Қувасой шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-330 сонли қарори ижроси юзасидан тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда вилоят прокурори Б.Исмоилов, вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Полвонов, шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳардаги барча иш берувчи корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, шаҳардаги алоҳида рўйхатда турувчи 295 та оиланинг 1037 нафар фуқаролари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган вилоят прокурори Б.Исмоилов томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, уларнинг даромад манбаларини ошириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш барча даражадаги раҳбарларнинг биринчи устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.
Аҳоли учун қуйидаги хизматлар кўрсатилди:
Дастур давомида, тадбирда иштирок этган фуқароларнинг фарзандлари учун:
⚽️ 10-14 ёшли ўсмирлар ўртасида мини футбол;
Ушбу тадбир натижасида, шаҳар адлия бўлими ҳамда Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан эҳтиёжманд оилалар аъзоларидан 20 нафарига ҳуқуқий маслаҳат берилди ва 13 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши таъминланди.
Фуқароларнинг 80 нафари ишга жойлаштирилиб, 14 нафар фуқароларнинг касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ҳужжатлари расмийлаштирилди. 34 нафар хотин-қизларга тикув машинаси берилиб, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун 7 нафар тадбиркорга бириктирилди ва бандликлари таъминланди.
Аҳолини сифатли тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича 280 нафар фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, дори-дармонлар билан таъминланди.
Мазкур тадбирга ташриф буюрган барча фуқароларнинг турли жабҳадаги муаммолари хал этилишига эришилди.
Ўтказилган танлов ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ёшлар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир якунида, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида концерт дастури ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига тушлик дастурхони ташкил этилди.
Шундан сўнг, шаҳардаги корхона ва ташкилотлар томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш челленжи бўлиб ўтди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати