Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси @tvhssb Channel on Telegram

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

@tvhssb


Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Uzbek)

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb Официальный телеграм канал. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади. Бирор бир саволлар аслида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси нимага хизмат кўрсатади? Этимиз, уларнинг асосий мақсади ҳамда телеграм каналида нима хабарлар ва маълумотлар тақдим қилинади? Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали фаол фаолият олиб бораётган ва жамоатга соғлиқмизни сақлашга кўмаклашувчи организациядир. Каналда официал хабарлар, маълумотлар ва тадқиқотлар кучайтирилади, шунингдек жамоатга саҳифаларда ҳам ўз бойича тавсиялар ва халқаро амалларни мувофиқлаштириш учун шахсан йўлланади. Телеграм каналига обуна бўлинг ва Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг фаолияти ҳақида маълумотлардан энг зур мавжуд маълумотларни оламанг!

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

24 Jan, 12:27


#Tibbiy_koʻrik

Viloyat hokimligi apparat xodimlari uchun tibbiy koʻrik tashkil etildi

Xodimlarga munosib mehnat sharoitlarini yaratish bilan bir qatorda ularni sogʻ va salomat boʻlishlariga eʼtibor qaratish muhim ahamiyatga egadir. Mehnat jamoasida sogʻlom muhitni shakllantirish ishni samaradorligini oshirishga zamin yaratadi.

Shu maqsadda, viloyat hokimligida barcha rahbar, ishchi-xodimlar, shuningdek, boshqarma va tashkilot rahbarlari uchun malakali shifokorlarni jalb etgan holda, tibbiy koʻrik doirasida xodimlar kardiolog, terapevt, nevropotolog, endokrinolog, pulmonolog, stomotolog, ginekolog, otoloringolog kabi mutaxassis shifokorlar koʻrigidan oʻtdilar. Shuningdek, qon tahlili, ultrotovush diagnostikasi kabi tekshiruvlar ham oʻtkazildi.

Kasalliklari boʻyicha davo choralari buyurildi

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

24 Jan, 11:31


#Тиббий_кўрик

Нурафшон шаҳрида Давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилди

Давлат хизматчилари соғлиги – халқ манфаатларига хизмат қилувчи самарали ва натижадор иш фаолиятининг муҳим асосидир. Шунинг учун ҳам уларнинг соғлиғини назорат қилиш, профилактика тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Нурафшон шаҳри ҳокимлигида давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кенг қамровли тадбир ташкил этилди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

24 Jan, 09:37


#Махсус_репортаж

Олис тоғли ҳудудлардаги аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ҳақида сўз юритамиз


Бу борада "Ўзбекистон 24" телеканали томонидан махсус кўрсатув тайёрланди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

22 Jan, 12:48


https://uza.uz/uz/posts/toshkent-viloyati-xabarlari-qisqa-satrlarda_680417

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

22 Jan, 05:42


#хабарлар

Тошкент тумани аҳолисининг тиббиёт соҳасидаги мурожаатлари қаноатлантирилди

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

20 Jan, 16:21


Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по оснащению медицинских учреждений и повышению качества услуг.

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #jihozlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

18 Jan, 12:41


#тиббий_кўрик

Тошкент туманида кенгайтирилган тиббий кўрик ташкил этилди


"Қорабўрик" маҳалласида туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик Қорабўрик, балки Зарбдор ва Беруний маҳалласи фуқаролари жалб этилди.

Унда фуқарорлар бир қатор касалликлар бўйича текширувдан ўтказилди.

Эндиликда, бу сингари чуқурлаштирилган тиббий кўриклар, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш шароитини янада яхшилаш мақсадида белгиланган режа-график асосида мунтазам ўтказиб борилади.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

18 Jan, 11:24


#туҳфа

Бўстонлиқ туманида яна бир тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди

Бўстонлиқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги “Чорбоғ” оилавий шифокорлик пункти мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Х. Абдуюсупов, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р. Унаров, бирлашма мутасаддилари, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Муассасада яратилган шароитлар билан танишилди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

11 Jan, 10:31


⚡️⚡️⚡️жараён

Мураккаб жарроҳлик операциялари болаларда ҳам мувафақиятли амалга оширилмоқда. Энг асосийси, бу жараёнлар бепул бўлиб, мазкур муассасада қўлланилаётган замонавий тиббий асбоб-ускуналар даволаш самарадорлигини оширмоқда.

Тафсилотлар билан "Севимли" телеканали лавҳасида танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

11 Jan, 08:50


#OAV_nigohida

Tibbiy brigadalar faoliyati yaxshilandi

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

11 Jan, 05:51


#Ахборот24

Қибрай туманида "Электрон ретцепт" тизими пилот лойиҳаси жорий этилди

————

В Кибрайском районе запущена система выдачи электронных рецептов на лекарственные препараты

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

10 Jan, 05:21


#билдириш

Янгийўл шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираларни ишга таклиф қилади (дипломи: умумий ҳамширалик иши, акушер-доя хамшира бўлиши лозим).

Иш жойлари:
-Оилавий поликлиникалар;
-Кўп тармоқли марказий поликлиникаси.

Ишга қабул қилиш 2 босқичда ўтказилади.
1. Суҳбат
(ҳамширалар билим даражасини баҳолаш)
2. Амалиёт
(14 кунлик синов муддати)

Ишга қабул: 11-январь куни, соат 11:00 да, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Маъмурият бўлимида бўлиб ўтади.

Тел: +99998642616
        
Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

09 Jan, 11:14


#ТАЪЗИЯ

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозида бир неча йиллар мобайнида самарали фаолият юритган Юсупова Дилором Рўзиевна вафот этди.

Юсупова Дилором Рузиевна 1949 йил Сирдарё вилоятида тўғилган.

1998 йилгача Тошкент шаҳридаги бир қатор муассасаларда педиатр мутахассислиги бўйича фаолият кўрсатган.

1998-1999 йилларда Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари бўйича муовини;

1999-2002 йилларда Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи лавозимида;

2003-2010 йилларда Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасида бош шифокор лавозимида ишлаган.

Фаолияти давомида Тошкент вилоятининг шошилинч тиббий ёрдам тизими ташкил топишида ва туғруқхоналарнинг “ЮНИСЕФ” ташкилотига аъзо бўлишида беқиёс ҳисса қўшган.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси, Юсупова Дилором Рўзиевнанинг вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

09 Jan, 05:54


#билдириш

Юқори Чирчиқ тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираларни ишга таклиф қилади (дипломи: умумий хамширалик иши, акушер-доя хамшира бўлиши лозим).

Иш жойлари;
-Оилавий поликлиникалар
-Оилавий шифокорлик пунктлари
-Кўп тармоқли марказий поликлиникаси тиббий бригадаларида .
- Нуроний физиотерапия-реабелитация сихатгохида.

Ишга қабул қилиш 2 босқичда ўтказилади.
1. Суҳбат
(ҳамширалар билим даражасини баҳолаш)
2. Амалиёт
(14 кунлик синов муддати)

Ишга қабул: 11-январь куни, соат 11:00 да, туман Тиббиёт бирлашмаси Маъмурият бўлимида бўлиб ўтади.

Тел: +998901187768
         +998944882311
         +998709830412

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

08 Jan, 08:54


Qibray tumanida dorilar bo'yicha retsept yozish va ularni berish jarayoni raqamlashtirishga qaratilgan elektron retseptlarni joriy etish boʻyicha pilot loyiha ishga tushirildi.

Hozirgi bosqichda loyiha bitta tibbiyot muassasasi va sakkizta dorixonalar tarmogʻini qamrab oladi.

Dori-darmonlarni tayinlash va berish jarayonini raqamlashtirish quyidagilarga imkon beradi:
- Xalqaro patentlanmagan nomlar (XPN) boʻyicha preparatlarni avtomatlashtirilgan tanlash orqali retseptlarni shakllantirishda xatolarni bartaraf etish
- bemorlarga DMED mobil ilovasi orqali elektron retseptlardan foydalanish imkoniyatini berish
- dorixonalarni real vaqt rejimida dolzarb maʼlumotlar bilan taʼminlash, dori-darmonlarni berish maʼlumotlarini qayd etish.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

08 Jan, 08:35


Қибрай туманида дориларни электрон рецепт асосида ёзиш ва бериш ишлари синовдан ўтказилмоқда

Қибрай туманида дорилар бўйича рецепт ёзиш ва уларни бериш жараёни рақамлаштиришга қаратилган электрон рецептларни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/115102

Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/115102

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

08 Jan, 05:28


#sarhisob

Tibbiyot sohasidagi islohotlar sarhisobi

Qibray tumanida sog'liqni saqlash tizimini isloh qilish, aholiga birlamchi yordamni yanada yaqinlashtirishga alohida e'tibor qaratilmoqda.

"Bir qadam" tamoyili asosida amalga oshirilgan islohotlar tufayli tuman aholisiga
sifatli tibbiy xizmat ko'rsatilmoqda.

🎞Tafsilotlar "Nurafshon Tv" telekanali lavhasida


Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

06 Jan, 16:54


#расмий_муносабат

2024 йилнинг 24 декабрь куни Бекобод тумани Тиббиёт бирлашмасида блогерлар билан бўлган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Бекобод туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонанинг Лаборатория бўлимида, врач лаборант вазифасида фаолият олиб борувчи ходимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳозирда Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари якунига етказилгандан сўнг, ходимнинг хатти-ҳаракатларида ноқонуний ҳолатлар аниқланса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот тақдим этилади.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумотлар расмий манбаларда ёритилади.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

06 Jan, 11:17


⚡️⚡️⚡️

Олмалиқда болалар билан боғлиқ касалликлар бўйича вазият қандай?

Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар Болалар шифохонаси бош шифокори Сайёра Кимовна маълумот берди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

06 Jan, 10:16


⚡️Бу_муҳим!

"Янги хавфли" деб таъриф берилаётган Метапневмовирус ҳақида мутхассис фикри


Вирус хақида батафсил 👈

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

06 Jan, 06:03


#МСКТ
#сарҳисоб

Маълумки, Оҳангарон туман марказий шифохонаси сўнгги русумдаги замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, малаккали мутахассислар томонидан туман аҳолисига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Хусусан, биргина МСКТ аппарати ёрдамида 2024 йилда 1 764 нафар фуқаро текширувдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 574 нафари шошилинч равишда мурожаат этганларни ташкил этади ва уларга бепул хизматлар кўрсатилган.

Шунингдек, МСКТ текшируви учун тунги навбатчилик ҳам ташкил этилган бўлиб, ўтган 2024-йилда 620 нафар бемор тунги вақтда шошилинч мурожаат қилган ва уларга ҳам бепул хизматлар кўрсатилган.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

03 Jan, 11:07


#хушхабар

Янги йилнинг биринчи кунида вилоятда қанча чақалоқ дунёга келди?

Янги йилнинг биринчи суткасида вилоятда 150 нафар чақалоқ дунёга келди. Шундан 79 нафари ўғил, 71 нафари қизбола чақалоқлардир.

Энг кўп туғилиш Паркент ва Тошкент туманларида (14 нафардан) қайд этилди. Туғилганлар орасида 1 эгизак (икки ҳомилалик Олмалиқ шаҳрида) ҳам бор.

▶️РИОва БСИАТМДМТВФ - 9 нафар;
▶️Ангрен шаҳар -8 нафар;
▶️Бекобод тумани- 2 нафар;
▶️Бекобод шаҳар - 8 нафар;
▶️Бўка тумани - 8 нафар;
▶️Бўстонлиқ тумани - 9 нафар;
▶️Зангиота тумани -7 нафар;
▶️Қибрай тумани - 12 нафар;
▶️Қуйи Чирчиқ тумани- 5 нафар;
▶️Нурафшон шаҳар - 11 нафар;
▶️Оққўрғон тумани - 6 нафар;
▶️Олмалиқ шаҳар - 11 нафар;
▶️Оҳангарон шаҳар - 5 нафар;
▶️Оҳангарон тумани- 5 нафар;
▶️Паркент тумани - 14 нафар;
▶️Пискент тумани - 3 нафар;
▶️Тошкент тумани - 14 нафар;
▶️Чиноз тумани - 3 нафар;
▶️Юқори Чирчиқ тумани - 3 нафар;
▶️Янгийўл тумани - 2 нафар;
▶️Янгийўл шаҳар - 5 нафар;

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

28 Dec, 08:51


#юртимиз_шифохоналарида

Фаолиятлар замирида инсон саломатлиги мужассам

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзикуловнинг музкур мақоласида ҳудудларда жорий йилда амалга оширилган ишлар, келгуси йилга мўлжалланган режалар хусусида сўз юритилган.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

28 Dec, 08:19


#Тошкент_ҳақиқати_минбари
#Йил_сарҳисоби

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2024 йил 28 декабрь сонида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижалари ҳамда Йил сарҳисобига доир  "ТОШЕНТ ВИЛОЯТИ: ФАРОВОН ҲАЁТ ВА ЮКСАК МАРРАЛАР УМИДИ" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Яна саноқли кунлардан сўнг 2024 йил ҳам тарихга айланади. 

Одатда, йил сўнгида ўтган кунларни сарҳисоб қилиш, уларга реал ва ҳаётий хулосалар ясашнинг ҳосияти каттадир. Бу, кўп жиҳатдан, келгуси йилдаги мақсад-вазифаларни аниқ чамалаш ҳамда тўғри белгилаш имконини беради.

👉👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈👈

@haqiqatonline_24

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

26 Dec, 12:28


#рақамлаштириш

Вилоятда илк Ягона тиббиёт ахборот тизими ишга туширилди


Унинг афзалликлари ҳақида лавҳада батафсил танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

26 Dec, 09:16


#ТВ_лавҳа

Қибрай туманида хотин-қизлар саломатлиги борасида жиддий чоралар кўрилмоқда

"Нурафшон тВ" лавҳасида батафсил маълумотлар берилган.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

25 Dec, 07:09


#тажриба

ХИРУРГ - ЭНДОКРИНОЛОГЛАР ГЕРМАНИЯДА МАЛАКА ОШИРДИ!

Тошкент вилояти Эндокринология диспансери ХИРУРГ-ЭНДОКРИНОЛОГИ Шуҳрат Рустамов жорий йилнинг декабр ойида Германия давлатининг етакчи тиббиёт муассасида жарроҳлик йўналишидаги аутодермопластика, кам инвазив тери кўчириб ўтказиш "Punch graft", пай пластикаси, диабетик оёқ панжа товон синдромида каст боғлами қўйиш техникаси каби амалиётларни ўрганиш орқали билим ва тажрибаларини оширди.

Ушбу хорижий мамлакатларнинг замонавий тиббий амалиётларни ўзлаштириш ва фаолиятда қўллаш орқали қандли диабети бор беморларда оёкдаги асоратларни олдини олиш, даволашда самарали натижаларга, шунингдек, ўлим ва ногиронлик кўрсаткичларини камайишига эришилади.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

24 Dec, 16:41


#ҳамкорлик

Хитойликлар билан тиббиёт соҳасининг бир қатор йўналишларида ҳамкорликлар йўлга қўйилди

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзикулов Хитой Халқ Республикасининг Фанчэнган шаҳар мэри Цю Минхун бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.

Соғлиқни сақлаш, фармацевтика, Хитой халқ табобати ҳамда тиббиёт инновацияси йўналишларида ҳамкорлик қилиш мақсадида ўзаро музокаралар ўтказилди.

Тўрақул Арзикулов томонидан меҳмонларга вилоятдаги Паркент, Бўстонлиқ туманларидаги фармацевтика зоналари борасида батафсил маълумотлар берилди.

Цю Минхун ҳам юртимиз табиатида ўсадиган жуда кўплаб турдаги доривор ўсимликлар хитойлик мутахассисларни қизиқтираётганлиги, мавжуд доривор ўсимликларни экспорт қилиш, шунингдек, тиббиёт йўналишларида вилоятда бир қатор лойиҳаларни йўлга қўйиш борасида қатор таклифларни илгари сурди.

Шу билан бирга, 2025 йил апрел ойида Хитой давлатида ўтказиладиган тиббиёт форумига Тошкент вилояти мутахассисларини ҳам иштирокини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

24 Dec, 15:07


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарори

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

24 Dec, 09:18


#тажриба

Вилоят шифокорлари хорижда малака оширишмоқда

Тошкент вилоятида даволаш ва диагностиканинг янги самарали усулларини амалиётга тадбиқ этиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида турли йўналишдаги мутахассис шифокорлар етакчи хорижий мамлакатларида ўз тажрибаларини оширишмокда.

Жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Тошкент вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Гастроэнтеролог шифокори Нигора Нурова ҳам Туркиянинг Истанбул шаҳри “MEDIPOL MEGA” университети госпиталида “Болаларда ошқозон-ичак касалликларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини ўрганиш” йўналиши бўйича ўз билим малакасини ошириб қайтди.

Ушбу олинган тажриба асосида вилоятда бемор болаларга ташхис қўйиш ва даволаш усуллари йўлга қўйилади.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

24 Dec, 07:45


#тиббиёт_соҳасида

Қибрай туманида хотин-қизлар саломатлиги йўлида ижобий ишлари амалга оширилмоқда.

Бу борадаги ишлар ҳақида батафсил “Нурафшон ТВ” телеканали лавҳасида


Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

23 Dec, 11:12


#ОАВ_биз_ҳақимизда

Вилоятда эҳтиёжманд беморларга буйрак трансплантациялари бепул амалга оширилмоқда

"Севимли" телеканали томонидан тайёрланган лавҳа шу ҳақида...

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

23 Dec, 10:16


👩🏻‍⚕️В Чирчике открыли новый отдел гематологии

Дополнительные 40 койкомест появились в областном филиале республиканского научно-практического Центра гематологии, сообщает хокимият региона.

@SputnikUzbekistan

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

23 Dec, 08:04


#Tibbiyot_sohasida #In_the_field_of_medicine #Cфера_здравоохранения

Viloyatda Gematologiya bo‘limi tashkil
etildi
________

A Hematology department is
established in the region
________

В Ташкентской области
образован отдел Гематологии

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

23 Dec, 05:28


#рақамлаштириш

Эндиликда, вилоятдаги фуқароларнинг саломатлиги онлайн назорат қилинади

Жумладан, Қибрай тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада биринчилардан, фуқароларнинг саломатлигини доимий назорат қилиш мақсадида Д-Мед электрон тизими йўлга қўйилди. Бунинг учун поликлина замонавий комьпюетр жиҳозлари билан таъминланди.

Батафсил лавҳада томоша қилинг

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

21 Dec, 07:50


#ижтимоий_ҳимоя

Эҳтиёжманд оила вакилларининг саломатликлари текширилмоқда  
   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нурафшон шаҳрида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан Нурафшон шаҳриди ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланганлар рўйхатида турувчи оилалар учун шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ходимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди.

Тиббий кўрикка тор соҳа мутахассислари лабаратор инструментал текширувлар жалб этилиб, фуқаролар тиббий текширувдан ўтказилди.

Аниқланган касалликлар бўйича зарурий даво чоралари буюртирилди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

03 Dec, 10:31


#расмий_муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали фаолиятидан норози фуқаронинг салбий мазмундаги хабарлари эълон қилинди.

Ишчи гуруҳ томонидан мазкур тиббиёт муассасида ўрганиш ишлари олиб борилди ва мурожаатчининг талаби қонун-қоидаларга зид эканлиги аниқланган. Фуқарога тегишли тартибда тушунтириш ишлари олиб борилган.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, ёлғон хабарлар тарқатиб, филиал ходимларининг ишчанлик обрўсига путур етказмоқда. Қолаверса тажрибали, юқори малакага эга бўлган меҳнат жамоасига нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳоланди.

Изоҳ: оммага асосланмаган, бир томонлама ўрганилган хабарларни чоп этиш қонун билан таъқиқланганлигини, тегишли чоралар белгиланганлигини маълум қиламиз.

Тошкент вилояти Перинатал маркази маъмурияти

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

03 Dec, 09:41


#ОАВ_нигоҳида

Она ва бола саломатлиги йўлида қилинаётган ишлар билан Тошкент тумани мисолида танишамиз

"Нурафшон ТВ" телеканалидаги лавҳа шу ҳақида...

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

03 Dec, 07:56


#махсус_кўрсатув

Ҳозирги шароитда ўсма касалликларни даволашда ёш мутахассис кадрларни етиштириш масалалари қандай йўлга қўйилган?

Бугун тиббиётда ўсма касалликлари билан оғриган беморлар билан ишлашга мутахассислар етарлими?

Ҳозирда асосий масала скрингларга катта аҳамият берилаяпти? Эрта аниқланган онкоскринглар учун 2 миллион сўмдан рағбатлантириш жорий қилинган эди. Амалда бажарилаяптими?

Юқоридаги масалалар бўйича Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали директори, профессор, тиббиёт фанлари доктори Абдулла Абдуҳакимов билан суҳбатда аниқлик киритилди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

02 Dec, 10:34


#билдириш

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ


Тошкент вилояти Эндокринология диспансерига қўйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этилади:

▶️Эндокринолог шифокори;
▶️Реанимотолог шифокори;
▶️Диетолог шифокор;
▶️Ташкилий-услубий бўлими мудири:
Диспансернинг Ходимлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:
☎️ 93/391-90-22, +99870/983-61-45

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

02 Dec, 08:40


#тиббий_кўрик

Аҳоли саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда


Қибрай тумани "Бўстон" маҳалласининг 40 ёшдан ошган, имконияти чекланган ҳамда ётоқли фуқаролари туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тор доирадаги мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Кўрик давомида 100 дан ортиқ фуқаролар терапевт, эндокринолог, офталмолог, стоматолог, психиатр, фтизиатр, невропатолог, ЭКГ, УТТ, лаборатория текширувларидан ўтказилди ва зарур муолажалар тавсия этилган бўлса, даволанишга муҳтож беморлар “Д” назоратига олиниб туман тиббиойт бирлашмасида даволаниш учун йўлланма берилди.

Шунингдек, Саломатлик ва стратегик ривожланиш туман бўлими масъуллари томонидан тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик ҳақида буклетлар тарқатилди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

02 Dec, 07:34


#билдириш

Чирчиқ шаҳар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига қўйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этилади:

▶️ Катталар ва болалар инфекционист - шифокори
▶️ Диетолог - шифокори
▶️ Гинеколог - шифокори
▶️ Рентгенолог - шифокори
▶️ реаниматолог - шифокори
▶️ Кардиолог - шифокори

Мурожаат учун шифохонанинг Ходимлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:
☎️ 99/000-49-06, 99/479-44-01.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

02 Dec, 07:10


Шифохоналарнинг шарт-шароитлари кўздан кечирилмоқда

Ишчи гуруҳ томонидан Янгийўл туманидаги марказий шифохонанинг шарт-шароитлари, қозонхоналарнинг ишлаш ҳолати ўрганилди. Ҳар бир қаватнинг иссиқлиги, беморлар учун яратилган қулайликлар, дорилар захираси кўриб чиқилди. Беморлар билан суҳбатлар олиб борилди.

Маълумот ўрнида, йил бошидан ҳозирга қадар, шифохонада 14 миндан зиёд беморлар бепул даволанган. 1793 нафар беморада операциялар амалга оширилган. 4 миллиард 924 миллион сўмлик дорилар беморларга бепул тарқатилган.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

26 Nov, 12:53


#TВ_лавҳа

Вилоятдаги эҳтиёжманд беморларга мураккаб турдаги операциялар бепул қилинмоқда

Вилоят ҳокими томонидан ана шундай 25 нафар беморга юрак стенди ва эндопротез операциялари учун маълум миқдордаги маблағлар йўналтирилган.

Тафсилотлар билан "Севимли" телеканалида танишинг...

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

26 Nov, 12:02


#билдириш

Паркент туманидаги тиббиёт муассасаларига қуйидаги мутахассисликлар бўйича шифокорлар ишга қабул қилинади:

▶️Анестезиолог-реаниматолог-2 нафар;
▶️Дерматовенеролог-1 нафар;
▶️Врач-рентгенолог-1 нафар:
▶️Эндоскопист-1 нафар:
▶️Педиатр шифокори-2 нафар:
▶️Аллерголог-1 нафар:
▶️Акушер-гинеколог-2 нафар:
▶️Невролог-1 нафар:
▶️Жарроҳ-шифокори-1 нафар:
▶️УТТ шифокори-2 нафар
▶️Неонотолог-шифокори-2 нафар:
▶️Болалар неврапотолог шифокори-1 нафар:

Мурожаат учун туман Тиббиёт бирлашмаси  Ходимлар бўлимига мурожаат қилиш сўралди.
Мурожаат учун телефонлар:
☎️ 99/462-73-11, 95/868-91-11

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

26 Nov, 11:49


#тиббиёт_соҳасида

Тошкент туманида тиббий хизмат сифати ошиб бормоқда


Тошкент тумани Марказий шифохонаси 140 ўринли бўлиб, бу ерда бир йилда 13 минг 812 та бемор даволанади, шуларнинг 1000 га яқинига жарроҳлик амалиётлари ўтказилади. Уларнинг 700 га яқини юқори технологияларга асосланган мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳисобланади.

Аҳамиятлиси, операцияларнинг 20-30 фоизи Тошкент шаҳри, Қибрай ва Зангиота туманларидан келадиган беморлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Тафсилотлар лавҳада...

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

26 Nov, 06:51


ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Қуйи Чирчиқ тумани Тиббиёт бирлашмасига қўйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этилади:

Шифокорлар:

▶️Оила шифокор;
▶️Инфекционист;
▶️Ревматолог;
▶️Услубчи врач;
▶️Врач-эндокринолог:
▶️Врач-болалар эндокринолог:
▶️Врач-пульманолог:
▶️Врач-гастроэнтеролог
▶️Акушер-гинеколог:
▶️Врач-гематолог:
▶️Жарроҳ-шифокори.
▶️Врач-Логопед
▶️Врач-физиотерапевт
▶️Врач -Диетолог
▶️Врач-гематолог

Мурожаат учун туман Тиббиёт бирлашмаси Ходимлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:
☎️ 88/188-04-01, 97/116-06-62.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

26 Nov, 06:18


#тиббий_кўрик

Олис тоғли ҳудуд аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида"ги ПФ-143-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бўстонлиқ тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 14-сонли оилавий поликлиника ва Сижжак оилавий шифокорлик пунктларига қарашли 5 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди. Ушбу жараёнда тор доира шифокорлари фуқароларни индивидуал тартибда кўрикдан ўтказиб, уларнинг соғлиги ҳолатини баҳолашди.

Шунингдек, тиббий лаборатория ходимлари аҳолининг қон ва бошқа таҳлиллари учун намуналар олишди. Кўрик натижасида касаллик аниқланган фуқароларга амбулатор даволаниш учун йўлланма берилиб, зарур ҳолларда бепул дори-дармонлар тақдим этилди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

26 Nov, 04:36


#билдириш

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмасига қўйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этилади:

Шифокорлар:

▶️Анестезиолог-реаниматолог;
▶️Инфекционист;
▶️Эпидемиолог;
▶️Дерматовенеролог;
▶️Врач-рентгенолог:
▶️Эндоскопист:
▶️Педиатр шифокори:
▶️Отолоринголог:
▶️Акушер-гинеколог:
▶️Терапевт:
▶️Жарроҳ-шифокори.

Мурожаат учун туман Тиббиёт бирлашмаси Ходимлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:
☎️ 95/679-93-00, 99/403-89-90.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

25 Nov, 13:35


#диққат

⚡️⚡️Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади — Президент қарори.


“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

25 Nov, 11:16


#хушхабар

Тошкент вилоятида эгизаклар туғилиши сони ортиб бормоқда

Тошкент туманида куни кеча 3 нафар қизалоқ дунёга келди.

Шунингдек, Қуйи Чирчиқ туманлараро перинатал марказида ҳам 3 нафар эгиз чақалоқлар туғилди. Уч эгизак фарзанднинг тўнғичи қизалоқ, икки нафари эса ўғил.

Ҳозирда она ва болаларнинг умумий ҳолати қониқарли.

Маълумот учун, жорий йилда вилоят бўйича 3 нафар эгизакларнинг туғилиши кўп кузатилганлиги мутахассисларимиз томонидан таъкидланмоқда.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

25 Nov, 08:24


#расмий_муносабат

Газеталарга мажбурий обуна қилдирилаяпти (ми?)

Ижтимоий тармоқда Олмалиқ шаҳар Туғруқ комплекси ишчи-ходимлари томонидан “Олмалиқ ҳаёти”, “Алмалыкский рабочий” ва “Ташкентская правда” газеталарига мажбурий обуна қилдирилмоқда мазмундаги хабар эълон қилинди.

Олмалиқ шаҳар ҳокими Қ. Ҳамдамов томонидан барча ташкилот ва корхона раҳбарларига газеталар чоп этилишини қўллаб-қувватлаш, ўз жамоаларида 2025 йилда даврий матбуот нашрлари билан таъминлаш бўйича тавсиялар берилган.

Шундан келиб чиқиб, тиббиёт соҳасида ишлаётган ходимларнинг, нафақат тиббий билимга эга бўлиши балки, юртимизда, ҳудудларда, шаҳарда бўлаётган маънавий ва маърифий тадбирлардан хабардор бўлиши зарурлиги инобатга олиб, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси масъуллари ташаббуси билан мазкур нашрларга ихтиёрий обуна бўлиш тавсия этилган.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

25 Nov, 05:44


#тиббий_кўрик

Эҳтиёжманд аҳолини саломатликларини назорат қилиш тадбирлари давом этмоқда

Бўстонлиқ тумани Тиббиёт бирлашмаси тор доира шифокорлари томонидан 13-сонли оилавий поликлиника ва Юсуфхона оилавий шифокорлик пунктларига қарашли 5 та МФЙ ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимоя ягона рестрига киритилган фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди.

Шу билан бирга тиббий лаборатория ходимлари аҳолидан қон ва бошқа таҳлиллар учун намуналар олишди. Тиббий кўрикда касаллик аниқланган фуқароларга амбулатор шароитида даволаниш учун йўлланма ҳамда бепул дори-дармон берилди.

Асосан, нуронийлар, аёллар, болаларнинг саломатликлари текширилди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

19 Nov, 12:37


#хушхабар

Нурафшонда салкам 7 кг лик ўғил чақалоқ туғилди

Нурафшон шаҳар Туғруқ комплексида вазни 6 килограмм 865 грамм бўлган чақалоқ дунёга келди.

Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг иккинчи фарзандидир.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаеванинг берган маълумотларига кўра, ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида. Бундай ҳолат Тошкент вилоятида биринчи бор кузатилаётганини таъкидлайди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

19 Nov, 09:32


#ойлик_доирасида

Олис ҳудудларда диабетга қарши тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилган

Ноябрь ойини вилоятда диабетга қаршиши курашиш ойлиги сифатида ҳудудларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишлари амага оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти Эндокринология диспансери эндокринолог мутахассислари томонидан ўтказилган тадбирларда Паркент туманининг бир қатор маҳалларида бўлиб, аҳолига соғлом турмуш-тарзи, қандли диабет ва уни олдини олиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар тавсия этилди. Махсус қўлланмалар тарқатилди.

Тадбир давомида қандли диабет скрининги ўтказилиб, глюкометрда қонда қанд миқдори ўлчанди. Қандли диабет, семизлик, диффуз буқоқ аниқланган беморларга даво муолажалари буюрилди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

18 Nov, 12:16


#семинар

Оҳангарон шаҳрида тиббиёт ходимлари учун семинар ташкил этилди

Тиббиёт бирлашмаси биносида ўтган тадбирда Санитария эпидемиология бўлими ҳамда ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари иштирок этди.

Унда даволаш профилактик муассасаларида ОИВ ва бошқа юқумли касалликларни аҳолига юқишини олдини олиш мақсадида "Хавфсиз тиббий муолажа" мавзусида кенг тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

18 Nov, 08:21


#Бўка_тумани

"Жўраобод" маҳалласида ташкил этилган сайёр тиббий кўрикда барча аҳолининг саломатлиги текширилди

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

18 Nov, 07:13


#акция

Қандли диабетга қарши акциялар давом этмоқда

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида “14-ноябр Бутунжаҳон диабетга қарши курашиш куни” муносабати билан "Очиқ эшиклар куни" акцияси давом этмоқда.

КТМП эндокринолог шифокори М.Джўраева томонидан амбулатор поликлиника келган беморлар орасида, бозорларда,маҳалларда, аҳоли гавжум жойларда “Мен қонда қанд миқдорини текширдим - Сизчи?” шиори остида қондаги қанд миқдори текшириляпти ва аҳолига соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик,юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш бўйича тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

12 Nov, 04:21


#шукуҳ

Зангиота туманида нишонланган Тиббиёт ходимлари куни тадбиридан видеолавҳа

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

11 Nov, 11:24


#шукуҳ

Оққўрғонда тиббиёт ходимлари ўз касб байрамларини кенг нишонлашди

Хабарингиз бор, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси - Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Оққўрғон туманида ҳам “Диёр” тантаналар саройида байрам тадбири ташкил қилинди.

Унда соҳада кўп йиллар фидойилик билан меҳнат қилаётган барча шифокорлар, ҳамширалар ва ходимларига байрам табриклари йўлланди. Тадбир давомида самарали меҳнат қилган бир гуруҳ фахрийлар ва тиббиётчилар эътироф этилди. Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Самимий сўзлар бир пиёла чой устида давом этди. Таниқли санъаткорларнинг куй ва қўшиқлари байрамга янада файз бағишлади.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

11 Nov, 10:24


https://uza.uz/uz/posts/tibbiyot-xodimlari-kuni-keng-nishonlandi_655732

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

11 Nov, 05:35


#qulaylik

ONA VA BOLA SALOMATLIGI DOIMIY EʼTIBORDA

"Sevimli" telekanali tomonidan tayyorlangan lavhada shu haqida so`z boradi.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

10 Nov, 16:48


#шукуҳ

Байрам тантаналаридан видеолавҳалар...

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

10 Nov, 14:45


#Eʼtirof

TIBBIYOT XODIMLARI KUNI KENG NISHONLANDI

Qibray tumanidagi “Qibray” sihatgohida “Tibbiyot xodimlari kuni” munosabati bilan bayram tadbiri boʻlib oʻtdi. Unda viloyatda tibbiyot sohasida samarali mehnat qilib kelayotgan soha xodimlari, masʼullar, faxriylar ishtirok etdi.

Qayd etish lozimki, keyingi yillarda tibbiyot sohasida tub islohotlar izchil amalga oshirilayotgani oʻzining ijobiy samarasini bermoqda.

Aholiga birlamchi tibbiy xizmatni yaqinlashtirish maqsadida, joriy yilda 2 ta oilaviy poliklinika va 8 ta oilaviy shifokorlik punkti tashkil etildi.

Natijada birlamchi tibbiyot muassasalari soni 163 tadan 200 taga koʻpaydi. Yana bir jihat, Respublika ixtisoslashtirilgan markazlarining hududiy filiallari zamonaviy tibbiy jihozlar bilan taʼminlandi, tizimga malakali mutaxassislar jalb etildi.

Bayram tadbiri davomida aholi salomatligi yoʻlida samarali faoliyat yuritib kelayotgan bir guruh soha xodimlariga davlat mukofotlari, shuningdek, faxriy yorliq va sovgʻalar tantanali tarzda topshirildi.

Tadbirda Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev ishtirok etdi va nutq soʻzladi.

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

10 Nov, 04:16


#табрик

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Туракул Арзикуловнинг тиббиёт ходимларига табриги

👉 Батафсил

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

09 Nov, 15:43


#Камбағалликдан_фаровонлик_сари

Бугун Бўканинг олис ҳудудларида  сайёр тиббий кўриклар ташкил этилди

Вилоят Соғлиқни сақлаш мутахассислари томонидан Бўка тумани "Жўраобод" МФЙ аҳолисининг 289 нафари сайёр тиббий текширувдан ўтказилди.

Шундан 215 нафар фуқарога аниқланган касаллигига қараб, даво буюртирилди. 11 нафари вилоят ва туман муассасаларида стационар даволанадиган бўлди.

Энг аҳамиятлиси, ётоқдаги беморларга алоҳида эътибор қаратилиб, зарурий чоралар кўрилди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

09 Nov, 10:01


#эътироф

Бир гуруҳ тиббиёт ходимлари тақдирланди

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси биносида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа фаолларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар беморлар дардига шифо бўлиш, халқимиз саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилишдек шарафли йўлда фидокорона меҳнат қилаётган соҳа ходимларини касб байрами билан қутлади.

Тадбирда вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг жорий этишга ва тиббий маданиятни оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган соҳа ходимлари эътироф этилди.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзикулов 6 нафар тиббиёт ходимига "Соғлиқни сақлаш аълочиси", 7 нафари "Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишонлари, 2 нафарига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ташаккурномаси ҳамда 23 нафарига бошқарманинг Фахрий ёрлиқ, эсдалик совғаларини топширди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

09 Nov, 07:15


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Республики Узбекистан работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

09 Nov, 06:48


#шукуҳ

Паркентда ҳам Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, тиббиёт соҳасида туманимизда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар ҳақида тўхталиб ўтди ва соҳа вакилларига ўзларининг табрикларини йўллашди.

Шунингдек, узоқ йиллар самарали меҳнатлари ва иш фаолиятидаги ютуқлари учун бир қатор тиббиёт ходимлари туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

08 Nov, 14:51


#қутлов

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда ўзининг фидокорона меҳнати, билим ва малакаси билан аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини юксалтириш, илғор хорижий тажриба ва даволаш усулларини амалиётга кенг жорий этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган вилоятдаги қуйидаги тиббиёт ходимлари давлат мукофотига сазовор бўлишди:

▶️Назаров Акмал Бобамуротович - Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири- 2-даражали "Саломатлик"  ордени билан;

▶️Джумабаева Роза Базарбаевна - Бўстонлиқ туманидаги «Пском» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси-  «Дўстлик» ордени билан.

Келгуси ишларига ривож, соғлик-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

08 Nov, 14:30


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

08 Nov, 11:53


#шукуҳ

Айни дамда "Қорахитой" МФЙдаги "Висол" тўйхонасида "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жавлон Кадиров ушбу соҳа вакилларини байрам билан самимий қутлади.

Фаолияти давомида ютуқларга эришган бир қатор тиббиёт ходимлари бирлашма раҳбари томонидан ташаккурнома ҳамда совғалар билан тақдирланди.

Байрам тадбири шўх куй-қўшиқ ҳамда рақслар билан давом этмоқда.


👉https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

01 Nov, 13:03


#Tuhfa #Gift #Подарок

Angrenda 100 oʻrinli tugʻruq majmuasi foydalanishga topshirildi

👉 Batafsil
_____

A 100-bed maternity complex in Angren is commissioned for use

👉 In detail
_____

В Ангрене сдан в эксплуатацию родильный комплекс на 100 койко-мест

👉 Подробно

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

01 Nov, 08:23


#LIVE

Айни дамда 100 ўринли Ангрен шаҳар туғруқ комплекси фойдаланишга топширилмоқда

Шу муносабат билан соҳа масъуллари, қурувчи ташкилот вакиллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Айтиш мумкин, мазкур мажмуанинг қурилиши учун 10 миллиард сўмга яқин маблағ сарф этилиб, 23 турдаги замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминланмоқда.

Келгусида мажмуа негизида Ангрен шаҳар ва Оҳангарон туманининг олис чекка (Косонсой, Тангатопди, Чинор, Чет-сув, Беш-кўл, Увак) МФЙ ҳудудларига хизмат кўрсатадиган туманлараро перинатал марказ ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

31 Oct, 12:57


#Hamkorlik

🔹Yaponya sog‘liqni saqlash tizimi hodimlari bilan samarali uchrashuvlar o‘tkazilmoqda.

Toshkent viloyati sog‘liqni saqlash boshqarmasi tizimida faoliyat olib borayorgan hodimlar Yaponyada tashkil etilgan “Yuqumli bo‘lmagan kasalliklarning oldini olish va nazorat qilish” mavzusidagi o‘quv safarida ishtirok etmoqdalar.

🩻Yaponyaning tibbiy xizmatlaridagi innovatsion yondashuvi, zamonaviy diagnostika va davolash texnologiyalari hamda aholining tibbiy savodxonligini oshirishga qaratilgan dasturlari bu sohada jahon bo‘yicha ilg‘or mamlakat bo‘lishiga zamin yaratgan.

🏃‍♂️Safar davomida faol profilaktika dasturlari, muntazam tibbiy ko‘riklar, aholi orasida sog‘lom turmush tarzi va jismoniy faolliklni oshirish mavzularida o‘quv dasturlari va amaliy mashg‘ulotlar o’tkazilmoqda.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

30 Oct, 17:36


#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Қибрайда бепул тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул олинаётгани айтилаётган хабарлар тарқалди

Ўрганиш ишлари олиб борилганида, қуйидагиларга аниқлик киритилди. 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши билан боғлиқ харажатлар компенсация қилиниши иш берувчининг ҳисобидан амалга оширилиши Меҳнат кодексининг 292-моддаси билан ҳам мустаҳкамланган.

Шунга биноан, ҳудудий Тиббиёт бирлашмаларида сметалар харажатлари шакллантирилаётганида тиббиёт ходимларининг дастлабки ва даврий тиббий кўриклари учун маблағлар ажартиш режалаштирилган.

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ўз ходимлари учун сметалар харажатларини шакллантирилганида педагогларнинг тиббий кўриклари учун маблағлар инобатга олинган бўлиши керак эди.

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ходимлари учун харажатларнинг қоплаб берилиши Меҳнат кодексининг 360-моддасида ҳам умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказилиши иш берувчининг ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Бу билан педогог ходимларнинг чиқимдор бўлмаслиги таъминланади.

Тартиб бўйича, Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари шартнома асосида (ходимлар рўйхати кўрсатилган ҳолда) давлат ёки нодавлат тиббиёт муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари томонидан имзоланган қўшма қарорга кўра, ушбу маблағларнинг йўналтирилиши Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қоплаб берилиши белгиланган.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

30 Oct, 13:15


#Hokim_farmoyishi #Governor's_decree #Постановление_хокима

Tibbiy chaqiruv punkti (Call markazi) ni qurilishi uchun 10 milliard soʻm mablagʻ ajratildi

👉 Batafsil
_____

10 Billion UZS is allocated for the construction of a Medical Call Center

👉 In detail
_____

На строительство Медицинского пункта (CALL - центра) выделено 10 миллиардов сумов

👉 Подробно

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

25 Oct, 12:50


#oav

Bo`ka tumaning "Oltish" mahallasida aholi uchun mehnat yarmarkasi va tibbiy ko`riklar tashkil etildi.


Jarayonlar "Nurafshon" telekanali lavhasida...

Telegram|YouTube|Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

25 Oct, 11:52


#тиббий_кўрик

Бекободнинг бир қатор маҳаллаларида тиббий кўриклар ташкил этилмоқда

Бекобод туманининг "Олтин водий" оилавий шифокорлик пунктида туман даволаш-профилактика муассасалари ишчи гуруҳи ҳамкорлигида фуқаролар учун кенгайтирилган сайёр тиббий кўрик ўтказилди. Унда 400 га яқин аҳолининг саломатликлари текширувлардан ўтказилди.

▶️Батафсил лавҳада

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

25 Oct, 04:54


#иш_бор!

Юқори Чирчиқ тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираларни ишга таклиф қилади

Ишга қабул қилиш 2 босқичда ўтказилади:
▶️ Суҳбат (ҳамширалар билим даражасини баҳолаш);
▶️ Амалиёт ( 14 кунлик синов муддати).

Ишга қабул: 27.10.2024 йил, соат 14:00 да, туман Тиббиёт бирлашмаси Маъмурият бўлимида бўлиб ўтади.

Тел: +998901187768;
+998998041034;
+998709830412.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

24 Oct, 12:44


#тиббий_кўрик

Олмалиқда ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан мунатазам равишда ҳудудларда тиббий кўриклар ташкил этилмоқда

“Маҳалла еттилиги” билан тиббиёт муассасалари раҳбарларининг ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилган бўлиб, ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, тиббий кўриклардан ўтказилмоқда. Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича зарурий маслаҳатлар ҳам берилмоқда.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

24 Oct, 07:16


#мулоқот

"ИНФОЛИБ ЎЗБЕКИСТОН-2024" ҳафталиги доирасида Ангрен шаҳар ахборот-кутубхона ходимлари шаҳар болалар шифохонасига ташриф буюриб, тиббиёт ходимлари билан бирга ,,Юрт соғлиғи- эл бойлиги " мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Тадбир доирасида ,,Соғлом ҳаёт сари " номли кўргазма  ташкил этилди. Суҳбат давомида кутубхона ходимлари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом миллат-соғлом авлодгина буюк ишларга қодир эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

23 Oct, 10:48


#мен_донорман

Аввал хабар берганимиздек, бугун тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида, Оҳангарон тумани Тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида "Мен донорман" акцияси ўтказилди.


Акцияда туманимизнинг 55 нафар фуқароси кўнгилли равишда қатнашиб, қон топширди.

Ўзгаларнинг ҳаётига, соғлигига бефарқ бўлмаган, инсонлар саломатлигини тиклашда бурчли ҳисоблаб, тадбирда иштирок этган фуқароларимизга Тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман аҳолиси номидан чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Жавлон Кадиров,
Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.


Telegram | Facebook

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

23 Oct, 09:56


#Hokim_farmoyishi #Governor's_decree #Pаспоряжение_хокима  

Viloyat hokimi ehtiyojmand fuqarolarning jarrohlik amaliyotlari uchun mablagʻ ajratdi

👉 Batafsil
_____                            

The regional governor allocates funds for surgeries for citizens in need 

👉 In detail
_____

Хоким области выделил для нуждающихся граждан средства на хирургические операции

👉 Подробно

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

23 Oct, 06:55


#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ - САЛОМАТЛИКНИНГ ФАРЗИ


Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолаларини чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 23 октябрдаги сонида Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Тўрақул Арзиқуловнинг тизимдаги янгиланишлар, малакали кадрлар танлаш ва соҳани рақамлаштириш самаралари ҳақида "Соғлом турмуш тарзи-саломатликнинг фарзи" сарлавҳали мақоласи  эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24

9,813

subscribers

11,826

photos

1,539

videos