SAFAR @safarblog Channel on Telegram

SAFAR

@safarblog


Жамиятдаги долзарб ижтимоий воқеаларга муносабат, илм-фан янгиликлари ва шахсий кузатишлар.
P.S. Каналнинг Нозим Сафарига алоқаси йўқ.

ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot

админ: @safarblog_bot

SAFAR (Uzbek)

Safar - bu jamoyatdagi dolzarb ijtimoiy voqealar, ilm-fan yangiliklari va shaxsiy kuzatishlar haqida ma'lumotlarni olish uchun mo'ljallangan Telegram kanal. Kanalda Nozim Safariga aloqadar ma'lumotlar va yangiliklar mavjud emas. Safar kanali a'zolari jamoaviy muloqotlarda ishtirok etib, yangi bilimlar va so'nggi yangiliklar bilan tanishishlari mumkin. Odatda, har bir paytda yangi, mayda va dolzarb ma'lumotlar kanalda ommalashtiriladi. Kanaldagi matirlar va ma'lumotlar hamma uchun foydali bo'lib, hayotda muhim joy o'zlashtiradi. Agar siz ham Safar kanali a'zosi bo'lishni xohlaysiz, @safar_reklama_bot bo'ti orqali kanalga murojaat qilishingiz mumkin. Kanalning ma'muri: @safarblog_bot.

SAFAR

21 Nov, 13:07


😱 O'zbekistonliklar eng ko‘p nimaga pul sarflayotgani ma'lum bo'ldi

So‘rovnoma natijalari bilan tanishing 👇

SAFAR

20 Nov, 16:40


Айтишларича, белгиланмаган жойда парковка қилган коляска, самокатларни жарима майдонига опкетишаётган экан☺️

@safarblog

SAFAR

20 Nov, 14:31


Олимлар «чиройли» қаришга нималар ёрдам беришини аниқлади

International Social Work нашрида эълон қилинган янги тадқиқот оилавий ҳолат ва муносабатлар тарихи муваффақиятли қаришга таъсир кўрсатишини исботлади.

Тадқиқот 7 000 нафарга яқин кекса канадаликни қамраб олди ва қизиқ гендер фарқларни ажратиб кўрсатди.

🔹 Уйланган иштирокчилар ҳеч қачон оила қурмаганларга нисбатан кўркамроқ қаригани маълум бўлди.

🔹 Ҳеч қачон турмуш қурмаган аёллар ажрашган ёки беваликни бошидан кечирган аёлларга нисбатан чиройлироқ қарилик аломатларини намоён этди. Бунда турмуш қурган аёлларнинг қариш борасида ёлғиз аёллардан устун жиҳати йўқлиги аниқланди.

Ҳар икки жинс учун кўркам қариш омиллари сифатида қуйидагилар белгиланди:
- Ижтимоий алоқаларни қўллаб-қувватлаш
- Мунтазам жисмоний фаоллик
- Чекишдан воз кечиш

Тадқиқотчилар муваффақиятли қариш тушунчасига комплекс ёндашилгани ва бунда нафақат жисмоний, балки руҳий ва ижтимоий ҳолат ҳам ҳисобга олинганини таъкидлади.

Бўйдоқларнинг 2025 йилда уйланмаслиги учун сабаб қолмади, менимча😁

@safarblog

SAFAR

20 Nov, 11:51


Орзуингиздаги уй - InfinBANK ва NRG билан

NRG Uzbekistan ва InfinBANK янги "Енгил Ипотека" дастурини ишга туширди. Бу таклиф сизнинг уй-жой масаласидаги энг тўғри ечимингиз бўлади!

Нима учун "Енгил Ипотека" дастури?
• Расмий иш ҳақингиз бўлмаса ҳам муаммо эмас;
• Бошланғич тўлов - атиги 15-25%;
• Йиллик фоиз ставкаси - бор-йўғи 6%дан;
• Тўлов муддати - 36 ойгача.


NRG Oybek лойиҳаси аллақачон Тошкент кўчмас мулк бозорида энг яхши лойиҳалардан бири сифатида тан олинган. Бу эса компаниянинг ишончли ҳамкор эканлигининг яна бир исботи. Дастур доираси тақдим этилаётган мажмуалар: NRG Jomiy, NRG Maftun Makon, NRG Zamon, NRG Yangi Baxt, NRG Yunusobod ва NRG Meros.

Ҳозироқ боғланинг:
InfinBANK: 1214
NRG Uzbekistan: 1060

® Реклама

SAFAR

20 Nov, 11:26


Нега озгандан кейин вазнни меъёрда ушлаш қийин? Мутахассислар жавоби

Кўпчилик озишдан кейин вазннинг тезда қайтиши билан боғлиқ муаммога дуч келган. Олимлар бунинг сабабини топишди: ёғ тўқимаси семизликни «эслаб қолади» ва ўзгаришларга қаршилик қилади.

Тадқиқотда аниқланишича,
- Ортиқча вазни бор одамлардаги ёғ ҳужайралари ўзгариб, озуқа моддаларини тезроқ тўплай бошлайди ва бу вазн йиғиш жараёнини тезлаштиради.
- Сабаб — генлар ва моддалар алмашинувига таъсир қилувчи эпигенетик ўзгаришлар.

Сичқонларда ўтказилган тажриба тасдиқлади: собиқ «дўмбоқлар» ёғли парҳезда ортиқча вазни бўлмаганларга қараганда тезроқ семиради.

👩‍🔬 Профессор Фердинанд фон Мейенн буни шундай изоҳлади: "Ҳужайралар аввалги ҳолатга қайтишга уринади. Бу парҳезлар тугагач, вазн нега қайтишини тушунтиради.

💡Яхши янгилик шундаки, узоқ вақт давомида нормал вазн ушлаб турилса, ёғ "хотираси" сўниши мумкин. Бунинг учун парҳез эмас, ҳаёт тарзини ўзгартириш керак.

📖 Манба «Nature».

@safarblog

SAFAR

19 Nov, 15:10


Муваффақиятли бўлиш пойгаси

Бугун кўпчиликнинг эътибори ҳаётда ўз ўрнини топиш ва шахсий ривож мавзуларига қаратилган. Инстаграмдаги муваффақиятли блогерлар, миямиздаги «блок»ларни олиб ташлаш орқали «орзуларимизга эриштирадиган» мотиваторлар, осон пул топиш йўлларини ўргатадиган коучлар ҳар куни ўзларининг муаллифлик курслари, марафону вебинарларини таклиф қилади. Ўхшатиш қўполу, ижтимоий тармоқда кўрганини қиладиган одам бошқаларни кузатиб, илҳомланадиган куколдни эслатади.

Нима учун доимий ривожланиш пойгаси хавфли?
1️⃣ Иш унумдорлиги культи мувозанатни бузади
Одам ҳамма нарсани манфаат призмаси орқали кўра бошлайди. Ҳатто оилавий байрамлар ҳам «мувафаққиятли омад»ни намойиш қилиш инструментига айланади.

2️⃣ Ўсиш ўрнига хафсаласизлик
Сурункали чарчоқ ва «бошқа чидолмайман» ҳолати одатий ҳолга айланади. Уйғунлик ва ривожланиш ўрнига мотивацияни йўқотиш, эмоционал кризис ва депрессия.

3️⃣ Ўзини актуаллаштириш ғоясини нотўғри талқин қилиш
Абрахам Маслоу шахсий ривожланишла шахснинг бетакрор салоҳияти намоёнини кўрган. Бугун унинг ғоялари нотўғри талқин қилиниб, инсоннинг қадри у эришган ютуқлар билангина ўлчанадиган самарадорлик учун тинимсиз пойгага айланди.

🛑 Шахсий ривожланиш одамнинг ички хоҳишларини қондириш ва иқтидорини бзага чиқариш йўли эмас, жамият хаспўшлаётган идеалларга мос бўлиш мажбурияти кўринишини олди.

Сиз қандай фикрдасиз? Агар сиз ҳам қалб касбингизни топиш ёки даромадингизни ×10га ошириш бўйича курсларда қатнашган бўлсангиз, натижалари билан изоҳларда бўлишинг.

@safarblog

SAFAR

19 Nov, 07:27


Ишдан бўшашнинг японча усули

Сўнгги пайтда Японияда ходимларнинг ишдан бўшашига кўмаклашувчи агентликлар хизматига талаб ортган. Сўнгги 12 ой ичида 6тадан 1 нафар ишчи шундай агентлик хизматидан фойдаланган.

Сабаб шуки, японларда компания манфаатларини ўзиникидан устун қўйиш, бир жойда умрининг охиригача ишлаш, ёши улуғ раҳбарларнинг ҳар бир топшириғини сидқидилдан бажариш каби анъаналар қадрланиб келган. Аммо COVID-19 пандемиясидан сўнг аксарият ёшларда иш ва ҳаёт ўртасидаги мувозанатга доир қарашлар ўзгарган.

Ишдан бўшашга ёрдам берувчи агентликлар мижозларининг 60%и — 30 ёшдан кичик ходимлар. Улар иш берувчининг ҳуқуққа зид хатти-ҳаракати (40,7% ҳолатда) ва ишдан бўшашга тўсқинлик қилгани, раҳбарият томонидан агрессив муносабат билдирилишидан қўрқув (25%), ишдан бўшаш ҳақида шахсан айта олмаслик каби сабаблар билан агентлик хизматидан фойдаланган.

Агентлик хизмати ўртача ¥12,300–22,000 туради. Бутун жараён ярим соат вақтни талаб қилади. Иш берувчига қўнғироқ қилиш ва бошқа ҳамма расмиятчилик агентлик томонидан ҳал этилади.

Статистикага кўра ёш ходимларнинг 30%и дастлабки уч йил ичида ишдан бўшайди.

Бизда кимнидир ишга жойлаб қўйиш учун қўнғироқ қилинади, булар қўнғироқ билан ишдан бўшаркан. Тавба.

Манба: Mynavi Research.

@safarblog

SAFAR

18 Nov, 07:02


Агар бир-биримизни қўллаб-қувватлашни ўргансак борми, ривожланиб кетамиз-ку.

Қарғани кўзини қарға чўқиган доим.

@safarblog

SAFAR

18 Nov, 06:03


Потребитель.уз гуруҳи фойдаланувчиси Корзинканинг турли филиалларида айнан бир хил шоколад турли нархларда сотилаётганидан ажабланиб, пост ёзибди.

Олой бозори атрофидагилар 24 000 сўмдан олиши мумкин бўлган шоколад сергелиликларга салкам 80 000 сўмга айланаётган экан.

Адолатсизлик Бозор сегментацияси.

@safarblog

SAFAR

17 Nov, 17:53


Хитойлик зумерлар шунчалик ёлғизки, мулоқот учун пул тўлашга тайёр. Ижтимоий тармоқларда улар «чат-шерик» ҳэштеги орқали суҳбатлашишга одам қидиришмоқда.

Гаплашишга кимдир борми? Мен қанча керак бўлса, шунча тўлашга розиман — деб ёзмоқда зумерлар ва ўнлаб жавоблар олишмоқда.

Хитойда ёлғиз одамлар сони ошиб бораётгани сабабли сўнгги икки йилда бундай амалиёт ёшлар орасида кенг тарқалди. Экспертлар ҳаммасига мамлакатдаги ўзгараётган демографияни сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Хитойга бориб, чин маънода «гап сотиб» келсак бўларкан)

@safarblog

SAFAR

17 Nov, 09:35


Тармоқларда бир гуруҳ тадбиркорлар Uzum Nasiya орқали маблағларини олишда муаммолар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бугун Uzum Nasiya вакиллари берган расмий баёнотда кўп масалага ойдинлик киритилибди. Унга кўра, Ўзбекистон қонунчилиги ва платформа қоидаларини бузганлар масаласи бўйича ҳам аниқ гап айтилган.

Унга кўра, қоидабузарликлар тасдиқланмаган ҳолатларда тадбиркорларга пул маблағлари тўлиқ қийматда қайтариб берилади ва платформадаги аккаунтдан фойдаланиш ҳуқуқи тикланади; Платформа қоидалари бир неча маротаба бузилган ҳолатларда Uzum Nasiya пул маблағларини қайтариб беради, лекин сотувчининг аккаунтини блокдан чиқармаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади; Платформа қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги мунтазам равишда бузилган ҳолатларда пул маблағлари ва аккаунтлар блокдан чиқарилмайди;

Маблағлар тез орада сотувчиларнинг ҳисобига ўтказиб берилади.

@safarblog

SAFAR

16 Nov, 15:14


Ёзишмадаги қисқартмалар хабарни қабул қилувчида қандай таассурот қолдиради?

Стэнфорд ва Торонто Университети психологлари томонидан ўтказилган тадқиқот электрон ёзишмалардаги қисқартмалар уларнинг самимийлигига шубҳа уйғотиши ва жавоб олиш имкониятини камайтириши мумкин экан.

📥 Қисқартирилган смс-хабарлар юборувчининг масалага енгил-елпи қараши ва носамимийлиги белгисидек қабул қилинади.
📥 Қисқа хабарларга қисқа ва мужмал жавоблар берилади.
📥Ёшлар кўпинча қисқартмалардан фойдаланишса-да (масалан, энг ёмон кўрганим — А.а.) улар барча ёш гуруҳларига негатив таъсир қилиши мумкин.

Бироқ, айрим психологлар, хусусан, Edge Hill University профессори Линда Кей реал ҳаётда хабарларнинг қандай қабул қилиниши контекстга ва юборувчи ҳамда қабул қилувчининг бир-бирини таниш даражасига боғлиқ.

Бу маълумотни ҳамма смсларингизга «Ок» деб жавоб берадиган танишларингизга юборинг. Ва у сизга яна «Ок» деб жавоб ёзади.

@safarblog

SAFAR

16 Nov, 13:03


InfinBANK юртимизда инклюзив тадбиркорликни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда

Мамлакатимизнинг молия бозорида ўз ўрнига эга бўлган InfinBANK яна бир бор ижтимоий масъулиятли ташкилот эканлигини исботлади. АҚШ савдо палатаси томонидан ташкил этилган хайрия кечасининг бош ҳомийси сифатида банк ногиронлиги бўлган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида муҳим қадам қўйди.

Бугунги кунда жамиятда инклюзив муҳитни яратиш, ҳар бир инсон учун тенг имкониятларни таъминлаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. InfinBANK бундай муҳим ташаббусларнинг фаол иштирокчиси сифатида нафақат молиявий кўмак бериш, балки тадбиркор аёлларнинг касбий ривожланиши учун ҳам зарур шароитларни яратишга ҳаракат қилмоқда.

"Биз банк сифатида нафақат молиявий кўрсаткичларга, балки жамият олдидаги масъулиятимизга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Бундай нуфузли тадбирларга ҳомийлик қилиш орқали биз ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳал этишга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз", - дея таъкидлади InfinBANK бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Қодиров.

Реклама

SAFAR

16 Nov, 11:57


Энг қисқа ҳикоя номинациясига Эрнест Хэмингуэйдан кейинги номзод.

@safarblog