Фарғона вилояти ҳокимлиги @fvhokimligi Channel on Telegram

Фарғона вилояти ҳокимлиги

@fvhokimligi


Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.me/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Uzbek)

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали Фарғона вилоятида жамиятни маданиятли ривожлantirish, ob-havo va moliya sohalarida faollikni oshirish va fuqarolarning maishiyatini yaxshilash maqsadida tashkil etilgan. Bu kanal orqali siz o'z fikr va mulohazalaringizni qo'llay olasiz, shuningdek so'nggi yangiliklar va maqolalar bilan birga bo'lishingiz mumkin. Farg'ona viloyati xokimligi kanali sizga eng yangi va maqbul ma'lumotlardan xabardor bo'lish imkoniyatini beradi. Agar sizga shaharimizdagi yangiliklardan, hodisalardan va ijtimoiy masalalardan xabardor bo'lishni istasangiz, bizning kanalga a'zo bo'ling va yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Siz ham jamiyatimizning rivojlanishiga qo'shilish imkoniyatiga ega bo'ling!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

21 Nov, 12:44


"Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, қуйидаги талабгорлар танлов ғолиби деб топилди.

1. “Ihlos travel 1” МЧЖ;
(Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Ўзбегим МФЙ, Бобур шох кўчаси 40в-уй)
2. “Yuksak travel Air” ХК;
(Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси 3б-уй)
3. “Muhtasham travel” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган ш, Шодлик МФЙ, А.Навоий кўчаси 2/1-уй, 3с-хонадон)
4. “Musaffo turizm xizmati” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобур мавзеси 10,4-уй)
5. “Risola travel lux” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси 1-уй)
6. “Xorazm umra jamiyati” МЧЖ;
(Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, П.Маҳмуд кўчаси 350-уй)
7. “Hikmat Umra Travel” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шох кўчаси 43-уй, 41-хонадон)
8. “Real Dreams” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 14-берк кўчаси, 75-уй)
9. “Travel with family” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли 21-уй )
10. “Sofa Marva tour” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Кичик ҳалқа йўли 19-уй)
11. “B2 Management” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ўрикзор кўчаси 124-уй)
12. “Safar time exclusive” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-Чарх Камолон МФЙ, Бунёдкор кўчаси 2-уй).

Изоҳ: Лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги

21 Nov, 12:24


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан"

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Фарғона вилояти ҳокимлиги

21 Nov, 12:07


#Ҳудудларда

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жойлардаги муаммоларни қисқа муддатда ҳал этишнинг самарали ечими сифатида хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон тумани “Даштхасан” маҳалласидаги 37-давлат мактабгача таълим ташкилотининг бино-иншоатлари ҳам айни дастур доирасида мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

1979 йилда қурилган ва ўтган давр мобайнида кўзга кўринарли таъмирлаш ишлари олиб борилмаган боғча инфратузилмасини яхшилашга оид илгари сурилган таклиф энг кўп овозлардан тўплаб, лойиҳа ғолиблигига эришди.

Бюджетдан ажратилган 1 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига масканда таъмирлаш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Натижада таълим даргоҳи буткул янгича ва замонавий кўринишга эга бўлиб, унда таълим-тарбия олувчи 230 нафар болалар ва устоз-мураббийлар учун муносиб шароитлар яратилди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Фарғона вилояти ҳокимлиги

21 Nov, 09:44


Фарғонада куз манзараси ва ҳар қандай об-ҳавода ўз хизмат вазифасини ҳамда бурчини адо этаётган йўл-патруль хизмати инспекторлари!

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Фарғона вилояти ҳокимлиги

21 Nov, 06:55


#Мобил_мухбир

“Ҳалигача ишонгим келмаяпти, Президентимизга минг раҳмат!”

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Республика ишчи гуруҳи Қўқон шаҳрида фаолият юритди.

Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Қўқон шаҳар 2-сектордаги хатлов жараёнида Янги чорсу маҳалласида ёлғиз истиқомат қилувчи Хуршидбек Содиқов қаровсиз уй-жойда яшаётганлиги аниқланиб, ҳомийлик асосида 3 та хонадан иборат уй-жой янгитдан қуриб битказилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари Аҳаджон Акбаров Қўқон шаҳар ҳокимлиги, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур хонадонда бўлиб, Хуршидбек Содиқовга янги қурилган уй-жой топширилди.

Шунингдек, Хуршидбек Содиқовни доимий даромад манбаига эга қилиш мақсадида хусусий секторга ишга жойлаштирилди ва маҳалла еттилиги вакилларига доимий назорат қилишлари учун масъул қилиб бириктириб берилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги

21 Nov, 06:00


Вилоятимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунига етказилаётган бўлиб, истеъмолчиларга ёқилғи–энергетика ресурсларини барқарор етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига куз-қиш даври учун жами 456675 тонна (аҳолига 300 000 тонна, бюджет ташкилотларига 156 675 тонна) кўмир жамғариш режалаштирилган. Айни кунларда “Кўмир таъминот” МЧЖ Фарғона вилоят филиалига қарашли 8 та кўмир омборлари фаолият кўрсатмоқда.

Ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида аҳолини кўмир билан таъминлаш борасидаги ишлар тизимли тарзда амалга оширилмоқда. Аҳолига бир кг кўмир нарҳи 309,8 сўм.

#Yangiliklar

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X

Фарғона вилояти ҳокимлиги

20 Nov, 15:30


Президент: "Ислоҳотларимиз шиддатини пасайтирмасдан, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётимиздаги ўзгаришларни жадал давом эттирсак, 2030 йилга бориб иқтисодиётимиз ҳажмини 200 миллиард долларга етказа олишимизга ишонаман"

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X

Фарғона вилояти ҳокимлиги

20 Nov, 14:10


Фарғона шаҳрида япониялик ишбилармонлар ҳамда вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида Фарғона-Япония иккинчи бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Унда Япониядан 10 дан ортиқ йирик компания вакиллари шахсан иштирок этган бўлса, 30 дан ортиқ компания раҳбарлари эса кунчиқар мамлакатдан онлайн қатнашишди.

Форумни вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов очиб берди.

Форумнинг асосий мақсади иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар билан тадбиркорларни таништириш, уларни янги инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш, Ўзбекистон-Япония ўртасидаги савдо алоқаларини янада жадаллаштиришдан иборат эканлиги таъкидланди. Японияда ва Фарғонада ўтказилган кўплаб музокаралар ва бизнес-форумлар япон инвесторларининг вилоятимизга бўлган қизиқишини кескин орттиргани қайд этилди.

#Yangiliklar

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X

Фарғона вилояти ҳокимлиги

20 Nov, 11:06


"Янги Фарғона" газетасининг 20 ноябрь, чоршанба кунги 89-сони

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

32,217

subscribers

23,261

photos

1,264

videos