Янги меҳнат кодекси📚 @yangimehnatkodeksi Channel on Telegram

Янги меҳнат кодекси📚

@yangimehnatkodeksi


Янги меҳнат кодекси: амалиёт, муаммо ва ечим

Савол, фикр ва мулоҳазалар учун чат: https://t.me/+Sng3OCqhViU1NmJi

Янги меҳнат кодекси (Uzbek)

Янги меҳнат кодекси Telegram канали барча меҳнатчилар учун янгиликлар ва маълумотлар билан тангланган маҳсулотдир. Каналда амалиётлар, муаммолар ва ечимлар бўйича хабарлар, саволлар, фикрлар ва мулоҳазалар мавжуд. Шу ерда сизга меҳнат бўйича муаммоларга ёрдам бериш учун муҳим ва аниқ маълумотлар топишмасини тақдим қилинади

Қуйидаги толиқ чатга кирип, саволларингизни ёзинг ва мавзуга кириш учун ўз фикрингизни билдиринг: [https://t.me/+Sng3OCqhViU1NmJi](https://t.me/+Sng3OCqhViU1NmJi)

Янги меҳнат кодекси📚

08 Jan, 21:34




Меҳнат соҳасидаги саволларингиз бўлса пастдаги линк орқали йўллашингиз мумкин!

https://t.me/+Sng3OCqhViU1NmJi

Янги меҳнат кодекси📚

08 Jan, 15:03


🔔Endilikda mehnat shartnomalari elektron tartibda tuziladi

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 891-sonli qaroriga muvofiq, ish beruvchi va xodim oʻrtasidagi mehnat shartnomalari “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi ("YMMT" IDAK) orqali elektron tartibda tuziladi.

🔖Mehnat shartnomalari ish beruvchi tomonidan shakllantiriladi va taraflar oʻrtasidagi kelishuvga koʻra elektron raqamli imzo (ERI) yordamida imzolanadi.

🟦 Imzolangan elektron mehnat shartnomasini xodim oʻzining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi (my.gov.uz) shaxsiy kabineti orqali yuklab olishi mumkin.

Mehnat shartnomalarining elektron rasmiylashtirilishi natijasida:

▪️
ish beruvchilarga qulaylik yaratiladi;
▪️jarayon soddalashadi va norasmiy bandlik kamaytiriladi;
▪️mehnat shartnomalarining qonuniyligini nazorat qilish imkoni mavjud boʻladi va xodimlarning mehnat huquqlari buzilishining oldi olinadi.

Ish beruvchi va kadrlarga yuborib qo'ying.

@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

06 Jan, 06:21


Hurmatli ish beruvchilar!!!

Ma'lumki, mehnat shartnomasini tuzish va bekor qilish, shuningdek, unga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish “Yagona milliy mehnat tizimi” da ro‘yxatdan o‘tkazilishi shart.

📞Ro‘yxatdan o‘tkazish bilan bog‘liq murojaatlarni qabul qilish uchun qo‘shimcha telefon raqamlari ishga tushganini ma'lum qilamiz. Endilikda 71 200-70-30 dan tashqari quyidagi raqamlar orqali ham murojaat qilishingiz mumkin.

👉99 444-70-31;
👉77 401-70-31;
👉77 401-70-32;
👉77 401-70-34;
👉77 401-70-35;
👉99 444-70-36.


🔵 Shuningdek "Elektron mehnat daftari" telegram guruhida ham ro‘yxatdan o‘tkazish bilan bog‘liq murojaatlaringizni qoldirishingiz mumkin.

Янги меҳнат кодекси📚

02 Jan, 14:58


3-yanvar barcha xodimlar uchun ish kuni.

⚠️Yangi 2025-yilning birinchi ish kuni 3-yanvar kunidan boshlanadi.

✈️Ishxona guruhlariga joʻnatib qoʻying!

@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

25 Dec, 10:14


📆 2025-yilga mo‘ljallangan ish vaqti me’yorlari davomiyligining taqvimi ishlab chiqildi

Ish beruvchi va kadroviklarga joʻnatib qoʻying

yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

24 Dec, 14:45


❗️Rasman: 2-yanvar ham dam olish kuni deb e’lon qilindi

Bu bo‘yicha Prezident qarori qabul qilindi.

Unga ko‘ra, besh kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun dam olish kuni 4-yanvar – shanba kunidan 2-yanvar – payshanba kuniga ko‘chirildi hamda olti kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun 2-yanvar – payshanba qo‘shimcha dam olish kuni etib belgilandi.

Shunday qilib, Yangi yilda olti kunlik ish haftasida ishlaydiganlar 5 kun, besh kunlik ish haftasidagilar 6 kun dam oladi:

28-dekabr (shanba) — 6 kunliklar uchun ish kuni, 5 kunliklar uchun dam olish kuni;

29-dekabr (yakshanba) — barcha uchun odatiy dam olish kuni;

30-dekabr (dushanba) — 6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklar uchun 14-dekabr (shanba) kunidan ko‘chirilgan dam olish kuni;

31-dekabr (seshanba) — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni;

1-yanvar (chorshanba) — Yangi yil bayrami.

2-yanvar (payshanba) — 6 kunliklar uchun dam olish kuni, 5 kunliklar uchun 4-yanvar (shanba) kunidan ko‘chirilgan dam olish kuni.


@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

23 Dec, 09:57


Xodimlarga oylik ish haqi qachon to‘lanishi kerak, kechiktirilsa nima bo‘ladi?

Mehnat kodeksining 333-moddasiga ko‘ra ish haqi kechiktirilsa ish beruvchi har bir kechiktirilgan kun uchun Markaziy bankning o‘sha vaqtda amalda bo‘lgan qayta moliyalashtirish stavkasining 10 foizi miqdorida pullik kompensatsiya to‘laydi.

Hozirgi kunda Markaziy bankining qayta moliyalashtirish stavkasi 13,5 foiz, uning 10 foizi 1,35 foizni tashkil etadi.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Янги меҳнат кодекси📚

06 Dec, 06:31


#АРГОС_эслатади

⚡️Байрам кунлари ходимларни ишлатиш тақиқланади

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

◽️Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Янги меҳнат кодекси📚

02 Dec, 10:38


📆2024 йил 9-декабрь барча учун дам олиш куни.

⚖️Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан, Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

✈️Хабарни барчага етказиб қўйинг!!!

@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

26 Nov, 09:44


❗️Хатто молия органи ҳам МК-333-моддаси бўйича тушунтириш берди.

Тошкент вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси мана бу хатида кечиктирилган иш ҳақи учун тўланадиган МК 333-моддасидаги компенсация МБ қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизини 365 кунга бўлмасдан ҳисобланишини тушунтирган.

☝️Ходимларга, иш берувчиларга ва албатта, судларга ҳам юбориб қўямиз.

👉@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

21 Nov, 06:36


Mehnat to‘g‘risidagi qonunchilikda, mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarda, shuningdek mehnat shartnomasida nazarda tutilgan hollarda xodim mehnat shartnomasida shart qilib ko‘rsatilgan mehnat vazifasiga ko‘ra ishni davom ettirayotganda ish beruvchidan mehnat shartlarini o‘zgartirishni talab qilishga haqlidir.

Xodimning mehnat shartlarini o‘zgartirish haqidagi arizasi u berilgan kundan e’tiboran 3 kundan kechiktirmay ish beruvchi tomonidan ko‘rib chiqilishi kerak.

Xodimning mehnat shartlarini o‘zgartirish haqidagi talablarini qanoatlantirish rad etilgan taqdirda, ish beruvchi unga rad etishning sababi to‘g‘risida yozma shaklda xabar qilishi kerak.

👉batafsil

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Янги меҳнат кодекси📚

20 Nov, 09:46


✔️ Соғлиқни сақлаш, даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология ташкилотларининг шифокорлари ўзаро қариндош бўлгани ҳолда бирга ишлаши мумкин.

Қонунчиликда айнан ушбу тоифадаги ходимлар учун истисно мавжуд.


Бу хабарни шифокорларга ва раҳбарларга юбориб қўйинг.

@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

20 Nov, 05:57


Agar ish beruvchi bilan mehnat shartnomasi tuzmasdan ishlasangiz:

👉Mehnat stajingiz bo‘lmaydi va pensiya ololmaysiz;

👉Ish beruvchi sizni istalgan payt ishdan bo‘shatishi yoki oylik maoshingizni bermasligi mumkin;

👉Noqulay mehnat sharoitlariga duch kelasiz;

👉Bola parvarishi, homiladorlik, tibbiy va mehnat taʼtili pullaridan mahrum bo‘lasiz;

👉Uy, mashina yoki boshqa ehtiyojlar uchun kredit ololmaysiz;

👉O‘zgaruvchan oylik maoshi;

👉Mehnat ta'tilisiz faoliyat;

👉Karyeraning o‘smasligi.


Shunday ekan norasmiy mehnatga rozi bo‘lmang!

@generalissimo_marshal

Янги меҳнат кодекси📚

18 Nov, 09:21


Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаш бўйича низом

@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

18 Nov, 09:13


МЕҲНАТ КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР ТАСДИҚЛАНДИ.

🟥 (эски 133-сонли қарор кучини йўқотди)

Янги меҳнат кодекси📚

18 Nov, 09:06


⌛️Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлиги

📆14.11.2024 йилдан амалда

@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

18 Nov, 09:00


🔔Масофадан туриб ишлаш бўйича наъмунавий меҳнат шартномаси

@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

18 Nov, 08:57


Меҳнат шартномасининг наъмунавий шакли тасдиқланди!!!

Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2024 йилдаги 758-сонли қарори билан меҳнат шартномасини янги шакли тасдиқланди.

@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

16 Nov, 06:02


Янги Меҳнат кодекси бўйича таътилни қандай қайта ҳисоблаш керак?

Янги Меҳнат кодекси меҳнат таътили давомийлиги борасида уларни ҳисоб-китоб қилишда янги талабларни назарда тутади:

1️⃣ таътиллар аввалгидек иш кунларида эмас, балки календарь кунларида ҳисоблаб чиқарилади;

1️⃣ асосий таътилнинг энг кам давомийлиги 21 календарь кунни ташкил қилади (илгари – 15 иш куни эди).

Таътилнинг йигирма бир календарь куни 3 календарь ҳафтани ташкил этади. Бу 6 кунлик иш ҳафтасидан (худди шу уч календарь ҳафтаси) келиб чиқиб ҳисобланадиган таътилнинг 18 иш кунига тенг. Мазкур «формула» келгусида таътиллар давомийлигини календарь кунларда тўғри қайта ҳисоблашга ёрдам беради.

Иккита вариантни кўриб чиқамиз.

1️⃣ Агар жамоа шартномасида ва меҳнат шартномаларида ходимларга қуйидаги таътиллар берилиши назарда тутилган бўлса:

асосий (меҳнат) – 15 иш куни давомийлигида;
қўшимча – 9 иш куни янги МК шартлари бўйича асосий таътилнинг давомийлигини албатта ўзгартириш керак.

Қўшимча таътил кунларининг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан дам олиш иш кунларининг умумий давомийлиги бўйича фақат календарь кунларида қайта ҳисобланиши мумкин.

Мисол учун, агар душанбадан бошлаб 9 иш кунини санашни олсак, улар чоршанба куни тугайди. Энди бу душанбадан чоршанбагача календарь кунларида қандай кўринишини қайта ҳисоблаймиз. 10 календарь кун ҳосил бўлади.

Шундай қилиб, ушбу вазиятда ходимларга янги қоидаларга кўра қуйидаги миқдорда таътиллар берилиши керак:

асосий (меҳнат) – 21 календарь кун давомийликдаги;
қўшимча – 10 календарь кун

2️⃣ Агар жамоа шартномасида ва меҳнат шартномаларида ходимларга қуйидаги таътиллар берилиши назарда тутилган бўлса:

асосий (меҳнат) – 24 иш куни давомийлигида;
қўшимча – йўқ, корхона раҳбариятига ходимларнинг вакиллик органи (касаба уюшмаси қўмитаси) билан биргаликда янги Меҳнат кодексига биноан асосий таътил муддатини 21 календарь кунга ўзгартириш ёки фақат таътил кунларини календарь кунларига қайта ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилишни тавсия қиламиз. 24 календарь кунлари билан таққослаганда, бу ерда таътилнинг қисқариши ва тегишинча, ходимлар меҳнат шароитларининг ёмонлашиши кузатилади.

24 иш куни (4 календарь ҳафта) календарь кунларига қайта ҳисобланганда тахминан йигирма 8 календарь кунни (худди ўша 4 календарь ҳафта) ташкил қилишини эътиборга олинг, бу белгиланган энг кам таътил давомийлигидан (21 календарь кун, 3 календарь ҳафта) кўпроқдир.

Шунинг учун сиз ходимларга давомийлиги 28 календарь кун бўлган таътилни қолдиришингиз мумкин. Бу қонун бузилиш бўлмайди, чунки у меҳнат шароитларини ёмонлаштирмайди, балки яхшилайди.

Ушбу вазиятларнинг барчасини жамоа шартномасида ёзиб қўйишни ва ходимлар билан меҳнат шартномаларига қўшимча келишувлар тузишни тавсия этамиз.

Уларда – асосий ва қўшимча таътил кунлари сонини аниқ белгиланиши керак (меҳнат шартномаси шартларини бироз ўзгартириб). Масалан:

асосий (меҳнат) таътил – 21 календарь кун давомийлигида;
қўшимча – 7 календарь кун,
уларнинг умумий давомийлиги камида 28 календарь кундан кам бўлмаслиги керак. Бу илгари амалда бўлганларга нисбатан меҳнат шароитларини ёмонлаштирмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz

Янги меҳнат кодекси📚

15 Oct, 04:08


Тиббиёт ходимларининг ойлиги оширилди - ВМ қарори тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.10.2024 йилдаги 661-сон

@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

02 Oct, 14:08


Билармидингиз⁉️

МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИГА БЎШ ИШ ЖОЙЛАРИ (ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР) МАВЖУДЛИГИ ТЎҒРИСИДА ВА МЎЛЖАЛЛАНАЁТГАН ХОДИМЛАР ИШДАН ОЗОД ЭТИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА Низом (22.12.1998 858-сон) 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилди.

Бироқ, "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасига асосан, Бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан маҳаллий меҳнат органига ҳар бир ҳисобот ойининг охиридаги ҳолатга кўра электрон тарзда ёки қоғозда тақдим этилади.

🟥 Яна Низом бекор бўлибди деб бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботни топширмай қўйманг, акс ҳолда иш берувчига нисбатан ЎзР МЖтКнинг 229-моддасида назарда тутилган жавобгарликни келитириб чиқаради.

Хабарни иш берувчи ва кадровикларга жўнатиб қўйинг ✈️

@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

01 Oct, 17:26


Иш ҳақи оширилди!

Президентнинг тегишли фармонига кўра

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга;

бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга.

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

@yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

30 Sep, 07:05


📌Unutmang

Bugun hamma xodimlar 1 soat vaqtli ketishi kerak!


Mehnat kodeksining 187-moddasiga ko‘ra, bayram kunlari arafasida har kunlik ishning (smenaning) davomiyligi barcha xodimlar uchun kamida 1 soatga qisqartiriladi.

Ertaga 1-oktyabr — O‘qituvchi va murabbiylar kuni, yaʼni ishlanmaydigan bayram.

Demak, bugun ishga chiqqan xodimlar 1 soat vaqtliroq uyiga ketishga haqli.

🔰 Bayramdan oldingi kuni ishning (smenaning) davomiyligini qisqartirish imkoni bo‘lmagan uzluksiz ishlaydigan tashkilotlarda va ayrim turdagi ishlarda ortiqcha ishlaganlik xodimga qo‘shimcha dam olish vaqti berish yoki xodimning roziligi bilan ish vaqtidan tashqari ish uchun belgilangan normalar bo‘yicha haq to‘lash orqali kompensatsiya qilinadi.

Янги меҳнат кодекси📚

25 Sep, 18:53


Ходимларга ойлик иш ҳақи қачон тўланиши керак, кечиктирилса нима бўлади?

Меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра иш ҳақи кечиктирилса иш берувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасининг 10 фоизи миқдорида пуллик компенсация тўлайди.

Ҳозирги кунда Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси 13,5 фоиз, унинг 10 фоизи 1,35 фоизни ташкил этади.

@mehnatvazirligi

Янги меҳнат кодекси📚

20 Sep, 06:22


📌🔴Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки Меҳнат кодексининг 230 ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.

▪️18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

https://t.me/yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

19 Sep, 12:59


📝Ish beruvchi yoki kadrlar faoliyatini yuritishga mas'ullar xodimlarni ishga qabul qilish va ishdan bo'shatish to'g'risidagi ma'lumotlar o'z vaqtida YaMMT tizimiga kiriting.

Eslatib o‘tamiz, Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-dekabrdagi 971-sonli qarori 25-bandiga asosan mehnat shartnomasi to‘g‘risidagi ma’lumotlarni shartnoma tuzilgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida «YaMMT» IDAKka kiritish orqali ro‘yxatdan o‘tkazilishi lozim.

Qarorning 36-bandiga asosan mehnat shartnomasining bekor qilinishi to‘g‘risidagi ma’lumotlar uch ish kuni mobaynida ro‘yxatdan o‘tkazilishi shart.

https://t.me/yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

19 Sep, 10:05


📆Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузиладиган ҳоллар

🟢меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун;

🟢вақтинчалик (икки ойгача) ишларни бажариш вақти учун;

🟢табиий шароитлар туфайли иш фақат муайян давр (мавсум) ичида амалга оширилиши мумкин бўлганда мавсумий ишларни бажариш учун;

🟢иш берувчининг одатдаги фаолияти доирасидан ташқарига чиқадиган ишларни (реконструкция қилиш, монтаж қилиш, ишга тушириш-созлаш ишлари ва бошқа ишлар), шунингдек ишлаб чиқаришни ёки ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмини олдиндан маълум бўлган вақтинчалик (бир йилгача) кенгайтириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун;

🟢таъсис ҳужжатларига биноан олдиндан белгиланган муддатга ташкил этилган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан;
ишнинг тамомланиши аниқ сана билан белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли хусусиятга эга бўлган, олдиндан белгиланган ишларни бажариш учун қабул қилинадиган шахслар билан;

🟢ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларни бажариш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки стажировкани ўташ учун;

🟢меҳнат органлари томонидан вақтинчалик хусусиятга эга бўлган ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан;
муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан;

🟢Ўзбекистон Республикасига унинг ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тузилади.

https://t.me/yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

07 Sep, 11:44


Барча ОТМлар учун керакли маълумот, шу жумладан хусусий ОТМларга ҳам.👆🏻👆🏻👆🏻

Янги меҳнат кодекси📚

07 Sep, 11:42


Афсус. ОТМлар педагоглари билан муддатли шартнома тузиш амалиёти тўхтамаяпти.

👉@yuristkadr

Янги меҳнат кодекси📚

26 Aug, 06:01


Байрам арафасида дам олиш ва қўшимча дам олиш кунлари тўғрисида расмий иш вақти календари

Маълумот учун

Янги меҳнат кодекси📚

11 Jun, 05:52


QISQACHA TUSHUNTIRISH:

Qurbon hayiti bayramida necha kun dam olinadi?

JAVOB: Prezident qaroriga ko‘ra, olti kunliklar ketma-ket 3 kun, besh kunliklar 4 kun dam olishadi.

15-iyun, shanba — 5 kunliklar uchun DAM OLISH, 6 kunliklar uchun ISH KUNI;

16-iyun, yakshanba — Qurbon hayiti;

17-iyun, dushanba — barcha uchun dam olish kuni (Mehnat kodeksining 208-moddasiga binoan bayram yakshanbaga to‘g‘ri kelsa, dam olish kuni dushanbaga ko‘chiriladi);

18-iyun, seshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni (Prezidentning 22.12.2023-yildagi PF-213-sonli farmoniga asosan).

https://t.me/yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

11 Jun, 05:45


2024 йил Қурбон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олинади

Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

https://t.me/yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

08 May, 12:08


#Биласизми

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

❗️Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга обуна бўлинг — @hrassistant_uz

Янги меҳнат кодекси📚

06 May, 14:23


9-май куни муносабати билан қўшимча дам олиш куни йўқ.

Фақат байрам куни - пайшанба куни дам олиш жума куни - 10 май одатдагидек иш куни.

ПФ-213да ҳам назарда тутилмаган.

https://t.me/yangimehnatkodeksi

Янги меҳнат кодекси📚

05 May, 10:01


Ходим ҳеч қандай сабабсиз ишга чиқишдан бор тортяпти.

Лекин биз унга ички меҳнат тартиби қоидаларини таништирмаганмиз.

Қандай йўл тутсак тўғри бўлади?

👉@yuristkadr

Янги меҳнат кодекси📚

05 May, 10:01


Ходим таътил тугаган бўлса ҳам ишга чиқмаяпти, нима қилсак тўғри бўлади?

👉@yuristkadr

Янги меҳнат кодекси📚

24 Apr, 08:16


Pulli kompensatsiyani xisoblanishi boʻyicha Bandlik vazirligidan navbatdagi tushuntirish!

https://t.me/yangimehnatkodeksi