AZAMAT KAMOLOV @azamatkamal81 Channel on Telegram

AZAMAT KAMOLOV

@azamatkamal81


Murojaat @Azamat_Kamalovga

AZAMAT KAMOLOV (English)

Are you interested in staying updated on the latest news, trends, and insights in the world of business and finance? Look no further than the Telegram channel AZAMAT KAMOLOV, managed by the user @azamatkamal81. This channel is a one-stop destination for all things related to business, finance, and entrepreneurship, curated by the knowledgeable and experienced Azamat Kamalov. Who is Azamat Kamalov? Azamat Kamalov is a seasoned professional in the field of business and finance, with years of experience and expertise to share. Through his Telegram channel, he provides valuable insights, analysis, and updates on the ever-evolving landscape of the business world. What is AZAMAT KAMOLOV? AZAMAT KAMOLOV is a Telegram channel where followers can access a wealth of information on topics such as investing, market trends, economic developments, and more. Whether you are a seasoned investor looking for market analysis or a budding entrepreneur seeking inspiration and advice, this channel has something for everyone. By subscribing to AZAMAT KAMOLOV, you will gain access to regular updates, expert opinions, and valuable resources to help you navigate the complex world of business and finance. Don't miss out on this opportunity to stay informed and empowered in your financial journey. Join AZAMAT KAMOLOV today by following @azamatkamal81 on Telegram for a wealth of knowledge at your fingertips.

AZAMAT KAMOLOV

14 Feb, 10:18


Инсон учун она тили билан бирга хорижий тилларни билиш дунёга чиқишда жуда муҳим. Айниқса, тижоратда бунинг ўрни беқиёс.

Энди, хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Шунингдек, меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

14 Feb, 09:41


Президент бугун ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.

Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.

Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

Бугунги кунда олийгоҳларни тугатаётган 90 минг ёшлар мутахассислиги бўйича иш топишда қийналмоқда.

Шу боис, иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

14 Feb, 08:38


#Kun_hikmati

Hayot, bu – to‘siqlar osha yugurmoqdir!

Tog‘ay Murod

AZAMAT KAMOLOV

14 Feb, 07:12


Бироздан сўнг Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бошланади. Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, фаол ёшларнинг таклифлари эшитилади.

Вскоре в резиденции Куксарой начнется диалог Президента Шавката Мирзиёева с молодежью нашей страны. На встрече будут обсуждены меры по дальнейшему повышению эффективности работы с молодежью, созданию для нее еще более широких возможностей, а также будут рассмотрены предложения активной молодежи.

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

13 Feb, 08:11


Президент Шавкат Мирзиёевнинг спорт масалалари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишидаги нутқидан иқтибослар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

12 Feb, 07:13


К.Алламжоновга суиқасд ишига алоқадор деб топилган ўн кишига суд ҳукми ўқилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

@platformauzb

AZAMAT KAMOLOV

10 Feb, 16:32


Мени кечир, жон болам!

5-синфда ўқийдиган кичик қизимни синфдошлари, икки ўғил бола хафа қилибди. Аясига йиғлаб телефон қилди, ёнида эдим. Тушундимки, биринчи марта эмас, олдин ҳам шунақа холатлар бўлган. Қизим тинчлантирилган, ўқитувчисидан илтимос қилинган, ота-оналарга тушунтирилган...

Албатта, ҳеч ким ўз боласини ёмон демайди. Лекин қизим жуда одобли ва бировга озори тегмайдиган, ўзим биламан буни. Ўғил болалар шўхлик қилиши ҳам табиий, ўзимиз улғайгунча қизларимизни неча марта хафа қилиб йиғлатганмиз.

Лекин барибир отаман, қизимнинг кўз ёшлари қаттиқ таъсир қилди, онасининг қаршилигига қарамай мактабга бордим. Икки болани чақирдим. Шўхлиги қайнаб турган беғубор полвонлар...
Ўзларига гапирсам бошқача қабул қилинади, шу боис сўроққа тутдим:
– Дадангнинг номерини бер, гаплашаман!
Кўзлари катта-катта боланинг кўзлари янаям катта-катта бўлиб кетди. Секин ерга қараб деди:
– Билмайман номерларини...
Гап отасига етмаслиги учун алдаяпти деб ўйлаб янаям қаттиқроқ сўрадим:
– Бер дедим, барибир топаман!

Боланинг кўзлари ёшга тўлди. Негадир тескари қараб кўксини муштлаб-муштлаб йиғлай бошлади. Уни кўриб шериги ҳам йиғлади ва ўртоғини овутди:
– Йиғлама...
Устозининг олдига олиб чиқиб ҳар иккисини койидим, огоҳлантирган бўлдим.

Пастга тушсам аёлим кутиб турган экан. Дарҳол олдимга келди:
– Қаттиқ гапирмадингизми? Телефон қилсам олмадингиз. Мен ҳам ҳозир билдим, у боланинг отаси йўқ экан...
Тор дунё кўзларим олдида икки карра торайди. Боланинг кўксини муштлаб-муштлаб йиғлаши кўз ўнгимдан ўтди. Қайтиб тўртинчи қаватга югурдим. Устозининг қаршилигига қарамай болакайни яна чақириб олдим. Қучоқладим, кўзларим тўлди:
– Мени кечир, жон болам... Билмагандим. Нега айтмадинг?! Кечир мени!
Бола олдингидан икки карра кўпроқ ёш олди кўзига.
– Айтолмадим...

Қандай бедодлик қилдим. Отасиз бола олдига қизимнинг ҳимоячиси – ОТА бўлиб келиб, кўнглини бир ўкситдим. Кейин отасини дўқлаб суриштириб, бу дардни икки қилдим.
– Энди сенга бегона эмасман. Дўст бўлинглар. Агар бирор муаммонг бўлса менга айт, қўлимдан келса ёрдам бераман. Фақат мени кечир...

Бир олам юк билан пастга тушдим. Бунгача онаси аёлимга телефон қилган экан. Менга ҳам боғланиб хафа бўлди табиийки. Узримни сўрадим яна бир бор.

Ҳалигача кўз ўнгимда ўша болакай...

Оҳангарон шаҳар халқ таълими бўлимининг телеграмм каналида 2023 йил эълон қилинган ҳикоя. Муаллифи номаълум.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

10 Feb, 16:32


#бола_қалбини_оғритманг
#бошдан_кечирганларим

❗️Оҳангарон шаҳар халқ таълими бўлимининг телеграм каналида эълон қилинган мазкур (https://t.me/azamatkamal81/7637) кичик ҳикояни ўқиб, жуда таъсирландим. Бу воқеа менинг болалик давримда бошимдан ўтган худди шунга ўхшаш ҳолатни ёдимга туширди...
Мен ўша воқеадаги менинг дилимни қаттиқ оғритган ёши катта инсонни маломат қилиш учун эмас, (Оллоҳ раҳмат қилсин, у киши оламдан ўтиб кетган) шунчаки қолганларга ибрат бўлиши учун шу ҳақида батафсил ёзгим келди. Авваллари ҳам кўп бора маълум қилганимдек, тақдир тақозоси билан отамиз 32 ёшида автоавария туфайли оламдан ўтганлар. Оилада 5 нафар фарзанд қолганмиз, уларнинг энг кичиги мен, 10 ойлик чақалоқ бўлганман.
Тан оламан, болаликда биз ҳам ўз тенгқурларимиз билан жуда шўх, ўйинқароқ бўлганмиз. Болаликка хос ана шундай шўхликларим туфайли, айрим ҳолларда мени арзимаган сабаблар билан койиган ёши катта инсонлардан ёки тенгқурларимдан ҳам "етимча", "ота тарбиясини кўрмаган" деганга ўхшаган мен учун жуда ҳам қаттиқ азоб бўлган, юрак-юрагимни тешиб юборадиган хақоратли сўзларни эшитган вақтларимиз бўлган.
Мен юқоридаги ҳикояни ўқиб, қиз фарзандининг ёнини олиш учун бориб, отаси йўқлигини билмаган ҳолда синфдоши, ўғил боланинг дилини оғритганидан қаттиқ пушаймон қилган, афсус чекиб буни қоғозга туширган инсоннинг инсонийлиги, одамгарчилиги, қалби, юрагида меҳр-оқибат, виждон борлигига амин бўлдим.
Лекин, мени болаликда шунга ўхшаш ҳолатларда қаттиқ ранжитган ёши катта инсонлар ҳақида ўзим улғайиб, 3-4 нафар фарзанднинг отаси бўлганимда ҳам кўп ўйлайман, бу инсонлар нимага менинг ҳали болалигим, оилавий ҳолатим, Оллоҳнинг ҳукми билан ёлғиз аёл ўзи бизларни катта қилаётганлигини кўриб, билиб туриб, шунга мос танбеҳ бериш, тартибга чақириш йўлидан бормасдан, худди-ки ўзи билан тенгдош одам билан жанжаллашаётгандек, бисотидаги энг ёмон сўзлар билан ёш болачани ҳақорат қилишга, айримлари ҳаттоки қўл кўтаришгача борган экан-а деб ҳайрон қоламан. Менимча, уларда юқоридаги ота, юртдошимизда бўлган тарбия бўлмаганмикан, яна билмадим... Оллоҳ ўзи кечирсин.
Воқеа бундай бўлган эди. 1993 йил баҳор ойлари, мен 12 ёшга тўлмаган, 7-синф ўқувчисиман. Мактабдан қайтаётганда дарси бир вақтда тугаган ўқувчилар кўчани тўлдириб, қий-чув билан, бир-биримизга ҳазил-ҳузул, қиз болаларга тегажоқлик деймизми, гап отишми, (асло ҳақорат эмас!) хуллас улар билан тортишиб қайтардик. Назаримда бу қизларнинг ўзларига ҳам ёқарди. (бу каби ҳолатлар менимча ҳаммада бўлган.)
Ўша куни биздан орқада мендан бир синф паст синф ўқувчи-қизлари билан бирга келаётган, ўзимиз доим унга хатлар ёзиб, ўртоғим билан кузатиб юрадиган қизнинг юзига қўлимдаги ойнанинг аксини тушириб, ойнадаги кўринаётган аксига гапириб, хар-хил ҳазилларни гапириб келаётган эдим. Улар тез юриб биздан ўтиб кета бошлашди, шунда мен кинода кўрганимиздек, вой бизнинг жонон ўтиб кетаётибди дея ҳазил қилдим. лекин у қизнинг исмини айтганим йўқ. Улар илдам юриб, биздан анча илгарилаб кетишди. Озгина йўл юрган эдик, шу кўчадаги бир хонадонда яшайдиган жуссаси катта, ўзи анча-мунча катта одамлар ҳам унга бас келолмайдиган, 40 ёшлар чамасидаги бир киши чиқиб, "ҳой бола бу ёққа кел"- дея, мени чақирди. Мен ҳеч нимадан хабарим йўқ, салом бериб ёнига борганимни биланман, ёқамдан ушлаб, даст кўтариб, юзимга бир тарсаки уриб, "ҳой етимча, яна бир марта қизимга гапирсанг, ўлдираман, бутун авлодинг билан йўқ қилиб ташлайман"- дея ҳақорат қилди. Менинг тилим калимага келмай қолди, билсам бояги синф қизларининг орасида бу кишининг ҳам қизи бўлган ( энг қизиғи мен у қизга ҳеч қачон гапирмаган, у унақа кўзга яқин қиз ҳам эмасди.))) ва у қиз менинг синфдошига қилган ҳазилимни ўзига нисбатан айтилди деб тушуниб, уйига тез кириб, дадасига айтиб берган экан.)

AZAMAT KAMOLOV

10 Feb, 16:32


Мен катта одамларнинг бундай хақоратига ҳеч ҳам чидай олмасдим. Отам йўқ бўлса, вафот этган бўлса бунга мен айбдор эмасманку, бу Худонинг ишику, деб жуда жаҳлим чиқиб кетар ва ҳар қандай таҳдид, жазодан қўрқмасдан шундай одамга қарши гапира олардим. Болалик қалбим билан ҳам мен бундай вазиятда ўзимни тутиб тура олмас эдим. У вақтда катта акам 19 ёшда, ҳарбий хизматда эди.Бу киши мени ерга қўйган эди, йиғлаган ҳолда худди шу гапларни гапириб, акам армиядан келсин, айтиб бераман, мени урганинг учун жавоб берасан, -дея сенсираб, қочганман. Чунки менинг отам йўқ эди ва шу боис отамга, дадамга айтиб бераман деган сўз талаффузимда бўлмаган...
Энг қизиғи, мен у кишининг қизига умуман гапирмаган эдим, мен гапирган қизга ҳам ёмон гап, сўкиш ёки ҳақорат ишлатмаган эдим. Қишлоқда ўзининг зўравонлиги билан танилган бу одам, шу кичкина болакайга ҳам ўз фарзандининг ёнини олиб, кучини кўрсатган эди. Акам армиядан келганида у воқеани айтганманми ёки йўқ, ҳозир аниқ эслолмайман. Чунки, акам бизни хафа қилганларни, отаси йўқ деб ўкситган, менсимаганларни умуман аямас, у ҳам жисмонан жуда бақувват йигит бўлиб, қаттиқ жан жароҳати етказиши мумкин эди. (ундай воқеаларнинг кўпи бўлган ҳам.) Шу сабабли мен шу болалик вақтимда ҳам акамга айтаман деган сўзни ишлатган бўлсам ҳам, лекин ҳеч қачон акамга каттами-кичикми, тенгдошимми бирон кимнинг устидан шикоят қилмаганман.
✍️Орадан кўп вақт ўтмасидан бу одам оламдан ўтиб кетди, мен у одамга нисбатан кўнглимда ҳеч қандай араз, гина-қудурат сақламаганман, илоҳим жойлари жаннатда бўлсин. Фақат, бугунгидек, ҳаётий ҳикояларни ўқиганимда бу одамларнинг шу кичкина, ҳимоясиз, кўнгли ўксик болани уришга ёки ҳақоратлашга қандай ҳадди сиғган экан деган саволга ҳанузгача жавоб топа олмайман....
❗️Азиз замондош, ҳеч қачон ўзингиздан кичик, сизга бегона бўлса ҳам, фарзандингизни хафа қилган бўлса ҳам болаларнинг дилини ранжитманг, болалик ўзига хос шўхликлардан иборат, уни борича қабул қилиш керак, холос. Жазолаш эмас!!!

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

05 Feb, 15:20


ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

04 Feb, 05:31


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Премьер-министра Малайзии Анвара Ибрагима отбыл в эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Malayziya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

02 Feb, 06:28


Шавкат Мирзиёев 4-5 февраль кунлари расмий ташриф билан Малайзияда бўлади.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

01 Feb, 11:54


ТИВ матбуот котиби Россия фуқароси деб тахмин қилинган шахснинг ўзбекларга нисбатан шовинистик ва очиқ ҳақоратомуз баёнотлари акс этган видео ҳақида:

— Албатта, қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар, халқимизга қарата айтилаётган бундай гапларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Ўзбекистон ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини қаерда бўлишидан қатъий назар доимо ҳимоя қилган ва ҳимоя қилади.

Биз ахборот майдонини мунтазам равишда кузатиб борамиз. Ушбу видео интернетда топилиши биланоқ, Россия томонига дипломатик каналлар орқали зудлик билан мурожаат қилинган. Бундай пайтларда асл манбани топиш ва материалнинг ҳақиқийлигини текшириш жуда муҳимдир.

Табиийки, Россия томони шу заҳотиёқ “Бундай ҳақоратомуз баёнотлар, ким томонидан айтилишидан қатъи назар, чуқур афсусланарлилиги”ни таъкидлади.

Текширувлар натижасида ушбу материал провокацион хусусиятга эга бўлиб, халқларимиз ўртасидаги муносабатларда низо келтириб чиқаришга уринаётган бузғунчи кучлар томонидан тўқиб чиқарилгани маълум бўлди.

Россия томонининг хабар беришича, видеода тилга олинган шахс Россия Федерацияси фуқароси эмас. Ҳозирда Россиянинг расмий ОАВлари ҳам бу борада қатор материалларни эълон қилмоқда.

Яна бир бор барчага ҳар қандай ахборот материалини тарқатишда масъулият билан ёндашиш зарурлигини эслатиб ўтамиз. Тасдиқланмаган манбалардан олинган контентни тарғиб қилишни номақбул деб ҳисоблаймиз.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

01 Feb, 02:29


​​ФЕВРАЛ

​​Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кун, ёнингда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.

Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Неча минг йилдирки умри қисқа ой.
Кўкламга етсин деб, тезроқ одамлар,
Икки кун умридан кечган, ҳойнахой...


Ассалому алайкум!
Бизни баҳорга етакловчи - февралнинг 1 чи куни муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

31 Jan, 14:48


“Антитеррор-тозалаш” тадбирлари

ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари мамлакатимиз миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

946 та махсус тадбирда оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахслар қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. 399 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. 109 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

Тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан 80 та қурол ўқ-дорилари билан, 30 кг 337 гр гиёҳвандлик воситалари, 4 минг 521 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 186 дона тиғ, 22 дона бита ва 17 дона кастетлар олинди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

30 Jan, 19:33


ОДДИЙ АРИФМЕТИКА

Тахтага суркалиб уваланар бўр,
Ҳиcоб-китоб оддий, ечими содда.
Тўққизга бешни қўш – бўлади ўн тўрт,
Тўртини ёзамиз
ва бири ёдда.

Бир думалаб “олти” бўлади “тўққиз”,
Aғдарсанг “икки”га айланар “беш”инг.
Ўйланар биринчи партадаги қиз,
Унинг ўйламига кириш ташвишинг.

Бесўроқ йилларга қўшилди йиллар,
Aрмонлар кўпайди, йўлни қайирди.
Қайси кун иккига бўлинди диллар,
Қайси қонун сени мендан айирди?

Қайдасан, биринчи партадаги қиз?
Қарашлари тоза, самимий, содда.
Тенгдошлар, дафтарга ёзиқ исмингиз,
Фақат бири дилда,
биттаси ёдда...

✍️ Иқбол МИРЗО

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

30 Jan, 19:23


У ДУНЁ

У дунё ҳам чакки бўлмаса керак,
Ҳеч ким таърифини айтиб келмади:
Қанча инжиқ хотин, қанча қўрс эркак
Тўғри келмади, деб қайтиб келмади.

✍️ Иқбол МИРЗО

AZAMAT KAMOLOV

30 Jan, 08:22


Хотира #87

Бугун Ислом Каримов таваллуд топган кун. Биринчи Президентимизнинг 2015 йилда халқаро вазият бўйича айтган фикрлари.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@azamatkamal81

AZAMAT KAMOLOV

30 Jan, 08:12


Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к памятнику Исламу Каримову в столице.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

26 Jan, 07:56


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел неформальную встречу с Президентом Кыргызстана Садыром Жапаровым в курортном комплексе «Амирсой» в Ташкентской области.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

25 Jan, 13:32


#ҳафта_якунлари

Жиззах вилояти ва Сирдарё вилоятидаги умумтаълим мактабларини фаолиятини ўргандик.
Зомин ва Янгиобод туманидаги чекка, чегара ҳудуддаги айрим мактаблар, айниқса 6-мактабдаги амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, мактабдаги файзли муҳит жуда ҳавасимизни келтирди.
Худди шу ҳудуддаги айрим мактабларда эcа аксинча жуда кўп камчиликлар кўзга ташланди.
Мактабдаги таълим сифати, юртимизда таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг натижадорлиги энг аввало мактаб директори ва педагогик жамоаларнинг иш услуби, ташаббускорлиги ва масъулиятига боғлиқ эканлигига яна бир бор амин бўлдик.
Жиззах шаҳрида BMB Holding Kompaniyasi томонидан бунёд этилган меҳмонхона хизматларидан фойдаландик, шароитлар ва хизмат кўрсатиш сифатига шунчаки қойил.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

25 Jan, 13:32


#Жиззах_Сирдарё_ўрганиш

AZAMAT KAMOLOV

25 Jan, 03:05


* * *
Беҳаракат қотди изғирин.
Аёз – фалакка қадар.
Нозиккина муз гуллари
Деразага чирмашар.

Ер тагида эгри-бугри
Токлар ухлар маст-аласт.
Дарахтлари сочилганча,
Тик қотган боғлар - бесас.

Аросатда. Гўё йўл йўқ -
Бу дунёда фақат қиш.
Фақат менинг юрагимда
Титрайди шеър – ёнғин иш.

У гулхандай ловуллайди,
Қиш режаси бузилар…
Дунё келиб, юрагимга
Қўлин тутар – исинар.

Усмон Азим


https://t.me/azamatkamal81

AZAMAT KAMOLOV

25 Jan, 03:04


Юрак тошиб келди кўзларигача,
Бармоқлари титраб гиналар қилди.
Лаблари, ёноғи, сочлари билан
Оғриниб, қувониб, ёниб тикилди.

Кулди, йўқ, кулмади – кучи етмади,
Манглайи оқарди, кетди қалтираб.
Мендан юзин бурди – менга юз бурди,
Қоронғу томоним кетди ялтираб.

Ютди, ютилмадим – бўғзида турдим,
Лабин қаттиқ юмди – айтиб юбормай.
Икки қадам йўлни икки йил юрдим,
Ва... тўкилиб кетдим овоз чиқармай.

Самога боққандай боқди кўзлари,
Сурмалари сизди кулгучларига.
Сира ўнг келмаган тушлар изларин
Сидирди палтосин енг учларида.

Ҳижрон оловидан қолган кул эдим,
Энди ёнолмайман, дедим ва... ёндим.
Бир нидодан кўксим ёрилди менинг,
Ё Раб! Борлигингга ишондим!

Шодмонқул САЛОМ

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

23 Jan, 20:08


Jahongir-Xasanov-dunyo_(uzhits.net).mp3

#тунги_ўйлар

Дарҳақиқат, кўзда ёшдек қалқиб турибди олам…
Дунёда манфаат, шон-шавкат талашиб бўлаётган турли низолар қанчадан-қанча инсонларни орзу-умидларидан жудо қилмоқда.
Катта ўйинлар марказида бўлган Марказий Осиё минтақасидаги бугунги аҳиллик, ўзаро ишонч ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
Шу сиёсатни олиб бораётган юрт етакчилари доимо соғ ва омон бўлишсин.
Ҳар биримизга ҳазрати инсон деган номга муносиб бўлиш насиб этсин.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

23 Jan, 20:07


Рустам Ғоиповнинг қўшиғидаги куй, оҳанг, чалинаётган соз ва унга мос ижро, матн, барча-барчаси одамни такрор-такрор эшитишга чорлайди.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

23 Jan, 12:05


МАСЛАҲАТ

Сеҳргар!
Сеҳрларинг – мўъжиза.
Шабнамга айландинг гул узра.

Бир қалқиб, осмонга айландинг,
Юлдузли хазонга айландинг.

Бир “оҳ”инг лаҳзада тош бўлди.
Шу тош ҳам кўзингда ёш бўлди.

Чарх урдинг – фироққа айландинг,
Чорладинг – чироққа айландинг.

Сеҳргар!
Сеҳрингнинг – қадри йўқ,
Воҳ дариғ, не учун дарди йўқ?
................
Сеҳргар!
Сеҳрларинг овора!
Сен мендан йироқсан тобора!
Минг жоду айлама сен мени,
Кўнгилга айлангин бир бора!

Кўнгилга айлангин бир бора!..

Усмон Азим

👉https://t.me/azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

23 Jan, 06:35


Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Чиноркент» темирйўл бекати фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан Тошкентдан Хўжакентгача бўлган электропоезд қатнови 1,5 км масофага — Чорвоқ шаҳарчасида яқинида жойлашган «Чиноркент» бекатигача узайтирилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Паркент туманида “Байтқўрғон – Паркент“ оралиғида узунлиги 23,8 километрдан иборат электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилиши бошланди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

22 Jan, 06:11


Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бунгача у Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

20 Jan, 17:36


Одамларга ишониш керак!

Ишдан қайтишда нон олмоқчи бўлиб, бир нечта новвойхоналардан ўтиб келдим. Ногоҳ йўл четида турган "Нон" ёзувини кўриб тўхтадим. Коляскада усти ўралган нон, 4000 деган ёзув бор. Аммо сотувчи йўқ. Шу атрофдаги тўрт бешта дарвозани тақиллатдим, ҳеч ким чиқмади, чиққаниям бизга тегишли эмас, дейишди. Нима қилишни билмай турсам, бир йигит: "ака нонни олиб, пулни қўйиб кетаверинг" деди. Нон ўралган адёлни кўтардим, димоғимга гуп этиб иссиқ нон тафти урилди. Боз устига ўзим яхши кўрадиган чапчак нон эканлиги учун гарчи эҳтиёж 4 та бўлса ҳам 10 та олиб, пулини адёл тагида қолдирдим. 10 та ноннинг пули устига яна ўн минг қўшиб ҳам қўйдим. Уйга келиб энди кийим алмаштираман деганимда, бир дўстим телефон қилиб чақириб қолди. Зарур иш деди. Тезда етиб бордим, иш битгач яна ўша нон турган жойдан ўтишга тўғри келди. Қарасам, бир ўсмир йигитча турган экан. Нон тугаган. Мен унга ярим соат олдин нон олмоқчи бўлганимни, аммо ҳеч ким йўқлиги учун кетиб қолганимни айтиб, нега шу ерда турмайсан, дедим. Нонни биров индамай кўтариб кетса, нима қилардинг, дея танбеҳ ҳам берган бўлдим. У эса новвойхонада ўзи ва акаси ишлашини, нонни қўриқлаб ўтиришга вақти йўқлигини, ҳали шу пайтгача ноннинг пули ҳеч кам чиқмаганлигини айтаркан, одамларга ишониш керак, деди.
Нонни сотиб бўпсан, нега кетмаяпсан, десам, э, ака, кимдир ўн минг ортиқча пул ташлаб кетибди, адашиб бергани эсига тушса, қайтиб келар, деб турибман, деди...

Ёш боланинг тоза қалби, ишончи, беғуборлигини кўриб, шубҳа гумонларга борганимдан, уни синамоқчи бўлганимдан уялиб кетдим. Аста мошина томон юрарканман, дунёнинг бузилиб кетишига йўл қўймайдиган бу йигитчанинг гаплари миямни, вужудимни эгаллаб олган эди:

"ОДАМЛАРГА ИШОНИШ КЕРАК!"

Мақсуд Жонихонов.

Каналга уланиш:
👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

20 Jan, 09:19


23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади – "Ўзгидромет".

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

20 Jan, 06:37


Сиёсий тилга эҳтиёж

Бизнинг сиёсий элитамиз дунёда бўлаётган воқеаларга ниҳоятда эҳтиёткор ва баъзи ўринларда ўта ботартиб ёндашади. Бир ҳисобдан бу яхшидир, аммо ҳеч нарсага фикр билдирмаслик ҳам ғалати.

Дейлик, расмий сиёсатчиларимизнинг Украина масаласида гапирмаслигини яхши тушунамиз. Бироқ Украинани истисно қилган "тил" баъзан Ғазо ҳақида нималарнидир сўйлайди. Лекин яна бир таассуфли ҳолат: Кремлнинг сиёсий лисонига уйқашиб кетаётган "миллий забон"имиз минтақамизнинг Шимолдаги асосий актори имкониятларидан мосуво бўлган Яқин Шарқ-Суриядаги вазият ҳақида батафсил фикр билдиришдан ўзини тийиб туради...

Табиийки, бу ирода, сиёсий ироданинг аҳволини тамсил этиши мумкин бўлган кўрсаткичлардан бири... Лекин одамни иддаога чорлайдиган жиҳат шундаки, айни масалада аҳвол ҳаммада ҳам бундай эмас. Масалан, мустақилликни биз билан бирга қўлга киритган, биздан нуфус жиҳатидан анча кичик бўлган Озарбайжон бу борада хийла дадил. Риторикаси кескир ва чин маънода мустақил эканини урғулайди. Бокунинг сўнгги ҳаракатлари, айниқса,  Қозоғистонда ҳалокатга учраган учоқ фонида кўрсатган жидду жаҳди Озарбайжон бугун ўтган асрда мажбурлаб киритилган большевиклар шнели остида эмаслигини кўрсатади...

Худди шундай, биз ҳам бугун бевосита неоколониализм ифори таралиб турадиган "постколониал" деган сиёсий истилоҳ таъсиридан чиқишимиз керак. Чунки биз  аллақачон айни академик тушунчадан ташқаридамиз. Буни дунё тан олди. Энди ўзимиз ҳам  ҳеч бир соҳада бировга қарам эмаслигимизни қалбан англашимиз керак бўлади. 

Жаҳонга айтадиган гапимизни ўз манфаатимиздан келиб чиқиб ва эркин айтишга журъат топишимиз, "нозик мавзу"лар рўйхати ҳамда "дежурний" ҳимоячилар сафини кенгайтириш фойдали бўлади, бизнингча.

Негаки,  ҳозир бирор ўрис депутати ёки зиёлиси бизга қарши гап айтса, ортидан уларга қарши дарров Алишер Қодир чиқади... Нима, мамлакатда ундан бошқа сиёсатчи йўқми, Робен Гудга ўхшаб фақат у олишиши керак?!  Бутун бошли ТИВ ва бошқа ижтимоий-сиёсий институтлар нимага жим туришади?..

Хуллас, сиёсий тилимизни жуда бийрон бўлмасада, "ким"лигимизни кўрсатар даражада шакллантиришимиз бугун жуда муҳим. Чунки у дунёдаги ўрнимизни белгилашда муҳим воситадир.

@platformauzb

AZAMAT KAMOLOV

19 Jan, 10:04


Дам соз, дам суҳбат:
🎤Баҳодир Мамажонов – «Ўн саккиз ёшимда эди»
✍🏼 Каримберди Тўрамурод #шеър’и

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

19 Jan, 01:41


Руҳият фасллари

Менга қор шиғалаб ёққани ёқар...
Кўпинча изтироб кунлари, нечун?
Боиси, соябон бўлмаса агар,
Унда соч оқларин яширмоқ мумкин.

Мен ёмғир ёққанин севаман...
Айниқса айрилиқ тунлари, нечун?
Нечунки, соябон бўлмаса агар,
Унда кўзёшларни яширмоқ мумкин.

Қуёш нурларин-ку, суяман...
Кўчада интизор онлари, нечун?
Сабаби, соябон бўлмаса агар,
Юзим сарғайганин яширмоқ мумкин.

Бўрону шамолга ошноман...
Афсусу надомат пайтида, нечун?
Чунки, шу шамоллар аро саросар –
Кўксимдаги “оҳ”ни яширмоқ мумкин.

Ҳа, шундай, бор туйғу-ҳиссиётимни
Табиат қўйнига кўмарман беун.
Фақат, сиз ўқиган шу баётимни–
Сиздан яширолмай турибман дилхун...

Мен ёмғир ёққанин севаман!..
Менга қор шиғалаб ёққани ёқар...

Рустам Мирвоҳид

Каналга уланиш: 👇
👉
@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

18 Jan, 19:12


Абдуқодир Ҳусанов трансфери энг юқори давраларда муҳокама қилинибди.

Telegram

AZAMAT KAMOLOV

18 Jan, 18:56


#тунгитуҳфа

Соҳир тун

Кеч тушди…
Қайдадир қурбақа сайраб,
Атрофга таратар ажиб овозин.
Қайсидир ковакда чигиртка яйраб,
Чертиб-чертиб қўяр қадимий созин.

Қайдадир сарин ел кўзи илинган
Дарахтлар баргини шовиллатади.
Тўлин ой – мусиқа таёғи билан
Итларни пайдар-пай вовиллатади.

Қайдадир мушуклар панжа учида
Томнинг қовурғасин қитиғлаб ўтар.
Қайсидир жўмракдан оққан томчилар
Чинни ёстиқларга сингишиб кетар...

Бу жозиб, бу турфа, фусункор саслар –
Соҳир тун қизининг тақинчоғидир.
Ё кўкка син солиб ётган йигитнинг
Субҳи содиққача овунчоғидир?

Ажаб! Тун – шовқинли сукунатмикин,
Ва ё сукунатли шовқин, билолмам...?


©Рустам Мирвоҳид

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

18 Jan, 07:22


#Рост_ҳикматлар

Бахтнинг эртанги куни йўқ, унинг кечаги куни ҳам йўқ, у ўтмишни эсламайди. Унинг фақат ҳозири бор, у ҳам бўлса, кун эмас, бир лаҳза...


И.С. Тургенев

Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz

Каналга уланиш:👇
👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

18 Jan, 05:55


*   *   *
Дилни домуллога ўқишга бердим,
Бир ҳарф ўрганмабди — ўттиз йилдан сўнг.
“Майнаси оч” деди, қайтариб берди,
Қайтариб келдим.

Бир полвон бобога олишга бердим,
Бир ҳадис билмабди ўттиз йил юриб.
“Илиги пуч” деди, қувиб юборди,
Овутиб келдим.

Ёвқур чавондозга қўшиб юбордим,
Ўттиз йил чангитди дала-қиримни.
Бир зот айирмабди ўттиз йил чопиб,
“Омади йўқ” деди, қўйиб юборди,
Етаклаб келдим.

Бир сулув қўлига бериб юбордим,
Гўдакдай опкетди, эркалаб, суйиб.
Ўттиз йилдан кейин изладим, топдим,
Иккови ҳам куйган, иккита куюк:
“Бахтимиз йўқ” деди, йиғлаб юборди,
Йиғлаб юбордим.

Эшикдан сирғалиб кирар шарпадай,
Дарчамдан оламга боқар ўкиниб.
Кўзига боқишга кўзларим қўрқар,
У ҳам қаролмайди, сўзлаёлмайди,
“Эй, Дил, айтгулиги(м)нг қолдими?”
Дейман ичимда...

Шодмонқул САЛОМ

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

18 Jan, 00:49


“Ёмғир”

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

17 Jan, 15:31


#шеър_ва_тасвир

"Munojot" she'ri

"Sovrilish bor ekan,
Go‘zal sovrildik..."

Kumush Аbdusalomova sheri
Iroda Rahmonaliyeva ijrosi

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

17 Jan, 11:57


#musiqiy_tanaffus

🎼 Таниқли бастакор Султонали Раҳматов Президентга атаб мусиқа басталабди.

〰️〰️〰️〰️〰️

👉https://t.me/azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

17 Jan, 06:17


* * *
Юрагимни қандай
Яратдинг, Эгам?

Ўзга дард сиғмайди
Соғинчдан бошқа.

Фақат шеър ёзсаму,
Сени ўйласам...

Айланиб боряпман
Бир томчи ёшга.

Усмон Азим

👉https://t.me/azamatkamal👈

AZAMAT KAMOLOV

16 Jan, 13:17


Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз кузатувчилари, дўстлар!
"Фейсбук" тармоғида қуйидаги "Азамат Камалов" номли профил эгаси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Камалов Азамат (фақат отчествоси бошқа) мен билан исм шарифи бир хил бўлганлигидан фойдаланиб менинг "друзьям"да бўлган ва мен билан таниш бўлган инсонларга ўзини ВМда, вазирликда ишловчи Азамат Камаловман дея танишитириб мулоқотга киришиб, уларга турли илтимослар, ҳаттоки пул қарз сўраш ҳолатларини олиб бораётган экан.
Унинг профилидаги "друзьяси"да ҳам кўпчилик бизнинг вазирликда ишлайдиган ходимлар борлигини кўриб, улар бу профил эгасини мен деб ўйлаб, у фирибгарнинг дўстлик сўровини қабул қилган бўлса керак деб ўйладим.
Бундан 4-5 кунлар аввал вазирликда ишлаб кетган бир ходим менга алоқага чиқиб, шу профил эгаси билан мен деб ўйлаб "Фейсбук" тармоғида сентябрь ойидан буён гаплашиб юрганлиги ва унинг менинг номимдан турли илтимослар қилишини (директорлар менежерлик курсига ёрдам бериш ва ҳ.к.) яқинда эса қийин вазиятга тушиб қолдим дея у сўраган қарзни (анча йирик миқдорда) пластик орқали ўтказиб берганлигини (квитанциялари ҳам мавжуд), шундан кейин унинг лоақал раҳмат ҳам айтмаганидан шубҳаланиб менга қўнғироқ қилаётганлигини билдирди.
Шундан сўнг бу қарз берган шахс бу фирибгарни топиб, ҳозирги кунда фирибгарга берган пул маблағини қайтартириш ва қонуний чора кўриш учун ИИБга ариза билан мурожаат қилган. (Бу фирибгар қарз сўраган пулини бошқа бир ўзи қарздор бўлган одамнинг пластик картасига туширтирган экан, у одам ҳам ҳозирда топилган.)
Бугун бу одам "Баркамол авлод" марказида ишловчи бир аёл ходимга ҳам ўзини вазирликда ишловчи Азамат Камаловман деб таништирган ҳолда ёзиб, менинг номимдан лавозимдан кўтарилишингизга ёрдам бераман деб пул талаб қилаётган экан.
Мен бу ҳолатлар бўйича вазирлик Комплаенс назорат бошқармаси раҳбариятини хабардор қилиб, тегишли маълумотларни берганман.
Сизларни бу профил ва бошқа профиллардан ҳам менинг номимдан турли мурожаатлар бўлса бу мурожаат ва илтимосларни менинг номимдан қабул қилмаслигингиз ҳақида огоҳлантириш учун ёзяпман.
Менинг "Фейсбук" ва телеграм тармоғидаги 1 тадан мавжуд бўлган профил ва аккаунтларимда ўзимнинг фотосуратларим ва шахсий маълумотларим ёзилган ва мен ҳеч қачон ижтимоий тармоқлар орқали кимдандир ниманидир ҳал қилиб бериш (айниқса пул маблағлари)ни сўрамаганман ва бундан кейин ҳам сўраш ниятим йўқ.
Фирибгарларга эса албатта қонуний чора кўрилиши шубҳасиз, унга қадар ҳам бу ўз қинғирликларини давом эттириб юргани учун бу эслатмани ёздим.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

16 Jan, 10:45


Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда етарли шароит бўла туриб, инвестиция режаси тўқимачиликда 17 миллион долларга кам бажарилгани, инвестиция “Ўзтрансгаз” ва "Ўзметкомбинат"да 2 баробар, “Ўзсувтаъминот”да 20 фоизга пасайгани кўрсатиб ўтилди.

Ушбу ташкилотлар раҳбарлари шу йил биринчи чоракда ўзгариш қилмаса, уларнинг фаолиятига баҳо берилиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирилди.

Экология, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Давлат активлари, Фармацевтика ва Ўрмон хўжалиги агентликларида грант олиб келиш режаси 25 фоизга ҳам бажарилмагани, Қурилиш, Транспорт, Маданият вазирликлари, Туризм қўмитаси олиб келган гранти эса 10 миллион доллардан паст бўлгани танқид қилинди.

Умуман, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Спорт, Олий таълим, Маданият, Экология, Қишлоқ хўжалиги, Рақамли технологиялар, Қурилиш вазирликларининг инвестиция ва грант олиб келиши бор имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

16 Jan, 10:45


Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Ўтган
йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.

Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

16 Jan, 09:14


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по обсуждению результативности проводимой работы и основных задач в сфере привлечения инвестиций и увеличения экспорта.

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

16 Jan, 09:00


#шеьр_ва_тасвир

1-иштирокчи Мамадалиев Рамзиддин

"Ўша йил" шеьри

@kumush_abdusalomova

AZAMAT KAMOLOV

30 Dec, 15:30


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Янги йил арафасида юртимизда даволанаётган фаластинлик болалардан хабар олиб, Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

30 Dec, 05:51


#муфтий_минбари

📹 УМР САРҲИСОБИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

 

AZAMAT KAMOLOV

29 Dec, 17:41


#Фаластинлик_болалар
#меҳр_абадий
#тинчлик_энг_олий_неъмат

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизга олиб келинган 100 нафар Фаластин фуқароларига даволаниш, стрессдан чиқишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.
Вазирлигимиз масъуллари, психолог ва тарбиячилар билан бирга уларнинг боғча, мактаб ёшидаги болалари билан ишламоқдамиз.
Келишгандан кейин иккинчи, учинчи кунларга келиб бу ердаги илиқ муҳит, меҳрли муносабат, қулай, шинам шароитлар ва энг асосийси тинч, хавфсиз жойда эканликларини тўлақонли хис қилган болажонлар барча қўрқув, ғамларни унутиб, яйраб ўйнашмоқда, болалик шўхликларини қилиб, улар билан ишлаётган психологларимиз ва тарбиячиларимизга ўз яқинларидек муносабатда бўлиб, қувончларини бўлишиб, машғулотлар ўтишмоқда.
Жудаям таъсирли манзара, бағрикенг халқимиз, Юртбошимиз доимо соғ ва омон бўлсин.
Юртимиз, бутун дунёда тинчлик бўлиб, бегуноҳ болалар ҳеч қачон ғам-ташвиш кўришмасин.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

29 Dec, 17:32


#Фаластинлик_болалар
#инсонпарварликнинг_энг_олий_намунаси

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

28 Dec, 13:25


Президент Янги Тошкентдаги таълим ва маърифат масканларининг қурилишини кўздан кечирди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

28 Dec, 13:23


Бугун Президентимиз Янги Тошкент шаҳрида илк иншоотлар қурилишини бориб кўрди.

Шаҳарда Тошкент давлат педагогика университети ҳамда «Янги Ўзбекистон» университети учун замонавий мажмуалар ҳам бунёд этилмоқда. Президентимиз уларнинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Ҳозирги кунда Тошкент давлат педагогика университетининг еттита факультети тарқоқ жойлашган. Биноларнинг аксарияти эскирган.

Шу боис университет учун қирқ гектарлик майдонда 20 минг талабага мўлжалланган ўқув бинолари қурилади. Шунингдек, 5 минг ўринли ётоқхона, 300 ўринли боғча, 616 ўринли мактаб, 588 ўринли академик лицей, спорт ва маданият саройлари, амфитеатр ва бошқа иншоотларни ўз ичига олади. Бир сўз билан айтганда, юқори рейтингли хорижий олийгоҳлар тажрибаси асосида «боғча – мактаб – университет» яхлитлигидаги инновацион педагогик кластер ташкил этилади.

Мажмуада педагог ва талабалар учун энг замонавий қулайликлар ҳозирланади. Дарслар бир сменага ўтказилиши, дуал таълим йўлга қўйилиши эвазига ўқиш ва амалиёт сифатида ўсиш бўлади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган «Янги Ўзбекистон» университети олий таълим тизимида янги даража бўлди. Унинг ўқув дастурлари дунё рейтингида юқори ўринда турувчи университетлар профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, Германия стандартлари асосида ишлаб чиқилган.

Бу ерда ўқиш истагида бўлган ёшлар сони йилдан йилга ортмоқда. Бугунги кунда муассасада минг нафардан ортиқ талаба таълим олмоқда.

Университет учун янги мажмуа қурилиши уч босқичда олиб борилади. Дастлаб ўқув объектлари ва ректорат биноси бунёд этилиши кўзда тутилган.

Якунда ўн минг нафар талабани қамраб оладиган бешта факультет, бир вақтнинг ўзида саккиз минг нафар талабага хизмат кўрсатадиган ректорат биноси қад кўтаради. Кутубхона, музей, кўргазма зали, мультимедиа хонаси, спорт мажмуаси, сузиш ҳавзаси ташкил этилади.

Шунингдек, ўқитувчилар учун 286 ўринли турар жой, талабалар учун 2 минг ўринли ётоқхона қурилиши режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари бу мажмуаларнинг келгусидаги аҳамиятига тўхталиб, ўқув жараёнини оқилона ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

06 Dec, 17:44


УМРДАГИ ТИНИШ БЕЛГИЛАР

Умр оппоқ варақдир, иллоҳ,
Битмиш унга кечмишдан баёт.
Тақдир-қалам, ёзгувчи Аллоҳ,
Абзац билан бошланар ҳаёт.

Ҳар дамингиз борар шарҳланиб,
Сўйлар сизга ҳарфлар ноласи.
Вергул билан турар фарқланиб,
Ўтаётган йиллар ораси.

Орзуларни айлайди ҳадя,
Бахт ҳақида бир дам тўхталар.
«Ҳаёт давом этади...», дея,
Руҳлантирар учта нуқталар.

Оро бериб ишқ кўнглингизга,
Маҳлиёлар этаверади.
Севиб қолган ҳар кунингизга,
Ундов қўйиб кетаверади.

Садоқатдан хиёнатгача,
Тортиб борар туйғулар юкин.
Сўроқ қолар қиёматгача,
Сиз Худони танимаган кун.

Ҳақ измидан асли, одамлар,
Ҳар қолипга лойи қуйилгай.
Ўзлигингиз унутган дамлар,
Қўштирноққа солиб қўйилгай.

Ҳар бир белги умрдан излар,
Битилмайди қалам учида.
Ёшликдаги ўткинчи ҳислар,
Қолиб кетгай қавс ичида.

Висол, хижрон, айрилиқ, фироқ,
Умр куҳна, умр бокира,
Унутилар кўп нарса, бироқ,
Катта ҳарфли сўзлар хотира.

Учрар умр байтида ногоҳ,
Турфа шева, турфа лаҳжалар.
Ёзилгайдир тире билан, гоҳ,
Бир - бирига ўхшаш лаҳзалар.

Умр - дарё, шовуллар тўлиб,
Гоҳ шод, гоҳи ғамгусор руҳда.
Ва бир куни Ҳақ амри бўлиб,
Қўйилгайдир, энг сўнгги нуқта.

Кимнинг умри, бир варақ қоғоз,
Бир жумла сўз хитоб бўлади.
Кимнинг умри, асрларга хос,
Ўқилгувчи китоб бўлади!

Ўлмасбек Самарқандий.

Каналга уланиш:
👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

06 Dec, 16:36


Жуда ибратли чиқибди!

Мана шу видео сабаб эндиликда жуда кўплаб ўқувчилар ўз устозларига мана шу тарзда эҳтиром кўрсатишса не ажаб!

Лекин шу йигитларга қойил, отасига ҳам, устозига ҳам минг рахмат!

Ҳаммамизга насиб қилсин!

kadamugli_sarvar каналидан олинди.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

06 Dec, 15:14


❗️ Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан президент фармони билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

06 Dec, 14:16


https://t.me/islommarkazi/3865

AZAMAT KAMOLOV

06 Dec, 13:07


Уйғун Ғафуров Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори эди.

Тошкент ислом институти ректори лавозимида фаолият юритиб келган Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари бўлди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

06 Dec, 10:23


Channel photo updated

AZAMAT KAMOLOV

06 Dec, 09:57


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган “Ugam River” туристик мажмуасини бориб кўрди.

Угам дарёси бўйидаги бу маскан илгари тўла фойдаланилмаган, тошлоқ жой эди. Бу йил 1 триллион сўмликдан зиёд лойиҳа доирасида қарийб 14 гектар майдонда қурилиш бошланди. Ҳозирда 17 та кўп қаватли уй қад кўтармоқда. Улар 5, 6 ва 7 қаватли, 870 хонадондан иборат бўлади.

Шунингдек, 16 та коттеж, 3 та ресторан, йигирмадан ортиқ савдо ва хизмат шохобчалари марказлари қурилади. Болалар ўйингоҳлари, ёпиқ сув ҳавзаси, фитнес ва спорт майдончалари, амфитеатр, автотураргоҳ, автомобил кўприги, тоғ ва соҳил бўйи йўлаклари ҳам ташкил этилади.

Бу қулайликлари билан янги мажмуа йилига 200 минг нафар ташриф буюрувчига хизмат кўрсата олади.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

06 Dec, 08:44


Тошкент ва Хўжакент янги, янада қулай ва замонавий темир йўл тизими билан ўзаро боғланади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

06 Dec, 08:41


Сирдарёда ўтказилган "Маърифат карвони" тарбирларидан репортаж

📺"Севимли" телеканали "Замон" информацион дастури


👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

06 Dec, 07:49


Тошкентдан Хўжакентга янги электропоезд йўлга қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент – Хўжакент” йўналишида янги электропоездни кўздан кечирди.

Вагонлар шинам ва ёруғ, йўловчилар учун қулай. Ўриндиқлар сони 586 та. Маълумот таблолари ва ёнғин хавфсизлиги тизими ўрнатилган. Поезд соатига 120 километргача тезликка чиқа олади. Ҳар бир тарафга кунига учтадан қатнов йўлга қўйилади.

Тошкент ва Хожикент оралиғидаги темир йўлга туташ майдонларни 2025 йилги реновация дастурига киритиб, уларни тартибга келтиришга кўрсатма берилди. Йўналишдаги эгри қисмларни тўғри қилиб қайта қуриш орқали кунлик экспресс поездлар қатновини кўпайтириш ва кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш топширилди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

06 Dec, 06:19


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюриб, транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Ташкентскую область, где ознакомится с проводимой работой и перспективными проектами в сферах транспорта, энергетики и туризма.

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

05 Dec, 14:55


#nazm

Ibodat

✍️Matnazar Abdulhakim
🎤Erkin Bozorov

AZAMAT KAMOLOV

05 Dec, 14:53


U TOMONDA

Sirojiddin Sayyid she’ri
Erkin Bozorov o‘qidi

AZAMAT KAMOLOV

05 Dec, 06:12


Ночор ахборот сиёсати ва "Азизов иши"

Президент маъмуриятидаги бу ўзгаришдаги айрим нуқталар ахборот сиёсатимизда ғалати тенденциялар шаклланганига билинар-билинмас ишора қилгандай бўлди. Масалан, Президентнинг фармони асос қилиб олинган ушбу хабарларда ДХХнинг собиқ раиси А.Азизовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани келтирилган.

Албатта, бу нормал ҳолат. Аммо "Азизов иши"даги эриш ҳолат шундайки, унинг ДХХдан кетиш жараёни кўпчилик (мен маҳаллий ОАВни назарда тутяпман), энг қизиғи, катта нуфуз ва аудиторияга эга бўлган ахборот манбаларида ўта совуқ "подача" – ҳайдалди, дега ҳукмнома сўз билан хулосаланди.

Биламизки, "ҳайдалди" феъли айни матн ва воқеага ннисбатан қўлланилганда камситиш, ерга уриш маъносини кўпроқ беради. Бундай пайтларда бизда одатда "ишдан олинди" калимаси кўпроқ қўлланар ва бу "нормал" ҳисобланарди. Аммо "ҳайдалди"...

Қизиғи, биз маданий деб ўрганиб қолган интернет нашрларимизда бундай "нафрат тили"нинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлган, тушуниш қийин.


Бундан ҳам қийини, юқори мартабали давлат мулозимига кўрсатилган бундай "эътибор"га ҳеч ким эътироз қилмади. Бунга, биринчи навбатда, АОКА муносабат билдириши керак эди, назаримизда. Аммо улар жим туришди.

Кеча Азизовнинг юқори лавозимга тайинланиши эса унинг "ҳайдалмагани"ни исботлади. Очиғи, Азизовни кўпчилик Президент командасидаги энг садоқатли, бундан ҳам муҳимроғи, зиёли, дунёқараши кенг кадр сифатида билади.

Хуллас, бир нарса тобора ойдинлашиб бормоқдаки, бизда ахборот макони секин-аста монополлашиб бораётгадек. Кимлардир унинг кучидан ўз манфаатлари йўлида калтак сифатида фойдаланаётгандек...

Давлатнинг ахборот сиёсати, позицияси мавҳумлиги туфайли бу маконда соҳага умуман алоқаси бўлмаган, умрида бир энлик матн ёзиб кўрмаган, матбуотнинг кучини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдиган кадрлар майдонга келди.

Минг афсуски, бундай "менежер"лар кўпчилик ҳолларда журналистикани блогерлик, деб тушунишмоқда. Ташқи ахборот хуружлари, глобал хабарлар ва мафкуралар экспансиясига қарши туриш чоралари, минтақадаги ахборот маконида миллий салмоқ пайдо қилиш, ОАВ дан юмшоқ куч сифатида фойдаланиш, деган тушунчалар ҳақида ҳали на улар, нада бошқалар ҳали-ҳамон ўйламаётган кўринади. Холбуки, биз ахборот асри, маданиятлар қоришиб кетаётган глобал асрга кирганимизга анча бўлди.

Бизнинг назаримизда, давлатимиз ахборот сиёсати концепцияси (агар у бўлса)ни қайта кўриши ва бугунги дунё стандартлари даражасига мослаштириши зарур. Ахборот сиёсатини телефон орқали бошқариш формати бугун иш бермаслиги тобора равшанлашаётган бир пайтда, албатта, бунга жиддий қарашимиз керак бўлади.

@platformauzb

AZAMAT KAMOLOV

05 Dec, 04:14


Ilm olish – ota-onaga rahmat olib keladi, mehnatlarini rohat qiladi! Biz bizni kelajagimiz uchun borini ayamagan insonlar oldida butun vujudimiz bilan harakat qilib, maqsadlarga yetishimiz shart!

@otabek_khasanov

AZAMAT KAMOLOV

18 Nov, 11:25


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

18 Nov, 09:53


Қиёмат кунида, Маҳшар тонгида
Оналар фарзанддан тонаётган дам.
“Воҳ, болам!” деб биров бўзласа ногоҳ,
Бу ўзбек онаси, бешак, муҳтарам.

Шодмонқул САЛОМ
👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

18 Nov, 08:18


Келгуси беш йилда Қонунчилик палатаси олдида ғоят улкан вазифалар тургани таъкидланди.

Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита ташкил қилинди. Илк бор парламентимизда Тадбиркорлик, рақобат ва саноат қўмитаси тузилгани юртимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

Энди палатадаги қўмиталар аъзолари билим ва тажрибасини тинимсиз ошириб, масъулиятни чуқур ҳис этиб, янада кўпроқ меҳнат қилишлари лозимлиги, пухта билим, профессионал малака, юксак фазилат ва тафаккурга эга бўлган депутатгина қуруқ гап ва популизмдан йироқ бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир қўмита қошида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилса, яхши самара беришга ишонч билдирилди.

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

18 Nov, 08:12


Ўтган беш йил давомида қуйи палата самарали фаолият кўрсатгани эътироф этилди.

Авваламбор, парламентимизнинг тўртинчи чақириқ депутатлари мамлакатимизнинг келгуси тараққиёт йўналишини белгилаб берган Асосий қонунимизни янги таҳрирда тайёрлаш ва қабул қилишда жонбозлик кўрсатдилар ва бу Янги Ўзбекистон солномасида ёрқин тарихий воқеа сифатида муҳрланди.

Қуйи палата томонидан 130 дан ортиқ янги ва яхлит қонунлар қабул қилинди. Бу – олдинги даврга нисбатан 1,5 карра кўп.

Президентимиз ўтган чақириқда фаолият кўрсатган депутатларга самарали меҳнатлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

18 Nov, 08:12


Парламент фаолиятида ютуқлар билан бирга эътибордан четда қолган масалалар ҳам бўлгани қайд этилди. Президент уларнинг айримларига тўхталиб ўтди.

Хусусан, тўғридан-тўғри ишлайдиган ва аниқ ижро механизмларига эга қонунлар улуши камлигича қолмоқда. Парламент назорати тўлақонли таъсирчан институтга айланди, деб ҳозирча айтиб бўлмайди, парламент ва депутатлик назорати ижтимоий соҳа билан чекланиб қолмоқда.

Депутатларнинг сайлов округидаги фаолияти асосан учрашувлар ташкил этиш, шикоят ва саволларга расмий жавоб беришдан иборат бўлиб қолмоқда. Мисол учун, ислоҳотларнинг муҳим қисми бўлган камбағалликни қисқартириш масаласида депутатларимиз ҳали ўз ўрнини топа олгани йўқ.

Сўнгги йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва минтақа доирасида бир қатор йирик ташаббуслар илгари сурилди. Ана шу ташаббусларнинг моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишда депутатларда, афсуски, фаоллик етишмаяпти.

Давлатимиз раҳбари қуйи палатанинг янги таркиби қайд этилган масалалар бўйича янгича ишлашига умид билдирди.

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

18 Nov, 07:54


❗️ Сайловлар натижасида Қонунчилик палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланиб, 87 нафар янги депутат сайланди.

Депутатларнинг 11 нафари 35 ёшгача, илк бор ёшлар парламентининг 2 нафар вакили Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. Айниқса, депутатларнинг 38 фоизини аёллар ташкил этгани минтақадаги энг юқори кўрсаткичдир.

Тарихимизда илк бор ногиронлиги бўлган фуқаромиз Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.
Бу – парламентимизни том маънода инклюзив органга айлантириш, ушбу қатлам манфаатларини янада кенг ифода этиш йўлида навбатдаги муҳим қадам бўлгани эътироф этилди.

Янги таркибда 63 нафар депутат қайта сайлангани эса парламент ишида узвийлик ва профессионализмни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

18 Nov, 07:40


Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда депутат деган шарафли номга сазовор бўлганларни табриклади.

Бу юксак ишонч уларнинг бой билими ва ҳаётий тажрибаси, эл-юртимиз фаровонлиги йўлида қилаётган фидойи меҳнатига нисбатан халқимизнинг улкан ҳурмат ва эҳтироми ифодаси экани таъкидланди.

Ҳар қандай сайлов давлат ва жамият учун муҳим сиёсий жараён. Айниқса, жаҳондаги бугунги кескин ва таҳликали вазиятда бундай умумхалқ тадбирларини ўтказиш янада катта масъулият талаб этади. Турли минтақаларда уруш ва жанжаллар, қарама-қаршилик ва зиддиятлар авж олиб бормоқда.

Ана шундай ғоят мураккаб даврда сайловларни осойишталик шароитида, эмин-эркин ўтказганимиз юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликдан далолат беради. Президент барчамиз бу бебаҳо бойлигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз ва мустаҳкамлашимиз кераклигини қайд этди.

Хорижий ташкилотлар ва кузатувчилар ҳам бўлиб ўтган сайлов жараёнлари халқаро стандартларга тўла мос ҳолда ўтганини эътироф этиб, уларга юқори баҳо бергани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

18 Nov, 06:48


Депутатлар Мавлуда Хўжаева, Раҳимжон Ҳакимов Спикер ўринбосарлари этиб сайланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/658120

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

AZAMAT KAMOLOV

18 Nov, 06:23


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бошланди

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда ва нутқ сўзлайди. Мажлисни қонунга мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясининг раиси З.Низомхўжаев очиб берди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

18 Nov, 06:23


Нуриддин Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси cпикери этиб сайланди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

12 Nov, 14:09


#кун_мавзусига_мос_тарона

⚡️"ОЗАРБАЙЖОН ГЎЗАЛИ"⚡️

Ўзбекистон Халқ артисти
Озодбек НАЗАРБЕКОВ



Бир меҳрибон гўзал кўрдим Бокуда,
Бунақа кўз бордир фақат оҳуда.

Тушларимга кирса мени уйғотманг,
Умрим ўтса розиман шу уйқуда.

Қайта келгандекман дунёга, наҳот,
Ўтган бўлса шунча умрим беҳуда.

Маломатлар қилсангиз узримиз бор,
Ахир айбу гуноҳ бўлмас орзуда.

У кетдию юракда бир сас қолди,
Бу оҳанг йўқ ҳеч қайси бир чолғуда.

Палласига тоғни қўйиб тортинглар,
Ҳасратларим ўлчанса тарозуда.

Ўзим ҳар жойдаю, кўнглим Бокуда,
Сарҳад йўқдир севги деган туйғуда.

Нақорат:

Юзда холи, сўзда боли — мазали,
Озарбайжон гўзали у, гўзали.
У Фузулий битиб кетган ғазали,
Озарбайжон гўзали у, гўзали.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ
2023, Боку


👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

12 Nov, 12:20


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP29)даги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Конференции Организации Объединенных Наций по изменению климата (COP29)

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the UN Climate Change Conference (COP29)

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

12 Nov, 09:23


2024 йилнинг 11 ноябрь куни Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси раиси, устозимиз академик Салимов Оқил Умрзоқович ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Боқиев Фарход Эсанович иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича берган топшириқларининг мақсади ва мазмун моҳити, мазкур топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилаётган бўйича тайёрланган тақдимот материаллари тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси курсантлaри, мактаб директори ўринбосарлари, Тошкент шаҳридаги Олий таълим муассасаларининг проректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётган профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар иштирок этишди.
Ҳудудлардаги ОТМлар мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва илмий изланувчилари ЗООМ платформаси орқали иштирок этишди.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

12 Nov, 09:10


Президент Шавкат Мирзиёев Бокуда COP29 Жаҳон етакчилари саммитида иштирок этмоқда.

Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Озарбайжон парламенти раиси Соҳиба Гафарова, ФИФА президенти Жанни Инфантино билан норасмий суҳбатлар ўтказди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

11 Nov, 14:54


❗️ Президент Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

Кун тартибига мувофиқ, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш, юзага келаётган вазиятни тез фурсатда сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ш.Мирзиёев Фаластин-Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Қадимий ва бой тарихга эга фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди. Шу маънода, Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолияти қўллаб-қувватланди.

Президент урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

11 Nov, 11:31


Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига етиб борди. Уни Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шундан сўнг, президент Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди. Қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва "яшил" энергетика соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, шунингдек, "яшил" водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва корхоналар энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

10 Nov, 13:12


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11-13 ноября посетит с рабочими визитами Саудовскую Аравию и Азербайджанскую Республику для участия в международных саммитах.

#Mirziyoyev #sammit #SaudiyaArabistoni #Ozarbayjon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

10 Nov, 12:27


Ўзбекистондаги демографик ҳолат қандай ўзгармоқда?

Статистика агентлиги маълумотига кўра, 1 октябрь ҳолатида доимий аҳоли сони 37 355 400 нафарни ташкил этади.

Туғилганлар: 693 897 нафар.
Вафот этганлар: 131 674 нафар.

Табиий ўсиш: 562 223 нафар.

Эркаклар: 18 809,5 нафар.
Аёллар: 18 545,9 нафар.

Аҳоли сони охирги тўрт йил ичида 2,1 %га ошган.

Хориждан Ўзбекистонга яшаш учун кўчиб келганлар 1 736 нафар.

Ўзбекистондан хорижга яшаш учун кўчиб кетганлар 8 374 нафарни ташкил этади.

9 ой давомида қайд этилган никоҳлар сони: 179 395 тани ташкил этса, ажрашишлар сони 33 984 та.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

09 Nov, 05:09


Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал икки карра жаҳон чемпионига айланди

Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги FIDE Жаҳон чемпионатида у 10 та партияда 9,5 очко тўплади (9 та ғалаба, 1 дуранг), энди охирги турда қандай натижа кўрсатишидан қатъи назар, бирорта рақиби унга ета олмайди.

Афруза ўтган йилги FIDE жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритганди ва жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлганди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

08 Nov, 05:35


❗️ Кадастр агентлиги директорининг мурожаати

Бугун 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради.

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган «уддабуронлар» ҳам йўқ эмас.

Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!

Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.

Иккинчидан, хатловдан кейин «ЭЪТИРОФ» дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.

Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

07 Nov, 18:24


* *
Онгимда тўлғонар қандай мушкул иш?
Ҳушёрман. Сезгирман. Турибман тикка.
Умрга чўзилди бу тарз уйғониш -
Жоним ҳаприқмоқда бесабрликда.

Бу сенми истиқбол - чевар оллоҳнинг
Измида борлиғин этётган бунёд?
Қанча вазни бордир умрлик “оҳ”нинг,
Қанча теранлиги чиққанинг чоҳнинг?..
Мен сенинг йўриғинг айлаяпман ёд.

Энди дардлашайлик! Оҳиста, бесас –
Миямдан қон сизсин сўзнинг жисмига,
Дунёлар айлансин ҳар бир қисмида...
Бу суҳбат бугунга ҳали керакмас,
Бу суҳбат бугунга ҳали керакмас...
Юрак эса борар Оллоҳ измида.

Усмон Азим

👉https://t.me/azamatkamal👈

AZAMAT KAMOLOV

07 Nov, 12:34


❗️ Мактабларда сабоқлар сифатини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар таклиф этилмоқда

Хусусан, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳорати баҳоланиб, малака ошириш тизими йўлга қўйилади. Бу йўналиш бўйича ўқув қўлланмалари, ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

“Турон мактаб театри”нинг ижобий тажрибаси асосида мактабларда “Иқтидор” ҳаваскорлар бадиий жамоалари ташкил этилади. Олий таълим муассасаларининг мусиқа ва санъат йўналиши битирувчиларига мактабларда ишлашга рухсат берилади.

Жисмоний тарбия фани бўйича ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилиб, ўқув дастурлари такомиллаштирилади. Ушбу фан ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, босқичма-босқич ҳамма жойда мактаб спорт клублари ташкил этилади. Бу йўналишда ҳам ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби, мактабларнинг спорт бўйича рейтинг тизими ишлаб чиқилади.

❗️ Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Энди бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.

Мазкур фан бўйича янги ўқув дастури ва дарсликлар яратилади. Ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан мактаб негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

07 Nov, 12:32


Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Энди бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.

Мазкур фан бўйича янги ўқув дастури ва дарсликлар яратилади. Ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан мактаб негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

07 Nov, 12:21


Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о повышении качества преподавания музыки, физической культуры и военно-патриотического воспитания в школах.

#Mirziyoyev #taqdimot #talim #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

07 Nov, 11:46


Ўзбекистонда касаба уюшмалари куни ишланмайдиган байрам куни(ми?)

Чиндан ҳам тегишли Қонун билан 11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни этиб белгиланган. Аммо 2022 йил 28 октябрда тасдиқланган янги Меҳнат кодексига кўра, бу кун ишланмайдиган байрам кунлари сирасига киритилмаган.

Президент 2022 йил 11 ноябрь куни касаба уюшмалари аъзоларини касб байрами билан табриклаб, ушбу кунга бағишланган янги дам олиш кунини жорий этишни таклиф қилган эди. Бунинг учун қонун билан Меҳнат кодексининг 208-моддасидаги давлат байрамлари рўйхатига тегишли қўшимча киритиш керак.

Бундай қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Олий Мажлисда муҳокама қилинган, аммо шу кунгача эълон қилинмаган, демак, кучга кирмаган.

Шундай қилиб, 11 ноябрь ҳали ҳам иш куни, бу кун қонун билан дам олиш куни сифатида тасдиқланмаган.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

07 Nov, 11:04


Ўзбекистонда фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғларида ва (ёки) питомникларда сақланиши мумкин.

❗️ Шунингдек, давлат ва кўчма циркларда (шапито) ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан цирк томошалари учун фойдаланиш тақиқланди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

06 Nov, 12:12


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари Президенти сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Дональду Трампу в связи с победой на выборах Президента Соединенных Штатов Америки.

#Mirziyoyev #tabrik #AQSH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

06 Nov, 11:03


Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқидан:

Яқин Шарқда давом этаётган адолатсиз уруш ва кузатилаётган икки ёқлама стандартлар ҳақида бормоқда. Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. БМТнинг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.

Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир.

Кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммитида бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид қиламиз.

Хавфсизлик ҳақида тўхталганда, Афғонистон масаласи Ташкилотимиз доирасида доимо диққатимиз марказида бўлиши лозим. Бу борада вазирлар ва экспертлар даражасидаги мунтазам мулоқот механизмини йўлга қўйиш муҳимдир.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

06 Nov, 03:39


Айни фурсатга жуда мос қўшиқ. Ҳамма ишга шошаётганлар ёмғирпўш остида кеч қолмаслик учун кўлмакчаларни ҳам кечиб бораётган манзара.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

05 Nov, 14:42


ДХХ: Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

02 Nov, 11:17


Shoira Kumush Abdusalomovadan qiziga, umuman bolalarga atalgan otashin she’r!

Mutolada she’riyat” spektaklidan

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

02 Nov, 08:43


Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг қўшма мажлислари 2024-йилнинг 7-12 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.

Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳудудий кенгашларга сайланган депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

01 Nov, 12:37


#ҳаётнинг_аччиқ_ҳақиқати

Ота-оналаримиз доимо соғ ва омон бўлишсин. Жигарлар ўртасидаги меҳр-оқибат бардавом бўлсин.


👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

01 Nov, 12:34


#Шеър:

* * *

Қаранг, чархпалакдек кечмоқда фурсат,
Қаранг, кўнглингизга қарадим сизнинг.
Кимдир “Видо они”, дедими ҳайҳот,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?

Хазонрезги боғда юрибсиз ёлғиз,
Кўзингизга кўзим тўқнашди илкис.
Мени руҳлантирди бир баҳорий ҳис,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?

Хазонрез боғларда барг шивирлари,
Сизга қизиқмасми буларнинг бари?
Баҳорни эслатар гоҳ ёмғирлари,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?

Таскин топганлар бор зилол сувдан ҳам,
Ҳайратга тушасиз – сиз каби мен ҳам,
Кузда туриб кузни соғинсангиз ҳам,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?...

© Шерзод Абдусамадов

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

01 Nov, 12:15


Asosiy fan olimpiadasining VILOYAT bosqichi hamda O‘zbekiston terma jamoasiga nomzodlarni saralashning birinchi bosqichi o‘tkazilish sanalarida o‘zgarish bo‘ldi.

Quyidagi havola orqali viloyat bosqichi tashkil etiladigan kunlar bilan tanishib olishingiz mumkin.
👉 Viloyat bosqichi hamda saralash tashkil etiladigan sanalar

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
Telegram | 📹Youtube | Facebook | 🌐Instagram

AZAMAT KAMOLOV

01 Nov, 11:01


#Қори_Ниёзий_Тарбия_педагогикаси_миллий_институти
#танлов_суҳбат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги “Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 95 йиллик тарихга эга бўлган Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизида Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилди.
Институтнинг тузилмасига ҳам ўзгартиришлар киритилиб, янги тарбия методикаларини яратиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат муассасаси сифатида тарбия соҳасини такомиллаштиришга оид илмий асослантирилган истиқболли таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.
Янгиланган тузилмага кўра аввал мавжуд бўлимлар ҳам замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янгиланиб, мазкур бўлимлар таркибида етакчи, бош ҳамда катта илмий ходим штат бирликлари ажратилди.
Мазкур лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича малака талабларида етакчи ва бош илмий ходимларга фан доктори ёки DcS ҳамда етакчи илмий ходимлар учун фан номзоди ёки PhD илмий даражасига эга бўлиш белгиланган.
Умуман институт тузилмасидаги янги штат бирликларидаги вакант лавозимларга номзодларни меритократия тизими асосида очиқ, ошкора ва шаффоф танлов асосида қабул қилиш мақсадида жорий йил 18 сентябрда оммавий ахборот воситалари орқали танлов ҳақида эълон берилиб, бир ой муддат давомида талабгорлардан ҳужжатлар қабул қилинди.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунга қадар институтнинг илмий салоҳияти 100 фоизни ташкил этиб, институтда фан доктори, профессорлар ҳамда бизнинг фахримиз бўлган, педагогика соҳасидаги 2 нафар академиклар, устозларимиз Рисбой Ҳайдарович Жўраев ҳамда Холбой Ибрагимович Ибраимовлар фаолият кўрсатиб келишмоқда.
Куни кеча шу азиз устозларимиз ва комиссия аъзолари билан биргаликда институтга вакант лавозимларга танловга ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказдик. Қувонарлиси танловда юртимизда педагогика соҳасида кўзга кўринган олимлар, шунингдек, ёш олимлар ҳамда бугунги кунда ҳимоя қилиш арафасида бўлган, ўз олдига қатъий мақсадлар қўйган, икки-учта хорижий тилларни мукаммал эгаллаган, замонавий фикрловчи ёшлар, айниқса аёлларнинг борлигини кўриб, жуда ҳам хурсанд бўлдим.
Чунки бугун оилавий юмушлардан ортиб, жамиятда ўз ўрнини топиш, илм билан шуғулланишга бел боғлаган хотин-қизларнинг сафи ортаётганлиги бу пировардида фарзандларимизнинг тарбиясида ҳам муҳим рол ўйнайди.
(бунга шароит яратиб бериб, аёлларни қўллаб-қувватлаётган эркакларимизга ҳам тасанно, албатта)))😁
Устозлар билан суҳбат жараёнида энг муносиб номзодларни иш фаолиятларини институтда олиб бориш учун тавсия этдик.
Институтдаги олимлар таркибининг ёшариб бораётганлиги ва гендер тенглигига алоҳида аҳамият қаратилаётганлиги қўйилган вазифаларни самарали ижро этишга муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Ишга қабул қилинганларнинг келгуси фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилайман.
Устозларимиз доимо соғ ва омон бўлишсин, биз шогирдларга ҳам уларнинг йўлларини берсин.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

01 Nov, 10:57


#Қори_Ниёзий_Тарбия_педагогикаси_миллий_институти
#танлов_суҳбат

AZAMAT KAMOLOV

22 Oct, 17:41


ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ...

Тўғри ва ҳақ йўлдан юрган кишининг қадам босиши арслон юришидан ҳам маҳобатлироқ ҳайбатлироқдир.

Донолар сўзига қулоқ илмасанг, Энг нодон сендирсан – билгил, билмасанг.

Яхшилик ҳақида ўйлашлик ўша яхшиликка амал қилишга ундайди.
Ёмонликка надомат эса, ўша ёмонликни тарк этишга чорлайди.

Одамларнинг тубан даражалиси ҳам ўзидан тубанроқ бўлган бировга эгалик ва раислик қилишдан холи эмас.

Сенинг нажотингга хайрихоҳ бўлмаган кишидан ҳожатингни сўрама.

Бир ҳаким зотдан: «Нима учун сизга ёмонлик қилган кишидан ўч олмайсиз?» деб сўрашди. Донишманд табассум билан деди: «Ит мени тишласа, мен ҳам уни тишлашим керакми?»

Сен ҳақингдаги хоҳ мақтов, хоҳ айблов сўзлар кўпайган пайтда атрофингдаги кишиларни шу даражада машғул қилганингга ишон!
Улар ўзларига керакли нарсани тарк этиб, сенга аҳамият беришни бошлашибди!

Сен ўз муваффақиятингга эришишда давом этавер. Сўзлаш завқини уларга қўйиб бер!

Одамлар сени иккиюзламалигинг учун яхши кўрганидан кўра, дангаллигинг туфайли ёқтирмагани яхши.

@generalissimo_marshal

AZAMAT KAMOLOV

22 Oct, 14:51


Шавкат Мирзиёев 23-24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

21 Oct, 11:21


Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

21 Oct, 09:51


#кун_ҳажвияси

AZAMAT KAMOLOV

21 Oct, 09:12


#Кун_иқтибоси

Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур.

✍️ Абдулла Авлоний

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

21 Oct, 08:02


Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центральноазиатский университет изучения окружающей среды и изменения климата – Green University.

#Mirziyoyev #tanishuv #oliytalim #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

16 Oct, 14:08


​​Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Айтилишича, илгари, 2009-2016 йилларда 9 трлн сўм эвазига минг километрдан кўпроқ йўл қурилган ва 20 минг км таъмирланган бўлса, сўнгги саккиз йилда бу кўрсаткичлар 6 баробаргача ўсган. Яъни, соҳага 58 трлн сўм ажратилиб, 2 минг километр йўл барпо этилган, 100 минг километри таъмирланган.

– Ўзбекистоннинг географик жойлашувини эътиборга олсак, ташқи савдода халқаро йўлларнинг аҳамияти жуда катта. Шу боис Андижон билан Қўнғиротни, Термиз билан Тошкентни боғлайдиган жами 4 минг километрлик халқаро йўлларимиз энг юқори талабларга жавоб бериши шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.

❗️ Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон оралиғидаги пулли йўл лойиҳаларини жадаллаштириш, уларни қатнов даражаси юқори бўлган участкаларда қуриш зарурлиги қайд этилди. Бундай ҳолларда муқобил бепул йўл мавжуд бўлиши алоҳида қонун билан белгиланади.

Бугунги кунда 4,7 мингта кўприк таъмирталаб ҳолатда. Уч йиллик дастур ишлаб чиқиб, уларни босқичма-босқич таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Telegram | YouTube

AZAMAT KAMOLOV

15 Oct, 13:39


Munosabat
#14oct #uzbekiston

"Ўзбекистон" телеканалидаги "Муносабат" кўрсатувини янги форматда эфирга узатиш йўлга қўйилибди.
Унинг илк сонларида сиёсий шарҳловчи Қуддус Аъзам билан Давлат Раҳбаримизнинг 30 сентябрда Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида педагоглар билан очиқ мулоқотида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида суҳбатлашдик.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

15 Oct, 12:28


Фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов лавозимидан озод этилди.

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

15 Oct, 12:07


Тошкент вилоятида қишлоқ ерлари Андижондан 1,5 карра кўп. Лекин, етиштириладиган маҳсулот ҳажми бир хил. Вилоятда 1 гектардан ўртача даромад Андижондан 2 карра, Наманган ва Фарғонадан 1,5 баравар, Бухородан 1,3 бараварга кам.

Сўнгги уч йилда вилоятдаги 21 минг гектар ер деҳқончилик учун 51 минг нафар аҳолига берилди. Лекин, йил бошидан бор-йўғи 72 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт бўлди. Бу – ўтган йилгидан кам.

Вилоятдаги самарасиз 2 минг 200 гектар боғ ва токзор ҳисобига йилига 10 миллион доллар экспорт йўқотилаяпти.

Сув тежовчи технология бўйича Тошкент вилояти энг охирги ўринларда.

Бу борада вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

15 Oct, 10:55


#ностальгия

Кумуш Раззоқова
«Ёмғир»


Ёмғир ёғди майда-майдалаб,
Майда-майда бўлди юрагим.
Тонг отгунча қайта-қайталаб
«Севасанми?», дея сўрадим...


👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

15 Oct, 10:54


Президент Шавкат Мирзиёев "Ёшлик-1" кони ва 3-мис бойитиш фабрикасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

AZAMAT KAMOLOV

15 Oct, 06:30


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюриб, саноат тармоқлари учун муҳандисларни тайёрлаш мактаби ҳамда «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш ишлари билан танишади, мис бойитиш бўйича янги қувватлар қурилишига старт беради.

Шунингдек, Президент раислигида Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Алмалыкский горно-металлургический комбинат, где ознакомится с деятельностью школы по подготовке инженерных кадров для отраслей промышленности и ходом освоения месторождения "Ёшлик-1", а также даст старт строительству новых мощностей по обогащению меди.

Также предусматривается проведение под председательством Президента совещания по задачам социально-экономического развития Ташкентской области.

Facebook|Instagram|X

AZAMAT KAMOLOV

15 Oct, 02:28


Куни кеча лгбт тарғиб қилинган клип суратга олгани учун иккита рэпер 15 сутка қамалгани маълум қилинди.

Ушбу масалани баъзи бировлар ижод эркинлигига таҳдид деб талқин қилишмоқда. Аслида-чи?

Бир ижодкор сифатида шуни айта оламанки, ижоддаги ўзгачалик одамларнинг эътиборини жалб қилиш учун самарали услуб. Бироқ, ўзгачаликнинг ҳам чегараси бўлиши керак!

"Овертон туйнуги" деган тушунча бор. Бутун дунёда айни шу усул орқали ахлоқсизлик одамларнинг онг остига енгил кўринишда сиздирилиб, ижтимоий норма даражасида шакллантирилади. Бугунги ғарб дунёсида ҳам шу услуб орқали лгбт норма даржасида шакллантирилиб, энди уларни ҳимоя қилиш сиёсат даражасига олиб чиқилмоқда.

"Евроқараш-2014" тадбирида биринчи марта соқолдаги аёл образи Кончито исмли транс қиёфасида бутун дунёга сиздирилди ва трансларнинг янги даврига старт берилди.

Агар ушбу рэперлар аёл образини соқолли кўринишда бермаганида ҳам буни тўғри қабул қилса бўлар эди. Бироқ, бу кўринишнинг ўзи ҳам одамларнинг онг остига транслар қиёфасини жойлаштириш мақсад қилинганлигини англатади.

Ушбу рэперларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини оқлаб чиқаётганларнинг бир қисми уларнинг ғаразли мақсадини англамаган бўлса, яна бир қисми эса улар билан ҳамфикр ва жамиятда ғарбона ифлосликлар шаклланишидан манфаатдор бўлганлар ҳисобланади.

Якуний хулосамиз шуки, рэперларнинг ҳаракати тўла лгбтни тарғиб қилишга қаратилган. Ўйлаймизки, яқин йилларда бу жирканч ғоя тарғиботи учун Ўзбекистонда жиноий жавобгарлик белгиланади. Бу ташаббусни Алишер Қодиров бошчилигидаги "Миллий тикланиш" демократик партиясидан кутиб қоламиз!

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

AZAMAT KAMOLOV

14 Oct, 16:14


Каналимизнинг энг фаол кузатувчиси Фурқатжоннинг юрагида нимадир ғалаёнлар юз бераётганга ўхшайди, шу қўшиқни сўрабди.)))
Марҳамат Фурқатжон, тингланг, қўрқмасдан севаверинг, зеро юракка буйруқ бериб бўлмайди ва бу туйғу қалбларга сўроқсиз кириб келади….

👉@azamatkamal81👈

AZAMAT KAMOLOV

14 Oct, 16:01


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида 9 та лойиҳанинг қурилиши ва фаолиятига старт бериш маросимида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска строительства и деятельности 9 проектов в Ташкентской области.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #start

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X