platformauzb_live @platformauzb_live Channel on Telegram

platformauzb_live

@platformauzb_live


Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda!

platformauzb_live (Uzbek)

Sayt platformauzb_live sizga eng tezkor axborotlarni taqdim etadi. Bu yerda dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original suratlar va videolar bilan tanishishingiz mumkin. platformauzb_live kanali o'z mijozlariga dunyodagi yangiliklardan va eng so'nggi maqolalardan xabardor bo'lish imkoniyatini taqdim etadi. Kanalda har bir maqola yaqinroq ko'rish uchun original suratlarga ega bo'lib, professionallik va o'ziga xoslik bilan joylashtirilgan videolar sizni kutmoqda. platformauzb_live kanaliga obuna bo'lib, zamonaviy dunyodagi eng yangi va maqbul ma'lumotlardan bir qadam olda bo'lishingiz mumkin.

platformauzb_live

16 Nov, 16:35


200-300 доллар эвазига хорижга саёҳат таклиф қилаётган турфирмалар найранглари хусусида.

@platformauzb

platformauzb_live

15 Nov, 08:40


"Автомобил учун давлат рақами олганингизда тўловнинг катта қисми давлат бюжети ёки ЙҲХБга эмас, "Gid License Plate" деган МЧЖга ўтишини билармидингиз?" деб ёзибди Бакиро.

Spot.uz нашри скутерлар ва мопедлар учун ҳам номер белгиларини киритиш режалаштирилаётгани ва ҳар бир тўловдан 3,5 БҲМ (1 миллиондан ошиқ сумма) "Gid License Plate"га ўтиши ҳақида ёзганди.

Бу ёқда эса Ҳукумат давлат бюджети тақчиллигини болалар ҳисобига тўлдирмоқчи бўляпти.

@platformauzb

platformauzb_live

15 Nov, 05:13


Расул Кушербаев Давлат бюджетини болалар ҳисобидан тўлдирмоқчи бўлаётган Иқтисодиёт ва молия вазирлигига жиддий таклиф билан чиқди.

@platformauzb

platformauzb_live

14 Nov, 08:22


Автомашина ишлаб чиқаришга етмаган ақлимиз уни текширишга етармикан?

@platformauzb

platformauzb_live

13 Nov, 13:42


Shavkat Mirziyoyev ozarbayjonlik adabiyotshunos va shoir Akif Bagʻirovni qabul qildi

Uchrashuvda Akif Bagʻirov yuksak hurmat va minnatdorlik ramzi sifatida Oʻzbekiston yetakchisiga oʻzi ozarbayjon tilida tayyorlagan “Shavkat Mirziyoyev fenomeni” kitobini taqdim etdi.

Kitobdan siyosatshunos Qudratilla Rafiqovning “Mening Prezidentim” va “Millatparvar” kitoblaridan saralab olinib, shoir tomonidan ozarbayjon tiliga tarjima qilingan publitsistik esselar oʻrin olgan

U Shavkat Mirziyoyev boshchiligida Oʻzbekistonda amalga oshirilayotgan asosiy islohot va oʻzgarishlarga bagʻishlangan.

@platformauzb_live

platformauzb_live

11 Nov, 08:03


Ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади

Жорий йилнинг 1 декабридан мамлакат миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

@platformauzb

platformauzb_live

10 Nov, 09:00


Путиннинг "Мен русман" деб, миллатидан қатъи назар Россиянинг ҳар қандай фуқароси айтиши мумкин" деган мана бу гапи менга З. Бжезинский иккинчи минг йилликнинг 90-йиллари - СССР инқирозидан сал ўтиб айтган баъзи мулоҳазаларини эсга солди.

Мана у нималар деган эди:  Ҳозирги пайтда Россия кенг кўламда тарихий маънода ўзлигини қандай аниқламоғи керак деган масалада қизғин баҳслар бошланиб кетди, шундай масалалар бўйича беҳисоб тарзда оммавий ва хусусий мулоҳазалар майдонга келдики, йирик мамлакатларнинг кўпчилигида бунақа масалалар ҳатто кўтарилмайди ҳам. Мана, ўша масалалар “Россия нима дегани? Қани Россия? Рус бўлмоқ қандай маънони англатади?

Бу саволлар шунчаки назарий саволлар эмас, уларга бериладиган ҳар қандай жавоб жуда муҳим геополитик мазмунга тўла бўлади. Россия миллий давлатми, йўқми? Агар миллий давлат бўлса, унинг асосини фақат руслар ташкил қиладими? Ёки Россия деб таърифланган нарса шу таърифдагидан каттароқми (масалан, Буюк Британияга ўхшаган — у Англиядан каттароқ)? Агар шундоқ бўлса, тақдирнинг ўзи унга империя бўлишни раво кўрганми? Тарихан, стратегик ва этник жиҳатдан Россиянинг ҳақиқий ҳудудлари қанақа? Мустақил Украинани ана шу тарихий стратегик ва этник тушунчалар доирасидаги вақтинча чекиниш деб қарамоқ керакми? (Кўпчилик руслар айнан шундай деб ҳисоблашга мойилдирлар). Рус бўлмоқ учун рус кишиси этник жиҳатдан рус бўлмоғи керакми ёхуд у сиёсий жиҳатдан рус бўлмоғи шарт-у, этник жиҳатдан рус бўлмаса ҳам бўлаверадими? (Яъни “россиялик” деганга тўғри келади. “Британиялик” дегани “инглиз” дегани эмас). Масалан, Ельцин ва яна баъзи бир бошқа руслар чеченларни рус деб ҳисобламоқ мумкин ва ҳатто зарур деб исботлашга уринишган эди (Тўғри, бу жуда хунук оқибатларга олиб келди).

Бундай чалкаш шароитда аввалдан тахмин қилиш мумкин бўлганидек, “Россия қаёққа кетяпти ва “Россия” деганининг ўзи нима?” деган саволга кўплаб хилма-хил жавоблар майдонга келади.


@platformauzb

platformauzb_live

10 Nov, 02:12


Покистондаги вокзалда содир бўлган портлашда 21 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Кветта шаҳрида темир йўл вокзалида портлаш содир бўлди. Натижада 21 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳат олди. Портлашни афтидан худкуш-террорчи амалга оширган.

@platformauzb

platformauzb_live

08 Nov, 14:36


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан эндиликда Умра сафарини уюштирувчи турфирмалар лицензия олиш учун 1 миллион АҚШ доллари захира қўйиши талаби қўйилмоқда.

Соҳада иш олиб бораётган тадбиркорларнинг фикрича, аслида "Панорама Айрвес" компаниясининг айби билан Умрага борганлар қолиб кетган, лекин бунинг учун турфирмалар жазоланмоқда.

Умра сафари пакет нархларининг 85 фоизини авиачипта  ташкил қиларкан.

@platformauzb

platformauzb_live

07 Nov, 10:43


Ходимларга 11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан мукофот берса бўлади!

Ҳа, албатта бериш мумкин. Бу ташкилотнинг меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларига  боғлиқ.

МК 24-моддасига кўра, иш берувчи ходимларни ҳалол самарали меҳнати учун рағбатлантириш ҳуқуқига эга.

МК 299-моддасига кўра, ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида белгиланади.

МК 13-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин.

МК 12-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
жамоа келишувлари;
жамоа шартномалари;
иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатлар;
ички ҳужжатлар, шу жумладан иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар.

Диққат! Агар ташкилотнинг ички ҳужжатларида фақат МК 208-моддасида назарда тутилган, 9 та ишланмайдиган байрам кунидагина ходимларни мукофотлаш назарда тутилган бўлсачи? Ёки ташкилотнинг ички ҳужжатларида ходимларни умуман мукофотлаш назарда тутилмаган бўлсачи?

Бу ҳолатда иш берувчи гарчи ички локал ҳужжатларда назарда тутилмаган бўлсада, ходимларни рағбатлантириши мумкин.

Чунки, юқорида таҳлил қилиб ўтганимиздек, иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар — буйруқлар, фармойишлар, қарорлар ҳам меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади!

Буджет ташкилотлари ҳам ўзларининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходимларни 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан мукофотлашлари мумкин!

Ҳурматли иш берувчилар, ходимларни бир хурсанд қилинглар!

@platformauzb

platformauzb_live

07 Nov, 06:12


Эрдоған Бишкекда йўл бўйида Туркия байроқлари билан турган болаларни кўриб, кортежини тўхтатди.

@platformauzb_live

platformauzb_live

06 Nov, 09:26


Дональд Трамп ўз ғалабасини нишонламоқда.

Атиги 4 йиллик мандатга шунча дилхушлик...

@platformauzb

platformauzb_live

05 Nov, 16:03


Қозоғистон ва Франция ўртасида қиймати 2,2 миллиард доллардан ортиқ бўлган 36 та битим имзоланди

Битимга кўра, муҳим ресурслар, транспорт, археология ва реадмиссия соҳаларида стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро ва тижорат ҳужжатлари имзоланган.

Маълумот учун, айни дамда Қозоғистон президенти давлат ташрифи билан Францияда бўлиб турибди.

Кеча Қозоғистон ва Хитой ўртасида ҳам 2,5 миллард долларлик 8 та келишувга эришилган.

P.S. Ривожанган мамлакатлар учун Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ичида энг жозибадор давлат ҳисобланади. Минтақага сармоя киритмоқчи бўлган инвестор ҳеч ўйлаб ўтирмай Қозоғистонни танлайди. Мамлакат қўшниларига нисбатан барқарор иқтисодий ва сиёсий муҳитга ҳам эга. Қозоғистоннинг бой ва қудратли давлат бўлиши Ўзбекистоннинг ҳам ютуғи.

@platformauzb

platformauzb_live

05 Nov, 15:48


Мажлислардаги топшириқларга эмас, қонунларга асосланиб ишлаш керак

Бизда қонунлар "шахссизлантирилмас" (деперсонилизация) экан коррупциянинг нафақат тугаши, балки камайишига ҳам кўз тикиш мумкин эмас. Аммо, ҳозирча давлат бюрократияси, вертикал иерархиямиз ҳақида жуда кам гапириляпти...

Ҳокимият ва идораларда саҳардан кечгача мажлис, селекторлар бардавомликда... Маъмурият ишини юритиш учун  барча меъёрий ҳужжатлар, қўлланмалар, бунинг устига қонунлар бор, лекин мажлислар тугамайди.

Бу ҳуқуқий ҳужжатларнинг бошқарувда иш бермаслигини кўрсатадими ёки биз оғзаки ва телефон ҳамда виртуал кўрсатмалар билан ишлашга ўрганиб қолдикми? Эҳтимол қонунлар бузилиши ва унинг ортидан келаётган кўнгилсизликларга шу ҳаракатимиз ҳам сабаб бўлаётгандир.

Чунки жамият, ҳатто, мактаб, касалхона ва оддий ишчилар бригадалари ҳам мажлисбозликка ва катта мажлислардан келадиган топшириқларга ўрганиб қолгандай туюлади, одамга...

Шундай экан хулосани мажлисга қараб эмас, қонунларга юзланиб чиқарсак бўлмайдими?!

@platformauzb

platformauzb_live

05 Nov, 15:09


Ўринбосарлар порани олиб кимга беради?

Деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда пора билан қўлга тушганлар ҳақида ахборотлар ўқишгаям ўрганиб қолдик. Порахўрлар давлат хизматчилари. Улар орасида барча соҳа ва тармоқ вакиллари бор. Прокурорлар, солиқ ва божхона ходимлари, ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимият идоралари вакиллари...

Аммо, урфга айланган бу "ов" ҳеч тугай демайди. Жамиятга тақдим этилаётган манзара, бизда пора, коррупция билан шуғулланмайдиган ташкилотнинг ўзи йўқ, дегандай хулосага одамни яқинлатади.

Нега бундай бўлди, бўляпти?  Тушунишимча, бизда коррупция томири сув ичадиган чашмагача етиб борилмаётгандай. Фақат атрофдаги новдалар буталаётгандай. Масалан, шу яқин йиллар ичида ўнлаб "замлар" пора билан қўлга тушди, ҳокимлар эса ўтирибди. Ёки бошқа ташкилотлардаям шундай.

Ҳеч ким ўйламайдики, пастки бўғин пора олиб кимга беради, ҳар қалай ишни битириш керакку, тўғрими? Мана шу Чирчиқ ҳоким ўринбосари ҳам ўзи мустақил иш қилганига одам ишонгиси келмайди. Ёки прокурор, солиқ ходимлари ҳақида ҳам бир неча бор шундай хунук хабарлар чиқди, аммо раҳбарият бус-бутун турибди... Тушуниш қийин.

@platformauzb

platformauzb_live

03 Nov, 13:24


Бош прокуратура диққатига!

Қашқадарёни ўмаришмоқда


Қамаши тумани "Гулшан" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё ўзанидан кундуз куни қум қазиб олинмоқда.

@platformauzb_live

platformauzb_live

31 Oct, 11:14


Агар бу ҳақиқат бўлса нимадан дарак беради?! Халқ вакиллигидан воз кечиш ёки бўйин товлаш ҳаракати, деб атасак бўладими?

Пала-партишлик, охиригача ва энг ёмони, маънавий оқибати ўйланмай қилинган, қилинаётган ишлар бизда жуда кўпайиб кетди.

Айни ҳолат ҳам (агар хабар тўғри бўлса, албатта!) шулардан бири. Жуда қизиқ-да, йилига триллионлаб бюджет маблағини олаётган вазирлик раҳбари қандай қилиб арзимас маош берадиган, бунинг устига кунда-кунора мажлисбозлик авжига чиқадиган органга ишга ўтиши мумкин?! Тўғри, у ер олий орган, халқнинг дардини, орзу армонларини ифода этадиган энг юксак нуқта.

Аммо у бизнинг замонларга келиб энг ғамгин бир идорага айланди. Унинг на кучи, на-да мавқейи ҳавас қиларли. У амалиётда унитилаёзган расмий статуси ва ваколатига кўра мифгаям ўхшайди.

Хўш, буни ўша вазирлар билмайдими, жуда яхши билади. Энди масаланинг иккинчи томони шундаки, нега иш бошида шу жиҳатлар ўйланмайди.

Дейлик, вазирларнинг депутатликдан воз кечиши очиқчасига халқ мнибари бўлган органга нисбатан ҳурматсизлиги ёки чуқурроқ олганда, сиёсий ахлоқсизлик, дейиш мумкинми, йўқми?

Очиғи, маъмурий-сиёсий тизимда жуда қўпол хатоларни кўп учратяпмиз. Биттаси, масалан "қонимизда ғалаба" деб чиқади, бошқа биттаси ўз чучмал интервьюси билан ижтимоий тармоқларга эрмак бўлади...

Нега шудай, нимага кўп ҳолларда гапимиз билан ишимиз бир-бирига тескари чиқиб ётади.

Менимча, бу узвий бир қарашнинг ҳали тўла шаклланмаганида бўлса керак. Хуллас, бизнинг гинамиз мамлакатда давлат умуммиллий сиёсатини шакллантиришга масъул бўлган институтларга қаратилган.

Назаримизда, улар дунёқарашларини қайта баҳолашлари, бугунгига ўхшаш ишларга танқидий нуқтаи назардан жиддий ёндашишлари керак бўлади.

@platformauzb

platformauzb_live

31 Oct, 11:14


Воз кечадиган бўлса, нега номзодини қўйган?!

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакилининг билдиришича, вазир Ҳилола Умарова бугун ариза ёзган ва депутатлик ўрнидан воз кечган.

@platformauzb

platformauzb_live

30 Oct, 13:16


Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бугунгача у Вазирлар Маҳкамаси “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

@platformauzb_live

platformauzb_live

30 Oct, 11:37


«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви қанча ҳақ олади?

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг собиқ бошқарув раиси Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович 2023 йилнинг 1-чораги учун ҳақ ва қўшимча ҳақ сифатида — 231 млн 840 сўм, амалдаги раис Сидиқов Баҳодиржон Баҳромович 2023 йилнинг 2- ва 3-чораклари учун ҳақ ва 2-чораги учун қўшимча ҳақ сифатида — 469 млн 800 минг сўм олади. 

Ҳақнинг энг кўпини «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Шеров Рустам Чўлиевич олмоқда. У 2023 йилнинг 1-, 2- ва 3-чораклари учун ҳақ ва 1- ва 2-чораклари учун қўшимча ҳақ сифатида — 654 млн 120 минг сўм олади.

Маълумот очиқ манбадан олинди.

Манба: хўжайинуз.

@platformauzb

platformauzb_live

29 Oct, 17:47


🏰 Диққат савол?

1. Бу давлатнинг ёши Ўзбекистон билан тенг.
2. Аҳолиси 4 млнда кўпроқ.
3. Мамлакатнинг 1/3 қисми ўрмон билан қопланган.
4. Оқ тери устида қора доғлари борлиги билан машҳур бўлган долматин кучуклари айнан шу давлатдан чиққан.
5. Шунингдек бу давлатни галстуклар ватани ҳам деб аташади.

Харитада кўрсатилган бу давлат қайси?

platformauzb_live

29 Oct, 09:36


Сурхондарёда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади

Туман ва шаҳар ҳокимликлари 31 октябрдан ижтимоий объектлар ва коммунал соҳа корхоналарида куну-тун ишловчи штаблар ташкил этишади. 

PS.: Азим пойтахтда эса ҳали иситиш мавсуми қачон бошланиши номаълум. Болалар захлаган боғчаларга боришмоқда, ўқувчилар эа совуқ синфхоналарда таълим олишмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимиятидагилар эса кондиционерни ёқиб, иссиққина кабинетларида давру даврон суришмоқда.

@platformauzb

platformauzb_live

28 Oct, 11:26


Сайловга доир қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилгани ҳолатлари кузатилмади

27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди. Сайловни 850 дан ортиқ хорижий ва халқаро кузатувчилар кузатиб борди.

Хабар қилинишича, давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўтказилган сайловлар бўйича сайловга доир қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганлиги ҳолатлари ҳақида хабар ва маълумотлар тушмади.

Марказий сайлов комиссияси бўлиб ўтган сайлов жараёнлари билан боғлиқ барча маълумотларни тизимли ўрганиб, унинг хулосаларини халқаро кузатувчилар ҳамда экспертлар иштирокида муҳокама қилиши айтилди.

Бу муҳокамаларда ўтган сайлов жараёнлари атрофлича таҳлил қилиб, сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгилаб олинади.

#saylov24
@platformauzb

platformauzb_live

26 Oct, 17:29


Махмуджон Якубов “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

@platformauzb_live

platformauzb_live

25 Oct, 14:00


Интернет нашрда биринчи марта ноанъанавий дебат ўтказилди

Kun.uz интернет нашрини анчадан буён кузатиб бораман. Бу платформа мамлакатимиздаги турли сиёсий ва ижтимоий муаммоларни очиқ-ойдин ёритиб келадиган энг фаол интернет нашрлардан бири. Бу сайт ҳар доим сайловолди жараёнларини, турли янгиликларни ўзига хос ёндашув билан тақдим этиши билан ажралиб туради.

Бу йилги сайловлар муносабати билан Kun.uz илк марта онлайн дебат ўтказгани ёқимли ва айни пайтда кутилмаган янгилик бўлди.

Биринчидан, дебатларни ижтимоий тармоқларда ўтказиш замонавий демократик ўзгаришларнинг ёрқин намунаси десак бўлади. Партия вакилларининг кескин ва очиқ баҳслари, халқни қийнаб турган асосий масалалар, хусусан, коррупция ва бошқа ижтимоий муаммолар ҳақидаги суҳбатларини кузатдим.

Иккинчидан, дебатда партия вакиллари реал саволларга жавоб беришга мажбур бўлишди ва уларнинг жавоблари қуруқ ваъда эмас, балки аниқ таклифларга асослангани очиқ кўриниб турди.

Бундай ноанъанавий дебатлар, албатта, жамиятимизда демократик ислоҳотларнинг ривожланиши ва сайлов жараёнларига қизиқишнинг ортишига ёрдам беради. Онлайн дебатлар Ўзбекистондаги очиқ мулоқотнинг ривожланишига ҳам хизмат қилади деб умид қиламан.

#sаylоv24
@platformauzb

platformauzb_live

25 Oct, 06:43


Чуқуроқ ўйлаб қаралса, бу ҳечам "парадокс" эмас

Тўғри, россиялик сайёҳ ажабланаётганидек, у эътибор қаратган инсонлар этник жиҳатдан рус бўлишлари мумкин, аммо сиёсий нуқтаи назарга кўра улар ўзбекистонлик.

Муаммо нимада? Муаммо кўпроқ мафкурада; империапарастлик, "буюк рус" каби романтизмга йўғрилган ҳамда рус умумий тафаккурида шаклланган Эксклюзивизм (ўзини бошқалардан устун қўйиш) билан боғлиқ.

Бўлмаса, нима, руслар (ёки бошқа этнос) олий ирқу қолганлар қорами? Айни мана шундай қарашлар бугунги дунё учун энг зарарли бўлган ирқчиликка йўл очиб беради.

@platformauzb

platformauzb_live

24 Oct, 16:10


Очиғи, мен сал тушунмадим. Савол ва эътирозларим бор.

Биринчидан, маҳсулотнинг сифатига ишлаб чиқарувчи жавоб беради. Бу -- халқаро қабул қилинган мезон.

Масалан, мол Хитойдан кирдими, хитойлик ишлаб чиқарувчилар сифатга жавобгар. Нега биз ўзга бир давлатдаги фирманинг маҳсулотини уч ой синовдан ўтказамиз, қизиқ?

Иккинчидан, нега энди бу тартиб автомобилларга жорий қилинмоқда.

Масалан, Болтиқбўйидан кириб келаётган сут ёки балиқ маҳсулотларини аҳолига тарқатишдан олдин уч ой махсус мутахассислар гуруҳи еб кўриб, кейин сотувга руҳсат бермайдику. Мамлакатга кирганда божхонада ҳамма текширувдан ўтади, бўлди. Ёки дори маҳсулотлари...

Хуллас, жуда тушунарсиз ишлар бўладида, бизда. Ўйлаааб қоласан. Нега баъзилар бизнес деганда одамлар тушунмайдиган шундай йўлларни танлашаркан-а?

@platformauzb

platformauzb_live

24 Oct, 16:09


1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонга расмий дилерлар томонидан четдан олиб келинадиган автотранспорт воситалари Пискент туманидаги полигонда 3 ойлик синовдан ўтади, - Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги матубот хизмати. 

PS.: Хуллас, четдан автомобиль олиб кирадиган тадбиркорларга яна бир бюрократик тўсиқ яратилмоқда, халқни эса танловдан маҳрум этишмоқчи...

@platformauzb

platformauzb_live

24 Oct, 07:07


Монополия тўхтамаяпти

Имтиёзлар, бозордаги монопол ўрин ҳам буларга камлик қилмоқда. Хусусий тадбиркор ҳеч қандай имтиёзсиз олиб кирадиган автомобиллар уларникидан арзонроқ бўлиб қолавермоқда ва бунга чидай олмаган монополлар машина олиб киришни қийинлаштирадиган янгидан-янги қоидаларни, оддий тадбиркор ҳаётини қийинлаштирувчи янгича усулларни ўйлаб топишмоқда.

@platformauzb

platformauzb_live

24 Oct, 07:07


40 минг доллар пора олиб қочиб кетган терговчи айблови билан ўз мулкини ҳимоя қилган тадбиркор 3 йилу 6 ойга қамалди

Расул Кушербаевнинг ёзишича, Юнусобод туманида жойлашган биносини ноқонуний бузиб ташланишидан ҳимоя қилиб, тармоқларда чиқиш қилган ёш тадбиркор А. Ғуломов, 3 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. У бино бузилишида ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатишда айбланган.

Шўрлик тадбиркор суднинг ҳали қонуний кучга кирмаган қарори билан келиб, жойини бузмоқчи бўлган зўравон прокуратура ва ИИБ ходимларидан мулкини ҳимоя қилиб чиққанди.

Кейин туман прокурори ушбу тадбиркор ва унинг отасини бу иши учун қаматиш билан таҳдид қилган: ё магазинни ё ўғлингни танла.

Қизиғи туман прокуратурасининг 40 минг АҚШ доллари пора олишда қочиб кетган порахўр терговчиси Ш. Ш. ушбу жиноят ишини юритган.

Яқинда Олий Мажлис Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев порахўр терговчилар юритган барча ишларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтиб, қонунчиликка бу борада ўзгартириш киритиш ҳақида таклиф билдирганида нақадар ҳақ эди.

Бу каби порахўр терговчилар ўз мулкини ҳимоя қилмоқчи бўлган А. Ғуломов сингари қанчадан-қанча тадбиркорларни қаматиб юборгани номаълум.

@platformauzb

platformauzb_live

24 Oct, 04:52


Избоскан туманидаги Чувама деҳқон бозори

Маданият вазири Озодбек Назарбеков:
-- Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ!

@platformauzb

platformauzb_live

23 Oct, 17:23


Электрон овоз бериш қандай амалга оширилади?

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларида синов тариқасида электрон овоз бериш йўлга қўйиляпти.
Аввало, билишимиз керак, электрон овоз бериш онлайн овоз бериш дегани эмас.

Онлайн овоз беришда сайловчи шахсий компьютери орқали интернетда овоз бериши мумкин, электрон овоз беришда эса сайлов участкасига бориб, махсус электрон ускунадан овоз беради.

Электрон овоз бериш йўлга қўйиладиган сайлов участкаларида сайловчи хоҳишига кўра электрон ёки анъанавий тарзда овоз бериши мумкин. Агар сайловчи электрон овоз беришни танласа, қуйидаги тартибда овоз беради:

👉 Қурилма фаоллаштирилгач, сайловчи ўзига қулай бўлган тилни танлайди;
👉 Овоз бериш жараёнида ўзи ёқлаб овоз бераётган номзод ёки сиёсий партия рўпарасидаги бўш квадратни босади;
👉 Барча сайлов тури бўйича овоз бериб бўлгач, сайловчи томонидан амалга оширилгач овоз бериш натижалари экранда пайдо бўлади;
👉 Овоз бериш натижалари маълум бўлса, чоп этиш тугмаси босилади;
👉 Қурилманинг принтери сайлов бюллетенининг қоғоз квитанциясини чоп этади;
👉 Натижалар сайловчига маъқул бўлса, қурилма экранидаги “Овоз беришни тасдиқлаш” тугмаси босилади ва қоғоз квитанция автоматик тарзда қурилманинг қутисига туширилади;
👉 Агар сайловчи бирор хатога йўл қўйса, овозларни бекор қилиш тугмаси босилади, қоғоз квитанцияга “бекор қилинган” ёзуви ёзилади ва қурилма қутисига туширилади.
👉 Овоз бериш якунлангач, электрон овоз бериш қурилмаси натижаларни автоматик равишда чоп этади.

#sаylоv24
@platformauzb

platformauzb_live

23 Oct, 12:47


Президент Мирзиёев Россияда... Қозон аэропортида уни Миннихонов кутиб олди. Эътиборлиси, Мирзиёев ва Миннихонов ўртасидаги муносабатлар туркий тилнинг икки бўғини – ўзбек ва татар тилларида бўлди.

Бу, тилдан сиёсий қурол сифатида фойдаланиш "урф"га кираётган бугунги кунларда биз учун ўта муҳим ходиса!

@platformauzb

platformauzb_live

23 Oct, 05:26


Naqd pulga ehtiyoj kamayib boryapti

Avvalari odamlar orasida naqd pulga ehtiyoj juda katta edi, hattoki bankomatlarda pulni naqd qilish uchun uzundan-uzun navbatlar bo‘lardi.

Biroq endi vaziyat o‘zgaryapti va buni raqamlarda ham ko‘rish mumkin. 2024 yilning 9 oyida bank kartalariga jami 740 trln so‘m pul mablag‘lari kelib tushgan. Shu pullarning 22,6 foizi naqd pulga aylantirilgan.

Taqqoslash uchun avvalgi yillarning mos davrida bu ko‘rsatkich quyidagicha edi:

⏺️2023 yil — 24,4 foiz;
⏺️2022 yil — 27,4 foiz;
⏺️2021 yil — 32,9 foiz:
⏺️2020 yil — 35 foiz.

Yillar o‘tgan sari odamlar pulllarini kamroq naqdlashtiryapti va bu tendensiya hali yana davom etadi.

platformauzb_live

22 Oct, 11:25


Қиш эшик қоқмоқда, ўтин йўқ... Қор эса осмонда қишламайди

Мамлакатимизда  ҳали табиий газ етиб бормаган ҳудудлар анчагина. Масалан, Нурота тумани ҳам шундай, тўлиқ газлаштирилмаган. Асосан чўл ва ярим чўлда жойлашган қишлоқ-овуллар аҳолиси уй иситиш,  нон ёпиш, қозон қайнатишда асосан саксовул, юлғун каби чўл ўсимликлари ҳамда халқимизнинг анъанавий ёқилғи манбаи – тезакка кўз тикишади.

Аммо муаммо шундаки, минглаб оилалар истиқомат қиладиган (аслида мамлакатимизда бундай жойлар кўп) бу ерларда бугун эконазоратчилар жуда хафсала билан иш олиб боришмоқда.

Бу-яхши! Чунки сакзовулзорларни асраш экология  учун зарур. Буни ўша саксовулзорларга "кўз олайтирган" одамлар ҳам билади. Бироқ бошқа илож йўқ. Аксига олиб,  чўлланишнинг тезлашиши боис мол туёқ сониям кескин камайган. Мол камайди, дегани асосий ёқилғи – таппи камёблашди, деганини ҳам билдиради.

Бу ердаги одамлар экологлар саксовулзор ва юлғунзорларни қўриқлаб, унга зиён берганга миллионлаб сўм жарима солаётганини тўғри баҳолашаётир. Аммо уларнинг кўнглида бир ўкинч ҳам бор: улар экологлар ўтин ва тарашани ҳимоя қилаётгандай бизни ҳам кимдир ҳимоя қилишса яхши бўларди, деб ўйлашади. Чунки қиш эшик қоқмоқда, ўтин йўқ, тезак сийрак. Қор эса осмонда қишламайди.

@platformauzb

platformauzb_live

21 Oct, 13:47


Бугун тил байрамини нишонлаяпмиз, бу яхши. Аммо шубҳали тарзда йўқолган тил ҳақидаги янгиланаётган қонун қани, жаноб депутатлар?

Бугун ўзбек тили байрами куни. Жойларда катта тантаналар бўлиб ўтаётгани, албатта, яхши.  Аммо биз она тилимизни жамиятга тўла татбиқ қила олдик, дея олмаймиз. Бу, аввало, концептуал сабаблар билан боғлиқ.

Хусусан, бундан бир неча йиллар илгари тайёрланиб қонун чиқарувчи органимизга киритилган лойиҳа шубҳали тарзда мудом топилмади. Ҳолбуки, орада депутатларимизнинг ўша гуруҳи ўз муддатларини ҳам тугатишмоқда. Қонундан ташқари тилимиз табиий дастакловчи восита кучларига ҳам эга бўлолмади. Масалан, сиёсий элита орасида ўзбек тилидан кўра ҳамон ўрис тилининг обрўси баландроқ.

Маданият, илм-фан, санъат, сиёсат жабҳаларида ҳалиям она тилимиз иккинчи, баъзи ўринларда учинчи ўринга тушиб кетаётир. Жамиятнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришда ҳамон рус ОАВси етакчидек...

Шундай экан, байрам билан бирга тилимизнинг қамровини кенгайтиришни, илмий-сиёсий мақомини юксалтиришни кўпроқ ўйлашимиз керак.  Чунки миллатларнинг колониал тақиблардан халос бўлиши ва ўз субъектлигини теранроқ англашида бу муҳим босқич ҳисобланади.

@platformauzb

platformauzb_live

21 Oct, 11:55


Ўзбекистон ўзини иқлим ўзгариши масалалари борасида глобал миқёсдаги муҳим иштирокчи сифатида ҳам намоён этмоқда — Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси

Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси Юэжу Чжао Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришини тартибга солиш борасидаги ҳаракатларига баҳо берди. Иқлим ўзгаришини тартибга солиш жамият, бизнес ва ҳар бир инсоннинг иштирокини талаб қиладиган мураккаб вазият. Юежу Чжао Ўзбекистон бу бўйича сезиларли ютуқларга эришганини таъкидлади.

Унга кўра, бунда фуқароларни жалб қилишнинг асосий омили бўлган ахборотдан фойдаланиш имконияти муҳим роль ўйнайди. Айни вақтда Ўзбекистонда иқлимга оид медиа-контент 12 тилда тарқатилмоқда. Бу эса одамларга иқлим сиёсатини эркин муҳокама қилиш ва танқид қилиш имконини беради.

Таҳлилчи, шунингдек, Ўзбекистон энергетика соҳасида ҳам жиддий қадамлар қўяётганини алоҳида қайд этган.

«Генерациянинг қарийб 25 фоизи қайта тикланадиган энергия манбаларига тўғри келади, бу катта натижадир. Қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш ишлари ҳам ички, ҳам халқаро молиявий ресурслар кўмагида амалга оширилмоқда. Ушбу соҳадаги ўзгаришлар давлат, бизнес ва жамият ўртасида очиқ мулоқотни талаб қилмоқда.

Муҳими, Ўзбекистон иқлим ўзгариши масалалари борасида ўзини нафақат минтақавий етакчи, балки глобал миқёсдаги муҳим иштирокчи сифатида ҳам намоён этмоқда», дейди у.

platformauzb_live

21 Oct, 06:05


Бугун @platformauzb 5 ёшга тўлди!

Бугун каналимиз беш ёшга тўлибди. Эрмак, чигалёзди машқи учун деб ўйлаган ишимиз кейинчалик хийла жиддий иш эканини билиб қолдик. Хусусан, орада турли тушунмовчиликлар "ўчир", "ёп" можаролари жуда кўп бўлди.

Бироқ биз бир нарсада собитмизки, бошланишидан каналнинг мақсади самимий эди ва ҳозир ҳам шундай. Ватан, миллат, халқимиз манфаатлари томондан туриб гапириш, кўнгилда кечаётган кечинмалар, қарашларни ўқувчилар билан ўртоқлашиш.

Менимча, бунинг ёмон томони йўқ. Биз ёзганда, гапирганда ўз шахсий қарашларимизни ифода қиламиз. Бировни шундай ўйлашга, фикрлашга мажбурламаймиз. Лидерлик, даҳоликка даъвомиз ҳам йўқ.

Биз атрофдаги воқеаларга ўз муносабатимизни берамиз. Ўтган беш йил давомида бизни мунтазам кузатиб, фикрларини биз билан бўлишиб келаётган доимий мухлисларимизга ташаккуримизни билдирамиз. Барчангизга  соғлик-саломатлик, омонлик тилаймиз!

@platformauzb

platformauzb_live

21 Oct, 02:56


Бугун 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни

Ўзбек тили ҳақида ўзимизникилар шундай самимий гаплар айтгунича (айта олса, албатта) жанубимиз - Афғонистондаги миллатдошларимизнинг она тилимиз ҳақида куюнчаклик билан билдирган мулоҳазаларини шу ерга қўйиб турамиз.

@platformauzb

platformauzb_live

19 Oct, 10:07


"Миллий тикланиш" партияси Бухорода “Қадриятларга таянган тараққиёт!” шиори остида тадбир ўтказди. Тадбир партия раиси бошчилигида бўлиб ўтган.

Таъкидланганидек, партия томонидан “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори бежиз илгари сурилаётгани йўқ. Бу миллий-маданий қадриятлар ҳамда замонавий тараққиётнинг уйғунлигида жонажон Ўзбекистонимизни қудратли давлат, халқимизни фаровон бўлиш йўлидаги бирлаштирувчи даъватдир.

Шунингдек, оммавий тадбирда инсон қадри устувор бўлган халқпарвар жамият – Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида “Қадриятларга таянган тараққиёт!” шиори остида ишлаб чиқилган “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастури мазмун-моҳияти билан таништирилган.

Эслатиб ўтамиз, сайловга ҳам 7 кун қолди.

#saylov24
@platformauzb

platformauzb_live

18 Oct, 15:48


⚡️Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмаслиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат сифатида қолишини маълум қилди.

@platformauzb_live

platformauzb_live

18 Oct, 14:56


Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларни бутун жаҳон ҳамжамияти қўллаб-қувватламоқда

Кечадан "Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги" шиори остида қатор халқаро конференциялар бўлиб ўтмоқда.

Халқаро анжуманда тадқиқот ва таҳлилий марказлар, бизнес ҳамжамият, вазирлик ва идоралар томонидан 300 дан ортиқ хорижий ҳамкорлари билан биргаликда 50 дан зиёд конференция, давра суҳбатлари ва амалий мулоқотлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Анжуманда Хелсинки университети қошидаги Қонун устуворлиги маркази директори Туя Бракс Ш.Мирзиёев ислоҳотларида қонунларни қабул қилиш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, академик ҳамжамиятнинг фикрларини инобатга олиш каби масалаларга алоҳида эътибор берилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, қонун устуворлигига эришишда “уч ўзаро чамбарчас боғлиқ вазифа” – судларнинг мустақиллигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоялашга хизмат қилувчи институтлар, жумладан, Омбудсманнинг самарали фаолиятини йўлга қўйишга устуворлик берилаётганини қайд этди.

@platformauzb

platformauzb_live

18 Oct, 14:24


Беш сиёсий партия вакили иштирокидаги теледебатда сизнингча қайси партия устунликка эришди?

Жонли эфир орқали узатилаётган дебатларни кузатяпсизми? Қойил. Янгича формат, янгича ёндашув ва интерактив услуб дебатга ўзгача руҳ бағишламоқда.
Дебатнинг 3-раунди том маънодаги рақобат муҳитини акс эттирди. Партия вакилларининг бошқа партия спикерига “юзинг-кўзинг” демасдан кескин савол билан мурожаат қилиши “Хўш энди бу саволга нима деб жавоб берар экан” деган қизиқиш билан томошабинларни эфирга михлаб қўйгандек бўлди.
Партия вакиллари ҳам студиядаги ва жонли эфирдаги минглаб кузатувчилар олдида ўзларининг сиёсий маҳорати, ўткир саволларга жавоб бера олиш қобилиятини кўрсата олади. Буни ҳам эътироф этиш керак. 
Бир сўз билан айтганда, бундай янгича ёндошув, спикерлар
ва томошабинларнинг эҳтирослари билан қўшилиб дебатларга алоҳида мазмун бахш этгани ҳолда дебатларни сиёсий жараённинг муҳим қисмига айлантирди.
Бу дебатларни жонли эфирда кузатмаган бўлсангиз, албатта кўришни тавсия қиламан. Изоҳларда қайси партия вакили ғолиб бўлгани ҳақида ўз фикрларингизни қолдиринг.

Ҳавола: https://www.youtube.com/@InternationalPressClub 

platformauzb_live

18 Oct, 11:33


Ислом цивилизацияси маркази Қуръон матнларини ўрганишда сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда

Лойиҳа мақсади сунъий интеллект ёрдамида матнларни чуқур таҳлил ва талқин қилиш, рақамли архивлар ва интерактив таълим воситаларини яратишдан иборат.

Асосий жараёнлар матнларни рақамлаштириш, электрон ўрганиш усулларини қўллаш, маълумотлар базаларини яратиш ва таълим дастурларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, шахсий кутубхона ва коллекцияларда сақланаётган Қуръоннинг нодир қўлёзмалари реестрини шакллантириш, Амир Темур учун яратилган Қуръон қўлёзмасини қўлда қайта кўчириш каби ишлар амалга оширилади.

Бу ҳақда 18-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган маданий мерос ҳафталиги доирасида батафсил маълумот берилиши кўзда тутилмоқда.

Умуман олганда, ушбу тадбирда кўплаб қизиқарли мавзулар, жумладан, хаттотлик санъати фестивали, Ипак Йўли ҳақида видеоўйин ва алломалар қўлёзмаларини тадқиқ этиш кабилар муҳокама қилинади.

Батафсил маълумот👉 Ислом маркази | Маданий мерос

platformauzb_live

18 Oct, 06:27


6G mobil internet tezligi hozirgidan 9000 marta yuqori bo‘lishi mumkin

University College London (UCL) olimlari keng diapazondagi chastotalar, radioto‘lqinlar va yorug‘likni birlashtirgan holda sekundiga 938 gigabit ma’lumotni uzatish imkoniyatiga ega bo‘ldi.

Bu esa bir soniyada o‘rtacha kattalikdagi 20 dan ortiq kinoni yuklab olish mumkin degani.

Hozirda olimlar jamoasi o‘zlari yaratgan 6G texnologiyasini ommalashtirish uchun smartfon ishlab chiqaruvchilar hamda aloqa operatorlari bilan muzokara o‘tkazmoqda.

@platformauzb_live

platformauzb_live

17 Oct, 03:42


16-oktabr kuni Toshkent vaqti bilan soat 23:56 da (Grinvich bo‘yicha 18:56 da) Afg‘onistonda zilzila sodir bo‘ldi. Bu haqda FVV Seysmoprognostik monitoring Respublika markazi xabar bermoqda.

Zilzila O‘zbekistonning Surxondaryo viloyatida 2 ball kuch bilan kuchli sezilgan.

@platformauzb_live

platformauzb_live

16 Oct, 12:23


🦠 Олимлар саратоннинг энг хавфли турларидан бирига даво топишди!

platformauzb_live

15 Oct, 13:03


​​Шайбонийхон энди "қора рўйхат"да эмас

Кўп эмас, бундан атиги олти-етти йил илгари ҳам Шайбонийлар ҳақида ёзиш тақиқланган эди. Шундай эдики, Шайбоний исми ўзбек ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётидан қувғин қилинганди.

Фақат биргина ҳолат бундан мустасно эди: Шайбонийхонни ёмонлаш, унинг сиймосидан асарларда салбий персонаж ўлароқ фойдаланиш. Раҳматли Пиримқул домла (Қодиров) буюк давлат арбоби бўлган бобомиз номини қора қилишда кўп тер тўккан эди.

Катта эҳтимол билан шунинг учун давлат мукофотлари ҳам олди. Шайбонийхон номини тарихдан ўчирмоқчи бўлганлар фақат совет тарихчилари эмасди, улар орасида ўзимизнинг зиёлилар ҳам бор эди ва улар советларданда кўра кўпроқ ва бажонидил бу ишнинг бошини тутиб келишди. Ўша одамлар бугун ҳам юрибди...

Аммо бир савол жавобсиз қолаётирки, нега кечаги кунларимизгача Шайбонийхон ва умуман унинг давлатчилиги ҳақида гапириш таъқиқланган эди? Бунинг бошида кимлар турганди? Энг афсусланарлиси, Чўлпон, Фитрат, Ҳамза каби ойдинларимиз номлари ҳам кечагача тақиқда эди.

Мен мустақилликдан кейинги даврларни айтяпман. Нега шундай бўлган? Бу аждодларимиз мустақиллигимизга дахл қилади, деб ўйлашганми ёки бунинг яширин маъноси борми?..

Ажабланарлиси, ўтган шу тарихий шахсларнинг номини ўчиришга ҳаракат қилган, ўзини зиёли санайдиган акаларимизнинг баъзилари бугун улар асарларидан иқтибослар олиб нутқ ирод қилишаётир, мақола ёзишаётир...

Кўпчилигимизда сиёсий маданият йўқлигини биламиз, аммо виждон деган нарса ҳам борку! Қўлда имконият бор дегани тарихга, адабиётга қоровуллик қилиш, чапдаст жарроҳ янглиғ бир миллатнинг ўтмишини "операция" қилиш дегани эмаску...

Бизда шундай бўлди. Кўпчилик тарихимизнинг норасо ёзилганида русларни айблашади, уларнинг ҳам таъсири бўлгани бор гап.

Аммо ўзимизникилар бизга улардан кўра оғирроқ ситам етказдилар. Мана қаранг,  Мустақиллигимизнинг бу йил 33 йиллигини нишонладик. Шу ўтган даврда эса шўролар давридан буён сояда қолаётган Шайбонийхон илк бор "Бош саҳифа"га чиқди. Бу маънавий ҳаётимизда моҳиятан жуда катта иш бўлди.

@platformauzb