter_uz

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

09 Jan, 06:29


Жараён. Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.

Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов иштирок этмоқда.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

08 Jan, 09:42


Жараён. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистонда электрон сигареталар муомаласини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Мажлисда қатнашган, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг сўзларига кўра, никотинга қарамлик кучайиб, болалар ва ўсмирларда мия шаклланиши бузилишига, интеллектнинг пасайишига, қобилият ва кўникмаларнинг ёмонлашишига, тажовузкорликнинг ривожланишига, астма, бронхит, пневмония, марказий асаб тизими, буйрак ва жигар фаолиятининг бузилишига, инсульт, инфаркт ва бошқа касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, аёлларда репродуктив қобилиятнинг пасайиши, ҳомиладорликда туғма касалликлар ва болалар ўлими билан боғлиқ мутаген таъсирга эътибор қаратди.

Асилбек Худаяров бу соҳада зудлик билан зарур чоралар кўрилмаса, маҳсулотни истеъмол қиладиган ёшлар катта бўлгандан кейин оддий сигареталардан уч баробар кўп чекишни бошлаши мумкинлигини айтди.

Батафсил: 👉🏼gazeta.uz/uz/2025/01/08/vapes/

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

08 Jan, 08:23


"Докторларимиз ҳам ўзимизга ўхшайди. Парҳез ёзиб беради, 3 ойга. Негадир умрбод эмас?"

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

07 Jan, 10:21


❗️Бажараётган ишларингизни матбуот билан ўртоқлашиб туринг. Ёки сиз ҳеч нарса қилмаган лавозим эгаси сифатида тарихда қолаверасиз, шуни унутманг.

📰 «Фарғона шифокори» газетасига 2025 йил учун обуна давом этмоқда

📱 Мурожаат учун телефонлар: (91) 108-31-02, (94) 444-91-76.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

07 Jan, 08:49


​​#Йил_сарҳисоби
#Марғилон_шаҳри 2024 йилда “Соғлом Фарғона” телеграм канали орқали ёритилган материаллар:

1.Марғилон шаҳридаги 4-оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилди
https://t.me/soglomfargona/7531

2.Ҳамкорликда тиббий кўрик ўтказилди
https://t.me/soglomfargona/7918

3.Камтарин инсон эди… - шифокор Назиржон Ғофуров
https://t.me/soglomfargona/7947

4.Марғилон шаҳрида сайёр қабул ўтказилди
https://t.me/soglomfargona/8011

5."Янги боғ" маҳалласида ўқув ва амалий семинар ташкил этилди
https://t.me/soglomfargona/9127

6.Марғилон шаҳар марказий шифохонасига янги гемодиализ аппаратлари ўрнатилиб, ишга туширилди
https://t.me/soglomfargona/9483

7.Қандли диабетга қарши кураш ойлиги Марғилон шаҳрида давом эттирилди.
https://t.me/soglomfargona/9792

8. Марғилон шаҳар марказий шифохонасига замонавий видеоэндоскоп аппарати ўрнатилди
https://t.me/soglomfargona/10074

9.Марғилон шаҳар Тез тиббий ёрдам станцияси янги бинода иш бошлади
https://t.me/soglomfargona/10089

10.Янги йилга янги маскан. Марғилон шаҳрида 1-оилавий поликлиника ҳақида
https://t.me/soglomfargona/10093

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

07 Jan, 07:10


Биласизми? 1999 йил (бундан 26 йил олдин) – дунё тиббиётига улкан ҳисса қўшган шифокор, олим ва файласуф Абу Али Ибн Синонинг башариятга қолдирган бой меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, хусусан унинг маънавий-маърифий мероси асосида ватандошларимизни, айниқса ёшларни тарбиялаш, бу умумбашарий меросдан чет эл фуқароларини хабардор этиш, инсонпарварлик хайрия ишларини амалга ошириш ва соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотида фаол иштирок этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Ибн Сино халқаро жамғармаси ташкил этилган.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

06 Jan, 17:24


Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар — янги босқичда

📹 Сўз навбати Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, фалсафа доктори (PhD) Бобур Примқуловга

Ютуб: 👉🏼https://youtu.be/k5LPiyuYgvw

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

06 Jan, 14:10


"Умримизнинг охиригача имтиҳон топширамиз"

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

06 Jan, 13:15


​​#Йил_сарҳисоби
#Қува_тумани 2024 йилда “Соғлом Фарғона” телеграм канали орқали ёритилган материаллар:

1.“Қорақум” маҳалласи аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди
https://t.me/soglomfargona/7204

2.Саломатликнинг ёш дўстлари мусобaқасининг туман босқичи ўтказилди
https://t.me/soglomfargona/7994

3.Қува тумани туғруқ бўлимида таъмагирлик ва порахўрликка чек қўйилди
https://t.me/soglomfargona/8457

4.Юқумли касалликлар шифохонасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
https://t.me/soglomfargona/8904

5."Новкент" МФЙдаги оилавий шифокор пунктида оммавий сайёр қабул
https://t.me/soglomfargona/9074

6.ТТБ раҳбари Иттифоқ маҳалласида аҳоли билан учрашди
https://t.me/soglomfargona/9203

7.Қува туманида тиббий кўрик ўтказилди. Кексалар шифокорларни дуо қилишди
https://t.me/soglomfargona/9223

8.Қуваликлар Сирдарё тажрибасини ўрганишди
https://t.me/soglomfargona/9245

9.Қува тумани марказий шифохонасидаги лифтлар таъмирланиб, ишга туширилди
https://t.me/soglomfargona/9437

10.“Беморлар фақат дори-дармон билан эмас, тоза ҳаво, яшиллик ва гўзаллик билан даволанади”
https://t.me/soglomfargona/9759

11.Қува туманида янги шифохона барпо этилмоқда. (Видео)
https://t.me/soglomfargona/9841

12.Бир гуруҳ блогерлар Қува тумани марказий шифохонасида бўлиб, беморлар фикрини тинглади. (Видео)
https://t.me/soglomfargona/9878

13.Қува тумани тиббиёт бирлашмасининг бир иш куни. (Видео)
https://t.me/soglomfargona/9905

14.Қува туманида беморлар даволанишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда. (Видео)
https://t.me/soglomfargona/10028

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

06 Jan, 12:03


Муносабат. Ижтимоий тармоқда “Бу ер бозорми ёки тиббиёт бирлашмасими” сарлавҳасида видеолавҳа тарқалди.

Аниқланишича, видеолавҳадаги ҳолат 2024 йил март ойида бўлган ва бу бўйича Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан ходимларга хизмат текшируви тайинланган.

Батафсил: https://telegra.ph/Munosabat-08-11-19

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

06 Jan, 09:10


​​#Йил_сарҳисоби
#Тошлоқ_тумани 2024 йилда “Соғлом Фарғона” телеграм канали орқали ёритилган материаллар:

1.Пиёзчилик маҳалласида саломатлик тадбири ўтказилди
https://t.me/soglomfargona/7198

2.Бўстон маҳалласида соғломлаштириш тадбирлари бўлиб ўтди
https://t.me/soglomfargona/7242

3.Тошлоқлик кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
https://t.me/soglomfargona/7578

4.Тошлоқда “Саломатлик ҳаёт учун 5000 қадам” марафони ўтказилди
https://t.me/soglomfargona/7633

5.Чуқурлаштирилган тиббий кўрик
https://t.me/soglomfargona/8121

6.Арабмозор МФЙ да яшовчи Элёр Олимовдан миннатдорчилик мактуби
https://t.me/soglomfargona/8235

7."Хонака"МФЙ да соғломлаштириш тадбирлари
https://t.me/soglomfargona/8375

8.Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталигига оид махсус репортаж

https://t.me/soglomfargona/8784

9.Холматобод ОШП амалиётчи ҳамшира Дилоромхон Машарипованинг иш фаолиятидан лавҳалар
https://t.me/soglomfargona/8810

10.«Холматобод» ОШП шифокори Аширали Ахмедов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

11.Қумариқ маҳалласида сайёр қабул
https://t.me/soglomfargona/9350

12. “Бесаранг” МФЙ биносида тиббий кўрик
https://t.me/soglomfargona/9421

13.Раҳбар Акмалжон Шерматов байрам тадбирида иштирок этди
https://t.me/soglomfargona/9600

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Jan, 08:08


Биласизми? Ҳар йили 30−50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб:


🔹онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокор ҳамда мобил ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун рентген-лаборантлар штатлари жорий этилади;

🔹Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади;

🔹одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилади;

🔹бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингига нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Jan, 05:05


​​#Йил_сарҳисоби
#Риштон_тумани 2024 йилда “Соғлом Фарғона” телеграм канали орқали ёритилган материаллар:

1.Пандигонда тиббий кўрик ташкил этилди
https://t.me/soglomfargona/7193

2."Навбаҳор" ва "Оқ томир" МФЙларда тиббий кўрик ўтказилди
https://t.me/soglomfargona/7570

3.Риштонда “Ҳамшира -2024” танлови ўтди
https://t.me/soglomfargona/7804

4.Ҳоким тиббиёт бирлашмасида бўлди
https://t.me/soglomfargona/8002

5.Портлаш оқибатида жабрланганлар аҳволи маълум қилинди
https://t.me/soglomfargona/8508

6.Янги раҳбар тайинланди
https://t.me/soglomfargona/8721

7.Янги раҳбар ҳудудлардаги муаммоларни ўрганди
https://t.me/soglomfargona/8733

8.Бунёдбек Ҳожираҳматов “Тўда”, “Дўтир” ва “Қайрағоч” МФЙларда бўлди.
https://t.me/soglomfargona/8949

9.Хайрия ҳашари Риштон туманида
https://t.me/soglomfargona/8993

10."Устозларни эъзозлаб" номли байрам тадбири ҳақида
https://t.me/soglomfargona/9260

11.Шифокор Мухторжон Ҳикматов Ҳиндистон давлатида бўлди
https://t.me/soglomfargona/9955

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Jan, 04:08


Бугун ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат Фарғона водийсида бироз қор ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундуз куни +3...+8 даража илиқ бўлади.

Ўзгидромет

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

04 Jan, 12:41


"Янги йил бизга омадли келди"

ЮТУБ: https://youtu.be/8sZM2JPxtH8

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

04 Jan, 09:45


Эътироф. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан телеграм ижтимоий тармоқ орқали ўтказилган сўровномада Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси 34 681 та овоз йиғиб, 2024 йилнинг энг намунали соғлиқни сақлаш ҳудудий органларидан бири бўлди. Табриклаймиз!

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

04 Jan, 08:21


Эътироф. Ўтган йилда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва 2025 йилги устувор вазифаларни белгилаб олиш ҳамда вилоят Оила ва хотин-қизлар тизими фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, масъуллар ва жамоат фаоллари иширок этди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, 2024 йилда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, она ва бола соғлигини сақлаш, аёлларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш каби бир қатор ишлар амалга оширилди.

Тадбирда мазкур йўналишларда фаол бўлганлар эътироф этилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дурдонахон Устамадалиева вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

03 Jan, 09:37


Жараён. Миллий либосларимиз нафақат миллатимиз кўрки, балки маънавий мафкурамиз ва дунё тамаддунида тутган ўрнимизни ҳам намоён этади.

Фарғона тумани кўп тармоқли марказий поликлиникада миллий либосларимизни сақлаб қолиш, тарғиб этиш ва миллийлигимизни унутмаслик мақсадида ташкил этилган ташаббуслардан биридир.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

08 Dec, 15:09


"Кўчат эккан, боғ яратган" элда азиз дейишади...

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

08 Dec, 10:10


Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар — янги босқичда

📹 Сўз навбати Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори Азизбек Юлдашевга.

📲 https://youtu.be/vxDGvQgTfmY

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

08 Dec, 09:21


​​Тавсиялар. Яқин кунларда Ўзбекистон аҳолиси ва тармоқлар жорий қиш мавсумида биринчи марта аномал совуқлик муҳитига жуда яқин бўлган об-ҳавонинг кескин ўзгаришларига гувоҳи бўлади. Аммо ушбу совуқлик узоқ давом этадиган аномал совуқликни тақдим этмайди.

Шунга қарамай, мазкур тўрт кунлик совуқлик тўлқинининг кишилар саломатлиги таъсири, унинг салбий оқибатларини камайтириш бўйича айрим тавсияларни бўлишишни лозим топдик.

Юқори атмосфера босими аҳоли соғлиғига, айниқса, аллергик, астматик ҳамда қон босими хасталиклари билан оғриётган кишиларга сезиларли таъсир қилиши мумкин. Атмосфера босими кўтарилган вақтда ташқи муҳитда узоқ қолиб кетиш оғир оқибатларга олиб келиши, ҳатто изғирин совуқ вақти ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Антициклон таъсирларга мойил кишилар тонгда тетиклаштирувчи енгил душ қабул қилиши, енгил гимнастика машғулотлари билан шуғулланиши ҳамда овқатланиш рационига калий моддасига бой меваларни қўшиши тавсия этилади. Иммун ва асаб тизимини зўриқтирмаслик мақсадида кундалик иш тартибини ҳам маълум муддат бироз ўзгартириш лозим. Иложи бўлса, кўпроқ дам олган маъқул.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

07 Dec, 10:20


Жараён. Фурқат туманидаги "Томоша" оилавий шифокор пункти ҳудудида "Шифокорлар боғи" ташкил этилди.

Кўчат экиш тадбирига туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бунёджон Мелиев бошчилик қилди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Павлония, Қайрағоч, Богренник ва турли ҳил мевали дарахтлардан иборат жами 1000 дона кўчат экилди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

07 Dec, 06:32


Шоҳимардон қишлоғида бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скрининги ташкил этилди

📹 Унда 250 нафардан ортиқ аёллар тиббий кўрикдан ўтдилар.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

07 Dec, 04:29


Қува тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Аъзамжон Абдураззоқовнинг туман аҳолисига мурожаати

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

06 Dec, 15:59


Жараён. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов шаҳар ва туманлардаги даволаш муассасаларида бўлиб, тиббиёт ходимлари, соҳа вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Шу кунгача Қўқон шаҳридаги даволаш муассасалари, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ходимлари билан мулоқотлар ташкилланди.

Унда кейинги йилларда соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, тиббиётни рақамлаштириш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш, коррупция хавф-хатарлари, Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишдаги муаммолар, тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш, ходимлар учун зарур бўлган этика-деонтология масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, йил сарҳисоби ва келгуси режалар таҳлил қилинди.

Учрашувлар давом этади.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

03 Dec, 16:02


Бугун. Фарғона шаҳридаги тиббиёт масканларида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан тунги профилактик рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Текширув давомида ишчи ходимлар билан ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича суҳбатлар уюштирилди.

Шунингдек, қиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби ҳамда газ ва электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

03 Dec, 13:03


Жараён. Халқаро ногиронлар куни муносабати билан вилоят сурункали касалликлари ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар тиббий реабилитация марказида “Бизнинг диёрда ҳамма тенг ҳуқуқга эга” деб номланган маънавий маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов қатнашиб, эзгулик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик тимсоли бўлган ушбу кунда вилоятимиздаги имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларимизга ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларини билдирди.

Болажонларга хушнудлик олиб кириш мақсадида улар учун байрам дастурхони ёзилиб, кўргазмали чиқишлар ташкил этилди. Фарғона шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби ўқувчилари ижросидаги куйланган қўшиқлар байрам тадбирига ўзгача завқ бағишлади.

Фарғона давлат университети талабалари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан болажонларга совғалар ҳадя этилди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

03 Dec, 12:44


Жараён. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Халқаро ногиронлар куни нишонланди.

Шифохонанинг неврология бўлимида ўтказилган тадбирда бемор болаларнинг кўнгли шод этилди.

Фарғона шаҳар 4- сонли умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан эсдалик совғалари тарқатилди. Мактаб ўқувчилари болаларга ашула ва рақслар ижро этиб беришди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

03 Dec, 09:36


Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича ўқув семинар ўтказилди

📹 Видеолавҳа шу ҳақда.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

03 Dec, 08:28


Кам маош ва ишдаги стресс сизни ҳалок қилиш мумкин — тадқиқот натижалари.

Олимлар кенг қамровли тажриба ўтказиб, қуйидаги хулосага келишди: иш сабабли асабийлашадиган одамларда юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфи 83% га юқори.

Шифокорлар энг салбий омиллардан бири сифатида кам маошни таъкидлашади. Агар сиз кўп иш қилиб, кам маош олсангиз, асабийлашасиз. Асабийлашиш ортидан ўзингизни қийнаш, ишдан чарчаш ва "ички фирибгар" синдроми пайдо бўлади. Кейин бу жараён кумулятив эффект билан ишлайди: чарчаш — депрессия — ишдан бўшашдан қўрқиш — касалликлар.

Энг ажабланарлиси, одамлар буни тушунади, аммо ҳолатни ўзгартириш учун ҳеч нарса қилишмайди. Тадқиқотлар шундан далолат берадики, одамлар ўзгаришдан қўрқади, ва доимий стресс ҳолати улар учун одатга айланиб қолади.

Шифокорлар қуйидагиларни тавсия қилишади:
- Ишда кучингизни оптималлаштиринг ва барча вазифаларни бир вақтда бажаришдан тийилинг;
- раҳбар билан гаплашинг ва қисқа таътилларни кўпроқ олинг;
- йиллик тўлиқ саломатлик текширувини ўтказинг.

Агар раҳбар ҳеч қандай чора кўрмаса, ишни ўзгартириш керак. Ҳар йили юз минглаб одамлар айнан иш сабабли вафот этишади, гап иш жойидаги жароҳатларда эмас, балки асабийлашишда.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

03 Dec, 06:00


Жараён. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Рамзжон Ўтабоев бошчилигидаги мониторинг гуруҳи жойларда бўлиб, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, даволаш муассасаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш ва бошқа мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасидаги ишлар билан танишмоқда.

Яқинда Қувасой шаҳрида ўрганиш жараёнида шифохонадаги ходимлар ва беморлар билан суҳбатлашилди. Муассасада қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасидаги ишлар билан танишилди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

21 Nov, 07:18


Спорт. Узоқ йиллар давомида Фурқат тумани тиббиётига муносиб ҳисса қўшган ва самарали меҳнат қилиб, ўчмас ном қолдирган марҳум шифокорлар Шавкатжон Қодиров ва Маъруфжон Эргашев хотирасига бағишлаб, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка, мини футбол тури бўйича хотира турнири ўтказилди.

—Мазкур тадбирга 55 нафар ходим жалб этилди, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бунёд Мелиев. — Шунингдек, бу кун аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилдик.

Қизғин курашлар остида ўтказилган мусобақада ғолиблар аниқланди ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган бундай тадбирлар эса тиббиёт ходимларининг кунини мароқли ва мазмунли ўтказиш ва саломатлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

20 Nov, 14:49


“Беморлар фақат дори-дармон билан эмас, тоза ҳаво, яшиллик ва гўзаллик билан даволанади”

📹 Қува тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аъзамжон Абдураззоқов марказий шифохонада олиб борилаётган ишлар билан таништирди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

20 Nov, 12:01


Ишдан кетишга тайёрланганимда... 🙂

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

20 Nov, 10:31


Жараён. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Дурдона Устамадалиева Ўзбекистон туманидаги оилавий поликлиникалар, КТМПнинг болалар бўлими ва аёллар маслаҳатхонаси, шунингдек, янги ташкил этилган 6 койкали болалар реанимация бўлимлари ҳамда туғруқ бўлимларида бўлиб, беморларнинг саломатлиги билан қизиқди.

Кўрув вақтида ҳомиладор аёлларга ёрдам кўрсатиш, чақалоқларни перинатал скрининг кўригидан ўтказиш, туғма нуқсонларни барвақт аниқлаш ва ногиронликнинг олдини олиш бўйича мутахассисларга таклиф ва тавсиялар берилди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

20 Nov, 09:46


Муҳим янгилик. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

20 Nov, 07:53


Азиз дўстлар! Вилоятимизнинг ягона тиббий газетаси “ФАРҒОНА ШИФОКОРИ” га 2025 йил учун обуна бўлишнинг айни мавриди! Сабаби, газетада чоп этилган муаллифнинг материаллари «Соғлом Фарғона» телеграм каналида ҳам ёритилади.

Имкониятни қўлдан бой берманг!

📱 Мурожаат учун телефонлар: (91) 108-31-02, (94) 444-91-76.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

19 Nov, 16:08


Факт-рақамларда. Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиали Қўқон туманлараро бўлинмасида хизмат фаолиятини сифат жиҳатдан яхшилаш, муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича бажарилаётган ишлар таҳсинга лойиқ. Бу борада “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси йўлга қўйилгани жуда қўл келяпти.

Мазкур лойиҳада ҳар гал камида иккита ташаббуслар ғолиб бўляпти. Бунинг учун 2023 йилда қарийб 1,3 млрд сўм ажратилди. Шулар ортидан бўлинмада компьютерлар ва 30 дан ортиқ тиббий жиҳозлари ўрнатилди.

Шунингдек, 2024 йилнинг 1-мавсумида бўлинмани капитал таъмирлашга қаратилган 1,3 млрд сўмлик лойиҳа ютиб олинди ва бўлинмани асосий корпуси ва қўшимча 2 бино, ҳовли фасад қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Жорий йилнинг 2–мавсумида ҳам 1,3 млрд сўмлик лойиҳада ғолиб чиқилиб, 60 дан ортиқ жиҳозлар ва янги суд–био химия лабораториясини ташкил этиш учун зарур қўшимча жиҳозлар олинмоқда. Бугунги кунда мазкур лойиҳа доирасида тендер савдолари ниҳоясига етмоқда.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

18 Nov, 16:45


🇺🇿 Байроғимиз 33 ёшда!

Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилояти филиалида ҳам аҳолига шошилинч хизмат кўрсатиш баробарида байрам шукуҳи жўш урмоқда.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

18 Nov, 11:28


Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими Наталья Надирханова аҳолига мурожаат билан чиқди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

18 Nov, 10:07


❗️ДИҚҚАТ! ТАРҚАТИНГ !

«Реацентр Фарғона» клиникасига водийда ягона “КОРВИТ” тиббий аппарати олиб келинди!

Бу аппарат оёқ ости мушакларига стимул бериш ҳисобига миянинг маълум қисимлари фаолияти яхшиланишига ёрдам беради.

Аппарат Инсульт, ДЦП каби касалликларида беморларга ижобий таъсир кўрсатиши исботланган ва Европа ва Россия тиббиётида кенг қўлланилади.

Ҳозирда аппарат учун беморлар қабули олдиндан белгиланмоқда.

Қабулга ёзилиш учун
+998 93 649 38 58 рақамларига ёки телеграм орқали @abidovanoiba мурожаат қилинг!

☝️Хабарни яқинларга жўнатишни унутманг!

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

18 Nov, 08:48


#Факт_рақамларда

Фарғона вилоятида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эскирган тез тиббий ёрдам автомашиналарини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда.

Агар бундан 6-7 йил аввал "тез ёрдам"да фақат “Дамас” автомашиналаридан фойдаланиларди. Ҳозирда Фарғона вилоятида
🚔 70 та “Volkswagen сaddy”,
🚐 31 та “Hyundai”,
🚑 11 та “Nissan”,
🚐 192 та “Дамас”,
🚍 3 та “Toyota”
русумли автотранспорт воситаси аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

18 Nov, 06:03


Азиз ҳамюртлар! 📣📣📣
Ҳиндистоннинг энг нуфузли BLK - MAX клиникасининг юқори тажрибали шифокорларидан БЕПУЛ МАСЛАҲАТ!

Агар сизда;
Жигар касалликлари, жигар церрози, гепатит В,С;
Ошқозон-ичак муаммолари;
Урологик хасталиклар;
Буйрак трансплантациясини бошдан ўтказган беморлар;
Фарзандсизлик ва бошқа урологик муаммолар;
Катталар ва болалар неврологик хасталиклари;
Бош-мия соҳасидаги жиддий касалликлар;
Ва бошқа хасталиклар безовта қилаётган бў‌лса ушбу маслаҳатга ташриф буюринг ва керакли тавсияларни олинг!

‼️Тиббий маслаҳат мутлақо Бепул!

Вақти ва манзиллари:
📌18.11.2024 й. Қува тумани "Арсланов" клиникаси;
📌23.11.2024 й. Фарғона шаҳар "Премиум медикал" клиникаси;
📌24.11.2024 й. Риштон тумани "Муслимабону "клиникаси.

📝Шошилинг!

Ҳозироқ қў‌нғироқ қилинг ва рў‌йхатдан ў‌тинг:
☎️
+998950470552
☎️
+998334977711

Телеграм:
@Helpcareassistant
@Health_check_up

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

18 Nov, 05:31


Жараён. Фарғона шаҳридаги қўғирчоқ театрида Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ва “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши ҳамкорлигида қандли диабет 1-тур билан Д назоратига олинган болалар учун бадиий дастур ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари болажонлар томонидан тайёрланган кўргазмалар билан танишди. Қўғирчоқ спектакли намойиш этилиб, болаларга совғалар улашилди.

Тадбирдан мақсад, диабет билан яшовчи болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўлди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

18 Nov, 04:08


🇺🇿 Энг чиройли эътироф

@IslomKarimov

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

16 Nov, 16:33


Farg‘ona24| Диабет ойлиги доирасида Фарғона шаҳридаги Гулистон маҳалласида тиббий кўрик ташкил этилди

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

16 Nov, 07:14


Ҳомиладорлик допплерографияси нима?

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

16 Nov, 03:53


Бугун жойларга туман тушади.

Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво харорати кундуз куни +10...+15 даража илиқ бўлади.

Ўзгидромет

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

15 Nov, 16:43


Жараён. Бугун, Қўқон тиббиёт коллежи ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситханова ҳудудларда фаолият олиб бораётган патронаж доялар, оилавий шифокорлар, «Аёллар маслаҳатхонаси» ва туғруқ бўлими акушер-гинекологлари учун ўқув-семинар ўтказди.

Унда вазир ўринбосари “Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида таҳлил ва оператив ҳаракат гуруҳини шакллантириш ва патронаж доялар ишининг самарасини ошириш” мавзусида тақдимот қилди.

Семинар давомида қатнашувчиларга ҳамширалар ва дояларнинг ўрни, ҳаракатлари, вазифалари ҳақида кенг тушунчалар берилди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

15 Nov, 11:04


Farg‘ona 24 | Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

15 Nov, 10:15


Шифокорларнинг ёзувини ўқий олиш учун махсус алифбо экан 🤓

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

10 Nov, 15:56


Ёзёвон тумани тиббиётчилари ўз касб байрамларини нишонладилар

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

10 Nov, 15:11


Эътироф. Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига кўра, тез тиббий ёрдам соҳасида фаолият юритаётган бир гуруҳ фарғоналик ходимлар “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва вазир ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Жумладан, Ёзёвон тумани тез тиббий ёрдам бўлими мудири Ёқубов Бахтиёр Ўлмасович ва Бешариқ тумани тез тиббий ёрдам станция чақирув бригада фелдшери Йўлдашев Ислом Ортиқовичлар “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотландилар.

Шунингдек, Бувайда тумани тез тиббий ёрдам бўлими чақирув бригада шифокори Акбаров Исақжон Нигматович Соғлиқни сақлаш вазирининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Муборак бўлсин!

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

10 Nov, 13:05


Ахborot 24 | Kasbidan qadr topgan tibbiyot xodimi

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

10 Nov, 10:53


Қўқон шаҳрида Тиббиёт ходимлари куни нишонланди

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

10 Nov, 09:30


Данғара туманида аҳоли саломатлигини сақлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлида фидойилик кўрсатаётган соҳа жонкуярлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

10 Nov, 09:01


Жараён. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан шифохона фидойиларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари берилди

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

10 Nov, 08:50


#nocomment Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган байрам тадбирлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

10 Nov, 08:12


Эътироф. "Янги Фарғона" газетасининг 2024 йил 9 ноябрь кунги 87-сонида Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган махсус саҳифа тайёрланди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

10 Nov, 06:18


FARG’ONA TIBBIYOTI BUGUN

Joriy yilda viloyat sog‘liqni saqlash tizimida katta o‘zgarish va yangilanishlar yuz berdi. Sohani butunlay transformasiya qilish, uni jahon andozalari darajasiga olib chiqish borasida keng ko‘lamli ishlar amalga oshirilmoqda.
#fargona​ #tibbiyot​ #bugun​ #transformasiya​
---------
Video Adhamoff.

👉https://youtu.be/WU1Z-SgEXc8

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

10 Nov, 04:42


​​Азиз фарғоналик тиббиёт ходимлари!

Оқ халатли сиздек матонатли, қалби пок, самимий ва камтарин инсонларнинг меҳнати ҳамда беминнат хизматингиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Нажот кутиб келган бемор ҳаётини сақлаб қолишда касбий маҳоратингиз ва бор куч имкониятингизни ишга солиб, унга жон бахш этасиз. Бундай туғма истеъдод ва иқтидорнинг сизга инъом этилгани энг олий неъмат бўлган инсоннинг бебаҳо саломатлиги йўлидаги савобли ишингиздир. Сизнинг ана шундай машаққатли меҳнатингизни қадрлаб, ғамхўрлик кўрсатаётган муҳтарам Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизимига бўлган эътибори туфайли соҳада улкан ўзгаришлар бўлди.

Азиз ҳамкасблар!

Ушбу соҳани янада равнақ топтириш сиздек тиббиёт ходимлари қўлида экан, бутун саъй –ҳаракатингизни соғлиқни сақлаш тизимининг равнақи, унинг гуллаб-яшнаши ҳамда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашдек олижаноб ишга қаратасиз ва бу борада олиб борилаётган ишларингизда ўзингизнинг билимингиз, маҳоратингиз, шунингдек, тажрибангиз билан муносиб ҳисса қўшасиз.

Сиз азизларни яна бир бор касбий байрамингиз билан самимий қутлаб, инсон саломатлиги учун бор куч-имкониятингизни аямаслигингизни, шу билан бирга масъулиятли ва шарафли ишларингизда улкан муваффақият, оилангизга эса тинчлик-тотувлик, соғлиқ-омонлик тилаб қоламан.

Бобур Примқулов,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.


@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

09 Nov, 17:13


Фарғона шаҳрида ўтказилган Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тадбирдан фотогалерея (2)

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

06 Nov, 04:34


Кун давомида кўплаб вилоятларда тинимсиз ёғингарчилик кузатилиши мумкин. 💦

Бу ҳақида олдинроқ ёзгандик. 6 ноябрь куни кўплаб аҳоли истиқомат қилувчи вилоятлардан нам ҳаво оқими жуда кўп ёмғир ташлаб ўтиб кетади.

Ўзгидромет ҳам бугун кундуз куни республиканинг 7 та вилоятида (Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкнт ва водий вилоятлари) вақти—вақти билан, баъзи ҳудудларда тинимсиз кучли ёмғир ёғишини маълум қилган.

Булутли об—ҳавода кишиларда серотонин гормон етишмаслиги, тушкунлик, ланжлик, когнитив функция бузилиши рўй бериши мумкин. Серотонин гормонни балансда ушлаш учун албатта овқатланиш рационга бақувват таомларни киритиш лозим.

Бугун ёмғирли об—ҳавода циклонал таъсир хам организмга, хусусан қон босимига таъсир кўрсатиши мумкин.

Организмда серотонин гормонни балансда ушлаш ва циклонал омил таъсирини камайтиришда мана бу материалдаги тавсияларга амал қилган маъқул. Об—ҳаво ўзгаришларидан кучли таъсирга тушаётганлар эса шифокорга мурожаат қилишлари лозим.

#медицина_метеорологияси

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Nov, 16:49


Тамаки чекиш, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликнинг давоси бор, фақат...

📹 Айрим инсонлар оғир-мушкул, балои-офат йўлига ўз ихтиёрлари билан қадам қўядилар. Оқибатда буларнинг ҳаммаси турли хил касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Nov, 15:45


Жараён. Республика ихтисослаштирилган дерматология венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ўқув залида профессор Акрам Рахматов навбатдаги семинар ва тиббий кўрик ўтказди.

Унда вилоят-даволаш муассасалари дерматовенерологлари қатнашди.

Семинар бугунги долзарб касаллик — “Инсонларда кам учровчи дерматологик касалликлар” мавзусида ташкил этилди.

Якунда Республика ихтисослаштирилган дерматология венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази тажрибали шифокори, профессор Раҳматов 35 нафар фуқарони тиббий кўрикдан ўтказиб, 2 нафарига амбулатор даволаниш учун йўлланма берди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Nov, 14:22


⚡️10 йилга бўлиб тўлашга

Таъмирланган уй жойлар!

👉
Уй-жойларни кўриш

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Nov, 12:19


Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов Фарғона шаҳар 2-сонли оилавий поликлиника иш фаолияти билан танишди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Nov, 11:32


Эътироф. Тошкентда “Патронаж доя – аёл саломатлиги таянчи” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, халқаро ташкилотлар вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими ходимлари ўртасида ўтказилган танловда 14 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Тадбирда Сўх тумани кўп тармоқли марказий поликлиника тиббий бригада дояси Нигина Ҳамробоева ҳам эътироф этилди. У “Энг яхши аёллар маслаҳат хонаси дояси” номинациясида ғолиб деб топилди.

Танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Табриклаймиз!

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Nov, 10:24


​​Йиғилишларсиз иш куни... . Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов тиббиёт муассасаларида иш вақтида ўтказилаётган йиғилишлар туфайли беморларга ажратишимиз керак бўлган вақтимиз камайиб кетаётганини қайта-қайта такрорлаб келади. Беморлар кўп вақтини тиббиёт ходимларини кутишга, натижада норозиликлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

—Иш кунимизни йиғилишларсиз ўтказиб, кун давомида бўлимларда даволанаётган беморлар ҳолатини ўрганиш ва уларни стандартлар асосида тўғри даволаш жараёнларини кузатяпмиз, — дейди Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Тошмуҳаммад Саримсақов. —Ҳар куни бўлимларда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашиб, тегишли маслаҳатларни бериб келмоқдамиз.

Фахрий шифокор Ҳабибуллох Раҳматовнинг таъкидлашича, куни кеча тиббиёт бирлашмаси бошлиғи туманлараро қўшма шикастланишлар ва қон томир касалликлари марказининг реанимация бўлимида бўлиб, даволанаётган беморларнинг саломатлиги билан танишди.

Бу ташаббус поликлиникаларда ҳам амалга ошириляпти. Натижада беморлар шифокорларни кутиб ўтиришларига барҳам бериляпти.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Nov, 08:46


10 йилга бўлиб тўлашга фоизсиз

— Тайёр хонадон оқ сувоқ холатда
— Экологик тоза худуд
— Парк Янги Ўзбекистон
— Ҳалол Насия

Каналга обуна бўлинг 👉🏼 UyJoylar.uz

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Nov, 07:28


Куз-қиш мавсумида об-ҳавонинг совиб бориши оқибатида турли ҳил юқумли касалликлар авж олади. Хўш, уларга дучор бўлмаслик учун қандай чора-тадбирларни кўрган маъқул?

📹 Бу саволга мутахассисдан жавоб оламиз.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

05 Nov, 05:16


Бугун жойларда вақти—вақти билан ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда кучли ёғиши мумкин.

Сурхондарё вилоятидан бошқа барча вилоятларда кундуз куни учун ёғингарчилик кутилмаси эълон қилинди.

Кундузи ҳаво ҳарорати +15..+20 даража илиқ бўлади. Шамоллар эсади.

Пойтахтда ҳам шамол тезлиги кучайганда сониясига 12 метрга етиши мумкин экан.

Ўзгидромет

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

04 Nov, 16:16


Одам ДНКси энди Фарғонада ҳам аниқланади

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

04 Nov, 14:22


Жараён. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни ва 11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни байрами арафасида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Куни кеча сана муносабати билан спортнинг мини футбол тури бўйича бўлимлар ўртасида мусобақа ташкилланди.

Тадбирда марказнинг жарроҳлик, реанимация, маслаҳатчи поликлиника бўлимлари ва хўжалик ходимларидан ташкил топган жамоалар ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Муросасиз кечган ўйинларининг финал баҳсида лаборатория бўлими жамоаси реанимация бўлими жамоасини мағлубиятга учратиб, ғолиб бўлди. Поликлиника врачлари жамоасига 3-ўрин насиб этди.

Шифокор-спортчиларни марказ бош врачи Шаҳобитдин Қўчқоров касаба уюшмаси томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

04 Nov, 12:42


Унинг орзуси шифокорлик эди, аммо...

📹 1 соатгина кўз нури қайтишини хоҳлаши ҳақида йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи», «Ўзбекистон ифтихори» Асила Мирзаёрова билан суҳбат.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

04 Nov, 10:59


Жараён. Қўқон шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси радиология бўлими шифокори Музаффаржон Каримов Сеул Миллий Университети шифохонасида малака ошириб қайтди.

У акушер - гинекология ва болалар кардиологияси бўлимларида ўтказган ўқув курсида ҳомилани скрининг текшируви, ҳомилани юрак текшируви, чақалоқ ва болаларда юрак туғма нуқсонларини эрта ташхислаш ҳамда операциялардан кейинги ҳолатни баҳолаш бўйича тажриба оширди.

—Инглиз тилини билганим жуда қўл келди, — дейди Музаффаржон Каримов. —Малака ошириш жараёнида хорижлик ҳамкасблар билан эркин мулоқот қилдим, фикрлар алмашдик.

Сеул Миллий Университети шифохонасида Чехия ва Бельгия давлатларидан келган шифокорлар маҳорат сабоқларини ўтказдилар ҳамда тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий технологиялари билан танишдилар. Якунда М.Каримовга махсус сертификатлар топширилди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

03 Nov, 04:05


Жараён. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тобора равнақ топаётган ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари доирасида тиббий таълим ва менежментни ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш каби йўналишларда қўшма лойиҳалар, шунингдек, шифокорлар билан биргаликда турли мураккаб жарроҳлик операцияларини амалга оширмоқда.

Ўзаро ҳамкорлик бўйича бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Фарғонадан Истамбул шаҳрига малака ошириш учун юборилмоқда. Бу галги гуруҳда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлими мудири Жаҳонгир Ҳоджалиев ҳам бор.

Улар “Медиcал Парк” клиникасида ўтадиган хизмат сафари давомида, Туркия соғлиқни сақлаш тизими, шифохоналар бошқаруви ва у ерда ишни ташкил этиш, соҳадаги ташхислаш ва даволаш стандартларига риоя этилиши ҳамда унинг назорати, бирламчи тизимнинг тузилиши ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажми каби амалиётлар билан яқиндан танишади.

Мутахассислар малака ошириш курслари давомида ўзлаштирган билим ва кўникмаларини миллий тиббиётимизга татбиқ қилиши кўзда тутилган.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

02 Nov, 11:45


Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун

Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида нафақат вилоят аҳолиси балки қўшни Қирғизистон ва Тожикистон республикаларидан нажот истаб келаётган беморларга жаҳон стандартлари асосида, сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Мазкур шифохонанинг кардиохирургия бўлимида йил бошидан буён 8 нафар қирғизистонлик ва 2 нафар тожикистонлик фуқароларнинг фарзандларида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Батафсил: https://youtu.be/q98C9_-B3yw

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

02 Nov, 05:26


Водий вилояти, хусусан Наманган вилоятида ёш болаларда юқори иситмалаш билан боғлиқ мавсумий шамоллаш касалликлари ортмоқда.

Хавода сув буғининг ортиши, ҳароратнинг мавсум учун нол даражага яқин пасайиши водий релъефи учун ҳавода сув буғи ортишини келтириб, туманлик (ғубор, хиралик) ҳодисаларини "чақирмоқда".

Бу эса карусель мисол ўзгарувчан об—ҳаво муҳитида болалар иммун тизимига таъсир этади. Албатта бундай вазиятда ота—оналарнинг тиббий билими ҳам вазиятни барқарорлаштиришда муҳим ҳисобланади. Тўғри, тиббий профилактик ёндашув ёш болаларимизни бу каби иқлим муҳитига ўтишда, мослашиш иммун тизимини ривожлантиради.

#медицина_метеорологияси

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

01 Nov, 14:34


"Оқ аждаҳо ҳамласи" қиссасини ўқиб...

Иқтидорли журналист, ижодкор Мадаминжон Солижоновнинг биринчи китоби ‒ “Оқ аждаҳо ҳамласи” қиссасини қўлга олганимда мақолаларда чархланган қалам насрда қандай юрди экан, деб ўйладим. Кафтдай келадиган 150 саҳифали китобни бир соатда ўқиб тугатдим. Якунда кўз ёшимни тийиб туролмадим.

Шоҳимардон. Бу жой кўпчиликка “Алпомиш” достони орқали таниш. Ижод аҳли Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг сўнгги макони сифатида қадрлайди. Омма учун муқаддас зиёратгоҳ ҳамда бетакрор саёҳатгоҳ. “Оқ аждаҳо ҳамласи” қиссаси воқеалари шу ерда кечади.

1998 йилнинг 8 июлида Шоҳимардонда юз берган табиий офат ‒ сел тошқини бугун кўпларнинг ёдидан кўтарилган, биз қатори ёшлар эса деярли билмайди ҳам.

Батафсил: 👉 https://telegra.ph/-11-01-1313

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

01 Nov, 12:26


Жараён. Эсингизда бўлса, 2022 йил 7 июнь куни Ёзёвонда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилган эди. Президент қарори доирасида ташкил этилган мазкур муассаса 5 та ҳудудга, қўшни вилоят туманларига, қолаверса, хорижлик фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

Масалан, йил бошидан буён марказга 48 000 нафар бемор мурожаат қилган. Бу ерда вертебропластика, декомпрессион трепанация каби юқори технологик операциялар бажарилиб, ҳозиргача 945 та мураккаб амалиётлар ўтказилди. Сурхондарё ва Андижон вилоятлари, Тошкент шаҳридан ўнлаб, ҳатто Бангладеш давлатининг 3 нафар оғир ҳолатдаги беморларига тиббий хизмат кўрсатилди.

Бугунги кунда шифохонада 2 200 нафар беморга хизмат кўрсатувчи гемодиализ бўлими фаолият кўрсатмоқда.

Марказнинг диагностика бўлимида замонавий МСКТ, рентген аппарати, УЗИ, ЭКГ, видеогастроскопия, видеобронхоскопия ёрдамида диагностик ташхислаш ишлари амалга оширилмоқда.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

01 Nov, 08:52


#Факт_рақамларда

Авваллари тез тиббий ёрдамдаги бир чақирувни бригадага етказиш учун 10 – 12 дақиқа кетган бўлса, автоматлаштирилган тизимга ўтилгандан сўнг, бу 1-2 дақиқани ташкил қиляпти.

Бугунги кунда Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали бир вақтнинг ўзида 60 та чақирувни қабул қилиш қувватига эга. Кун давомида марказга 4000 дан ортиқ чақирув тушади. Уларни қабул қилиш учун 200 нафардан зиёд ходим хизмат қилмоқда. Бир чақириқ учун минимал харажат олдин 1627 сўмни ташкил қиларди, ҳозирда 5000 сўмга етказилди.

Бемалол айта оламизки, тез тиббий ёрдам аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиб келмоқда. Бунинг ижобий натижасини эса 2024 йилнинг 9 ойи давомида умумий чақирувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 466 тага камайганидан билиш мумкин.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

01 Nov, 07:09


Жараён. Юртимизда 2006 йилдан бери ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси — Тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланиб келинади. Шу муносабат билан аҳолининг турли қатлами, хусусан, тиббиёт ходимларимиз иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари уюштириш анъанага айланган.

Куни кеча, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида спортнинг шашка, шахмат, стол тенниси ва мини-футбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Марказ бош шифокори Шаҳобитдин Қўчқоров соҳа вакилларини касб байрами билан самимий қутлаб, ғолибларга марказ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

01 Nov, 05:58


—“Мажбурий меҳнат” деб, ҳашардек олижаноб қадриятларимизни йўқотдик! Энди “мажбурий обуна” деб, ўқиш ва тафаккур қилиш саодатини бой бермайлик,—дейди Ёзёвон тумани "Қатортол" ОШП катта ҳамшираси Шоҳидахон Марасулова.

Азиз дўстлар! Вилоятимизнинг ягона тиббий газетаси “ФАРҒОНА ШИФОКОРИ” га 2025 йил учун обуна бўлишнинг айни мавриди!

📱 Мурожаат учун телефонлар: (91) 108-31-02, (94) 444-91-76.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

01 Nov, 04:46


Кимлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

Бу саволга ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов батафсил жавоб беради.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

01 Nov, 03:40


Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +23°С гача иссиқ бўлади.

Ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

24 Oct, 15:17


"Руҳий саломатлик хизмати: ютуқлар ва истиқболлар" мавзусидаги халқаро конференция Фарғона шаҳрида давом эттирилди.

📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

24 Oct, 15:17


Қўқон шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасининг 100 йиллигига бағишланган "Руҳий саломатик хизмати: ютуқлар ва истиқболлар" мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

24 Oct, 05:18


📹 Soʻx tibbiyot markazlaridan biriga aylanmoqda

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

24 Oct, 03:38


Бугун жойларда ҳаво ҳарорати +18°С гача кўтарилади.

Жойларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушади.

Ўзгидромет

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

23 Oct, 17:22


Жараён. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида ҳиндистонлик тажрибали онколог доктор Динеш Пендхаркар билан учрашув ташкил этилди.

Д.Пендхаркар ўзининг умумий онкология соҳасидаги иш тажрибалари ва замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этаётгани билан ўртоқлашди.

Учрашувда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали раҳбари Отабек Каримов ва доктор Динеш Пендхаркар ўртасида турли лойиҳалар асосида икки тарафлама мутахассисларни тайёрлаш ҳамда малака ошириш бўйича ҳамкорлик юзасидан бирламчи келишув музокаралари олиб борилди.

Шундан сўнг ҳиндистонлик мутахассис, шифохона иш фаолияти билан танишди. Шунингдек, шифохонада даволанаётган беморлар консилиум қилиниб, керакли даволаш тавсиялари берилди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

23 Oct, 12:38


Жараён. Вилоят ҳокимлигида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Унда вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ва жамоат фаоллари иштирок этдилар.

Сессияда вилоятда репродуктив саломатликни таъминлаш борасида 2024 йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқуловнинг ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Жуманов Президент қарори ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Сессия давомида вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йилнинг 3-чоракдаги ижроси ҳам муҳокама қилинди. Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

23 Oct, 09:30


Жараён. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида бўлиб, бемор ҳолидан хабар олди. Мазкур ҳолат бўйича шифохона мутахассислари билан суҳбатлашди.

@SoglomFargona

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

23 Oct, 04:19


#Saylov_2024

Аъзамжон Абдураззоқов, Қува тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари: «Сайловларда қатнашиш, ҳар бир фуқаронинг бурчидир»

👉 "YANGI O'ZBEKISTON UCHUN OVOZ BERAYLIK"

СОҒЛОМ ФАРҒОНА

22 Oct, 13:45


ҲАЁТИНГ ЎЗ ҚЎЛИНГДА

Айрим инсонлар янада оғир-мушкул, охири вой ва балои-офат йўлига ўз ихтиёрлари билан билиб-билмасдан қадам қўядилар. Бу наркомания (морфинизм, токсикомания, ичкиликбозлик — алкоголизм, чекиш)дир. Оқибатда буларнинг ҳаммаси турли хил касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади ва албатта натижада умрнинг қисқаришига олиб келади.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=7refXNVaiTk&t=9s

21,665

subscribers

6,052

photos

1,376

videos