Nadirkhuja Yuldashev @nadirkhuja Channel on Telegram

Nadirkhuja Yuldashev

@nadirkhuja


- Футбол ва спортга оид фактлар
- Болалар футболи
- Туризм
- www.championat.asia

Надирхужа Юлдашев (Uzbek)

Надирхужа Юлдашев каналида футбол ва спорт тарихи, болалар футболи, туризмга оид фактлар ва Championat.asia saytidagi eng so'ngi yangiliklar haqida ma'lumotlar topishingiz mumkin. Bu kanal sportga qiziqish duvonchilar uchun ideal manba. Agar siz sportga qiziqishli bo'lsangiz yoki futbolga qiziqib qolsangiz, ushbu kanal siz uchun ideal xabarlar to'plamini taqdim etadi. Nadirkhuja Yuldashev kanali sizni dunyo sporti va turizm sohasida o'z bilimlaringizni oshirishga va yangi narsalarni o'rgangan holda bo'lishingizga yordam beradi. Championat.asia sayti orqali eng so'ngi turnir natijalari, futbolchi transfer yangiliklari va sportga oid eng so'ngi maqolalar bilan sport muhabbatlilari uchun boshlang'ich manba bo'ladi. Sizning futbol va sportga oid bilimlaringizni oshirib, sport sohasidagi yangiliklardan xabardor bo'lishingizni istaysizmi? Unda, @nadirkhuja kanaliga obuna bo'ling va eng so'ngi sport xabarlardan xabardor bo'ling!

Nadirkhuja Yuldashev

11 Jan, 13:58


“Нефтчи” ҳам бошлади. Нигоҳимда Алибоев.

Шу болани чиндан ҳурмат қиламан.

👉 https://www.instagram.com/stories/nadirkhuja_yuldashev/3543209607472640135?utm_source=ig_story_item_share&igsh=azU0NnZiN2xseGk4

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

11 Jan, 13:17


15 ёки 45?

🔥 15
👍 45

Ҳусанов қайси рақамни олсин?

:)

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

11 Jan, 11:25


Тепадаги постга қўшимча видео.

Nadirkhuja Yuldashev

11 Jan, 10:52


Ҳусанов ва агенти Буюк Британия визаси устида ишлашяпти.

Энди аксинча, “Барселона”нинг Пеп учун Ситига мухлис бўлганларга маза :)

Тиббий кўрикдан ўтгач сериал тугайди.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

11 Jan, 08:12


Санта Барбарани давом этамизми?

😂 Ҳа
🔥 Бошқа вариантимиз борми?

Nadirkhuja Yuldashev

10 Jan, 08:24


Абдуқодир Ҳусанов 50.000.000 € га “Манчестер Сити”га ўтса, “Бунёдкор” ФИФА регламентига кўра 2% ҳақ олади.

12-15 ёшгача 0.25% дан жами 4 мавсумга 1% ва 16-17 ёш учун 0.50% дан 1%. ИТОГО 2%.

Бу 1.000.000 € дегани.

$ да бу 1.100.000.

Сўмда эса 14.300.000.000.

Унинг устози Алишер Иброҳимовга нари борса фахрий ёрлиқ берилса керак.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

10 Jan, 06:40


Яхши ҳам 2020 йил карантин бўлган. Акс ҳолда Абдуқодир Ҳусанов ёшлар терма жамоасининг йиғинларидан ортмай, клубида ўйнамай, ҳозир “Манчестер Сити”га эмас, ўзимизда қайсидир ўртамиёна жамоанинг асосий таркибига киришга ҳаракат қилаётган бўларди.

🔥 Ҳақиқат
👍 Бўлмаган гап

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

09 Jan, 20:51


Санта Барбара 19-қисм.

Манчестер Сити "ставкани" оширди. Абдуқодир Ҳусанов бўйича.

Бироздан кейин Championat.Asia да

Nadirkhuja Yuldashev

09 Jan, 15:16


Эринмасдан битта ўйинга келганлар ҳам бор, “отпуска”сини йиғинга мўлжаллаганлар ҳам бор.

“Шальке 04”ни ўртоқлик учрашувида бўлса ҳам кўрдим.

2012 йил “Штутгарт”ни кўрган эдим.

Видео бу ерда 👉👉👉

https://www.instagram.com/reel/DEm_znXqG_A/?igsh=dnhka2g2Ymx5aXVr

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

09 Jan, 12:22


«Шальке 04» нинг мухлислари битта ўртоқлик ўйинини кўриш учун эринмай Анталияга учиб келишган.

Nadirkhuja Yuldashev

09 Jan, 11:11


Санта Барбарада мен ҳам адашибман 😂. Шунга постни ўчирдим.

Nadirkhuja Yuldashev

08 Jan, 18:40


Шунчаки расмга баҳо беринг.

🔥 Ажойиб
😂 Телефонда бундан яхши оламан

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

08 Jan, 18:10


Ўзбеклардаги энг ёмон одат, ўзиники нимадир қилса уни тан олмаслик. Бу Ҳусанов бўйича.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

08 Jan, 13:18


“Хоразм” суперлигада дейишяпти, 99% га!!!

Хоразмликлар борми???

🔥🔥🔥 БОР!

Nadirkhuja Yuldashev

08 Jan, 07:36


Дунё футболида молиявий инқироз. Кўплаб давлатлар айтилган пулларини бермаяпти. "Насаф"га қайтаётган Хебай билан ҳам шундай бўлди деб эшитдим.

Осиёнинг кўплаб жамоалари йиллаб чўзиб юрибди. Шунга 2 ой маош чўзилса дод вой қилиб юборманглар ))

Nadirkhuja Yuldashev

08 Jan, 07:21


Кеча "Пахтакор"га катта меҳмон келди, бироздан кейин клуб саҳифасида чиқса керак.

Nadirkhuja Yuldashev

07 Jan, 18:23


📸Таниқли рассом Ҳамид Саҳари Абдуқодир Ҳусановга атаб карикатура чизди

Абдуқодир Ҳусанов қайси жамоани танлайди?

Обуна бўлинг: Universal

Nadirkhuja Yuldashev

07 Jan, 15:08


“Marca” ёзди:
- “Реал” Абдуқодир Ҳусанов учун курашга киришди.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

07 Jan, 12:38


Матбуот котиблари ичида роса мавзу бўлди. Энди улар сафарга олиб кетиб қолишмаса дея қўрқишяпти 😂.

Ҳавотир олманглар, олиб кетишмайди.

Nadirkhuja Yuldashev

03 Jan, 03:29


Тан олинг, бу Сиз учун ҳам даҳшатли хабар…

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да?

Бу ҳақда Европанинг эшитдикдаси Фабрицо Рамано хабар қолдирди.

Nadirkhuja Yuldashev

02 Jan, 19:51


Фақат охиригача кўринг …

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

02 Jan, 12:49


Петер Крауч: "Ливерпулда ўйнаб юрган пайтим "Секрет Санта" қилганмиз. Мени чекимга Рафа Бенитес тушган. Мен унга Жозе Моуриньюнинг китобини сотиб олганман, у ерда чемпионатни қандай ютиш мумкинлиги ёзилган".

Жо Коул: "Кўриниб турибдики, Рафа у китобни ўқимаган"😂

👉 @qosimovt

Nadirkhuja Yuldashev

02 Jan, 07:14


Сиз ҳам мана шу тентак каби Аргентинада Роналдунинг футболкасини кийиб юрган бўлармидингиз?

🔥 Духам бор экан
😂 Асло

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

31 Dec, 19:42


Қисқаси… 2025 йилни ЖЧга чиқиш билан тугатайлик.

🔥🔥🔥

Nadirkhuja Yuldashev

31 Dec, 14:14


“Пахтакор” ўзагини сақлаб қолди.

“Нефтчи” яхши трансферларга қўл урди.

“Бунёдкор” қайтди.

“Насаф” ҳам таркибини сақлаб қолади деган гаплар бор.

ОКМК ҳам ўзгаришсиз қолди.

Янги мавсумга 5 та яхши жамоа бор.

Камига “Футбол ТВ” очилди. Энди трансляция сифати ошадиган бўлса, чемпионатнинг жозибаси аниқ ошади.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

31 Dec, 06:58


Сиз нимани танлаган бўлардингиз?

😂 Каннаваро билан кўришиш
🔥 Испания суперкубоги финали

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

30 Dec, 14:49


🤙Роналдиньога мухлислигим фақат унинг истеъдодига. Бундай ўйинчи бўлмаган, бўлмаса ҳам керак. Месси ва Роналдунинг адекват мухлислари, Ронига келганда жим бўлишади.

Озарбайжонга борганида миллий таомларини емоқда. Ҳақиқатдан қардошларимизнинг ошхонаси дунёда ўз ўрнига эга.

Бир кун биз ҳам палов, норин, шўрва ва сомса билан меҳмон қилармиз.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

30 Dec, 13:28


Тошкентдаги сув бўйлари (каналлар) пули борлар учун юқори қаватли уйлар билан тўсиляпти. Қандай маза, ойнани очсанг сув оқиб турса. Табиатнинг гўзаллиги бу ҳам. Ёзда табиий кондиционер. Бошқа пайт ҳам тўйиб тўйиб нафас олишингиз мумкин.

Шу овоз тўпланаётганда, биз чиройли бино билан, Сизларга келиши мумкин бўлган каналнинг майин шабадаси-ю, тоза ҳавосини ҳам тўсамиз деб, экспертлар маҳаллабай тизимида тўғри ахборот беришганлигига ишончим комил.

Nadirkhuja Yuldashev

30 Dec, 10:01


Нега чет элга виза олиш муаммо бўлиб қолгани ҳақида Жамшидхон чиройли тушунтириб берган. Нима учун қаерга борсак бизнинг паспорт фуқароларини текшир-текшири тинмаяпти, бу ҳам шу сабабга кўра деб биламан.

Авваллари давлатлар аро ахборотлар бугунгидек ривожланмаган бўлган. Ҳар бир мамлакат ўз тизимига эга эди. Бугун кўп давлатлар ўзаро ахборот алмашган ҳолда чегараларидаги тартибларини ўрнатяпти. Масалан, шенген виза олиб қоидани бузмаган бўлсангиз АҚШга киришингиз осонроқ бўлади. Япония ва Жанубий Кореяда бўла туриб виза қоидаларини бузгансиз, бу эса АҚШ ва Буюк Британияга виза олишда муаммога учрайсиз дегани. Агар Сиз АҚШ тартибини бузган бўлсангиз Европага топширган ҳужжатингизга рад жавобини олишингиз мумкин бўлади. Қисқаси, юқоридаги мамлакатлар истаймизми, йўқми виза тарихларга жиддий қарайди. Сайёҳлик ёки талабалик визасини олиб мигрант бўлиб қолиб кетаётганлар ортидан, жуда кўплаб ҳамюртларимизнинг визаларига рад жавоби бериляпти.

Бу подкастнинг бошидаги эфирлари ёқмас эди. Сўнгги қаҳрамонлари билан уюштирилган кўрсатувлари анча сифатли. Кўришни тавсия қиламан.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

28 Dec, 07:38


Манга етиб келган узуқ-юлуқ, рости-ўшшак, хочеш вер-хочеш не вер хабарларга кўра, Жамшид Искандаров, Фаррух Сайфиев ва Жамшид Болтабоевлар “Навбаҳор” билан шартномани узайтирмоқда. Бу дегани, Наманган футбол клуби кейинги мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Посмотрим…

@Jamoliddin_Bobojonov

Nadirkhuja Yuldashev

28 Dec, 06:47


Сўнгги 10 та ўйинда 1 та ғалаба, 3 та дуранг, 6 та мағлубият.

У ердаги профессионализм шундаки, ҳар қандай вазиятда ҳам одатий ишдан воз кечилмайди.

Пеп омадсиз йилни ўтказаётган бўлсада, медиадан ўзини олиб қочмайди.

Бизда битта ютқазиб қўйса тамом, матбуот анжуманига ёрдамчиси киради.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

28 Dec, 04:34


“Қўқон-1912”, “Шўртан”, “Машъал” жамоаларига футболчиларнинг ойлик маошлари ошиб кетгани жиддий таъсир қиляпти.

Сизларга уларнинг маошлари қизиқми?

1000 та 🔥 га бугун Ўзбекистондаги тоифасига қараб маош рейтингини ёзаман :)

Nadirkhuja Yuldashev

27 Dec, 17:38


«Хоразм» Суперлигага қўшилса, қурилиши учун ажратиладиган пул, шунчаки келди-кетди футболчиларга сарф бўлиб кетмаса бўлди.

Чунки у ерда яхши база қуриляпти.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

27 Dec, 06:47


Офисда ўтирсанг гаплашиб, Абдуқодир Ҳусанов бўйича шеригинга Жорже Мендеш телефон қилса ғалати бўлар экан :)

Абдуқодир Ҳусанов ўзи учун кейинги 2 йил учун янада ТОП даражага олиб чиқадиган клубни танлай олмаётган кўринади. Бу албатта яхши, уни ўз сафида кўришни истаётганлар жуда кўп бўляпти.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

26 Dec, 09:15


Маматқуловнинг бир гапи ёқди.

11:00 да футзал ўйнаб уни мухлисбоп қилиб бўлмаслиги ҳақида.

Футзалнинг чиройи футболдан гўзал аслида.

@Nadirkhuja

Сизга футзал қизиқми?

🔥 Ҳа
😂 Йўқ

Nadirkhuja Yuldashev

26 Dec, 09:10


🇧🇷 Мана нима учун пляжи бор давлатлардан индивидуал кучли футболчилар чиқади.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

25 Dec, 16:09


Учувчи ва борт ходимлари ҳақиқий қаҳрамонлар. Қулаётган самолетда яшаб қолиш имконияти мавжудлар дум қисмидагилар бўлишини улар яхши билардилар. Аммо охиригача ўз ўринларини тарк этмаганлар.

Қора қути очилгач кўп нарса маълум бўлади. Унгача картадан кўришингиз мумкин, самолет анча чаппа бўлган Актобега қараб бурилган. Фикримча ёқилғини камайтириб, бакларни бўшатиш учун. Кўраётган бўлсангиз кутилмаганда Актобе аэрапортига етай деганда тизгин йўқотилган.

Сувга қўниш мумкин эдими, ҳудди Гудзон воқеаси каби?

Балки, аммо Гудзонда бўлгани каби Каспий денгизида секин аста чўкадиган самолет ичидаги фуқароларни қутқариб қолиш учун тезкор, қутқарув кемалари бўлармиди?

Тақдир экан. Кўпчилик калима айтиб кетаётган лавҳа этларимни жимирлатиб юборди.

Дум қисмидагилар эса тирик қолишди. Қолганларнинг жойи жаннатда бўлсин.

Йиллар ўтиб бу ҳақда “Нетфликс” ҳужжатли кино олса керак. Унда тирик қолганлар эса воқеалар қандай бўлганини айтиб беришар.

Афсус, авиация тарихидаги навбатдаги қора кун.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

24 Dec, 18:49


“Насаф” фарм ПРО Лигада иштирок этмайдиган бўлди деб эшитдим.

“Дўстлик” ҳам биринчи лигани маъқул кўряпти. “Металлург” сақланиб қолинса 1-лигада ўйнамоқчи.

“Олимпик” Суперлигага қўшилса “МобиУз” билан битта бўлиб кетиши мумкин. ПРО Лигада қолса ҳам.

Ҳозир ПРО Лигада аниқ қолган жамоалар:

1. “Арал”
2. “Хоразм”
3. “Локомотив” / “Олимпик” / “МобиУз”

Нега 3-қаторда, 3 та жамоа? Чунки улардан аниқ бири Суперлигага қўшилади. Иккита ОТЖ жамоаси эса битта бўлади.

Пастдан Фарғонанинг “ФарДу”си қўшилишга тайёр. “Зомин” ҳам истагини билдирган.

Кутамиз жамоалар қандай шаклланар экан.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

23 Dec, 12:50


"Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги масофа эса пиёда бор йўғи 1.1 км ва унга ўртача юриш тезлигида 15 дақиқа сарфлайсиз.

@Nadirkhuja

🔥 Ҳақиқатдан ҳам қизиқ маълумот
😂 Ана ҳолос

Nadirkhuja Yuldashev

23 Dec, 12:44


Жуда чиройли қизиқ маълумот.

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" академияларидан чиқадиган истеъдод эгаларининг ўртасидаги масофанинг учбурчак масофаси бор йўғи 6 кмни ўз ичига олади.

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" 2017 йилгача Чилонзор туманидаги 3 та ҳудудда машқ қилган. 2018 йил РУОРда футбол ёпилади. Аммо шуғулланаётганлар қолади. 2021 йилдан бошлаб бу ерда "Одил Аҳмедов ФА" иш бошлади. Бугун 6 км масофанинг ичида 3 та футбол даргоҳи бор. Энди тасаввур қилинг, бир неча юз кмлик Тошкентдан қанча юлдузларни кашф қилса бўлади? Ёнма-ёнлик бу синиш эмас, аксинча рақобатнинг ўсиши ва сифатга қараб кетиши. Шунақа пайт ўз вилоятининг гегемони бўлиши мумкин бўлган клубларнинг футбол мактаблари катта мусобақаларда йирик ҳисобда мағлубиятга учрашини кўриб уялиб кетасан.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

23 Dec, 11:27


🔥 “Пахтакор” мухлисларига яхши хабар бор!

Nadirkhuja Yuldashev

22 Dec, 17:06


2025/26 йилги мавсум учун ишлаб чиқилган регламент Туркиядаги ёши катта легионерларимизнинг сонига таъсир қилиши мумкин.

Энди Туркияда туркистонлик лимити бекор бўлади. Шу кунгача Қозоғистон ва Ўзбекистон футболчилари бир нафардан бўлса легионер ҳисобланмасди.

Туркияда асосий таркибда 11 нафар легионер ўйнаши мумкин бўлади. Фақат шарти бор. 3 нафаригина 24 ёшдан катта, қолгани ундан кичик бўлиши керак. 24 ёшгача зўрлар бу чемпионатга келмайди. Ўртамиёнадан кўра маҳаллий ўйинчини ўйнатгани маъқул бўлади.

Бунинг бизга фойдаси 21-22 ёшли яхши ўйинчиларимизни Туркия суперлигасига йўл олишлари бўлади, агар истеъдодларимиз чиқиб турса.

Яна бир маълумот, энди Туркиянинг фақатгина Суперлигасида легионер бўлади. Кейинги 3 та профессионал лигада бу имконият йўқ. Қуйи 7/8-лигадагина легионер ўйнаши мумкин. Бу ердаги маош 300-400$ бўлиб, у бизнинг шаҳар 2-лигамизга тенг мусобақадир.

Эслатиб ўтаман, Туркияда 8 та лига бор. 4 таси профессионал, 4 таси ярим профессионал.

Маълумот ёққан бўлса 🔥.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

20 Dec, 08:03


Ҳамробековни “Бунёдкор” футболчисига айланиши 2025 йилдаги тенг жамоалар сонини 5 тага етказди.

Пахтакор
Бунёкдор
Насаф
Нефтчи
ОКМК

@Nadirkhuja

Менимча Одил ЖЧ саралашларига яхши ҳолатда тайёрланиш учун шу қарорга келган. Одилга 2024 йил айнан шундай мураббий камлик қилганди. Зейтуллаевнинг ёрдамчиси ҳақида кўп яхши фикр эшитдим.

Nadirkhuja Yuldashev

19 Dec, 08:09


"Металлург"ни сақлаб қолиш керак. Афсуски ҳомийларга клуб керак бўлмай қолди. ПРО Лигада ҳам ўйнатмайди керак бўлса.

Яхши база ва академия қурганди.

Nadirkhuja Yuldashev

18 Dec, 19:20


Бугун менинг куним 😂

Маэстро билан.

ПИРЛО 🇮🇹

Nadirkhuja Yuldashev

18 Dec, 19:12


Пирло ҳам шу ерга.

https://www.instagram.com/stories/nadirkhuja_yuldashev/3525975332763671499?utm_source=ig_story_item_share&igsh=MXViMHFzaDhkcmZrcQ==

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

18 Dec, 18:04


ФИФА Қитъалараро кубоги-2024.
"Реал Мадрид" – "Пачука"

Биринчи бўлимда битта гол. Мбаппе 2 йил аввалги финалда бўлгани каби гол уряпти.

Фото: @Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

18 Dec, 17:23


Мен бир нарсани тушунмаяпман. Қандай қилиб, тўпни йўқотмасдан фақат олдинга ўйнаш мумкин?

Ўзимизни футболни кўравериб, тўп орқага ўйналадиган спорт тури деб ўйлар эканман.

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 18:25


Лима, раҳмат Сенга Тошкентга кела олмаганинг учун.

Иккинчи ўйинда сенга жароҳат тиламайман, аммо бир ўйин аввал қизил олгин.

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 17:01


https://www.youtube.com/live/vOvN1NjF4-M?si=xPXV59JgKcNfgFcW

«Футбол+»

Биринчи соат тугади…

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 14:03


Қатар билан иккита ғалати ўйин, Лаосдаги драма…

Мураббий менга ғалати кўриняпти.

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 14:01


Айтганимдек, шундай бўлди. Муҳими ғалаба. Лекин мартда Ўзбекистон мадҳияси Наврўз байрамида янграётган пайт, тузукроқ мураббий бўлсинда.

🔥 Ҳа
😂 Йўқ

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 13:45


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган цирк артисти унвонини берсак бу coach га.

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 13:43


Ҳеч қачон, ҳеч қачон битта ўзгариш билан олдиндаги иккита етакчини захирага олмайди, ОЛМАЙДИ!

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 13:42


Катанец - СЕН ҚЎРҚОҚСАН! Сен бизни ЖЧ га олиб чиқадиган мураббий эмассан!

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 13:41


Раҳмат!

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 13:41


Ишқилиб ура олмасинда.

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 13:37


Ғалати! Олдинда тўпни ушлаб турган икки етакчини бир вақтда олиб ташлади.

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 12:47


Гоолллллл!!!

https://www.instagram.com/stories/nadirkhuja_yuldashev/3504763115649164121?utm_source=ig_story_item_share&igsh=MXFzbHRuMmYweHh2aQ==

🔥🔥🔥

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 12:27


Адашган кўринаман. 1 та гол ўйин тақдирини ҳал қиладиёв. КХДР мавжуд имкониятлардан энг ёмонини танлаган экан. Майдон бамисоли картошка даласи.

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 11:12


Синалмаган таркиб. Ишқилиб, ҳаммаси яхшилик билан тугасин.

Олға, Ўзбекистон!

Жалол, Сенга ишонаман!

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 10:19


Бугун “Футбол+” меҳмони бўламан. Бир умр орзу қилардим :)

Тўғриси, позитив кўрсатув. Кулгу, танқид, таҳлил…

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

19 Nov, 07:12


КХДР 🇰🇵
ЎЗБЕКИСТОН 🇺🇿

17:00
🏙️ Лаос

Бугун тахминий таркиб аниқ эмас 😂. Тахминий ҳисоб 1:2 ютамиз.

Nadirkhuja Yuldashev

18 Nov, 07:05


Марат Бикмаевни янги ташкил қилинаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига (2011 йиллар) бош мураббий сифатида кўришаётган экан. Бу ҳақда мақола "қораладим". Бироздан кейин сайтда чиқади. Битта хатони уч маротаба қилиш мумкинми? Ҳа, мумкин, агар Сиз биздан бўлсангиз.

Мақола чиқишдан аввал айтиб қўяман, "интрига" қилманглар, Нодир сени ёзиб чиқибди деб. ВАТАН терма жамоаси тажриба қуёни эмас бу бир, бу қарорлар билан болалар футболи мураббийларни ҳақоратланяпти бу икки. Тўғридан-тўғри гапирган одамдан эмас, гапирмайдиган писмиқдан қўрқинглар, бу уч.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

18 Nov, 06:28


Афсуски, хабар топишимча, 3-4 футболчимиз шамоллаган. Нима қилиб бўлса ҳам, бу ўйиндан эсон омон ўтиб олишимиз керак.

Дуо қиламиз, футболчиларимиз эртанги ўйинга қадар соғайиб кетсинлар.

Nadirkhuja Yuldashev

14 Nov, 18:25


Бу ГАПЛАРИМДАН ИНТРИГА ҚИЛМАЛАРИНГ!

Футболчиларнинг биронтасига эътироз йўқ. МУРАББИЙЛАР ШТАБИ ҚЎРҚОҚ!

Nadirkhuja Yuldashev

14 Nov, 18:24


Сречкога мумкин бизга мумкин эмас! Яшаворилар! 9 очкони, 3 қилдирган мана шу КАТАНЕЦ бўлади. Қўрқўқона услуб. Лаосдан кейин янги йилга янги МУРАББИЙ қидириш керак!

#O'zbekiston #Qatar #JCH2026Saralash #Doha #JassimBinHamad

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

14 Nov, 18:22


6 дақиқа қўшиб берилган ўйиннинг 112-дақиқасида ҚАТАР ГОЛ УРДИ! Катанец эса ҳужум қилиб турган терма жамоамизни яна ҳимояга ётқизиб РАСВО қилди!

#O'zbekiston #Qatar #JCH2026Saralash #Doha #JassimBinHamad

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

14 Nov, 18:21


ҚАТАР ҲАКАМ БИЛАН!

Nadirkhuja Yuldashev

14 Nov, 18:17


Шарҳ ёққан бўлса ОЛОВ!!!

🔥🔥🔥

Nadirkhuja Yuldashev

14 Nov, 18:17


Фаррух Сайфиев ЁМОН АЧИШТИРДИ!

#O'zbekiston #Qatar #JCH2026Saralash #Doha #JassimBinHamad

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

14 Nov, 18:15


ВАРни кўндирди бош ҳакам.

#O'zbekiston #Qatar #JCH2026Saralash #Doha #JassimBinHamad

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

14 Nov, 18:13


Ким Жонг Хёк ВАР кўряпти

#O'zbekiston #Qatar #JCH2026Saralash #Doha #JassimBinHamad

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

14 Nov, 18:12


ВАР кўриб чиқяпти.

#O'zbekiston #Qatar #JCH2026Saralash #Doha #JassimBinHamad

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

14 Nov, 18:11


Бу қизил, лекин Қатар газ захираси бўйича дунёда учликда туришини инобатга олса, бу сариқ.

#O'zbekiston #Qatar #JCH2026Saralash #Doha #JassimBinHamad

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

13 Nov, 13:11


Ал Садд стадиони. Чет элда стадион қуришдан аввал Parking га алоҳида эътибор қилинади.

Nadirkhuja Yuldashev

13 Nov, 12:28


Матбуот анжуманига йўл оляпмиз.

Nadirkhuja Yuldashev

13 Nov, 11:21


«Некие специалисты» биринчи ахборотни ўрганса бўларди.

Nadirkhuja Yuldashev

13 Nov, 07:41


Бугун муҳим ўйин олдидан матбуот анжумани ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманини ChampionatAsia да тўғридан-тўғри мутолаа қиласизлар.

@Nadirkuha

Nadirkhuja Yuldashev

11 Nov, 15:35


Машғулотлар ўз якунига етди. Ҳамма бахтли, уч очко олсак, ҳаёт янада гўзаллашади.

Nadirkhuja Yuldashev

11 Nov, 13:41


Шомуродов, Файзуллаев ва Ашурматов ҳали келишмаган.

Қолганлар жам бўлди. Катанецдан бугун жонли ижро.

Nadirkhuja Yuldashev

11 Nov, 10:28


Унгача Реал Мадрид мухлисининг асабига теккан Боруссия фанатига нима бўлганини кўриб туринг.

@Nadirkuha

Nadirkhuja Yuldashev

11 Nov, 04:37


Бироздан кейин САда Жалолиддин Машарипов билан қисқа суҳбат.

Nadirkhuja Yuldashev

11 Nov, 03:57


Қатардан кўрсатамиз. 2011 йилни эслаб.

Nadirkhuja Yuldashev

10 Nov, 13:58


Одамлар, илтимос Хожимирзаев ҳақида гапирманглар. Уни Сиз ва биз таниймиз. Бизнинг мураббий уни ҳали кўрмаган. Кўрмайди ҳам.

Nadirkhuja Yuldashev

10 Nov, 10:44


Ғалаба бизники бўлади деб Умид оға ҳам Доҳага.

@Nadirkuha

Nadirkhuja Yuldashev

10 Nov, 10:09


Биз бошладик! 5 кун давомида ёндирамиз, куйдирамиз, 3 очко оламиз!

@Nadirkuha

Nadirkhuja Yuldashev

09 Nov, 02:47


Туш кўрибман, Катанец Доҳага келибди. Келсин ҳам. Бу ўйиннинг нархи жуда баланди.

Биз эса учамиз.

Nadirkhuja Yuldashev

08 Nov, 14:30


Жаҳонгир Файзуллаев уйланяпти. Ўтирган жойида “Бунёдкор” - “Металлург” ўйинида ишлаяпти шекили.

Шуям катта бўлдия… Қўлимга 19 ёшида келганди. Бахтли бўлсин.

Эртага ҳам омад 😂.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

08 Nov, 12:12


Зафар Холмуродов сўнгги йилларда “Насаф” U-21 да ишлади. Кейин “Насаф-Фарм” унга берилди. Яхши мутахассис. Футболчиларни уйғота олади. Бугун у жамоасини биринчи лига ғолиби сифатида Про Лигага олиб чиқди.

Ҳусан ака тили билан айтганда, балли, Холмуродов!

Nadirkhuja Yuldashev

07 Nov, 13:32


Жуда қийин вазит. Гуруҳ яхши, аммо ундан кейин Япония ва Ж.Кореядан бирига тўқнаш келамиз.

Бу Осиёни 2 та яхши терма жамоаси ЖЧга чиқмаслиги аниқ дегани.

Япония, Ж. Корея, Ўзбекистон ва Эрон. Шу тўрт жамоадан иккитаси мундиалсиз қолади.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

07 Nov, 05:32


40+ видео.

Бундай номлардан иборат жамоани Милан яна қачон кўради билмадим.

Милан 1991/92
Италия чемпиони

Капелло қўл остида Анчелоттининг футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсуми.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

06 Nov, 07:06


“Андижон” ОЧЛга жиддий қараяпти. Ташкилий ишларда муаммо бўлмаслиги учун аллақачон ходимлари ОФКга бориб маслаҳат олиб келибди.

Nadirkhuja Yuldashev

06 Nov, 03:49


Вокзал 🚂 Сизга нимани эслатади? Менга Ахбор додани. У киши истаган пайт телефон қилиб, Сизни ўзимиз билан ҳамроҳ қилишга ахд қилдим, қўшилиб сафарга борасизми деб қолардилар. Шундай инсонга йўқ деб бўладими? Иккиланмай розилик билдирардим. Ойбек ака Юнусов ҳам бўлардилар.

Яқинда уйлари томондан ўтганимда ҳам у кишини эсладим. Зўр инсон эдилар. Таъсирчан, кўнгли очиқ. Унда бунда такси чақириб беринг дердилар. Ҳурмат юзасидан тўлаб юбормоқчи бўлсак, яхшигина гап эшитардик. ЎФА фотомухбири Ҳасан тоғани ҳам жуда яхши кўрар эдилар.

Журналистика институтининг спорт кафедраси шу инсон номига қўйилса адолатдан бўлар эди.

Ўзим эса Самарқанд сари йўлга чиқдим. “Амир Темур Кубоги”да ҳал қилувчи ўйинлар. Адашиб 2 ҳафта аввал 5 ноябрга афросиёбга чипта олибман. Энди “Шарқ” рейсида кетяпман. Қизиғи, чиптадан фойдаланмаган бўлсамда, 1 сўм қайтишмас экан. Яшасин монополия. Дардингни кимга айтасан,
айтсанг “пешком” кетасан!

Қофия ҳозиргина олган чойим ичидан чиқиб қолди. 9 ноябрь куни эса Доҳага учамиз!

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

05 Nov, 11:26


Бизнинг клублар футболчиларга ойлик бермаслик бўйича жаҳон чемпиони бўлса керак. Ҳокимлар тизимни тушунмай, мана шундай катта суммалар билан ўзаро беллашар экан, ҳеч нима ўзгармайди.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

05 Nov, 07:09


"Пахтакор"дан бошқа Элит ОЧЛдаги барча клублар мусобақага МИНУС 9 очко билан қўшилганлар. Сенсация бўлган тақдирда кимдир Саудия Арабистони клубларидан очко олмаса, бошқа ҳолатда жуда қийин.

"Ар Раян" мана шундай жамоалардан. Кутилганидек улар дастлабки учта турда С.А клубларига қарши ўйинларда очко йиға олмадилар.

Nadirkhuja Yuldashev

04 Nov, 14:27


https://t.me/PenaltyNarzulla/4346

Келаси йил Бекобод футбол билан хайрлашиши мумкин. Янги ҳомийлар, путбол, мутбол тамом деган МИШ.

Абдусалом Абдумавлонович бу борада ҳомийлар билан гаплашиб, жамоани сақлаб қолади деган ўйдаман. Энди яхши академияга эга клуб пайдо бўлганди.

Nadirkhuja Yuldashev

04 Nov, 07:44


Суперлигамизда охирги турлар бардак бўлиб кетди ома лекин🙈

👉 @qosimovt

Nadirkhuja Yuldashev

04 Nov, 07:44


Командаларни админстраторларига куч қувват берсин. Билет, меҳмонхона муаммолари жуда кўп.

Nadirkhuja Yuldashev

04 Nov, 06:58


Элит Осиё чемпионлар лигаси кубоги билан суратга тушишни истайсизми? Эртага «Жар» стадионига келинг.

Бугун кубок Тошкент бўйлаб сайр қилади.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

02 Nov, 09:37


Мураббийларни нега бўшатган билмадим. Аммо Реал франшизасини бекор қилиш керак. Бундан жамоа ҳеч қандай фойда кўрмади (ўйин бўйича). Аксинча улар кўп нарсага тўсиқ бўлди.

Истаган “Металлург” ёшлар мураббийи билан гаплашинг, гапимни тасдиқлашади.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

01 Nov, 12:43


Мозговой мазгисини чиқарибди аммо. Йил голи. Яқинда бир танишимга МТЖ асосий таркибига муносиб футболчи деганимда, мен билан тортишганди.

Катанец кўрди деб ўйлайман.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

31 Oct, 07:51


🔥 Сиз тушликка тайёрланаётганингизда “Пахтакор” - “Насаф” (1:0) U-19 1/2 финал ўйинида Мирусмонов Мирмақсуд супер гол урди.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

30 Oct, 15:31


Мана Сизлар нега Месси, нега Роналду олаверади дердингиз. Тинчгина бу йил ҳам шу иккисидан бирига берганда шунча муаммо йўқ эди.

Nadirkhuja Yuldashev

30 Oct, 10:44


🇶🇦 Qatar - O’zbekiston 🇺🇿 o’yiniga joylar deyarli to’ldi!

#14-noyabr QATAR - O’ZBEKISTON

💵 750 $ (2ta joy qoldi)
🏢 Raddison Blue 5*
📅 8-15 - noyabr

💵 850 $ (2ta joy qoldi)
🏢 Marriot 5*
📅 9-16 - noyabr

💵 1100 $ BIZNES CLASS (3ta joy qoldi)
🏢 Marriot 5*
📅 9-16 - noyabr

🇶🇦 Qatarning Doha shahriga sayohat

🎟️ Aviabilet bilet borish-qaytish (Qatar Airways)
☕️ Mehmonxona konseptsiyasi
🚙 Transfer xizmati
🚑Tibbiy sug’urta

☎️
+99855-511-00-50
+99877-770-00-50

📱 Telegram | 📱 Instagram

https://t.me/ofotur

OFO TOUR-BIRGALIKDA SAYOHAT

Nadirkhuja Yuldashev

30 Oct, 08:30


Родри ҳақида таржима.

“Олтин тўп” соҳиби Родри ҳақиқий инсон!

📝 “Вильярреал”да бошлади. Яхши пул топишни бошлаган пайтлари ҳам университетнинг ётоқхонасида турди.

📝 Эски Opel ни қариядан сотиб олди. Унга бундай “қиммат” машина нега кераклигини тушунмай.

📝 Соцсетларда йўқ.

📝 Донир бўлиб қон топшириш учун татиуровка урмайди.

📝 Маошининг чорак (4/1) қисмини хайрия йўлида ишлатади.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

30 Oct, 04:14


Бир ўйинда (2010 йиллар). Рубаков линзасини тушириб қўяди ва уни футболчилар билан қидиради. Яхши кўрмасди. Кечаги шов-шувли ўйиндан кейин унинг ўғли (кичкина Рубаков) мана шу масофадан тўпни футзалчи қўли билан ушлаганини кўрмаган. Уни жа бу даражада ҳақорат қилманглар, шунчаки яхши гумонга бориб касаллик наслдан наслга ўтган деб ўйланг, тамом.

Nadirkhuja Yuldashev

29 Oct, 17:59


“Тилла коптў”ни қўлга киритган Родри ва унинг дўстлари.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

29 Oct, 05:28


🎸 🎸 🎸 🎸 ни илиш керак бундайларга. Тўртта гитара.

https://t.me/PenaltyNarzulla/4262

Nadirkhuja Yuldashev

27 Oct, 07:57


Жуда чўчитти бу бола пақирлар. Ўткан куни битта шогирдга нима бу ўйин, ўзларингни йиғиштириб олларинг дегандим.

👏👏👏

Келаси йил иккита Осиё чемпионати!

Nadirkhuja Yuldashev

27 Oct, 07:19


ГОЛЛЛЛ!!!! Голлл!!!

Ироқ - Ўзбекистон 0:1!

Nadirkhuja Yuldashev

27 Oct, 04:11


Левандовски ва бир гала боғча болалари.

Бизда ҳам аввал қария футболчилар ёшларни кашф қилишга мураббийга ёрдам берарди. Ўзи уларга ўрнак бўлиш учун қўшилиб жонини бериб футбол ўйнарди.

Бугун ички футболимиз ўзгарди. Қариялар ёшларни аввалгидек қўллаш ўрнига, жойини бермаслик учун аксинча ишларни қила бошлади. Шунинг учун клубларда ёш ярқираган ўйинчилар камайиб кетди. Уч авлодни кўрган киши сифатида бу гапларни ишонч билан айта оламан.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

26 Oct, 15:51


Жалолободдан кейин Барселона франшизаси жойлашган база лойиҳаси Бишкекда ҳам қад ростлади. Бу сафарги очилиш маросимига ОФК раҳбарининг шаҳсан ўзи ташриф буюрди.

Қани эди биздаги ҳокимлар кимга кўп ойлик бериш бўйича эмас, мана шундай гўзал базаларни қуриш бўйича пойга ўйнасалар.

Жуда сифатли ва қурилиш материалларини “туя” қилмасдан бунёд қилинган бино.

Nadirkhuja Yuldashev

26 Oct, 10:32


Бугун Класикони кўраман. Анчадан бери бунақа интрига бўлмаётган эди.

Сиз кимга?

♥️ Реал
🔥 Барселона

Nadirkhuja Yuldashev

25 Oct, 14:35


Бугун Хитой Тайпеи жуда қийинчилик билан мағлубтятга учратилди. Бу жуда ёмон. Энди биз Ироқ устидан ғалаба қозонишимиз шарт бўлади. Акс ҳолда энг яхши 2-ўринга ҳам илина олмаймиз. Чунки H гуруҳида сиёсий сабаб туфайли Ливан мусобақага кела олмаган. Бу гуруҳларда фақат 3 та жамоанинг ўзаро очколари инобатга олинади дегани.

Агар Тайпеи сўнгги турда Фаластинга ютқазмаса, унда Фаластинга урган 3 та голимиз бекор бўлади. Тўплар нисбатимиз эса жуда ёмон, бор йўғи +1.

Терма жамоалар бўлимини аввалроқ реформа қилиш керак эди. Эссиз шундай чиройли авлод!

Лекин мен болаларимизга ишонаман!

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

24 Oct, 06:32


Бу видеонинг "просмотри" кўп бўлмаслиги мумкин, аслида буни футбол ичидаги мутахассислар кўрса бўлди, айниқса ҳудуд вице-президентлари, академия раҳбарлари ва дунё илмини сув қилиб ичиб юборган айрим "мутахассислар". Мураббий қолиб ПРО Лицензияга эга қўштирноқ ичидаги ота ва оналарга ҳам кўришни тавсия қиламан, уларни деб мураббийлар футболдан безиб кетяпти.

Қисқаси, ўзбекистонлик, Германияда илм олаётган мутахассис билан Берлинда уюштирган суҳбатимни томоша қилиб кўринг.

📺 https://www.youtube.com/watch?v=Ua4lekBljFQ&t=1971s

Nadirkhuja Yuldashev

23 Oct, 10:03


Бу жамоалар ичида икки клуб мени қувонтирди.

Бири “Шўртан”. Жамоа раҳбарияти собиқ “Насаф” вакиллари билан кучайгач, тайёр инфраструктурадан фойдалана бошлашди ва селекцияга эътибор қаратиб футбол академия ярата олди. Мана меваси. Бир кун жамоа суперлигага қайтса тайёр U-21.

“Машъал” деярли кучлилар сафига қайтди. Улар учун ҳам ёшлар лигаси тап тайёр. Ундан ташқари жамоа академиясини тиклаяпти.

Қисқаси, финал босқичи зўр бўлади. Шу кунгача ёшлар билан ўйнаган жамоалар, энди 2005/2006 - йилларда туғилган футболчиларни чемпионлик йўлида жангга ташлайдилар.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

23 Oct, 08:34


Бир деганда 16 га тўлиб терма жамоа шарафида Осиё майдонларига шўнғиб кетишди.

Кечагина кўз олдимда 9-10 ёш бола эдилар.

Булар билан ҳам ЖЧга борсак ажаб эмас.

ОФК U-17 саралаш мусобақаси
Ўзбекистон - Фаластин 3:0

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

22 Oct, 11:14


Эртага премьера.

Ўз пайтида ЎФФ (эски ЎФА) га келиб мураббий бўлишини истаганида кўча эшиги кўрсатилган. Германияда УЕФА Б лицензиясини қўлга кирита олган мутахассис билан Берлинда катта интервью.

🇩🇪 Германияда болалар футболи тизими ва биз билан фарқи.

📝 Футбол Стандартлари.

📕 ПРО лицензияга ўқиётганлиги.

@Nadirkhuja томонидан Сарвар Халилов билан иетервью.

Nadirkhuja Yuldashev

22 Oct, 11:09


Тук тук. Бир кун келиб Ҳиндистонга борсам минаман дердим. Карбалада кўп экан. 3 кишига 9 минг сўм бўлди.

🇮🇶 🇮🇶 🇮🇶

Nadirkhuja Yuldashev

22 Oct, 11:07


Ироқдаги ёш оила 😂.

Келибдиё, келибди …

Nadirkhuja Yuldashev

21 Oct, 13:55


Сиз қайси ўйинни томоша қилган бўлардингиз?

🔥 Дубайда, Истиқлол - Ал Насср (Роналду)

👏 Доҳада “Реал Мадрид” иштирокида “Континентал” кубоги финали.

Nadirkhuja Yuldashev

21 Oct, 13:50


Жуда хурсандман!

Энди ЎФАдаги турли ёшдаги терма жамоадаги “бардак”ни тўғирлаш вақти келди.

Ҳеч замонда нима учун Японияни 5:1 ҳисобда мағлубиятга учратдинг деб мураббийни ишдан бўшатишадими? Ҳа, агар у бизда бўлса. Кимдир асосий ўйинларда бўлмайди ва ишлайверади, кимдир ғалаба қозониб ишдан кетади.

Nadirkhuja Yuldashev

20 Oct, 15:00


"Олимпик" лойиҳасини Суперлигада давом эттириш учун 2 та йўл бор. Биринчиси "МобиУз"ни Суперлигага олиб чиқиш, аммо бу иш амалга ошиб бўлмайди, жамоа Про Лигада қуйи поғонада. Иккинчи йўл эса "Олимпик"ни бир амаллаб Суперлигада олиб қолиш. Бугунги ғалаба шу лойиҳани қолишига пойдевор бўлиши мумкин.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

20 Oct, 11:14


https://www.instagram.com/nadirkhuja_yuldashev?igsh=MXh1dWkzZmhlNXc4YQ%3D%3D&utm_source=qr

🇮🇶 Бугун Ироқ ҳақида лавҳаларим…

Тинч, осуда, янги қурилишлар, урушдан тинкаси қуриган халқ.

Nadirkhuja Yuldashev

18 Oct, 19:15


Шу йил ҳисобидан, адашиб кетмаган бўлсам 22-давлатга йўл оляпман.

Ироқ ҳақида репортаж кўпчиликка қизиқ бўлса керак.

Nadirkhuja Yuldashev

18 Oct, 04:09


Марселонинг ўғли “чотидан” олди 😂😂😂.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

17 Oct, 16:56


Шу одам ҳам чарчамади қозилик қилиб.

Бир Тезкор Студияга олиб чиқиш керакми дейман.

Nadirkhuja Yuldashev

17 Oct, 10:14


5.000 сўмдан жуда ширин олма. Локация қуйида. Боғдан биринчи қўл терим.

Nadirkhuja Yuldashev

17 Oct, 08:27


Катанец услуби ва унинг фалсафаси бизга тўғри келмаслигини 2 йил аввал ёзганимда сал кам халқ душманига чиқдим. Энди қолганларга ҳам унинг муаммоси кўрина бошлади ва кўпчилик ОАВ уни танқид қиляпти. Аксинча мен энди уни йилни тугатиб қўйиши керак деяпман.

Ўзимга ҳам ўзим ғалати кўриняпман.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

16 Oct, 07:45


Ура-ура-ура!

Nadirkhuja Yuldashev

16 Oct, 07:45


📋 Milliy jamoamiz keyingi uchrashuvlarni 14-noyabr kuni Qatarda mezbonlarga qarshi hamda 19-noyabr kuni Laosda Shimoliy Koreyaga qarshi oʻtkazadi. Mehmondagi ikkita oʻyinda jamoaga qulaylik yaratish maqsadida OʻFA tomonidan reja asosda Doha - Vientiane - Toshkent yoʻnalishi boʻyicha maxsus charter reys tashkil etiladi.

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan

Nadirkhuja Yuldashev

16 Oct, 06:55


⚽️ Yosh futbolchilar va ularning ota-onalari uchun foydali kanal! @zikrullaevchannel – bolalar uchun motivatsiya va samarali mashg’ulotlar bo’yicha maslahatlar! 🥅 Ota-onalarga futbolda farzandlarining yutuqlari uchun muhim tavsiyalar! 💪 Hammmasi bir joyda – kelgusi g’alabalar uchun qo’shiling! 🚀🏆

Kanalga qo’shilish uchun ▶️ @zikrullaevchannel

Nadirkhuja Yuldashev

16 Oct, 06:51


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси биз тиржайиб ухлаётганимизда Уругвайга қарши баҳс олиб борди, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган терма жамоамизни ҳакамлар "кўмган". Сўнгги дақиқада пенальтидан Суареснинг "братишкалари" гол урган. Бу ҳақда аниқ ахборот олиб ёзаман.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

16 Oct, 06:50


Худо хоҳласа 7 декабрь куни Туркияга йўл оламан. Бу сафар 2 нафар шогирдни "Фенербаҳче" ва "Фатих Карагумрук" жамоасида кўрикдан ўтказамиз. Уларнинг бири 2009 йилда таваллуд топган терма жамоа вингери иккинчиси 2016 йилдаги истеъдод.

Бу иккисини олиб боришдан мақсад, уларнинг ўз ёшидаги савиясини турклар билан солиштириш. Ҳеч ким бу ёшда футболчини олиб қолмайди. Ундан ташқари футболчи учун бу мотивация.

Жаъфар Тўхтабоев эса "Фатих Карагумрук"нинг U-17 жамоасига қабул қилинди. Ҳозир у Туркия чемпионатида асосий таркибда майдонга тушяпти. 7 декабрь куни Истанбулда тур ўйини бўлади. 8 декабрь куни эса Азизбек Турғунбоев ўз майдонида "Галатасарай"ни қабул қилади, бу ўйин Сивасда бўлади.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

16 Oct, 06:31


Футбол жамоатчилигида бир гап бор, яъни эски футболчилар ичида, янада аниқроғи, 1994 йил ғалаба қозониб, аммо мукофотни ололмаганлар орасида.

Бугун бир гап эшитдим, ўшанда 17 та "Тико" берилиши керак бўлган, аммо тадбирга яқин 5 таси қолиб, қолгани "туя" бўлган.

Бизни рози қилмагунча, Ўзбекистон ЖЧга чиқмайди дегувчилар ҳам бўлган ичида. Балки шу сабаб 1998 йилги ЖЧ саралаш ўйинларида уларда иштиёқ ҳам бўлмаган.

Лаосда КХДРга қарши ўйнаймиз, чартер рейс дейишяпти. Ажаб эмас, шу фахрийларимизни Қатар ва у ердан Лаосга олиб боришса, ўйинларни томоша қилиб дуо қилишса. Чунки бугунги авлод ЖЧга муносиб, улар қаттиқ меҳнат қиляптилар ва бунинг натижасини АҚШдаги ЖЧда кўришлари керак.

Қисқаси, бугун Хиросимадаги ғалабамизга 30 йил тўлибди.

@Nadirkhuja

Nadirkhuja Yuldashev

16 Oct, 05:23


Тиржайиб ухлаб тонг оттирганлар қанчамиз? Эрон - Қатар 4:1.

🔥 Мен

Nadirkhuja Yuldashev

15 Oct, 16:21


Авваллари мухлис ва мутахассислар ҳар сафар ЖЧга чиқа олмаганимизда, мураббийсиз ўйнаганимизда ҳам ютардик, дейишарди.

Ҳақиқатга ўхшаяпти ўша гаплар 😂😂😂.

@Nadirkhuja

🔥 Ола Нортой
😂 Ростга ўхшайди

Nadirkhuja Yuldashev

15 Oct, 16:19


Лекин менга Қатарни ютқазгани яхши.

Эрон - Қатар 0:1 (18 дақиқа давом этяпти).