ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ @yozyovon24 Channel on Telegram

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

@yozyovon24


Ёзёвон тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: 👉yozyovon.uz
Facebook: 👉 yozyovon24
Instagram: 👉 yozyovon_tuman_hokimligi
YouTube: 👉 YOZYOVON TUMAN HOKIMLIGI

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ (Uzbek)

Sizning eng yaqin tuman hokimliqiga qo'shiling! Yozyovon tumanining rasmiy kanalida sizga tuman hokimligining so'nggi yangiliklari, qarorlar va tadbirlar haqida ma'lumotlar taqdim etiladi. Bu kanalda siz tuman hokimligi tomonidan olib borilayotgan faoliyatlar va tuman aholisiga ta'sir qilish uchun atrof-muhit bo'yicha takliflar haqida ham ma'lumotlar topishingiz mumkin. Yozyovon tumanining rasmiy telegram kanaliga obuna bo'ling va eng so'nggi yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Undan tashqari, yozyovon.uz saytiga, yozyovon24 Facebook sahifasiga, yozyovon_tuman_hokimligi Instagram sahifasiga va YOZYOVON TUMAN HOKIMLIGI YouTube kanaliga ham obuna bo'ling. Sizning fikr-mulohazalaringiz va takliflaringiz tuman hokimligiga qadr-qimmat emas!

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

12 Jan, 05:36


Янги Ўзбекистон армияси--
мамлакат таянчи,
халқимиз фахри!

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

11 Jan, 10:04


#Инфографика

👍Текширувлар қандай ўтказилади?

Ушбу инфографика ёрдамида тадбиркорлар фаолиятидаги текширувлар жараёни ҳақида билиб олинг ва ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

11 Jan, 10:03


Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Фарғона шаҳри асосий кўчаларида ҳарбийлаштирилган "Саф юриш"лари бўлиб ўтди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

10 Jan, 17:38


Diqqat, e’lon!

⚡️O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 33 yilligi va Vatan himoyachilari kuniga bag‘ishlab joriy yilning 11-yanvar kuni soat 10:00-12:00 da Farg‘ona shahri asosiy ko‘chalarida harbiylashtirilgan "Saf yurish"lari bo‘lib o‘tadi.

⚡️ Harbiy bo‘linmalarining namoyishkorona piyoda yurishlari "Istiqlol" stadioni maydonidan - I.Karimov kichik xalqa yo‘nalishi va al-Farg‘oniy ko‘chasi yo‘nalishi bo‘ylab harakatlanadi, shungdek, Farg‘ona davlat universiteti sport maydonida faxriy qorovul jamoasi va qo‘l jangi ustalarining ko‘rgazmali chiqishlari, bo‘linmalarning jangovar chaqirig‘i, harbiy orkestrning difele namoyishlari ijro etiladi.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

10 Jan, 17:29


Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

Ҳурматли фуқаролар!

Қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

10 Jan, 13:56


“Ташаббусли буджет”да 2024 йилда амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли, 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли буджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 30 январдаги қарорига асосан маҳаллий буджет маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қуватлаш мақсадида туманда ўтган 2024 йил мобайнида 2 та босқичли “Ташаббусли буджет” жараёнлари бўлиб ўтди.


Telegram | Facebook | 🌍Web sayt

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

10 Jan, 11:37


Фарғона вилоятида 11-12-13 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фарғона вилояти гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11-12-13 январь кунлари вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида ёғингарчилик бўлмайди, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

11 январь куни кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 12 январь куни кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 13 январь куни кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Сўх ва Фарғона тумани тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. 11-12 январь кунлари кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. 13 январь куни эса кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

10 Jan, 09:57


Янги Ўзбекистон армияси--
мамлакат таянчи,
халқимиз фахри!

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

10 Jan, 09:50


Ёзёвон туманида Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганига 33 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирни ,,Халқ сўзи"да ўқинг!

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

10 Jan, 09:50


https://xs.uz/uzkr/post/yangi-ozbekiston-armiyasi-mamlakat-tayanchi-khalqimiz-fakhri

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

09 Jan, 11:52


2025 йил учун Очиқ бюджет (open budjet) лойиҳалари тақвими эълон қилинди.

Унга кўра, биринчи мавсумга 1 февраль куни старт берилади.

Иккинчи мавсум 15 июлдан бошланади.

Ташаббусли бюджет жараёни натижалари 1-мавсум 21 март куни, 2-мавсум 1 сентябрь куни эълон қилинади.

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

09 Jan, 11:21


📹 KONFET QOG‘OZLARI ICHIDAGI NARKOTIK: MAKTABDAGI BOLALARIMIZ XAVF OSTIDAMI?

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

09 Jan, 10:46


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН АРМИЯСИ – МАМЛАКАТ ТАЯНЧИ, ХАЛҚИМИЗ ФАХРИ!

1-сон политехникумида 14 январь – Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, ҳарбий қисм хизматчилари ташриф бурдилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқишиб, яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан барча йиғилганларни муборакбод этдилар.

Туман маданият бўлими хонандалари Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар куйлашди. Ҳарбийларнинг жанговор чиқишларини барча олқишлар билан қарши олди. Ҳарбий қуроллар тақдимот этилди.

Бундай тадбирлар ёшларда Ватанпарварлик туйғусини, унга бўлган муҳаббатни ошириб, ҳарбийлик касбига қизиқишини уйғотади.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

05 Jan, 18:36


Vodiy1.uz сўровномаси бўйича Фарғона вилоятида энг яхши фаолият олиб бораётган ҳоким аниқланди

Vodiy1.uz сайти анъанага содиқ қолиб йил якуни бўйича “Фарғона вилоятидаги энг яхши туман ҳокими ким?” сўровномасини ўтказди.

Сўровномада энг кўп овоз билан Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Жалилов 1-ўринни эгаллади. Таҳририятимиз номидан Дилшоджон Жалиловни табриклаймиз.

Сўровномада энг кўп овоз олган туман ҳокимига “Халқ эътирофи” соврини топширилади.

5 январь соат 23:00дан кейин берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

05 Jan, 13:31


Фарғона вилоятида 6 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фарғона вилояти гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 январь, душанба куни Ёзёвон, Қўштепа, Қува, Тошлоқ, Фарғона туманларида (Фарғона ва Марғилон шаҳарлари) кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир, қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Олтиариқ, Риштон, Учкўприк, Фурқат ва Ўзбекистон туманларида (Қўқон шаҳри) кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир, қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Сўх тумани ва Фарғона тумани тоғли ҳудудларида (Шоҳимардон, Водил ва Қувасой шаҳри) қор ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Jan, 11:35


Фарғона вилоятида 5 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фарғона вилояти гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 январь, якшанба куни Ёзёвон, Қўштепа, Қува, Тошлоқ, Фарғона туманларида (Фарғона ва Марғилон шаҳарлари) айрим жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Олтиариқ, Риштон, Учкўприк, Фурқат ва Ўзбекистон туманларида (Қўқон шаҳри) айрим жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Сўх тумани ва Фарғона тумани тоғли ҳудудларида (Шоҳимардон, Водил ва Қувасой шаҳри) қор ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ, 4 даража илиқ бўлади.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Jan, 10:37


,, АЁЛЛАР ДАФТАРИ" 6-БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ҳоким ўринбосарлари, маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 31 март кунги 145-сонли “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида  2024 йил “Аёллар дафтари” 5-босқичи якунлари ва 2025 йил “Аёллар дафтари” 6-босқичига тайёргарлик ишлари ҳақида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саидахон Усмонова ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март кунги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорида белгилаб берилган “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 5-босқичини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ёзёвон туманида 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларида тизимли ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда туманимизнинг қарийб 116 850 нафар аҳолисининг 57 573 нафарини (49,2 фоиз)  хотин-қизлар ташкил этади. Шундан, 22000 минг нафардан зиёд 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ташкил қилади.

Маҳалла фуқаролар йиғинларидан “Аёллар дафтари”нинг
5-босқичига киритилган 3 121 нафар аёлларнинг барчасига, яъни 3 121 нафарига 1291.6 млн сўмлик ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.
6-босқичда амалга оширилпдиган ишлар бўйича ҳам атрофлича маълумот берилди.

 

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Jan, 09:11


Yangiliklar
02.01.2025

FVB: Yozyovon tumanida targ‘ibot tadbirlari tashkil etildi.

https://t.me/Fargona_trk

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Jan, 07:28


  2025 йил январь ойи пенсия тўловлари учун маблағлар молиялаштирилди.

🔰 Шунингдек, банк пластик картаси орқали пенсия олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди, нақд пул тўловлари эса АТ Халқ банкининг сайёр кассалари орқали 4 январь кунидан амалга оширилмоқда.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Jan, 07:28


2025 йил январ ойи пенсия тўловлари учун маблағлар молиялаштирилди

Шунингдек, банк пластик картаси орқали пенсия олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди.

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, пенсияларни нақд пул шаклида олаётганларга АТ "Халқ банки"нинг сайёр кассалари орқали 4-январ кунидан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: ☎️ 12-71, 📞 73-226-35-26

Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги манзили: https://t.me/fergana_pensiya

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Jan, 04:26


🔈 “Мен Ғолиб” мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди

✔️Бугун 3 январь куни Yugur.uz платформасида “Мен Ғолиб” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланади.

✔️“Мен Ғолиб” югуриш мусобақасининг ўзи 12 январь куни “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади, у ерда мамлакат қуролли кучларининг мингдан ортиқ вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар тўпланишади.

✔️Тадбирнинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилмоқда. Бош ҳамкор сифатида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти иштирок этмоқда.

✔️Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси 3 км ва 10 км масофада ўтказилади.

✔️Иштирокчилар учун слотларни 8 январгача Yugur.uz платформасидаги ҳавола орқали сотиб олиш мумкин.

✔️Югуриш ишқибозлари якка тартибда, идоравий тузилмалар учун жамоавий мусобақалар ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Jan, 04:26


2024 йил рақамларда: таҳлил ва натижалар

https://t.me/hudud_inform

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Jan, 04:26


🥅Фарғонада ақлли йўл белгилари жорий этилмоқда.

Обуна бўлинг👉
@Fargona24

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

03 Jan, 13:00


Фарғона вилояти ҳокимлигининг расмий ахборот манбалари:

🌐 Web-site: fergana.uz

Телеграм: t.me/fvhokimligi

Facebook: facebook.com/fvhokimligi

🌐 Instagram: instagram.com/fviloyatihokimligi/

📹 YouTube: youtube.com/@fvhokimligi

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

28 Dec, 05:44


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН АРМИЯСИ – ЁШЛАР НИГОҲИДА!”

Юртимизда Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг 33 йиллигини муносиб кутуб олиш мақсадида 15 декабрдан 15 январга қадар "Ватанпарварлик" ойлиги, деб белгиланган.

Туманимизда янги йил байрамлари ўтказилаётган бир пайтда Шарқий ҳарбий округнинг фахрий қоровул жамоаси ташриф буюришди. Туман ҳокимлигидан истироҳат боғигача тантанали марш билан юрдилар. Тумандошларимиз ҳам улар билан бир қаторда иштирок этишди.

Истироҳат боғида Ватанни мадҳ этувчи мусиқалар янгради. Ҳарбийларнинг чиқишларини барча олқишлар билан кутиб олдилар.

Бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, ёшларда Ватанпарварлик туйғусини ошириш, ҳарбийлик касбига қизиқишини уйғотиш ҳамда "Халқ ва армия – бир тану бир жон" шиорини амалда кўрсатишдан иборатдир.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

27 Dec, 14:56


2024-yilda “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida qanday ishlar amalga oshirildi?

Xabaringiz bor, so‘nggi yillarda mamlakatimizda ekologik holatni yaxshilash maqsadida Davlatimiz rahbari tashabbusi bilan boshlangan va bugun yaxshi an’anaga aylangan “Yashil makon” umummilliy loyihasi amalga oshirilib kelinmoqda. Xo‘sh, ushbu loyiha doirasida 2024-yil davomida qanday ishlar amalga oshirildi? Shu mavzu bo‘yicha Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi bosh mutaxassisi Aqlbek Normirzayev bilan suhbatlashdik.

💻- https://aniq.uz/uz/y/277417/t
📱- https://m.aniq.uz/uz/y/277417/t

Ko‘proq 👉 @aniquzbek

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

27 Dec, 13:43


#Ифтихор

ЎЗБЕГИМ, ЖОН ЎЗБЕГИМ! Фарғонада минг нафар ёшлар Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидасини жўр бўлиб ижро этди.

28 декабрь – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун. Олтиариқ туманида туғилган бу инсон ўзбек халқининг фахри, юрагидан жой олган шоири эди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан унинг таваллуд санасига бағишлаб креатив видеоролик суратга олинди. Бу фарғоналикларнинг ўзига хос эҳтироми бўлди.

Видеороликда фарғоналик ёшлар севимли шоирнинг ўлмас асарларидан бўлган “Ўзбегим” қасидасини жўр бўлиб ижро этишган.

Видеоролик Vodiy1.uz сайти билан ҳамкорликда олинди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

27 Dec, 11:27


,,Севимли" телеканали
,,Замон" информацион дастури


,, Ташаббусли бюджет":
Ёзёвон туманидаги 6- мактаб замонавий ускуналар билан таъминланди.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

27 Dec, 11:13


ҚОРБОБОЛАР МАРШИ

Туман маркаий истироҳат боғида ўрнатилган ,,Президент арчаси" каттаю кичик байрам иштирокчилари билан гавжум. У ерда кунига юртдошларимиз учун кўнгилочар байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда. Қорбобою қорқиз, эртак қаҳрамонларини айтмайсизми.....

Бугун истироҳат боғидан бир гуруҳ қорбоболар марказий кўчалар бўйлаб, кўп қаватли уйлар олдидан юришиб, юртдошларимизга яхши кайфият улашишди. Болажонлар шеърлар айтишиб, совғалар олишди.

Ушбу кўтаринки тадбирда юртдошларимиз ҳам фаол иштирок этиб, байрам кайфиятидан баҳраманд бўлишди. Ёзёвон кўчалари ҳақиқий байрам манзарасига айланди! Янги йил байрам тадбирлари давом этади.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

27 Dec, 05:35


ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Еттинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияни туман кенгаши депутати Мусожон Охунов очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибидаги “Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши ҳузурида Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссия ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарорни М.Охунов ўқиб эшиттиради.
“Ёзёвон туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида” туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Сайфулло Мирзаевнинг ҳисоботи эшитилди.

С.Мирзаевнинг ҳисоботи юзасидан депутатлар Баҳодиржон Юсупов, Мансуржон Иномов савол ва таклифлар беришиб, жавоб олишди.

Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

27 Dec, 04:43


Фарғонада "Президент арчаси" шодиёналари

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

27 Dec, 03:29


Ёзёвон туманида янги йил шодиёналари муносабати билан ташкиланган арзонлаштирилган байрам ярмаркалари ҳақида ,,Халқ сўзи"да ўқинг!

https://xs.uz/uzkr/post/yangi-jil-shukuhi-kongillarga-quvonch-ulashmoqda

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

26 Dec, 15:27


“Озод Ватан куйчиси” танлови ғолиблари орасида Ёзёвон туманидан иккита мактаб бор

Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят ММТБ, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаб, Vodiy1.uz сайти Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов туғилган санага бағишлаб мактаб ўқувчилари ўртасида “Озод Ватан куйчиси” видеороликлар танловини эълон қилганди.

Овоз бериш натижаларига кўра, 1-ўринни Ёзёвон тумани 26-мактаб, 2-ўринни Ўзбекистон тумани 49-мактаб, 3-ўринни Ёзёвон тумани 40-мактаб, 4-ўринни Ўзбекистон тумани 2-мактаб эгаллади.

Ғолиб видеороликлар муаллифлари 1-ўрин Фарғона ҳокимлиги соврини ва диплом, 2- ўрин Фарғона вилоят ММТБ бошлиғи соврини ва диплом ҳамда 3-4 ўринлар Vodiy1.uz нашрининг 1 миллион сўм мукофотига эга бўладилар.

Табриклаймиз!

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

26 Dec, 13:30


ЯНГИ ЙИЛГА ЧИНАКАМ
СОВҒА БЎЛДИ

Юртимизда шу кунларда янги йил шукуҳи кезиб юрибди. Барчанинг кайфияти чоғ, жойларда янги йил байрам тадбирлари бўляпти.

Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромадга эга бўлишлари учун меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар эгаларига топширилди.

Тадбирда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бош сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

Туман ҳокими 2024 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жами 168 та тикув машиналари ва асбоб-ускуналар берилганини таъкидлаб ўтди. Берилаётган маҳсулотларни асраб, авайлаб ишлатиш ва оилаларига даромад келтиришларини тилади.

Кириб келаётган янги йил билан барчани табриклаб, 41 та тикув машинаси ва 3 та мотокультиватор эгаларига топширилди.

Буни янги йилга чинакам совға деса бўлади.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Dec, 12:09


ТАДБИРКОРЛАР ҲУЗУРИДА

Республика ишчи гуруҳи вакиллари туманимизда бўлишиб, тадбиркорлар билан учрашиб, мулоқот қилдилар.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тадбиркорликни ривожлантириш департаменти директори Тимур Ҳусанов ҳамда вилоят Савдо-саноат ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Азизбек Ғафурбеков тадбиркорлар муаммолари ва таклифларини эшитишди. 15 нафар тадбиркор иштирок этган учрашувда асосий савол кредит олиш бўйича йўлланди.

Билдирилган мурожаатлар кўриб чиқилиб, аниқ жавоб айтилдиган бўлди.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Dec, 11:05


❗️
МУЗEЙ ОЧГАН ОТАХОН
Малик Бой МУҲАММАД

Ёзёвонлик Аҳмаджон Исмоилов кексаликни қалам тебратишдан бошлади. Вулқон тоғлари ҳам узоқдан сокин кўринади. Аммо унинг туб-тубида табиатни ларзага солишга қодир қайноқ лава портлашга ҳозирлик кўраётган бўлади.

📱 Батафсил: jadid.uz/muzey-ochgan-otaxon

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Dec, 07:33


2024 йил декабрь ойи пенсия тўловлари учун маблағлар молиялаштирилди.

Банк пластик картаси орқали олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди ҳамда нақд пул шаклда олаётганларга АТ Халқ банкининг сайёр кассалари орқали тўловлар амалга оширилмоқда.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Dec, 04:54


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Кореянинг “POSCO International” cтратегия ва инвестициялар департаменти директори Хонг Жанг Минни қабул қилди.

Глава области Хайрулло Бозоров встретился с директором департамента стратегии и инвестиций корейской компании "POSCO International" Хонг Жанг Мин.

The Governor of Fergana Region, Khayrullo Bozorov, received Hong Jang Min, the Director of the Strategy and Investments Department at South Korea's POSCO International.

#Uchrashuvlar

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Dec, 04:40


Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

03 Dec, 14:07


#Футбол

АБРОРБЕК ИСМОИЛОВ
,,НЕФТЧИ"ДА

Ишончли манбаларнинг маълум қилишларича, ёзёвонлик футболчи Аброрбек Исмоилов янги мавсумни  ,,Нефтчи" ПФКда бошлайди. Шартнома шартлари келишиб бўлинган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда футбол трансфер ойнаси 10 декабрдан очилади.

Ҳа,  албатта, расмий хабар трансфер ойнаси очилганда, шартнома имзолангандан кейин берилади. Бу мавзуга қайтамиз.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

03 Dec, 13:39


Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам социально-экономического развития, дальнейшего улучшения инвестиционного климата и деловой среды в Ферганской области.

#Mirziyoyev #yigilish #Fargona #rejalar

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

03 Dec, 12:23


Давлатимиз раҳбарининг "Инсон қадри учун" тамойили асосида, яъни аҳолининг барча қатламлари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ёзёвон туманида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туман прокурори Ж.Б.Акбаров бошчилигида сектор ҳудудидаги “Юқори Сойбўйи” ва “Юқори” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

Фуқаролар кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрлик учун миннатдорчилик билдирдилар.

Прокуратура органлари томонидан сектор ҳудудидаги маҳаллаларда кенг кўламли, тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

25 Nov, 15:52


E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 5400 дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!

▪️
Фарғона шаҳридан 318 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 32 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 273 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 2 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 319 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 706 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 158 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 90 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 42 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1327 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 92 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 263 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 695 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 29 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 196 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 226 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 267 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 206 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 237 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

25 Nov, 11:51


Yongʻin xavfsizligi oyligi munosabati bilan Yozyovon tumani FVB xodimlari tomonidan profilaktika tadbirlari oʻtkazilmoqda

Olib borilgan profilaktik tadbirlar " Vodiy TV telekanalining" Vaqt informatsion dasturi orqali keng ommaga efirga uzatildi.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating 💻📝📝🐧🎞

FVB Matbuot xizmati.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating
📹TELEGRAM |📹FACEBOOK |📹YOUTUBE |📹 INSTAGRAM

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

25 Nov, 10:18


#Яшил_макон

"ЯШИЛ ЖАМОАТ ПАРКИ"ГА КЎЧАТЛАР ЭКИЛДИ

Хонобод МФЙдаги “Яшил жамоат парки” барпо этилганига кўп бўлмади. Лекин, шу қисқа вақт ичида кўпчилик ташриф буюрди, турли кўнгилочар тадбирлар ўтказилди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бош туман, шаҳарларнинг ҳокимлари келганида вилоят раҳбари ушбу дам олиш масканидан андоза олиб, туман, шаҳарлар ўзларида шундай жой ташкиллаш кераклигини айтганди.

Бугун ушбу масканда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилди.

Тадбирда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, сектор раҳбари Юсуфжон Комилов ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этдилар.

Туман ҳокими “Яшил макон” доирасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Иштирокчилар яхши ниятлар билан 150 туп манзарали, гул кўчатлари экишди.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

25 Nov, 05:35


2️⃣5️⃣ 25 noyabr kuni jahon hamjamiyati Xotin-qizlarga nisbatan zo‘ravonlikka barxam berish kunini nishonlaydi.

💚 «Bu sana xar bir ayol eʼzozlanadigan, so‘zi tinglanadigan, orzulari kelajak sari yo‘lga aylanadigan dunyoda yashashga loyiq ekani xaqidagi navbatdagi eslatmadir.

⚠️Bugun biz birgalikda zo‘ravonlikka nisbatan: "Yetar, bas!" deya xitob qilamiz. Qo'rquv va shubha-gumonlarni ishonch hissiga aylantirish vaqti keldi. Xar bir ayol tinglanishi va sevikli bo'lishiga erishish fursati yetdi.

🧠 Ijtimoiy himoya milliy agentligi nafaqat so'zda, balki amalda xam gapiradi:

▫️Biz qo'llab-quvvatlash uchun shu yerdamiz!
▫️Biz himoya qilish uchun shu yerdamiz!
▫️Biz xar bir ayol, xar bir qiz hayoti qadrli bo’lishi uchun kurashyapmiz!

🌿Zo'ravonliksiz dunyo xayoldagi orzu emas, bu birgalikda erishsa bo'ladigan maqsaddir.

Qudrat va bardosh ramzi bo'lmish o'zbek qizi Diyora Keldiyorovaga bugungi ishtiroki uchun minnatdorchilik bildiraman» - Shahnoza Mirziyoyeva.

📝telegram    💻 instagram  
📝 facebook   🐧 xcom
🎞 youtube     🎖 ihma.uz

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

24 Nov, 12:20


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Баходир Низамович Курбанов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;

- Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди;

- Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

23 Nov, 15:13


Ёзёвон тумани ҳокими
Дилшоджон Джалиловнинг
2024 йил ўн ойи давомида Юқори Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида бажарилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

23 Nov, 11:15


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш доирасидаги дарахт экиш тадбирида иштирок этди

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

23 Nov, 10:43


Республикамизнинг ҳар бир вилоятида бир вақтнинг ўзида ўтказилган кўчат экиш тадбирлари Фарғонада ҳам кўтаринкилик билан ташкил этилди.

Президентимиз иштирокида бугун Тошкент шаҳри атрофида “яшил” белбоғ барпо этиш лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари кўчат экиш жараёнини бошлаб бердилар. Шундан сўнг мамлакатимизнинг барча вилоятларида ҳам бир вақтнинг ўзида уюштирилган кўчат экиш тадбирлари давом этди ва бу жараён онлайн мониторда намойиш этилди.

Марғилон шаҳрида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида манзарали дарахт кўчатлари экиш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят секторлари раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбар ва ходимлари, вилоят нуронийлари, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

#Yashilmakon

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

17 Nov, 15:19


Экинлардан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деб бекорга айтишмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Айни кунларда ҳудудларда шудгорлаш мавсумига техникаларни тайёрлаш ишлари якунига етказилмоқда. Вилоятимизда кузги шудгорлашда 364 та юқори унумли ҳайдов тракторлари иштирок этади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Ёзёвон, Қўштепа ҳамда Олтиариқ туманларида бўлиб, ҳайдов техникалари созлиги, механизаторлар, операторлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

#Yangiliklar

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

17 Nov, 13:21


   “DR. XALIKOV CLINIC”ДА
50 та янги иш ўрни яратилди


     Президентимиз ташаббуслари билан тиббиётдаги ислоҳотлар ўз самараси беряпти.   Айниқса тиббиётнинг хусусий сектори табора ривожланяпти.

     Туманимиз марказида янги хусусий  ,,DR.XOLIKOV CLINIK" хусусий шифохонасининг ишга тушганлиги фикрларимизнинг яққол исботидир. Ушбу тиббиёт масканининг очилишида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

     --Тажрибали врач, изланувчан тадбиркорлардан бири Шукрулло Турғунбоевга барчаларингизни номингиздан раҳмат айтамиз,--дейди туман ҳокими.--Шундай ҳозирги давр талабларига мос клиникани қуриб битказилишига  бош-қош бўлди. Унинг қурилишига 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган бўлса, унинг бир қисми банк кредити ҳисобидан.. Айниқса 50 дан ошиқ янги иш ўрни яратилгани муҳимдир.

   Тадбирда сўзга чиққанлар клиниканинг фаолиятига омад, шу жойда фаолият бошлаётган тиббиёт мутахассисларига куч-ғайрат тилашиб,   эзгу тилакларини билдирдилар.

      А373--халқаро йўл бўйида жойлашган “DR. XALIKOV .CLINIC” шифохонаси 4 қаватдан иборат. У 74 ўринли бўлиб, беморлар ётиб даволанишлари учун барча шароитларга эга. УЗИ, рентген, лаборатория текширувидан тортиб 2 та замонавий операция блокларида жарроҳлик амалиётигача ўтказилиши имконияти мавжуд. Кардиолог, невролог, терапевт, ЛОР, эндокринолог, уролог, гинеколог, педиатр, офталмолог каби 10 хил йўналишда энг тажрибали врачлар, ҳамширалар хизматда бўладилар.

     Юртдошларимиз учун яна фойдали жиҳатлари – Фарғона, Андижон, Тошкентга бормай, энг замонавий ускуналар, салоҳиятли тиббиёт мутахассисларидан Ёзёвоннинг ўзида сифатли шифо топишга имкони яратилади.


Telegram | Facebook | 🌍Web sayt
                                                       

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

09 Nov, 16:29


Farg‘ona viloyatining Uchko‘prik tumanida payvandchi ayol istiqomat qiladi.

Zumradxon aya Saidovaga payvandchilik ota meros.

Oila bir yilda 20 sotix tomorqasidan 200 million atrofida daromad qiladi.

Yurtimiz sharoitiga yangilik bo‘lgan mevalarni payvandlar, gulchilik kabi yo‘nalishlarda katta tajribaga ega oila.

Mahalladagi 10 ga yaqin xotin qizlar ham band xonadon tomorqasida.


#Mahallalaruyushmasi #mahalla

🔹
Telegram🔹Instagram🔹Facebook

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

09 Nov, 16:29


🌱 Kelajak uchun nihol eking!

👍 Hurmatli yurtdoshlar!

🔍10-20-noyabr kunlari
“dolzarb 10 kunlik” tadbirlarida faol ishtirok eting!

#Mahallalaruyushmasi #yashil_makon

Facebook | Instagram | X | Telegram | You tube

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

09 Nov, 15:54


Туман ҳокими табриги

   КАСБИ ШАРАФЛИ, МЕҲНАТИ УЛУҒ ШИФОКОРЛАР!

     Дилшоджон ДЖАЛИЛОВ,
    Ёзёвон тумани ҳокими.

   Қадрли тиббиёт ходимлари,
соҳа фахрийлари!

    Мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган тиббиёт ходимлари куни билан самимий табриклайман.

    Халқимиз сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар, деб билади ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайди.

    Инсоният пайдо бўлибдики, дардга чалинганда, хасталик хуружларида , аввало, Сиз азизлардан нажот кутадилар, дардларига даъво истайдилар.

  Шифокор касби шарафли, меҳнати эса улуғдир!
 Сиз каби жонкуяр шифокорлар меҳнати ила инсонларнинг ҳаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади.

    Мамлакатимизда бугунги кунда Президентимиз томонидан  замонавий тиббиётнинг ривожланиши учун улкан имкониятлар яратилиб келинмоқда. Буни Ёзёвон тиббиёти мисолида яққол кўриш мумкин. Туманлараро марказнинг ишга туширилиши, марказий шифохонанинг салкам бир млн доллор инвестиция дастури асосида реконструкция қилиниб, даволанувчилар учун нафақат, шаҳар,  балки пойтахтдагидек шароит яратилди.  Қатортол, Иштирхон маҳалла фуқаролар йиғинларида қишлоқ врачлик пунктларининг қайта тикланганидан аҳоли миннатдор бўляпти.

    Ҳурматли шифокорлар,
қадрли тиббиёт ходимлари!


     Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнинигизни эътироф этган ҳолда, Сиз азизларни тиббиёт ходимлари куни байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, меҳнат жамоаларингиз ва хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, дастурхонларингизга қут-барака, эл саломатлиги йўлидаги машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат тилайман!

    Қўлингиз дард кўрмасин, доимо соғ-омон бўлинг, азиз шифокорлар!

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

09 Nov, 15:53


https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-sogliqni-saqlash-sohasi-xodimlariga_655291

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

09 Nov, 07:05


#Яшил_макон
#Зарбдор_ўн_кунлик

2-КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА

2-касб-ҳунар мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва гул кўчатлари экилди.

Кўчат экиш тадбирида туман ҳокими ўринбосари Шероз Мирзалиев, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Умиджон Деҳқонов, мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Шу куни мактаб теварак-атрофига яхши ниятлар билан 120 та гул ва 50 туп манзарали кўчатлар экишди.

Туманимизда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида мевали-манзарали ва гул кўчатлар экиш ишлари давом этмоқда.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

08 Nov, 18:03


Ёзёвон тумани тиббиётчилари ўз касб байрамларини нишонладилар.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

08 Nov, 16:29


Қадрли юртдошлар!
,,Яшил макон" лойиҳаси
доирасида ўтказилаётган
,,Зарбдор 10 кунлик"да
фаол қатнашайлик!

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

08 Nov, 13:23


Автомашина хатланиб,
аукционда сотилди

Туманимизда қарздорнинг “ЕQUNOX  AT  1  LT  AWD MH” русумли автомашинаси хатланиб, аукционда сотиб юборилди.
Маълум қилинишича, мажбурий ижро бюросининг туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қарздор М.А.дан банк фойдасига кредит қарзини ундириш, ундирувни “EQUNOX AT 1 LT AWD MH” русумли автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Қарздор ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни 15 кунлик ихтиёрий муддатда бартараф қилиши тўғрисида огоҳлантирилишига қарамасдан, қарздорликни тўлашдан бўйин товлагани сабабли гаров мулки ҳисобланган автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлар натижасида машина топилиб, давлат ижрочилари томонидан хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилди ва сотилди.
                                                                 
Санжарбек УБАЙДУЛЛАЕВ,
МИБ туман бўлими давлат ижрочиси.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

08 Nov, 13:17


#Фарғона_МТРК
#Янгиликлар

Белбоғли кураш бўйича
Ўзбекистон кубоги мусобақаларига
Ёзёвон тумани мезбонлик қилди.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

08 Nov, 12:55


Fitosanitariya talablariga rioya qilgan holda mosh mahsulotini yuqoridagi davlatlarga eksport qilishingiz mumkin! 👆

📲Biolaboratoriyalar, qadoqlash korxonalari va boshqa maʼlumotlar uchun 📱“App Store” va 📱“Play Market” 👈

#Infographic  #export

🔰 karantin.uz 📱Facebook 📱Instagram📺Youtube ✖️Twitter

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

08 Nov, 12:35


10 ноябрь--Тиббиёт ходимлари куни

    ШИФОКОРЛАР БАЙРАМ ҚИЛИШДИ

     Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган қонунига асосан, юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ҳодимларининг касб байрамлари этиб белгиланган.

     Президентимиз томонидан соҳага берилган эътибор туфайли Ёзёвон тиббиётида кейинги йилларда кескин ўзгаришлар бўлди. Бунинг натижаси ўлароқ, илгари ёзёвонлик шифо истаб шмҳарларга борган бўлса, эндиликда шаҳарликлар туманимизга келиб даволанишяпти.

    Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, ишловчи ходимлар ва фархрийлар ўз  касб байрамларини “Тантаналар саройи” мажмуасида тантанали нишонлашди. Тадбирга туман ҳокимлиги, ташкилот, корхоналардан меҳмонлар ташриф буюришди.

    Файзли байрам дастурхони атрофига жам бўлган соҳа ходимлари ва фахрийларни тиббиёт бирлашмаси раҳбари Тошмуҳаммад Саримсақов касб байрамлари билан табриклаб, шарафли ва машаққатли ишларида омадлар тилади. Тантана иштирокчиларига туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси ҳамда касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

     Соҳа ходимлари вакиллари сўзга чиқишиб, касбдошларига ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.

    Туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорларининг куй-қўшиқларига маза қилиб, рақсга тушдилар.

   Байрамдан барчанинг кўнгли тўлди.


Telegram | Facebook | 🌍Web sayt

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

08 Nov, 04:37


Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун бугундан кучга кирди.

Унга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

#Yangiliklar

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 14:01


Президент сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли – рақамлаштириш эканини таъкидлади.

Насос станцияларига 1,7 мингта “онлайн” назорат қурилмаси ва 12 мингта “ақлли сув” қурилмаси олиб келинган. Лекин улардан олинадиган маълумотларни жамлаб, таҳлил қиладиган ахборот тизими йўқ.

Шу боис, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади. Ушбу марказ сув истеъмоли ва уни ҳисобини юритишнинг ягона ахборот тизимини ишга туширади.

Ҳозирда сув солиғидан тушумнинг 40 фоизи туман сувчиларида қолмоқда. Лекин, 27 та туманда ундирилган сув солиғидан маблағ сув етказиш хизматларига ўтказиб берилмаган. Вилоят ҳокимликларига бир ҳафтада ушбу камчиликни бартараф қилиш топширилди.

Молия вазирлигига бундан буён сув солиғидан тушум бюджет ва сувчилар ўртасида автоматик равишда тақсимланишини таъминлаш топширилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддиларининг ҳисоботлари, фермер хўжаликлари раҳбарларининг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 13:51


Яна бир муҳим масала – баҳор ва куздаги сел сувларини йиғиб, суғоришда ишлатиш лозим.

Масалан, Қўшработ туманининг “Хонназор”, “Чорлоқ”, “Қўрғон”, “Шовона” ва “Қийқим” маҳаллаларидан ўтган сойдан йилига 36 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетади.

Бу ерда кичик сув омбори қурилса, 2,5 минг гектар ерни ўзлаштириш, янги ерларни интенсив сабзавотчилик учун аҳолига бериб, 4 минг ишсизни банд қилиш ва 600 та оилани камбағалликдан чиқариш мумкин.

Бундай сел сув омборларини Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Фарғонадаги яна 9 та туманда барпо қилиб, 50 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш имкони бор.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 13:44


Республика бўйича 2 миллион гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани натижасида ўтган йилнинг ўзида 2 миллиард куб метр сув тежалди. 50 дан ортиқ маҳаллий корхона бундай технологияларни ўзимизда чиқараяпти.

Шундай бўлса-да, томчилаб суғориш жорий қилинди, деб ҳисобот берилган барча далаларда ҳам бу тизим ишламаяпти. Қорақалпоғистонда эса лазерли текислашга 10 миллиард сўм субсидия берилган бўлса-да, бу маблағ ишлатилмасдан қолмоқда.

Масъул идораларга лазерли текислаш, сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши ва ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.

Умуман, келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 13:34


Фермер хўжаликларида 1 минг 700 та насос йилига 1 миллиард киловатт электр сарфлайди.

Уларга электр харажати учун бу йилги бюджетда 170 миллиард сўм субсидия режа қилинган эди. Келгуси йил бунга яна 250 миллиард сўм ажратилмоқда.

Масалан, хоразмлик 92 нафар деҳқон замонавий насос ўрнатиб, электрни 20 фоиз тежаяпти. Қуёш панели ўрнатиш ҳисобига эҳтиёжидан ортган электрни давлатга сотиб, ойига қўшимча 7-8 миллион сўм даромад олаяпти.

Хоразм тажрибасини кенгайтириш мақсадида электр харажати учун субсидияни насосларни янгилаш ва қуёш панеллари ўрнатишга боғлаш кераклиги қайд этилди.

Ушбу тажриба асосида ҳар йили 1000 тадан фермерни янги тизимга ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 13:24


Президентимиз 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлишини таъкидлади.

Ҳозир республикадаги 2,5 миллион гектар ерни суғоришга 1 минг 600 дан зиёд насос станция йилига 6,8 миллиард киловатт электр сарфлаяпти. 2017 йилда 2 миллион гектарга 8,3 миллиард киловатт ишлатилар эди.

Хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга Жиззах ва Наманган бош насос станцияларини шаффоф ва жозибадор шартда халқаро тендерга чиқариш топширилди.

Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 13:10


Ҳар бир каналга Ирригация университети, Сув муаммолари илмий институти, 9 та техникумни “дуал таълим” асосида бириктириш муҳимлиги таъкидлади.

Улар лойиҳадан бетонлаш тугагунча бўлган барча жараёнларни илмий ёндашув асосида кузатиб, тавсия ва хулосасини беради.

Каналларни бетонлаш ҳисобига сув оқими тезлашади. Бу – кичик ГЭСлар қуриб, электр олиш учун катта имконият.

Масалан, Навоий вилояти каналларида 11 мегаваттли 148 та микро ГЭС қуриш бошланди. Бунда маҳаллий компонент юқори бўлган, Навоийни ўзида ишлаб чиқарилаётган ускуналардан фойдаланилмоқда.

Умуман, республикада 2 мингта мана шундай микро ГЭС қуриб, йилига қўшимча 600 миллион киловатт электр олиш мумкинлиги таъкидланди.

Вилоят ҳокимлари олдига Навоий мисолида ўз ҳудудларининг саноат салоҳиятини ишга солиб, маҳаллий компоненти юқори бўлган шундай микро ГЭСларни лойиҳалаштириш ва барпо этиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 13:00


Ноябрь-март ойлари каналларни бетонлаш учун энг қулай вақтлиги таъкидланди. Ҳали 18 минг километр магистрал ва 94 минг километр ички каналларни бетонлаш зарур.

Каналларда йилига 13 миллиард куб метр сув йўқотилаяпти. Бу – Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарёнинг бир йил ишлатадиган сувига тенг.

Шу сабабли келгуси йилда бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Масъул идораларга 66 та магистрал канал лойиҳаси ва экспертизасини якунлаб, қурилиш ишларини тез фурсатда бошлаш, бунга арзон цемент етказиб беришни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддилар ҳар бир каналга ажратилаётган ҳар бир сўмни мақсадли, тежамкорлик билан тўғри ишлатиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 12:50


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан
оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш
чора-тадбирлари
юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам рационального использования и снижения потерь водных и энергетических ресурсов в сельском хозяйстве.

Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 12:50


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бошланди.

Жорий йилда мамлакатимиздаги сув омборларида ўтган йилга нисбатан кўп сув йиғилгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу ҳолат хотиржамликка берилмаслик лозимлигини қайд этди.

Дунёда бир вақтлар чўл бўлган ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, бошқа жойларда қурғоқчилик кенгайиб бораётган шароитда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танланган йўл тўғри бўлгани таъкидланди.

Биргина 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани ҳисобига 200 минг гектарда сув яхшиланди, йилига 450 миллион куб метр сув иқтисод бўлаяпти.

Сув бошқаруви ислоҳ қилиниб, туман даражасида сувни ҳисобга олиш тизими шаклланди, фермерлар сувни ҳисоб-китоб қилишни ўрганди. Шаффоф тизим туфайли бу йил ерга 2 карра кўп сув борди, яна 6 миллиард куб метр сув ҳисоби жой-жойига қўйилди.

Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 12:50


Йиғилишда соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга республика бўйича ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти. Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 2-3 баробар юқори.

Охирги йилларда 1 миллиард доллар ҳисобига Қарши, Аму-Бухоро, Аму-Занг каби йирик насос станциялар модернизация қилинди.

Лекин, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарёда ўрта ва майда эскирган насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.

Бетонлаш ҳисобига йўқотиш 10-15 фоизга камайган бўлса-да, 20 та туманда йўқотишлар республикада энг юқори.

Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 12:50


Йиғилишда Жиззах вилояти Дўстлик тумани мисоли кўриб чиқилди.

Туманда хитойлик инвесторлар билан сув бошқарувини ақлли тизимга ўтказиш бўйича лойиҳа якунига етказилди.

Сув тақсимланадиган 2 мингта нуқтага ҳисоблагич ва видеокамера ўрнатилиб, кимга қанча сув боргани аниқ кўринади. Автоматлашган бошқарув орқали 20 фоиз, суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳисобига яна 10 фоиз сув тежалади. Сув бошқаруви хусусий секторга берилиб, фермерлар билан кооперация тузилади.

Вилоятлар ҳокимларига Дўстликдаги янги тизимни ўрганиш, вилоятидаги сув таъминоти оғир ва харажати қиммат 1 тадан туманда Дўстлик тажрибасини жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 11:49


Farg‘ona viloyatining Uchko‘prik tumanida istiqomat qiluvchi Ma’rifat Ergashova bu yilgi qishni xotirjam o‘tkazadi.

19 yil uy-joy bilan bog‘liq muammo sabab yolg‘iz qizi bilan qiynalgan ayolga mahalladoshlar birlashib shinamgina boshpana qurib berdilar.


#Mahallalaruyushmasi #gandbol

🔹
Telegram🔹Instagram🔹Facebook

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 10:08


#Танлов

ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ
     
28-болалар мусиқа ва саънат мактабида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралашнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда  умумтаълим мактаблари ҳамда тумандаги 14-30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизлар адабиёт, санъат, маданият, фан, таълим, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ижод қилаётган ҳамда фаолият юритаётган иқтидорлар иштирок этишиб, ўзларининг маҳоратларини намойиш этдилар.

Танловнинг адабиёт йўналишида Саодат Сулаймонова, санъат йўналишида Зарнигор Солижонова, жамоатчилик йўналишида Гулжахон Тоҳирова, таълим йўналишида Ойнура Исроилова, маданият йўналишида Робахон Абдуқаҳҳорова, спорт йўналишида эса Саломатхон Раҳмонбердиевани ҳакамлар ғолиб, деб топишди. Энди улар  вилоят босқичида иштирок этишади.

Танлов ғолибларига туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

07 Nov, 07:41


#Жараён
#Танлов

ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ
     
28-болалар мусиқа ва саънат мактабида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралашнинг туман босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда  умумтаълим мактаблари ҳамда тумандаги 14-30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизлар адабиёт, санъат, маданият, фан, таълим, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ижод қилаётган ҳамда фаолият юритаётган иқтидорлар иштирок этишмоқда.

Танлов якуни бўйича батафсил кейинроқ маълумот берамиз.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Nov, 13:10


https://t.me/farstataxborot/22362

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Nov, 13:10


  2024-yil noyabr oyi pensiya toʻlovlarini uchun mablag‘lar moliyalashtirildi.

🔰 Shuningdek Bank plastik kartasi orqali pensiya oluvchilarning plastik kartalariga mablagʻlar toʻliq yuklandi hamda naqd pul shaklda olayotganlarga AT Xalq bankining sayyor kassalari orqali toʻlovlar 4-noyabr kunidan amalga oshirilmoqda.

🔖 Pensiya jamgʻarmasi Fargʻona viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

☎️ 12-71

📞 73-226-35-26

✍️ @BTPJ_FAR_VIL_SAVOL_JAVOB

⚡️ | Youtube |  ⚡️| Facebook |  ⚡️| Instagram |

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Nov, 11:34


Фарғонада водийда ягона бўлган Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилди.
_
В Фергане открыта единственная в долине лаборатория судебно-биологической экспертизы по анализу ДНК человека.
_
The Fergana branch of the Republican Forensic Examination Center, named after K. Suleimanova and operating under the Ministry of Justice, has inaugurated its new building.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Nov, 11:20


Yo‘l yoqasida joylashkan savdo do‘koni egalariga murojaat
——-
Йўл ёқасида жойлашкан савдо дўкони эгаларига мурожаат

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

04 Nov, 11:17


ҚАТЪИЙ ТОПШИРИҚЛАР БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-106- фармонига асосан, А-373 халқаро йўл ёқасида хизмат кўрсатиш бўйича 24,7 га ер майдони ажратилган. Бу майдон 79 та лотга ажратилган. Ҳозирда “E-auksion” орқали сотувга чиқарилган.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ҳабиб Сирожитдинов ва Нуриддин Мамажонов ажратилган ер майдонида талабгор тадбиркорлар билан учрашишди. Улар тадбиркорлар мурожаатларини эшитишиб, фаолият бошлашлари учун тўсиқ бўлаётган айрим масалаларни муҳокама қилишди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Сирожиддинов тадбиркорлар томонидан ер ютиб олинганига қарамай, уларга масъул ташкилотлар томонидан чегаралари аниқлаштириб берилмагани учун қатъий эътироз билдирди.

Тадбиркорларга лойиҳаларини тезроқ амалга оширишлари учун шароитлар яратиб бериш кераклиги таъкидланди. Бу масалалар бўйича тегишли масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

03 Nov, 13:44


"Нефтчи" жамоамиз ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилиб, ғалабага эришди.

Иккинчи бўлимда Нсунгуси ҳисобни очган бўлса, Ғофуров 86-дақиқада иккинчи голни киритди. Кўп ўтмай, Каримов ҳисобни қисқартирди – 1:2.
Шу тариқа," Нефтчи" жамоамиз 36 очко билан 6-ўринда қолди, "Бунёдкор"нинг 5 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига эса барҳам берилди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|X

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

03 Nov, 12:18


Dang‘ara tumanining "Chinorov" MFY da istiqomat qiluvchi Farhod Tursunaliyevni birinchi guruh nogironlik belgisi bor.

Ammo nolimaydi, oyoqlarida erkin yurolmasa-da, qo‘llari mehnatda doim uning

Elektr jihozlari ustasi Farhodjonning uch nafar farzandi bor. Hunari ortidan topayotgan 5-6 million so‘m oylik daromadi bolalari ehtiyojiga yetyapti.


#Mahallalaruyushmasi #faoliyat

🔹
Telegram🔹Instagram🔹Facebook

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

03 Nov, 07:28


#Фарғона_24

,,Янги Ўзбекистон" массиви
Ёзёвон мўъжизаси

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

02 Nov, 01:52


Bugun Rossiya Federatsiyasi Hukumati Raisining o‘rinbosari Dmitriy Chernishenko bilan uchrashuv o‘tkazdik.

O‘zbekiston bilan Rossiya o‘rtasidagi hamkorlikni rivojlantirishning dolzarb jihatlari yuzasidan fikr almashib, ijtimoiy sohaga hamda davlatlarimiz rahbarlarining uchrashuvlarida erishilgan kelishuvlarni samarali amalga oshirishga alohida e’tibor qaratdik.

Ta’lim sohasidagi unumli sheriklik natijalari, xususan, yaqin kelajakda Rossiyaning yana bir oliy ta’lim muassasasi – Bauman nomidagi Moskva davlat texnika universiteti filiali ochilishi mamnuniyat bilan qayd etildi.

_

Сегодня состоялась встреча с заместителем Председателя Правительства Российской Федерации Дмитрием Чернышенко.

Мы обменялись мнениями по актуальным аспектам развития узбекско-российского сотрудничества, уделив особое внимание социальной сфере и эффективной реализации договорённостей, достигнутых по итогам встреч глав наших государств.

С удовлетворением отметили результаты плодотворного взаимодействия в области образования, в частности открытие в ближайшем будущем филиала очередного российского вуза — Московского государственного технического университета имени Баумана.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

01 Nov, 10:52


Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси огоҳлантиради!

Жамоат жойларида совуқ қурол олиб юриш қонунан тақиқланади.

👉@Milliygvardiya_Fargona👈

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

01 Nov, 05:52


“УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ


🔎 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.

⚡️Жумладан, туроператорлар томонидан октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.

🤔Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди. (02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон)

Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.

🔴Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.

🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

01 Nov, 05:24


https://t.me/fargonajurnalist/470

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

01 Nov, 05:03


🔹Фарғонадан етишиб чиққан таниқли шоир ва ижодкорлар халқимизнинг фахр-ифтихоридир. Эркин Воҳидов, Охунжон Ҳакимов, Анвар Обиджон, Энахон Сиддиқова, Иқбол Мирзолар "Ўзбекистон халқ шоири" фахрий унвонига сазовор бўлишган.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/RegionF

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

01 Nov, 05:02


Қарор ва ижро

ХАЛҚАРО ЙЎЛ ЁҚАСИДА

Республика ишчи гуруҳи томонидан 2024 йил 28 октябрь куни вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги “Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2022 йил 27 апрелдаги фармойиши ҳамда топшириқларга мувофиқ, вилоятдаги туризм объектлари, бозорлар, аэропорт, вокзал, автошоҳбекатлар, ижтимоий соҳа объектларида ҳамда ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида санитария-гигиена хоналарининг мавжудлиги, санитария-шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги ҳамда уларда ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар яратиш юзасидан ўтказилган ўрганишлар якуний таҳлил қилиниб, қатор топшириқлар бериб ўтилди.

Берилган топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан А373-халқаро йўл ёқасида жойлашган объектлар ҳукумат қарори талаби бўйича ўрганилди.

Афсуски, қатор тадбиркорлик субъектларида қилиниши зарур бўлган ишларга қўл урилмагани маълум бўлди. Ишчи гуруҳ томонидан улар расмий огоҳлантирилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича муддат белгиланди.

Ўтган икки кун давомида бир қанча ободонлаштириш ишлари қилинди. Йўл ёқаларига гул кўчатлари экиляпти.

Ўрганиш ишлари давом этади.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

31 Oct, 15:23


#Куз_қишга_тайёргарлик

Бугун МФЙ раислари сай ҳаракатлари билан 492 тонна 390 кг кўмир олиб келиниб, фуқароларга тарқатилмоқда.
Видеолавҳада Наврўз МФЙда кўмир тарқатиш жаранёни акс этган.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

31 Oct, 12:39


1 ноябрдан бошлаб ойлик базавий лимит иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтади.

«Hududgazta’minot» хабарига кўра, ижтимоий норма миқдори 100 м3 дан - 500 м3 га оширилади. 

Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун)
501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм
2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм
5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм
10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм
.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

31 Oct, 12:22


Ўзбекистон COP29да иштирок этади: самарали ҳамкорлик ва янги имкониятлар

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 11–22 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (BMT UNFCCC) иштирокчилари конференциясининг 29-сессиясига (COP29) қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

COP29 доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзбек маданияти, тарихи ва ноёб муҳити асосидаги анъанавий тамойиллар ва технологияларни акс эттирувчи Миллий павильон очилади. Анъанавий ўзбек хонадони – «ҳовли» намунаси бўлган павильон йиллар давомида ҳар бир ўзбек хонадони маскани бўлиб келган ҳовли муҳитини ўз ичига олади.

Бу ерда табиат уйнинг бир қисмига айланади: узум билан қопланган яшил майдонлар соя ва қулайлик яратади, анъанавий материаллар ва қадимий қурилиш усуллари эса экологик тоза ва барқарорликни ўзида мужассам этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

24 Oct, 16:45


# xalqaro_konferensiya

ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ
фуқаролик жамияти ривожида кўринади


2024 йил 24 октябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида “Эркин фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган анжуманда 10 дан ортиқ хорижий ва 100 дан зиёд маҳаллий экспертлар, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий доиралар вакиллари, сиёсий партиялар фаоллари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистоннинг демократик тараққиёт йўлидаги ислоҳотлари, айниқса фуқаролик жамияти соҳасидаги туб ўзгаришлар, мамлакатнинг очиқлик ва шаффофлик борасидаги ютуқлари жаҳон ҳамжамияти эътиборига ҳавола этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
👉 Kanalga ulanish - @cadpuz

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

24 Oct, 05:41


📍"Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

24 Oct, 05:41


Сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланмоқда

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

24 Oct, 05:41


Saylov-2024

Chempionlar mamlakati - Yangi O'zbekiston uchun ovoz beramiz!


https://t.me/Fargona_trk

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

24 Oct, 05:41


Saylov-2024

Farg'onalik hunarmandlar saylovda faol ishtirok etadilar!


https://t.me/Fargona_trk

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

24 Oct, 05:41


Saylov-2024

O'zbekitson - umumiy uyimiz! Shu yurtda yashayotgan barcha fuqarolar uning kelajagi uchun ovoz beradilar!


https://t.me/Fargona_trk

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

24 Oct, 05:41


Saylov-2024

Bag'ri keng O'zbekiston taraqqiyoti uchun ovoz beramiz!


https://t.me/Fargona_trk

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

24 Oct, 05:41


Saylov-2024

Chempionlar ustozlari saylovda faol qatnashadilar!


https://t.me/Fargona_trk

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

24 Oct, 05:41


Saylov-2024

Mehnatdan baxt topgan farg'onaliklar yorug' istiqbol uchun ovoz beradilar!

https://t.me/Fargona_trk

3,603

subscribers

45,853

photos

4,370

videos